UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 26-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 26 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 26 июня 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 26 June 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

ТАРКИБИ

НИЗОМ

ТАРКИБИ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

РЎЙХАТИ

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМА

НИЗОМ

СХЕМАСИ

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ

СХЕМАСИ

ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА ТАРКИБИ

Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантиришга оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 27 июндаги ПҚ-294-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Болалар учун мўлжалланган энг яхши теле- ва радиолойиҳа танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

«Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материал» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Оммавий ахборот воситалари ходимларининг хорижий тилларни ўрганиш ҳамда хорижий тиллар бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиш учун имтиҳон топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Жисмоний шахслар томонидан даврий босма нашрлар, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотларига электрон тарзда обуна бўлиш ҳамда даврий босма нашрлар учун обуна харажатларининг бир қисмини қайтариб бериш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

Давлат органлари ва ташкилотлари муассислигида бўлмаган даврий босма нашрларнинг замонавий электрон шаклларини яратиш, уларни модернизация қилиш ва бир йил давомида юритиш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки:

а) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан 2026 йил 1 январга қадар ҳар йили Давлат бюджети параметрларида «Обуна» ягона электрон платформаси (кейинги ўринларда — Платформа) орқали амалга оширилган даврий босма нашрларга обуна харажатларининг бир қисмини қайтаришни молиялаштириш учун Рақамли технологиялар вазирлигига маблағ ажратилиши назарда тутилади;

б) Платформа орқали амалга оширилган даврий босма нашрларга обуна харажатларининг бир қисми обуначилар мазкур қарорда белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан сўнг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан уларнинг банк карталарига бир ой муддат ичида қайтарилади;

в) «Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор «UZINFOCOM» МЧЖ томонидан:

Платформанинг узлуксиз фаолият олиб бориши, модернизация қилиниши, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ахборот хавфсизлиги, шунингдек, Платформа орқали даврий босма нашрларга масофадан туриб электрон тарзда обуна бўлиш ва обуна харажатларининг бир қисмини қайтариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ҳамда бошқа тегишли вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари, шунингдек, тўлов тизими операторларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиниши;

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобига Платформа орқали даврий босма нашрларга обуна харажатларининг бир қисми қайтарилиши таъминланади;

г) Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси томонидан Платформа орқали обуна бўлишда даврий босма нашрлар, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотларини тарқатиш соҳасида қонунчилик ҳужжатларига, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши устидан назорат ўрнатилади;

д) «Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материал» танлови (кейинги ўринларда — танлов) бўйича:

танлов ҳар чорак якуни бўйича оммавий ахборот воситаларида эълон қилинаётган журналистика соҳасининг энг илғор ютуқларидан фойдаланган ҳолда, юқори профессионал даражада тайёрланган ва энг яхши деб топилган материалларни аниқлаш ҳамда уларнинг муаллифларини тақдирлаш мақсадида ташкил этилади;

танлов газеталар ва журнал (ахборотнома-бюллетень)ларда чоп этилган материаллар, телеканалларда эфирга узатилган материаллар, радиоканалларда эфирга узатилган материаллар, веб-сайтларда эълон қилинган материаллар йўналишларида ўтказилади;

танловни ташкил этиш, ўтказиш, ғолиб ва совриндорларни мукофотлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси орқали қопланади.

3. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига:

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси билан биргаликда 2023 йил июль ойидан бошлаб энг яхши материалларни кенг жамоатчилик ва малакали мустақил экспертлар муҳокамасига ҳавола қилишни махсус электрон платформа орқали амалга оширилишини таъминлаш;

мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатини, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни, жамиятда кечаётган ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ўзгаришлар, жамоатчиликнинг катта қизиқишини уйғотаётган воқеаларнинг моҳиятини кенг тушунтириш мақсадида ҳар чоракда 100 тагача материалларни тайёрлаш ва эълон қилиш бўйича оммавий ахборот воситаларига ижтимоий буюртмалар бериб бориш;

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда халқаро имтиҳон тизимларини ташкил этиш ваколатига эга бўлган хорижий ташкилотлар ва уларнинг Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган ваколатли вакиллари реестрини шакллантириш;

халқаро имтиҳон тизимларини ташкил этиш ваколатига эга бўлган хорижий ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасида тегишли имтиҳон топшириш харажатлари тўғрисидаги маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилиш ва доимий равишда янгилаб борилишини таъминлаш тавсия этилсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори А.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 262-сон қарорига 1-ИЛОВА

Болалар учун мўлжалланган энг яхши теле- ва радиолойиҳа танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом болалар учун мўлжалланган теле- ва радиомаҳсулотларни тайёрлаш ҳамда эфирга узатиш бўйича ҳар йили энг яхши 30 та лойиҳа учун ҳар бири базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваригача бўлган миқдорда молиялаштириладиган энг яхши теле- ва радиолойиҳа танловини (кейинги ўринларда — танлов) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Танловда болалар учун мўлжалланган теле- ва радиомаҳсулотларни тайёрлаш ҳамда эфирга узатиш имкониятига эга бўлган барча оммавий ахборот воситалари иштирок этишлари мумкин.

3. Танлов ҳар йили июль-август ойларида, унинг ғолибларини тақдирлаш сентябрь ойида ўтказилади.

4. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

баҳолаш мезонлари — танлов натижаларини аниқлаш учун қўлланадиган кўрсаткичлар;

лойиҳа — танловда иштирок этиш учун тайёрланган ва тақдим этилган болаларга мўлжалланган теле- ва радиомаҳсулотлар;

талабгор — Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда теле- ва радиомаҳсулотлар тайёрлаш ва эфирга узатиш имкониятига эга бўлган оммавий ахборот воситалари (теле- ва радиоканаллар);

танлов ғолиби — тақдим этган лойиҳаси молиялаштириш учун тавсия этилган танлов иштирокчиси;

ташкилотчи — Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги;

ташкилий қўмита — танловни ўтказиш билан боғлиқ бошқа ташкилий масалаларни ҳал қилиш, шунингдек танлов учун тақдим этилган лойиҳаларни баҳолаш мезонларини ва ҳакамлар ҳайъати таркибини тасдиқлаш вазифаларини амалга оширувчи коллегиал тузилма;

ҳакамлар ҳайъати — танлов иштирокчиларининг лойиҳаларини баҳоловчи етти нафар аъзодан иборат экспертлар гуруҳи.

5. Танлов икки йўналишда — «болаларга мўлжалланган энг яхши телелойиҳа» ва «болаларга мўлжалланган энг яхши радиолойиҳа» номинациялари бўйича ўтказилади ҳамда жами 30 та энг яхши лойиҳа молиялаштирилади.

2-боб. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби

6. Танлов ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида қуйидаги босқичларда ташкил этилади:

1-босқич — ташкилотчи ҳар йили июль ойининг 10-санасига қадар танлов ҳақидаги эълонни ўз расмий веб-сайти ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги саҳифаларида жойлаштиради.

Танлов ҳақидаги эълонда аризаларни шакллантириш, рўйхатдан ўтказиш ҳамда теле- ва радиомаҳсулотларни ташкилий қўмитага тақдим этиш тартиби, муддати ва талаблари кўрсатилади;

2-босқич — талабгор ўзи тайёрлайдиган ва эфирга узатадиган болаларга мўлжалланган теле- ва радиомаҳсулотлар бўйича лойиҳаларини ҳар йили июль ойининг 25-санасига қадар ташкилотчига (шу жумладан, электрон тарзда) тақдим этади;

3-босқич — ташкилий қўмита танловга тақдим этилган лойиҳаларни ҳар йили август ойининг 10-санасига қадар ушбу Низом талаблари асосида дастлабки тарзда саралайди ва сараланган лойиҳаларни молиялаштириш масаласини кўриб чиқиш учун ҳакамлар ҳайъатига тақдим этади;

4-босқич — ҳакамлар ҳайъати ҳар йили август ойининг 25-санасига қадар лойиҳаларни кўриб чиқади ва улар ҳайъат аъзоларининг очиқ овоз бериши орқали молиялаштириш учун тавсия этилади ёки молиялаштиришга тавсия қилиш рад этилади;

5-босқич — ташкилий қўмита ва ташкилотчи ҳар йили сентябрь ойида ҳакамлар ҳайъати томонидан тавсия этилган лойиҳаларни молиялаштириш чораларини кўради.

Лойиҳалари ғолиб деб топилган талабгорларнинг номлари ташкилотчининг расмий веб-сайти ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги саҳифаларида эълон қилинади.

7. Танловни ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатлар ташкилий қўмита томонидан рўйхатга олинади ва ушбу рўйхат ташкилотчи архивида беш йилгача сақланади.

8. Танловни ўтказиш бўйича умумий раҳбарлик ташкилотчи томонидан амалга оширилади.

3-боб. Ташкилотчи, ташкилий қўмита ва ҳакамлар ҳайъатининг асосий вазифалари

9. Ташкилотчи:

танловни ташкил этади ва ўтказади;

танлов шартлари асосида тавсия этилган лойиҳаларни молиялаштиради;

танловнинг харажатлар сметасини ишлаб чиқади;

ташкилий қўмита фаолиятига кўмаклашади;

танлов эълони, жараёнлари ва якунлари ҳақидаги ахборотни ўз расмий веб-сайти ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги саҳифаларида эълон қилиб боради;

лойиҳаси молиялаштиришга тавсия этилган талабгорлар билан маблағ ажратиш юзасидан тўғридан-тўғри шартнома тузади;

ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг меҳнатига ҳақ тўлайди.

10. Ташкилий қўмита:

ҳакамлар ҳайъати таркибини шакллантиради ва тасдиқлайди;

тавсия этилган ҳар бир лойиҳани молиялаштириш юзасидан белгиланган харажатлар миқдорининг асослилигини ўрганади, шунингдек, харажатларни асоссиз деб топган тақдирда, умумий суммани тегишлича камайтириш бўйича ташкилотчига таклиф киритади;

танлов бўйича келиб тушган аризаларни кўриб чиқади;

нохолис ёндашув, манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик чораларини кўради;

молиялаштириладиган лойиҳаларни аниқлашда ҳакамлар ҳайъати томонидан шаффофлик мезонларига риоя қилинишини назорат қилади;

танловга келиб тушган лойиҳаларни баҳолаш мезонларини қайта кўриб чиқади ва тасдиқлайди;

танлов иштирокчиларининг ҳакамлар ҳайъати қарорлари устидан қилган шикоятларини кўриб чиқади.

11. Ҳакамлар ҳайъати:

танловга келиб тушган лойиҳаларни адолатлилик, шаффофлик ва мазкур Низомда белгиланган баҳолаш мезонларига риоя қилган ҳолда кўриб чиқади ва баҳолайди;

танлов доирасида молиялаштириладиган лойиҳаларни саралаб олади ва уларни молиялаштиришга тавсия этади;

танловга тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини ўрганади;

танлов иштирокчиларидан ушбу Низом талаблари асосида тегишли ҳужжатларни талаб қилиб олади;

нохолис ёндашув, манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатларига йўл қўйилмаслик, натижалар эълон қилингунга қадар сир сақланишини таъминлайди.

Ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг танловга тақдим этилган лойиҳаларни ўрганиш ва баҳолаш жараёнига аралашишга йўл қўйилмайди.

12. Ташкилий қўмита ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ таркибда тузилади.

13. Ташкилий қўмита мажлислари заруратга қараб, лекин йилига камида бир марта ўтказилади.

14. Ҳакамлар ҳайъати таркибига ташкилотчи, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари киритилади.

4-боб. Танловга лойиҳаларни тақдим этиш тартиби

15. Талабгорлар танлов эълон қилинган кундан эътиборан ташкилий қўмита номига (шу жумладан, электрон тарзда) ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза берадилар.

16. Аризаларга лойиҳа бўйича маълумотлар (тақдим этилаётган лойиҳанинг ижтимоий аҳамияти, эфир вақтлари, томошабинлар қамрови, шунингдек, ушбу Низомда белгиланган мезонларга мувофиқлиги ҳақида тақриз) .

17. Танлов учун тақдим этилаётган лойиҳа доирасида тайёрланадиган теле- ва радиомаҳсулотлар — телекўрсатув, видеолавҳа, мультипликацион фильм, аудиоматериал ва бошқа кўринишда бўлиши мумкин.

18. Бир календарь йили давомида битта талабгорнинг кўпи билан бешта лойиҳаси молиялаштирилиши мумкин.

19. Танлов доирасида молиялаштирилган лойиҳа кўпи билан уч ой ичида амалга оширила бошланиши шарт.

20. Танлов учун тақдим этилаётган лойиҳаларда бошқа шахсларнинг турдош ҳуқуқлари объектларидан фойдаланиш тақиқланади.

5-боб. Лойиҳаларни баҳолаш мезонлари

21. Танлов иштирокчилари тақдим этган лойиҳалар қуйидаги мезонлар асосида саралаб олинади:

оммавийлик (теле- ва радиомаҳсулот содда услубда, болалар учун тушунарли ва қизиқарли бўлиши);

болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат ва жамоатчилик томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг акс эттирилганлиги;

ёритилаётган мавзу болаларнинг таълим-тарбиясига, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга ва маънавиятини ўстиришга қаратилганлиги;

лойиҳанинг ижтимоий аҳамияти, танланган мавзуларнинг долзарблиги ва оммабоплиги;

болалар билан ишлашда янги ёндашувлар қўлланилганлиги;

ижодий ўзига хослик (мавзуни ёритишда, уни тақдим этишда ижодкорлик ва ғоя бетакрорлигининг мавжудлиги);

болаларда экологик маданиятни шакллантириш бўйича фойдалилиги (мавзуни танлаш, мазмунида аниқ муаммоли вазият акс эттирилганлиги ва муаммонинг туб моҳияти очиб берилганлиги);

болаларга ҳуқуқий тарбия ва одоб-ахлоқнинг бошланғич қоидаларини ўргатиш бўйича фойдалилиги;

кутилаётган натижа (теле- ва радиомаҳсулот оммалашиши, жамоатчиликни қизиқтириши ва болаларга оид давлат сиёсатини самарали амалга оширишга қаратилганлиги).

6-боб. Ташкилотчи ва талабгор ўртасида шартнома тузиш тартиби

22. Ҳакамлар ҳайъати лойиҳани молиялаштиришга тавсия этганидан сўнг ташкилотчи йигирма кун ичида буйруқ асосида ғолиб билан маблағ ажратиш бўйича тўғридан-тўғри шартнома тузади.

Ушбу шартномада ажратилаётган маблағларнинг мақсадли сарфланиши бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланади.

23. Шартномада қуйидаги қоидалар назарда тутилган бўлиши керак:

танловнинг мақсади;

молиялаштириладиган лойиҳанинг умумий шартлари ва ушбу шартларни амалга ошириш муддатлари;

лойиҳани молиялаштиришга ажратиладиган маблағ миқдори;

молиялаштириш муддати;

ажратилган маблағдан мақсадли фойдаланиш бўйича назорат шакллари;

ҳисобот бериш муддати ва шакллари;

лойиҳа келишилган тартибда амалга оширилмаган тақдирда, ажратилган маблағни қайтариш шартлари.

24. Агар лойиҳаси молиялаштиришга тавсия этилган талабгор шартномани имзолашдан бош тортса ёки танлов давомида ўз фаолиятини тугатган ёхуд тўловга қобилиятсиз деб эълон қилинган бўлса, ташкилотчи танловда иштирок этган ва лойиҳаси танлов мезонларига мувофиқ юқори баҳоланган кейинги талабгор билан шартнома имзолашга ҳақли.

7-боб. Лойиҳалар ижросини назорат қилиш

25. Танлов доирасида молиялаштирилган лойиҳалар, танловга тақдим этилган ҳужжатларда белгиланган муддат ва шартларда амалга оширилмаган тақдирда, ташкилотчи талабгорга ажратилган маблағни қайтариш чораларини кўради. Агар талабгор маблағларни ўз ихтиёрига кўра қайтармаса, ташкилотчи томонидан суд тартибида ундирилади.

26. Ажратилган маблағлардан тўғри ва мақсадли фойдаланиш, шунингдек, шартномада келишилган шартларни бажариш учун теле- ва радиоканалнинг муассиси ва (ёки) бош муҳаррири жавоб беради.

8-боб. Якунловчи қоидалар

27. Танлов ташкилотчига қўшимча ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

28. Танлов натижаларидан норози бўлган иштирокчилар танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб уч кун ичида ташкилий қўмитага шикоят қилишлари мумкин.

Болалар учун мўлжалланган энг яхши теле- ва радиолойиҳа танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Болалар учун мўлжалланган энг яхши теле- ва радиолойиҳа танловини ташкил этиш ва ўтказиш

Босқич Субъект Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Ташкилотчи (Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) Танлов ҳақидаги эълонни ўз расмий веб-сайти ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги саҳифаларига жойлаштиради. Ҳар йили июль ойининг 10-санасига қадар 2-босқич Талабгор Ўзи тайёрлайдиган ва эфирга узатадиган болаларга мўлжалланган теле- ва радио-маҳсулотлар бўйича лойиҳаларини ташкилотчига тақдим этади. Ҳар йили июль ойининг 25-санасига қадар 3-босқич Ташкилий қўмита 1. Теле- ва радиомаҳсулотлар тайёрлаш бўйича лойиҳаларни белгиланган мезонлар асосида саралайди. 2. Сараланган лойиҳаларни ҳакамлар ҳайъатига молиялаштириш масаласини кўриб чиқиш учун тақдим этади. Ҳар йили август ойининг 10-санасига қадар 4-босқич Ҳакамлар ҳайъати Лойиҳаларни кўриб чиқади ва улар ҳайъат аъзоларининг очиқ овоз бериши орқали молиялаштириш учун тавсия этилади ёки молиялаштиришга тавсия қилиш рад этилади. Ҳар йили август ойининг 25-санасига қадар 5-босқич Ташкилий қўмита, Ташкилотчи 1. Ҳакамлар ҳайъати томонидан тавсия этилган лойиҳаларни молиялаштириш чораларини кўради. Бунда, ташкилотчи ҳакамлар ҳайъати лойиҳани молиялаштиришга тавсия этганидан сўнг йигирма кун ичида буйруқ асосида ғолиб билан маблағ ажратиш бўйича тўғридан-тўғри шартнома тузади. 2. Лойиҳалари ғолиб деб топилган талабгорларнинг номлари ташкилотчининг расмий веб-сайти ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги саҳифаларида эълон қилинади. Ҳар йили сентябрь ойида

Болалар учун мўлжалланган энг яхши теле- ва радиолойиҳа танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Болалар учун мўлжалланган энг яхши теле- ва радиолойиҳа танловини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

1. А.А. Ходжаев — Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори, т ашкилий қўмита раиси 2. Лавозими бўйича — Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси, т ашкилий қўмита раиси ўринбосари 3. А.В. Шин — мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари 4. У.У. Шарифходжаев — мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари 5. Ш.Т. Ризаев — Кинематография агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари 6. Ш.Т. Қудратхўжа — Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси раиси (келишув асосида) 7. З.А. Тўрақулов — Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг ўринбосари 8. М.А. Сафаров — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг ўринбосари 9. Г.К. Хатамова — Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бошқарма бошлиғи, т ашкилий қўмита котиби

Болалар учун мўлжалланган энг яхши теле- ва радио лойиҳа танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

НАМУНА Болалар учун мўлжалланган энг яхши теле- ва радио лойиҳа танловида иштирок этиш учун _______________________________________________________________ нинг (оммавий ахборот воситасининг ёки муассисининг номи) ТАЛАБНОМАСИ Кириш қисми Оммавий ахборот воситаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳноманинг рақами ва берилган санаси Талабгорнинг номи ( давлат рўйхатидан ўтказилган уставга мувофиқ ), банк ҳисобварағи Лойиҳа мазмуни Ариза берувчи тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар ( жойлашган ери (яшаш манзили), телефон рақами ) Ташкилот ҳисобчисининг Ф.И.О., бошқа зарур маълумотлар ( яшаш манзили, электрон почтаси, телефон коди билан тўлиқ кўрсатилиши лозим ) Лойиҳани амалга ошириш муддати ( бошланиш санаси — тугатиш санаси ) Сўралаётган маблағ миқдори ( сўм ) Муаммонинг қўйилиши ( мавжуд муаммо, унинг аҳамияти ва лойиҳани амалга ошириш зарурлигини баён этиш, бир варақдан ортиқ бўлмаслиги лозим ) Лойиҳани амалга ошириш шакли ва механизмлари ( лойиҳани амалга ошириш усуллари, миқдор ва сифат кўрсаткичлари ) Лойиҳани амалга оширишдан кутилаётган натижалар (сифат кўрсаткичлари ҳамда болалар тарбиясига ижобий таъсири) Талабнома берувчининг ушбу соҳадаги тажрибаси (талабгорнинг фаолияти, эришган ютуқлари) Лойиҳани амалга ошириш бўйича харажатлар сметаси Харажат номи Талаб этиладиган маблағ Раҳбар Ф.И.О. _________________ ________________ ___________ _____________ ____________ Муҳр ўрни ______________ имзо _______________________ сана Бош муҳаррир Ф.И.О. ___________ ________________ ____________ _____________ ____________________________________ имзо ________________________ сана

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 262-сон қарорига 2-ИЛОВА

«Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материал» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом «Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материал» танловини (кейинги ўринларда — Танлов) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Танлов оммавий ахборот воситаларида эълон қилинаётган ва юқори профессионал даражада тайёрланган энг яхши материалларни аниқлаш ҳамда уларнинг муаллифларини тақдирлаш мақсадида ташкил этилади.

