📅 2023-yil 29-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 29-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 29 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 29 июня 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 29 June 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
КОНЦЕПЦИЯСИ
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
РЎЙХАТИ
Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир ишлар самарадорлигини янги босқичга олиб чиқиш, мазкур йўналишда давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаоллигини янада ошириш, ёшлар онгига ватанпарварлик, мардлик туйғуларини сингдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
2023 — 2027 йилларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) 1-иловага мувофиқ;
2023 — 2027 йилларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш концепциясини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «йўл харитаси) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
«йўл харитаси»да масъул ижрочи сифатида белгиланган вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари тегишли топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади;
«йўл харитаси»нинг масъул ижрочилари тегишли чора-тадбирлар бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ҳар чорак якунида ҳисобот тақдим этади;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Концепция ва «йўл харитаси» ижросини назорат қилиш учун масъул ҳисобланади, белгиланган топшириқларнинг масъул ижрочилар томонидан амалга оширилиши устидан мониторинг юритади, амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ҳар чоракда умумлаштирилган ҳисобот тақдим этади;
масъул ижрочилар ҳар йили 20 январга қадар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича «йўл хариталари»нинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлайди.
3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Мудофаа вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда умумтаълим мактабларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитилишини янги босқичга олиб чиқиш бўйича 2023 — 2027 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
4. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича ўтказиладиган тадбирлар оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали кенг ёритилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов ҳамда Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 июндаги 267-сон қарорига 1-ИЛОВА
2023 — 2027 йилларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш
1-боб. Умумий қоидалар
1. Бугунги глобаллашув ва кескин рақобат даврида, дунёнинг турли бурчакларида, жумладан, минтақамизда юз бераётган қуролли можаролар ва қарама-қаршиликлар, янги таҳдид ва хатарлар олдимизга кечиктириб бўлмайдиган долзарб вазифаларни қўймоқда.
Айнан шундай шароитда мамлакатимиз ёшларини ватанпарварлик, шу жумладан, ҳарбий-ватанпарварлик, юксак маънавий-ахлоқий қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларнинг онгига тинчлик ва тотувликни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш зарурлигини чуқур сингдириш, «Халқ ва армия — бир тану, бир жондир!» деган эзгу ғоя асосида ёшлар тарбиясига масъул вазирлик ва идораларнинг куч ва имкониятларини бир ғоя, бир мақсад асосида бирлаштириш талаб этилмоқда.
2. 2023 — 2027 йилларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси , Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари асосида ишлаб чиқилган ҳамда соҳага оид дастурлар ва комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун асос бўлади.
3. Ҳар қандай оғир ва мураккаб вазиятда Ватанимизни кўз қорачиғидек асраш, унинг шуҳратини дунёга тараннум этиш билан боғлиқ энг муҳим тушунчаларни, ҳаётий ва профессионал кўникмаларни илм-маърифат, шунингдек, миллий қадриятлар асосида ёшларнинг қалби ва онгига илк болалик давридан бошлаб сингдириб бориш орқали ватанпарвар, садоқатли ҳамда шижоатли ёшларни камол топтириш Концепциянинг асосий моҳиятини ташкил этади.
4. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш «Ватан — улуғ, бурч — муқаддас!» концептуал ғоя остида ташкил этилиб, унда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳар томонлама ривожлантириш, қатъий фикр ва эътиқодга эга шахсни шакллантириш асосий вазифа этиб белгиланади.
Мазкур ғоянинг асосий мазмун ва моҳияти ўсиб келаётган авлодда буюк тарихимиз, азалий қадриятларимизга ҳурмат ва эҳтиром билан муносабатда бўлиш, миллий руҳ ва ғурурни юксалтириш, бебаҳо бойлик — тинчлик ва осойишталикни асраш ва ҳимоя қилиш зарурлиги каби фазилатларни шакллантириш, зарурат бўлганда, мамлакат суверенитетини ҳимоя қилишга тайёр туриш руҳида тарбиялашдан иборат.
2-боб. Концепциянинг мақсади ва асосий вазифалари
5. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг мақсади ёшларда жамиятнинг турли тармоқлари, айниқса, ҳарбий соҳа билан боғлиқ бўлган давлат хизмати турларида фаоллик кўрсатиш, Конституция ва ҳарбий бурчга садоқатли бўлиш, уларда ўз юрти ва халқининг тақдири учун юксак масъулият ҳамда жавобгарлик каби муҳим хусусиятларни мустаҳкамлашдан иборат.
6. Қуйидагилар ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик туйғулари, маънавий сифатлари ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган тарбиянинг ягона тизимини яратиш;
ёшларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг онгу-шуурига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканлигини чуқур сингдириш;
буюк тарихимиз, улуғ аждодларимизнинг бой маънавий мероси, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби саркардаларнинг жаҳон цивилизацияси ҳамда ҳарбий санъат ривожига қўшган ҳиссаларини ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш;
Ватан озодлиги ва мустақиллиги йўлида жон фидо қилган юртдошларимиз кўрсатган ватанпарварлик ва қаҳрамонлик, улардаги садоқат, фидойилик, матонат ҳамда жасорат каби хислатларни, шунингдек, юрт, оила, ота-она ва фарзандлар ҳимояси халқ ва аждодлар хотираси олдида муқаддас бурч эканини ёшлар онгига сингдириш;
ёшларда ён-атрофимиз ва жаҳонда рўй бераётган сиёсий-ижтимоий жараёнларга миллий манфаатларимиздан келиб чиққан ҳолда ёндашиш кўникмаларини, оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали тарқатилаётган ғаразли ахборотлар, одоб-ахлоқни емирувчи иллатлар, ёшларни залолатга бошловчи бузғунчи ғояларга қарши соғлом дунёқарашни шакллантириш;
ҳудудларда туркум ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ҳамда «Жасорат мактаби» номли ҳарбий-ватанпарварлик ўқув йиғинларини ўтказиш орқали ёшлар онгида миллий армиямизга бўлган ишонч ва ҳурматни янада ошириш, ҳарбий хизматни ўташ Ўзбекистон фуқаросининг муқаддас бурчи эканлиги ҳақидаги тушунчаларни мустаҳкамлаш;
умумтаълим мактабларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитилишининг сифатини ошириш, ўқув-моддий базани мустаҳкамлашга асосий эътибор қаратиш ҳамда шу орқали ўқувчи ёшларда ҳарбий хизмат, уни ўташнинг ҳуқуқий асосларига оид билимлар ва бошланғич ҳарбий тайёргарлик даражасини ошириш;
Ўзбекистон манфаатларини нафақат ҳарбий соҳада, балки ҳаётнинг барча жабҳаларида ҳимоя қилишга тайёр туриш, юрт учун фидойи бўлиш — бу бугунги кун талаби эканини ҳаётий мисоллар ва таъсирчан воситалар орқали ёшлар оммасига кенг етказиш;
ёшларда аждодларимиз ва ота-боболаримизнинг Ватанни ҳимоя қилишга оид анъана ва қадриятларига садоқатли бўлиш хусусиятларини шакллантириш;
Ватанни ҳимоя қилиш, уни асраш тўғрисидаги замонавий тушунчаларни, дунёқарашни, мазкур масала бўйича шахсий эътиқодни шакллантириш ва мустаҳкамлаб бориш, ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлаш, уларнинг маънавий-руҳий тайёргарликларини оширишга ёрдам берувчи таълим-тарбиявий тадбирларни ташкил этиш.
3-боб. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тизими ва унинг асосий принциплари
7. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш — бу миллати, тили ва касбидан қатъи назар, ёшларда Ватанга садоқат туйғусини шакллантириш, уларни ўз фуқаролик бурчи ва конституцион мажбуриятларини бажаришга, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга қодир шахслар этиб тарбиялашга йўналтирилган давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг кўп босқичли, тизимли, мақсадли ва мувофиқлаштирилган фаолиятидир.
8. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тизими узлуксиз жараён бўлиб, у бир-бирига боғлиқ сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ғоявий-мафкуравий, маданий-маърифий тадбирлар мажмуасидан иборат.
9. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг (кейинги ўринларда — Қуролли Кучлар) умумҳарбий низомлари ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
10. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тизими қуйидагилардан иборат:
таълим-тарбия жараёнида ижтимоий-маънавий аҳамиятга молик қадриятларни, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган ишларни амалга оширадиган мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасалари;
оммавий ва ҳарбий-ватанпарварлик ишларини амалга оширадиган давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек, бошқа ташкилотлар.
11. Қуйидагилар ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг асосий принциплари ҳисобланади:
илмийлик;
тарихийлик;
аниқлик ва тезкорлик;
мунтазамлилик;
фаоллик;
таълим ва тарбия ишларининг уйғунлиги;
тарбия жараёнининг изчиллиги;
ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш соҳасида эришилган ижобий натижа ва ютуқларга таяниш.
4-боб. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг объектлари ва субъектлари, усул ва шакллари
12. Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар, Олий таълим, фан ва инновациялар, Мактабгача ва мактаб таълими, Маданият, Камбағалликни қисқартиш ва бандлик вазирликлари, Ёшлар ишлари агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Республика «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти, ҳарбий-маъмурий секторлар ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларининг асосий субъектлари ҳисобланади.
13. Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари, таълим муассасалари ўқувчи ва талаба ёшлари, маҳаллалардаги уюшмаган, профилактик ҳисобда турувчи ҳамда тарбияси оғир ёшлар, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, Қуролли Кучлар сафида хизмат ўтаётган ёш ҳарбий хизматчилар (ходимлар) ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларининг асосий объектлари ҳисобланади.
14. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш усуллари ёшларда зарур ҳаётий билим, кўникма, маҳорат ва мустаҳкам иродани, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантиришга қаратилган, уларнинг онги, руҳияти ва фаолиятига таъсир кўрсатадиган омиллардан иборат.
Қуйидагилар ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг усуллари ҳисобланади:
ишонтириш;
машқ қилдириш ва мустақил ишлаш;
кузатиш;
рағбатлантириш;
ўрнак кўрсатиш ва шахсий намуна.
15. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш турли шаклларда, жумладан, илмий-амалий анжуманлар, савол-жавоб кечалари, китобхонлик, ўйинлар, машҳур кишилар билан учрашувлар тарзида ва бошқа шаклларда ташкил этилади. Улар маънавий-маърифий ишларнинг ранг-баранглигини таъминлайди, пировард натижада жамиятда соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга хизмат қилади.
Бунда қуйидаги шакллар устувор аҳамиятга эга бўлади:
маъруза ўқиш, савол-жавоб кечалари, якка ва жамоавий суҳбатлар;
бой ҳаётий тажрибага эга бўлган ҳарбий хизматчи ва фахрийлар, илм-фан, маданият ва спорт соҳаларида, турли мусобақа ва танловларда ғолиб бўлган шахслар билан учрашувлар;
илмий-назарий ва амалий конференциялар, семинар-тренинглар, муайян мавзуга бағишланган кечалар, баҳс-мунозаралар, викториналар, давра суҳбатлари;
тўпланган илғор тажрибаларни ўрганиш ва оммалаштириш;
жамоатчилик фикри ва ҳарбий жамоалардаги маънавий-руҳий муҳитни ўрганиш;
телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар, фильм ва мультфильмлар, бадиий ва мусиқий асарлар, аскар қўшиқлари, оммавий ахборот воситалари, веб-сайтлар ва электрон ўйинлар ва бошқа техник воситалардан фойдаланиш;
уруш ва меҳнат фахрийлари, жанговар ҳаракатлар қатнашчилари, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан учрашувлар ташкил этиш;
ҳарбий хизматга чақирилувчилар куни, мардлик сабоқларини ўтказиш ва экскурсиялар уюштириш.
5-боб. Концепцияни амалга оширишнинг босқичлари
16. Концепцияда белгиланган тадбирлар қуйидаги беш босқичда амалга оширилади:
а) биринчи босқич (3 — 7 ёш) — шу ёшдаги болаларга хос хусусиятлар, жумладан, илк ўз туйғуларини, хатти-ҳаракатини бошқариш кўникмалари, шахсий фазилатлари асослари, ижтимоий мотивлар ва миллий анъаналарга қизиқишларининг пайдо бўлиши, ўзини намоён этиш ҳамда муваффақиятга эришиш каби эҳтиёжларини инобатга олиб, мактабгача таълим ташкилотларида ўтказилади.
Мазкур босқичда болалар билан миллий ғурур, меҳнатсеварлик, Ватанга муҳаббат ва уни ҳимоя қилиш, давлат рамзлари, буюк аждодларимиз, тарихий обидаларимизга ҳурмат, ўзаро ёрдам, меҳрибонлик каби олижаноб фазилатларни шакллантиришга қаратилган шеър, эртак, куй ва қўшиқларни, спорт ва миллий ўйинларни ўргатиш, театрлаштирилган саҳна томошаларини намойиш этишни ўзида мужассам этган тадбирлар ўтказилади;
б) иккинчи босқич (7 — 10 ёш) — тадбирлар умумтаълим ва ихтисослаштирилган таълим ташкилотларининг кичик синфларида, шунингдек, ушбу тоифадаги ёшларнинг ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда маҳаллаларда ўтказилади.
