📅 2023-yil 11-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 11-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 11 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 11 мая 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 11 May 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЕЖА-ЖАДВАЛИ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ
2023 йилда ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 майдаги ПҚ-4302-сон қарорига мувофиқ саноат маҳсулотлари бозорининг барча қатламларидаги хўжалик юритувчи субъектларни мақсадли жалб қилиш, манфаатдор доираларга республикада ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари турлари, техник тавсифлари ва сифат кўрсаткичлари тўғрисида маълумот бериш орқали дастурий чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда мунтазам равишда саноат ярмаркаларини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
2023 йилда ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ўтказиш режа-жадвали 1-иловага мувофиқ;
2023 йилда республика тармоқлараро саноат ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ;
2023 йилда ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳларнинг намунавий таркиби 3-иловага мувофиқ;
2023 йилда ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари режаси 4-иловага мувофиқ;
2023 йилда республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари режаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар ушбу ярмаркаларни ташкил этувчи ҳамда уларда иштирок этувчи тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари ҳисобидан мустақил равишда амалга оширилиши инобатга олинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Рақамли трансформация марказининг электрон кооперация портали (кейинги ўринларда — Портал) орқали:
келгусида республикадаги иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларнинг алоҳида турлари бўйича рўйхатни шакллантирсин ва доимий равишда янгилаб борсин;
маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг салоҳиятини янада самарали амалга ошириш учун ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркасида иштирок этадиган корхоналар рўйхатини олдиндан аниқлаш ва Портал орқали онлайн рўйхатдан 10 кун олдин ўтказишни таъминласин;
ярмарка якунлари бўйича тузилган шартномалар ва меморандумлар тўғрисидаги келишувлар бажарилишининг мониторингини ташкил этсин;
ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларида ягона иштирокчи сифатида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳамда жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахсларнинг ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлари билан қатнашиши учун тегишли жойлар ажратилишини таъминласин, уларнинг иштироки билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни ҳал этиш чораларини кўрсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги:
хорижий корхоналарни ва хорижий иштирокчиларни 2024 йил учун маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномалар тузиш режалаштирилган ҳудудий ва республика саноат ярмаркалари тўғрисида хабардор қилсин ҳамда уларни саноат ярмаркаларида иштирок этишга таклиф қилсин;
хорижий инвесторларнинг ҳудудий ҳамда республика тармоқлараро саноат ярмаркаларига фаол жалб қилинишини таъминласин;
иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни хорижга сотиш бўйича ярмарка доирасида экспорт шартномаларини тузиш имкониятини яратсин;
хорижий инвесторларни ҳудудий ҳамда республика тармоқлараро саноат ярмаркаларига фаол жалб қилган ҳолда улар билан алоқалар ўрнатсин, экспорт масалалари бўйича иқтисодиёт тармоқларига ва ҳудудий корхоналарга маслаҳат берсин.
4. Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 16 февралдаги ПҚ-57-сон қарори ижросини жадаллаштириш мақсадида барча ҳудудий ярмаркаларга маҳаллий қайта тикланувчи энергия манбаларини ишлаб чиқарадиган ва етказиб берадиган ташкилотлар фаол жалб этилишини;
мазкур қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасининг белгиланган муддатларда сифатли амалга оширилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тармоқлараро саноат ярмаркаларида янги ва инновацион маҳсулотлари, стартап ишланмалари ва тақдимотлари билан фаол иштирок этсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги:
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналарнинг ҳудудий ҳамда республика тармоқлараро саноат ярмаркаларида ихтиёрий равишда фаол иштирок этишларига кўмаклашсин;
саноат ярмаркалари якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот киритилишини ҳамда имзоланган шартномаларнинг ижро ҳолати Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисида муҳокама қилинишини ташкил этсин.
7. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 24 январдаги ПҚ-99-сон қарори асосида ишлаб чиқариш ташкил этилган, ички ва ташқи бозорларда харидоргир маҳсулотларни (хизматларни) иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналар томонидан реклама қилишда чегирмалар бериш;
ҳудудий ва республика саноат ярмаркалари ҳамда Портал фаолиятини кенг ёритиш тавсия этилсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Кудратов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 майдаги 195-сон қарорига 1-ИЛОВА
2023 йилда ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ўтказиш
Т/р Ҳудуд номи Саноат ярмаркасининг ихтисослашуви Ўтказиш муддати I. Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркалари 1. Самарқанд вилояти Туризм, гастрономик туризм, озиқ-овқат саноати, мебелсозлик ва электротехника саноати ҳамда гилам маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича 2023 йил 30-31 май 2. Фарғона вилояти Тўқимачилик ва ипакни қайта ишлаш, чарм-пойабзал, мебелсозлик, нефть ва газ, кимё саноати, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш бўйича 2023 йил 15-16 июнь 3. Андижон вилояти Қурилиш материаллари, тўқимачилик, автомобилсозлик, электротехника, фармацевтика саноати, мебелсозлик, кимё саноати, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича 2023 йил 6-7 июль 4. Наманган вилояти Тўқимачилик, чарм-пойабзал, қурилиш материаллари, электр энергетикаси, электро-техника, озиқ-овқат ва мебелсозлик саноати бўйича 2023 йил 20-21 июль 5. Қорақалпоғистон Республикаси Табиий ва минерал ресурсларни чуқур қайта ишлаш, нефть-кимё саноати маҳсулотлари, қурилиш материаллари, мебелсозлик, электр энергетикаси ва электротехника маҳсулотлари саноати бўйича 2023 йил 3-4 август 6. Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, қурилиш материаллари, доривор ўсимликларни қайта ишлаш соҳалари ва озиқ-овқат саноати бўйича 2023 йил 24-25 август 7. Навоий вилояти Тоғ-кон металлургияси, электротехника, энергетика ва кимё саноати ва қурилиш материаллари бўйича 2023 йил 7-8 сентябрь 8. Хоразм вилояти Туризм, туризм соҳаси учун тўқимачилик маҳсулотлари, транспорт ва логистика, автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги техникаси, мебелсозлик саноати бўйича 2023 йил 21-22 сентябрь 9. Қашқадарё вилояти Нефть ва газ саноати, электр-энергетикаси, кимё саноати, чарм-пойабзал, тўқимачилик, электротехника ва фармацевтика саноати бўйича 2023 йил 5-6 октябрь 10. Тошкент вилояти Металлургия, кимё саноати, электр энергетикаси, электротехника, қурилиш материаллари ва қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш бўйича 2023 йил 19-20 октябрь 11. Сирдарё вилояти Кимё саноати, чарм-пойабзал, тўқимачилик ва ипакни қайта ишлаш, қурилиш материаллари, мебелсозлик ва фармацевтика саноати бўйича 2023 йил 2-3 ноябрь II. Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси 12. Тошкент шаҳри Республиканинг барча тармоқлари томонидан 2024 йил учун буюртмалар портфелини шакллантириш 2023 йил 12 — 15 декабрь
