UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 26-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 26 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Иқтисодиёт ва молия вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 26 июня 2023 г. · Документы министерств и ведомств · Министр экономики и финансов

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 26 June 2023 · Ministry and agency documents · Iqtisodiyot va moliya vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг

буйруғи

НИЗОМ

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

Геодезия пунктларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 апрелдаги 183-сон «Давлат ер ва кадастр назоратини амалга ошириш тартиби ҳамда Давлат геодезия назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Геодезия пунктларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 26 июндаги 44-сон буйруғига ИЛОВА

Геодезия пунктларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом геодезия пунктларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олишни ташкил қилиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятга молик геодезия ва картография фаолиятига оид ишларни амалга ошириш мақсадида барпо этилган геодезия пунктларига нисбатан татбиқ этилади.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

астрономик пунктлар — астрономик координаталари (кенглик, узунлик) ва йўналтирувчи йўналиш азимути астрономик кузатувлардан аниқланадиган геодезия пунктлари;

геодезия пунктлари — махсус марказдан, ташқи белгидан ҳамда ташқи чеккаси геодезия пунктининг чегараси бўлган зовур ёки уюм тарзидаги ташқи кўринишдан иборат бўлган, жойда (тупроқда, бинода ёки бошқа сунъий иншоотда) ер сатҳининг нуқталарини маълум координаталар ҳамда баландликлар билан белгилаш учун мўлжалланган мосламалар ва (ёки) қурилмалар;

геодезия пунктларнинг марказлари — жойнинг координаталари, баландликлари ва гравиметрия маълумотларини етказиб берувчи, жойда маҳкамланадиган нуқталарнинг барқарор ҳолатини ва узоқ муддат мобайнида сақланиб қолишини таъминлаш учун хизмат қиладиган воситалар;

геодезик зичлаштириш тармоғи пунктлари — координаталари геодезия тармоғи пунктларига боғланган ҳолда аниқланадиган, давлат геодезия тармоғининг зичлигини янада ошириш мақсадида яратиладиган геодезия пунктлари;

геодезия ва картография фаолияти субъектлари — Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (бундан буён матнда Кадастр агентлиги деб юритилади), Мудофаа вазирлиги , республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, геодезия ва картография фаолиятини хабардор қилиш тартибида амалга оширадиган юридик шахслар, геодезия ва картографияга доир материалларни (маълумотларни) сақловчи юридик ва жисмоний шахслар;

Глобал навигация сунъий йўлдош системаси (Global Navigation Satellite System (бундан буён матнда GNSS деб юритилади)) — ер устидаги, сув ва ҳаводаги объектлар ўрнини тез ва аниқ топиш учун мўлжалланган махсус космик ва ер усти техник воситалари, дастурий таъминоти ва технологиялар мажмуаси;

гравиметрия тармоғи пункти — ер юзасида муҳандислик конструкцияси билан мустаҳкамланган, ер сатҳидаги оғирлик кучининг миқдорлари маълум бўлган геодезия пункти;

доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станциялари тармоғи пунктлари — ўзининг юқори аниқликдаги координатларини ўлчаб топиш хусусиятига эга ҳамда GNSS ўлчов воситаларига тузатишлар юбориб турувчи қурилма ўрнатилган геодезия пунктлари;

йўлдош геодезия тармоғи пунктлари — координаталари маълум бўлган, аниқ лойиҳани бажаришда GNSS маълумотларидан фойдаланган ҳолда узлуксиз ўлчашлар олиб боришга мўлжалланган геодезия пунктлари;

картография-геодезия давлат кадастрининг геоахборот базаси (бундан буён матнда геоахборот базаси деб юритилади) — картография-геодезия давлат кадастри объектлари тўғрисидаги маълумотлар, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди тўғрисидаги картография-геодезия маълумотлари, бажариладиган геодезия, топография ва картография ишлари тўғрисидаги, шу жумладан уларнинг миқдор ва сифат тавсифлари тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлган ҳамда доимий янгилаб бориладиган ишончли геоахборот тизими;

махсус (тармоққа оид) геодезия тармоғи пунктлари — геодезик тармоқларнинг ер сиртида маҳкамланган, махсус техник шартлар бўйича (электростанциялар, гидроузеллар, конлар, шахталар, метрополитенлар, туннеллар, бошқа махсус (тармоққа оид) аҳамиятга молик йирик иншоотлар қурилишида) барпо этиладиган геодезия пунктлари;

нивелирлаш пункти (репер) — жойда ишончли маҳкамланган, баландлиги эса ҳисоблаш боши (ноли) деб қабул қилинган бошланғич геодезия пунктига нисбатан аниқланадиган геодезия пункти;

полигонометрия пункти — маълум координаталар тизимида нуқталарнинг ўзаро жойлашув ўрни (координатаси) улар ўртасидаги чизиқлар узунлигини ва горизонтал бурчакларини ўлчаш орқали аниқланадиган геодезия пункти;

триангуляция ва трилатерация пунктлари — жойда ишончли маҳкамланган муҳандислик конструкцияси кўринишидаги ташқи белгига эга бўлган, координаталари маълум координаталар тизимида учбурчаклар шаклидаги геодезик ўлчовлар асосида аниқланадиган геодезия пунктлари.

3. Геодезия пунктлари геодезия ва картография фаолияти субъектлари томонидан геодезия ва картография фаолиятига оид ишларни амалга ошириш мақсадида барпо этилади.

Геодезия пунктларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш ишлари Кадастр агентлигининг Давлат картография-геодезия фонди (бундан буён матнда Фонд деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

4. Фонд томонидан:

янги барпо этилган геодезия пунктлари рўйхатдан ўтказилади ҳамда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги геодезия пунктларининг реестрига (бундан буён матнда Реестр деб юритилади) киритилади;

илгари рўйхатдан ўтказилган геодезия пунктлари вақт ўтиши билан уларнинг жойдаги ҳолати (сақланганлиги, кўчирилганлиги, шикаст етказилганлиги, бузилганлиги ёки йўқ қилинганлиги) ҳақидаги маълумотлар асосида Реестрдаги мазкур геодезия пунктлари ҳақидаги маълумотларга тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали ҳисобга олинади.

