📅 2023-yil 7-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 7-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 7 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 7 июля 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 7 July 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТАРКИБИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
НИЗОМ
НАМУНАВИЙ ЎҚУВ ДАСТУРИ
МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР
РЎЙХАТИ
«20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 12 июндаги ПФ-93-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, мамлакатда камбағалликка қарши курашиш жараёнини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда ушбу жараёнга тадбиркорлик субъектларини манфаатли ҳамкорлик асосида жалб қилиш ва уларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 12 июндаги ПФ-93-сон Фармонига мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурини (кейинги ўринларда — Дастур) амалга ошириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
Дастурда янги иш ўринларини яратишни режалаштирган тадбиркорлик субъектларининг ҳамкорлик шартномалари асосида ихтиёрий равишда иштирок этиши;
ҳамкорлик шартномалари лойиҳалари Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши;
Савдо-саноат палатаси ҳамкорлик шартномаларини тузган тадбиркорлик субъектларига Дастурда иштирок этаётганлигини тасдиқловчи сертификат бериши ва уларга ҳамкорлик шартномалари тўлиқ бажарилиши юзасидан ҳар томонлама кўмаклашиши;
Дастурга киритилган тадбиркорлик субъектларига табақалашган миқдорларда имтиёз ва преференциялар бериш;
2023-2024 йилларда Дастурни амалга ошириш учун жами 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида кредит линиясини очиш.
2. «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурини амалга ошириш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда — Республика комиссияси) 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
3. Республика комиссияси (Ж. Қўчқоров):
Дастурни амалга ошириш доирасида вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда ҳудудларга бириктирилган масъуллар фаолияти мувофиқлаштириб борилишини;
бир ой муддатда Дастур билан қамраб олинадиган тадбиркорлик субъектларининг ҳудудлар кесимидаги сони ва улар томонидан яратиладиган янги иш ўринлари параметрлари тасдиқланишини;
ҳар ой якуни билан Дастур доирасида амалга ошириладиган ишлар танқидий муҳокама қилиб борилишини;
Дастур иштирокчилари фаолиятида юзага келадиган муаммолар тезкорлик билан ҳал этилишини таъминласин.
4. Қуйидагилар:
«20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
«20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастури доирасида тадбиркорлик субъектларига солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Амалий мономарказлар фаолиятини ташкил этиш, уларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Дастурни амалга ошириш бўйича барча жараёнларни рақамлаштириш имкониятларига эга «Ҳамкор тадбиркор» ахборот тизими ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Мазкур қарорга 5-иловага мувофиқ вазирлик ва идоралар икки ҳафта муддатда маълумотлар базаларининг «Ҳамкор тадбиркор» ахборот тизими билан интеграция қилинишини таъминласин.
6. Белгилансинки:
тадбиркорлик субъектлари Дастурда иштирок этиш учун «Ҳамкор тадбиркор» ахборот тизими, «Онлайн маҳалла» электрон платформаси ёки солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали мурожаат қилиши мумкин;
Дастурда иштирок этиши мумкин бўлган тадбиркорлик субъектлари уларнинг мурожаатлари бўйича «Ҳамкор тадбиркор» ахборот тизимида автоматлаштирилган ҳолда сараланади;
тадбиркорлик субъекти саралаб олингандан сўнг икки кун муддатда ваколатли органлар томонидан тадбиркорлик субъектининг мурожаатида кўрсатилган маълумотлар ва таклифлар асосида белгиланган намуна бўйича «Ҳамкор тадбиркор» ахборот тизимида шартнома лойиҳаси шакллантирилади ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун мос равишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига юборилади;
Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамкорлик шартномалари лойиҳаларини уч кун муддатда ҳуқуқий экспертизадан ўтказади ва ижобий хулосаси мавжуд бўлганда, шартнома лойиҳасини автоматик равишда имзолаш учун тарафларга юборади;
ҳамкорлик шартномалари томонларни келишувига кўра уч йилдан кўп бўлмаган муддатга тузилади. Унда тадбиркор томонидан яратиладиган янги иш ўринлари муддати аниқ кўрсатилади.
7. Дастурга киритилган тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини 2023 йилда молиялаштириш учун:
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси тижорат банкларига 100 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит линияси очилишини;
оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури координаторлари 2023 йил якунига қадар оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан 1 триллион сўм йўналтирилишини;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги халқаро молия ташкилотларидан 200 миллион АҚШ доллари миқдорида кредитлар жалб қилинишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларига бир ой муддатда Дастур доирасида кредит ажратиш жараёнлари ва ажратилган кредитлар ҳисобини юритишнинг рақамлаштирилишини таъминлайдиган платформани ишга тушириш чораларини кўриш тавсия этилсин.
9. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда:
тадбиркорлик субъектларига Дастурнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб борсин, шунингдек, уларга Дастурда иштирок этишда кўмаклашсин;
маҳаллаларда тадбиркорлик субъектларининг ишсиз фуқаролар билан учрашувларини ташкил этиб, тадбиркорлик субъектлари томонидан таклиф этилаётган иш ўринлари ҳақида маълумот бериб борсин;
ҳар ой якуни бўйича Дастур ижроси юзасидан таҳлилий маълумотларни Республика комиссиясига киритсин.
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ҳар ой олдиндан эълон берган ҳолда, Дастурга киритилган ва кирмоқчи бўлган тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказиб борсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг буюртманомаларига асосан мазкур қарорга 4-иловага мувофиқ тадбиркорлик субъектлари томонидан ташкил этиладиган амалий мономарказни қуриш ва жиҳозлаш харажатларини қоплаб бериш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига қўшимча маблағ ажратсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг инвестиция лойиҳалари ташқи инфратузилмасини яратиш харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 7 июндаги 306-сон қарорига 6-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июлдаги 279-сон қарорига 1-ИЛОВА
«20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурини амалга ошириш бўйича республика комиссияси
Ж. Қўчқоров — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, Комиссия раиси Б. Мусаев — камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири, комиссия раиси ўринбосари И. Норқулов — иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Д. Касимов — Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (келишув асосида) Д. Ваҳобов — Савдо-саноат палатаси раиси Н. Сайдуллаев — Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари (келишув асосида) О. Рустамов — инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари А. Каримов — адлия вазири ўринбосари М. Мирзаев — Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Н. Мусамухамедов — Божхона қўмитаси раиси ўринбосари Ф. Пулатов — Кадастр агентлиги директори А. Миралиев — Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг ўринбосари Лавозимига кўра — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг департамент бошлиғи
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июлдаги 279-сон қарорига 2-ИЛОВА
«20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурини амалга ошириш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 12 июндаги ПФ-93-сон Фармонига мувофиқ «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурини (кейинги ўринларда — Дастур) амалга оширишда «ҳамкорлик шартномаси»ни тузиш ва Дастурда иштирок этадиган тадбиркорлик субъектларига имтиёз ва преференциялар (солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялари бундан мустасно) бериш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
«ҳамкорлик шартномаси» — Дастурда иштирок этиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектлари ва давлат ўртасида уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини акс эттирувчи ҳужжат;
сертификат — «ҳамкорлик шартномалари»ни тузган тадбиркорлик субъектларига ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан бериладиган, Дастурда иштирок этаётганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
«Ҳамкор тадбиркор» ахборот тизими — Дастурни амалга ошириш жараёнларини рақамлаштириш, шу жумладан, «ҳамкорлик шартномалари»ни экспертизадан ўтказиш ва тузиш, шартнома мажбуриятлари бажарилишини масофавий назорат қилиш, имтиёз ва преференцияларни тақдим этадиган вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базалари билан интеграция қилиш имкониятларига эга ахборот тизими;
платформа — тижорат банкларининг дастур доирасида кредит ажратиш жараёнлари ва ажратилган кредитлар ҳисобини юритишнинг рақамлаштирилишини таъминлайдиган электрон платформаси.
2-боб. Дастурда иштирок этадиган тадбиркорлик субъектларини саралаб олиш ва «ҳамкорлик шартномаси»ни тузиш тартиби
3. Дастурда иштирок этадиган тадбиркорлик субъектларини саралаб олиш ва «ҳамкорлик шартномаси»ни тузиш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
4. Дастурда иштирок этадиган тадбиркорлик субъектларини саралаб олиш «Ҳамкор тадбиркор» ахборот тизимида қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:
тадбиркорлик субъекти икки йилдан ортиқ фаолият юритаётганлиги;
давлат улуши мавжуд эмаслиги.
Тадбиркорлик субъектига мазкур мезонлар бўйича тегишли ахборот ёки маълумотларни тақдим этиш ёки жўнатиш мажбуриятини юклашга йўл қўйилмайди.
5. Тадбиркорлик субъекти Дастурда иштирок этиш учун «Ҳамкор тадбиркор» ахборот тизими, «Онлайн маҳалла» электрон платформаси ёки солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали ариза билан мурожаат этиши мумкин.
6. Савдо-саноат палатаси тадбиркорлик субъектининг тегишли мезонларга мувофиқлигини ўрганиб, натижаси бўйича «Ҳамкор тадбиркор» ахборот тизими орқали автоматик равишда хабарнома юборади.
Тадбиркорлик субъектининг аризаси қаноатлантирилган ҳолларда, яратиладиган иш ўринлари сонидан келиб чиқиб, тегишлилиги бўйича ҳоким ёрдамчиси ёки Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги беш кун муддатда тадбиркорлик субъекти томонидан амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳанинг дастлабки параметрларини жойига чиққан ҳолда ўрганиб, натижалари бўйича таклифини ва фотосуратларини «Ҳамкор тадбиркор» ахборот тизимига киритади.
7. Дастурда иштирок этадиган тадбиркорлик субъектлари саралаш босқичидан ўтказилгандан сўнг икки кун муддатда қуйидагилар томонидан тадбиркорлик субъектлари билан биргаликда шакллантирилган «ҳамкорлик шартномалари» лойиҳалари мос равишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун юборилади:
51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорлик субъектлари билан — туман (шаҳар) ҳокимлари ва уларнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари;
101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорлик субъектлари билан — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда уларнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари;
200 тадан ортиқ иш ўрни яратадиган тадбиркорлик субъектлари билан — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазири ёки уларнинг биринчи ўринбосарлари (кейинги ўринларда — ваколатли органлар).
8. «Ҳамкорлик шартномаси» лойиҳаси уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.
Ҳуқуқий хулосада «ҳамкорлик шартномаси» лойиҳаси юзасидан эътирозлар билдирилган тақдирда, шартнома лойиҳаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан қайта ишлаш учун ваколатли органларга қайтарилади.
Ваколатли орган томонидан қайта ишланган «ҳамкорлик шартномаси» лойиҳаси бир кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун киритилади.
Ҳуқуқий экспертиза натижалари юзасидан ижобий хулоса берилган тақдирда, «ҳамкорлик шартномаси» лойиҳаси тарафларга имзолаш учун юборилади.
Ижобий хулосаси мавжуд бўлган «ҳамкорлик шартномаси» тарафлар томонидан беш кун муддатда имзоланади.
9. «Ҳамкорлик шартномаси»ни тузган тадбиркорлик субъектига «Ҳамкор тадбиркор» ахборот тизими орқали Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан бир кун муддатда Дастурда иштирок этаётганлигини тасдиқловчи сертификат берилади.
10. Сертификат берилган тадбиркорлик субъекти Дастурда ҳамда «ҳамкорлик шартномаси»да белгиланган имтиёзлардан фойдаланади.
3-боб. Дастурда иштирок этадиган тадбиркорлик субъектларига имтиёз ва преференциялар бериш
1-§. Дастур доирасида тижорат банклари томонидан кредит ажратиш тартиби
11. Кредит олиш учун ариза «ҳамкорлик шартномаси» тузилгандан сўнг Дастурда иштирок этадиган тадбиркорлик субъекти томонидан мустақил равишда ёки ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан платформа орқали электрон шаклда тақдим этилади.
Мазкур Низом талаблари уй-жой қурилиши билан боғлиқ лойиҳалар учун кредит олишга татбиқ этилмайди.
12. Кредит олиш тўғрисидаги ариза барча босқичларда платформада онлайн кўриб чиқилади ва ҳар бир босқичда қабул қилинган қарор тўғрисида платформа (телеграм бот, СМС-хабарнома, электрон почта ёки шахсий кабинет) орқали маълумот бериб борилади.
13. Ариза белгиланган тартибда банклар томонидан бир кун муддатда автоматлаштирилган ҳолда кўриб чиқиш учун қабул қилинади.
Тадбиркорлик субъектининг аризаси платформа томонидан унинг амалдаги банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлганда, автоматик равишда рад этилади.
14. Кредитлар 14 фоиз ставкада 7 йилгача, айланма маблағларни тўлдириш учун 18 ойгача муддатга ажратилади.
Бунда кредитлар:
5 млрд сўмгача — 51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратишни режалаштирган тадбиркорлик субъектига;
10 млрд сўмгача — 101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратишни режалаштирган тадбиркорлик субъектига;
15 млрд сўмгача — 200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратишни режалаштирган тадбиркорлик субъектига ажратилади.
15. Молиялаштириладиган лойиҳаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъекти томонидан ҳужжатлар банкнинг ички кредит сиёсатига мувофиқ электрон кўринишда тақдим этилади.
Кредит олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар банкларнинг ички кредит сиёсати ва кредитлаш билан боғлиқ амалдаги тартибларга мувофиқ андеррайтинг тизими томонидан кўриб чиқилади.
16. Банкка тақдим этилган ҳужжатларда номутаносиблик, хато ва камчилик аниқланганда, лойиҳанинг техник-иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичлари кредитни белгиланган муддатда қайтариш учун етарли бўлмаганда ҳамда зарур гаров таъминотлари тақдим этилмаганда, кредит ажратилиши рад этилади ва бу ҳақда тадбиркорлик субъекти платформа орқали хабардор қилинади.
17. Тадбиркорлик субъекти ҳужжатлардаги номутаносиблик, хато ва камчиликларни бартараф этиб, уларни банкка қайтадан тақдим этиши мумкин.
Тақдим этилган ҳужжатларнинг рад этилиши учун асос бўлган камчиликлар тадбиркорлик субъекти томонидан бартараф этилиб, банкка тақдим қилинганда, ҳужжатларни кўриб чиқиш тадбиркорлик субъектининг дастлаб тақдим этган аризаси асосида давом эттирилади.
18. Тадбиркорлик субъекти томонидан тегишли ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг банк ички кредит сиёсатига мувофиқ кредит ажратиш ёки кредит ажратишни рад этиш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилади.
Кредит ҳужжатлари электрон кўринишда шакллантирилади ва имзоланади. Шартнома ва тегишли ҳужжатлар тадбиркорлик субъектлари томонидан электрон рақамли имзо орқали тасдиқланади.
Банк томонидан кредит ажратиш рад этилганда, бу ҳақдаги қарор платформага жойлаштирилади.