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 майдаги 195-сон қарорига 2-ИЛОВА
2023 йилда республика тармоқлараро саноат ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби
1. Л.Ш. Кудратов — инвестициялар, саноат ва савдо вазири, ишчи гуруҳ раҳбари 2. Н.Қ. Холмуродов — инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари 3. Д.С. Касимов — Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил 4. Э.Ж. Хамраев — ташқи ишлар вазири ўринбосари 5. И.И. Норқулов — иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари 6. Ж.Т. Махсудов — рақамли технологиялар вазири ўринбосари 7. Д.А. Ваҳобов — Савдо-саноат палатаси раиси 8. Д.Н. Саттаров — Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директори 9. У.Х. Мурадов — Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги бош директори 10. С.З. Мирзаев — Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти 11. О.М. Саидхонов — «Ўзэкспомарказ» АЖ бошқаруви раиси 12. Ш.Х. Содиков — Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Рақамли трансформация маркази директори, ишчи гуруҳ котиби 13. З.О. Турсунов — Тошкент шаҳар ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси, ишчи гуруҳ котиби
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 майдаги 195-сон қарорига 3-ИЛОВА
2023 йилда ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳларнинг намунавий таркиби
1. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, ишчи гуруҳ раҳбари 2. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича ёрдамчилари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари 3. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари 4. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосари — инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи 5. Лавозимига кўра — Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи 6. Лавозимига кўра — Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тизимидаги ташкилотнинг ҳудудий филиали бошлиғи 7. Келишув асосида — ҳудудлардаги иқтисодиёт тармоқлари раҳбарлари
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 майдаги 195-сон қарорига 4-ИЛОВА
2023 йилда ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш
Т/р Чора-тадбир номи Бажариш муддати Масъуллар Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркалари 1. Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаларида (кейинги ўринларда — саноат ярмаркалари) ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ҳудудий корхоналар, шу жумладан, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг иштирокини таъминлаш мақсадида уларни хабардор қилиш ва жалб этиш. Ярмаркаларни ўтказиш режа-жадвалида кўрсатилган муддатдан бир ой олдин Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 2. Саноат ярмаркаларида иштирок этадиган иқтисодиёт тармоқлари, хорижий инвесторларни ҳамда ҳудудий корхоналар рўйхатини шакллантириш. Ярмаркаларни ўтказиш режа-жадвалида кўрсатилган муддатдан бир ой олдин Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 3. Иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналар, шу жумладан, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан намойиш этиладиган янги турдаги маҳсулотлар шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари томонидан импорт қилинадиган маҳсулотлар (хом ашё, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, ускуна ва материаллар) рўйхатини шакллантириш ҳамда Рақамли трансформация марказининг Электрон кооперация портали (кейинги ўринларда — Портал) орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарга етказиш. Ярмаркаларни ўтказиш режа-жадвалида кўрсатилган муддатдан бир ой олдин Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 4. Республикада фаолият юритаётган корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни саноат ярмаркаларида намойиш этиш мақсадида улар тўғрисидаги батафсил маълумотни Порталга жойлаштириш. Саноат ярмаркаларини ўтказиш вақтида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 5. Кўргазма стендларининг макетларини ҳамда саноат ярмаркаларини ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш. Унда саноат ярмаркаларининг очилиш ва ёпилиш маросимлари сценарийсини, ҳудудий корхоналар, жумладан, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакилларининг тақдимотларини назарда тутиш. Ярмаркаларни ўтказиш режа-жадвалида кўрсатилган муддатдан 10 кун олдин Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 6. «Ўзэкспомарказ» АЖ билан ҳамкорликда саноат ярмаркалари иштирокчиларининг кўргазма стендларини жойлаштириш ҳамда дизайнини ишлаб чиқиш бўйича амалий чоралар кўриш. Бунда кўргазма стендларида жойлаштириладиган маҳсулотларни ишлаб чиқарилаётган, ишлаб чиқарилиши ўзлаштириладиган ҳамда ишлаб чиқарилиши тавсия этиладиган маҳсулотларга ажратган ҳолда жойлаштиришни таъминлаш. Саноат ярмаркаларини ўтказиш вақтида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 7. Иқтисодиёт тармоқларининг ишлаб чиқариш фаолиятида талаб этиладиган маҳсулотларга (хом ашё, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, ускуна ва материаллар) бўлган эҳтиёжлари тўғрисидаги маълумотлар бўйича тақдимотлар ўтказилишини ҳамда уларнинг Портал орқали ёритиб борилишини таъминлаш. Саноат ярмаркаларини ўтказиш вақтида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 8. Саноат ярмаркалари ўтказиладиган ҳудудни, жумладан, тақдимотлар, музокаралар ҳамда ҳамкорлик шартномалари имзоланадиган жойларни тайёрлаш ва безаш. Ярмаркаларни ўтказиш режа-жадвалида кўрсатилган муддатдан тўрт кун олдин Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 9. Кўргазма стендларини лойиҳалаштириш, ўрнатиш ишларини якунлаш. Ярмаркаларни ўтказиш режа-жадвалида кўрсатилган муддатдан тўрт кун олдин Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 10. Саноат ярмаркалари давомида Портал орқали маҳсулотларни сотиш ва харид қилиш бўйича ҳамкорлик шартномалари ҳамда импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича техник жиҳатдан ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги меморандумларни имзолаш. Саноат ярмаркаларини ўтказиш вақтида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 11. Саноат кооперацияси бўйича тузилган шартномалар сони, ишлаб чиқариш мўлжалланган маҳсулот турлари, шунингдек, янги юқори технологик маҳсулотлар, инновацион ишланмалар ва бошқа кўрсаткичлар бўйича энг яхши натижаларга эришган саноат ярмаркалари иштирокчиларини рағбатлантириш. Саноат ярмаркаларини якунлаш вақтида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 12. Саноат ярмаркалари якунлари бўйича бажарилган ишлар ва эришилган натижалар, жумладан, янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳамда саноат кооперацияси алоқаларини кенгайтириш тўғрисидаги маълумотларни тайёрлаш ва ишчи гуруҳга тақдим этиш. Саноат ярмаркаларини якунлаш вақтида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 13. Саноат ярмаркаларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳнинг йиғилишини ташкил этиш. Йиғилишда саноат ярмаркалари натижаларини муҳокама қилиш, янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ва саноат кооперациясини кенгайтириш ишларини янада такомиллаштириш ҳамда белгиланган самарадорликка эришиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш. Саноат ярмаркалари якунланганидан сўнг уч кун муддатда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ҳудудий корхоналар ўртасида кооперация алоқаларини ўрнатиш ва кенгайтириб бориш, шунингдек, ушбу жараёнда кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокини фаоллаштириш тўғрисида таклиф ишлаб чиқиш 14. Иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналар томонидан қуйидаги маълумотларни Порталда жойлаштириш ҳамда уларнинг доимий равишда янгиланиб боришини таъминлаш, хусусан: ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, ўзлаштириладиган я?