UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 15-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 15 май · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 15 мая 2023 г. · Документы министерств и ведомств · Министр занятости и сокращения бедности

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 15 May 2023 · Ministry and agency documents · Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ўзбекистон республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг

буйруғи

ТАВСИЯЛАР

НАМУНАВИЙ ШАКЛИ

Ходим билан тўлиқ якка тартибдаги моддий жавобгарлик ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартнома тузиш бўйича тавсияларни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексининг 343-моддасига мувофиқ буюраман:

1. Ходим билан тўлиқ якка тартибдаги моддий жавобгарлик ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартнома тузиш бўйича тавсиялар иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 15 майдаги 11-2023/Б-сон буйруғига ИЛОВА

Ходим билан тўлиқ якка тартибдаги моддий жавобгарлик ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартнома тузиш бўйича

Мазкур Тавсиялар ходим билан тўлиқ якка тартибдаги моддий жавобгарлик ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартнома тузиш бўйича тавсияларни белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Тавсияларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

тўлиқ моддий жавобгарлик — тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома асосида пул ёки товар қимматликлари билан бевосита муомала қилаётган ходимга ишониб топширилган қимматликларнинг бут сақланишини таъминламаганлик учун қўлланиладиган жавобгарлик тури;

якка тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома — пул ёки товар қимматликларининг бут сақланишини таъминлаш мақсадида ушбу қимматликлар билан бевосита муомала қилаётган ходим ва иш берувчи ўртасида тузиладиган шартнома;

жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартнома — ходимлар ўзига топширилган қимматликларни сақлаш, уларга ишлов бериш, уларни сотиш (чиқариш), ташиш, қўллаш ёки улардан бошқача тарзда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган алоҳида иш турларини биргаликда бажарганда, шунингдек ҳар бир ходимнинг зарар етказганлик учун жавобгарлигини чегаралаш ва у билан якка тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузиш имкони бўлмаганда иш берувчи ва жамоа (бригада) ўртасида тузиладиган шартнома.

2. Ходим билан тўлиқ якка тартибдаги моддий жавобгарлик ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартноманинг намунавий шакли мазкур Тавсияларнинг иловасида назарда тутилган.

2-боб. Якка тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлик ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартномаларга қўйиладиган талаблар

3. Якка тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлик ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартномаларда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

давлат органи ёки бошқа ташкилотнинг номи, иш берувчи ва ходимнинг (ходимларнинг) (бундан буён матнда тарафлар деб юритилади) эгаллаб турган лавозими, фамилияси, исми ва отасининг исми;

ходимга ёки жамоага (бригадага) топшириладиган пул ёки товар қимматликларининг номи, сони ва ҳолати (бутлиги);

тарафларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;

ходимнинг моддий жавобгарлигини истисно этувчи ҳолатлар;

етказилган зарар учун тўлиқ моддий жавобгарлик ходимнинг зиммасига юклатиладиган ҳолатлар;

ходим ёки жамоа (бригада) томонидан иш берувчига зарар етказилганда ушбу зарарнинг миқдори ва уни аниқлаш тартиби;

тарафларнинг реквизитлари.

4. Ходим ёки жамоа (бригада) уларга ишониб топширилган пул ёки товар қимматликларининг бут сақланишини таъминлашда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ходим ёки жамоа (бригада) иш берувчи ёки унинг вакилидан уларга ишониб топширилган пул ёки товар қимматликларини бут ҳолда қабул қилиш;

ходимга ёки жамоа (бригадага) ишониб топширилган пул ёки товар қимматликларининг бут сақланишини таъминлаш учун тегишли ҳужжат ва маълумотлар билан танишиш;

ходим ёки жамоа (бригада) ўзига ишониб топширилган пул ёки товар қимматликларининг бут сақланишини таъминлаш учун зарур шарт-шароитларга эга бўлиш.