Ушбу босқичда фахрланиш ҳамда Ватан ва давлат рамзларига муҳаббат, ёши катталарга ҳурмат ва иззат билан муносабатда бўлиш ҳамда миллий одат ва анъаналарни қадрлаш туйғуларини сингдириш, Ўзбекистон Республикасига дахлдорликдан фахрланиш ҳиссини ривожлантириш бўйича комплекс тадбирлар ўтказилади;
в) учинчи босқич (11 — 17 ёш) — тадбирлар умумтаълим ва ихтисослаштирилган таълим ташкилотларининг катта синфларида, шунингдек, ушбу тоифадаги ёшларнинг ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда маҳаллаларда ўтказилади.
Ушбу босқичда асосий эътибор ёшларда ҳарбий хизматга бўлган қизиқишни, Қуролли Кучларимиз билан фахрланиш туйғусини ошириш, жисмоний қобилиятларни ривожлантириш, уларни жисмонан соғлом, маънан етук, кенг дунёқарашли, мустақил фикр юритадиган баркамол инсон сифатида тарбиялаш, шунингдек, ёшларни «Ватан таянчи» болалар-ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолиятига кенг жалб этишга қаратилади;
г) тўртинчи босқич (18 — 21 ёш) — олий таълим муассасаларининг талабалари, уюшмаган ёшлар, муддатли ҳарбий хизматчилар, контракт бўйича ҳарбий хизматга янги чақирилган ҳарбий хизматчилар, олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари, шунингдек, меҳнат жамоаларида фаолият олиб бораётган ёшларни қамраб олади.
Ушбу босқичда асосий эътибор ёшларнинг жисмоний ва маънавий қобилияти, етакчилик кўникмалари ва интеллектуал салоҳияти, умумий ва профессионал малакасини ошириш, уларни ўз устида мунтазам ишлаш, соғлом ҳаёт кечиришга ундаш ва шунга эришишга қаратилади.
Муддатли ҳарбий хизматчилар, контракт бўйича ҳарбий хизматга янги чақирилган оддий аскарлар ҳамда олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари иштирокидаги тадбирлар Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг режа ва дастурлари асосида амалга оширилади;
д) бешинчи босқич (22 — 30 ёш) — тадбирлар маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар, меҳнат жамоаларида фаолият олиб бораётган ёшлар, шунингдек, шартнома бўйича ёш оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибини қамраб олади.
Якуний босқичда асосий эътибор юқори даражадаги ижтимоий фаоллик, фуқаролик масъулияти, маънавиятни оширишга, ижобий қадрият ва хислатларга эга ҳамда уларни мамлакат манфаатлари, давлатни мустаҳкамлаш, унинг ҳаётий муҳим эҳтиёжлари ва барқарор ривожланишини таъминлаш йўлидаги яратувчанлик жараёнида намоён эта оладиган фуқароларни шакллантиришга қаратилади.
Ёш ҳарбий хизматчилар билан тадбирлар Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг режа ва дастурлари асосида амалга оширилади.
6-боб. Концепцияни амалга оширишнинг асосий йўналишлари ва ижрочиларнинг вазифалари
17. Концепцияда белгиланган вазифалар ижроси, уни амалга ошириш самарадорлиги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан доимий равишда мониторинг қилиб борилади ҳамда ушбу йўналишда Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар, ёшлар тарбиясига алоқадор бўлган давлат ва жамоат, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ҳарбий-маъмурий секторлар фаолияти мувофиқлаштириб борилади.
18. Концепцияни амалга оширишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
а) ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича тадбирлар:
буюк саркардаларимизнинг жасорати, улуғ аждодларимизнинг бой маънавий мероси, яқин ва узоқ ўтмишда халқимиз кўрсатган матонат ва фидойилик, янги Ўзбекистонимиз ва миллий армиямиздаги изчил ислоҳотларни ёшларнинг кенг қатламларига етказиш мақсадида маҳаллаларда маънавий-маърифий тайёргарлик машғулотлари;
давлат байрамлари арафасида ёшларда жасурлик, мардлик, фахр ва ифтихор туйғуларини оширишга йўналтирилган «Мардлик ва жасорат», «Тинчлик», «Мустақиллик» дарслари;
«Жиззах тажрибаси» асосида ҳарбий қисмлар базасида ёшлар учун ўқув йиғинлари;
«Мард аскар — ёшларга намуна» шиори остида ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар намойиши, ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги бўйича, ҳарбий оркестр ва бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг кўргазмали чиқишлари, шунингдек, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг ўқув курслари ҳамда спорт секция ва тўгаракларининг кўргазмали намойишлари;
ёшларда ватанпарварлик, юрт тинчлиги ва тараққиётига дахлдорлик туйғуларини юксалтириш мақсадида «Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!» шиори остида учрашув ва суҳбатлар;
ёзги дам олиш оромгоҳларида «Ватанпарвар» карвонларини ва ўқувчи ёшлар билан «Мен албатта ҳарбий бўламан!» машғулотлари;
умумтаълим мактабларининг 10-11 синф ўқувчилари ва маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар ўртасида ўтказиладиган ҳудудлар кесимидаги ҳарбий-спорт мусобақалари;
б) ёшларни маънавий тарбиялаш бўйича тадбирлар:
ёшларнинг кенг қатламларини жалб этган ҳолда жамиятга ёт бўлган ғоялар, ахлоқий бузуқлик ва салбий иллатларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш мақсадида «Ҳар бир ёшнинг қалби ва онги учун курашамиз!» шиори остидаги маънавият фестиваллари;
ёшларнинг маънавий саводхонлигини ошириш ҳамда мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказиладиган маънавият соатлари;
ёшларда ватанпарварлик (ҳарбий-ватанпарварлик) ҳиссини ошириш мақсадида маҳаллаларда бадиий ва ҳужжатли фильмларнинг намойиши ва муҳокамаси;
туман (шаҳар)лар ва чегараолди ҳудудларда, истироҳат боғларида ёшлар учун ҳарбий оркестр ва ансамбль жамоалари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари иштирокида ёшлар учун маънавият карвонлари;
ёшлар, Қуролли Кучлар фахрийлари ва ҳарбий хизматчилар иштирокида «Уч авлод учрашуви», «Эъзоз ва эҳтиром» маънавий-маърифий тадбирлар;
в) ёшларни ахлоқий тарбиялаш ва уларни спортга жалб этиш бўйича тадбирлар:
ёшларни ёт, радикал ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш мақсадида тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда «Жаҳолатга қарши маърифат» ғояси остидаги давра суҳбатлари ва учрашувлар;
ҳарбий қисмлардаги ёшлар учун «Қувноқлар ва зукколар» танлови ҳамда бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг концерт дастурлари ва саҳна чиқишлари;
ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича «5 та муҳим ташаббус» доирасидаги тадбирлар;
ёшларнинг «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси, «Шон-шараф» давлат музейи, Қуролли Кучлар Давлат музейи ҳамда вилоятларда, ҳарбий округ, ҳарбий қисм ва муассасаларда фаолият юритаётган музейлар, «Ватанпарварлар» боғларига ташрифлари;
ёшлар ўртасида Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ва ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарларининг соврини учун спорт мусобақалари;
миллий мерос ва қадриятларимиз, урф-одатларимизни ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш мақсадида миллий ўйинлар (арқон тортиш, миллий кураш, тош кўтариш, елкада кураш ва бошқалар) бўйича мусобақалар;
г) ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича профилактик тадбирлар:
ёшлар ва тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда ўтказиладиган «Биз гиёҳвандликка қаршимиз!» умумий шиори остидаги профилактика тадбирлари;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари иштирокида ёшлар билан «Одам савдоси — давр муаммоси» мавзусида давра суҳбатлари;
тегишли идора ва ташкилотлар ходимларини таклиф этган ҳолда ёшлар иштирокида «Коррупция — тараққиёт кушандаси» мавзусида коррупциянинг олдини олишга қаратилган тадбирлар;
ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар билан «Соғлом ҳаёт учун!» шиори остида узоқ масофаларга юриш ва югуриш марафонларини ташкил этиш ва бошқалар.
19. Жамиятнинг фикрига таъсир кўрсатадиган тез ўзгарувчан ижтимоий жараёнларни эътиборга олиб, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан доимий равишда ёшлар ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказилиб, уларнинг натижалари бўйича ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тадбирларини режалаштиришга тегишли ўзгартиришлар киритилади.
20. Концепцияда белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш мақсадида вазирлик ва идоралар томонидан қуйидаги асосий вазифалар амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия — ёшлар сиёсатига доир давлат дастурларини амалга ошириш доирасида ёшлар билан ҳарбий-ватанпарварлик, маданий-ҳордиқ, маънавий-маърифий ва оммавий-спорт тадбирларини, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси қаратилган тарғибот-ташвиқот, ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий онгни оширишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — олий таълим муассасаларида ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари самарали ўтказилишини ҳамда ушбу тадбирларда барча талабаларнинг тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги — мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари, умумтаълим мактаблари ва ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари ўқувчиларининг ёшини инобатга олган ҳолда, ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ташкил этилиши ва самарали ўтказилишини ҳамда ушбу тадбирларда барча тарбияланувчи ва ўқувчиларнинг тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги — буюк аждодлар ва алломалар ҳаёти ва фаолияти, миллий ғурур ва ҳарбий-ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришга қаратилган спектакллар, саҳна кўринишлари, жанговар мусиқа асарларини яратиш, ёшлар учун маданий-кўнгилочар тадбирларни ўтказиш, тарихий қадамжоларга экскурсияларни уюштириш;
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги — Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар билан ўтказиладиган маънавий-маърифий, ҳарбий-ватанпарварлик, маданий-ҳордиқ, оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш ва ўтказилишида ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ҳамда ёшларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзига риоя этиш, бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — ёшларни касбга тайёрлаш (ўқитиш), бандлигига кўмаклашиш, шу жумладан, Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш борасида мақсадли комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси — ислом динининг асл мазмун-моҳиятини етказиш, диний бағрикенглик ғояларини тарғиб қилиш ҳамда ёт, радикал ғояларга қарши танқидий қараш ва мафкуравий иммунитетни кучайтиришга қаратилган учрашувлар ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси — ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, улар ўртасида оилавий қадриятларни мустаҳкамлашга қаратилган ахлоқий меъёрларни кенг тарғиб этиш, оилаларда соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни таъминлаш бўйича мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳарбий-маъмурий секторлар — ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида комплекс тадбирларни ташкил этиш ҳамда самарали ўтказиш мақсадида жойлардаги ўз ўзини бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш.
21. Концепцияда белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан қуйидаги асосий вазифалар амалга оширилади:
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи — ҳарбий қисм ва муассасалардаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотларининг самарали фаолиятини таъминлаш, ташаббускор, шиддатли, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга, бутун куч, билим ва салоҳиятини халқ манфаати йўлида ишлатишга, мамлакат келажаги учун жавобгарликни зиммасига олишга қодир ёшларнинг сафини кенгайтиришга кўмаклашиш;
Республика Маънавият ва маърифат маркази — ёшларимиз онгига салбий таъсир кўрсатиб, уларни ғоявий жиҳатдан қарам қилишга қаратилган ҳаракатларга қарши самарали кураш олиб бориш ҳамда иродали, фидойи, ватанпарвар, мустақил фикрловчи ёш авлодни тарбиялаш бўйича амалий чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашиш;
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси — ёшларга мумтоз ва замонавий адабиётимиз мазмун-моҳиятини тушунтириш, китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда ватанпарварлик, мардлик, фахр ва ифтихор туйғуларини мустаҳкамлашга қаратилган ижодий учрашувлар ўтказиш, ватанпарварликка оид тўпламлар яратиш ва уларни кенг тарғиб қилиш;
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти — ёшларни меҳнатга ва Ватанни ҳимоя қилишга тайёрлаш, ёшларни баркамол шахс бўлиб вояга етказишда тегишли давлат ва жамоат ташкилотларига ёрдам кўрсатиш, уларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, касбга ўқитиш ва спортга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш, ёшлар ўртасида спортнинг техник ва амалий турларини кенг оммалаштиришга амалий ёрдам кўрсатиш;
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси — ёшлар, биринчи навбатда, тарбияси оғир ва муаммоли ёшларни тарбиялашда «Бир нуроний ўн ёшга масъул» тамойили асосида кексалар ва фахрийларнинг фаоллигини ошириш ҳамда уларнинг билими, бой ҳаётий тажрибасидан ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлашда самарали фойдаланиш, ёшларни жамият учун фойдали инсонлар бўлиб етишишларига кўмаклашиш.
7-боб. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари таҳлили ва кутилаётган натижа
22. Мазкур Концепция «Ватан — улуғ, бурч — муқаддас!» ғояси асосида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни мазмунан янги босқичга кўтаришда муҳим роль ўйнайди.
