📅 2023-yil 29-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 29-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 29 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 29 июня 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 29 June 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Сўнгги йилларда олий ҳарбий таълим муассасаларида таълим сифатини яхшилаш ҳамда малакали ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини ахлоқий-руҳий тайёргарлигини яхшилаш ва жанговар руҳини ошириш соҳасида кадрлар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясида «Психология (ҳарбий психология)» таълим йўналиши ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон Фармони ҳамда «Ҳарбий хизматчиларнинг ахлоқий-руҳий тайёргарлиги ва жанговар руҳини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 8 сентябрдаги ПҚ-371-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 775-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясининг «Психология (ҳарбий психология)» таълим йўналишига номзодларни саралаб олиш тартибини белгилаш;
психология ва педагогика таълим йўналишидаги олий таълим муассасалари ректорлари зиммасига талабаларни ҳарбий-профессионал йўналтириш бўйича вазифалар юклаш;
олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олиш тартибини белгилаш.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 июндаги 266-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга н омзодлар н и саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 2-банднинг олтинчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда — Давлат тест маркази)» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (кейинги ўринларда — Билимни баҳолаш агентлиги)» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 15-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясининг (кейинги ўринларда — Қуролли Кучлар Академияси) «Психология (ҳарбий психология)» таълим йўналиши, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти (кейинги ўринларда — Алоқа ҳарбий институти) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясига (кейинги ўринларда — Ҳарбий тиббиёт академияси) ўқишга кириш истагини билдирган, тегишлилигича психология ва педагогика таълим йўналишлари мавжуд бўлган олий таълим муассасаларининг иккинчи босқичини, муҳандислик-техник таълим йўналишлари мавжуд бўлган олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг учинчи босқичини, олий тиббий таълим муассасалари даволаш факультетларининг бешинчи босқичи ва тиббий-профилактика факультетларининг тўртинчи босқичини тамомлаган талабалар (кейинги ўринларда — талабалар) тегишли олий таълим муассасалари ректорлари номига мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат қилади. Аризалар олий таълим муассасалари томонидан улар жойлашган ҳудуддаги тегишли мудофаа ишлари бўлимларига икки кун муддатда юборилади.»
3. 17-бандда :
тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
ўнинчи — ўн тўртинчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ОҲТМга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумот.»;
ўн учинчи хатбоши ўн тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
4. Қуйидаги мазмундаги 19 1 -банд билан тўлдирилсин:
«19 1 . Қуролли Кучлар Академияси бакалавриат босқичининг «Қўшинларнинг тактик қўмондонлиги (чегара қўшинлари)» таълим йўналиши бўйича ўқишга номзодлар Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 241-сон қарори билан тасдиқланган Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг ички идоравий ҳужжатларига мувофиқ саралаб олинади.».
5. 31-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«31. Республиканинг психология ва педагогика, муҳандислик-техник таълим йўналишлари мавжуд бўлган олий таълим муассасалари, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва олий тиббий таълим муассасалари ректорларига ҳарбий-профессионал йўналтириш соҳасида қуйидаги вазифалар юкланади:».
6. 53-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Давлат тест маркази» сўзлари «Билимни баҳолаш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. 53 1 -банддаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази» сўзлари «Билимни баҳолаш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. 59-банддаги «Давлат тест марказига тақдим этилади ёки Давлат тест маркази» сўзлари «Билимни баҳолаш агентлигига тақдим этилади ёки Билимни баҳолаш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. 61 ва 65-бандлардаги тегишли келишикдаги «Давлат тест маркази» сўзлари тегишли келишикдаги «Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. 68-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 70-банддаги тегишли келишикдаги «Давлат тест маркази» сўзлари тегишли келишикдаги «Билимни баҳолаш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. 71-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«71. Ўқишни Қуролли Кучлар Академиясининг «Психология (ҳарбий психология)» таълим йўналиши, Алоқа ҳарбий институти ҳамда Ҳарбий тиббиёт академиясида давом эттириш истагини билдирган талабалар тегишли равишда таълим йўналишидаги 5 та фандан иборат мажмуа бўйича тест синовини топширади. Фанлар мажмуаси Қуролли Кучлар Академияси, Алоқа ҳарбий институти ҳамда Ҳарбий тиббиёт академияси томонидан ҳар йили февраль ойи якунига қадар тасдиқланади. Тасдиқланган фанлар мажмуаси ва фанлар бўйича ўқув дастурлари тест топшириқларини шакллантириш учун Билимни баҳолаш агентлигига тақдим этилади.
Тест топшириқлари Қуролли Кучлар Академияси, Алоқа ҳарбий институти ҳамда Ҳарбий тиббиёт академияси томонидан тавсия этилган профессор-ўқитувчилар томонидан Билимни баҳолаш агентлигида тузилади ва экспертизадан ўтказилади.».
12. 73 ва 76-бандлардаги «Давлат тест маркази» сўзлари «Билимни баҳолаш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. 81-банднинг иккинчи хатбошиси «Ҳарбий-тиббий комиссия хулосаларига асосан» сўзларидан кейин «Қуролли Кучлар Академиясининг «Психология (ҳарбий психология)» таълим йўналиши,» сўзлари билан тўлдирилсин.