5. Ходим ёки жамоа (бригада) ўзига ишониб топширилган пул ёки товар қимматликларининг бут сақланишини таъминлашда қуйидагиларга мажбур ҳисобланади:

ходим ёки жамоа (бригада) ўзига ишониб топширилган пул ёки товар қимматликларини бут сақлаш ва уларга шикаст етказмаслик;

ходимга ёки жамоага (бригадага) ишониб топширилган товар қимматликларни қаровсиз қолдирмаслик;

табиий ёки техноген хусусиятга эга ҳалокатлар, ишлаб чиқаришдаги авариялар, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар, ёнғинлар, тошқинлар, зилзилалар, эпидемиялар ёки эпизоотиялар рўй берган тақдирда, шунингдек бошқа шахслар томонидан пул ёки товар қимматликлари талон-тарож қилинганда бу ҳақда шу куннинг ўзида оғзаки ёки ёзма ёхуд электрон шаклда иш берувчига ёки унинг вакилига хабар бериш.

6. Иш берувчи пул ёки товар қимматликларининг бут сақланишини таъминлашда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ходимдан ёки жамоадан (бригададан) пул ёки товар қимматликларини бут ҳолда сақланишини талаб қилиш;

айбдор бўлган ходимдан ёки жамоадан (бригададан) зарарнинг ўрнини қоплашни талаб қилиш;

моддий зарар етказилган аниқ шароитларни ҳисобга олган ҳолда зарарни айбдор бўлган ходимдан ёки жамоадан (бригададан) тўлиқ ёки қисман ундиришдан воз кечиш.

7. Иш берувчи пул ёки товар қимматликларининг бут сақланишини таъминлашда қуйидагиларга мажбур ҳисобланади:

ходимга ёки жамоага (бригадага) пул ёки товар қимматликларини бут ҳолда топшириш;

ходимга ёки жамоа (бригадага) ишониб топширилган пул ёки товар қимматликларининг бут сақланишини таъминлаш учун тегишли ҳужжат ва маълумотлар билан таништириш;

ходимга ёки жамоага (бригадага) пул ёки товар қимматликларининг бут сақланишини таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

8. Зарар уни бартараф этиб бўлмайдиган куч, оқланган хўжалик таваккалчилиги, охирги зарурат ёки зарурий мудофаа ёхуд иш берувчининг ходимга ишониб топширилган мол-мулкни сақлаш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш бўйича мажбуриятини бажармаганлиги оқибатида юзага келган ҳолларда ходимнинг моддий жавобгарлиги истисно этилади.

9. Етказилган зарар учун тўлиқ миқдордаги моддий жавобгарлик қуйидаги ҳолларда ходимнинг зиммасига юклатилади:

тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома асосида ўзига ишониб топширилган қимматликларнинг камомадида;

ходим томонидан бир марталик ҳужжат (масалан, товар-моддий қимматликларни олиш ишончномаси, қабул қилиш-топшириш далолатномаси) бўйича олинган бойликларнинг бут сақланиши таъминланмаганда;

қасддан зарар етказилганда;

алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида зарар етказилганда;

ходимнинг суд томонидан аниқланган жиноий ҳаракатлари натижасида зарар етказилганда;

маъмурий ҳуқуқбузарлик натижасида зарар етказилганда, агар бу тегишли давлат органи ёки суд томонидан аниқланган бўлса;

давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни (тижорат, хизмат сирини ёки бошқа сирларни) ташкил этувчи маълумотлар ошкор қилинганда;

ходим меҳнат мажбуриятларини бажармаган тақдирда зарар етказилганда.

10. Якка тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлик ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартнома бир хил кучга эга бўлган камида икки нусхада ёзма шаклда тузилади.

Якка тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлик ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартнома тарафлар томонидан имзоланади.

11. Якка тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлик ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартноманинг бир нусхаси ходимга ёки жамоанинг (бригаданинг) ҳар бир аъзосига берилади, бошқаси (бошқалари) иш берувчида сақланади.

Бунда, якка тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлик ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартноманинг нусхаси ходимга ёки жамоанинг (бригаданинг) ҳар бир аъзосига уни олганлиги тўғрисидаги имзосини қўйдирган ҳолда тақдим этилади.

