📅 2023-yil 27-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 27-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 27 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 27 мая 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 27 May 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Рўйхати
Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларга ўқувчиларни саралаб олиш ҳамда қабул қилиш тартибига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Болаларнинг иқтидор ва истеъдодини эрта аниқлаш, уларни халқаро таълим стандартларига мувофиқ ўқитиш, ижодкорлик қобилиятларини ҳар томонлама ривожлантириш, умуминсоний ва миллий қадриятлар, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактабларига ўқувчиларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага ;
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактабларга ўқувчиларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага ;
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактабларига ўқувчиларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3а-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларга қабул жараёнлари тенг ҳуқуқлилик, очиқлик, адолат ва шаффофлик принциплари асосида амалга оширилишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги 214-cон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактабларига ўқувчиларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тизимидаги Президент мактабларига (кейинги ўринларда — Президент мактаблари) ўқувчиларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартибини белгилайди.
2. Президент мактабларига ўқувчилар Агентлик томонидан таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ихтисослашган маҳаллий ёки хорижий ташкилотлар (кейинги ўринларда — маҳаллий ёки хорижий ташкилотлар) билан биргаликда ўтказиладиган кириш имтиҳонлари натижалари асосида қабул қилинади.
3. Президент мактабларига ўқувчилар белгиланган йиллик қабул квотаси (иккита синфга бир хил 12 нафардан ўқувчи тақсимланган, 24 нафар ўқувчидан иборат) доирасида қабул қилинади.
4. Президент мактабларига ўқувчилар тенг ҳуқуқлилик, очиқлик, адолат ва шаффофлик принциплари асосида мазкур низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ қабул қилинади.
5. Белгиланган квотага асосан кириш имтиҳонлари натижалари бўйича энг юқори балл тўплаган ўқувчилар ўқишга қабул қилинади.
2-боб. Қабул комиссияси
6. Президент мактабларига ҳужжатларни қабул қилиш, кириш имтиҳонларини тенг ҳуқуқлилик, очиқлик, адолат ва шаффофлик принциплари асосида ташкил этиш мақсадида Агентлик ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар вакилларидан иборат қабул комиссияси шакллантирилади.
7. Қабул комиссиясининг таркиби Агентлик директори буйруғи билан тасдиқланади.
Қабул комиссияси таркиби 7 кишидан кам бўлмаган тоқ миқдорда комиссия раиси, комиссия раиси ўринбосари, комиссия котиби ҳамда унинг аъзоларидан иборат таркибда тузилади.
8. Қабул комиссияси:
кириш имтиҳонлари материалларини маҳаллий ёки хорижий ташкилотлар билан биргаликда тайёрлайди;
маҳаллий ёки хорижий ташкилотлар билан биргаликда кириш имтиҳонларининг баҳолаш мезонлари, ўтказиш вақти ҳамда жойларини белгилайди;
ҳар бир Президент мактаби бўйича тузилган ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
ҳужжатлари қабул қилинган ўқувчиларнинг рўйхатини шакллантиради, уларни кириш имтиҳонлари шартларига мос равишда гуруҳларга тақсимлайди;
кириш имтиҳонларини ташкил этади, натижаларини эълон қилади.
9. Қабул комиссияси томонидан ҳар бир Президент мактаби бўйича алоҳида ишчи гуруҳ шакллантирилади ва тасдиқланади.
10. Ишчи гуруҳ:
ўқувчиларнинг ҳужжатлари мазкур низом талаблари асосида тақдим этилганини кўриб чиқади;
кўриб чиқиш натижасида ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш, таҳрирлашга юбориш ёки қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади;
ҳужжатлари таҳрирлашга юборилган ёки қабул қилиниши рад этилган ҳолларда таҳрирлашга юбориш ёки рад этилиш сабабларини аниқ кўрсатган ҳолда, ўқувчиларнинг шахсий кабинетига ва телефон рақамига SMS шаклида хабар юборади;
кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жойларни талаб даражасида тайёрлайди;
ўқувчиларни, уларнинг ота-оналари (қонуний вакил)ни кириш имтиҳонлари шартлари билан таништиради, кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жой ва вақти тўғрисида шахсий кабинет ва телефон рақамига SMS шаклида хабар юбориш орқали огоҳлантиради;
тасдиқланган жадвал асосида Президент мактабларига ўқувчиларни кириш имтиҳонлари юзасидан мурожаат қилган шахсларга маслаҳат бериб боради;
қабул қилинган ҳужжатларнинг кунлик мониторингини юритади ва қабул комиссиясига кунлик ахборот киритади.
3-боб. Ҳужжатларни қабул қилиш
11. Қабул комиссияси томонидан ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан камида 10 календарь кун олдин Агентлик ва Президент мактабларининг расмий веб-сайтлари, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида қабул қилиш тартиби, ҳужжатларни топшириш муддатлари ва қабул квоталари тўғрисида эълон қилинади.
12. Президент мактабларига умумий ўрта таълим муассасаларининг тўртинчи синф битирувчилари орасидан қобилиятли ва иқтидорли (баҳолар табели асосида математика ва табиатшунослик фанларидан ўқув йилини аъло баҳоларга тамомлаган) ўқувчиларнинг ҳужжатлари қабул қилинади.
13. Ўқувчилар фақат таълим олаётган мактабининг ҳудудидаги Президент мактабига ҳужжат топшириши мумкин.
14. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий давлатдаги таълим муассасасида ўқиётган фарзандлари Президент мактабларининг тегишли синфига ўқувчиларнинг ота-онаси (қонуний вакили)нинг доимий яшаш жойи бўйича ҳужжат топшириши мумкин.
Бунда ўқувчилар таълим олаётган таълим муассасаси томонидан берилган баҳолар табели (ёки шунга тенглаштирилган расмий ҳужжат)нинг давлат тилига таржима қилинган ва тегишли тартибда нотариал идора томонидан тасдиқланган шаклини тақдим этади.
15. Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар Президент мактабларида таълим олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг ҳуқуқларга эга.
16. Чет эл фуқаролари фарзандларининг кириш имтиҳонларида иштирок этишларига рухсат этилмайди, қонунчиликда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
17. Умумий ўрта таълим муассасаларининг тегишли синфларида ўқишни тўлиқ тамомлаган ўқувчилар Президент мактабининг шундай синфида такроран ўқишни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмаслар.
18. Президент мактабларига ўқувчиларнинг қуйидаги ҳужжатлари онлайн шаклда Агентликнинг расмий веб-сайти орқали қабул қилинади:
ўқувчиларнинг тегишли ўқув йили натижасига кўра баҳолар табелининг мактаб директори томонидан тасдиқланган нусхаси;
имтиҳон рухсатномасини шакллантириш жараёнида фойдаланиш учун ўқувчиларнинг охирги 2 ой давомида тушган фотосурати;
ўқувчиларнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси ва уларнинг ота-онаси (қонуний вакили) фуқаролик паспорти маълумотлари, боғланиш учун мобил телефон рақамлари.
Ҳужжат топшириш жараёнида ўқувчиларнинг ота-онаси (қонуний вакили) кириш имтиҳонлари шартлари ва талаблари билан танишганлиги тўғрисидаги онлайн офертани тасдиқлайди.
Ўқувчиларга ҳужжат топшириш жараёнида ихтиёрий равишда ҳудуддаги Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб ёки мактаб-интернатларидан бирини қўшимча танлаш имконияти берилади.
Бунда кириш имтиҳонининг 2-босқичида муваффақиятли иштирок этиб, Президент мактабига кира олмаган ўқувчилар белгиланган квота доирасида ҳудуддаги танлаган Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб ёки мактаб-интернатининг бирига ўқувчиларнинг тўплаган баллари кетма-кетлиги бўйича имтиҳонсиз қабул қилинади.
19. Ҳужжатларни белгиланган муддатларда, тўғри ва сифатли тақдим этиш бўйича масъулият ўқувчиларнинг ота-онаси (қонуний вакили) зиммасига юклатилади.
20. Ўқувчиларнинг ҳужжатлари ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилгандан сўнг (24 соат ичида) уларга ҳужжатлар қабул қилинганлиги, таҳрирлашга юборилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида хабар юборилади.
21. Қуйидаги ҳолларда ҳужжатлар таҳрирлашга юборилади:
ўқувчилар таълим олаётган мактабнинг ҳудудий мансублиги Президент мактабининг ҳудудий мансублигига мос келмаган ҳолда (мазкур низомнинг 14-банди бундан мустасно);
ушбу низомнинг 18-бандида белгиланган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда;
тақдим этилган ҳужжатлардаги, муҳрдаги ёзувлар ўқиб бўлмайдиган даражада нусхаланган бўлса.
22. Ҳужжатлар таҳрирлаш учун юборилганда, ўқувчиларга кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатлар қабул қилиш муддати тугагунга қадар тўғрилашга рухсат берилади.
Ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугагандан сўнг маълумотларни ўзгартиришга рухсат берилмайди.
23. Қуйидаги ҳолларда ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш рад этилади:
белгиланган муддатлардан кейин кириш имтиҳонида иштирок этиш хоҳишини билдирган тақдирда;
ўқувчилар ўқув йили натижасига кўра мазкур низомнинг 12-бандида кўрсатилган фанлар бўйича «аъло» баҳолар олмаган бўлса;
тақдим этилган ҳужжатларнинг сохта эканлиги аниқланганда;
ўқувчилар чет эл фуқароси бўлса;
умумий ўрта таълим муассасаларининг бешинчи (ёки бешинчи синфдан юқори) синфида ўқишни тўлиқ тамомлаган ўқувчилар Президент мактабининг 5-синфида такроран ўқиш истагини билдирган бўлса.
24. Ўқувчиларнинг ота-онаси (қонуний вакили) ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугагунга қадар тақдим этилган аризани қайтариб олиш ёки бекор қилиш ҳуқуқига эга.
25. Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг ҳар иккала босқичида ўқувчиларга имтиёзлар берилмайди.
4-боб. Кириш имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
26. Кириш имтиҳонлари ҳар йили қабул комиссияси томонидан белгиланган муддатларда ўтказилади.
26 1 . Кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўриш ва ўтказишда масъул вазирлик ва идораларнинг вазифалари, имтиҳон ўтказиладиган жойларга қўйиладиган умумий талаблар, имтиҳон жараёни иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади ҳамда Агентлик томонидан мувофиқлаштирилади.
27. Кириш имтиҳонлари давлат тилида (Қорақалпоғистон Республикасида ўзбек ёки қорақалпоқ тилида) ёки ўқувчиларнинг танловига мувофиқ инглиз тилида ўтказилади.
28. Президент мактабларига кириш имтиҳонлари икки босқичда қуйидаги фанлардан ўтказилади:
биринчи босқич — математика фанидан (жами 30 та топшириқ) тест шаклида ўтказилади.
Масалалар мураккаблик даражасига қараб уч тоифага бўлинади:
1) 10 та енгил даражадаги саволлар (A тоифа);
2) 10 та ўртача даражадаги саволлар (B тоифа);
3) 10 та мураккаб даражадаги саволлар (C тоифа).
29. Биринчи босқич имтиҳони натижалари Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
30. Биринчи босқич натижасига кўра қабул квотасида белгиланган ҳар бир ўринга 20 нафар ҳисобидан (ҳар бир мактабда жами 480 нафар) максимал балл тўплаган ўқувчиларга иккинчи босқичда иштирок этишга рухсат этилади.
31. Биринчи босқич натижасига кўра тенг натижалар юзага келган ҳолларда, яъни бир нечта ўқувчилар бир хил умумий балл тўплаганда, имтиҳонда жавоби белгиланган масалалар тоифаларининг ҳар бири бўйича юқори балл тўплаган ўқувчиларга қуйидаги тартибда устунлик берилади:
С тоифа саволлар бўйича юқори балл тўплаганлар;
B тоифа саволлар бўйича юқори балл тўплаганлар;
A тоифа саволлар бўйича юқори балл тўплаганлар.
Ўқувчилар барча тоифадаги саволлар бўйича бир хил умумий ва тенг балл тўплаган тақдирда, улар туғилган санаси бўйича сараланади, бунда ёшроқ ўқувчиларга устунлик берилади.
Агарда бу ҳолатда ҳам тенглик сақланиб қолса, қабул комиссияси томонидан ўқувчиларга қўшимча топшириқлар берилади.
32. Иккинчи босқич кириш имтиҳонлари қуйидаги фанлардан тест шаклида ўтказилади:
математика фанидан танқидий фикрлаш ва муаммони ечиш бўйича 40 та;
инглиз тили фанидан грамматика (Grammar component) ва матн билан ишлаш (Reading component) бўйича 40 та тест саволлари.
33. Иккинчи босқич натижасига кўра тенг натижалар юзага келган ҳолларда, яъни рейтингда 24-ўрин атрофида тенглик бўлса, муаммони ечиш ва танқидий фикрлаш йўналишларининг жамланма бали бўйича энг юқори балл тўплаган номзодга, агар шунда ҳам натижалар тенг бўлса, имтиҳонда жавоби белгиланган масалалар тоифаларининг ҳар бири бўйича юқори балл тўплаган ўқувчиларга қуйидаги тартибда устунлик берилади:
муаммони ечиш йўналишидаги саволлар бўйича юқори балл тўплаганлар;
танқидий фикрлаш йўналишидаги саволлар бўйича юқори балл тўплаганлар;
инглиз тилидан матн билан ишлаш (Reading component) йўналишидаги саволлар бўйича юқори балл тўплаганлар;
инглиз тили грамматикасидан (Grammar component) тузилган саволлар бўйича юқори балл тўплаганлар.
Ўқувчилар барча тоифадаги саволлар бўйича бир хил умумий ва тенг балл тўплаган тақдирда, улар туғилган санаси бўйича сараланади, бунда ёшроқ ўқувчиларга устунлик берилади.
Агарда бу ҳолатда ҳам тенглик сақланиб қолса, қабул комиссияси томонидан ўқувчиларга қўшимча топшириқлар берилади.
34. Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг жавоблар варағи қора қалам билан белгиланади.
35. Агентлик маҳаллий ёки хорижий ташкилотлар билан биргаликда кириш имтиҳонлари жараёнларининг тенг ҳуқуқлилик, очиқлик, адолат ва шаффофлик принциплари асосида ташкил этилишини таъминлайди.
36. Кириш имтиҳонларига тегишли саволлар китоби ва жавоблар варағи махфийлиги таъминланиши лозим бўлган маълумот ҳисобланади.
37. Кириш имтиҳонлари видеокузатув ва бошқа техник воситаларни қўллаган ҳолда белгиланган жойларда ўтказилади.
38. Ўқувчилар имтиҳонга ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси ва имтиҳон рухсатномаси билан келиши лозим.
Имтиҳон рухсатномаси имтиҳон бошланишидан камида 3 (уч) кун олдин ўқувчининг кириш имтиҳонига оид шахсий маълумотлари билан бирга кириш имтиҳонининг ўтказиш жойи, гуруҳи ва ўтириш ўрни кўрсатилган ҳолда унинг шахсий кабинетига юборилади.
39. Кириш имтиҳонларига ҳужжат топширмаган, имтиҳонга кечиккан ёки келмаган ўқувчилар учун қўшимча танлов ўтказишга йўл қўйилмайди.
40. Кириш имтиҳони ўтказилаётган жойларга ўқувчилар ва кузатувчилар томонидан алоқа воситаларини олиб кириши тақиқланади.
41. Қуйидаги ҳолатлар ўқувчиларни кириш имтиҳони жараёнларидан четлаштиришга асос бўлади:
бошқалардан кўчиришга уриниш ва бошқа ўқувчиларга халақит бериш;
шпаргалка, барча турдаги мобиль алоқа воситалари, калькулятор, луғат, китоблардан фойдаланиш.
Юқоридаги ҳолатлар содир этилганда ўқувчиларга нисбатан тегишли далолатнома расмийлаштирилади, ўқувчилар жавоблар варағини топширган ҳолда имтиҳонни тарк этади. Четлаштирилган ўқувчиларнинг имтиҳон натижалари инобатга олинмайди.
42. Имтиҳон жараёнида ўқувчиларнинг ўзига боғлиқ бўлган ҳолда жараёндан четлатилиши ёки чиқиб кетиши қайта имтиҳон ўтказишга асос бўлмайди.
43. Қабул комиссияси томонидан имтиҳон жараёнларига жалб этилганлардан бошқа шахсларнинг кириш имтиҳони ўтказилаётган аудитория ва биноларга жараён тугагунига қадар кириш-чиқиши қатъиян тақиқланади.
5-боб. Кириш имтиҳонлари натижаларини эълон қилиш
44. Кириш имтиҳонлари натижалари биринчи босқичда имтиҳон топширилган кундан кейин 20 кун ичида, иккинчи босқичда имтиҳон топширилган кундан кейин 30 кун ичида Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
45. Кириш имтиҳонлари натижалари қайта кўриб чиқилмайди. Кириш имтиҳонлари натижалари бўйича имтиҳон материаллари ўқувчиларга тақдим этилмайди.
6-боб. Ўқувчиларни мактабга қабул қилиш
46. Кириш имтиҳонлари натижасига кўра энг юқори балл тўплаган ўқувчилар белгиланган қабул квотаси доирасида баллар кетма-кетлигида ўқувчилар сафига қабул қилинади.
47. Агентлик томонидан тасдиқланган қайдномаларга асосан янги ўқув йили бошлангунга қадар Президент мактаблари директорларининг буйруғи асосида ўқувчилар мактабга қабул қилинади.
48. Ўқувчилар Президент мактабларига қабул қилингандан сўнг баҳолар табелининг асл нусхаси ўқувчиларнинг аввал ўқиган мактабидан сўров асосида олинади.
49. Президент мактабида қабул қилиниши белгиланган ўқувчи ўқишни давом эттирмаган ҳолларда, унинг ўрнига ўқишга кира олмаганлар орасидан баллар кетма-кетлиги бўйича навбатдаги ўқувчи таклиф қилинади.
Навбатдаги ўқувчини қабул қилиш баллар кетма-кетлиги бўйича ундан олдинги ўқувчининг ота-онаси (қонуний вакили) томонидан ўқишни давом эттириш истаги мавжуд эмаслигини тасдиқловчи ҳужжат олинганидан сўнг қабул қилинади.
50. Белгиланган тартибда тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаси тақдим этилмаслиги, ўқувчи ўқишини давом эттириш истагини билдирмаслиги, мактаб ходимлари мурожаатларига жавоб бермаслиги ундан кейинги ўқувчининг қабул қилиниши учун асос бўлади. Ушбу ҳолат бўйича мактаб маъмурияти томонидан тегишли далолатнома расмийлаштирилади.
7-боб. Ўқувчилар бўш ўринларини тўлдириш
51. Қабул комиссияси ўқув йили якуни бўйича ўқувчилар бўш ўринларини тўлдириши мумкин.
52. Бўш ўринларни тўлдириш бўйича ўтказилган имтиҳонлар натижаларини таҳлил қилиш ва ўқувчиларни бўш ўринлар доирасида ўқишга тавсия қилиш қабул комиссияси томонидан амалга оширилади.
53. Президент мактабларида 6 — 11-синфлардаги бўш ўринларга ўқувчиларни қабул қилиш Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Президент мактабларига синфлар кесимида бўш ўринларга ўқувчиларнинг қуйидаги ҳужжатлари онлайн шаклда Агентликнинг расмий веб-сайти орқали қабул қилинади:
6-синфлар учун:
ўтган ўқув йилида 5-синфлар учун ўтказилган иккинчи босқич имтиҳон натижалари асосида ўқувчиларнинг эгаллаб турган ўринлар кетма-кетлиги асосида қабул қилинади.
7-синфлар учун:
6-синфни математика, табиий фан (science), инглиз тили фанларидан йиллик аъло баҳоларга тамомлаган, инглиз тилини билиши, халқаро тестлардан ўтганлик тўғрисидаги тасдиқланган сертификатига (камида IELTS 4,0 /TOEFL iBT 41, PBT 400 / миллий CEFR B1 ёки аналог) эга ўқувчилар орасидан қуйидаги фанларидан имтиҳон топширади:
математика фанидан 40 та;
табиий фан (science) дан 40 та тест саволлари берилади.
Кириш имтиҳонлари якунлари бўйича ўқувчилар ўртасида тенг натижалар юзага келганда қуйидагилар устунликка эга бўлади:
1-даражали (математика) фанидан юқори балл тўплаганлар;
2-даражали табиий фан (science) дан юқори балл тўплаганлар.
8-синфлар учун:
7-синфни математика, физика, биология, кимё ва инглиз тили фанларидан йиллик аъло баҳоларга тамомлаган, инглиз тилини билиши, халқаро тестлардан ўтганлик тўғрисидаги тасдиқланган сертификатига (камида IELTS 5,0 /TOEFL iBT 50, PBT 470 / миллий CEFR B2 ёки аналог)га эга ўқувчилар қуйидаги фанларидан имтиҳон топширади:
математика фанидан 40 та;
физика фанидан 20 та;
биология фанидан 10 та;
кимё фанидан 10 та тест саволлари берилади.
9-синфлар учун:
8-синфни математика, физика, биология, кимё ва инглиз тили фанларидан йиллик аъло баҳоларга тамомлаган, инглиз тилини билиши, халқаро тестлардан ўтганлик тўғрисидаги тасдиқланган сертификатига (камида IELTS 5,5 /TOEFL iBT 65, PBT 500 / миллий CEFR B2 ёки аналог) эга ўқувчилар қуйидаги фанларидан имтиҳон топширади:
математика фанидан 40 та;
физика фанидан 20 та;
биология фанидан 10 та;
кимё фанидан 10 та тест саволлари берилади.
10-синфлар учун:
9-синфни математика, физика, биология, кимё ва инглиз тили фанларидан йиллик аъло баҳоларга тамомлаган, инглиз тилини билиши, халқаро тестлардан ўтганлик тўғрисидаги тасдиқланган сертификатига (камида IELTS 6,5 /TOEFL iBT 79, PBT 550 / миллий CEFR C1 ёки аналог) эга ўқувчилар қуйидаги фанларидан имтиҳон топширади:
математика фанидан 40 та;
физика фанидан 20 та;
биология фанидан 10 та;
кимё фанидан 10 та тест саволлари берилади.
7 — 10-синфларда кириш имтиҳонлари якунлари бўйича ўқувчилар ўртасида тенг натижалар юзага келганда қуйидагилар устунликка эга бўлади:
1-даражали (математика) фандан юқори балл тўплаганлар;
2-даражали (физика) фандан юқори балл тўплаганлар;
3-даражали (биология, кимё) фандан юқори балл тўплаганлар.
Юқоридаги барча ҳолатларда ўқувчилар кўрсаткичлари тенг бўлган тақдирда, улар туғилган санаси бўйича сараланади, бунда ёшроқ ўқувчига устунлик берилади.
Агарда бу ҳолатда ҳам тенглик сақланиб қолса, ўқувчиларга қабул комиссияси томонидан қўшимча топшириқлар берилади.
11-синфлар учун:
10-синфни математика, физика, биология, кимё ва инглиз тили фанларидан йиллик аъло баҳоларга тамомлаган, инглиз тилини билиши, халқаро тестлардан ўтганлик тўғрисидаги тасдиқланган сертификатига (камида IELTS 6,5 /TOEFL iBT 79, PBT 550 / миллий CEFR C1 ёки аналог) эга бўлган ҳамда халқаро AS-LEVEL сертификати қўлга киритган ўқувчилар қабул қилинади.
Бунда ўқувчилар халқаро (International Advanced Levels) дастурларнинг математика, физика, кимё, биология ва компьютер таълими фанларининг камида учтасидан AS-LEVEL сертификатларининг «с» (AS-LEVELнинг баҳолаш даражаси) ва ундан юқори даражасига эга бўлиши керак.
Юқоридаги барча ҳолатларда ўқувчилар кўрсаткичлари тенг бўлган тақдирда, улар туғилган санаси бўйича сараланади, бунда ёшроқ ўқувчига устунлик берилади.
Агарда бу ҳолатда ҳам тенглик сақланиб қолса, ўқувчиларга қабул комиссияси томонидан қўшимча топшириқлар берилади.
54. Ўқувчиларнинг ўқиши бир Президент мактабидан бошқасига бўш жой бўлган тақдирда, Агентликнинг кўрсатмасига мувофиқ кўчирилади. Қолган ҳолларда ўқувчиларнинг ўқишини кўчиришга рухсат берилмайди.
