UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 7-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 7 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 7 июня 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 7 June 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

БОСҚИЧЛАРИ

ЙИҒМА КЎРСАТКИЧЛАР

Навоий давлат педагогика институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Навоий давлат педагогика институти талабаларининг таълим олиши ва яшаши ҳамда ўқитувчиларга таълим бериш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, олий таълим муассасасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Навоий вилояти ҳокимлигининг Навоий шаҳар «Ёшлик» МФЙ ҳудудида 2023 — 2027 йилларда Навоий давлат педагогика институтининг кампусини (кейинги ўринларда — Кампус) босқичма-босқич барпо этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Навоий вилояти ҳокимлиги Кампусни барпо этиш учун Навоий шаҳар ҳокимлиги захирасига олинган Навоий шаҳар, «Ёшлик» МФЙ ҳудудидан 15 гектар ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида Навоий давлат педагогика институтига (кейинги ўринларда — Институт) белгиланган тартибда ажратиб берилишини таъминласин.

3. Қуйидагилар:

2023 — 2027 йилларда Навоий давлат педагогика институтининг кампусида қуриладиган бино ва иншоотларнинг йиллар кесимида лойиҳалаштириш ва қурилиш босқичлари 1-иловага мувофиқ;

2023 — 2027 йилларда Навоий давлат педагогика институтининг кампуси ҳудудигача ташқи муҳандислик тармоқлари, бино ва иншоотлар, транспорт коммуникациялари қурилиши бўйича йиғма кўрсаткичлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Белгилансинки:

а) Кампусни барпо этиш харажатлари:

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шу жумладан, тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, мавжуд бино ва иншоотларини аукцион орқали сотишдан тушадиган маблағлар, ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;

Кампус ҳудудигача ташқи ичимлик ва оқова сув, электр, газ, алоқа таъминоти тармоқлари ва иншоотлари ҳамда йўллар қурилишига масъул вазирлик ва идоралар маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;

Кампуснинг ҳудудидаги ички ичимлик ва оқова сув, иссиқлик, электр, газ тармоқлари ҳамда ички йўллар қурилиши Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

б) буюртмачи этиб:

Кампусни барпо этиш бўйича — Навоий вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» давлат унитар корхонаси;

Кампус объекти ташқи муҳандислик коммуникацияларининг лойиҳа-сметаларини ишлаб чиқиш ва қуриш бўйича электр энергияси, газ таъминоти, алоқа тармоқлари ҳамда ички автомобиль йўллари бўйича — тегишлича «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ўзбектелеком» АК ва Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ҳисобланади.

Бунда Кампуснинг иссиқ сув истеъмоли ҳажмининг камида 25 фоизи ушбу объектда ўрнатиладиган қуёш сув иситиш қурилмалари орқали қопланишини таъминлаш чоралари кўрилади.

5. Қурилиш ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга оширишни таъминлаш ҳамда ўқув жараёни талабларига мувофиқлаштириб бориш мақсадида Институтга Кампусни барпо этиш даврида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Капитал қурилиш бўйича проректор лавозимини киритиш ва 2 та штат бирлигидан иборат Қурилиш ишларини мувофиқлаштириш бўлимини ташкил этишга рухсат берилсин.

6. Белгилаб қўйилсинки, Кампусни барпо этиш:

биринчи босқичда — Институтнинг бюджетдан ташқари, шу жумладан тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлари, ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади;

иккинчи босқичда — Институтнинг мавжуд бино ва иншоотларини аукцион орқали сотишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва Навоий вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ўқув жараёнига таъсир этмаган ҳолда, Институтнинг мавжуд бино ва иншоотларини алоҳида лотларга (қисмларга) ажратиб, белгиланган тартибда босқичма-босқич аукцион савдолари орқали сотишни ва сотишдан тушадиган маблағлар баҳолаш ва сотиш харажатларини чегирган ҳолда Кампусни барпо этиш учун Институтнинг тегишли ҳисобварағига йўналтирилишини таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Навоий вилояти ҳокимлиги билан биргаликда талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун қулайлик яратиш мақсадида Кампус жойлашган ҳудудни Навоий шаҳар маркази билан боғловчи қўшимча жамоат транспорти йўналишини ташкил этиш чорасини кўрсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Кампусда қурилиш-монтаж ишлари сифатли амалга оширилиши бўйича белгиланган тартибда давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири И.Ю. Абдурахмонов, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б.И. Закиров ҳамда Навоий вилояти ҳокими Н.Т. Турсунов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июндаги 232-сон қарорига 1-ИЛОВА