5. Қуйидаги геодезия пунктлари янгидан барпо этилганда рўйхатдан ўтказилиши ёки илгари рўйхатдан ўтказилган бўлса, ҳисобга олиниши лозим:

астрономик пунктлар;

геодезик зичлаштириш тармоғи пунктлари;

гравиметрия тармоғи пунктлари;

доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станциялари тармоғи пунктлари;

йўлдош геодезия тармоғи пунктлари;

махсус (тармоққа оид) геодезия тармоғи пунктлари;

нивелирлаш пунктлари (реперлар);

полигонометрия пунктлари;

триангуляция ва трилатерация пунктлари.

6. Фонд ҳар йили 1 февралга қадар Реестрдаги маълумотлар асосида ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ геодезия пунктларининг ҳолати бўйича ҳисоботни Кадастр агентлигига тақдим этади.

2-боб. Геодезия пунктларини рўйхатдан ўтказиш

7. Геодезия пунктларини рўйхатдан ўтказиш ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

8. Геодезия пунктларини рўйхатдан ўтказиш қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:

геодезия пунктлари координаталари ва баландликларининг нашр этилган каталоглари (рўйхатлари);

геодезия ва картографияга оид ишлар тўғрисидаги техник ҳисоботлар.

Геодезия ва картография фаолиятининг субъектлари янгидан барпо этилган геодезия пунктларини рўйхатдан ўтказиш учун геодезия ва картографияга оид ишлар якунлангандан сўнг бир ой муддатда мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатларни Фондга тақдим этади.

9. Геодезия ва картография фаолиятининг субъектлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар Фондга келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида геодезия пунктлари Фонд томонидан геоахборот базасида рўйхатдан ўтказилади.

Бунда, геодезия пунктлари геоахборот базасида нуқтали, чизиқли ва юза кўринишидаги тематик қатламлар шаклида ифодаланади ҳамда мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шартли белгилар билан тасвирланади.

3-боб. Геодезия пунктларини ҳисобга олиш

10. Геодезия пунктларини ҳисобга олиш ушбу Низомнинг 5-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

11. Геодезия ва картография фаолияти субъектлари томонидан геодезия ва картографияга оид ишларни амалга ошириш жараёнида илгари рўйхатдан ўтказилган геодезия пунктларидан фойдаланилганда, мазкур геодезия пунктларининг жойдаги ҳолати (сақланганлиги, кўчирилганлиги, шикаст етказилганлиги, бузилганлиги ёки йўқ қилинганлиги) ҳақидаги маълумотлар шакллантирилади.

12. Геодезия пунктларини ҳисобга олиш қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:

геодезия ва картографияга оид ишлар тўғрисидаги техник ҳисоботлар;

геодезия пунктларининг сақланганлиги, кўчирилганлиги, шикаст етказилганлиги, бузилганлиги ёки йўқ қилинганлиги ҳақидаги маълумотлар (материаллар), далолатномалар.

Геодезия ва картография фаолияти субъектлари геодезия ва картографияга оид ишлар якунлангандан сўнг, бир ой муддатда мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатларни Фондга тақдим этади.

13. Геодезия ва картография фаолиятининг субъектлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар Фондга келиб тушган кундан бошлаб бир ой муддатда геодезия пунктлари Реестрдаги мазкур геодезия пунктлари ҳақидаги маълумотларга тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали Фонд томонидан геоахборот базасида ҳисобга олинади.

Бунда, Реестрдаги геодезия пунктлари ҳақидаги маълумотларга ўзгартиришлар киритиш ушбу геодезия пунктларига тааллуқли ўзгартиришлар тарихи сақланган ҳолда амалга оширилади.

Фонд геодезия пунктларининг ҳолати ҳақидаги маълумотлар асосида геоахборот базасига мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шартли белгилар орқали тегишли ўзгартиришлар киритади.

14. Геодезия пунктининг ҳолати ўзгармасдан сақланган тақдирда, Реестрга геодезия пунктининг ҳолати сақланганлиги ҳақидаги маълумот, геодезия ва картографияга оид ишларни амалга оширган субъектнинг номи ҳамда мазкур ишлар амалга оширилган вақт (кун, ой, йил), шунингдек ушбу маълумотларни Реестрга киритган масъул ходим тўғрисидаги ахборотлар (Ф.И.О) киритилади.

4-боб. Геодезия пунктларини геоахборот базасида идентификация қилиш

15. Геодезия пунктлари геоахборот базасида қуйидаги таркибий элементлар асосида идентификация қилинади:

геодезия пунктининг тури;

геодезия пунктининг номи (рақами);

геодезия пунктининг аниқлик даражасига кўра синфи (разряди);

геодезия пунктининг ҳолати;

геодезия пункти жойлашган 1:100 000 масштабли трапециянинг номенклатураси.

16. Геоахборот базасида геодезия пунктларига қуйидаги кўринишда такрорланмас идентификация рақами берилади:

A-AA-AAA:BB:DDDD:E:F:GGGG.

Бунда:

А — белгиси ўрнига геодезия пункти жойлашган жойига қараб J, К ва L ҳарфли белгиларидан бири қўйилади;

АА — белгиси ўрнига геодезия пункти қайси картографик зонада жойлашганлигига қараб 40, 41, 42, 43 рақамларидан бири қўйилади;

Изоҳ: A ва AA — Гаусс-Крюгер проекцияси бўйича геодезия пункти жойлашган жойнинг 1:1 000 000 масштабли харитаси номенклатураси бўлиб, ушбу харита номенклатураси бўйича Ўзбекистон ҳудуди J, К ва L ҳарфлари билан бошланадиган ҳамда 40, 41, 42 ва 43 рақамлари билан белгиланган трапецияга тўғри келади.