8-боб. Якунловчи қоидалар
55. Ушбу низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
56. Ушбу низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактабларига ўқувчиларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Президент мактабларига ўқувчиларни саралаб олиш ва қабул қилиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Агентлик Ҳужжатлар қабули бошланиши тўғрисида ОАВда эълон бериш Президент мактабларига қабул қилиш тартиби, ҳужжатларни топшириш муддатлари ва квоталари тўғрисида маълумот эълон қилинади . Ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан 10 кун олдин 2-босқич Ўқувчилар томонидан Президент мактабларига ҳужжатларни топшириш Агентлик 1. Ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш учун қабул комиссияси тузилади. Таркиб Агентлик директори буйруғи билан тасдиқланади. Ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан олдин Қабул комиссияси 2. Кириш имтиҳонларини ўтказиш жадваллари тасдиқланади, Агентлик ва Президент мактабларининг расмий веб-сайтлари, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади. Ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан 10 кун олдин Ишчи гуруҳ 3. Ўқувчилар томонидан онлайн шаклда тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш жараёнида қабул қилинади ёки таҳрирга юборилади ёки рад этилади. 20 кундан кам бўлмаган муддатда 4. Президент мактабларига ўқувчиларни кириш имтиҳонлари юзасидан мурожаат қилган шахсларга маслаҳат бериб борилади. Ҳужжатларни қабул қилиш даврида 3-босқич Имтиҳон ўтказишга тайёргарлик кўриш Қабул комиссияси, маҳаллий ҳокимликлар 1. Кириш имтиҳонларини ўтказиш жойлари тайёрланади. Кириш имтиҳонлари бошланишидан олдин Қабул комиссияси маҳаллий ёки хорижий ташкилот билан биргаликда 2. Кириш имтиҳонлари материаллари тайёрланади. 4-босқич Кириш имтиҳонларининг 1-босқичини ўтказиш Қабул комиссияси маҳаллий ёки хорижий ташкилот билан биргаликда 1. Кириш имтиҳонларининг 1-босқичи ўтказилади. Тасдиқланган жадвал асосида 2. 1-босқич натижалари Агентлик ва Президент мактабларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади. Имтиҳон топширилган кундан кейин 20 кун ичида 3. Ҳар бир ўринга 20 нафар ҳисобидан (ҳар бир мактабда жами 480 нафар) максимал балл тўплаган ўқувчиларга 2-босқичда иштирок этишга рухсат этилади. 5-босқич Кириш имтиҳонларининг 2-босқичини ўтказиш Қабул комиссияси хорижий ташкилот билан биргаликда 1. Кириш имтиҳонларининг 2-босқичи ўтказилади. Тасдиқланган жадвал асосида 2. 2-босқич натижаларини Агентлик ва Президент мактабларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади. Имтиҳон топширилган кундан кейин 30 кун ичида 6-босқич Қабул комиссияси Қабул қилишни расмийлаштириш Имтиҳон натижаларига асосан ўқувчиларни Президент мактабига ўқишга қабул қилиш ҳақида Президент мактаби Ижрочи директорининг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги буйруғи чиқарилади. Янги ўқув йили бошлангунга қадар 7-босқич Қабул комиссияси Ўқувчилар бўш ўринларини тўлдириш Синфларнинг ҳар биридаги ўқувчилар сони 12 нафардан камайган ҳолларда, мавжуд бўш ўринлар танлов асосида тўлдирилади. Ўқув йили якунлангандан сўнг
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги 214-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактабларга ўқувчиларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактабларга (кейинги ўринларда — ихтисослаштирилган мактаблар) ўқувчиларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартибини белгилайди.
2. Ихтисослаштирилган мактабларга қабул параметрлари бир синфда ўқувчиларнинг энг кўп сони 24 нафардан (Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабларнинг ҳар бир синфига 20 нафардан) ошмаслигини ҳисобга олган ҳолда Агентлик томонидан белгиланади ҳамда ўқувчилар қабул комиссияси томонидан ўтказиладиган кириш имтиҳонлари натижаларига кўра қабул қилинади.
3. Ихтисослаштирилган мактабларга ўқувчилар тенг ҳуқуқлилик, очиқлик, адолат ва шаффофлик принциплари асосида мазкур низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ қабул қилинади.
4. Белгиланган квота доирасида кириш имтиҳонлари натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган ўқувчилар ўқишга қабул қилинади.
Бундан ташқари:
а) рўйхати Агентлик томонидан тасдиқланадиган халқаро, минтақавий ёки асосий фан олимпиадаларининг учинчи (вилоят) босқичи ёки унга тенглаштирилган босқичида тегишли (математика, информатика, физика, кимё, биология) фанлардан ғолиб ва совриндор (1, 2, 3-ўринлар) бўлган умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари ўзи таълим оладиган ҳудуддаги ихтисослаштирилган мактабларга қабул квотаси доирасида кириш имтиҳонисиз қабул қилинади;
б) Президент мактабларининг кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун онлайн ҳужжат топшириш жараёнида ихтиёрий равишда ҳудуддаги (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ихтисослаштирилган мактаблардан бирини танлаган, Президент мактабларининг 5-синфига кириш имтиҳонларининг 2-босқичида иштирок этиб, ўқишга қабул қилинмаган 48 нафар ўқувчи баллар кетма-кетлигида ҳужжат топширган ихтисослаштирилган мактабнинг аниқ фанлар йўналиши учун белгиланган қабул квотасининг 50 фоизидан ошмаган ҳолда ўқишга қабул қилинади.
Мазкур банд Агентлик тизимидаги Муҳаммад ал-Хоразмий, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабларга (кейинги ўринларда — таянч ихтисослаштирилган мактаблар) нисбатан татбиқ этилмайди.
5. Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар ихтисослаштирилган мактабларда таълим олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг ҳуқуқларга эга.
6. Чет эл фуқароларининг фарзандлари ихтисослаштирилган мактабларга Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига , бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳамда ушбу низомга мувофиқ қабул қилинади.
2-боб. Қабул комиссияси
7. Ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатларни қабул қилиш, кириш имтиҳонларини тенг ҳуқуқлилик, очиқлик, адолат ва шаффофлик принциплари асосида ташкил этиш мақсадида Агентлик ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар вакилларидан иборат қабул комиссияси шакллантирилади.
8. Қабул комиссиясининг таркиби Агентлик директори буйруғи билан тасдиқланади.
Қабул комиссияси таркиби 7 кишидан кам бўлмаган тоқ миқдорда комиссия раиси, комиссия раиси ўринбосари, комиссия котиби ҳамда унинг аъзоларидан иборат таркибда тузилади.
9. Қабул комиссияси:
кириш имтиҳонлари материалларини таълим ташкилотлари билан биргаликда тайёрлайди;
кириш имтиҳонларининг баҳолаш мезонлари, ўтказиш вақти ҳамда жойларини белгилайди;
таълим дастурларининг фанлараро ва синфлараро интеграциясидан келиб чиқиб, зарур ҳолларда, кириш имтиҳонларининг йўналишларига, саволлар миқдорига ўзгартириш киритади;
ҳар бир ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) бўйича тузилган ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
ҳужжатлари қабул қилинган ўқувчиларнинг рўйхатини шакллантиради, уларни кириш имтиҳонлари шартларига мос равишда гуруҳларга тақсимлайди;
кириш имтиҳонларини ташкил этади, натижаларини эълон қилади.
10. Қабул комиссияси томонидан ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида ишчи гуруҳ шакллантирилади ва тасдиқланади.
11. Ишчи гуруҳ:
ўқувчиларнинг ҳужжатлари мазкур низом талаблари асосида тақдим этилганини кўриб чиқади;
кўриб чиқиш натижасида ўқувчининг ҳужжатларини қабул қилиш, таҳрирлашга юбориш ёки қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади;
ҳужжатлари таҳрирлашга юборилган ёки қабул қилиниши рад этилган ҳолларда таҳрирлашга юбориш ёки рад этилиш сабабларини аниқ кўрсатган ҳолда, ўқувчиларнинг шахсий кабинетига ёки телефон рақамига SMS шаклида хабар юборади;
кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жойларни талаб даражасида тайёрлайди;
ўқувчиларни, уларнинг ота-онаси (қонуний вакили)ни кириш имтиҳонлари шартлари билан таништиради, кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жойи ва вақти тўғрисида шахсий кабинет ёки боғланиш учун тақдим этилган телефон рақамига SMS шаклида хабар юбориш орқали огоҳлантиради;
тасдиқланган жадвал асосида мурожаат қилувчиларга маслаҳат бериб боради;
қабул қилинган ҳужжатларнинг кунлик мониторингини юритади ва қабул комиссиясига кунлик ахборот киритади;
ўқувчилар ва уларнинг ота-онаси (қонуний вакили) томонидан берилаётган саволларга жавоб тайёрлаш ва уларни веб-сайт, ижтимоий тармоқлар орқали кенг оммага тақдим этиш чораларини кўради.
3-боб. Ҳужжатларни қабул қилиш
12. Ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан камида 10 календарь кун олдин қабул комиссияси томонидан Агентлик ва ихтисослаштирилган мактабларнинг расмий веб-сайтлари, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида қабул қилиш тартиби, ҳужжатларни топшириш муддатлари ва қабул квоталари тўғрисида эълон қилинади.
13. Ўқувчилар фақат таълим олаётган мактабининг ҳудудидаги (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжат топшириши мумкин.
14. Ихтисослаштирилган мактабларнинг аниқ фанлар йўналишига умумий ўрта таълим муассасаларининг 4-синфини, табиий фанлар йўналишига 6-синфини тамомлаган ўқувчиларнинг ҳужжатлари қабул қилинади.
Янги ташкил этиладиган ихтисослаштирилган мактабларда биринчи ўқув йили учун аниқ фанлар йўналишига 5 — 11-синфларга, табиий фанлар йўналишига 7 — 11-синфларга ўқувчилар қабул қилинади.
15. Хорижий таълим муассасаларида ўқиётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг фарзандлари ота-онаси (қонуний вакили)нинг доимий яшаш жойи бўйича ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжат топшириши мумкин.
Бунда ўқувчилар томонидан ўзи таълим олаётган таълим муассасасининг баҳолар табели (ёки шунга тенглаштирилган расмий ҳужжат)нинг давлат тилига таржима қилинган ва тегишли тартибда нотариал идора томонидан тасдиқланган шакли тақдим этилади.
16. Умумий ўрта таълим муассасасининг тегишли синфида ўқишни тўлиқ тамомлаган ўқувчилар ихтисослаштирилган мактабнинг шундай синфида такроран ўқишни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмаслар.
17. Ихтисослаштирилган мактабларга ўқувчиларнинг қуйидаги ҳужжатлари онлайн шаклда Агентликнинг расмий веб-сайти орқали қабул қилинади:
ўқувчиларнинг тегишли ўқув йили натижасига кўра баҳолар табелининг мактаб директори томонидан тасдиқланган нусхаси;
имтиҳон рухсатномасини шакллантириш жараёнида фойдаланиш учун ўқувчиларнинг охирги 2 ой давомида тушган фотосурати;
ўқувчиларнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси ва уларнинг ота-онаси (қонуний вакили) фуқаролик паспорти маълумотлари, боғланиш учун телефон рақамлари.
Ҳужжат топшириш жараёнида ўқувчиларнинг ота-онаси (қонуний вакили) кириш имтиҳонлари шартлари ва талаблари билан танишганлиги тўғрисидаги онлайн офертани тасдиқлайди.
Ўқувчиларга ҳужжат топшириш жараёнида ихтиёрий равишда ҳудуддаги (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ихтисослаштирилган мактаблардан яна бирини қўшимча танлаш имконияти берилади.
Бунда кириш имтиҳонлари натижаларига кўра ўқувчининг тўплаган баллари бир нечта ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилиш учун етарли бўлган тақдирда у танлаган биринчи мактабга ўқишга қабул қилинади.
18. Ҳужжатларни белгиланган муддатларда, тўғри ва сифатли тақдим этиш бўйича масъулият ўқувчиларнинг ота-онаси (қонуний вакили) зиммасига юкланади.
19. Ҳужжатларни қабул қилиш, кириш имтиҳонлари юзасидан юборилган (шахсий кабинети ёки телефон рақамига SMS) хабарларни ўқувчилар ёки унинг ота-онаси (қонуний вакили) томонидан қабул қилинмаслиги (ўқимаслиги, аризада кўрсатилган телефон рақамининг ишчи ҳолатда бўлмаслиги ва ҳ.к.) бўйича жавобгарлик қабул комиссияси зиммасига юкланмайди.
20. Ўқувчиларнинг ҳужжатлари ишчи гуруҳ томонидан (24 соат ичида) кўриб чиқилгандан сўнг уларга ҳужжатлар қабул қилинганлиги, таҳрирлашга юборилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида хабар юборилади.
21. Қуйидаги ҳолларда ҳужжатлар таҳрирлашга юборилади:
ўқувчилар таълим олаётган мактабнинг ҳудудий мансублиги ихтисослаштирилган мактабнинг ҳудудий мансублигига мос келмаган ҳолда (мазкур низомнинг 15-банди бундан мустасно);
ушбу низомнинг 17-бандида белгиланган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда;
тақдим этилган ҳужжатлардаги, муҳрдаги ёзувлар ўқиб бўлмайдиган даражада нусхаланган бўлса.
22. Ҳужжатлари таҳрирлашга юборилганда, ўқувчиларга кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатлар қабул қилиш муддати тугагунга қадар тўғрилашга рухсат берилади.
Ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугагандан сўнг маълумотларни ўзгартиришга рухсат берилмайди.
23. Қуйидаги ҳолларда ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш рад этилади:
белгиланган муддатлардан кейин кириш имтиҳонида иштирок этиш хоҳишини билдирилганда;
тақдим этилган ҳужжатларнинг сохта эканлиги аниқланганда;
умумий ўрта таълим муассасасининг тегишли синфида ўқишни тўлиқ тамомлаган ўқувчилар томонидан ихтисослаштирилган мактабнинг шу синфида такроран ўқиш истаги билдирилганда.
24. Ўқувчиларнинг ота-онаси (қонуний вакили) ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугагунга қадар тақдим этилган аризани қайтариб олиш ёки бекор қилиш ҳуқуқига эга.
4-боб. Кириш имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
25. Кириш имтиҳонлари Агентлик томонидан маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилади.
25 1 . Кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўриш ва ўтказишда масъул вазирлик ва идораларнинг вазифалари, имтиҳон ўтказиладиган жойларга қўйиладиган умумий талаблар, имтиҳон жараёни иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади ҳамда Агентлик томонидан мувофиқлаштирилади
26. Кириш имтиҳонлари материаллари малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда Агентлик томонидан тайёрланади.
27. Кириш имтиҳони ўқувчилар ҳужжат топширган ихтисослаштирилган мактабнинг таълим бериш тилида ўтказилади.
28. Кириш имтиҳонлари йўналишлар бўйича бир босқичда қуйидаги фанлардан ўтказилади.
Аниқ фанлар йўналиши бўйича:
5 — 7-синфлар учун математика (30 та топшириқ), инглиз тили (15 та топшириқ) фанларидан (жами 45 та топшириқ);
8 — 11-синфлар учун алгебра (12 та топшириқ), геометрия (8 та топшириқ), физика (10 та топшириқ) ва инглиз тили (15 та топшириқ) фанларидан (жами 45 та топшириқ) тест шаклида ўтказилади.
Табиий фанлар йўналиши бўйича:
7-синфлар учун табиий (sceince) фан (30 та топшириқ) ва инглиз тили (15 та топшириқ) фанларидан (жами 45 та топшириқ);
8 — 11-синфлар учун биология (10 та топшириқ), кимё (20 та топшириқ), инглиз тили (15 та топшириқ) фанларидан (жами 45 та топшириқ) тест шаклида ўтказилади.
29. Агентлик тизимидаги таянч ихтисослаштирилган мактабларда кириш имтиҳонлари бир босқичда йўналишлар бўйича қуйидаги тартибда ўтказилади.
Ахборот технологиялари йўналиши бўйича:
5-синфлар учун математика (30 та топшириқ, шундан 10 таси мантиқий фикрлашга йўналтирилган), инглиз тили (15 та топшириқ) фанларидан (жами 45 та топшириқ) тест шаклида ўтказилади.
Биология ва кимё йўналиши бўйича:
7-синфлар учун табиий (science) фан (30 та топшириқ) ва инглиз тили (15 та топшириқ) фанидан (жами 45 та) тест шаклида ўтказилади.
Физика ва астрономия йўналиши бўйича:
7-синфлар учун математика (30 та топшириқ, шундан 10 таси мантиқий фикрлашга йўналтирилган), инглиз тили (15 та топшириқ) фанларидан (жами 45 та топшириқ) тест шаклида ўтказилади.
30. Кириш имтиҳонлари якунлари бўйича ўқувчилар ўртасида тенг натижалар юзага келганда, ўқувчиларга қуйидаги тартибда устунлик берилади:
а) табиий фанлар бўйича:
1-даражали (табиий фан (sceince) биология, кимё) фанидан юқори балл тўплаганлар;
2-даражали (чет тили) фанидан юқори балл тўплаганлар.
б) аниқ фанлар бўйича:
1-даражали (математика, геометрия, физика) фанидан юқори балл тўплаганлар;
2-даражали (чет тили) фанидан юқори балл тўплаганлар.
Ўқувчилар барча даражадаги саволлар бўйича бир хил умумий ва тенг балл тўплаган тақдирда, улар туғилган санаси бўйича сараланади, бунда ёшроқ ўқувчиларга устунлик берилади.
Агарда бу ҳолатда ҳам тенглик сақланиб қолса, қабул комиссияси томонидан ўқувчиларга қўшимча топшириқлар берилади.
31. Ўқувчилар имтиҳонга ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли ва имтиҳон рухсатномаси билан келиши лозим.
Имтиҳон рухсатномаси имтиҳон бошланишидан камида 3 (уч) кун олдин ўқувчининг кириш имтиҳонига оид шахсий маълумотлари билан бирга кириш имтиҳонининг ўтказиш жойи, гуруҳи ва ўтириш ўрни кўрсатилган ҳолда унинг шахсий кабинетига юборилади.
32. Кириш имтиҳонларига ҳужжат топширмаган, имтиҳонга кечиккан ёки келмаган ўқувчилар учун қўшимча танлов ўтказишга йўл қўйилмайди.
33. Қуйидаги ҳолатлар ўқувчиларни кириш имтиҳони жараёнларидан четлаштиришга асос бўлади:
бошқалардан кўчиришга уриниш ва бошқа ўқувчиларга халақит бериш;
шпаргалка, барча турдаги мобил алоқа воситалари, калькулятор, луғат, китоблардан фойдаланиш.
Юқоридаги ҳолатлар содир этилганда, ўқувчиларга нисбатан тегишли далолатнома расмийлаштирилади ва улар жавоблар варағини топширган ҳолда имтиҳонни тарк этади. Четлаштирилган ўқувчиларнинг имтиҳон натижалари инобатга олинмайди.
34. Кириш имтиҳонлари жараёнида ўқувчиларнинг ўзларига боғлиқ бўлган ҳолда жараёндан четлатилиши ёки чиқиб кетиши қайта имтиҳон ўтказишга асос бўлмайди.
5-боб. Кириш имтиҳонлари натижаларини эълон қилиш
35. Кириш имтиҳонлари натижалари имтиҳон топширилган кундан кейин 20 кун ичида Агентлик ва ихтисослаштирилган мактабларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
36. Ўқувчилар кириш имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган тақдирда натижа эълон қилинган вақтдан бошлаб 3 (уч) иш куни ичида апелляция комиссиясига ариза билан мурожаат этишга ҳақли.
37. Кириш имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган ўқувчиларнинг мурожаатлари апелляция комиссияси томонидан Агентлик директори томонидан белгиланадиган тартиб асосида кўриб чиқилади.
Агентликда тузилган апелляция комиссиясига Агентлик директори ўринбосари, ҳудудлардаги таълим муассасаларида ташкил қилинадиган апелляция комиссиясига муассаса директори раислик қилади.
38. Апелляция комиссияси ўқувчиларнинг мурожаатини 10 кун муддатда кўриб чиқади ва аризани қаноатлантириш ёки рад қилиш тўғрисида мурожаатчига хулоса беради.
39. Апелляция комиссиясининг норозилик аризасини қаноатлантириш тўғрисидаги хулосаси ўқувчиларга аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича балл қўшиб берилишига асос бўлади.
40. Апелляция комиссиясига бошқа ўқувчиларнинг ишларини кўриб чиқиш ва мурожаатчининг иши билан солиштиришга рухсат берилмайди.
41. Ўқувчилар ва уларнинг ота-онаси (қонуний вакили) берилган жавоблардан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи органларга мурожаат этиш ҳуқуқларига эга.
6-боб. Ўқувчиларни мактабга қабул қилиш
42. Кириш имтиҳонларининг умумлаштирилган натижасига кўра энг юқори балл тўплаган ўқувчилар белгиланган қабул квотаси доирасида баллар кетма-кетлигида ихтисослаштирилган мактабларнинг ўқувчилар сафига қабул қилинади.
43. Агентлик томонидан тасдиқланган қайдномаларга асосан янги ўқув йили бошлангунга қадар ихтисослаштирилган мактаблар директорларининг буйруғи асосида ўқувчилар мактабга қабул қилинади.
Мазкур Низомнинг 47-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
44. Ўқувчилар ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилингандан сўнг баҳолар табелининг асл нусхаси ўқувчиларнинг аввал ўқиган мактабидан сўров асосида олинади.
45. Ихтисослаштирилган мактабга қабул қилиниши белгиланган ўқувчи ўқишни давом эттирмаган ҳолатларда, унинг ўрнига ўқишга кира олмаганлар орасидан баллар кетма-кетлиги бўйича навбатдаги ўқувчи таклиф қилинади.
Навбатдаги ўқувчи баллар кетма-кетлиги бўйича ундан олдинги ўқувчининг ота-онаси (қонуний вакили) томонидан ўқишни мактабда давом эттириш истаги мавжуд эмаслигини тасдиқловчи ҳужжат олинганидан сўнг қабул қилинади.
46. Белгиланган тартибда тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаси тақдим этилмаслиги, ўқувчи ўқишни давом эттириш истагини билдирмаслиги, мактаб ходимлари мурожаатларига жавоб бермаслиги ундан кейинги ўқувчининг қабул қилиниши учун асос бўлади. Ушбу ҳолат бўйича мактаб маъмурияти томонидан тегишли далолатнома расмийлаштирилади.
7-боб. Ўқувчилар бўш ўринларини тўлдириш
47. Ихтисослаштирилган мактабларда ўқув йили якунлангандан кейин бўшаб қолган ўринлар учун кириш имтиҳонлари ушбу низом талабларига мувофиқ Агентлик томонидан ўтказилади, мос равишда умумий ўрта таълим ташкилотларининг тегишли синфини тамомлаган ўқувчиларидан ҳужжат қабул қилинади.
Ихтисослаштирилган мактабларга ўқув йилининг I чораги якунига қадар баллар кетма-кетлиги бўйича ўқувчилар қабул қилинади.