Ходим билан тўлиқ якка тартибдаги моддий жавобгарлик ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартнома тузиш бўйича тавсияларга ИЛОВА

Ходим билан тўлиқ якка тартибдаги моддий жавобгарлик ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартноманинг

___-сон шартнома __________________ «___» __________ 20___ йил (шартнома тузилган жой) 1. _________________________________________________________________________________ (ташкилот тўлиқ номи ва раҳбарининг фамилияси, исми ва отасининг исми) ______________________________ номидан (бундан буён матнда иш берувчи деб юритилади) ва фуқаро _________________________________________________________________________________________ (фамилияси, исми ва отасининг исми) (бундан буён матнда ходим ёки жамоа (бригада) деб юритилади) ўртасида мазкур шартнома қуйидагилар ҳақида тузилди: 2. Ходимнинг ёки жамоанинг (бригаданинг) эгаллаб турган лавозими _______________________ _________________________________________________________________________________________. 3. Ходимга ёки жамоага (бригадага) топшириладиган пул ёки товар қимматликлари номи, сони ва ҳолати (бутлиги):________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________. 4. Ходим ёки жамоа (бригада) уларга ишониб топширилган пул ёки товар қимматликларининг бут сақланишини таъминлашда қуйидаги ҳуқуқларга эга: ходим ёки жамоа (бригада) иш берувчи ёки унинг вакилидан уларга ишониб топширилган пул ёки товар қимматликларини бут ҳолда қабул қилиш; ходимга ёки жамоа (бригадага) ишониб топширилган пул ёки товар қимматликларининг бут сақланишини таъминлаш учун тегишли ҳужжат ва маълумотлар билан танишиш; ходим ёки жамоа (бригада) ўзига ишониб топширилган пул ёки товар қимматликларининг бут сақланишини таъминлаш учун зарур шарт-шароитларга эга бўлиш. 5. Ходим ёки жамоа (бригада) ўзига ишониб топширилган пул ёки товар қимматликларининг бут сақланишини таъминлашда қуйидагиларга мажбур ҳисобланади: ходим ёки жамоа (бригада) ўзига ишониб топширилган пул ёки товар қимматликларини бут сақлаш ва уларга шикаст етказмаслик; ходимга ёки жамоага (бригадага) ишониб топширилган товар қимматликларни қаровсиз қолдирмаслик; табиий ёки техноген хусусиятга эга ҳалокатлар, ишлаб чиқаришдаги авариялар, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар, ёнғинлар, тошқинлар, зилзилалар, эпидемиялар ёки эпизоотиялар рўй берган тақдирда, шунингдек бошқа шахслар томонидан пул ёки товар қимматликлари талон-тарож қилинганда бу ҳақда шу куннинг ўзида оғзаки ёки ёзма ёхуд электрон шаклда иш берувчига ёки унинг вакилига хабар бериш. 6. Иш берувчи пул ёки товар қимматликларининг бут сақланишини таъминлашда қуйидаги ҳуқуқларга эга: ходимдан ёки жамоадан (бригададан) пул ёки товар қимматликларини бут ҳолда сақланишини талаб қилиш; айбдор бўлган ходимдан ёки жамоадан (бригададан) зарарнинг ўрнини қоплашни талаб қилиш; моддий зарар етказилган аниқ шароитларни ҳисобга олган ҳолда зарарни айбдор бўлган ходимдан ёки жамоадан (бригададан) тўлиқ ёки қисман ундиришдан воз кечиш. 7. Иш берувчи пул ёки товар қимматликларининг бут сақланишини таъминлашда қуйидагиларга мажбур ҳисобланади: ходимга ёки жамоага (бригадага) пул ёки товар қимматликларини бут ҳолда топшириш; ходимга ёки жамоа (бригадага) ишониб топширилган пул ёки товар қимматликларининг бут сақланишини таъминлаш учун тегишли ҳужжат ва маълумотлар билан таништириш; ходимга ёки жамоага (бригадага) пул ёки товар қимматликларининг бут сақланишини таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш. 8. Етказилган зарар учун тўлиқ миқдордаги моддий жавобгарлик қуйидаги ҳолларда ходимнинг зиммасига юклатилади: тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома асосида ўзига ишониб топширилган қимматликларнинг камомадида; ходим томонидан бир марталик ҳужжат (масалан, товар-моддий қимматликларни олиш ишончномаси, қабул қилиш-топшириш далолатномаси) бўйича олинган бойликларнинг бут сақланиши таъминланмаганда; қасддан зарар етказилганда; алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида зарар етказилганда; ходимнинг суд томонидан аниқланган жиноий ҳаракатлари натижасида зарар етказилганда; маъмурий ҳуқуқбузарлик натижасида зарар етказилганда, агар бу тегишли давлат органи ёки суд томонидан аниқланган бўлса; давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни (тижорат, хизмат сирини ёки бошқа сирларни) ташкил этувчи маълумотлар ошкор қилинганда; ходим меҳнат мажбуриятларини бажармаган тақдирда зарар етказилганда. 9. Зарар уни бартараф этиб бўлмайдиган куч, оқланган хўжалик таваккалчилиги, охирги зарурат ёки зарурий мудофаа ёхуд иш берувчининг ходимга ишониб топширилган мол-мулкни сақлаш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш бўйича мажбуриятини бажармаганлиги оқибатида юзага келган ҳолларда ходимнинг моддий жавобгарлиги истисно этилади. 10. Якка тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлик ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартноманинг бир нусхаси ходимга ёки жамоанинг (бригаданинг) ҳар бир аъзосига берилади, бошқаси (бошқалари) иш берувчида сақланади. Бунда, якка тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлик ёки жамоанинг (бригаданинг) тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартноманинг нусхаси ходимга ёки жамоанинг (бригаданинг) ҳар бир аъзосига уни олганлиги тўғрисидаги имзосини қўйдирган ҳолда тақдим этилади. Тарафларнинг юридик манзиллари ва реквизитлари: Ходим ёки жамоа (бригада) _______________________________ (фамилияси, исми ва отасининг исми) _______________________________ (паспорт ёки ID-карта маълумотлари) _______________________________ (манзил, телефон рақам) _______________________________ (паспорт серияси ва рақами) _____________________________ (сана ва имзо) Иш берувчи _______________________________ (фамилияси, исми ва отасининг исми) _______________________________ (ташкилот номи) _______________________________ (манзил, телефон рақам) _______________________________ (СТИР ва банк реквизитлари) _____________________________ (сана, имзо ва муҳр)