19. Тадбиркорлик субъекти томонидан сўралаётган кредит мазкур Низомнинг 14-бандида белгиланган миқдордан кўп бўлган тақдирда, кредитнинг максимал чегаралардан юқори қисми банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан тижорат фоиз ставкаларида ажратилиши мумкин.
20. Тадбиркорлик субъекти томонидан ҳамкорлик шартномасида белгиланган мажбуриятлар бажарилмаганда, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва ҳоким ёрдамчиларининг бу ҳақида тузган далолатномалари асосида ажратилган кредитлар бўйича фоиз ставкалари молиялаштирувчи банкнинг тижорат кредитлари учун белгиланган фоизига ўзгартирилади. Ушбу қоида кредит шартномасида акс эттирилади.
21. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси Дастур доирасида барча тоифадаги тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар учун қуйидаги миқдорларда кафиллик тақдим этади:
3 млрд сўмгача — 51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратишни режалаштирган тадбиркорлик субъектига;
4 млрд сўмгача — 101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратишни режалаштирган тадбиркорлик субъектига;
5 млрд сўмгача — 200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратишни режалаштирган тадбиркорлик субъектига.
22. Бунда тадбиркорлик субъекти томонидан Жамғарма кафиллигидан фойдаланиб, белгиланган муддатларда «ҳамкорлик шартномаси»да назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, тақдим этилган кафилликнинг дастлабки миқдори сақланган ҳолда унинг бир фоиз миқдорида қўшимча воситачилик ҳақи тўланади.
2-§. Дастурга киритиладиган тадбиркорлик субъектлари ва бюджет буюртмачилари билан тузиладиган шартномаларда имтиёз қўллаш тартиби
23. Дастурга киритилган 200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган тадбиркорлик субъектлари ва бюджет буюртмачилари билан тузиладиган шартномаларда олдиндан тўлов миқдори бир миллиард сўмгача бўлган харидлар бўйича 50 фоиз, бир миллиард сўмдан юқори бўлган харидлар бўйича 30 фоиз этиб белгиланади.
24. Ғазначилик хизмати қўмитаси бюджет буюртмачилари ва Дастурга киритиладиган тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузиладиган шартномаларда белгиланган олдиндан тўлов миқдорларини назорат қилиш асосида мазкур шартномаларни мажбурий рўйхатдан ўтказади.
25. Дастурга киритиладиган тадбиркорлик субъектлари бюджет буюртмачилари билан тузилган шартномалар доирасида ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, ушбу Низомнинг 23-бандида белгиланган имтиёзлар қўлланилмайди.
26. Бюджет буюртмачилари мазкур параграфда белгиланган талаблар доирасида шартномаларни тузилганлиги учун жавобгар ҳисобланади.
3-§. Дастурда иштирок этадиган тадбиркорлик субъектларини уларнинг фаолияти учун зарур маблағлар ва инфратузилма билан таъминлаш тартиби
27. Ҳудудларда бўш турган ва бир йилдан буён аукцион савдоларида сотилмасдан турган давлат мулки бўлган бино-иншоотлар, шунингдек, касб-ҳунар коллежларининг фойдаланилмасдан бўш турган бинолари Дастур иштирокчиларига ишсиз, иш қидираётган фуқароларни ва ўз ходимларини хорижий тиллар ва касб-ҳунарларга ўқитиш ва малакасини ошириш ҳамда «амалий мономарказ» ташкил қилиш учун фойдаланишга танлов (талабгор ягона бўлганда — тўғридан-тўғри шартнома) асосида ижара ставкасининг минимал миқдори бўйича ижарага берилади.
Бунда объектлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан:
ҳудудларда бўш турган ва бир йилдан буён аукцион савдоларида сотилмасдан турган давлат мулки бўлган бино-иншоотлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказидан олинган маълумотлар;
касб-ҳунар коллежларининг бўш турган бинолари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигидан олинган маълумотлар асосида шакллантирилади.
28. Рўйхатга киритилган объектларни Дастур иштирокчиларига ижарага бериш бўйича танлов Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори асосида ўтказилади.
Бунда:
Дастурда иштирок этадиган ишсиз, иш қидираётган фуқароларни ва ўз ходимларини хорижий тиллар ва касб-ҳунарга ўқитиш, малакасини ошириш ҳамда амалий мономарказ ташкил қилиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектлари танлов иштирокчиси бўлиши мумкин;
ишсиз ва иш қидираётган фуқароларни ўқитиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади ва Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади.
29. «Ҳамкорлик шартномаси»га асосан яратилиши режалаштирилган янги иш ўринлари сони танлов шартининг асосий мезони ҳисобланади.
Бунда яратилиши режалаштирилган янги иш ўринлари сони тенг бўлган тақдирда, бошқалардан олдин ариза берган талабгорга устунлик берилади.
30. Танловда иштирок этиш бўйича ягона талабгордан ариза келиб тушган тақдирда, объектни талабгорга тўғридан-тўғри ижарага бериш ҳақида қарор қабул қилинади.
31. Танлов натижаси бўйича расмийлаштирилган баённомага асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг тегишли ҳудудий бошқармаси ва танлов ғолиби ёки ягона талабгор ўртасида объектни ижара ставкасининг минимал миқдорида ижарга бериш бўйича ижара шартномаси тузилади.
Бунда ижара шартномаси уч йил муддатга тузилади ва «ҳамкорлик шартномаси»да назарда тутилган мажбуриятлар бажарилган тақдирда, ижарага бериш муддати қўшимча уч йил муддатга узайтириб борилади.
32. Тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзлар бекор қилинган тақдирда, ижара шартномаси муддати қўшимча уч йил муддатга узайтирилмайди ва тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган объектларнинг ажралмас қисми бўлган ўзгартиришлар қиймати қайтарилмайди.
4-§. Дастурда иштирок этадиган тадбиркорлик субъектлари томонидан аукционда давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектлари ва ерга бўлган ҳуқуқларни сотиб олиш учун тўловларни фоизсиз бўлиб тўлаш тартиби
33. Дастурда иштирок этадиган тадбиркорлик субъекти давлат кўчмас мулки объектлари ёки ерга бўлган ҳуқуқларни (Тошкент шаҳрида жойлашган ер участкалари бундан мустасно) аукцион савдоларида қўлга киритган тақдирда, сотиб олиш билан боғлиқ тўловларни фоизсиз бўлиб тўлаш учун «Ҳамкор тадбиркор» ахборот тизими орқали ёки Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармасига ариза тақдим этади.
34. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси Дастурга киритилган тадбиркорлик субъектларига табақалашган миқдорлардан келиб чиққан ҳолда, давлат кўчмас мулки объектлари ёки ерга бўлган ҳуқуқларни сотиб олиш билан боғлиқ тўловлар қуйидаги муддатларда амалга оширилади (Тошкент шаҳрида жойлашган ер участкалари бундан мустасно):
51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорлик субъектлари учун — уч йилдан кўп бўлмаган муддатда;
101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорлик субъектлари учун — тўрт йилдан кўп бўлмаган муддатда;
200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган тадбиркорлик субъектлари учун — беш йилдан кўп бўлмаган муддатда.
35. Имтиёзлари бекор қилинган тадбиркорлик субъектлари билан тузилган олди-сотди шартномаси доирасида сотиб олиш тўловларга берилган имтиёз бекор қилиниб, сотиб олиш билан боғлиқ бошқа тўловлар амалдаги қонунчиликда белгиланган муддатларда амалга оширилади ҳамда ушбу тўловлар учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланади.
Бунда сотиб олиш билан боғлиқ тўловларнинг қонунчиликда белгиланган муддатлари ўтган тақдирда, сотиб олиш билан боғлиқ бошқа тўловлар бир ой муддат ичида амалга оширилиши лозим.
4-боб. Якунловчи қоидалар
36. «Ҳамкорлик шартномаси»нинг бажарилиши бўйича келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
37. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
38. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси «ҳамкорлик шартномалари»ни тузган тадбиркорлик субъектларига «ҳамкорлик шартномалари» тўлиқ бажарилиши юзасидан ҳар томонлама кўмаклашади.
39. «Ҳамкорлик шартномалари»даги томонлар мажбуриятларининг бажарилиши Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан назорат қилинади.
Бунда «ҳамкорлик шартномаси»да назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаганда, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан «Ҳамкор тадбиркор» ахборот тизимига бу ҳақда маълумот жойлаштирилади.
40. Ушбу низомда назарда тутилган имтиёзлар Дастурга киритилган Тошкент шаҳридан рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектларига нисбатан қўлланилмайди.
41. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
«20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
«20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурида иштирок этаётганлигини тасдиқловчи СЕРТИФИКАТ №___________ сана:___________ Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 12 июндаги ПФ-93-сон Фармонига мувофиқ: _________________________________________________________________________________________________________ ҳамда (вазирлик ёки ҳокимлик номи) _______________________________________________________________________________________________________ ўртасида (тадбиркорлик субъектининг номи) _________йил «____» __________ да имзоланган _________-сон « ҳамкорлик шартномаси »га асосан берилди. ____________________________________ (тадбиркорлик субъектининг номи) _ _ _ _ _ _ _ _ _ (СТИР рақами) Амал қилиш муддати:___ ___________ ______ («Ҳамкорлик шартномаси» муддати тугаганда ёки тўхтатилганда, сертификат ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади). Савдо-саноат палатаси раиси (электрон имзо)
«20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
«20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурида иштирок этадиган тадбиркорлик субъектларини саралаб олиш ва «ҳамкорлик шартномаси»ни тузиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Тадбиркорлик субъекти Дастурда иштирок этиш учун «Ҳамкор тадбиркор» ахборот тизими, «Онлайн маҳалла» электрон платформаси ёки солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали ариза юборади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Савдо-саноат палатаси Тадбиркорлик субъектининг тегишли мезонларга мувофиқлигини ўрганиб, натижаси бўйича «Ҳамкор тадбиркор» ахборот тизими орқали автоматик равишда хабарнома юборади. Автоматик равишда 3-босқич Тегишлилиги бўйича ҳоким ёрдамчиси ёки Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Тадбиркорлик субъектининг аризаси қаноатлантирилган ҳолларда, тадбиркорлик субъекти томонидан амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳанинг дастлабки параметрларини жойига чиққан ҳолда ўрганиб, натижалари бўйича таклифи ва фотосуратларини «Ҳамкор тадбиркор» ахборот тизимига киритади. Беш кун муддатда 4-босқич Ваколатли органлар «Ҳамкорлик шартномалари» лойиҳаларини шакллантиради ва мос равишда Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун юборади. Саралаш босқичидан ўтказилгандан сўнг икки кун муддатда 5-босқич Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари «Ҳамкорлик шартномаси» лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади: ижобий хулоса берилганда, «ҳамкорлик шартномаси» лойиҳасини тарафларга имзолаш учун юборади; эътирозлар билдирилган тақдирда, шартнома лойиҳаси қайта ишлаш учун ваколатли органларга қайтаради. Уч кун муддатда 6-босқич Ваколатли органлар Қайта ишланган «ҳамкорлик шартномаси» лойиҳасини Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун киритади. Бир кун муддатда 7-босқич Ваколатли органлар ва тадбиркорлик субъектлари «Ҳамкорлик шартномаси»ни имзолайди. Беш кун муддатда 8-босқич Савдо-саноат палатаси «Ҳамкорлик шартномаси» тузган тадбиркорлик субъектига «Ҳамкор тадбиркор» ахборот тизими орқали дастурда иштирок этаётганлигини тасдиқловчи сертификат беради. «Ҳамкорлик шартномаси» тузилгандан сўнг бир кун муддатда
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июлдаги 279-сон қарорига 3-ИЛОВА
«20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастури доирасида тадбиркорлик субъектларига солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 12 июндаги ПФ-93-сон Фармонига мувофиқ «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастури (кейинги ўринларда — Дастур) доирасида тадбиркорлик субъектларига солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларни қўллаш тартибини белгилайди.
Дастурда камида икки йил фаолият кўрсатаётган ва устав капиталида давлат улуши мавжуд бўлмаган тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар иштирок этиши мумкин.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
янги иш ўринлари — тадбиркорлик субъектларида яратилган янги иш ўринларига ишга қабул қилинган, қонунчилик ҳужжатлари асосида меҳнат шартномаси тузилган ходимга меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи ҳисобланган, солиқ ҳисоботида яратилган янги иш ўринлари сифатида кўрсатилган ва 2023 йил 1 июнь ҳолатига нисбатан кўпайган ходимларнинг иш ўринлари;
автоматлаштирилган дастур — иш берувчиларга улар томонидан Ижтимоий реестрга киритилган фуқароларга тўлаб бериладиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини қайтариб бериш ёки қайтариб беришни рад этиш асосларини текширадиган, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ДМБАТ) интеграция қилинган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган дастури;
иш берувчининг аризаси — иш берувчиларга улар томонидан ижтимоий реестрга киритилган фуқароларга тўлаб берилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини Давлат бюджетидан қайтариб бериш тўғрисидаги ушбу Низомга 1-иловада келтирилган намунага мувофиқ аризаси.
2-боб. Мол-мулк ва ер солиғи бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш
3. Ижтимоий реестрга киритилган фуқаролар камида бир йил давомида иш билан таъминланган ва улар жами ишчилар сонининг камида 20 фоизини ташкил этган тадбиркорлик субъектлари мол-мулк ва ер солиғи бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.
Бунда 51 тадан 100 тагача янги иш ўринлари яратадиган тадбиркорлик субъектлари учун мол-мулк ва ер солиғининг амалдаги солиқ ставкаси 50 фоизга, 101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиганлар учун 75 фоизга камайтирилади, 200 тадан ортиқ иш ўринлари яратадиганлар мазкур солиқларни тўлашдан озод этилади.
4. Мол-мулк ва ер солиғи бўйича солиқ имтиёзлари бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб берганда тадбиркорлик субъектларига қўлланилади:
Ижтимоий реестрга киритилган фуқароларга бир йил давомида узлуксиз меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўлаб, бандликни таъминлаганда;
Ижтимоий реестрга киритилган фуқаролар жами ходимлар сонининг камида 20 фоизини ташкил қилганда;
тадбиркорлик субъектлари камида икки йил фаолият кўрсатаётган ва устав капиталида давлат улуши мавжуд бўлмаганда.
Мазкур имтиёзлар Тошкент шаҳридан рўйхатдан ўтган ҳамда ушбу ҳудудда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилмайди.
5. Солиқ органларига тақдим этилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоботи орқали ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасида янги иш ўринларига қабул қилинган ходимлар сони, шунингдек, уларнинг камида 20 фоизи Ижтимоий реестрга киритилганлиги ва ҳисобланган иш ҳақи миқдори аниқланади.
6. Ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган шартларни тўлиқ бажарган тадбиркорлик субъекти ўзининг шахсий кабинети орқали «Юридик шахсларнинг солиқ имтиёзларидан фойдаланиш бўйича мурожаат интерактив хизмати» орқали мурожаат қилиш йўли билан солиқ имтиёзидан фойдаланади.
