UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 2-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 2 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Иқтисодиёт ва молия вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 2 июня 2023 г. · Документы министерств и ведомств · Министр экономики и финансов

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 2 June 2023 · Ministry and agency documents · Iqtisodiyot va moliya vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг

буйруғи

Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарларга тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш бўйича дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сон «Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 10 ноябрдаги 01-02/8-51-сон қарори (рўйхат рақами 3343, 2021 йил 27 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 10/21/3343/1205-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарларга тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш бўйича дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 2 июндаги 25-сон буйруғига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарларга тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш бўйича дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ушбу Низом ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари томонидан Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарларнинг божхона расмийлаштирувидан олдин ушбу товарлар бўйича тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлашда божхона органлари томонидан дастлабки қарорни қабул қилиш тартибини белгилайди.».

2. 1-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«божхона органи — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг (бундан буён матнда Божхона қўмитаси деб юритилади) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси;».

3. 3-банддаги «божхона юк декларацияси тақдим этилишидан олдин» сўзлари «эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилмаган товарлар юзасидан» сўзлари билан алмаштирилсин.

4. 6-бандда :

«ДБҚнинг» деган сўз «Божхона қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Манфаатдор шахс аризани товарнинг божхона қийматини кўрсатмаган, шунингдек ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва маълумотларни илова қилмаган ҳолда тақдим этиши мумкин. Бунда, манфаатдор шахс ариза шаклининг 3.12-позициясига тегишли белги қўяди.»

5. Қуйидаги мазмундаги 8 1 -банд билан тўлдирилсин:

«8 1 . Манфаатдор шахс томонидан ариза ушбу Низомнинг 6-банди иккинчи хатбошисида белгиланган тартибда тақдим этилганда, дастлабки қарорни қабул қилиш учун божхона қийматини аниқлашнинг захира усулидан фойдаланган ҳолда ўртача божхона қиймати аниқланади ва божхона тўловлари ҳисоблаб чиқарилади.

Масалан, манфаатдор шахс томонидан Бирлашган Араб Амирликларидан «BMW X7» русумли автотранспорт воситасини олиб келиши мўлжалланган, бироқ манфаатдор шахсда товарнинг божхона қиймати тўғрисидаги маълумотлар ҳамда зарур ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳам дастлабки қарор олиш юзасидан божхона органларига мурожаат қилиши мумкин. Божхона органи эса, ўртача божхона қийматларидан фойдаланган ҳолда божхона тўловларини ҳисоблаб чиқаради ва дастлабки қарорни қабул қилади.

Ушбу талаблар асосида қабул қилинган дастлабки қарор божхона расмийлаштируви учун асос сифатида қабул қилинмайди ва божхона органлари учун мажбурий ҳисобланмайди.».

6. 12 , 14-бандлар , 22-банднинг биринчи хатбошиси , 34 , 36-бандлар , 37-банднинг биринчи хатбошиси , 40 , 45-бандлар , 48-банднинг биринчи хатбошисидаги «ДБҚнинг» ва «ДБҚ» деган сўзлар тегишли равишда «Божхона қўмитасининг» ва «Божхона қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7. 16-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«б) аризага ушбу Низомнинг 8-банди «а» кичик бандида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса, бундан ушбу Низомнинг 6-банди иккинчи хатбошисида белгиланган тартибда тақдим этилган аризалар мустасно;».

8. 20-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Божхона органининг масъул ходими аризада кўрсатилган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш усули уни тасдиқлаш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларга мос эмаслигини аниқласа, бу ҳақида шу куннинг ўзида манфаатдор шахсга ёзма ёки электрон тарзда хабарнома юборади. Хабарномада божхона қийматини аниқлаш усулининг уни тасдиқлаш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларга мос эмаслиги мос эмаслиги сабаблари ҳамда божхона органи томонидан мустақил равишда божхона қийматини ва уни аниқлаш усулини кетма-кетликда белгилаш орқали аризани кўриб чиқиш таклифи кўрсатилади.

Манфаатдор шахс божхона органининг таклифига розилик билдирган тақдирда, дастлабки қарорни қабул қилиш рад этилмайди ҳамда товарнинг божхона қийматини аниқлаш божхона органи томонидан мустақил тарзда Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 апрелдаги 160-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш усулларини кетма-кетликда қўллаш орқали амалга оширилади.».

