UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 12-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 12 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 12 июня 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 12 June 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТАРКИБИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Хива шаҳрида Халқаро этноспорт фестивалини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Этноспорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 25 майдаги ПҚ-259-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда халқ ўйинларини тарғиб қилиш ва оммалаштириш, халқаро миқёсда ушбу йўналишда амалий ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Этноспорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 25 майдаги ПҚ-259-сон қарорига мувофиқ 2023 йилдан бошлаб Хива шаҳрида ҳар икки йилда бир маротаба Халқаро этноспорт фестивали (кейинги ўринларда — фестиваль) ўтказилиши ҳамда Тошкент шаҳрида Миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари музейини ташкил этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Этноспорт ассоциациясининг Халқаро этноспорт фестивалини 2023 йил 7 — 10 сентябрь кунлари Хива шаҳридаги «Ичан қалъа» тарихий мажмуасида ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

3. Қуйидагилар:

Халқаро этноспорт фестивалини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) 1-иловага мувофиқ;

2023 йилда Хива шаҳрида Халқаро этноспорт фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда — чора-тадбирлар режаси) 2-иловага мувофиқ;

Халқаро этноспорт фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Манфаатдор вазирлик ва идоралар раҳбарлари — Ташкилий қўмита аъзолари чора-тадбирлар режасида белгиланган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича шахсан масъул ва жавобгар эканликлари белгилаб қўйилсин.

4. Қуйидагилар Ташкилий қўмитанинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

чора-тадбирлар режасида назарда тутилган вазифаларни ўз вақтида, тўлиқ ҳамда сифатли бажариш юзасидан масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;

фестивални ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни тезкор ҳал қилиш;

фестиваль ўтказиладиган жойлар техник ва телекоммуникация ускуналари билан жиҳозланишини таъминлаш;

фестивални юқори савияда ташкил этиш ва саҳналаштириш мақсадида бош режиссёрни танлаш;

фестивалга чет элдан иштирокчиларнинг келиши ва кетиши, уларга виза расмийлаштириш, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш масалаларини мувофиқлаштириш.

5. Хоразм вилояти ҳокимлиги:

фестиваль ўтказиладиган майдон ва ҳудудларни тайёрлаш, шунингдек, Хива шаҳрида кенг кўламли ободонлаштириш ишларини амалга оширсин;

Хива ва Урганч шаҳарларининг марказий кўчалари, диққатга сазовор жойлари, фестиваль ўтказиладиган мажмуа атрофларига Этноспорт ассоциацияси томонидан тақдим этилган фестиваль ҳақида маълумот берувчи реклама роликлари, махсус баннерлар, афиша ва плакатлар вақтинча ўрнатилишини таъминласин;

фестиваль доирасида Хива шаҳрида «Халқаро этнофестивал боғи»ни ташкил этиш чораларини кўрсин.

6. Белгилансинки, фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар:

50 фоизи — Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси доирасида назарда тутилган маблағлар ҳамда Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;

50 фоизи — Хоразм вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, ҳомийлик хайриялар ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва «Ҳунарманд» уюшмасига фестиваль доирасида «Ичан қалъа» тарихий мажмуасида халқимизнинг миллий маданияти ва урф-одатларини намоён қилувчи ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳамда санъат асарлари кўргазмали майдончаларини ташкил этиш тавсия этилсин.

8. Ташқи ишлар вазирлиги:

Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Этноспорт ассоциацияси билан биргаликда фестивалга меҳмонлар ва иштирокчиларни Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари орқали таклиф этишни таъминласин;

Спорт вазирлиги тақдим этган рўйхатга асосан фестивалга Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган халқаро ташкилотлар ва дипломатлик ваколатхоналар вакилларини таклиф қилсин;

Спорт вазирлигининг виза талабномасига асосан фестивалга ташриф буюрувчи меҳмонлар учун Ўзбекистон Республикасига кириш визаларининг белгиланган тартибда консуллик йиғимлари ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фестиваль давомида меҳмонлар ва иштирокчилар хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фестиваль ўтказиладиган ҳудудларда тез тиббий ёрдам пунктларини ташкил этсин, тадбирлар ўтказиладиган вақтда санитария қоидалари, нормаларига ва гигиена нормативларига қатъий риоя этилишини назоратга олсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси фестивалда хорижий давлатлардан этноспорт йўналиши бўйича иштирок этиш мақсадида келадиган иштирокчилар учун божхона постларида қулайликлар яратсин.

Бунда фестиваль иштирокчиларига, истисно тариқасида, фестиваль доирасида ташкил этиладиган тадбирлар учун спорт жиҳозлари ва отлар, тадбирлар доирасида ишлатиладиган стендлар ҳамда реклама материалларининг (каталоглар, прейскурантлар, плакат, планшет, буклет, брошюра ва бошқалар) божхона юк декларациясини расмийлаштирмасдан ва божхона тўловлари ундирилмасдан, шунингдек, рухсат берувчи ҳужжатларни ва сертификатларни расмийлаштирмаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча олиб кирилиши ва қайтариб олиб чиқиб кетилишига рухсат берилади.

12. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси ҳамда Этноспорт ассоциациясининг Олимпия ва паралимпия шон шуҳрати музейида (кейинги ўринларда — Музей) умумий чекланган штат бирликлари доирасида Миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўлимини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Маданий мерос агентлиги, Этноспорт ассоциацияси:

халқ ўйинлари ва миллий спорт турларига оид экспонатларни Музейда сақлаш ва намойиш этиш учун ажратсин;

вазирликлар, идоралар ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда уларга тегишли бўлган этноспорт турлари ва халқ ўйинлари мавзусидаги экспонатлар белгиланган тартибда Музейга берилишини ташкил этсин;

ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, миллий ўйинларни (ланка, чиллак, оқ теракми — кўк терак ва бошқалар) ўзида акс эттирган майдончалар ташкил этилишини таъминласин.

Миллий телерадиокомпания билан биргаликда Музейда намойиш этиш учун миллий спорт турлари бўйича Ўзбекистон спортчиларининг халқаро мусобақалардаги иштироки тўғрисидаги видеофильмларни яратсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпания ва Этноспорт ассоциацияси билан биргаликда:

2023 йил 1 июлга қадар фестивални маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш бўйича медиа-режа ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.

фестивалга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш бўйича амалга ошириладиган ишларни маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари, фестиваль веб-сайтида ҳамда ижтимоий тармоқларда мунтазам ёритиб борсин.

15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов ҳамда Хоразм вилояти ҳокими Ж.Р. Рахимов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 июндаги 240-сон қарорига 1-ИЛОВА

Халқаро этноспорт фестивалини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

1. А.Н. Арипов — Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ташкилий қўмита раиси 2. А.И. Икрамов — спорт вазири, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари 3. Ж.Р. Рахимов — Хоразм вилояти ҳокими, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари 4. А.З. Саъдуллаев — Ёшлар ишлари агентлиги директори 5. О.А. Назарбеков — маданият вазири 6. Ш.Х. Шерматов — рақамли технологиялар вазири 7. А.А. Худаяров — соғлиқни сақлаш вазири в.б. 8. Б.Ж. Аълоев — ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари 9. Р.М. Джураев — Миллий гвардия қўмондони 10. Б.Т. Абдуллаев — ички ишлар вазири ўринбосари 11. А.Х. Қулдашев — фавқулодда вазиятлар вазири 12. Б.Қ. Юсупалиев — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси 13. А.К. Кўчимов — Миллий ахборот агентлиги Бош директори 14. А.А. Джурабаев — Миллий телерадиокомпания раиси 15. О.О. Касимов — Миллий олимпия қўмитаси раиси 16. У.М. Мустафоев — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси в.б. 17. Ш.Ш. Худайкулов — «Uzbekistan Airways» АЖ бошқаруви раиси 18. Ж.О. Умарходжаев — «Uzbekistan Airports» АЖ бошқаруви раиси в.б. 19. З.Г. Нарзуллаев — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси 20. У.Т. Абдуллаев — «Ҳунарманд» уюшмаси раиси 21. О.К. Норинбоев — Этноспорт ассоциацияси раиси, Ташкилий қўмита котиби

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 июндаги 240-сон қарорига 2-ИЛОВА

2023 йилда Хива шаҳрида Халқаро этноспорт фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича

Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Бажариш муддати Молиялаштириш манбалари Ижро учун масъуллар I. Халқаро этноспорт фестивалини ўтказиш бўйича ташкилий масалалар 1. 2023 йил сентябрь ойида Хива шаҳрида Халқаро этноспорт фестивалини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита йиғилишини ўтказиш. 1. Чора-тадбирлар режасидаги топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар, ҳокимликларнинг масъул ижрочиларини белгилаш, ишларни молиялаштириш манбаларига аниқлик киритиш масалаларини муҳокама қилиш юзасидан Ташкилий қўмита йиғилишларини ўтказиш. 2023 йил июнь — август - Халқаро этноспорт фестивалини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита 2. Фестиваль доирасида: иштирокчиларни кутиб олиш, меҳмонхонага жойлаштириш, овқатлантириш, транспорт билан таъминлаш ва кузатиш; маданий ва спорт тадбирларини ташкил этиш ҳамда уларнинг оммавий-ахборот воситаларида ёритилишини таъминлан; маданий дам олишни ташкил этиш, таржимонлар ва волонтёрлар билан ишларни ташкил қилиш. 2023 йил август-сентябрь Хоразм вилояти ҳокимлиги, Этноспорт ассоциацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 3. Таржимон ва волонтёрларга йўриқнома асосида тушунтиришлар бериш. Ёшлар ишлари агентлиги 2. Фестиваль ўтказиладиган жойни тайёрлаш (Хива шаҳридаги «Ичан Қалъа» тарихий мажмуаси ҳудуди). 1. Фестиваль ўтказиладиган жойни (шу жумладан, бино-иншоотларни) белгилаш тўғрисида Хоразм вилояти ҳокимининг тегишли қарорини қабул қилиш. Бунда фестивалда иштирок этадиган маҳаллий (республиканинг 14 та ҳудуди бўйича ҳар бирига алоҳида) ҳамда хорижлик делегациялар учун алоҳида павильонлар ташкил этишни, шунингдек, кўнгилочар тадбирлар, овқатланиш шохобчалари, автотураргоҳлар, эко-ҳожатхоналар учун алоҳида жойлар ва спорт тадбирлари ўтказиладиган жойлар ажратилишини назарда тутиш. 2023 йил июнь - Хоразм вилояти ҳокимлиги 2. Нуфузли ландшафт дизайнерларини жалб қилган ҳолда, фестиваль доирасида Хива шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш. 2023 йил июль-август Хоразм вилояти ҳокимлиги маблағлари Хоразм вилояти ҳокимлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ 3. Фестиваль ўтказиладиган ҳудудда муҳандислик-коммуникация тармоқларини соз ҳолатга келтириш ва уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, шу жумладан, тунги ёритиш чироқлари устунларини тартибга келтириш. 4. Фестивалнинг бадиий қисмини ҳар томонлама пухта ишлаб чиқилишини таъминлаш мақсадида «Ичан Қалъа» тарихий мажмуасида ҳар бир маданий ва спорт тадбирлари учун жойларни белгилаш ҳамда тегишли саҳналар қуриш. 2023 йил август Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги 3. Фестивалга меҳмонлар ва иштирокчиларни таклиф этиш. Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари орқали фестивалга меҳмонларни таклиф этиш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш: ташриф буюрадиган меҳмонларнинг рўйхатини шакллантириш; меҳмонларнинг келиб кетишларини ўзида мужассам этган режа-графикни тайёрлаш; фестивалга вакиллари келиши кутилаётган хорижий давлатлар билан музокаралар олиб бориш ва уларга тегишли таклифномаларни юбориш. 2023 йил июль-август - Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги 4. Фестиваль иштирокчиларини меҳмонхона билан таъминлаш. 1. Хива шаҳри ва унга чегарадош туман (шаҳар)лардаги мавжуд меҳмонхоналар бўйича тегишли маълумотларни шакллантириш. 2023 йил июнь Ижрочилар маблағлари Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги, вазирлик ва идоралар, ташаббускор тадбиркорлик субъектлари 2. Меҳмонхоналарда меҳмонларни қабул қилиш имконияти етарли бўлмаган тақдирда, Урганч шаҳридаги меҳмонхоналарга меҳмонларни жойлаштириш чораларини кўриш. 2023 йил сентябрь 5. Фестиваль иштирокчиларининг овқатланишини ташкил этиш. 1. Меҳмонларнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш. 2023 йил август Ижрочилар маблағлари Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги 2. Хива шаҳридаги овқатланиш шохобчалари ва ресторанлар бўйича тегишли маълумотларни шакллантириш. 3. Меҳмонларнинг овқатланишини юқори даражада ташкил этиш. Фестиваль кунлари 6. Фестивалга шартнома асосида автотранспорт корхоналарини жалб этишга кўмаклашиш. Этноспорт ассоциацияси буюртмасига мувофиқ фестивалга ташриф буюрадиган Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раҳбарлари ва масъул ходимларига хизмат кўрсатиш учун 10 та енгил автотранспорт, 15 та йўловчи ташувчи кўп ўриндиқли автотранспорт, 10 та автобус билан таъминлаш. Фестиваль кунлари Ижрочилар маблағлари Транспорт вазирлиги, «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти 7. Фестивалнинг бадиий қисмини юқори савияда ташкил этиш. 1. Фестиваль дастурини ишлаб чиқиш. 2023 йил июнь, Ижрочилар маблағлари Маданият ва туризм вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Миллий телерадиокомпания 2. Фестивалнинг очилиш ва ёпилиш ҳамда бадиий қисмларини тажрибали сценарист ва режиссёрлар, композитор ва бастакорлар, балетмейстерлар, саҳна рассомлари, истеъдодли ёш ижрочилар, фольклор санъати вакилларини жалб этган ҳолда юқори бадиий савияда тайёрлаш. 2023 йил июль — сентябрь 3. Дастурни туристик ташкилотларга тақдим этиш ҳамда фестивал веб-сайтида ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш. 8. Эсдалик совғаларини (буюмлар) тайёрлаш. Фестивални тарғиб этувчи эсдалик буюмлари ва босма маҳсулотлар (брендбук, памфлет, буклет ва бошқалар) тайёрлаш. 2023 йил июль Ижрочилар маблағлари ва ҳомийлик хайриялари Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси, Савдо-саноат палатаси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги 9. Маҳаллий темир йўл вокзаллари ва аэропортларда меҳмонларни муносиб кутиб олиш ва кузатиш. 1. Хориждан ташриф буюрадиган фестиваль иштирокчиларини маҳаллий темир йўл вокзаллари ва аэропортларда кутиб олиш ҳамда кузатиш бўйича штаблар ташкил қилиш. 2023 йил август Ижрочилар маблағлари ва ҳомийлик хайриялари Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Uzbekistan Airports» АЖ, «Uzbekistan Airways» АЖ, туристик ташкилотлар 2. Меҳмонларни кутиб олиш жойларига фестиваль тўғрисидаги маълумотномаларни ўрнатиш. 3. Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раҳбарлари ва бошқа аъзоларни Ислом Каримов номидаги «Тошкент» ҳамда «Урганч» халқаро аэропортининг VIP зали, шунингдек, «Тошкент», «Урганч» темир йўл вокзали орқали белгиланган тартибда кутиб олиш ва кузатиш. Белгиланган муддатларда 4. Фестиваль кунлари Тошкент шаҳридан Хоразм вилоятига ҳаракатланувчи фестиваль иштирокчилари учун йўловчи поездларига белгиланган тартибда жойлар ажратилиши ва зарур ҳолларда қўшимча поездлар ҳамда лозим бўлганда чартер рейслар қўйилишини таъминлаш. 10. Фестивални ўтказиш даврида хавфсизлик чораларини кўриш. Фестивални ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, тез тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чораларини кўриш. Фестиваль кунлари Ижрочилар маблағлари ва ҳомийлик хайриялари Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги 11. Фестиваль веб-сайтини яратиш. Тадбирни юқори савияда ёритиш мақсадида фестивалнинг веб-сайтини яратиш ва унда ахборотларни уч тилда (ўзбек, рус, инглиз) мунтазам ёритиб бориш. Фестивалда иштирок этиш истагини билдирадиган хорижий давлатлар иштирокчиларининг ушбу веб-сайт орқали онлайн ариза топширишлари ва рўйхатдан ўтишлари учун имконият яратиш. 2023 йил июль-август Ижрочилар маблағлари ва ҳомийлик хайриялари Рақамли технологиялар вазирлиги, Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги II. Маданий-маърифий тадбирлар 12. Маданий тадбирларни ташкил этиш. 1. Республикамизнинг моҳир ошпазлари иштирокида икки босқичли «Ош пишириш чемпионати»ни ташкил этиш. Фестиваль кунлари Ижрочилар маблағлари ва ҳомийлик хайриялари Хоразм вилояти ҳокимлиги, Миллий ошпазлар уюшмаси 2. Мамлакатимизда етиштирилган сара қовунлардан «Қовун сайли»ни ташкил этиш. Хоразм вилояти ҳокимлиги 3. Фестивалнинг ёпилиш маросимида тантанали мушакбозликни ташкил этиш. Мудофаа вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги 4. Фестивалнинг ёпилиш маросимида Ҳумо қуши фонида ( 200 та дронлар иштирокида ) дронлар шоусини ташкил этиш. Рақамли технологиялар вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги 5. Фестивалда миллий халқ ўйинларида иштирок этадиган (200 нафар) болалар учун махсус кийимларни тайёрлаш. Бунда: ўғил болалар учун — қора шим, оқ яктак, белбоғ, дўппи, қора рангли туфли; қиз болалар учун — атлас лозим, атлас кўйлак, қора рангли туфли, дўппи. 2023 йил июль Маданият ва туризм вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги Болаларнинг фестивалга тайёргарлик кўриш жараёнига ўз вақтида тўлиқ иштирок этишларини таъминлаш. 2023 йил июнь — сентябрь Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 13. Маҳаллий ҳамда хорижий оммавий ахборот воситаларида фестивални мунтазам ёритиш. 1. Фестиваль доирасида ўтказиладиган тадбирлар, унинг мақсади ва вазифаларини маҳаллий ва хорижий ОАВларда мунтазам ёритиш бўйича медиа-режа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2023 йил 1 июль - Ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги, Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпания, Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги, вазирлик ва идоралар 2. Фестивални тарғиб этувчи камида 3 та реклама роликларини тайёрлаш, марказий ва барча маҳаллий телеканалларда мунтазам намойиш қилиш. 2023 йил июль — сентябрь Ижрочилар маблағлари ва ҳомийлик хайриялари 3. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари ва консуллик идораларини фестивални тарғиб қилувчи фото ва видеоматериаллар билан таъминлаш, шунингдек, чет эл ОАВлари орқали сайёҳлар ҳамда фестивалда иштирок этишга ундовчи тарғибот материалларини намойиш этиш. 2023 йил давомида 4. Фестивални хорижлик сайёҳлар экскурсия маршрутига киритиш. 2023 йил июль Маданият ва туризм вазирлиги 14. Фестивалда халқимиз маданияти ва урф-одатларини намоён қилувчи санъат асарларини намойиш қиладиган кўргазмали майдончаларни ташкил қилиш учун шароитлар яратиш. 1. Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос миллий санъат асарлари ва маданий ҳаётини акс эттирувчи кўргазмали майдончалар макетини тайёрлаш. 2023 йил август Ижрочилар маблағлари ва ҳомийлик хайриялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Республика «Ҳунарманд» уюшмаси, Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси, Ўзбекистон бадиий ижодкорлар уюшмаси 2. Республиканинг ҳар бир (14 та) ҳудудидан ўзбек миллий қоғози, матолари, каштадўзлик, керамика, ёғоч ўймакорлиги, наққошлик санъат асарлари усталари иштирокини таъминлаш. Фестиваль кунлари 3. Фестиваль учун ажратилган майдон ҳудудида рассомлар хиёбони ташкил этиш ва фестиваль иштирокчиларига маҳорат дарсларини намойиш этиш. Фестиваль кунлари 15. Хорижлик меҳмонларни Ўзбекистоннинг тарихий, маданий ва маърифий ҳаёти билан таништириш. 1. Хорижлик фестиваль иштирокчилари ва меҳмонларни шаҳарнинг тарихий обидалари ва диққатга сазовор жойлари билан яқиндан таништириш мақсадида экскурсия маршрутини ишлаб чиқиш. 2023 йил июль - Маданият ва туризм вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги 2. Экскурсия маршрутига киритилган жойларни белгиланган тарзда ободонлаштириш, таъмирлаш ҳамда меҳмонларни қабул қилиш учун шай ҳолатга келтириш. 2023 йил август Хоразм вилояти ҳокимлиги 3. Фестивални ўтказишга тайёргарлик кўриш жараёнлари ҳақида махсус ҳужжатли фильм суратга олиш ва барча миллий телеканаллар орқали уч тилда намойиш этиш. 2022 йил август-сентябрь Кинематография агентлиги, Миллий ахборот агентлиги 16. «Wi-Fi» ҳудудларини ташкил этиш. Ташкилий қўмита мурожаатига асосан фестиваль ўтказиладиган ҳудудда бепул «Wi-Fi» хизматини ташкил этиш. Фестиваль кунлари Ижрочилар маблағлари ва ҳомийлик хайриялари Рақамли технологиялар вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги III. Халқаро тадбирлар 17. Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси ҳамкорлигида халқаро спорт тадбирларини ташкил этиш. 1. Мусобақалар низомини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш (кураш, белбоғли кураш, турон яккакураши, ўзбек жанг санъати, баҳодирлар ўйинлари ва тош кўрсатиш, мас рестлинг, бел олиш ва учкураш, камондан отиш, от спорти турлари). 2. Тасдиқланган низомга мувофиқ халқаро мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш. 3. Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси ҳамкорлигида форумни ташкил этиш ва ўтказиш. 2023 йил сентябрь Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режаси, ижрочилар маблағлари ва ҳомийлик хайриялари Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси IV. Фестиваль тадбирларини молиялаштириш 18. Фестивални молиялаштириш. 1. Фестиваль харажатлари сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2023 йил июль Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси, Маданият ва туризм вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2. Тасдиқланган смета харажатлари асосидаги маблағларни фетсивални ташкил этиш бўйича буюртмачига фестиваль жараёнлари бошланмасдан олдин тўлаб бериш чораларини кўриш. 2023 йил 15 август

