UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 30-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 30 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 30 июня 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 30 June 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ

РЎЙХАТИ

ГРАФИГИ

ГРАФИГИ

ГРАФИГИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Газланган ва газланмаган сувлар ҳамда ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш механизмларини босқичма-босқич жорий этиш учун зарур техник имкониятлар тўлиқ яратилишини таъминлаш ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига газланган ва газланмаган сувлар ҳамда ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалашни бошлаш муддатларини 2024 йил 1 мартга қадар узайтиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 июндаги 269-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2020 йил 20 ноябрдаги 737-сон қарорида :

а) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «2021-2022 йилларда» сўзлари «2021 — 2024 йилларда» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2021 — 2024 йилларда идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаби жорий қилинадиган маҳсулотлар

Т/р Маҳсулотнинг номи ТИФ ТН коди Мажбурий рақамли маркировкалаш бошланадиган сана* 1. Сигаретлар 2402 20 900 0 2021 йил 1 январь 1.1 Бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюс, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар. 2402 10 000 0 2402 20 100 0 2402 90 000 0 2403 11 000 0 2403 19 100 0 2403 19 900 0 2403 91 000 0 2403 99 100 0 2403 99 900 2 2403 99 900 8 2404 11 000 1 2404 11 000 9 2404 12 000 0 2404 19 000 1 2404 19 000 9 2404 91 000 2 2404 91 000 9 2022 йил 1 октябрь 2. Алкоголь маҳсулотлари (пиво маҳсулотларидан ташқари) 2204, 2205, 2206, 2207, 2208 2021 йил 1 январь 3. Пиво маҳсулотлари 2203 2021 йил 1 апрель 4. Маиший техника 7321, 8403, 8414, 8415, 8418, 8422, 8423, 8450, 8508, 8509, 8510, 8516, 8518, 8519, 8521, 8525, 8527, 8528, 8539, 8540, 9405 2022 йил 15 апрель 5. Дори воситалари ва тиббий буюмлар 3003, 3004 2022 йил 1 сентябрь 6. Сув ва салқин ичимликлар 2009, 2201, 2202 2024 йил 1 март

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 20 майдаги 322-сон қарорига 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мажбурий рақамли маркировкалаш жорий этиладиган ҳамда тажриба лойиҳалари амалга ошириладиган айрим турдаги маҳсулотлар

Т/р Маҳсулотнинг номи Тажриба лойиҳаси бошланадиган сана Тажриба лойиҳаси тугатиладиган санаси Мажбурий рақамли маркировкалашни босқичма-босқич жорий этиш бошланадиган сана* ТИФ ТН коди 1. Дори воситалари 2021 йил 1 июнь 2022 йил 31 январь 2022 йил 1 сентябрь 3003, 3004 2. Тиббий буюмлар 2024 йил 1 февраль 2025 йил 31 январь 2025 йил 1 февраль 3005, 3006 3. Сув ва салқин ичимликлар 2021 йил 15 июнь 2022 йил 28 февраль 2024 йил 1 март 2009, 2201, 2202 4. Маиший техника 2021 йил 1 июль 2021 йил 31 ноябрь 2022 йил 15 апрель 7321, 8403, 8414, 8415, 8418, 8422, 8423, 8450, 8508, 8509, 8510, 8516, 8518, 8519, 8521, 8525, 8527, 8528, 8539, 8540

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2022 йил 1 ноябрдаги 631-сон қарорида :

а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг сув ва салқин ичимликларни муддатлари бўйича гуруҳларга бўлишни назарда тутган ҳолда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини 2024 йил давомида босқичма-босқич жорий қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Бунда мажбурий рақамли маркировкалашни бошлаш муддатлари ҳамда маҳсулотлар турлари қуйидагича белгилансин:

биринчи гуруҳ — ачитилмаган ва таркибига спирт қўшилмаган, шакар ёки бошқа ширинлик қўшилган ёки қўшилмаган мева шарбатлари (узум шираси мустасно) ва сабзавот шарбатлари, шунингдек газланган ҳамда газланмаган сувлар ва ичимликлар — 2024 йил 1 мартдан бошлаб;

иккинчи гуруҳ — металл, шу жумладан, алюмин идишдаги сув ва салқин ичимликлар — 2024 йил 1 августдан бошлаб»;

б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

оператор томонидан мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш учун маркировка кодлари мазкур маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларга ва импорт қилувчиларга тегишли буюртма асосида тақдим этилади;

сув ва салқин ичимликларни идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби 2024 йил давомида босқичма-босқич жорий қилинади;

Ўзбекистон Республикасида ПЕТ қадоқларида ярим (0,5) литр ва ундан ошмаган ҳолда ишлаб чиқарилган (таркибида шакар ва бошқа қўшимчалар мавжуд бўлмаган) газланмаган сувларни мажбурий рақамли маркировкалашда идентификация воситаларини шакллантириш мақсадида рақамли маркировка кодлари оператор томонидан бепул тақдим этилади;

