UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 11-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 11 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 11 июля 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 11 July 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Инсонпарварлик ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, манзилли тақсимлаш ва мақсадли фойдаланиш устидан назорат қилиш ҳамда инсонпарварлик ёрдами лойиҳаларини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Инсонпарварлик ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, манзилли тақсимлаш ва улардан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш ҳамда инсонпарварлик ёрдами лойиҳаларини мониторинг қилиш тартибини такомиллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 16 июндаги ПФ-97-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сон қарори билан тасдиқланган Инсонпарварлик ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, манзилли тақсимлаш ва мақсадли фойдаланиш устидан назорат қилиш ҳамда инсонпарварлик ёрдами лойиҳаларини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

инсонпарварлик ёрдами юкларидан мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши бўйича текширишлар белгиланган тартибда тасдиқлаган жадвал бўйича ўтказилишини ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан батафсил маълумотлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин;

манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 июлдаги 281-сон қарорига ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сон қарори билан тасдиқланган Инсонпарварлик ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, манзилли тақсимлаш ва мақсадли фойдаланиш устидан назорат қилиш ҳамда инсонпарварлик ёрдами лойиҳаларини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

1. 2-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги»;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« Департамент — Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаменти»;

қўйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

« Бўлим — Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг Инсонпарварлик ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш ва тақсимлаш ишларини мувофиқлаштириш бўлими»;

бешинчи — еттинчи хатбошилар тегишлича олтинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2. 7 — 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Инсонпарварлик ёрдами сифатида Ўзбекистон Республикасига келтириладиган юкларнинг инсонпарварлик ёрдамига мансублигини кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш учун инсонпарварлик ёрдамини олувчи Департаментга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

донорлар билан инсонпарварлик ёрдами бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим, келишув, шартнома ёки дастур;

юкни жўнатувчининг юк инсонпарварлик ёрдамига мансублиги тўғрисидаги инвойси (счёт-фактура);

инсонпарварлик ёрдами юкини олувчининг юкдан фойдаланиш мақсади тўғрисидаги хати;

йўл-транспорт юк хатлари;

зарурат бўлганда, карантин ва бошқа инспекция хизматларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юкнинг республикага келтирилишига рухсат этилган юклар рўйхатига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси.

Тақдим этилган ҳужжатлар Бўлим томонидан кўриб чиқилади ва натижаси бўйича хулоса тайёрланади.

Юкларнинг инсонпарварлик ёрдамига мансублиги тўғрисида тайёрланган хулоса Бўлим бошлиғи томонидан имзоланади (тасдиқланади).

8. Имзоланган (тасдиқланган) хулоса белгиланган тартибда ваколатли органга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига ижро учун юборилади.

9. Бўлимнинг хулосаси асосида юкларнинг божхона расмийлаштируви қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикасига келтирилган инсонпарварлик ёрдами юклари ва юкларни олувчилар тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда ҳар чоракда Департаментга ҳамда ваколатли органга тақдим этиб боради».

3. 16-банд «ваколатли органга» сўзларидан кейин «ва Департаментга» сўзлари билан тўлдирилсин.

4. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«17. Инсонпарварлик ёрдами юкларидан мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши бўйича ўрганишлар белгиланган тартибда ваколатли орган томонидан тасдиқлаган жадвал бўйича, зарурат бўлганда, мустақил экспертларни жалб этган ҳолда ўтказилади.

Ваколатли орган томонидан ўрганиш натижаларига кўра тегишли маълумотнома Департаментга киритилади».

5. 22-банддаги «котибиятга ҳамда ваколатли органга» сўзлари «ваколатли органга ҳамда Департаментга» сўзлари билан алмаштирилсин.

6. 23-банддаги «қонун ҳужжатларига» сўзлари «қонунчилик ҳужжатларига» сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Низомга илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Инсонпарварлик ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, манзилли тақсимлаш ва мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қилиш ҳамда инсонпарварлик ёрдами лойиҳаларини мониторинг қилиш