Вазир Б. МУСАЕВ

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси К. РАФИКОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 15 май,

2023 йил 5 май

2023 йил 12 май

11-2023/Б-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 10/23/3443/0363-сон)

lex.uz

oʻzbekiston respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirining

buyrugʻi

TAVSIYALAR

NAMUNAVIY SHAKLI

Xodim bilan toʻliq yakka tartibdagi moddiy javobgarlik yoki jamoaning (brigadaning) toʻliq moddiy javobgarligi toʻgʻrisida shartnoma tuzish boʻyicha tavsiyalarni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasining Mehnat kodeksining 343-moddasiga muvofiq buyuraman:

1. Xodim bilan toʻliq yakka tartibdagi moddiy javobgarlik yoki jamoaning (brigadaning) toʻliq moddiy javobgarligi toʻgʻrisida shartnoma tuzish boʻyicha tavsiyalar ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi va Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.

3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirining 2023-yil 15-maydagi 11-2023/B-son buyrugʻiga ILOVA

Xodim bilan toʻliq yakka tartibdagi moddiy javobgarlik yoki jamoaning (brigadaning) toʻliq moddiy javobgarligi toʻgʻrisida shartnoma tuzish boʻyicha

Mazkur Tavsiyalar xodim bilan toʻliq yakka tartibdagi moddiy javobgarlik yoki jamoaning (brigadaning) toʻliq moddiy javobgarligi toʻgʻrisida shartnoma tuzish boʻyicha tavsiyalarni belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Tavsiyalarda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

toʻliq moddiy javobgarlik — toʻliq moddiy javobgarlik toʻgʻrisidagi shartnoma asosida pul yoki tovar qimmatliklari bilan bevosita muomala qilayotgan xodimga ishonib topshirilgan qimmatliklarning but saqlanishini taʼminlamaganlik uchun qoʻllaniladigan javobgarlik turi;

