UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 14-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 14 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 14 июня 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 14 June 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг эҳтиёждан ортиқча қисмини сотиш тартибини белгилаш тўғрисида

Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш орқали республика ҳудудларида энергия тақчиллиги қопланишини таъминлаш, жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиш тартибини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-44-сон қарорига мувофиқ, жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун ўрнатиладиган қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўз эҳтиёжидан ортиқча қисми «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва келгусида давлат томонидан электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш функцияси (ваколати) берилган орган томонидан (кафолатланган тарзда II тариф гуруҳи истеъмолчилари учун белгиланган тарифнинг 80 фоизи миқдорида) истеъмолчи хоҳишига кўра, камида 10 йил муддат давомида харид қилиниши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 16 февралдаги ПҚ-57-сон қарорига мувофиқ, «Қуёшли хонадон» дастури доирасида жисмоний шахсларга тегишли объектларда ўрнатилган қуёш панелларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига (ижобий тафовут учун) Давлат бюджетидан 1 000 сўмдан субсидия ажратилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўз эҳтиёжидан ортиқча қисмини сотиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилансинки:

истеъмолчилар ўз эҳтиёжлари учун ўрнатиладиган қуввати 20 кВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станциялари мониторингини юритиш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар томонидан қайта тикланувчи энергия манбалари ўрнатганлиги ҳақида онлайн платформа орқали «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖни хабардор қиладилар;

2023 йил 20 июнга қадар «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг «Электрҳисоб» дастури Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Yashil energiya» ва Солиқ қўмитасининг «Soliq» тизимлари билан интеграция қилинади;

2023 йил 20 июндан бошлаб Энергетика вазирлиги ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасига «Қуёшли хонадон» дастури доирасида ягона энергетика тизимига электр энергияси узатиш тўғрисида шартнома тузган жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ва шартномага оид маълумотлар, ягона электр энергетика тизимига узатилган ва тизимдан истеъмол қилинган электр энергияси ҳажмлари ўртасидаги ижобий тафовут (кейинги ўринларда — ижобий тафовут ҳажми) миқдори ҳақида маълумотлар тақдим этиб борилади.

4. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга кўра:

ижобий тафовут ҳажмига субсидия ажратилиши учун жисмоний шахслар солиқ органларининг «Soliq» мобил иловасида ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтадилар;

ижобий тафовут ҳажми тўғрисидаги маълумотлар «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг биллинг тизими орқали шакллантирилиб, «Soliq» мобиль иловасига онлайн режимда тақдим этилади;

Солиқ қўмитаси томонидан ҳар ойнинг йигирма бешинчи санасидан кечиктирмай, аввалги календарь ой учун жисмоний шахсларга тўлаб бериладиган субсидияни ажратиш бўйича буюртма Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборилади;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги буюртмага асосан субсидия ажратиш учун зарур маблағларни Солиқ қўмитасининг ғазначилик махсус ҳисобварағига бир иш кунидан кечиктирмай ўтказади;

Солиқ қўмитаси томонидан ваколатли тижорат банкларида субсидия учун махсус ҳисобварақ очилади ва ҳар ой кейинги ойнинг йигирма бешинчи санасига қадар субсидия оладиган жисмоний шахслар реестрини ва ажратиладиган субсидияни ваколатли тижорат банкларига тақдим этиб борилади;

тижорат банки махсус ҳисобварақдаги маблағлар ҳисобидан субсидия оладиган жисмоний шахсларнинг банк пластик карталарига ажратилган субсидияни тўлаб беради.

5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси Энергетика вазирлиги ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ билан биргаликда 2023 йил 20 июнга қадар «Soliq» мобиль иловасида ижобий тафовут ҳажмини онлайн режимда (киловатт соатларда) акс эттириш ва ҳар бир киловатт соат учун субсидияни мобиль илова орқали тўлаб бериш имкониятини таъминласин.

6. Энергетика вазирлиги Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда:

аҳоли хонадонларида ўз эҳтиёжлари учун ўрнатиладиган қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларини ўрнатувчи пудрат ташкилотларига бўлган талабларни белгилаш, мазкур электр станцияларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича хорижий тажрибани таҳлилий ўрганиб чиққан ҳолда такомиллаштириш юзасидан кенг кўламли чора-тадбирларни амалга оширсин;

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ иштирокида жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг эҳтиёждан ортиқча қисмини сотиб олиш тўғрисидаги намунавий шартномани ишлаб чиқсин ва ўз расмий веб-сайтида жойлаштирсин.

7. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ 2023 йил 1 июлга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари ўрнатилиши устидан мониторинг юритиш ва иш сифатини ошириш мақсадида тизим корхоналарида қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилган истеъмолчилар билан ишлаш бўлимларини ташкил этсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июндаги 247-сон қарорига ИЛОВА

Жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг эҳтиёждан ортиқча қисмини сотиш тартиби тўғрисидаги

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг эҳтиёждан ортиқча қисмини сотиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом талаблари қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини сотиш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилади.

3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

электр энергияси — жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергияси;

электр энергиясини ишлаб чиқарувчи — қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг эҳтиёждан ортиқча қисмини сотувчи жисмоний ёки юридик шахс;

электр энергиясини сотиб олувчи — қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини ўз тармоғига қабул қилувчи электр тармоқлари корхоналари ёки бошқа жисмоний ва юридик шахслар.

4. Электр энергияси ишлаб чиқарувчиси томонидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олувчига сотиш томонлар ўртасида имзоланадиган олди-сотди шартномаси асосида амалга оширилади. Бунда:

жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун ўрнатиладиган қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўз эҳтиёжидан ортиқча қисмини икки томонлама — ишлаб чиқарувчи, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва давлат томонидан электр энергиясини сотиб олиш функцияси (ваколати) берилган орган ўртасида тузиладиган солиштирма далолатнома расмийлаштириш орқали аниқланади ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан кафолатланган тарзда белгиланган тартибда сотиб олинади;

электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ўзи фойдаланиши учун ҳосил қилинган электр энергиясини бошқа жисмоний ва юридик шахсларга ўз электр тармоқлари орқали сотиши мумкин.

электр энергиясини ишлаб чиқарувчининг ўз электр тармоқлари мавжуд бўлмаган ҳолатларда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ тармоғидан транзит хизматлари учун идоралараро тариф комиссияси ҳужжатларида белгиланган тариф асосида тўловларни амалга оширган ҳолда бошқа жисмоний ва юридик шахсларга етказиб берилади.

Жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг эҳтиёждан ортиқча қисмини сотиш мазкур низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ва электр энергиясини сотиб олувчи ўртасида олди-сотди шартномасини тузиш тартиби

5. Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ўз эҳтиёжидан ортиқча бўлган электр энергиясини сотиш бўйича электр энергиясини сотиб олувчига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда таклиф юборади:

электр энергиясини ишлаб чиқарувчининг қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг техник тавсифи;

электр энергиясини ишлаб чиқарувчининг қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини электр тармоқларига улаш схемасининг нусхаси;

ойлар кесимида бир йил давомида электр энергиясини ишлаб чиқаришнинг прогноз йиллик ҳажмлари;

электр энергиясини ишлаб чиқарувчи томонидан имзоланган электр энергияси олди-сотди шартномаси.

6. Электр энергиясини сотиб олувчи мурожаат келиб тушган санадан бошлаб 10 иш куни мобайнида электр энергиясини ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни техник ва иқтисодий жиҳатдан ўрганиб чиққанидан сўнг томонлар ўртасида электр энергияси олди-сотди шартномаси имзоланади.

7. Томонлар ўртасида тузиладиган электр энергияси олди-сотди шартномаси Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси билан тартибга солинади.

3-боб. Ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби

8. Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ва сотиб олувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ электр энергиясини узатиш ва истеъмолини ҳисобга олиш ускуна АСКУЭ тизимига мос (прибор)ларини ўрнатади.

9. Етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг 25-санасига қадар:

«Қуёшли хонадон» дастури доирасида жисмоний шахсларга тегишли объектларда ўрнатилган қуёш панелларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига (ижобий тафовут) Давлат бюджетидан 1 000 сўмдан субсидия ажратилади («Soliq» мобиль иловаси орқали);

жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун ўрнатиладиган қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига (кафолатланган тарзда II тариф гуруҳи истеъмолчилари учун белгиланган тарифнинг 80 фоизи миқдорида) «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан тўлаб берилади (ушбу банднинг иккинчи хатбошиси бундан мустасно).

10. Ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ва сотиб олувчи етказиб берилган ва қабул қилинган электр энергияси тўғрисида электр энергиясини узатиш ва истеъмолини ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари маълумотларини ўзаро алмашади.

11. Электр энергиясини сотиб олувчи ишлаб чиқарувчига ҳисоб-китоб ойи учун ўз электр тармоғига қабул қилиб олган электр энергияси ҳажми учун шартномада ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб ва тарифлар бўйича ҳақ тўлайди.

12. Ҳисоб-китоб ойида электр энергиясини ишлаб чиқарувчи томонидан сотиб олувчининг электр тармоғига етказиб берилган электр энергияси ҳажми сотиб олувчи томонидан шу давр мобайнида қабул қилиб олинган электр энергияси ҳажмида фарқлар вужудга келган тақдирда, ишлаб чиқарувчи томонидан етказиб берилган электр энергиясининг миқдори томонлар ўртасида имзоланадиган кўрсаткичларни солиштириш далолатномаси асосида аниқланади.

13. Юридик шахслар ягона энергетика тизимидан олган электр энергияси учун амалда белгиланган тарифлар асосида «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ билан ҳисоб китобни амалга оширади, ўз навбатида ушбу истеъмолчилар объектларида жорий этилган қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган ва эҳтиёжидан ортган қисмини II тариф гуруҳи истеъмолчилари учун белгиланган тарифнинг 80 фоизи миқдорида «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга сотади.

Бунда ягона энергетика тизимидан олинган ва ўз эҳтиёжидан орттириб тармоққа узатилган электр энергияси учун электрон ҳисоб-фактура ва солиштирма далолатнома тақдим этиш орқали ҳисоб китоблар амалга оширилади.

14. Вужудга келган фарқлар юзасидан тўловлар, агар шартномада бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, электр энергияси учун жорий сотиш тарифида амалга оширилади.

15. Электр энергиясини сотиб олувчи ишлаб чиқарувчи томонидан етказиб берилган электр энергияси миқдори учун электр энергиясини узатиш ва истеъмолини ҳисобга олиш ускунаси (прибор)нинг маълумотларига кўра томонлар ўртасида имзоланган кўрсаткичларни солиштириш далолатномаси ва ҳисоб-фактурани олган кундан бошлаб 10 иш куни ичида тўловларни амалга оширади.

4-боб. Якунловчи қоида

16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг эҳтиёждан ортиқча қисмини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг эҳтиёждан ортиқча қисмини сотиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Ижро муддати 1-босқич Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи Ўз эҳтиёжидан ортиқча бўлган электр энергиясини сотиш бўйича электр энергиясини сотиб олувчига мазкур Низомнинг 5-бандида келтирилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда таклиф юборади. Доимий равишда 2-босқич Электр энергиясини сотиб олувчи Тақдим этилган ҳужжатларни техник ва иқтисодий жиҳатдан ўрганиб чиқиб электр энергиясини олди-сотди шартномасини имзолайди. Мурожаат келиб тушган санадан бошлаб 10 иш куни мобайнида 3-босқич Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ва сотиб олувчи Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ электр энергиясини узатиш ва истеъмолини ҳисобга олиш приборларини ўрнатади. Белгиланган муддатларда 4-босқич Субсидия маблағларини ажратувчи Етказиб берилган электр энергияси учун тўловларни амалга оширади: «Қуёшли хонадон» дастури доирасида ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатга (ижобий тафовут) Давлат бюджетидан 1 000 сўмдан субсидия ажратилади («Soliq» мобиль иловаси орқали); Ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг 25-санасига қадар Электр энергиясини сотиб олувчи жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун ўрнатиладиган қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига (кафолатланган тарзда II тариф гуруҳи истеъмолчилари учун белгиланган тарифнинг 80 фоизи миқдорида) «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан тўлаб берилади. 5-босқич Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ва сотиб олувчи Етказиб берилган ва қабул қилинган электр энергияси тўғрисида электр энергиясини узатиш ва истеъмолини ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари маълумотларини ўзаро алмашади. Ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар 6-босқич Электр энергиясини сотиб олувчи Ишлаб чиқарувчига ўз электр тармоғига қабул қилиб олган электр энергияси ҳажми учун шартномада ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб ва тарифлар бўйича ҳақ тўлайди. Ҳисоб-китоб ойида 7-босқич Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ва сотиб олувчи Етказиб берилган электр энергияси ҳажми ва шу давр мобайнида қабул қилиб олинган электр энергияси ҳажмида фарқлар вужудга келган тақдирда, уни кўрсаткичларни солиштириш орқали аниқлайди, далолатнома тузади ва ўзаро имзолайди. Доимий равишда 8-босқич Электр энергиясини сотиб олувчи Вужудга келган фарқлар юзасидан тўловларни, агар шартномада бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, жорий сотиш тарифида амалга оширади. Доимий равишда

