UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 7-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 7 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 7 июня 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 7 June 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ

«Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида

Мамлакатимизда электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, шу жумладан соҳага оид қонунчилик ҳужжатларини тўғридан-тўғри амал қилувчи қонун доирасида тизимлаштириш мақсадида «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди.

Ушбу Қонун билан электрон рақамли имзо, унинг очиқ ва ёпиқ калитлари, электрон рақамли имзо калитининг сертификати каби асосий тушунчалар, электрон рақамли имзо воситалари ва улардан фойдаланиш, электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолияти, электрон рақамли имзолар калитлари эгаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан боғлиқ муҳим нормалар белгилаб берилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарорида IT-парк резидентлари томонидан инглиз тилини ўқитиш бўйича хизматни кўрсатишга рухсат бериш орқали резидентлар амалга ошириши мумкин бўлган фаолият турларини кенгайтириш назарда тутилган бўлиб, ушбу қоида асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки томонидан амалга оширишга рухсат этилган фаолият турлари рўйхати кенгайтириш билан боғлиқ қўшимчалар киритилмоқда.

Мазкур қарорнинг қабул қилиниши электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасини тартибга солувчи қонуности ҳужжатларини «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига мувофиқлаштириш, шунингдек Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки томонидан амалга оширишга рухсат этилган фаолият турлари рўйхатини кенгайтириш орқали IT соҳасида инглиз тилини мукаммал ўзлаштирган мутахассисларни тайёрлашга хизмат қилади.

«Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

электрон рақамли имзо ва ундан фойдаланиш соҳасини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларини «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқлаштириш;

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари томонидан амалга оширишга рухсат этилган фаолият турлари рўйхатига ахборот технологиялари соҳасидаги таълимдан йиллик умумий даромаднинг 40 фоиздан ошмаган ҳолда, ахборот технологиялари соҳасида ташкил этиладиган таълим доирасида инглиз тилини ўқитиш бўйича хизматни кўрсатиш фаолиятини киритиш.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июндаги 233-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги регламентининг 37-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатдан ўтказиш маркази» сўзлари «Қонунчиликда белгиланган тартибда аккредитация қилинган электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 348-сон қарори билан тасдиқланган Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида :

а) 3-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ЭРИ калитининг сертификати — ЭРИнинг очиқ калити ЭРИнинг ёпиқ калитига мувофиқлигини тасдиқлайдиган электрон ҳужжат»;

б) 7-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда, ЭРИ калити сертификатининг амал қилиш муддати икки мартадан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин».

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарори билан тасдиқланган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 18-бандда :

саккизинчи хатбошидаги «келишиши шарт.» сўзлари «келишиши;» сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«ахборот технологиялари соҳасида инглиз тилини ўқитиш хизматидан тушган маблағлар ҳажми ахборот технологиялари соҳасидаги таълимдан йиллик умумий даромаднинг 40 фоизидан ошмаслигини таъминлаши шарт»;

б) 21-бандда :

қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«ахборот технологиялари соҳасида инглиз тилини ўқитиш хизматидан тушган маблағлар ҳажми ахборот технологиялари соҳасидаги таълимдан йиллик умумий даромаднинг 40 фоизидан ошганда;»;

ўнинчи хатбоши ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;

в) 2-илованинг 17-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«17. Технопарк дирекцияси томонидан тасдиқланган дастурга мувофиқ, ахборот технологиялари соҳасида, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали таълим бериш ҳамда ахборот технологиялари соҳасидаги таълимдан йиллик умумий даромаднинг 40 фоиздан ошмаган ҳолда, ахборот технологиялари соҳасида ташкил этиладиган таълим доирасида инглиз тилини ўқитиш бўйича хизматни кўрсатиш фаолияти».

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 июлдаги 413-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари орқали электрон рақамли имзо бериш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 2-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ЭРИ калитининг сертификати — ЭРИнинг очиқ калити ЭРИнинг ёпиқ калитига мувофиқлигини тасдиқлайдиган электрон ҳужжат;»;

б) 6-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда, ЭРИ калити сертификатининг амал қилиш муддати икки мартадан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.».

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июндаги 233-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 23 октябрдаги ПҚ-1836-сон қарори)» 2013 йил 23 августдаги 233-сон қарорига илованинг 19-банди .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида» 2014 йил 9 июлдаги 185-сон қарори.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ-372-сон Қонуни)» 2014 йил 11 сентябрдаги 259-сон қарорига илованинг 6-банди .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига илованинг 24-банди .