сув ва салқин ичимликларнинг тегишли гуруҳини мажбурий рақамли маркировкалаш тартибини жорий қилиш кунига қадар ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи ташкилотлар операторга маркировка кодларини буюртма беришга ҳамда ушбу маҳсулотларни уларнинг қадоқларига идентификациялаш воситаларини қўллаган ҳолда ишлаб чиқаришга ҳақли;

2024 йил 1 мартдан бошлаб тегишли гуруҳдаги сув ва салқин ичимликларни импорт қилувчилар зиммасига божхона юк декларациясида импорт қилинадиган маҳсулотлар бўйича агрегацияланган импорт кодини акс эттириш мажбурияти юкланади»;

в) 6-банддаги «2023 йил 1 июлга қадар» сўзлари «2024 йил 1 мартга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш

Т/р Тадбирлар номи Амалга ошириш муддати биринчи гуруҳ иккинчи гуруҳ 1-босқич. Мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига ўтиш юзасидан тайёргарлик ишларни амалга ошириш 1.1 «Asl belgisi» МАТда рўйхатдан ўтиш ва тегишли шартномани имзолаш. 2023 йил 1 августга қадар 2024 йил 1 мартга қадар 1.2 Рақамли маркировка қоидалари ва «Asl belgisi» МАТда ишлаш тартиби юзасидан масъул ходимларни ўргатиш. 2023 йил 1 декабрга қадар 2024 йил 15 мартга қадар 1.3 «Маркировкаланган маҳсулотлар каталоги» тизимига барча ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни киритиш. 2023 йил 31 декабрга қадар 2024 йил 25 июлга қадар 1.4 Рақамли маркироваланмаган маҳсулотлар қолдиғи ҳажмини аниқлаш мақсадида корхонада тегишли хатловни амалга ошириш ҳамда маълумотларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасига ҳамда «Asl belgisi» МАТга тақдим этилишини таъминлаш. 2024 йил 1 мартга қадар 2024 йил 1 августга қадар 2-босқич. Маҳсулотнинг истеъмол қадоғига махсус жой ажратиш. Зарур ускуналарни сотиб олиш ва ўрнатиш 2.1 Ишлаб чиқарувчи ташкилот томонидан ўз маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва логистика тизимларини жорий қилинадиган рақамли маркировка тизимига мослиги юзасидан ўрганиш ўтказиш. 2023 йил 1 ноябрга қадар 2024 йил 1 апрелга қадар 2.2. Талабларга мувофиқ маҳсулотнинг истеъмол қадоғига идентификация воситасини елимлаш учун махсус жой ажратилишини таъминлаш. 2023 йил 1 декабрга қадар 2024 йил 1 майга қадар 2.3 Зарур ускуналарни ва дастурий маҳсулотларни сотиб олиш тўғрисида шартнома тузиш. 2023 йил 1 декабрга қадар 2024 йил 1 майга қадар 2.4 Зарур ускуналарни ва дастурий маҳсулотларни олиб келиш. 2023 йил 31 декабрга қадар 2024 йил 1 июлга қадар 2.5 Ишлаб чиқариш линияларида зарур ускуналарни ва дастурий маҳсулотларни ўрнатиш. 2024 йил 25 февралга қадар 2024 йил 25 июлга қадар 3-босқич. Мажбурий рақамли маркировкалашни жорий этиш 3.1 Мажбурий рақамли маркировкаланган сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш. 2024 йил 1 мартдан бошлаб 2024 йил 1 августдан бошлаб 3.2 Маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тўғрисидаги маълумотлар «Asl belgisi» МАТга тақдим этилишини талаб қилиш. 2024 йил 10 мартдан бошлаб 2024 йил 10 августдан бошлаб 4-босқич. Агрегациялаш тизимини жорий қилиш 4.1 Агрегациялаш тизимининг тартиб ва қоидаларини ўрганиш. 2024 йил 1 июлга қадар 2025 йил 5 январга қадар 4.2 Тизимни жорий қилиш учун талаб қилинадиган ускуна ва дастурий маҳсулотларни сотиб олиш бўйича шартномаларни тузиш. 2024 йил 1 августга қадар 2025 йил 1 февралга қадар 4.3 Ускуна ва дастурий маҳсулотлар ўрнатилишини таъминлаш. 2024 йил 15 октябрга қадар 2025 йил 15 апрелга қадар 4.4 Тайёр маҳсулотларни агрегациялаш тизимини йўлга қўйиш. 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб 2025 йил 1 майдан бошлаб 5-босқич. Маркировкаланмаган маҳсулотларни сотиш, маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТга тақдим этиш 5.1 Маркировкаланмаган сув ва салқин ичимликлар қолдиқларининг сотилишини ва (ёки) учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқарилишини таъминлаш. 2024 йил 1 сентябрга қадар 2025 йил 1 февралга қадар 5.2 Рақамли маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларнинг электрон ҳисоб-варақ фактураларга бириктирилишини таъминлаш. 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб 2025 йил 1 майдан бошлаб 5.3 Сув ва салқин ичимликларни савдо субъектларига сотиш тўғрисида маълумотларни «Asl belgisi» МАТга тақдим этиш. 2024 йил 10 ноябрдан бошлаб 2025 йил 10 майдан бошлаб 5.4 Маҳсулотлар айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТга киритиш. 2025 йил 1 мартдан бошлаб 2025 йил 1 августдан бошлаб »;

д) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Сув ва салқин ичимликларни импорт қилувчи ташкилотлар томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш

Т/р Тадбирлар номи Амалга ошириш муддати биринчи гуруҳ иккинчи гуруҳ 1-босқич. Мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига ўтиш юзасидан тайёргарлик ишларни амалга ошириш 1.1 «Asl belgisi» МАТда рўйхатдан ўтиш ва тегишли шартномани имзолаш. 2023 йил 1 августга қадар 2024 йил 5 мартга қадар 1.2 Рақамли маркировка қоидалари ва «Asl belgisi» МАТда ишлаш тартиби юзасидан масъул ходимларни ўргатиш. 2023 йил 1 декабрга қадар 2024 йил 20 мартга қадар 1.3 «Маркировкаланган маҳсулотлар каталоги» тизимига барча ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни киритиш. 2023 йил 31 декабрга қадар 2024 йил 25 июлга қадар 1.4 «Asl belgisi» МАТ Операторига рақамли маркировка кодларини буюртма беришни йўлга қўйиш. 2024 йил 15 февралдан бошлаб 2024 йил 15 июлдан бошлаб 1.5 Рақамли маркировкаланмаган маҳсулотлар қолдиғи ҳажмини аниқлаш мақсадида корхонада тегишли хатловни амалга ошириш ҳамда маълумотларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасига ва «Asl belgisi» МАТга тақдим этилишини таъминлаш. 2024 йил 1 мартга қадар 2024 йил 1 августга қадар 1.6 Рақамли маркировкаланмаган сув ва салқин ичимликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига расмийлаштириш. 2024 йил 1 мартга қадар 2024 йил 1 августга қадар 2-босқич. Мажбурий рақамли маркировкалашни жорий этиш 2.1 Мажбурий рақамли маркировкаланган сув ва салқин ичимликларни импорт қилинишини йўлга қўйиш. 2024 йил 1 мартдан бошлаб 2024 йил 1 августдан бошлаб 2.2 Маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тўғрисидаги маълумотлар «Asl belgisi» МАТга тақдим этилишини талаб қилиш. 2024 йил 10 мартдан бошлаб 2024 йил 10 августдан бошлаб 2.3 Импорт қилинадиган маҳсулотлар партияси бўйича агрегацияланган импорт коди божхона юк декларациясида акс эттирилишини ҳамда импорт тўғрисидаги тегишли хабарнома «Asl belgisi» МАТ операторига тақдим этилишини йўлга қуйиш. 2024 йил 1 мартдан бошлаб 2024 йил 1 августдан бошлаб 3-босқич. Агрегациялаш тизимини жорий қилиш 3.1 Агрегациялаш тизимининг тартиб ва қоидаларини ўрганиш. 2024 йил 1 июлга қадар 2025 йил 5 январга қадар 3.2 Тизимни жорий қилиш учун талаб қилинадиган ускуна ва дастурий маҳсулотларни сотиб олиш бўйича шартномаларни тузиш. 2024 йил 1 августга қадар 2025 йил 1 февралга қадар 3.3 Ускуна ва дастурий маҳсулотлар ўрнатилишини таъминлаш. 2024 йил 15 октябрга қадар 2025 йил 15 апрелга қадар 3.4 Тайёр маҳсулотларни агрегациялаш тизимини йўлга қўйиш. 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб 2025 йил 1 майдан бошлаб 4-босқич. Маркировкаланмаган маҳсулотларни сотиш, маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТга тақдим этиш 4.1 Маркировкаланмаган сув ва салқин ичимликлар қолдиқларининг сотилишини ва (ёки) учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқарилишини таъминлаш. 2024 йил 1 сентябрга қадар 2025 йил 1 февралга қадар 4.2 Рақамли маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларнинг электрон ҳисобварақ-фактураларга бириктирилишини таъминлаш. 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб 2025 йил 1 майдан бошлаб 4.3 Сув ва салқин ичимликларни савдо субъектларига сотиш тўғрисида маълумотларни «Asl belgisi» МАТга тақдим этиш. 2024 йил 10 ноябрдан бошлаб 2025 йил 10 майдан бошлаб 4.4 Маҳсулотлар айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТга киритиш. 2025 йил 1 мартдан бошлаб 2025 йил 1 августдан бошлаб »;

е) 4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Сув ва салқин ичимликларни улгуржи ва чакана савдо ташкилотлари томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига босқичма-босқич ўтиш