3. Танлов ҳар йили чорак якуни бўйича ўтказилади.

4. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

иштирокчи — Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган оммавий ахборот воситалари, шунингдек, танловда қатнашиш учун ариза берган муаллифлар (ижодий гуруҳ аъзолари);

материал — оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган мақола, шарҳ, журналистик суриштирув, интервью, видео-, аудио-, фото- ва бошқа маҳсулотлар;

махсус электрон платформа — танлов ташкилотчиси томонидан ишлаб чиқилган ва энг яхши материалларни кенг жамоатчилик ва малакали мустақил экспертлар муҳокамасига тақдим этишга мўлжалланган электрон тизим;

оммавий ахборот воситаси — оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг доимий номга эга бўлган ҳамда босма тарзда (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар ва бошқалар) ва (ёки) электрон тарзда (теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтлар) олти ойда камида бир марта нашр этиладиган ёки эфирга бериладиган, қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатга олинган шакли ҳамда оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг бошқа шакллари;

ташкилотчи — Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси;

ташкилий қўмита — танловни ташкил этиш ва ўтказишда танлов учун тақдим этилган материалларни баҳолаш мезонларини ва ҳакамлар ҳайъати таркибини тасдиқлаш, ғолиб ва совриндорлар ҳамда рағбатлантирувчи ўринлар миқдорларини белгилаш, шунингдек танловни ўтказиш билан боғлиқ бошқа ташкилий масалаларни ҳал қилиш вазифаларини амалга оширувчи коллегиал орган;

фойдаланувчи — махсус электрон платформадан рўйхатдан ўтган ҳамда танловда иштирок этаётган материалларни муҳокама қилиб, баҳо берувчи жисмоний шахс;

ҳакамлар ҳайъати — танлов иштирокчиларининг аризалари билан тақдим этилган материалларни баҳоловчи экспертлар гуруҳи.

5. Танлов қуйидаги йўналишларда ўтказилади:

газеталар ва журнал (ахборотнома-бюллетень)ларда чоп этилган материаллар;

телеканалларда эфирга узатилган материаллар;

радиоканалларда эфирга узатилган материаллар;

веб-сайтларда эълон қилинган материаллар.

6. Ташкилий қўмитанинг таркиби ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ тузилади.

7. Ташкилий қўмитанинг мажлислари заруратга қараб, лекин уч ойда камида бир марта ўтказилади.

8. Ҳакамлар ҳайъати ташкилотчи, шунингдек, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, нодавлат нотижорат ташкилотлар, олий таълим ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг тажрибали вакилларидан иборат таркибда Ташкилий қўмита томонидан тузилади.

9. Ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг танлов материалларини ўрганиш ва баҳолаш жараёнига аралашишга йўл қўйилмайди.

2-боб. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби

10. «Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материал» танлови ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ ташкил этилади.

11. Фойдаланувчи жойлаштирилган материалларни «5» баллик тизим асосида баҳолайди ва ушбу баҳолар ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов материалларини кўриб чиқиш ва баҳолашда инобатга олинади.

12. Ташкилотчи ҳар йили март, июнь, сентябрь, декабрь ойининг 20-санасидан кейинги ойнинг 1-санасига қадар танловни ўтказиш ҳақидаги эълонларни ўз расмий веб-сайти ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги саҳифаларида жойлаштиради.

13. Иштирокчи ҳар йили апрель, июль, октябрь, январь ойининг 1 — 10-саналарида (10 кун муддатда) оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган 5 тагача материални Ташкилий қўмитага (шу жумладан, электрон тарзда) танловда иштирок этиш учун ариза билан бирга тақдим этади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

танловга тақдим этилаётган материаллар рўйхати ва уларнинг қачон ва қайси оммавий ахборот воситасида эълон қилинганлиги ҳақидаги маълумот;

веб-сайтларда эълон қилинган материалларнинг фаол гиперҳаволаси;

газета, журнал (ахборотнома-бюллетень)ларда чоп этилган материалларнинг электрон (pdf) шакли;

радиоканалларда эълон қилинган материалларнинг электрон (mp3) шакли;

телеканалларда эълон қилинган материалларни видеохостингга жойлаштирган ҳолда, уларнинг фаол гиперҳаволаси.

14. Ташкилий қўмита танловга келиб тушган материалларни умумлаштиради ва энг яхши материалларни кенг жамоатчилик ва малакали мустақил экспертлар томонидан очиқ ва шаффоф усулда муҳокамаси учун платформага жойлаштиради.

15. Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар ҳамда бошқа интеллектуал мулк ҳуқуқларининг бузилиши, ушбу Низомда белгиланган тартибларга риоя қилмаслик билан боғлиқ қоидабузарликлар аниқланган тақдирда, Ташкилий қўмита иштирокчиларни танловда қатнашиш имкониятидан маҳрум қилиш ҳуқуқига эга, бу ҳолат тегишли баённома билан расмийлаштирилади.

16. Ҳакамлар ҳайъати:

тақдим этилган материалларни ҳар йили апрель, июль, октябрь, январь ойининг 11 — 30-санасига қадар (20 кун муддатда) Ташкилий қўмита томонидан белгиланадиган талаблар (мезонлар) асосида баҳолайди;

ҳар йили май, август, ноябрь, февраль ойининг 5-санасига қадар баҳолаш якунлари бўйича ғолиб ва совриндор деб топилган фаол журналистлар ва муаллифларни аниқлайди.

17. Ташкилотчи ҳар йили май, август, ноябрь, февраль ойининг 10-санасига қадар танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлайди ҳамда уларнинг номларини ўз расмий веб-сайти ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги саҳифаларида эълон қилади.

18. Танловда илмий-услубий мақолалар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга изоҳли шарҳлар, илмий муаллифлик тадқиқотлари, услубий ишланмалар, шунингдек реклама сифатида чоп этилган материаллар иштирок этиши мумкин эмас.

19. Топширилган материаллар танлов ўтказилаётган чоракда биринчи маротаба эълон қилинган бўлиши зарур.

3-боб. Ташкилотчи, ташкилий қўмита ва ҳакамлар ҳайъатининг асосий вазифалари

20. Ташкилотчи:

танловни ташкил этади ва ўтказади;

Ташкилий қўмита фаолиятига кўмаклашади;

танлов эълони, жараёнлари ва якунлари ҳақидаги ахборотларни махсус электрон платформа ҳамда ўз расмий веб-сайти ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги саҳифаларида эълон қилиб боради;

танлов ғолиб ва совриндорларини рағбатлантиради;

ҳакамлар ҳайъати аъзолари меҳнатига ҳақ тўлайди.

21. Ташкилий қўмита:

ҳакамлар ҳайъати таркибини шакллантиради ва тасдиқлайди, заруратга кўра, ҳакамлар ҳайъати таркибига ўзгартиришлар киритади;

нохолис ёндашув, манфаатлар тўқнашуви, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик, шахсий манфаатдорлик ҳолатларига йўл қўймаслик чораларини кўради;

танлов бўйича келиб тушган мурожаатларни белгиланган тартибда кўриб чиқади;

ғолиб ва совриндорларни саралашда ҳакамлар ҳайъати томонидан адолатлилик, шаффофлик мезонларига риоя қилинишини таъминлайди;

танловга келиб тушган материалларни баҳолаш мезонларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

танлов иштирокчиларининг ҳакамлар ҳайъати қарорлари устидан шикоятларини кўриб чиқади.

22. Ҳакамлар ҳайъати:

материалларни адолатлилик, шаффофлик мезонларига риоя қилган ҳолда профессионал талаблар асосида кўриб чиқади ва баҳолайди;

ғолиб ва совриндорларни аниқлайди ҳамда тегишли қарор қабул қилади;

нохолис ёндашув, манфаатлар тўқнашуви, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик, шахсий манфаатдорлик ҳолатларига йўл қўймаслик, натижалар эълон қилингунга қадар унинг сир сақланишини таъминлаш чораларини кўради.

4-боб. Танлов ғолиблари ва совриндорларини мукофотлаш тартиби

23. Танлов ғолиб ва совриндорлари ҳар бир йўналиш бўйича биттадан 1, 2 ва 3-ўринлар ҳамда ҳар бир йўналиш бўйича 5 тадан 22 тагача рағбатлантирувчи ўринларни баҳолаш мезонлари асосида аниқлаш орқали белгиланади.

Бунда, рағбатлантирувчи ўринларнинг энг кўп сони (бироқ 22 тадан ошмаган миқдорда) ҳакамлар ҳайъати томонидан танловга тақдим этилган материалларни кўриб чиқиш натижалари асосида аниқланади.

24. Ғолиблар ва совриндорлар қуйидагича рағбатлантирилади:

ҳар бир йўналиш бўйича 1-ўринга — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида;

ҳар бир йўналиш бўйича 2-ўринга — базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари миқдорида;

ҳар бир йўналиш бўйича 3-ўринга — базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида;

ҳар бир йўналиш бўйича рағбатлантирувчи ўринга — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида.

25. Танловни ташкил этиш, ўтказиш, ғолиб ва совриндорларни мукофотлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси орқали қопланади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

26. Танловга тақдим этилган материаллар тўғрисидаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига иштирокчи жавобгар ҳисобланади.

27. Танлов натижаларидан норози бўлган иштирокчилар Ташкилий қўмитага шикоят қилишлари мумкин.

28. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

«Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материал» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА

«Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материал» танловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

1. А.А. Ходжаев — Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори, Ташкилий қўмита раиси 2. А. Кўчимов — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори 3. А.Д. Хаджаев — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси 4. Лавозими бўйича — Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси 5. Ш.Т. Қудратхўжа — Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси бошқаруви раиси (келишув асосида) 6. О.Н. Ҳусанов — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ижрочи директори (келишув асосида) 7. Г.К. Хатамова — Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бошқарма бошлиғи, Ташкилий қўмита котиби

«Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материал» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА

«Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материал» танловини ташкил этиш

Босқич Субъект Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Танловни ўтказиш ҳақидаги эълонларни ўз расмий веб-сайти ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги саҳифаларида жойлаштиради. Ҳар йили март, июнь, сентябрь, декабрь ойининг 20-санасидан кейинги ойнинг 1-санасига қадар 2-босқич Иштирокчи Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган 5 тагача материални Ташкилий қўмитага тақдим этади. Ҳар йили апрель, июль, октябрь, январь ойининг 1 — 10-саналарида (10 кун муддатда) Ташкилий қўмита Танловга келиб тушган материалларни умумлаштиради ва кенг жамоатчилик муҳокамаси учун платформага ҳамда баҳолаш учун Ҳакамлар ҳайъатига тақдим этади. 3-босқич Ҳакамлар ҳайъати Ташкилий қўмита томонидан тақдим этилган материалларни белгиланган талаблар асосида баҳолайди. Ҳар йили апрель, июль, октябрь, январь ойининг 11 — 30-санасига қадар (20 кун муддатда) 4-босқич Ҳакамлар ҳайъати Баҳолаш якунлари бўйича ғолиб ва совриндор деб топилган фаол журналистлар ва муаллифларни аниқлайди. Ҳар йили май, август, ноябрь, февраль ойининг 5-санасига қадар 5-босқич Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлайди ҳамда уларнинг номларини ўз расмий веб-сайти ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги саҳифаларида эълон қилади. Ҳар йили май, август, ноябрь, февраль ойининг 10-санасига қадар

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 262-сон қарорига 3-ИЛОВА

Оммавий ахборот воситалари ходимларининг хорижий тилларни ўрганиш ҳамда хорижий тиллар бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиш учун имтиҳон топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом оммавий ахборот воситаларида камида бир йил давомида асосий иш жойи сифатида ишлаб келаётган ҳамда халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган журналистлар ва таҳририят ходимларига (аввал хорижий тиллар бўйича В2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлган, шунингдек хорижий тиллар бўйича олий маълумотли ходимлари бундан мустасно) хорижий тилларни ўрганиш харажатларини қисман, имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартибини белгилайди.

2. Оммавий ахборот воситаларида камида бир йил давомида асосий иш жойи сифатида ишлаб келаётган ходимларнинг имтиҳон топшириш харажати қоплаб бериладиган халқаро имтиҳон тизимлари рўйхати ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ тасдиқланади.

3. Оммавий ахборот воситаларида камида бир йил давомида асосий иш жойи сифатида ишлаб келаётган ходимларнинг (кейинги ўринларда — ОАВ ходимлари) хорижий тилларни ўрганиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан ошмаган қисми компенсация қилинади.

Бунда, улар хорижий тиллар бўйича В2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификат (кейинги ўринларда — сертификат)га эга бўлиши ҳамда нодавлат таълим ташкилотида ўқиш билан боғлиқ ҳақиқий харажатларни исботловчи ҳужжатларни тақдим этиши лозим.

4. Оммавий ахборот воситаларида камида бир йил давомида асосий иш жойи сифатида ишлаб келаётган ОАВ ходимларига сертификатга эга бўлиш учун имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ компенсация қилинади.

5. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ариза берувчи — Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган, ўқув курсларида хорижий тилларни ўрганиш мақсадида ўз ходимларини ўқитган ҳамда ўқитиш якунларига кўра ходимлари сертификатни олган оммавий ахборот воситалари;

верификация — ариза берувчи томонидан тақдим этилган сертификатнинг ҳақиқийлигини масъул ваколатли ташкилотнинг электрон тизими орқали текшириш;

имтиҳон топшириш харажати — имтиҳонни ташкил этиш ваколатига эга хорижий ташкилотлар томонидан белгиланган Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи расмий тўлов миқдори;

компенсация — ариза берувчига ўқитиш ва имтиҳон топшириш харажатини қоплаб берувчи томонидан қоплаб бериладиган, имтиҳон топшириш, ўқитиш харажати суммаси (мазкур компенсация масъул ваколатли хорижий ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатли вакили томонидан белгиланадиган имтиҳон топшириш билан боғлиқ қўшимча тўловларни ўз ичига олмайди);

масъул ваколатли ташкилот — имтиҳонни ташкил этишга ваколатли хорижий ташкилот ёки унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатли вакили бўлган юридик шахс;

махсус тақдимнома — хорижий тилларни ўргатишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотлари билан имзоланган шартномалар, тўлов ҳужжатлари асосида шакллантирилган оммавий ахборот воситалари томонидан тасдиқланадиган ҳамда масъул ваколатли ташкилотлар томонидан бериладиган, махсус серия рақамига эга имтиҳон натижасини тасдиқловчи расмий ҳужжат;

оммавий ахборот воситаси — оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг доимий номга эга бўлган ҳамда босма тарзда (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар ва бошқалар) ва (ёки) электрон тарзда (теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтлар) олти ойда камида бир марта нашр этиладиган ёки эфирга бериладиган, қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатга олинган шакли ҳамда оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг бошқа шакллари.

6. Ариза берувчи ўз ходими ушбу Низомга асосан компенсациядан фойдаланишни режалаштирган бўлса, бу ҳақда ариза берувчи ўз ходими хорижий тилларни ўрганишни бошлаган кунидан бошлаб ўн кун муддат мобайнида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигини (кейинги ўринларда — Агентлик) ёзма равишда хабардор қилади. Бунда, қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим:

ОАВ ходими хорижий тилларни ўрганишни бошлаган хорижий тилларни ўрганиш бўйича нодавлат таълим ташкилот номи, юридик манзили, телефон рақамлари;

хорижий тилларни ўрганишни бошлаган ходимнинг исми, фамилияси, отасининг исми, туғилган йили, оммавий ахборот воситаси таҳририятида асосий иш жойи бўйича ҳақиқатда иш бошлаган санаси ва лавозими, телефон рақами;

ўқув курснинг бошланиш ва якунланиш муддати ҳамда нархи.

7. Хорижий тилларни ўргатишга ихтисослашган ўқув курслари хорижий тилларни ўрганиш бўйича ўқиш харажатлари ҳамда имтиҳон бўйича юқори балл (даража) олган ОАВ ходимларига имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш бўйича:

а) ариза берувчи ўз ходимларини хорижий тилларни ўрганиш бўйича нодавлат таълим ташкилотида ўқиш харажатларини ҳамда сертификат олиш учун имтиҳон харажатларини қоплаш юзасидан сўровномани тўлдириб Агентликка юборади;

б) Агентлик:

ариза берувчидан ОАВ ходимларини асосий иш жойи бўйича ҳақиқатда ишлаётганлиги, ўқитиш юзасидан тузилган, икки томонлама тасдиқланган шартномалар, тўлов ҳужжати, хизмат бажарилганлигини тасдиқловчи бошқа зарур ҳужжатларни талаб қилиш ҳуқуқига эга;

заруратга кўра, ОАВ ходимларини хорижий тилларни ўрганиш бўйича нодавлат таълим ташкилотининг ўқув курсларида ҳақиқатдан ўқиганлигини шунингдек аввал сертификатга эга бўлмаганлигини ўрганади;

сертификатни верификациядан ўтказади ёки сертификатнинг ҳақиқийлигини масъул ваколатли хорижий ташкилот орқали тасдиқлатиб олади;

ҳақиқийлиги тасдиқланган ўқиш харажатлари ва сертификат эгаси бўлган ариза берувчиларнинг электрон реестрини шакллантиради, ушбу электрон реестрни ва унга мувофиқ компенсация маблағларини ариза берувчининг ҳисобварағига ўтказади.

2-боб. Хорижий тилларга ўқитиш ва сертификат олиш учун имтиҳон харажатларини компенсация қилиш тартиби

8. Хорижий тилларга ўқитиш ва сертификат олиш учун имтиҳон харажатларини компенсация қилиш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

9. Хорижий тилларга ўқитиш ва сертификат олиш учун имтиҳон харажатлари Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади, заруратга кўра, ушбу мақсадлар учун Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига Давлат бюджетидан қўшимча маблағ ажратилади.

10. Ариза берувчи сўровномани ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ тўлдиради ва унга қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:

а) ОАВ ходимининг хорижий тилни ўқиганлигини тасдиқловчи шартнома ва тўлов ҳужжати нусхаси ёки имтиҳон топшириш харажати тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати нусхаси, ўқиш натижасида олган сертификати нусхаси;

б) сертификат нусхаси.

11. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига ариза берувчи масъул ҳисобланади.

12. Ариза берувчи томонидан сўровномага нотўғри маълумот киритилиши сўровномани рад этиш учун асос ҳисобланади.

13. Ариза берувчи харажатларни компенсация қилишнинг ҳар қандай босқичида уни олишдан бош тортиш ҳуқуқига эга.

14. Қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда, ариза берувчига мазкур Низомда назарда тутилган компенсация тўлаб берилади:

ОАВ ходимлари ҳақиқатда хорижий тилларга ўқитиш ташкилотларининг ўқув курсларида хорижий тилни ўрганиш бўйича ўқиб, ўқув курсини тўлиқ якунлаганидан кейин уч ойдан кўп бўлмаган муддатда имтиҳон топшириш натижаларига кўра сертификатга эга бўлганда;

имтиҳонларнинг бири ёки бир нечтаси бўйича имтиҳон топшириш харажати компенсация қилиниши учун тўпланиши лозим бўлган юқори балл — В2 ва ундан юқори (даража)нинг минимал кўрсаткичи қайд этилганда;

ўқиш ёки сертификат берилган санадан бошлаб 1 календарь йил ўтмасдан компенсация тўлашни сўраб ушбу Низомда белгиланган тартибда мурожаат қилганда;

ўқиш ёки сертификатда кўрсатилган имтиҳон натижасининг ҳақиқийлиги ва тўғрилиги Агентлик томонидан тасдиқланганда.

15. Агентлик ариза берувчининг сўровномаси келиб тушганидан бошлаб:

йигирма кун ичида ОАВ ходимларини хорижий тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларида ҳақиқатда ўқиганлигини ўрганади;

ўн беш кун ичида ариза берувчининг сўровномаси келиб тушган пайтдан бошлаб сертификатни верификациядан ўтказади.

Агар сертификатнинг ҳақиқийлигини верификация орқали аниқлашнинг имкони бўлмаса, Агентлик имтиҳон ташкил этишга масъул ваколатли ташкилотга сертификатнинг ҳақиқийлиги бўйича сўров юборади. Бундай ҳолатда сертификатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлатиш муддати ўттиз кунга узайтирилади.

16. Қуйидаги ҳолатларда:

ўқитиш харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳақиқий эмаслиги ёки ОАВ ходими аввал сертификатга эга бўлганлиги аниқланганда;

верификация ёки ваколатли хорижий ташкилотга юборилган сўров натижасига кўра сертификатнинг ҳақиқий эмаслиги аниқланганда;

ваколатли хорижий ташкилотга юборилган сўровга жавоб олинмаганда Агентлик томонидан ўқитиш ёки сертификатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш рад этилади ва компенсация тўланмайди.

