📅 2023-yil 23-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 23-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 23 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Иқтисодиёт ва молия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 23 июня 2023 г. · Документы министерств и ведомств · Министр экономики и финансов
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 23 June 2023 · Ministry and agency documents · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 23 июндаги 41-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 4 июлдаги 01-02/12-13-сон қарори (рўйхат рақами 2606, 2014 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 32-сон, 411-модда) билан тасдиқланган Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 5-банди иккинчи хатбошисидаги «Давлат божхона қўмитасининг» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 30 мартдаги 01-02/12-19-сон «Божхона иши соҳасида қўлланиладиган айрим ҳужжатлар ва ҳисоботлар шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорида (рўйхат рақами 2778, 2016 йил 12 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 15-сон, 155-модда):
17-иловадаги «Давлат божхона қўмитасининг» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
18-иловадаги «Давлат божхона қўмитасининг» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
25-иловадаги «Давлат божхона қўмитасига» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
26-иловадаги «Давлат божхона қўмитасининг» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
27-иловадаги «Давлат божхона қўмитасининг» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
28-иловадаги «Давлат божхона қўмитасининг» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
29-иловадаги «Давлат божхона қўмитасининг» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 18 июлдаги 01-02/12-24-сон қарори (рўйхат рақами 2904, 2017 йил 27 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 755-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида автомобиль ва темир йўл транспорт воситаларида божхона назорати остидаги товарлар ташилганда юк бўлимларига махсус божхона пломбалари қўйиш қоидаларида :
1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Давлат божхона қўмитаси» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (бундан буён матнда Божхона қўмитаси деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9-банднинг иккинчи хатбошиси ва 10-банднинг олтинчи хатбошисидаги «Давлат божхона қўмитасининг» деган сўзлар «Божхона қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2018 йил 30 ноябрдаги 01-02/13-70 ва 155-сон қарори (рўйхат рақами 3125, 2019 йил 21 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.01.2019 й., 10/19/3125/2519-сон) билан тасдиқланган Давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда :
муқаддимадаги «Давлат божхона қўмитасининг» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Мазкур Низом Институтда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (бундан буён матнда давлат бюджети деб юритилади) ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (бундан буён матнда Божхона қўмитаси деб юритилади) маблағлари ҳисобидан ўқиётган, уни тамомлаб мажбурий хизмат ўташ учун давлат божхона хизмати органларига, шунингдек Божхона қўмитаси томонидан бошқа давлат идораларига юборилган шахсларга нисбатан татбиқ этилади.»;
2 ва 3-бандлардаги , 5-банднинг биринчи хатбошисидаги «ДБҚ» деган сўз «Божхона қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ДБҚнинг» деган сўз «Божхона қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «ДБҚнинг» ва «ДБҚ» деган сўзлар тегишли равишда «Божхона қўмитасининг» ва «Божхона қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
1-иловадаги «Давлат божхона қўмитасининг» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2-иловадаги «Давлат божхона қўмитаси», «ДБҚ» ва «ДБҚнинг» деган сўзлар тегишли равишда «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси», «Божхона қўмитаси» ва «Божхона қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 26 декабрдаги 01-02/15-71-сон қарори (рўйхат рақами 3220, 2020 йил 10 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.02.2020 й., 10/20/3220/0159-сон) билан тасдиқланган Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомда :
1) 1-бандда :
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« божхона органи — БЮДни расмийлаштириш, қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш, бекор қилиш, унга ўзгартириш, қўшимча киритиш бўйича келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш ва тегишли ҳаракатларни амалга оширишга ваколатли бўлган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (бундан буён матнда Божхона қўмитаси деб юритилади), Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси ва божхона постлари;»;
бешинчи ва ўн тўққизинчи хатбошилардаги «ДБҚ» деган сўз «Божхона қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