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 14 июнь,

247-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2023 й., 09/23/247/0378-сон; 09.10.2026 й., 09/26/546/1007-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

Jismoniy shaxslar va tadbirkorlik subyektlari tomonidan qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan foydalangan holda ishlab chiqarilgan elektr energiyasining ehtiyojdan ortiqcha qismini sotish tartibini belgilash toʻgʻrisida

Energiya resurslaridan foydalanish samaradorligini oshirish orqali respublika hududlarida energiya taqchilligi qoplanishini taʼminlash, jismoniy shaxslar va tadbirkorlik subyektlari tomonidan qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan foydalangan holda ishlab chiqarilgan elektr energiyasini sotish tartibini joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Gidroenergetikani yanada rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 10-dekabrdagi PQ-44-son qaroriga muvofiq, jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan oʻz ehtiyojlari uchun oʻrnatiladigan quvvati 1 MVtgacha boʻlgan quyosh, shamol va biogaz elektr stansiyalarida ishlab chiqarilgan elektr energiyasining oʻz ehtiyojidan ortiqcha qismi “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ va kelgusida davlat tomonidan elektr energiyasini kafolatlangan tarzda xarid qilish funksiyasi (vakolati) berilgan organ tomonidan (kafolatlangan tarzda II tarif guruhi isteʼmolchilari uchun belgilangan tarifning 80 foizi miqdorida) isteʼmolchi xohishiga koʻra, kamida 10 yil muddat davomida xarid qilinishi;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2023-yilda qayta tiklanuvchi energiya manbalarini va energiya tejovchi texnologiyalarni joriy etishni jadallashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 16-fevraldagi PQ-57-son qaroriga muvofiq, “Quyoshli xonadon” dasturi doirasida jismoniy shaxslarga tegishli obyektlarda oʻrnatilgan quyosh panellarida ishlab chiqarilgan va oʻz isteʼmolidan orttirib yagona elektr energetika tizimiga uzatilgan elektr energiyasining har bir kilovatt-soatiga (ijobiy tafovut uchun) Davlat budjetidan 1 000 soʻmdan subsidiya ajratilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Jismoniy shaxslar va tadbirkorlik subyektlari tomonidan qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan foydalangan holda ishlab chiqarilgan elektr energiyasining oʻz ehtiyojidan ortiqcha qismini sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Belgilansinki:

isteʼmolchilar oʻz ehtiyojlari uchun oʻrnatiladigan quvvati 20 kVtgacha boʻlgan quyosh, shamol va biogaz elektr stansiyalari monitoringini yuritish maqsadida yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan qayta tiklanuvchi energiya manbalari oʻrnatganligi haqida onlayn platforma orqali “Hududiy elektr tarmoqlari” AJni xabardor qiladilar;

2023-yil 20-iyunga qadar “Hududiy elektr tarmoqlari” AJning “Elektrhisob” dasturi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining “Yashil energiya” va Soliq qoʻmitasining “Soliq” tizimlari bilan integratsiya qilinadi;

2023-yil 20-iyundan boshlab Energetika vazirligi va “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ tomonidan Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Soliq qoʻmitasiga “Quyoshli xonadon” dasturi doirasida yagona energetika tizimiga elektr energiyasi uzatish toʻgʻrisida shartnoma tuzgan jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami va shartnomaga oid maʼlumotlar, yagona elektr energetika tizimiga uzatilgan va tizimdan isteʼmol qilingan elektr energiyasi hajmlari oʻrtasidagi ijobiy tafovut (keyingi oʻrinlarda — ijobiy tafovut hajmi) miqdori haqida maʼlumotlar taqdim etib boriladi.

