UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 10-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 10 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 10 мая 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 10 May 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Республика электротехника саноатида юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ривожлантириш, ушбу жараённи жорий этган электротехника корхоналарининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш ҳамда шу орқали мис хомашёсидан янги турдаги юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электротехника саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 2 мартдаги ПҚ-5011-сон қарорига мувофиқ мис хомашёсини биржа савдолари орқали харид қилишда юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган тармоқ корхоналари томонидан тўловнинг 25 фоизини аванс тарзида ва қолган 75 фоизини мис хомашёси олинганидан сўнг 90 иш куни ичида ҳар ойда тенг улушларда амалга ошириш тартиби жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 877-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг Электротехника саноатини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

4. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси икки ой муддатда юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхатини шакллантириш, юритиш ва уни янгилаб боришнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий этсин.

5. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 майдаги 194-сон қарорига 2-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг электротехника саноатини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 16 октябрдаги 877-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча

1. 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг Электротехника саноатини ривожлантириш жамғармаси Бошқарув кенгашининг

ТАРКИБИ

1. Юнусов Мирзиёд Мирахмадович — «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раиси, Кенгаш раиси 2. Султанов Дилшод Шуҳратович — Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари 3. Рустамов Олимхон Бакиевич — Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари 4. Мустафаев Хуршед Бахтиёрович — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Базавий тармоқ ва соҳалар корхоналари иқтисодиёти, молияси ва тариф сиёсати департаменти директори 5. Раҳмонов Асрор Рузиевич — «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси Молия бошқармасининг бошлиғи, Кенгаш котиби

2. 2-иловада :

а) қуйидаги мазмундаги 12 1 -банд билан тўлдирилсин:

«12 1 .Ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган мақсадлардан келиб чиққан ҳолда, ташкилот (электротехника саноати корхонаси) Жамғармадан маблағ олиш учун мазкур Низомнинг 12-бандига қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этади:

а) ушбу Низомнинг 4-банди «а» кичик банди бўйича:

ташкилот билан тузилган шартнома ҳамда ҳисоб фактураси;

сертификат нусхаси;

тўловни тасдиқловчи ҳужжат (тўлов топшириқномаси), тўлов ўтганлигини тасдиқловчи «Swift» ҳужжат;

б) мазкур Низомнинг 4-банди «в» кичик банди бўйича:

лойиҳани амалга ошириш учун Жамғармадан маблағ олишга хўжалик бирлашмаси бошқарув органининг розилиги;

лойиҳанинг бизнес режаси;

зарур бўлганда қурилиш лойиҳаларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари;

пудрат ишларини бажариш учун шартномалар нусхалари;

лойиҳа тақдимоти;

лойиҳа доирасида олинадиган ҳар бир хомашё ва ускуналар учун камида учтадан етказиб берувчиларнинг тижорат таклифлари;

в) ушбу Низомнинг 4-банди «г» кичик банди бўйича:

лойиҳани амалга ошириш учун Жамғармадан маблағ олишга хўжалик жамияти бошқарув органининг розилиги;

лойиҳанинг бизнес режаси;

зарур бўлганда қурилиш лойиҳаларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари;

пудрат ишларини бажариш учун шартномалар нусхалари;

тегишли ташкилотлардан таъмирлаш ва реконструкция қилиш учун олинадиган рухсатнома нусхаси;

бўш турган ва фойдаланилмаётган бино-иншоотни таъмирлаш, реконструкция қилиш ва улардаги ташқи муҳандислик-коммуникация тизимлари бўйича тўлиқ маълумот (ўлчамлари, ҳолати, фотосуратлари ва бошқалар);

мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;

таъмирлаш, реконструкция қилиш бўйича лойиҳа ҳужжатлари;

лойиҳанинг Ваколатли орган томонидан тасдиқланганлиги тўғрисида экспертиза хулосаси;

экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг рухсатномаси;

қурилиш ташкилоти тўғрисида маълумот;

қурилишга кетадиган материаллар номенклатураси ва нархларининг бир неча ташкилотлар билан солиштирмаси;