17. Агентлик томонидан масъул ваколатли ташкилотга юборилган сўровга 30 кун муддатда жавоб олинмаганда, шунингдек, сертификатнинг ҳақиқий ёки ҳақиқий эмаслиги ҳақида кечикиб жавоб олинганда Агентлик бу ҳақда ариза берувчини хабардор қилади.

Бунда, сертификатнинг ҳақиқийлиги масъул ваколатли ташкилот томонидан 30 кун муддат ўтиб тасдиқланганда, ариза берувчи ушбу Низом талабларига мувофиқ такроран мурожаат этмасдан унга компенсация тўлаб берилади.

18. Муқаддам айнан бир ходим учун ўқиш ёки имтиҳонларнинг бир тури бўйича имтиҳон топшириш харажати компенсациясини олган ариза берувчига имтиҳонларнинг ушбу тури бўйича такроран топширилган имтиҳон харажати қопланмайди.

Муқаддам айнан бир ходим учун имтиҳонларнинг бир тури бўйича имтиҳон топшириш харажати компенсациясини олган ариза берувчи имтиҳонларнинг бошқа тури бўйича минимал кўрсаткич ёки ундан юқори натижа қайд этса, унга ушбу Низом талабларига мувофиқ компенсация тўлаб берилади.

3-боб. Якунловчи қоидалар

19. Агентлик томонидан молиялаштириладиган муддатда ариза берувчи ўз фаолиятини тўхтатган ёки ОАВ ходимлари билан асосий иш жойи тўғрисидаги меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолларда харажатлар компенсация қилинмайди.

20. Ариза берувчи ушбу Низом талаблари ижроси бўйича Агентлик ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

21. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Оммавий ахборот воситалари ходимларининг хорижий тилларни ўрганиш ҳамда хорижий тиллар бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиш учун имтиҳон топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Оммавий ахборот воситаларида камида бир йил давомида асосий иш жойи сифатида ишлаб келаётган ходимларнинг имтиҳон топшириш харажати қоплаб бериладиган халқаро имтиҳон тизимлари

Т/р Халқаро имтиҳон тизимларининг номи Билиш даражаси аниқланадиган хорижий тил Тўпланиши лозим бўлган минимал балл/даража 1. Миллий сертификат хорижий тиллар (инглиз, немис, француз, испан, араб ва хитой тиллари) B2 2. International English Language Testing System (IELTS) инглиз тили 6,5 3. Test of English as a Foreign Language (TOEFL iBT) инглиз тили 94 4. Test of English as a Foreign Language (TOEFL ITP) инглиз тили 543 5. Cambridge Assessment English инглиз тили FCE 160 6. Test of English for International Communication (TOEIC) инглиз тили 1300 7. Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) немис тили B2 8. Diplôme d'Etudes en Langue Française (DELF) француз тили DELF B2 9. Diplôme Approfondi de Langue Française (DALF) француз тили DALF С1 10. Тest de Connaissance du Français (TCF) француз тили B2 11. Diplomas de Español como Lengua Extranjera (DELE) испан тили B2 12. Servicio Internacional de Evaluación de la Lengua Española (SIELE) испан тили B2 13. The Arabic Language Proficiency Test, Arabic Proficiency Test (ALPT, APT, E-TOAFL, American Council on the Teaching of Foreign Languages (ACTFL) араб тили B2 14. AT Tanal Al Arabi араб тили B2 15. Нanyu Shuiping Kaoshi (НSK) хитой тили НSK4

Оммавий ахборот воситалари ходимларининг хорижий тилларни ўрганиш ҳамда хорижий тиллар бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиш учун имтиҳон топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Хорижий тилларга ўқитиш ва сертификат олиш учун имтиҳон харажатларини компенсация қилиш

Босқич Субъект Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Ариза берувчи Ариза берувчи ўзида фаолият кўрсатаётган журналист ёки таҳририят ходими хорижий тиллар ўқув курсларида ўқиганлиги ёхуд сертификат олиш учун имтиҳон топширганлиги ҳақида асословчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига (Агентлик) сўровнома юборади. Ўқиш якунланган ёки сертификат берилган санадан бошлаб 1 календарь йилида 2-босқич Агентлик Ариза берувчининг ходимларини хорижий тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларида ҳақиқатда ўқиганлигини ўрганади. Сўровнома келиб тушганидан бошлаб 20 кун ичида 3-босқич Агентлик Сертификатни верификациядан ўтказади. Сўровнома келиб тушганидан бошлаб 15 кун ичида 4-босқич Агентлик Сертификатнинг ҳақиқийлигини верификация орқали аниқлаш имкони бўлмаса, сертификатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлашни сўраб ваколатли хорижий ташкилотга сўров юборади. Сўровнома келиб тушганидан бошлаб 30 кун ичида 5-босқич Агентлик Сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланганда (қанча муддатда тасдиқланганидан қатъи назар), сертификат эгаси бўлган ариза берувчиларнинг электрон реестрини шакллантиради, ушбу электрон реестрга мувофиқ компенсация маблағларини ариза берувчининг ҳисобварағига ўтказади. Сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқлангандан сўнг 15 кун ичида (Сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаганда, бу ҳақида 1 иш куни ичида ариза берувчига маълум қилинади).

Оммавий ахборот воситалари ходимларининг хорижий тилларни ўрганиш ҳамда хорижий тиллар бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиш учун имтиҳон топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Оммавий ахборот воситалари ходимларининг хорижий тилларни ўрганиш ҳамда хорижий тиллар бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиш учун имтиҳон топшириш харажатларини қоплаш юзасидан

Ариза тартиб рақами Қабул қилиш санаси Қабул қилган шахс I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот 1.1. Оммавий ахборот воситасининг номи 1.2. Жойлашган ери: 1.3. Телефон рақами: 1.4. Электрон почта манзили: 1.5. Банк реквизитлари II. Ўқиш ёки имтиҳон тўғрисидаги маълумотлар 2.1. Ўқиш ёки имтиҳон тури 2.2. Ўқиш ёки имтиҳон топшириш харажати 2.3. Сертификат рақами 2.4. Қайд этилган балл/даража 2.5. Ўқиш бўйича ҳужжатлар ёки сертификат нусхаси (илова қилинади) 2.6. Чек/шартнома нусхаси (илова қилинади) 2.7. Ўқиган муддат ёки тест топширилган сана 2.8. Масъул ваколатли ташкилот (имтиҳон олувчи марказ) коди/номи

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 262-сон қарорига 4-ИЛОВА

Жисмоний шахслар томонидан даврий босма нашрлар, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотларига электрон тарзда обуна бўлиш ҳамда даврий босма нашрлар учун обуна харажатларининг бир қисмини қайтариб бериш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом «Обуна» ягона электрон платформаси ва унинг мобил иловаси (кейинги ўринларда — Платформа) орқали даврий босма нашрлар, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотларига обуна бўлиш ҳамда ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, адабий-бадиий, ҳуқуқий, илмий-оммабоп, болалар учун мўлжалланган даврий босма нашрларга (кейинги ўринларда — даврий босма нашрлар) обуна харажатларининг бир қисмини қайтариб бериш тартибини белгилайди, реклама хусусиятига эга бўлган даврий босма нашрлар бундан мустасно.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

буюртма — даврий босма нашрлар, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотларига масофадан туриб электрон тарзда обуна бўлиш ва обунани етказиб бериш жараёни;

етказиб берувчи ва тарқатувчи субъектлар — даврий босма нашрлар, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотларини обуначига етказиб берувчи юридик шахс;

обуначи — Платформада обуна хизматларидан фойдаланиш учун рўйхатдан ўтган жисмоний шахс;

обуна каталоги — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқатиладиган даврий босма нашрлар, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотлари номларининг белгиланган тартибда тузилган рўйхати;

Платформа — даврий босма нашрлар, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотларига масофадан туриб электрон тарзда обунани ташкил этиш учун ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси, бошқа тегишли вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари, шунингдек, тўлов тизими операторларининг ахборот тизимлари, даврий босма нашрлар таҳририятлари, ноширлик ва матбаа ташкилотлари ахборот тизимлари билан интеграциялашган дастурий таъминот ҳамда унинг мобил иловаси;

Платформа оператори — Платформани яратиш, унинг функционал имкониятларини такомиллаштириб бориш ва техник қўллаб-қувватлаш, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш мажбуриятига, шунингдек, даврий босма нашрлар, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотларини тарқатувчи субъектлар, тўлов тизимлари ва солиқ органларининг электрон тизимларига интеграция қилиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс — «Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор «UZINFOCOM» масъулияти чекланган жамияти;

Платформа иштирокчилари — обуначилар ҳамда ноширлик ва матбаа ташкилотлари, уларни етказиб берувчи ва уларни тарқатувчи субъектлар;

шахсий кабинет — Платформада обуна хизматларидан фойдаланиш учун рўйхатдан ўтган жисмоний шахсга очиладиган, фақат ўзи кириши мумкин бўлган шахсий саҳифа;

QR-кодли чек — сотилган товарлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) учун ҳисоб-китобларни амалга оширишдаги фискал белгили чек.

3. Жисмоний шахслар томонидан Платформа орқали амалга оширилган даврий босма нашрларга обуна харажатларининг бир қисмини қоплаш учун маблағлар Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигига Давлат бюджетидан ажратилади.

Ушбу маблағлар Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан Платформа операторининг махсус очилган ҳисобварағига ўтказиб берилади.

4. Платформа оператори обуначиларга Платформа орқали амалга оширилган даврий босма нашрларга обуна харажатларининг бир қисмини қайтаришни ушбу Низомнинг 3 ва 4-боблари талаблари асосида амалга оширади.

5. Мазкур Низомнинг даврий босма нашрларга обуна харажатларининг бир қисмини қайтариш билан боғлиқ қоидалари 2026 йил 1 январга қадар амал қилади.

2-боб. Платформа орқали рўйхатдан ўтиш ҳамда даврий босма нашрлар, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотларига обуна бўлиш тартиби

6. Платформа орқали даврий босма нашрлар, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотларига обуна бўлиш ҳамда даврий босма нашрларга обуна харажатларининг бир қисмини қайтариш мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

7. Обуначи Платформада рўйхатдан ўтади.

Платформада рўйхатдан ўтиш учун обуначининг шахсини тасдиқловчи маълумотлар (Ф.И.О, обунани етказиб беришнинг аниқ манзили, мурожаат учун телефон рақами ва ушбу жараён билан боғлиқ бўлган бошқа маълумотлар) Платформага киритилади.

8. Обуначи даврий босма нашрлар, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотларига Платформа орқали обуна бўлади.

9. Обуначи ҳамда даврий босма нашр таҳририятлари, ноширлик ва матбаа ташкилотлари ўртасида даврий босма нашрлар, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотларига электрон обуна бўйича муносабатлар оммавий оферта шартномаси орқали расмийлаштирилади.

10. Обуначи оммавий оферта шартномаси шартларини қабул қилиши билан бирга электрон обуна бўйича барча зарур ва ишончли маълумотлар билан таъминланганлигини тасдиқлайди ҳамда Платформа орқали даврий босма нашрлар, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотлари учун обунага буюртма беради.

11. Обуначиларга Платформада маълум бир даврий босма нашрлар, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотларига обуна бўлиш учун доимий равишда янгиланиб бориладиган обуна каталоги таклиф этилади. Бунда ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, адабий-бадиий, ҳуқуқий, илмий-оммабоп ҳамда болалар учун мўлжалланган нашрлар рўйхати алоҳида шакллантирилади.

12. Буюртма расмийлаштирилиши қуйидаги тартибда амалга оширилади:

обуна каталоги бўлинмасида «Даврий босма нашрлар, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотлари» тугмаси танланади, бунда, маълум бир мавзуда ҳамда тури бўйича — босма ёки электрон кўринишда даврий босма нашрлар, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотлари танлаб олинади;

танланган нашрнинг обуна даври белгиланади ва унинг тавсифи билан таништирилади, ундан кейин нашрни саватга қўшиш учун «Буюртма савати» тугмасига босилади;

агар обуначи томонидан бошқа даврий босма нашрлар, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотларига обуна бўлиш истаги бўлмаса, унда буюртма саватида «Буюртмани расмийлаштириш» тугмаси босилиши лозим. Бунда, даврий босма нашрлар, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотларига обуна тўловлари фақат Платформада рўйхатдан ўтган обуначилар томонидан амалга оширилади;

обуначи буюртманинг жами тўлов миқдорини Платформада таклиф қилинган тўлов усулларидан (тўлов тизимлари, тижорат банкларнинг мобил иловалари ва бошқа электрон тўлов усуллари) бирини танлаган ҳолда амалга оширади;

обуначи томонидан обуна буюртмасини етказиб бериш усули обунани расмийлаштириш карточкасида белгилаб ўтилади;

обуначи ўзининг шахсий кабинетида обуна тўловлари муваффақиятли ўтганлиги тўғрисидаги QR-кодли тўловни тасдиқловчи ҳужжатни юклаб олади;

даврий босма нашр таҳририятлари, ноширлик ва матбаа ташкилотлари, шунингдек, етказиб берувчи ва уларни тарқатувчи субъектлар даврий босма нашрлар, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотларига обуна расмийлаштирилганлигини обуначининг шахсий кабинетига буюртма расмийлаштирилганлиги тўғрисида хабарни юбориш орқали тасдиқлайди.

13. Даврий босма нашрлар, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотларини мижозларга етказиб бериш юзасидан жавобгарлик даврий босма нашр таҳририятлари, ноширлик ва матбаа ташкилотларига юкланади.

Даврий босма нашр таҳририятлари, ноширлик ва матбаа ташкилотлари мавжуд имкониятлардан келиб чиққан ҳолда даврий босма нашрлар, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотларини ўзи ёки уларнинг етказувчи ва тарқатувчи субъектлари билан имзоланган шартнома асосида етказиб бериши мумкин.

Етказувчи ва уларни тарқатувчи субъектлар қуйидаги ҳолларда обуначига обуна етказилмаганлиги ва/ёки ўз вақтида етказилмаганлиги учун жавобгар эмас:

обуначи томонидан обунани етказиб бериш манзили нотўғри кўрсатилган бўлса;

обунани етказиб бериш манзилига обунанинг етказилиши, хавфсизлиги ва ишончлилигини таъминлаш имкони бўлмаганда;

обунани етказиб бериш имконияти бўлмаганда, яъни енгиб ўтиш мумкин бўлмаган кучга эга ҳолатлар ёки ҳодисалар (форс-мажор) юзага келганда.

14. Даврий босма нашр таҳририятлари, ноширлик ва матбаа ташкилотлари даврий босма нашрлар, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотларининг белгиланган назорат муддатларида етказиб берилишини таъминлайди ҳамда шу куннинг ўзида бу тўғрисида Платформага маълумот киритади. Даврий босма нашрлар, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотлари обуначига белгиланган муддатдан кеч етказилиши ёки етказиб берилмаслиги сабаблари ҳам Платформада қайд этиб борилади.

3-боб. Платформа орқали даврий босма нашрларга обуна харажатларининг бир қисмини қайтариш шартлари ва миқдори

15. Платформа орқали даврий босма нашрларга обуна харажатларининг бир қисмини қайтариш қуйидаги миқдорларда амалга оширилади, реклама хусусиятига эга бўлган даврий босма нашрлар бундан мустасно:

ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, адабий-бадиий, ҳуқуқий, илмий-оммабоп даврий босма нашрлар — обуна нархининг 10 фоиз миқдори;

болалар учун мўлжалланган даврий босма нашрлар — обуна нархининг 20 фоиз миқдори.

16. Даврий босма нашрларга обуна харажатларининг бир қисмини қайтариш обуна каталогида мавжуд маҳсулотлар учун қўлланилади.

17. Даврий босма нашрларга обуна харажатларининг бир қисми, улар расмийлаштирилгандан сўнг обуначиларнинг банк карталарига бир ой муддатда ўтказиб берилади (қайтарилади).

18. Платформа орқали даврий босма нашрларга обуна харажатларининг бир қисмини қайтариш бўйича ҳисоб-китоб даври бир ой этиб белгиланади. Бунда, обуначи даврий босма нашрларга бир ойдан кўп муддатга обуна бўлган тақдирда, обуна муддати тугагунга қадар, ҳисоб-китоб ҳар ойда амалга оширилади.

19. Обуначи ташаббуси билан обуна буюртмаси бекор қилинганда обуна харажатларининг бир қисми қайтарилмайди.

20. Бекор қилинган обуна буюртмаси учун маблағлар обунани бекор қилиш бўйича сўров юборилган кундан бошлаб 10 иш куни ичида даврий босма нашр таҳририятлари, ноширлик ва матбаа ташкилотлари томонидан обуначининг банк картасига ёки электрон ҳамёнга (кошелек) қайтарилади ёхуд тўловчининг тижорат банкидаги жорий ҳисобварағига ўтказилади. Маблағларни жорий ҳисобвараққа ўтказишда аризада банк реквизитлари кўрсатилади ва маблағ қайтарилганлиги обуначининг тизимдаги шахсий кабинетида ҳисобвараққа юборилган чек орқали тасдиқланади.

4-боб. Платформа орқали даврий босма нашрларга обуна харажатларининг бир қисмини қайтариш тартиби

21. Платформа орқали даврий босма нашрларга обуна харажатларининг қайтариладиган миқдори обуначининг шахсий кабинетида даврий босма нашрларга обуна расмийлаштирилган санадан бошлаб бир ой ўтганидан кейин шакллантирилади.

22. Платформа орқали даврий босма нашрларга обуна харажатларининг бир қисми қайтариладиган обуначилар рўйхати ва қайтариладиган маблағ миқдори автоматик равишда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларида акс эттирилади.

23. Обуначи шахсий кабинетда даврий босма нашрларга обуна харажатларининг қайтариладиган қисмини олиш учун «Обуна харажатларининг бир қисмини қайтариш» тугмасини босган ҳолда буюртма беради. Бунда, обуначи томонидан қайтариладиган маблағларни ўтказиб бериш учун банк картаси кўрсатилади.

24. Платформа оператори обуначининг обуна харажатларининг бир қисмини қайтариш бўйича буюртмалари асосида маблағларни кўрсатилган банк картасига ўтказиб беради.

5-боб. Якунловчи қоидалар

25. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси Платформа орқали обуна бўлишда даврий босма нашрлар, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотларини тарқатиш соҳасида қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилинишини назорат қилади.

26. Ушбу Низом талабларини бузган обуначи, даврий босма нашр таҳририятлари ёки ноширлик ва матбаа ташкилотлари, шунингдек, етказиб берувчи ва уларни тарқатувчи субъектларнинг Платформадан фойдаланишига чеклов (вақтинча чеклов) ўрнатилади.

27. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

28. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Жисмоний шахслар томонидан даврий босма нашрлар, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотларига электрон тарзда обуна бўлиш ҳамда даврий босма нашрлар учун обуна харажатларининг бир қисмини қайтариб бериш тартиби тўғрисида низомга ИЛОВА

«Обуна» ягона электрон платформаси орқали даврий босма нашрлар, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотларига обуна бўлиш ҳамда даврий босма нашрларга обуна харажатларининг бир қисмини қайтариш

Босқич Субъект Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Обуначи «Обуна» ягона электрон платформаси ёки унинг мобил иловасида рўйхатдан ўтади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Обуначи Платформада оммавий офертани тасдиқлаган ҳолда обуна каталогида мавжуд даврий босма нашрлар, китоб ва бошқа матбаа маҳсулотларига буюртма беради ва обуна учун тўловни амалга оширади. Ўз хоҳишига кўра 3-босқич Платформа оператори Платформа орқали даврий босма нашрларга обуна учун амалга оширилган тўловдан қайтариладиган маблағ миқдорини обуначининг шахсий кабинетида акс эттиради. Обуна расмийлаштирилгандан сўнг 1 ойдан кейин, обуна даври мобайнида ҳар ойда 4-босқич Обуначи «Обуна харажатларининг бир қисмини қайтариш» тугмасини босиш орқали обуна харажатларини қайтаришга буюртма беради. Обуна амалга оширилгандан сўнг 1 ой давомида 5-босқич Платформа оператори Обуначи буюртмасига асосан обуна харажатларининг бир қисмини унинг банк картасига ўтказиб беради. Обуна расмийлаштирилгандан сўнг 1 ой муддатда, обуна даври мобайнида ҳар ойда

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 262-сон қарорига 5-ИЛОВА

Давлат органлари ва ташкилотлари муассислигида бўлмаган даврий босма нашрларнинг замонавий электрон шаклини яратиш, уларни модернизация қилиш ва бир йил давомида юритиш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом давлат органлари ва ташкилотлари муассислигида бўлмаган ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилганига камида икки йил бўлган даврий босма нашрлар ўртасида танлов ўтказиш орқали босма нашрларнинг замонавий электрон шаклини, шу жумладан, мобил иловаларини яратиш, уларни модернизация қилиш ва бир йил давомида юритиш харажатларини қоплаш тартибини белгилайди.