4. Shunday tartib joriy etilsinki, unga koʻra:

ijobiy tafovut hajmiga subsidiya ajratilishi uchun jismoniy shaxslar soliq organlarining “Soliq” mobil ilovasida va (yoki) Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida roʻyxatdan oʻtadilar;

ijobiy tafovut hajmi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Hududiy elektr tarmoqlari” AJning billing tizimi orqali shakllantirilib, “Soliq” mobil ilovasiga onlayn rejimda taqdim etiladi;

Soliq qoʻmitasi tomonidan har oyning yigirma beshinchi sanasidan kechiktirmay, avvalgi kalendar oy uchun jismoniy shaxslarga toʻlab beriladigan subsidiyani ajratish boʻyicha buyurtma Iqtisodiyot va moliya vazirligiga yuboriladi;

Iqtisodiyot va moliya vazirligi buyurtmaga asosan subsidiya ajratish uchun zarur mablagʻlarni Soliq qoʻmitasining gʻaznachilik maxsus hisobvaragʻiga bir ish kunidan kechiktirmay oʻtkazadi;

Soliq qoʻmitasi tomonidan vakolatli tijorat banklarida subsidiya uchun maxsus hisobvaraq ochiladi va har oy keyingi oyning yigirma beshinchi sanasiga qadar subsidiya oladigan jismoniy shaxslar reyestrini va ajratiladigan subsidiyani vakolatli tijorat banklariga taqdim etib boriladi;

tijorat banki maxsus hisobvaraqdagi mablagʻlar hisobidan subsidiya oladigan jismoniy shaxslarning bank plastik kartalariga ajratilgan subsidiyani toʻlab beradi.

5. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Soliq qoʻmitasi Energetika vazirligi va “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan birgalikda 2023-yil 20-iyunga qadar “Soliq” mobil ilovasida ijobiy tafovut hajmini onlayn rejimda (kilovatt soatlarda) aks ettirish va har bir kilovatt soat uchun subsidiyani mobil ilova orqali toʻlab berish imkoniyatini taʼminlasin.

6. Energetika vazirligi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi bilan birgalikda bir oy muddatda:

aholi xonadonlarida oʻz ehtiyojlari uchun oʻrnatiladigan quvvati 1 MVtgacha boʻlgan quyosh, shamol va biogaz elektr stansiyalarini oʻrnatuvchi pudrat tashkilotlariga boʻlgan talablarni belgilash, mazkur elektr stansiyalarini foydalanishga qabul qilish boʻyicha xorijiy tajribani tahliliy oʻrganib chiqqan holda takomillashtirish yuzasidan keng koʻlamli chora-tadbirlarni amalga oshirsin;

“Hududiy elektr tarmoqlari” AJ “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ ishtirokida jismoniy shaxslar va tadbirkorlik subyektlari tomonidan qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan foydalangan holda ishlab chiqarilgan elektr energiyasining ehtiyojdan ortiqcha qismini sotib olish toʻgʻrisidagi namunaviy shartnomani ishlab chiqsin va oʻz rasmiy veb-saytida joylashtirsin.

7. “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ 2023-yil 1-iyulga qadar qayta tiklanuvchi energiya manbalari oʻrnatilishi ustidan monitoring yuritish va ish sifatini oshirish maqsadida tizim korxonalarida qayta tiklanuvchi energiya manbalarini joriy qilgan isteʼmolchilar bilan ishlash boʻlimlarini tashkil etsin.

8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi energetika vaziri J.T. Mirzamahmudov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 14-iyundagi 247-son qaroriga ILOVA

Jismoniy shaxslar va tadbirkorlik subyektlari tomonidan qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan foydalangan holda ishlab chiqarilgan elektr energiyasining ehtiyojdan ortiqcha qismini sotish tartibi toʻgʻrisidagi

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom jismoniy shaxslar va tadbirkorlik subyektlari tomonidan qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan foydalangan holda ishlab chiqarilgan elektr energiyasining ehtiyojdan ortiqcha qismini sotish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizom talablari quvvati 1 MVtgacha boʻlgan quyosh, shamol va biogaz elektr stansiyalarida ishlab chiqariladigan elektr energiyasini sotish bilan bogʻliq munosabatlarga nisbatan tatbiq etiladi.

3. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

elektr energiyasi — jismoniy shaxslar va tadbirkorlik subyektlari tomonidan quvvati 1 MVtgacha boʻlgan quyosh, shamol va biogaz elektr stansiyalarida ishlab chiqarilgan elektr energiyasi;

elektr energiyasini ishlab chiqaruvchi — quvvati 1 MVtgacha boʻlgan quyosh, shamol va biogaz elektr stansiyalarida ishlab chiqarilgan elektr energiyasining ehtiyojdan ortiqcha qismini sotuvchi jismoniy yoki yuridik shaxs;

elektr energiyasini sotib oluvchi — quvvati 1 MVtgacha boʻlgan quyosh, shamol va biogaz elektr stansiyalarida ishlab chiqariladigan elektr energiyasini oʻz tarmogʻiga qabul qiluvchi elektr tarmoqlari korxonalari yoki boshqa jismoniy va yuridik shaxslar.

4. Elektr energiyasi ishlab chiqaruvchisi tomonidan ishlab chiqarilgan elektr energiyasini sotib oluvchiga sotish tomonlar oʻrtasida imzolanadigan oldi-sotdi shartnomasi asosida amalga oshiriladi. Bunda:

jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan oʻz ehtiyojlari uchun oʻrnatiladigan quvvati 1 MVtgacha boʻlgan quyosh, shamol va biogaz elektr stansiyalarida ishlab chiqarilgan elektr energiyasining oʻz ehtiyojidan ortiqcha qismini ikki tomonlama — ishlab chiqaruvchi, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ va davlat tomonidan elektr energiyasini sotib olish funksiyasi (vakolati) berilgan organ oʻrtasida tuziladigan solishtirma dalolatnoma rasmiylashtirish orqali aniqlanadi va “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ tomonidan kafolatlangan tarzda belgilangan tartibda sotib olinadi;

elektr energiyasini ishlab chiqaruvchi oʻzi foydalanishi uchun hosil qilingan elektr energiyasini boshqa jismoniy va yuridik shaxslarga oʻz elektr tarmoqlari orqali sotishi mumkin.

elektr energiyasini ishlab chiqaruvchining oʻz elektr tarmoqlari mavjud boʻlmagan holatlarda “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ tarmogʻidan tranzit xizmatlari uchun idoralararo tarif komissiyasi hujjatlarida belgilangan tarif asosida toʻlovlarni amalga oshirgan holda boshqa jismoniy va yuridik shaxslarga yetkazib beriladi.

Jismoniy shaxslar va tadbirkorlik subyektlari tomonidan qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan foydalangan holda ishlab chiqarilgan elektr energiyasining ehtiyojdan ortiqcha qismini sotish mazkur nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Elektr energiyasini ishlab chiqaruvchi va elektr energiyasini sotib oluvchi oʻrtasida oldi-sotdi shartnomasini tuzish tartibi

5. Elektr energiyasini ishlab chiqaruvchi oʻz ehtiyojidan ortiqcha boʻlgan elektr energiyasini sotish boʻyicha elektr energiyasini sotib oluvchiga quyidagi hujjatlarni ilova qilgan holda taklif yuboradi:

elektr energiyasini ishlab chiqaruvchining qayta tiklanuvchi energiya manbalari qurilmalarining texnik tavsifi;

elektr energiyasini ishlab chiqaruvchining qayta tiklanuvchi energiya manbalari qurilmalarini elektr tarmoqlariga ulash sxemasining nusxasi;

oylar kesimida bir yil davomida elektr energiyasini ishlab chiqarishning prognoz yillik hajmlari;

elektr energiyasini ishlab chiqaruvchi tomonidan imzolangan elektr energiyasi oldi-sotdi shartnomasi.

6. Elektr energiyasini sotib oluvchi murojaat kelib tushgan sanadan boshlab 10 ish kuni mobaynida elektr energiyasini ishlab chiqaruvchi tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni texnik va iqtisodiy jihatdan oʻrganib chiqqanidan soʻng tomonlar oʻrtasida elektr energiyasi oldi-sotdi shartnomasi imzolanadi.

7. Tomonlar oʻrtasida tuziladigan elektr energiyasi oldi-sotdi shartnomasi Oʻzbekiston Respublikasi Fuqarolik kodeksi bilan tartibga solinadi.