48. Ўқувчиларнинг ўқиши бир ихтисослаштирилган мактабдан бошқасига йўналиш мос келган ва бўш жой бўлган тақдирда Агентликнинг кўрсатмасига мувофиқ кўчирилади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
49. Ушбу низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
50. Ушбу низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактабларга ўқувчиларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактабларга ўқувчиларни саралаб олиш ва қабул қилиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Агентлик Ҳужжатлар қабули бошланиши тўғрисида ОАВда эълон бериш Ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилиш тартиби, ҳужжатларни топшириш муддатлари ва квоталари тўғрисида маълумот эълон қилинади. Ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан 10 кун олдин 2-босқич Ўқувчилар томонидан ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатларни топшириш Агентлик 1. Ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш учун қабул комиссияси тузилади. Таркиб Агентлик директори буйруғи билан тасдиқланади. Ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан олдин Қабул комиссияси 2. Кириш имтиҳонларини ўтказиш жадваллари тасдиқланади, Агентлик ва ихтисослаштирилган мактабларнинг расмий веб-сайтлари, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади. Ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан 10 кун олдин Ишчи гуруҳ 3. Ўқувчилар томонидан онлайн шаклда тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш жараёнида қабул қилинади ёки таҳрирга юборилади ёки рад этилади. 20 кундан кам бўлмаган муддатда 4. Ихтисослаштирилган мактабларга ўқувчиларни кириш имтиҳонлари юзасидан мурожаат қилган шахсларга маслаҳат бериб борилади. Ҳужжатларни қабул қилиш даврида 3-босқич Имтиҳон ўтказишга тайёргарлик кўриш Кириш имтиҳонлари бошланишидан олдин Қабул комиссияси, маҳаллий ҳокимликлар 1. Кириш имтиҳонларини ўтказиш жойлари тайёрланади. Қабул комиссияси маҳаллий ёки хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда 2. Кириш имтиҳонлари материаллари тайёрланади. 4-босқич Қабул комиссияси маҳаллий ташкилот билан биргаликда Кириш имтиҳонларини ўтказиш 1. Кириш имтиҳонлари бир босқичда ўтказилади. Тасдиқланган жадвал асосида 2. Кириш имтиҳонлари натижалари Агентлик ва ихтисослаштирилган мактабларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади. Имтиҳон топширилган кундан кейин 20 кун ичида 5-босқич Апелляция комиссияси Фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш 1. Кириш имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган ўқувчиларнинг аризалари қабул қилинади. Имтиҳон натижалари эълон қилингандан сўнг 3 кун ичида 2. Ўқувчиларнинг мурожаатлари кўриб чиқилади, аризани қаноатлантириш ёки рад қилиш тўғрисида мурожаатчига хулоса берилади. Ариза топширилган кундан бошлаб 10 кун ичида 6-босқич Қабул комиссияси Қабул қилишни расмийлаштириш Имтиҳон натижаларига асосан ўқувчиларни мактабга ўқишга қабул қилиш ҳақида ихтисослаштирилган мактаб директорининг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги буйруғи чиқарилади. Янги ўқув йили бошлангунга қадар 7-босқич Қабул комиссияси Ўқувчилар бўш ўринларини тўлдириш Синфларнинг ҳар биридаги ўқувчилар сони 24 нафардан камайган ҳолларда, мавжуд бўш ўринлар танлов асосида тўлдирилади. Ўқув йили якунлангандан сўнг
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги 214-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактабларига ўқувчиларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тизимидаги ижод мактабларига (кейинги ўринларда — ижод мактаблари) ўқувчиларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартибини белгилайди.
2. Ижод мактабларига ўқувчилар Агентлик томонидан белгиланган йиллик қабул квотаси доирасида қабул комиссияси томонидан ўтказиладиган кириш имтиҳонлари натижаларига кўра қабул қилинади.
Ижод мактабларининг 7-синфларига ўқувчилар ижодий имтиҳонлар ҳамда тест синовлари асосида ҳар бир синфда 20 нафардан ошмаган ҳолда қабул қилинади.
2 1 . Агентлик томонидан ҳар йили ўтказиладиган умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида бадиий адабиёт ва санъат соҳасида иқтидорли ёшларни саралашга қаратилган туман (шаҳар) ва вилоят босқичларидан иборат танловнинг вилоят босқичида совринли 1, 2 ва 3-ўринларни қўлга киритган 6-синф ўқувчилари ижод мактабларига умумий қабул параметрлари доирасида кириш имтиҳонисиз ўқишга қабул қилинади.
3. Ижод мактабларига ўқувчилар тенг ҳуқуқлилик, очиқлик, адолат ва шаффофлик принциплари асосида мазкур низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ қабул қилинади.
4. Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар ижод мактабларида таълим олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг ҳуқуқларга эга.
5. Чет эл фуқароларининг фарзандлари ижод мактабларига Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига , бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қабул қилинади.
6. Белгиланган квота доирасида кириш имтиҳонлари натижаларига кўра энг юқори балл олган ўқувчилар ўқишга қабул қилинади.
2-боб. Қабул комиссияси
7. Ижод мактабларига ҳужжатларни қабул қилиш, кириш имтиҳонларини тенг ҳуқуқлилик, очиқлик, адолат ва шаффофлик принциплари асосида ташкил этиш мақсадида Агентлик, унинг тизимидаги ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (кейинги ўринларда — ҳамкор ташкилот) вакилларидан иборат қабул комиссияси шакллантирилади.
8. Қабул комиссиясининг таркиби Агентлик директори буйруғи билан тасдиқланади.
Қабул комиссияси таркиби 7 кишидан кам бўлмаган тоқ миқдорда комиссия раиси, комиссия раиси ўринбосари, комиссия котиби ҳамда унинг аъзоларидан иборат таркибда тузилади.
9. Қабул комиссияси:
кириш имтиҳонлари материалларини ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тайёрлайди;
кириш имтиҳонларининг баҳолаш мезонлари, ўтказиш вақти ҳамда жойларини белгилайди;
таълим дастурларининг фанлараро ва синфлараро интеграциясидан келиб чиқиб, зарур ҳолларда, кириш имтиҳонларининг йўналишларига, саволлар миқдорига ўзгартириш киритади;
ҳар бир ижод мактаби бўйича тузилган ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
ҳужжатлари қабул қилинган ўқувчиларнинг рўйхатини шакллантиради, уларни кириш имтиҳонлари шартларига мос равишда гуруҳларга тақсимлайди;
ижодий имтиҳонлар учун ҳакамлар ҳайъати ва апелляция комиссияларига малакали мутахассисларни жалб этади ҳамда уларнинг таркибини тасдиқлайди;
кириш имтиҳонларини ташкил этади, натижаларини эълон қилади.
10. Қабул комиссияси томонидан ҳар бир ижод мактаби бўйича алоҳида ишчи гуруҳ шакллантирилади ва тасдиқланади.
11. Ишчи гуруҳ:
ўқувчиларнинг ҳужжатлари мазкур низом талаблари асосида тақдим этилганини кўриб чиқади;
кўриб чиқиш натижасида ўқувчининг ҳужжатларини қабул қилиш, таҳрирлашга юбориш ёки қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади;
ҳужжатлари таҳрирлашга юборилган ёки қабул қилиниши рад этилган ҳолларда таҳрирлашга юбориш ёки рад этилиш сабабларини аниқ кўрсатган ҳолда, ўқувчиларнинг шахсий кабинетига ёки телефон рақамига SMS шаклида хабар юборади;
кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жойларни талаб даражасида тайёрлайди;
ўқувчиларни, уларнинг ота-онаси (қонуний вакили)ни кириш имтиҳонлари шартлари билан таништиради, кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жойи ва вақти тўғрисида шахсий кабинет ёки боғланиш учун тақдим этилган телефон рақамига SMS шаклида хабар юбориш орқали огоҳлантиради;
тасдиқланган жадвал асосида мурожаат қилувчиларга маслаҳат бериб боради;
қабул қилинган ҳужжатларнинг кунлик мониторингини юритади ва қабул комиссиясига кунлик ахборот киритади;
ўқувчилар ва уларнинг ота-онаси (қонуний вакили) томонидан берилаётган саволларга жавоб тайёрлаш ва уларни веб-сайт, ижтимоий тармоқлар орқали кенг оммага тақдим этиш чораларини кўради.
3-боб. Ҳужжатларни қабул қилиш
12. Ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан камида 10 календарь кун олдин қабул комиссияси томонидан Агентлик ва ижод мактабларининг расмий веб-сайтлари, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида қабул қилиш тартиби, ҳужжатларни топшириш муддатлари ва қабул квоталари тўғрисида эълон қилинади.
13. Кириш имтиҳонлари барча ижод мактабларида бир вақтда ўтказилади. Ўқувчи ҳужжатларини фақат битта ижод мактабига топшириши мумкин.
14. Хорижий таълим муассасаларида ўқиётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари фарзандлари ижод мактабларига ҳужжат топшириши мумкин.
Бунда ўқувчилар томонидан ўзи таълим олаётган таълим муассасасининг баҳолар табели (ёки шунга тенглаштирилган расмий ҳужжат)нинг давлат тилига таржима қилинган ва тегишли тартибда нотариал идора томонидан тасдиқланган шакли тақдим этилади.
15. Умумий ўрта таълим муассасасининг тегишли синфида ўқишни тўлиқ тамомлаган ўқувчилар ижод мактабининг шундай синфида такроран ўқишни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмаслар.
16. Ижод мактабларига ўқувчиларнинг қуйидаги ҳужжатлари онлайн шаклда Агентликнинг расмий веб-сайти орқали қабул қилинади:
ўқувчиларнинг тегишли ўқув йили натижасига кўра баҳолар табелининг мактаб директори томонидан тасдиқланган нусхаси;
имтиҳон рухсатномасини шакллантириш жараёнида фойдаланиш учун ўқувчиларнинг охирги 2 ой давомида тушган фотосурати;
ўқувчиларнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси ва уларнинг ота-онаси (қонуний вакили) фуқаролик паспорти маълумотлари, боғланиш учун телефон рақамлари.
Ҳужжат топшириш жараёнида ўқувчиларнинг ота-онаси (қонуний вакили) кириш имтиҳонлари шартлари ва талаблари билан танишганлиги тўғрисидаги онлайн офертани тасдиқлайди.
17. Ҳужжатларни белгиланган муддатларда, тўғри ва сифатли тақдим этиш бўйича масъулият ўқувчиларнинг ота-онаси (қонуний вакили) зиммасига юкланади.
18. Ҳужжатларни қабул қилиш, кириш имтиҳонлари юзасидан юборилган (шахсий кабинети ёки телефон рақамига SMS) хабарларни ўқувчилар ёки унинг ота-онаси (қонуний вакили) томонидан қабул қилинмаслиги (ўқимаслиги, аризада кўрсатилган телефон рақамининг ишчи ҳолатда бўлмаслиги ва ҳ.к.) бўйича жавобгарлик қабул комиссияси зиммасига юкланмайди.
19. Ўқувчиларнинг ҳужжатлари ишчи гуруҳ томонидан (24 соат ичида) кўриб чиқилгандан сўнг уларга ҳужжатлар қабул қилинганлиги, таҳрирлашга юборилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида хабар юборилади.
20. Қуйидаги ҳолларда ҳужжатлар таҳрирлашга юборилади:
ушбу низомнинг 16-бандида белгиланган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда;
тақдим этилган ҳужжатлардаги, муҳрдаги ёзувлар ўқиб бўлмайдиган даражада нусхаланган бўлса.
21. Ҳужжатлари таҳрирлашга юборилганда, ўқувчиларга кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатлар қабул қилиш муддати тугагунга қадар тўғрилашга рухсат берилади.
Ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугагандан сўнг маълумотларни ўзгартиришга рухсат берилмайди.
22. Қуйидаги ҳолларда ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш рад этилади:
белгиланган муддатлардан кейин кириш имтиҳонида иштирок этиш хоҳишини билдирилганда;
тақдим этилган ҳужжатларнинг сохта эканлиги аниқланганда;
умумий ўрта таълим муассасасининг тегишли синфида ўқишни тўлиқ тамомлаган ўқувчилар томонидан ижод мактабининг шу синфида такроран ўқиш истаги билдирилганда.
23. Ўқувчиларнинг ота-онаси (қонуний вакили) ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугагунга қадар тақдим этилган аризани қайтариб олиш ёки бекор қилиш ҳуқуқига эга.
4-боб. Кириш имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
24. Кириш имтиҳонлари материаллари ҳамкор ташкилот билан биргаликда Агентлик томонидан тайёрланади.
25. Кириш имтиҳонларининг биринчи ва иккинчи босқичларида ўқувчиларнинг ижодий ишларини баҳолаш учун Агентлик томонидан ҳамкор ташкилот билан биргаликда ҳар бир ижод мактабида 5 нафардан кам бўлмаган тоқ миқдорда ҳакамлар ҳайъати таркиби тасдиқланади.
26. Кириш имтиҳонлари давлат тилида (Қорақалпоғистон Республикасида қорақалпоқ тилида), Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактабида чет тилида ўтказилади.
27. Кириш имтиҳонлари:
биринчи босқич — ижодий матн яратиш;
иккинчи босқич — ижодий суҳбат;
учинчи босқич — она-тили ва адабиёти (20 та топшириқ), инглиз тили (15 та топшириқ) фанларидан ҳамда интеллектуал қобилият даражаси бўйича (15 та топшириқ) жами 50 та топшириқдан иборат тест синовлари шаклида ўтказилади (Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби бундан мустасно).
28. Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби учун кириш имтиҳонлари:
биринчи босқич — ижодий матн яратиш;
иккинчи босқич — ижодий суҳбат;
учинчи босқич — инглиз тили (20 та топшириқ), она тили ва адабиёти (15 та топшириқ) фанларидан ҳамда интеллектуал қобилият даражаси бўйича (15 та топшириқ) жами 50 та топшириқдан иборат тест синовлари шаклида ўтказилади.
28 1 . Кириш имтиҳонларининг иккинчи босқичи ижод мактабларининг ўзида ўтказилади.
Кириш имтиҳонларининг биринчи ва учинчи босқичига тайёргарлик кўриш ва ўтказишда масъул вазирлик ва идораларнинг вазифалари, имтиҳон ўтказиладиган жойларга қўйиладиган умумий талаблар, имтиҳон жараёни иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади ҳамда Агентлик томонидан мувофиқлаштирилади.
29. Ўқувчиларнинг кириш имтиҳонлари натижаларига кўра баллари тенг бўлиб қолган ҳолларда қуйидагилар устунликка эга бўлади:
биринчи босқичда юқори балл тўплаган ўқувчиларга;
иккинчи босқичда юқори балл тўплаган ўқувчиларга;
учинчи босқичда энг кўп топшириқ берилган фандан юқори балл тўплаган ўқувчиларга.
Ўқувчилар барча тоифадаги саволлар бўйича бир хил умумий ва тенг балл тўплаган ҳолларда, улар туғилган санаси бўйича сараланади, бунда ёшроқ ўқувчига устунлик берилади.
Агарда бу ҳолатда ҳам тенглик сақланиб қолса, қабул комиссияси томонидан ўқувчиларга қўшимча топшириқлар берилади.
30. Ўқувчилар имтиҳонга ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли ва имтиҳон рухсатномаси билан келиши лозим.
Имтиҳон рухсатномаси имтиҳон бошланишидан камида 3 (уч) кун олдин ўқувчининг шахсий маълумотлари билан бирга имтиҳон ўтказиш жойи, гуруҳи ва ўтириш ўрни кўрсатилган ҳолда унинг шахсий кабинетига юборилади.
31. Кириш имтиҳонларига ҳужжат топширмаган, имтиҳонга кечиккан ёки келмаган ўқувчилар учун қўшимча танлов ўтказишга йўл қўйилмайди.
32. Қуйидаги ҳолатлар ўқувчиларни кириш имтиҳони жараёнларидан четлаштиришга асос бўлади:
бошқалардан кўчиришга уриниш ва бошқа ўқувчиларга халақит бериш;
шпаргалка, барча турдаги мобил алоқа воситалари, калькулятор, луғат, китоблардан фойдаланиш.
Юқоридаги ҳолатлар содир этилганда, ўқувчиларга нисбатан тегишли далолатнома расмийлаштирилади ва улар жавоблар варағини топширган ҳолда имтиҳонни тарк этади. Четлаштирилган ўқувчиларнинг имтиҳон натижалари инобатга олинмайди.
33. Кириш имтиҳони жараёнида ўқувчиларнинг ўзларига боғлиқ бўлган ҳолда жараёндан четлатилиши ёки чиқиб кетиши қайта имтиҳон ўтказишга асос бўлмайди.
5-боб. Кириш имтиҳонлари натижаларини эълон қилиш
34. Кириш имтиҳонларининг якуний натижалари тест синовлари ўтказилган кундан кейин 20 кун ичида Агентлик ҳамда ижод мактабларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
35. Ўқувчилар кириш имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган тақдирда натижа эълон қилинган вақтдан бошлаб 3 (уч) иш куни ичида апелляция комиссиясига ариза билан мурожаат этишга ҳақли.
36. Кириш имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган ўқувчиларнинг мурожаатлари Агентликда тегишли мутахассислардан тузилган апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Апелляция комиссиясига Агентлик директори ўринбосари раислик қилади.
37. Апелляция комиссияси ўқувчиларнинг мурожаатини 10 кун муддатда кўриб чиқади ва аризани қаноатлантириш ёки рад қилиш тўғрисида мурожаатчига хулоса беради.
38. Апелляция комиссиясининг норозилик аризасини қаноатлантириш тўғрисидаги хулосаси ўқувчиларга аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича балл қўшиб берилишига асос бўлади.
39. Апелляция комиссиясига бошқа ўқувчиларнинг ишларини кўриб чиқиш ва мурожаатчининг иши билан солиштиришга рухсат берилмайди.
40. Ўқувчилар ва уларнинг ота-онаси (қонуний вакили) берилган жавоблардан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи органларга мурожаат этиш ҳуқуқларига эга.
6-боб. Ўқувчиларни мактабга қабул қилиш
41. Кириш имтиҳонларининг умумлаштирилган натижасига кўра энг юқори балл тўплаган ўқувчилар белгиланган қабул квотаси доирасида баллар кетма-кетлигида ижод мактабларининг ўқувчилар сафига қабул қилинади.
42. Агентлик томонидан тасдиқланган қайдномаларга асосан янги ўқув йили бошлангунга қадар ижод мактаблари директорларининг буйруғи асосида ўқувчилар мактабга қабул қилинади.
43. Ўқувчилар ижод мактабларига қабул қилингандан сўнг баҳолар табелининг асл нусхаси ўқувчиларнинг аввал ўқиган мактабидан сўров асосида олинади.
44. Ижод мактабига қабул қилиниши белгиланган ўқувчи ўқишни давом эттирмаган ҳолатларда, унинг ўрнига ўқишга кира олмаганлар орасидан баллар кетма-кетлиги бўйича навбатдаги ўқувчи таклиф қилинади.
Навбатдаги ўқувчи баллар кетма-кетлиги бўйича ундан олдинги ўқувчининг ота-онаси (қонуний вакили) томонидан ўқишни мактабда давом эттириш истаги мавжуд эмаслигини тасдиқловчи ҳужжат олинганидан сўнг қабул қилинади.
45. Белгиланган тартибда тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаси тақдим этилмаслиги, ўқувчи ўқишни давом эттириш истагини билдирмаслиги, мактаб ходимлари мурожаатларига жавоб бермаслиги ундан кейинги ўқувчининг қабул қилиниши учун асос бўлади. Ушбу ҳолат бўйича мактаб маъмурияти томонидан тегишли далолатнома расмийлаштирилади.
7-боб. Ўқувчилар бўш ўринларини тўлдириш
46. Ижод мактабларида ўқув йили якунлангандан кейин бўшаб қолган ўринлар учун кириш имтиҳонлари ушбу низом талабларига мувофиқ Агентлик томонидан ўтказилади, мос равишда умумий ўрта таълим ташкилотларининг тегишли синфини тамомлаган ўқувчиларидан ҳужжат қабул қилинади.
Ижод мактабларига ўқув йили давомида ўқувчилар қабул қилинмайди.
47. Ўқувчиларнинг ўқишини бир ижод мактабидан бошқасига кўчириш йўналиш мос келган ва бўш жой бўлган тақдирда Агентликнинг кўрсатмасига мувофиқ амалга оширилади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
48. Ушбу низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
49. Ушбу низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактабларига ўқувчиларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ижод мактабларига ўқувчиларни саралаб олиш ва қабул қилиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Агентлик Ҳужжатлар қабули бошланиши тўғрисида ОАВда эълон бериш Ижод мактабларига қабул қилиш тартиби, ҳужжатларни топшириш муддатлари ва квоталари тўғрисида маълумот эълон қилинади . Ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан 10 кун олдин 2-босқич Ўқувчилар томонидан ижод мактабларига ҳужжатларни топшириш Агентлик 1. Ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш учун қабул комиссияси тузилади. Таркиб Агентлик директори буйруғи билан тасдиқланади. Ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан олдин Қабул комиссияси 2. Кириш имтиҳонларини ўтказиш жадваллари тасдиқланади, Агентлик ва ижод мактабларининг расмий веб-сайтлари, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади. Ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан 10 кун олдин Ишчи гуруҳ 3. Ўқувчилар томонидан онлайн шаклда тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш жараёнида қабул қилинади ёки таҳрирга юборилади ёки рад этилади. 20 кундан кам бўлмаган муддатда 4. Ижод мактабларига ўқувчиларни кириш имтиҳонлари юзасидан мурожаат қилган шахсларга маслаҳат бериб борилади. Ҳужжатларни қабул қилиш даврида 3-босқич Имтиҳон ўтказишга тайёргарлик кўриш Қабул комиссияси, маҳаллий ҳокимликлар 1. Кириш имтиҳонларини ўтказиш жойлари тайёрланади. Кириш имтиҳонлари бошланишидан олдин Қабул комиссияси маҳаллий мутахассисларни жалб этган ҳолда 2. Кириш имтиҳонлари материаллари тайёрланади. 4-босқич Қабул комиссияси маҳаллий ташкилот билан биргаликда Кириш имтиҳонларининг биринчи ва иккинчи (ижодий) босқичини ўтказиш 1. Кириш имтиҳонларининг биринчи (ижодий матн яратиш) босқичи ўтказилади. 2. Кириш имтиҳонларининг иккинчи (ижодий суҳбат) босқичи ўтказилади. Тасдиқланган жадвал асосида 5-босқич Қабул комиссияси маҳаллий ташкилот билан биргаликда Кириш имтиҳонларининг учинчи (тест) босқичини ўтказиш 1. Кириш имтиҳонларининг учинчи (тест) босқичи ўтказилади. Тасдиқланган жадвал асосида 2. Кириш имтиҳонларининг натижалари Агентлик ва ижод мактабларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади. тест синовларидан кейин 20 кун ичида 6-босқич Апелляция комиссияси Фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш 1. Кириш имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган ўқувчиларнинг аризалари қабул қилинади. Имтиҳон натижалари эълон қилингандан сўнг 3 кун ичида 2. Ўқувчиларнинг мурожаатлари кўриб чиқилади, аризани қаноатлантириш ёки рад қилиш тўғрисида мурожаатчига хулоса берилади. Ариза топширилган кундан бошлаб 10 кун ичида 7-босқич Қабул комиссияси Қабул қилишни расмийлаштириш Имтиҳон натижаларига асосан ўқувчиларни мактабга ўқишга қабул қилиш ҳақида ижод мактаби директорининг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги буйруғи чиқарилади. Янги ўқув йили бошлангунга қадар 8-босқич Қабул комиссияси Ўқувчилар бўш ўринларини тўлдириш 1. Синфларнинг ҳар биридаги ўқувчилар сони 20 нафардан камайган ҳолларда, мавжуд бўш ўринлар танлов асосида тўлдирилади. Ўқув йили якунлангандан сўнг
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги 214-сон қарорига 3а-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тизимидаги Хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатига (кейинги ўринларда — ихтисослаштирилган мактаб) мактабга тайёрлов гуруҳи ва 1 — 11-синфларга ўқувчилар ва болаларни (кейинги ўринларда — ўқувчилар) саралаб олиш ва қабул қилиш тартибини белгилайди.
2. Ихтисослаштирилган мактабга ўқувчилар Агентлик томонидан таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ихтисослашган маҳаллий ёки хорижий ташкилотлар (кейинги ўринларда — маҳаллий ёки хорижий ташкилотлар) билан биргаликда ўтказиладиган кириш имтиҳонлари натижалари асосида қабул қилинади.
3. Ихтисослаштирилган мактабга ўқувчилар йиллик қабул квотаси (1 — 4-синфларга иккита синфга 12 нафардан, 5 — 11-синфларга иккита синфга 24 нафардан ўқувчи) доирасида қабул қилинади.
4. Ихтисослаштирилган мактабда 6 ёшли болалар учун 2 та мактабга тайёрлов гуруҳи ташкил этилади, уларга 10 нафардан 20 нафаргача болалар қабул қилиниши мумкин.
5. Ихтисослаштирилган мактабга ўқувчилар тенг ҳуқуқлилик, очиқлик, адолат ва шаффофлик принциплари асосида мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ қабул қилинади.
6. Белгиланган квота доирасида кириш имтиҳонлари натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган ўқувчилар ўқишга қабул қилинади.
2-боб. Қабул комиссияси фаолиятини ташкил этиш
7. Ихтисослаштирилган мактабга ҳужжатларни қабул қилиш, кириш имтиҳонларини тенг ҳуқуқлилик, очиқлик, адолат ва шаффофлик принциплари асосида ташкил этиш мақсадида Агентлик ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар вакилларидан иборат Қабул комиссияси шакллантирилади.
8. Қабул комиссиясининг таркиби Агентлик директори буйруғи билан тасдиқланади.