9. 28-бандда :

қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«в) дастлабки қарорни олиш юзасидан тақдим этилган аризада кўрсатилган товарлар эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштирилган бўлса.

Мазкур банднинг «б» кичик бандида назарда тутилган ҳолларда дастлабки қарорни қабул қилишни рад этиш манфаатдор шахс томонидан божхона органининг мустақил тарзда божхона қийматини ва уни аниқлаш усулини кетма-кетликда белгилаш орқали аризани кўриб чиқиш таклифига розилик билдирмаган ёки уни рад этган ҳолларда амалга оширилади.».

тўртинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

10. 46-банд қуйидаги мазмундаги хатбошлар билан тўлдирилсин:

«Бунда, дастлабки қарорда келтирилган божхона тўловларининг миқдори қуйидаги ҳолларда ўзгариши мумкинлиги инобатга олинади:

а) валюта курсининг ўзгариши натижасида божхона қиймати миқдорининг мос тарзда ўзгариши;

б) божхона тўловлари ставкаларининг ўзгариши;

в) божхона тўловларидан берилган имтиёзларнинг муддати тугаши ёки бекор қилиниши, божхона тўловлари бўйича имтиёз назарда тутилган қонунчилик ҳужжатига ўзгартириш киритилиши ёхуд божхона тўловларидан имтиёз назарда тутилган қонунчилик ҳужжати қабул қилиниши.».

11. 1-илова қуйидаги мазмундаги изоҳ қисми билан тўлдирилсин:

«Изоҳ: Божхона тўловлари, шу жумладан қўлланилган имтиёзлар ва божхона тўловлари ставкалари дастлабки қарор қабул қилинган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг валюталар курси ҳамда қонунчилик ҳужжатлари асосида ҳисоблаб чиқарилди. Валюта курси ва (ёки) қонунчилик ҳужжатлари ўзгариши ҳисобига божхона тўловлари миқдори ўзгариши мумкин.».

12. 2-иловада :

қуйидаги мазмундаги 3.12-позиция билан тўлдирилсин:

« 3.12 Товарнинг божхона қийматини кўрсатмаган, шунингдек тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни илова қилмаган ҳолда тақдим этиладиган ариза*** » ;

изоҳлар қисми қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«*** Агар ариза манфаатдор шахс томонидан товарнинг божхона қийматини кўрсатмаган, шунингдек тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни илова қилмаган ҳолда тақдим этилса, «✓» белгиси қўйилади. Бунда, мазкур ариза асосида тақдим этилган дастлабки қарор божхона расмийлаштируви учун асос сифатида қабул қилинмайди ва божхона органлари учун мажбурий ҳисобланмайди.».

13. 3-иловада :

а) 1-позицияда:

1.3.-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 1.3. Агар маълум қилинган божхона қиймати охирги тўқсон календарь кун ичида олиб кирилиб, 1-усулда қабул қилинган товарнинг божхона қийматидан паст бўлса: » ;

қуйидаги мазмундаги 1.3.1 ва 1.3.2-позициялар билан тўлдирилсин:

« 1.3.1 Жўнатувчи мамлакат божхона декларацияси** 1.3.2 Товарни етказиб берилишига алоқадор бўлган учинчи шахслар билан контрактлар ва улар учун тўлов ҳисоблари*** » ;

1.4. — 1.7-позициялар чиқариб ташлансин;

1.8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 1.8. Битим тарафларининг ўзаро боғлиқлиги олиб кириладиган товарлар билан тузилган битим қийматига таъсир қилмаганлигини тасдиқлаш мақсадида ихтиёрий равишда: » ;

1.8.2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 1.8.2 Божхона қиймати 4 ёки 5-усуллар билан аниқланган айнан бир хил ёки ўхшаш товарларнинг божхона қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар » ;

б) 2-позицияда:

2.1 ва 2.2-позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 2.1 Божхона органи томонидан қабул қилинган ва божхона қиймати Божхона кодексининг 303-моддаси бўйича аниқланган ҳолда чиқарилган айнан бир хил ва ўхшаш товарларга тегишли бўлган божхона декларацияси рўйхат рақами ва унга тегишли товар тартиб рақами 2.2 Қийматга тузатишлар киритиш амалга оширилиши лозим бўлган ҳолларда товарни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган жойга етказиб берилгунга қадар қилинадиган харажатларни тасдиқловчи ҳужжат ва маълумотлар**** » ;

2.2.1 ва 2.2.3-позициялар чиқариб ташлансин;

в) 5.2.4-позиция чиқариб ташлансин;

г) изоҳлар қисми қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

«***Агар бундай ҳужжатларни тақдим этишнинг имконияти мавжуд бўлмаса, сотувчи ёки сотиб олувчининг ёзма тушунтиришлари, шу жумладан бундай ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар қабул қилиниши мумкин.