Жумладан:
ҳарбий хизмат нуфузи ҳамда миллий Қуролли Кучларимиз билан фахрланиш ва уларнинг салоҳиятига ишонч ҳиссини шакллантириш, ёшларнинг ҳарбий касбни танлашга бўлган қизиқишини ошириш имконини беради;
ёшларда ижтимоий аҳамиятга эга фуқаролик туйғусини шакллантириш, етуклик, Ватанга муҳаббат ва бурч, миллий анъаналарга содиқлик, тарихий ва маданий қадриятларни сақлашга интилиш каби фазилатларни ривожлантиришга хизмат қилади;
ҳар томонлама ривожланган, содиқ, ватанпарвар, одил, мард ва жасур ёшларнинг тайёрланиши таъминланади;
ёшларда радикал ғояларга қарши тура оладиган мафкуравий иммунитет шаклланади ва мустаҳкамланади;
маънавий-ахлоқий муҳит ва анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш негизида мустаҳкам оила қуриш фазилатлари ривожланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 июндаги 267-сон қарорига 2-ИЛОВА
2023 — 2027 йилларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш концепциясини амалга ошириш бўйича
Т/р Чора-тадбир номи Амалга ошириш механизми Бажариш муддати Масъул ижрочилар I. Концепциянинг мақсади ва асосий вазифаларига эришиш бўйича ташкилий тадбирлар 1. Тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар мансабдор шахсларига Концепциянинг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифаларини етказиш, унинг ижросини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш. 1. Вазирликлар ва идораларда Концепцияда белгиланган чора-тадбирлар ижросини ташкил этиш бўйича йиғилишлар ўтказиш ва масъул шахсларга вазифаларни белгилаш. 2023 йил июль Мудофаа вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарлари 2. Ҳудудларда Концепциянинг моҳиятини етказишга бағишланган ўқув семинарларини ташкил этиш. режа асосида 3. Концепциянинг ижроси бўйича тизимли мониторинг олиб бориш. мунтазам равишда 2. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масалалари ҳамда Концепция ижросини таъминлаш юзасидан ҳарбий-маъмурий сектор аъзолари билан кенгайтирилган йиғилишларни ўтказиш. 1. Ҳудудларнинг ўз хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашни ташкил этиш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва ҳарбий-маъмурий сектор йиғилишида кўриб чиқиш. ҳар йил январь ойида Ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарлари 2. Қабул қилинган «йўл хариталари»да белгиланган вазифалар ижроси бўйича ҳисоботларни ҳамда ушбу йўналиш фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш ва Мудофаа вазирлигига тақдим қилиш. ҳар чоракда 3. Маҳаллаларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини мувофиқлаштириш ва мониторингини юритиш ишларини самарали ташкил этиш. 1. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг ҳудудий бошқармалари негизида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини мувофиқлаштириш ва мониторингини юритиш бўйича штаблар фаолиятини йўлга қўйиш. 2023 йил июль Ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарлари 2. Штаб йиғилишларида иштирок этиш ҳамда масъул шахслар ҳисоботларини эшитиб бориш. доимий равишда 3. Дастур ижроси юзасидан ҳудуд кесимида таҳлилий ҳисоботларни тайёрлаш ва Мудофаа вазирлигига киритиш. ҳар чоракда 4. Ҳарбий қисм ва муассасаларнинг маҳаллаларда тарғибот тадбирларини олиб борадиган бўлинмалари (гуруҳлари) учун ўқув қўлланма, услубий тавсиялар, тарғибот материалларини (тақдимот ва видеоролик) тайёрлаш ва ёшлар етакчиларига тарқатиш. 1. Зарур тарғибот материалларини тайёрлаш. 2023 йил июль Мудофаа вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи 2. Тарғибот материалларини чоп этиш ва белгиланган тартибда ҳар бир маҳалланинг ёшлар етакчиларига етказилишини таъминлаш. ҳар йил апрель ойида 5. Ҳар бир вазирлик ва идора раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари ҳамда олий таълим муассасаси ректорлари ўзларига бириктирилган эътиборга муҳтож ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш 1. Бириктирилган ёшлар рўйхатларига аниқлик киритиш ва уларнинг турмуш тарзини ўрганиш. ҳар йил январь ойида Ёшлар ишлари агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Аниқланган маълумотлар асосида ёшларга кўмак бериш бўйича «йўл хариталари» ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш. ҳар йил февраль ойида 3. Бириктирилган ёшлар билан мақсадли профилактик тадбирларни амалга ошириш. мунтазам 4. Амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳисобот киритиш. ҳар чорак якуни бўйича II. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича тадбирлар 6. Маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масалалари юзасидан амалий тажрибаларини ошириш чораларини кўриш. 1. Маҳаллалардаги ёшлар етакчиларини ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир кўргазмали материаллар, тарғибот роликлари ҳамда услубий қўлланмалар билан таъминлаш. 2023 йил август Мудофаа вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги 2. Ҳарбий округлар (гарнизон) миқёсида маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан ўқув-услубий семинарларни ташкил этиш ва ўтказиш. ҳар йил камида икки маротаба 7. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳарбий қисм ва муассасалардаги бошланғич ташкилоти фаолиятининг самарадорлигини ошириш. 1. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳарбий қисм ва муассасалардаги бошланғич ташкилотларини кўргазмали материаллари, тарғибот роликлари ҳамда услубий қўлланмалар билан таъминлаш. 2023 йил август Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қуролли Кучлар тизимидаги бошланғич ташкилотлар етакчилари билан форумини ўтказиш. ҳар йил камида икки маротаба 3. «Энг илғор Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳарбий қисм ва муассасаларидаги бошланғич ташкилот фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи» танловини ўтказиш ва ғолибларни муносиб тақдирлаш. ҳар йил август-сентябрь ойларида 8. «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракатининг фаолиятини самарадорлигини янада ошириш. 1. «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий ватанпарварлик ҳаракати отрядлари аъзоларининг Форумини ташкил этиш ва ўтказиш. ҳар йил апрель ойида Мудофаа вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги 2. «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий ватанпарварлик ҳаракати отрядлари ўртасида спорт мусобақалари ва интеллектуал викториналарнинг туман, вилоят, республика босқичларини ўтказиш. алоҳида режага мувофиқ 9. «Жиззах тажрибаси» асосида ҳарбий қисмлар базасида профилактик ҳисобда турган ва тарбияси оғир ёшлар билан «Жасорат мактаби» номли ҳарбий-ватанпарварлик ўқув йиғинларини ташкил этиш ва ўтказиш. 1. Ўқув йиғинларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги ҳокимлар қарорларини ишлаб чиқиш. ҳар чоракда камида бир маротаба Ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарлари 2. Йиғинларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш. режа асосида 10. Ёшларда ватанпарварлик, юрт тинчлиги ва тараққиётига дахлдорлик туйғуларини юксалтириш мақсадида «Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!» шиори остида учрашув ва суҳбатлар ўтказиш. 1. Тадбирларнинг режа-сценарийларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2023 йил июль Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари 2. Тарғибот материалларини тайёрлаш. 2023 йил июль 3. Тадбирларни ўтказиш. алоҳида режа асосида 11. Маҳаллалардаги Ижтимоий реестрга киритилган оила ва эҳтиёжманд оилалардаги ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида «Эзгу амал» саховат карвонларини ташкил этиш. 1. «Эзгу амал» саховат карвонларини ўтказиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш. ҳар йил январь ойида Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ёшлар ишлари агентлиги 2. Режа асосида тадбирларни амалга ошириш. алоҳида режа асосида 12. Ёшларни «Эр йигитнинг эр йигитга айтган гапи таъсирли бўлади!» шиори остида полигонларга ҳамда ҳарбий қисмларга ташрифларини ташкил этиш ҳамда уларга жанговар тайёргарлик машғулотлари ва кўргазмали ўқувларни намойиш этиш. 1. Тадбирларни ўтказиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш. ҳар йил январь ойида Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ёшлар ишлари агентлиги 2. Тадбирларга жалб этиладиган ёшлар рўйхатини шакллантириш. ҳар йил январь ойида 3. Тадбирларни ўтказиш. алоҳида режа асосида 13. Уюшмаган, тарбияси оғир ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарликка мойил ёшлар билан «Ҳарбий қисмда бир куним!» шиори остида алоҳида махсус дастур бўйича ҳарбий-ватанпарварлик тадбирларини ташкил этиш. 1. Тадбирларни ташкил этиш режасини (ҳар бир округ, ҳарбий қисм кесимида) ишлаб чиқиш. ҳар йил январь ойида Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ёшлар ишлари агентлиги 2. Тадбирларга жалб этиладиган ёшларнинг ҳудудлар кесимида рўйхатини шакллантириш. ҳар йил январь ойида 3. Тадбирларни режа асосида ўтказиш. алоҳида режа асосида 14. Ёшлар ўртасида ҳарбийлар, Қуролли Кучлар фахрийлари иштирокида ҳарбий қисмлар базасида «Миллий армиямиз чинакам мардлик, фидойилик ва ватанпарварлик мактаби» мавзусида учрашувлар ташкил этиш. 1. Тадбирларни ўтказиш режасини ишлаб чиқиш. ҳар йил январь ойида Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ёшлар ишлари агентлиги, «Нуроний» жамғармаси 2. Режа асосида тадбирларни ўтказиш. алоҳида режа асосида 15. «Ватанпарвар» ташкилотининг фаолиятига ёшларни қизиқиши ва хайрихоҳлигини ошириш мақсадида ташкилотнинг ҳудудий бўлинмаларида «Ватанпарвар» ташкилоти — менинг танловим!» шиори остида очиқ эшиклар кунини ўтказиш. 1. «Ватанпарвар» ташкилоти ҳудудий бўлинмаларида очиқ эшиклар кунини ўтказиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш (мувофиқлаштириш). ҳар йил январь ойида «Ватанпарвар» ташкилоти, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи 2. Ташкилот фаолиятига оид тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиш. алоҳида режа асосида 16. Ҳудудларда ёшларни кенг жалб этган ҳолда, «Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш — шарафли бурчдир!» шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик фестивалларини ташкил этиш. 1. Фестивалларнинг режа-дастурларини ишлаб чиқиш. ҳар йил январь ойида Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ёшлар ишлари агентлиги 2. Режа-дастур асосида фестивалларни ўтказиш. алоҳида режа асосида III. Ёшларни маънавий тарбиялаш бўйича тадбирлар 17. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ҳарбийлаштирилган тузилмаларга эга вазирлик ва идораларнинг Фахрийлар ишлари бўйича кенгашлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш. 1. Ҳудудлар кесимида Фахрийлар ишлари бўйича кенгашларнинг устозлик руҳидаги «Кеча, бугун, эртага» шиори остида тадбирларни ўтказиш режа-жадвалларини тасдиқлаш ва тадбирларни ўтказиш. ҳар йил январь ойида Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Миллий гвардия, «Нуроний» жамғармаси 2. Ёшлар, Қуролли Кучлар фахрийлари ва ҳарбий хизматчилар иштирокида «Уч авлод учрашуви», «Эъзоз ва эҳтиром» маънавий-маърифий тадбирларини ўтказиш режа-жадвалларини тасдиқлаш ва тадбирларни ўтказиш. режа асосида 3. Тадбирларни ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиш. режа асосида 18. Ёшларнинг маънавий саводхонлигини ошириш ҳамда мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида маҳаллаларда, таълим муассасаларида депутат ва сенаторлар, Ўзбекистон қаҳрамонлари, халқ шоирлари, обрў эътиборда бўлган, жамоатчилик вакиллари иштирокида маънавият соатларини ташкил этиш. 1. Маънавият соатларини ўтказиш режа-дастурларини ишлаб чиқиш ва конспектлар тайёрлаш. 2023 йил июль Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, «Нуроний» жамғармаси 2. Режа-дастур асосида тадбирларни ўтказиш. алоҳида режа асосида 19. Ёшлар билан ҳарбий қисм ва муассасалар маданият марказларида «Ўзбекистон фарзандлари ботир бўлур» шиори остида маданий тадбирларни (концерт дастурлари, ҳарбийлар билан ёшларнинг биргаликда саҳна ва кўргазмали чиқишлари, ҚВЗ ўйинлари ва бошқалар) ташкил этиш. 1. Ёшлар билан маданий тадбирларни ташкил этиш бўйича режа-жадвалларни ишлаб чиқиш. 2023 йил июль Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Маданият ва туризм вазирлиги 2. Тадбирларни режа асосида ташкил этиш. ҳафтанинг жума кунлари IV. Ёшларни ахлоқий тарбиялаш ва уларни спортга жалб этиш бўйича тадбирлар 20. «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейлари ўқувчилари ўртасида спорт мусобақалари, ижодий танловлар ҳамда интеллектуал викториналар каби туркум тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш 1. Ўқувчи-ёшлар ўртасида спорт мусобақалари, ижодий танловлар ҳамда интеллектуал викториналар каби туркум тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш низомларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш. 2023 йил сентябрь Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Миллий гвардия 3. Ўтказилаётган тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш. режа асосида мунтазам равишда 21. Маҳаллаларда ёшлар учун «Мард аскар ёшларга намуна» шиори остида ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар намойиши, ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги чиқишларини, ҳарбий оркестр ва бадиий ҳаваскорлик гуруҳлари иштирокида ҳамда «Ватанпарвар» ташкилоти ўқув курслари ва спорт секцияларининг кўргазмали намойишларини ташкил этиш. 1. Ҳарбий-ватанпарварлик карвонлари, спорт марафонлари, фестиваль ва акциялар ўтказиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш. ҳар йил январь ойида Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Миллий гвардия, Ўзбекистон «Ватанпарвар» ташкилоти 2. Тадбирларни ўтказиш жойларини ва моддий-техник базасини тайёрлаш. режа асосида 3. Тадбирларни ўтказиш. ҳар ой камида бир маротаба 22. Ёшлар ўртасида «Амир Темур издошлари», «Жалолиддин Мангуберди ворислари» деб номланган ҳарбий-спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш. 1. Туман (шаҳар) ва ҳудудлар кесимида ҳарбий-спорт мусобақалари низомини ишлаб чиқиш ва ташкилий қўмита таркибини тасдиқлаш. 