Бунда янги иш ўринлари яратилган ойдан бошлаб тегишли давр учун мол-мулк ва ер солиғи ҳисоботини қайта тақдим этиш орқали солиқ имтиёзидан фойдаланилади.
7. Агар мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган шартлар кетма-кет 12 ой давомида бажарилмаса, қўлланилган имтиёз жорий этилган даврдан бошлаб бекор қилинади ва солиқ суммаси қонунчиликда белгиланган тартибда ундирилади.
3-боб. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қайтариб бериш ва ижтимоий солиқ имтиёзидан фойдаланиш
8. Ижтимоий реестрга киритилган фуқаролар ишга қабул қилиниб, уларга ҳар бир ой учун иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда, ойлик иш ҳақи бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси республика бюджетидан иш берувчига (ҳар бир ишчи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан ошмаган миқдорда) автоматлаштирилган дастур орқали қайтариб берилади.
9. Янги иш ўрни яратилган ойдан бошлаб ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар тақдим этилган солиқ ҳисоботи бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси қайтарилади.
10. Иш берувчиларга улар томонидан Ижтимоий реестрга киритилган фуқароларга тўлаб берилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси Давлат бюджетидан ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ тўлиқ қайтариб берилади.
Бунда иш берувчи томонидан ариза у солиқ тўловчи сифатида рўйхатда турган солиқ органига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоботи тақдим этилганидан сўнг солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилади.
Иш берувчининг аризаси келиб тушган санадан бошлаб уч кун муддатда солиқ органи томонидан автоматлаштирилган дастур орқали ушбу Низом талабларига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги ўрганилади. Бунда иш берувчининг аризасидаги маълумотлар ва тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси қайтариб берилиши сўралаётган ҳисобот ойидаги маълумотлари ўртасида фарқ аниқланса, солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига иш берувчининг аризаси кўрилмасдан қолдирилганлиги ҳақида хабарнома юборади.
Ижтимоий реестрга киритилган фуқароларга тўлаб берилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини қайтариб бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, автоматлаштирилган дастурда бир кун муддатда солиқ органининг хулосаси шакллантирилади, шаклланган хулоса билан иш берувчининг аризаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига (кейинги ўринларда — Ғазначилик хизмати қўмитаси) юборилади ҳамда бу ҳақда иш берувчи солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабардор қилинади.
Солиқ органи тўлаб берилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини қайтариб беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилганда, ушбу қарор автоматлаштирилган дастур орқали солиқ тўловчининг шахсий кабинетига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини қайтариб беришни рад этишнинг асослантирилган сабаблари кўрсатилган ҳолда юборилади.
Солиқ органи тўлаб берилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини қайтариб беришни қуйидаги ҳолларда рад қилади:
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан қарздорлиги мавжуд бўлса;
ҳар бир ой учун иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг бир бараваридан кам бўлган миқдорда ҳисобланганда;
Ижтимоий реестрга киритилмаган фуқаролар аризада кўрсатилганда.
Иш берувчи жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини қайтариб беришни рад этиш тўғрисидаги қарор устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
Иш берувчининг аризаси келиб тушганда, аризани рад этиш асослари бартараф этилгандан сўнг жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушбу Низом талаблари доирасида иш берувчига қайтариб берилади.
Ғазначилик хизмати қўмитаси автоматлаштирилган дастур орқали ДМБАТга келиб тушган ҳужжатларга асосан уч кун муддатда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини иш берувчининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради.
Ғазначилик хизмати қўмитаси иш берувчининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб берилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси тўғрисидаги маълумотларни бир кун муддатда ДМБАТ орқали автоматлаштирилган дастурга юборади.
11. Солиқ органи иш берувчиларга Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг ҳисоби ва ҳисоботини юритади.
12. Белгилаб қуйилсинки:
а) иш берувчи томонидан қайта ҳисобот бериш орқали умумий иш ҳақи фонди доирасида ходимларга ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар қайта тақсимланган тақдирда, қайтариб берилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси иш берувчи ёки солиқ органининг ташаббусига кўра белгиланган тартибда ўзаро қайта ҳисоб-китоб қилинади;
б) «ҳамкорлик шартномаси» бўйича белгиланган янги иш ўринларини яратмаган, иш ҳақи тўлаб бермаган ва бандликни таъминламаган иш берувчига қайтарилган даромад солиғи суммаси Давлат бюджетига қайтариб ундириб олинади.
13. Иш берувчи томонидан қайта ҳисобот бериш орқали умумий иш ҳақи фонди доирасида ходимларга ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар қайта тақсимланган тақдирда, қайтариб берилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси иш берувчи ёки солиқ органининг ташаббусига кўра белгиланган тартибда ўзаро қайта ҳисоб-китоб қилинади.
14. Ижтимоий реестрга киритилган фуқаролар ишга қабул қилиниб, уларга ҳар бир ой учун иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда, ижтимоий солиқни амалдаги солиқ ставкасининг 50 фоизи миқдорида тўлайди.
4-боб. Солиқлар бўйича ортиқча тўловларни қайтариб бериш
15. Солиқ кодексининг 104-моддасига мувофиқ ортиқча тўланган солиқ суммасини қайтариш тўғрисидаги қарор солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг тегишли аризаси олинган кундан эътиборан қуйидаги муддатларда қайтарилади:
51 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорлар учун — беш кунда;
200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган тадбиркорлар учун — бир кунда.
Бунда солиқ органи томонидан ортиқча тўловни қайтариш тўғрисида қарор чиқарилади ва тегишли хулоса Ғазначилик хизмати бўлимига юборилади.
16. Қўшилган қиймат солиғининг салбий фарқ суммаси қуйидаги муддатларда қайтарилади:
51 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорлар учун тезлаштирилган тартибда — уч кун муддатда ва умумий тартибда — ўн беш кун муддатда;
200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган тадбиркорлар учун — бир кун муддатда.
5-боб. Қўшилган қиймат солиғи суммаларини ўзаро ҳисобга олиш
17. Дастурда иштирок этадиган тадбиркорлик субъектларига товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммаларини ўзаро ҳисобга олиш имконияти яратилади.
Бунда товарларни импорт қилишда тўланадиган қўшилган қиймат солиғига ўтказиб берилиши учун тасдиқланган солиқ суммасини божхона органлари ғазначилик ҳисобварағига ўтказишда, солиқ органларининг электрон ахборот тизими орқали шакллантириладиган хулоса реал вақт режимида расмийлаштирилади ва электрон шаклда Ғазначилик хизмати қўмитасига юборилади.
Ғазначилик хизмати қўмитаси солиқ органларининг электрон ахборот тизими орқали солиқ органининг хулосасини олгандан сўнг Давлат бюджети маблағлари доирасида автоматик равишда солиқ суммасини божхона органларининг ғазначилик ҳисобварағига ўтказади.
6-боб. Ҳисобланган солиқларни бўлиб тўлаш ҳамда солиқ текшируви ўтказилмайдиган ҳолатлар
18. Солиқ кодексининг 97 — 102-моддаларида белгиланган тартибда Дастурда иштирок этадиган тадбиркорлик субъектларига барча солиқларни (қўшилган қиймат солиғи ва солиқ агентлари сифатида тўланадиган солиқлар бундан мустасно) таъминотсиз ва фоизсиз қуйидаги муддатларга бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади:
51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорлик субъектлари учун — уч ой муддатда;
101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорлик субъектлари учун — олти ой муддатда;
200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган тадбиркорлик субъектлари учун — ўн икки ой муддатда.
Бунда тадбиркорлик субъекти томонидан шахсий кабинет орқали солиқ органига ёзма ёки электрон шаклда солиқларни таъминотсиз ва фоизсиз бўлиб тўлаш юзасидан ариза юборади.
Солиқ органлари ахборот тизимлари орқали солиқларнинг белгиланган муддатларда бўлиб тўланаётганлигини мониторинг қилиб боради.
Агар солиқларни бўлиб тўлаш жадвалининг кейинги белгиланган муддатлари бузилса, барча тўлаш муддатининг узайтирилган солиқ суммалари тикланиб, уларни ундириш чоралари кўрилади.
Мазкур имтиёзлар Тошкент шаҳридан рўйхатдан ўтган ҳамда ушбу ҳудудда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилмайди.
19. Агар тадбиркорлик субъекти томонидан мазкур Низомнинг 18-бандида белгиланган янги иш ўринлари яратилган тақдирда уларга нисбатан қуйидаги тартибда солиқ текширувлари ўтказилмайди (жиноий ишлар доирасидаги текширувлар бундан мустасно):
51 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорлик субъектларида солиқ аудити ўтказилмайди;
200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган тадбиркорлик субъектларида барча турдаги солиқ текширувлари ўтказилмайди.
7-боб. Дастурда иштирок этадиган тадбиркорлик субъектларига «яшил йўлак»ни қўллаш
20. Дастурга киритилган тадбиркорлик субъектлари томонидан божхона тартиб-таомилларига риоя этилган ҳолатларда уларга нисбатан «яшил йўлак» тартиби қўлланилади («Хавфни бошқариш тизими» томонидан топшириқ берилган ҳолатлар бундан мустасно).
21. Дастурда иштирок этиши давомида тадбиркорлик субъектлари томонидан божхона қонунчилиги бузилиши ёки улар тақдим этган маълумотларда тафовутли ҳолатларнинг аниқланиши мазкур ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига нисбатан божхона назоратининг барча шакллари ва умумий қоидалари қўлланилишига сабаб бўлади.
22. Божхона қонунчилиги бузилиши ҳолатлари билан боғлиқ асосли шубҳалар пайдо бўлганда, божхона ходимлари томонидан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига тақдим этилган «яшил йўлак» божхона органлари фаолиятида мавжуд бошқа йўлакларга ўзгартирилиши мумкин.
8-боб. Божхона тўловларини бўлиб тўлаш имкониятидан фойдаланиш
23. Божхона кодексининг 329 — 333-моддаларида белгиланган тартибда божхона тўловларини фоизсиз қуйидаги муддатларга бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади:
51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорлик субъектлари учун — 60 кун;
101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун;
200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган тадбиркорлик субъектлари учун — 120 кун муддатга.
24. Божхона тўловларини бўлиб тўлаш имкониятига эга бўлиш учун тўловчи божхона органига «Ҳамкор тадбиркор» ахборот тизими ёки Божхона қўмитасининг расмий веб-сайтига жойлаштирилган «Божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб тўлашга рухсат бериш» интерактив хизмати орқали божхона тўловлари суммаларини тўлаш бўйича ёзма мажбуриятни ўз ичига олган электрон аризани тақдим этади.
25. Божхона тўловларини бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги қарор электрон ариза тақдим этилган кундан эътиборан уч иш куни ичида божхона органи томонидан қабул қилинади.
Божхона органининг қарорида божхона тўловларини бўлиб тўлаш имконияти берилаётган муддат, бундай имконият бериш рад этилган тақдирда эса рад этиш сабаблари кўрсатилади.
Божхона тўловларини бўлиб тўлаш имкониятини беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
ушбу Низомга асосан сертификат тақдим этмаслик;
муқаддам божхона тўловларини бўлиб тўлашда белгиланган муддатни бузиш ҳолатларининг мавжудлиги.
Божхона тўловларини бўлиб тўлаш даврида мажбурият бажарилмаган тақдирда, қолган давр учун ҳисобланган барча тўловлар мажбурий тарзда ундириб олинади.
26. Божхона тўловларини бўлиб тўлаш божхона органи ва тўловчи томонидан тасдиқланган жадвалда белгиланган муддатларда амалга оширилади.
9-боб. Якунловчи қоидалар
27. Мазкур Низомнинг 2 , 4 , 5 , 6 , 7 , 8-бобларида назарда тутилган имтиёзлар ва преференциялар Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган ҳамда ушбу ҳудудда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилмайди.
28. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
«20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастури доирасида тадбиркорлик субъектларига солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Иш берувчиларга улар томонидан ижтимоий реестрга киритилган фуқароларга тўлаб берилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини Давлат бюджетидан қайтариб бериш тўғрисида АРИЗА Иш берувчининг СТИР рақами ____________ ____________________________________________________________________________________ (иш берувчининг тўлиқ манзили) _________________________________________________________________ манзилда жойлашган, _________________________________________________ фаолиятини амалга оширадиган (асосий фаолият (ихтисослиги) тури) ____________________________________________________________________________________, (иш берувчининг тўлиқ номи) Сиздан ташкилотда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ва Ижтимоий реестрга киритилган фуқароларга тўлаб берилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб беришингизни сўрайман. Ижтимоий реестрга киритилган фуқароларга тўлаб берилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси тўғрисидаги маълумотлар Ўн икки ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ва Ижтимоий реестрга киритилган фуқаролар сони________ нафар; Ўн икки ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ва Ижтимоий реестрга киритилган фуқароларга 20 ___ йил _____ ойи учун тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиқ суммаси _______________ сўм. Иш берувчининг банк реквизитлари: Банк номи: __________________________________________________ Банк МФО: __________________________________________________ Банкдаги ҳисобварағи: _________________________________________ Ушбу ариза ва илова қилинган ҳужжатларда келтирилган маълумотлар тўлиқ ва ишончли эканлигини тасдиқлайман. Илова. Ижтимоий реестрга киритилган ва ўн икки ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ёш ходимлар рўйхати. Ташкилот раҳбари ______________ __________________________________ (имзо) (Ф.И.О.) Бош бухгалтер ______________ __________________________________ (имзо) (Ф.И.О.) Сана
«20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастури доирасида тадбиркорлик субъектларига солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Иш берувчиларга улар томонидан Ижтимоий реестрга киритилган фуқароларга тўлаб берилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб бериш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Ижро муддати 1-босқич Иш берувчи Солиқ тўловчи сифатида рўйхатда турган солиқ органига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ариза юборади. Ҳисобот тақдим этилгандан сўнг 2-босқич Солиқ органи Иш берувчининг аризаси автоматлаштирилган дастур орқали ушбу Низом талабларига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги ўрганади. Уч кун муддатда 3-босқич Автоматлаштирилган дастур Ижтимоий реестрга киритилган фуқароларга тўлаб берилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини қайтариб бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, солиқ органининг хулосасини шакллантиради, шаклланган хулоса билан иш берувчининг аризасини Ғазначилик хизмати қўмитасига юборади ҳамда бу ҳақда иш берувчини солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабардор қилади. Бир кун муддатда 4-босқич Ғазначилик хизмати қўмитаси Автоматлаштирилган дастур орқали ДМБАТга келиб тушган ҳужжатларга асосан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини иш берувчининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради. Уч кун муддатда
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июлдаги 279-сон қарорига 4-ИЛОВА
Амалий мономарказлар фаолиятини ташкил этиш, уларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 12 июндаги ПФ-93-сон Фармонига мувофиқ «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурида (кейинги ўринларда — Дастур) иштирок этадиган тадбиркорлик субъекти томонидан ишсиз, иш қидираётган шахсларни ва ўз ходимларини хорижий тиллар ва касб-ҳунарга ўқитиш, малакасини ошириш ҳамда амалий мономарказ фаолиятини ташкил этиш, уларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларини қоплаш тартибини белгилайди.