Қабул комиссияси таркиби 7 кишидан кам бўлмаган тоқ сонда комиссия раиси, комиссия раиси ўринбосари, комиссия котиби ҳамда унинг аъзоларидан иборат таркибда тузилади.
9. Қабул комиссияси:
кириш имтиҳонлари материалларини маҳаллий ёки хорижий ташкилотлар билан биргаликда тайёрлайди;
маҳаллий ёки хорижий ташкилотлар билан биргаликда кириш имтиҳонларининг баҳолаш мезонлари, уларни ўтказиш вақти ҳамда жойларини белгилайди;
ихтисослаштирилган мактаб бўйича тузилган ишчи гуруҳ фаолиятини мувофиқлаштиради;
ҳужжатлари қабул қилинган ўқувчиларнинг рўйхатини шакллантиради, уларни кириш имтиҳонлари шартларига мос равишда гуруҳларга тақсимлайди;
кириш имтиҳонларини ташкил этади, натижаларини эълон қилади.
10. Қабул комиссияси томонидан алоҳида ишчи гуруҳ шакллантирилади ва тасдиқланади.
11. Ишчи гуруҳ:
ўқувчининг ҳужжатлари мазкур Низом талаблари асосида тақдим этилганини кўриб чиқади;
кўриб чиқиш натижасида ўқувчининг ҳужжатларини қабул қилиш, таҳрирлашга юбориш ёки қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади;
ҳужжатлари таҳрир қилишга юборилган ёки қабул қилиниши рад этилган ҳолларда, таҳрир қилишга юбориш ёки рад этилиш сабабларини аниқ кўрсатган ҳолда, ўқувчиларнинг шахсий кабинетига ёки мобил уяли алоқа воситасига СМС шаклида хабар юборади;
кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жойларни талаб даражасида тайёрлайди;
ўқувчини, унинг ота-онаси (қонуний вакили)ни кириш имтиҳонлари шартлари билан таништиради, кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жойи ва вақти тўғрисида шахсий кабинет ёки мобил уяли алоқа воситасига СМС шаклида хабар юбориш орқали огоҳлантиради;
ихтисослаштирилган мактаб учун ўтказиладиган кириш имтиҳонлари ҳамда қабул жараёнлари бўйича мурожаат қилувчиларга маслаҳат бериб боради;
қабул қилинган ҳужжатларнинг кунлик мониторингини юритади ва қабул комиссиясига кунлик ахборот киритади;
ўқувчилар ва уларнинг ота-онаси (қонуний вакили) томонидан берилаётган саволларга жавоб тайёрлаш ва уларни веб-сайт, ижтимоий тармоқлар орқали кенг оммага тақдим этиш чораларини кўради.
3-боб. Ҳужжатларни қабул қилиш
12. Ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан камида 10 кун олдин Қабул комиссияси томонидан Агентлик ва ихтисослаштирилган мактабнинг расмий веб-сайтлари, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида қабул қилиш тартиби, ҳужжатларни топшириш муддатлари ва қабул квоталари тўғрисида эълон қилинади.
13. Ихтисослаштирилган мактабнинг тайёрлов гуруҳлари ҳамда 1-синфига ўқувчиларнинг ҳужжатлари қабул қилинади.
14. Хорижий таълим муассасаларида ўқиётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг фарзандлари ихтисослаштирилган мактабнинг тегишли синфига ҳужжат топшириши мумкин.
Бунда ўқувчи томонидан (иккинчи ва ундан юқори синфлар учун) ўзи таълим олаётган таълим муассасасининг баҳолар табели (ёки шунга тенглаштирилган расмий ҳужжат)нинг давлат тилига таржима қилинган ва тегишли тартибда нотариал идора томонидан тасдиқланган шакли тақдим этилади.
15. Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар ихтисослаштирилган мактабда таълим олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг ҳуқуқларга эга.
16. Чет эл фуқароларининг фарзандлари ихтисослаштирилган мактабга Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига , бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ қабул қилинади.
17. Умумий ўрта таълим муассасасининг тегишли синфида ўқишни тўлиқ тамомлаган ўқувчилар ихтисослаштирилган мактабнинг шундай синфида такроран ўқишни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас.
18. Ихтисослаштирилган мактабга ўқувчиларнинг қуйидаги ҳужжатлари онлайн шаклда Агентликнинг расмий веб-сайти орқали қабул қилинади:
имтиҳон рухсатномасини шакллантириш жараёнида фойдаланиш учун ўқувчининг охирги 2 ой давомида тушган фотосурати;
ўқувчининг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси ва уларнинг ота-онаси (қонуний вакили) фуқаролик паспорти маълумотлари, боғланиш учун телефон рақамлари.
Ҳужжат топшириш жараёнида ўқувчиларнинг ота-онаси (қонуний вакили) кириш имтиҳонлари шартлари ва талаблари билан танишганлиги тўғрисидаги онлайн офертани тасдиқлайди.
19. Ҳужжатларни белгиланган муддатларда, тўғри ва сифатли тақдим этиш бўйича масъулият ўқувчиларнинг ота-онаси (қонуний вакили) зиммасига юкланади.
20. Ҳужжатларни қабул қилиш, кириш имтиҳонлари юзасидан юборилган (шахсий кабинети ёки мобил уяли алоқа воситасига СМС) хабарларни ўқувчилар ёки унинг ота-онаси (қонуний вакили) томонидан қабул қилинмаслиги (ўқимаслиги, мобил уяли алоқа воситасининг ишчи ҳолатда бўлмаслиги ва бошқалар) бўйича жавобгарлик қабул комиссиясига юкланмайди.
21. Ўқувчиларнинг ҳужжатлари ишчи гуруҳ томонидан (24 соат ичида) кўриб чиқилгандан сўнг уларга ҳужжатлар қабул қилингани, таҳрир қилишга юборилгани ёки рад этилгани тўғрисида хабар юборилади.
22. Ушбу Низомнинг 18-бандида белгиланган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда ҳужжатлар таҳрир қилишга юборилади.
23. Ҳужжатлар таҳрир қилиш учун юборилганда, ўқувчиларга кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатлар қабул қилиш муддати тугагунга қадар тўғрилашга рухсат берилади.
Ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугагандан сўнг маълумотларни ўзгартиришга рухсат берилмайди.
24. Қуйидаги ҳолларда ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш рад этилади:
белгиланган муддатлардан кейин кириш имтиҳонида иштирок этиш хоҳиши билдирилганда;
тақдим этилган ҳужжатларнинг сохта эканлиги аниқланганда;
умумий ўрта таълим муассасасининг тегишли синфида ўқишни тўлиқ тамомлаган ўқувчилар томонидан ихтисослаштирилган мактабнинг шу синфида такроран ўқиш истаги билдирилганда.
25. Ўқувчиларнинг ота-онаси (қонуний вакили) ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугагунга қадар тақдим этилган аризани қайтариб олиш ёки бекор қилиш ҳуқуқига эга.
4-боб. Кириш имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
26. Кириш имтиҳонлари материаллари малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда Агентлик томонидан тайёрланади.
26 1 . Ихтисослаштирилган мактабнинг кириш имтиҳонлари давлат тилида ўтказилади.
27. Кириш имтиҳони ҳар йили Қабул комиссияси томонидан белгиланган муддатларда ўтказилади.
27 1 . Кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўриш ва ўтказишда масъул вазирлик ва идораларнинг вазифалари, имтиҳон ўтказиладиган жойларга қўйиладиган умумий талаблар, имтиҳон жараёни иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади ҳамда Агентлик томонидан мувофиқлаштирилади.
28. Мактабга тайёрлов гуруҳи ҳамда 1-синфлар учун кириш имтиҳонлари икки босқичда ўтказилади.
Мактабга тайёрлов гуруҳига қабул қилинган болалар кейинги ўқув йилидан кириш имтиҳонларисиз 1-синфга қабул қилинади.
29. Биринчи босқич мантиқий фикрлаш бўйича мактабга тайёрлов гуруҳи учун 10 та, 1-синф учун 20 та тест шаклида ўтказилади.
Биринчи босқич имтиҳони натижалари Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
30. Биринчи босқич натижасига кўра қабул квотасида белгиланган ҳар бир ўринга 5 нафар ҳисобидан максимал балл тўплаган ўқувчиларга иккинчи босқичда иштирок этишга рухсат этилади.
31. Биринчи босқич натижасига кўра тенг натижалар юзага келган ҳолларда, яъни бир нечта ўқувчилар бир хил умумий балл тўплаган тақдирда, улар туғилган санаси бўйича сараланади, бунда ёшроқ ўқувчиларга устунлик берилади.
Агарда бу ҳолатда ҳам тенглик сақланиб қолса, қабул комиссияси томонидан ўқувчиларга қўшимча топшириқлар берилади.
32. Иккинчи босқич боланинг ақлий қобилияти даражасини аниқлаш бўйича турли даражадаги суҳбатлар ва амалий топшириқлар шаклида ўтказилади.
33. Кириш имтиҳонлари:
а) 2 — 4-синфлар учун бир босқичда қуйидаги фанлардан ўтказилади:
2-синф учун математика фанидан 15 та, инглиз тили фанидан 10 та тест саволлари шаклида;
3-синф учун математика фанидан 20 та, инглиз тили фанидан 10 та тест саволлари шаклида;
4-синф учун математика фанидан 20 та, инглиз тили фанидан 15 та тест саволлари шаклида;
б) 5 — 11-синфлар учун бир босқичда математика фанидан 40 та, инглиз тили фанидан 40 та тест саволлари шаклида ўтказилади.
34. Кириш имтиҳонлари якунлари бўйича ўқувчилар ўртасида тенг натижалар юзага келганда, ўқувчиларга қуйидаги тартибда устунлик берилади:
а) мактабга тайёрлов гуруҳи ҳамда 1-синфда амалий топшириқлар бўйича юқори балл тўплаганлар;
б) 2 — 4-синфларда математика фанидан юқори балл тўплаганлар;
в) 5 — 11-синфларда:
инглиз тили фанидан:
матн билан ишлаш (Reading component) бўйича юқори балл тўплаганлар;
грамматика (Grammar component) бўйича юқори балл тўплаганлар;
математика фанидан:
танқидий фикрлаш саволларидан юқори балл тўплаганлар;
муаммони ечиш бўйича саволлардан юқори балл тўплаганлар.
35. Агар юқорида қайд этилган ҳолатлар бўйича ҳам тенглик сақланиб қолса, улар туғилган санаси бўйича сараланади, бунда ёшроқ ўқувчиларга устунлик берилади.
Агарда бу ҳолатда ҳам тенглик сақланиб қолса, Қабул комиссияси томонидан ўқувчиларга қўшимча топшириқлар берилади.
36. Ўқувчилар имтиҳонга ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли ва имтиҳон рухсатномаси билан келиши лозим.
Имтиҳон рухсатномаси имтиҳон бошланишидан камида 3 (уч) кун олдин ўқувчининг кириш имтиҳонига оид шахсий маълумотлари билан бирга кириш имтиҳонининг ўтказиш жойи, гуруҳи ва ўтириш ўрни кўрсатилган ҳолда унинг шахсий кабинетига юборилади.
37. Кириш имтиҳонларига ҳужжат топширмаган, имтиҳонга кечиккан ёки келмаган ўқувчилар учун қўшимча танлов ўтказишга йўл қўйилмайди.
38. Қуйидаги ҳолатлар ўқувчиларни кириш имтиҳони жараёнларидан четлаштиришга асос бўлади:
имтиҳон жараёнида соғлиги билан муаммо юзага келиб, имтиҳонни давом эттириш имкони бўлмаган ҳолларда;
бошқалардан кўчиришга уриниш ва бошқа ўқувчиларга халақит бериш;
шпаргалка, барча турдаги мобил алоқа воситалари, калькулятор, луғат, китоблардан фойдаланиш.
Юқоридаги ҳолатлар содир этилганда, ўқувчиларга нисбатан тегишли далолатнома расмийлаштирилади ва улар жавоблар варағини топширган ҳолда имтиҳонни тарк этади. Четлаштирилган ўқувчиларнинг имтиҳон натижалари инобатга олинмайди.
39. Кириш имтиҳонлари жараёнида ўқувчиларнинг ўзларига боғлиқ бўлган ҳолда жараёндан четлатилиши ёки чиқиб кетиши қайта имтиҳон ўтказишга асос бўлмайди.
5-боб. Кириш имтиҳонлари натижаларини эълон қилиш
40. Кириш имтиҳонлари натижалари имтиҳон топширилган кундан кейин 20 кун ичида Агентлик ва ихтисослаштирилган мактабнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
41. Кириш имтиҳонлари натижалари қайта кўриб чиқилмайди. Кириш имтиҳонлари натижалари бўйича имтиҳон материаллари ўқувчиларга тақдим этилмайди.
6-боб. Ўқувчиларни мактабга қабул қилиш
47. Кириш имтиҳонлари натижасига кўра энг юқори балл тўплаган ўқувчилар белгиланган қабул квотаси доирасида баллар кетма-кетлигида ихтисослаштирилган мактабнинг ўқувчилар сафига қабул қилинади.
48. Агентлик томонидан тасдиқланган қайдномаларга асосан янги ўқув йили бошлангунга қадар ихтисослаштирилган мактаб директорининг буйруғи асосида ўқувчилар мактабга қабул қилинади, мазкур Низомнинг 51-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
49. Ихтисослаштирилган мактабга қабул қилиниши белгиланган ўқувчи ўқишни давом эттирмаган ҳолатларда, унинг ўрнига ўқишга кира олмаганлар орасидан баллар кетма-кетлиги бўйича навбатдаги ўқувчи таклиф қилинади.
Навбатдаги ўқувчи баллар кетма-кетлиги бўйича ундан олдинги ўқувчининг ота-онаси (қонуний вакили) томонидан ўқишни мактабда давом эттириш истаги мавжуд эмаслигини тасдиқловчи ҳужжат олинганидан сўнг қабул қилинади.
50. Белгиланган тартибда тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаси тақдим этилмаслиги, ўқувчи ўқишни давом эттириш истагини билдирмаслиги, мактаб ходимлари мурожаатларига жавоб бермаслиги ундан кейинги ўқувчининг қабул қилиниши учун асос бўлади. Ушбу ҳолат бўйича мактаб маъмурияти томонидан тегишли далолатнома расмийлаштирилади.
7-боб. Ўқувчилар бўш ўринларини тўлдириш
51. Ихтисослаштирилган мактабда ўқув йили якунлангандан кейин бўшаган ўринлар учун кириш имтиҳонлари ушбу Низом талабларига мувофиқ Агентлик томонидан ўтказилади, мос равишда умумий ўрта таълим ташкилотларининг тегишли синфини тамомлаган ўқувчилардан ҳужжат қабул қилинади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
52. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
53. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни саралаб олиш ва қабул қилиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) Ҳужжатлар қабули бошланиши тўғрисида ОАВда эълон бериш Ихтисослаштирилган мактабга қабул қилиш тартиби, ҳужжатларни топшириш муддатлари ва квоталари тўғрисида маълумот эълон қилади. Ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан 10 кун олдин 2-босқич Ўқувчилар томонидан ихтисослаштирилган мактабга ҳужжатларни топшириш Агентлик 1. Ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш учун қабул комиссиясини тузади. Таркибни Агентлик директори буйруғи билан тасдиқлайди. Ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан олдин Қабул комиссияси 2. Кириш имтиҳонларини ўтказиш жадвалларини тасдиқлайди, Агентлик ва ихтисослаштирилган мактабнинг расмий веб-сайтлари, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилади. Ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан 10 кун олдин Ишчи гуруҳ 3. Ўқувчилар томонидан онлайн шаклда тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади. Кўриб чиқиш жараёнида ҳужжатларни қабул қилади ёки рад этади. 20 кундан кам бўлмаган муддатда 4. Ихтисослаштирилган мактабга ўқувчиларнинг кириш имтиҳонлари юзасидан мурожаат қилган шахсларга маслаҳат бериб боради. Ҳужжатларни қабул қилиш даврида 3-босқич Қабул комиссияси, маҳаллий ҳокимликлар (хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда) Имтиҳон ўтказишга тайёргарлик кўриш Кириш имтиҳонлари бошланишидан олдин 1. Кириш имтиҳонларини ўтказиш жойларини тайёрлайди. 2. Кириш имтиҳонларининг материалларини тайёрлайди. 4-босқич Қабул комиссияси маҳаллий ташкилотлар билан биргаликда Кириш имтиҳонларини ўтказиш 1. Кириш имтиҳонларини ўтказади. Тасдиқланган жадвал асосида 2. Кириш имтиҳонлари натижаларини Агентлик ва ихтисослаштирилган мактабнинг расмий веб-сайтларида эълон қилади. Имтиҳон топширилган кундан кейин 20 кун ичида 5-босқич Қабул комиссияси Қабул қилишни расмийлаштириш Имтиҳон натижаларига асосан ўқувчиларни мактабга ўқишга қабул қилиш ҳақида ихтисослаштирилган мактаб директорининг буйруғини чиқаради. Янги ўқув йили бошлангунга қадар 6-босқич Қабул комиссияси Ўқувчилар бўш ўринларини тўлдириш Ихтисослаштирилган мактабнинг мавжуд бўш ўринларини танлов асосида тўлдиради. Ўқув йили якунлангандан сўнг
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги 214-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 526-сон қарори билан тасдиқланган Президент мактаблари тўғрисидаги низомнинг 5-боби .
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 майдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактаблар тўғрисидаги низомнинг 5-боби .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 27 май,
214-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
NIZOM
SXEMASI
NIZOM
SXEMASI
NIZOM
SXEMASI
Roʻyxati
Prezident, ijod, ixtisoslashtirilgan maktab va maktab-internatlarga oʻquvchilarni saralab olish hamda qabul qilish tartibiga oid normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida
Bolalarning iqtidor va isteʼdodini erta aniqlash, ularni xalqaro taʼlim standartlariga muvofiq oʻqitish, ijodkorlik qobiliyatlarini har tomonlama rivojlantirish, umuminsoniy va milliy qadriyatlar, vatanparvarlik ruhida tarbiyalash uchun shart-sharoitlar yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi huzuridagi Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi tizimidagi Prezident maktablariga oʻquvchilarni saralab olish va qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga ;
Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi huzuridagi Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi tizimidagi ixtisoslashtirilgan maktab-internatlar va ixtisoslashtirilgan maktablarga oʻquvchilarni saralab olish va qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga ;
Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi huzuridagi Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi tizimidagi ijod maktablariga oʻquvchilarni saralab olish va qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi huzuridagi Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi tizimidagi Xorijiy tillarga ixtisoslashtirilgan maktab-internatiga oʻquvchilarni saralab olish va qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3a-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi Prezident, ijod, ixtisoslashtirilgan maktab va maktab-internatlarga qabul jarayonlari teng huquqlilik, ochiqlik, adolat va shaffoflik prinsiplari asosida amalga oshirilishini taʼminlasin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 4-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri X.U. Umarova zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 27-maydagi 214-con qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi huzuridagi Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi tizimidagi Prezident maktablariga oʻquvchilarni saralab olish va qabul qilish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur nizom Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi huzuridagi Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tizimidagi Prezident maktablariga (keyingi oʻrinlarda — Prezident maktablari) oʻquvchilarni saralab olish va qabul qilish tartibini belgilaydi.
2. Prezident maktablariga oʻquvchilar Agentlik tomonidan taʼlim sohasida xizmat koʻrsatuvchi ixtisoslashgan mahalliy yoki xorijiy tashkilotlar (keyingi oʻrinlarda — mahalliy yoki xorijiy tashkilotlar) bilan birgalikda oʻtkaziladigan kirish imtihonlari natijalari asosida qabul qilinadi.
3. Prezident maktablariga oʻquvchilar belgilangan yillik qabul kvotasi (ikkita sinfga bir xil 12 nafardan oʻquvchi taqsimlangan, 24 nafar oʻquvchidan iborat) doirasida qabul qilinadi.
4. Prezident maktablariga oʻquvchilar teng huquqlilik, ochiqlik, adolat va shaffoflik prinsiplari asosida mazkur nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq qabul qilinadi.
5. Belgilangan kvotaga asosan kirish imtihonlari natijalari boʻyicha eng yuqori ball toʻplagan oʻquvchilar oʻqishga qabul qilinadi.
2-bob. Qabul komissiyasi
6. Prezident maktablariga hujjatlarni qabul qilish, kirish imtihonlarini teng huquqlilik, ochiqlik, adolat va shaffoflik prinsiplari asosida tashkil etish maqsadida Agentlik hamda uning tizimidagi tashkilotlar vakillaridan iborat qabul komissiyasi shakllantiriladi.
7. Qabul komissiyasining tarkibi Agentlik direktori buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.
Qabul komissiyasi tarkibi 7 kishidan kam boʻlmagan toq miqdorda komissiya raisi, komissiya raisi oʻrinbosari, komissiya kotibi hamda uning aʼzolaridan iborat tarkibda tuziladi.
8. Qabul komissiyasi:
kirish imtihonlari materiallarini mahalliy yoki xorijiy tashkilotlar bilan birgalikda tayyorlaydi;
mahalliy yoki xorijiy tashkilotlar bilan birgalikda kirish imtihonlarining baholash mezonlari, oʻtkazish vaqti hamda joylarini belgilaydi;
har bir Prezident maktabi boʻyicha tuzilgan ishchi guruhlar faoliyatini muvofiqlashtiradi;
hujjatlari qabul qilingan oʻquvchilarning roʻyxatini shakllantiradi, ularni kirish imtihonlari shartlariga mos ravishda guruhlarga taqsimlaydi;
kirish imtihonlarini tashkil etadi, natijalarini eʼlon qiladi.
9. Qabul komissiyasi tomonidan har bir Prezident maktabi boʻyicha alohida ishchi guruh shakllantiriladi va tasdiqlanadi.
10. Ishchi guruh:
oʻquvchilarning hujjatlari mazkur nizom talablari asosida taqdim etilganini koʻrib chiqadi;
koʻrib chiqish natijasida oʻquvchilarning hujjatlarini qabul qilish, tahrirlashga yuborish yoki qabul qilishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi;
hujjatlari tahrirlashga yuborilgan yoki qabul qilinishi rad etilgan hollarda tahrirlashga yuborish yoki rad etilish sabablarini aniq koʻrsatgan holda, oʻquvchilarning shaxsiy kabinetiga va telefon raqamiga SMS shaklida xabar yuboradi;
kirish imtihonlari oʻtkaziladigan joylarni talab darajasida tayyorlaydi;
oʻquvchilarni, ularning ota-onalari (qonuniy vakil)ni kirish imtihonlari shartlari bilan tanishtiradi, kirish imtihonlari oʻtkaziladigan joy va vaqti toʻgʻrisida shaxsiy kabinet va telefon raqamiga SMS shaklida xabar yuborish orqali ogohlantiradi;
tasdiqlangan jadval asosida Prezident maktablariga oʻquvchilarni kirish imtihonlari yuzasidan murojaat qilgan shaxslarga maslahat berib boradi;
qabul qilingan hujjatlarning kunlik monitoringini yuritadi va qabul komissiyasiga kunlik axborot kiritadi.
3-bob. Hujjatlarni qabul qilish
11. Qabul komissiyasi tomonidan hujjatlarni qabul qilish boshlanishidan kamida 10 kalendar kun oldin Agentlik va Prezident maktablarining rasmiy veb-saytlari, ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarida qabul qilish tartibi, hujjatlarni topshirish muddatlari va qabul kvotalari toʻgʻrisida eʼlon qilinadi.
12. Prezident maktablariga umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining toʻrtinchi sinf bitiruvchilari orasidan qobiliyatli va iqtidorli (baholar tabeli asosida matematika va tabiatshunoslik fanlaridan oʻquv yilini aʼlo baholarga tamomlagan) oʻquvchilarning hujjatlari qabul qilinadi.
13. Oʻquvchilar faqat taʼlim olayotgan maktabining hududidagi Prezident maktabiga hujjat topshirishi mumkin.
14. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining xorijiy davlatdagi taʼlim muassasasida oʻqiyotgan farzandlari Prezident maktablarining tegishli sinfiga oʻquvchilarning ota-onasi (qonuniy vakili)ning doimiy yashash joyi boʻyicha hujjat topshirishi mumkin.
Bunda oʻquvchilar taʼlim olayotgan taʼlim muassasasi tomonidan berilgan baholar tabeli (yoki shunga tenglashtirilgan rasmiy hujjat)ning davlat tiliga tarjima qilingan va tegishli tartibda notarial idora tomonidan tasdiqlangan shaklini taqdim etadi.
15. Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashayotgan fuqaroligi boʻlmagan shaxslar Prezident maktablarida taʼlim olish uchun Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari bilan teng huquqlarga ega.
16. Chet el fuqarolari farzandlarining kirish imtihonlarida ishtirok etishlariga ruxsat etilmaydi, qonunchilikda belgilangan holatlar bundan mustasno.
17. Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining tegishli sinflarida oʻqishni toʻliq tamomlagan oʻquvchilar Prezident maktabining shunday sinfida takroran oʻqishni talab qilish huquqiga ega emaslar.
18. Prezident maktablariga oʻquvchilarning quyidagi hujjatlari onlayn shaklda Agentlikning rasmiy veb-sayti orqali qabul qilinadi:
oʻquvchilarning tegishli oʻquv yili natijasiga koʻra baholar tabelining maktab direktori tomonidan tasdiqlangan nusxasi;
imtihon ruxsatnomasini shakllantirish jarayonida foydalanish uchun oʻquvchilarning oxirgi 2 oy davomida tushgan fotosurati;
oʻquvchilarning tugʻilganlik haqida guvohnomasi va ularning ota-onasi (qonuniy vakili) fuqarolik pasporti maʼlumotlari, bogʻlanish uchun mobil telefon raqamlari.
Hujjat topshirish jarayonida oʻquvchilarning ota-onasi (qonuniy vakili) kirish imtihonlari shartlari va talablari bilan tanishganligi toʻgʻrisidagi onlayn ofertani tasdiqlaydi.
Oʻquvchilarga hujjat topshirish jarayonida ixtiyoriy ravishda hududdagi Agentlik tizimidagi ixtisoslashtirilgan maktab yoki maktab-internatlaridan birini qoʻshimcha tanlash imkoniyati beriladi.
Bunda kirish imtihonining 2-bosqichida muvaffaqiyatli ishtirok etib, Prezident maktabiga kira olmagan oʻquvchilar belgilangan kvota doirasida hududdagi tanlagan Agentlik tizimidagi ixtisoslashtirilgan maktab yoki maktab-internatining biriga oʻquvchilarning toʻplagan ballari ketma-ketligi boʻyicha imtihonsiz qabul qilinadi.
19. Hujjatlarni belgilangan muddatlarda, toʻgʻri va sifatli taqdim etish boʻyicha masʼuliyat oʻquvchilarning ota-onasi (qonuniy vakili) zimmasiga yuklatiladi.
20. Oʻquvchilarning hujjatlari ishchi guruh tomonidan koʻrib chiqilgandan soʻng (24 soat ichida) ularga hujjatlar qabul qilinganligi, tahrirlashga yuborilganligi yoki rad etilganligi toʻgʻrisida xabar yuboriladi.
21. Quyidagi hollarda hujjatlar tahrirlashga yuboriladi:
oʻquvchilar taʼlim olayotgan maktabning hududiy mansubligi Prezident maktabining hududiy mansubligiga mos kelmagan holda (mazkur nizomning 14-bandi bundan mustasno);
ushbu nizomning 18-bandida belgilangan hujjatlar toʻliq boʻlmaganda;
taqdim etilgan hujjatlardagi, muhrdagi yozuvlar oʻqib boʻlmaydigan darajada nusxalangan boʻlsa.
22. Hujjatlar tahrirlash uchun yuborilganda, oʻquvchilarga koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etish uchun hujjatlar qabul qilish muddati tugagunga qadar toʻgʻrilashga ruxsat beriladi.
Hujjatlarni qabul qilish muddati tugagandan soʻng maʼlumotlarni oʻzgartirishga ruxsat berilmaydi.
23. Quyidagi hollarda oʻquvchilarning hujjatlarini qabul qilish rad etiladi:
belgilangan muddatlardan keyin kirish imtihonida ishtirok etish xohishini bildirgan taqdirda;
oʻquvchilar oʻquv yili natijasiga koʻra mazkur nizomning 12-bandida koʻrsatilgan fanlar boʻyicha “aʼlo” baholar olmagan boʻlsa;
taqdim etilgan hujjatlarning soxta ekanligi aniqlanganda;
oʻquvchilar chet el fuqarosi boʻlsa;
umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining beshinchi (yoki beshinchi sinfdan yuqori) sinfida oʻqishni toʻliq tamomlagan oʻquvchilar Prezident maktabining 5-sinfida takroran oʻqish istagini bildirgan boʻlsa.
24. Oʻquvchilarning ota-onasi (qonuniy vakili) hujjatlarni qabul qilish muddati tugagunga qadar taqdim etilgan arizani qaytarib olish yoki bekor qilish huquqiga ega.
25. Prezident maktablariga kirish imtihonlarining har ikkala bosqichida oʻquvchilarga imtiyozlar berilmaydi.
4-bob. Kirish imtihonlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi
26. Kirish imtihonlari har yili qabul komissiyasi tomonidan belgilangan muddatlarda oʻtkaziladi.
26 1 . Kirish imtihonlariga tayyorgarlik koʻrish va oʻtkazishda masʼul vazirlik va idoralarning vazifalari, imtihon oʻtkaziladigan joylarga qoʻyiladigan umumiy talablar, imtihon jarayoni ishtirokchilarining huquq va majburiyatlari Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 3-apreldagi 261-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalarining bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish uchun kirish test sinovlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq belgilanadi hamda Agentlik tomonidan muvofiqlashtiriladi.
27. Kirish imtihonlari davlat tilida (Qoraqalpogʻiston Respublikasida oʻzbek yoki qoraqalpoq tilida) yoki oʻquvchilarning tanloviga muvofiq ingliz tilida oʻtkaziladi.
28. Prezident maktablariga kirish imtihonlari ikki bosqichda quyidagi fanlardan oʻtkaziladi:
birinchi bosqich — matematika fanidan (jami 30 ta topshiriq) test shaklida oʻtkaziladi.
Masalalar murakkablik darajasiga qarab uch toifaga boʻlinadi:
1) 10 ta yengil darajadagi savollar (A toifa);
2) 10 ta oʻrtacha darajadagi savollar (B toifa);
3) 10 ta murakkab darajadagi savollar (C toifa).
29. Birinchi bosqich imtihoni natijalari Agentlikning rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi.
30. Birinchi bosqich natijasiga koʻra qabul kvotasida belgilangan har bir oʻringa 20 nafar hisobidan (har bir maktabda jami 480 nafar) maksimal ball toʻplagan oʻquvchilarga ikkinchi bosqichda ishtirok etishga ruxsat etiladi.
31. Birinchi bosqich natijasiga koʻra teng natijalar yuzaga kelgan hollarda, yaʼni bir nechta oʻquvchilar bir xil umumiy ball toʻplaganda, imtihonda javobi belgilangan masalalar toifalarining har biri boʻyicha yuqori ball toʻplagan oʻquvchilarga quyidagi tartibda ustunlik beriladi:
S toifa savollar boʻyicha yuqori ball toʻplaganlar;
B toifa savollar boʻyicha yuqori ball toʻplaganlar;
A toifa savollar boʻyicha yuqori ball toʻplaganlar.
Oʻquvchilar barcha toifadagi savollar boʻyicha bir xil umumiy va teng ball toʻplagan taqdirda, ular tugʻilgan sanasi boʻyicha saralanadi, bunda yoshroq oʻquvchilarga ustunlik beriladi.
Agarda bu holatda ham tenglik saqlanib qolsa, qabul komissiyasi tomonidan oʻquvchilarga qoʻshimcha topshiriqlar beriladi.
32. Ikkinchi bosqich kirish imtihonlari quyidagi fanlardan test shaklida oʻtkaziladi:
matematika fanidan tanqidiy fikrlash va muammoni yechish boʻyicha 40 ta;
ingliz tili fanidan grammatika (Grammar component) va matn bilan ishlash (Reading component) boʻyicha 40 ta test savollari.
33. Ikkinchi bosqich natijasiga koʻra teng natijalar yuzaga kelgan hollarda, yaʼni reytingda 24-oʻrin atrofida tenglik boʻlsa, muammoni yechish va tanqidiy fikrlash yoʻnalishlarining jamlanma bali boʻyicha eng yuqori ball toʻplagan nomzodga, agar shunda ham natijalar teng boʻlsa, imtihonda javobi belgilangan masalalar toifalarining har biri boʻyicha yuqori ball toʻplagan oʻquvchilarga quyidagi tartibda ustunlik beriladi:
muammoni yechish yoʻnalishidagi savollar boʻyicha yuqori ball toʻplaganlar;
tanqidiy fikrlash yoʻnalishidagi savollar boʻyicha yuqori ball toʻplaganlar;
ingliz tilidan matn bilan ishlash (Reading component) yoʻnalishidagi savollar boʻyicha yuqori ball toʻplaganlar;
ingliz tili grammatikasidan (Grammar component) tuzilgan savollar boʻyicha yuqori ball toʻplaganlar.
Oʻquvchilar barcha toifadagi savollar boʻyicha bir xil umumiy va teng ball toʻplagan taqdirda, ular tugʻilgan sanasi boʻyicha saralanadi, bunda yoshroq oʻquvchilarga ustunlik beriladi.
Agarda bu holatda ham tenglik saqlanib qolsa, qabul komissiyasi tomonidan oʻquvchilarga qoʻshimcha topshiriqlar beriladi.
34. Prezident maktablariga kirish imtihonlarining javoblar varagʻi qora qalam bilan belgilanadi.
35. Agentlik mahalliy yoki xorijiy tashkilotlar bilan birgalikda kirish imtihonlari jarayonlarining teng huquqlilik, ochiqlik, adolat va shaffoflik prinsiplari asosida tashkil etilishini taʼminlaydi.
36. Kirish imtihonlariga tegishli savollar kitobi va javoblar varagʻi maxfiyligi taʼminlanishi lozim boʻlgan maʼlumot hisoblanadi.
37. Kirish imtihonlari videokuzatuv va boshqa texnik vositalarni qoʻllagan holda belgilangan joylarda oʻtkaziladi.
38. Oʻquvchilar imtihonga oʻz shaxsini tasdiqlovchi hujjatning asl nusxasi va imtihon ruxsatnomasi bilan kelishi lozim.
Imtihon ruxsatnomasi imtihon boshlanishidan kamida 3 (uch) kun oldin oʻquvchining kirish imtihoniga oid shaxsiy maʼlumotlari bilan birga kirish imtihonining oʻtkazish joyi, guruhi va oʻtirish oʻrni koʻrsatilgan holda uning shaxsiy kabinetiga yuboriladi.
39. Kirish imtihonlariga hujjat topshirmagan, imtihonga kechikkan yoki kelmagan oʻquvchilar uchun qoʻshimcha tanlov oʻtkazishga yoʻl qoʻyilmaydi.
40. Kirish imtihoni oʻtkazilayotgan joylarga oʻquvchilar va kuzatuvchilar tomonidan aloqa vositalarini olib kirishi taqiqlanadi.
41. Quyidagi holatlar oʻquvchilarni kirish imtihoni jarayonlaridan chetlashtirishga asos boʻladi:
boshqalardan koʻchirishga urinish va boshqa oʻquvchilarga xalaqit berish;
shpargalka, barcha turdagi mobil aloqa vositalari, kalkulyator, lugʻat, kitoblardan foydalanish.
Yuqoridagi holatlar sodir etilganda oʻquvchilarga nisbatan tegishli dalolatnoma rasmiylashtiriladi, oʻquvchilar javoblar varagʻini topshirgan holda imtihonni tark etadi. Chetlashtirilgan oʻquvchilarning imtihon natijalari inobatga olinmaydi.
42. Imtihon jarayonida oʻquvchilarning oʻziga bogʻliq boʻlgan holda jarayondan chetlatilishi yoki chiqib ketishi qayta imtihon oʻtkazishga asos boʻlmaydi.
43. Qabul komissiyasi tomonidan imtihon jarayonlariga jalb etilganlardan boshqa shaxslarning kirish imtihoni oʻtkazilayotgan auditoriya va binolarga jarayon tugaguniga qadar kirish-chiqishi qatʼiyan taqiqlanadi.
5-bob. Kirish imtihonlari natijalarini eʼlon qilish
44. Kirish imtihonlari natijalari birinchi bosqichda imtihon topshirilgan kundan keyin 20 kun ichida, ikkinchi bosqichda imtihon topshirilgan kundan keyin 30 kun ichida Agentlikning rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi.
45. Kirish imtihonlari natijalari qayta koʻrib chiqilmaydi. Kirish imtihonlari natijalari boʻyicha imtihon materiallari oʻquvchilarga taqdim etilmaydi.
6-bob. Oʻquvchilarni maktabga qabul qilish
46. Kirish imtihonlari natijasiga koʻra eng yuqori ball toʻplagan oʻquvchilar belgilangan qabul kvotasi doirasida ballar ketma-ketligida oʻquvchilar safiga qabul qilinadi.
47. Agentlik tomonidan tasdiqlangan qaydnomalarga asosan yangi oʻquv yili boshlangunga qadar Prezident maktablari direktorlarining buyrugʻi asosida oʻquvchilar maktabga qabul qilinadi.
48. Oʻquvchilar Prezident maktablariga qabul qilingandan soʻng baholar tabelining asl nusxasi oʻquvchilarning avval oʻqigan maktabidan soʻrov asosida olinadi.
49. Prezident maktabida qabul qilinishi belgilangan oʻquvchi oʻqishni davom ettirmagan hollarda, uning oʻrniga oʻqishga kira olmaganlar orasidan ballar ketma-ketligi boʻyicha navbatdagi oʻquvchi taklif qilinadi.
Navbatdagi oʻquvchini qabul qilish ballar ketma-ketligi boʻyicha undan oldingi oʻquvchining ota-onasi (qonuniy vakili) tomonidan oʻqishni davom ettirish istagi mavjud emasligini tasdiqlovchi hujjat olinganidan soʻng qabul qilinadi.
50. Belgilangan tartibda tegishli hujjatlarning asl nusxasi taqdim etilmasligi, oʻquvchi oʻqishini davom ettirish istagini bildirmasligi, maktab xodimlari murojaatlariga javob bermasligi undan keyingi oʻquvchining qabul qilinishi uchun asos boʻladi. Ushbu holat boʻyicha maktab maʼmuriyati tomonidan tegishli dalolatnoma rasmiylashtiriladi.
7-bob. Oʻquvchilar boʻsh oʻrinlarini toʻldirish
51. Qabul komissiyasi oʻquv yili yakuni boʻyicha oʻquvchilar boʻsh oʻrinlarini toʻldirishi mumkin.
52. Boʻsh oʻrinlarni toʻldirish boʻyicha oʻtkazilgan imtihonlar natijalarini tahlil qilish va oʻquvchilarni boʻsh oʻrinlar doirasida oʻqishga tavsiya qilish qabul komissiyasi tomonidan amalga oshiriladi.
53. Prezident maktablarida 6 — 11-sinflardagi boʻsh oʻrinlarga oʻquvchilarni qabul qilish Agentlikning rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi.
Prezident maktablariga sinflar kesimida boʻsh oʻrinlarga oʻquvchilarning quyidagi hujjatlari onlayn shaklda Agentlikning rasmiy veb-sayti orqali qabul qilinadi:
6-sinflar uchun:
oʻtgan oʻquv yilida 5-sinflar uchun oʻtkazilgan ikkinchi bosqich imtihon natijalari asosida oʻquvchilarning egallab turgan oʻrinlar ketma-ketligi asosida qabul qilinadi.
7-sinflar uchun:
6-sinfni matematika, tabiiy fan (science), ingliz tili fanlaridan yillik aʼlo baholarga tamomlagan, ingliz tilini bilishi, xalqaro testlardan oʻtganlik toʻgʻrisidagi tasdiqlangan sertifikatiga (kamida IELTS 4,0 /TOEFL iBT 41, PBT 400 / milliy CEFR B1 yoki analog) ega oʻquvchilar orasidan quyidagi fanlaridan imtihon topshiradi:
matematika fanidan 40 ta;
tabiiy fan (science) dan 40 ta test savollari beriladi.
Kirish imtihonlari yakunlari boʻyicha oʻquvchilar oʻrtasida teng natijalar yuzaga kelganda quyidagilar ustunlikka ega boʻladi:
1-darajali (matematika) fanidan yuqori ball toʻplaganlar;
2-darajali tabiiy fan (science) dan yuqori ball toʻplaganlar.
8-sinflar uchun:
7-sinfni matematika, fizika, biologiya, kimyo va ingliz tili fanlaridan yillik aʼlo baholarga tamomlagan, ingliz tilini bilishi, xalqaro testlardan oʻtganlik toʻgʻrisidagi tasdiqlangan sertifikatiga (kamida IELTS 5,0 /TOEFL iBT 50, PBT 470 / milliy CEFR B2 yoki analog)ga ega oʻquvchilar quyidagi fanlaridan imtihon topshiradi:
matematika fanidan 40 ta;
fizika fanidan 20 ta;
biologiya fanidan 10 ta;
kimyo fanidan 10 ta test savollari beriladi.
9-sinflar uchun:
8-sinfni matematika, fizika, biologiya, kimyo va ingliz tili fanlaridan yillik aʼlo baholarga tamomlagan, ingliz tilini bilishi, xalqaro testlardan oʻtganlik toʻgʻrisidagi tasdiqlangan sertifikatiga (kamida IELTS 5,5 /TOEFL iBT 65, PBT 500 / milliy CEFR B2 yoki analog) ega oʻquvchilar quyidagi fanlaridan imtihon topshiradi:
matematika fanidan 40 ta;
fizika fanidan 20 ta;
biologiya fanidan 10 ta;
kimyo fanidan 10 ta test savollari beriladi.
10-sinflar uchun:
9-sinfni matematika, fizika, biologiya, kimyo va ingliz tili fanlaridan yillik aʼlo baholarga tamomlagan, ingliz tilini bilishi, xalqaro testlardan oʻtganlik toʻgʻrisidagi tasdiqlangan sertifikatiga (kamida IELTS 6,5 /TOEFL iBT 79, PBT 550 / milliy CEFR C1 yoki analog) ega oʻquvchilar quyidagi fanlaridan imtihon topshiradi:
matematika fanidan 40 ta;
fizika fanidan 20 ta;
biologiya fanidan 10 ta;
kimyo fanidan 10 ta test savollari beriladi.
7 — 10-sinflarda kirish imtihonlari yakunlari boʻyicha oʻquvchilar oʻrtasida teng natijalar yuzaga kelganda quyidagilar ustunlikka ega boʻladi:
1-darajali (matematika) fandan yuqori ball toʻplaganlar;
2-darajali (fizika) fandan yuqori ball toʻplaganlar;
3-darajali (biologiya, kimyo) fandan yuqori ball toʻplaganlar.
Yuqoridagi barcha holatlarda oʻquvchilar koʻrsatkichlari teng boʻlgan taqdirda, ular tugʻilgan sanasi boʻyicha saralanadi, bunda yoshroq oʻquvchiga ustunlik beriladi.
Agarda bu holatda ham tenglik saqlanib qolsa, oʻquvchilarga qabul komissiyasi tomonidan qoʻshimcha topshiriqlar beriladi.
11-sinflar uchun:
10-sinfni matematika, fizika, biologiya, kimyo va ingliz tili fanlaridan yillik aʼlo baholarga tamomlagan, ingliz tilini bilishi, xalqaro testlardan oʻtganlik toʻgʻrisidagi tasdiqlangan sertifikatiga (kamida IELTS 6,5 /TOEFL iBT 79, PBT 550 / milliy CEFR C1 yoki analog) ega boʻlgan hamda xalqaro AS-LEVEL sertifikati qoʻlga kiritgan oʻquvchilar qabul qilinadi.
Bunda oʻquvchilar xalqaro (International Advanced Levels) dasturlarning matematika, fizika, kimyo, biologiya va kompyuter taʼlimi fanlarining kamida uchtasidan AS-LEVEL sertifikatlarining “s” (AS-LEVELning baholash darajasi) va undan yuqori darajasiga ega boʻlishi kerak.
Yuqoridagi barcha holatlarda oʻquvchilar koʻrsatkichlari teng boʻlgan taqdirda, ular tugʻilgan sanasi boʻyicha saralanadi, bunda yoshroq oʻquvchiga ustunlik beriladi.
Agarda bu holatda ham tenglik saqlanib qolsa, oʻquvchilarga qabul komissiyasi tomonidan qoʻshimcha topshiriqlar beriladi.
54. Oʻquvchilarning oʻqishi bir Prezident maktabidan boshqasiga boʻsh joy boʻlgan taqdirda, Agentlikning koʻrsatmasiga muvofiq koʻchiriladi. Qolgan hollarda oʻquvchilarning oʻqishini koʻchirishga ruxsat berilmaydi.
8-bob. Yakunlovchi qoidalar
55. Ushbu nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
56. Ushbu nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi huzuridagi Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi tizimidagi Prezident maktablariga oʻquvchilarni saralab olish va qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Prezident maktablariga oʻquvchilarni saralab olish va qabul qilish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Agentlik Hujjatlar qabuli boshlanishi toʻgʻrisida OAVda eʼlon berish Prezident maktablariga qabul qilish tartibi, hujjatlarni topshirish muddatlari va kvotalari toʻgʻrisida maʼlumot eʼlon qilinadi . Hujjatlarni qabul qilish boshlanishidan 10 kun oldin 2-bosqich Oʻquvchilar tomonidan Prezident maktablariga hujjatlarni topshirish Agentlik 1. Oʻquvchilarning hujjatlarini qabul qilish uchun qabul komissiyasi tuziladi. Tarkib Agentlik direktori buyrugʻi bilan tasdiqlanadi. Hujjatlarni qabul qilish boshlanishidan oldin Qabul komissiyasi 2. Kirish imtihonlarini oʻtkazish jadvallari tasdiqlanadi, Agentlik va Prezident maktablarining rasmiy veb-saytlari, ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarida hamda ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilinadi. Hujjatlarni qabul qilish boshlanishidan 10 kun oldin Ishchi guruh 3. Oʻquvchilar tomonidan onlayn shaklda taqdim etilgan hujjatlar koʻrib chiqiladi. Koʻrib chiqish jarayonida qabul qilinadi yoki tahrirga yuboriladi yoki rad etiladi. 20 kundan kam boʻlmagan muddatda 4. Prezident maktablariga oʻquvchilarni kirish imtihonlari yuzasidan murojaat qilgan shaxslarga maslahat berib boriladi. Hujjatlarni qabul qilish davrida 3-bosqich Imtihon oʻtkazishga tayyorgarlik koʻrish Qabul komissiyasi, mahalliy hokimliklar 1. Kirish imtihonlarini oʻtkazish joylari tayyorlanadi. Kirish imtihonlari boshlanishidan oldin Qabul komissiyasi mahalliy yoki xorijiy tashkilot bilan birgalikda 2. Kirish imtihonlari materiallari tayyorlanadi. 4-bosqich Kirish imtihonlarining 1-bosqichini oʻtkazish Qabul komissiyasi mahalliy yoki xorijiy tashkilot bilan birgalikda 1. Kirish imtihonlarining 1-bosqichi oʻtkaziladi. Tasdiqlangan jadval asosida 2. 1-bosqich natijalari Agentlik va Prezident maktablarining rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilinadi. Imtihon topshirilgan kundan keyin 20 kun ichida 3. Har bir oʻringa 20 nafar hisobidan (har bir maktabda jami 480 nafar) maksimal ball toʻplagan oʻquvchilarga 2-bosqichda ishtirok etishga ruxsat etiladi. 5-bosqich Kirish imtihonlarining 2-bosqichini oʻtkazish Qabul komissiyasi xorijiy tashkilot bilan birgalikda 1. Kirish imtihonlarining 2-bosqichi oʻtkaziladi. Tasdiqlangan jadval asosida 2. 2-bosqich natijalarini Agentlik va Prezident maktablarining rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilinadi. Imtihon topshirilgan kundan keyin 30 kun ichida 6-bosqich Qabul komissiyasi Qabul qilishni rasmiylashtirish Imtihon natijalariga asosan oʻquvchilarni Prezident maktabiga oʻqishga qabul qilish haqida Prezident maktabi Ijrochi direktorining oʻqishga qabul qilish haqidagi buyrugʻi chiqariladi. Yangi oʻquv yili boshlangunga qadar 7-bosqich Qabul komissiyasi Oʻquvchilar boʻsh oʻrinlarini toʻldirish Sinflarning har biridagi oʻquvchilar soni 12 nafardan kamaygan hollarda, mavjud boʻsh oʻrinlar tanlov asosida toʻldiriladi. Oʻquv yili yakunlangandan soʻng
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 27-maydagi 214-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi huzuridagi Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi tizimidagi ixtisoslashtirilgan maktab-internatlar va ixtisoslashtirilgan maktablarga oʻquvchilarni saralab olish va qabul qilish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur nizom Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi huzuridagi Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tizimidagi ixtisoslashtirilgan maktab-internatlar va ixtisoslashtirilgan maktablarga (keyingi oʻrinlarda — ixtisoslashtirilgan maktablar) oʻquvchilarni saralab olish va qabul qilish tartibini belgilaydi.