AAA — белгиси ўрнига геодезия пункти жойлашган жойига қараб 001 дан 144 гача бўлган 1:100 000 масштабли хариталар номенклатурасининг тегишли рақамларидан бири қўйилади;

BB — белгиси ўрнига ушбу Низомнинг 17-бандига мувофиқ геодезия пунктининг турини билдирувчи ҳарфли қисқартмалар белгиси қўйилади;

DDDD — белгиси ўрнига геодезия пунктининг номини (рақамини) билдирувчи тўрт хонали рақам ва (ёки) ҳарфлар қўйилади;

E — геодезия пунктининг аниқлик даражасига кўра синфини (разрядини) билдирувчи сон ҳисобланади ҳамда ушбу белги ўрнига аниқлик даражаси юқоридан пастга қараб 1 дан 8 гача бўлган сонлардан бири қўйилади. Бунда, 1 — биринчи синф, 2 — иккинчи синф, 3 — учинчи синф, 4 — тўртинчи синф, 5 — биринчи разряд, 6 — иккинчи разряд, 7 — топографик суратга олиш асоси ҳамда 8 — техник нивелирлашни билдиради;

F — белгиси ўрнига геодезия пунктининг ҳолатини билдирувчи 1 дан 5 гача бўлган сонлардан бири қўйилади. Бунда 1 — янги барпо этилган, 2 — ишчи ҳолатда сақланган, 3 — кўчирилган, 4 — бузилган ва 5 — йўқ қилинган геодезия пунктини билдиради;

GGGG — белгиси ўрнига геодезия пунктининг (реперининг) марказ турини билдирувчи тўрт хонали рақам ва (ёки) ҳарфлар қўйилади.

17. Геодезия пунктларини идентификация қилишда уларнинг турига кўра қуйидаги ҳарфли қисқартмалардан фойдаланилади:

AP — астрономик пунктлар;

GZ — геодезик зичлаштириш тармоғи пунктлари;

GR — гравиметрия тармоғи пунктлари;

GS — доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станциялари тармоғи пунктлари;

YG — йўлдош геодезия тармоғи пунктлари;

MP — махсус (тармоққа оид) геодезия тармоғи пунктлари;

NP — нивелирлаш пунктлари (реперлар);

PP — полигонометрия пунктлари;

TR — триангуляция ва трилатерация пунктлари.

5-боб. Якуний қоида

18. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Геодезия пунктларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

ГЕОДЕЗИЯ ПУНКТЛАРИНИНГ РЕЕСТРИ

1. Идентификация рақами 2. Геодезия пунктининг тури (астрономик пунктлар; геодезик зичлаштириш тармоғи пунктлари; гравиметрия тармоғи пунктлари; доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станциялари тармоғи пунктлари; йўлдош геодезия тармоғи пунктлари; махсус (тармоққа оид) геодезия тармоғи пунктлари; нивелирлаш пунктлари (реперлар); полигонометрия пунктлари; триангуляция ва трилатерация пунктлари) 3. Геодезия пунктининг синфи (разряди) 4. Геодезия пунктининг номи (рақами) 5. Геодезия пунктининг ҳолати (янги барпо этилган, ишчи ҳолатда сақланган, кўчирилган, бузилган, йўқ қилинган) 6. Геодезия пункти ташқи белгисининг ҳолати (ўрнатилган бўлса — янги барпо этилган, ишчи ҳолатда сақланган, кўчирилган, бузилган, йўқ қилинган) 6.1. Геодезия пункти ташқи белгисининг баландлиги (метрда) (сақланган бўлса) 7. Геодезия пунктининг (реперининг) марказ типи (қандай турлиги ёзилади) 7.1. Геодезия пункти (репери) марказ типининг ҳолати (янги барпо этилган, ишчи ҳолатда сақланган, кўчирилган, бузилган, йўқ қилинган) 8. Геодезия пунктининг координаталар тизими (Давлат, маҳаллий, WGS-84, бошқа) 8.1. Геодезия пунктининг координаталари (X, Y ва/ёки кенглик, узоқлик, 0.000 метр ва/ёки 00°00 ′ 00.00 ″ ) 9. Геодезия пунктининг баландликлар тизими (Болтиқ, маҳаллий ва бошқалар) 9.1. Геодезия пунктининг баландлиги (h, 0.000 метрда) 10. Геодезия пункти жойлашган 1:100 000 масштаб трапециясининг номенклатураси 11. Геодезия пункти текширилганлиги натижаси тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилган далолатнома (электрон *pdf форматда юкланади) 12. Геодезия пунктининг маълумоти берилган ҳужжатнинг (техник ҳисобот, далолатнома ва ҳ.к.) номи, объектнинг номенклатураси ёки шифри, инвентар рақами 12.1. Геодезия ва/ёки картография фаолиятига оид маълумот (материал) келиб тушган сана, кириш рақами 13. Геодезия ва/ёки картография фаолиятини амалга оширган ташкилот номи 13.1. Геодезия ва/ёки картография фаолияти амалга оширилган сана (кун, ой, йил) 14. Геодезия пункти ҳақидаги маълумотни реестрга киритган шахс Ф.И.О.