yakka tartibdagi toʻliq moddiy javobgarlik toʻgʻrisida shartnoma — pul yoki tovar qimmatliklarining but saqlanishini taʼminlash maqsadida ushbu qimmatliklar bilan bevosita muomala qilayotgan xodim va ish beruvchi oʻrtasida tuziladigan shartnoma;

jamoaning (brigadaning) toʻliq moddiy javobgarligi toʻgʻrisida shartnoma — xodimlar oʻziga topshirilgan qimmatliklarni saqlash, ularga ishlov berish, ularni sotish (chiqarish), tashish, qoʻllash yoki ulardan boshqacha tarzda foydalanish bilan bogʻliq boʻlgan alohida ish turlarini birgalikda bajarganda, shuningdek har bir xodimning zarar yetkazganlik uchun javobgarligini chegaralash va u bilan yakka tartibdagi toʻliq moddiy javobgarlik toʻgʻrisida shartnoma tuzish imkoni boʻlmaganda ish beruvchi va jamoa (brigada) oʻrtasida tuziladigan shartnoma.

2. Xodim bilan toʻliq yakka tartibdagi moddiy javobgarlik yoki jamoaning (brigadaning) toʻliq moddiy javobgarligi toʻgʻrisida shartnomaning namunaviy shakli mazkur Tavsiyalarning ilovasida nazarda tutilgan.

2-bob. Yakka tartibdagi toʻliq moddiy javobgarlik yoki jamoaning (brigadaning) toʻliq moddiy javobgarligi toʻgʻrisida shartnomalarga qoʻyiladigan talablar

3. Yakka tartibdagi toʻliq moddiy javobgarlik yoki jamoaning (brigadaning) toʻliq moddiy javobgarligi toʻgʻrisida shartnomalarda quyidagilar koʻrsatilishi kerak:

davlat organi yoki boshqa tashkilotning nomi, ish beruvchi va xodimning (xodimlarning) (bundan buyon matnda taraflar deb yuritiladi) egallab turgan lavozimi, familiyasi, ismi va otasining ismi;

xodimga yoki jamoaga (brigadaga) topshiriladigan pul yoki tovar qimmatliklarining nomi, soni va holati (butligi);

taraflarning huquqlari, majburiyatlari va javobgarligi;

xodimning moddiy javobgarligini istisno etuvchi holatlar;

yetkazilgan zarar uchun toʻliq moddiy javobgarlik xodimning zimmasiga yuklatiladigan holatlar;

xodim yoki jamoa (brigada) tomonidan ish beruvchiga zarar yetkazilganda ushbu zararning miqdori va uni aniqlash tartibi;

taraflarning rekvizitlari.

4. Xodim yoki jamoa (brigada) ularga ishonib topshirilgan pul yoki tovar qimmatliklarining but saqlanishini taʼminlashda quyidagi huquqlarga ega:

xodim yoki jamoa (brigada) ish beruvchi yoki uning vakilidan ularga ishonib topshirilgan pul yoki tovar qimmatliklarini but holda qabul qilish;

xodimga yoki jamoa (brigadaga) ishonib topshirilgan pul yoki tovar qimmatliklarining but saqlanishini taʼminlash uchun tegishli hujjat va maʼlumotlar bilan tanishish;

xodim yoki jamoa (brigada) oʻziga ishonib topshirilgan pul yoki tovar qimmatliklarining but saqlanishini taʼminlash uchun zarur shart-sharoitlarga ega boʻlish.

5. Xodim yoki jamoa (brigada) oʻziga ishonib topshirilgan pul yoki tovar qimmatliklarining but saqlanishini taʼminlashda quyidagilarga majbur hisoblanadi:

xodim yoki jamoa (brigada) oʻziga ishonib topshirilgan pul yoki tovar qimmatliklarini but saqlash va ularga shikast yetkazmaslik;

xodimga yoki jamoaga (brigadaga) ishonib topshirilgan tovar qimmatliklarni qarovsiz qoldirmaslik;

tabiiy yoki texnogen xususiyatga ega halokatlar, ishlab chiqarishdagi avariyalar, ishlab chiqarishdagi baxtsiz hodisalar, yongʻinlar, toshqinlar, zilzilalar, epidemiyalar yoki epizootiyalar roʻy bergan taqdirda, shuningdek boshqa shaxslar tomonidan pul yoki tovar qimmatliklari talon-taroj qilinganda bu haqda shu kunning oʻzida ogʻzaki yoki yozma yoxud elektron shaklda ish beruvchiga yoki uning vakiliga xabar berish.