3-bob. Hisob-kitoblarni amalga oshirish tartibi

8. Elektr energiyasini ishlab chiqaruvchi va sotib oluvchi Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 12-yanvardagi 22-son qarori bilan tasdiqlangan Elektr energiyasidan foydalanish qoidalariga muvofiq elektr energiyasini uzatish va isteʼmolini hisobga olish uskuna ASKUE tizimiga mos (pribor)larini oʻrnatadi.

9. Yetkazib berilgan elektr energiyasi uchun toʻlovlar hisob-kitob oyidan keyingi oyning 25-sanasiga qadar:

“Quyoshli xonadon” dasturi doirasida jismoniy shaxslarga tegishli obyektlarda oʻrnatilgan quyosh panellarida ishlab chiqarilgan va oʻz isteʼmolidan orttirib yagona elektr energetika tizimiga uzatilgan elektr energiyasining har bir kilovatt-soatiga (ijobiy tafovut) Davlat budjetidan 1 000 soʻmdan subsidiya ajratiladi (“Soliq” mobil ilovasi orqali);

jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan oʻz ehtiyojlari uchun oʻrnatiladigan quvvati 1 MVtgacha boʻlgan quyosh, shamol va biogaz elektr stansiyalarida ishlab chiqarilgan va oʻz isteʼmolidan orttirib yagona elektr energetika tizimiga uzatilgan elektr energiyasining har bir kilovatt-soatiga (kafolatlangan tarzda II tarif guruhi isteʼmolchilari uchun belgilangan tarifning 80 foizi miqdorida) “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ tomonidan toʻlab beriladi (ushbu bandning ikkinchi xatboshisi bundan mustasno).

10. Hisob-kitob oyidan keyingi oyning 5-sanasiga qadar elektr energiyasini ishlab chiqaruvchi va sotib oluvchi yetkazib berilgan va qabul qilingan elektr energiyasi toʻgʻrisida elektr energiyasini uzatish va isteʼmolini hisobga olish priborlari koʻrsatkichlari maʼlumotlarini oʻzaro almashadi.

11. Elektr energiyasini sotib oluvchi ishlab chiqaruvchiga hisob-kitob oyi uchun oʻz elektr tarmogʻiga qabul qilib olgan elektr energiyasi hajmi uchun shartnomada yoki qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartib va tariflar boʻyicha haq toʻlaydi.

12. Hisob-kitob oyida elektr energiyasini ishlab chiqaruvchi tomonidan sotib oluvchining elektr tarmogʻiga yetkazib berilgan elektr energiyasi hajmi sotib oluvchi tomonidan shu davr mobaynida qabul qilib olingan elektr energiyasi hajmida farqlar vujudga kelgan taqdirda, ishlab chiqaruvchi tomonidan yetkazib berilgan elektr energiyasining miqdori tomonlar oʻrtasida imzolanadigan koʻrsatkichlarni solishtirish dalolatnomasi asosida aniqlanadi.

13. Yuridik shaxslar yagona energetika tizimidan olgan elektr energiyasi uchun amalda belgilangan tariflar asosida “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan hisob kitobni amalga oshiradi, oʻz navbatida ushbu isteʼmolchilar obyektlarida joriy etilgan qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan ishlab chiqarilgan va ehtiyojidan ortgan qismini II tarif guruhi isteʼmolchilari uchun belgilangan tarifning 80 foizi miqdorida “Hududiy elektr tarmoqlari” AJga sotadi.

Bunda yagona energetika tizimidan olingan va oʻz ehtiyojidan orttirib tarmoqqa uzatilgan elektr energiyasi uchun elektron hisob-faktura va solishtirma dalolatnoma taqdim etish orqali hisob kitoblar amalga oshiriladi.

14. Vujudga kelgan farqlar yuzasidan toʻlovlar, agar shartnomada boshqacha tartib belgilab qoʻyilgan boʻlmasa, elektr energiyasi uchun joriy sotish tarifida amalga oshiriladi.

15. Elektr energiyasini sotib oluvchi ishlab chiqaruvchi tomonidan yetkazib berilgan elektr energiyasi miqdori uchun elektr energiyasini uzatish va isteʼmolini hisobga olish uskunasi (pribor)ning maʼlumotlariga koʻra tomonlar oʻrtasida imzolangan koʻrsatkichlarni solishtirish dalolatnomasi va hisob-fakturani olgan kundan boshlab 10 ish kuni ichida toʻlovlarni amalga oshiradi.