Геодезия пунктларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Геодезия пунктларининг ҳолати бўйича ҳисобот намунаси

20___-йил 1 январь ҳолатига Т/р Ҳужжат келиб тушган сана, кириш рақами Ҳужжатнинг номи, объектнинг номенклатураси ёки шифри, инвентар рақами Ишлар бажарилган йил Геодезия пунктларнинг сони Йўлдош геодезия тармоғи пунктлари, триангуляция, трилатерация ва полигонометрия пунктлари 1, 2, 3 ва 4 синф нивелирлаш пунктлари (реперлар) Ҳисобга олинган Шу жумладан Ҳисобга олинган Шу жумладан Янгидан ўрнатилган Йўқ қилинган Янгидан ўрнатилган Йўқ қилинган 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 1. 10.01.2021 4/10 Техник ҳисобот 12.01.03.45, инв. 408 2020-2021 46 68 2. 24.11.2021 4/840 К-42-114 да ўрнатилган геодезик пунктлари рўйхати, инв. 440 2021 15 25 3. 15.01.2021 4/11 Техник ҳисобот 10.07.195, инв.450 2021 22 40 Жами геодезия пунктлари сони 15 178 61 22 35 142 93 40

Геодезия пунктларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Геодезия пунктларини рўйхатдан ўтказиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Геодезия ва картография фаолияти субъектлари Геодезия ва картография фаолиятининг субъектлари янгидан барпо этилган геодезия пунктларини рўйхатдан ўтказиш учун геодезия ва картографияга оид ишлар якунлангандан сўнг мазкур Низомнинг 8-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатларни Фондга тақдим этади. Ишлар якунлангандан сўнг бир ой ичида 2-босқич Фонд Фонд тақдим этилган ҳужжатлар асосида геодезия пунктларини геоахборот базасида рўйхатдан ўтказади. 10 иш куни ичида 3-босқич Фонд Геодезия пунктларнинг реестрига киритилган геодезия пунктлари ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига тақдим этади. Ҳар йили 1 февралига қадар

Геодезия пунктларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Геоахборот базада геодезия пунктларини тасвирлашда қўлланиладиган шартли белгилар

1. Янгидан барпо этилган ҳамда ҳолати ўрганилган (сақланган, кўчирилган) геодезия пунктлари 5 мм Астрономик пунктлар, доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станциялари тармоғи ва йўлдош геодезия тармоғи пунктларининг марказлари ва ташқи белгилари ишчи ҳолатда сақланган пунктлар Астрономик пунктлар, доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станциялари тармоғи ва йўлдош геодезия тармоғи пунктларининг марказлари ишчи ҳолатда сақланган, лекин ташқи белгилари йўқ пунктлар Астрономик пунктлар, доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станциялари тармоғи ва йўлдош геодезия тармоғи пунктлари марказларини фақат пастки маркази сақланган пунктлар 3 мм Полигонометрия пункти ва ушбу пунктга оид геодезик зичлаштириш тармоғи пунктлари ҳамда махсус (тармоққа оид) геодезия тармоғи пунктлари, гравиметрия тармоғи пунктлари 3 мм Узоқ муддат сақлашга мўлжалланган суратга олиш асоси пунктлари 5 мм Нивелирлаш пунктлари (реперлар) 3 мм Триангуляция. трилатерация пунктлари ва ушбу пунктларга оид геодезик зичлаштириш тармоғи пунктлари 2. Йўқотилган (бузилган, йўқ қилинган) геодезия пунктлари Доимий фаолият кўрсатадиган сунъий йўлдош орқали кузатиш станциялари тармоғи, йўлдош геодезия тармоғи, триангуляция, трилатерация, полигонометрия тармоғи ва топографик суратга олиш асоси пунктлари Нивелирлаш пунктлари (реперлар) 3. Топилмаган нивелирлаш пунктлари (реперлар) Нивелирлаш пунктлари (реперлар)

Геодезия пунктларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

Геодезия пунктларини ҳисобга олиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Геодезия ва картография фаолияти субъектлари Геодезия ва картография фаолияти субъектлари геодезия ва картографияга оид ишлар якунлангандан сўнг, мазкур Низомнинг 12-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатларни Фондга тақдим этади. Ишлар якунлангандан сўнг бир ой ичида 2-босқич Фонд Фонд тақдим этилган ҳужжатлар асосида геодезия пунктларини Реестрдаги мазкур геодезия пунктлари ҳақидаги маълумотларга тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали геоахборот базасида ҳисобга олади. Бир ой муддатда 3-босқич Фонд Геодезия пунктларнинг реестрига киритилган геодезия пунктлари ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига тақдим этади. Ҳар йили 1 февралига қадар

Вазир Ш. КУДБИЕВ

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раиси Д. ВАХАБОВ

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д. КАСИМОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 26 июнь,

2023 йил 29 май

2023 йил 6 июнь

44-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2023 й., 10/23/3445/0465-сон; 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон; 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining

buyrugʻi

NIZOM

SXEMASI

SXEMASI

Geodeziya punktlarini roʻyxatdan oʻtkazish va hisobga olishni tashkil qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-apreldagi 183-son “Davlat yer va kadastr nazoratini amalga oshirish tartibi hamda Davlat geodeziya nazoratini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Geodeziya punktlarini roʻyxatdan oʻtkazish va hisobga olishni tashkil qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil hamda Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.

3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2023-yil 26-iyundagi 44-son buyrugʻiga ILOVA

Geodeziya punktlarini roʻyxatdan oʻtkazish va hisobga olishni tashkil qilish tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom geodeziya punktlarini roʻyxatdan oʻtkazish va hisobga olishni tashkil qilish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan, umumdavlat hamda maxsus (tarmoqqa oid) ahamiyatga molik geodeziya va kartografiya faoliyatiga oid ishlarni amalga oshirish maqsadida barpo etilgan geodeziya punktlariga nisbatan tatbiq etiladi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

astronomik punktlar — astronomik koordinatalari (kenglik, uzunlik) va yoʻnaltiruvchi yoʻnalish azimuti astronomik kuzatuvlardan aniqlanadigan geodeziya punktlari;

geodeziya punktlari — maxsus markazdan, tashqi belgidan hamda tashqi chekkasi geodeziya punktining chegarasi boʻlgan zovur yoki uyum tarzidagi tashqi koʻrinishdan iborat boʻlgan, joyda (tuproqda, binoda yoki boshqa sunʼiy inshootda) yer sathining nuqtalarini maʼlum koordinatalar hamda balandliklar bilan belgilash uchun moʻljallangan moslamalar va (yoki) qurilmalar;