2. Амалий мономарказ — ишсиз фуқароларни касбга ўргатиш ва тадбиркорлик субъектлари ишчиларининг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланувчи ўқув маркази ҳисобланади.
3. Амалий мономарказ тадбиркорлик субъектининг ишлаб чиқариш майдонлари ёки бўш турган биноларида, шунингдек, бўш турган ва бир йилдан буён аукцион савдоларида сотилмасдан турган давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар ҳамда касб-ҳунар коллежларининг бўш турган бинолари танлов (талабгор ягона бўлганда тўғридан-тўғри шартнома) асосида ижара ставкасининг минимал миқдори бўйича ижарага бериш йўли билан ташкил этилади.
2-боб. Амалий мономарказ фаолиятини ташкил этиш
4. Амалий мономарказ тадбиркорлик субъектининг қарори асосида ташкил этилади ва ушбу қарор билан амалий мономарказнинг раҳбари, тренер (ўқитувчи) ва уста-мураббийлари тайинланади.
5. Тадбиркорлик субъектининг иш ўрнида бажариладиган меҳнат функциясининг мураккаблигидан келиб чиқиб, кўпи билан ҳар йигирма нафар ўқувчига камида бир нафар тренер (ўқитувчи) ёки уста-мураббийлар бириктирилади.
6. Амалий мономарказда ўқув жараёнлари ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ тадбиркорлик субъекти томонидан тасдиқланадиган намунавий ўқув дастури асосида ташкил этилади.
7. Амалий мономарказда ўқув жараёнлари қуйидаги 2 та босқичда амалга оширилади:
биринчи босқичда ўқувчиларга назарий билимлар, шу жумладан, ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналардан фойдаланиш ҳамда меҳнат хавфсизлиги қоидалари ўргатилади;
иккинчи босқичда ўқувчиларга бевосита иш ўринларида амалий билим ва кўникмалар берилади.
8. Ўқув дастури якуни билан ўқувчиларнинг амалий билимлари якуний малака имтиҳони орқали баҳоланиб, уларга ўқишни тамомлаганлик тўғрисида сертификат берилади.
9. Тренер (ўқитувчи) ва уста-мураббийларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
3-боб. Амалий мономарказни қуриш ва жиҳозлаш харажатларини молиялаштириш
10. Амалий мономарказни қуриш ва жиҳозлаш харажатлари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
11. Янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари учун — ҳар бир ўқувчи ўрни учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача қоплаб берилади, бироқ жами ўқувчи ўрнини ҳисоблаганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 500 минг бараваридан ошиб кетмаслиги шарт.
Бунда ҳар бир ўқувчи ўрни учун тўғри келадиган ўқув майдони камида 3,5 м кв.ни ташкил қилиш керак.
12. Жиҳозлаш ишлари учун — ҳар бир ўқувчи ўрни учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача қоплаб берилади, бироқ жами ўқувчи ўрнини ҳисоблаганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан ошиб кетмаслиги керак.
Бунда амалий мономарказнинг бино ва ўқув майдонлари ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ минимал талаблар асосида моддий-техника жиҳатдан жиҳозланади.
13. Амалий мономарказни қуриш ва жиҳозлаш харажатларини қоплаш учун тадбиркорлик субъекти «Ҳамкор тадбиркор» платформаси орқали рўйхатдан ўтган ҳудуди бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаларига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ёзма равишда мурожаат қилади:
объектни фойдаланишга топшириш ва қабул бўйича далолатнома;
объектни қуриш, таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш учун маблағларнинг мақсадли сарфланишини тасдиқловчи ҳужжатлар.
14. Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари мурожаатни 10 иш кунида кўриб чиқади.
Бунда ташкил этилган амалий мономарказ жойига чиқиб кўрилиши, тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг асослигини ўрганиш юзасидан тегишли ташкилотлар (тижорат банклари)дан амалий мономарказни ташкил этиш, шунингдек, уни қуриш ва жиҳозлашга оид маълумотлар сўраб олиниши мумкин.
15. Мурожаатда кўрсатилган маълумотлар тўғри деб топилган тақдирда, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан тадбиркорлик субъекти ҳисоб рақамига мурожаатда кўрсатилган, бироқ ушбу Низомнинг 12-бандида белгиланган миқдордан ортиқ бўлмаган маблағ ўтказиб берилади.
16. Мурожаатда кўрсатилган маълумотлар тўғри деб топилмаган тақдирда, тадбиркорлик субъекти ушбу Низомнинг 14-бандида белгиланган муддатда маблағ ажратишни рад этиш асослари кўрсатилган ҳолда мурожаат муаллифи ёзма равишда хабардор қилинади.
Тадбиркорлик субъекти маблағ ажратишни рад этиш асосларидан норози бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ёки судга мурожаат қилиши мумкин.
4-боб. Якунловчи қоидалар
17. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ташкил этилган амалий мономарказлар, уларни фаолиятини молиялаштириш билан боғлиқ харажатлар ҳамда касбга ўргатилган ва малакаси оширилган ўқувчилар ҳисобини юритади.
18. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Амалий мономарказлар фаолиятини ташкил этиш, уларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Амалий мономарказда ўқув жараёнлари ташкил этиш бўйича
Т/р Модулларнинг номлари Умумий ажратилган соат Шу жумладан: Назорат шакли Назарий Амалий Жами I. Биринчи босқич 1. 2. ... II. Иккинчи босқич 1. 2. ... ________________________ _________ ______________ (Тадбиркорлик субъектининг номи) (имзо) (Раҳбарнинг Ф.И.О.)
Амалий мономарказлар фаолиятини ташкил этиш, уларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Амалий мономарказнинг бино ва ўқув майдонларини моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир
1. Ўқувчилар партаси
2. Ўқувчилар стули
3. Ўқитувчи столи
4. Ўқитувчи креслоси
5. Компьютер
6. Маркерли доска
7. Проектор
8. Кийим шкафи
9. Офис шкафи
10. Кондиционер
11. Ёнғин хавфсизлиги учун ўт ўчиргич
12. Дорилар қутичаси
13. Интерактив LED доска
14. Урна
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июлдаги 279-сон қарорига 5-ИЛОВА
«Ҳамкор тадбиркор» ахборот тизими билан маълумотлар базалари интеграция қилинадиган вазирлик ва идоралар
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
3. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси
9. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июлдаги 279-сон қарорига 6-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг инвестиция лойиҳалари ташқи инфратузилмасини яратиш харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 7 июндаги 306-сон қарорига киритилаётган қўшимчалар ва ўзгартириш
1. 1-бандда :
а) «г» кичик банднинг учинчи хатбошисидаги «маълумот учун қабул қилинсин» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) қуйидаги таҳрирдаги «д» кичик банд билан тўлдирилсин:
«д) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 12 июндаги ПФ-93-сон Фармонига мувофиқ 51 та ва ундан кўп янги иш ўринлари яратадиган тадбиркорлик субъектлари 50 миллиард сўм ва ундан юқори қийматдаги лойиҳаларни амалга оширганда, уларни зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин».
2. Хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган инвестиция лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 2-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« инвестиция лойиҳаси — инвесторнинг қиймати 200 миллиард сўмдан бунда, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти учун камида 50 миллиард сўмдан ошадиган унинг ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳалар, «шунингдек, «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурига киритилган тадбиркорлик субъектларининг 50 миллиард сўм ва ундан юқори қийматдаги лойиҳалари»;
б) 8-банд еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурига киритилган тадбиркорлик субъектлари томонидан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида 51 та ва ундан кўп янги иш ўринлари яратилганлиги».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 7 июль,
279-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TARKIBI
NIZOM
SXEMASI
NIZOM
SXEMASI
NIZOM
NAMUNAVIY OʻQUV DASTURI
MINIMAL TALABLAR
ROʻYXATI
“20 ming tadbirkor — 500 ming malakali mutaxassis” dasturini amalga oshirish boʻyicha chora-tadbirlar toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Kambagʻallikni qisqartirishda tadbirkorlik subyektlari bilan oʻzaro manfaatli hamkorlik oʻrnatishga qaratilgan chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 12-iyundagi PF-93-son Farmoniga muvofiq, shuningdek, mamlakatda kambagʻallikka qarshi kurashish jarayonini yangi bosqichga olib chiqish hamda ushbu jarayonga tadbirkorlik subyektlarini manfaatli hamkorlik asosida jalb qilish va ularga qoʻshimcha qulayliklar yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Kambagʻallikni qisqartirishda tadbirkorlik subyektlari bilan oʻzaro manfaatli hamkorlik oʻrnatishga qaratilgan chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 12-iyundagi PF-93-son Farmoniga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi “20 ming tadbirkor — 500 ming malakali mutaxassis” dasturini (keyingi oʻrinlarda — Dastur) amalga oshirish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin:
Dasturda yangi ish oʻrinlarini yaratishni rejalashtirgan tadbirkorlik subyektlarining hamkorlik shartnomalari asosida ixtiyoriy ravishda ishtirok etishi;
hamkorlik shartnomalari loyihalari Adliya vazirligi va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan huquqiy ekspertizadan oʻtkazilishi;
Savdo-sanoat palatasi hamkorlik shartnomalarini tuzgan tadbirkorlik subyektlariga Dasturda ishtirok etayotganligini tasdiqlovchi sertifikat berishi va ularga hamkorlik shartnomalari toʻliq bajarilishi yuzasidan har tomonlama koʻmaklashishi;
Dasturga kiritilgan tadbirkorlik subyektlariga tabaqalashgan miqdorlarda imtiyoz va preferensiyalar berish;
2023-2024-yillarda Dasturni amalga oshirish uchun jami 1 milliard AQSH dollari miqdorida kredit liniyasini ochish.
2. “20 ming tadbirkor — 500 ming malakali mutaxassis” dasturini amalga oshirish boʻyicha respublika komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Respublika komissiyasi) 1-ilovaga muvofiq tarkibda tashkil etilsin.
3. Respublika komissiyasi (J. Qoʻchqorov):
Dasturni amalga oshirish doirasida vazirlik va idoralar, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda hududlarga biriktirilgan masʼullar faoliyati muvofiqlashtirib borilishini;
bir oy muddatda Dastur bilan qamrab olinadigan tadbirkorlik subyektlarining hududlar kesimidagi soni va ular tomonidan yaratiladigan yangi ish oʻrinlari parametrlari tasdiqlanishini;
har oy yakuni bilan Dastur doirasida amalga oshiriladigan ishlar tanqidiy muhokama qilib borilishini;
Dastur ishtirokchilari faoliyatida yuzaga keladigan muammolar tezkorlik bilan hal etilishini taʼminlasin.
4. Quyidagilar:
“20 ming tadbirkor — 500 ming malakali mutaxassis” dasturini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;
“20 ming tadbirkor — 500 ming malakali mutaxassis” dasturi doirasida tadbirkorlik subyektlariga soliq va bojxona imtiyozlari hamda preferensiyalarni qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq;
Amaliy monomarkazlar faoliyatini tashkil etish, ularni qurish va jihozlash xarajatlarini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
5. Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi tomonidan Dasturni amalga oshirish boʻyicha barcha jarayonlarni raqamlashtirish imkoniyatlariga ega “Hamkor tadbirkor” axborot tizimi ishlab chiqilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
Mazkur qarorga 5-ilovaga muvofiq vazirlik va idoralar ikki hafta muddatda maʼlumotlar bazalarining “Hamkor tadbirkor” axborot tizimi bilan integratsiya qilinishini taʼminlasin.
6. Belgilansinki:
tadbirkorlik subyektlari Dasturda ishtirok etish uchun “Hamkor tadbirkor” axborot tizimi, “Onlayn mahalla” elektron platformasi yoki soliq toʻlovchilarning shaxsiy kabineti orqali murojaat qilishi mumkin;
Dasturda ishtirok etishi mumkin boʻlgan tadbirkorlik subyektlari ularning murojaatlari boʻyicha “Hamkor tadbirkor” axborot tizimida avtomatlashtirilgan holda saralanadi;
tadbirkorlik subyekti saralab olingandan soʻng ikki kun muddatda vakolatli organlar tomonidan tadbirkorlik subyektining murojaatida koʻrsatilgan maʼlumotlar va takliflar asosida belgilangan namuna boʻyicha “Hamkor tadbirkor” axborot tizimida shartnoma loyihasi shakllantiriladi va huquqiy ekspertizadan oʻtkazish uchun mos ravishda Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi yoki uning hududiy boʻlinmalariga yuboriladi;
Adliya vazirligi yoki uning hududiy boʻlinmalari hamkorlik shartnomalari loyihalarini uch kun muddatda huquqiy ekspertizadan oʻtkazadi va ijobiy xulosasi mavjud boʻlganda, shartnoma loyihasini avtomatik ravishda imzolash uchun taraflarga yuboradi;
hamkorlik shartnomalari tomonlarni kelishuviga koʻra uch yildan koʻp boʻlmagan muddatga tuziladi. Unda tadbirkor tomonidan yaratiladigan yangi ish oʻrinlari muddati aniq koʻrsatiladi.
7. Dasturga kiritilgan tadbirkorlik subyektlarining loyihalarini 2023-yilda moliyalashtirish uchun:
Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi tijorat banklariga 100 million AQSH dollari ekvivalentida kredit liniyasi ochilishini;
oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish dasturi koordinatorlari 2023-yil yakuniga qadar oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish dasturlari doirasidagi loyihalarni moliyalashtirish uchun koʻzda tutilgan mablagʻlar hisobidan 1 trillion soʻm yoʻnaltirilishini;
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi xalqaro moliya tashkilotlaridan 200 million AQSH dollari miqdorida kreditlar jalb qilinishini taʼminlasin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki va tijorat banklariga bir oy muddatda Dastur doirasida kredit ajratish jarayonlari va ajratilgan kreditlar hisobini yuritishning raqamlashtirilishini taʼminlaydigan platformani ishga tushirish choralarini koʻrish tavsiya etilsin.
9. Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda hokim yordamchilari bilan birgalikda:
tadbirkorlik subyektlariga Dasturning mazmun-mohiyatini tushuntirib borsin, shuningdek, ularga Dasturda ishtirok etishda koʻmaklashsin;
mahallalarda tadbirkorlik subyektlarining ishsiz fuqarolar bilan uchrashuvlarini tashkil etib, tadbirkorlik subyektlari tomonidan taklif etilayotgan ish oʻrinlari haqida maʼlumot berib borsin;
har oy yakuni boʻyicha Dastur ijrosi yuzasidan tahliliy maʼlumotlarni Respublika komissiyasiga kiritsin.
10. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar, Toshkent shahar, tumanlar va shaharlar hokimlari har oy oldindan eʼlon bergan holda, Dasturga kiritilgan va kirmoqchi boʻlgan tadbirkorlik subyektlari bilan uchrashuvlar oʻtkazib borsin.
11. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining buyurtmanomalariga asosan mazkur qarorga 4-ilovaga muvofiq tadbirkorlik subyektlari tomonidan tashkil etiladigan amaliy monomarkazni qurish va jihozlash xarajatlarini qoplab berish uchun Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasiga qoʻshimcha mablagʻ ajratsin.
12. Vazirlar Mahkamasining “Xorijiy va mahalliy investorlarning investitsiya loyihalari tashqi infratuzilmasini yaratish xarajatlarini davlat tomonidan qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 7-iyundagi 306-son qaroriga 6-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
13. Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
14. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 7-iyuldagi 279-son qaroriga 1-ILOVA
“20 ming tadbirkor — 500 ming malakali mutaxassis” dasturini amalga oshirish boʻyicha respublika komissiyasi
J. Qoʻchqorov — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri, Komissiya raisi B. Musayev — kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri, komissiya raisi oʻrinbosari I. Norqulov — iqtisodiyot va moliya vazirining birinchi oʻrinbosari D. Kasimov — Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil (kelishuv asosida) D. Vahobov — Savdo-sanoat palatasi raisi N. Saydullayev — Markaziy bank raisining birinchi oʻrinbosari (kelishuv asosida) O. Rustamov — investitsiyalar, sanoat va savdo vaziri oʻrinbosari A. Karimov — adliya vaziri oʻrinbosari M. Mirzayev — Soliq qoʻmitasi raisining birinchi oʻrinbosari N. Musamuxamedov — Bojxona qoʻmitasi raisi oʻrinbosari F. Pulatov — Kadastr agentligi direktori A. Miraliyev — Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktorining oʻrinbosari Lavozimiga koʻra — Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining departament boshligʻi
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 7-iyuldagi 279-son qaroriga 2-ILOVA
“20 ming tadbirkor — 500 ming malakali mutaxassis” dasturini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Kambagʻallikni qisqartirishda tadbirkorlik subyektlari bilan oʻzaro manfaatli hamkorlik oʻrnatishga qaratilgan chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 12-iyundagi PF-93-son Farmoniga muvofiq “20 ming tadbirkor — 500 ming malakali mutaxassis” dasturini (keyingi oʻrinlarda — Dastur) amalga oshirishda “hamkorlik shartnomasi”ni tuzish va Dasturda ishtirok etadigan tadbirkorlik subyektlariga imtiyoz va preferensiyalar (soliq va bojxona imtiyozlari hamda preferensiyalari bundan mustasno) berish tartibini belgilaydi.
2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
“hamkorlik shartnomasi” — Dasturda ishtirok etish istagini bildirgan tadbirkorlik subyektlari va davlat oʻrtasida ularning huquq va majburiyatlarini aks ettiruvchi hujjat;
sertifikat — “hamkorlik shartnomalari”ni tuzgan tadbirkorlik subyektlariga ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq shaklda Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi tomonidan beriladigan, Dasturda ishtirok etayotganligini tasdiqlovchi hujjat;
“Hamkor tadbirkor” axborot tizimi — Dasturni amalga oshirish jarayonlarini raqamlashtirish, shu jumladan, “hamkorlik shartnomalari”ni ekspertizadan oʻtkazish va tuzish, shartnoma majburiyatlari bajarilishini masofaviy nazorat qilish, imtiyoz va preferensiyalarni taqdim etadigan vazirlik va idoralarning maʼlumotlar bazalari bilan integratsiya qilish imkoniyatlariga ega axborot tizimi;
platforma — tijorat banklarining dastur doirasida kredit ajratish jarayonlari va ajratilgan kreditlar hisobini yuritishning raqamlashtirilishini taʼminlaydigan elektron platformasi.
2-bob. Dasturda ishtirok etadigan tadbirkorlik subyektlarini saralab olish va “hamkorlik shartnomasi”ni tuzish tartibi
3. Dasturda ishtirok etadigan tadbirkorlik subyektlarini saralab olish va “hamkorlik shartnomasi”ni tuzish ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
4. Dasturda ishtirok etadigan tadbirkorlik subyektlarini saralab olish “Hamkor tadbirkor” axborot tizimida quyidagi mezonlar asosida amalga oshiriladi:
tadbirkorlik subyekti ikki yildan ortiq faoliyat yuritayotganligi;
davlat ulushi mavjud emasligi.
Tadbirkorlik subyektiga mazkur mezonlar boʻyicha tegishli axborot yoki maʼlumotlarni taqdim etish yoki joʻnatish majburiyatini yuklashga yoʻl qoʻyilmaydi.
5. Tadbirkorlik subyekti Dasturda ishtirok etish uchun “Hamkor tadbirkor” axborot tizimi, “Onlayn mahalla” elektron platformasi yoki soliq toʻlovchilarning shaxsiy kabineti orqali ariza bilan murojaat etishi mumkin.
6. Savdo-sanoat palatasi tadbirkorlik subyektining tegishli mezonlarga muvofiqligini oʻrganib, natijasi boʻyicha “Hamkor tadbirkor” axborot tizimi orqali avtomatik ravishda xabarnoma yuboradi.
Tadbirkorlik subyektining arizasi qanoatlantirilgan hollarda, yaratiladigan ish oʻrinlari sonidan kelib chiqib, tegishliligi boʻyicha hokim yordamchisi yoki Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi besh kun muddatda tadbirkorlik subyekti tomonidan amalga oshirilishi rejalashtirilgan loyihaning dastlabki parametrlarini joyiga chiqqan holda oʻrganib, natijalari boʻyicha taklifini va fotosuratlarini “Hamkor tadbirkor” axborot tizimiga kiritadi.
7. Dasturda ishtirok etadigan tadbirkorlik subyektlari saralash bosqichidan oʻtkazilgandan soʻng ikki kun muddatda quyidagilar tomonidan tadbirkorlik subyektlari bilan birgalikda shakllantirilgan “hamkorlik shartnomalari” loyihalari mos ravishda Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi va uning hududiy boʻlinmalariga huquqiy ekspertizadan oʻtkazish uchun yuboriladi:
51 tadan 100 tagacha yangi ish oʻrni yaratadigan tadbirkorlik subyektlari bilan — tuman (shahar) hokimlari va ularning moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarlari;
101 tadan 200 tagacha yangi ish oʻrni yaratadigan tadbirkorlik subyektlari bilan — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari hamda ularning moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarlari;
200 tadan ortiq ish oʻrni yaratadigan tadbirkorlik subyektlari bilan — Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri hamda Iqtisodiyot va moliya vaziri yoki ularning birinchi oʻrinbosarlari (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organlar).
8. “Hamkorlik shartnomasi” loyihasi uch kun muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan huquqiy ekspertizadan oʻtkaziladi.
Huquqiy xulosada “hamkorlik shartnomasi” loyihasi yuzasidan eʼtirozlar bildirilgan taqdirda, shartnoma loyihasi Adliya vazirligi va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan qayta ishlash uchun vakolatli organlarga qaytariladi.
Vakolatli organ tomonidan qayta ishlangan “hamkorlik shartnomasi” loyihasi bir kun muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi va uning hududiy boʻlinmalariga huquqiy ekspertizadan oʻtkazish uchun kiritiladi.
Huquqiy ekspertiza natijalari yuzasidan ijobiy xulosa berilgan taqdirda, “hamkorlik shartnomasi” loyihasi taraflarga imzolash uchun yuboriladi.
Ijobiy xulosasi mavjud boʻlgan “hamkorlik shartnomasi” taraflar tomonidan besh kun muddatda imzolanadi.
9. “Hamkorlik shartnomasi”ni tuzgan tadbirkorlik subyektiga “Hamkor tadbirkor” axborot tizimi orqali Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi tomonidan bir kun muddatda Dasturda ishtirok etayotganligini tasdiqlovchi sertifikat beriladi.
10. Sertifikat berilgan tadbirkorlik subyekti Dasturda hamda “hamkorlik shartnomasi”da belgilangan imtiyozlardan foydalanadi.
3-bob. Dasturda ishtirok etadigan tadbirkorlik subyektlariga imtiyoz va preferensiyalar berish
1-§. Dastur doirasida tijorat banklari tomonidan kredit ajratish tartibi
11. Kredit olish uchun ariza “hamkorlik shartnomasi” tuzilgandan soʻng Dasturda ishtirok etadigan tadbirkorlik subyekti tomonidan mustaqil ravishda yoki hokim yordamchisining koʻmagi bilan platforma orqali elektron shaklda taqdim etiladi.
Mazkur Nizom talablari uy-joy qurilishi bilan bogʻliq loyihalar uchun kredit olishga tatbiq etilmaydi.
12. Kredit olish toʻgʻrisidagi ariza barcha bosqichlarda platformada onlayn koʻrib chiqiladi va har bir bosqichda qabul qilingan qaror toʻgʻrisida platforma (telegram bot, SMS-xabarnoma, elektron pochta yoki shaxsiy kabinet) orqali maʼlumot berib boriladi.
13. Ariza belgilangan tartibda banklar tomonidan bir kun muddatda avtomatlashtirilgan holda koʻrib chiqish uchun qabul qilinadi.
Tadbirkorlik subyektining arizasi platforma tomonidan uning amaldagi bank kreditlari boʻyicha muddati oʻtgan qarzdorligi mavjud boʻlganda, avtomatik ravishda rad etiladi.
14. Kreditlar 14 foiz stavkada 7 yilgacha, aylanma mablagʻlarni toʻldirish uchun 18 oygacha muddatga ajratiladi.
Bunda kreditlar:
5 mlrd soʻmgacha — 51 tadan 100 tagacha yangi ish oʻrni yaratishni rejalashtirgan tadbirkorlik subyektiga;
10 mlrd soʻmgacha — 101 tadan 200 tagacha yangi ish oʻrni yaratishni rejalashtirgan tadbirkorlik subyektiga;
15 mlrd soʻmgacha — 200 tadan ortiq yangi ish oʻrni yaratishni rejalashtirgan tadbirkorlik subyektiga ajratiladi.
15. Moliyalashtiriladigan loyihalarning xususiyatidan kelib chiqib, tadbirkorlik subyekti tomonidan hujjatlar bankning ichki kredit siyosatiga muvofiq elektron koʻrinishda taqdim etiladi.
Kredit olish uchun taqdim etilgan hujjatlar banklarning ichki kredit siyosati va kreditlash bilan bogʻliq amaldagi tartiblarga muvofiq anderrayting tizimi tomonidan koʻrib chiqiladi.
16. Bankka taqdim etilgan hujjatlarda nomutanosiblik, xato va kamchilik aniqlanganda, loyihaning texnik-iqtisodiy samaradorligi koʻrsatkichlari kreditni belgilangan muddatda qaytarish uchun yetarli boʻlmaganda hamda zarur garov taʼminotlari taqdim etilmaganda, kredit ajratilishi rad etiladi va bu haqda tadbirkorlik subyekti platforma orqali xabardor qilinadi.
17. Tadbirkorlik subyekti hujjatlardagi nomutanosiblik, xato va kamchiliklarni bartaraf etib, ularni bankka qaytadan taqdim etishi mumkin.
Taqdim etilgan hujjatlarning rad etilishi uchun asos boʻlgan kamchiliklar tadbirkorlik subyekti tomonidan bartaraf etilib, bankka taqdim qilinganda, hujjatlarni koʻrib chiqish tadbirkorlik subyektining dastlab taqdim etgan arizasi asosida davom ettiriladi.
18. Tadbirkorlik subyekti tomonidan tegishli hujjatlar taqdim etilgandan soʻng bank ichki kredit siyosatiga muvofiq kredit ajratish yoki kredit ajratishni rad etish toʻgʻrisida belgilangan tartibda qaror qabul qiladi.
Kredit hujjatlari elektron koʻrinishda shakllantiriladi va imzolanadi. Shartnoma va tegishli hujjatlar tadbirkorlik subyektlari tomonidan elektron raqamli imzo orqali tasdiqlanadi.
Bank tomonidan kredit ajratish rad etilganda, bu haqdagi qaror platformaga joylashtiriladi.
19. Tadbirkorlik subyekti tomonidan soʻralayotgan kredit mazkur Nizomning 14-bandida belgilangan miqdordan koʻp boʻlgan taqdirda, kreditning maksimal chegaralardan yuqori qismi banklarning oʻz mablagʻlari hisobidan tijorat foiz stavkalarida ajratilishi mumkin.
20. Tadbirkorlik subyekti tomonidan hamkorlik shartnomasida belgilangan majburiyatlar bajarilmaganda, Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasining hududiy boʻlinmalari rahbarlari va hokim yordamchilarining bu haqida tuzgan dalolatnomalari asosida ajratilgan kreditlar boʻyicha foiz stavkalari moliyalashtiruvchi bankning tijorat kreditlari uchun belgilangan foiziga oʻzgartiriladi. Ushbu qoida kredit shartnomasida aks ettiriladi.
21. Tadbirkorlik faoliyatini qoʻllab-quvvatlash davlat jamgʻarmasi Dastur doirasida barcha toifadagi tadbirkorlik subyektlariga ajratiladigan kreditlar uchun quyidagi miqdorlarda kafillik taqdim etadi:
3 mlrd soʻmgacha — 51 tadan 100 tagacha yangi ish oʻrni yaratishni rejalashtirgan tadbirkorlik subyektiga;
4 mlrd soʻmgacha — 101 tadan 200 tagacha yangi ish oʻrni yaratishni rejalashtirgan tadbirkorlik subyektiga;
5 mlrd soʻmgacha — 200 tadan ortiq yangi ish oʻrni yaratishni rejalashtirgan tadbirkorlik subyektiga.
22. Bunda tadbirkorlik subyekti tomonidan Jamgʻarma kafilligidan foydalanib, belgilangan muddatlarda “hamkorlik shartnomasi”da nazarda tutilgan majburiyatlar bajarilmagan taqdirda, taqdim etilgan kafillikning dastlabki miqdori saqlangan holda uning bir foiz miqdorida qoʻshimcha vositachilik haqi toʻlanadi.
2-§. Dasturga kiritiladigan tadbirkorlik subyektlari va budjet buyurtmachilari bilan tuziladigan shartnomalarda imtiyoz qoʻllash tartibi
23. Dasturga kiritilgan 200 tadan ortiq yangi ish oʻrni yaratadigan tadbirkorlik subyektlari va budjet buyurtmachilari bilan tuziladigan shartnomalarda oldindan toʻlov miqdori bir milliard soʻmgacha boʻlgan xaridlar boʻyicha 50 foiz, bir milliard soʻmdan yuqori boʻlgan xaridlar boʻyicha 30 foiz etib belgilanadi.
24. Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi budjet buyurtmachilari va Dasturga kiritiladigan tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida tuziladigan shartnomalarda belgilangan oldindan toʻlov miqdorlarini nazorat qilish asosida mazkur shartnomalarni majburiy roʻyxatdan oʻtkazadi.