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 июндаги 240-сон қарорига 3-ИЛОВА

Халқаро этноспорт фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Халқаро этноспорт фестивалини (кейинги ўринларда — Фестиваль) ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Фестиваль қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ўтказилади:

халқ ўйинларини тарғиб қилиш ва оммалаштириш, халқаро миқёсда ушбу йўналишда амалий ҳамкорлик ва спорт алоқаларини кучайтириш;

этноспорт турларининг тарихи, халқ ўйинларини мукаммал ўрганиш, ёш авлодда халқ ўйинларига бўлган муҳаббат туйғуларини камол топтириш, уларни мардлик, ҳалоллик, миллий ва умуминсоний қадриятлар, она Ватанга ва аждодлар меросига юксак садоқат руҳида тарбиялаш;

этноспорт турларини ривожлантириш, халқ ўйинларини янада оммалаштириш, ўзбек миллий спорт турлари, бошқа халқларнинг турдош спорт турлари бўйича халқ ўйинларини қамраб олиш.

3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

мандат комиссияси — фестиваль доирасида ташкил этиладиган халқаро спорт тадбирларида иштирок этиш истагини билдирган спортчилар ҳолатини ва ҳужжатларини ўрганувчи ҳакамлар ҳайъати аъзолари таркибидан шакллантириладиган орган. Мандат комиссияси таркиби ҳакамлар ҳайъати томонидан тасдиқланади;

спорт тадбирлари иштирокчиси — фестиваль доирасида ташкил этиладиган халқаро спорт тадбирларида иштирок этиш истагини билдирган маҳаллий ва халқаро спортчилар;

фестиваль иштирокчиси — фестиваль доирасида ташкил этиладиган маданий ва спорт тадбирларида иштирок этувчилар, шунингдек, хорижий давлатларнинг ушбу йўналишларда ташриф буюрадиган вакиллари, маҳаллий ва чет эллик оммавий ахборот воситалари вакиллари;

форум иштирокчиси — Бутунжаҳон этноспорт конфедерациясига аъзо давлатларнинг вакиллари, мутахассислари ҳамда фахрий меҳмонлар.

4. Фестиваль ҳар икки йилда бир марта ўтказилади.

5. Фестиваль Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги (кейинги ўринларда — Фестиваль ташкилотчиси) томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.

6. Фестиваль ушбу Низомга иловага мувофиқ схема асосида ташкил этилади.

2-боб. Фестивални ўтказиш тартиби ва шартлари

7. Фестиваль доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

этноспорт турлари ва халқ ўйинларини ривожлантириш ҳамда уларнинг аҳамиятини янада ошириш юзасидан форум;

хорижий ва Ўзбекистон спортчилари иштирокида халқаро мусобақалар;

икки босқичли миллий ош пишириш чемпионати;

сайиллар, мамлакатимизнинг дунёга машҳур шахслари ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида замонавий усулда саҳналаштирилган дастур намойишлари;

ўзбек миллий қоғози, миллий матолари, керамика ва ёғоч ўймакорлиги майдончалари;

наққошлик ва каштадўзлик санъати кўргазмаси;

кулолчилик усталари томонидан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси, бахшичилик санъати тарихига оид кўргазма, ўзбек, форс, араб, инглиз ва рус тилларида нашр этилган илмий-тадқиқот асарлари ҳамда илмий-маърифий адабиётлар намойиши;

мамлакатимизда етиштирилган сара қовунлардан «қовун сайли»;

миллий халқ ўйинларидан кўргазмали ўйинлар;

миллий либос ва миллий тақинчоқлар билан кўргазмали чиқишлар, театрлаштирилган томошалар, аския ва қизиқчилар, фольклор ва дорбозлик жамоаларининг томоша дастурлари намойиши;

фестиваль кўрик-танлови ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ва гала-концерт.

8. Фестивалга мос даврда Тошкент шаҳридан спорт жиҳозлари ҳамда соҳа мутахассислари жалб қилинади.

9. Фестивалнинг ишчи тиллари ўзбек, инглиз ва рус тиллари ҳисобланади.

10. Фестиваль доирасида ўтказиладиган спорт тадбирлари Фестиваль ташкилотчиси томонидан тасдиқланадиган ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан баҳоланади.

Шунингдек, фестиваль доирасида ўтказиладиган маданий ва спорт тадбирларига ҳар бир мамлакатдан иштирокчилар таклиф этилиши, уларнинг яшаш, овқатланиш, Ўзбекистонга келиб-кетиши, ички транспорт ва йўл харажатлари ушбу Низомнинг 15-бандида белгиланган манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши мумкин.