ги турдаги маҳсулотлар, барқарор талабга эга ҳамда ривожланиш истиқболли бўлган корхоналар импорт товарлари тўғрисида; ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишда масъул бўлган раҳбарлар тўғрисида. Доимий равишда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 15. Саноат ярмаркалари натижаларига кўра ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат кооперацияси бўйича таклифларни хатловдан ўтказиш, саноат кооперацияси доирасида маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномалар реестрини ва импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришни ривожлантириш меморандумларини шакллантириш. Тайёрланган маълумотларни ишчи гуруҳга киритиш. Саноат ярмаркаларини ўтказиш вақтида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар 16. Иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналар томонидан импорт қилинадиган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларни ишлаб чиқариш жараёнига кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш. Тайёрланган маълумотларни ишчи гуруҳга киритиш. Саноат ярмаркаларини ўтказиш вақтида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 17. Импорт таркиби ва ички бозор эҳтиёжлари таҳлили асосида ишлаб чиқарилишини маҳаллийлаштириш учун тавсия этилаётган маҳсулотлар бўйича кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига буюртма бериш. Саноат ярмаркаларини ўтказиш вақтида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 18. Ҳудудий корхоналарга, шу жумладан, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига қуйидаги масалаларда ёрдам кўрсатиш: уларга бўш бино ва иншоотларни, фойдаланилмаётган технологик ускуналарни ва янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун асбоб-ускуналарни ижарага бериш; ўзлаштирилаётган маҳсулотлар учун техник параметрлар ва сифат талабларини мувофиқлаштириб бориш. Доимий равишда Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 майдаги 195-сон қарорига 5-ИЛОВА
2023 йилда республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича
Т/р Чора-тадбир номи Бажариш муддати Масъуллар 1. Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси (кейинги ўринларда — Республика саноат ярмаркаси) доирасидаги таклифлар асосида иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналар, шу жумладан, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари билан кооперация алоқаларини ривожлантиришни ўрганиш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун замонавий технологияларни жалб қилишда маҳаллий корхоналар ва хорижий инвесторлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш. 2023 йил март — ноябрь Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар 2. Ихтисослашган ташкилотларнинг республика саноат ярмаркасида янги алоқалар ва ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш доирасида янги технологиялар ва ишлаб чиқариш лойиҳаларини, шунингдек, талаб этиладиган маҳсулотлар бўйича таклифларни тақдим этиш. 2023 йил март — ноябрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 3. Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат кооперацияси алоқаларини кенгайтириш тадбирлари доирасида янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш, маҳсулотнинг техник параметрлари ва сифат кўрсаткичларини такомиллаштириш йўлларини ишлаб чиқиш. Республика тармоқлараро саноат ярмаркасига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш доирасида Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги 4. Саноат кооперацияси асосида маҳсулот етказиб бериш бўйича Портал орқали тузилган шартномаларнинг реестрини шакллантириб бориш. 2023 йил март — ноябрь Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 5. Республикада фаолият юритаётган корхоналарга ва хорижий инвесторларга республика саноат ярмаркасида иштирок этиш учун таклифномалар юбориш. 2023 йил 1 ноябрь Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги 6. Республика саноат ярмаркасида иштирок этиш учун ариза бериш, ярмаркада иштирок этадиганлар рўйхатини шакллантириш, стенд эскизлари билан танишиш, шунингдек, ярмарка иштирокчисининг янги ва намойиш этадиган маҳсулоти турларини Портал орқали онлайн тарзда жойлаштириш тизимини ишга тушириш. 2023 йил 1 ноябрь Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 7. Стендларни лойиҳалаштириш ва жойлаштиришни республика саноат ярмаркаси иштирокчилари билан келишиш. 2023 йил 10 ноябрь Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 8. Республика саноат ярмаркасида тузилган шартномалар доирасида маҳсулотларни етказиб беришнинг прогноз параметрларини аниқлаш ва Республика саноат ярмаркасини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳга тасдиқлаш учун тақдим этиш. 2023 йил 10 ноябрь Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 9. Республика саноат ярмаркасини ўтказиш дастурини тайёрлаш. 2023 йил 5 ноябр Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 10. Республика саноат ярмаркаси иштирокчиларининг кўргазма стендларини ўрнатиш ва лойиҳалаш ишларини якунлаш. 2023 йил 15 ноябрь Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 11. Республика саноат ярмаркасида иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилиши тавсия этилган маҳсулотлар рўйхати ва илғор хорижий технологиялар тақдимоти асосида кўргазма стендларини безатиш. 2023 йил 15 ноябрь Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 12. Кўргазма стендларини безатиш ва ярмарка иштирокчиларига стандартлаштириш, сертификатлаш, молиявий хизматлар бўйича маслаҳатлар бериш. Республика саноат ярмаркасини ўтказиш вақтида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, тижорат банклари, суғурта ва лизинг компаниялари 13. Порталда ярмарка доирасида тузилган шартномалар ҳажми ва соҳалар бўйича таҳлилий материалларни тайёрлаш. 2023 йил 20 — 24 ноябрь Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Асосий тадбирлар учун жойларни тайёрлаш 14. Республика саноат ярмаркаси тадбирларини ўтказиш учун ярмарка ҳудудини, 1 — 4 павильонларни, 1,2-Атриум ва конференциялар залини тайёрлаш, йўлакларини ковролан гиламлари билан безаш. 2023 йил 15 ноябрь Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 15. Республика саноат ярмаркаси ҳақидаги видеороликни, логотип ва баннерлар дизайнини тайёрлаш. 2023 йил 1 ноябрь Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 16. Шартномалар ва меморандумлар имзолаш учун зоналар ва «В2В» зоналарини жиҳозлаш, онлайн шартномаларни имзолаш учун иштирокчиларини компьютер оргтехникаси билан таъминлаш. 2023 йил 15 ноябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги 17. Электр таъминоти, захирадаги ёритиш ускуналари, кондиционер, алоқа, телекоммуникация тизимлари ҳамда кўргазма мажмуаси ва конференциялар залини тайёрлаш. 2023 йил 10 ноябрь Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги 18. Кўргазма мажмуасининг ташқи ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш. 2023 йил 10 ноябрь Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 19. Республика саноат ярмаркаси давомида шартномалар ва меморандумларни рўйхатга олиш жойларини шунингдек, матбуот марказини ўрнатилган тартибда зарур Интернет (Wi-Fi) билан таъминлаш. 