📅 2023-yil 23-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Transport vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 23-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Transport vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 23 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Транспорт вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 23 июня 2023 г. · Документы министерств и ведомств · Министр транспорта
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 23 June 2023 · Ministry and agency documents · Transport vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидаларига (ЎзР АҚ-160) ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон « Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги ва 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон « Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида »ги фармонларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 10 сентябрдаги 138-сон буйруғи (рўйхат рақами 1734, 2007 йил 29 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 44-сон, 448-модда) билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидалари »га (ЎзР АҚ-160) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 23 июндаги 13-сон буйруғига ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидалари»га (ЎзР АҚ-160) киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-бандда :
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзавиация» агентлиги – Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги»;
ўн бешинчи хатбошидаги «Дававианазорат» деган сўз «Ўзавиация» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 4 , 17 , 24 ва 25-бандлардаги , 26-банднинг биринчи хатбошисидаги , 28 , 32 , 33 , 37 , 38 , 39 , 45 2 , 45 3 ва 46-бандлардаги , 50-банднинг иккинчи хатбошисидаги , 51-банддаги , 54-банднинг «в» кичик бандидаги ва 55-банддаги «Дававианазорат» деган сўзлар «Ўзавиация» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 9-банднинг биринчи хатбошисидаги , 10 , 30 ва 36-бандлардаги , 43-банднинг «в» кичик бандидаги ва 57-банднинг «д» кичик бандидаги «Дававианазоратга» деган сўзлар «Ўзавиация» агентлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Сертификатлаш тўғрисидаги ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар «Ўзавиация» агентлиги томонидан кўриб чиқилиши учун асос ҳисобланади. «Ўзавиация» агентлигига келиб тушган ариза ўша куннинг ўзида рўйхатдан ўтказилиши лозим. «Ўзавиация» агентлиги аризачига ариза рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжат (белги) бериши, ариза электрон шаклда берилган тақдирда эса, ариза рўйхатдан ўтказилганлигини «Ўзавиация» агентлигининг расмий веб-сайтидаги электрон хабар билан, тегишли ёзувга ҳавола билан ёки қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа усул билан тасдиқлаши шарт.
«Ўзавиация» агентлигида аризани рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.».
5. 15-бандда :
биринчи хатбошидаги «Дававианазорат инспекциясига» деган сўзлар «Ўзавиация» агентлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Дававианазорат» инспекцияси» деган сўзлар «Ўзавиация» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 22-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Дававианазоратнинг» деган сўз «Ўзавиация» агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 29-банддаги «Дававианазорат,» деган сўз «Ўзавиация» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 34-банднинг биринчи хатбошисидаги «Дававианазоратда» деган сўз «Ўзавиация» агентлигида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 40-бандда :
биринчи хатбошидаги «Дававианазорат» деган сўз «Ўзавиация» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«г» кичик банддаги «Дававианазоратга» деган сўз «Ўзавиация» агентлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 41-бандда :
биринчи хатбошидаги «Дававианазорат» деган сўз «Ўзавиация» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«б» кичик банддаги «Дававианазоратнинг» деган сўз «Ўзавиация» агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. 42-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«42. Аэродром сертификатини бекор қилиш ёки амал қилишини тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги қарор «Ўзавиация» агентлиги раҳбари томонидан назорат текшируви ўтказиш натижалари бўйича тузилган далолатномага асосан қабул қилинади. «Ўзавиация» агентлиги тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмай аэродром эксплуатантини бу ҳақида ёзма равишда хабардор қилади.».