25. Dasturga kiritiladigan tadbirkorlik subyektlari budjet buyurtmachilari bilan tuzilgan shartnomalar doirasida oʻz majburiyatlarini bajarmagan taqdirda, ushbu Nizomning 23-bandida belgilangan imtiyozlar qoʻllanilmaydi.
26. Budjet buyurtmachilari mazkur paragrafda belgilangan talablar doirasida shartnomalarni tuzilganligi uchun javobgar hisoblanadi.
3-§. Dasturda ishtirok etadigan tadbirkorlik subyektlarini ularning faoliyati uchun zarur mablagʻlar va infratuzilma bilan taʼminlash tartibi
27. Hududlarda boʻsh turgan va bir yildan buyon auksion savdolarida sotilmasdan turgan davlat mulki boʻlgan bino-inshootlar, shuningdek, kasb-hunar kollejlarining foydalanilmasdan boʻsh turgan binolari Dastur ishtirokchilariga ishsiz, ish qidirayotgan fuqarolarni va oʻz xodimlarini xorijiy tillar va kasb-hunarlarga oʻqitish va malakasini oshirish hamda “amaliy monomarkaz” tashkil qilish uchun foydalanishga tanlov (talabgor yagona boʻlganda — toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma) asosida ijara stavkasining minimal miqdori boʻyicha ijaraga beriladi.
Bunda obyektlar roʻyxati Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan:
hududlarda boʻsh turgan va bir yildan buyon auksion savdolarida sotilmasdan turgan davlat mulki boʻlgan bino-inshootlar toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi va uning huzuridagi Davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish markazidan olingan maʼlumotlar;
kasb-hunar kollejlarining boʻsh turgan binolari toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligidan olingan maʼlumotlar asosida shakllantiriladi.
28. Roʻyxatga kiritilgan obyektlarni Dastur ishtirokchilariga ijaraga berish boʻyicha tanlov Vazirlar Mahkamasining “Elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 12-yanvardagi 18-son qarori asosida oʻtkaziladi.
Bunda:
Dasturda ishtirok etadigan ishsiz, ish qidirayotgan fuqarolarni va oʻz xodimlarini xorijiy tillar va kasb-hunarga oʻqitish, malakasini oshirish hamda amaliy monomarkaz tashkil qilish istagini bildirgan tadbirkorlik subyektlari tanlov ishtirokchisi boʻlishi mumkin;
ishsiz va ish qidirayotgan fuqarolarni oʻqitish qonun hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi va Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan toʻlanadi.
29. “Hamkorlik shartnomasi”ga asosan yaratilishi rejalashtirilgan yangi ish oʻrinlari soni tanlov shartining asosiy mezoni hisoblanadi.
Bunda yaratilishi rejalashtirilgan yangi ish oʻrinlari soni teng boʻlgan taqdirda, boshqalardan oldin ariza bergan talabgorga ustunlik beriladi.
30. Tanlovda ishtirok etish boʻyicha yagona talabgordan ariza kelib tushgan taqdirda, obyektni talabgorga toʻgʻridan-toʻgʻri ijaraga berish haqida qaror qabul qilinadi.
31. Tanlov natijasi boʻyicha rasmiylashtirilgan bayonnomaga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi huzuridagi Davlat mulki obyektlaridan samarali foydalanish markazining tegishli hududiy boshqarmasi va tanlov gʻolibi yoki yagona talabgor oʻrtasida obyektni ijara stavkasining minimal miqdorida ijarga berish boʻyicha ijara shartnomasi tuziladi.
Bunda ijara shartnomasi uch yil muddatga tuziladi va “hamkorlik shartnomasi”da nazarda tutilgan majburiyatlar bajarilgan taqdirda, ijaraga berish muddati qoʻshimcha uch yil muddatga uzaytirib boriladi.
32. Tadbirkorlik subyektlariga berilgan imtiyozlar bekor qilingan taqdirda, ijara shartnomasi muddati qoʻshimcha uch yil muddatga uzaytirilmaydi va tadbirkorlik subyektlari tomonidan amalga oshirilgan obyektlarning ajralmas qismi boʻlgan oʻzgartirishlar qiymati qaytarilmaydi.
4-§. Dasturda ishtirok etadigan tadbirkorlik subyektlari tomonidan auksionda davlat mulki boʻlgan koʻchmas mulk obyektlari va yerga boʻlgan huquqlarni sotib olish uchun toʻlovlarni foizsiz boʻlib toʻlash tartibi
33. Dasturda ishtirok etadigan tadbirkorlik subyekti davlat koʻchmas mulki obyektlari yoki yerga boʻlgan huquqlarni (Toshkent shahrida joylashgan yer uchastkalari bundan mustasno) auksion savdolarida qoʻlga kiritgan taqdirda, sotib olish bilan bogʻliq toʻlovlarni foizsiz boʻlib toʻlash uchun “Hamkor tadbirkor” axborot tizimi orqali yoki Davlat aktivlarini boshqarish agentligi yoki uning hududiy boshqarmasiga ariza taqdim etadi.
34. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi yoki uning hududiy boshqarmasi Dasturga kiritilgan tadbirkorlik subyektlariga tabaqalashgan miqdorlardan kelib chiqqan holda, davlat koʻchmas mulki obyektlari yoki yerga boʻlgan huquqlarni sotib olish bilan bogʻliq toʻlovlar quyidagi muddatlarda amalga oshiriladi (Toshkent shahrida joylashgan yer uchastkalari bundan mustasno):
51 tadan 100 tagacha yangi ish oʻrni yaratadigan tadbirkorlik subyektlari uchun — uch yildan koʻp boʻlmagan muddatda;
101 tadan 200 tagacha yangi ish oʻrni yaratadigan tadbirkorlik subyektlari uchun — toʻrt yildan koʻp boʻlmagan muddatda;
200 tadan ortiq yangi ish oʻrni yaratadigan tadbirkorlik subyektlari uchun — besh yildan koʻp boʻlmagan muddatda.
35. Imtiyozlari bekor qilingan tadbirkorlik subyektlari bilan tuzilgan oldi-sotdi shartnomasi doirasida sotib olish toʻlovlarga berilgan imtiyoz bekor qilinib, sotib olish bilan bogʻliq boshqa toʻlovlar amaldagi qonunchilikda belgilangan muddatlarda amalga oshiriladi hamda ushbu toʻlovlar uchun Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining asosiy stavkasi miqdorida yillik foizlar hisoblanadi.
Bunda sotib olish bilan bogʻliq toʻlovlarning qonunchilikda belgilangan muddatlari oʻtgan taqdirda, sotib olish bilan bogʻliq boshqa toʻlovlar bir oy muddat ichida amalga oshirilishi lozim.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
36. “Hamkorlik shartnomasi”ning bajarilishi boʻyicha kelib chiqadigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal qilinadi.
37. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
38. Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi “hamkorlik shartnomalari”ni tuzgan tadbirkorlik subyektlariga “hamkorlik shartnomalari” toʻliq bajarilishi yuzasidan har tomonlama koʻmaklashadi.
39. “Hamkorlik shartnomalari”dagi tomonlar majburiyatlarining bajarilishi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil tomonidan nazorat qilinadi.
Bunda “hamkorlik shartnomasi”da nazarda tutilgan majburiyatlar bajarilmaganda, Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil tomonidan “Hamkor tadbirkor” axborot tizimiga bu haqda maʼlumot joylashtiriladi.
40. Ushbu nizomda nazarda tutilgan imtiyozlar Dasturga kiritilgan Toshkent shahridan roʻyxatdan oʻtgan tadbirkorlik subyektlariga nisbatan qoʻllanilmaydi.
41. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
“20 ming tadbirkor — 500 ming malakali mutaxassis” dasturini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
“20 ming tadbirkor — 500 ming malakali mutaxassis” dasturida ishtirok etayotganligini tasdiqlovchi SERTIFIKAT №___________ sana:___________ Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Kambagʻallikni qisqartirishda tadbirkorlik subyektlari bilan oʻzaro manfaatli hamkorlik oʻrnatishga qaratilgan chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 12-iyundagi PF-93-son Farmoniga muvofiq: _________________________________________________________________________________________________________ hamda (vazirlik yoki hokimlik nomi) _______________________________________________________________________________________________________ oʻrtasida (tadbirkorlik subyektining nomi) _________yil “____” __________ da imzolangan _________-son “ hamkorlik shartnomasi ”ga asosan berildi. ____________________________________ (tadbirkorlik subyektining nomi) _ _ _ _ _ _ _ _ _ (STIR raqami) Amal qilish muddati:___ ___________ ______ (“Hamkorlik shartnomasi” muddati tugaganda yoki toʻxtatilganda, sertifikat oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanadi). Savdo-sanoat palatasi raisi (elektron imzo)
“20 ming tadbirkor — 500 ming malakali mutaxassis” dasturini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
“20 ming tadbirkor — 500 ming malakali mutaxassis” dasturida ishtirok etadigan tadbirkorlik subyektlarini saralab olish va “hamkorlik shartnomasi”ni tuzish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Tadbirkorlik subyekti Dasturda ishtirok etish uchun “Hamkor tadbirkor” axborot tizimi, “Onlayn mahalla” elektron platformasi yoki soliq toʻlovchilarning shaxsiy kabineti orqali ariza yuboradi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Savdo-sanoat palatasi Tadbirkorlik subyektining tegishli mezonlarga muvofiqligini oʻrganib, natijasi boʻyicha “Hamkor tadbirkor” axborot tizimi orqali avtomatik ravishda xabarnoma yuboradi. Avtomatik ravishda 3-bosqich Tegishliligi boʻyicha hokim yordamchisi yoki Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi Tadbirkorlik subyektining arizasi qanoatlantirilgan hollarda, tadbirkorlik subyekti tomonidan amalga oshirilishi rejalashtirilgan loyihaning dastlabki parametrlarini joyiga chiqqan holda oʻrganib, natijalari boʻyicha taklifi va fotosuratlarini “Hamkor tadbirkor” axborot tizimiga kiritadi. Besh kun muddatda 4-bosqich Vakolatli organlar “Hamkorlik shartnomalari” loyihalarini shakllantiradi va mos ravishda Adliya vazirligi yoki uning hududiy boʻlinmalariga huquqiy ekspertizadan oʻtkazish uchun yuboradi. Saralash bosqichidan oʻtkazilgandan soʻng ikki kun muddatda 5-bosqich Adliya vazirligi va uning hududiy boʻlinmalari “Hamkorlik shartnomasi” loyihasini huquqiy ekspertizadan oʻtkazadi: ijobiy xulosa berilganda, “hamkorlik shartnomasi” loyihasini taraflarga imzolash uchun yuboradi; eʼtirozlar bildirilgan taqdirda, shartnoma loyihasi qayta ishlash uchun vakolatli organlarga qaytaradi. Uch kun muddatda 6-bosqich Vakolatli organlar Qayta ishlangan “hamkorlik shartnomasi” loyihasini Adliya vazirligi va uning hududiy boʻlinmalariga huquqiy ekspertizadan oʻtkazish uchun kiritadi. Bir kun muddatda 7-bosqich Vakolatli organlar va tadbirkorlik subyektlari “Hamkorlik shartnomasi”ni imzolaydi. Besh kun muddatda 8-bosqich Savdo-sanoat palatasi “Hamkorlik shartnomasi” tuzgan tadbirkorlik subyektiga “Hamkor tadbirkor” axborot tizimi orqali dasturda ishtirok etayotganligini tasdiqlovchi sertifikat beradi. “Hamkorlik shartnomasi” tuzilgandan soʻng bir kun muddatda
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 7-iyuldagi 279-son qaroriga 3-ILOVA
“20 ming tadbirkor — 500 ming malakali mutaxassis” dasturi doirasida tadbirkorlik subyektlariga soliq va bojxona imtiyozlari hamda preferensiyalarni qoʻllash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Kambagʻallikni qisqartirishda tadbirkorlik subyektlari bilan oʻzaro manfaatli hamkorlik oʻrnatishga qaratilgan chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 12-iyundagi PF-93-son Farmoniga muvofiq “20 ming tadbirkor — 500 ming malakali mutaxassis” dasturi (keyingi oʻrinlarda — Dastur) doirasida tadbirkorlik subyektlariga soliq va bojxona imtiyozlari hamda preferensiyalarni qoʻllash tartibini belgilaydi.
Dasturda kamida ikki yil faoliyat koʻrsatayotgan va ustav kapitalida davlat ulushi mavjud boʻlmagan tadbirkorlik subyektlari — yuridik shaxslar ishtirok etishi mumkin.
2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
yangi ish oʻrinlari — tadbirkorlik subyektlarida yaratilgan yangi ish oʻrinlariga ishga qabul qilingan, qonunchilik hujjatlari asosida mehnat shartnomasi tuzilgan xodimga mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining bir baravaridan kam boʻlmagan miqdorda ish haqi hisoblangan, soliq hisobotida yaratilgan yangi ish oʻrinlari sifatida koʻrsatilgan va 2023-yil 1-iyun holatiga nisbatan koʻpaygan xodimlarning ish oʻrinlari;
avtomatlashtirilgan dastur — ish beruvchilarga ular tomonidan Ijtimoiy reyestrga kiritilgan fuqarolarga toʻlab beriladigan jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi summasini qaytarib berish yoki qaytarib berishni rad etish asoslarini tekshiradigan, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining Davlat moliyasini boshqarish axborot tizimiga (keyingi oʻrinlarda — DMBAT) integratsiya qilingan Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Soliq qoʻmitasining avtomatlashtirilgan dasturi;
ish beruvchining arizasi — ish beruvchilarga ular tomonidan ijtimoiy reyestrga kiritilgan fuqarolarga toʻlab berilgan jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi summasini Davlat budjetidan qaytarib berish toʻgʻrisidagi ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan namunaga muvofiq arizasi.
2-bob. Mol-mulk va yer soligʻi boʻyicha soliq imtiyozlaridan foydalanish
3. Ijtimoiy reyestrga kiritilgan fuqarolar kamida bir yil davomida ish bilan taʼminlangan va ular jami ishchilar sonining kamida 20 foizini tashkil etgan tadbirkorlik subyektlari mol-mulk va yer soligʻi boʻyicha soliq imtiyozlaridan foydalanish huquqiga ega boʻladi.
Bunda 51 tadan 100 tagacha yangi ish oʻrinlari yaratadigan tadbirkorlik subyektlari uchun mol-mulk va yer soligʻining amaldagi soliq stavkasi 50 foizga, 101 tadan 200 tagacha yangi ish oʻrni yaratadiganlar uchun 75 foizga kamaytiriladi, 200 tadan ortiq ish oʻrinlari yaratadiganlar mazkur soliqlarni toʻlashdan ozod etiladi.