2. Ixtisoslashtirilgan maktablarga qabul parametrlari bir sinfda oʻquvchilarning eng koʻp soni 24 nafardan (Abu Ali ibn Sino, Mirzo Ulugʻbek hamda Muhammad al-Xorazmiy nomidagi ixtisoslashtirilgan maktablarning har bir sinfiga 20 nafardan) oshmasligini hisobga olgan holda Agentlik tomonidan belgilanadi hamda oʻquvchilar qabul komissiyasi tomonidan oʻtkaziladigan kirish imtihonlari natijalariga koʻra qabul qilinadi.
3. Ixtisoslashtirilgan maktablarga oʻquvchilar teng huquqlilik, ochiqlik, adolat va shaffoflik prinsiplari asosida mazkur nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq qabul qilinadi.
4. Belgilangan kvota doirasida kirish imtihonlari natijalariga koʻra eng yuqori ball toʻplagan oʻquvchilar oʻqishga qabul qilinadi.
Bundan tashqari:
a) roʻyxati Agentlik tomonidan tasdiqlanadigan xalqaro, mintaqaviy yoki asosiy fan olimpiadalarining uchinchi (viloyat) bosqichi yoki unga tenglashtirilgan bosqichida tegishli (matematika, informatika, fizika, kimyo, biologiya) fanlardan gʻolib va sovrindor (1, 2, 3-oʻrinlar) boʻlgan umumiy oʻrta, oʻrta maxsus va boshlangʻich professional taʼlim tashkilotlari oʻquvchilari oʻzi taʼlim oladigan hududdagi ixtisoslashtirilgan maktablarga qabul kvotasi doirasida kirish imtihonisiz qabul qilinadi;
b) Prezident maktablarining kirish imtihonlarida ishtirok etish uchun onlayn hujjat topshirish jarayonida ixtiyoriy ravishda hududdagi (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri) ixtisoslashtirilgan maktablardan birini tanlagan, Prezident maktablarining 5-sinfiga kirish imtihonlarining 2-bosqichida ishtirok etib, oʻqishga qabul qilinmagan 48 nafar oʻquvchi ballar ketma-ketligida hujjat topshirgan ixtisoslashtirilgan maktabning aniq fanlar yoʻnalishi uchun belgilangan qabul kvotasining 50 foizidan oshmagan holda oʻqishga qabul qilinadi.
Mazkur band Agentlik tizimidagi Muhammad al-Xorazmiy, Abu Ali ibn Sino, Mirzo Ulugʻbek nomidagi ixtisoslashtirilgan maktablarga (keyingi oʻrinlarda — tayanch ixtisoslashtirilgan maktablar) nisbatan tatbiq etilmaydi.
5. Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashayotgan fuqaroligi boʻlmagan shaxslar ixtisoslashtirilgan maktablarda taʼlim olish uchun Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari bilan teng huquqlarga ega.
6. Chet el fuqarolarining farzandlari ixtisoslashtirilgan maktablarga Oʻzbekiston Respublikasining “Taʼlim toʻgʻrisida”gi Qonuniga , boshqa qonunchilik hujjatlariga hamda ushbu nizomga muvofiq qabul qilinadi.
2-bob. Qabul komissiyasi
7. Ixtisoslashtirilgan maktablarga hujjatlarni qabul qilish, kirish imtihonlarini teng huquqlilik, ochiqlik, adolat va shaffoflik prinsiplari asosida tashkil etish maqsadida Agentlik hamda uning tizimidagi tashkilotlar vakillaridan iborat qabul komissiyasi shakllantiriladi.
8. Qabul komissiyasining tarkibi Agentlik direktori buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.
Qabul komissiyasi tarkibi 7 kishidan kam boʻlmagan toq miqdorda komissiya raisi, komissiya raisi oʻrinbosari, komissiya kotibi hamda uning aʼzolaridan iborat tarkibda tuziladi.
9. Qabul komissiyasi:
kirish imtihonlari materiallarini taʼlim tashkilotlari bilan birgalikda tayyorlaydi;
kirish imtihonlarining baholash mezonlari, oʻtkazish vaqti hamda joylarini belgilaydi;
taʼlim dasturlarining fanlararo va sinflararo integratsiyasidan kelib chiqib, zarur hollarda, kirish imtihonlarining yoʻnalishlariga, savollar miqdoriga oʻzgartirish kiritadi;
har bir hudud (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar) boʻyicha tuzilgan ishchi guruhlar faoliyatini muvofiqlashtiradi;
hujjatlari qabul qilingan oʻquvchilarning roʻyxatini shakllantiradi, ularni kirish imtihonlari shartlariga mos ravishda guruhlarga taqsimlaydi;
kirish imtihonlarini tashkil etadi, natijalarini eʼlon qiladi.
10. Qabul komissiyasi tomonidan har bir hudud boʻyicha alohida ishchi guruh shakllantiriladi va tasdiqlanadi.
11. Ishchi guruh:
oʻquvchilarning hujjatlari mazkur nizom talablari asosida taqdim etilganini koʻrib chiqadi;
koʻrib chiqish natijasida oʻquvchining hujjatlarini qabul qilish, tahrirlashga yuborish yoki qabul qilishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi;
hujjatlari tahrirlashga yuborilgan yoki qabul qilinishi rad etilgan hollarda tahrirlashga yuborish yoki rad etilish sabablarini aniq koʻrsatgan holda, oʻquvchilarning shaxsiy kabinetiga yoki telefon raqamiga SMS shaklida xabar yuboradi;
kirish imtihonlari oʻtkaziladigan joylarni talab darajasida tayyorlaydi;
oʻquvchilarni, ularning ota-onasi (qonuniy vakili)ni kirish imtihonlari shartlari bilan tanishtiradi, kirish imtihonlari oʻtkaziladigan joyi va vaqti toʻgʻrisida shaxsiy kabinet yoki bogʻlanish uchun taqdim etilgan telefon raqamiga SMS shaklida xabar yuborish orqali ogohlantiradi;
tasdiqlangan jadval asosida murojaat qiluvchilarga maslahat berib boradi;
qabul qilingan hujjatlarning kunlik monitoringini yuritadi va qabul komissiyasiga kunlik axborot kiritadi;
oʻquvchilar va ularning ota-onasi (qonuniy vakili) tomonidan berilayotgan savollarga javob tayyorlash va ularni veb-sayt, ijtimoiy tarmoqlar orqali keng ommaga taqdim etish choralarini koʻradi.
3-bob. Hujjatlarni qabul qilish
12. Hujjatlarni qabul qilish boshlanishidan kamida 10 kalendar kun oldin qabul komissiyasi tomonidan Agentlik va ixtisoslashtirilgan maktablarning rasmiy veb-saytlari, ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarida qabul qilish tartibi, hujjatlarni topshirish muddatlari va qabul kvotalari toʻgʻrisida eʼlon qilinadi.
13. Oʻquvchilar faqat taʼlim olayotgan maktabining hududidagi (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri) ixtisoslashtirilgan maktablarga hujjat topshirishi mumkin.
14. Ixtisoslashtirilgan maktablarning aniq fanlar yoʻnalishiga umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining 4-sinfini, tabiiy fanlar yoʻnalishiga 6-sinfini tamomlagan oʻquvchilarning hujjatlari qabul qilinadi.
Yangi tashkil etiladigan ixtisoslashtirilgan maktablarda birinchi oʻquv yili uchun aniq fanlar yoʻnalishiga 5 — 11-sinflarga, tabiiy fanlar yoʻnalishiga 7 — 11-sinflarga oʻquvchilar qabul qilinadi.
15. Xorijiy taʼlim muassasalarida oʻqiyotgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining farzandlari ota-onasi (qonuniy vakili)ning doimiy yashash joyi boʻyicha ixtisoslashtirilgan maktablarga hujjat topshirishi mumkin.
Bunda oʻquvchilar tomonidan oʻzi taʼlim olayotgan taʼlim muassasasining baholar tabeli (yoki shunga tenglashtirilgan rasmiy hujjat)ning davlat tiliga tarjima qilingan va tegishli tartibda notarial idora tomonidan tasdiqlangan shakli taqdim etiladi.
16. Umumiy oʻrta taʼlim muassasasining tegishli sinfida oʻqishni toʻliq tamomlagan oʻquvchilar ixtisoslashtirilgan maktabning shunday sinfida takroran oʻqishni talab qilish huquqiga ega emaslar.
17. Ixtisoslashtirilgan maktablarga oʻquvchilarning quyidagi hujjatlari onlayn shaklda Agentlikning rasmiy veb-sayti orqali qabul qilinadi:
oʻquvchilarning tegishli oʻquv yili natijasiga koʻra baholar tabelining maktab direktori tomonidan tasdiqlangan nusxasi;
imtihon ruxsatnomasini shakllantirish jarayonida foydalanish uchun oʻquvchilarning oxirgi 2 oy davomida tushgan fotosurati;
oʻquvchilarning tugʻilganlik haqida guvohnomasi va ularning ota-onasi (qonuniy vakili) fuqarolik pasporti maʼlumotlari, bogʻlanish uchun telefon raqamlari.
Hujjat topshirish jarayonida oʻquvchilarning ota-onasi (qonuniy vakili) kirish imtihonlari shartlari va talablari bilan tanishganligi toʻgʻrisidagi onlayn ofertani tasdiqlaydi.
Oʻquvchilarga hujjat topshirish jarayonida ixtiyoriy ravishda hududdagi (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri) ixtisoslashtirilgan maktablardan yana birini qoʻshimcha tanlash imkoniyati beriladi.
Bunda kirish imtihonlari natijalariga koʻra oʻquvchining toʻplagan ballari bir nechta ixtisoslashtirilgan maktablarga qabul qilish uchun yetarli boʻlgan taqdirda u tanlagan birinchi maktabga oʻqishga qabul qilinadi.
18. Hujjatlarni belgilangan muddatlarda, toʻgʻri va sifatli taqdim etish boʻyicha masʼuliyat oʻquvchilarning ota-onasi (qonuniy vakili) zimmasiga yuklanadi.
19. Hujjatlarni qabul qilish, kirish imtihonlari yuzasidan yuborilgan (shaxsiy kabineti yoki telefon raqamiga SMS) xabarlarni oʻquvchilar yoki uning ota-onasi (qonuniy vakili) tomonidan qabul qilinmasligi (oʻqimasligi, arizada koʻrsatilgan telefon raqamining ishchi holatda boʻlmasligi va h.k.) boʻyicha javobgarlik qabul komissiyasi zimmasiga yuklanmaydi.
20. Oʻquvchilarning hujjatlari ishchi guruh tomonidan (24 soat ichida) koʻrib chiqilgandan soʻng ularga hujjatlar qabul qilinganligi, tahrirlashga yuborilganligi yoki rad etilganligi toʻgʻrisida xabar yuboriladi.
21. Quyidagi hollarda hujjatlar tahrirlashga yuboriladi:
oʻquvchilar taʼlim olayotgan maktabning hududiy mansubligi ixtisoslashtirilgan maktabning hududiy mansubligiga mos kelmagan holda (mazkur nizomning 15-bandi bundan mustasno);
ushbu nizomning 17-bandida belgilangan hujjatlar toʻliq boʻlmaganda;
taqdim etilgan hujjatlardagi, muhrdagi yozuvlar oʻqib boʻlmaydigan darajada nusxalangan boʻlsa.
22. Hujjatlari tahrirlashga yuborilganda, oʻquvchilarga koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etish uchun hujjatlar qabul qilish muddati tugagunga qadar toʻgʻrilashga ruxsat beriladi.
Hujjatlarni qabul qilish muddati tugagandan soʻng maʼlumotlarni oʻzgartirishga ruxsat berilmaydi.
23. Quyidagi hollarda oʻquvchilarning hujjatlarini qabul qilish rad etiladi:
belgilangan muddatlardan keyin kirish imtihonida ishtirok etish xohishini bildirilganda;
taqdim etilgan hujjatlarning soxta ekanligi aniqlanganda;
umumiy oʻrta taʼlim muassasasining tegishli sinfida oʻqishni toʻliq tamomlagan oʻquvchilar tomonidan ixtisoslashtirilgan maktabning shu sinfida takroran oʻqish istagi bildirilganda.
24. Oʻquvchilarning ota-onasi (qonuniy vakili) hujjatlarni qabul qilish muddati tugagunga qadar taqdim etilgan arizani qaytarib olish yoki bekor qilish huquqiga ega.
4-bob. Kirish imtihonlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi
25. Kirish imtihonlari Agentlik tomonidan mahalliy va xorijiy mutaxassislarni jalb etgan holda tegishli tashkilotlar bilan hamkorlikda oʻtkaziladi.
25 1 . Kirish imtihonlariga tayyorgarlik koʻrish va oʻtkazishda masʼul vazirlik va idoralarning vazifalari, imtihon oʻtkaziladigan joylarga qoʻyiladigan umumiy talablar, imtihon jarayoni ishtirokchilarining huquq va majburiyatlari Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 3-apreldagi 261-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalarining bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish uchun kirish test sinovlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq belgilanadi hamda Agentlik tomonidan muvofiqlashtiriladi
26. Kirish imtihonlari materiallari malakali mahalliy va xorijiy mutaxassislarni jalb etgan holda Agentlik tomonidan tayyorlanadi.
27. Kirish imtihoni oʻquvchilar hujjat topshirgan ixtisoslashtirilgan maktabning taʼlim berish tilida oʻtkaziladi.
28. Kirish imtihonlari yoʻnalishlar boʻyicha bir bosqichda quyidagi fanlardan oʻtkaziladi.
Aniq fanlar yoʻnalishi boʻyicha:
5 — 7-sinflar uchun matematika (30 ta topshiriq), ingliz tili (15 ta topshiriq) fanlaridan (jami 45 ta topshiriq);
8 — 11-sinflar uchun algebra (12 ta topshiriq), geometriya (8 ta topshiriq), fizika (10 ta topshiriq) va ingliz tili (15 ta topshiriq) fanlaridan (jami 45 ta topshiriq) test shaklida oʻtkaziladi.
Tabiiy fanlar yoʻnalishi boʻyicha:
7-sinflar uchun tabiiy (sceince) fan (30 ta topshiriq) va ingliz tili (15 ta topshiriq) fanlaridan (jami 45 ta topshiriq);
8 — 11-sinflar uchun biologiya (10 ta topshiriq), kimyo (20 ta topshiriq), ingliz tili (15 ta topshiriq) fanlaridan (jami 45 ta topshiriq) test shaklida oʻtkaziladi.
29. Agentlik tizimidagi tayanch ixtisoslashtirilgan maktablarda kirish imtihonlari bir bosqichda yoʻnalishlar boʻyicha quyidagi tartibda oʻtkaziladi.
Axborot texnologiyalari yoʻnalishi boʻyicha:
5-sinflar uchun matematika (30 ta topshiriq, shundan 10 tasi mantiqiy fikrlashga yoʻnaltirilgan), ingliz tili (15 ta topshiriq) fanlaridan (jami 45 ta topshiriq) test shaklida oʻtkaziladi.
Biologiya va kimyo yoʻnalishi boʻyicha:
7-sinflar uchun tabiiy (science) fan (30 ta topshiriq) va ingliz tili (15 ta topshiriq) fanidan (jami 45 ta) test shaklida oʻtkaziladi.
Fizika va astronomiya yoʻnalishi boʻyicha:
7-sinflar uchun matematika (30 ta topshiriq, shundan 10 tasi mantiqiy fikrlashga yoʻnaltirilgan), ingliz tili (15 ta topshiriq) fanlaridan (jami 45 ta topshiriq) test shaklida oʻtkaziladi.
30. Kirish imtihonlari yakunlari boʻyicha oʻquvchilar oʻrtasida teng natijalar yuzaga kelganda, oʻquvchilarga quyidagi tartibda ustunlik beriladi:
a) tabiiy fanlar boʻyicha:
1-darajali (tabiiy fan (sceince) biologiya, kimyo) fanidan yuqori ball toʻplaganlar;
2-darajali (chet tili) fanidan yuqori ball toʻplaganlar.
b) aniq fanlar boʻyicha:
1-darajali (matematika, geometriya, fizika) fanidan yuqori ball toʻplaganlar;
2-darajali (chet tili) fanidan yuqori ball toʻplaganlar.
Oʻquvchilar barcha darajadagi savollar boʻyicha bir xil umumiy va teng ball toʻplagan taqdirda, ular tugʻilgan sanasi boʻyicha saralanadi, bunda yoshroq oʻquvchilarga ustunlik beriladi.
Agarda bu holatda ham tenglik saqlanib qolsa, qabul komissiyasi tomonidan oʻquvchilarga qoʻshimcha topshiriqlar beriladi.
31. Oʻquvchilar imtihonga oʻz shaxsini tasdiqlovchi hujjatning asli va imtihon ruxsatnomasi bilan kelishi lozim.
Imtihon ruxsatnomasi imtihon boshlanishidan kamida 3 (uch) kun oldin oʻquvchining kirish imtihoniga oid shaxsiy maʼlumotlari bilan birga kirish imtihonining oʻtkazish joyi, guruhi va oʻtirish oʻrni koʻrsatilgan holda uning shaxsiy kabinetiga yuboriladi.
32. Kirish imtihonlariga hujjat topshirmagan, imtihonga kechikkan yoki kelmagan oʻquvchilar uchun qoʻshimcha tanlov oʻtkazishga yoʻl qoʻyilmaydi.
33. Quyidagi holatlar oʻquvchilarni kirish imtihoni jarayonlaridan chetlashtirishga asos boʻladi:
boshqalardan koʻchirishga urinish va boshqa oʻquvchilarga xalaqit berish;
shpargalka, barcha turdagi mobil aloqa vositalari, kalkulyator, lugʻat, kitoblardan foydalanish.
Yuqoridagi holatlar sodir etilganda, oʻquvchilarga nisbatan tegishli dalolatnoma rasmiylashtiriladi va ular javoblar varagʻini topshirgan holda imtihonni tark etadi. Chetlashtirilgan oʻquvchilarning imtihon natijalari inobatga olinmaydi.
34. Kirish imtihonlari jarayonida oʻquvchilarning oʻzlariga bogʻliq boʻlgan holda jarayondan chetlatilishi yoki chiqib ketishi qayta imtihon oʻtkazishga asos boʻlmaydi.
5-bob. Kirish imtihonlari natijalarini eʼlon qilish
35. Kirish imtihonlari natijalari imtihon topshirilgan kundan keyin 20 kun ichida Agentlik va ixtisoslashtirilgan maktablarning rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilinadi.
36. Oʻquvchilar kirish imtihonlari natijalaridan norozi boʻlgan taqdirda natija eʼlon qilingan vaqtdan boshlab 3 (uch) ish kuni ichida apellyatsiya komissiyasiga ariza bilan murojaat etishga haqli.
37. Kirish imtihonlari natijalaridan norozi boʻlgan oʻquvchilarning murojaatlari apellyatsiya komissiyasi tomonidan Agentlik direktori tomonidan belgilanadigan tartib asosida koʻrib chiqiladi.
Agentlikda tuzilgan apellyatsiya komissiyasiga Agentlik direktori oʻrinbosari, hududlardagi taʼlim muassasalarida tashkil qilinadigan apellyatsiya komissiyasiga muassasa direktori raislik qiladi.
38. Apellyatsiya komissiyasi oʻquvchilarning murojaatini 10 kun muddatda koʻrib chiqadi va arizani qanoatlantirish yoki rad qilish toʻgʻrisida murojaatchiga xulosa beradi.
39. Apellyatsiya komissiyasining norozilik arizasini qanoatlantirish toʻgʻrisidagi xulosasi oʻquvchilarga arizani koʻrib chiqish natijalari boʻyicha ball qoʻshib berilishiga asos boʻladi.
40. Apellyatsiya komissiyasiga boshqa oʻquvchilarning ishlarini koʻrib chiqish va murojaatchining ishi bilan solishtirishga ruxsat berilmaydi.
41. Oʻquvchilar va ularning ota-onasi (qonuniy vakili) berilgan javoblardan norozi boʻlgan taqdirda, belgilangan tartibda yuqori turuvchi organlarga murojaat etish huquqlariga ega.
6-bob. Oʻquvchilarni maktabga qabul qilish
42. Kirish imtihonlarining umumlashtirilgan natijasiga koʻra eng yuqori ball toʻplagan oʻquvchilar belgilangan qabul kvotasi doirasida ballar ketma-ketligida ixtisoslashtirilgan maktablarning oʻquvchilar safiga qabul qilinadi.
43. Agentlik tomonidan tasdiqlangan qaydnomalarga asosan yangi oʻquv yili boshlangunga qadar ixtisoslashtirilgan maktablar direktorlarining buyrugʻi asosida oʻquvchilar maktabga qabul qilinadi.
Mazkur Nizomning 47-bandida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno.
44. Oʻquvchilar ixtisoslashtirilgan maktablarga qabul qilingandan soʻng baholar tabelining asl nusxasi oʻquvchilarning avval oʻqigan maktabidan soʻrov asosida olinadi.
45. Ixtisoslashtirilgan maktabga qabul qilinishi belgilangan oʻquvchi oʻqishni davom ettirmagan holatlarda, uning oʻrniga oʻqishga kira olmaganlar orasidan ballar ketma-ketligi boʻyicha navbatdagi oʻquvchi taklif qilinadi.
Navbatdagi oʻquvchi ballar ketma-ketligi boʻyicha undan oldingi oʻquvchining ota-onasi (qonuniy vakili) tomonidan oʻqishni maktabda davom ettirish istagi mavjud emasligini tasdiqlovchi hujjat olinganidan soʻng qabul qilinadi.
46. Belgilangan tartibda tegishli hujjatlarning asl nusxasi taqdim etilmasligi, oʻquvchi oʻqishni davom ettirish istagini bildirmasligi, maktab xodimlari murojaatlariga javob bermasligi undan keyingi oʻquvchining qabul qilinishi uchun asos boʻladi. Ushbu holat boʻyicha maktab maʼmuriyati tomonidan tegishli dalolatnoma rasmiylashtiriladi.
7-bob. Oʻquvchilar boʻsh oʻrinlarini toʻldirish
47. Ixtisoslashtirilgan maktablarda oʻquv yili yakunlangandan keyin boʻshab qolgan oʻrinlar uchun kirish imtihonlari ushbu nizom talablariga muvofiq Agentlik tomonidan oʻtkaziladi, mos ravishda umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarining tegishli sinfini tamomlagan oʻquvchilaridan hujjat qabul qilinadi.
Ixtisoslashtirilgan maktablarga oʻquv yilining I choragi yakuniga qadar ballar ketma-ketligi boʻyicha oʻquvchilar qabul qilinadi.
48. Oʻquvchilarning oʻqishi bir ixtisoslashtirilgan maktabdan boshqasiga yoʻnalish mos kelgan va boʻsh joy boʻlgan taqdirda Agentlikning koʻrsatmasiga muvofiq koʻchiriladi.