6. Ish beruvchi pul yoki tovar qimmatliklarining but saqlanishini taʼminlashda quyidagi huquqlarga ega:

xodimdan yoki jamoadan (brigadadan) pul yoki tovar qimmatliklarini but holda saqlanishini talab qilish;

aybdor boʻlgan xodimdan yoki jamoadan (brigadadan) zararning oʻrnini qoplashni talab qilish;

moddiy zarar yetkazilgan aniq sharoitlarni hisobga olgan holda zararni aybdor boʻlgan xodimdan yoki jamoadan (brigadadan) toʻliq yoki qisman undirishdan voz kechish.

7. Ish beruvchi pul yoki tovar qimmatliklarining but saqlanishini taʼminlashda quyidagilarga majbur hisoblanadi:

xodimga yoki jamoaga (brigadaga) pul yoki tovar qimmatliklarini but holda topshirish;

xodimga yoki jamoa (brigadaga) ishonib topshirilgan pul yoki tovar qimmatliklarining but saqlanishini taʼminlash uchun tegishli hujjat va maʼlumotlar bilan tanishtirish;

xodimga yoki jamoaga (brigadaga) pul yoki tovar qimmatliklarining but saqlanishini taʼminlash uchun zarur shart-sharoitlar yaratish.

8. Zarar uni bartaraf etib boʻlmaydigan kuch, oqlangan xoʻjalik tavakkalchiligi, oxirgi zarurat yoki zaruriy mudofaa yoxud ish beruvchining xodimga ishonib topshirilgan mol-mulkni saqlash uchun zarur shart-sharoitlarni taʼminlash boʻyicha majburiyatini bajarmaganligi oqibatida yuzaga kelgan hollarda xodimning moddiy javobgarligi istisno etiladi.

9. Yetkazilgan zarar uchun toʻliq miqdordagi moddiy javobgarlik quyidagi hollarda xodimning zimmasiga yuklatiladi:

toʻliq moddiy javobgarlik toʻgʻrisidagi shartnoma asosida oʻziga ishonib topshirilgan qimmatliklarning kamomadida;

xodim tomonidan bir martalik hujjat (masalan, tovar-moddiy qimmatliklarni olish ishonchnomasi, qabul qilish-topshirish dalolatnomasi) boʻyicha olingan boyliklarning but saqlanishi taʼminlanmaganda;

qasddan zarar yetkazilganda;

alkogolli ichimlikdan, giyohvandlik yoki toksik modda taʼsiridan mastlik holatida zarar yetkazilganda;

xodimning sud tomonidan aniqlangan jinoiy harakatlari natijasida zarar yetkazilganda;

maʼmuriy huquqbuzarlik natijasida zarar yetkazilganda, agar bu tegishli davlat organi yoki sud tomonidan aniqlangan boʻlsa;

davlat sirlarini yoki qonun bilan qoʻriqlanadigan boshqa sirni (tijorat, xizmat sirini yoki boshqa sirlarni) tashkil etuvchi maʼlumotlar oshkor qilinganda;

xodim mehnat majburiyatlarini bajarmagan taqdirda zarar yetkazilganda.

10. Yakka tartibdagi toʻliq moddiy javobgarlik yoki jamoaning (brigadaning) toʻliq moddiy javobgarligi toʻgʻrisida shartnoma bir xil kuchga ega boʻlgan kamida ikki nusxada yozma shaklda tuziladi.

Yakka tartibdagi toʻliq moddiy javobgarlik yoki jamoaning (brigadaning) toʻliq moddiy javobgarligi toʻgʻrisida shartnoma taraflar tomonidan imzolanadi.

11. Yakka tartibdagi toʻliq moddiy javobgarlik yoki jamoaning (brigadaning) toʻliq moddiy javobgarligi toʻgʻrisida shartnomaning bir nusxasi xodimga yoki jamoaning (brigadaning) har bir aʼzosiga beriladi, boshqasi (boshqalari) ish beruvchida saqlanadi.