14. 1-иловада :
а) «3-босқич» позициясида:
«Субъектлар» устунидаги «Муҳандис-техник йўналишдаги ва тиббий олий таълим муассасалари ректорлари» сўзлари «Психология ва педагогика, муҳандислик-техник таълим йўналишлари мавжуд бўлган олий таълим муассасалари, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва олий тиббий таълим муассасалари ректорлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Тадбирлар» устунидаги «Талабалар орасидан» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясининг «Психология (ҳарбий психология)» таълим йўналиши,» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) «4-босқич» позицияси «Тадбирлар» устунидаги «Давлат тест марказининг» сўзлари «Билимни баҳолаш агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) «5-босқич» позициясида:
«Субъектлар» устунидаги «Давлат тест маркази» сўзлари «Билимни баҳолаш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Бажариш муддатлари» устунидаги «Давлат тест маркази» сўзлари «Билимни баҳолаш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) «6-босқич» позициясининг «Тадбирлар» устунидаги «Давлат тест марказига» сўзлари «Билимни баҳолаш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. 10-иловадаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 29 июнь,
266-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Oʻzbekiston Respublikasi oliy harbiy taʼlim muassasalarida oʻqishga nomzodlarni saralab olish va qabul qilish, kursantlarni oʻqishdan chetlashtirish va qayta tiklash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Soʻnggi yillarda oliy harbiy taʼlim muassasalarida taʼlim sifatini yaxshilash hamda malakali harbiy kadrlar tayyorlash tizimini joriy etishga alohida eʼtibor qaratilmoqda.
Xususan, Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari harbiy xizmatchilarini axloqiy-ruhiy tayyorgarligini yaxshilash va jangovar ruhini oshirish sohasida kadrlar tayyorlash maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari Akademiyasida “Psixologiya (harbiy psixologiya)” taʼlim yoʻnalishi tashkil etildi.
Oʻzbekiston Respublikasi oliy harbiy taʼlim muassasalarida nomzodlarni saralab olish va oʻqishga qabul qilish tizimini yanada takomillashtirish maqsadida, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yangi Oʻzbekiston maʼmuriy islohotlarini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 21-dekabrdagi PF-269-son Farmoni hamda “Harbiy xizmatchilarning axloqiy-ruhiy tayyorgarligi va jangovar ruhini oshirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 8-sentabrdagi PQ-371-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 27-dekabrdagi 775-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi oliy harbiy taʼlim muassasalarida oʻqishga nomzodlarni saralab olish va qabul qilish, kursantlarni oʻqishdan chetlashtirish va qayta tiklash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari Akademiyasining “Psixologiya (harbiy psixologiya)” taʼlim yoʻnalishiga nomzodlarni saralab olish tartibini belgilash;
psixologiya va pedagogika taʼlim yoʻnalishidagi oliy taʼlim muassasalari rektorlari zimmasiga talabalarni harbiy-professional yoʻnaltirish boʻyicha vazifalar yuklash;
oliy harbiy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirishda imtiyozlardan foydalanish huquqini tasdiqlovchi hujjatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali soʻrab olish tartibini belgilash.
2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi mudofaa vaziri B.N. Kurbanov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 29-iyundagi 266-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi oliy harbiy taʼlim muassasalarida oʻqishga n omzodlar n i saralab olish va qabul qilish, kursantlarni oʻqishdan chetlashtirish va qayta tiklash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 2-bandning oltinchi xatboshisidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi (keyingi oʻrinlarda — Davlat test markazi)” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi (keyingi oʻrinlarda — Bilimni baholash agentligi)” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. 15-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari Akademiyasining (keyingi oʻrinlarda — Qurolli Kuchlar Akademiyasi) “Psixologiya (harbiy psixologiya)” taʼlim yoʻnalishi, Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligining Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari va aloqa harbiy instituti (keyingi oʻrinlarda — Aloqa harbiy instituti) hamda Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari Harbiy tibbiyot akademiyasiga (keyingi oʻrinlarda — Harbiy tibbiyot akademiyasi) oʻqishga kirish istagini bildirgan, tegishliligicha psixologiya va pedagogika taʼlim yoʻnalishlari mavjud boʻlgan oliy taʼlim muassasalarining ikkinchi bosqichini, muhandislik-texnik taʼlim yoʻnalishlari mavjud boʻlgan oliy taʼlim muassasalari hamda Oʻzbekiston davlat jahon tillari universitetining uchinchi bosqichini, oliy tibbiy taʼlim muassasalari davolash fakultetlarining beshinchi bosqichi va tibbiy-profilaktika fakultetlarining toʻrtinchi bosqichini tamomlagan talabalar (keyingi oʻrinlarda — talabalar) tegishli oliy taʼlim muassasalari rektorlari nomiga mazkur Nizomga 5-ilovaga muvofiq shakldagi ariza bilan murojaat qiladi. Arizalar oliy taʼlim muassasalari tomonidan ular joylashgan hududdagi tegishli mudofaa ishlari boʻlimlariga ikki kun muddatda yuboriladi.”