12. 45 1 -бандда:
биринчи хатбошидаги «Дававианазорат» деган сўз «Ўзавиация» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«а» , «б» ва «в» кичик бандлардаги «Дававианазоратга» деган сўзлар «Ўзавиация» агентлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
13. 47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«47. Қуйидаги назорат турлари назарда тутилади:
а) «Ўзавиация» агентлиги томонидан тасдиқланган назорат режа-графигига мувофиқ режали назорат текширувлари. Режали инспекция текширувларининг даврийлиги «Ўзавиация» агентлиги томонидан аниқланади (сертификатлашлар орасидаги давр ичида камида бир марта);
б) «Ўзавиация» агентлигининг қарорига кўра аэродромнинг ушбу Қоидаларнинг талабларига жавоб бериши, сертификат берилаётганда ўрнатилган шартлар ва чеклашларнинг бажарилаётганлигини текшириб баҳолаш учун ўтказиладиган режадан ташқари инспекция текширувлари;
в) «Ўзавиация» агентлигига аэродром эксплуатанти, ҳаво кемасининг эксплуатанти томонидан бериладиган ахборотларни инспекция текшируви ўтказмасдан туриб эксперт баҳолаш.».
14. 49-банддаги «Дававианазорат инспекция» деган сўзлар «Ўзавиация» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15. 1-илова матнидаги «Дававианазорат» деган сўз «Ўзавиация» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
16. 2-иловада :
4-банддаги « Дававианазоратдан» деган сўз «Ўзавиация» агентлигидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5-банддаги «Дававианазорат» деган сўз «Ўзавиация» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
17. 4-илова матнидаги «Дававианазорат» деган сўз «Ўзавиация» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
18. 5-илова матнидаги «Дававианазорат» деган сўзлар «Ўзавиация» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
19. 6-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
20. 7-илова матнидаги «Дававианазорат» деган сўз «Ўзавиация» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидаларига (ЎзР АҚ-160) киритилаётган ўзгартиришларга ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидаларига 6-ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ФУҚАРО АВИАЦИЯСИ АГЕНТЛИГИ CIVIL AVIATION AGENCY UNDER THE MINISTRY OF TRANSPORT OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN СЕРТИФИКАТ CERTIFICATE Аэродром Aerodrome Аэродромнинг жойлашган ўрни Aerodrome location Аэродром эгаси Aerodrome Owner Сертификат эгаси Certificate Holder Сертификатнинг амал қилиш муддати Certificate Validity Ушбу орқали аэродром сертификатлаш талабларига жавоб бериши тасдиқланади, шу жумладан: ХФАТ (ИКAO) I-тоифаси бўйича ХФАТ (ИКAO) II-тоифаси бўйича МК қўниш — ўнг.; чап.; ўнг. МК қўниш — чап. This certifies that the aerodrome complies with the certification requirements including: ICAO Category I RWY R; L; R. ICAO Category II RWY L. Аэродром халқаро парвозлар учун яроқли. The aerodrome may serve international flights. Кучга кириш санаси Effeсtive date «Ўзавиация» агентлиги директори _________ ________________ (имзо) (Ф.И.Ш) М.Ў. ».