**** Мазкур ҳужжатлар товарнинг етказиб бериш шарти, транспорт тури ёки географик манзилларда фарқ бўлганда, тақдим қилиниши мумкин.».

Вазир Ш. КУДБИЕВ

Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ

Рақамли технологиялар вазири Ш. ШЕРМАТОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 2 июнь,

2023 йил 11 май

2023 йил 4 май

25-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2023 й., 10/23/3343-1/0458-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirining

buyrugʻi

Oʻzbekiston Respublikasiga olib kiriladigan tovarlarga toʻlanishi lozim boʻlgan bojxona toʻlovlari miqdorini aniqlash boʻyicha dastlabki qarorni qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksi va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 10-sentabrdagi PF-6310-son “Bojxona tartib-taomillarini soddalashtirish va davlat bojxona xizmati organlari tashkiliy tuzilmasini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasining 2021-yil 10-noyabrdagi 01-02/8-51-son qarori (roʻyxat raqami 3343, 2021-yil 27-dekabr) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 27.12.2021-y., 10/21/3343/1205-son) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasiga olib kiriladigan tovarlarga toʻlanishi lozim boʻlgan bojxona toʻlovlari miqdorini aniqlash boʻyicha dastlabki qarorni qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi va Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.

3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2023-yil 2-iyundagi 25-son buyrugʻiga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasiga olib kiriladigan tovarlarga toʻlanishi lozim boʻlgan bojxona toʻlovlari miqdorini aniqlash boʻyicha dastlabki qarorni qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ushbu Nizom tashqi iqtisodiy faoliyat qatnashchilari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasiga olib kiriladigan tovarlarning bojxona rasmiylashtiruvidan oldin ushbu tovarlar boʻyicha toʻlanishi lozim boʻlgan bojxona toʻlovlari miqdorini aniqlashda bojxona organlari tomonidan dastlabki qarorni qabul qilish tartibini belgilaydi.”.

2. 1-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“bojxona organi — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining (bundan buyon matnda Bojxona qoʻmitasi deb yuritiladi) Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahri boʻyicha boshqarmalari va “Toshkent-AERO” ixtisoslashtirilgan bojxona kompleksi;”.

3. 3-banddagi “bojxona yuk deklaratsiyasi taqdim etilishidan oldin” soʻzlari “erkin muomalaga chiqarish (import) bojxona rejimiga joylashtirilmagan tovarlar yuzasidan” soʻzlari bilan almashtirilsin.

4. 6-bandda :

“DBQning” degan soʻz “Bojxona qoʻmitasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Manfaatdor shaxs arizani tovarning bojxona qiymatini koʻrsatmagan, shuningdek ushbu Nizomning 8-bandida nazarda tutilgan hujjatlar va maʼlumotlarni ilova qilmagan holda taqdim etishi mumkin. Bunda, manfaatdor shaxs ariza shaklining 3.12-pozitsiyasiga tegishli belgi qoʻyadi.”

5. Quyidagi mazmundagi 8 1 -band bilan toʻldirilsin:

“8 1 . Manfaatdor shaxs tomonidan ariza ushbu Nizomning 6-bandi ikkinchi xatboshisida belgilangan tartibda taqdim etilganda, dastlabki qarorni qabul qilish uchun bojxona qiymatini aniqlashning zaxira usulidan foydalangan holda oʻrtacha bojxona qiymati aniqlanadi va bojxona toʻlovlari hisoblab chiqariladi.