4-bob. Yakunlovchi qoida

16. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

Jismoniy shaxslar va tadbirkorlik subyektlari tomonidan qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan foydalangan holda ishlab chiqarilgan elektr energiyasining ehtiyojdan ortiqcha qismini sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Jismoniy shaxslar va tadbirkorlik subyektlari tomonidan qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan foydalangan holda ishlab chiqarilgan elektr energiyasining ehtiyojdan ortiqcha qismini sotish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Ijro muddati 1-bosqich Elektr energiyasini ishlab chiqaruvchi Oʻz ehtiyojidan ortiqcha boʻlgan elektr energiyasini sotish boʻyicha elektr energiyasini sotib oluvchiga mazkur Nizomning 5-bandida keltirilgan hujjatlarni ilova qilgan holda taklif yuboradi. Doimiy ravishda 2-bosqich Elektr energiyasini sotib oluvchi Taqdim etilgan hujjatlarni texnik va iqtisodiy jihatdan oʻrganib chiqib elektr energiyasini oldi-sotdi shartnomasini imzolaydi. Murojaat kelib tushgan sanadan boshlab 10 ish kuni mobaynida 3-bosqich Elektr energiyasini ishlab chiqaruvchi va sotib oluvchi Elektr energiyasidan foydalanish qoidalariga muvofiq elektr energiyasini uzatish va isteʼmolini hisobga olish priborlarini oʻrnatadi. Belgilangan muddatlarda 4-bosqich Subsidiya mablagʻlarini ajratuvchi Yetkazib berilgan elektr energiyasi uchun toʻlovlarni amalga oshiradi: “Quyoshli xonadon” dasturi doirasida oʻz isteʼmolidan orttirib yagona elektr energetika tizimiga uzatilgan elektr energiyasining har bir kilovatt-soatga (ijobiy tafovut) Davlat budjetidan 1 000 soʻmdan subsidiya ajratiladi (“Soliq” mobil ilovasi orqali); Hisob-kitob oyidan keyingi oyning 25-sanasiga qadar Elektr energiyasini sotib oluvchi jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan oʻz ehtiyojlari uchun oʻrnatiladigan quvvati 1 MVtgacha boʻlgan quyosh, shamol va biogaz elektr stansiyalarida ishlab chiqarilgan va oʻz isteʼmolidan orttirib yagona elektr energetika tizimiga uzatilgan elektr energiyasining har bir kilovatt-soatiga (kafolatlangan tarzda II tarif guruhi isteʼmolchilari uchun belgilangan tarifning 80 foizi miqdorida) “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ tomonidan toʻlab beriladi. 5-bosqich Elektr energiyasini ishlab chiqaruvchi va sotib oluvchi Yetkazib berilgan va qabul qilingan elektr energiyasi toʻgʻrisida elektr energiyasini uzatish va isteʼmolini hisobga olish priborlari koʻrsatkichlari maʼlumotlarini oʻzaro almashadi. Hisob-kitob oyidan keyingi oyning 10-sanasiga qadar 6-bosqich Elektr energiyasini sotib oluvchi Ishlab chiqaruvchiga oʻz elektr tarmogʻiga qabul qilib olgan elektr energiyasi hajmi uchun shartnomada yoki qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartib va tariflar boʻyicha haq toʻlaydi. Hisob-kitob oyida 7-bosqich Elektr energiyasini ishlab chiqaruvchi va sotib oluvchi Yetkazib berilgan elektr energiyasi hajmi va shu davr mobaynida qabul qilib olingan elektr energiyasi hajmida farqlar vujudga kelgan taqdirda, uni koʻrsatkichlarni solishtirish orqali aniqlaydi, dalolatnoma tuzadi va oʻzaro imzolaydi. Doimiy ravishda 8-bosqich Elektr energiyasini sotib oluvchi Vujudga kelgan farqlar yuzasidan toʻlovlarni, agar shartnomada boshqacha tartib belgilab qoʻyilgan boʻlmasa, joriy sotish tarifida amalga oshiradi. Doimiy ravishda

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 14-iyun,

247-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 15.06.2023-y., 09/23/247/0378-son; 09.10.2026-y., 09/26/546/1007-son)

lex.uz