geodeziya punktlarning markazlari — joyning koordinatalari, balandliklari va gravimetriya maʼlumotlarini yetkazib beruvchi, joyda mahkamlanadigan nuqtalarning barqaror holatini va uzoq muddat mobaynida saqlanib qolishini taʼminlash uchun xizmat qiladigan vositalar;

geodezik zichlashtirish tarmogʻi punktlari — koordinatalari geodeziya tarmogʻi punktlariga bogʻlangan holda aniqlanadigan, davlat geodeziya tarmogʻining zichligini yanada oshirish maqsadida yaratiladigan geodeziya punktlari;

geodeziya va kartografiya faoliyati subyektlari — Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi (bundan buyon matnda Kadastr agentligi deb yuritiladi), Mudofaa vazirligi , respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, geodeziya va kartografiya faoliyatini xabardor qilish tartibida amalga oshiradigan yuridik shaxslar, geodeziya va kartografiyaga doir materiallarni (maʼlumotlarni) saqlovchi yuridik va jismoniy shaxslar;

Global navigatsiya sunʼiy yoʻldosh sistemasi (Global Navigation Satellite System (bundan buyon matnda GNSS deb yuritiladi)) — yer ustidagi, suv va havodagi obyektlar oʻrnini tez va aniq topish uchun moʻljallangan maxsus kosmik va yer usti texnik vositalari, dasturiy taʼminoti va texnologiyalar majmuasi;

gravimetriya tarmogʻi punkti — yer yuzasida muhandislik konstruksiyasi bilan mustahkamlangan, yer sathidagi ogʻirlik kuchining miqdorlari maʼlum boʻlgan geodeziya punkti;

doimiy faoliyat koʻrsatadigan sunʼiy yoʻldosh orqali kuzatish stansiyalari tarmogʻi punktlari — oʻzining yuqori aniqlikdagi koordinatlarini oʻlchab topish xususiyatiga ega hamda GNSS oʻlchov vositalariga tuzatishlar yuborib turuvchi qurilma oʻrnatilgan geodeziya punktlari;

yoʻldosh geodeziya tarmogʻi punktlari — koordinatalari maʼlum boʻlgan, aniq loyihani bajarishda GNSS maʼlumotlaridan foydalangan holda uzluksiz oʻlchashlar olib borishga moʻljallangan geodeziya punktlari;

kartografiya-geodeziya davlat kadastrining geoaxborot bazasi (bundan buyon matnda geoaxborot bazasi deb yuritiladi) — kartografiya-geodeziya davlat kadastri obyektlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, Oʻzbekiston Respublikasi hududi toʻgʻrisidagi kartografiya-geodeziya maʼlumotlari, bajariladigan geodeziya, topografiya va kartografiya ishlari toʻgʻrisidagi, shu jumladan ularning miqdor va sifat tavsiflari toʻgʻrisidagi maʼlumotlardan iborat boʻlgan hamda doimiy yangilab boriladigan ishonchli geoaxborot tizimi;

maxsus (tarmoqqa oid) geodeziya tarmogʻi punktlari — geodezik tarmoqlarning yer sirtida mahkamlangan, maxsus texnik shartlar boʻyicha (elektrostansiyalar, gidrouzellar, konlar, shaxtalar, metropolitenlar, tunnellar, boshqa maxsus (tarmoqqa oid) ahamiyatga molik yirik inshootlar qurilishida) barpo etiladigan geodeziya punktlari;

nivelirlash punkti (reper) — joyda ishonchli mahkamlangan, balandligi esa hisoblash boshi (noli) deb qabul qilingan boshlangʻich geodeziya punktiga nisbatan aniqlanadigan geodeziya punkti;

poligonometriya punkti — maʼlum koordinatalar tizimida nuqtalarning oʻzaro joylashuv oʻrni (koordinatasi) ular oʻrtasidagi chiziqlar uzunligini va gorizontal burchaklarini oʻlchash orqali aniqlanadigan geodeziya punkti;

triangulyatsiya va trilateratsiya punktlari — joyda ishonchli mahkamlangan muhandislik konstruksiyasi koʻrinishidagi tashqi belgiga ega boʻlgan, koordinatalari maʼlum koordinatalar tizimida uchburchaklar shaklidagi geodezik oʻlchovlar asosida aniqlanadigan geodeziya punktlari.

3. Geodeziya punktlari geodeziya va kartografiya faoliyati subyektlari tomonidan geodeziya va kartografiya faoliyatiga oid ishlarni amalga oshirish maqsadida barpo etiladi.

Geodeziya punktlarini roʻyxatdan oʻtkazish va hisobga olish ishlari Kadastr agentligining Davlat kartografiya-geodeziya fondi (bundan buyon matnda Fond deb yuritiladi) tomonidan amalga oshiriladi.

4. Fond tomonidan:

yangi barpo etilgan geodeziya punktlari roʻyxatdan oʻtkaziladi hamda mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq shakldagi geodeziya punktlarining reyestriga (bundan buyon matnda Reyestr deb yuritiladi) kiritiladi;

ilgari roʻyxatdan oʻtkazilgan geodeziya punktlari vaqt oʻtishi bilan ularning joydagi holati (saqlanganligi, koʻchirilganligi, shikast yetkazilganligi, buzilganligi yoki yoʻq qilinganligi) haqidagi maʼlumotlar asosida Reyestrdagi mazkur geodeziya punktlari haqidagi maʼlumotlarga tegishli oʻzgartirishlar kiritish orqali hisobga olinadi.

5. Quyidagi geodeziya punktlari yangidan barpo etilganda roʻyxatdan oʻtkazilishi yoki ilgari roʻyxatdan oʻtkazilgan boʻlsa, hisobga olinishi lozim:

astronomik punktlar;

geodezik zichlashtirish tarmogʻi punktlari;

gravimetriya tarmogʻi punktlari;

doimiy faoliyat koʻrsatadigan sunʼiy yoʻldosh orqali kuzatish stansiyalari tarmogʻi punktlari;

yoʻldosh geodeziya tarmogʻi punktlari;

maxsus (tarmoqqa oid) geodeziya tarmogʻi punktlari;

nivelirlash punktlari (reperlar);

poligonometriya punktlari;

triangulyatsiya va trilateratsiya punktlari.