Т/р Тадбирлар номи Амалга ошириш муддати Биринчи гуруҳ Иккинчи гуруҳ Улгуржи савдо Чакана савдо Улгуржи савдо Чакана савдо 1. «Asl belgisi» МАТда рўйхатдан ўтиш ва тегишли шартномани имзолаш. 2024 йил 1 майга қадар 2024 йил 1 сентябрга қадар 2024 йил 1 ноябрга қадар 2025 йил 1 мартга қадар 2. Рақамли маркировка қоидалари ва «Asl belgisi» МАТда ишлаш тартиби бўйича масъул ходимларни ўргатиш. 2024 йил 15 майга қадар 2024 йил 15 сентябрга қадар 2024 йил 15 ноябрга қадар 2025 йил 15 мартга қадар 3. Маркировкаланган сув ва салқин ичимликларни қабул қилиш бўйича зарур ускуна ва дастурий маҳсулотлар ўрнатилишини таъминлаш. 2024 йил 15 августга қадар 2024 йил 15 декабрга қадар 2025 йил 15 январга қадар 2025 йил 15 июлга қадар 4. Рақамли маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни электрон ҳисобварақ-фактураларга бириктирилишини таъминлаш. 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб 2025 йил 1 мартдан бошлаб 2025 йил 1 майдан бошлаб 2025 йил 1 августдан бошлаб 5. Маркировкаланган сув ва салқин ичимликларнинг бевосита ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчилардан, шу жумладан, улгуржи савдо корхоналаридан сотиб олиниши тўғрисидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТга тақдим этилишини таъминлаш. 2024 йил 10 ноябрдан бошлаб 2025 йил 10 мартдан бошлаб 2025 йил 10 майдан бошлаб 2025 йил 10 августдан бошлаб 6. Маркировкаланмаган сув ва салқин ичимликлар қолдиқларининг сотилиши ва (ёки) учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқарилишини таъминлаш. 2024 йил 1 ноябрга қадар 2025 йил 1 мартга қадар 2025 йил 1 майга қадар 2025 йил 1 августга қадар 7. Сув ва салқин ичимликларнинг якуний истеъмолчига сотилиши тўғрисидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТга тақдим этиш. 2025 йил 20 февралдан бошлаб 2025 йил 1 мартдан бошлаб 2025 йил 20 июлдан бошлаб 2025 йил 1 августдан бошлаб 8. Маҳсулотлар айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни «Asl belgisi» МАТга киритиш. 2025 йил 1 мартдан бошлаб 2025 йил 1 мартдан бошлаб 2025 йил 1 августдан бошлаб 2025 йил 1 августдан бошлаб »;

ж) 5-иловада :

4-банддаги «2023 йил» сўзлари «2022 йил» сўзлари билан алмаштирилсин;

5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. 2024 йил 1 мартгача «Asl belgisi» МАТ оператори томонидан тақдим этилган маркировка кодлари асосида рақамли маркировкаланган маҳсулотлар ишлаб чиқарилса, мазкур маҳсулотлар 2024 йил 1 март ҳолатига кўра рақамли маркировкаланган деб ҳисобланади»;

6-банддаги «2023 йил 1 июлгача» сўзлари «2024 йил 1 мартгача» сўзлари билан алмаштирилсин;

22-банднинг «д» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«д) стикерда мазкур Низом талабларига жавоб берадиган идентификация воситаси бўлиши керак».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 30 июнь,

269-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2023 й., 09/23/269/0434-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI

ROʻYXATI

GRAFIGI

GRAFIGI

GRAFIGI

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida

Gazlangan va gazlanmagan suvlar hamda ichimliklarni majburiy raqamli markirovkalash mexanizmlarini bosqichma-bosqich joriy etish uchun zarur texnik imkoniyatlar toʻliq yaratilishini taʼminlash hamda isteʼmolchilarning huquqlarini himoya qilish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga gazlangan va gazlanmagan suvlar hamda ichimliklarni majburiy raqamli markirovkalashni boshlash muddatlarini 2024-yil 1-martga qadar uzaytirishni nazarda tutuvchi oʻzgartirishlar kiritilsin.

2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vaziri Sh.D. Kudbiyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 30-iyundagi 269-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Vazirlar Mahkamasining “Ayrim turdagi mahsulotlarni majburiy raqamli markirovkalash tizimini joriy etish toʻgʻrisida” 2020-yil 20-noyabrdagi 737-son qarorida :

a) 3-bandning ikkinchi xatboshisidagi “2021-2022-yillarda” soʻzlari “2021 — 2024-yillarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2021 — 2024-yillarda identifikatsiya vositalari bilan majburiy raqamli markirovkalash talabi joriy qilinadigan mahsulotlar