2023 йил 18 — 24 ноябрь Рақамли технологиялар вазирлиги 20. «Ўзэкспомарказ» АЖ ҳудудида республика саноат ярмаркаси ўтказиладиган жойларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш. 2023 йил 20 — 24 ноябрь Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 21. Республика саноат ярмаркасининг очилиш ва ёпилиш маросими жойларини расмийлаштириш, шу жумладан, гуллар билан безаш, зарур асбоб-ускуналар (овоз кучайтиргич аппаратураси, кенг форматли мониторлар ва проекторлар) билан таъминлаш ҳамда тадбир давомида тақдимотлар ўтказиш. 2023 йил 18 — 24 ноябрь Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси 22. Республика саноат ярмаркасининг очилиши ва ёпилишида маданий тадбирларни ташкил этиш. 2023 йил 20 — 24 ноябрь Маданият ва туризм вазирлиги 23. «Ўзэкспомарказ» АЖ барча павильонларида тақдимотларни намойиш этиш ва жонли эфирга узатишни таъминлаш. Республика саноат ярмаркасини ўтказиш вақтида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 24. Республика саноат ярмаркаси ўтказиладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш. Республика саноат ярмаркасини ўтказиш вақтида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Миллий гвардия, Тошкент шаҳар ИИББ Реклама кампанияси, оммавий ахборот воситаларида Республика тармоқлараро саноат ярмаркасига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳақида ахборотларни кенг жамоатчиликка етказиш 25. Иқтисодиёт тармоқлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари расмий веб-сайтларида, шунингдек, Порталда Республика саноат ярмаркаси ҳақидаги рекламаларни жойлаштириш. 2023 йил 10 ноябрь Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 26. Республика саноат ярмаркаси ўтказилиши ҳақида аудио ва видео форматда реклама лавҳасини ишлаб чиқиш ҳамда марказий телевидение ва радио каналлар орқали ёритиб бориш. 2023 йил октябрь-ноябрь Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 27. Республика ва ҳудудий саноат ярмаркаси доирасида режалаштирилган тадбирлар ҳақида оммавий ахборот воситаларида, жумладан, марказий ва ҳудудий босмахоналар, шунингдек, радио ва телерадиоканалларда рекламаларни жойлаштириш. 2023 йил июнь — октябрь 2023 йил 10 — 20 ноябрь Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 28. Республика саноат ярмаркаси тадбирлари, уларни амалга оширишнинг мақсад ва вазифалари, кооперация алоқаларини ривожлантириш бўйича корхоналар тажрибаси ҳақидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш. Ярмаркаларни ўтказиш режа-жадвалида кўрсатилган муддатларда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 29. «Ўзэкспомарказ» АЖ ҳудудида Республика саноат ярмаркаси тўғрисидаги баннерларни тайёрлаш ва ўрнатиш. 2023 йил 15 ноябрь Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 30. Республика саноат ярмаркаси ўтказилиши ҳақида реклама баннерларини чоп этиш ва жойлаштириш. 2023 йил 15 — 18 ноябрь Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 31. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри марказларининг марказий кўчаларидаги электрон мониторларда Республика саноат ярмаркаси ҳақида тайёрланган реклама роликларини кўрсатиб бориш. 2023 йил 1 — 20 ноябрь Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 11 май,
195-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
REJA-JADVALI
CHORA-TADBIRLARI REJASI
CHORA-TADBIRLARI REJASI
2023-yilda hududiy va respublika tarmoqlararo sanoat yarmarkalarini tashkil etish va oʻtkazish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Sanoat kooperatsiyasini yanada rivojlantirish va talab yuqori boʻlgan mahsulotlar ishlab chiqarishni kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 1-maydagi PQ-4302-son qaroriga muvofiq sanoat mahsulotlari bozorining barcha qatlamlaridagi xoʻjalik yurituvchi subyektlarni maqsadli jalb qilish, manfaatdor doiralarga respublikada ishlab chiqarilayotgan sanoat mahsulotlari turlari, texnik tavsiflari va sifat koʻrsatkichlari toʻgʻrisida maʼlumot berish orqali dasturiy chora-tadbirlarni amalga oshirish hamda muntazam ravishda sanoat yarmarkalarini tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
2023-yilda hududiy va respublika tarmoqlararo sanoat yarmarkalarini oʻtkazish reja-jadvali 1-ilovaga muvofiq;
2023-yilda respublika tarmoqlararo sanoat yarmarkasini tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha ishchi guruh tarkibi 2-ilovaga muvofiq;
2023-yilda hududiy tarmoqlararo sanoat yarmarkalarini tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha ishchi guruhlarning namunaviy tarkibi 3-ilovaga muvofiq;
2023-yilda hududiy tarmoqlararo sanoat yarmarkalarini tashkil etish va oʻtkazish chora-tadbirlari rejasi 4-ilovaga muvofiq;
2023-yilda respublika tarmoqlararo sanoat yarmarkalarini tashkil etish va oʻtkazish chora-tadbirlari rejasi 5-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Hududiy va respublika tarmoqlararo sanoat yarmarkalarini oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlar ushbu yarmarkalarni tashkil etuvchi hamda ularda ishtirok etuvchi tadbirkorlik subyektlarining oʻz mablagʻlari hisobidan mustaqil ravishda amalga oshirilishi inobatga olinsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Savdo-sanoat palatasi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi bilan birgalikda bir oy muddatda Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi huzuridagi Raqamli transformatsiya markazining elektron kooperatsiya portali (keyingi oʻrinlarda — Portal) orqali:
kelgusida respublikadagi iqtisodiyot tarmoqlari va hududiy korxonalar tomonidan ishlab chiqariladigan tayyor mahsulotlar, butlovchi buyumlar, xom ashyo va materiallarning alohida turlari boʻyicha roʻyxatni shakllantirsin va doimiy ravishda yangilab borsin;
mahalliy ishlab chiqaruvchilarning salohiyatini yanada samarali amalga oshirish uchun hududiy va respublika tarmoqlararo sanoat yarmarkasida ishtirok etadigan korxonalar roʻyxatini oldindan aniqlash va Portal orqali onlayn roʻyxatdan 10 kun oldin oʻtkazishni taʼminlasin;
yarmarka yakunlari boʻyicha tuzilgan shartnomalar va memorandumlar toʻgʻrisidagi kelishuvlar bajarilishining monitoringini tashkil etsin;
hududiy va respublika tarmoqlararo sanoat yarmarkalarida yagona ishtirokchi sifatida nogironligi boʻlgan shaxslarning hamda jamoat birlashmalari hisoblangan yuridik shaxslarning oʻzlari ishlab chiqargan mahsulotlari bilan qatnashishi uchun tegishli joylar ajratilishini taʼminlasin, ularning ishtiroki bilan bogʻliq barcha tashkiliy masalalarni hal etish choralarini koʻrsin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi:
xorijiy korxonalarni va xorijiy ishtirokchilarni 2024-yil uchun mahsulot yetkazib berish boʻyicha shartnomalar tuzish rejalashtirilgan hududiy va respublika sanoat yarmarkalari toʻgʻrisida xabardor qilsin hamda ularni sanoat yarmarkalarida ishtirok etishga taklif qilsin;
xorijiy investorlarning hududiy hamda respublika tarmoqlararo sanoat yarmarkalariga faol jalb qilinishini taʼminlasin;
iqtisodiyot tarmoqlari va hududiy korxonalar tomonidan ishlab chiqarilgan mahsulotlarni xorijga sotish boʻyicha yarmarka doirasida eksport shartnomalarini tuzish imkoniyatini yaratsin;
xorijiy investorlarni hududiy hamda respublika tarmoqlararo sanoat yarmarkalariga faol jalb qilgan holda ular bilan aloqalar oʻrnatsin, eksport masalalari boʻyicha iqtisodiyot tarmoqlariga va hududiy korxonalarga maslahat bersin.
