UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 4-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 4 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 4 июля 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 4 July 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТУЗИЛМАСИ

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 июлдаги ПҚ-4790-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) ҳузурида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

жамоат саломатлиги ва касалликлар профилактикаси ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигига оид фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотларни амалга ошириш, соҳа мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнига инновацион технологиялар ҳамда илғор хорижий тажрибани жорий этишга мўлжалланган ўқув режаси ва дастурларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш;

халқаро эътироф этилган ташкилотларда аккредитациядан ўтган ўқув дастурлари асосида қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг ўқув-методик ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

соҳадаги етакчи профессор-ўқитувчилар ҳамда тажрибали амалиётчи мутахассисларни таклиф этган ҳолда, инновацион технологияларга асосланган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш;

шартнома асосида тегишли йўналишлар бўйича хорижий олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари ва соҳа мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнларига жалб этиш;

санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасининг илғор ютуқлари, масофадан ўқитиш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда малака оширишнинг инновацион шаклларини жорий этиш, ўқув-методик ресурсларни ишлаб чиқиш, таълим дастурларини такомиллаштириш;

турли соҳа ходимларининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари бўйича тўлов-контракт асосида малакасини ошириш;

тармоқнинг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг илғор усулларини тизимли асосда жорий этиш;

идоралараро ҳамкорлик қилиш, шу жумладан, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида фавқулодда ҳолатларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича машқлар ва машғулотлар ўтказиш;

халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, анжуманлар, кўргазмалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш орқали санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида мамлакатимиз ютуқларини халқаро даражада кенг ёритиш, хорижий таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш.

3. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қўмита раисига зарур ҳолларда, тузилмага ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

4. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари;

Илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижаларига кўра ажратиладиган грантлар;

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

халқаро грантлар, шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

5. Белгилаб қўйилсинки:

Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади;

Марказ Қўмитанинг лабораториялари хизматларидан ҳамда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 6-мавзе, 36-уй манзилида жойлашган биносидан тингловчиларга амалий машғулот ўтказиш мақсадида бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга;

Марказга Қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;

Марказ директорининг ўринбосари Қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Марказ директори — олий таълим муассасаси факультети деканига, директор ўринбосари — олий таълим муассасаси факультети декани ўринбосарига, Марказнинг бошқа ходимлари — олий таълим муассасаларининг тегишли лавозимларига тенглаштирилади;

Марказда санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳаси кадрларининг малакасини узлуксиз ошириш ва уларни қайта тайёрлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади;

тиббиёт ходимлари санитария-гигиена, эпидемиология, микробиология йўналишлари бўйича малака оширади ва қайта тайёрловдан ўтади;

малака ошириш ёки қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли тамомлаган тиббиёт ходимларига ўтилган ўқиш соатлари кўрсатилган ҳолда белгиланган намунадаги сертификат берилади;

таълим жараёнига тиббиёт, тиббий таълим, илмий-тадқиқот, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда соҳа бўйича мутахассислар жалб этилганда, уларга белгиланган тартибда соатбай асосида иш ҳақи тўланади.

6. Қўмита икки ой муддатда очиқ танлов асосида Марказни зарур назарий билимлар ва амалий кўникмалар, зиммасига юкланган вазифалар ижросини профессионал даражада таъминлаш қобилиятига эга бўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдирсин.

7. Қўмита:

уч ой муддатда санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларнинг илмий салоҳиятини ошириш ва ўқув жараёнларини назорат қилиш мақсадида Марказда кузатув кенгаши ташкил этсин;

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб кадрларнинг касбий малакасини узлуксиз ошириш жараёнини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 майдаги ПҚ-4310-сон қарори билан тасдиқланган Узлуксиз касбий тиббиёт таълимида тўпланадиган кредитлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда ташкил этсин;

2023 йил 1 декабрга қадар кадрларнинг касбий малакасини узлуксиз ошириш жараёнларини мунтазам назорат қилиш ва шахсий ҳисобини юритиш, масофадан ўқитиш курсларини ташкил этиш имкониятини таъминловчи электрон платформани жорий этсин, кадрларининг касбий фаолияти натижалари ҳамда уларнинг малакасини ошириш жараёнлари тўғрисидаги маълумотлар электрон платформага киритилиши ва кейинчалик доимий янгилаб борилишини таъминласин. Бунда:

Қўмита электрон платформани яратиш ва жорий этиш бўйича буюртмачи ҳисобланади;

платформани яратиш ва қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар, донор ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

8. Марказ Қўмитанинг Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 46-уй манзилидаги биносига (кейинги ўринларда — объект) текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.

Марказга битта енгил автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилсин.

9. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарорда назарда тутилган бюджет маблағлари ҳисобидан харажатларни молиялаштириш 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2024 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.