СХЕМАСИ

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Инсонпарварлик ёрдамини олувчилар Донорлар томонидан инсонпарварлик ёрдамини олувчиларга инсонпарварлик юклари келиб тушади. Зарур ҳолларда 2-босқич Инсонпарварлик ёрдамини олувчилар Юкларнинг инсонпарварлик ёрдамига мансублигини кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментига (кейинги ўринларда — Департамент) зарур ҳужжатларни тақдим этади. Белгиланган муддатларда 3-босқич Департамент 1. Тақдим этилган ҳужжатлар Департаментнинг Инсонпарварлик ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш ва тақсимлаш ишларини мувофиқлаштириш бўлими (кейинги ўринларда — Бўлим) томонидан кўриб чиқади ва натижаси бўйича хулоса тайёрланади. 2. Юкларнинг инсонпарварлик ёрдамига мансублиги тўғрисидаги тайёрланган хулоса Бўлим бошлиғи томонидан имзоланади (тасдиқланади). 3. Белгиланган тартибда тасдиқланган хулоса ваколатли органга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига ижро учун юборилади. Белгиланган муддатларда 4-босқич Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси 1. Хулосага асосан юкларнинг божхона расмийлаштирувини амалга оширади. Белгиланган муддатларда 2. Ўзбекистон Республикасига келтирилган инсонпарварлик ёрдами юклари ва юкларни олувчилар тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда Департаментга ҳамда ваколатли органга тақдим этиб боради. Ҳар чоракда 5-босқич Ваколатли орган 1. Инсонпарварлик ёрдами юкларидан мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши бўйича ўрганишлар белгиланган тартибда тасдиқланган жадвал бўйича, зарурат бўлганда, мустақил экспертларни жалб этган ҳолда ўтказади. 2. Ўрганиш натижаларига кўра тегишли маълумотномани Департаментга киритади. Белгиланган муддатларда 6-босқич Инсонпарварлик ёрдамини олувчилар Инсонпарварлик юкларини ҳисобга олади, сақлайди, улардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайди. Белгиланган муддатларда 7-босқич Инсонпарварлик ёрдамини олувчилар Ҳудудий ва тармоқ комиссиялар Инсонпарварлик ёрдами юклари олинганлиги, улардан мақсадли фойдаланилганлиги ҳамда уларнинг аниқ йўналтирилган ҳолда тақсимланишини назорат қилади ва улар тўғрисидаги маълумотларни ваколатли органга киритади. Ҳар чоракда 8-босқич Ҳудудий ва тармоқ комиссиялари Инсонпарварлик лойиҳалари мониторингини мунтазам равишда ўтказади ва инсонпарварлик ёрдами лойиҳаларининг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботларни ваколатли орган ва Департаментга тақдим этади. Ҳар чоракда кейинги ойнинг 10-санасига қадар ».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 11 июль,

281-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2023 й., 09/23/281/0462-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Vazirlar Mahkamasining ijro etuvchi tuzilmasini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar belgilanganligi munosabati bilan Insonparvarlik yordami yuklarini qabul qilish, hisobga olish, manzilli taqsimlash va maqsadli foydalanish ustidan nazorat qilish hamda insonparvarlik yordami loyihalarini monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Insonparvarlik yordami yuklarini qabul qilish, hisobga olish, manzilli taqsimlash va ulardan maqsadli foydalanishni nazorat qilish hamda insonparvarlik yordami loyihalarini monitoring qilish tartibini takomillashtirish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Vazirlar Mahkamasining ijro etuvchi tuzilmasini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 16-iyundagi PF-97-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 29-dekabrdagi 786-son qarori bilan tasdiqlangan Insonparvarlik yordami yuklarini qabul qilish, hisobga olish, manzilli taqsimlash va maqsadli foydalanish ustidan nazorat qilish hamda insonparvarlik yordami loyihalarini monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi:

insonparvarlik yordami yuklaridan maqsadli foydalanilishi va ularning aniq yoʻnaltirilgan tarzda taqsimlanishi boʻyicha tekshirishlar belgilangan tartibda tasdiqlagan jadval boʻyicha oʻtkazilishini hamda amalga oshirilgan ishlar yuzasidan batafsil maʼlumotlar ommaviy axborot vositalarida keng yoritilishini taʼminlasin;

manfaatdor vazirlik hamda idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vaziri Sh.D. Kudbiyev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 11-iyuldagi 281-son qaroriga ILOVA

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 29-dekabrdagi 786-son qarori bilan tasdiqlangan Insonparvarlik yordami yuklarini qabul qilish, hisobga olish, manzilli taqsimlash va maqsadli foydalanish ustidan nazorat qilish hamda insonparvarlik yordami loyihalarini monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. 2-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi”;

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ Departament — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri kotibiyatining Axborot-tahlil va yuridik taʼminlash departamenti”;

qoʻyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“ Boʻlim — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri kotibiyatining Axborot-tahlil va yuridik taʼminlash departamentining Insonparvarlik yordami yuklarini qabul qilish, hisobga olish va taqsimlash ishlarini muvofiqlashtirish boʻlimi”;

beshinchi — yettinchi xatboshilar tegishlicha oltinchi — sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin.

2. 7 — 10-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. Insonparvarlik yordami sifatida Oʻzbekiston Respublikasiga keltiriladigan yuklarning insonparvarlik yordamiga mansubligini koʻrib chiqish va tahlil qilish uchun insonparvarlik yordamini oluvchi Departamentga quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:

donorlar bilan insonparvarlik yordami boʻyicha hamkorlik toʻgʻrisidagi bitim, kelishuv, shartnoma yoki dastur;

yukni joʻnatuvchining yuk insonparvarlik yordamiga mansubligi toʻgʻrisidagi invoysi (schyot-faktura);

insonparvarlik yordami yukini oluvchining yukdan foydalanish maqsadi toʻgʻrisidagi xati;

yoʻl-transport yuk xatlari;

zarurat boʻlganda, karantin va boshqa inspeksiya xizmatlarining qonunchilik hujjatlariga muvofiq yukning respublikaga keltirilishiga ruxsat etilgan yuklar roʻyxatiga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosasi.

Taqdim etilgan hujjatlar Boʻlim tomonidan koʻrib chiqiladi va natijasi boʻyicha xulosa tayyorlanadi.