2023 йил июль Ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарлари 2. Ҳарбий-спорт мусобақаларини босқичма-босқич ўтказиш учун моддий-техник базасини тайёрлаш ва рўйхатларни шакллантириш. мунтазам равишда 3. Тадбирларни ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш. 2023-2024 йиллар 23. Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида «Соғлом ҳаёт учун!» шиори остида узоқ масофаларга юриш ва югуриш марафонларини ўтказиш. 1. Тадбирларни ўтказиш режа-жадвалларини ишлаб чиқиш. 2023 йил июль Спорт вазирлиги 2. Тадбирларни ўтказиш. ойига камида бир маротаба 24. Ёшларда ватанпарварлик юрт равнақига ҳисса қўшиш туйғуларини шакллантиришга йўналтирилган «Ватан тараққиётига менинг ҳиссам» мавзусида ёшлар билан ҳарбий психологларнинг мотивацион учрашувлари (тренинглари)ни ташкил этиш. 1. Тадбирлар ўтказиш режасини ишлаб чиқиш. ҳар йил январь ойи Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ёшлар ишлари агентлиги 2. Режа асосида мотивацион учрашувлар (тренинглар) ўтказиш. алоҳида режа асосида 25. Ёшлар ўртасида тўрт босқичда (маҳалла — туман — вилоят — республика) «Шунқорлар» ҳарбий-спорт ўйинларини ўтказиш. 1. Ёшлар ўртасида тушунтириш-тарғибот ишларини ташкил этиш ва жамоаларни шакллантириш. ҳар йил январь ойида «Ватанпарвар» ташкилоти, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, ҳарбий-маъмурий секторлар 2. Ўйинларни ўтказиш ва ғолиб жамоаларни тақдирлаш. ҳар йил апрель — июнь ойларида 26. Маҳалла ёшлари ўртасида тўрт босқичда (маҳалла — туман — вилоят — республика) «Ватанпарварлар» ҳарбий-спорт мусобақасини ўтказиш. 1. Мусобақалар низоми, режа-дастурини ишлаб чиқиш. 2023 йил июль Мудофаа вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, «Ватанпарвар» ташкилоти, Ёшлар иттифоқи 2. Мусобақани ўтказиш учун моддий-техник базани тайёрлаш. мунтазам равишда алоҳида 3. Мусобақаларни ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш. режа асосида 27 Ёшлар орасида спортнинг техник ва амалий турларини оммалаштириш мақсадида пневматик қуролдан ўқ отиш, дуатлон каби спорт турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш. 1. Мусобақалар низоми, режа-дастурини ишлаб чиқиш. ҳар йил январь ойида «Ватанпарвар» ташкилоти, Спорт вазирлиги 2. Мусобақаларни ўтказиш учун моддий-техник базасини тайёрлаш. мунтазам равишда 3. Мусобақаларни ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш. алоҳида режа асосида 28. Таниқли ҳарбий спортчилар ва спорт усталари иштирокида ёшлар билан «Маҳорат дарслари»ни ташкил этиш. 1. «Маҳорат дарслари»ни ўтказишга жалб этиладиган ҳарбий спортчилар ва спорт усталари рўйхатини шакллантириш ва тадбирларни ўтказиш режаларни тасдиқлаш. ҳар йил январь ойида Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Спорт вазирлиги 2. «Маҳорат дарслари»ни ўтказиш. алоҳида режа асосида V. Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича ирофилактик тадбирлар 29. Миллий армиямизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ёшларга тушунтириш мақсадида маҳаллаларда «Қўмондон ва ёшлар», «Раҳбар ва ёшлар» учрашувлари ва давра суҳбатларини ташкил этиш. 1. Тадбирларни ўтказиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш. ҳар йил апрель ойида Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Миллий гвардия, Ёшлар ишлари агентлиги 2. Режа-жадвал асосида тадбирларни ўтказиш. алоҳида режа асосида 30. Халқаро армия ўйинлари ҳамда турли спорт мусобақалари, ҳарбий йўналишдаги кўрик-танловлар ва фан олимпиадаларида ғолиб бўлган, давлат мукофотлари билан тақдирлаган ёш ҳарбий хизматчиларнинг «Ибратли тенгдошим» мавзусида ёшлар билан учрашувларини ташкил этиш. 1. Энг илғор ҳарбий хизматчилардан иборат тарғибот гуруҳларини шакллантириш. 2023 йил июль Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари 2. Тарғибот гуруҳлари томонидан маҳаллалардаги ёшлар билан учрашувларини ташкил этиш. алоҳида режа асосида 31. Умумтаълим мактаблари ҳамда касб-ҳунар таълим муассасаларида 4 та сектор раҳбарлари томонидан «Ҳоким соати», «Прокурор сабоғи», «Ҳуқуқий тарбия соати», «Солиқ сабоғи» машғулотлари ўтказилишини ташкил этиш. 1. Ҳудудлар кесимида сектор раҳбарлари томонидан таълим муассасаларида машғулотлар ўтказиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. ҳар йил январь ойида Ҳарбий-маъмурий секторлар, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Адлия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи 2. Тадбирларни амалга ошириш. алоҳида режа асосида 32. Умумтаълим мактаблари битирувчилари билан «Офицерлик мардлар касби!» шиори остида олий ҳарбий таълим муассасаларига йўналтирилган тарғибот тадбирларини ташкил этиш. 1. Тадбирларнинг режа-жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. ҳар йил январь ойида Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати 2. Тарғибот материалларини тайёрлаш. мунтазам равишда 3. Тадбирларни ўтказиш. алоҳида режа асосида 33. Ёшларга тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, ёт ғоялар, жиноятчиликка қарши курашишни ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этувчи бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиш этиш ва уларнинг муҳокамасини ўтказиш. 1. Бадиий ва ҳужжатли фильмлар рўйхатини шакллантириш. 2023 йил июль Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ёшлар ишлари агентлиги, Кинематография агентлиги 2. Ҳарбий қисмларга ташриф буюрган ёшлар учун фильмлар намойишини ташкил этиш. алоҳида режа асосида VI. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари таҳлили 34. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» ижросининг тизимли мониторингини юритиш. 1. «Йўл харитаси»да белгиланган тадбирлар ўз вақтида ижро этилишини тизимли мониторинг қилиб бориш. 3. Мониторинг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ҳисобот киритиб бориш. ҳар чоракда Мудофаа вазирлиги 35. Республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича олиб борилаётган ишларни ёритиш. 1. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича ўтказилаётган тадбирлар юзасидан ахборот материалларини тайёрлаш. 2. Тайёрланган материалларни оммавий ахборот воситалари, республика ва маҳаллий телевидение каналлари, шунингдек, интернет тармоқларида ёритиш (эълон қилиш). мунтазам равишда Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси 36. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларининг натижадорлигини таҳлил қилиш. 1. Ёшлар фикрларни ўрганишга қаратилган ҳудудлар кесимида тадқиқотлар ўтказиш. ҳар чоракда Мудофаа вазирлиги 2. Тадқиқотлар натижасига мувофиқ дастурларга қўшимчалар киритиш. ҳар йил 5 январь
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 июндаги 267-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 23 февралдаги 140-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида» 2020 йил 23 мартдаги 179-сон қарорига илованинг 9-банди .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида» 2021 йил 20 майдаги 320-сон қарорига 1-илованинг 12-банди .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 480-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 29 июнь,
267-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
KONSEPSIYASI
“YOʻL XARITASI”
ROʻYXATI
Yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash ishlari samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalashga doir ishlar samaradorligini yangi bosqichga olib chiqish, mazkur yoʻnalishda davlat va nodavlat tashkilotlari hamda fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari faolligini yanada oshirish, yoshlar ongiga vatanparvarlik, mardlik tuygʻularini singdirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
2023 — 2027-yillarda yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash ishlari samaradorligini oshirish konsepsiyasi (keyingi oʻrinlarda — Konsepsiya) 1-ilovaga muvofiq;
2023 — 2027-yillarda yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash ishlari samaradorligini oshirish konsepsiyasini amalga oshirish boʻyicha “yoʻl xaritasi” (keyingi oʻrinlarda — “yoʻl xaritasi) 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Belgilab qoʻyilsinki:
“yoʻl xaritasi”da masʼul ijrochi sifatida belgilangan vazirlik va idoralarning birinchi rahbarlari tegishli topshiriqlarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi uchun shaxsan javobgar hisoblanadi;
“yoʻl xaritasi”ning masʼul ijrochilari tegishli chora-tadbirlar boʻyicha amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligiga har chorak yakunida hisobot taqdim etadi;
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi Konsepsiya va “yoʻl xaritasi” ijrosini nazorat qilish uchun masʼul hisoblanadi, belgilangan topshiriqlarning masʼul ijrochilar tomonidan amalga oshirilishi ustidan monitoring yuritadi, amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Xavfsizlik kengashiga har chorakda umumlashtirilgan hisobot taqdim etadi;
masʼul ijrochilar har yili 20-yanvarga qadar faoliyatining oʻziga xos xususiyatlarini inobatga olgan holda, yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash boʻyicha “yoʻl xaritalari”ning ishlab chiqilishi va amalga oshirilishini taʼminlaydi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi Mudofaa vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda uch oy muddatda umumtaʼlim maktablarida chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlik fani oʻqitilishini yangi bosqichga olib chiqish boʻyicha 2023 — 2027-yillarga moʻljallangan chora-tadbirlar dasturini ishlab chiqsin va tasdiqlasin.
4. Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi hamda Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi bilan birgalikda yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash boʻyicha oʻtkaziladigan tadbirlar ommaviy axborot vositalari, shu jumladan, Internet jahon axborot tarmogʻi orqali keng yoritilishini taʼminlasin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi mudofaa vaziri B.N. Kurbanov hamda Oʻzbekiston Respublikasi yoshlar siyosati va sport vaziri A.I. Ikramov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 29-iyundagi 267-son qaroriga 1-ILOVA
2023 — 2027-yillarda yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash ishlari samaradorligini oshirish
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Bugungi globallashuv va keskin raqobat davrida, dunyoning turli burchaklarida, jumladan, mintaqamizda yuz berayotgan qurolli mojarolar va qarama-qarshiliklar, yangi tahdid va xatarlar oldimizga kechiktirib boʻlmaydigan dolzarb vazifalarni qoʻymoqda.
Aynan shunday sharoitda mamlakatimiz yoshlarini vatanparvarlik, shu jumladan, harbiy-vatanparvarlik, yuksak maʼnaviy-axloqiy qadriyatlar ruhida tarbiyalash, ularning ongiga tinchlik va totuvlikni koʻz qorachigʻidek asrab-avaylash zarurligini chuqur singdirish, “Xalq va armiya — bir tanu, bir jondir!” degan ezgu gʻoya asosida yoshlar tarbiyasiga masʼul vazirlik va idoralarning kuch va imkoniyatlarini bir gʻoya, bir maqsad asosida birlashtirish talab etilmoqda.
2. 2023 — 2027-yillarda yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash konsepsiyasi (keyingi oʻrinlarda — Konsepsiya) Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi , Oʻzbekiston Respublikasining “Yoshlarga oid davlat siyosati toʻgʻrisida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmon va qarorlari, Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati qarorlari asosida ishlab chiqilgan hamda sohaga oid dasturlar va kompleks chora-tadbirlarni ishlab chiqish uchun asos boʻladi.
3. Har qanday ogʻir va murakkab vaziyatda Vatanimizni koʻz qorachigʻidek asrash, uning shuhratini dunyoga tarannum etish bilan bogʻliq eng muhim tushunchalarni, hayotiy va professional koʻnikmalarni ilm-maʼrifat, shuningdek, milliy qadriyatlar asosida yoshlarning qalbi va ongiga ilk bolalik davridan boshlab singdirib borish orqali vatanparvar, sadoqatli hamda shijoatli yoshlarni kamol toptirish Konsepsiyaning asosiy mohiyatini tashkil etadi.
4. Yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash “Vatan — ulugʻ, burch — muqaddas!” konseptual gʻoya ostida tashkil etilib, unda yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash, har tomonlama rivojlantirish, qatʼiy fikr va eʼtiqodga ega shaxsni shakllantirish asosiy vazifa etib belgilanadi.
Mazkur gʻoyaning asosiy mazmun va mohiyati oʻsib kelayotgan avlodda buyuk tariximiz, azaliy qadriyatlarimizga hurmat va ehtirom bilan munosabatda boʻlish, milliy ruh va gʻururni yuksaltirish, bebaho boylik — tinchlik va osoyishtalikni asrash va himoya qilish zarurligi kabi fazilatlarni shakllantirish, zarurat boʻlganda, mamlakat suverenitetini himoya qilishga tayyor turish ruhida tarbiyalashdan iborat.
2-bob. Konsepsiyaning maqsadi va asosiy vazifalari
5. Yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalashning maqsadi yoshlarda jamiyatning turli tarmoqlari, ayniqsa, harbiy soha bilan bogʻliq boʻlgan davlat xizmati turlarida faollik koʻrsatish, Konstitutsiya va harbiy burchga sadoqatli boʻlish, ularda oʻz yurti va xalqining taqdiri uchun yuksak masʼuliyat hamda javobgarlik kabi muhim xususiyatlarni mustahkamlashdan iborat.
