📅 2023-yil 27-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 27-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 27 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 27 мая 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 27 May 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Мудофаа саноати соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Сўнгги йилларда мамлакатимизда илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда миллий мудофаа саноати комплексини босқичма-босқич яратиш, импорт ўрнини босувчи ва рақобатбардош ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини қуроллантириш бўйича бир қатор муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ушбу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш орқали Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни замонавий қурол-яроғ, ҳарбий ва махсус техника билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси негизида Мудофаа вазирлиги ҳузурида Мудофаа саноати агентлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурида «Oʻztextreyd» давлат унитар корхонаси ташкил этилди.
Шу муносабат билан, қонунчилик ҳужжатларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига тегишли ўзгартиришлар киритиш талаб этилмоқда.
Қонунчилик ҳужжатларини мувофиқлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини қуроллантириш ва мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 31 январдаги ПФ-16-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси негизида Мудофаа вазирлиги ҳузурида Мудофаа саноати агентлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурида «Oʻztextreyd» давлат унитар корхонаси ташкил этилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлигининг ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги «Oʻztextreyd» давлат унитар корхонасининг ваколатлари доираси белгиланганлиги муносабати билан қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги 215-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 3-илованинг рус тилидаги матнининг номидаги «Государственного комитета Республики Узбекистан по оборонной промышленности» сўзлари «Агентства оборонной промышленности при Министерстве обороны Республики Узбекистан» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди тўғрисидаги низомга илованинг ўнинчи хатбошисидаги «Мудофаа саноати давлат қўмитаси» сўзлари «Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Қуролли Кучлари Бош штаби, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси ва олий таълим муассасалари ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг фуқаро ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш тўғрисида» 2013 йил 24 январдаги 17-сон қарорида :
а) номидаги «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси» сўзлари «Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) муқаддимадаги «Мудофаа саноати давлат қўмитаси» сўзлари «Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 1-банднинг биринчи хатбошисидаги «Мудофаа саноати давлат қўмитаси» сўзлари «, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 3-банднинг учинчи хатбошисидаги «Мудофаа саноати давлат қўмитаси» сўзлари «Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг рўйхати 3-бўлимининг 8-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 15 февралдаги 118-сон қарорида :
а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов зиммасига юклансин»;
б) иловада :
1-банддаги «Мудофаа саноати давлат қўмитасининг» сўзлари «Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банддаги «Мудофаа саноати давлат қўмитасида (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади)» сўзлари «Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлигида (кейинги ўринларда — Агентлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-бандда :
«б» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги ва «в» кичик банддаги тегишли келишикдаги «Қўмита» сўзи тегишли келишикдаги «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
«г» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«г) Агентлик таркибига кирадиган ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишилган ҳолда миқдори белгиланадиган ажратмалари»;
4-банддаги «Қўмитанинг» сўзи «Агентликнинг» сўзи билан алмаштирилсин;
5-банднинг олтинчи — ўн бешинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги «Қўмита» сўзи тегишли келишикдаги «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
7 ва 9-бандлардаги «Қўмита» сўзи «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
8-банддаги «Қўмита раиси» сўзлари «Агентлик директори» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Қўмита» сўзи «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
12-бандда :
биринчи хатбошидаги «Қўмитанинг» сўзи «Агентликнинг» сўзи билан алмаштирилсин;
учинчи ва бешинчи хатбошилардаги тегишли келишикдаги «Молия вазирлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
14 ва 21-бандлардаги «Қўмита раиси» сўзлари «Агентлик директори» сўзлари билан алмаштирилсин;
15-банддаги «Қўмита раиси тасдиқлагандан сўнг ушбу сметани рўйхатдан ўтказиш учун Молия вазирлигига» сўзлари «Агентлик директори тасдиқлагандан сўнг ушбу сметани рўйхатдан ўтказиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
16 ва 20-бандлардаги тегишли келишикдаги «Молия вазирлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
17 , 18 ва 19-бандлардаги тегишли келишикдаги «Қўмита» сўзи тегишли келишикдаги «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «2015 — 2030 йилларда офатлар хавфини камайтириш бўйича Сендай ҳадли дастури»ни Ўзбекистон Республикасида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 12 апрелдаги 299-сон қарорига 2-илованинг 15-позицияси «Масъул ижрочилар» устунидаги «Мудофаа саноати давлат қўмитаси» сўзлари «Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси давлат ўқ-гильзотекаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 10 январдаги 13-сон қарорида:
а) 2-банддаги «Мудофаа саноати давлат қўмитаси» сўзлари «Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-илованинг «Масъул вазирлик ва идоралар» устунидаги «Мудофаа саноати давлат қўмитаси (А. Ибадуллаев)» сўзлари «Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги (М. Ибодуллаев)» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 июлдаги 455-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаровий қурол ва хизмат қуролини ҳамда уларнинг ўқ-дориларини, шунингдек, тузилиши жиҳатдан қуролга ўхшаш бўлган буюмларни сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-бандидаги «Мудофаа саноати давлат қўмитасини ва Давлат божхона қўмитасини» сўзлари «Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлигини ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасини» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти фаолиятини янада самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 15 августдаги 445-сон қарорида :
а) 5-банддаги «Мудофаа саноати давлат қўмитаси» сўзлари «Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги «Oʻztextreyd» давлат унитар корхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловада :
I бўлимнинг 1-позицияси «Масъул ижрочилар» устунидаги «Мудофаа саноати давлат қўмитаси (Исмоилов)» сўзлари «Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги «Oʻztextreyd» давлат унитар корхонаси (Юсупов)» сўзлари билан алмаштирилсин;
II бўлимнинг «Масъул ижрочилар» устунидаги «Мудофаа саноати давлат қўмитаси (Исмоилов)» сўзлари «Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги «Oʻztextreyd» давлат унитар корхонаси (Юсупов)» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 27 май,
215-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Mudofaa sanoati sohasida davlat boshqaruvi takomillashtirilganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida
Soʻnggi yillarda mamlakatimizda ilgʻor xorijiy tajribani inobatga olgan holda milliy mudofaa sanoati kompleksini bosqichma-bosqich yaratish, import oʻrnini bosuvchi va raqobatbardosh harbiy mahsulotlar ishlab chiqarishni yoʻlga qoʻyish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarini qurollantirish boʻyicha bir qator muhim chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda.