T/r Mahsulotning nomi TIF TN kodi Majburiy raqamli markirovkalash boshlanadigan sana* 1. Sigaretlar 2402 20 900 0 2021-yil 1-yanvar 1.1 Boshqa turdagi chekiladigan tamaki mahsulotlari, chekilmaydigan tamaki mahsulotlari, nikotinli tamakisiz snyus, tarkibida nikotin mavjud suyuqliklar va nikotinli elektron sigaretalar. 2402 10 000 0 2402 20 100 0 2402 90 000 0 2403 11 000 0 2403 19 100 0 2403 19 900 0 2403 91 000 0 2403 99 100 0 2403 99 900 2 2403 99 900 8 2404 11 000 1 2404 11 000 9 2404 12 000 0 2404 19 000 1 2404 19 000 9 2404 91 000 2 2404 91 000 9 2022-yil 1-oktabr 2. Alkogol mahsulotlari (pivo mahsulotlaridan tashqari) 2204, 2205, 2206, 2207, 2208 2021-yil 1-yanvar 3. Pivo mahsulotlari 2203 2021-yil 1-aprel 4. Maishiy texnika 7321, 8403, 8414, 8415, 8418, 8422, 8423, 8450, 8508, 8509, 8510, 8516, 8518, 8519, 8521, 8525, 8527, 8528, 8539, 8540, 9405 2022-yil 15-aprel 5. Dori vositalari va tibbiy buyumlar 3003, 3004 2022-yil 1-sentabr 6. Suv va salqin ichimliklar 2009, 2201, 2202 2024-yil 1-mart

2. Vazirlar Mahkamasining “Majburiy raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlar roʻyxatini kengaytirish boʻyicha tajriba loyihalarini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 20-maydagi 322-son qaroriga 1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Majburiy raqamli markirovkalash joriy etiladigan hamda tajriba loyihalari amalga oshiriladigan ayrim turdagi mahsulotlar

T/r Mahsulotning nomi Tajriba loyihasi boshlanadigan sana Tajriba loyihasi tugatiladigan sanasi Majburiy raqamli markirovkalashni bosqichma-bosqich joriy etish boshlanadigan sana* TIF TN kodi 1. Dori vositalari 2021-yil 1-iyun 2022-yil 31-yanvar 2022-yil 1-sentabr 3003, 3004 2. Tibbiy buyumlar 2024-yil 1-fevral 2025-yil 31-yanvar 2025-yil 1-fevral 3005, 3006 3. Suv va salqin ichimliklar 2021-yil 15-iyun 2022-yil 28-fevral 2024-yil 1-mart 2009, 2201, 2202 4. Maishiy texnika 2021-yil 1-iyul 2021-yil 31-noyabr 2022-yil 15-aprel 7321, 8403, 8414, 8415, 8418, 8422, 8423, 8450, 8508, 8509, 8510, 8516, 8518, 8519, 8521, 8525, 8527, 8528, 8539, 8540

3. Vazirlar Mahkamasining “Suv va salqin ichimliklarni majburiy raqamli markirovkalash tizimini joriy etish toʻgʻrisida” 2022-yil 1-noyabrdagi 631-son qarorida :

a) 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Qishloq xoʻjaligi vazirligining suv va salqin ichimliklarni muddatlari boʻyicha guruhlarga boʻlishni nazarda tutgan holda identifikatsiya vositalari orqali majburiy raqamli markirovkalash tizimini 2024-yil davomida bosqichma-bosqich joriy qilish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

Bunda majburiy raqamli markirovkalashni boshlash muddatlari hamda mahsulotlar turlari quyidagicha belgilansin:

birinchi guruh — achitilmagan va tarkibiga spirt qoʻshilmagan, shakar yoki boshqa shirinlik qoʻshilgan yoki qoʻshilmagan meva sharbatlari (uzum shirasi mustasno) va sabzavot sharbatlari, shuningdek gazlangan hamda gazlanmagan suvlar va ichimliklar — 2024-yil 1-martdan boshlab;

ikkinchi guruh — metall, shu jumladan, alyumin idishdagi suv va salqin ichimliklar — 2024-yil 1-avgustdan boshlab”;

b) 4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:

operator tomonidan majburiy raqamli markirovkalanishi belgilangan suv va salqin ichimliklarni majburiy raqamli markirovkalash uchun markirovka kodlari mazkur mahsulotlarni ishlab chiqaruvchilarga va import qiluvchilarga tegishli buyurtma asosida taqdim etiladi;

suv va salqin ichimliklarni identifikatsiya vositalari orqali majburiy raqamli markirovkalash tartibi 2024-yil davomida bosqichma-bosqich joriy qilinadi;

Oʻzbekiston Respublikasida PET qadoqlarida yarim (0,5) litr va undan oshmagan holda ishlab chiqarilgan (tarkibida shakar va boshqa qoʻshimchalar mavjud boʻlmagan) gazlanmagan suvlarni majburiy raqamli markirovkalashda identifikatsiya vositalarini shakllantirish maqsadida raqamli markirovka kodlari operator tomonidan bepul taqdim etiladi;

suv va salqin ichimliklarning tegishli guruhini majburiy raqamli markirovkalash tartibini joriy qilish kuniga qadar ishlab chiqaruvchi va import qiluvchi tashkilotlar operatorga markirovka kodlarini buyurtma berishga hamda ushbu mahsulotlarni ularning qadoqlariga identifikatsiyalash vositalarini qoʻllagan holda ishlab chiqarishga haqli;