8-bob. Yakunlovchi qoidalar
49. Ushbu nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
50. Ushbu nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi huzuridagi Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi tizimidagi ixtisoslashtirilgan maktab-internatlar va ixtisoslashtirilgan maktablarga oʻquvchilarni saralab olish va qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Ixtisoslashtirilgan maktab-internatlar va ixtisoslashtirilgan maktablarga oʻquvchilarni saralab olish va qabul qilish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Agentlik Hujjatlar qabuli boshlanishi toʻgʻrisida OAVda eʼlon berish Ixtisoslashtirilgan maktablarga qabul qilish tartibi, hujjatlarni topshirish muddatlari va kvotalari toʻgʻrisida maʼlumot eʼlon qilinadi. Hujjatlarni qabul qilish boshlanishidan 10 kun oldin 2-bosqich Oʻquvchilar tomonidan ixtisoslashtirilgan maktablarga hujjatlarni topshirish Agentlik 1. Oʻquvchilarning hujjatlarini qabul qilish uchun qabul komissiyasi tuziladi. Tarkib Agentlik direktori buyrugʻi bilan tasdiqlanadi. Hujjatlarni qabul qilish boshlanishidan oldin Qabul komissiyasi 2. Kirish imtihonlarini oʻtkazish jadvallari tasdiqlanadi, Agentlik va ixtisoslashtirilgan maktablarning rasmiy veb-saytlari, ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarida hamda ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilinadi. Hujjatlarni qabul qilish boshlanishidan 10 kun oldin Ishchi guruh 3. Oʻquvchilar tomonidan onlayn shaklda taqdim etilgan hujjatlar koʻrib chiqiladi. Koʻrib chiqish jarayonida qabul qilinadi yoki tahrirga yuboriladi yoki rad etiladi. 20 kundan kam boʻlmagan muddatda 4. Ixtisoslashtirilgan maktablarga oʻquvchilarni kirish imtihonlari yuzasidan murojaat qilgan shaxslarga maslahat berib boriladi. Hujjatlarni qabul qilish davrida 3-bosqich Imtihon oʻtkazishga tayyorgarlik koʻrish Kirish imtihonlari boshlanishidan oldin Qabul komissiyasi, mahalliy hokimliklar 1. Kirish imtihonlarini oʻtkazish joylari tayyorlanadi. Qabul komissiyasi mahalliy yoki xorijiy mutaxassislarni jalb etgan holda 2. Kirish imtihonlari materiallari tayyorlanadi. 4-bosqich Qabul komissiyasi mahalliy tashkilot bilan birgalikda Kirish imtihonlarini oʻtkazish 1. Kirish imtihonlari bir bosqichda oʻtkaziladi. Tasdiqlangan jadval asosida 2. Kirish imtihonlari natijalari Agentlik va ixtisoslashtirilgan maktablarning rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilinadi. Imtihon topshirilgan kundan keyin 20 kun ichida 5-bosqich Apellyatsiya komissiyasi Fuqarolar murojaatlarini koʻrib chiqish 1. Kirish imtihonlari natijalaridan norozi boʻlgan oʻquvchilarning arizalari qabul qilinadi. Imtihon natijalari eʼlon qilingandan soʻng 3 kun ichida 2. Oʻquvchilarning murojaatlari koʻrib chiqiladi, arizani qanoatlantirish yoki rad qilish toʻgʻrisida murojaatchiga xulosa beriladi. Ariza topshirilgan kundan boshlab 10 kun ichida 6-bosqich Qabul komissiyasi Qabul qilishni rasmiylashtirish Imtihon natijalariga asosan oʻquvchilarni maktabga oʻqishga qabul qilish haqida ixtisoslashtirilgan maktab direktorining oʻqishga qabul qilish haqidagi buyrugʻi chiqariladi. Yangi oʻquv yili boshlangunga qadar 7-bosqich Qabul komissiyasi Oʻquvchilar boʻsh oʻrinlarini toʻldirish Sinflarning har biridagi oʻquvchilar soni 24 nafardan kamaygan hollarda, mavjud boʻsh oʻrinlar tanlov asosida toʻldiriladi. Oʻquv yili yakunlangandan soʻng
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 27-maydagi 214-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi huzuridagi Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi tizimidagi ijod maktablariga oʻquvchilarni saralab olish va qabul qilish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur nizom Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi huzuridagi Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tizimidagi ijod maktablariga (keyingi oʻrinlarda — ijod maktablari) oʻquvchilarni saralab olish va qabul qilish tartibini belgilaydi.
2. Ijod maktablariga oʻquvchilar Agentlik tomonidan belgilangan yillik qabul kvotasi doirasida qabul komissiyasi tomonidan oʻtkaziladigan kirish imtihonlari natijalariga koʻra qabul qilinadi.
Ijod maktablarining 7-sinflariga oʻquvchilar ijodiy imtihonlar hamda test sinovlari asosida har bir sinfda 20 nafardan oshmagan holda qabul qilinadi.
2 1 . Agentlik tomonidan har yili oʻtkaziladigan umumiy oʻrta taʼlim muassasalari oʻquvchilari oʻrtasida badiiy adabiyot va sanʼat sohasida iqtidorli yoshlarni saralashga qaratilgan tuman (shahar) va viloyat bosqichlaridan iborat tanlovning viloyat bosqichida sovrinli 1, 2 va 3-oʻrinlarni qoʻlga kiritgan 6-sinf oʻquvchilari ijod maktablariga umumiy qabul parametrlari doirasida kirish imtihonisiz oʻqishga qabul qilinadi.
3. Ijod maktablariga oʻquvchilar teng huquqlilik, ochiqlik, adolat va shaffoflik prinsiplari asosida mazkur nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq qabul qilinadi.
4. Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashayotgan fuqaroligi boʻlmagan shaxslar ijod maktablarida taʼlim olish uchun Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari bilan teng huquqlarga ega.
5. Chet el fuqarolarining farzandlari ijod maktablariga Oʻzbekiston Respublikasining “Taʼlim toʻgʻrisida”gi Qonuniga , boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq qabul qilinadi.
6. Belgilangan kvota doirasida kirish imtihonlari natijalariga koʻra eng yuqori ball olgan oʻquvchilar oʻqishga qabul qilinadi.
2-bob. Qabul komissiyasi
7. Ijod maktablariga hujjatlarni qabul qilish, kirish imtihonlarini teng huquqlilik, ochiqlik, adolat va shaffoflik prinsiplari asosida tashkil etish maqsadida Agentlik, uning tizimidagi tashkilotlar hamda Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi (keyingi oʻrinlarda — hamkor tashkilot) vakillaridan iborat qabul komissiyasi shakllantiriladi.
8. Qabul komissiyasining tarkibi Agentlik direktori buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.
Qabul komissiyasi tarkibi 7 kishidan kam boʻlmagan toq miqdorda komissiya raisi, komissiya raisi oʻrinbosari, komissiya kotibi hamda uning aʼzolaridan iborat tarkibda tuziladi.
9. Qabul komissiyasi:
kirish imtihonlari materiallarini hamkor tashkilotlar bilan birgalikda tayyorlaydi;
kirish imtihonlarining baholash mezonlari, oʻtkazish vaqti hamda joylarini belgilaydi;
taʼlim dasturlarining fanlararo va sinflararo integratsiyasidan kelib chiqib, zarur hollarda, kirish imtihonlarining yoʻnalishlariga, savollar miqdoriga oʻzgartirish kiritadi;
har bir ijod maktabi boʻyicha tuzilgan ishchi guruhlar faoliyatini muvofiqlashtiradi;
hujjatlari qabul qilingan oʻquvchilarning roʻyxatini shakllantiradi, ularni kirish imtihonlari shartlariga mos ravishda guruhlarga taqsimlaydi;
ijodiy imtihonlar uchun hakamlar hayʼati va apellyatsiya komissiyalariga malakali mutaxassislarni jalb etadi hamda ularning tarkibini tasdiqlaydi;
kirish imtihonlarini tashkil etadi, natijalarini eʼlon qiladi.
10. Qabul komissiyasi tomonidan har bir ijod maktabi boʻyicha alohida ishchi guruh shakllantiriladi va tasdiqlanadi.
11. Ishchi guruh:
oʻquvchilarning hujjatlari mazkur nizom talablari asosida taqdim etilganini koʻrib chiqadi;
koʻrib chiqish natijasida oʻquvchining hujjatlarini qabul qilish, tahrirlashga yuborish yoki qabul qilishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi;
hujjatlari tahrirlashga yuborilgan yoki qabul qilinishi rad etilgan hollarda tahrirlashga yuborish yoki rad etilish sabablarini aniq koʻrsatgan holda, oʻquvchilarning shaxsiy kabinetiga yoki telefon raqamiga SMS shaklida xabar yuboradi;
kirish imtihonlari oʻtkaziladigan joylarni talab darajasida tayyorlaydi;
oʻquvchilarni, ularning ota-onasi (qonuniy vakili)ni kirish imtihonlari shartlari bilan tanishtiradi, kirish imtihonlari oʻtkaziladigan joyi va vaqti toʻgʻrisida shaxsiy kabinet yoki bogʻlanish uchun taqdim etilgan telefon raqamiga SMS shaklida xabar yuborish orqali ogohlantiradi;
tasdiqlangan jadval asosida murojaat qiluvchilarga maslahat berib boradi;
qabul qilingan hujjatlarning kunlik monitoringini yuritadi va qabul komissiyasiga kunlik axborot kiritadi;
oʻquvchilar va ularning ota-onasi (qonuniy vakili) tomonidan berilayotgan savollarga javob tayyorlash va ularni veb-sayt, ijtimoiy tarmoqlar orqali keng ommaga taqdim etish choralarini koʻradi.
3-bob. Hujjatlarni qabul qilish
12. Hujjatlarni qabul qilish boshlanishidan kamida 10 kalendar kun oldin qabul komissiyasi tomonidan Agentlik va ijod maktablarining rasmiy veb-saytlari, ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarida qabul qilish tartibi, hujjatlarni topshirish muddatlari va qabul kvotalari toʻgʻrisida eʼlon qilinadi.
13. Kirish imtihonlari barcha ijod maktablarida bir vaqtda oʻtkaziladi. Oʻquvchi hujjatlarini faqat bitta ijod maktabiga topshirishi mumkin.
14. Xorijiy taʼlim muassasalarida oʻqiyotgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari farzandlari ijod maktablariga hujjat topshirishi mumkin.
Bunda oʻquvchilar tomonidan oʻzi taʼlim olayotgan taʼlim muassasasining baholar tabeli (yoki shunga tenglashtirilgan rasmiy hujjat)ning davlat tiliga tarjima qilingan va tegishli tartibda notarial idora tomonidan tasdiqlangan shakli taqdim etiladi.
15. Umumiy oʻrta taʼlim muassasasining tegishli sinfida oʻqishni toʻliq tamomlagan oʻquvchilar ijod maktabining shunday sinfida takroran oʻqishni talab qilish huquqiga ega emaslar.
16. Ijod maktablariga oʻquvchilarning quyidagi hujjatlari onlayn shaklda Agentlikning rasmiy veb-sayti orqali qabul qilinadi:
oʻquvchilarning tegishli oʻquv yili natijasiga koʻra baholar tabelining maktab direktori tomonidan tasdiqlangan nusxasi;
imtihon ruxsatnomasini shakllantirish jarayonida foydalanish uchun oʻquvchilarning oxirgi 2 oy davomida tushgan fotosurati;
oʻquvchilarning tugʻilganlik haqida guvohnomasi va ularning ota-onasi (qonuniy vakili) fuqarolik pasporti maʼlumotlari, bogʻlanish uchun telefon raqamlari.
Hujjat topshirish jarayonida oʻquvchilarning ota-onasi (qonuniy vakili) kirish imtihonlari shartlari va talablari bilan tanishganligi toʻgʻrisidagi onlayn ofertani tasdiqlaydi.
17. Hujjatlarni belgilangan muddatlarda, toʻgʻri va sifatli taqdim etish boʻyicha masʼuliyat oʻquvchilarning ota-onasi (qonuniy vakili) zimmasiga yuklanadi.
18. Hujjatlarni qabul qilish, kirish imtihonlari yuzasidan yuborilgan (shaxsiy kabineti yoki telefon raqamiga SMS) xabarlarni oʻquvchilar yoki uning ota-onasi (qonuniy vakili) tomonidan qabul qilinmasligi (oʻqimasligi, arizada koʻrsatilgan telefon raqamining ishchi holatda boʻlmasligi va h.k.) boʻyicha javobgarlik qabul komissiyasi zimmasiga yuklanmaydi.
19. Oʻquvchilarning hujjatlari ishchi guruh tomonidan (24 soat ichida) koʻrib chiqilgandan soʻng ularga hujjatlar qabul qilinganligi, tahrirlashga yuborilganligi yoki rad etilganligi toʻgʻrisida xabar yuboriladi.
20. Quyidagi hollarda hujjatlar tahrirlashga yuboriladi:
ushbu nizomning 16-bandida belgilangan hujjatlar toʻliq boʻlmaganda;
taqdim etilgan hujjatlardagi, muhrdagi yozuvlar oʻqib boʻlmaydigan darajada nusxalangan boʻlsa.
21. Hujjatlari tahrirlashga yuborilganda, oʻquvchilarga koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etish uchun hujjatlar qabul qilish muddati tugagunga qadar toʻgʻrilashga ruxsat beriladi.
Hujjatlarni qabul qilish muddati tugagandan soʻng maʼlumotlarni oʻzgartirishga ruxsat berilmaydi.
22. Quyidagi hollarda oʻquvchilarning hujjatlarini qabul qilish rad etiladi:
belgilangan muddatlardan keyin kirish imtihonida ishtirok etish xohishini bildirilganda;
taqdim etilgan hujjatlarning soxta ekanligi aniqlanganda;
umumiy oʻrta taʼlim muassasasining tegishli sinfida oʻqishni toʻliq tamomlagan oʻquvchilar tomonidan ijod maktabining shu sinfida takroran oʻqish istagi bildirilganda.
23. Oʻquvchilarning ota-onasi (qonuniy vakili) hujjatlarni qabul qilish muddati tugagunga qadar taqdim etilgan arizani qaytarib olish yoki bekor qilish huquqiga ega.
4-bob. Kirish imtihonlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi
24. Kirish imtihonlari materiallari hamkor tashkilot bilan birgalikda Agentlik tomonidan tayyorlanadi.
25. Kirish imtihonlarining birinchi va ikkinchi bosqichlarida oʻquvchilarning ijodiy ishlarini baholash uchun Agentlik tomonidan hamkor tashkilot bilan birgalikda har bir ijod maktabida 5 nafardan kam boʻlmagan toq miqdorda hakamlar hayʼati tarkibi tasdiqlanadi.
26. Kirish imtihonlari davlat tilida (Qoraqalpogʻiston Respublikasida qoraqalpoq tilida), Isʼhoqxon Ibrat nomidagi ijod maktabida chet tilida oʻtkaziladi.
27. Kirish imtihonlari:
birinchi bosqich — ijodiy matn yaratish;
ikkinchi bosqich — ijodiy suhbat;
uchinchi bosqich — ona-tili va adabiyoti (20 ta topshiriq), ingliz tili (15 ta topshiriq) fanlaridan hamda intellektual qobiliyat darajasi boʻyicha (15 ta topshiriq) jami 50 ta topshiriqdan iborat test sinovlari shaklida oʻtkaziladi (Isʼhoqxon Ibrat nomidagi ijod maktabi bundan mustasno).
28. Isʼhoqxon Ibrat nomidagi ijod maktabi uchun kirish imtihonlari:
birinchi bosqich — ijodiy matn yaratish;
ikkinchi bosqich — ijodiy suhbat;
uchinchi bosqich — ingliz tili (20 ta topshiriq), ona tili va adabiyoti (15 ta topshiriq) fanlaridan hamda intellektual qobiliyat darajasi boʻyicha (15 ta topshiriq) jami 50 ta topshiriqdan iborat test sinovlari shaklida oʻtkaziladi.
28 1 . Kirish imtihonlarining ikkinchi bosqichi ijod maktablarining oʻzida oʻtkaziladi.
Kirish imtihonlarining birinchi va uchinchi bosqichiga tayyorgarlik koʻrish va oʻtkazishda masʼul vazirlik va idoralarning vazifalari, imtihon oʻtkaziladigan joylarga qoʻyiladigan umumiy talablar, imtihon jarayoni ishtirokchilarining huquq va majburiyatlari Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 3-apreldagi 261-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalarining bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish uchun kirish test sinovlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq belgilanadi hamda Agentlik tomonidan muvofiqlashtiriladi.
29. Oʻquvchilarning kirish imtihonlari natijalariga koʻra ballari teng boʻlib qolgan hollarda quyidagilar ustunlikka ega boʻladi:
birinchi bosqichda yuqori ball toʻplagan oʻquvchilarga;
ikkinchi bosqichda yuqori ball toʻplagan oʻquvchilarga;
uchinchi bosqichda eng koʻp topshiriq berilgan fandan yuqori ball toʻplagan oʻquvchilarga.
Oʻquvchilar barcha toifadagi savollar boʻyicha bir xil umumiy va teng ball toʻplagan hollarda, ular tugʻilgan sanasi boʻyicha saralanadi, bunda yoshroq oʻquvchiga ustunlik beriladi.
Agarda bu holatda ham tenglik saqlanib qolsa, qabul komissiyasi tomonidan oʻquvchilarga qoʻshimcha topshiriqlar beriladi.
30. Oʻquvchilar imtihonga oʻz shaxsini tasdiqlovchi hujjatning asli va imtihon ruxsatnomasi bilan kelishi lozim.
Imtihon ruxsatnomasi imtihon boshlanishidan kamida 3 (uch) kun oldin oʻquvchining shaxsiy maʼlumotlari bilan birga imtihon oʻtkazish joyi, guruhi va oʻtirish oʻrni koʻrsatilgan holda uning shaxsiy kabinetiga yuboriladi.
31. Kirish imtihonlariga hujjat topshirmagan, imtihonga kechikkan yoki kelmagan oʻquvchilar uchun qoʻshimcha tanlov oʻtkazishga yoʻl qoʻyilmaydi.
32. Quyidagi holatlar oʻquvchilarni kirish imtihoni jarayonlaridan chetlashtirishga asos boʻladi:
boshqalardan koʻchirishga urinish va boshqa oʻquvchilarga xalaqit berish;
shpargalka, barcha turdagi mobil aloqa vositalari, kalkulyator, lugʻat, kitoblardan foydalanish.
Yuqoridagi holatlar sodir etilganda, oʻquvchilarga nisbatan tegishli dalolatnoma rasmiylashtiriladi va ular javoblar varagʻini topshirgan holda imtihonni tark etadi. Chetlashtirilgan oʻquvchilarning imtihon natijalari inobatga olinmaydi.
33. Kirish imtihoni jarayonida oʻquvchilarning oʻzlariga bogʻliq boʻlgan holda jarayondan chetlatilishi yoki chiqib ketishi qayta imtihon oʻtkazishga asos boʻlmaydi.
5-bob. Kirish imtihonlari natijalarini eʼlon qilish
34. Kirish imtihonlarining yakuniy natijalari test sinovlari oʻtkazilgan kundan keyin 20 kun ichida Agentlik hamda ijod maktablarining rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilinadi.
35. Oʻquvchilar kirish imtihonlari natijalaridan norozi boʻlgan taqdirda natija eʼlon qilingan vaqtdan boshlab 3 (uch) ish kuni ichida apellyatsiya komissiyasiga ariza bilan murojaat etishga haqli.
36. Kirish imtihonlari natijalaridan norozi boʻlgan oʻquvchilarning murojaatlari Agentlikda tegishli mutaxassislardan tuzilgan apellyatsiya komissiyasi tomonidan koʻrib chiqiladi.
Apellyatsiya komissiyasiga Agentlik direktori oʻrinbosari raislik qiladi.
37. Apellyatsiya komissiyasi oʻquvchilarning murojaatini 10 kun muddatda koʻrib chiqadi va arizani qanoatlantirish yoki rad qilish toʻgʻrisida murojaatchiga xulosa beradi.
38. Apellyatsiya komissiyasining norozilik arizasini qanoatlantirish toʻgʻrisidagi xulosasi oʻquvchilarga arizani koʻrib chiqish natijalari boʻyicha ball qoʻshib berilishiga asos boʻladi.
39. Apellyatsiya komissiyasiga boshqa oʻquvchilarning ishlarini koʻrib chiqish va murojaatchining ishi bilan solishtirishga ruxsat berilmaydi.
40. Oʻquvchilar va ularning ota-onasi (qonuniy vakili) berilgan javoblardan norozi boʻlgan taqdirda, belgilangan tartibda yuqori turuvchi organlarga murojaat etish huquqlariga ega.
6-bob. Oʻquvchilarni maktabga qabul qilish
41. Kirish imtihonlarining umumlashtirilgan natijasiga koʻra eng yuqori ball toʻplagan oʻquvchilar belgilangan qabul kvotasi doirasida ballar ketma-ketligida ijod maktablarining oʻquvchilar safiga qabul qilinadi.
42. Agentlik tomonidan tasdiqlangan qaydnomalarga asosan yangi oʻquv yili boshlangunga qadar ijod maktablari direktorlarining buyrugʻi asosida oʻquvchilar maktabga qabul qilinadi.
43. Oʻquvchilar ijod maktablariga qabul qilingandan soʻng baholar tabelining asl nusxasi oʻquvchilarning avval oʻqigan maktabidan soʻrov asosida olinadi.
44. Ijod maktabiga qabul qilinishi belgilangan oʻquvchi oʻqishni davom ettirmagan holatlarda, uning oʻrniga oʻqishga kira olmaganlar orasidan ballar ketma-ketligi boʻyicha navbatdagi oʻquvchi taklif qilinadi.
Navbatdagi oʻquvchi ballar ketma-ketligi boʻyicha undan oldingi oʻquvchining ota-onasi (qonuniy vakili) tomonidan oʻqishni maktabda davom ettirish istagi mavjud emasligini tasdiqlovchi hujjat olinganidan soʻng qabul qilinadi.
45. Belgilangan tartibda tegishli hujjatlarning asl nusxasi taqdim etilmasligi, oʻquvchi oʻqishni davom ettirish istagini bildirmasligi, maktab xodimlari murojaatlariga javob bermasligi undan keyingi oʻquvchining qabul qilinishi uchun asos boʻladi. Ushbu holat boʻyicha maktab maʼmuriyati tomonidan tegishli dalolatnoma rasmiylashtiriladi.
7-bob. Oʻquvchilar boʻsh oʻrinlarini toʻldirish
46. Ijod maktablarida oʻquv yili yakunlangandan keyin boʻshab qolgan oʻrinlar uchun kirish imtihonlari ushbu nizom talablariga muvofiq Agentlik tomonidan oʻtkaziladi, mos ravishda umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarining tegishli sinfini tamomlagan oʻquvchilaridan hujjat qabul qilinadi.
Ijod maktablariga oʻquv yili davomida oʻquvchilar qabul qilinmaydi.
47. Oʻquvchilarning oʻqishini bir ijod maktabidan boshqasiga koʻchirish yoʻnalish mos kelgan va boʻsh joy boʻlgan taqdirda Agentlikning koʻrsatmasiga muvofiq amalga oshiriladi.