11. Фестивалда иштирок этиш истагини билдирган спортчилар ва жамоалар қуйидаги ҳужжатларни фестивалнинг веб-сайти орқали тақдим этиши лозим.

иштирок этиш учун маълумотнома (резюме);

иштирокчининг паспорт нусхаси;

спорт тури ва вазн тоифаси (йўналиши);

номзоднинг 3х4 ва 10х15 ҳажмдаги рангли фотосурати (4 тадан).

12. Фестиваль доирасидаги спорт тадбирлари ўтказилишидан бир кун олдин иштирокчилар мандат комиссиясига ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим этиб, кўрикдан ўтадилар.

13. Маҳаллий ва хорижлик иштирокчилар фестиваль доирасида ўтказиладиган спорт ва маданий тадбирларда иштирок этиш учун фестиваль бошланишидан бир ой олдин мазкур Низомнинг 11-бандида келтирилган ҳужжатларни Фестиваль ташкилотчисига тақдим этадилар.

14. Фестиваль доирасида ташкил этиладиган спорт тадбирлари халқаро ташкилотлар томонидан тасдиқланадиган низомларда белгиланган тартиблар асосида спорт турининг хусусиятидан келиб чиқиб ўтказилади.

15. Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи — Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси доирасида назарда тутилган маблағлар ҳамда Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ва 50 фоизи — Хоразм вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

16. Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси фестивални ташкил этиш ва ўтказиш бўйича буюртмачи ҳисобланади.

3-боб. Ҳакамлар ҳайъати фаолиятини ташкил этиш

17. Фестиваль доирасида ўтказиладиган халқаро мусобақаларни баҳолаш учун ҳар бир спорт тури бўйича ҳакамлар ҳайъати фаолияти ташкил этилади.

Ҳакамлар ҳайъати таркибига малакали мутахассислар, таниқли спортчилар ва спорт усталари, шунингдек, иштирокчи давлатлардан тегишли соҳаларнинг фахрийлари киритилади.

4-боб. Мукофотлаш тартиби

18. Фестиваль доирасида ўтказиладиган халқаро мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган иштирокчилар Фестиваль ташкилотчиси томонидан медаль ва дипломлар билан тақдирланади.

19. Фестиваль ташкилотчиси, ижодий уюшмалар, жамғармалар, бошқа ташкилотларнинг мустақил равишда ҳакамлар ҳайъати аъзолари ва мухлислар эътирофига сазовор бўлган спорт тадбирлари иштирокчилари ҳамда фестиваль иштирокчилари «Энг ёш иштирокчи», «Мухлислар эътирофига сазовор бўлган энг яхши спортчи», «Фахрий спортчи» каби номинациялар ва бошқа номинациялар бўйича махсус диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

20. Ҳар бир спорт тадбири иштирокчилари ҳамда фестиваль иштирокчиларига Халқаро этноспорт фестивали иштирокчиси сертификати тақдим этилади.

5-боб. Фестиваль ташкилотчисининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

21. Фестиваль ташкилотчиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фестиваль бўйича аудио, видео, босма ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва тарқатиш;

фестивалда иштирок этиш истагини билдирган жисмоний ва юридик шахслар томонидан Фестиваль ташкилотчисига юбориладиган материаллардан қонунчиликка мувофиқ реклама мақсадида фойдаланиш;

фестивалга етакчи продюсер, менежерлар ва соҳа мутахассисларини жалб этиш.

22. Фестиваль доирасида ўтказиладиган спорт ва маданий тадбирларга ҳужжатларни тақдим этиш муддатларини белгилаш, фестивалнинг харажатлар сметасини шакллантириш ҳамда Халқаро спорт федерациялари (ассоциациялари) томонидан ташкил этиладиган спорт тадбирлари низомларининг ўз вақтида тасдиқланишини таъминлаш фестиваль ташкилотчисининг мажбуриятлари ҳисобланади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

23. Ушбу Низомни амалга оширишда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

24. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Халқаро этноспорт фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Хива шаҳрида ўтказиладиган Халқаро этноспорт фестивалини ташкил этиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Спорт вазирлиги, тегишли спорт федерациялари (ассоциациялар) Фестиваль доирасида ўтказиладиган спорт мусобақаларининг низом лойиҳаларини ишлаб чиқади. Халқаро ташкилотлар билан спорт мусобақаларининг низом лойиҳаларини келишади ва тасдиқлайди. Тасдиқланган низомларни фестиваль веб-сайтида эълон қилади. ҳар йили июль ойида 2-босқич Ташкилий қўмита Халқаро этноспорт фестивалини ўтказиш муддатини эълон қилади. ҳар йили июль-август ойларида 3-босқич Спорт вазирлиги, тегишли спорт федерациялари (ассоциациялар) Халқаро этноспорт фестивалида иштирок этиш истагини билдирган Бутунжаҳон Этноспорт конфедерациясига аъзо давлатлар ва таклиф этилган давлат вакилларидан буюртмаларни қабул қилади. ҳар йили июль-август ойларида 4-босқич Маҳаллий ва хорижлик иштирокчилар Фестиваль доирасида ўтказиладиган спорт ва маданий тадбирларда иштирок этиш учун фестиваль веб-сайти орқали рўйхатдан ўтиб, тегишли ҳужжатларини Спорт вазирлигига тақдим этади. фестиваль бошланишидан бир ой олдин 5-босқич Спорт вазирлиги Спорт турлари бўйича ҳакамлар ҳайъати таркибини шакллантиради ва тасдиқлайди. ҳар йили август ойида 6-босқич Ҳакамлар ҳайъати Спорт турлари бўйича иштирокчиларни мандат комиссияси кўригидан ўтказади. мусобақа ўтказилишидан бир кун олдин 7-босқич Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси Халқаро этноспорт фестивалининг юқори савияда ўтказилишини таъминлайди. ҳар йили сентябрь ойида

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 12 июнь,

240-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 09/23/240/0356-сон; 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TARKIBI

CHORA-TADBIRLAR REJASI

NIZOM

SXEMASI

Xiva shahrida Xalqaro etnosport festivalini oʻtkazish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Etnosport turlarini ommalashtirish va rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 25-maydagi PQ-259-son qarori ijrosini taʼminlash hamda xalq oʻyinlarini targʻib qilish va ommalashtirish, xalqaro miqyosda ushbu yoʻnalishda amaliy hamkorlik aloqalarini kuchaytirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Etnosport turlarini ommalashtirish va rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 25-maydagi PQ-259-son qaroriga muvofiq 2023-yildan boshlab Xiva shahrida har ikki yilda bir marotaba Xalqaro etnosport festivali (keyingi oʻrinlarda — festival) oʻtkazilishi hamda Toshkent shahrida Milliy sport turlari va xalq oʻyinlari muzeyini tashkil etish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar siyosati va sport vazirligi, Xorazm viloyati hokimligi, Etnosport assotsiatsiyasining Xalqaro etnosport festivalini 2023-yil 7 — 10-sentabr kunlari Xiva shahridagi “Ichan qalʼa” tarixiy majmuasida oʻtkazish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

3. Quyidagilar:

Xalqaro etnosport festivalini oʻtkazish boʻyicha tashkiliy qoʻmita tarkibi (keyingi oʻrinlarda — Tashkiliy qoʻmita) 1-ilovaga muvofiq;

2023-yilda Xiva shahrida Xalqaro etnosport festivalini tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi (keyingi oʻrinlarda — chora-tadbirlar rejasi) 2-ilovaga muvofiq;

Xalqaro etnosport festivalini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Manfaatdor vazirlik va idoralar rahbarlari — Tashkiliy qoʻmita aʼzolari chora-tadbirlar rejasida belgilangan tadbirlarni oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirish boʻyicha shaxsan masʼul va javobgar ekanliklari belgilab qoʻyilsin.

4. Quyidagilar Tashkiliy qoʻmitaning asosiy vazifalari etib belgilansin:

chora-tadbirlar rejasida nazarda tutilgan vazifalarni oʻz vaqtida, toʻliq hamda sifatli bajarish yuzasidan masʼul vazirlik va idoralar faoliyatini muvofiqlashtirib borish;

festivalni oʻtkazish bilan bogʻliq tashkiliy masalalarni tezkor hal qilish;

festival oʻtkaziladigan joylar texnik va telekommunikatsiya uskunalari bilan jihozlanishini taʼminlash;

festivalni yuqori saviyada tashkil etish va sahnalashtirish maqsadida bosh rejissorni tanlash;

festivalga chet eldan ishtirokchilarning kelishi va ketishi, ularga viza rasmiylashtirish, transport va tibbiy xizmat koʻrsatish masalalarini muvofiqlashtirish.

5. Xorazm viloyati hokimligi:

festival oʻtkaziladigan maydon va hududlarni tayyorlash, shuningdek, Xiva shahrida keng koʻlamli obodonlashtirish ishlarini amalga oshirsin;

Xiva va Urganch shaharlarining markaziy koʻchalari, diqqatga sazovor joylari, festival oʻtkaziladigan majmua atroflariga Etnosport assotsiatsiyasi tomonidan taqdim etilgan festival haqida maʼlumot beruvchi reklama roliklari, maxsus bannerlar, afisha va plakatlar vaqtincha oʻrnatilishini taʼminlasin;

festival doirasida Xiva shahrida “Xalqaro etnofestival bogʻi”ni tashkil etish choralarini koʻrsin.