Masalan, manfaatdor shaxs tomonidan Birlashgan Arab Amirliklaridan “BMW X7” rusumli avtotransport vositasini olib kelishi moʻljallangan, biroq manfaatdor shaxsda tovarning bojxona qiymati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar hamda zarur hujjatlar mavjud boʻlmagan hollarda ham dastlabki qaror olish yuzasidan bojxona organlariga murojaat qilishi mumkin. Bojxona organi esa, oʻrtacha bojxona qiymatlaridan foydalangan holda bojxona toʻlovlarini hisoblab chiqaradi va dastlabki qarorni qabul qiladi.

Ushbu talablar asosida qabul qilingan dastlabki qaror bojxona rasmiylashtiruvi uchun asos sifatida qabul qilinmaydi va bojxona organlari uchun majburiy hisoblanmaydi.”.

6. 12 , 14-bandlar , 22-bandning birinchi xatboshisi , 34 , 36-bandlar , 37-bandning birinchi xatboshisi , 40 , 45-bandlar , 48-bandning birinchi xatboshisidagi “DBQning” va “DBQ” degan soʻzlar tegishli ravishda “Bojxona qoʻmitasining” va “Bojxona qoʻmitasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

7. 16-bandning “b” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“b) arizaga ushbu Nizomning 8-bandi “a” kichik bandida nazarda tutilgan hujjatlar ilova qilinmagan boʻlsa, bundan ushbu Nizomning 6-bandi ikkinchi xatboshisida belgilangan tartibda taqdim etilgan arizalar mustasno;”.

8. 20-band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Bojxona organining masʼul xodimi arizada koʻrsatilgan tovarlarning bojxona qiymatini aniqlash usuli uni tasdiqlash uchun taqdim etilgan maʼlumotlar va hujjatlarga mos emasligini aniqlasa, bu haqida shu kunning oʻzida manfaatdor shaxsga yozma yoki elektron tarzda xabarnoma yuboradi. Xabarnomada bojxona qiymatini aniqlash usulining uni tasdiqlash uchun taqdim etilgan maʼlumotlar va hujjatlarga mos emasligi mos emasligi sabablari hamda bojxona organi tomonidan mustaqil ravishda bojxona qiymatini va uni aniqlash usulini ketma-ketlikda belgilash orqali arizani koʻrib chiqish taklifi koʻrsatiladi.

Manfaatdor shaxs bojxona organining taklifiga rozilik bildirgan taqdirda, dastlabki qarorni qabul qilish rad etilmaydi hamda tovarning bojxona qiymatini aniqlash bojxona organi tomonidan mustaqil tarzda Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksi va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 6-apreldagi 160-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududiga olib kiriladigan tovarning bojxona qiymatini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq olib kiriladigan tovarning bojxona qiymatini aniqlash usullarini ketma-ketlikda qoʻllash orqali amalga oshiriladi.”.

9. 28-bandda :

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“v) dastlabki qarorni olish yuzasidan taqdim etilgan arizada koʻrsatilgan tovarlar erkin muomalaga chiqarish bojxona rejimiga rasmiylashtirilgan boʻlsa.

Mazkur bandning “b” kichik bandida nazarda tutilgan hollarda dastlabki qarorni qabul qilishni rad etish manfaatdor shaxs tomonidan bojxona organining mustaqil tarzda bojxona qiymatini va uni aniqlash usulini ketma-ketlikda belgilash orqali arizani koʻrib chiqish taklifiga rozilik bildirmagan yoki uni rad etgan hollarda amalga oshiriladi.”.

toʻrtinchi xatboshi oltinchi xatboshi deb hisoblansin.

10. 46-band quyidagi mazmundagi xatboshlar bilan toʻldirilsin:

“Bunda, dastlabki qarorda keltirilgan bojxona toʻlovlarining miqdori quyidagi hollarda oʻzgarishi mumkinligi inobatga olinadi:

a) valyuta kursining oʻzgarishi natijasida bojxona qiymati miqdorining mos tarzda oʻzgarishi;

b) bojxona toʻlovlari stavkalarining oʻzgarishi;

v) bojxona toʻlovlaridan berilgan imtiyozlarning muddati tugashi yoki bekor qilinishi, bojxona toʻlovlari boʻyicha imtiyoz nazarda tutilgan qonunchilik hujjatiga oʻzgartirish kiritilishi yoxud bojxona toʻlovlaridan imtiyoz nazarda tutilgan qonunchilik hujjati qabul qilinishi.”.