6. Quyidagilar yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalashning asosiy vazifalari hisoblanadi:
yoshlarning harbiy-vatanparvarlik tuygʻulari, maʼnaviy sifatlari va intellektual salohiyatini rivojlantirishga qaratilgan tarbiyaning yagona tizimini yaratish;
yoshlarni milliy gʻoya va Vatanga sadoqat ruhida tarbiyalash, ularning ongu-shuuriga Vatan himoyasi sharafli va muqaddas burch ekanligini chuqur singdirish;
buyuk tariximiz, ulugʻ ajdodlarimizning boy maʼnaviy merosi, Jaloliddin Manguberdi, Amir Temur, Zahiriddin Muhammad Bobur kabi sarkardalarning jahon sivilizatsiyasi hamda harbiy sanʼat rivojiga qoʻshgan hissalarini yoshlar oʻrtasida keng targʻib etish;
Vatan ozodligi va mustaqilligi yoʻlida jon fido qilgan yurtdoshlarimiz koʻrsatgan vatanparvarlik va qahramonlik, ulardagi sadoqat, fidoyilik, matonat hamda jasorat kabi xislatlarni, shuningdek, yurt, oila, ota-ona va farzandlar himoyasi xalq va ajdodlar xotirasi oldida muqaddas burch ekanini yoshlar ongiga singdirish;
yoshlarda yon-atrofimiz va jahonda roʻy berayotgan siyosiy-ijtimoiy jarayonlarga milliy manfaatlarimizdan kelib chiqqan holda yondashish koʻnikmalarini, ommaviy axborot vositalari, shu jumladan, Internet jahon axborot tarmogʻi orqali tarqatilayotgan gʻarazli axborotlar, odob-axloqni yemiruvchi illatlar, yoshlarni zalolatga boshlovchi buzgʻunchi gʻoyalarga qarshi sogʻlom dunyoqarashni shakllantirish;
hududlarda turkum harbiy-vatanparvarlik tadbirlari hamda “Jasorat maktabi” nomli harbiy-vatanparvarlik oʻquv yigʻinlarini oʻtkazish orqali yoshlar ongida milliy armiyamizga boʻlgan ishonch va hurmatni yanada oshirish, harbiy xizmatni oʻtash Oʻzbekiston fuqarosining muqaddas burchi ekanligi haqidagi tushunchalarni mustahkamlash;
umumtaʼlim maktablarida chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlik fani oʻqitilishining sifatini oshirish, oʻquv-moddiy bazani mustahkamlashga asosiy eʼtibor qaratish hamda shu orqali oʻquvchi yoshlarda harbiy xizmat, uni oʻtashning huquqiy asoslariga oid bilimlar va boshlangʻich harbiy tayyorgarlik darajasini oshirish;
Oʻzbekiston manfaatlarini nafaqat harbiy sohada, balki hayotning barcha jabhalarida himoya qilishga tayyor turish, yurt uchun fidoyi boʻlish — bu bugungi kun talabi ekanini hayotiy misollar va taʼsirchan vositalar orqali yoshlar ommasiga keng yetkazish;
yoshlarda ajdodlarimiz va ota-bobolarimizning Vatanni himoya qilishga oid anʼana va qadriyatlariga sadoqatli boʻlish xususiyatlarini shakllantirish;
Vatanni himoya qilish, uni asrash toʻgʻrisidagi zamonaviy tushunchalarni, dunyoqarashni, mazkur masala boʻyicha shaxsiy eʼtiqodni shakllantirish va mustahkamlab borish, yoshlarni harbiy xizmatga tayyorlash, ularning maʼnaviy-ruhiy tayyorgarliklarini oshirishga yordam beruvchi taʼlim-tarbiyaviy tadbirlarni tashkil etish.
3-bob. Yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash tizimi va uning asosiy prinsiplari
7. Yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash — bu millati, tili va kasbidan qatʼi nazar, yoshlarda Vatanga sadoqat tuygʻusini shakllantirish, ularni oʻz fuqarolik burchi va konstitutsion majburiyatlarini bajarishga, jamiyat va davlat manfaatlarini himoya qilishga qodir shaxslar etib tarbiyalashga yoʻnaltirilgan davlat organlari, jamoat birlashmalari va boshqa tashkilotlarning koʻp bosqichli, tizimli, maqsadli va muvofiqlashtirilgan faoliyatidir.
8. Yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash tizimi uzluksiz jarayon boʻlib, u bir-biriga bogʻliq siyosiy-huquqiy, ijtimoiy-iqtisodiy, gʻoyaviy-mafkuraviy, madaniy-maʼrifiy tadbirlar majmuasidan iborat.
9. Yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash ishlari Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi va qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmon va qarorlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari, Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarining (keyingi oʻrinlarda — Qurolli Kuchlar) umumharbiy nizomlari hamda boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.
10. Yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash tizimi quyidagilardan iborat:
taʼlim-tarbiya jarayonida ijtimoiy-maʼnaviy ahamiyatga molik qadriyatlarni, Vatanga muhabbat va sadoqat ruhini shakllantirish va rivojlantirishga qaratilgan ishlarni amalga oshiradigan maktabgacha taʼlim, umumiy oʻrta taʼlim, kasb-hunar taʼlimi va oliy taʼlim muassasalari;
ommaviy va harbiy-vatanparvarlik ishlarini amalga oshiradigan davlat va nodavlat notijorat tashkilotlari, shuningdek, boshqa tashkilotlar.
11. Quyidagilar yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalashning asosiy prinsiplari hisoblanadi:
ilmiylik;
tarixiylik;
aniqlik va tezkorlik;
muntazamlilik;
faollik;
taʼlim va tarbiya ishlarining uygʻunligi;
tarbiya jarayonining izchilligi;
harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash sohasida erishilgan ijobiy natija va yutuqlarga tayanish.
4-bob. Yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalashning obyektlari va subyektlari, usul va shakllari
12. Qurolli Kuchlar tarkibiga kiruvchi vazirlik va idoralar, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar, Maktabgacha va maktab taʼlimi, Madaniyat, Kambagʻallikni qisqartish va bandlik vazirliklari, Yoshlar ishlari agentligi, Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Yozuvchilar uyushmasi, Respublika “Nuroniy” jamgʻarmasi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Oʻzbekiston mudofaasiga koʻmaklashuvchi “Vatanparvar” tashkiloti, harbiy-maʼmuriy sektorlar yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash ishlarining asosiy subyektlari hisoblanadi.
13. Maktabgacha taʼlim tashkilotlari tarbiyalanuvchilari, taʼlim muassasalari oʻquvchi va talaba yoshlari, mahallalardagi uyushmagan, profilaktik hisobda turuvchi hamda tarbiyasi ogʻir yoshlar, Mehribonlik uylari tarbiyalanuvchilari, Qurolli Kuchlar safida xizmat oʻtayotgan yosh harbiy xizmatchilar (xodimlar) harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash ishlarining asosiy obyektlari hisoblanadi.
14. Yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash usullari yoshlarda zarur hayotiy bilim, koʻnikma, mahorat va mustahkam irodani, yuksak maʼnaviy-axloqiy fazilatlarni shakllantirishga qaratilgan, ularning ongi, ruhiyati va faoliyatiga taʼsir koʻrsatadigan omillardan iborat.
Quyidagilar yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalashning usullari hisoblanadi:
ishontirish;
mashq qildirish va mustaqil ishlash;
kuzatish;
ragʻbatlantirish;
oʻrnak koʻrsatish va shaxsiy namuna.
15. Yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash turli shakllarda, jumladan, ilmiy-amaliy anjumanlar, savol-javob kechalari, kitobxonlik, oʻyinlar, mashhur kishilar bilan uchrashuvlar tarzida va boshqa shakllarda tashkil etiladi. Ular maʼnaviy-maʼrifiy ishlarning rang-barangligini taʼminlaydi, pirovard natijada jamiyatda sogʻlom ijtimoiy-maʼnaviy muhitni shakllantirishga xizmat qiladi.
Bunda quyidagi shakllar ustuvor ahamiyatga ega boʻladi:
maʼruza oʻqish, savol-javob kechalari, yakka va jamoaviy suhbatlar;
boy hayotiy tajribaga ega boʻlgan harbiy xizmatchi va faxriylar, ilm-fan, madaniyat va sport sohalarida, turli musobaqa va tanlovlarda gʻolib boʻlgan shaxslar bilan uchrashuvlar;
ilmiy-nazariy va amaliy konferensiyalar, seminar-treninglar, muayyan mavzuga bagʻishlangan kechalar, bahs-munozaralar, viktorinalar, davra suhbatlari;
toʻplangan ilgʻor tajribalarni oʻrganish va ommalashtirish;
jamoatchilik fikri va harbiy jamoalardagi maʼnaviy-ruhiy muhitni oʻrganish;
telekoʻrsatuv va radioeshittirishlar, film va multfilmlar, badiiy va musiqiy asarlar, askar qoʻshiqlari, ommaviy axborot vositalari, veb-saytlar va elektron oʻyinlar va boshqa texnik vositalardan foydalanish;
urush va mehnat faxriylari, jangovar harakatlar qatnashchilari, davlat va nodavlat notijorat tashkilotlari vakillari bilan uchrashuvlar tashkil etish;
harbiy xizmatga chaqiriluvchilar kuni, mardlik saboqlarini oʻtkazish va ekskursiyalar uyushtirish.
5-bob. Konsepsiyani amalga oshirishning bosqichlari
16. Konsepsiyada belgilangan tadbirlar quyidagi besh bosqichda amalga oshiriladi:
a) birinchi bosqich (3 — 7 yosh) — shu yoshdagi bolalarga xos xususiyatlar, jumladan, ilk oʻz tuygʻularini, xatti-harakatini boshqarish koʻnikmalari, shaxsiy fazilatlari asoslari, ijtimoiy motivlar va milliy anʼanalarga qiziqishlarining paydo boʻlishi, oʻzini namoyon etish hamda muvaffaqiyatga erishish kabi ehtiyojlarini inobatga olib, maktabgacha taʼlim tashkilotlarida oʻtkaziladi.
Mazkur bosqichda bolalar bilan milliy gʻurur, mehnatsevarlik, Vatanga muhabbat va uni himoya qilish, davlat ramzlari, buyuk ajdodlarimiz, tarixiy obidalarimizga hurmat, oʻzaro yordam, mehribonlik kabi olijanob fazilatlarni shakllantirishga qaratilgan sheʼr, ertak, kuy va qoʻshiqlarni, sport va milliy oʻyinlarni oʻrgatish, teatrlashtirilgan sahna tomoshalarini namoyish etishni oʻzida mujassam etgan tadbirlar oʻtkaziladi;
b) ikkinchi bosqich (7 — 10 yosh) — tadbirlar umumtaʼlim va ixtisoslashtirilgan taʼlim tashkilotlarining kichik sinflarida, shuningdek, ushbu toifadagi yoshlarning yosh xususiyatlarini inobatga olgan holda mahallalarda oʻtkaziladi.
Ushbu bosqichda faxrlanish hamda Vatan va davlat ramzlariga muhabbat, yoshi kattalarga hurmat va izzat bilan munosabatda boʻlish hamda milliy odat va anʼanalarni qadrlash tuygʻularini singdirish, Oʻzbekiston Respublikasiga daxldorlikdan faxrlanish hissini rivojlantirish boʻyicha kompleks tadbirlar oʻtkaziladi;
v) uchinchi bosqich (11 — 17 yosh) — tadbirlar umumtaʼlim va ixtisoslashtirilgan taʼlim tashkilotlarining katta sinflarida, shuningdek, ushbu toifadagi yoshlarning yosh xususiyatlarini inobatga olgan holda mahallalarda oʻtkaziladi.
Ushbu bosqichda asosiy eʼtibor yoshlarda harbiy xizmatga boʻlgan qiziqishni, Qurolli Kuchlarimiz bilan faxrlanish tuygʻusini oshirish, jismoniy qobiliyatlarni rivojlantirish, ularni jismonan sogʻlom, maʼnan yetuk, keng dunyoqarashli, mustaqil fikr yuritadigan barkamol inson sifatida tarbiyalash, shuningdek, yoshlarni “Vatan tayanchi” bolalar-oʻsmirlar harbiy-vatanparvarlik harakati faoliyatiga keng jalb etishga qaratiladi;
g) toʻrtinchi bosqich (18 — 21 yosh) — oliy taʼlim muassasalarining talabalari, uyushmagan yoshlar, muddatli harbiy xizmatchilar, kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga yangi chaqirilgan harbiy xizmatchilar, oliy harbiy taʼlim muassasalarining kursantlari, shuningdek, mehnat jamoalarida faoliyat olib borayotgan yoshlarni qamrab oladi.
Ushbu bosqichda asosiy eʼtibor yoshlarning jismoniy va maʼnaviy qobiliyati, yetakchilik koʻnikmalari va intellektual salohiyati, umumiy va professional malakasini oshirish, ularni oʻz ustida muntazam ishlash, sogʻlom hayot kechirishga undash va shunga erishishga qaratiladi.
Muddatli harbiy xizmatchilar, kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga yangi chaqirilgan oddiy askarlar hamda oliy harbiy taʼlim muassasalari kursantlari ishtirokidagi tadbirlar Qurolli Kuchlar tarkibiga kiruvchi vazirliklar va idoralarning reja va dasturlari asosida amalga oshiriladi;
d) beshinchi bosqich (22 — 30 yosh) — tadbirlar mahallalardagi uyushmagan yoshlar, mehnat jamoalarida faoliyat olib borayotgan yoshlar, shuningdek, shartnoma boʻyicha yosh oddiy askarlar, serjantlar va ofitserlar tarkibini qamrab oladi.
Yakuniy bosqichda asosiy eʼtibor yuqori darajadagi ijtimoiy faollik, fuqarolik masʼuliyati, maʼnaviyatni oshirishga, ijobiy qadriyat va xislatlarga ega hamda ularni mamlakat manfaatlari, davlatni mustahkamlash, uning hayotiy muhim ehtiyojlari va barqaror rivojlanishini taʼminlash yoʻlidagi yaratuvchanlik jarayonida namoyon eta oladigan fuqarolarni shakllantirishga qaratiladi.