3. 17-bandda :
toʻqqizinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
oʻninchi — oʻn toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha toʻqqizinchi — oʻn uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;
quyidagi mazmundagi oʻn uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“OHTMga oʻqishga kirishda imtiyozlardan foydalanish huquqini tasdiqlovchi hujjat toʻgʻrisida maʼlumot.”;
oʻn uchinchi xatboshi oʻn toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin.
4. Quyidagi mazmundagi 19 1 -band bilan toʻldirilsin:
“19 1 . Qurolli Kuchlar Akademiyasi bakalavriat bosqichining “Qoʻshinlarning taktik qoʻmondonligi (chegara qoʻshinlari)” taʼlim yoʻnalishi boʻyicha oʻqishga nomzodlar Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 27-apreldagi 241-son qarori bilan tasdiqlangan Amir Temur nomidagi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati akademiyasiga bakalavriat taʼlim yoʻnalishi boʻyicha kunduzgi taʼlim shaklida oʻqishga nomzodlarni saralab olish va qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmatining ichki idoraviy hujjatlariga muvofiq saralab olinadi.”.
5. 31-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“31. Respublikaning psixologiya va pedagogika, muhandislik-texnik taʼlim yoʻnalishlari mavjud boʻlgan oliy taʼlim muassasalari, Oʻzbekiston davlat jahon tillari universiteti va oliy tibbiy taʼlim muassasalari rektorlariga harbiy-professional yoʻnaltirish sohasida quyidagi vazifalar yuklanadi:”.
6. 53-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Davlat test markazi” soʻzlari “Bilimni baholash agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
7. 53 1 -banddagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi” soʻzlari “Bilimni baholash agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
8. 59-banddagi “Davlat test markaziga taqdim etiladi yoki Davlat test markazi” soʻzlari “Bilimni baholash agentligiga taqdim etiladi yoki Bilimni baholash agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
9. 61 va 65-bandlardagi tegishli kelishikdagi “Davlat test markazi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Bilim va malakalarni baholash agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
10. 68-bandning birinchi xatboshisidagi va 70-banddagi tegishli kelishikdagi “Davlat test markazi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Bilimni baholash agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
11. 71-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“71. Oʻqishni Qurolli Kuchlar Akademiyasining “Psixologiya (harbiy psixologiya)” taʼlim yoʻnalishi, Aloqa harbiy instituti hamda Harbiy tibbiyot akademiyasida davom ettirish istagini bildirgan talabalar tegishli ravishda taʼlim yoʻnalishidagi 5 ta fandan iborat majmua boʻyicha test sinovini topshiradi. Fanlar majmuasi Qurolli Kuchlar Akademiyasi, Aloqa harbiy instituti hamda Harbiy tibbiyot akademiyasi tomonidan har yili fevral oyi yakuniga qadar tasdiqlanadi. Tasdiqlangan fanlar majmuasi va fanlar boʻyicha oʻquv dasturlari test topshiriqlarini shakllantirish uchun Bilimni baholash agentligiga taqdim etiladi.
Test topshiriqlari Qurolli Kuchlar Akademiyasi, Aloqa harbiy instituti hamda Harbiy tibbiyot akademiyasi tomonidan tavsiya etilgan professor-oʻqituvchilar tomonidan Bilimni baholash agentligida tuziladi va ekspertizadan oʻtkaziladi.”.
12. 73 va 76-bandlardagi “Davlat test markazi” soʻzlari “Bilimni baholash agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
13. 81-bandning ikkinchi xatboshisi “Harbiy-tibbiy komissiya xulosalariga asosan” soʻzlaridan keyin “Qurolli Kuchlar Akademiyasining “Psixologiya (harbiy psixologiya)” taʼlim yoʻnalishi,” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
14. 1-ilovada :
a) “3-bosqich” pozitsiyasida:
“Subyektlar” ustunidagi “Muhandis-texnik yoʻnalishdagi va tibbiy oliy taʼlim muassasalari rektorlari” soʻzlari “Psixologiya va pedagogika, muhandislik-texnik taʼlim yoʻnalishlari mavjud boʻlgan oliy taʼlim muassasalari, Oʻzbekiston davlat jahon tillari universiteti va oliy tibbiy taʼlim muassasalari rektorlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“Tadbirlar” ustunidagi “Talabalar orasidan” soʻzlaridan keyin “Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari Akademiyasining “Psixologiya (harbiy psixologiya)” taʼlim yoʻnalishi,” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
b) “4-bosqich” pozitsiyasi “Tadbirlar” ustunidagi “Davlat test markazining” soʻzlari “Bilimni baholash agentligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) “5-bosqich” pozitsiyasida:
“Subyektlar” ustunidagi “Davlat test markazi” soʻzlari “Bilimni baholash agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“Bajarish muddatlari” ustunidagi “Davlat test markazi” soʻzlari “Bilimni baholash agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) “6-bosqich” pozitsiyasining “Tadbirlar” ustunidagi “Davlat test markaziga” soʻzlari “Bilimni baholash agentligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
15. 10-ilovadagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 29-iyun,
266-son