Бунда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган мақсадлар учун ҳар йили энг яхши 20 та лойиҳани аниқлаш бўйича танлов эълон қилинади ҳамда ғолиб деб топилган лойиҳаларга Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратилади.

2. Мазкур Низом 2026 йил 1 январга қадар амал қилади.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

буюртмачи — Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги;

даврий босма нашр — оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг доимий номга эга бўлган ҳамда босма тарзда олти ойда камида бир марта нашр этиладиган, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олинган газета, журнал, ахборотнома, бюллетень;

даврий босма нашр муассис(лар)и ва (ёки) таҳририятининг лойиҳаси (кейинги ўринларда — лойиҳа) — даврий босма нашрларнинг замонавий электрон шаклини яратиш, уларни модернизация қилиш ва бир йил давомида юритиш харажатлари мақсадли сарфланишини ўзида акс эттирувчи маълумотлар ва чора-тадбирлар мажмуини ўз ичига олган ҳужжат;

талабгор — танловда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган даврий босма нашр;

талабнома — танловда иштирок этиш учун талабгор томонидан тақдим этиладиган ҳужжат;

танлов — давлат органлари ва ташкилотлари муассислигида бўлмаган ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилганига камида икки йил бўлган даврий босма нашрлар орасидан уларнинг замонавий электрон шаклини, шу жумладан, мобил иловаларини яратиш, модернизация қилиш ва бир йил давомида юритиш харажатларини қоплаш мақсадида ҳар йили энг яхши 20 та лойиҳани саралаб олиш жараёни;

танлов шартномаси (кейинги ўринларда — шартнома) — буюртмачи ва танловда ғолиб деб топилган даврий босма нашр муассис(лар)и ва (ёки) таҳририяти ўртасида тузиладиган битим;

ташкилий қўмита — талабгор томонидан танловда иштирок этиш учун тақдим этилган лойиҳаларни баҳолаш ва танлов ғолибларини аниқлаш, шунингдек танловни ўтказиш билан боғлиқ бошқа ташкилий масалаларни ҳал қилиш вазифаларини амалга оширувчи коллегиал тузилма.

2-боб. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби

4. Танлов мазкур Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ ўтказилади.

5. Танловда иштирок этиш учун талабгор мазкур Низомга 2-иловада белгиланган шаклга мувофиқ талабнома тақдим этади.

6. Танловда қуйидагиларнинг иштирок этишига йўл қўйилмайди:

давлат органлари ва ташкилотлари муассис бўлган даврий босма нашрлар;

талабнома топширилган кунга қадар сўнгги уч ой давомида ҳар бир сонининг адади 300 нусхадан кам бўлган даврий босма нашрлар;

талабнома топширилган кунга қадар сўнгги олти ой давомида чоп этилмаган даврий босма нашрлар;

чет эл даврий босма нашрлари.

7. Ушбу Низомга мувофиқ танлов ғолиби деб топилган даврий босма нашрнинг мазкур танловда қайта иштирок этиши тақиқланади.

8. Ташкилий қўмита талабномаларни даврий босма нашрларнинг муассислари ва (ёки) бош муҳаррирлари томонидан имзоланган ҳамда муҳрланган ҳолда қабул қилиб, танловда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказади ва унга идентификация рақами беради.

9. Буюртмачи ҳар йили 30 июнга қадар танлов ўтказиш тўғрисидаги маълумотни ўз расмий веб-сайтига, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги саҳифаларига жойлаштиради ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон беради.

Танлов ўтказиш тўғрисидаги эълон буюртмачининг расмий веб-сайти ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги саҳифаларида талабномаларни шакллантириш, рўйхатдан ўтказиш ва топшириш тартиби ҳамда муддатлари кўрсатилган ҳолда жойлаштирилади.

10. Талабгор ҳар йили 30 июлга қадар танловда иштирок этиш тўғрисида талабнома топширади.

11. Ташкилий қўмита ҳар йили 1 — 20 август кунлари:

талабгор томонидан тақдим этилган талабнома ва унга илова қилинган лойиҳаларни рўйхатга олади ҳамда ушбу Низомнинг 17-бандида белгиланган мезонлар асосида саралайди;

талабгор томонидан тақдим этилган лойиҳаларни экспертизадан ўтказади ва ғолибларни аниқлайди;

ғолибларни аниқлаш бўйича йиғилиш баённомаси имзолайди.

12. Танлов эълон қилинган муддат ичида келиб тушган талабномалар ташкилий қўмита томонидан рўйхатга олинади ва у буюртмачи архивида беш йилгача сақланади.

3-боб. Ташкилий қўмита фаолиятини ташкил этиш

13. Ташкилий қўмита мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ таркибда тузилади.

Бунда, йиғилиш Ташкилий қўмита аъзоларининг ярмидан кўпи иштирок этганда, ваколатли ҳисобланади.

Ташкилий қўмита қарори баённома шаклида расмийлаштирилади.

14. Ташкилий қўмита:

танловга ажратилган маблағ миқдорини белгилаш юзасидан харажатлар сметасини (базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлган миқдорда) ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

танлов ғолибини аниқлаш бўйича баённома расмийлаштиради;

танловга ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

танлов ғолибларининг ҳисоботларини қабул қилади;

танловга келиб тушган барча талабномаларни экспертизадан ўтказади;

тақдим этилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини, зарур имзо (муҳр ва штамплар)нинг мавжудлигини, ноаниқликлар йўқлигини ўрганади;

тақдим этилган молиявий-иқтисодий ҳисоб-китобларни ўрганади.

4-боб. Танлов ғолибини аниқлаш мезонлари

15. Танлов ғолиби ташкилий қўмита йиғилиши аъзоларининг очиқ овоз бериши йўли билан аниқланади.

Битта талабгорга ташкилий қўмита йиғилиши аъзоларининг ярмидан кўпи овоз берган тақдирда, ушбу талабгор танлов ғолиби деб эълон қилинади.

16. Ғолибни аниқлаш жараёнида тақдим этилган ҳужжатлар юзасидан ахборот соҳасидаги тажрибали экспертлардан фикр олиниши мумкин.

17. Танловга 20 тадан ортиқ талабгор талабнома топширганда, ғолиблар ташкилий қўмита томонидан қуйидаги мезонлар асосида саралаб олинади:

даврий босма нашр чиқарилаётган муддат, унинг адади ва саҳифалари сони;

даврий босма нашр бош муҳаррирининг меҳнат стажи ва тажрибаси;

таҳририят штатида турган, материалларни тўплаш, таҳлил ва таҳрир қилиш ҳамда тайёрлаш билан шуғулланувчи ходимлар сони ва уларнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги саводхонлиги;

даврий босма нашр таҳририяти штатида компьютер дастурчиси ёки ижтимоий тармоқ маркетинги бўйича мутахассис мавжудлиги;

талабгор аввал давлат ижтимоий буюртмасини олганлиги ва уни сифатли бажарганлиги.

5-боб. Буюртмачи ва танлов ғолиби ўртасида шартнома

18. Танлов ғолибига маблағ ажратиш ташкилий қўмитанинг танлов ғолиби кўрсатилган йиғилиш баённомаси имзоланган санадан эътиборан ўн кун муддат ичида буюртмачи раҳбари буйруғи асосида ғолиб билан тузилган шартнома орқали унинг ҳисобварағига белгиланган миқдорда маблағ ўтказиш орқали амалга оширилади.

19. Шартнома қуйидаги қоидаларни ўз ичига олган бўлиши керак:

танловнинг мақсади;

танлов шартлари ва ушбу шартларни амалга ошириш муддатлари;

танловга ажратилган маблағ миқдори;

маблағ билан таъминлаш муддатлари;

танловга ажратилган маблағдан мақсадли фойдаланиш юзасидан назорат шакллари;

ҳисобот бериш муддатлари ва шакллари.

20. Агар танловда ғолиб деб топилган даврий босма нашр шартномани имзолашдан бош тортса ёки танловни ўтказиш давомида ўз фаолиятини тугатган ёхуд қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўловга қобилиятсиз деб эътироф этилган бўлса, буюртмаси танловда иштирок этган ва юқори баҳо олган кейинги иштирокчига шартнома имзолашни таклиф этишга ҳақли.

21. Танлов ғолиби лойиҳадаги талабларни танловга тақдим этилган ҳужжатларда белгиланган муддат ва шартларда амалга оширмаган тақдирда, буюртмачи томонидан талабгорга ажратилган маблағни суд орқали ундириш чоралари кўрилади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

22. Лойиҳа молиялаштирилгандан сўнг кўпи билан олти ой ичида амалга оширилиши шарт.

23. Танлов ғолиби шартнома асосида Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.

24. Танлов учун ажратилган маблағдан тўғри ва мақсадли фойдаланиш, шунингдек, шартномада келишилган шартларни бажариш учун даврий босма нашрнинг муассиси ва (ёки) бош муҳаррири жавобгар бўладилар.

25. Танлов натижаларидан норози бўлган иштирокчилар қонунчиликка мувофиқ юқори турувчи органга ёки судга мурожаат қилишлари мумкин.

26. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Давлат органлари ва ташкилотлари муассислигида бўлмаган даврий босма нашрларнинг замонавий электрон шаклини яратиш, уларни модернизация қилиш ва бир йил давомида юритиш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 1-ИЛОВА

Даврий босма нашрларнинг замонавий электрон шаклини, шу жумладан, мобил иловаларини яратиш, уларни модернизация қилиш ва бир йил давомида юритиш харажатларини қоплаш бўйича танлов ташкил этиш ва ўтказиш

Босқич Субъект Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Буюртмачи (Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) Танлов ўтказиш тўғрисидаги маълумотни ўз расмий веб-сайтига, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги саҳифаларига жойлаштиради ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон беради. Ҳар йили 30 июнга қадар 2-босқич Талабгор Танловда иштирок этиш тўғрисида талабнома топширади. Ҳар йили 30 июлга қадар 3-босқич Ташкилий қўмита Талабгор томонидан тақдим этилган лойиҳаларни рўйхатга олади ва белгиланган талаблар асосида саралайди. Ҳар йили 1-20 август кунлари 4-босқич Ташкилий қўмита Талабгор томонидан тақдим этилган лойиҳаларни экспертизадан ўтказади ва ғолибларни аниқлайди. Ғолибларни аниқлаш бўйича йиғилиш баённомаси имзоланади. Ҳар йили 1-20 август кунлари 5-босқич Буюртмачи Ғолиб билан тўғридан-тўғри тузилган шартнома орқали унинг ҳисобварағига белгиланган миқдорда маблағ ўтказади. Ғолибларни аниқлаш бўйича йиғилиш баённомаси имзоланган санадан бошлаб 10 кун муддат ичида

Давлат органлари ва ташкилотлари муассислигида бўлмаган даврий босма нашрларнинг замонавий электрон шаклини яратиш, уларни модернизация қилиш ва бир йил давомида юритиш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 2-ИЛОВА

НАМУНА Даврий босма нашрларнинг замонавий электрон шаклини, шу жумладан, мобил иловаларини яратиш, уларни модернизация қилиш ва бир йил давомида юритиш харажатларини қоплаш бўйича танловда иштирок этиш учун _________________________________________________________ нинг (даврий босма нашрнинг ёки муассисининг номи) ТАЛАБНОМАСИ Кириш қисми Даврий босма нашр давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома рақами ва берилган санаси Талабгорнинг номи (давлат рўйхатидан ўтказилган уставга мувофиқ) , банк ҳисобварағи Лойиҳа мазмуни Ариза берувчи тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар (юридик манзили, телефон рақами) Ташкилот раҳбарининг Ф.И.О., бошқа маълумотлар (яшаш манзили, электрон почтаси, телефон коди билан тўлиқ кўрсатилиши лозим) Ташкилот ҳисобчисининг Ф.И.О., бошқа маълумотлар (доимий рўйхатда турган ва яшаш манзили, телефон рақами) Лойиҳани амалга ошириш муддати (бошланиш санаси — тугатиш санаси) - Сўралаётган маблағ миқдори (сўм) Қўшимча жалб қилинадиган маблағ миқдори (сўм) Лойиҳани амалга оширишдан кутилаётган натижалар Талабнома берувчининг ушбу соҳадаги тажрибаси (талабгорнинг фаолияти, унинг ютуқлари) Харажатлар сметаси Харажат номи Талаб этиладиган маблағ Раҳбар Ф.И.О. ___ __________________ __________________ Муҳр ўрни _____________ имзо сана Бош муҳаррир Ф.И.О. _________________ __________________ ______________ имзо сана

Давлат органлари ва ташкилотлари муассислигида бўлмаган даврий босма нашрларнинг замонавий электрон шаклини яратиш, уларни модернизация қилиш ва бир йил давомида юритиш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисида вақтинчалик низомга 3-ИЛОВА

Даврий босма нашрларнинг замонавий электрон шаклини, шу жумладан, мобил иловаларини яратиш, уларни модернизация қилиш ва бир йил давомида юритиш харажатларини қоплаш бўйича танловни ўтказиш юзасидан

1. А.А. Ходжаев — Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори, т ашкилий қўмита раиси 2. Лавозими бўйича — Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси, т ашкилий қўмита раиси ўринбосари 3. О.А. Пекось — рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари 4. С.М. Дониёров — «Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари бош муҳаррири 5. Х.Ғ. Худойбердиев — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари 6. Ф.Б. Эгамбердиева — «Darakchi.uz» электрон сайти бош муҳаррири * 7. Г.К. Хатамова — Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бошқарма бошлиғи, т ашкилий қўмита котиби

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 26 июнь,

262-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 09/23/262/0429-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

TARKIBI

NIZOM

TARKIBI

SXEMASI

NIZOM

ROʻYXATI

SXEMASI

SOʻROVNOMA

NIZOM

SXEMASI

VAQTINCHALIK NIZOM

SXEMASI

TASHKILIY QOʻMITA TARKIBI

Ommaviy axborot vositalarini qoʻllab-quvvatlash va jurnalistika sohasini rivojlantirishga oid ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ommaviy axborot vositalarini qoʻllab-quvvatlash va jurnalistika sohasini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 27-iyundagi PQ-294-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Bolalar uchun moʻljallangan eng yaxshi tele- va radioloyiha tanlovini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

“Ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilingan eng yaxshi material” tanlovini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;

Ommaviy axborot vositalari xodimlarining xorijiy tillarni oʻrganish hamda xorijiy tillar boʻyicha tegishli milliy yoki xalqaro sertifikatga ega boʻlish uchun imtihon topshirish xarajatlarini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq;

Jismoniy shaxslar tomonidan davriy bosma nashrlar, kitob va boshqa matbaa mahsulotlariga elektron tarzda obuna boʻlish hamda davriy bosma nashrlar uchun obuna xarajatlarining bir qismini qaytarib berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 4-ilovaga muvofiq;

Davlat organlari va tashkilotlari muassisligida boʻlmagan davriy bosma nashrlarning zamonaviy elektron shakllarini yaratish, ularni modernizatsiya qilish va bir yil davomida yuritish xarajatlarini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizom 5-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Belgilansinki:

a) Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan 2026-yil 1-yanvarga qadar har yili Davlat budjeti parametrlarida “Obuna” yagona elektron platformasi (keyingi oʻrinlarda — Platforma) orqali amalga oshirilgan davriy bosma nashrlarga obuna xarajatlarining bir qismini qaytarishni moliyalashtirish uchun Raqamli texnologiyalar vazirligiga mablagʻ ajratilishi nazarda tutiladi;

b) Platforma orqali amalga oshirilgan davriy bosma nashrlarga obuna xarajatlarining bir qismi obunachilar mazkur qarorda belgilangan tartibda rasmiylashtirilgandan soʻng Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan ularning bank kartalariga bir oy muddat ichida qaytariladi;

v) “Davlat axborot tizimlarini yaratish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha yagona integrator “UZINFOCOM” MCHJ tomonidan:

Platformaning uzluksiz faoliyat olib borishi, modernizatsiya qilinishi, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda axborot xavfsizligi, shuningdek, Platforma orqali davriy bosma nashrlarga masofadan turib elektron tarzda obuna boʻlish va obuna xarajatlarining bir qismini qaytarish maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Soliq qoʻmitasi hamda boshqa tegishli vazirliklar va idoralarning axborot tizimlari, shuningdek, toʻlov tizimi operatorlarining axborot tizimlari bilan integratsiya qilinishi;

Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar hisobiga Platforma orqali davriy bosma nashrlarga obuna xarajatlarining bir qismi qaytarilishi taʼminlanadi;

g) Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat inspeksiyasi tomonidan Platforma orqali obuna boʻlishda davriy bosma nashrlar, kitob va boshqa matbaa mahsulotlarini tarqatish sohasida qonunchilik hujjatlariga, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga rioya qilinishi ustidan nazorat oʻrnatiladi;

d) “Ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilingan eng yaxshi material” tanlovi (keyingi oʻrinlarda — tanlov) boʻyicha:

tanlov har chorak yakuni boʻyicha ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilinayotgan jurnalistika sohasining eng ilgʻor yutuqlaridan foydalangan holda, yuqori professional darajada tayyorlangan va eng yaxshi deb topilgan materiallarni aniqlash hamda ularning mualliflarini taqdirlash maqsadida tashkil etiladi;

tanlov gazetalar va jurnal (axborotnoma-byulleten)larda chop etilgan materiallar, telekanallarda efirga uzatilgan materiallar, radiokanallarda efirga uzatilgan materiallar, veb-saytlarda eʼlon qilingan materiallar yoʻnalishlarida oʻtkaziladi;

tanlovni tashkil etish, oʻtkazish, gʻolib va sovrindorlarni mukofotlash bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasining axborot sohasi va ommaviy kommunikatsiyalarni rivojlantirishni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hamda qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan Oʻzbekiston Jurnalistlar uyushmasi orqali qoplanadi.

3. Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligiga:

Oʻzbekiston Jurnalistlar uyushmasi bilan birgalikda 2023-yil iyul oyidan boshlab eng yaxshi materiallarni keng jamoatchilik va malakali mustaqil ekspertlar muhokamasiga havola qilishni maxsus elektron platforma orqali amalga oshirilishini taʼminlash;

mamlakatning ichki va tashqi siyosatini, amalga oshirilayotgan keng koʻlamli islohotlarni, jamiyatda kechayotgan ijtimoiy-siyosiy va sotsial-iqtisodiy oʻzgarishlar, jamoatchilikning katta qiziqishini uygʻotayotgan voqealarning mohiyatini keng tushuntirish maqsadida har chorakda 100 tagacha materiallarni tayyorlash va eʼlon qilish boʻyicha ommaviy axborot vositalariga ijtimoiy buyurtmalar berib borish;

Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi bilan birgalikda xalqaro imtihon tizimlarini tashkil etish vakolatiga ega boʻlgan xorijiy tashkilotlar va ularning Oʻzbekiston Respublikasida davlat roʻyxatidan oʻtgan vakolatli vakillari reyestrini shakllantirish;

xalqaro imtihon tizimlarini tashkil etish vakolatiga ega boʻlgan xorijiy tashkilotlarning Oʻzbekiston Respublikasida tegishli imtihon topshirish xarajatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻzining rasmiy veb-saytida eʼlon qilish va doimiy ravishda yangilab borilishini taʼminlash tavsiya etilsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi raqamli texnologiyalar vaziri Sh.X. Shermatov hamda Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi direktori A.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 26-iyundagi 262-son qaroriga 1-ILOVA

Bolalar uchun moʻljallangan eng yaxshi tele- va radioloyiha tanlovini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom bolalar uchun moʻljallangan tele- va radiomahsulotlarni tayyorlash hamda efirga uzatish boʻyicha har yili eng yaxshi 30 ta loyiha uchun har biri bazaviy hisoblash miqdorining 300 baravarigacha boʻlgan miqdorda moliyalashtiriladigan eng yaxshi tele- va radioloyiha tanlovini (keyingi oʻrinlarda — tanlov) tashkil etish va oʻtkazish tartibini belgilaydi.

2. Tanlovda bolalar uchun moʻljallangan tele- va radiomahsulotlarni tayyorlash hamda efirga uzatish imkoniyatiga ega boʻlgan barcha ommaviy axborot vositalari ishtirok etishlari mumkin.

3. Tanlov har yili iyul-avgust oylarida, uning gʻoliblarini taqdirlash sentabr oyida oʻtkaziladi.

4. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

baholash mezonlari — tanlov natijalarini aniqlash uchun qoʻllanadigan koʻrsatkichlar;

loyiha — tanlovda ishtirok etish uchun tayyorlangan va taqdim etilgan bolalarga moʻljallangan tele- va radiomahsulotlar;

talabgor — Oʻzbekiston Respublikasida belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtgan hamda tele- va radiomahsulotlar tayyorlash va efirga uzatish imkoniyatiga ega boʻlgan ommaviy axborot vositalari (tele- va radiokanallar);

tanlov gʻolibi — taqdim etgan loyihasi moliyalashtirish uchun tavsiya etilgan tanlov ishtirokchisi;

tashkilotchi — Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi;

tashkiliy qoʻmita — tanlovni oʻtkazish bilan bogʻliq boshqa tashkiliy masalalarni hal qilish, shuningdek tanlov uchun taqdim etilgan loyihalarni baholash mezonlarini va hakamlar hayʼati tarkibini tasdiqlash vazifalarini amalga oshiruvchi kollegial tuzilma;

hakamlar hayʼati — tanlov ishtirokchilarining loyihalarini baholovchi yetti nafar aʼzodan iborat ekspertlar guruhi.