2023–2027 йилларда Навоий давлат педагогика институтининг кампусида қуриладиган бино ва иншоотларнинг йиллар кесимида лойиҳалаштириш ва қурилиш

Т/р Лойиҳалаштириладиган ва қуриладиган бино ва иншоотлар Бажариш муддати Масъул ижрочилар 1. «Санъатшунослик» факультети учун 2 000 ўринли ўқув биноси; амфитеатр; 600 ўринли талабалар турар жойи; ҳудуд периметри бўйлаб тўсиқ девор; трансформатор подстанцияси; ташқи муҳандислик тармоқлари; ички муҳандислик тармоқлари; қозонхона; ёпиқ ичимлик сув ҳавзаси (техник шарт асосида); ободонлаштириш, ички йўллар, ирригация тармоқлари ва кичик архитектуравий формалар; автотураргоҳ. 2024 йил декабрь Навоий вилояти ҳокимлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси, Навоий давлат педагогика институти 2. «Ўзбек тили ва адабиёти», «Тарих», «Физика ва технология», «Математика-информатика», «Табиий фанлар» факультетлари учун 5 000 ўринли 3 та ўқув биноси; 850 ўринли талабалар турар жойи; ободонлаштириш, ички муҳандислик тармоқлари, ички йўллар, ирригация тармоқлари ва кичик архитектуравий формалар; автотураргоҳ. 2025 йил декабрь Навоий вилояти ҳокимлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси, Навоий давлат педагогика институти 3. Кампус биноси; «Мактабгача ва бошланғич таълим», «Инглиз тили ва адабиёти», «Тиббиёт» факультетлари учун 4 250 ўринли 3 та ўқув биноси; 450 ўринли талабалар турар жойи; ободонлаштириш, ички муҳандислик тармоқлари, ички йўллар, ирригация тармоқлари ва кичик архитектуравий формалар; автотураргоҳ. 2026 йил декабрь Навоий вилояти ҳокимлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси, Навоий давлат педагогика институти 4. Маъмурий бино (ректорат) ва «Жисмоний маданият» факультети учун 750 ўринли 1 та ўқув биноси; 500 ўринли талабалар турар жойи; 36х18 ўлчамдаги спорт зали; ёпиқ турдаги 25х11 ўлчамдаги сув ҳавзаси; 110х75 ўлчамдаги футбол майдони; манеж (ОЗДК); «Workout» майдончаси; амфитеатр; ташқи ҳожатхона; хўжалик бинолари; ёнғинга қарши сув ҳавзалари; ободонлаштириш, ички йўллар, ирригация тармоқлари ва кичик архитектуравий формалар; автотураргоҳ. 2027 йил декабрь Навоий вилояти ҳокимлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси, Навоий давлат педагогика институти

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июндаги 232-сон қарорига 2-ИЛОВА

2023 — 2027 йилларда Навоий давлат педагогика институтининг кампуси ҳудудигача ташқи муҳандислик тармоқлари, бино ва иншоотлар, транспорт коммуникациялари қурилиши бўйича

Объект номи Ичимлик сув тармоқлари (км) Оқова сув кўтариш насос станцияси (дона) Канализация тармоқлари (км) Электр тармоқлари (км) Газ тармоқлари (км) Иссиқлик иншоотлари (дона) Кириш йўллари ва ташқи йўллар (км) Навоий давлат педагогика институтининг кампуси 0,55 Лойиҳа асосида 0,56 14,0 0,2 Лойиҳа асосида 2,5

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 7 июнь,

232-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2023 й., 09/23/232/0343-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

BOSQICHLARI

YIGʻMA KOʻRSATKICHLAR

Navoiy davlat pedagogika instituti faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Navoiy davlat pedagogika instituti talabalarining taʼlim olishi va yashashi hamda oʻqituvchilarga taʼlim berish uchun zarur shart-sharoitlar yaratish, oliy taʼlim muassasasining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi hamda Navoiy viloyati hokimligining Navoiy shahar “Yoshlik” MFY hududida 2023 — 2027-yillarda Navoiy davlat pedagogika institutining kampusini (keyingi oʻrinlarda — Kampus) bosqichma-bosqich barpo etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

2. Navoiy viloyati hokimligi Kampusni barpo etish uchun Navoiy shahar hokimligi zaxirasiga olingan Navoiy shahar, “Yoshlik” MFY hududidan 15 gektar yer maydoni doimiy foydalanish huquqi asosida Navoiy davlat pedagogika institutiga (keyingi oʻrinlarda — Institut) belgilangan tartibda ajratib berilishini taʼminlasin.