6. Fond har yili 1-fevralga qadar Reyestrdagi maʼlumotlar asosida ushbu Nizomning 2-ilovasiga muvofiq geodeziya punktlarining holati boʻyicha hisobotni Kadastr agentligiga taqdim etadi.

2-bob. Geodeziya punktlarini roʻyxatdan oʻtkazish

7. Geodeziya punktlarini roʻyxatdan oʻtkazish ushbu Nizomning 3-ilovasida keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

8. Geodeziya punktlarini roʻyxatdan oʻtkazish quyidagi hujjatlar asosida amalga oshiriladi:

geodeziya punktlari koordinatalari va balandliklarining nashr etilgan kataloglari (roʻyxatlari);

geodeziya va kartografiyaga oid ishlar toʻgʻrisidagi texnik hisobotlar.

Geodeziya va kartografiya faoliyatining subyektlari yangidan barpo etilgan geodeziya punktlarini roʻyxatdan oʻtkazish uchun geodeziya va kartografiyaga oid ishlar yakunlangandan soʻng bir oy muddatda mazkur bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilarida nazarda tutilgan hujjatlarni Fondga taqdim etadi.

9. Geodeziya va kartografiya faoliyatining subyektlari tomonidan taqdim etilgan hujjatlar Fondga kelib tushgan kundan boshlab oʻn ish kuni ichida geodeziya punktlari Fond tomonidan geoaxborot bazasida roʻyxatdan oʻtkaziladi.

Bunda, geodeziya punktlari geoaxborot bazasida nuqtali, chiziqli va yuza koʻrinishidagi tematik qatlamlar shaklida ifodalanadi hamda mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq shartli belgilar bilan tasvirlanadi.

3-bob. Geodeziya punktlarini hisobga olish

10. Geodeziya punktlarini hisobga olish ushbu Nizomning 5-ilovasida keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

11. Geodeziya va kartografiya faoliyati subyektlari tomonidan geodeziya va kartografiyaga oid ishlarni amalga oshirish jarayonida ilgari roʻyxatdan oʻtkazilgan geodeziya punktlaridan foydalanilganda, mazkur geodeziya punktlarining joydagi holati (saqlanganligi, koʻchirilganligi, shikast yetkazilganligi, buzilganligi yoki yoʻq qilinganligi) haqidagi maʼlumotlar shakllantiriladi.

12. Geodeziya punktlarini hisobga olish quyidagi hujjatlar asosida amalga oshiriladi:

geodeziya va kartografiyaga oid ishlar toʻgʻrisidagi texnik hisobotlar;

geodeziya punktlarining saqlanganligi, koʻchirilganligi, shikast yetkazilganligi, buzilganligi yoki yoʻq qilinganligi haqidagi maʼlumotlar (materiallar), dalolatnomalar.

Geodeziya va kartografiya faoliyati subyektlari geodeziya va kartografiyaga oid ishlar yakunlangandan soʻng, bir oy muddatda mazkur bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilarida nazarda tutilgan hujjatlarni Fondga taqdim etadi.

13. Geodeziya va kartografiya faoliyatining subyektlari tomonidan taqdim etilgan hujjatlar Fondga kelib tushgan kundan boshlab bir oy muddatda geodeziya punktlari Reyestrdagi mazkur geodeziya punktlari haqidagi maʼlumotlarga tegishli oʻzgartirishlar kiritish orqali Fond tomonidan geoaxborot bazasida hisobga olinadi.

Bunda, Reyestrdagi geodeziya punktlari haqidagi maʼlumotlarga oʻzgartirishlar kiritish ushbu geodeziya punktlariga taalluqli oʻzgartirishlar tarixi saqlangan holda amalga oshiriladi.

Fond geodeziya punktlarining holati haqidagi maʼlumotlar asosida geoaxborot bazasiga mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq shartli belgilar orqali tegishli oʻzgartirishlar kiritadi.

14. Geodeziya punktining holati oʻzgarmasdan saqlangan taqdirda, Reyestrga geodeziya punktining holati saqlanganligi haqidagi maʼlumot, geodeziya va kartografiyaga oid ishlarni amalga oshirgan subyektning nomi hamda mazkur ishlar amalga oshirilgan vaqt (kun, oy, yil), shuningdek ushbu maʼlumotlarni Reyestrga kiritgan masʼul xodim toʻgʻrisidagi axborotlar (F.I.O) kiritiladi.

4-bob. Geodeziya punktlarini geoaxborot bazasida identifikatsiya qilish

15. Geodeziya punktlari geoaxborot bazasida quyidagi tarkibiy elementlar asosida identifikatsiya qilinadi:

geodeziya punktining turi;

geodeziya punktining nomi (raqami);

geodeziya punktining aniqlik darajasiga koʻra sinfi (razryadi);

geodeziya punktining holati;

geodeziya punkti joylashgan 1:100 000 masshtabli trapetsiyaning nomenklaturasi.

16. Geoaxborot bazasida geodeziya punktlariga quyidagi koʻrinishda takrorlanmas identifikatsiya raqami beriladi:

A-AA-AAA:BB:DDDD:E:F:GGGG.

Bunda:

A — belgisi oʻrniga geodeziya punkti joylashgan joyiga qarab J, K va L harfli belgilaridan biri qoʻyiladi;

AA — belgisi oʻrniga geodeziya punkti qaysi kartografik zonada joylashganligiga qarab 40, 41, 42, 43 raqamlaridan biri qoʻyiladi;

Izoh: A va AA — Gauss-Kryuger proyeksiyasi boʻyicha geodeziya punkti joylashgan joyning 1:1 000 000 masshtabli xaritasi nomenklaturasi boʻlib, ushbu xarita nomenklaturasi boʻyicha Oʻzbekiston hududi J, K va L harflari bilan boshlanadigan hamda 40, 41, 42 va 43 raqamlari bilan belgilangan trapetsiyaga toʻgʻri keladi.