Yosh harbiy xizmatchilar bilan tadbirlar Qurolli Kuchlar tarkibiga kiruvchi vazirlik va idoralarning reja va dasturlari asosida amalga oshiriladi.
6-bob. Konsepsiyani amalga oshirishning asosiy yoʻnalishlari va ijrochilarning vazifalari
17. Konsepsiyada belgilangan vazifalar ijrosi, uni amalga oshirish samaradorligi Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi tomonidan doimiy ravishda monitoring qilib boriladi hamda ushbu yoʻnalishda Qurolli Kuchlar tarkibiga kiruvchi vazirlik va idoralar, yoshlar tarbiyasiga aloqador boʻlgan davlat va jamoat, nodavlat notijorat tashkilotlari, harbiy-maʼmuriy sektorlar faoliyati muvofiqlashtirib boriladi.
18. Konsepsiyani amalga oshirishning asosiy yoʻnalishlari quyidagilardan iborat:
a) yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash boʻyicha tadbirlar:
buyuk sarkardalarimizning jasorati, ulugʻ ajdodlarimizning boy maʼnaviy merosi, yaqin va uzoq oʻtmishda xalqimiz koʻrsatgan matonat va fidoyilik, yangi Oʻzbekistonimiz va milliy armiyamizdagi izchil islohotlarni yoshlarning keng qatlamlariga yetkazish maqsadida mahallalarda maʼnaviy-maʼrifiy tayyorgarlik mashgʻulotlari;
davlat bayramlari arafasida yoshlarda jasurlik, mardlik, faxr va iftixor tuygʻularini oshirishga yoʻnaltirilgan “Mardlik va jasorat”, “Tinchlik”, “Mustaqillik” darslari;
“Jizzax tajribasi” asosida harbiy qismlar bazasida yoshlar uchun oʻquv yigʻinlari;
“Mard askar — yoshlarga namuna” shiori ostida harbiy texnika va qurol-aslahalar namoyishi, harbiy xizmatchilarning qoʻl jangi boʻyicha, harbiy orkestr va badiiy havaskorlik jamoalarining koʻrgazmali chiqishlari, shuningdek, Oʻzbekiston mudofaasiga koʻmaklashuvchi “Vatanparvar” tashkilotining oʻquv kurslari hamda sport seksiya va toʻgaraklarining koʻrgazmali namoyishlari;
yoshlarda vatanparvarlik, yurt tinchligi va taraqqiyotiga daxldorlik tuygʻularini yuksaltirish maqsadida “Vatan muqaddas, uni himoya qilish sharafli burchdir!” shiori ostida uchrashuv va suhbatlar;
yozgi dam olish oromgohlarida “Vatanparvar” karvonlarini va oʻquvchi yoshlar bilan “Men albatta harbiy boʻlaman!” mashgʻulotlari;
umumtaʼlim maktablarining 10-11 sinf oʻquvchilari va mahallalardagi uyushmagan yoshlar oʻrtasida oʻtkaziladigan hududlar kesimidagi harbiy-sport musobaqalari;
b) yoshlarni maʼnaviy tarbiyalash boʻyicha tadbirlar:
yoshlarning keng qatlamlarini jalb etgan holda jamiyatga yot boʻlgan gʻoyalar, axloqiy buzuqlik va salbiy illatlarga qarshi immunitetni mustahkamlash maqsadida “Har bir yoshning qalbi va ongi uchun kurashamiz!” shiori ostidagi maʼnaviyat festivallari;
yoshlarning maʼnaviy savodxonligini oshirish hamda mafkuraviy immunitetini mustahkamlash maqsadida oʻtkaziladigan maʼnaviyat soatlari;
yoshlarda vatanparvarlik (harbiy-vatanparvarlik) hissini oshirish maqsadida mahallalarda badiiy va hujjatli filmlarning namoyishi va muhokamasi;
tuman (shahar)lar va chegaraoldi hududlarda, istirohat bogʻlarida yoshlar uchun harbiy orkestr va ansambl jamoalari, badiiy havaskorlik jamoalari ishtirokida yoshlar uchun maʼnaviyat karvonlari;
yoshlar, Qurolli Kuchlar faxriylari va harbiy xizmatchilar ishtirokida “Uch avlod uchrashuvi”, “Eʼzoz va ehtirom” maʼnaviy-maʼrifiy tadbirlar;
v) yoshlarni axloqiy tarbiyalash va ularni sportga jalb etish boʻyicha tadbirlar:
yoshlarni yot, radikal gʻoyalar taʼsiridan himoya qilish, ularda mafkuraviy immunitetni mustahkamlash maqsadida tegishli mutaxassislarni jalb qilgan holda “Jaholatga qarshi maʼrifat” gʻoyasi ostidagi davra suhbatlari va uchrashuvlar;
harbiy qismlardagi yoshlar uchun “Quvnoqlar va zukkolar” tanlovi hamda badiiy havaskorlik jamoalarining konsert dasturlari va sahna chiqishlari;
yoshlar maʼnaviyatini yuksaltirish va ularning boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etish boʻyicha “5 ta muhim tashabbus” doirasidagi tadbirlar;
yoshlarning “Gʻalaba bogʻi” yodgorlik majmuasi, “Shon-sharaf” davlat muzeyi, Qurolli Kuchlar Davlat muzeyi hamda viloyatlarda, harbiy okrug, harbiy qism va muassasalarda faoliyat yuritayotgan muzeylar, “Vatanparvarlar” bogʻlariga tashriflari;
yoshlar oʻrtasida Qurolli Kuchlar tarkibiga kiruvchi vazirlik va idoralar va harbiy-maʼmuriy sektorlar rahbarlarining sovrini uchun sport musobaqalari;
milliy meros va qadriyatlarimiz, urf-odatlarimizni yoshlar oʻrtasida keng targʻib etish maqsadida milliy oʻyinlar (arqon tortish, milliy kurash, tosh koʻtarish, yelkada kurash va boshqalar) boʻyicha musobaqalar;
g) yoshlar oʻrtasida jinoyatchilik va huquqbuzarliklarning oldini olish, ularning huquqiy madaniyatini va huquqiy savodxonligini oshirish boʻyicha profilaktik tadbirlar:
yoshlar va tegishli mutaxassislarni jalb etgan holda oʻtkaziladigan “Biz giyohvandlikka qarshimiz!” umumiy shiori ostidagi profilaktika tadbirlari;
huquqni muhofaza qiluvchi organlar xodimlari ishtirokida yoshlar bilan “Odam savdosi — davr muammosi” mavzusida davra suhbatlari;
tegishli idora va tashkilotlar xodimlarini taklif etgan holda yoshlar ishtirokida “Korrupsiya — taraqqiyot kushandasi” mavzusida korrupsiyaning oldini olishga qaratilgan tadbirlar;
yoshlar oʻrtasida sogʻlom turmush tarzini targʻib qilish maqsadida tegishli vazirlik va idoralar bilan “Sogʻlom hayot uchun!” shiori ostida uzoq masofalarga yurish va yugurish marafonlarini tashkil etish va boshqalar.
19. Jamiyatning fikriga taʼsir koʻrsatadigan tez oʻzgaruvchan ijtimoiy jarayonlarni eʼtiborga olib, tegishli vazirlik va idoralar tomonidan doimiy ravishda yoshlar oʻrtasida ijtimoiy soʻrovlar oʻtkazilib, ularning natijalari boʻyicha yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash tadbirlarini rejalashtirishga tegishli oʻzgartirishlar kiritiladi.
20. Konsepsiyada belgilangan vazifalarni samarali amalga oshirish maqsadida vazirlik va idoralar tomonidan quyidagi asosiy vazifalar amalga oshiriladi:
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, Milliy gvardiya — yoshlar siyosatiga doir davlat dasturlarini amalga oshirish doirasida yoshlar bilan harbiy-vatanparvarlik, madaniy-hordiq, maʼnaviy-maʼrifiy va ommaviy-sport tadbirlarini, shuningdek, huquqbuzarliklar profilaktikasi qaratilgan targʻibot-tashviqot, huquqiy madaniyat va huquqiy ongni oshirishga qaratilgan tadbirlarni tashkil etish va oʻtkazish;
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi — oliy taʼlim muassasalarida harbiy-vatanparvarlik tadbirlari samarali oʻtkazilishini hamda ushbu tadbirlarda barcha talabalarning toʻliq qamrab olinishini taʼminlash;
Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi — maktabgacha taʼlim tashkilotlari tarbiyalanuvchilari, umumtaʼlim maktablari va ixtisoslashtirilgan taʼlim tashkilotlari oʻquvchilarining yoshini inobatga olgan holda, harbiy-vatanparvarlik tadbirlari tashkil etilishi va samarali oʻtkazilishini hamda ushbu tadbirlarda barcha tarbiyalanuvchi va oʻquvchilarning toʻliq qamrab olinishini taʼminlash;
Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi — buyuk ajdodlar va allomalar hayoti va faoliyati, milliy gʻurur va harbiy-vatanparvarlik tuygʻularini shakllantirishga qaratilgan spektakllar, sahna koʻrinishlari, jangovar musiqa asarlarini yaratish, yoshlar uchun madaniy-koʻngilochar tadbirlarni oʻtkazish, tarixiy qadamjolarga ekskursiyalarni uyushtirish;
Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi — Qurolli Kuchlar tarkibiga kiruvchi vazirlik va idoralar tomonidan yoshlarni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash, ular bilan oʻtkaziladigan maʼnaviy-maʼrifiy, harbiy-vatanparvarlik, madaniy-hordiq, ommaviy sport tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazilishida har tomonlama yordam koʻrsatish hamda yoshlarni Vatanga sadoqat, milliy va umuminsoniy qadriyatlarga hurmat ruhida tarbiyalash, ular oʻrtasida sogʻlom turmush tarziga rioya etish, boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etishga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshirish;
Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi — yoshlarni kasbga tayyorlash (oʻqitish), bandligiga koʻmaklashish, shu jumladan, Qurolli Kuchlar safida muddatli harbiy xizmatni oʻtagan yoshlarning bandligini taʼminlash borasida maqsadli kompleks chora-tadbirlarni amalga oshirish;
Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi — islom dinining asl mazmun-mohiyatini yetkazish, diniy bagʻrikenglik gʻoyalarini targʻib qilish hamda yot, radikal gʻoyalarga qarshi tanqidiy qarash va mafkuraviy immunitetni kuchaytirishga qaratilgan uchrashuvlar oʻtkazish;
Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi — yoshlarni oilaviy hayotga tayyorlash, ular oʻrtasida oilaviy qadriyatlarni mustahkamlashga qaratilgan axloqiy meʼyorlarni keng targʻib etish, oilalarda sogʻlom maʼnaviy-axloqiy muhitni taʼminlash boʻyicha maqsadli chora-tadbirlarni amalga oshirish;
Harbiy-maʼmuriy sektorlar — hududlarning oʻziga xos xususiyatlarini inobatga olgan holda, yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash borasida kompleks tadbirlarni tashkil etish hamda samarali oʻtkazish maqsadida joylardagi oʻz oʻzini boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish.
21. Konsepsiyada belgilangan vazifalarni samarali amalga oshirish maqsadida nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan quyidagi asosiy vazifalar amalga oshiriladi:
Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi — harbiy qism va muassasalardagi Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi boshlangʻich tashkilotlarining samarali faoliyatini taʼminlash, tashabbuskor, shiddatli, mustaqil fikrlaydigan, qatʼiy hayotiy pozitsiya, keng dunyoqarash va chuqur bilimlarga ega, butun kuch, bilim va salohiyatini xalq manfaati yoʻlida ishlatishga, mamlakat kelajagi uchun javobgarlikni zimmasiga olishga qodir yoshlarning safini kengaytirishga koʻmaklashish;
Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi — yoshlarimiz ongiga salbiy taʼsir koʻrsatib, ularni gʻoyaviy jihatdan qaram qilishga qaratilgan harakatlarga qarshi samarali kurash olib borish hamda irodali, fidoyi, vatanparvar, mustaqil fikrlovchi yosh avlodni tarbiyalash boʻyicha amaliy chora-tadbirlar dasturlarini ishlab chiqish va amalga oshirishga koʻmaklashish;
Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi — yoshlarga mumtoz va zamonaviy adabiyotimiz mazmun-mohiyatini tushuntirish, kitobxonlik madaniyatini oshirish hamda vatanparvarlik, mardlik, faxr va iftixor tuygʻularini mustahkamlashga qaratilgan ijodiy uchrashuvlar oʻtkazish, vatanparvarlikka oid toʻplamlar yaratish va ularni keng targʻib qilish;
Oʻzbekiston mudofaasiga koʻmaklashuvchi “Vatanparvar” tashkiloti — yoshlarni mehnatga va Vatanni himoya qilishga tayyorlash, yoshlarni barkamol shaxs boʻlib voyaga yetkazishda tegishli davlat va jamoat tashkilotlariga yordam koʻrsatish, ularni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash, kasbga oʻqitish va sportga boʻlgan qiziqishini qoʻllab-quvvatlash, yoshlar oʻrtasida sportning texnik va amaliy turlarini keng ommalashtirishga amaliy yordam koʻrsatish;
Oʻzbekiston faxriylarining ijtimoiy faoliyatini qoʻllab-quvvatlash “Nuroniy” jamgʻarmasi — yoshlar, birinchi navbatda, tarbiyasi ogʻir va muammoli yoshlarni tarbiyalashda “Bir nuroniy oʻn yoshga masʼul” tamoyili asosida keksalar va faxriylarning faolligini oshirish hamda ularning bilimi, boy hayotiy tajribasidan yoshlar maʼnaviyatini yuksaltirish, ularda vatanparvarlik ruhini mustahkamlashda samarali foydalanish, yoshlarni jamiyat uchun foydali insonlar boʻlib yetishishlariga koʻmaklashish.