3. Quyidagilar:

2023 — 2027-yillarda Navoiy davlat pedagogika institutining kampusida quriladigan bino va inshootlarning yillar kesimida loyihalashtirish va qurilish bosqichlari 1-ilovaga muvofiq;

2023 — 2027-yillarda Navoiy davlat pedagogika institutining kampusi hududigacha tashqi muhandislik tarmoqlari, bino va inshootlar, transport kommunikatsiyalari qurilishi boʻyicha yigʻma koʻrsatkichlar 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Belgilansinki:

a) Kampusni barpo etish xarajatlari:

Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari, shu jumladan, toʻlov-kontrakt asosida oʻqitishdan tushadigan mablagʻlar, mavjud bino va inshootlarini auksion orqali sotishdan tushadigan mablagʻlar, homiylik xayriyalari va qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan;

Kampus hududigacha tashqi ichimlik va oqova suv, elektr, gaz, aloqa taʼminoti tarmoqlari va inshootlari hamda yoʻllar qurilishiga masʼul vazirlik va idoralar mablagʻlari hamda qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan;

Kampusning hududidagi ichki ichimlik va oqova suv, issiqlik, elektr, gaz tarmoqlari hamda ichki yoʻllar qurilishi Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari va qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi;

b) buyurtmachi etib:

Kampusni barpo etish boʻyicha — Navoiy viloyati hokimligi huzuridagi “Yagona buyurtmachi xizmati” davlat unitar korxonasi;

Kampus obyekti tashqi muhandislik kommunikatsiyalarining loyiha-smetalarini ishlab chiqish va qurish boʻyicha elektr energiyasi, gaz taʼminoti, aloqa tarmoqlari hamda ichki avtomobil yoʻllari boʻyicha — tegishlicha “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, “Hududgaztaʼminot” AJ, “Oʻzbektelekom” AK va Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi hisoblanadi.

Bunda Kampusning issiq suv isteʼmoli hajmining kamida 25 foizi ushbu obyektda oʻrnatiladigan quyosh suv isitish qurilmalari orqali qoplanishini taʼminlash choralari koʻriladi.

5. Qurilish ishlarini oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirishni taʼminlash hamda oʻquv jarayoni talablariga muvofiqlashtirib borish maqsadida Institutga Kampusni barpo etish davrida budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan Kapital qurilish boʻyicha prorektor lavozimini kiritish va 2 ta shtat birligidan iborat Qurilish ishlarini muvofiqlashtirish boʻlimini tashkil etishga ruxsat berilsin.

6. Belgilab qoʻyilsinki, Kampusni barpo etish:

birinchi bosqichda — Institutning budjetdan tashqari, shu jumladan toʻlov-kontrakt asosida oʻqitishdan tushadigan mablagʻlari, homiylik xayriyalari va qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobidan moliyalashtiriladi;

ikkinchi bosqichda — Institutning mavjud bino va inshootlarini auksion orqali sotishdan tushadigan mablagʻlar hisobidan moliyalashtiriladi.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi va Navoiy viloyati hokimligi bilan birgalikda oʻquv jarayoniga taʼsir etmagan holda, Institutning mavjud bino va inshootlarini alohida lotlarga (qismlarga) ajratib, belgilangan tartibda bosqichma-bosqich auksion savdolari orqali sotishni va sotishdan tushadigan mablagʻlar baholash va sotish xarajatlarini chegirgan holda Kampusni barpo etish uchun Institutning tegishli hisobvaragʻiga yoʻnaltirilishini taʼminlasin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi Navoiy viloyati hokimligi bilan birgalikda talabalar va professor-oʻqituvchilar uchun qulaylik yaratish maqsadida Kampus joylashgan hududni Navoiy shahar markazi bilan bogʻlovchi qoʻshimcha jamoat transporti yoʻnalishini tashkil etish chorasini koʻrsin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi Kampusda qurilish-montaj ishlari sifatli amalga oshirilishi boʻyicha belgilangan tartibda davlat arxitektura-qurilish nazoratini oʻrnatsin.