10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда объектни реконструкция қилиш учун зарур бўлган маблағларни 2024 йил ва келгуси йиллар учун мўлжалланган ижтимоий ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантиришда назарда тутсин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Ш. Иноятов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 июлдаги 272-сон қарорига ИЛОВА

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказининг

Директор Кузатув кенгаши Директор ўринбосари Халқаро тажрибани ўрганиш, ўқув-машғулот жараёнига замонавий илмий методикани татбиқ этиш бўлими 5 Бош юрисконсульт 1 Қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнини ташкил этиш бўлими 4 Кадрлар бўйича инспектор 1 Молия-иқтисодиёт бўлими 2 Ўқув жараёни мониторинги ва сифатини баҳолаш, ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими 3 Девонхона ва архив 1 Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази Хўжалик бўлими * 1 Вирусология илмий-тадқиқот институти Санитария, гигиена ва касб касалликлар илмий-тадқиқот институти Тиббий таълим муассасалари, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасалари

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 4 июль,

272-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2023 й., 09/23/272/0448-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TUZILMASI

Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi sohasida kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish markazini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati faoliyatini tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 27-iyuldagi PQ-4790-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi sohasida kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimini takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) huzurida Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi sohasida kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish markazini (keyingi oʻrinlarda — Markaz) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

2. Quyidagilar Markazning asosiy vazifalari etib belgilansin:

jamoat salomatligi va kasalliklar profilaktikasi hamda aholining sanitariya-epidemiologik osoyishtaligiga oid fundamental va ilmiy-amaliy tadqiqotlarni amalga oshirish, soha mutaxassislarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish;

qayta tayyorlash va malaka oshirish jarayoniga innovatsion texnologiyalar hamda ilgʻor xorijiy tajribani joriy etishga moʻljallangan oʻquv rejasi va dasturlarini belgilangan tartibda ishlab chiqish;

xalqaro eʼtirof etilgan tashkilotlarda akkreditatsiyadan oʻtgan oʻquv dasturlari asosida qayta tayyorlash va malaka oshirishning oʻquv-metodik hujjatlarini ishlab chiqish;

sohadagi yetakchi professor-oʻqituvchilar hamda tajribali amaliyotchi mutaxassislarni taklif etgan holda, innovatsion texnologiyalarga asoslangan qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarini tashkil etish;

shartnoma asosida tegishli yoʻnalishlar boʻyicha xorijiy oliy taʼlim tashkilotlarining professor-oʻqituvchilari va soha mutaxassislarini qayta tayyorlash va malaka oshirish jarayonlariga jalb etish;

sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi sohasining ilgʻor yutuqlari, masofadan oʻqitish, zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda malaka oshirishning innovatsion shakllarini joriy etish, oʻquv-metodik resurslarni ishlab chiqish, taʼlim dasturlarini takomillashtirish;

turli soha xodimlarining sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari boʻyicha toʻlov-kontrakt asosida malakasini oshirish;

tarmoqning joriy va istiqboldagi ehtiyojlarini hisobga olgan holda, kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishning ilgʻor usullarini tizimli asosda joriy etish;

idoralararo hamkorlik qilish, shu jumladan, sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi sohasida favqulodda holatlarning oqibatlarini bartaraf etish boʻyicha mashqlar va mashgʻulotlar oʻtkazish;

xalqaro aloqalarni kengaytirish va mustahkamlash, anjumanlar, koʻrgazmalar va boshqa tadbirlarni oʻtkazish orqali sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi sohasida mamlakatimiz yutuqlarini xalqaro darajada keng yoritish, xorijiy taʼlim tashkilotlari bilan hamkorlik qilish.

3. Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi sohasida kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish markazining tuzilmasi ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Qoʻmita raisiga zarur hollarda, tuzilmaga xodimlarning belgilangan umumiy cheklangan soni hamda mehnatga haq toʻlash fondi doirasida oʻzgartirishlar kiritish huquqi berilsin.

4. Quyidagilar Markaz faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:

Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti mablagʻlari;

Ilmiy-tadqiqot loyihalarini amalga oshirish uchun Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan oʻtkaziladigan tanlovlar natijalariga koʻra ajratiladigan grantlar;

toʻlov-kontrakt asosida oʻqitishdan tushadigan mablagʻlar;

xalqaro grantlar, shartnoma asosida xizmatlar koʻrsatishdan tushadigan tushumlar;

jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;

qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.

5. Belgilab qoʻyilsinki:

Markaz davlat muassasasi shaklidagi yuridik shaxs hisoblanadi;

Markaz Qoʻmitaning laboratoriyalari xizmatlaridan hamda Toshkent shahar, Chilonzor tumani, 6-mavze, 36-uy manzilida joylashgan binosidan tinglovchilarga amaliy mashgʻulot oʻtkazish maqsadida bepul foydalanish huquqiga ega;

Markazga Qoʻmita raisi tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimdan ozod etiladigan direktor rahbarlik qiladi;

Markaz direktorining oʻrinbosari Qoʻmita raisi tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi;

Markaz direktori — oliy taʼlim muassasasi fakulteti dekaniga, direktor oʻrinbosari — oliy taʼlim muassasasi fakulteti dekani oʻrinbosariga, Markazning boshqa xodimlari — oliy taʼlim muassasalarining tegishli lavozimlariga tenglashtiriladi;