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатдан ўтказиш марказлари фаолиятини янада тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 15 июлдаги 190-сон қарори .

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 24 июлдаги 569-сон қарорининг 2-банди ва 2 - 3-иловалари .

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2021 йил 27 декабрдаги 774-сон қарорига 1-илованинг 6-банди .

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 137-банди .

11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳайъати аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида» 1993 йил 12 майдаги 219-сон қарори .

12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳайъати аъзолари тўғрисида» 1996 йил 2 июлдаги 228-сон қарори.

13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳайъати аъзолари тўғрисида» 2002 йил 16 августдаги 292-сон қарори .

14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳайъати аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида» 2011 йил 30 майдаги 155-сон қарори .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 7 июнь,

233-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2023 й., 09/23/233/0344-сон; 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон )

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI

“Elektron raqamli imzo toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni qabul qilinganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash haqida

Mamlakatimizda elektron raqamli imzodan foydalanish sohasidagi munosabatlarni tartibga solish, shu jumladan sohaga oid qonunchilik hujjatlarini toʻgʻridan-toʻgʻri amal qiluvchi qonun doirasida tizimlashtirish maqsadida “Elektron raqamli imzo toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni qabul qilindi.

Ushbu Qonun bilan elektron raqamli imzo, uning ochiq va yopiq kalitlari, elektron raqamli imzo kalitining sertifikati kabi asosiy tushunchalar, elektron raqamli imzo vositalari va ulardan foydalanish, elektron raqamli imzodan foydalanish sohasidagi davlat siyosatining asosiy yoʻnalishlari, elektron raqamli imzolar kalitlarini roʻyxatga olish markazlarining faoliyati, elektron raqamli imzolar kalitlari egalarining huquq va majburiyatlari bilan bogʻliq muhim normalar belgilab berildi.

Shu bilan birga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 22-avgustdagi PQ-357-son qarorida IT-park rezidentlari tomonidan ingliz tilini oʻqitish boʻyicha xizmatni koʻrsatishga ruxsat berish orqali rezidentlar amalga oshirishi mumkin boʻlgan faoliyat turlarini kengaytirish nazarda tutilgan boʻlib, ushbu qoida asosida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining tegishli qaroriga Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki tomonidan amalga oshirishga ruxsat etilgan faoliyat turlari roʻyxati kengaytirish bilan bogʻliq qoʻshimchalar kiritilmoqda.

Mazkur qarorning qabul qilinishi elektron raqamli imzodan foydalanish sohasini tartibga soluvchi qonunosti hujjatlarini “Elektron raqamli imzo toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni talablariga muvofiqlashtirish, shuningdek Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki tomonidan amalga oshirishga ruxsat etilgan faoliyat turlari roʻyxatini kengaytirish orqali IT sohasida ingliz tilini mukammal oʻzlashtirgan mutaxassislarni tayyorlashga xizmat qiladi.

“Elektron raqamli imzo toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2022-2023-yillarda axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasini yangi bosqichga olib chiqish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 22-avgustdagi PQ-357-son qaroriga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 1-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

elektron raqamli imzo va undan foydalanish sohasini tartibga soluvchi Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati qarorlarini “Elektron raqamli imzo toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuniga muvofiqlashtirish;

Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki rezidentlari tomonidan amalga oshirishga ruxsat etilgan faoliyat turlari roʻyxatiga axborot texnologiyalari sohasidagi taʼlimdan yillik umumiy daromadning 40 foizdan oshmagan holda, axborot texnologiyalari sohasida tashkil etiladigan taʼlim doirasida ingliz tilini oʻqitish boʻyicha xizmatni koʻrsatish faoliyatini kiritish.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi raqamli texnologiyalar vaziri Sh.X. Shermatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 7-iyundagi 233-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 9-fevraldagi 66-son qarori bilan tasdiqlangan Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazishda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organlar va vakolatli tashkilotlarning oʻzaro hamkorligi reglamentining 37-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining elektron raqamli imzolar kalitlarini roʻyxatdan oʻtkazish markazi” soʻzlari “Qonunchilikda belgilangan tartibda akkreditatsiya qilingan elektron raqamli imzolar kalitlarini roʻyxatga olish markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

2. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 10-maydagi 348-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat xizmatlari markazlari yoki onlayn tarzda (masofadan turib) rasmiy axborot resurslari orqali elektron raqamli imzo kalitini roʻyxatga olish va elektron raqamli imzo kalitining sertifikatini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :

a) 3-bandning beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ERI kalitining sertifikati — ERIning ochiq kaliti ERIning yopiq kalitiga muvofiqligini tasdiqlaydigan elektron hujjat”;

b) 7-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda, ERI kaliti sertifikatining amal qilish muddati ikki martadan koʻp boʻlmagan muddatga uzaytirilishi mumkin”.

3. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 15-iyuldagi 589-son qarori bilan tasdiqlangan Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 18-bandda :

sakkizinchi xatboshidagi “kelishishi shart.” soʻzlari “kelishishi;” soʻzi bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“axborot texnologiyalari sohasida ingliz tilini oʻqitish xizmatidan tushgan mablagʻlar hajmi axborot texnologiyalari sohasidagi taʼlimdan yillik umumiy daromadning 40 foizidan oshmasligini taʼminlashi shart”;

b) 21-bandda :

quyidagi mazmundagi oʻninchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“axborot texnologiyalari sohasida ingliz tilini oʻqitish xizmatidan tushgan mablagʻlar hajmi axborot texnologiyalari sohasidagi taʼlimdan yillik umumiy daromadning 40 foizidan oshganda;”;

oʻninchi xatboshi oʻn birinchi xatboshi deb hisoblansin;

v) 2-ilovaning 17-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“17. Texnopark direksiyasi tomonidan tasdiqlangan dasturga muvofiq, axborot texnologiyalari sohasida, shu jumladan, Internet jahon axborot tarmogʻi orqali taʼlim berish hamda axborot texnologiyalari sohasidagi taʼlimdan yillik umumiy daromadning 40 foizdan oshmagan holda, axborot texnologiyalari sohasida tashkil etiladigan taʼlim doirasida ingliz tilini oʻqitish boʻyicha xizmatni koʻrsatish faoliyati”.

4. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 29-iyuldagi 413-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining xorijdagi konsullik muassasalari orqali elektron raqamli imzo berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 2-bandning beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ERI kalitining sertifikati — ERIning ochiq kaliti ERIning yopiq kalitiga muvofiqligini tasdiqlaydigan elektron hujjat;”;

b) 6-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda, ERI kaliti sertifikatining amal qilish muddati ikki martadan koʻp boʻlmagan muddatga uzaytirilishi mumkin.”.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 7-iyundagi 233-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Elektron raqamli imzodan foydalanish sohasida normativ-huquqiy bazani takomillashtirish toʻgʻrisida” 2005-yil 26-sentabrdagi 215-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya texnologiyalari davlat qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2012-yil 23-oktabrdagi PQ-1836-son qarori)” 2013-yil 23-avgustdagi 233-son qaroriga ilovaning 19-bandi .

3. Vazirlar Mahkamasining “Elektron raqamli imzolar kalitlarini roʻyxatga olish markazlarining faoliyat koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish kiritish haqida” 2014-yil 9-iyuldagi 185-son qarori.

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (“Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek ayrim qonun hujjatlarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb topish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining 2014-yil 14-maydagi OʻRQ-372-son Qonuni)” 2014-yil 11-sentabrdagi 259-son qaroriga ilovaning 6-bandi .

5. Vazirlar Mahkamasining “Tadbirkorlik subyektlariga davlat xizmatlari koʻrsatish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2014-yil 31-dekabrdagi 377-son qaroriga ilovaning 24-bandi .

7. Vazirlar Mahkamasining “Elektron raqamli imzolar kalitlarini roʻyxatdan oʻtkazish markazlari faoliyatini yanada tartibga solishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2015-yil 15-iyuldagi 190-son qarori .

8. Vazirlar Mahkamasining “Muhammad al-Xorazmiy nomidagi Toshkent axborot texnologiyalari universitetida kadrlar tayyorlash tizimini tubdan takomillashtirish va samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 24-iyuldagi 569-son qarorining 2-bandi va 2 - 3-ilovalari .

9. Vazirlar Mahkamasining “Aholi va tadbirkorlik subyektlarining davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlari kengaytirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2021-yil 27-dekabrdagi 774-son qaroriga 1-ilovaning 6-bandi .

10. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 137-bandi .

11. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi hayʼati aʼzolarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 1993-yil 12-maydagi 219-son qarori .

12. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi hayʼati aʼzolari toʻgʻrisida” 1996-yil 2-iyuldagi 228-son qarori.

13. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi hayʼati aʼzolari toʻgʻrisida” 2002-yil 16-avgustdagi 292-son qarori .

14. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi hayʼati aʼzolarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2011-yil 30-maydagi 155-son qarori .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 7-iyun,

233-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 07.06.2023-y., 09/23/233/0344-son; 07.05.2024-y., 09/24/266/0329-son )

lex.uz