7-bob. Yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash ishlari tahlili va kutilayotgan natija
22. Mazkur Konsepsiya “Vatan — ulugʻ, burch — muqaddas!” gʻoyasi asosida yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash borasida amalga oshirilayotgan ishlarni mazmunan yangi bosqichga koʻtarishda muhim rol oʻynaydi.
Jumladan:
harbiy xizmat nufuzi hamda milliy Qurolli Kuchlarimiz bilan faxrlanish va ularning salohiyatiga ishonch hissini shakllantirish, yoshlarning harbiy kasbni tanlashga boʻlgan qiziqishini oshirish imkonini beradi;
yoshlarda ijtimoiy ahamiyatga ega fuqarolik tuygʻusini shakllantirish, yetuklik, Vatanga muhabbat va burch, milliy anʼanalarga sodiqlik, tarixiy va madaniy qadriyatlarni saqlashga intilish kabi fazilatlarni rivojlantirishga xizmat qiladi;
har tomonlama rivojlangan, sodiq, vatanparvar, odil, mard va jasur yoshlarning tayyorlanishi taʼminlanadi;
yoshlarda radikal gʻoyalarga qarshi tura oladigan mafkuraviy immunitet shakllanadi va mustahkamlanadi;
maʼnaviy-axloqiy muhit va anʼanaviy oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash negizida mustahkam oila qurish fazilatlari rivojlanadi.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 29-iyundagi 267-son qaroriga 2-ILOVA
2023 — 2027-yillarda yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash ishlari samaradorligini oshirish konsepsiyasini amalga oshirish boʻyicha
T/r Chora-tadbir nomi Amalga oshirish mexanizmi Bajarish muddati Masʼul ijrochilar I. Konsepsiyaning maqsadi va asosiy vazifalariga erishish boʻyicha tashkiliy tadbirlar 1. Tegishli vazirlik, idora va tashkilotlar mansabdor shaxslariga Konsepsiyaning mazmun-mohiyati, maqsad va vazifalarini yetkazish, uning ijrosini taʼminlash boʻyicha zarur chora-tadbirlarni amalga oshirish. 1. Vazirliklar va idoralarda Konsepsiyada belgilangan chora-tadbirlar ijrosini tashkil etish boʻyicha yigʻilishlar oʻtkazish va masʼul shaxslarga vazifalarni belgilash. 2023-yil iyul Mudofaa vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, manfaatdor vazirlik va idoralar, harbiy-maʼmuriy sektorlar rahbarlari 2. Hududlarda Konsepsiyaning mohiyatini yetkazishga bagʻishlangan oʻquv seminarlarini tashkil etish. reja asosida 3. Konsepsiyaning ijrosi boʻyicha tizimli monitoring olib borish. muntazam ravishda 2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahri va viloyatlarda yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash masalalari hamda Konsepsiya ijrosini taʼminlash yuzasidan harbiy-maʼmuriy sektor aʼzolari bilan kengaytirilgan yigʻilishlarni oʻtkazish. 1. Hududlarning oʻz xos xususiyatlarini inobatga olgan holda, yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalashni tashkil etish boʻyicha “yoʻl xaritalari”ni ishlab chiqish, qabul qilish va harbiy-maʼmuriy sektor yigʻilishida koʻrib chiqish. har yil yanvar oyida Harbiy-maʼmuriy sektorlar rahbarlari 2. Qabul qilingan “yoʻl xaritalari”da belgilangan vazifalar ijrosi boʻyicha hisobotlarni hamda ushbu yoʻnalish faoliyatini takomillashtirish boʻyicha takliflarni tayyorlash va Mudofaa vazirligiga taqdim qilish. har chorakda 3. Mahallalarda yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash ishlarini muvofiqlashtirish va monitoringini yuritish ishlarini samarali tashkil etish. 1. Yoshlar siyosati va sport vazirligining hududiy boshqarmalari negizida yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash ishlarini muvofiqlashtirish va monitoringini yuritish boʻyicha shtablar faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 2023-yil iyul Harbiy-maʼmuriy sektorlar rahbarlari 2. Shtab yigʻilishlarida ishtirok etish hamda masʼul shaxslar hisobotlarini eshitib borish. doimiy ravishda 3. Dastur ijrosi yuzasidan hudud kesimida tahliliy hisobotlarni tayyorlash va Mudofaa vazirligiga kiritish. har chorakda 4. Harbiy qism va muassasalarning mahallalarda targʻibot tadbirlarini olib boradigan boʻlinmalari (guruhlari) uchun oʻquv qoʻllanma, uslubiy tavsiyalar, targʻibot materiallarini (taqdimot va videorolik) tayyorlash va yoshlar yetakchilariga tarqatish. 1. Zarur targʻibot materiallarini tayyorlash. 2023-yil iyul Mudofaa vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi 2. Targʻibot materiallarini chop etish va belgilangan tartibda har bir mahallaning yoshlar yetakchilariga yetkazilishini taʼminlash. har yil aprel oyida 5. Har bir vazirlik va idora rahbarlari, ularning oʻrinbosarlari, viloyat, tuman va shahar hokimlari, sektor rahbarlari hamda oliy taʼlim muassasasi rektorlari oʻzlariga biriktirilgan eʼtiborga muhtoj yoshlar bilan ishlash tizimini takomillashtirish 1. Biriktirilgan yoshlar roʻyxatlariga aniqlik kiritish va ularning turmush tarzini oʻrganish. har yil yanvar oyida Yoshlar ishlari agentligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, harbiy-maʼmuriy sektorlar rahbarlari, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Aniqlangan maʼlumotlar asosida yoshlarga koʻmak berish boʻyicha “yoʻl xaritalari” ishlab chiqish va ijrosini taʼminlash. har yil fevral oyida 3. Biriktirilgan yoshlar bilan maqsadli profilaktik tadbirlarni amalga oshirish. muntazam 4. Amalga oshirilgan ishlar yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga hisobot kiritish. har chorak yakuni boʻyicha II. Yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash boʻyicha tadbirlar 6. Mahallalardagi yoshlar yetakchilarining yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash masalalari yuzasidan amaliy tajribalarini oshirish choralarini koʻrish. 1. Mahallalardagi yoshlar yetakchilarini yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalashga doir koʻrgazmali materiallar, targʻibot roliklari hamda uslubiy qoʻllanmalar bilan taʼminlash. 2023-yil avgust Mudofaa vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi 2. Harbiy okruglar (garnizon) miqyosida mahallalardagi yoshlar yetakchilari bilan oʻquv-uslubiy seminarlarni tashkil etish va oʻtkazish. har yil kamida ikki marotaba 7. Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining harbiy qism va muassasalardagi boshlangʻich tashkiloti faoliyatining samaradorligini oshirish. 1. Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining harbiy qism va muassasalardagi boshlangʻich tashkilotlarini koʻrgazmali materiallari, targʻibot roliklari hamda uslubiy qoʻllanmalar bilan taʼminlash. 2023-yil avgust Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Milliy gvardiya, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining Qurolli Kuchlar tizimidagi boshlangʻich tashkilotlar yetakchilari bilan forumini oʻtkazish. har yil kamida ikki marotaba 3. “Eng ilgʻor Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining harbiy qism va muassasalaridagi boshlangʻich tashkilot faoliyatini muvofiqlashtirish boʻlimi boshligʻi” tanlovini oʻtkazish va gʻoliblarni munosib taqdirlash. har yil avgust-sentabr oylarida 8. “Vatan tayanchi” bolalar va oʻsmirlar harbiy-vatanparvarlik harakatining faoliyatini samaradorligini yanada oshirish. 1. “Vatan tayanchi” bolalar va oʻsmirlar harbiy vatanparvarlik harakati otryadlari aʼzolarining Forumini tashkil etish va oʻtkazish. har yil aprel oyida Mudofaa vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlim vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi 2. “Vatan tayanchi” bolalar va oʻsmirlar harbiy vatanparvarlik harakati otryadlari oʻrtasida sport musobaqalari va intellektual viktorinalarning tuman, viloyat, respublika bosqichlarini oʻtkazish. alohida rejaga muvofiq 9. “Jizzax tajribasi” asosida harbiy qismlar bazasida profilaktik hisobda turgan va tarbiyasi ogʻir yoshlar bilan “Jasorat maktabi” nomli harbiy-vatanparvarlik oʻquv yigʻinlarini tashkil etish va oʻtkazish. 1. Oʻquv yigʻinlarini tashkil etish va oʻtkazish toʻgʻrisidagi hokimlar qarorlarini ishlab chiqish. har chorakda kamida bir marotaba Harbiy-maʼmuriy sektorlar rahbarlari 2. Yigʻinlarga tayyorgarlik koʻrish va ularni oʻtkazish. reja asosida 10. Yoshlarda vatanparvarlik, yurt tinchligi va taraqqiyotiga daxldorlik tuygʻularini yuksaltirish maqsadida “Vatan muqaddas, uni himoya qilish sharafli burchdir!” shiori ostida uchrashuv va suhbatlar oʻtkazish. 1. Tadbirlarning reja-ssenariylarini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2023-yil iyul Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Milliy gvardiya, Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qoʻshinlari 2. Targʻibot materiallarini tayyorlash. 2023-yil iyul 3. Tadbirlarni oʻtkazish. alohida reja asosida 11. Mahallalardagi Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oila va ehtiyojmand oilalardagi yoshlarni qoʻllab-quvvatlash hamda ularga ijtimoiy yordam koʻrsatish maqsadida “Ezgu amal” saxovat karvonlarini tashkil etish. 1. “Ezgu amal” saxovat karvonlarini oʻtkazish reja-jadvalini ishlab chiqish. har yil yanvar oyida Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Milliy gvardiya, Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qoʻshinlari, Yoshlar ishlari agentligi 2. Reja asosida tadbirlarni amalga oshirish. alohida reja asosida 12. Yoshlarni “Er yigitning er yigitga aytgan gapi taʼsirli boʻladi!” shiori ostida poligonlarga hamda harbiy qismlarga tashriflarini tashkil etish hamda ularga jangovar tayyorgarlik mashgʻulotlari va koʻrgazmali oʻquvlarni namoyish etish. 1. Tadbirlarni oʻtkazish reja-jadvalini ishlab chiqish. har yil yanvar oyida Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Milliy gvardiya, Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qoʻshinlari, Yoshlar ishlari agentligi 2. Tadbirlarga jalb etiladigan yoshlar roʻyxatini shakllantirish. har yil yanvar oyida 3. Tadbirlarni oʻtkazish. alohida reja asosida 13. Uyushmagan, tarbiyasi ogʻir hamda jinoyat va huquqbuzarlikka moyil yoshlar bilan “Harbiy qismda bir kunim!” shiori ostida alohida maxsus dastur boʻyicha harbiy-vatanparvarlik tadbirlarini tashkil etish. 1. Tadbirlarni tashkil etish rejasini (har bir okrug, harbiy qism kesimida) ishlab chiqish. har yil yanvar oyida Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Milliy gvardiya, Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qoʻshinlari, Yoshlar ishlari agentligi 2. Tadbirlarga jalb etiladigan yoshlarning hududlar kesimida roʻyxatini shakllantirish. har yil yanvar oyida 3. Tadbirlarni reja asosida oʻtkazish. alohida reja asosida 14. Yoshlar oʻrtasida harbiylar, Qurolli Kuchlar faxriylari ishtirokida harbiy qismlar bazasida “Milliy armiyamiz chinakam mardlik, fidoyilik va vatanparvarlik maktabi” mavzusida uchrashuvlar tashkil etish. 1. Tadbirlarni oʻtkazish rejasini ishlab chiqish. har yil yanvar oyida Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Milliy gvardiya, Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qoʻshinlari, Yoshlar ishlari agentligi, “Nuroniy” jamgʻarmasi 2. Reja asosida tadbirlarni oʻtkazish. alohida reja asosida 15. “Vatanparvar” tashkilotining faoliyatiga yoshlarni qiziqishi va xayrixohligini oshirish maqsadida tashkilotning hududiy boʻlinmalarida “Vatanparvar” tashkiloti — mening tanlovim!” shiori ostida ochiq eshiklar kunini oʻtkazish. 1. “Vatanparvar” tashkiloti hududiy boʻlinmalarida ochiq eshiklar kunini oʻtkazish reja-jadvalini ishlab chiqish va tasdiqlash (muvofiqlashtirish). har yil yanvar oyida “Vatanparvar” tashkiloti, Yoshlar ishlari agentligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi 2. Tashkilot faoliyatiga oid targʻibot-tashviqot tadbirlarini oʻtkazish. alohida reja asosida 16. Hududlarda yoshlarni keng jalb etgan holda, “Vatan muqaddas, uni himoya qilish — sharafli burchdir!” shiori ostida harbiy-vatanparvarlik festivallarini tashkil etish. 1. Festivallarning reja-dasturlarini ishlab chiqish. har yil yanvar oyida Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Milliy gvardiya, Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qoʻshinlari, Yoshlar ishlari agentligi 2. Reja-dastur asosida festivallarni oʻtkazish. alohida reja asosida III. Yoshlarni maʼnaviy tarbiyalash boʻyicha tadbirlar 17. Yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalashda harbiylashtirilgan tuzilmalarga ega vazirlik va idoralarning Faxriylar ishlari boʻyicha kengashlari faoliyatining samaradorligini yanada oshirish. 