ташкилотнинг лойиҳа қийматидан камида 15 фоизи ўз маблағи ҳисобидан шаклланганлиги тўғрисида хизмат кўрсатувчи банк маълумотномаси;

суғурта полиси (бериладиган пул маблағи миқдоридан кам бўлмаган ҳолда);

ер майдони бўйича ҳужжатлар (ер ажратиш тўғрисида қарор, объект геолокацияси, фотосуратлари ва бошқа тегишли маълумотлар);

электротехника саноатига ихтисослаштирилган индустриал технопаркнинг лойиҳаси;

тегишли ташкилотлардан қурилиш учун олинадиган рухсатнома нусхаси;

г) мазкур Низомнинг 4-банди «д» кичик банди бўйича:

тендер савдолари бўйича тўлиқ маълумот (ким томонидан эълон қилинган, тендер савдолари ўтиш вақти, шартлари ва бошқа тегишли маълумотлар);

ташкилотнинг охирги 3 йил давомида тендер савдоларида қатнашганлиги тўғрисида маълумотнома;

ташкилотда синов лабораторияси мавжудлиги;

ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг маҳаллийлаштириш даражаси 50 фоиз эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;

д) ушбу Низомнинг 4-банди «е» ва «з» кичик бандлари бўйича:

шартнома, тўлов топшириқномаси, ҳисоб-фактура, амалга оширилган ишлар далолатномаси, тижорий таклифлар ва фотоҳисобот;

Жамғармадан маблағ ажратиш зарурлигини асослайдиган бошқа ҳужжатлар;

е) мазкур Низомнинг 4-банди «ж» кичик банди бўйича:

лойиҳаолди (ТИА/бизнес-режа) ҳужжатларни ишлаб чиқувчи ташкилотларнинг тижорат таклифлари;

лойиҳаолди (ТИА/бизнес-режа) ҳужжатларни ишлаб чиқувчи ташкилотларнинг мазкур ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича тажрибаси юзасидан маълумотнома;

танлов ҳужжатлари (танланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар);

шартнома, ишлар бажарилганлиги ҳақидаги далолатнома, тўлов топшириқномалари;

Жамғармадан маблағ ажратиш зарурлигини асослайдиган бошқа ҳужжатлар;

ж) ушбу Низомнинг 4-банди «и» кичик банди бўйича:

хорижий мутахассисни жалб қилиш бўйича уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши баёни;

ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ ва меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома;

Жамғармадан маблағлар ажратиш зарурлигини асослайдиган бошқа ҳужжатлар»;

б) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«14. Ташкилотнинг Жамғармадан маблағ олиш учун тақдим этилган аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлари дастлаб эксперт гуруҳи томонидан кўриб чиқилади ҳамда мазкур Низом талабларига мос келиши ёки мос келмаслиги тўғрисидаги хулоса билан Кенгаш муҳокамасига киритилади».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 10 май,

194-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.05.2023 й., 09/23/194/0271-сон; 18.10.2024 й., 09/24/682/0830-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Yuqori texnologiyali ishlab chiqarish jarayonini joriy etgan elektrotexnika sanoati korxonalarining roʻyxatini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Respublika elektrotexnika sanoatida yuqori texnologiyali ishlab chiqarishlarni rivojlantirish, ushbu jarayonni joriy etgan elektrotexnika korxonalarining roʻyxatini shakllantirish va yuritish hamda shu orqali mis xomashyosidan yangi turdagi yuqori qoʻshilgan qiymatli mahsulotlarni ishlab chiqarish va eksport hajmini yanada oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Elektrotexnika sanoatini yanada rivojlantirish va mahalliy mahsulotlarning raqobatbardoshligini oshirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 2-martdagi PQ-5011-son qaroriga muvofiq mis xomashyosini birja savdolari orqali xarid qilishda yuqori texnologiyali ishlab chiqarish jarayonini joriy etgan tarmoq korxonalari tomonidan toʻlovning 25 foizini avans tarzida va qolgan 75 foizini mis xomashyosi olinganidan soʻng 90 ish kuni ichida har oyda teng ulushlarda amalga oshirish tartibi joriy etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

3. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 16-oktabrdagi 877-son qarori bilan tasdiqlangan “Oʻzeltexsanoat” uyushmasining Elektrotexnika sanoatini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

4. “Oʻzeltexsanoat” uyushmasi ikki oy muddatda yuqori texnologiyali ishlab chiqarish jarayonini joriy etgan elektrotexnika sanoati korxonalarining roʻyxatini shakllantirish, yuritish va uni yangilab borishning avtomatlashtirilgan axborot tizimini ishlab chiqsin va amaliyotga joriy etsin.