8-bob. Yakunlovchi qoidalar
48. Ushbu nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
49. Ushbu nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi huzuridagi Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi tizimidagi ijod maktablariga oʻquvchilarni saralab olish va qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Ijod maktablariga oʻquvchilarni saralab olish va qabul qilish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Agentlik Hujjatlar qabuli boshlanishi toʻgʻrisida OAVda eʼlon berish Ijod maktablariga qabul qilish tartibi, hujjatlarni topshirish muddatlari va kvotalari toʻgʻrisida maʼlumot eʼlon qilinadi . Hujjatlarni qabul qilish boshlanishidan 10 kun oldin 2-bosqich Oʻquvchilar tomonidan ijod maktablariga hujjatlarni topshirish Agentlik 1. Oʻquvchilarning hujjatlarini qabul qilish uchun qabul komissiyasi tuziladi. Tarkib Agentlik direktori buyrugʻi bilan tasdiqlanadi. Hujjatlarni qabul qilish boshlanishidan oldin Qabul komissiyasi 2. Kirish imtihonlarini oʻtkazish jadvallari tasdiqlanadi, Agentlik va ijod maktablarining rasmiy veb-saytlari, ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarida hamda ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilinadi. Hujjatlarni qabul qilish boshlanishidan 10 kun oldin Ishchi guruh 3. Oʻquvchilar tomonidan onlayn shaklda taqdim etilgan hujjatlar koʻrib chiqiladi. Koʻrib chiqish jarayonida qabul qilinadi yoki tahrirga yuboriladi yoki rad etiladi. 20 kundan kam boʻlmagan muddatda 4. Ijod maktablariga oʻquvchilarni kirish imtihonlari yuzasidan murojaat qilgan shaxslarga maslahat berib boriladi. Hujjatlarni qabul qilish davrida 3-bosqich Imtihon oʻtkazishga tayyorgarlik koʻrish Qabul komissiyasi, mahalliy hokimliklar 1. Kirish imtihonlarini oʻtkazish joylari tayyorlanadi. Kirish imtihonlari boshlanishidan oldin Qabul komissiyasi mahalliy mutaxassislarni jalb etgan holda 2. Kirish imtihonlari materiallari tayyorlanadi. 4-bosqich Qabul komissiyasi mahalliy tashkilot bilan birgalikda Kirish imtihonlarining birinchi va ikkinchi (ijodiy) bosqichini oʻtkazish 1. Kirish imtihonlarining birinchi (ijodiy matn yaratish) bosqichi oʻtkaziladi. 2. Kirish imtihonlarining ikkinchi (ijodiy suhbat) bosqichi oʻtkaziladi. Tasdiqlangan jadval asosida 5-bosqich Qabul komissiyasi mahalliy tashkilot bilan birgalikda Kirish imtihonlarining uchinchi (test) bosqichini oʻtkazish 1. Kirish imtihonlarining uchinchi (test) bosqichi oʻtkaziladi. Tasdiqlangan jadval asosida 2. Kirish imtihonlarining natijalari Agentlik va ijod maktablarining rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilinadi. test sinovlaridan keyin 20 kun ichida 6-bosqich Apellyatsiya komissiyasi Fuqarolar murojaatlarini koʻrib chiqish 1. Kirish imtihonlari natijalaridan norozi boʻlgan oʻquvchilarning arizalari qabul qilinadi. Imtihon natijalari eʼlon qilingandan soʻng 3 kun ichida 2. Oʻquvchilarning murojaatlari koʻrib chiqiladi, arizani qanoatlantirish yoki rad qilish toʻgʻrisida murojaatchiga xulosa beriladi. Ariza topshirilgan kundan boshlab 10 kun ichida 7-bosqich Qabul komissiyasi Qabul qilishni rasmiylashtirish Imtihon natijalariga asosan oʻquvchilarni maktabga oʻqishga qabul qilish haqida ijod maktabi direktorining oʻqishga qabul qilish haqidagi buyrugʻi chiqariladi. Yangi oʻquv yili boshlangunga qadar 8-bosqich Qabul komissiyasi Oʻquvchilar boʻsh oʻrinlarini toʻldirish 1. Sinflarning har biridagi oʻquvchilar soni 20 nafardan kamaygan hollarda, mavjud boʻsh oʻrinlar tanlov asosida toʻldiriladi. Oʻquv yili yakunlangandan soʻng
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 27-maydagi 214-son qaroriga 3a-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi huzuridagi Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi tizimidagi Xorijiy tillarga ixtisoslashtirilgan maktab-internatiga oʻquvchilarni saralab olish va qabul qilish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi huzuridagi Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tizimidagi Xorijiy tillarga ixtisoslashtirilgan maktab-internatiga (keyingi oʻrinlarda — ixtisoslashtirilgan maktab) maktabga tayyorlov guruhi va 1 — 11-sinflarga oʻquvchilar va bolalarni (keyingi oʻrinlarda — oʻquvchilar) saralab olish va qabul qilish tartibini belgilaydi.
2. Ixtisoslashtirilgan maktabga oʻquvchilar Agentlik tomonidan taʼlim sohasida xizmat koʻrsatuvchi ixtisoslashgan mahalliy yoki xorijiy tashkilotlar (keyingi oʻrinlarda — mahalliy yoki xorijiy tashkilotlar) bilan birgalikda oʻtkaziladigan kirish imtihonlari natijalari asosida qabul qilinadi.
3. Ixtisoslashtirilgan maktabga oʻquvchilar yillik qabul kvotasi (1 — 4-sinflarga ikkita sinfga 12 nafardan, 5 — 11-sinflarga ikkita sinfga 24 nafardan oʻquvchi) doirasida qabul qilinadi.
4. Ixtisoslashtirilgan maktabda 6 yoshli bolalar uchun 2 ta maktabga tayyorlov guruhi tashkil etiladi, ularga 10 nafardan 20 nafargacha bolalar qabul qilinishi mumkin.
5. Ixtisoslashtirilgan maktabga oʻquvchilar teng huquqlilik, ochiqlik, adolat va shaffoflik prinsiplari asosida mazkur Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq qabul qilinadi.
6. Belgilangan kvota doirasida kirish imtihonlari natijalariga koʻra eng yuqori ball toʻplagan oʻquvchilar oʻqishga qabul qilinadi.
2-bob. Qabul komissiyasi faoliyatini tashkil etish
7. Ixtisoslashtirilgan maktabga hujjatlarni qabul qilish, kirish imtihonlarini teng huquqlilik, ochiqlik, adolat va shaffoflik prinsiplari asosida tashkil etish maqsadida Agentlik hamda uning tizimidagi tashkilotlar vakillaridan iborat Qabul komissiyasi shakllantiriladi.
8. Qabul komissiyasining tarkibi Agentlik direktori buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.
Qabul komissiyasi tarkibi 7 kishidan kam boʻlmagan toq sonda komissiya raisi, komissiya raisi oʻrinbosari, komissiya kotibi hamda uning aʼzolaridan iborat tarkibda tuziladi.
9. Qabul komissiyasi:
kirish imtihonlari materiallarini mahalliy yoki xorijiy tashkilotlar bilan birgalikda tayyorlaydi;
mahalliy yoki xorijiy tashkilotlar bilan birgalikda kirish imtihonlarining baholash mezonlari, ularni oʻtkazish vaqti hamda joylarini belgilaydi;
ixtisoslashtirilgan maktab boʻyicha tuzilgan ishchi guruh faoliyatini muvofiqlashtiradi;
hujjatlari qabul qilingan oʻquvchilarning roʻyxatini shakllantiradi, ularni kirish imtihonlari shartlariga mos ravishda guruhlarga taqsimlaydi;
kirish imtihonlarini tashkil etadi, natijalarini eʼlon qiladi.
10. Qabul komissiyasi tomonidan alohida ishchi guruh shakllantiriladi va tasdiqlanadi.
11. Ishchi guruh:
oʻquvchining hujjatlari mazkur Nizom talablari asosida taqdim etilganini koʻrib chiqadi;
koʻrib chiqish natijasida oʻquvchining hujjatlarini qabul qilish, tahrirlashga yuborish yoki qabul qilishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi;
hujjatlari tahrir qilishga yuborilgan yoki qabul qilinishi rad etilgan hollarda, tahrir qilishga yuborish yoki rad etilish sabablarini aniq koʻrsatgan holda, oʻquvchilarning shaxsiy kabinetiga yoki mobil uyali aloqa vositasiga SMS shaklida xabar yuboradi;
kirish imtihonlari oʻtkaziladigan joylarni talab darajasida tayyorlaydi;
oʻquvchini, uning ota-onasi (qonuniy vakili)ni kirish imtihonlari shartlari bilan tanishtiradi, kirish imtihonlari oʻtkaziladigan joyi va vaqti toʻgʻrisida shaxsiy kabinet yoki mobil uyali aloqa vositasiga SMS shaklida xabar yuborish orqali ogohlantiradi;
ixtisoslashtirilgan maktab uchun oʻtkaziladigan kirish imtihonlari hamda qabul jarayonlari boʻyicha murojaat qiluvchilarga maslahat berib boradi;
qabul qilingan hujjatlarning kunlik monitoringini yuritadi va qabul komissiyasiga kunlik axborot kiritadi;
oʻquvchilar va ularning ota-onasi (qonuniy vakili) tomonidan berilayotgan savollarga javob tayyorlash va ularni veb-sayt, ijtimoiy tarmoqlar orqali keng ommaga taqdim etish choralarini koʻradi.
3-bob. Hujjatlarni qabul qilish
12. Hujjatlarni qabul qilish boshlanishidan kamida 10 kun oldin Qabul komissiyasi tomonidan Agentlik va ixtisoslashtirilgan maktabning rasmiy veb-saytlari, ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarida qabul qilish tartibi, hujjatlarni topshirish muddatlari va qabul kvotalari toʻgʻrisida eʼlon qilinadi.
13. Ixtisoslashtirilgan maktabning tayyorlov guruhlari hamda 1-sinfiga oʻquvchilarning hujjatlari qabul qilinadi.
14. Xorijiy taʼlim muassasalarida oʻqiyotgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining farzandlari ixtisoslashtirilgan maktabning tegishli sinfiga hujjat topshirishi mumkin.
Bunda oʻquvchi tomonidan (ikkinchi va undan yuqori sinflar uchun) oʻzi taʼlim olayotgan taʼlim muassasasining baholar tabeli (yoki shunga tenglashtirilgan rasmiy hujjat)ning davlat tiliga tarjima qilingan va tegishli tartibda notarial idora tomonidan tasdiqlangan shakli taqdim etiladi.
15. Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashayotgan fuqaroligi boʻlmagan shaxslar ixtisoslashtirilgan maktabda taʼlim olish uchun Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari bilan teng huquqlarga ega.
16. Chet el fuqarolarining farzandlari ixtisoslashtirilgan maktabga Oʻzbekiston Respublikasining “Taʼlim toʻgʻrisida”gi Qonuniga , boshqa qonunchilik hujjatlariga hamda ushbu Nizomga muvofiq qabul qilinadi.
17. Umumiy oʻrta taʼlim muassasasining tegishli sinfida oʻqishni toʻliq tamomlagan oʻquvchilar ixtisoslashtirilgan maktabning shunday sinfida takroran oʻqishni talab qilish huquqiga ega emas.
18. Ixtisoslashtirilgan maktabga oʻquvchilarning quyidagi hujjatlari onlayn shaklda Agentlikning rasmiy veb-sayti orqali qabul qilinadi:
imtihon ruxsatnomasini shakllantirish jarayonida foydalanish uchun oʻquvchining oxirgi 2 oy davomida tushgan fotosurati;
oʻquvchining tugʻilganlik haqida guvohnomasi va ularning ota-onasi (qonuniy vakili) fuqarolik pasporti maʼlumotlari, bogʻlanish uchun telefon raqamlari.
Hujjat topshirish jarayonida oʻquvchilarning ota-onasi (qonuniy vakili) kirish imtihonlari shartlari va talablari bilan tanishganligi toʻgʻrisidagi onlayn ofertani tasdiqlaydi.
19. Hujjatlarni belgilangan muddatlarda, toʻgʻri va sifatli taqdim etish boʻyicha masʼuliyat oʻquvchilarning ota-onasi (qonuniy vakili) zimmasiga yuklanadi.
20. Hujjatlarni qabul qilish, kirish imtihonlari yuzasidan yuborilgan (shaxsiy kabineti yoki mobil uyali aloqa vositasiga SMS) xabarlarni oʻquvchilar yoki uning ota-onasi (qonuniy vakili) tomonidan qabul qilinmasligi (oʻqimasligi, mobil uyali aloqa vositasining ishchi holatda boʻlmasligi va boshqalar) boʻyicha javobgarlik qabul komissiyasiga yuklanmaydi.
21. Oʻquvchilarning hujjatlari ishchi guruh tomonidan (24 soat ichida) koʻrib chiqilgandan soʻng ularga hujjatlar qabul qilingani, tahrir qilishga yuborilgani yoki rad etilgani toʻgʻrisida xabar yuboriladi.
22. Ushbu Nizomning 18-bandida belgilangan hujjatlar toʻliq boʻlmaganda hujjatlar tahrir qilishga yuboriladi.
23. Hujjatlar tahrir qilish uchun yuborilganda, oʻquvchilarga koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etish uchun hujjatlar qabul qilish muddati tugagunga qadar toʻgʻrilashga ruxsat beriladi.
Hujjatlarni qabul qilish muddati tugagandan soʻng maʼlumotlarni oʻzgartirishga ruxsat berilmaydi.
24. Quyidagi hollarda oʻquvchilarning hujjatlarini qabul qilish rad etiladi:
belgilangan muddatlardan keyin kirish imtihonida ishtirok etish xohishi bildirilganda;
taqdim etilgan hujjatlarning soxta ekanligi aniqlanganda;
umumiy oʻrta taʼlim muassasasining tegishli sinfida oʻqishni toʻliq tamomlagan oʻquvchilar tomonidan ixtisoslashtirilgan maktabning shu sinfida takroran oʻqish istagi bildirilganda.
25. Oʻquvchilarning ota-onasi (qonuniy vakili) hujjatlarni qabul qilish muddati tugagunga qadar taqdim etilgan arizani qaytarib olish yoki bekor qilish huquqiga ega.
4-bob. Kirish imtihonlarini tashkil etish va oʻtkazish tartibi
26. Kirish imtihonlari materiallari malakali mahalliy va xorijiy mutaxassislarni jalb etgan holda Agentlik tomonidan tayyorlanadi.
26 1 . Ixtisoslashtirilgan maktabning kirish imtihonlari davlat tilida oʻtkaziladi.
27. Kirish imtihoni har yili Qabul komissiyasi tomonidan belgilangan muddatlarda oʻtkaziladi.
27 1 . Kirish imtihonlariga tayyorgarlik koʻrish va oʻtkazishda masʼul vazirlik va idoralarning vazifalari, imtihon oʻtkaziladigan joylarga qoʻyiladigan umumiy talablar, imtihon jarayoni ishtirokchilarining huquq va majburiyatlari Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 3-apreldagi 261-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalarining bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish uchun kirish test sinovlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq belgilanadi hamda Agentlik tomonidan muvofiqlashtiriladi.
28. Maktabga tayyorlov guruhi hamda 1-sinflar uchun kirish imtihonlari ikki bosqichda oʻtkaziladi.
Maktabga tayyorlov guruhiga qabul qilingan bolalar keyingi oʻquv yilidan kirish imtihonlarisiz 1-sinfga qabul qilinadi.
29. Birinchi bosqich mantiqiy fikrlash boʻyicha maktabga tayyorlov guruhi uchun 10 ta, 1-sinf uchun 20 ta test shaklida oʻtkaziladi.
Birinchi bosqich imtihoni natijalari Agentlikning rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi.
30. Birinchi bosqich natijasiga koʻra qabul kvotasida belgilangan har bir oʻringa 5 nafar hisobidan maksimal ball toʻplagan oʻquvchilarga ikkinchi bosqichda ishtirok etishga ruxsat etiladi.
31. Birinchi bosqich natijasiga koʻra teng natijalar yuzaga kelgan hollarda, yaʼni bir nechta oʻquvchilar bir xil umumiy ball toʻplagan taqdirda, ular tugʻilgan sanasi boʻyicha saralanadi, bunda yoshroq oʻquvchilarga ustunlik beriladi.
Agarda bu holatda ham tenglik saqlanib qolsa, qabul komissiyasi tomonidan oʻquvchilarga qoʻshimcha topshiriqlar beriladi.
32. Ikkinchi bosqich bolaning aqliy qobiliyati darajasini aniqlash boʻyicha turli darajadagi suhbatlar va amaliy topshiriqlar shaklida oʻtkaziladi.
33. Kirish imtihonlari:
a) 2 — 4-sinflar uchun bir bosqichda quyidagi fanlardan oʻtkaziladi:
2-sinf uchun matematika fanidan 15 ta, ingliz tili fanidan 10 ta test savollari shaklida;
3-sinf uchun matematika fanidan 20 ta, ingliz tili fanidan 10 ta test savollari shaklida;
4-sinf uchun matematika fanidan 20 ta, ingliz tili fanidan 15 ta test savollari shaklida;
b) 5 — 11-sinflar uchun bir bosqichda matematika fanidan 40 ta, ingliz tili fanidan 40 ta test savollari shaklida oʻtkaziladi.
34. Kirish imtihonlari yakunlari boʻyicha oʻquvchilar oʻrtasida teng natijalar yuzaga kelganda, oʻquvchilarga quyidagi tartibda ustunlik beriladi:
a) maktabga tayyorlov guruhi hamda 1-sinfda amaliy topshiriqlar boʻyicha yuqori ball toʻplaganlar;
b) 2 — 4-sinflarda matematika fanidan yuqori ball toʻplaganlar;
v) 5 — 11-sinflarda:
ingliz tili fanidan:
matn bilan ishlash (Reading component) boʻyicha yuqori ball toʻplaganlar;
grammatika (Grammar component) boʻyicha yuqori ball toʻplaganlar;
matematika fanidan:
tanqidiy fikrlash savollaridan yuqori ball toʻplaganlar;
muammoni yechish boʻyicha savollardan yuqori ball toʻplaganlar.
35. Agar yuqorida qayd etilgan holatlar boʻyicha ham tenglik saqlanib qolsa, ular tugʻilgan sanasi boʻyicha saralanadi, bunda yoshroq oʻquvchilarga ustunlik beriladi.
Agarda bu holatda ham tenglik saqlanib qolsa, Qabul komissiyasi tomonidan oʻquvchilarga qoʻshimcha topshiriqlar beriladi.
36. Oʻquvchilar imtihonga oʻz shaxsini tasdiqlovchi hujjatning asli va imtihon ruxsatnomasi bilan kelishi lozim.
Imtihon ruxsatnomasi imtihon boshlanishidan kamida 3 (uch) kun oldin oʻquvchining kirish imtihoniga oid shaxsiy maʼlumotlari bilan birga kirish imtihonining oʻtkazish joyi, guruhi va oʻtirish oʻrni koʻrsatilgan holda uning shaxsiy kabinetiga yuboriladi.
37. Kirish imtihonlariga hujjat topshirmagan, imtihonga kechikkan yoki kelmagan oʻquvchilar uchun qoʻshimcha tanlov oʻtkazishga yoʻl qoʻyilmaydi.
38. Quyidagi holatlar oʻquvchilarni kirish imtihoni jarayonlaridan chetlashtirishga asos boʻladi:
imtihon jarayonida sogʻligi bilan muammo yuzaga kelib, imtihonni davom ettirish imkoni boʻlmagan hollarda;
boshqalardan koʻchirishga urinish va boshqa oʻquvchilarga xalaqit berish;
shpargalka, barcha turdagi mobil aloqa vositalari, kalkulyator, lugʻat, kitoblardan foydalanish.
Yuqoridagi holatlar sodir etilganda, oʻquvchilarga nisbatan tegishli dalolatnoma rasmiylashtiriladi va ular javoblar varagʻini topshirgan holda imtihonni tark etadi. Chetlashtirilgan oʻquvchilarning imtihon natijalari inobatga olinmaydi.
39. Kirish imtihonlari jarayonida oʻquvchilarning oʻzlariga bogʻliq boʻlgan holda jarayondan chetlatilishi yoki chiqib ketishi qayta imtihon oʻtkazishga asos boʻlmaydi.
5-bob. Kirish imtihonlari natijalarini eʼlon qilish
40. Kirish imtihonlari natijalari imtihon topshirilgan kundan keyin 20 kun ichida Agentlik va ixtisoslashtirilgan maktabning rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilinadi.
41. Kirish imtihonlari natijalari qayta koʻrib chiqilmaydi. Kirish imtihonlari natijalari boʻyicha imtihon materiallari oʻquvchilarga taqdim etilmaydi.
6-bob. Oʻquvchilarni maktabga qabul qilish
47. Kirish imtihonlari natijasiga koʻra eng yuqori ball toʻplagan oʻquvchilar belgilangan qabul kvotasi doirasida ballar ketma-ketligida ixtisoslashtirilgan maktabning oʻquvchilar safiga qabul qilinadi.
48. Agentlik tomonidan tasdiqlangan qaydnomalarga asosan yangi oʻquv yili boshlangunga qadar ixtisoslashtirilgan maktab direktorining buyrugʻi asosida oʻquvchilar maktabga qabul qilinadi, mazkur Nizomning 51-bandida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno.
49. Ixtisoslashtirilgan maktabga qabul qilinishi belgilangan oʻquvchi oʻqishni davom ettirmagan holatlarda, uning oʻrniga oʻqishga kira olmaganlar orasidan ballar ketma-ketligi boʻyicha navbatdagi oʻquvchi taklif qilinadi.
Navbatdagi oʻquvchi ballar ketma-ketligi boʻyicha undan oldingi oʻquvchining ota-onasi (qonuniy vakili) tomonidan oʻqishni maktabda davom ettirish istagi mavjud emasligini tasdiqlovchi hujjat olinganidan soʻng qabul qilinadi.
50. Belgilangan tartibda tegishli hujjatlarning asl nusxasi taqdim etilmasligi, oʻquvchi oʻqishni davom ettirish istagini bildirmasligi, maktab xodimlari murojaatlariga javob bermasligi undan keyingi oʻquvchining qabul qilinishi uchun asos boʻladi. Ushbu holat boʻyicha maktab maʼmuriyati tomonidan tegishli dalolatnoma rasmiylashtiriladi.
7-bob. Oʻquvchilar boʻsh oʻrinlarini toʻldirish
51. Ixtisoslashtirilgan maktabda oʻquv yili yakunlangandan keyin boʻshagan oʻrinlar uchun kirish imtihonlari ushbu Nizom talablariga muvofiq Agentlik tomonidan oʻtkaziladi, mos ravishda umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarining tegishli sinfini tamomlagan oʻquvchilardan hujjat qabul qilinadi.
8-bob. Yakunlovchi qoidalar
52. Ushbu Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
53. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi huzuridagi Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi tizimidagi xorijiy tillarga ixtisoslashtirilgan maktab-internatiga oʻquvchilarni saralab olish va qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Xorijiy tillarga ixtisoslashtirilgan maktab-internatiga oʻquvchilarni saralab olish va qabul qilish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) Hujjatlar qabuli boshlanishi toʻgʻrisida OAVda eʼlon berish Ixtisoslashtirilgan maktabga qabul qilish tartibi, hujjatlarni topshirish muddatlari va kvotalari toʻgʻrisida maʼlumot eʼlon qiladi. Hujjatlarni qabul qilish boshlanishidan 10 kun oldin 2-bosqich Oʻquvchilar tomonidan ixtisoslashtirilgan maktabga hujjatlarni topshirish Agentlik 1. Oʻquvchilarning hujjatlarini qabul qilish uchun qabul komissiyasini tuzadi. Tarkibni Agentlik direktori buyrugʻi bilan tasdiqlaydi. Hujjatlarni qabul qilish boshlanishidan oldin Qabul komissiyasi 2. Kirish imtihonlarini oʻtkazish jadvallarini tasdiqlaydi, Agentlik va ixtisoslashtirilgan maktabning rasmiy veb-saytlari, ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarida hamda ommaviy axborot vositalarida eʼlon qiladi. Hujjatlarni qabul qilish boshlanishidan 10 kun oldin Ishchi guruh 3. Oʻquvchilar tomonidan onlayn shaklda taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqadi. Koʻrib chiqish jarayonida hujjatlarni qabul qiladi yoki rad etadi. 20 kundan kam boʻlmagan muddatda 4. Ixtisoslashtirilgan maktabga oʻquvchilarning kirish imtihonlari yuzasidan murojaat qilgan shaxslarga maslahat berib boradi. Hujjatlarni qabul qilish davrida 3-bosqich Qabul komissiyasi, mahalliy hokimliklar (xorijiy mutaxassislarni jalb etgan holda) Imtihon oʻtkazishga tayyorgarlik koʻrish Kirish imtihonlari boshlanishidan oldin 1. Kirish imtihonlarini oʻtkazish joylarini tayyorlaydi. 2. Kirish imtihonlarining materiallarini tayyorlaydi. 4-bosqich Qabul komissiyasi mahalliy tashkilotlar bilan birgalikda Kirish imtihonlarini oʻtkazish 1. Kirish imtihonlarini oʻtkazadi. Tasdiqlangan jadval asosida 2. Kirish imtihonlari natijalarini Agentlik va ixtisoslashtirilgan maktabning rasmiy veb-saytlarida eʼlon qiladi. Imtihon topshirilgan kundan keyin 20 kun ichida 5-bosqich Qabul komissiyasi Qabul qilishni rasmiylashtirish Imtihon natijalariga asosan oʻquvchilarni maktabga oʻqishga qabul qilish haqida ixtisoslashtirilgan maktab direktorining buyrugʻini chiqaradi. Yangi oʻquv yili boshlangunga qadar 6-bosqich Qabul komissiyasi Oʻquvchilar boʻsh oʻrinlarini toʻldirish Ixtisoslashtirilgan maktabning mavjud boʻsh oʻrinlarini tanlov asosida toʻldiradi. Oʻquv yili yakunlangandan soʻng
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 27-maydagi 214-son qaroriga 4-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 25-iyundagi 526-son qarori bilan tasdiqlangan Prezident maktablari toʻgʻrisidagi nizomning 5-bobi .
2. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 5-maydagi 233-son qarori bilan tasdiqlangan Prezident taʼlim muassasalari agentligi tizimidagi ixtisoslashtirilgan maktab-internatlar va ixtisoslashtirilgan maktablar toʻgʻrisidagi nizomning 5-bobi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 27-may,
214-son