йигирма тўртинчи ва йигирма бешинчи хатбошилардаги «ДБҚнинг» деган сўз «Божхона қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 5-банднинг тўртинчи хатбошисидаги , 101 ва 102-бандлардаги «ДБҚ» деган сўз «Божхона қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 22-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва 42-банднинг биринчи хатбошисидаги «ДБҚнинг» деган сўз «Божхона қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 23 июндаги 01-02/12-28-сон қарори (рўйхат рақами 3264, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3264/1108-сон) билан тасдиқланган Вақтинча олиб кириш тўғрисидаги Конвенцияни (Истанбул, 1990 йил 26 июнь) қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-банди биринчи хатбошисидаги «Давлат божхона қўмитасининг» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 25 февралдаги 01-02/8-10-сон қарори (рўйхат рақами 3290, 2021 йил 25 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2021 й., 10/21/3290/0236-сон) билан тасдиқланган Товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва (ёки) божхона органларининг белгиланган иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун божхона йиғимларини ундириш тартибида :
2-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «Давлат божхона қўмитасининг (бундан буён матнда ДБҚ деб юритилади)» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг (бундан буён матнда Божхона қўмитаси деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9-банддаги «ДБҚнинг» деган сўз «Божхона қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10-банддаги «ДБҚ» деган сўз «Божхона қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 31 мартдаги 01-02/13-20-сон қарори (рўйхат рақами 3296, 2021 йил 4 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2021 й., 10/21/3296/0410-сон) билан тасдиқланган Дастлабки, даврий ва тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда :
11-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Товарлар етиб келганлиги тўғрисида божхона органи томонидан товар кузатув ҳужжатларида ва Ўзбекистон Республикаси «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида (бундан буён матнда Божхона қўмитаси ЯААТ деб юритилади) тегишли белгиларини қўйиш орқали тасдиқланади.»;
27 ва 28-бандлардаги «ДБҚ» деган сўз «Божхона қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Вазир Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 23 июнь,
41-сон
Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining
buyrugʻi
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasi va Moliya vazirligi tomonidan qabul qilingan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 21-dekabrdagi PF-269-son “Yangi Oʻzbekiston maʼmuriy islohotlarini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasi va Moliya vazirligi tomonidan qabul qilingan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.
2. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2023-yil 23-iyundagi 41-son buyrugʻiga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasi va Moliya vazirligi tomonidan qabul qilingan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasining 2014-yil 4-iyuldagi 01-02/12-13-son qarori (roʻyxat raqami 2606, 2014-yil 5-avgust) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2014-y., 32-son, 411-modda) bilan tasdiqlangan Yoʻlovchi bojxona deklaratsiyasini toʻldirish va rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaning 5-bandi ikkinchi xatboshisidagi “Davlat bojxona qoʻmitasining” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasining 2016-yil 30-martdagi 01-02/12-19-son “Bojxona ishi sohasida qoʻllaniladigan ayrim hujjatlar va hisobotlar shakllarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qarorida (roʻyxat raqami 2778, 2016-yil 12-aprel) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2016-y., 15-son, 155-modda):
17-ilovadagi “Davlat bojxona qoʻmitasining” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
18-ilovadagi “Davlat bojxona qoʻmitasining” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
25-ilovadagi “Davlat bojxona qoʻmitasiga” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
26-ilovadagi “Davlat bojxona qoʻmitasining” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
27-ilovadagi “Davlat bojxona qoʻmitasining” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
28-ilovadagi “Davlat bojxona qoʻmitasining” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
29-ilovadagi “Davlat bojxona qoʻmitasining” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasining 2017-yil 18-iyuldagi 01-02/12-24-son qarori (roʻyxat raqami 2904, 2017-yil 27-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2017-y., 30-son, 755-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi bojxona hududida avtomobil va temir yoʻl transport vositalarida bojxona nazorati ostidagi tovarlar tashilganda yuk boʻlimlariga maxsus bojxona plombalari qoʻyish qoidalarida :
1-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Davlat bojxona qoʻmitasi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi (bundan buyon matnda Bojxona qoʻmitasi deb yuritiladi)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
9-bandning ikkinchi xatboshisi va 10-bandning oltinchi xatboshisidagi “Davlat bojxona qoʻmitasining” degan soʻzlar “Bojxona qoʻmitasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasi va Moliya vazirligining 2018-yil 30-noyabrdagi 01-02/13-70 va 155-son qarori (roʻyxat raqami 3125, 2019-yil 21-yanvar) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 22.01.2019-y., 10/19/3125/2519-son) bilan tasdiqlangan Davlat bojxona xizmati organlarida majburiy xizmatni oʻtash haqidagi shartnomalarni tuzish hamda shartnoma shartlari bajarilmaganda xarajatlarni qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