Ushbu yoʻnalishda amalga oshirilayotgan islohotlarni sifat jihatidan yangi bosqichga olib chiqish orqali Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari tarkibiga kiruvchi vazirlik va idoralar hamda huquqni muhofaza qiluvchi organlarni zamonaviy qurol-yarogʻ, harbiy va maxsus texnika bilan taʼminlash maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa sanoati davlat qoʻmitasi negizida Mudofaa vazirligi huzurida Mudofaa sanoati agentligi hamda Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi huzurida “Oʻztextreyd” davlat unitar korxonasi tashkil etildi.
Shu munosabat bilan, qonunchilik hujjatlarining oʻzaro muvofiqligini taʼminlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga tegishli oʻzgartirishlar kiritish talab etilmoqda.
Qonunchilik hujjatlarini muvofiqlashtirish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarini qurollantirish va mudofaa sanoati sohasida davlat boshqaruvini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 31-yanvardagi PF-16-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirishlar kiritilsin:
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa sanoati davlat qoʻmitasi negizida Mudofaa vazirligi huzurida Mudofaa sanoati agentligi hamda Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi huzurida “Oʻztextreyd” davlat unitar korxonasi tashkil etilganligi;
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi huzuridagi Mudofaa sanoati agentligining hamda Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi huzuridagi “Oʻztextreyd” davlat unitar korxonasining vakolatlari doirasi belgilanganligi munosabati bilan qonunchilik hujjatlarini oʻzaro muvofiqlashtirish.
2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi mudofaa vaziri B.N. Kurbanov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 27-maydagi 215-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. Vazirlar Mahkamasining “Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari, sud organlari va notarial idoralar xodimlari mehnatiga haq toʻlashning tarif setkasini joriy etish toʻgʻrisida” 1996-yil 12-apreldagi 147-son qaroriga 3-ilovaning rus tilidagi matnining nomidagi “Gosudarstvennogo komiteta Respubliki Uzbekistan po oboronnoy promishlennosti” soʻzlari “Agentstva oboronnoy promishlennosti pri Ministerstve oboroni Respubliki Uzbekistan” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. Vazirlar Mahkamasining 1999-yil 30-oktabrdagi 482-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Milliy arxiv fondi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaning oʻninchi xatboshisidagi “Mudofaa sanoati davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Mudofaa vazirligi huzuridagi Mudofaa sanoati agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Qurolli Kuchlari Bosh shtabi, Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa sanoati davlat qoʻmitasi va oliy taʼlim muassasalari harbiy tayyorgarlik oʻquv boʻlinmalarining fuqaro xodimlari mehnatiga haq toʻlashni takomillashtirish toʻgʻrisida” 2013-yil 24-yanvardagi 17-son qarorida :
a) nomidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa sanoati davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Mudofaa vazirligi huzuridagi Mudofaa sanoati agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) muqaddimadagi “Mudofaa sanoati davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Mudofaa vazirligi huzuridagi Mudofaa sanoati agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 1-bandning birinchi xatboshisidagi “Mudofaa sanoati davlat qoʻmitasi” soʻzlari “, Mudofaa vazirligi huzuridagi Mudofaa sanoati agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 3-bandning uchinchi xatboshisidagi “Mudofaa sanoati davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Mudofaa vazirligi huzuridagi Mudofaa sanoati agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
4. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 22-dekabrdagi 1013-son qarori bilan tasdiqlangan Normativ-huquqiy hujjatlar matnlari hamda zarur boʻlgan taqdirda ularga tegishli axborot-tahliliy materiallar elektron shaklda yuboriladigan davlat organlari va boshqa tashkilotlarning roʻyxati 3-boʻlimining 8-bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
5. Vazirlar Mahkamasining “Mudofaa sanoati kompleksini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2018-yil 15-fevraldagi 118-son qarorida :
a) 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi mudofaa vaziri B.N. Kurbanov zimmasiga yuklansin”;
b) ilovada :
