UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 8-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 8 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 8 мая 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 8 May 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси қайта ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси алоҳида мақомга эга мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи этиб белгиланган.

Шунга кўра, ушбу Фармонга Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини мувофиқлаштириш зарурати юзага келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси С.Д. Тошбоев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 майдаги 193-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида» 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорига 4-илованинг 12-позициясидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Дин соҳасидаги маънавий-маърифий, таълим ишларини ва фаолиятни янада такомиллаштиришда ижтимоий кўмак ва имтиёзлар бериш тўғрисида» 2003 йил 22 августдаги 364-сон қарорига 2-илованинг 1-позициясидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита» сўзлари «Дин ишлари қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида низомнинг 24-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 5 августдаги 228-сон қарорига 1-илованинг саккизинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 мартдаги 53-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисида низомда :

а) 4-банднинг ўнинчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг» сўзлари «Дин ишлари қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 14 1 -банднинг иккинчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита» сўзлари «Дин ишлари қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) Низомга илованинг 1-босқич «Тадбирлар» устуни ўнинчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг» сўзлари «Дин ишлари қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарорига 1-илованинг 44-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«44. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси».

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 7 июндаги 364-сон қарорида :

а) 2 ва 7-бандлардаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) иловада:

2-банднинг биринчи хатбошиси , 5-банд , 20-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

16-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

17-банднинг ўн биринчи хатбошиси ва 19-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 10 июлдаги 483-сон қарорида :

а) 2-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4 ва 5-бандлардаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита» сўзлари «Дин ишлари қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг «O`zbekiston» телерадиоканалининг «Ҳидоят сари» студияси ва Тошкент ислом университети «Зиё медиа маркази» фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 13 сентябрдаги 716-сон қарорининг 1 ва 7-бандларидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг «Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 15 февралдаги 120-сон қарорининг 10-бандидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита» сўзлари «Дин ишлари қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 22 июндаги 466-сон қарорида :

а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси (кейинги ўринларда Дин ишлари қўмитаси деб аталади) муассислигидаги етакчи таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланган Ўзбекистон халқаро ислом академияси (кейинги ўринларда Академия деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин»;

б) 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Академия ректорига, зарур ҳолларда, Дин ишлари қўмитаси билан келишган ҳолда Академия тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин»;

в) 4-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Дин ишлари қўмитаси Академия фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

Академия ўз фаолиятида бевосита Дин ишлари қўмитаси олдида ҳисобдордир;»;

г) 6-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Дин ишлари қўмитаси:»;

д) 8-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг» сўзлари «Дин ишлари қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий диний таълим муассасаларида таълим олиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 13 августдаги 651-сон қарорининг 1 , 3 , 5 , 7 , 8 ва 9-бандларидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 1 ноябрдаги 896-сон қарорда :

а) 5-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 8 ва 9-бандлардаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг» сўзлари «Дин ишлари қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида Малака ошириш маркази ва «Зиё» медиа марказини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 январдаги 25-сон қарорининг 4-банди бешинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита» ва «Дин ишлари бўйича қўмита» сўзлари тегишлича «Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси» ва «Дин ишлари қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 5 августдаги 649-сон қарорига 2-илованинг 15-позициясидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита» сўзлари «Дин ишлари қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

18. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 октябрдаги 881-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мерос объектларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 13-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) Низомга 1-илованинг 3-босқич иккинчи устуни 2-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

20. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим муассасаларида «Тарбия» фанини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 6 июлдаги 422-сон қарорида :

а) 5-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита» сўзлари «Дин ишлари қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-илованинг 4-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Д. Махсудов — Дин ишлари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари».

21. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 6 ноябрдаги 693-сон қарорига 2-иловада :

а) 4-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 13-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

22. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 24 февралдаги 100-сон қарорига 7-иловада:

а) 2-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. С. Тошбоев — Дин ишлари қўмитаси раиси»;

б) 8-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Б. Қодиров — Дин ишлари қўмитаси Конфессиялар билан ишлаш бўлими бошлиғи»;

в) 10-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Б. Рустамов — Дин ишлари қўмитаси Зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими бошлиғи».

23. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 16 декабрдаги 756-сон қарорига 1-илованинг 17-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

24. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида Ягона низомга 23-илованинг 4, 5 ва 9-позицияларидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

25. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарори билан тасдиқланган Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисида ягона низомга 14-илованинг 9-позициясидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг» сўзлари «Дин ишлари қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.