5. Tanlov ikki yoʻnalishda — “bolalarga moʻljallangan eng yaxshi teleloyiha” va “bolalarga moʻljallangan eng yaxshi radioloyiha” nominatsiyalari boʻyicha oʻtkaziladi hamda jami 30 ta eng yaxshi loyiha moliyalashtiriladi.

2-bob. Tanlovni tashkil etish va oʻtkazish tartibi

6. Tanlov ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida quyidagi bosqichlarda tashkil etiladi:

1-bosqich — tashkilotchi har yili iyul oyining 10-sanasiga qadar tanlov haqidagi eʼlonni oʻz rasmiy veb-sayti va Internet jahon axborot tarmogʻidagi sahifalarida joylashtiradi.

Tanlov haqidagi eʼlonda arizalarni shakllantirish, roʻyxatdan oʻtkazish hamda tele- va radiomahsulotlarni tashkiliy qoʻmitaga taqdim etish tartibi, muddati va talablari koʻrsatiladi;

2-bosqich — talabgor oʻzi tayyorlaydigan va efirga uzatadigan bolalarga moʻljallangan tele- va radiomahsulotlar boʻyicha loyihalarini har yili iyul oyining 25-sanasiga qadar tashkilotchiga (shu jumladan, elektron tarzda) taqdim etadi;

3-bosqich — tashkiliy qoʻmita tanlovga taqdim etilgan loyihalarni har yili avgust oyining 10-sanasiga qadar ushbu Nizom talablari asosida dastlabki tarzda saralaydi va saralangan loyihalarni moliyalashtirish masalasini koʻrib chiqish uchun hakamlar hayʼatiga taqdim etadi;

4-bosqich — hakamlar hayʼati har yili avgust oyining 25-sanasiga qadar loyihalarni koʻrib chiqadi va ular hayʼat aʼzolarining ochiq ovoz berishi orqali moliyalashtirish uchun tavsiya etiladi yoki moliyalashtirishga tavsiya qilish rad etiladi;

5-bosqich — tashkiliy qoʻmita va tashkilotchi har yili sentabr oyida hakamlar hayʼati tomonidan tavsiya etilgan loyihalarni moliyalashtirish choralarini koʻradi.

Loyihalari gʻolib deb topilgan talabgorlarning nomlari tashkilotchining rasmiy veb-sayti va Internet jahon axborot tarmogʻidagi sahifalarida eʼlon qilinadi.

7. Tanlovni oʻtkazish bilan bogʻliq hujjatlar tashkiliy qoʻmita tomonidan roʻyxatga olinadi va ushbu roʻyxat tashkilotchi arxivida besh yilgacha saqlanadi.

8. Tanlovni oʻtkazish boʻyicha umumiy rahbarlik tashkilotchi tomonidan amalga oshiriladi.

3-bob. Tashkilotchi, tashkiliy qoʻmita va hakamlar hayʼatining asosiy vazifalari

9. Tashkilotchi:

tanlovni tashkil etadi va oʻtkazadi;

tanlov shartlari asosida tavsiya etilgan loyihalarni moliyalashtiradi;

tanlovning xarajatlar smetasini ishlab chiqadi;

tashkiliy qoʻmita faoliyatiga koʻmaklashadi;

tanlov eʼloni, jarayonlari va yakunlari haqidagi axborotni oʻz rasmiy veb-sayti va Internet jahon axborot tarmogʻidagi sahifalarida eʼlon qilib boradi;

loyihasi moliyalashtirishga tavsiya etilgan talabgorlar bilan mablagʻ ajratish yuzasidan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma tuzadi;

hakamlar hayʼati aʼzolarining mehnatiga haq toʻlaydi.

10. Tashkiliy qoʻmita:

hakamlar hayʼati tarkibini shakllantiradi va tasdiqlaydi;

tavsiya etilgan har bir loyihani moliyalashtirish yuzasidan belgilangan xarajatlar miqdorining asosliligini oʻrganadi, shuningdek, xarajatlarni asossiz deb topgan taqdirda, umumiy summani tegishlicha kamaytirish boʻyicha tashkilotchiga taklif kiritadi;

tanlov boʻyicha kelib tushgan arizalarni koʻrib chiqadi;

noxolis yondashuv, manfaatlar toʻqnashuvi va korrupsiya holatlariga yoʻl qoʻymaslik choralarini koʻradi;

moliyalashtiriladigan loyihalarni aniqlashda hakamlar hayʼati tomonidan shaffoflik mezonlariga rioya qilinishini nazorat qiladi;

tanlovga kelib tushgan loyihalarni baholash mezonlarini qayta koʻrib chiqadi va tasdiqlaydi;

tanlov ishtirokchilarining hakamlar hayʼati qarorlari ustidan qilgan shikoyatlarini koʻrib chiqadi.

11. Hakamlar hayʼati:

tanlovga kelib tushgan loyihalarni adolatlilik, shaffoflik va mazkur Nizomda belgilangan baholash mezonlariga rioya qilgan holda koʻrib chiqadi va baholaydi;

tanlov doirasida moliyalashtiriladigan loyihalarni saralab oladi va ularni moliyalashtirishga tavsiya etadi;

tanlovga taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlarning toʻliqligi va toʻgʻriligini oʻrganadi;

tanlov ishtirokchilaridan ushbu Nizom talablari asosida tegishli hujjatlarni talab qilib oladi;

noxolis yondashuv, manfaatlar toʻqnashuvi va korrupsiya holatlariga yoʻl qoʻyilmaslik, natijalar eʼlon qilingunga qadar sir saqlanishini taʼminlaydi.

Hakamlar hayʼati aʼzolarining tanlovga taqdim etilgan loyihalarni oʻrganish va baholash jarayoniga aralashishga yoʻl qoʻyilmaydi.

12. Tashkiliy qoʻmita ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq tarkibda tuziladi.

13. Tashkiliy qoʻmita majlislari zaruratga qarab, lekin yiliga kamida bir marta oʻtkaziladi.

14. Hakamlar hayʼati tarkibiga tashkilotchi, Oʻzbekiston Jurnalistlar uyushmasi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi hamda nodavlat notijorat tashkilotlari va ommaviy axborot vositalari vakillari kiritiladi.

4-bob. Tanlovga loyihalarni taqdim etish tartibi

15. Talabgorlar tanlov eʼlon qilingan kundan eʼtiboran tashkiliy qoʻmita nomiga (shu jumladan, elektron tarzda) ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha ariza beradilar.

16. Arizalarga loyiha boʻyicha maʼlumotlar (taqdim etilayotgan loyihaning ijtimoiy ahamiyati, efir vaqtlari, tomoshabinlar qamrovi, shuningdek, ushbu Nizomda belgilangan mezonlarga muvofiqligi haqida taqriz) .

17. Tanlov uchun taqdim etilayotgan loyiha doirasida tayyorlanadigan tele- va radiomahsulotlar — telekoʻrsatuv, videolavha, multiplikatsion film, audiomaterial va boshqa koʻrinishda boʻlishi mumkin.

18. Bir kalendar yili davomida bitta talabgorning koʻpi bilan beshta loyihasi moliyalashtirilishi mumkin.

19. Tanlov doirasida moliyalashtirilgan loyiha koʻpi bilan uch oy ichida amalga oshirila boshlanishi shart.

20. Tanlov uchun taqdim etilayotgan loyihalarda boshqa shaxslarning turdosh huquqlari obyektlaridan foydalanish taqiqlanadi.

5-bob. Loyihalarni baholash mezonlari

21. Tanlov ishtirokchilari taqdim etgan loyihalar quyidagi mezonlar asosida saralab olinadi:

ommaviylik (tele- va radiomahsulot sodda uslubda, bolalar uchun tushunarli va qiziqarli boʻlishi);

bolalar huquqlarini himoya qilish sohasida davlat va jamoatchilik tomonidan amalga oshirilayotgan chora-tadbirlarning aks ettirilganligi;

yoritilayotgan mavzu bolalarning taʼlim-tarbiyasiga, ular orasida sogʻlom turmush tarzini targʻib qilishga va maʼnaviyatini oʻstirishga qaratilganligi;

loyihaning ijtimoiy ahamiyati, tanlangan mavzularning dolzarbligi va ommabopligi;

bolalar bilan ishlashda yangi yondashuvlar qoʻllanilganligi;

ijodiy oʻziga xoslik (mavzuni yoritishda, uni taqdim etishda ijodkorlik va gʻoya betakrorligining mavjudligi);

bolalarda ekologik madaniyatni shakllantirish boʻyicha foydaliligi (mavzuni tanlash, mazmunida aniq muammoli vaziyat aks ettirilganligi va muammoning tub mohiyati ochib berilganligi);

bolalarga huquqiy tarbiya va odob-axloqning boshlangʻich qoidalarini oʻrgatish boʻyicha foydaliligi;

kutilayotgan natija (tele- va radiomahsulot ommalashishi, jamoatchilikni qiziqtirishi va bolalarga oid davlat siyosatini samarali amalga oshirishga qaratilganligi).

6-bob. Tashkilotchi va talabgor oʻrtasida shartnoma tuzish tartibi

22. Hakamlar hayʼati loyihani moliyalashtirishga tavsiya etganidan soʻng tashkilotchi yigirma kun ichida buyruq asosida gʻolib bilan mablagʻ ajratish boʻyicha toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma tuzadi.

Ushbu shartnomada ajratilayotgan mablagʻlarning maqsadli sarflanishi boʻyicha tomonlarning huquq va majburiyatlari belgilanadi.

23. Shartnomada quyidagi qoidalar nazarda tutilgan boʻlishi kerak:

tanlovning maqsadi;

moliyalashtiriladigan loyihaning umumiy shartlari va ushbu shartlarni amalga oshirish muddatlari;

loyihani moliyalashtirishga ajratiladigan mablagʻ miqdori;

moliyalashtirish muddati;

ajratilgan mablagʻdan maqsadli foydalanish boʻyicha nazorat shakllari;

hisobot berish muddati va shakllari;

loyiha kelishilgan tartibda amalga oshirilmagan taqdirda, ajratilgan mablagʻni qaytarish shartlari.

24. Agar loyihasi moliyalashtirishga tavsiya etilgan talabgor shartnomani imzolashdan bosh tortsa yoki tanlov davomida oʻz faoliyatini tugatgan yoxud toʻlovga qobiliyatsiz deb eʼlon qilingan boʻlsa, tashkilotchi tanlovda ishtirok etgan va loyihasi tanlov mezonlariga muvofiq yuqori baholangan keyingi talabgor bilan shartnoma imzolashga haqli.

7-bob. Loyihalar ijrosini nazorat qilish

25. Tanlov doirasida moliyalashtirilgan loyihalar, tanlovga taqdim etilgan hujjatlarda belgilangan muddat va shartlarda amalga oshirilmagan taqdirda, tashkilotchi talabgorga ajratilgan mablagʻni qaytarish choralarini koʻradi. Agar talabgor mablagʻlarni oʻz ixtiyoriga koʻra qaytarmasa, tashkilotchi tomonidan sud tartibida undiriladi.

26. Ajratilgan mablagʻlardan toʻgʻri va maqsadli foydalanish, shuningdek, shartnomada kelishilgan shartlarni bajarish uchun tele- va radiokanalning muassisi va (yoki) bosh muharriri javob beradi.

8-bob. Yakunlovchi qoidalar

27. Tanlov tashkilotchiga qoʻshimcha ajratiladigan Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi.

28. Tanlov natijalaridan norozi boʻlgan ishtirokchilar tanlov natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab uch kun ichida tashkiliy qoʻmitaga shikoyat qilishlari mumkin.

Bolalar uchun moʻljallangan eng yaxshi tele- va radioloyiha tanlovini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Bolalar uchun moʻljallangan eng yaxshi tele- va radioloyiha tanlovini tashkil etish va oʻtkazish

Bosqich Subyekt Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Tashkilotchi (Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi) Tanlov haqidagi eʼlonni oʻz rasmiy veb-sayti va Internet jahon axborot tarmogʻidagi sahifalariga joylashtiradi. Har yili iyul oyining 10-sanasiga qadar 2-bosqich Talabgor Oʻzi tayyorlaydigan va efirga uzatadigan bolalarga moʻljallangan tele- va radio-mahsulotlar boʻyicha loyihalarini tashkilotchiga taqdim etadi. Har yili iyul oyining 25-sanasiga qadar 3-bosqich Tashkiliy qoʻmita 1. Tele- va radiomahsulotlar tayyorlash boʻyicha loyihalarni belgilangan mezonlar asosida saralaydi. 2. Saralangan loyihalarni hakamlar hayʼatiga moliyalashtirish masalasini koʻrib chiqish uchun taqdim etadi. Har yili avgust oyining 10-sanasiga qadar 4-bosqich Hakamlar hayʼati Loyihalarni koʻrib chiqadi va ular hayʼat aʼzolarining ochiq ovoz berishi orqali moliyalashtirish uchun tavsiya etiladi yoki moliyalashtirishga tavsiya qilish rad etiladi. Har yili avgust oyining 25-sanasiga qadar 5-bosqich Tashkiliy qoʻmita, Tashkilotchi 1. Hakamlar hayʼati tomonidan tavsiya etilgan loyihalarni moliyalashtirish choralarini koʻradi. Bunda, tashkilotchi hakamlar hayʼati loyihani moliyalashtirishga tavsiya etganidan soʻng yigirma kun ichida buyruq asosida gʻolib bilan mablagʻ ajratish boʻyicha toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma tuzadi. 2. Loyihalari gʻolib deb topilgan talabgorlarning nomlari tashkilotchining rasmiy veb-sayti va Internet jahon axborot tarmogʻidagi sahifalarida eʼlon qilinadi. Har yili sentabr oyida

Bolalar uchun moʻljallangan eng yaxshi tele- va radioloyiha tanlovini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Bolalar uchun moʻljallangan eng yaxshi tele- va radioloyiha tanlovini oʻtkazish boʻyicha tashkiliy qoʻmita

1. A.A. Xodjayev — Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi direktori, t ashkiliy qoʻmita raisi 2. Lavozimi boʻyicha — Oʻzbekiston Jurnalistlar uyushmasi raisi, t ashkiliy qoʻmita raisi oʻrinbosari 3. A.V. Shin — maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining birinchi oʻrinbosari 4. U.U. Sharifxodjayev — maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining birinchi oʻrinbosari 5. Sh.T. Rizayev — Kinematografiya agentligi bosh direktorining birinchi oʻrinbosari 6. Sh.T. Qudratxoʻja — Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi raisi (kelishuv asosida) 7. Z.A. Toʻraqulov — Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi rahbarining oʻrinbosari 8. M.A. Safarov — Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi raisining oʻrinbosari 9. G.K. Xatamova — Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi boshqarma boshligʻi, t ashkiliy qoʻmita kotibi

Bolalar uchun moʻljallangan eng yaxshi tele- va radio loyiha tanlovini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

NAMUNA Bolalar uchun moʻljallangan eng yaxshi tele- va radio loyiha tanlovida ishtirok etish uchun _______________________________________________________________ ning (ommaviy axborot vositasining yoki muassisining nomi) TALABNOMASI Kirish qismi Ommaviy axborot vositasi davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida guvohnomaning raqami va berilgan sanasi Talabgorning nomi ( davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan ustavga muvofiq ), bank hisobvaragʻi Loyiha mazmuni Ariza beruvchi toʻgʻrisidagi toʻliq maʼlumotlar ( joylashgan yeri (yashash manzili), telefon raqami ) Tashkilot hisobchisining F.I.O., boshqa zarur maʼlumotlar ( yashash manzili, elektron pochtasi, telefon kodi bilan toʻliq koʻrsatilishi lozim ) Loyihani amalga oshirish muddati ( boshlanish sanasi — tugatish sanasi ) Soʻralayotgan mablagʻ miqdori ( soʻm ) Muammoning qoʻyilishi ( mavjud muammo, uning ahamiyati va loyihani amalga oshirish zarurligini bayon etish, bir varaqdan ortiq boʻlmasligi lozim ) Loyihani amalga oshirish shakli va mexanizmlari ( loyihani amalga oshirish usullari, miqdor va sifat koʻrsatkichlari ) Loyihani amalga oshirishdan kutilayotgan natijalar (sifat koʻrsatkichlari hamda bolalar tarbiyasiga ijobiy taʼsiri) Talabnoma beruvchining ushbu sohadagi tajribasi (talabgorning faoliyati, erishgan yutuqlari) Loyihani amalga oshirish boʻyicha xarajatlar smetasi Xarajat nomi Talab etiladigan mablagʻ Rahbar F.I.O. _________________ ________________ ___________ _____________ ____________ Muhr oʻrni ______________ imzo _______________________ sana Bosh muharrir F.I.O. ___________ ________________ ____________ _____________ ____________________________________ imzo ________________________ sana

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 26-iyundagi 262-son qaroriga 2-ILOVA

“Ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilingan eng yaxshi material” tanlovini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom “Ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilingan eng yaxshi material” tanlovini (keyingi oʻrinlarda — Tanlov) tashkil etish va oʻtkazish tartibini belgilaydi.

2. Tanlov ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilinayotgan va yuqori professional darajada tayyorlangan eng yaxshi materiallarni aniqlash hamda ularning mualliflarini taqdirlash maqsadida tashkil etiladi.

3. Tanlov har yili chorak yakuni boʻyicha oʻtkaziladi.

4. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

ishtirokchi — Oʻzbekiston Respublikasida belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtgan ommaviy axborot vositalari, shuningdek, tanlovda qatnashish uchun ariza bergan mualliflar (ijodiy guruh aʼzolari);

material — ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilingan maqola, sharh, jurnalistik surishtiruv, intervyu, video-, audio-, foto- va boshqa mahsulotlar;

maxsus elektron platforma — tanlov tashkilotchisi tomonidan ishlab chiqilgan va eng yaxshi materiallarni keng jamoatchilik va malakali mustaqil ekspertlar muhokamasiga taqdim etishga moʻljallangan elektron tizim;

ommaviy axborot vositasi — ommaviy axborotni davriy tarqatishning doimiy nomga ega boʻlgan hamda bosma tarzda (gazetalar, jurnallar, axborotnomalar, byulletenlar va boshqalar) va (yoki) elektron tarzda (tele-, radio-, video-, kinoxronikal dasturlar, Internet jahon axborot tarmogʻidagi veb-saytlar) olti oyda kamida bir marta nashr etiladigan yoki efirga beriladigan, qonunchilikda belgilangan tartibda roʻyxatga olingan shakli hamda ommaviy axborotni davriy tarqatishning boshqa shakllari;

tashkilotchi — Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi hamda Oʻzbekiston Jurnalistlar uyushmasi;

tashkiliy qoʻmita — tanlovni tashkil etish va oʻtkazishda tanlov uchun taqdim etilgan materiallarni baholash mezonlarini va hakamlar hayʼati tarkibini tasdiqlash, gʻolib va sovrindorlar hamda ragʻbatlantiruvchi oʻrinlar miqdorlarini belgilash, shuningdek tanlovni oʻtkazish bilan bogʻliq boshqa tashkiliy masalalarni hal qilish vazifalarini amalga oshiruvchi kollegial organ;

foydalanuvchi — maxsus elektron platformadan roʻyxatdan oʻtgan hamda tanlovda ishtirok etayotgan materiallarni muhokama qilib, baho beruvchi jismoniy shaxs;

hakamlar hayʼati — tanlov ishtirokchilarining arizalari bilan taqdim etilgan materiallarni baholovchi ekspertlar guruhi.

5. Tanlov quyidagi yoʻnalishlarda oʻtkaziladi:

gazetalar va jurnal (axborotnoma-byulleten)larda chop etilgan materiallar;

telekanallarda efirga uzatilgan materiallar;

radiokanallarda efirga uzatilgan materiallar;

veb-saytlarda eʼlon qilingan materiallar.

6. Tashkiliy qoʻmitaning tarkibi ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq tuziladi.

7. Tashkiliy qoʻmitaning majlislari zaruratga qarab, lekin uch oyda kamida bir marta oʻtkaziladi.

8. Hakamlar hayʼati tashkilotchi, shuningdek, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi, Oʻzbekiston Jurnalistlar uyushmasi, nodavlat notijorat tashkilotlar, oliy taʼlim tashkilotlari hamda ommaviy axborot vositalarining tajribali vakillaridan iborat tarkibda Tashkiliy qoʻmita tomonidan tuziladi.