muqaddimadagi “Davlat bojxona qoʻmitasining” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Mazkur Nizom Institutda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti (bundan buyon matnda davlat budjeti deb yuritiladi) va Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi (bundan buyon matnda Bojxona qoʻmitasi deb yuritiladi) mablagʻlari hisobidan oʻqiyotgan, uni tamomlab majburiy xizmat oʻtash uchun davlat bojxona xizmati organlariga, shuningdek Bojxona qoʻmitasi tomonidan boshqa davlat idoralariga yuborilgan shaxslarga nisbatan tatbiq etiladi.”;
2 va 3-bandlardagi , 5-bandning birinchi xatboshisidagi “DBQ” degan soʻz “Bojxona qoʻmitasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
4-bandning ikkinchi xatboshisidagi “DBQning” degan soʻz “Bojxona qoʻmitasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
10-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi “DBQning” va “DBQ” degan soʻzlar tegishli ravishda “Bojxona qoʻmitasining” va “Bojxona qoʻmitasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
1-ilovadagi “Davlat bojxona qoʻmitasining” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
2-ilovadagi “Davlat bojxona qoʻmitasi”, “DBQ” va “DBQning” degan soʻzlar tegishli ravishda “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi”, “Bojxona qoʻmitasi” va “Bojxona qoʻmitasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasining 2019-yil 26-dekabrdagi 01-02/15-71-son qarori (roʻyxat raqami 3220, 2020-yil 10-fevral) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 10.02.2020-y., 10/20/3220/0159-son) bilan tasdiqlangan Bojxona yuk deklaratsiyasini oʻzgartirish, unga qoʻshimcha kiritish, uni qayta rasmiylashtirish, qaytarib olish va bekor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
1) 1-bandda :
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ bojxona organi — BYDni rasmiylashtirish, qayta rasmiylashtirish, qaytarib olish, bekor qilish, unga oʻzgartirish, qoʻshimcha kiritish boʻyicha kelib tushgan murojaatlarni koʻrib chiqish va tegishli harakatlarni amalga oshirishga vakolatli boʻlgan Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi (bundan buyon matnda Bojxona qoʻmitasi deb yuritiladi), Bojxona qoʻmitasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahar boʻyicha boshqarmalari, “Toshkent-AERO” ixtisoslashtirilgan bojxona kompleksi va bojxona postlari;”;
beshinchi va oʻn toʻqqizinchi xatboshilardagi “DBQ” degan soʻz “Bojxona qoʻmitasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
yigirma toʻrtinchi va yigirma beshinchi xatboshilardagi “DBQning” degan soʻz “Bojxona qoʻmitasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
2) 5-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi , 101 va 102-bandlardagi “DBQ” degan soʻz “Bojxona qoʻmitasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
3) 22-bandning ikkinchi xatboshisidagi va 42-bandning birinchi xatboshisidagi “DBQning” degan soʻz “Bojxona qoʻmitasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
8. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasining 2020-yil 23-iyundagi 01-02/12-28-son qarori (roʻyxat raqami 3264, 2020-yil 30-iyun) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 30.06.2020-y., 10/20/3264/1108-son) bilan tasdiqlangan Vaqtincha olib kirish toʻgʻrisidagi Konvensiyani (Istanbul, 1990-yil 26-iyun) qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 20-bandi birinchi xatboshisidagi “Davlat bojxona qoʻmitasining” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasining 2021-yil 25-fevraldagi 01-02/8-10-son qarori (roʻyxat raqami 3290, 2021-yil 25-mart) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 25.03.2021-y., 10/21/3290/0236-son) bilan tasdiqlangan Tovarlar va transport vositalarini belgilangan joylardan tashqarida va (yoki) bojxona organlarining belgilangan ish vaqtidan tashqari vaqtda bojxona rasmiylashtiruvidan oʻtkazganlik uchun bojxona yigʻimlarini undirish tartibida :
2-bandning sakkizinchi xatboshisidagi “Davlat bojxona qoʻmitasining (bundan buyon matnda DBQ deb yuritiladi)” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining (bundan buyon matnda Bojxona qoʻmitasi deb yuritiladi)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
9-banddagi “DBQning” degan soʻz “Bojxona qoʻmitasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
10-banddagi “DBQ” degan soʻz “Bojxona qoʻmitasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasining 2021-yil 31-martdagi 01-02/13-20-son qarori (roʻyxat raqami 3296, 2021-yil 4-may) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 04.05.2021-y., 10/21/3296/0410-son) bilan tasdiqlangan Dastlabki, davriy va toʻliq boʻlmagan bojxona yuk deklaratsiyalarini rasmiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
11-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Tovarlar yetib kelganligi toʻgʻrisida bojxona organi tomonidan tovar kuzatuv hujjatlarida va Oʻzbekiston Respublikasi “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimida (bundan buyon matnda Bojxona qoʻmitasi YAAAT deb yuritiladi) tegishli belgilarini qoʻyish orqali tasdiqlanadi.”;
27 va 28-bandlardagi “DBQ” degan soʻz “Bojxona qoʻmitasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
Vazir Sh. KUDBIYEV
Toshkent sh.,
2023-yil 23-iyun,
41-son