26. Вазирлар Маҳкамасининг «Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш ҳамда диншунослик экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 14 апрелдаги 180-сон қарорига 1-иловада :

а) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) Низомга 1-илованинг 2-босқич иккинчи устунидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) Низомга 2-илованинг номидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

27. Вазирлар Маҳкамасининг «2022 — 2026 йилларда Бухоро вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 27 апрелдаги 215-сон қарорига 2-илованинг 48-позициясидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси» сўзлари «Дин ишлари қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

28. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги»ни ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 20 майдаги 282-сон қарорида :

а) 1-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг» сўзлари «Дин ишлари қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 5 , 6 , 10 ва 15-бандлардаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита» сўзлари «Дин ишлари қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

29. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан ишлаш тизимининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 13 октябрдаги 590-сон қарорига илованинг 20-позициясидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳудудий бошқармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 8 май,

193-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2023 й., 09/23/193/0260-сон; 22.01.2024 й., 09/24/36/0055-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi qayta tashkil etilganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari faoliyatini samarali yoʻlga qoʻyishga doir birinchi navbatdagi tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 25-yanvardagi PF-14-son Farmoni bilan Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi alohida maqomga ega mustaqil respublika ijro etuvchi hokimiyat organi etib belgilangan.

Shunga koʻra, ushbu Farmonga Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlarini muvofiqlashtirish zarurati yuzaga kelmoqda.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari faoliyatini samarali yoʻlga qoʻyishga doir birinchi navbatdagi tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 25-yanvardagi PF-14-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi raisi S.D. Toshboyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 8-maydagi 193-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Vazirlar Mahkamasining “Xorijiy fuqarolarning va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasiga kelishlari, ketishlari, bu yerda boʻlishlari va tranzit oʻtishlari tartibi toʻgʻrisida” 1996-yil 21-noyabrdagi 408-son qaroriga 4-ilovaning 12-pozitsiyasidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmitaning” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin.

3. Vazirlar Mahkamasining “Din sohasidagi maʼnaviy-maʼrifiy, taʼlim ishlarini va faoliyatni yanada takomillashtirishda ijtimoiy koʻmak va imtiyozlar berish toʻgʻrisida” 2003-yil 22-avgustdagi 364-son qaroriga 2-ilovaning 1-pozitsiyasidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmita” soʻzlari “Din ishlari qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

4. Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 15-iyuldagi 200-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat daromadiga oʻtkaziladigan mol-mulkni olib qoʻyish, sotish yoki yoʻq qilib tashlash tartibi toʻgʻrisida nizomning 24-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmitaga” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

5. Vazirlar Mahkamasining “Ommaviy kommunikatsiyalar sohasida monitoring tizimini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2011-yil 5-avgustdagi 228-son qaroriga 1-ilovaning sakkizinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmita” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

6. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 6-martdagi 53-son qarori bilan tasdiqlangan Moddiy madaniy meros obyektlarini va ularga tutash hududlarni ularni obodonlashtirish va zarur holatda saqlash boʻyicha investitsiya majburiyatlari olgan holda ijaraga berish tartibi toʻgʻrisida nizomda :

a) 4-bandning oʻninchi xatboshisidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmitaning” soʻzlari “Din ishlari qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 14 1 -bandning ikkinchi xatboshisidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmita” soʻzlari “Din ishlari qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) Nizomga ilovaning 1-bosqich “Tadbirlar” ustuni oʻninchi xatboshisidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmitaning” soʻzlari “Din ishlari qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin.

7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini, chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni Toshkent shahri va Toshkent viloyatida doimiy propiska qilish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2016-yil 7-oktabrdagi 336-son qaroriga 1-ilovaning 44-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“44. Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi”.

8. Vazirlar Mahkamasining “Haj” va “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 7-iyundagi 364-son qarorida :

a) 2 va 7-bandlardagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmita” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) ilovada:

2-bandning birinchi xatboshisi , 5-band , 20-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmita” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

16-bandning birinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmitaning” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

17-bandning oʻn birinchi xatboshisi va 19-bandning beshinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmitaga” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

9. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2017-yil 10-iyuldagi 483-son qarorida :

a) 2-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmita” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 4 va 5-bandlardagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmita” soʻzlari “Din ishlari qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

10. Vazirlar Mahkamasining “O`zbekiston” teleradiokanalining “Hidoyat sari” studiyasi va Toshkent islom universiteti “Ziyo media markazi” faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 13-sentabrdagi 716-son qarorining 1 va 7-bandlaridagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmita” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

11. Vazirlar Mahkamasining “Muqaddas qadamjolar, ziyoratgohlar, masjidlar va qabristonlarni obodonlashtirish ishlarini samarali tashkil etish toʻgʻrisida” 2018-yil 15-fevraldagi 120-son qarorining 10-bandidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmita” soʻzlari “Din ishlari qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

12. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston xalqaro islom akademiyasi faoliyatini tashkil etish va qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 22-iyundagi 466-son qarorida :

a) 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Diniy-maʼrifiy soha faoliyatini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 16-apreldagi PF-5416-son Farmoniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda Din ishlari qoʻmitasi deb ataladi) muassisligidagi yetakchi taʼlim va ilmiy-tadqiqot muassasasi hisoblangan Oʻzbekiston xalqaro islom akademiyasi (keyingi oʻrinlarda Akademiya deb ataladi) tashkil etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin”;

b) 3-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Akademiya rektoriga, zarur hollarda, Din ishlari qoʻmitasi bilan kelishgan holda Akademiya tuzilmasiga xodimlarning umumiy cheklangan soni hamda mehnatga haq toʻlash fondi doirasida oʻzgartirishlar kiritish huquqi berilsin”;

v) 4-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Din ishlari qoʻmitasi Akademiya faoliyatiga umumiy rahbarlik qiladi;

Akademiya oʻz faoliyatida bevosita Din ishlari qoʻmitasi oldida hisobdordir;”;

g) 6-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Din ishlari qoʻmitasi:”;

d) 8-banddagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmitaning” soʻzlari “Din ishlari qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin.