Bunda, yakka tartibdagi toʻliq moddiy javobgarlik yoki jamoaning (brigadaning) toʻliq moddiy javobgarligi toʻgʻrisida shartnomaning nusxasi xodimga yoki jamoaning (brigadaning) har bir aʼzosiga uni olganligi toʻgʻrisidagi imzosini qoʻydirgan holda taqdim etiladi.

Xodim bilan toʻliq yakka tartibdagi moddiy javobgarlik yoki jamoaning (brigadaning) toʻliq moddiy javobgarligi toʻgʻrisida shartnoma tuzish boʻyicha tavsiyalarga ILOVA

Xodim bilan toʻliq yakka tartibdagi moddiy javobgarlik yoki jamoaning (brigadaning) toʻliq moddiy javobgarligi toʻgʻrisida shartnomaning

___-son shartnoma __________________ “___” __________ 20___ yil (shartnoma tuzilgan joy) 1. _________________________________________________________________________________ (tashkilot toʻliq nomi va rahbarining familiyasi, ismi va otasining ismi) ______________________________ nomidan (bundan buyon matnda ish beruvchi deb yuritiladi) va fuqaro _________________________________________________________________________________________ (familiyasi, ismi va otasining ismi) (bundan buyon matnda xodim yoki jamoa (brigada) deb yuritiladi) oʻrtasida mazkur shartnoma quyidagilar haqida tuzildi: 2. Xodimning yoki jamoaning (brigadaning) egallab turgan lavozimi _______________________ _________________________________________________________________________________________. 3. Xodimga yoki jamoaga (brigadaga) topshiriladigan pul yoki tovar qimmatliklari nomi, soni va holati (butligi):________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________. 4. Xodim yoki jamoa (brigada) ularga ishonib topshirilgan pul yoki tovar qimmatliklarining but saqlanishini taʼminlashda quyidagi huquqlarga ega: xodim yoki jamoa (brigada) ish beruvchi yoki uning vakilidan ularga ishonib topshirilgan pul yoki tovar qimmatliklarini but holda qabul qilish; xodimga yoki jamoa (brigadaga) ishonib topshirilgan pul yoki tovar qimmatliklarining but saqlanishini taʼminlash uchun tegishli hujjat va maʼlumotlar bilan tanishish; xodim yoki jamoa (brigada) oʻziga ishonib topshirilgan pul yoki tovar qimmatliklarining but saqlanishini taʼminlash uchun zarur shart-sharoitlarga ega boʻlish. 5. Xodim yoki jamoa (brigada) oʻziga ishonib topshirilgan pul yoki tovar qimmatliklarining but saqlanishini taʼminlashda quyidagilarga majbur hisoblanadi: xodim yoki jamoa (brigada) oʻziga ishonib topshirilgan pul yoki tovar qimmatliklarini but saqlash va ularga shikast yetkazmaslik; xodimga yoki jamoaga (brigadaga) ishonib topshirilgan tovar qimmatliklarni qarovsiz qoldirmaslik; tabiiy yoki texnogen xususiyatga ega halokatlar, ishlab chiqarishdagi avariyalar, ishlab chiqarishdagi baxtsiz hodisalar, yongʻinlar, toshqinlar, zilzilalar, epidemiyalar yoki epizootiyalar roʻy bergan taqdirda, shuningdek boshqa shaxslar tomonidan pul yoki tovar qimmatliklari talon-taroj qilinganda bu haqda shu kunning oʻzida ogʻzaki yoki yozma yoxud elektron shaklda ish beruvchiga yoki uning vakiliga xabar berish. 6. Ish beruvchi pul yoki tovar qimmatliklarining but saqlanishini taʼminlashda quyidagi huquqlarga ega: xodimdan yoki jamoadan (brigadadan) pul yoki tovar qimmatliklarini but holda saqlanishini talab qilish; aybdor boʻlgan xodimdan yoki jamoadan (brigadadan) zararning oʻrnini qoplashni talab qilish; moddiy zarar yetkazilgan aniq sharoitlarni hisobga olgan holda zararni aybdor boʻlgan xodimdan yoki jamoadan (brigadadan) toʻliq yoki qisman undirishdan voz kechish. 