6. Belgilansinki, festivalga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlar:

50 foizi — Sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining kalendar rejasi doirasida nazarda tutilgan mablagʻlar hamda Yoshlarga oid davlat siyosatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari;

50 foizi — Xorazm viloyati mahalliy budjetining qoʻshimcha manbalari, homiylik xayriyalar va qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladi.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi va “Hunarmand” uyushmasiga festival doirasida “Ichan qalʼa” tarixiy majmuasida xalqimizning milliy madaniyati va urf-odatlarini namoyon qiluvchi hunarmandchilik mahsulotlari hamda sanʼat asarlari koʻrgazmali maydonchalarini tashkil etish tavsiya etilsin.

8. Tashqi ishlar vazirligi:

Sport vazirligi, Milliy olimpiya qoʻmitasi hamda Etnosport assotsiatsiyasi bilan birgalikda festivalga mehmonlar va ishtirokchilarni Oʻzbekiston Respublikasining xorijdagi diplomatik vakolatxonalari va konsullik muassasalari orqali taklif etishni taʼminlasin;

Sport vazirligi taqdim etgan roʻyxatga asosan festivalga Oʻzbekistonda akkreditatsiyadan oʻtgan xalqaro tashkilotlar va diplomatlik vakolatxonalar vakillarini taklif qilsin;

Sport vazirligining viza talabnomasiga asosan festivalga tashrif buyuruvchi mehmonlar uchun Oʻzbekiston Respublikasiga kirish vizalarining belgilangan tartibda konsullik yigʻimlari undirilmasdan rasmiylashtirilishini taʼminlasin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Milliy gvardiyasi va Favqulodda vaziyatlar vazirligi festival davomida mehmonlar va ishtirokchilar xavfsizligini taʼminlash boʻyicha zarur chora-tadbirlarni amalga oshirsin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi festival oʻtkaziladigan hududlarda tez tibbiy yordam punktlarini tashkil etsin, tadbirlar oʻtkaziladigan vaqtda sanitariya qoidalari, normalariga va gigiyena normativlariga qatʼiy rioya etilishini nazoratga olsin.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi festivalda xorijiy davlatlardan etnosport yoʻnalishi boʻyicha ishtirok etish maqsadida keladigan ishtirokchilar uchun bojxona postlarida qulayliklar yaratsin.

Bunda festival ishtirokchilariga, istisno tariqasida, festival doirasida tashkil etiladigan tadbirlar uchun sport jihozlari va otlar, tadbirlar doirasida ishlatiladigan stendlar hamda reklama materiallarining (kataloglar, preyskurantlar, plakat, planshet, buklet, broshyura va boshqalar) bojxona yuk deklaratsiyasini rasmiylashtirmasdan va bojxona toʻlovlari undirilmasdan, shuningdek, ruxsat beruvchi hujjatlarni va sertifikatlarni rasmiylashtirmagan holda, Oʻzbekiston Respublikasi hududiga vaqtincha olib kirilishi va qaytarib olib chiqib ketilishiga ruxsat beriladi.

12. Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar siyosati va sport vazirligi, Milliy olimpiya qoʻmitasi, Milliy paralimpiya qoʻmitasi hamda Etnosport assotsiatsiyasining Olimpiya va paralimpiya shon shuhrati muzeyida (keyingi oʻrinlarda — Muzey) umumiy cheklangan shtat birliklari doirasida Milliy sport turlari va xalq oʻyinlari boʻlimini tashkil etish toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilsin.

13. Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi, Madaniy meros agentligi, Etnosport assotsiatsiyasi:

xalq oʻyinlari va milliy sport turlariga oid eksponatlarni Muzeyda saqlash va namoyish etish uchun ajratsin;

vazirliklar, idoralar va jamoat tashkilotlari bilan birgalikda ularga tegishli boʻlgan etnosport turlari va xalq oʻyinlari mavzusidagi eksponatlar belgilangan tartibda Muzeyga berilishini tashkil etsin;

har bir hududning oʻziga xos xususiyatlaridan kelib chiqib, milliy oʻyinlarni (lanka, chillak, oq terakmi — koʻk terak va boshqalar) oʻzida aks ettirgan maydonchalar tashkil etilishini taʼminlasin.

Milliy teleradiokompaniya bilan birgalikda Muzeyda namoyish etish uchun milliy sport turlari boʻyicha Oʻzbekiston sportchilarining xalqaro musobaqalardagi ishtiroki toʻgʻrisidagi videofilmlarni yaratsin.

14. Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar siyosati va sport vazirligi Milliy axborot agentligi, Milliy teleradiokompaniya va Etnosport assotsiatsiyasi bilan birgalikda:

2023-yil 1-iyulga qadar festivalni mahalliy va xorijiy ommaviy axborot vositalarida keng yoritish boʻyicha media-reja ishlab chiqsin va amalga oshirsin.

festivalga tayyorgarlik koʻrish, uni oʻtkazish boʻyicha amalga oshiriladigan ishlarni mahalliy va xorijiy ommaviy axborot vositalari, festival veb-saytida hamda ijtimoiy tarmoqlarda muntazam yoritib borsin.

15. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi yoshlar siyosati va sport vaziri A.I. Ikramov hamda Xorazm viloyati hokimi J.R. Raximov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 12-iyundagi 240-son qaroriga 1-ILOVA

Xalqaro etnosport festivalini oʻtkazish boʻyicha tashkiliy qoʻmita

1. A.N. Aripov — Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri, Tashkiliy qoʻmita raisi 2. A.I. Ikramov — sport vaziri, Tashkiliy qoʻmita raisi oʻrinbosari 3. J.R. Raximov — Xorazm viloyati hokimi, Tashkiliy qoʻmita raisi oʻrinbosari 4. A.Z. Saʼdullayev — Yoshlar ishlari agentligi direktori 5. O.A. Nazarbekov — madaniyat vaziri 6. Sh.X. Shermatov — raqamli texnologiyalar vaziri 7. A.A. Xudayarov — sogʻliqni saqlash vaziri v.b. 8. B.J. Aʼloyev — tashqi ishlar vazirining birinchi oʻrinbosari 9. R.M. Djurayev — Milliy gvardiya qoʻmondoni 10. B.T. Abdullayev — ichki ishlar vaziri oʻrinbosari 11. A.X. Quldashev — favqulodda vaziyatlar vaziri 12. B.Q. Yusupaliyev — Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi raisi 13. A.K. Koʻchimov — Milliy axborot agentligi Bosh direktori 14. A.A. Djurabayev — Milliy teleradiokompaniya raisi 15. O.O. Kasimov — Milliy olimpiya qoʻmitasi raisi 16. U.M. Mustafoyev — “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ boshqaruvi raisi v.b. 17. Sh.Sh. Xudaykulov — “Uzbekistan Airways” AJ boshqaruvi raisi 18. J.O. Umarxodjayev — “Uzbekistan Airports” AJ boshqaruvi raisi v.b. 19. Z.G. Narzullayev — “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ boshqaruvi raisi 20. U.T. Abdullayev — “Hunarmand” uyushmasi raisi 21. O.K. Norinboyev — Etnosport assotsiatsiyasi raisi, Tashkiliy qoʻmita kotibi

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 12-iyundagi 240-son qaroriga 2-ILOVA

2023-yilda Xiva shahrida Xalqaro etnosport festivalini tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha

T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Bajarish muddati Moliyalashtirish manbalari Ijro uchun masʼullar I. Xalqaro etnosport festivalini oʻtkazish boʻyicha tashkiliy masalalar 1. 2023-yil sentabr oyida Xiva shahrida Xalqaro etnosport festivalini oʻtkazish boʻyicha tashkiliy qoʻmita yigʻilishini oʻtkazish. 1. Chora-tadbirlar rejasidagi topshiriqlar ijrosini taʼminlash boʻyicha tegishli vazirlik va idoralar, hokimliklarning masʼul ijrochilarini belgilash, ishlarni moliyalashtirish manbalariga aniqlik kiritish masalalarini muhokama qilish yuzasidan Tashkiliy qoʻmita yigʻilishlarini oʻtkazish. 2023-yil iyun — avgust - Xalqaro etnosport festivalini oʻtkazish boʻyicha tashkiliy qoʻmita 2. Festival doirasida: ishtirokchilarni kutib olish, mehmonxonaga joylashtirish, ovqatlantirish, transport bilan taʼminlash va kuzatish; madaniy va sport tadbirlarini tashkil etish hamda ularning ommaviy-axborot vositalarida yoritilishini taʼminlan; madaniy dam olishni tashkil etish, tarjimonlar va volontyorlar bilan ishlarni tashkil qilish. 2023-yil avgust-sentabr Xorazm viloyati hokimligi, Etnosport assotsiatsiyasi, Yoshlar siyosati va sport vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 3. Tarjimon va volontyorlarga yoʻriqnoma asosida tushuntirishlar berish. Yoshlar ishlari agentligi 2. Festival oʻtkaziladigan joyni tayyorlash (Xiva shahridagi “Ichan Qalʼa” tarixiy majmuasi hududi). 1. Festival oʻtkaziladigan joyni (shu jumladan, bino-inshootlarni) belgilash toʻgʻrisida Xorazm viloyati hokimining tegishli qarorini qabul qilish. Bunda festivalda ishtirok etadigan mahalliy (respublikaning 14 ta hududi boʻyicha har biriga alohida) hamda xorijlik delegatsiyalar uchun alohida pavilyonlar tashkil etishni, shuningdek, koʻngilochar tadbirlar, ovqatlanish shoxobchalari, avtoturargohlar, eko-hojatxonalar uchun alohida joylar va sport tadbirlari oʻtkaziladigan joylar ajratilishini nazarda tutish. 2023-yil iyun - Xorazm viloyati hokimligi 2. Nufuzli landshaft dizaynerlarini jalb qilgan holda, festival doirasida Xiva shahrida obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish ishlarini amalga oshirish. 2023-yil iyul-avgust Xorazm viloyati hokimligi mablagʻlari Xorazm viloyati hokimligi, “Oʻzsuvtaʼminot” AJ, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, “Hududgaztaʼminot” AJ 3. Festival oʻtkaziladigan hududda muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarini soz holatga keltirish va ularning uzluksiz ishlashini taʼminlash, shu jumladan, tungi yoritish chiroqlari ustunlarini tartibga keltirish. 4. Festivalning badiiy qismini har tomonlama puxta ishlab chiqilishini taʼminlash maqsadida “Ichan Qalʼa” tarixiy majmuasida har bir madaniy va sport tadbirlari uchun joylarni belgilash hamda tegishli sahnalar qurish. 2023-yil avgust Xorazm viloyati hokimligi, Yoshlar siyosati va sport vazirligi 3. Festivalga mehmonlar va ishtirokchilarni taklif etish. Oʻzbekistonning xorijdagi diplomatik vakolatxonalari va konsullik muassasalari orqali festivalga mehmonlarni taklif etish. Bunda quyidagilarni nazarda tutish: tashrif buyuradigan mehmonlarning roʻyxatini shakllantirish; mehmonlarning kelib ketishlarini oʻzida mujassam etgan reja-grafikni tayyorlash; festivalga vakillari kelishi kutilayotgan xorijiy davlatlar bilan muzokaralar olib borish va ularga tegishli taklifnomalarni yuborish. 2023-yil iyul-avgust - Yoshlar siyosati va sport vazirligi, Milliy olimpiya qoʻmitasi, Tashqi ishlar vazirligi 4. Festival ishtirokchilarini mehmonxona bilan taʼminlash. 1. Xiva shahri va unga chegaradosh tuman (shahar)lardagi mavjud mehmonxonalar boʻyicha tegishli maʼlumotlarni shakllantirish. 2023-yil iyun Ijrochilar mablagʻlari Xorazm viloyati hokimligi, Yoshlar siyosati va sport vazirligi, Madaniyat va turizm vazirligi, vazirlik va idoralar, tashabbuskor tadbirkorlik subyektlari 2. Mehmonxonalarda mehmonlarni qabul qilish imkoniyati yetarli boʻlmagan taqdirda, Urganch shahridagi mehmonxonalarga mehmonlarni joylashtirish choralarini koʻrish. 2023-yil sentabr 5. Festival ishtirokchilarining ovqatlanishini tashkil etish. 1. Mehmonlarning ovqatlanishini tashkil etish boʻyicha ishchi guruh tarkibini shakllantirish va tasdiqlash. 2023-yil avgust Ijrochilar mablagʻlari Xorazm viloyati hokimligi, Yoshlar siyosati va sport vazirligi 2. Xiva shahridagi ovqatlanish shoxobchalari va restoranlar boʻyicha tegishli maʼlumotlarni shakllantirish. 3. Mehmonlarning ovqatlanishini yuqori darajada tashkil etish. Festival kunlari 6. Festivalga shartnoma asosida avtotransport korxonalarini jalb etishga koʻmaklashish. Etnosport assotsiatsiyasi buyurtmasiga muvofiq festivalga tashrif buyuradigan Butunjahon etnosport konfederatsiyasi rahbarlari va masʼul xodimlariga xizmat koʻrsatish uchun 10 ta yengil avtotransport, 15 ta yoʻlovchi tashuvchi koʻp oʻrindiqli avtotransport, 10 ta avtobus bilan taʼminlash. Festival kunlari Ijrochilar mablagʻlari Transport vazirligi, “Oʻzavtosanoat” aksiyadorlik jamiyati 7. Festivalning badiiy qismini yuqori saviyada tashkil etish. 1. Festival dasturini ishlab chiqish. 2023-yil iyun, Ijrochilar mablagʻlari Madaniyat va turizm vazirligi, Yoshlar siyosati va sport vazirligi, Xorazm viloyati hokimligi, Milliy teleradiokompaniya 2. Festivalning ochilish va yopilish hamda badiiy qismlarini tajribali ssenarist va rejissorlar, kompozitor va bastakorlar, baletmeysterlar, sahna rassomlari, isteʼdodli yosh ijrochilar, folklor sanʼati vakillarini jalb etgan holda yuqori badiiy saviyada tayyorlash. 2023-yil iyul — sentabr 3. Dasturni turistik tashkilotlarga taqdim etish hamda festival veb-saytida va ijtimoiy tarmoqlarda keng yoritish. 8. Esdalik sovgʻalarini (buyumlar) tayyorlash. Festivalni targʻib etuvchi esdalik buyumlari va bosma mahsulotlar (brendbuk, pamflet, buklet va boshqalar) tayyorlash. 2023-yil iyul Ijrochilar mablagʻlari va homiylik xayriyalari Oʻzbekiston Etnosport assotsiatsiyasi, Savdo-sanoat palatasi, Yoshlar siyosati va sport vazirligi 9. Mahalliy temir yoʻl vokzallari va aeroportlarda mehmonlarni munosib kutib olish va kuzatish. 1. Xorijdan tashrif buyuradigan festival ishtirokchilarini mahalliy temir yoʻl vokzallari va aeroportlarda kutib olish hamda kuzatish boʻyicha shtablar tashkil qilish. 2023-yil avgust Ijrochilar mablagʻlari va homiylik xayriyalari Xorazm viloyati hokimligi, Oʻzbekiston Etnosport assotsiatsiyasi, Yoshlar siyosati va sport vazirligi, Transport vazirligi, Madaniyat va turizm vazirligi, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ, “Uzbekistan Airports” AJ, “Uzbekistan Airways” AJ, turistik tashkilotlar 2. Mehmonlarni kutib olish joylariga festival toʻgʻrisidagi maʼlumotnomalarni oʻrnatish. 3. Butunjahon etnosport konfederatsiyasi rahbarlari va boshqa aʼzolarni Islom Karimov nomidagi “Toshkent” hamda “Urganch” xalqaro aeroportining VIP zali, shuningdek, “Toshkent”, “Urganch” temir yoʻl vokzali orqali belgilangan tartibda kutib olish va kuzatish. Belgilangan muddatlarda 4. Festival kunlari Toshkent shahridan Xorazm viloyatiga harakatlanuvchi festival ishtirokchilari uchun yoʻlovchi poyezdlariga belgilangan tartibda joylar ajratilishi va zarur hollarda qoʻshimcha poyezdlar hamda lozim boʻlganda charter reyslar qoʻyilishini taʼminlash. 10. Festivalni oʻtkazish davrida xavfsizlik choralarini koʻrish. Festivalni oʻtkazish davrida jamoat tartibini saqlash va jamoat xavfsizligini taʼminlash, tez tibbiy yordam koʻrsatilishini tashkil etish hamda favqulodda vaziyatlarning oldini olish choralarini koʻrish. Festival kunlari Ijrochilar mablagʻlari va homiylik xayriyalari Ichki ishlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Xorazm viloyati hokimligi 11. Festival veb-saytini yaratish. Tadbirni yuqori saviyada yoritish maqsadida festivalning veb-saytini yaratish va unda axborotlarni uch tilda (oʻzbek, rus, ingliz) muntazam yoritib borish. Festivalda ishtirok etish istagini bildiradigan xorijiy davlatlar ishtirokchilarining ushbu veb-sayt orqali onlayn ariza topshirishlari va roʻyxatdan oʻtishlari uchun imkoniyat yaratish. 2023-yil iyul-avgust Ijrochilar mablagʻlari va homiylik xayriyalari Raqamli texnologiyalar vazirligi, Oʻzbekiston Etnosport assotsiatsiyasi, Yoshlar siyosati va sport vazirligi II. Madaniy-maʼrifiy tadbirlar 12. Madaniy tadbirlarni tashkil etish. 1. Respublikamizning mohir oshpazlari ishtirokida ikki bosqichli “Osh pishirish chempionati”ni tashkil etish. Festival kunlari Ijrochilar mablagʻlari va homiylik xayriyalari Xorazm viloyati hokimligi, Milliy oshpazlar uyushmasi 2. Mamlakatimizda yetishtirilgan sara qovunlardan “Qovun sayli”ni tashkil etish. Xorazm viloyati hokimligi 3. Festivalning yopilish marosimida tantanali mushakbozlikni tashkil etish. Mudofaa vazirligi, Xorazm viloyati hokimligi 4. Festivalning yopilish marosimida Humo qushi fonida ( 200 ta dronlar ishtirokida ) dronlar shousini tashkil etish. Raqamli texnologiyalar vazirligi, Xorazm viloyati hokimligi 5. Festivalda milliy xalq oʻyinlarida ishtirok etadigan (200 nafar) bolalar uchun maxsus kiyimlarni tayyorlash. Bunda: oʻgʻil bolalar uchun — qora shim, oq yaktak, belbogʻ, doʻppi, qora rangli tufli; qiz bolalar uchun — atlas lozim, atlas koʻylak, qora rangli tufli, doʻppi. 2023-yil iyul Madaniyat va turizm vazirligi, Yoshlar siyosati va sport vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Xorazm viloyati hokimligi Bolalarning festivalga tayyorgarlik koʻrish jarayoniga oʻz vaqtida toʻliq ishtirok etishlarini taʼminlash. 2023-yil iyun — sentabr Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 13. Mahalliy hamda xorijiy ommaviy axborot vositalarida festivalni muntazam yoritish. 1. Festival doirasida oʻtkaziladigan tadbirlar, uning maqsadi va vazifalarini mahalliy va xorijiy OAVlarda muntazam yoritish boʻyicha media-reja ishlab chiqish va tasdiqlash. 2023-yil 1-iyul - Axborot va ommaviy kommunikatsiya agentligi, Milliy axborot agentligi, Milliy teleradiokompaniya, Oʻzbekiston Etnosport assotsiatsiyasi, Tashqi ishlar vazirligi, Madaniyat va turizm vazirligi, vazirlik va idoralar 2. Festivalni targʻib etuvchi kamida 3 ta reklama roliklarini tayyorlash, markaziy va barcha mahalliy telekanallarda muntazam namoyish qilish. 2023-yil iyul — sentabr Ijrochilar mablagʻlari va homiylik xayriyalari 3. Oʻzbekiston Respublikasining xorijiy davlatlardagi elchixonalari va konsullik idoralarini festivalni targʻib qiluvchi foto va videomateriallar bilan taʼminlash, shuningdek, chet el OAVlari orqali sayyohlar hamda festivalda ishtirok etishga undovchi targʻibot materiallarini namoyish etish. 2023-yil davomida 4. Festivalni xorijlik sayyohlar ekskursiya marshrutiga kiritish. 2023-yil iyul Madaniyat va turizm vazirligi 14. Festivalda xalqimiz madaniyati va urf-odatlarini namoyon qiluvchi sanʼat asarlarini namoyish qiladigan koʻrgazmali maydonchalarni tashkil qilish uchun sharoitlar yaratish. 1. Har bir hududning oʻziga xos milliy sanʼat asarlari va madaniy hayotini aks ettiruvchi koʻrgazmali maydonchalar maketini tayyorlash. 2023-yil avgust Ijrochilar mablagʻlari va homiylik xayriyalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Respublika “Hunarmand” uyushmasi, Oʻzbekiston Etnosport assotsiatsiyasi, Oʻzbekiston badiiy ijodkorlar uyushmasi 2. Respublikaning har bir (14 ta) hududidan oʻzbek milliy qogʻozi, matolari, kashtadoʻzlik, keramika, yogʻoch oʻymakorligi, naqqoshlik sanʼat asarlari ustalari ishtirokini taʼminlash. Festival kunlari 3. Festival uchun ajratilgan maydon hududida rassomlar xiyoboni tashkil etish va festival ishtirokchilariga mahorat darslarini namoyish etish. Festival kunlari 15. Xorijlik mehmonlarni Oʻzbekistonning tarixiy, madaniy va maʼrifiy hayoti bilan tanishtirish. 1. Xorijlik festival ishtirokchilari va mehmonlarni shaharning tarixiy obidalari va diqqatga sazovor joylari bilan yaqindan tanishtirish maqsadida ekskursiya marshrutini ishlab chiqish. 2023-yil iyul - Madaniyat va turizm vazirligi, Xorazm viloyati hokimligi 2. Ekskursiya marshrutiga kiritilgan joylarni belgilangan tarzda obodonlashtirish, taʼmirlash hamda mehmonlarni qabul qilish uchun shay holatga keltirish. 2023-yil avgust Xorazm viloyati hokimligi 3. Festivalni oʻtkazishga tayyorgarlik koʻrish jarayonlari haqida maxsus hujjatli film suratga olish va barcha milliy telekanallar orqali uch tilda namoyish etish. 2022-yil avgust-sentabr Kinematografiya agentligi, Milliy axborot agentligi 16. “Wi-Fi” hududlarini tashkil etish. Tashkiliy qoʻmita murojaatiga asosan festival oʻtkaziladigan hududda bepul “Wi-Fi” xizmatini tashkil etish. Festival kunlari Ijrochilar mablagʻlari va homiylik xayriyalari Raqamli texnologiyalar vazirligi, Xorazm viloyati hokimligi III. Xalqaro tadbirlar 17. Butunjahon etnosport konfederatsiyasi hamkorligida xalqaro sport tadbirlarini tashkil etish. 1. Musobaqalar nizomini ishlab chiqish va belgilangan tartibda tasdiqlash (kurash, belbogʻli kurash, turon yakkakurashi, oʻzbek jang sanʼati, bahodirlar oʻyinlari va tosh koʻrsatish, mas restling, bel olish va uchkurash, kamondan otish, ot sporti turlari). 2. Tasdiqlangan nizomga muvofiq xalqaro musobaqalarni yuqori saviyada tashkil etish. 3. Butunjahon etnosport konfederatsiyasi hamkorligida forumni tashkil etish va oʻtkazish. 2023-yil sentabr Sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlari kalendar rejasi, ijrochilar mablagʻlari va homiylik xayriyalari Yoshlar siyosati va sport vazirligi, Xorazm viloyati hokimligi, Tashqi ishlar vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Oʻzbekiston Etnosport assotsiatsiyasi IV. Festival tadbirlarini moliyalashtirish 18. Festivalni moliyalashtirish. 1. Festival xarajatlari smetasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2023-yil iyul Yoshlar siyosati va sport vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Oʻzbekiston Etnosport assotsiatsiyasi, Madaniyat va turizm vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi 2. Tasdiqlangan smeta xarajatlari asosidagi mablagʻlarni fetsivalni tashkil etish boʻyicha buyurtmachiga festival jarayonlari boshlanmasdan oldin toʻlab berish choralarini koʻrish. 2023-yil 15-avgust