13. Vazirlar Mahkamasining “Xorijiy diniy taʼlim muassasalarida taʼlim olish uchun qoʻshimcha shart-sharoitlar yaratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 13-avgustdagi 651-son qarorining 1 , 3 , 5 , 7 , 8 va 9-bandlaridagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmita” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

15. Vazirlar Mahkamasining “Hadis ilmi maktabi faoliyatini tashkil etish va qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 1-noyabrdagi 896-son qarorda :

a) 5-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmita” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 8 va 9-bandlardagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmitaning” soʻzlari “Din ishlari qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin.

16. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston xalqaro islom akademiyasi huzurida Malaka oshirish markazi va “Ziyo” media markazini tashkil etish hamda ularning faoliyatini qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 14-yanvardagi 25-son qarorining 4-bandi beshinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmita” va “Din ishlari boʻyicha qoʻmita” soʻzlari tegishlicha “Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi” va “Din ishlari qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

17. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston yoshlari umumjahon assotsiatsiyasi faoliyatini qoʻllab-quvvatlash va samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 5-avgustdagi 649-son qaroriga 2-ilovaning 15-pozitsiyasidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmita” soʻzlari “Din ishlari qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

18. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 18-oktabrdagi 881-son qarori bilan tasdiqlangan Moddiy madaniy meros obyektlaridan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda:

a) 13-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmita” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) Nizomga 1-ilovaning 3-bosqich ikkinchi ustuni 2-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmita” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

20. Vazirlar Mahkamasining “Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida “Tarbiya” fanini bosqichma-bosqich amaliyotga joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 6-iyuldagi 422-son qarorida :

a) 5-banddagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmita” soʻzlari “Din ishlari qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-ilovaning 4-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. D. Maxsudov — Din ishlari qoʻmitasi raisining birinchi oʻrinbosari”.

21. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston xalqaro islom akademiyasi huzuridagi Imom Moturidiy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 6-noyabrdagi 693-son qaroriga 2-ilovada :

a) 4-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmita” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 13-banddagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmita” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

22. Vazirlar Mahkamasining “Ichki va ziyorat turizmini rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 24-fevraldagi 100-son qaroriga 7-ilovada:

a) 2-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. S. Toshboyev — Din ishlari qoʻmitasi raisi”;

b) 8-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8. B. Qodirov — Din ishlari qoʻmitasi Konfessiyalar bilan ishlash boʻlimi boshligʻi”;

v) 10-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. B. Rustamov — Din ishlari qoʻmitasi Ziyorat turizmini rivojlantirish boʻlimi boshligʻi”.

23. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekistondagi Islom sivilizatsiyasi markazi faoliyatini tartibga soluvchi ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 16-dekabrdagi 756-son qaroriga 1-ilovaning 17-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmita” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

24. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisida Yagona nizomga 23-ilovaning 4, 5 va 9-pozitsiyalaridagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmita” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

25. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 25-fevraldagi 88-son qarori bilan tasdiqlangan Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisida yagona nizomga 14-ilovaning 9-pozitsiyasidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmitaning” soʻzlari “Din ishlari qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin.

26. Vazirlar Mahkamasining “Diniy mazmundagi materiallarni tayyorlash, olib kirish va tarqatish hamda dinshunoslik ekspertizasini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 14-apreldagi 180-son qaroriga 1-ilovada :

a) 2-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmita” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) Nizomga 1-ilovaning 2-bosqich ikkinchi ustunidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmita” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) Nizomga 2-ilovaning nomidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmita” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

27. Vazirlar Mahkamasining “2022 — 2026-yillarda Buxoro viloyati hududlarini kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish va aholi turmush darajasini yanada yaxshilashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 27-apreldagi 215-son qaroriga 2-ilovaning 48-pozitsiyasidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi” soʻzlari “Din ishlari qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

28. Vazirlar Mahkamasining “Xalqaro ziyorat turizmi haftaligi”ni tashkil etish va oʻtkazish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 20-maydagi 282-son qarorida :

a) 1-banddagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmitaning” soʻzlari “Din ishlari qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 5 , 6 , 10 va 15-bandlardagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmita” soʻzlari “Din ishlari qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

29. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi qoʻshinlarida xotin-qizlar va harbiy xizmatchilarning oila aʼzolari bilan ishlash tizimining samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 13-oktabrdagi 590-son qaroriga ilovaning 20-pozitsiyasidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi hududiy boshqarmasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 8-may,

193-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 08.05.2023-y., 09/23/193/0260-son; 22.01.2024-y., 09/24/36/0055-son; 16.12.2025-y., 09/25/791/1167-son)

lex.uz