11. 1-ilova quyidagi mazmundagi izoh qismi bilan toʻldirilsin:

“Izoh: Bojxona toʻlovlari, shu jumladan qoʻllanilgan imtiyozlar va bojxona toʻlovlari stavkalari dastlabki qaror qabul qilingan kundagi Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining valyutalar kursi hamda qonunchilik hujjatlari asosida hisoblab chiqarildi. Valyuta kursi va (yoki) qonunchilik hujjatlari oʻzgarishi hisobiga bojxona toʻlovlari miqdori oʻzgarishi mumkin.”.

12. 2-ilovada :

quyidagi mazmundagi 3.12-pozitsiya bilan toʻldirilsin:

“ 3.12 Tovarning bojxona qiymatini koʻrsatmagan, shuningdek tegishli hujjatlar va maʼlumotlarni ilova qilmagan holda taqdim etiladigan ariza*** ” ;

izohlar qismi quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“*** Agar ariza manfaatdor shaxs tomonidan tovarning bojxona qiymatini koʻrsatmagan, shuningdek tegishli hujjatlar va maʼlumotlarni ilova qilmagan holda taqdim etilsa, “✓” belgisi qoʻyiladi. Bunda, mazkur ariza asosida taqdim etilgan dastlabki qaror bojxona rasmiylashtiruvi uchun asos sifatida qabul qilinmaydi va bojxona organlari uchun majburiy hisoblanmaydi.”.

13. 3-ilovada :

a) 1-pozitsiyada:

1.3.-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 1.3. Agar maʼlum qilingan bojxona qiymati oxirgi toʻqson kalendar kun ichida olib kirilib, 1-usulda qabul qilingan tovarning bojxona qiymatidan past boʻlsa: ” ;

quyidagi mazmundagi 1.3.1 va 1.3.2-pozitsiyalar bilan toʻldirilsin:

“ 1.3.1 Joʻnatuvchi mamlakat bojxona deklaratsiyasi** 1.3.2 Tovarni yetkazib berilishiga aloqador boʻlgan uchinchi shaxslar bilan kontraktlar va ular uchun toʻlov hisoblari*** ” ;

1.4. — 1.7-pozitsiyalar chiqarib tashlansin;

1.8-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 1.8. Bitim taraflarining oʻzaro bogʻliqligi olib kiriladigan tovarlar bilan tuzilgan bitim qiymatiga taʼsir qilmaganligini tasdiqlash maqsadida ixtiyoriy ravishda: ” ;

1.8.2-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 1.8.2 Bojxona qiymati 4 yoki 5-usullar bilan aniqlangan aynan bir xil yoki oʻxshash tovarlarning bojxona qiymatini tasdiqlovchi hujjatlar ” ;

b) 2-pozitsiyada:

2.1 va 2.2-pozitsiyalar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 2.1 Bojxona organi tomonidan qabul qilingan va bojxona qiymati Bojxona kodeksining 303-moddasi boʻyicha aniqlangan holda chiqarilgan aynan bir xil va oʻxshash tovarlarga tegishli boʻlgan bojxona deklaratsiyasi roʻyxat raqami va unga tegishli tovar tartib raqami 2.2 Qiymatga tuzatishlar kiritish amalga oshirilishi lozim boʻlgan hollarda tovarni Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududiga olib kiriladigan joyga yetkazib berilgunga qadar qilinadigan xarajatlarni tasdiqlovchi hujjat va maʼlumotlar**** ” ;

2.2.1 va 2.2.3-pozitsiyalar chiqarib tashlansin;

v) 5.2.4-pozitsiya chiqarib tashlansin;

g) izohlar qismi quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“***Agar bunday hujjatlarni taqdim etishning imkoniyati mavjud boʻlmasa, sotuvchi yoki sotib oluvchining yozma tushuntirishlari, shu jumladan bunday hujjatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar qabul qilinishi mumkin.

**** Mazkur hujjatlar tovarning yetkazib berish sharti, transport turi yoki geografik manzillarda farq boʻlganda, taqdim qilinishi mumkin.”.

Vazir Sh. KUDBIYEV

Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV

Raqamli texnologiyalar vaziri Sh. ShERMATOV

Toshkent sh.,

2023-yil 2-iyun,

2023-yil 11-may

2023-yil 4-may

25-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 10.07.2023-y., 10/23/3343-1/0458-son)

lex.uz