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 12-iyundagi 240-son qaroriga 3-ILOVA

Xalqaro etnosport festivalini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Xalqaro etnosport festivalini (keyingi oʻrinlarda — Festival) oʻtkazish tartibini belgilaydi.

2. Festival quyidagilarni nazarda tutgan holda oʻtkaziladi:

xalq oʻyinlarini targʻib qilish va ommalashtirish, xalqaro miqyosda ushbu yoʻnalishda amaliy hamkorlik va sport aloqalarini kuchaytirish;

etnosport turlarining tarixi, xalq oʻyinlarini mukammal oʻrganish, yosh avlodda xalq oʻyinlariga boʻlgan muhabbat tuygʻularini kamol toptirish, ularni mardlik, halollik, milliy va umuminsoniy qadriyatlar, ona Vatanga va ajdodlar merosiga yuksak sadoqat ruhida tarbiyalash;

etnosport turlarini rivojlantirish, xalq oʻyinlarini yanada ommalashtirish, oʻzbek milliy sport turlari, boshqa xalqlarning turdosh sport turlari boʻyicha xalq oʻyinlarini qamrab olish.

3. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

mandat komissiyasi — festival doirasida tashkil etiladigan xalqaro sport tadbirlarida ishtirok etish istagini bildirgan sportchilar holatini va hujjatlarini oʻrganuvchi hakamlar hayʼati aʼzolari tarkibidan shakllantiriladigan organ. Mandat komissiyasi tarkibi hakamlar hayʼati tomonidan tasdiqlanadi;

sport tadbirlari ishtirokchisi — festival doirasida tashkil etiladigan xalqaro sport tadbirlarida ishtirok etish istagini bildirgan mahalliy va xalqaro sportchilar;

festival ishtirokchisi — festival doirasida tashkil etiladigan madaniy va sport tadbirlarida ishtirok etuvchilar, shuningdek, xorijiy davlatlarning ushbu yoʻnalishlarda tashrif buyuradigan vakillari, mahalliy va chet ellik ommaviy axborot vositalari vakillari;

forum ishtirokchisi — Butunjahon etnosport konfederatsiyasiga aʼzo davlatlarning vakillari, mutaxassislari hamda faxriy mehmonlar.

4. Festival har ikki yilda bir marta oʻtkaziladi.

5. Festival Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Festival tashkilotchisi) tomonidan tashkil etiladi va oʻtkaziladi.