9. Hakamlar hayʼati aʼzolarining tanlov materiallarini oʻrganish va baholash jarayoniga aralashishga yoʻl qoʻyilmaydi.

2-bob. Tanlovni tashkil etish va oʻtkazish tartibi

10. “Ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilingan eng yaxshi material” tanlovi ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq tashkil etiladi.

11. Foydalanuvchi joylashtirilgan materiallarni “5” ballik tizim asosida baholaydi va ushbu baholar hakamlar hayʼati tomonidan tanlov materiallarini koʻrib chiqish va baholashda inobatga olinadi.

12. Tashkilotchi har yili mart, iyun, sentabr, dekabr oyining 20-sanasidan keyingi oyning 1-sanasiga qadar tanlovni oʻtkazish haqidagi eʼlonlarni oʻz rasmiy veb-sayti va Internet jahon axborot tarmogʻidagi sahifalarida joylashtiradi.

13. Ishtirokchi har yili aprel, iyul, oktabr, yanvar oyining 1 — 10-sanalarida (10 kun muddatda) ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilingan 5 tagacha materialni Tashkiliy qoʻmitaga (shu jumladan, elektron tarzda) tanlovda ishtirok etish uchun ariza bilan birga taqdim etadi.

Arizaga quyidagilar ilova qilinadi:

tanlovga taqdim etilayotgan materiallar roʻyxati va ularning qachon va qaysi ommaviy axborot vositasida eʼlon qilinganligi haqidagi maʼlumot;

veb-saytlarda eʼlon qilingan materiallarning faol giperhavolasi;

gazeta, jurnal (axborotnoma-byulleten)larda chop etilgan materiallarning elektron (pdf) shakli;

radiokanallarda eʼlon qilingan materiallarning elektron (mp3) shakli;

telekanallarda eʼlon qilingan materiallarni videoxostingga joylashtirgan holda, ularning faol giperhavolasi.

14. Tashkiliy qoʻmita tanlovga kelib tushgan materiallarni umumlashtiradi va eng yaxshi materiallarni keng jamoatchilik va malakali mustaqil ekspertlar tomonidan ochiq va shaffof usulda muhokamasi uchun platformaga joylashtiradi.

15. Mualliflik huquqi va turdosh huquqlar hamda boshqa intellektual mulk huquqlarining buzilishi, ushbu Nizomda belgilangan tartiblarga rioya qilmaslik bilan bogʻliq qoidabuzarliklar aniqlangan taqdirda, Tashkiliy qoʻmita ishtirokchilarni tanlovda qatnashish imkoniyatidan mahrum qilish huquqiga ega, bu holat tegishli bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi.

16. Hakamlar hayʼati:

taqdim etilgan materiallarni har yili aprel, iyul, oktabr, yanvar oyining 11 — 30-sanasiga qadar (20 kun muddatda) Tashkiliy qoʻmita tomonidan belgilanadigan talablar (mezonlar) asosida baholaydi;

har yili may, avgust, noyabr, fevral oyining 5-sanasiga qadar baholash yakunlari boʻyicha gʻolib va sovrindor deb topilgan faol jurnalistlar va mualliflarni aniqlaydi.

17. Tashkilotchi har yili may, avgust, noyabr, fevral oyining 10-sanasiga qadar tanlov gʻolib va sovrindorlarini taqdirlaydi hamda ularning nomlarini oʻz rasmiy veb-sayti va Internet jahon axborot tarmogʻidagi sahifalarida eʼlon qiladi.

18. Tanlovda ilmiy-uslubiy maqolalar, normativ-huquqiy hujjatlarga izohli sharhlar, ilmiy mualliflik tadqiqotlari, uslubiy ishlanmalar, shuningdek reklama sifatida chop etilgan materiallar ishtirok etishi mumkin emas.

19. Topshirilgan materiallar tanlov oʻtkazilayotgan chorakda birinchi marotaba eʼlon qilingan boʻlishi zarur.

3-bob. Tashkilotchi, tashkiliy qoʻmita va hakamlar hayʼatining asosiy vazifalari

20. Tashkilotchi:

tanlovni tashkil etadi va oʻtkazadi;

Tashkiliy qoʻmita faoliyatiga koʻmaklashadi;

tanlov eʼloni, jarayonlari va yakunlari haqidagi axborotlarni maxsus elektron platforma hamda oʻz rasmiy veb-sayti va Internet jahon axborot tarmogʻidagi sahifalarida eʼlon qilib boradi;

tanlov gʻolib va sovrindorlarini ragʻbatlantiradi;

hakamlar hayʼati aʼzolari mehnatiga haq toʻlaydi.

21. Tashkiliy qoʻmita:

hakamlar hayʼati tarkibini shakllantiradi va tasdiqlaydi, zaruratga koʻra, hakamlar hayʼati tarkibiga oʻzgartirishlar kiritadi;

noxolis yondashuv, manfaatlar toʻqnashuvi, korrupsiyaga oid huquqbuzarlik, shaxsiy manfaatdorlik holatlariga yoʻl qoʻymaslik choralarini koʻradi;

tanlov boʻyicha kelib tushgan murojaatlarni belgilangan tartibda koʻrib chiqadi;

gʻolib va sovrindorlarni saralashda hakamlar hayʼati tomonidan adolatlilik, shaffoflik mezonlariga rioya qilinishini taʼminlaydi;

tanlovga kelib tushgan materiallarni baholash mezonlarini ishlab chiqadi va tasdiqlaydi;

tanlov ishtirokchilarining hakamlar hayʼati qarorlari ustidan shikoyatlarini koʻrib chiqadi.

22. Hakamlar hayʼati:

materiallarni adolatlilik, shaffoflik mezonlariga rioya qilgan holda professional talablar asosida koʻrib chiqadi va baholaydi;

gʻolib va sovrindorlarni aniqlaydi hamda tegishli qaror qabul qiladi;

noxolis yondashuv, manfaatlar toʻqnashuvi, korrupsiyaga oid huquqbuzarlik, shaxsiy manfaatdorlik holatlariga yoʻl qoʻymaslik, natijalar eʼlon qilingunga qadar uning sir saqlanishini taʼminlash choralarini koʻradi.

4-bob. Tanlov gʻoliblari va sovrindorlarini mukofotlash tartibi

23. Tanlov gʻolib va sovrindorlari har bir yoʻnalish boʻyicha bittadan 1, 2 va 3-oʻrinlar hamda har bir yoʻnalish boʻyicha 5 tadan 22 tagacha ragʻbatlantiruvchi oʻrinlarni baholash mezonlari asosida aniqlash orqali belgilanadi.

Bunda, ragʻbatlantiruvchi oʻrinlarning eng koʻp soni (biroq 22 tadan oshmagan miqdorda) hakamlar hayʼati tomonidan tanlovga taqdim etilgan materiallarni koʻrib chiqish natijalari asosida aniqlanadi.

24. Gʻoliblar va sovrindorlar quyidagicha ragʻbatlantiriladi:

har bir yoʻnalish boʻyicha 1-oʻringa — bazaviy hisoblash miqdorining 50 baravari miqdorida;

har bir yoʻnalish boʻyicha 2-oʻringa — bazaviy hisoblash miqdorining 40 baravari miqdorida;

har bir yoʻnalish boʻyicha 3-oʻringa — bazaviy hisoblash miqdorining 30 baravari miqdorida;

har bir yoʻnalish boʻyicha ragʻbatlantiruvchi oʻringa — bazaviy hisoblash miqdorining 10 baravari miqdorida.

25. Tanlovni tashkil etish, oʻtkazish, gʻolib va sovrindorlarni mukofotlash bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasining axborot sohasi va ommaviy kommunikatsiyalarni rivojlantirishni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hamda qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan Oʻzbekiston Jurnalistlar uyushmasi orqali qoplanadi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

26. Tanlovga taqdim etilgan materiallar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning haqqoniyligiga ishtirokchi javobgar hisoblanadi.

27. Tanlov natijalaridan norozi boʻlgan ishtirokchilar Tashkiliy qoʻmitaga shikoyat qilishlari mumkin.

28. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikka muvofiq belgilangan tartibda javobgar boʻladi.

“Ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilingan eng yaxshi material” tanlovini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida nizomga 1-ILOVA

“Ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilingan eng yaxshi material” tanlovini tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha tashkiliy qoʻmita

1. A.A. Xodjayev — Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi direktori, Tashkiliy qoʻmita raisi 2. A. Koʻchimov — Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi bosh direktori 3. A.D. Xadjayev — Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi raisi 4. Lavozimi boʻyicha — Oʻzbekiston Jurnalistlar uyushmasi raisi 5. Sh.T. Qudratxoʻja — Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi boshqaruvi raisi (kelishuv asosida) 6. O.N. Husanov — Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi huzuridagi Nodavlat notijorat tashkilotlarini va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlarini qoʻllab-quvvatlash jamoat fondi ijrochi direktori (kelishuv asosida) 7. G.K. Xatamova — Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi boshqarma boshligʻi, Tashkiliy qoʻmita kotibi

“Ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilingan eng yaxshi material” tanlovini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida nizomga 2-ILOVA

“Ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilingan eng yaxshi material” tanlovini tashkil etish

Bosqich Subyekt Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Oʻzbekiston Jurnalistlar uyushmasi Tanlovni oʻtkazish haqidagi eʼlonlarni oʻz rasmiy veb-sayti va Internet jahon axborot tarmogʻidagi sahifalarida joylashtiradi. Har yili mart, iyun, sentabr, dekabr oyining 20-sanasidan keyingi oyning 1-sanasiga qadar 2-bosqich Ishtirokchi Ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilingan 5 tagacha materialni Tashkiliy qoʻmitaga taqdim etadi. Har yili aprel, iyul, oktabr, yanvar oyining 1 — 10-sanalarida (10 kun muddatda) Tashkiliy qoʻmita Tanlovga kelib tushgan materiallarni umumlashtiradi va keng jamoatchilik muhokamasi uchun platformaga hamda baholash uchun Hakamlar hayʼatiga taqdim etadi. 3-bosqich Hakamlar hayʼati Tashkiliy qoʻmita tomonidan taqdim etilgan materiallarni belgilangan talablar asosida baholaydi. Har yili aprel, iyul, oktabr, yanvar oyining 11 — 30-sanasiga qadar (20 kun muddatda) 4-bosqich Hakamlar hayʼati Baholash yakunlari boʻyicha gʻolib va sovrindor deb topilgan faol jurnalistlar va mualliflarni aniqlaydi. Har yili may, avgust, noyabr, fevral oyining 5-sanasiga qadar 5-bosqich Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Oʻzbekiston Jurnalistlar uyushmasi Tanlov gʻolib va sovrindorlarini taqdirlaydi hamda ularning nomlarini oʻz rasmiy veb-sayti va Internet jahon axborot tarmogʻidagi sahifalarida eʼlon qiladi. Har yili may, avgust, noyabr, fevral oyining 10-sanasiga qadar

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 26-iyundagi 262-son qaroriga 3-ILOVA

Ommaviy axborot vositalari xodimlarining xorijiy tillarni oʻrganish hamda xorijiy tillar boʻyicha tegishli milliy yoki xalqaro sertifikatga ega boʻlish uchun imtihon topshirish xarajatlarini qoplash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom ommaviy axborot vositalarida kamida bir yil davomida asosiy ish joyi sifatida ishlab kelayotgan hamda xalqaro imtihon tizimlari boʻyicha yuqori ball (daraja) olgan jurnalistlar va tahririyat xodimlariga (avval xorijiy tillar boʻyicha V2 va undan yuqori darajadagi milliy yoki unga tenglashtirilgan mos darajadagi xalqaro sertifikatga ega boʻlgan, shuningdek xorijiy tillar boʻyicha oliy maʼlumotli xodimlari bundan mustasno) xorijiy tillarni oʻrganish xarajatlarini qisman, imtihon topshirish xarajatlarini toʻliq qoplab berish tartibini belgilaydi.

2. Ommaviy axborot vositalarida kamida bir yil davomida asosiy ish joyi sifatida ishlab kelayotgan xodimlarning imtihon topshirish xarajati qoplab beriladigan xalqaro imtihon tizimlari roʻyxati ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq tasdiqlanadi.

3. Ommaviy axborot vositalarida kamida bir yil davomida asosiy ish joyi sifatida ishlab kelayotgan xodimlarning (keyingi oʻrinlarda — OAV xodimlari) xorijiy tillarni oʻrganish xarajatlarining 50 foizi, biroq bazaviy hisoblash miqdorining 15 baravaridan oshmagan qismi kompensatsiya qilinadi.

Bunda, ular xorijiy tillar boʻyicha V2 va undan yuqori darajadagi milliy yoki unga tenglashtirilgan mos darajadagi xalqaro sertifikat (keyingi oʻrinlarda — sertifikat)ga ega boʻlishi hamda nodavlat taʼlim tashkilotida oʻqish bilan bogʻliq haqiqiy xarajatlarni isbotlovchi hujjatlarni taqdim etishi lozim.

4. Ommaviy axborot vositalarida kamida bir yil davomida asosiy ish joyi sifatida ishlab kelayotgan OAV xodimlariga sertifikatga ega boʻlish uchun imtihon topshirish xarajatlari toʻliq kompensatsiya qilinadi.

5. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

ariza beruvchi — Oʻzbekiston Respublikasida davlat roʻyxatidan oʻtgan, oʻquv kurslarida xorijiy tillarni oʻrganish maqsadida oʻz xodimlarini oʻqitgan hamda oʻqitish yakunlariga koʻra xodimlari sertifikatni olgan ommaviy axborot vositalari;

verifikatsiya — ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan sertifikatning haqiqiyligini masʼul vakolatli tashkilotning elektron tizimi orqali tekshirish;

imtihon topshirish xarajati — imtihonni tashkil etish vakolatiga ega xorijiy tashkilotlar tomonidan belgilangan Oʻzbekiston Respublikasida amal qiluvchi rasmiy toʻlov miqdori;

kompensatsiya — ariza beruvchiga oʻqitish va imtihon topshirish xarajatini qoplab beruvchi tomonidan qoplab beriladigan, imtihon topshirish, oʻqitish xarajati summasi (mazkur kompensatsiya masʼul vakolatli xorijiy tashkilotlarning Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi vakolatli vakili tomonidan belgilanadigan imtihon topshirish bilan bogʻliq qoʻshimcha toʻlovlarni oʻz ichiga olmaydi);

masʼul vakolatli tashkilot — imtihonni tashkil etishga vakolatli xorijiy tashkilot yoki uning Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi vakolatli vakili boʻlgan yuridik shaxs;

maxsus taqdimnoma — xorijiy tillarni oʻrgatishga ixtisoslashgan nodavlat taʼlim tashkilotlari bilan imzolangan shartnomalar, toʻlov hujjatlari asosida shakllantirilgan ommaviy axborot vositalari tomonidan tasdiqlanadigan hamda masʼul vakolatli tashkilotlar tomonidan beriladigan, maxsus seriya raqamiga ega imtihon natijasini tasdiqlovchi rasmiy hujjat;

ommaviy axborot vositasi — ommaviy axborotni davriy tarqatishning doimiy nomga ega boʻlgan hamda bosma tarzda (gazetalar, jurnallar, axborotnomalar, byulletenlar va boshqalar) va (yoki) elektron tarzda (tele-, radio-, video-, kinoxronikal dasturlar, Internet jahon axborot tarmogʻidagi veb-saytlar) olti oyda kamida bir marta nashr etiladigan yoki efirga beriladigan, qonunchilikda belgilangan tartibda roʻyxatga olingan shakli hamda ommaviy axborotni davriy tarqatishning boshqa shakllari.

6. Ariza beruvchi oʻz xodimi ushbu Nizomga asosan kompensatsiyadan foydalanishni rejalashtirgan boʻlsa, bu haqda ariza beruvchi oʻz xodimi xorijiy tillarni oʻrganishni boshlagan kunidan boshlab oʻn kun muddat mobaynida Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligini (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) yozma ravishda xabardor qiladi. Bunda, quyidagi maʼlumotlar boʻlishi lozim:

OAV xodimi xorijiy tillarni oʻrganishni boshlagan xorijiy tillarni oʻrganish boʻyicha nodavlat taʼlim tashkilot nomi, yuridik manzili, telefon raqamlari;

xorijiy tillarni oʻrganishni boshlagan xodimning ismi, familiyasi, otasining ismi, tugʻilgan yili, ommaviy axborot vositasi tahririyatida asosiy ish joyi boʻyicha haqiqatda ish boshlagan sanasi va lavozimi, telefon raqami;

oʻquv kursning boshlanish va yakunlanish muddati hamda narxi.

7. Xorijiy tillarni oʻrgatishga ixtisoslashgan oʻquv kurslari xorijiy tillarni oʻrganish boʻyicha oʻqish xarajatlari hamda imtihon boʻyicha yuqori ball (daraja) olgan OAV xodimlariga imtihon topshirish xarajatlarini toʻliq qoplab berish boʻyicha:

a) ariza beruvchi oʻz xodimlarini xorijiy tillarni oʻrganish boʻyicha nodavlat taʼlim tashkilotida oʻqish xarajatlarini hamda sertifikat olish uchun imtihon xarajatlarini qoplash yuzasidan soʻrovnomani toʻldirib Agentlikka yuboradi;

b) Agentlik:

ariza beruvchidan OAV xodimlarini asosiy ish joyi boʻyicha haqiqatda ishlayotganligi, oʻqitish yuzasidan tuzilgan, ikki tomonlama tasdiqlangan shartnomalar, toʻlov hujjati, xizmat bajarilganligini tasdiqlovchi boshqa zarur hujjatlarni talab qilish huquqiga ega;

zaruratga koʻra, OAV xodimlarini xorijiy tillarni oʻrganish boʻyicha nodavlat taʼlim tashkilotining oʻquv kurslarida haqiqatdan oʻqiganligini shuningdek avval sertifikatga ega boʻlmaganligini oʻrganadi;

sertifikatni verifikatsiyadan oʻtkazadi yoki sertifikatning haqiqiyligini masʼul vakolatli xorijiy tashkilot orqali tasdiqlatib oladi;

haqiqiyligi tasdiqlangan oʻqish xarajatlari va sertifikat egasi boʻlgan ariza beruvchilarning elektron reyestrini shakllantiradi, ushbu elektron reyestrni va unga muvofiq kompensatsiya mablagʻlarini ariza beruvchining hisobvaragʻiga oʻtkazadi.

2-bob. Xorijiy tillarga oʻqitish va sertifikat olish uchun imtihon xarajatlarini kompensatsiya qilish tartibi

8. Xorijiy tillarga oʻqitish va sertifikat olish uchun imtihon xarajatlarini kompensatsiya qilish ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.

9. Xorijiy tillarga oʻqitish va sertifikat olish uchun imtihon xarajatlari Oʻzbekiston Respublikasining axborot sohasi va ommaviy kommunikatsiyalarni rivojlantirishni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplanadi, zaruratga koʻra, ushbu maqsadlar uchun Oʻzbekiston Respublikasining axborot sohasi va ommaviy kommunikatsiyalarni rivojlantirishni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasiga Davlat budjetidan qoʻshimcha mablagʻ ajratiladi.

10. Ariza beruvchi soʻrovnomani ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq toʻldiradi va unga quyidagi hujjatlarni ilova qiladi:

a) OAV xodimining xorijiy tilni oʻqiganligini tasdiqlovchi shartnoma va toʻlov hujjati nusxasi yoki imtihon topshirish xarajati toʻlanganligini tasdiqlovchi toʻlov hujjati nusxasi, oʻqish natijasida olgan sertifikati nusxasi;

b) sertifikat nusxasi.

11. Taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlarning haqqoniyligiga ariza beruvchi masʼul hisoblanadi.

12. Ariza beruvchi tomonidan soʻrovnomaga notoʻgʻri maʼlumot kiritilishi soʻrovnomani rad etish uchun asos hisoblanadi.

13. Ariza beruvchi xarajatlarni kompensatsiya qilishning har qanday bosqichida uni olishdan bosh tortish huquqiga ega.

14. Quyidagi shartlar toʻliq bajarilganda, ariza beruvchiga mazkur Nizomda nazarda tutilgan kompensatsiya toʻlab beriladi:

OAV xodimlari haqiqatda xorijiy tillarga oʻqitish tashkilotlarining oʻquv kurslarida xorijiy tilni oʻrganish boʻyicha oʻqib, oʻquv kursini toʻliq yakunlaganidan keyin uch oydan koʻp boʻlmagan muddatda imtihon topshirish natijalariga koʻra sertifikatga ega boʻlganda;

imtihonlarning biri yoki bir nechtasi boʻyicha imtihon topshirish xarajati kompensatsiya qilinishi uchun toʻplanishi lozim boʻlgan yuqori ball — V2 va undan yuqori (daraja)ning minimal koʻrsatkichi qayd etilganda;

oʻqish yoki sertifikat berilgan sanadan boshlab 1 kalendar yil oʻtmasdan kompensatsiya toʻlashni soʻrab ushbu Nizomda belgilangan tartibda murojaat qilganda;

oʻqish yoki sertifikatda koʻrsatilgan imtihon natijasining haqiqiyligi va toʻgʻriligi Agentlik tomonidan tasdiqlanganda.