AAA — belgisi oʻrniga geodeziya punkti joylashgan joyiga qarab 001 dan 144 gacha boʻlgan 1:100 000 masshtabli xaritalar nomenklaturasining tegishli raqamlaridan biri qoʻyiladi;

BB — belgisi oʻrniga ushbu Nizomning 17-bandiga muvofiq geodeziya punktining turini bildiruvchi harfli qisqartmalar belgisi qoʻyiladi;

DDDD — belgisi oʻrniga geodeziya punktining nomini (raqamini) bildiruvchi toʻrt xonali raqam va (yoki) harflar qoʻyiladi;

E — geodeziya punktining aniqlik darajasiga koʻra sinfini (razryadini) bildiruvchi son hisoblanadi hamda ushbu belgi oʻrniga aniqlik darajasi yuqoridan pastga qarab 1 dan 8 gacha boʻlgan sonlardan biri qoʻyiladi. Bunda, 1 — birinchi sinf, 2 — ikkinchi sinf, 3 — uchinchi sinf, 4 — toʻrtinchi sinf, 5 — birinchi razryad, 6 — ikkinchi razryad, 7 — topografik suratga olish asosi hamda 8 — texnik nivelirlashni bildiradi;

F — belgisi oʻrniga geodeziya punktining holatini bildiruvchi 1 dan 5 gacha boʻlgan sonlardan biri qoʻyiladi. Bunda 1 — yangi barpo etilgan, 2 — ishchi holatda saqlangan, 3 — koʻchirilgan, 4 — buzilgan va 5 — yoʻq qilingan geodeziya punktini bildiradi;

GGGG — belgisi oʻrniga geodeziya punktining (reperining) markaz turini bildiruvchi toʻrt xonali raqam va (yoki) harflar qoʻyiladi.

17. Geodeziya punktlarini identifikatsiya qilishda ularning turiga koʻra quyidagi harfli qisqartmalardan foydalaniladi:

AP — astronomik punktlar;

GZ — geodezik zichlashtirish tarmogʻi punktlari;

GR — gravimetriya tarmogʻi punktlari;

GS — doimiy faoliyat koʻrsatadigan sunʼiy yoʻldosh orqali kuzatish stansiyalari tarmogʻi punktlari;

YG — yoʻldosh geodeziya tarmogʻi punktlari;

MP — maxsus (tarmoqqa oid) geodeziya tarmogʻi punktlari;

NP — nivelirlash punktlari (reperlar);

PP — poligonometriya punktlari;

TR — triangulyatsiya va trilateratsiya punktlari.

5-bob. Yakuniy qoida

18. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.

Geodeziya punktlarini roʻyxatdan oʻtkazish va hisobga olishni tashkil qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

GEODEZIYA PUNKTLARINING REYESTRI

1. Identifikatsiya raqami 2. Geodeziya punktining turi (astronomik punktlar; geodezik zichlashtirish tarmogʻi punktlari; gravimetriya tarmogʻi punktlari; doimiy faoliyat koʻrsatadigan sunʼiy yoʻldosh orqali kuzatish stansiyalari tarmogʻi punktlari; yoʻldosh geodeziya tarmogʻi punktlari; maxsus (tarmoqqa oid) geodeziya tarmogʻi punktlari; nivelirlash punktlari (reperlar); poligonometriya punktlari; triangulyatsiya va trilateratsiya punktlari) 3. Geodeziya punktining sinfi (razryadi) 4. Geodeziya punktining nomi (raqami) 5. Geodeziya punktining holati (yangi barpo etilgan, ishchi holatda saqlangan, koʻchirilgan, buzilgan, yoʻq qilingan) 6. Geodeziya punkti tashqi belgisining holati (oʻrnatilgan boʻlsa — yangi barpo etilgan, ishchi holatda saqlangan, koʻchirilgan, buzilgan, yoʻq qilingan) 6.1. Geodeziya punkti tashqi belgisining balandligi (metrda) (saqlangan boʻlsa) 7. Geodeziya punktining (reperining) markaz tipi (qanday turligi yoziladi) 7.1. Geodeziya punkti (reperi) markaz tipining holati (yangi barpo etilgan, ishchi holatda saqlangan, koʻchirilgan, buzilgan, yoʻq qilingan) 8. Geodeziya punktining koordinatalar tizimi (Davlat, mahalliy, WGS-84, boshqa) 8.1. Geodeziya punktining koordinatalari (X, Y va/yoki kenglik, uzoqlik, 0.000 metr va/yoki 00°00 ′ 00.00 ″ ) 9. Geodeziya punktining balandliklar tizimi (Boltiq, mahalliy va boshqalar) 9.1. Geodeziya punktining balandligi (h, 0.000 metrda) 10. Geodeziya punkti joylashgan 1:100 000 masshtab trapetsiyasining nomenklaturasi 11. Geodeziya punkti tekshirilganligi natijasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar aks ettirilgan dalolatnoma (elektron *pdf formatda yuklanadi) 12. Geodeziya punktining maʼlumoti berilgan hujjatning (texnik hisobot, dalolatnoma va h.k.) nomi, obyektning nomenklaturasi yoki shifri, inventar raqami 12.1. Geodeziya va/yoki kartografiya faoliyatiga oid maʼlumot (material) kelib tushgan sana, kirish raqami 13. Geodeziya va/yoki kartografiya faoliyatini amalga oshirgan tashkilot nomi 13.1. Geodeziya va/yoki kartografiya faoliyati amalga oshirilgan sana (kun, oy, yil) 14. Geodeziya punkti haqidagi maʼlumotni reyestrga kiritgan shaxs F.I.O.