4. Vazirliklar, idoralar, xoʻjalik birlashmalari hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2023-yilda qayta tiklanuvchi energiya manbalarini va energiya tejovchi texnologiyalarni joriy etishni jadallashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 16-fevraldagi PQ-57-son qarori ijrosini jadallashtirish maqsadida barcha hududiy yarmarkalarga mahalliy qayta tiklanuvchi energiya manbalarini ishlab chiqaradigan va yetkazib beradigan tashkilotlar faol jalb etilishini;
mazkur qaror bilan tasdiqlangan chora-tadbirlar rejasining belgilangan muddatlarda sifatli amalga oshirilishini taʼminlasin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tarmoqlararo sanoat yarmarkalarida yangi va innovatsion mahsulotlari, startap ishlanmalari va taqdimotlari bilan faol ishtirok etsin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi:
Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Savdo-sanoat palatasi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda iqtisodiyot tarmoqlari va hududiy korxonalarning hududiy hamda respublika tarmoqlararo sanoat yarmarkalarida ixtiyoriy ravishda faol ishtirok etishlariga koʻmaklashsin;
sanoat yarmarkalari yakunlari boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga hisobot kiritilishini hamda imzolangan shartnomalarning ijro holati Vazirlar Mahkamasining Rayosati majlisida muhokama qilinishini tashkil etsin.
7. Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi va Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasiga:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublikada ishlab chiqarishni rivojlantirish va sanoat kooperatsiyasini kengaytirishning samarali tizimini yaratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 24-yanvardagi PQ-99-son qarori asosida ishlab chiqarish tashkil etilgan, ichki va tashqi bozorlarda xaridorgir mahsulotlarni (xizmatlarni) iqtisodiyot tarmoqlari va hududiy korxonalar tomonidan reklama qilishda chegirmalar berish;
hududiy va respublika sanoat yarmarkalari hamda Portal faoliyatini keng yoritish tavsiya etilsin.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi investitsiyalar, sanoat va savdo vaziri L.Sh. Kudratov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 11-maydagi 195-son qaroriga 1-ILOVA
2023-yilda hududiy va respublika tarmoqlararo sanoat yarmarkalarini oʻtkazish
T/r Hudud nomi Sanoat yarmarkasining ixtisoslashuvi Oʻtkazish muddati I. Hududiy tarmoqlararo sanoat yarmarkalari 1. Samarqand viloyati Turizm, gastronomik turizm, oziq-ovqat sanoati, mebelsozlik va elektrotexnika sanoati hamda gilam mahsulotlarini ishlab chiqarish boʻyicha 2023-yil 30-31-may 2. Fargʻona viloyati Toʻqimachilik va ipakni qayta ishlash, charm-poyabzal, mebelsozlik, neft va gaz, kimyo sanoati, qurilish materiallarini ishlab chiqarish boʻyicha 2023-yil 15-16-iyun 3. Andijon viloyati Qurilish materiallari, toʻqimachilik, avtomobilsozlik, elektrotexnika, farmatsevtika sanoati, mebelsozlik, kimyo sanoati, oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarish boʻyicha 2023-yil 6-7-iyul 4. Namangan viloyati Toʻqimachilik, charm-poyabzal, qurilish materiallari, elektr energetikasi, elektro-texnika, oziq-ovqat va mebelsozlik sanoati boʻyicha 2023-yil 20-21-iyul 5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Tabiiy va mineral resurslarni chuqur qayta ishlash, neft-kimyo sanoati mahsulotlari, qurilish materiallari, mebelsozlik, elektr energetikasi va elektrotexnika mahsulotlari sanoati boʻyicha 2023-yil 3-4-avgust 6. Surxondaryo viloyati Qishloq xoʻjaligi va meva-sabzavot mahsulotlarini qayta ishlash, qurilish materiallari, dorivor oʻsimliklarni qayta ishlash sohalari va oziq-ovqat sanoati boʻyicha 2023-yil 24-25-avgust 7. Navoiy viloyati Togʻ-kon metallurgiyasi, elektrotexnika, energetika va kimyo sanoati va qurilish materiallari boʻyicha 2023-yil 7-8-sentabr 8. Xorazm viloyati Turizm, turizm sohasi uchun toʻqimachilik mahsulotlari, transport va logistika, avtomobilsozlik, qishloq xoʻjaligi texnikasi, mebelsozlik sanoati boʻyicha 2023-yil 21-22-sentabr 9. Qashqadaryo viloyati Neft va gaz sanoati, elektr-energetikasi, kimyo sanoati, charm-poyabzal, toʻqimachilik, elektrotexnika va farmatsevtika sanoati boʻyicha 2023-yil 5-6-oktabr 10. Toshkent viloyati Metallurgiya, kimyo sanoati, elektr energetikasi, elektrotexnika, qurilish materiallari va qishloq xoʻjaligi texnikasi ishlab chiqarish boʻyicha 2023-yil 19-20-oktabr 11. Sirdaryo viloyati Kimyo sanoati, charm-poyabzal, toʻqimachilik va ipakni qayta ishlash, qurilish materiallari, mebelsozlik va farmatsevtika sanoati boʻyicha 2023-yil 2-3-noyabr II. Respublika tarmoqlararo sanoat yarmarkasi 12. Toshkent shahri Respublikaning barcha tarmoqlari tomonidan 2024-yil uchun buyurtmalar portfelini shakllantirish 2023-yil 12 — 15-dekabr
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 11-maydagi 195-son qaroriga 2-ILOVA
2023-yilda respublika tarmoqlararo sanoat yarmarkasini tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha ishchi guruh tarkibi
1. L.Sh. Kudratov — investitsiyalar, sanoat va savdo vaziri, ishchi guruh rahbari 2. N.Q. Xolmurodov — investitsiyalar, sanoat va savdo vazirining birinchi oʻrinbosari, ishchi guruh rahbari oʻrinbosari 3. D.S. Kasimov — Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil 4. E.J. Xamrayev — tashqi ishlar vaziri oʻrinbosari 5. I.I. Norqulov — iqtisodiyot va moliya vaziri oʻrinbosari 6. J.T. Maxsudov — raqamli texnologiyalar vaziri oʻrinbosari 7. D.A. Vahobov — Savdo-sanoat palatasi raisi 8. D.N. Sattarov — Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi bosh direktori 9. U.X. Muradov — Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi bosh direktori 10. S.Z. Mirzayev — Oʻzbekiston Fanlar akademiyasi vitse-prezidenti 11. O.M. Saidxonov — “Oʻzekspomarkaz” AJ boshqaruvi raisi 12. Sh.X. Sodikov — Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi huzuridagi Raqamli transformatsiya markazi direktori, ishchi guruh kotibi 13. Z.O. Tursunov — Toshkent shahar hokimining mahalliy sanoatni rivojlantirish masalalari boʻyicha yordamchisi, ishchi guruh kotibi