15. Agentlik ariza beruvchining soʻrovnomasi kelib tushganidan boshlab:

yigirma kun ichida OAV xodimlarini xorijiy tillarni oʻrganish boʻyicha oʻquv kurslarida haqiqatda oʻqiganligini oʻrganadi;

oʻn besh kun ichida ariza beruvchining soʻrovnomasi kelib tushgan paytdan boshlab sertifikatni verifikatsiyadan oʻtkazadi.

Agar sertifikatning haqiqiyligini verifikatsiya orqali aniqlashning imkoni boʻlmasa, Agentlik imtihon tashkil etishga masʼul vakolatli tashkilotga sertifikatning haqiqiyligi boʻyicha soʻrov yuboradi. Bunday holatda sertifikatning haqiqiyligini tasdiqlatish muddati oʻttiz kunga uzaytiriladi.

16. Quyidagi holatlarda:

oʻqitish xarajatlarini tasdiqlovchi hujjatlar haqiqiy emasligi yoki OAV xodimi avval sertifikatga ega boʻlganligi aniqlanganda;

verifikatsiya yoki vakolatli xorijiy tashkilotga yuborilgan soʻrov natijasiga koʻra sertifikatning haqiqiy emasligi aniqlanganda;

vakolatli xorijiy tashkilotga yuborilgan soʻrovga javob olinmaganda Agentlik tomonidan oʻqitish yoki sertifikatning haqiqiyligini tasdiqlash rad etiladi va kompensatsiya toʻlanmaydi.

17. Agentlik tomonidan masʼul vakolatli tashkilotga yuborilgan soʻrovga 30 kun muddatda javob olinmaganda, shuningdek, sertifikatning haqiqiy yoki haqiqiy emasligi haqida kechikib javob olinganda Agentlik bu haqda ariza beruvchini xabardor qiladi.

Bunda, sertifikatning haqiqiyligi masʼul vakolatli tashkilot tomonidan 30 kun muddat oʻtib tasdiqlanganda, ariza beruvchi ushbu Nizom talablariga muvofiq takroran murojaat etmasdan unga kompensatsiya toʻlab beriladi.

18. Muqaddam aynan bir xodim uchun oʻqish yoki imtihonlarning bir turi boʻyicha imtihon topshirish xarajati kompensatsiyasini olgan ariza beruvchiga imtihonlarning ushbu turi boʻyicha takroran topshirilgan imtihon xarajati qoplanmaydi.

Muqaddam aynan bir xodim uchun imtihonlarning bir turi boʻyicha imtihon topshirish xarajati kompensatsiyasini olgan ariza beruvchi imtihonlarning boshqa turi boʻyicha minimal koʻrsatkich yoki undan yuqori natija qayd etsa, unga ushbu Nizom talablariga muvofiq kompensatsiya toʻlab beriladi.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

19. Agentlik tomonidan moliyalashtiriladigan muddatda ariza beruvchi oʻz faoliyatini toʻxtatgan yoki OAV xodimlari bilan asosiy ish joyi toʻgʻrisidagi mehnat shartnomasi bekor qilingan hollarda xarajatlar kompensatsiya qilinmaydi.

20. Ariza beruvchi ushbu Nizom talablari ijrosi boʻyicha Agentlik xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilikda belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.

21. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikka muvofiq belgilangan tartibda javob beradilar.

Ommaviy axborot vositalari xodimlarining xorijiy tillarni oʻrganish hamda xorijiy tillar boʻyicha tegishli milliy yoki xalqaro sertifikatga ega boʻlish uchun imtihon topshirish xarajatlarini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Ommaviy axborot vositalarida kamida bir yil davomida asosiy ish joyi sifatida ishlab kelayotgan xodimlarning imtihon topshirish xarajati qoplab beriladigan xalqaro imtihon tizimlari

T/r Xalqaro imtihon tizimlarining nomi Bilish darajasi aniqlanadigan xorijiy til Toʻplanishi lozim boʻlgan minimal ball/daraja 1. Milliy sertifikat xorijiy tillar (ingliz, nemis, fransuz, ispan, arab va xitoy tillari) B2 2. International English Language Testing System (IELTS) ingliz tili 6,5 3. Test of English as a Foreign Language (TOEFL iBT) ingliz tili 94 4. Test of English as a Foreign Language (TOEFL ITP) ingliz tili 543 5. Cambridge Assessment English ingliz tili FCE 160 6. Test of English for International Communication (TOEIC) ingliz tili 1300 7. Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) nemis tili B2 8. Diplôme d'Etudes en Langue Française (DELF) fransuz tili DELF B2 9. Diplôme Approfondi de Langue Française (DALF) fransuz tili DALF S1 10. Test de Connaissance du Français (TCF) fransuz tili B2 11. Diplomas de Español como Lengua Extranjera (DELE) ispan tili B2 12. Servicio Internacional de Evaluación de la Lengua Española (SIELE) ispan tili B2 13. The Arabic Language Proficiency Test, Arabic Proficiency Test (ALPT, APT, E-TOAFL, American Council on the Teaching of Foreign Languages (ACTFL) arab tili B2 14. AT Tanal Al Arabi arab tili B2 15. Nanyu Shuiping Kaoshi (NSK) xitoy tili NSK4

Ommaviy axborot vositalari xodimlarining xorijiy tillarni oʻrganish hamda xorijiy tillar boʻyicha tegishli milliy yoki xalqaro sertifikatga ega boʻlish uchun imtihon topshirish xarajatlarini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Xorijiy tillarga oʻqitish va sertifikat olish uchun imtihon xarajatlarini kompensatsiya qilish

Bosqich Subyekt Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Ariza beruvchi Ariza beruvchi oʻzida faoliyat koʻrsatayotgan jurnalist yoki tahririyat xodimi xorijiy tillar oʻquv kurslarida oʻqiganligi yoxud sertifikat olish uchun imtihon topshirganligi haqida asoslovchi hujjatlarni ilova qilgan holda Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligiga (Agentlik) soʻrovnoma yuboradi. Oʻqish yakunlangan yoki sertifikat berilgan sanadan boshlab 1 kalendar yilida 2-bosqich Agentlik Ariza beruvchining xodimlarini xorijiy tillarni oʻrganish boʻyicha oʻquv kurslarida haqiqatda oʻqiganligini oʻrganadi. Soʻrovnoma kelib tushganidan boshlab 20 kun ichida 3-bosqich Agentlik Sertifikatni verifikatsiyadan oʻtkazadi. Soʻrovnoma kelib tushganidan boshlab 15 kun ichida 4-bosqich Agentlik Sertifikatning haqiqiyligini verifikatsiya orqali aniqlash imkoni boʻlmasa, sertifikatning haqiqiyligini tasdiqlashni soʻrab vakolatli xorijiy tashkilotga soʻrov yuboradi. Soʻrovnoma kelib tushganidan boshlab 30 kun ichida 5-bosqich Agentlik Sertifikatning haqiqiyligi tasdiqlanganda (qancha muddatda tasdiqlanganidan qatʼi nazar), sertifikat egasi boʻlgan ariza beruvchilarning elektron reyestrini shakllantiradi, ushbu elektron reyestrga muvofiq kompensatsiya mablagʻlarini ariza beruvchining hisobvaragʻiga oʻtkazadi. Sertifikatning haqiqiyligi tasdiqlangandan soʻng 15 kun ichida (Sertifikatning haqiqiyligi tasdiqlanmaganda, bu haqida 1 ish kuni ichida ariza beruvchiga maʼlum qilinadi).

Ommaviy axborot vositalari xodimlarining xorijiy tillarni oʻrganish hamda xorijiy tillar boʻyicha tegishli milliy yoki xalqaro sertifikatga ega boʻlish uchun imtihon topshirish xarajatlarini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Ommaviy axborot vositalari xodimlarining xorijiy tillarni oʻrganish hamda xorijiy tillar boʻyicha tegishli milliy yoki xalqaro sertifikatga ega boʻlish uchun imtihon topshirish xarajatlarini qoplash yuzasidan

Ariza tartib raqami Qabul qilish sanasi Qabul qilgan shaxs I. Ariza beruvchi toʻgʻrisida maʼlumot 1.1. Ommaviy axborot vositasining nomi 1.2. Joylashgan yeri: 1.3. Telefon raqami: 1.4. Elektron pochta manzili: 1.5. Bank rekvizitlari II. Oʻqish yoki imtihon toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 2.1. Oʻqish yoki imtihon turi 2.2. Oʻqish yoki imtihon topshirish xarajati 2.3. Sertifikat raqami 2.4. Qayd etilgan ball/daraja 2.5. Oʻqish boʻyicha hujjatlar yoki sertifikat nusxasi (ilova qilinadi) 2.6. Chek/shartnoma nusxasi (ilova qilinadi) 2.7. Oʻqigan muddat yoki test topshirilgan sana 2.8. Masʼul vakolatli tashkilot (imtihon oluvchi markaz) kodi/nomi

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 26-iyundagi 262-son qaroriga 4-ILOVA

Jismoniy shaxslar tomonidan davriy bosma nashrlar, kitob va boshqa matbaa mahsulotlariga elektron tarzda obuna boʻlish hamda davriy bosma nashrlar uchun obuna xarajatlarining bir qismini qaytarib berish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom “Obuna” yagona elektron platformasi va uning mobil ilovasi (keyingi oʻrinlarda — Platforma) orqali davriy bosma nashrlar, kitob va boshqa matbaa mahsulotlariga obuna boʻlish hamda ijtimoiy-siyosiy, maʼnaviy-maʼrifiy, adabiy-badiiy, huquqiy, ilmiy-ommabop, bolalar uchun moʻljallangan davriy bosma nashrlarga (keyingi oʻrinlarda — davriy bosma nashrlar) obuna xarajatlarining bir qismini qaytarib berish tartibini belgilaydi, reklama xususiyatiga ega boʻlgan davriy bosma nashrlar bundan mustasno.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

buyurtma — davriy bosma nashrlar, kitob va boshqa matbaa mahsulotlariga masofadan turib elektron tarzda obuna boʻlish va obunani yetkazib berish jarayoni;

yetkazib beruvchi va tarqatuvchi subyektlar — davriy bosma nashrlar, kitob va boshqa matbaa mahsulotlarini obunachiga yetkazib beruvchi yuridik shaxs;

obunachi — Platformada obuna xizmatlaridan foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtgan jismoniy shaxs;

obuna katalogi — Oʻzbekiston Respublikasi hududida tarqatiladigan davriy bosma nashrlar, kitob va boshqa matbaa mahsulotlari nomlarining belgilangan tartibda tuzilgan roʻyxati;

Platforma — davriy bosma nashrlar, kitob va boshqa matbaa mahsulotlariga masofadan turib elektron tarzda obunani tashkil etish uchun ishlab chiqilgan hamda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Soliq qoʻmitasi, boshqa tegishli vazirliklar va idoralarning axborot tizimlari, shuningdek, toʻlov tizimi operatorlarining axborot tizimlari, davriy bosma nashrlar tahririyatlari, noshirlik va matbaa tashkilotlari axborot tizimlari bilan integratsiyalashgan dasturiy taʼminot hamda uning mobil ilovasi;

Platforma operatori — Platformani yaratish, uning funksional imkoniyatlarini takomillashtirib borish va texnik qoʻllab-quvvatlash, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda uning axborot xavfsizligini taʼminlash majburiyatiga, shuningdek, davriy bosma nashrlar, kitob va boshqa matbaa mahsulotlarini tarqatuvchi subyektlar, toʻlov tizimlari va soliq organlarining elektron tizimlariga integratsiya qilish huquqiga ega boʻlgan yuridik shaxs — “Davlat axborot tizimlarini yaratish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha yagona integrator “UZINFOCOM” masʼuliyati cheklangan jamiyati;

Platforma ishtirokchilari — obunachilar hamda noshirlik va matbaa tashkilotlari, ularni yetkazib beruvchi va ularni tarqatuvchi subyektlar;

shaxsiy kabinet — Platformada obuna xizmatlaridan foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtgan jismoniy shaxsga ochiladigan, faqat oʻzi kirishi mumkin boʻlgan shaxsiy sahifa;

QR-kodli chek — sotilgan tovarlar (bajarilgan ishlar, koʻrsatilgan xizmatlar) uchun hisob-kitoblarni amalga oshirishdagi fiskal belgili chek.

3. Jismoniy shaxslar tomonidan Platforma orqali amalga oshirilgan davriy bosma nashrlarga obuna xarajatlarining bir qismini qoplash uchun mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligiga Davlat budjetidan ajratiladi.

Ushbu mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi tomonidan Platforma operatorining maxsus ochilgan hisobvaragʻiga oʻtkazib beriladi.

4. Platforma operatori obunachilarga Platforma orqali amalga oshirilgan davriy bosma nashrlarga obuna xarajatlarining bir qismini qaytarishni ushbu Nizomning 3 va 4-boblari talablari asosida amalga oshiradi.

5. Mazkur Nizomning davriy bosma nashrlarga obuna xarajatlarining bir qismini qaytarish bilan bogʻliq qoidalari 2026-yil 1-yanvarga qadar amal qiladi.

2-bob. Platforma orqali roʻyxatdan oʻtish hamda davriy bosma nashrlar, kitob va boshqa matbaa mahsulotlariga obuna boʻlish tartibi

6. Platforma orqali davriy bosma nashrlar, kitob va boshqa matbaa mahsulotlariga obuna boʻlish hamda davriy bosma nashrlarga obuna xarajatlarining bir qismini qaytarish mazkur Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

7. Obunachi Platformada roʻyxatdan oʻtadi.

Platformada roʻyxatdan oʻtish uchun obunachining shaxsini tasdiqlovchi maʼlumotlar (F.I.O, obunani yetkazib berishning aniq manzili, murojaat uchun telefon raqami va ushbu jarayon bilan bogʻliq boʻlgan boshqa maʼlumotlar) Platformaga kiritiladi.

8. Obunachi davriy bosma nashrlar, kitob va boshqa matbaa mahsulotlariga Platforma orqali obuna boʻladi.

9. Obunachi hamda davriy bosma nashr tahririyatlari, noshirlik va matbaa tashkilotlari oʻrtasida davriy bosma nashrlar, kitob va boshqa matbaa mahsulotlariga elektron obuna boʻyicha munosabatlar ommaviy oferta shartnomasi orqali rasmiylashtiriladi.

10. Obunachi ommaviy oferta shartnomasi shartlarini qabul qilishi bilan birga elektron obuna boʻyicha barcha zarur va ishonchli maʼlumotlar bilan taʼminlanganligini tasdiqlaydi hamda Platforma orqali davriy bosma nashrlar, kitob va boshqa matbaa mahsulotlari uchun obunaga buyurtma beradi.

11. Obunachilarga Platformada maʼlum bir davriy bosma nashrlar, kitob va boshqa matbaa mahsulotlariga obuna boʻlish uchun doimiy ravishda yangilanib boriladigan obuna katalogi taklif etiladi. Bunda ijtimoiy-siyosiy, maʼnaviy-maʼrifiy, adabiy-badiiy, huquqiy, ilmiy-ommabop hamda bolalar uchun moʻljallangan nashrlar roʻyxati alohida shakllantiriladi.

12. Buyurtma rasmiylashtirilishi quyidagi tartibda amalga oshiriladi:

obuna katalogi boʻlinmasida “Davriy bosma nashrlar, kitob va boshqa matbaa mahsulotlari” tugmasi tanlanadi, bunda, maʼlum bir mavzuda hamda turi boʻyicha — bosma yoki elektron koʻrinishda davriy bosma nashrlar, kitob va boshqa matbaa mahsulotlari tanlab olinadi;

tanlangan nashrning obuna davri belgilanadi va uning tavsifi bilan tanishtiriladi, undan keyin nashrni savatga qoʻshish uchun “Buyurtma savati” tugmasiga bosiladi;

agar obunachi tomonidan boshqa davriy bosma nashrlar, kitob va boshqa matbaa mahsulotlariga obuna boʻlish istagi boʻlmasa, unda buyurtma savatida “Buyurtmani rasmiylashtirish” tugmasi bosilishi lozim. Bunda, davriy bosma nashrlar, kitob va boshqa matbaa mahsulotlariga obuna toʻlovlari faqat Platformada roʻyxatdan oʻtgan obunachilar tomonidan amalga oshiriladi;

obunachi buyurtmaning jami toʻlov miqdorini Platformada taklif qilingan toʻlov usullaridan (toʻlov tizimlari, tijorat banklarning mobil ilovalari va boshqa elektron toʻlov usullari) birini tanlagan holda amalga oshiradi;

obunachi tomonidan obuna buyurtmasini yetkazib berish usuli obunani rasmiylashtirish kartochkasida belgilab oʻtiladi;

obunachi oʻzining shaxsiy kabinetida obuna toʻlovlari muvaffaqiyatli oʻtganligi toʻgʻrisidagi QR-kodli toʻlovni tasdiqlovchi hujjatni yuklab oladi;

davriy bosma nashr tahririyatlari, noshirlik va matbaa tashkilotlari, shuningdek, yetkazib beruvchi va ularni tarqatuvchi subyektlar davriy bosma nashrlar, kitob va boshqa matbaa mahsulotlariga obuna rasmiylashtirilganligini obunachining shaxsiy kabinetiga buyurtma rasmiylashtirilganligi toʻgʻrisida xabarni yuborish orqali tasdiqlaydi.

13. Davriy bosma nashrlar, kitob va boshqa matbaa mahsulotlarini mijozlarga yetkazib berish yuzasidan javobgarlik davriy bosma nashr tahririyatlari, noshirlik va matbaa tashkilotlariga yuklanadi.

Davriy bosma nashr tahririyatlari, noshirlik va matbaa tashkilotlari mavjud imkoniyatlardan kelib chiqqan holda davriy bosma nashrlar, kitob va boshqa matbaa mahsulotlarini oʻzi yoki ularning yetkazuvchi va tarqatuvchi subyektlari bilan imzolangan shartnoma asosida yetkazib berishi mumkin.

Yetkazuvchi va ularni tarqatuvchi subyektlar quyidagi hollarda obunachiga obuna yetkazilmaganligi va/yoki oʻz vaqtida yetkazilmaganligi uchun javobgar emas:

obunachi tomonidan obunani yetkazib berish manzili notoʻgʻri koʻrsatilgan boʻlsa;

obunani yetkazib berish manziliga obunaning yetkazilishi, xavfsizligi va ishonchliligini taʼminlash imkoni boʻlmaganda;

obunani yetkazib berish imkoniyati boʻlmaganda, yaʼni yengib oʻtish mumkin boʻlmagan kuchga ega holatlar yoki hodisalar (fors-major) yuzaga kelganda.

14. Davriy bosma nashr tahririyatlari, noshirlik va matbaa tashkilotlari davriy bosma nashrlar, kitob va boshqa matbaa mahsulotlarining belgilangan nazorat muddatlarida yetkazib berilishini taʼminlaydi hamda shu kunning oʻzida bu toʻgʻrisida Platformaga maʼlumot kiritadi. Davriy bosma nashrlar, kitob va boshqa matbaa mahsulotlari obunachiga belgilangan muddatdan kech yetkazilishi yoki yetkazib berilmasligi sabablari ham Platformada qayd etib boriladi.

3-bob. Platforma orqali davriy bosma nashrlarga obuna xarajatlarining bir qismini qaytarish shartlari va miqdori

15. Platforma orqali davriy bosma nashrlarga obuna xarajatlarining bir qismini qaytarish quyidagi miqdorlarda amalga oshiriladi, reklama xususiyatiga ega boʻlgan davriy bosma nashrlar bundan mustasno:

ijtimoiy-siyosiy, maʼnaviy-maʼrifiy, adabiy-badiiy, huquqiy, ilmiy-ommabop davriy bosma nashrlar — obuna narxining 10 foiz miqdori;

bolalar uchun moʻljallangan davriy bosma nashrlar — obuna narxining 20 foiz miqdori.

16. Davriy bosma nashrlarga obuna xarajatlarining bir qismini qaytarish obuna katalogida mavjud mahsulotlar uchun qoʻllaniladi.

17. Davriy bosma nashrlarga obuna xarajatlarining bir qismi, ular rasmiylashtirilgandan soʻng obunachilarning bank kartalariga bir oy muddatda oʻtkazib beriladi (qaytariladi).

18. Platforma orqali davriy bosma nashrlarga obuna xarajatlarining bir qismini qaytarish boʻyicha hisob-kitob davri bir oy etib belgilanadi. Bunda, obunachi davriy bosma nashrlarga bir oydan koʻp muddatga obuna boʻlgan taqdirda, obuna muddati tugagunga qadar, hisob-kitob har oyda amalga oshiriladi.