Вазир И. МАХКАМОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 23 июнь,
13-сон
Oʻzbekiston Respublikasi transport vazirining
buyrugʻi
Oʻzbekiston Respublikasi fuqaro va eksperimental aviatsiyasi aerodromlarini sertifikatlash qoidalariga (OʻzR AQ-160) oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 1-fevraldagi PF-5647-son “ Transport sohasida davlat boshqaruvi tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi va 2023-yil 25-yanvardagi PF-14-son “ Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari faoliyatini samarali yoʻlga qoʻyishga doir birinchi navbatdagi tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida ”gi farmonlariga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Parvozlar xavfsizligini nazorat qilish davlat inspeksiyasi boshligʻining 2007-yil 10-sentabrdagi 138-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 1734, 2007-yil 29-oktabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2007-y., 44-son, 448-modda) bilan tasdiqlangan “Oʻzbekiston Respublikasi fuqaro va eksperimental aviatsiyasi aerodromlarini sertifikatlash qoidalari ”ga (OʻzR AQ-160) ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi transport vazirining 2023-yil 23-iyundagi 13-son buyrugʻiga ILOVA
“Oʻzbekiston Respublikasi fuqaro va eksperimental aviatsiyasi aerodromlarini sertifikatlash qoidalari”ga (OʻzR AQ-160) kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. 1-bandda :
beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzaviatsiya” agentligi – Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Fuqaro aviatsiyasi agentligi”;
oʻn beshinchi xatboshidagi “Davavianazorat” degan soʻz “Oʻzaviatsiya” agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
2. 4 , 17 , 24 va 25-bandlardagi , 26-bandning birinchi xatboshisidagi , 28 , 32 , 33 , 37 , 38 , 39 , 45 2 , 45 3 va 46-bandlardagi , 50-bandning ikkinchi xatboshisidagi , 51-banddagi , 54-bandning “v” kichik bandidagi va 55-banddagi “Davavianazorat” degan soʻzlar “Oʻzaviatsiya” agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
3. 9-bandning birinchi xatboshisidagi , 10 , 30 va 36-bandlardagi , 43-bandning “v” kichik bandidagi va 57-bandning “d” kichik bandidagi “Davavianazoratga” degan soʻzlar “Oʻzaviatsiya” agentligiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
4. 13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“13. Sertifikatlash toʻgʻrisidagi ariza va unga ilova qilinadigan hujjatlar “Oʻzaviatsiya” agentligi tomonidan koʻrib chiqilishi uchun asos hisoblanadi. “Oʻzaviatsiya” agentligiga kelib tushgan ariza oʻsha kunning oʻzida roʻyxatdan oʻtkazilishi lozim. “Oʻzaviatsiya” agentligi arizachiga ariza roʻyxatdan oʻtkazilganligini tasdiqlovchi tegishli hujjat (belgi) berishi, ariza elektron shaklda berilgan taqdirda esa, ariza roʻyxatdan oʻtkazilganligini “Oʻzaviatsiya” agentligining rasmiy veb-saytidagi elektron xabar bilan, tegishli yozuvga havola bilan yoki qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa usul bilan tasdiqlashi shart.
“Oʻzaviatsiya” agentligida arizani roʻyxatdan oʻtkazishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.”.
5. 15-bandda :
birinchi xatboshidagi “Davavianazorat inspeksiyasiga” degan soʻzlar “Oʻzaviatsiya” agentligiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “Davavianazorat” inspeksiyasi” degan soʻzlar “Oʻzaviatsiya” agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
6. 22-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Davavianazoratning” degan soʻz “Oʻzaviatsiya” agentligining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
7. 29-banddagi “Davavianazorat,” degan soʻz “Oʻzaviatsiya” agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
8. 34-bandning birinchi xatboshisidagi “Davavianazoratda” degan soʻz “Oʻzaviatsiya” agentligida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
9. 40-bandda :
birinchi xatboshidagi “Davavianazorat” degan soʻz “Oʻzaviatsiya” agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
“g” kichik banddagi “Davavianazoratga” degan soʻz “Oʻzaviatsiya” agentligiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
10. 41-bandda :
birinchi xatboshidagi “Davavianazorat” degan soʻz “Oʻzaviatsiya” agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
“b” kichik banddagi “Davavianazoratning” degan soʻz “Oʻzaviatsiya” agentligining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
11. 42-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“42. Aerodrom sertifikatini bekor qilish yoki amal qilishini toʻxtatib qoʻyish toʻgʻrisidagi qaror “Oʻzaviatsiya” agentligi rahbari tomonidan nazorat tekshiruvi oʻtkazish natijalari boʻyicha tuzilgan dalolatnomaga asosan qabul qilinadi. “Oʻzaviatsiya” agentligi tegishli qaror qabul qilingan kundan boshlab bir ish kunidan kechiktirmay aerodrom ekspluatantini bu haqida yozma ravishda xabardor qiladi.”.