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 11-maydagi 195-son qaroriga 3-ILOVA
2023-yilda hududiy tarmoqlararo sanoat yarmarkalarini tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha ishchi guruhlarning namunaviy tarkibi
1. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari, ishchi guruh rahbari 2. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining mahalliy sanoatni rivojlantirish boʻyicha yordamchilari, ishchi guruh rahbari oʻrinbosari 3. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosari 4. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining oʻrinbosari — investitsiyalar, sanoat va savdo boshqarmasi boshligʻi 5. Lavozimiga koʻra — Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi hududiy boshqarmasi boshligʻi 6. Lavozimiga koʻra — Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi tizimidagi tashkilotning hududiy filiali boshligʻi 7. Kelishuv asosida — hududlardagi iqtisodiyot tarmoqlari rahbarlari
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 11-maydagi 195-son qaroriga 4-ILOVA
2023-yilda hududiy tarmoqlararo sanoat yarmarkalarini tashkil etish va oʻtkazish
T/r Chora-tadbir nomi Bajarish muddati Masʼullar Hududiy tarmoqlararo sanoat yarmarkalari 1. Hududiy tarmoqlararo sanoat yarmarkalarida (keyingi oʻrinlarda — sanoat yarmarkalari) ichki va tashqi bozorlarda talab yuqori boʻlgan mahsulotlarni ishlab chiqaruvchi hududiy korxonalar, shu jumladan, kichik va xususiy tadbirkorlik subyektlarining ishtirokini taʼminlash maqsadida ularni xabardor qilish va jalb etish. Yarmarkalarni oʻtkazish reja-jadvalida koʻrsatilgan muddatdan bir oy oldin Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi 2. Sanoat yarmarkalarida ishtirok etadigan iqtisodiyot tarmoqlari, xorijiy investorlarni hamda hududiy korxonalar roʻyxatini shakllantirish. Yarmarkalarni oʻtkazish reja-jadvalida koʻrsatilgan muddatdan bir oy oldin Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Savdo-sanoat palatasi, Tashqi ishlar vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 3. Iqtisodiyot tarmoqlari va hududiy korxonalar, shu jumladan, kichik va xususiy tadbirkorlik subyektlari tomonidan namoyish etiladigan yangi turdagi mahsulotlar shuningdek, iqtisodiyot tarmoqlari tomonidan import qilinadigan mahsulotlar (xom ashyo, ehtiyot qismlar, butlovchi buyumlar, uskuna va materiallar) roʻyxatini shakllantirish hamda Raqamli transformatsiya markazining Elektron kooperatsiya portali (keyingi oʻrinlarda — Portal) orqali mahalliy ishlab chiqaruvchi korxonalarga yetkazish. Yarmarkalarni oʻtkazish reja-jadvalida koʻrsatilgan muddatdan bir oy oldin Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Savdo-sanoat palatasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 4. Respublikada faoliyat yuritayotgan korxonalar tomonidan ishlab chiqarilayotgan mahsulotlarni sanoat yarmarkalarida namoyish etish maqsadida ular toʻgʻrisidagi batafsil maʼlumotni Portalga joylashtirish. Sanoat yarmarkalarini oʻtkazish vaqtida Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 5. Koʻrgazma stendlarining maketlarini hamda sanoat yarmarkalarini oʻtkazish dasturini ishlab chiqish. Unda sanoat yarmarkalarining ochilish va yopilish marosimlari ssenariysini, hududiy korxonalar, jumladan, kichik va xususiy tadbirkorlik subyektlari vakillarining taqdimotlarini nazarda tutish. Yarmarkalarni oʻtkazish reja-jadvalida koʻrsatilgan muddatdan 10 kun oldin Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 6. “Oʻzekspomarkaz” AJ bilan hamkorlikda sanoat yarmarkalari ishtirokchilarining koʻrgazma stendlarini joylashtirish hamda dizaynini ishlab chiqish boʻyicha amaliy choralar koʻrish. Bunda koʻrgazma stendlarida joylashtiriladigan mahsulotlarni ishlab chiqarilayotgan, ishlab chiqarilishi oʻzlashtiriladigan hamda ishlab chiqarilishi tavsiya etiladigan mahsulotlarga ajratgan holda joylashtirishni taʼminlash. Sanoat yarmarkalarini oʻtkazish vaqtida Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 7. Iqtisodiyot tarmoqlarining ishlab chiqarish faoliyatida talab etiladigan mahsulotlarga (xom ashyo, ehtiyot qismlar, butlovchi buyumlar, uskuna va materiallar) boʻlgan ehtiyojlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar boʻyicha taqdimotlar oʻtkazilishini hamda ularning Portal orqali yoritib borilishini taʼminlash. Sanoat yarmarkalarini oʻtkazish vaqtida Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi 8. Sanoat yarmarkalari oʻtkaziladigan hududni, jumladan, taqdimotlar, muzokaralar hamda hamkorlik shartnomalari imzolanadigan joylarni tayyorlash va bezash. Yarmarkalarni oʻtkazish reja-jadvalida koʻrsatilgan muddatdan toʻrt kun oldin Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 9. Koʻrgazma stendlarini loyihalashtirish, oʻrnatish ishlarini yakunlash. Yarmarkalarni oʻtkazish reja-jadvalida koʻrsatilgan muddatdan toʻrt kun oldin Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 10. Sanoat yarmarkalari davomida Portal orqali mahsulotlarni sotish va xarid qilish boʻyicha hamkorlik shartnomalari hamda import oʻrnini bosuvchi mahsulotlarni ishlab chiqarish boʻyicha texnik jihatdan hamkorlik qilish toʻgʻrisidagi memorandumlarni imzolash. Sanoat yarmarkalarini oʻtkazish vaqtida Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 11. Sanoat kooperatsiyasi boʻyicha tuzilgan shartnomalar soni, ishlab chiqarish moʻljallangan mahsulot turlari, shuningdek, yangi yuqori texnologik mahsulotlar, innovatsion ishlanmalar va boshqa koʻrsatkichlar boʻyicha eng yaxshi natijalarga erishgan sanoat yarmarkalari ishtirokchilarini ragʻbatlantirish. Sanoat yarmarkalarini yakunlash vaqtida Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 12. Sanoat yarmarkalari yakunlari boʻyicha bajarilgan ishlar va erishilgan natijalar, jumladan, yangi turdagi mahsulotlarni ishlab chiqarishni mahalliylashtirish hamda sanoat kooperatsiyasi aloqalarini kengaytirish toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tayyorlash va ishchi guruhga taqdim etish. Sanoat