Yuklarning insonparvarlik yordamiga mansubligi toʻgʻrisida tayyorlangan xulosa Boʻlim boshligʻi tomonidan imzolanadi (tasdiqlanadi).

8. Imzolangan (tasdiqlangan) xulosa belgilangan tartibda vakolatli organga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasiga ijro uchun yuboriladi.

9. Boʻlimning xulosasi asosida yuklarning bojxona rasmiylashtiruvi qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi Oʻzbekiston Respublikasiga keltirilgan insonparvarlik yordami yuklari va yuklarni oluvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni belgilangan tartibda har chorakda Departamentga hamda vakolatli organga taqdim etib boradi”.

3. 16-band “vakolatli organga” soʻzlaridan keyin “va Departamentga” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

4. 17-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“17. Insonparvarlik yordami yuklaridan maqsadli foydalanilishi va ularning aniq yoʻnaltirilgan tarzda taqsimlanishi boʻyicha oʻrganishlar belgilangan tartibda vakolatli organ tomonidan tasdiqlagan jadval boʻyicha, zarurat boʻlganda, mustaqil ekspertlarni jalb etgan holda oʻtkaziladi.

Vakolatli organ tomonidan oʻrganish natijalariga koʻra tegishli maʼlumotnoma Departamentga kiritiladi”.

5. 22-banddagi “kotibiyatga hamda vakolatli organga” soʻzlari “vakolatli organga hamda Departamentga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

6. 23-banddagi “qonun hujjatlariga” soʻzlari “qonunchilik hujjatlariga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

7. Nizomga ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Insonparvarlik yordami yuklarini qabul qilish, hisobga olish, manzilli taqsimlash va maqsadli foydalanilishi ustidan nazorat qilish hamda insonparvarlik yordami loyihalarini monitoring qilish

SXEMASI

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Insonparvarlik yordamini oluvchilar Donorlar tomonidan insonparvarlik yordamini oluvchilarga insonparvarlik yuklari kelib tushadi. Zarur hollarda 2-bosqich Insonparvarlik yordamini oluvchilar Yuklarning insonparvarlik yordamiga mansubligini koʻrib chiqish va tahlil qilish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri kotibiyatining Axborot-tahlil va yuridik taʼminlash departamentiga (keyingi oʻrinlarda — Departament) zarur hujjatlarni taqdim etadi. Belgilangan muddatlarda 3-bosqich Departament 1. Taqdim etilgan hujjatlar Departamentning Insonparvarlik yordami yuklarini qabul qilish, hisobga olish va taqsimlash ishlarini muvofiqlashtirish boʻlimi (keyingi oʻrinlarda — Boʻlim) tomonidan koʻrib chiqadi va natijasi boʻyicha xulosa tayyorlanadi. 2. Yuklarning insonparvarlik yordamiga mansubligi toʻgʻrisidagi tayyorlangan xulosa Boʻlim boshligʻi tomonidan imzolanadi (tasdiqlanadi). 3. Belgilangan tartibda tasdiqlangan xulosa vakolatli organga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasiga ijro uchun yuboriladi. Belgilangan muddatlarda 4-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi 1. Xulosaga asosan yuklarning bojxona rasmiylashtiruvini amalga oshiradi. Belgilangan muddatlarda 2. Oʻzbekiston Respublikasiga keltirilgan insonparvarlik yordami yuklari va yuklarni oluvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni belgilangan tartibda Departamentga hamda vakolatli organga taqdim etib boradi. Har chorakda 5-bosqich Vakolatli organ 1. Insonparvarlik yordami yuklaridan maqsadli foydalanilishi va ularning aniq yoʻnaltirilgan tarzda taqsimlanishi boʻyicha oʻrganishlar belgilangan tartibda tasdiqlangan jadval boʻyicha, zarurat boʻlganda, mustaqil ekspertlarni jalb etgan holda oʻtkazadi. 2. Oʻrganish natijalariga koʻra tegishli maʼlumotnomani Departamentga kiritadi. Belgilangan muddatlarda 6-bosqich Insonparvarlik yordamini oluvchilar Insonparvarlik yuklarini hisobga oladi, saqlaydi, ulardan maqsadli va samarali foydalanilishini taʼminlaydi. Belgilangan muddatlarda 7-bosqich Insonparvarlik yordamini oluvchilar Hududiy va tarmoq komissiyalar Insonparvarlik yordami yuklari olinganligi, ulardan maqsadli foydalanilganligi hamda ularning aniq yoʻnaltirilgan holda taqsimlanishini nazorat qiladi va ular toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni vakolatli organga kiritadi. Har chorakda 8-bosqich Hududiy va tarmoq komissiyalari Insonparvarlik loyihalari monitoringini muntazam ravishda oʻtkazadi va insonparvarlik yordami loyihalarining amalga oshirilishi toʻgʻrisidagi hisobotlarni vakolatli organ va Departamentga taqdim etadi. Har chorakda keyingi oyning 10-sanasiga qadar ”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 11-iyul,

281-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 11.07.2023-y., 09/23/281/0462-son)

lex.uz