19. Obunachi tashabbusi bilan obuna buyurtmasi bekor qilinganda obuna xarajatlarining bir qismi qaytarilmaydi.

20. Bekor qilingan obuna buyurtmasi uchun mablagʻlar obunani bekor qilish boʻyicha soʻrov yuborilgan kundan boshlab 10 ish kuni ichida davriy bosma nashr tahririyatlari, noshirlik va matbaa tashkilotlari tomonidan obunachining bank kartasiga yoki elektron hamyonga (koshelek) qaytariladi yoxud toʻlovchining tijorat bankidagi joriy hisobvaragʻiga oʻtkaziladi. Mablagʻlarni joriy hisobvaraqqa oʻtkazishda arizada bank rekvizitlari koʻrsatiladi va mablagʻ qaytarilganligi obunachining tizimdagi shaxsiy kabinetida hisobvaraqqa yuborilgan chek orqali tasdiqlanadi.

4-bob. Platforma orqali davriy bosma nashrlarga obuna xarajatlarining bir qismini qaytarish tartibi

21. Platforma orqali davriy bosma nashrlarga obuna xarajatlarining qaytariladigan miqdori obunachining shaxsiy kabinetida davriy bosma nashrlarga obuna rasmiylashtirilgan sanadan boshlab bir oy oʻtganidan keyin shakllantiriladi.

22. Platforma orqali davriy bosma nashrlarga obuna xarajatlarining bir qismi qaytariladigan obunachilar roʻyxati va qaytariladigan mablagʻ miqdori avtomatik ravishda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Soliq qoʻmitasining axborot tizimlarida aks ettiriladi.

23. Obunachi shaxsiy kabinetda davriy bosma nashrlarga obuna xarajatlarining qaytariladigan qismini olish uchun “Obuna xarajatlarining bir qismini qaytarish” tugmasini bosgan holda buyurtma beradi. Bunda, obunachi tomonidan qaytariladigan mablagʻlarni oʻtkazib berish uchun bank kartasi koʻrsatiladi.

24. Platforma operatori obunachining obuna xarajatlarining bir qismini qaytarish boʻyicha buyurtmalari asosida mablagʻlarni koʻrsatilgan bank kartasiga oʻtkazib beradi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

25. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat inspeksiyasi Platforma orqali obuna boʻlishda davriy bosma nashrlar, kitob va boshqa matbaa mahsulotlarini tarqatish sohasida qonunchilik hujjatlari va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga rioya qilinishini nazorat qiladi.

26. Ushbu Nizom talablarini buzgan obunachi, davriy bosma nashr tahririyatlari yoki noshirlik va matbaa tashkilotlari, shuningdek, yetkazib beruvchi va ularni tarqatuvchi subyektlarning Platformadan foydalanishiga cheklov (vaqtincha cheklov) oʻrnatiladi.

27. Ushbu Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

28. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Jismoniy shaxslar tomonidan davriy bosma nashrlar, kitob va boshqa matbaa mahsulotlariga elektron tarzda obuna boʻlish hamda davriy bosma nashrlar uchun obuna xarajatlarining bir qismini qaytarib berish tartibi toʻgʻrisida nizomga ILOVA

“Obuna” yagona elektron platformasi orqali davriy bosma nashrlar, kitob va boshqa matbaa mahsulotlariga obuna boʻlish hamda davriy bosma nashrlarga obuna xarajatlarining bir qismini qaytarish

Bosqich Subyekt Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Obunachi “Obuna” yagona elektron platformasi yoki uning mobil ilovasida roʻyxatdan oʻtadi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Obunachi Platformada ommaviy ofertani tasdiqlagan holda obuna katalogida mavjud davriy bosma nashrlar, kitob va boshqa matbaa mahsulotlariga buyurtma beradi va obuna uchun toʻlovni amalga oshiradi. Oʻz xohishiga koʻra 3-bosqich Platforma operatori Platforma orqali davriy bosma nashrlarga obuna uchun amalga oshirilgan toʻlovdan qaytariladigan mablagʻ miqdorini obunachining shaxsiy kabinetida aks ettiradi. Obuna rasmiylashtirilgandan soʻng 1 oydan keyin, obuna davri mobaynida har oyda 4-bosqich Obunachi “Obuna xarajatlarining bir qismini qaytarish” tugmasini bosish orqali obuna xarajatlarini qaytarishga buyurtma beradi. Obuna amalga oshirilgandan soʻng 1 oy davomida 5-bosqich Platforma operatori Obunachi buyurtmasiga asosan obuna xarajatlarining bir qismini uning bank kartasiga oʻtkazib beradi. Obuna rasmiylashtirilgandan soʻng 1 oy muddatda, obuna davri mobaynida har oyda

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 26-iyundagi 262-son qaroriga 5-ILOVA

Davlat organlari va tashkilotlari muassisligida boʻlmagan davriy bosma nashrlarning zamonaviy elektron shaklini yaratish, ularni modernizatsiya qilish va bir yil davomida yuritish xarajatlarini qoplash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom davlat organlari va tashkilotlari muassisligida boʻlmagan hamda davlat roʻyxatidan oʻtkazilganiga kamida ikki yil boʻlgan davriy bosma nashrlar oʻrtasida tanlov oʻtkazish orqali bosma nashrlarning zamonaviy elektron shaklini, shu jumladan, mobil ilovalarini yaratish, ularni modernizatsiya qilish va bir yil davomida yuritish xarajatlarini qoplash tartibini belgilaydi.

Bunda, ushbu bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilgan maqsadlar uchun har yili eng yaxshi 20 ta loyihani aniqlash boʻyicha tanlov eʼlon qilinadi hamda gʻolib deb topilgan loyihalarga Oʻzbekiston Respublikasining axborot sohasi va ommaviy kommunikatsiyalarni rivojlantirishni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hisobidan mablagʻ ajratiladi.

2. Mazkur Nizom 2026-yil 1-yanvarga qadar amal qiladi.

3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

buyurtmachi — Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi;

davriy bosma nashr — ommaviy axborotni davriy tarqatishning doimiy nomga ega boʻlgan hamda bosma tarzda olti oyda kamida bir marta nashr etiladigan, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda roʻyxatga olingan gazeta, jurnal, axborotnoma, byulleten;

davriy bosma nashr muassis(lar)i va (yoki) tahririyatining loyihasi (keyingi oʻrinlarda — loyiha) — davriy bosma nashrlarning zamonaviy elektron shaklini yaratish, ularni modernizatsiya qilish va bir yil davomida yuritish xarajatlari maqsadli sarflanishini oʻzida aks ettiruvchi maʼlumotlar va chora-tadbirlar majmuini oʻz ichiga olgan hujjat;

talabgor — tanlovda ishtirok etayotgan Oʻzbekiston Respublikasida davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan davriy bosma nashr;

talabnoma — tanlovda ishtirok etish uchun talabgor tomonidan taqdim etiladigan hujjat;

tanlov — davlat organlari va tashkilotlari muassisligida boʻlmagan hamda davlat roʻyxatidan oʻtkazilganiga kamida ikki yil boʻlgan davriy bosma nashrlar orasidan ularning zamonaviy elektron shaklini, shu jumladan, mobil ilovalarini yaratish, modernizatsiya qilish va bir yil davomida yuritish xarajatlarini qoplash maqsadida har yili eng yaxshi 20 ta loyihani saralab olish jarayoni;

tanlov shartnomasi (keyingi oʻrinlarda — shartnoma) — buyurtmachi va tanlovda gʻolib deb topilgan davriy bosma nashr muassis(lar)i va (yoki) tahririyati oʻrtasida tuziladigan bitim;

tashkiliy qoʻmita — talabgor tomonidan tanlovda ishtirok etish uchun taqdim etilgan loyihalarni baholash va tanlov gʻoliblarini aniqlash, shuningdek tanlovni oʻtkazish bilan bogʻliq boshqa tashkiliy masalalarni hal qilish vazifalarini amalga oshiruvchi kollegial tuzilma.

2-bob. Tanlovni tashkil etish va oʻtkazish tartibi

4. Tanlov mazkur Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq oʻtkaziladi.

5. Tanlovda ishtirok etish uchun talabgor mazkur Nizomga 2-ilovada belgilangan shaklga muvofiq talabnoma taqdim etadi.

6. Tanlovda quyidagilarning ishtirok etishiga yoʻl qoʻyilmaydi:

davlat organlari va tashkilotlari muassis boʻlgan davriy bosma nashrlar;

talabnoma topshirilgan kunga qadar soʻnggi uch oy davomida har bir sonining adadi 300 nusxadan kam boʻlgan davriy bosma nashrlar;

talabnoma topshirilgan kunga qadar soʻnggi olti oy davomida chop etilmagan davriy bosma nashrlar;

chet el davriy bosma nashrlari.

7. Ushbu Nizomga muvofiq tanlov gʻolibi deb topilgan davriy bosma nashrning mazkur tanlovda qayta ishtirok etishi taqiqlanadi.

8. Tashkiliy qoʻmita talabnomalarni davriy bosma nashrlarning muassislari va (yoki) bosh muharrirlari tomonidan imzolangan hamda muhrlangan holda qabul qilib, tanlovda ishtirok etish uchun roʻyxatdan oʻtkazadi va unga identifikatsiya raqami beradi.

9. Buyurtmachi har yili 30-iyunga qadar tanlov oʻtkazish toʻgʻrisidagi maʼlumotni oʻz rasmiy veb-saytiga, Internet jahon axborot tarmogʻidagi sahifalariga joylashtiradi hamda ommaviy axborot vositalarida eʼlon beradi.

Tanlov oʻtkazish toʻgʻrisidagi eʼlon buyurtmachining rasmiy veb-sayti va Internet jahon axborot tarmogʻidagi sahifalarida talabnomalarni shakllantirish, roʻyxatdan oʻtkazish va topshirish tartibi hamda muddatlari koʻrsatilgan holda joylashtiriladi.

10. Talabgor har yili 30-iyulga qadar tanlovda ishtirok etish toʻgʻrisida talabnoma topshiradi.

11. Tashkiliy qoʻmita har yili 1 — 20-avgust kunlari:

talabgor tomonidan taqdim etilgan talabnoma va unga ilova qilingan loyihalarni roʻyxatga oladi hamda ushbu Nizomning 17-bandida belgilangan mezonlar asosida saralaydi;

talabgor tomonidan taqdim etilgan loyihalarni ekspertizadan oʻtkazadi va gʻoliblarni aniqlaydi;

gʻoliblarni aniqlash boʻyicha yigʻilish bayonnomasi imzolaydi.

12. Tanlov eʼlon qilingan muddat ichida kelib tushgan talabnomalar tashkiliy qoʻmita tomonidan roʻyxatga olinadi va u buyurtmachi arxivida besh yilgacha saqlanadi.

3-bob. Tashkiliy qoʻmita faoliyatini tashkil etish

13. Tashkiliy qoʻmita mazkur Nizomga 3-ilovaga muvofiq tarkibda tuziladi.

Bunda, yigʻilish Tashkiliy qoʻmita aʼzolarining yarmidan koʻpi ishtirok etganda, vakolatli hisoblanadi.

Tashkiliy qoʻmita qarori bayonnoma shaklida rasmiylashtiriladi.

14. Tashkiliy qoʻmita:

tanlovga ajratilgan mablagʻ miqdorini belgilash yuzasidan xarajatlar smetasini (bazaviy hisoblash miqdorining 100 baravarigacha boʻlgan miqdorda) ishlab chiqadi va tasdiqlaydi;

tanlov gʻolibini aniqlash boʻyicha bayonnoma rasmiylashtiradi;

tanlovga ajratilgan mablagʻlardan maqsadli va samarali foydalanish yuzasidan takliflar tayyorlaydi;

tanlov gʻoliblarining hisobotlarini qabul qiladi;

tanlovga kelib tushgan barcha talabnomalarni ekspertizadan oʻtkazadi;

taqdim etilgan maʼlumotlarning toʻliqligi va toʻgʻriligini, zarur imzo (muhr va shtamplar)ning mavjudligini, noaniqliklar yoʻqligini oʻrganadi;

taqdim etilgan moliyaviy-iqtisodiy hisob-kitoblarni oʻrganadi.

4-bob. Tanlov gʻolibini aniqlash mezonlari

15. Tanlov gʻolibi tashkiliy qoʻmita yigʻilishi aʼzolarining ochiq ovoz berishi yoʻli bilan aniqlanadi.

Bitta talabgorga tashkiliy qoʻmita yigʻilishi aʼzolarining yarmidan koʻpi ovoz bergan taqdirda, ushbu talabgor tanlov gʻolibi deb eʼlon qilinadi.

16. Gʻolibni aniqlash jarayonida taqdim etilgan hujjatlar yuzasidan axborot sohasidagi tajribali ekspertlardan fikr olinishi mumkin.

17. Tanlovga 20 tadan ortiq talabgor talabnoma topshirganda, gʻoliblar tashkiliy qoʻmita tomonidan quyidagi mezonlar asosida saralab olinadi:

davriy bosma nashr chiqarilayotgan muddat, uning adadi va sahifalari soni;

davriy bosma nashr bosh muharririning mehnat staji va tajribasi;

tahririyat shtatida turgan, materiallarni toʻplash, tahlil va tahrir qilish hamda tayyorlash bilan shugʻullanuvchi xodimlar soni va ularning axborot-kommunikatsiya texnologiyalari sohasidagi savodxonligi;

davriy bosma nashr tahririyati shtatida kompyuter dasturchisi yoki ijtimoiy tarmoq marketingi boʻyicha mutaxassis mavjudligi;

talabgor avval davlat ijtimoiy buyurtmasini olganligi va uni sifatli bajarganligi.

5-bob. Buyurtmachi va tanlov gʻolibi oʻrtasida shartnoma

18. Tanlov gʻolibiga mablagʻ ajratish tashkiliy qoʻmitaning tanlov gʻolibi koʻrsatilgan yigʻilish bayonnomasi imzolangan sanadan eʼtiboran oʻn kun muddat ichida buyurtmachi rahbari buyrugʻi asosida gʻolib bilan tuzilgan shartnoma orqali uning hisobvaragʻiga belgilangan miqdorda mablagʻ oʻtkazish orqali amalga oshiriladi.

19. Shartnoma quyidagi qoidalarni oʻz ichiga olgan boʻlishi kerak:

tanlovning maqsadi;

tanlov shartlari va ushbu shartlarni amalga oshirish muddatlari;

tanlovga ajratilgan mablagʻ miqdori;

mablagʻ bilan taʼminlash muddatlari;

tanlovga ajratilgan mablagʻdan maqsadli foydalanish yuzasidan nazorat shakllari;

hisobot berish muddatlari va shakllari.

20. Agar tanlovda gʻolib deb topilgan davriy bosma nashr shartnomani imzolashdan bosh tortsa yoki tanlovni oʻtkazish davomida oʻz faoliyatini tugatgan yoxud qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda toʻlovga qobiliyatsiz deb eʼtirof etilgan boʻlsa, buyurtmasi tanlovda ishtirok etgan va yuqori baho olgan keyingi ishtirokchiga shartnoma imzolashni taklif etishga haqli.

21. Tanlov gʻolibi loyihadagi talablarni tanlovga taqdim etilgan hujjatlarda belgilangan muddat va shartlarda amalga oshirmagan taqdirda, buyurtmachi tomonidan talabgorga ajratilgan mablagʻni sud orqali undirish choralari koʻriladi.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

22. Loyiha moliyalashtirilgandan soʻng koʻpi bilan olti oy ichida amalga oshirilishi shart.

23. Tanlov gʻolibi shartnoma asosida Oʻzbekiston Respublikasining axborot sohasi va ommaviy kommunikatsiyalarni rivojlantirishni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hisobidan moliyalashtiriladi.

24. Tanlov uchun ajratilgan mablagʻdan toʻgʻri va maqsadli foydalanish, shuningdek, shartnomada kelishilgan shartlarni bajarish uchun davriy bosma nashrning muassisi va (yoki) bosh muharriri javobgar boʻladilar.

25. Tanlov natijalaridan norozi boʻlgan ishtirokchilar qonunchilikka muvofiq yuqori turuvchi organga yoki sudga murojaat qilishlari mumkin.

26. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikka muvofiq belgilangan tartibda javob beradilar.

Davlat organlari va tashkilotlari muassisligida boʻlmagan davriy bosma nashrlarning zamonaviy elektron shaklini yaratish, ularni modernizatsiya qilish va bir yil davomida yuritish xarajatlarini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 1-ILOVA

Davriy bosma nashrlarning zamonaviy elektron shaklini, shu jumladan, mobil ilovalarini yaratish, ularni modernizatsiya qilish va bir yil davomida yuritish xarajatlarini qoplash boʻyicha tanlov tashkil etish va oʻtkazish

Bosqich Subyekt Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Buyurtmachi (Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi) Tanlov oʻtkazish toʻgʻrisidagi maʼlumotni oʻz rasmiy veb-saytiga, Internet jahon axborot tarmogʻidagi sahifalariga joylashtiradi hamda ommaviy axborot vositalarida eʼlon beradi. Har yili 30-iyunga qadar 2-bosqich Talabgor Tanlovda ishtirok etish toʻgʻrisida talabnoma topshiradi. Har yili 30-iyulga qadar 3-bosqich Tashkiliy qoʻmita Talabgor tomonidan taqdim etilgan loyihalarni roʻyxatga oladi va belgilangan talablar asosida saralaydi. Har yili 1-20-avgust kunlari 4-bosqich Tashkiliy qoʻmita Talabgor tomonidan taqdim etilgan loyihalarni ekspertizadan oʻtkazadi va gʻoliblarni aniqlaydi. Gʻoliblarni aniqlash boʻyicha yigʻilish bayonnomasi imzolanadi. Har yili 1-20-avgust kunlari 5-bosqich Buyurtmachi Gʻolib bilan toʻgʻridan-toʻgʻri tuzilgan shartnoma orqali uning hisobvaragʻiga belgilangan miqdorda mablagʻ oʻtkazadi. Gʻoliblarni aniqlash boʻyicha yigʻilish bayonnomasi imzolangan sanadan boshlab 10 kun muddat ichida

Davlat organlari va tashkilotlari muassisligida boʻlmagan davriy bosma nashrlarning zamonaviy elektron shaklini yaratish, ularni modernizatsiya qilish va bir yil davomida yuritish xarajatlarini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 2-ILOVA

NAMUNA Davriy bosma nashrlarning zamonaviy elektron shaklini, shu jumladan, mobil ilovalarini yaratish, ularni modernizatsiya qilish va bir yil davomida yuritish xarajatlarini qoplash boʻyicha tanlovda ishtirok etish uchun _________________________________________________________ ning (davriy bosma nashrning yoki muassisining nomi) TALABNOMASI Kirish qismi Davriy bosma nashr davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida guvohnoma raqami va berilgan sanasi Talabgorning nomi (davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan ustavga muvofiq) , bank hisobvaragʻi Loyiha mazmuni Ariza beruvchi toʻgʻrisidagi toʻliq maʼlumotlar (yuridik manzili, telefon raqami) Tashkilot rahbarining F.I.O., boshqa maʼlumotlar (yashash manzili, elektron pochtasi, telefon kodi bilan toʻliq koʻrsatilishi lozim) Tashkilot hisobchisining F.I.O., boshqa maʼlumotlar (doimiy roʻyxatda turgan va yashash manzili, telefon raqami) Loyihani amalga oshirish muddati (boshlanish sanasi — tugatish sanasi) - Soʻralayotgan mablagʻ miqdori (soʻm) Qoʻshimcha jalb qilinadigan mablagʻ miqdori (soʻm) Loyihani amalga oshirishdan kutilayotgan natijalar Talabnoma beruvchining ushbu sohadagi tajribasi (talabgorning faoliyati, uning yutuqlari) Xarajatlar smetasi Xarajat nomi Talab etiladigan mablagʻ Rahbar F.I.O. ___ __________________ __________________ Muhr oʻrni _____________ imzo sana Bosh muharrir F.I.O. _________________ __________________ ______________ imzo sana

Davlat organlari va tashkilotlari muassisligida boʻlmagan davriy bosma nashrlarning zamonaviy elektron shaklini yaratish, ularni modernizatsiya qilish va bir yil davomida yuritish xarajatlarini qoplash tartibi toʻgʻrisida vaqtinchalik nizomga 3-ILOVA

Davriy bosma nashrlarning zamonaviy elektron shaklini, shu jumladan, mobil ilovalarini yaratish, ularni modernizatsiya qilish va bir yil davomida yuritish xarajatlarini qoplash boʻyicha tanlovni oʻtkazish yuzasidan

1. A.A. Xodjayev — Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi direktori, t ashkiliy qoʻmita raisi 2. Lavozimi boʻyicha — Oʻzbekiston Jurnalistlar uyushmasi raisi, t ashkiliy qoʻmita raisi oʻrinbosari 3. O.A. Pekos — raqamli texnologiyalar vazirining birinchi oʻrinbosari 4. S.M. Doniyorov — “Yangi Oʻzbekiston” va “Pravda Vostoka” gazetalari bosh muharriri 5. X.Gʻ. Xudoyberdiyev — Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi bosh direktorining oʻrinbosari 6. F.B. Egamberdiyeva — “Darakchi.uz” elektron sayti bosh muharriri * 7. G.K. Xatamova — Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi boshqarma boshligʻi, t ashkiliy qoʻmita kotibi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 26-iyun,

262-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 27.06.2023-y., 09/23/262/0429-son)

lex.uz