4. Mol-mulk va yer soligʻi boʻyicha soliq imtiyozlari bir vaqtning oʻzida quyidagi shartlarga javob berganda tadbirkorlik subyektlariga qoʻllaniladi:
Ijtimoiy reyestrga kiritilgan fuqarolarga bir yil davomida uzluksiz mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining bir baravaridan kam boʻlmagan miqdorda ish haqi toʻlab, bandlikni taʼminlaganda;
Ijtimoiy reyestrga kiritilgan fuqarolar jami xodimlar sonining kamida 20 foizini tashkil qilganda;
tadbirkorlik subyektlari kamida ikki yil faoliyat koʻrsatayotgan va ustav kapitalida davlat ulushi mavjud boʻlmaganda.
Mazkur imtiyozlar Toshkent shahridan roʻyxatdan oʻtgan hamda ushbu hududda faoliyat olib borayotgan tadbirkorlik subyektlariga nisbatan tatbiq etilmaydi.
5. Soliq organlariga taqdim etilgan jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi hisoboti orqali hisobot oyidan keyingi oyning 15-sanasida yangi ish oʻrinlariga qabul qilingan xodimlar soni, shuningdek, ularning kamida 20 foizi Ijtimoiy reyestrga kiritilganligi va hisoblangan ish haqi miqdori aniqlanadi.
6. Ushbu Nizomning 4-bandida koʻrsatilgan shartlarni toʻliq bajargan tadbirkorlik subyekti oʻzining shaxsiy kabineti orqali “Yuridik shaxslarning soliq imtiyozlaridan foydalanish boʻyicha murojaat interaktiv xizmati” orqali murojaat qilish yoʻli bilan soliq imtiyozidan foydalanadi.
Bunda yangi ish oʻrinlari yaratilgan oydan boshlab tegishli davr uchun mol-mulk va yer soligʻi hisobotini qayta taqdim etish orqali soliq imtiyozidan foydalaniladi.
7. Agar mazkur Nizomning 4-bandida belgilangan shartlar ketma-ket 12 oy davomida bajarilmasa, qoʻllanilgan imtiyoz joriy etilgan davrdan boshlab bekor qilinadi va soliq summasi qonunchilikda belgilangan tartibda undiriladi.
3-bob. Jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻini qaytarib berish va ijtimoiy soliq imtiyozidan foydalanish
8. Ijtimoiy reyestrga kiritilgan fuqarolar ishga qabul qilinib, ularga har bir oy uchun ish haqi miqdori mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining bir baravaridan kam boʻlmagan miqdorda hisoblanganda, oylik ish haqi boʻyicha toʻlangan jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi summasi respublika budjetidan ish beruvchiga (har bir ishchi uchun bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravaridan oshmagan miqdorda) avtomatlashtirilgan dastur orqali qaytarib beriladi.
9. Yangi ish oʻrni yaratilgan oydan boshlab hisobot oyidan keyingi oyning 15-sanasiga qadar taqdim etilgan soliq hisoboti boʻyicha toʻlangan jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi summasi qaytariladi.
10. Ish beruvchilarga ular tomonidan Ijtimoiy reyestrga kiritilgan fuqarolarga toʻlab berilgan jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi summasi Davlat budjetidan ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq toʻliq qaytarib beriladi.
Bunda ish beruvchi tomonidan ariza u soliq toʻlovchi sifatida roʻyxatda turgan soliq organiga jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi hisoboti taqdim etilganidan soʻng soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali yuboriladi.
Ish beruvchining arizasi kelib tushgan sanadan boshlab uch kun muddatda soliq organi tomonidan avtomatlashtirilgan dastur orqali ushbu Nizom talablariga muvofiq yoki muvofiq emasligi oʻrganiladi. Bunda ish beruvchining arizasidagi maʼlumotlar va toʻlangan jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi summasi qaytarib berilishi soʻralayotgan hisobot oyidagi maʼlumotlari oʻrtasida farq aniqlansa, soliq organi tomonidan soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga ish beruvchining arizasi koʻrilmasdan qoldirilganligi haqida xabarnoma yuboradi.
Ijtimoiy reyestrga kiritilgan fuqarolarga toʻlab berilgan jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi summasini qaytarib berish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda, avtomatlashtirilgan dasturda bir kun muddatda soliq organining xulosasi shakllantiriladi, shakllangan xulosa bilan ish beruvchining arizasi Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasiga (keyingi oʻrinlarda — Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi) yuboriladi hamda bu haqda ish beruvchi soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali xabardor qilinadi.
Soliq organi toʻlab berilgan jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi summasini qaytarib berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilganda, ushbu qaror avtomatlashtirilgan dastur orqali soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi summasini qaytarib berishni rad etishning asoslantirilgan sabablari koʻrsatilgan holda yuboriladi.
Soliq organi toʻlab berilgan jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi summasini qaytarib berishni quyidagi hollarda rad qiladi:
jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻidan qarzdorligi mavjud boʻlsa;
har bir oy uchun ish haqi miqdori mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining bir baravaridan kam boʻlgan miqdorda hisoblanganda;
Ijtimoiy reyestrga kiritilmagan fuqarolar arizada koʻrsatilganda.
Ish beruvchi jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi summasini qaytarib berishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror ustidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishga haqli.
Ish beruvchining arizasi kelib tushganda, arizani rad etish asoslari bartaraf etilgandan soʻng jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi ushbu Nizom talablari doirasida ish beruvchiga qaytarib beriladi.
Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi avtomatlashtirilgan dastur orqali DMBATga kelib tushgan hujjatlarga asosan uch kun muddatda jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi summasini ish beruvchining bankdagi hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi.
Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi ish beruvchining bankdagi hisobvaragʻiga oʻtkazib berilgan jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi summasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni bir kun muddatda DMBAT orqali avtomatlashtirilgan dasturga yuboradi.
11. Soliq organi ish beruvchilarga Davlat budjetidan toʻliq qaytarib berilgan jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi summasining hisobi va hisobotini yuritadi.
12. Belgilab quyilsinki:
a) ish beruvchi tomonidan qayta hisobot berish orqali umumiy ish haqi fondi doirasida xodimlarga hisoblangan mehnatga haq toʻlash tarzidagi daromadlar qayta taqsimlangan taqdirda, qaytarib berilgan jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi summasi ish beruvchi yoki soliq organining tashabbusiga koʻra belgilangan tartibda oʻzaro qayta hisob-kitob qilinadi;
b) “hamkorlik shartnomasi” boʻyicha belgilangan yangi ish oʻrinlarini yaratmagan, ish haqi toʻlab bermagan va bandlikni taʼminlamagan ish beruvchiga qaytarilgan daromad soligʻi summasi Davlat budjetiga qaytarib undirib olinadi.
13. Ish beruvchi tomonidan qayta hisobot berish orqali umumiy ish haqi fondi doirasida xodimlarga hisoblangan mehnatga haq toʻlash tarzidagi daromadlar qayta taqsimlangan taqdirda, qaytarib berilgan jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi summasi ish beruvchi yoki soliq organining tashabbusiga koʻra belgilangan tartibda oʻzaro qayta hisob-kitob qilinadi.
14. Ijtimoiy reyestrga kiritilgan fuqarolar ishga qabul qilinib, ularga har bir oy uchun ish haqi miqdori mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining bir baravaridan kam boʻlmagan miqdorda hisoblanganda, ijtimoiy soliqni amaldagi soliq stavkasining 50 foizi miqdorida toʻlaydi.
4-bob. Soliqlar boʻyicha ortiqcha toʻlovlarni qaytarib berish
15. Soliq kodeksining 104-moddasiga muvofiq ortiqcha toʻlangan soliq summasini qaytarish toʻgʻrisidagi qaror soliq organi tomonidan soliq toʻlovchining tegishli arizasi olingan kundan eʼtiboran quyidagi muddatlarda qaytariladi:
51 tadan 200 tagacha yangi ish oʻrni yaratadigan tadbirkorlar uchun — besh kunda;
200 tadan ortiq yangi ish oʻrni yaratadigan tadbirkorlar uchun — bir kunda.
Bunda soliq organi tomonidan ortiqcha toʻlovni qaytarish toʻgʻrisida qaror chiqariladi va tegishli xulosa Gʻaznachilik xizmati boʻlimiga yuboriladi.
16. Qoʻshilgan qiymat soligʻining salbiy farq summasi quyidagi muddatlarda qaytariladi:
51 tadan 200 tagacha yangi ish oʻrni yaratadigan tadbirkorlar uchun tezlashtirilgan tartibda — uch kun muddatda va umumiy tartibda — oʻn besh kun muddatda;
200 tadan ortiq yangi ish oʻrni yaratadigan tadbirkorlar uchun — bir kun muddatda.
5-bob. Qoʻshilgan qiymat soligʻi summalarini oʻzaro hisobga olish
17. Dasturda ishtirok etadigan tadbirkorlik subyektlariga tovarlarni import qilishda va tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishda toʻlanadigan qoʻshilgan qiymat soligʻi summalarini oʻzaro hisobga olish imkoniyati yaratiladi.
Bunda tovarlarni import qilishda toʻlanadigan qoʻshilgan qiymat soligʻiga oʻtkazib berilishi uchun tasdiqlangan soliq summasini bojxona organlari gʻaznachilik hisobvaragʻiga oʻtkazishda, soliq organlarining elektron axborot tizimi orqali shakllantiriladigan xulosa real vaqt rejimida rasmiylashtiriladi va elektron shaklda Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasiga yuboriladi.
Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi soliq organlarining elektron axborot tizimi orqali soliq organining xulosasini olgandan soʻng Davlat budjeti mablagʻlari doirasida avtomatik ravishda soliq summasini bojxona organlarining gʻaznachilik hisobvaragʻiga oʻtkazadi.
6-bob. Hisoblangan soliqlarni boʻlib toʻlash hamda soliq tekshiruvi oʻtkazilmaydigan holatlar
18. Soliq kodeksining 97 — 102-moddalarida belgilangan tartibda Dasturda ishtirok etadigan tadbirkorlik subyektlariga barcha soliqlarni (qoʻshilgan qiymat soligʻi va soliq agentlari sifatida toʻlanadigan soliqlar bundan mustasno) taʼminotsiz va foizsiz quyidagi muddatlarga boʻlib toʻlash huquqi beriladi:
51 tadan 100 tagacha yangi ish oʻrni yaratadigan tadbirkorlik subyektlari uchun — uch oy muddatda;
101 tadan 200 tagacha yangi ish oʻrni yaratadigan tadbirkorlik subyektlari uchun — olti oy muddatda;
200 tadan ortiq yangi ish oʻrni yaratadigan tadbirkorlik subyektlari uchun — oʻn ikki oy muddatda.
Bunda tadbirkorlik subyekti tomonidan shaxsiy kabinet orqali soliq organiga yozma yoki elektron shaklda soliqlarni taʼminotsiz va foizsiz boʻlib toʻlash yuzasidan ariza yuboradi.
Soliq organlari axborot tizimlari orqali soliqlarning belgilangan muddatlarda boʻlib toʻlanayotganligini monitoring qilib boradi.
Agar soliqlarni boʻlib toʻlash jadvalining keyingi belgilangan muddatlari buzilsa, barcha toʻlash muddatining uzaytirilgan soliq summalari tiklanib, ularni undirish choralari koʻriladi.
Mazkur imtiyozlar Toshkent shahridan roʻyxatdan oʻtgan hamda ushbu hududda faoliyat olib borayotgan tadbirkorlik subyektlariga nisbatan tatbiq etilmaydi.
19. Agar tadbirkorlik subyekti tomonidan mazkur Nizomning 18-bandida belgilangan yangi ish oʻrinlari yaratilgan taqdirda ularga nisbatan quyidagi tartibda soliq tekshiruvlari oʻtkazilmaydi (jinoiy ishlar doirasidagi tekshiruvlar bundan mustasno):
51 tadan 200 tagacha yangi ish oʻrni yaratadigan tadbirkorlik subyektlarida soliq auditi oʻtkazilmaydi;
200 tadan ortiq yangi ish oʻrni yaratadigan tadbirkorlik subyektlarida barcha turdagi soliq tekshiruvlari oʻtkazilmaydi.
7-bob. Dasturda ishtirok etadigan tadbirkorlik subyektlariga “yashil yoʻlak”ni qoʻllash
20. Dasturga kiritilgan tadbirkorlik subyektlari tomonidan bojxona tartib-taomillariga rioya etilgan holatlarda ularga nisbatan “yashil yoʻlak” tartibi qoʻllaniladi (“Xavfni boshqarish tizimi” tomonidan topshiriq berilgan holatlar bundan mustasno).
21. Dasturda ishtirok etishi davomida tadbirkorlik subyektlari tomonidan bojxona qonunchiligi buzilishi yoki ular taqdim etgan maʼlumotlarda tafovutli holatlarning aniqlanishi mazkur tashqi iqtisodiy faoliyat ishtirokchilariga nisbatan bojxona nazoratining barcha shakllari va umumiy qoidalari qoʻllanilishiga sabab boʻladi.
22. Bojxona qonunchiligi buzilishi holatlari bilan bogʻliq asosli shubhalar paydo boʻlganda, bojxona xodimlari tomonidan tashqi iqtisodiy faoliyat ishtirokchilariga taqdim etilgan “yashil yoʻlak” bojxona organlari faoliyatida mavjud boshqa yoʻlaklarga oʻzgartirilishi mumkin.
8-bob. Bojxona toʻlovlarini boʻlib toʻlash imkoniyatidan foydalanish
23. Bojxona kodeksining 329 — 333-moddalarida belgilangan tartibda bojxona toʻlovlarini foizsiz quyidagi muddatlarga boʻlib toʻlash huquqi beriladi:
51 tadan 100 tagacha yangi ish oʻrni yaratadigan tadbirkorlik subyektlari uchun — 60 kun;
101 tadan 200 tagacha yangi ish oʻrni yaratadigan tadbirkorlik subyektlari uchun — 90 kun;
200 tadan ortiq yangi ish oʻrni yaratadigan tadbirkorlik subyektlari uchun — 120 kun muddatga.
24. Bojxona toʻlovlarini boʻlib toʻlash imkoniyatiga ega boʻlish uchun toʻlovchi bojxona organiga “Hamkor tadbirkor” axborot tizimi yoki Bojxona qoʻmitasining rasmiy veb-saytiga joylashtirilgan “Bojxona toʻlovlarini kechiktirib yoki boʻlib toʻlashga ruxsat berish” interaktiv xizmati orqali bojxona toʻlovlari summalarini toʻlash boʻyicha yozma majburiyatni oʻz ichiga olgan elektron arizani taqdim etadi.
25. Bojxona toʻlovlarini boʻlib toʻlash imkoniyatini berish toʻgʻrisidagi qaror elektron ariza taqdim etilgan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida bojxona organi tomonidan qabul qilinadi.
Bojxona organining qarorida bojxona toʻlovlarini boʻlib toʻlash imkoniyati berilayotgan muddat, bunday imkoniyat berish rad etilgan taqdirda esa rad etish sabablari koʻrsatiladi.
Bojxona toʻlovlarini boʻlib toʻlash imkoniyatini berishni rad etish uchun quyidagilar asos boʻladi:
ushbu Nizomga asosan sertifikat taqdim etmaslik;
muqaddam bojxona toʻlovlarini boʻlib toʻlashda belgilangan muddatni buzish holatlarining mavjudligi.