Markazda sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi sohasi kadrlarining malakasini uzluksiz oshirish va ularni qayta tayyorlash Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 18-dekabrdagi 319-son qarori bilan tasdiqlangan Tibbiyot xodimlari malakasini oshirish va ularni qayta tayyorlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom asosida amalga oshiriladi;

tibbiyot xodimlari sanitariya-gigiyena, epidemiologiya, mikrobiologiya yoʻnalishlari boʻyicha malaka oshiradi va qayta tayyorlovdan oʻtadi;

malaka oshirish yoki qayta tayyorlash kurslarini muvaffaqiyatli tamomlagan tibbiyot xodimlariga oʻtilgan oʻqish soatlari koʻrsatilgan holda belgilangan namunadagi sertifikat beriladi;

taʼlim jarayoniga tibbiyot, tibbiy taʼlim, ilmiy-tadqiqot, tibbiyot xodimlarining malakasini oshirish va ularni qayta tayyorlash muassasalarining professor-oʻqituvchilari hamda soha boʻyicha mutaxassislar jalb etilganda, ularga belgilangan tartibda soatbay asosida ish haqi toʻlanadi.

6. Qoʻmita ikki oy muddatda ochiq tanlov asosida Markazni zarur nazariy bilimlar va amaliy koʻnikmalar, zimmasiga yuklangan vazifalar ijrosini professional darajada taʼminlash qobiliyatiga ega boʻlgan yuqori malakali kadrlar bilan toʻldirsin.

7. Qoʻmita:

uch oy muddatda sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi sohasida kadrlarning ilmiy salohiyatini oshirish va oʻquv jarayonlarini nazorat qilish maqsadida Markazda kuzatuv kengashi tashkil etsin;

2023-yil 1-sentabrdan boshlab kadrlarning kasbiy malakasini uzluksiz oshirish jarayonini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 6-maydagi PQ-4310-son qarori bilan tasdiqlangan Uzluksiz kasbiy tibbiyot taʼlimida toʻplanadigan kreditlar hajmidan kelib chiqqan holda tashkil etsin;

2023-yil 1-dekabrga qadar kadrlarning kasbiy malakasini uzluksiz oshirish jarayonlarini muntazam nazorat qilish va shaxsiy hisobini yuritish, masofadan oʻqitish kurslarini tashkil etish imkoniyatini taʼminlovchi elektron platformani joriy etsin, kadrlarining kasbiy faoliyati natijalari hamda ularning malakasini oshirish jarayonlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar elektron platformaga kiritilishi va keyinchalik doimiy yangilab borilishini taʼminlasin. Bunda:

Qoʻmita elektron platformani yaratish va joriy etish boʻyicha buyurtmachi hisoblanadi;

platformani yaratish va qoʻllab-quvvatlash bilan bogʻliq xarajatlar xalqaro moliya institutlari, xorijiy tashkilotlar, donor tashkilotlarning mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.

8. Markaz Qoʻmitaning Toshkent shahar, Chilonzor tumani, Bunyodkor koʻchasi, 46-uy manzilidagi binosiga (keyingi oʻrinlarda — obyekt) tekin foydalanish huquqi asosida joylashtirilsin.

Markazga bitta yengil avtotransport vositasini saqlash uchun limit ajratilsin.

9. Belgilab qoʻyilsinki, mazkur qarorda nazarda tutilgan budjet mablagʻlari hisobidan xarajatlarni moliyalashtirish 2023-yilda Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchi sifatida Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligiga ajratilgan mablagʻlar doirasida amalga oshiriladi, 2024-yildan boshlab esa Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutiladi.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda obyektni rekonstruksiya qilish uchun zarur boʻlgan mablagʻlarni 2024-yil va kelgusi yillar uchun moʻljallangan ijtimoiy hamda ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlarini shakllantirishda nazarda tutsin.

11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri A.Sh. Inoyatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 4-iyuldagi 272-son qaroriga ILOVA

Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi sohasida kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish markazining

Direktor Kuzatuv kengashi Direktor oʻrinbosari Xalqaro tajribani oʻrganish, oʻquv-mashgʻulot jarayoniga zamonaviy ilmiy metodikani tatbiq etish boʻlimi 5 Bosh yuriskonsult 1 Qayta tayyorlash va malaka oshirish jarayonini tashkil etish boʻlimi 4 Kadrlar boʻyicha inspektor 1 Moliya-iqtisodiyot boʻlimi 2 Oʻquv jarayoni monitoringi va sifatini baholash, axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish boʻlimi 3 Devonxona va arxiv 1 Respublika ixtisoslashtirilgan epidemiologiya, mikrobiologiya, yuqumli va parazitar kasalliklar ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Xoʻjalik boʻlimi * 1 Virusologiya ilmiy-tadqiqot instituti Sanitariya, gigiyena va kasb kasalliklar ilmiy-tadqiqot instituti Tibbiy taʼlim muassasalari, tibbiyot xodimlarining malakasini oshirish va ularni qayta tayyorlash muassasalari

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 4-iyul,

272-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.07.2023-y., 09/23/272/0448-son)

lex.uz