yarmarkalarini yakunlash vaqtida Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 13. Sanoat yarmarkalarini tashkil etish hamda oʻtkazish boʻyicha ishchi guruhning yigʻilishini tashkil etish. Yigʻilishda sanoat yarmarkalari natijalarini muhokama qilish, yangi turdagi mahsulotlarni oʻzlashtirish va sanoat kooperatsiyasini kengaytirish ishlarini yanada takomillashtirish hamda belgilangan samaradorlikka erishish chora-tadbirlarini ishlab chiqish. Sanoat yarmarkalari yakunlanganidan soʻng uch kun muddatda Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Savdo-sanoat palatasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Iqtisodiyot tarmoqlari hamda hududiy korxonalar oʻrtasida kooperatsiya aloqalarini oʻrnatish va kengaytirib borish, shuningdek, ushbu jarayonda kichik va xususiy tadbirkorlik subyektlari ishtirokini faollashtirish toʻgʻrisida taklif ishlab chiqish 14. Iqtisodiyot tarmoqlari va hududiy korxonalar tomonidan quyidagi maʼlumotlarni Portalda joylashtirish hamda ularning doimiy ravishda yangilanib borishini taʼminlash, xususan: ishlab chiqarilayotgan mahsulotlar, oʻzlashtiriladigan ya?gi turdagi mahsulotlar, barqaror talabga ega hamda rivojlanish istiqbolli boʻlgan korxonalar import tovarlari toʻgʻrisida; hamkorlik aloqalarini oʻrnatishda masʼul boʻlgan rahbarlar toʻgʻrisida. Doimiy ravishda Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 15. Sanoat yarmarkalari natijalariga koʻra ishlab chiqarishni mahalliylashtirish va sanoat kooperatsiyasi boʻyicha takliflarni xatlovdan oʻtkazish, sanoat kooperatsiyasi doirasida mahsulot yetkazib berish boʻyicha shartnomalar reyestrini va import oʻrnini bosuvchi mahsulot ishlab chiqarishni rivojlantirish memorandumlarini shakllantirish. Tayyorlangan maʼlumotlarni ishchi guruhga kiritish. Sanoat yarmarkalarini oʻtkazish vaqtida Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, vazirliklar, idoralar 16. Iqtisodiyot tarmoqlari va hududiy korxonalar tomonidan import qilinadigan tayyor mahsulotlar, butlovchi buyumlar va materiallarni ishlab chiqarish jarayoniga kichik va xususiy tadbirkorlik subyektlarini jalb qilish boʻyicha aniq takliflarni ishlab chiqish. Tayyorlangan maʼlumotlarni ishchi guruhga kiritish. Sanoat yarmarkalarini oʻtkazish vaqtida Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 17. Import tarkibi va ichki bozor ehtiyojlari tahlili asosida ishlab chiqarilishini mahalliylashtirish uchun tavsiya etilayotgan mahsulotlar boʻyicha kichik va xususiy tadbirkorlik subyektlariga buyurtma berish. Sanoat yarmarkalarini oʻtkazish vaqtida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 18. Hududiy korxonalarga, shu jumladan, kichik va xususiy tadbirkorlik subyektlariga quyidagi masalalarda yordam koʻrsatish: ularga boʻsh bino va inshootlarni, foydalanilmayotgan texnologik uskunalarni va yangi turdagi mahsulotlarni ishlab chiqarishni tashkil etish uchun asbob-uskunalarni ijaraga berish; oʻzlashtirilayotgan mahsulotlar uchun texnik parametrlar va sifat talablarini muvofiqlashtirib borish. Doimiy ravishda Vazirliklar, idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 11-maydagi 195-son qaroriga 5-ILOVA
2023-yilda respublika tarmoqlararo sanoat yarmarkalarini tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha
T/r Chora-tadbir nomi Bajarish muddati Masʼullar 1. Respublika tarmoqlararo sanoat yarmarkasi (keyingi oʻrinlarda — Respublika sanoat yarmarkasi) doirasidagi takliflar asosida iqtisodiyot tarmoqlari va hududiy korxonalar, shu jumladan, kichik va xususiy tadbirkorlik subyektlari bilan kooperatsiya aloqalarini rivojlantirishni oʻrganish, import oʻrnini bosuvchi mahsulotlar ishlab chiqarish uchun zamonaviy texnologiyalarni jalb qilishda mahalliy korxonalar va xorijiy investorlar bilan hamkorlik aloqalarini oʻrnatish. 2023-yil mart — noyabr Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, vazirliklar, idoralar 2. Ixtisoslashgan tashkilotlarning respublika sanoat yarmarkasida yangi aloqalar va hamkorlik aloqalarini rivojlantirish doirasida yangi texnologiyalar va ishlab chiqarish loyihalarini, shuningdek, talab etiladigan mahsulotlar boʻyicha takliflarni taqdim etish. 2023-yil mart — noyabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Savdo-sanoat palatasi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 3. Ishlab chiqarishni mahalliylashtirish va sanoat kooperatsiyasi aloqalarini kengaytirish tadbirlari doirasida yangi turdagi mahsulotlarni ishlab chiqarishni tashkil etish, mahsulotning texnik parametrlari va sifat koʻrsatkichlarini takomillashtirish yoʻllarini ishlab chiqish. Respublika tarmoqlararo sanoat yarmarkasiga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish doirasida Vazirliklar, idoralar va xoʻjalik birlashmalari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi 4. Sanoat kooperatsiyasi asosida mahsulot yetkazib berish boʻyicha Portal orqali tuzilgan shartnomalarning reyestrini shakllantirib borish. 2023-yil mart — noyabr Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 5. Respublikada faoliyat yuritayotgan korxonalarga va xorijiy investorlarga respublika sanoat yarmarkasida ishtirok etish uchun taklifnomalar yuborish. 2023-yil 1-noyabr Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi 6. Respublika sanoat yarmarkasida ishtirok etish uchun ariza berish, yarmarkada ishtirok etadiganlar roʻyxatini shakllantirish, stend eskizlari bilan tanishish, shuningdek, yarmarka ishtirokchisining yangi va namoyish etadigan mahsuloti turlarini Portal orqali onlayn tarzda joylashtirish tizimini ishga tushirish. 2023-yil 1-noyabr Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, vazirliklar, idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 7. Stendlarni loyihalashtirish va joylashtirishni respublika sanoat yarmarkasi ishtirokchilari bilan kelishish. 2023-yil 10-noyabr Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, vazirliklar, idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 8. Respublika sanoat yarmarkasida tuzilgan shartnomalar doirasida mahsulotlarni yetkazib berishning prognoz parametrlarini aniqlash va Respublika sanoat yarmarkasini tashkil etish hamda oʻtkazish boʻyicha ishchi guruhga tasdiqlash uchun taqdim etish. 