1-banddagi “Mudofaa sanoati davlat qoʻmitasining” soʻzlari “Mudofaa vazirligi huzuridagi Mudofaa sanoati agentligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-banddagi “Mudofaa sanoati davlat qoʻmitasida (keyingi oʻrinlarda Qoʻmita deb ataladi)” soʻzlari “Mudofaa vazirligi huzuridagi Mudofaa sanoati agentligida (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3-bandda :
“b” kichik bandning birinchi xatboshisidagi va “v” kichik banddagi tegishli kelishikdagi “Qoʻmita” soʻzi tegishli kelishikdagi “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;
“g” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“g) Agentlik tarkibiga kiradigan tashkilotlarning Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi bilan kelishilgan holda miqdori belgilanadigan ajratmalari”;
4-banddagi “Qoʻmitaning” soʻzi “Agentlikning” soʻzi bilan almashtirilsin;
5-bandning oltinchi — oʻn beshinchi xatboshilaridagi tegishli kelishikdagi “Qoʻmita” soʻzi tegishli kelishikdagi “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;
7 va 9-bandlardagi “Qoʻmita” soʻzi “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;
8-banddagi “Qoʻmita raisi” soʻzlari “Agentlik direktori” soʻzlari bilan almashtirilsin;
11-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “Qoʻmita” soʻzi “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;
12-bandda :
birinchi xatboshidagi “Qoʻmitaning” soʻzi “Agentlikning” soʻzi bilan almashtirilsin;
uchinchi va beshinchi xatboshilardagi tegishli kelishikdagi “Moliya vazirligi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
14 va 21-bandlardagi “Qoʻmita raisi” soʻzlari “Agentlik direktori” soʻzlari bilan almashtirilsin;
15-banddagi “Qoʻmita raisi tasdiqlagandan soʻng ushbu smetani roʻyxatdan oʻtkazish uchun Moliya vazirligiga” soʻzlari “Agentlik direktori tasdiqlagandan soʻng ushbu smetani roʻyxatdan oʻtkazish uchun Iqtisodiyot va moliya vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
16 va 20-bandlardagi tegishli kelishikdagi “Moliya vazirligi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
17 , 18 va 19-bandlardagi tegishli kelishikdagi “Qoʻmita” soʻzi tegishli kelishikdagi “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin.
6. Vazirlar Mahkamasining “2015 — 2030-yillarda ofatlar xavfini kamaytirish boʻyicha Senday hadli dasturi”ni Oʻzbekiston Respublikasida amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 12-apreldagi 299-son qaroriga 2-ilovaning 15-pozitsiyasi “Masʼul ijrochilar” ustunidagi “Mudofaa sanoati davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Mudofaa vazirligi huzuridagi Mudofaa sanoati agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
7. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi davlat oʻq-gilzotekasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 10-yanvardagi 13-son qarorida:
a) 2-banddagi “Mudofaa sanoati davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Mudofaa vazirligi huzuridagi Mudofaa sanoati agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 3-ilovaning “Masʼul vazirlik va idoralar” ustunidagi “Mudofaa sanoati davlat qoʻmitasi (A. Ibadullayev)” soʻzlari “Mudofaa vazirligi huzuridagi Mudofaa sanoati agentligi (M. Ibodullayev)” soʻzlari bilan almashtirilsin.
8. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 28-iyuldagi 455-son qarori bilan tasdiqlangan Fuqaroviy qurol va xizmat qurolini hamda ularning oʻq-dorilarini, shuningdek, tuzilishi jihatdan qurolga oʻxshash boʻlgan buyumlarni sertifikatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 19-bandidagi “Mudofaa sanoati davlat qoʻmitasini va Davlat bojxona qoʻmitasini” soʻzlari “Mudofaa vazirligi huzuridagi Mudofaa sanoati agentligini va Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasini” soʻzlari bilan almashtirilsin.
10. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirligi huzuridagi jazoni ijro etish departamenti faoliyatini yanada samarali tashkil etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 15-avgustdagi 445-son qarorida :
a) 5-banddagi “Mudofaa sanoati davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi huzuridagi “Oʻztextreyd” davlat unitar korxonasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovada :
I boʻlimning 1-pozitsiyasi “Masʼul ijrochilar” ustunidagi “Mudofaa sanoati davlat qoʻmitasi (Ismoilov)” soʻzlari “Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi huzuridagi “Oʻztextreyd” davlat unitar korxonasi (Yusupov)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
II boʻlimning “Masʼul ijrochilar” ustunidagi “Mudofaa sanoati davlat qoʻmitasi (Ismoilov)” soʻzlari “Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi huzuridagi “Oʻztextreyd” davlat unitar korxonasi (Yusupov)” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 27-may,
215-son