Bojxona toʻlovlarini boʻlib toʻlash davrida majburiyat bajarilmagan taqdirda, qolgan davr uchun hisoblangan barcha toʻlovlar majburiy tarzda undirib olinadi.
26. Bojxona toʻlovlarini boʻlib toʻlash bojxona organi va toʻlovchi tomonidan tasdiqlangan jadvalda belgilangan muddatlarda amalga oshiriladi.
9-bob. Yakunlovchi qoidalar
27. Mazkur Nizomning 2 , 4 , 5 , 6 , 7 , 8-boblarida nazarda tutilgan imtiyozlar va preferensiyalar Toshkent shahrida roʻyxatdan oʻtgan hamda ushbu hududda faoliyat olib borayotgan tadbirkorlik subyektlariga nisbatan tatbiq etilmaydi.
28. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
“20 ming tadbirkor — 500 ming malakali mutaxassis” dasturi doirasida tadbirkorlik subyektlariga soliq va bojxona imtiyozlari hamda preferensiyalarini qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Ish beruvchilarga ular tomonidan ijtimoiy reyestrga kiritilgan fuqarolarga toʻlab berilgan jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi summasini Davlat budjetidan qaytarib berish toʻgʻrisida ARIZA Ish beruvchining STIR raqami ____________ ____________________________________________________________________________________ (ish beruvchining toʻliq manzili) _________________________________________________________________ manzilda joylashgan, _________________________________________________ faoliyatini amalga oshiradigan (asosiy faoliyat (ixtisosligi) turi) ____________________________________________________________________________________, (ish beruvchining toʻliq nomi) Sizdan tashkilotda mehnat faoliyatini amalga oshirayotgan va Ijtimoiy reyestrga kiritilgan fuqarolarga toʻlab berilgan jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi summasini Davlat budjetidan toʻliq qaytarib berishingizni soʻrayman. Ijtimoiy reyestrga kiritilgan fuqarolarga toʻlab berilgan jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi summasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Oʻn ikki oy davomida uzluksiz mehnat faoliyatini amalga oshirayotgan va Ijtimoiy reyestrga kiritilgan fuqarolar soni________ nafar; Oʻn ikki oy davomida uzluksiz mehnat faoliyatini amalga oshirayotgan va Ijtimoiy reyestrga kiritilgan fuqarolarga 20 ___ yil _____ oyi uchun toʻlangan jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soliq summasi _______________ soʻm. Ish beruvchining bank rekvizitlari: Bank nomi: __________________________________________________ Bank MFO: __________________________________________________ Bankdagi hisobvaragʻi: _________________________________________ Ushbu ariza va ilova qilingan hujjatlarda keltirilgan maʼlumotlar toʻliq va ishonchli ekanligini tasdiqlayman. Ilova. Ijtimoiy reyestrga kiritilgan va oʻn ikki oy davomida uzluksiz mehnat faoliyatini amalga oshirayotgan yosh xodimlar roʻyxati. Tashkilot rahbari ______________ __________________________________ (imzo) (F.I.O.) Bosh buxgalter ______________ __________________________________ (imzo) (F.I.O.) Sana
“20 ming tadbirkor — 500 ming malakali mutaxassis” dasturi doirasida tadbirkorlik subyektlariga soliq va bojxona imtiyozlari hamda preferensiyalarini qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Ish beruvchilarga ular tomonidan Ijtimoiy reyestrga kiritilgan fuqarolarga toʻlab berilgan jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi summasini Davlat budjetidan toʻliq qaytarib berish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Ijro muddati 1-bosqich Ish beruvchi Soliq toʻlovchi sifatida roʻyxatda turgan soliq organiga soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali ariza yuboradi. Hisobot taqdim etilgandan soʻng 2-bosqich Soliq organi Ish beruvchining arizasi avtomatlashtirilgan dastur orqali ushbu Nizom talablariga muvofiq yoki muvofiq emasligi oʻrganadi. Uch kun muddatda 3-bosqich Avtomatlashtirilgan dastur Ijtimoiy reyestrga kiritilgan fuqarolarga toʻlab berilgan jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi summasini qaytarib berish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda, soliq organining xulosasini shakllantiradi, shakllangan xulosa bilan ish beruvchining arizasini Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasiga yuboradi hamda bu haqda ish beruvchini soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali xabardor qiladi. Bir kun muddatda 4-bosqich Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi Avtomatlashtirilgan dastur orqali DMBATga kelib tushgan hujjatlarga asosan jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi summasini ish beruvchining bankdagi hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi. Uch kun muddatda
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 7-iyuldagi 279-son qaroriga 4-ILOVA
Amaliy monomarkazlar faoliyatini tashkil etish, ularni qurish va jihozlash xarajatlarini qoplash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Kambagʻallikni qisqartirishda tadbirkorlik subyektlari bilan oʻzaro manfaatli hamkorlik oʻrnatishga qaratilgan chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 12-iyundagi PF-93-son Farmoniga muvofiq “20 ming tadbirkor — 500 ming malakali mutaxassis” dasturida (keyingi oʻrinlarda — Dastur) ishtirok etadigan tadbirkorlik subyekti tomonidan ishsiz, ish qidirayotgan shaxslarni va oʻz xodimlarini xorijiy tillar va kasb-hunarga oʻqitish, malakasini oshirish hamda amaliy monomarkaz faoliyatini tashkil etish, ularni qurish va jihozlash xarajatlarini qoplash tartibini belgilaydi.
2. Amaliy monomarkaz — ishsiz fuqarolarni kasbga oʻrgatish va tadbirkorlik subyektlari ishchilarining malakasini oshirish faoliyati bilan shugʻullanuvchi oʻquv markazi hisoblanadi.
3. Amaliy monomarkaz tadbirkorlik subyektining ishlab chiqarish maydonlari yoki boʻsh turgan binolarida, shuningdek, boʻsh turgan va bir yildan buyon auksion savdolarida sotilmasdan turgan davlat mulki boʻlgan bino va inshootlar hamda kasb-hunar kollejlarining boʻsh turgan binolari tanlov (talabgor yagona boʻlganda toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma) asosida ijara stavkasining minimal miqdori boʻyicha ijaraga berish yoʻli bilan tashkil etiladi.
2-bob. Amaliy monomarkaz faoliyatini tashkil etish
4. Amaliy monomarkaz tadbirkorlik subyektining qarori asosida tashkil etiladi va ushbu qaror bilan amaliy monomarkazning rahbari, trener (oʻqituvchi) va usta-murabbiylari tayinlanadi.
5. Tadbirkorlik subyektining ish oʻrnida bajariladigan mehnat funksiyasining murakkabligidan kelib chiqib, koʻpi bilan har yigirma nafar oʻquvchiga kamida bir nafar trener (oʻqituvchi) yoki usta-murabbiylar biriktiriladi.
6. Amaliy monomarkazda oʻquv jarayonlari ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq tadbirkorlik subyekti tomonidan tasdiqlanadigan namunaviy oʻquv dasturi asosida tashkil etiladi.
7. Amaliy monomarkazda oʻquv jarayonlari quyidagi 2 ta bosqichda amalga oshiriladi:
birinchi bosqichda oʻquvchilarga nazariy bilimlar, shu jumladan, ishlab chiqarish faoliyatida foydalaniladigan texnologiyalar va asbob-uskunalardan foydalanish hamda mehnat xavfsizligi qoidalari oʻrgatiladi;
ikkinchi bosqichda oʻquvchilarga bevosita ish oʻrinlarida amaliy bilim va koʻnikmalar beriladi.
8. Oʻquv dasturi yakuni bilan oʻquvchilarning amaliy bilimlari yakuniy malaka imtihoni orqali baholanib, ularga oʻqishni tamomlaganlik toʻgʻrisida sertifikat beriladi.
9. Trener (oʻqituvchi) va usta-murabbiylarning mehnatiga haq toʻlash miqdori qonunchilikda belgilangan mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdoridan kam boʻlmasligi lozim.
3-bob. Amaliy monomarkazni qurish va jihozlash xarajatlarini moliyalashtirish
10. Amaliy monomarkazni qurish va jihozlash xarajatlari Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplab beriladi.
11. Yangidan qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari uchun — har bir oʻquvchi oʻrni uchun bazaviy hisoblash miqdorining 30 baravarigacha qoplab beriladi, biroq jami oʻquvchi oʻrnini hisoblaganda — bazaviy hisoblash miqdorining 1 500 ming baravaridan oshib ketmasligi shart.
Bunda har bir oʻquvchi oʻrni uchun toʻgʻri keladigan oʻquv maydoni kamida 3,5 m kv.ni tashkil qilish kerak.
12. Jihozlash ishlari uchun — har bir oʻquvchi oʻrni uchun bazaviy hisoblash miqdorining 4 baravarigacha qoplab beriladi, biroq jami oʻquvchi oʻrnini hisoblaganda — bazaviy hisoblash miqdorining 200 baravaridan oshib ketmasligi kerak.
Bunda amaliy monomarkazning bino va oʻquv maydonlari ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq minimal talablar asosida moddiy-texnika jihatdan jihozlanadi.
13. Amaliy monomarkazni qurish va jihozlash xarajatlarini qoplash uchun tadbirkorlik subyekti “Hamkor tadbirkor” platformasi orqali roʻyxatdan oʻtgan hududi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik boshqarmalariga quyidagi hujjatlarni ilova qilgan holda yozma ravishda murojaat qiladi:
obyektni foydalanishga topshirish va qabul boʻyicha dalolatnoma;
obyektni qurish, taʼmirlash hamda jihozlash uchun mablagʻlarning maqsadli sarflanishini tasdiqlovchi hujjatlar.
14. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik boshqarmalari murojaatni 10 ish kunida koʻrib chiqadi.
Bunda tashkil etilgan amaliy monomarkaz joyiga chiqib koʻrilishi, tadbirkorlik subyekti tomonidan taqdim etilgan hujjatlarning asosligini oʻrganish yuzasidan tegishli tashkilotlar (tijorat banklari)dan amaliy monomarkazni tashkil etish, shuningdek, uni qurish va jihozlashga oid maʼlumotlar soʻrab olinishi mumkin.
15. Murojaatda koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻri deb topilgan taqdirda, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasidan tadbirkorlik subyekti hisob raqamiga murojaatda koʻrsatilgan, biroq ushbu Nizomning 12-bandida belgilangan miqdordan ortiq boʻlmagan mablagʻ oʻtkazib beriladi.
16. Murojaatda koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻri deb topilmagan taqdirda, tadbirkorlik subyekti ushbu Nizomning 14-bandida belgilangan muddatda mablagʻ ajratishni rad etish asoslari koʻrsatilgan holda murojaat muallifi yozma ravishda xabardor qilinadi.
Tadbirkorlik subyekti mablagʻ ajratishni rad etish asoslaridan norozi boʻlgan taqdirda, Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligiga yoki sudga murojaat qilishi mumkin.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
17. Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tashkil etilgan amaliy monomarkazlar, ularni faoliyatini moliyalashtirish bilan bogʻliq xarajatlar hamda kasbga oʻrgatilgan va malakasi oshirilgan oʻquvchilar hisobini yuritadi.
18. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Amaliy monomarkazlar faoliyatini tashkil etish, ularni qurish va jihozlash xarajatlarini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Amaliy monomarkazda oʻquv jarayonlari tashkil etish boʻyicha
T/r Modullarning nomlari Umumiy ajratilgan soat Shu jumladan: Nazorat shakli Nazariy Amaliy Jami I. Birinchi bosqich 1. 2. ... II. Ikkinchi bosqich 1. 2. ... ________________________ _________ ______________ (Tadbirkorlik subyektining nomi) (imzo) (Rahbarning F.I.O.)
Amaliy monomarkazlar faoliyatini tashkil etish, ularni qurish va jihozlash xarajatlarini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Amaliy monomarkazning bino va oʻquv maydonlarini moddiy-texnika jihatidan jihozlashga doir
1. Oʻquvchilar partasi
2. Oʻquvchilar stuli
3. Oʻqituvchi stoli
4. Oʻqituvchi kreslosi
5. Kompyuter
6. Markerli doska
7. Proyektor
8. Kiyim shkafi
9. Ofis shkafi
10. Konditsioner
11. Yongʻin xavfsizligi uchun oʻt oʻchirgich
12. Dorilar qutichasi
13. Interaktiv LED doska
14. Urna
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 7-iyuldagi 279-son qaroriga 5-ILOVA
“Hamkor tadbirkor” axborot tizimi bilan maʼlumotlar bazalari integratsiya qilinadigan vazirlik va idoralar
1. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi
2. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi
3. Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi
4. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki va tijorat banklari
5. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi
6. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Soliq qoʻmitasi
7. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi
9. Tadbirkorlik faoliyatini qoʻllab-quvvatlash davlat jamgʻarmasi
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 7-iyuldagi 279-son qaroriga 6-ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Xorijiy va mahalliy investorlarning investitsiya loyihalari tashqi infratuzilmasini yaratish xarajatlarini davlat tomonidan qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 7-iyundagi 306-son qaroriga kiritilayotgan qoʻshimchalar va oʻzgartirish
1. 1-bandda :
a) “g” kichik bandning uchinchi xatboshisidagi “maʼlumot uchun qabul qilinsin” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) quyidagi tahrirdagi “d” kichik band bilan toʻldirilsin:
“d) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Kambagʻallikni qisqartirishda tadbirkorlik subyektlari bilan oʻzaro manfaatli hamkorlik oʻrnatishga qaratilgan chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 12-iyundagi PF-93-son Farmoniga muvofiq 51 ta va undan koʻp yangi ish oʻrinlari yaratadigan tadbirkorlik subyektlari 50 milliard soʻm va undan yuqori qiymatdagi loyihalarni amalga oshirganda, ularni zarur tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan taʼminlash Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshirilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin”.
2. Xorijiy va mahalliy investorlarning qiymati 200 milliard soʻmdan oshadigan investitsiya loyihalarini zarur tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 2-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ investitsiya loyihasi — investorning qiymati 200 milliard soʻmdan bunda, Qoraqalpogʻiston Respublikasi va Xorazm viloyati uchun kamida 50 milliard soʻmdan oshadigan uning oʻz mablagʻlari ulushi 25 foizdan kam boʻlmagan, investitsiya dasturlariga kiritilgan loyihalar, “shuningdek, “20 ming tadbirkor — 500 ming malakali mutaxassis” dasturiga kiritilgan tadbirkorlik subyektlarining 50 milliard soʻm va undan yuqori qiymatdagi loyihalari”;
b) 8-band yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“20 ming tadbirkor — 500 ming malakali mutaxassis” dasturiga kiritilgan tadbirkorlik subyektlari tomonidan investitsiya loyihasini amalga oshirish doirasida 51 ta va undan koʻp yangi ish oʻrinlari yaratilganligi”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 7-iyul,
279-son