2023-yil 10-noyabr Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 9. Respublika sanoat yarmarkasini oʻtkazish dasturini tayyorlash. 2023-yil 5-noyabr Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi 10. Respublika sanoat yarmarkasi ishtirokchilarining koʻrgazma stendlarini oʻrnatish va loyihalash ishlarini yakunlash. 2023-yil 15-noyabr Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 11. Respublika sanoat yarmarkasida iqtisodiyot tarmoqlari va hududiy korxonalar tomonidan ishlab chiqarilishi tavsiya etilgan mahsulotlar roʻyxati va ilgʻor xorijiy texnologiyalar taqdimoti asosida koʻrgazma stendlarini bezatish. 2023-yil 15-noyabr Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 12. Koʻrgazma stendlarini bezatish va yarmarka ishtirokchilariga standartlashtirish, sertifikatlash, moliyaviy xizmatlar boʻyicha maslahatlar berish. Respublika sanoat yarmarkasini oʻtkazish vaqtida Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, tijorat banklari, sugʻurta va lizing kompaniyalari 13. Portalda yarmarka doirasida tuzilgan shartnomalar hajmi va sohalar boʻyicha tahliliy materiallarni tayyorlash. 2023-yil 20 — 24-noyabr Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Asosiy tadbirlar uchun joylarni tayyorlash 14. Respublika sanoat yarmarkasi tadbirlarini oʻtkazish uchun yarmarka hududini, 1 — 4 pavilyonlarni, 1,2-Atrium va konferensiyalar zalini tayyorlash, yoʻlaklarini kovrolan gilamlari bilan bezash. 2023-yil 15-noyabr Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi 15. Respublika sanoat yarmarkasi haqidagi videorolikni, logotip va bannerlar dizaynini tayyorlash. 2023-yil 1-noyabr Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi 16. Shartnomalar va memorandumlar imzolash uchun zonalar va “V2V” zonalarini jihozlash, onlayn shartnomalarni imzolash uchun ishtirokchilarini kompyuter orgtexnikasi bilan taʼminlash. 2023-yil 15-noyabr Toshkent shahar hokimligi 17. Elektr taʼminoti, zaxiradagi yoritish uskunalari, konditsioner, aloqa, telekommunikatsiya tizimlari hamda koʻrgazma majmuasi va konferensiyalar zalini tayyorlash. 2023-yil 10-noyabr Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Toshkent shahar hokimligi 18. Koʻrgazma majmuasining tashqi hududini obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish. 2023-yil 10-noyabr Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi 19. Respublika sanoat yarmarkasi davomida shartnomalar va memorandumlarni roʻyxatga olish joylarini shuningdek, matbuot markazini oʻrnatilgan tartibda zarur Internet (Wi-Fi) bilan taʼminlash. 2023-yil 18 — 24-noyabr Raqamli texnologiyalar vazirligi 20. “Oʻzekspomarkaz” AJ hududida respublika sanoat yarmarkasi oʻtkaziladigan joylarda yongʻin xavfsizligini taʼminlash. 2023-yil 20 — 24-noyabr Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi 21. Respublika sanoat yarmarkasining ochilish va yopilish marosimi joylarini rasmiylashtirish, shu jumladan, gullar bilan bezash, zarur asbob-uskunalar (ovoz kuchaytirgich apparaturasi, keng formatli monitorlar va proyektorlar) bilan taʼminlash hamda tadbir davomida taqdimotlar oʻtkazish. 2023-yil 18 — 24-noyabr Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Savdo-sanoat palatasi 22. Respublika sanoat yarmarkasining ochilishi va yopilishida madaniy tadbirlarni tashkil etish. 2023-yil 20 — 24-noyabr Madaniyat va turizm vazirligi 23. “Oʻzekspomarkaz” AJ barcha pavilyonlarida taqdimotlarni namoyish etish va jonli efirga uzatishni taʼminlash. Respublika sanoat yarmarkasini oʻtkazish vaqtida Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi 24. Respublika sanoat yarmarkasi oʻtkaziladigan joylarda jamoat tartibini saqlash. Respublika sanoat yarmarkasini oʻtkazish vaqtida Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Milliy gvardiya, Toshkent shahar IIBB Reklama kampaniyasi, ommaviy axborot vositalarida Respublika tarmoqlararo sanoat yarmarkasiga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish haqida axborotlarni keng jamoatchilikka yetkazish 25. Iqtisodiyot tarmoqlari hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari rasmiy veb-saytlarida, shuningdek, Portalda Respublika sanoat yarmarkasi haqidagi reklamalarni joylashtirish. 2023-yil 10-noyabr Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 26. Respublika sanoat yarmarkasi oʻtkazilishi haqida audio va video formatda reklama lavhasini ishlab chiqish hamda markaziy televideniye va radio kanallar orqali yoritib borish. 2023-yil oktabr-noyabr Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi 27. Respublika va hududiy sanoat yarmarkasi doirasida rejalashtirilgan tadbirlar haqida ommaviy axborot vositalarida, jumladan, markaziy va hududiy bosmaxonalar, shuningdek, radio va teleradiokanallarda reklamalarni joylashtirish. 2023-yil iyun — oktabr 2023-yil 10 — 20-noyabr Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi 28. Respublika sanoat yarmarkasi tadbirlari, ularni amalga oshirishning maqsad va vazifalari, kooperatsiya aloqalarini rivojlantirish boʻyicha korxonalar tajribasi haqidagi maʼlumotlarni ommaviy axborot vositalarida keng yoritish. Yarmarkalarni oʻtkazish reja-jadvalida koʻrsatilgan muddatlarda Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi 29. “Oʻzekspomarkaz” AJ hududida Respublika sanoat yarmarkasi toʻgʻrisidagi bannerlarni tayyorlash va oʻrnatish. 2023-yil 15-noyabr Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi 30. Respublika sanoat yarmarkasi oʻtkazilishi haqida reklama bannerlarini chop etish va joylashtirish. 2023-yil 15 — 18-noyabr Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi 31. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri markazlarining markaziy koʻchalaridagi elektron monitorlarda Respublika sanoat yarmarkasi haqida tayyorlangan reklama roliklarini koʻrsatib borish. 2023-yil 1 — 20-noyabr Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 11-may,
195-son