1. Hududlar kesimida Faxriylar ishlari boʻyicha kengashlarning ustozlik ruhidagi “Kecha, bugun, ertaga” shiori ostida tadbirlarni oʻtkazish reja-jadvallarini tasdiqlash va tadbirlarni oʻtkazish. har yil yanvar oyida Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qoʻshinlari, Milliy gvardiya, “Nuroniy” jamgʻarmasi 2. Yoshlar, Qurolli Kuchlar faxriylari va harbiy xizmatchilar ishtirokida “Uch avlod uchrashuvi”, “Eʼzoz va ehtirom” maʼnaviy-maʼrifiy tadbirlarini oʻtkazish reja-jadvallarini tasdiqlash va tadbirlarni oʻtkazish. reja asosida 3. Tadbirlarni oʻtkazish va ommaviy axborot vositalarida yoritish. reja asosida 18. Yoshlarning maʼnaviy savodxonligini oshirish hamda mafkuraviy immunitetini mustahkamlash maqsadida mahallalarda, taʼlim muassasalarida deputat va senatorlar, Oʻzbekiston qahramonlari, xalq shoirlari, obroʻ eʼtiborda boʻlgan, jamoatchilik vakillari ishtirokida maʼnaviyat soatlarini tashkil etish. 1. Maʼnaviyat soatlarini oʻtkazish reja-dasturlarini ishlab chiqish va konspektlar tayyorlash. 2023-yil iyul Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Yozuvchilar uyushmasi, Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Milliy gvardiya, Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qoʻshinlari, “Nuroniy” jamgʻarmasi 2. Reja-dastur asosida tadbirlarni oʻtkazish. alohida reja asosida 19. Yoshlar bilan harbiy qism va muassasalar madaniyat markazlarida “Oʻzbekiston farzandlari botir boʻlur” shiori ostida madaniy tadbirlarni (konsert dasturlari, harbiylar bilan yoshlarning birgalikda sahna va koʻrgazmali chiqishlari, QVZ oʻyinlari va boshqalar) tashkil etish. 1. Yoshlar bilan madaniy tadbirlarni tashkil etish boʻyicha reja-jadvallarni ishlab chiqish. 2023-yil iyul Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Milliy gvardiya, Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qoʻshinlari, Madaniyat va turizm vazirligi 2. Tadbirlarni reja asosida tashkil etish. haftaning juma kunlari IV. Yoshlarni axloqiy tarbiyalash va ularni sportga jalb etish boʻyicha tadbirlar 20. “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseylari oʻquvchilari oʻrtasida sport musobaqalari, ijodiy tanlovlar hamda intellektual viktorinalar kabi turkum tadbirlarni tashkil etish va oʻtkazish 1. Oʻquvchi-yoshlar oʻrtasida sport musobaqalari, ijodiy tanlovlar hamda intellektual viktorinalar kabi turkum tadbirlarni tashkil etish va oʻtkazish nizomlarini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Tadbirlarni tashkil etish va oʻtkazish. 2023-yil sentabr Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qoʻshinlari, Milliy gvardiya 3. Oʻtkazilayotgan tadbirlarni ommaviy axborot vositalarida yoritish. reja asosida muntazam ravishda 21. Mahallalarda yoshlar uchun “Mard askar yoshlarga namuna” shiori ostida harbiy texnika va qurol-aslahalar namoyishi, harbiy xizmatchilarning qoʻl jangi chiqishlarini, harbiy orkestr va badiiy havaskorlik guruhlari ishtirokida hamda “Vatanparvar” tashkiloti oʻquv kurslari va sport seksiyalarining koʻrgazmali namoyishlarini tashkil etish. 1. Harbiy-vatanparvarlik karvonlari, sport marafonlari, festival va aksiyalar oʻtkazish reja-jadvalini ishlab chiqish. har yil yanvar oyida Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qoʻshinlari, Milliy gvardiya, Oʻzbekiston “Vatanparvar” tashkiloti 2. Tadbirlarni oʻtkazish joylarini va moddiy-texnik bazasini tayyorlash. reja asosida 3. Tadbirlarni oʻtkazish. har oy kamida bir marotaba 22. Yoshlar oʻrtasida “Amir Temur izdoshlari”, “Jaloliddin Manguberdi vorislari” deb nomlangan harbiy-sport musobaqalarini tashkil etish va oʻtkazish. 1. Tuman (shahar) va hududlar kesimida harbiy-sport musobaqalari nizomini ishlab chiqish va tashkiliy qoʻmita tarkibini tasdiqlash. 2023-yil iyul Harbiy-maʼmuriy sektorlar rahbarlari 2. Harbiy-sport musobaqalarini bosqichma-bosqich oʻtkazish uchun moddiy-texnik bazasini tayyorlash va roʻyxatlarni shakllantirish. muntazam ravishda 3. Tadbirlarni oʻtkazish va gʻoliblarni taqdirlash. 2023-2024-yillar 23. Yoshlar oʻrtasida sogʻlom turmush tarzini targʻib qilish maqsadida “Sogʻlom hayot uchun!” shiori ostida uzoq masofalarga yurish va yugurish marafonlarini oʻtkazish. 1. Tadbirlarni oʻtkazish reja-jadvallarini ishlab chiqish. 2023-yil iyul Sport vazirligi 2. Tadbirlarni oʻtkazish. oyiga kamida bir marotaba 24. Yoshlarda vatanparvarlik yurt ravnaqiga hissa qoʻshish tuygʻularini shakllantirishga yoʻnaltirilgan “Vatan taraqqiyotiga mening hissam” mavzusida yoshlar bilan harbiy psixologlarning motivatsion uchrashuvlari (treninglari)ni tashkil etish. 1. Tadbirlar oʻtkazish rejasini ishlab chiqish. har yil yanvar oyi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Milliy gvardiya, Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qoʻshinlari, Yoshlar ishlari agentligi 2. Reja asosida motivatsion uchrashuvlar (treninglar) oʻtkazish. alohida reja asosida 25. Yoshlar oʻrtasida toʻrt bosqichda (mahalla — tuman — viloyat — respublika) “Shunqorlar” harbiy-sport oʻyinlarini oʻtkazish. 1. Yoshlar oʻrtasida tushuntirish-targʻibot ishlarini tashkil etish va jamoalarni shakllantirish. har yil yanvar oyida “Vatanparvar” tashkiloti, Yoshlar ishlari agentligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, harbiy-maʼmuriy sektorlar 2. Oʻyinlarni oʻtkazish va gʻolib jamoalarni taqdirlash. har yil aprel — iyun oylarida 26. Mahalla yoshlari oʻrtasida toʻrt bosqichda (mahalla — tuman — viloyat — respublika) “Vatanparvarlar” harbiy-sport musobaqasini oʻtkazish. 1. Musobaqalar nizomi, reja-dasturini ishlab chiqish. 2023-yil iyul Mudofaa vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, “Vatanparvar” tashkiloti, Yoshlar ittifoqi 2. Musobaqani oʻtkazish uchun moddiy-texnik bazani tayyorlash. muntazam ravishda alohida 3. Musobaqalarni oʻtkazish va gʻoliblarni taqdirlash. reja asosida 27 Yoshlar orasida sportning texnik va amaliy turlarini ommalashtirish maqsadida pnevmatik quroldan oʻq otish, duatlon kabi sport turlari boʻyicha musobaqalarni oʻtkazish. 1. Musobaqalar nizomi, reja-dasturini ishlab chiqish. har yil yanvar oyida “Vatanparvar” tashkiloti, Sport vazirligi 2. Musobaqalarni oʻtkazish uchun moddiy-texnik bazasini tayyorlash. muntazam ravishda 3. Musobaqalarni oʻtkazish va gʻoliblarni taqdirlash. alohida reja asosida 28. Taniqli harbiy sportchilar va sport ustalari ishtirokida yoshlar bilan “Mahorat darslari”ni tashkil etish. 1. “Mahorat darslari”ni oʻtkazishga jalb etiladigan harbiy sportchilar va sport ustalari roʻyxatini shakllantirish va tadbirlarni oʻtkazish rejalarni tasdiqlash. har yil yanvar oyida Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Milliy gvardiya, Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qoʻshinlari, Sport vazirligi 2. “Mahorat darslari”ni oʻtkazish. alohida reja asosida V. Yoshlar oʻrtasida jinoyatchilik va huquqbuzarliklarning oldini olish, ularning huquqiy madaniyatini va huquqiy savodxonligini oshirish boʻyicha irofilaktik tadbirlar 29. Milliy armiyamizda amalga oshirilayotgan islohotlarning mazmun-mohiyatini yoshlarga tushuntirish maqsadida mahallalarda “Qoʻmondon va yoshlar”, “Rahbar va yoshlar” uchrashuvlari va davra suhbatlarini tashkil etish. 1. Tadbirlarni oʻtkazish reja-jadvalini ishlab chiqish. har yil aprel oyida Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qoʻshinlari, Milliy gvardiya, Yoshlar ishlari agentligi 2. Reja-jadval asosida tadbirlarni oʻtkazish. alohida reja asosida 30. Xalqaro armiya oʻyinlari hamda turli sport musobaqalari, harbiy yoʻnalishdagi koʻrik-tanlovlar va fan olimpiadalarida gʻolib boʻlgan, davlat mukofotlari bilan taqdirlagan yosh harbiy xizmatchilarning “Ibratli tengdoshim” mavzusida yoshlar bilan uchrashuvlarini tashkil etish. 1. Eng ilgʻor harbiy xizmatchilardan iborat targʻibot guruhlarini shakllantirish. 2023-yil iyul Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Milliy gvardiya, Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qoʻshinlari 2. Targʻibot guruhlari tomonidan mahallalardagi yoshlar bilan uchrashuvlarini tashkil etish. alohida reja asosida 31. Umumtaʼlim maktablari hamda kasb-hunar taʼlim muassasalarida 4 ta sektor rahbarlari tomonidan “Hokim soati”, “Prokuror sabogʻi”, “Huquqiy tarbiya soati”, “Soliq sabogʻi” mashgʻulotlari oʻtkazilishini tashkil etish. 1. Hududlar kesimida sektor rahbarlari tomonidan taʼlim muassasalarida mashgʻulotlar oʻtkazish reja-jadvalini ishlab chiqish va tasdiqlash. har yil yanvar oyida Harbiy-maʼmuriy sektorlar, Ichki ishlar vazirligi, Milliy gvardiya, Adliya vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi 2. Tadbirlarni amalga oshirish. alohida reja asosida 32. Umumtaʼlim maktablari bitiruvchilari bilan “Ofitserlik mardlar kasbi!” shiori ostida oliy harbiy taʼlim muassasalariga yoʻnaltirilgan targʻibot tadbirlarini tashkil etish. 1. Tadbirlarning reja-jadvallarini ishlab chiqish va tasdiqlash. har yil yanvar oyida Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Milliy gvardiya, Davlat xavfsizlik xizmati 2. Targʻibot materiallarini tayyorlash. muntazam ravishda 3. Tadbirlarni oʻtkazish. alohida reja asosida 33. Yoshlarga tinchlik va xavfsizlikni taʼminlash, yot gʻoyalar, jinoyatchilikka qarshi kurashishni hamda sogʻlom turmush tarzini keng targʻib etuvchi badiiy va hujjatli filmlar namoyish etish va ularning muhokamasini oʻtkazish. 1. Badiiy va hujjatli filmlar roʻyxatini shakllantirish. 2023-yil iyul Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Milliy gvardiya, Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qoʻshinlari, Yoshlar ishlari agentligi, Kinematografiya agentligi 2. Harbiy qismlarga tashrif buyurgan yoshlar uchun filmlar namoyishini tashkil etish. alohida reja asosida VI. Yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash ishlari tahlili 34. Yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash konsepsiyasini amalga oshirish boʻyicha “yoʻl xaritasi” ijrosining tizimli monitoringini yuritish. 1. “Yoʻl xaritasi”da belgilangan tadbirlar oʻz vaqtida ijro etilishini tizimli monitoring qilib borish. 3. Monitoring natijalari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Xavfsizlik kengashiga hisobot kiritib borish. har chorakda Mudofaa vazirligi 35. Respublika va mahalliy ommaviy axborot vositalari orqali yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash boʻyicha olib borilayotgan ishlarni yoritish. 1. Yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash boʻyicha oʻtkazilayotgan tadbirlar yuzasidan axborot materiallarini tayyorlash. 2. Tayyorlangan materiallarni ommaviy axborot vositalari, respublika va mahalliy televideniye kanallari, shuningdek, internet tarmoqlarida yoritish (eʼlon qilish). muntazam ravishda Mudofaa vazirligi, Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi 36. Yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash ishlarining natijadorligini tahlil qilish. 1. Yoshlar fikrlarni oʻrganishga qaratilgan hududlar kesimida tadqiqotlar oʻtkazish. har chorakda Mudofaa vazirligi 2. Tadqiqotlar natijasiga muvofiq dasturlarga qoʻshimchalar kiritish. har yil 5-yanvar
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 29-iyundagi 267-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Yoshlarni harbiy-vatanparvarlik ruhida tarbiyalash konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2018-yil 23-fevraldagi 140-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisida” 2020-yil 23-martdagi 179-son qaroriga ilovaning 9-bandi .
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisida” 2021-yil 20-maydagi 320-son qaroriga 1-ilovaning 12-bandi .
4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 480-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 29-iyun,
267-son