2024-yil 1-martdan boshlab tegishli guruhdagi suv va salqin ichimliklarni import qiluvchilar zimmasiga bojxona yuk deklaratsiyasida import qilinadigan mahsulotlar boʻyicha agregatsiyalangan import kodini aks ettirish majburiyati yuklanadi”;

v) 6-banddagi “2023-yil 1-iyulga qadar” soʻzlari “2024-yil 1-martga qadar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Suv va salqin ichimliklarni ishlab chiqaruvchi tashkilotlar tomonidan majburiy raqamli markirovkalash tizimini bosqichma-bosqich joriy qilish

T/r Tadbirlar nomi Amalga oshirish muddati birinchi guruh ikkinchi guruh 1-bosqich. Majburiy raqamli markirovkalash tizimiga oʻtish yuzasidan tayyorgarlik ishlarni amalga oshirish 1.1 “Asl belgisi” MATda roʻyxatdan oʻtish va tegishli shartnomani imzolash. 2023-yil 1-avgustga qadar 2024-yil 1-martga qadar 1.2 Raqamli markirovka qoidalari va “Asl belgisi” MATda ishlash tartibi yuzasidan masʼul xodimlarni oʻrgatish. 2023-yil 1-dekabrga qadar 2024-yil 15-martga qadar 1.3 “Markirovkalangan mahsulotlar katalogi” tizimiga barcha ishlab chiqariladigan mahsulotlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritish. 2023-yil 31-dekabrga qadar 2024-yil 25-iyulga qadar 1.4 Raqamli markirovalanmagan mahsulotlar qoldigʻi hajmini aniqlash maqsad�da korxonada tegishli xatlovni amalga oshirish hamda maʼlumotlarni Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Soliq qoʻmitasiga hamda “Asl belgisi” MATga taqdim etilishini taʼminlash. 2024-yil 1-martga qadar 2024-yil 1-avgustga qadar 2-bosqich. Mahsulotning isteʼmol qadogʻiga maxsus joy ajratish. Zarur uskunalarni sotib olish va oʻrnatish 2.1 Ishlab chiqaruvchi tashkilot tomonidan oʻz mahsulotlarni ishlab chiqarish, saqlash va logistika tizimlarini joriy qilinadigan raqamli markirovka tizimiga mosligi yuzasidan oʻrganish oʻtkazish. 2023-yil 1-noyabrga qadar 2024-yil 1-aprelga qadar 2.2. Ta�ablarga muvofiq mahsulotning isteʼmol qadogʻiga identifikatsiya vositasini yelimlash uchun maxsus joy ajratilishini taʼminlash. 2023-yil 1-dekabrga qadar 2024-yil 1-mayga qadar 2.3 Zarur uskunalarni va dasturiy mahsulotlarni sotib olish toʻgʻrisida shartnoma tuzish. 2023-yil 1-dekabrga qadar 2024-yil 1-mayga qadar 2.4 Zarur uskunalarni va dasturiy mahsulotlarni olib kelish. 2023-yil 31-dekabrga qadar 2024-yil 1-iyul�a qadar 2.5 Ishlab chiqarish liniyalarida zarur uskunalarni va dasturiy mahsulotlarni oʻrnatish. 2024-yil 25-fevralga qadar 2024-yil 25-iyulga qadar 3-bosqich. Majburiy raqamli markirovkalashni joriy etish 3.1 Majburiy raqamli markirovkalangan suv va salqin ichimliklarni ishlab chiqarilishini yoʻlga qoʻyish. 2024-yil 1-martdan boshlab 2024-yil 1-avgustdan boshlab 3.2 Mahsulotlarni majburiy raqamli markirovkalash toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Asl belgisi” MATga taqdim etilishini talab qilish. 2024-yil 10-martdan boshlab 2024-yil 10-avgustdan boshlab 4-bosqich. Agregatsiyalash tizimini joriy qilish 4.1 Agregatsiyalash tizimining tartib va qoidalarini oʻrganish. 2024-yil 1-iyulga qadar 2025-yil 5-yanvarga qadar 4.2 Tizimni joriy qilish uchun talab qilinadigan uskuna va dasturiy mahsulotlarni sotib olish boʻyicha shartnomalarni tuzish. 2024-yil 1-avgustga qadar 2025-yil 1-fevralga qadar 4.3 Uskuna va dasturiy mahsulotlar oʻrnatilishini taʼminlash. 2024-yil 15-oktabrga qadar 2025-yil 15-aprelga qadar 4.4 Tayyor mahsulotlarni agregatsiyalash tizimini yoʻlga qoʻyish. 2024-yil 1-noyabrdan boshlab 2025-yil 1-maydan boshlab 5-bosqich. Markirovkalanmagan mahsulotlarni sotish, mahsulotlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga taqdim etish 5.1 Markirovkalanmagan suv va salqin ichimliklar qoldiqlarining sotilishini va (yoki) uchinchi shaxslarga sotilishi bilan bogʻliq boʻlmagan sabablarga koʻra muomaladan chiqarilishini taʼminlash. 2024-yil 1-sentabrga qadar 2025-yil 1-fevralga qadar 5.2 Raqamli markirovka kodlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning elektron hisob-varaq fakturalarga biriktirilishini taʼminlash. 2024-yil 1-noyabrdan boshlab 2025-yil 1-maydan boshlab 5.3 Suv va salqin ichimliklarni savdo subyektlariga sotish toʻgʻrisida maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga taqdim etish. 2024-yil 10-noyabrdan boshlab 2025-yil 10-maydan boshlab 5.4 Mahsulotlar aylanmasi boʻyicha barcha harakatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga kiritish. 2025-yil 1-martdan boshlab 2025-yil 1-avgustdan boshlab ”;