12. 45 1 -bandda:
birinchi xatboshidagi “Davavianazorat” degan soʻz “Oʻzaviatsiya” agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
“a” , “b” va “v” kichik bandlardagi “Davavianazoratga” degan soʻzlar “Oʻzaviatsiya” agentligiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
13. 47-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“47. Quyidagi nazorat turlari nazarda tutiladi:
a) “Oʻzaviatsiya” agentligi tomonidan tasdiqlangan nazorat reja-grafigiga muvofiq rejali nazorat tekshiruvlari. Rejali inspeksiya tekshiruvlarining davriyligi “Oʻzaviatsiya” agentligi tomonidan aniqlanadi (sertifikatlashlar orasidagi davr ichida kamida bir marta);
b) “Oʻzaviatsiya” agentligining qaroriga koʻra aerodromning ushbu Qoidalarning talablariga javob berishi, sertifikat berilayotganda oʻrnatilgan shartlar va cheklashlarning bajarilayotganligini tekshirib baholash uchun oʻtkaziladigan rejadan tashqari inspeksiya tekshiruvlari;
v) “Oʻzaviatsiya” agentligiga aerodrom ekspluatanti, havo kemasining ekspluatanti tomonidan beriladigan axborotlarni inspeksiya tekshiruvi oʻtkazmasdan turib ekspert baholash.”.
14. 49-banddagi “Davavianazorat inspeksiya” degan soʻzlar “Oʻzaviatsiya” agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
15. 1-ilova matnidagi “Davavianazorat” degan soʻz “Oʻzaviatsiya” agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
16. 2-ilovada :
4-banddagi “ Davavianazoratdan” degan soʻz “Oʻzaviatsiya” agentligidan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
5-banddagi “Davavianazorat” degan soʻz “Oʻzaviatsiya” agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
17. 4-ilova matnidagi “Davavianazorat” degan soʻz “Oʻzaviatsiya” agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
18. 5-ilova matnidagi “Davavianazorat” degan soʻzlar “Oʻzaviatsiya” agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
19. 6-ilova mazkur oʻzgartirishlarning ilovasiga muvofiq tahrirda bayon etilsin.
20. 7-ilova matnidagi “Davavianazorat” degan soʻz “Oʻzaviatsiya” agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasi fuqaro va eksperimental aviatsiyasi aerodromlarini sertifikatlash qoidalariga (OʻzR AQ-160) kiritilayotgan oʻzgartirishlarga ILOVA
“Oʻzbekiston Respublikasi fuqaro va eksperimental aviatsiyasi aerodromlarini sertifikatlash qoidalariga 6-ILOVA
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI TRANSPORT VAZIRLIGI HUZURIDAGI FUQARO AVIATSIYASI AGENTLIGI CIVIL AVIATION AGENCY UNDER THE MINISTRY OF TRANSPORT OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN SERTIFIKAT CERTIFICATE Aerodrom Aerodrome Aerodromning joylashgan oʻrni Aerodrome location Aerodrom egasi Aerodrome Owner Sertifikat egasi Certificate Holder Sertifikatning amal qilish muddati Certificate Validity Ushbu orqali aerodrom sertifikatlash talablariga javob berishi tasdiqlanadi, shu jumladan: XFAT (IKAO) I-toifasi boʻyicha XFAT (IKAO) II-toifasi boʻyicha MK qoʻnish — oʻng.; chap.; oʻng. MK qoʻnish — chap. This certifies that the aerodrome complies with the certification requirements including: ICAO Category I RWY R; L; R. ICAO Category II RWY L. Aerodrom xalqaro parvozlar uchun yaroqli. The aerodrome may serve international flights. Kuchga kirish sanasi Effestive date “Oʻzaviatsiya” agentligi direktori _________ ________________ (imzo) (F.I.Sh) M.Oʻ. ”.
Vazir I. MAXKAMOV
Toshkent sh.,
2023-yil 23-iyun,
13-son