7. Ish beruvchi pul yoki tovar qimmatliklarining but saqlanishini taʼminlashda quyidagilarga majbur hisoblanadi: xodimga yoki jamoaga (brigadaga) pul yoki tovar qimmatliklarini but holda topshirish; xodimga yoki jamoa (brigadaga) ishonib topshirilgan pul yoki tovar qimmatliklarining but saqlanishini taʼminlash uchun tegishli hujjat va maʼlumotlar bilan tanishtirish; xodimga yoki jamoaga (brigadaga) pul yoki tovar qimmatliklarining but saqlanishini taʼminlash uchun zarur shart-sharoitlar yaratish. 8. Yetkazilgan zarar uchun toʻliq miqdordagi moddiy javobgarlik quyidagi hollarda xodimning zimmasiga yuklatiladi: toʻliq moddiy javobgarlik toʻgʻrisidagi shartnoma asosida oʻziga ishonib topshirilgan qimmatliklarning kamomadida; xodim tomonidan bir martalik hujjat (masalan, tovar-moddiy qimmatliklarni olish ishonchnomasi, qabul qilish-topshirish dalolatnomasi) boʻyicha olingan boyliklarning but saqlanishi taʼminlanmaganda; qasddan zarar yetkazilganda; alkogolli ichimlikdan, giyohvandlik yoki toksik modda taʼsiridan mastlik holatida zarar yetkazilganda; xodimning sud tomonidan aniqlangan jinoiy harakatlari natijasida zarar yetkazilganda; maʼmuriy huquqbuzarlik natijasida zarar yetkazilganda, agar bu tegishli davlat organi yoki sud tomonidan aniqlangan boʻlsa; davlat sirlarini yoki qonun bilan qoʻriqlanadigan boshqa sirni (tijorat, xizmat sirini yoki boshqa sirlarni) tashkil etuvchi maʼlumotlar oshkor qilinganda; xodim mehnat majburiyatlarini bajarmagan taqdirda zarar yetkazilganda. 9. Zarar uni bartaraf etib boʻlmaydigan kuch, oqlangan xoʻjalik tavakkalchiligi, oxirgi zarurat yoki zaruriy mudofaa yoxud ish beruvchining xodimga ishonib topshirilgan mol-mulkni saqlash uchun zarur shart-sharoitlarni taʼminlash boʻyicha majburiyatini bajarmaganligi oqibatida yuzaga kelgan hollarda xodimning moddiy javobgarligi istisno etiladi. 10. Yakka tartibdagi toʻliq moddiy javobgarlik yoki jamoaning (brigadaning) toʻliq moddiy javobgarligi toʻgʻrisida shartnomaning bir nusxasi xodimga yoki jamoaning (brigadaning) har bir aʼzosiga beriladi, boshqasi (boshqalari) ish beruvchida saqlanadi. Bunda, yakka tartibdagi toʻliq moddiy javobgarlik yoki jamoaning (brigadaning) toʻliq moddiy javobgarligi toʻgʻrisida shartnomaning nusxasi xodimga yoki jamoaning (brigadaning) har bir aʼzosiga uni olganligi toʻgʻrisidagi imzosini qoʻydirgan holda taqdim etiladi. Taraflarning yuridik manzillari va rekvizitlari: Xodim yoki jamoa (brigada) _______________________________ (familiyasi, ismi va otasining ismi) _______________________________ (pasport yoki ID-karta maʼlumotlari) _______________________________ (manzil, telefon raqam) _______________________________ (pasport seriyasi va raqami) _____________________________ (sana va imzo) Ish beruvchi _______________________________ (familiyasi, ismi va otasining ismi) _______________________________ (tashkilot nomi) _______________________________ (manzil, telefon raqam) _______________________________ (STIR va bank rekvizitlari) _____________________________ (sana, imzo va muhr)

Vazir B. MUSAYEV

Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV

Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi raisi K. RAFIKOV

Toshkent sh.,

2023-yil 15-may,

2023-yil 5-may

2023-yil 12-may

11-2023/B-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 13.06.2023-y., 10/23/3443/0363-son)

lex.uz