d) 3-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Suv va salqin ichimliklarni import qiluvchi tashkilotlar tomonidan majburiy raqamli markirovkalash tizimini bosqichma-bosqich joriy qilish

T/r Tadbirlar nomi Amalga oshirish muddati birinchi guruh ikkinchi guruh 1-bosqich. Majburiy raqamli markirovkalash tizimiga oʻtish yuzasidan tayyorgarlik ishlarni amalga oshirish 1.1 “Asl belgisi” MATda roʻyxatdan oʻtish va tegishli shartnomani imzolash. 2023-yil 1-avgustga qadar 2024-yil 5-martga qadar 1.2 Raqamli markirovka qoidalari va “Asl belgisi” MATda ishlash tartibi yuzasidan masʼul xodimlarni oʻrgatish. 2023-yil 1-dekabrga qadar 2024-yil 20-martga qadar 1.3 “Markirovkalangan mahsulotlar katalogi” tizimiga barcha ishlab chiqariladigan mahsulotlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritish. 2023-yil 31-dekabrga qadar 2024-yil 25-iyulga qadar 1.4 “Asl belgisi” MAT Operatoriga raqamli markirovka kodlarini buyurtma berishni yoʻlga qoʻyish. 2024-yil 15-fevraldan boshlab 2024-yil 15-iyuldan boshlab 1.5 Raqamli markirovkalanmagan mahsulotlar qoldigʻi hajmini aniqlash maqsadida korxonada tegishli xatlovni amalga oshirish hamda maʼlumotlarni Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Soliq qoʻmitasiga va “Asl belgisi” MATga taqdim etilishini taʼminlash. 2024-yil 1-martga qadar 2024-yil 1-avgustga qadar 1.6 Raqamli markirovkalanmagan suv va salqin ichimliklarni Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish hamda “erkin muomalaga chiqarish” bojxona rejimiga rasmiylashtirish. 2024-yil 1-martga qadar 2024-yil 1-avgustga qadar 2-bosqich. Majburiy raqamli markirovkalashni joriy etish 2.1 Majburiy raqamli markirovkalangan suv va salqin ichimliklarni import qilinishini yoʻlga qoʻyish. 2024-yil 1-martdan boshlab 2024-yil 1-avgustdan boshlab 2.2 Mahsulotlarni majburiy raqamli markirovkalash toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Asl belgisi” MATga taqdim etilishini talab qilish. 2024-yil 10-martdan boshlab 2024-yil 10-avgustdan boshlab 2.3 Import qilinadigan mahsulotlar partiyasi boʻyicha agregatsiyalangan import kodi bojxona yuk deklaratsiyasida aks ettirilishini hamda import toʻgʻrisidagi tegishli xabarnoma “Asl belgisi” MAT operatoriga taqdim etilishini yoʻlga quyish. 2024-yil 1-martdan boshlab 2024-yil 1-avgustdan boshlab 3-bosqich. Agregatsiyalash tizimini joriy qilish 3.1 Agregatsiyalash tizimining tartib va qoidalarini oʻrganish. 2024-yil 1-iyulga qadar 2025-yil 5-yanvarga qadar 3.2 Tizimni joriy qilish uchun talab qilinadigan uskuna va dasturiy mahsulotlarni sotib olish boʻyicha shartnomalarni tuzish. 2024-yil 1-avgustga qadar 2025-yil 1-fevralga qadar 3.3 Uskuna va dasturiy mahsulotlar oʻrnatilishini taʼminlash. 2024-yil 15-oktabrga qadar 2025-yil 15-aprelga qadar 3.4 Tayyor mahsulotlarni agregatsiyalash tizimini yoʻlga qoʻyish. 2024-yil 1 noyab�dan boshlab 2025-yil 1 maydan boshlab 4-bosqich. Markirovkalanmagan mahsulotlarni sotish, mahsulotlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga taqdim etish 4.1 Markirovkalanmagan suv va salqin ichimliklar qoldiqlarining sotilishini va (yoki) uchinchi shaxslarga sotilishi bilan bogʻliq boʻlmagan sabablarga koʻra muomaladan chiqarilishini taʼminlash. 2024-yil 1-sentabrga qadar 2025-yil 1-fevralga qadar 4.2 Raqamli markirovka kodlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning elektron hisobvaraq-fakturalarga biriktirilishini taʼminlash. 2024-yil 1-noyabrdan boshlab 2025-yil 1-maydan boshlab 4.3 Suv va salqin ichimliklarni savdo subyektlariga sotish toʻgʻrisida maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga taqdim etish. 2024-yil 10-noyabrdan boshlab 2025-yil 10-maydan boshlab 4.4 Mahsulotlar aylanmasi boʻyicha barcha harakatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga kiritish. 2025-yil 1-martdan boshlab 2025-yil 1-avgustdan boshlab ”;