Geodeziya punktlarini roʻyxatdan oʻtkazish va hisobga olishni tashkil qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Geodeziya punktlarining holati boʻyicha hisobot namunasi

20___-yil 1-yanvar holatiga T/r Hujjat kelib tushgan sana, kirish raqami Hujjatning nomi, obyektning nomenklaturasi yoki shifri, inventar raqami Ishlar bajarilgan yil Geodeziya punktlarning soni Yoʻldosh geodeziya tarmogʻi punktlari, triangulyatsiya, trilateratsiya va poligonometriya punktlari 1, 2, 3 va 4 sinf nivelirlash punktlari (reperlar) Hisobga olingan Shu jumladan Hisobga olingan Shu jumladan Yangidan oʻrnatilgan Yoʻq qilingan Yangidan oʻrnatilgan Yoʻq qilingan 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 1. 10.01.2021 4/10 Texnik hisobot 12.01.03.45, inv. 408 2020-2021 46 68 2. 24.11.2021 4/840 K-42-114 da oʻrnatilgan geodezik punktlari roʻyxati, inv. 440 2021 15 25 3. 15.01.2021 4/11 Texnik hisobot 10.07.195, inv.450 2021 22 40 Jami geodeziya punktlari soni 15 178 61 22 35 142 93 40

Geodeziya punktlarini roʻyxatdan oʻtkazish va hisobga olishni tashkil qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Geodeziya punktlarini roʻyxatdan oʻtkazish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Geodeziya va kartografiya faoliyati subyektlari Geodeziya va kartografiya faoliyatining subyektlari yangidan barpo etilgan geodeziya punktlarini roʻyxatdan oʻtkazish uchun geodeziya va kartografiyaga oid ishlar yakunlangandan soʻng mazkur Nizomning 8-bandining ikkinchi va uchinchi xatboshilarida nazarda tutilgan hujjatlarni Fondga taqdim etadi. Ishlar yakunlangandan soʻng bir oy ichida 2-bosqich Fond Fond taqdim etilgan hujjatlar asosida geodeziya punktlarini geoaxborot bazasida roʻyxatdan oʻtkazadi. 10 ish kuni ichida 3-bosqich Fond Geodeziya punktlarning reyestriga kiritilgan geodeziya punktlari haqidagi maʼlumotlarni Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligiga taqdim etadi. Har yili 1-fevraliga qadar

Geodeziya punktlarini roʻyxatdan oʻtkazish va hisobga olishni tashkil qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Geoaxborot bazada geodeziya punktlarini tasvirlashda qoʻllaniladigan shartli belgilar

1. Yangidan barpo etilgan hamda holati oʻrganilgan (saqlangan, koʻchirilgan) geodeziya punktlari 5 mm Astronomik punktlar, doimiy faoliyat koʻrsatadigan sunʼiy yoʻldosh orqali kuzatish stansiyalari tarmogʻi va yoʻldosh geodeziya tarmogʻi punktlarining markazlari va tashqi belgilari ishchi holatda saqlangan punktlar Astronomik punktlar, doimiy faoliyat koʻrsatadigan sunʼiy yoʻldosh orqali kuzatish stansiyalari tarmogʻi va yoʻldosh geodeziya tarmogʻi punktlarining markazlari ishchi holatda saqlangan, lekin tashqi belgilari yoʻq punktlar Astronomik punktlar, doimiy faoliyat koʻrsatadigan sunʼiy yoʻldosh orqali kuzatish stansiyalari tarmogʻi va yoʻldosh geodeziya tarmogʻi punktlari markazlarini faqat pastki markazi saqlangan punktlar 3 mm Poligonometriya punkti va ushbu punktga oid geodezik zichlashtirish tarmogʻi punktlari hamda maxsus (tarmoqqa oid) geodeziya tarmogʻi punktlari, gravimetriya tarmogʻi punktlari 3 mm Uzoq muddat saqlashga moʻljallangan suratga olish asosi punktlari 5 mm Nivelirlash punktlari (reperlar) 3 mm Triangulyatsiya. trilateratsiya punktlari va ushbu punktlarga oid geodezik zichlashtirish tarmogʻi punktlari 2. Yoʻqotilgan (buzilgan, yoʻq qilingan) geodeziya punktlari Doimiy faoliyat koʻrsatadigan sunʼiy yoʻldosh orqali kuzatish stansiyalari tarmogʻi, yoʻldosh geodeziya tarmogʻi, triangulyatsiya, trilateratsiya, poligonometriya tarmogʻi va topografik suratga olish asosi punktlari Nivelirlash punktlari (reperlar) 3. Topilmagan nivelirlash punktlari (reperlar) Nivelirlash punktlari (reperlar)

Geodeziya punktlarini roʻyxatdan oʻtkazish va hisobga olishni tashkil qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

Geodeziya punktlarini hisobga olish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Geodeziya va kartografiya faoliyati subyektlari Geodeziya va kartografiya faoliyati subyektlari geodeziya va kartografiyaga oid ishlar yakunlangandan soʻng, mazkur Nizomning 12-bandi ikkinchi va uchinchi xatboshilarida nazarda tutilgan hujjatlarni Fondga taqdim etadi. Ishlar yakunlangandan soʻng bir oy ichida 2-bosqich Fond Fond taqdim etilgan hujjatlar asosida geodeziya punktlarini Reyestrdagi mazkur geodeziya punktlari haqidagi maʼlumotlarga tegishli oʻzgartirishlar kiritish orqali geoaxborot bazasida hisobga oladi. Bir oy muddatda 3-bosqich Fond Geodeziya punktlarning reyestriga kiritilgan geodeziya punktlari haqidagi maʼlumotlarni Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligiga taqdim etadi. Har yili 1-fevraliga qadar

Vazir Sh. KUDBIYEV

Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi Raisi D. VAXABOV

Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil D. KASIMOV

Toshkent sh.,

2023-yil 26-iyun,

2023-yil 29-may

2023-yil 6-iyun

44-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 10.07.2023-y., 10/23/3445/0465-son; 16.03.2026-y., 10/26/3788/0242-son; 05.08.2026-y., 10/26/3916/0819-son)

lex.uz