5. Mazkur qaror rasman eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.

6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 10-maydagi 194-son qaroriga 2-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Oʻzeltexsanoat” uyushmasining elektrotexnika sanoatini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 16-oktabrdagi 877-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimcha

1. 1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzeltexsanoat” uyushmasining Elektrotexnika sanoatini rivojlantirish jamgʻarmasi Boshqaruv kengashining

TARKIBI

1. Yunusov Mirziyod Miraxmadovich — “Oʻzeltexsanoat” uyushmasi raisi, Kengash raisi 2. Sultanov Dilshod Shuhratovich — Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining oʻrinbosari, Kengash raisi oʻrinbosari 3. Rustamov Olimxon Bakiyevich — Oʻzbekiston Respublikasi investitsiyalar, sanoat va savdo vazirining oʻrinbosari 4. Mustafayev Xurshed Baxtiyorovich — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining Bazaviy tarmoq va sohalar korxonalari iqtisodiyoti, moliyasi va tarif siyosati departamenti direktori 5. Rahmonov Asror Ruziyevich — “Oʻzeltexsanoat” uyushmasi Moliya boshqarmasining boshligʻi, Kengash kotibi

2. 2-ilovada :

a) quyidagi mazmundagi 12 1 -band bilan toʻldirilsin:

“12 1 .Ushbu Nizomning 4-bandida koʻrsatilgan maqsadlardan kelib chiqqan holda, tashkilot (elektrotexnika sanoati korxonasi) Jamgʻarmadan mablagʻ olish uchun mazkur Nizomning 12-bandiga qoʻshimcha ravishda quyidagi hujjatlarni qogʻoz yoki elektron shaklda taqdim etadi:

a) ushbu Nizomning 4-bandi “a” kichik bandi boʻyicha:

tashkilot bilan tuzilgan shartnoma hamda hisob fakturasi;

sertifikat nusxasi;

toʻlovni tasdiqlovchi hujjat (toʻlov topshiriqnomasi), toʻlov oʻtganligini tasdiqlovchi “Swift” hujjat;

b) mazkur Nizomning 4-bandi “v” kichik bandi boʻyicha:

loyihani amalga oshirish uchun Jamgʻarmadan mablagʻ olishga xoʻjalik birlashmasi boshqaruv organining roziligi;

loyihaning biznes rejasi;

zarur boʻlganda qurilish loyihalarining loyiha-smeta hujjatlari;

pudrat ishlarini bajarish uchun shartnomalar nusxalari;

loyiha taqdimoti;

loyiha doirasida olinadigan har bir xomashyo va uskunalar uchun kamida uchtadan yetkazib beruvchilarning tijorat takliflari;

v) ushbu Nizomning 4-bandi “g” kichik bandi boʻyicha:

loyihani amalga oshirish uchun Jamgʻarmadan mablagʻ olishga xoʻjalik jamiyati boshqaruv organining roziligi;

loyihaning biznes rejasi;

zarur boʻlganda qurilish loyihalarining loyiha-smeta hujjatlari;

pudrat ishlarini bajarish uchun shartnomalar nusxalari;

tegishli tashkilotlardan taʼmirlash va rekonstruksiya qilish uchun olinadigan ruxsatnoma nusxasi;

boʻsh turgan va foydalanilmayotgan bino-inshootni taʼmirlash, rekonstruksiya qilish va ulardagi tashqi muhandislik-kommunikatsiya tizimlari boʻyicha toʻliq maʼlumot (oʻlchamlari, holati, fotosuratlari va boshqalar);

mulk huquqini tasdiqlovchi hujjatlar nusxalari;

taʼmirlash, rekonstruksiya qilish boʻyicha loyiha hujjatlari;

loyihaning Vakolatli organ tomonidan tasdiqlanganligi toʻgʻrisida ekspertiza xulosasi;

ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish qoʻmitasining ruxsatnomasi;

qurilish tashkiloti toʻgʻrisida maʼlumot;

qurilishga ketadigan materiallar nomenklaturasi va narxlarining bir necha tashkilotlar bilan solishtirmasi;

tashkilotning loyiha qiymatidan kamida 15 foizi oʻz mablagʻi hisobidan shakllanganligi toʻgʻrisida xizmat koʻrsatuvchi bank maʼlumotnomasi;

sugʻurta polisi (beriladigan pul mablagʻi miqdoridan kam boʻlmagan holda);

yer maydoni boʻyicha hujjatlar (yer ajratish toʻgʻrisida qaror, obyekt geolokatsiyasi, fotosuratlari va boshqa tegishli maʼlumotlar);

elektrotexnika sanoatiga ixtisoslashtirilgan industrial texnoparkning loyihasi;

tegishli tashkilotlardan qurilish uchun olinadigan ruxsatnoma nusxasi;

g) mazkur Nizomning 4-bandi “d” kichik bandi boʻyicha:

tender savdolari boʻyicha toʻliq maʼlumot (kim tomonidan eʼlon qilingan, tender savdolari oʻtish vaqti, shartlari va boshqa tegishli maʼlumotlar);

tashkilotning oxirgi 3 yil davomida tender savdolarida qatnashganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma;

tashkilotda sinov laboratoriyasi mavjudligi;

ishlab chiqarilgan mahsulotning mahalliylashtirish darajasi 50 foiz ekanligini tasdiqlovchi hujjat;

d) ushbu Nizomning 4-bandi “e” va “z” kichik bandlari boʻyicha:

shartnoma, toʻlov topshiriqnomasi, hisob-faktura, amalga oshirilgan ishlar dalolatnomasi, tijoriy takliflar va fotohisobot;

Jamgʻarmadan mablagʻ ajratish zarurligini asoslaydigan boshqa hujjatlar;

e) mazkur Nizomning 4-bandi “j” kichik bandi boʻyicha:

loyihaoldi (TIA/biznes-reja) hujjatlarni ishlab chiquvchi tashkilotlarning tijorat takliflari;

loyihaoldi (TIA/biznes-reja) hujjatlarni ishlab chiquvchi tashkilotlarning mazkur hujjatlarni ishlab chiqish boʻyicha tajribasi yuzasidan maʼlumotnoma;

tanlov hujjatlari (tanlanganligini tasdiqlovchi hujjatlar);

shartnoma, ishlar bajarilganligi haqidagi dalolatnoma, toʻlov topshiriqnomalari;

Jamgʻarmadan mablagʻ ajratish zarurligini asoslaydigan boshqa hujjatlar;

j) ushbu Nizomning 4-bandi “i” kichik bandi boʻyicha:

xorijiy mutaxassisni jalb qilish boʻyicha uyushma aʼzolarining umumiy yigʻilishi bayoni;

ishga qabul qilish toʻgʻrisida buyruq va mehnat shartnomasi yoki fuqarolik-huquqiy shartnoma;

Jamgʻarmadan mablagʻlar ajratish zarurligini asoslaydigan boshqa hujjatlar”;

b) 14-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“14. Tashkilotning Jamgʻarmadan mablagʻ olish uchun taqdim etilgan arizasi va unga ilova qilingan hujjatlari dastlab ekspert guruhi tomonidan koʻrib chiqiladi hamda mazkur Nizom talablariga mos kelishi yoki mos kelmasligi toʻgʻrisidagi xulosa bilan Kengash muhokamasiga kiritiladi”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 10-may,

194-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 11.05.2023-y., 09/23/194/0271-son; 18.10.2024-y., 09/24/682/0830-son)

lex.uz