10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri I.Yu. Abduraxmonov, qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri B.I. Zakirov hamda Navoiy viloyati hokimi N.T. Tursunov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 7-iyundagi 232-son qaroriga 1-ILOVA

2023–2027-yillarda Navoiy davlat pedagogika institutining kampusida quriladigan bino va inshootlarning yillar kesimida loyihalashtirish va qurilish

T/r Loyihalashtiriladigan va quriladigan bino va inshootlar Bajarish muddati Masʼul ijrochilar 1. “Sanʼatshunoslik” fakulteti uchun 2 000 oʻrinli oʻquv binosi; amfiteatr; 600 oʻrinli talabalar turar joyi; hudud perimetri boʻylab toʻsiq devor; transformator podstansiyasi; tashqi muhandislik tarmoqlari; ichki muhandislik tarmoqlari; qozonxona; yopiq ichimlik suv havzasi (texnik shart asosida); obodonlashtirish, ichki yoʻllar, irrigatsiya tarmoqlari va kichik arxitekturaviy formalar; avtoturargoh. 2024-yil dekabr Navoiy viloyati hokimligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Navoiy viloyati hokimligi huzuridagi “Yagona buyurtmachi xizmati” injiniring kompaniyasi, Navoiy davlat pedagogika instituti 2. “Oʻzbek tili va adabiyoti”, “Tarix”, “Fizika va texnologiya”, “Matematika-informatika”, “Tabiiy fanlar” fakultetlari uchun 5 000 oʻrinli 3 ta oʻquv binosi; 850 oʻrinli talabalar turar joyi; obodonlashtirish, ichki muhandislik tarmoqlari, ichki yoʻllar, irrigatsiya tarmoqlari va kichik arxitekturaviy formalar; avtoturargoh. 2025-yil dekabr Navoiy viloyati hokimligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Navoiy viloyati hokimligi huzuridagi “Yagona buyurtmachi xizmati” injiniring kompaniyasi, Navoiy davlat pedagogika instituti 3. Kampus binosi; “Maktabgacha va boshlangʻich taʼlim”, “Ingliz tili va adabiyoti”, “Tibbiyot” fakultetlari uchun 4 250 oʻrinli 3 ta oʻquv binosi; 450 oʻrinli talabalar turar joyi; obodonlashtirish, ichki muhandislik tarmoqlari, ichki yoʻllar, irrigatsiya tarmoqlari va kichik arxitekturaviy formalar; avtoturargoh. 2026-yil dekabr Navoiy viloyati hokimligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Navoiy viloyati hokimligi huzuridagi “Yagona buyurtmachi xizmati” injiniring kompaniyasi, Navoiy davlat pedagogika instituti 4. Maʼmuriy bino (rektorat) va “Jismoniy madaniyat” fakulteti uchun 750 oʻrinli 1 ta oʻquv binosi; 500 oʻrinli talabalar turar joyi; 36x18 oʻlchamdagi sport zali; yopiq turdagi 25x11 oʻlchamdagi suv havzasi; 110x75 oʻlchamdagi futbol maydoni; manej (OZDK); “Workout” maydonchasi; amfiteatr; tashqi hojatxona; xoʻjalik binolari; yongʻinga qarshi suv havzalari; obodonlashtirish, ichki yoʻllar, irrigatsiya tarmoqlari va kichik arxitekturaviy formalar; avtoturargoh. 2027-yil dekabr Navoiy viloyati hokimligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Navoiy viloyati hokimligi huzuridagi “Yagona buyurtmachi xizmati” injiniring kompaniyasi, Navoiy davlat pedagogika instituti

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 7-iyundagi 232-son qaroriga 2-ILOVA

2023 — 2027-yillarda Navoiy davlat pedagogika institutining kampusi hududigacha tashqi muhandislik tarmoqlari, bino va inshootlar, transport kommunikatsiyalari qurilishi boʻyicha

Obyekt nomi Ichimlik suv tarmoqlari (km) Oqova suv koʻtarish nasos stansiyasi (dona) Kanalizatsiya tarmoqlari (km) Elektr tarmoqlari (km) Gaz tarmoqlari (km) Issiqlik inshootlari (dona) Kirish yoʻllari va tashqi yoʻllar (km) Navoiy davlat pedagogika institutining kampusi 0,55 Loyiha asosida 0,56 14,0 0,2 Loyiha asosida 2,5

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 7-iyun,

232-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 07.06.2023-y., 09/23/232/0343-son)

lex.uz