6. Festival ushbu Nizomga ilovaga muvofiq sxema asosida tashkil etiladi.

2-bob. Festivalni oʻtkazish tartibi va shartlari

7. Festival doirasida quyidagi tadbirlar oʻtkaziladi:

etnosport turlari va xalq oʻyinlarini rivojlantirish hamda ularning ahamiyatini yanada oshirish yuzasidan forum;

xorijiy va Oʻzbekiston sportchilari ishtirokida xalqaro musobaqalar;

ikki bosqichli milliy osh pishirish chempionati;

sayillar, mamlakatimizning dunyoga mashhur shaxslari hayoti va ijodiy faoliyati haqida zamonaviy usulda sahnalashtirilgan dastur namoyishlari;

oʻzbek milliy qogʻozi, milliy matolari, keramika va yogʻoch oʻymakorligi maydonchalari;

naqqoshlik va kashtadoʻzlik sanʼati koʻrgazmasi;

kulolchilik ustalari tomonidan tayyorlangan mahsulotlar koʻrgazmasi, baxshichilik sanʼati tarixiga oid koʻrgazma, oʻzbek, fors, arab, ingliz va rus tillarida nashr etilgan ilmiy-tadqiqot asarlari hamda ilmiy-maʼrifiy adabiyotlar namoyishi;

mamlakatimizda yetishtirilgan sara qovunlardan “qovun sayli”;

milliy xalq oʻyinlaridan koʻrgazmali oʻyinlar;

milliy libos va milliy taqinchoqlar bilan koʻrgazmali chiqishlar, teatrlashtirilgan tomoshalar, askiya va qiziqchilar, folklor va dorbozlik jamoalarining tomosha dasturlari namoyishi;

festival koʻrik-tanlovi gʻolib va sovrindorlarini taqdirlash marosimi va gala-konsert.

8. Festivalga mos davrda Toshkent shahridan sport jihozlari hamda soha mutaxassislari jalb qilinadi.

9. Festivalning ishchi tillari oʻzbek, ingliz va rus tillari hisoblanadi.

10. Festival doirasida oʻtkaziladigan sport tadbirlari Festival tashkilotchisi tomonidan tasdiqlanadigan hakamlar hayʼati aʼzolari tomonidan baholanadi.

Shuningdek, festival doirasida oʻtkaziladigan madaniy va sport tadbirlariga har bir mamlakatdan ishtirokchilar taklif etilishi, ularning yashash, ovqatlanish, Oʻzbekistonga kelib-ketishi, ichki transport va yoʻl xarajatlari ushbu Nizomning 15-bandida belgilangan manbalar hisobidan moliyalashtirilishi mumkin.

11. Festivalda ishtirok etish istagini bildirgan sportchilar va jamoalar quyidagi hujjatlarni festivalning veb-sayti orqali taqdim etishi lozim.

ishtirok etish uchun maʼlumotnoma (rezyume);

ishtirokchining pasport nusxasi;

sport turi va vazn toifasi (yoʻnalishi);

nomzodning 3x4 va 10x15 hajmdagi rangli fotosurati (4 tadan).

12. Festival doirasidagi sport tadbirlari oʻtkazilishidan bir kun oldin ishtirokchilar mandat komissiyasiga hujjatlarning asl nusxalarini taqdim etib, koʻrikdan oʻtadilar.

13. Mahalliy va xorijlik ishtirokchilar festival doirasida oʻtkaziladigan sport va madaniy tadbirlarda ishtirok etish uchun festival boshlanishidan bir oy oldin mazkur Nizomning 11-bandida keltirilgan hujjatlarni Festival tashkilotchisiga taqdim etadilar.

14. Festival doirasida tashkil etiladigan sport tadbirlari xalqaro tashkilotlar tomonidan tasdiqlanadigan nizomlarda belgilangan tartiblar asosida sport turining xususiyatidan kelib chiqib oʻtkaziladi.

15. Festivalga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlarning 50 foizi — Sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining kalendar rejasi doirasida nazarda tutilgan mablagʻlar hamda Yoshlarga oid davlat siyosatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari va 50 foizi — Xorazm viloyati mahalliy budjetining qoʻshimcha manbalari hamda qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan qoplanadi.

16. Oʻzbekiston Etnosport assotsiatsiyasi festivalni tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha buyurtmachi hisoblanadi.

3-bob. Hakamlar hayʼati faoliyatini tashkil etish

17. Festival doirasida oʻtkaziladigan xalqaro musobaqalarni baholash uchun har bir sport turi boʻyicha hakamlar hayʼati faoliyati tashkil etiladi.

Hakamlar hayʼati tarkibiga malakali mutaxassislar, taniqli sportchilar va sport ustalari, shuningdek, ishtirokchi davlatlardan tegishli sohalarning faxriylari kiritiladi.

4-bob. Mukofotlash tartibi

18. Festival doirasida oʻtkaziladigan xalqaro musobaqalarda gʻolib va sovrindor boʻlgan ishtirokchilar Festival tashkilotchisi tomonidan medal va diplomlar bilan taqdirlanadi.

19. Festival tashkilotchisi, ijodiy uyushmalar, jamgʻarmalar, boshqa tashkilotlarning mustaqil ravishda hakamlar hayʼati aʼzolari va muxlislar eʼtirofiga sazovor boʻlgan sport tadbirlari ishtirokchilari hamda festival ishtirokchilari “Eng yosh ishtirokchi”, “Muxlislar eʼtirofiga sazovor boʻlgan eng yaxshi sportchi”, “Faxriy sportchi” kabi nominatsiyalar va boshqa nominatsiyalar boʻyicha maxsus diplom hamda qimmatbaho sovgʻalar bilan taqdirlanadi.

20. Har bir sport tadbiri ishtirokchilari hamda festival ishtirokchilariga Xalqaro etnosport festivali ishtirokchisi sertifikati taqdim etiladi.

5-bob. Festival tashkilotchisining huquqlari va majburiyatlari

21. Festival tashkilotchisi quyidagi huquqlarga ega:

festival boʻyicha audio, video, bosma va boshqa mahsulotlarni ishlab chiqarish va tarqatish;

festivalda ishtirok etish istagini bildirgan jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan Festival tashkilotchisiga yuboriladigan materiallardan qonunchilikka muvofiq reklama maqsadida foydalanish;

festivalga yetakchi prodyuser, menejerlar va soha mutaxassislarini jalb etish.

22. Festival doirasida oʻtkaziladigan sport va madaniy tadbirlarga hujjatlarni taqdim etish muddatlarini belgilash, festivalning xarajatlar smetasini shakllantirish hamda Xalqaro sport federatsiyalari (assotsiatsiyalari) tomonidan tashkil etiladigan sport tadbirlari nizomlarining oʻz vaqtida tasdiqlanishini taʼminlash festival tashkilotchisining majburiyatlari hisoblanadi.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

23. Ushbu Nizomni amalga oshirishda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

24. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Xalqaro etnosport festivalini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Xiva shahrida oʻtkaziladigan Xalqaro etnosport festivalini tashkil etish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Sport vazirligi, tegishli sport federatsiyalari (assotsiatsiyalar) Festival doirasida oʻtkaziladigan sport musobaqalarining nizom loyihalarini ishlab chiqadi. Xalqaro tashkilotlar bilan sport musobaqalarining nizom loyihalarini kelishadi va tasdiqlaydi. Tasdiqlangan nizomlarni festival veb-saytida eʼlon qiladi. har yili iyul oyida 2-bosqich Tashkiliy qoʻmita Xalqaro etnosport festivalini oʻtkazish muddatini eʼlon qiladi. har yili iyul-avgust oylarida 3-bosqich Sport vazirligi, tegishli sport federatsiyalari (assotsiatsiyalar) Xalqaro etnosport festivalida ishtirok etish istagini bildirgan Butunjahon Etnosport konfederatsiyasiga aʼzo davlatlar va taklif etilgan davlat vakillaridan buyurtmalarni qabul qiladi. har yili iyul-avgust oylarida 4-bosqich Mahalliy va xorijlik ishtirokchilar Festival doirasida oʻtkaziladigan sport va madaniy tadbirlarda ishtirok etish uchun festival veb-sayti orqali roʻyxatdan oʻtib, tegishli hujjatlarini Sport vazirligiga taqdim etadi. festival boshlanishidan bir oy oldin 5-bosqich Sport vazirligi Sport turlari boʻyicha hakamlar hayʼati tarkibini shakllantiradi va tasdiqlaydi. har yili avgust oyida 6-bosqich Hakamlar hayʼati Sport turlari boʻyicha ishtirokchilarni mandat komissiyasi koʻrigidan oʻtkazadi. musobaqa oʻtkazilishidan bir kun oldin 7-bosqich Sport vazirligi, Oʻzbekiston Etnosport assotsiatsiyasi Xalqaro etnosport festivalining yuqori saviyada oʻtkazilishini taʼminlaydi. har yili sentabr oyida

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 12-iyun,

240-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 12.06.2023-y., 09/23/240/0356-son; 10.05.2024-y., 09/24/272/0337-son)

lex.uz