e) 4-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Suv va salqin ichimliklarni ulgurji va chakana savdo tashkilotlari tomonidan majburiy raqamli markirovkalash tizimiga bosqichma-bosqich oʻtish

T/r Tadbirlar nomi Amalga oshirish muddati Birinchi guruh Ikkinchi guruh Ulgurji savdo Chakana savdo Ulgurji savdo Chakana savdo 1. “Asl belgisi” MATda roʻyxatdan oʻtish va tegishli shartnomani imzolash. 2024-yil 1-mayga qadar 2024-yil 1-sentabrga qadar 2024-yil 1-noyabrga qadar 2025-yil 1-martga qadar 2. Raqamli markirovka qoidalari va “Asl belgisi” MATda ishlash tartibi boʻyicha masʼul xodimlarni oʻrgatish. 2024-yil 15-mayga qadar 2024-yil 15-sentabrga qadar 2024-yil 15-noyabrga qadar 2025-yil 15-martga qadar 3. Markirovkalangan suv va salqin ichimliklarni qabul qilish boʻyicha zarur uskuna va dasturiy mahsulotlar oʻrnatilishini taʼminlash. 2024-yil 15 avgustga qadar 2024-yil 15-dekabrga qadar 2025-yil 15-yanvarga qadar 2025-yil 15-iyulga qadar 4. Raqamli markirovka kodlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni elektron hisobvaraq-fakturalarga biriktirilishini taʼminlash. 2024-yil 1-noyabrdan boshlab 2025-yil 1-martdan boshlab 2025-yil 1-maydan boshlab 2025-yil 1-avgustdan boshlab 5. Markirovkalangan suv va salqin ichimliklarning bevosita ishlab chiqaruvchi va import qiluvchilardan, shu jumladan, ulgurji savdo korxonalaridan sotib olinishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga taqdim etilishini taʼminlash. 2024-yil 10-noyabrdan boshlab 2025-yil 10-martdan boshlab 2025-yil 10-maydan boshlab 2025-yil 10-avgustdan boshlab 6. Markirovkalanmagan suv va salqin ichimliklar qoldiqlarining sotilishi va (yoki) uchinchi shaxslarga sotilishi bilan bogʻliq boʻlmagan sabablarga koʻra muomaladan chiqarilishini taʼminlash. 2024-yil 1-noyabrga qadar 2025-yil 1-martga qadar 2025-yil 1-mayga qadar 2025-yil 1-avgustga qadar 7. Suv va salqin ichimliklarning yakuniy isteʼmolchiga sotilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga taqdim etish. 2025-yil 20-fevraldan boshlab 2025-yil 1-martdan boshlab 2025-yil 20-iyuldan boshlab 2025-yil 1-avgustdan boshlab 8. Mahsulotlar aylanmasi boʻyicha barcha harakatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Asl belgisi” MATga kiritish. 2025-yil 1-martdan boshlab 2025-yil 1-martdan boshlab 2025-yil 1-avgustdan boshlab 2025-yil 1-avgustdan boshlab ”;

j) 5-ilovada :

4-banddagi “2023-yil” soʻzlari “2022-yil” soʻzlari bilan almashtirilsin;

5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. 2024-yil 1-martgacha “Asl belgisi” MAT operatori tomonidan taqdim etilgan markirovka kodlari asosida raqamli markirovkalangan mahsulotlar ishlab chiqarilsa, mazkur mahsulotlar 2024-yil 1-mart holatiga koʻra raqamli markirovkalangan deb hisoblanadi”;

6-banddagi “2023-yil 1-iyulgacha” soʻzlari “2024-yil 1-martgacha” soʻzlari bilan almashtirilsin;

22-bandning “d” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“d) stikerda mazkur Nizom talablariga javob beradigan identifikatsiya vositasi boʻlishi kerak”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 30-iyun,

269-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 30.06.2023-y., 09/23/269/0434-son)

lex.uz