UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 20-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 20 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 20 июля 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 20 July 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Айрим саноат соҳаларида экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг атроф-муҳитга ва аҳоли саломатлигига салбий таъсирини камайтириш ва муқобил энергия ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида

Мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, санитария ва экологик ҳолатни яхшилаш соҳасида изчил ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, бу борада ўтказилган тахлил натижалари атроф-мухитни муҳофаза қилиш соҳасида комплекс ёндашув ва стратегик режалаштиришнинг самарали ва замонавий усулларини жорий этиш заруратини кўрсатмоқда.

Соҳалар ва тармоқларда экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг атроф-муҳитга ва аҳоли саломатлигига салбий таъсирини камайтириш, шунингдек, муқобил энергия ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

а) «яшил» технологиялардан фойдаланиш, чиқиндисиз ишлаб чиқариш, чиқиндиларни қайта ишлаш имконини берувчи технологияларни ва хавфсиз кимёвий моддаларни қўллашга ўтиш бўйича қуйидаги тармоқ корхоналарида устувор йўналишларни белгилаш:

қурилиш материалларини ишлаб чиқариш («Оҳангаронцемент» АЖ ҳамда «Knauf Gips Fargʻona» МЧЖ мисолида);

металлургия саноати («Олмалиқ КМК» АЖ мисолида);

кимё саноати («Maxam-Chirchiq» АЖ мисолида);

тўқимачилик саноати («Zelal Tekstil» МЧЖ ХК мисолида);

б) ушбу корхоналарнинг ўз фаолиятида куйидаги тадбирларни амалга оширишга қаратилган:

атроф-муҳит объектларини (атмосфера ҳавоси, сув, ер, тупроқ, ер қаъри ва биохилма-хиллик) антропоген таъсир ва бошқа салбий таъсир қилувчи омиллардан ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

экологик жиҳатдан энг кам хавф туғдирувчи материаллар, маҳсулотлар, ишлаб чиқариш объектлари ва бошқа объектлардан устувор равишда фойдаланиш;

чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишнинг экологик хавфсиз тизимини такомиллаштириш;

«яшил» иқтисодиёт ва «яшил» ўсиш тамойилларини жорий этиш;

айланма (циркуляр) иқтисодиёт амалиётини жорий қилиш орқали табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда ҳосил бўладиган чиқиндиларни «ноль» чиқинди тамойили асосида тўлиқ қайта ишлашга йўналтириш;

корхона ва унга туташ ҳудудларда тупроқ унумдорлигини ҳисобга олган ҳолда иқлимга мос «яшил белбоғ»ларни барпо этиш;

сув тежовчи технологияларни қўллаган ҳолда, ёғингарчилик даврида бино ва иншоотларнинг том қисмларида ҳосил бўладиган сувдан кейинчалик суғориш ва ободонлаштириш мақсадлари учун фойдаланиш;

қайта тикланувчи энергияни жорий этиш ва ўзига тегишли бўлган хизмат автотранспортларини босқичма-босқич электромобиль ва гибрид автомобилларга алмаштириш;

иш жараёнида ҳужжатлар алмашинувини қоғоз шаклидан тўлиқ электрон шаклга ўтказиш.

2. Тармоқ корхоналарида экологик вазиятни яхшилаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва тармоқни чиқиндисиз соҳага айлантириш, шунингдек, айланма иқтисодиёт амалиётини жорий қилиш бўйича «йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «йўл харитаси») иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси, «Олмалиқ КМК» АЖ, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва «Ўзкимёсаноат» АЖ:

«йўл харитаси»да белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, 2023 йил учун Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини қайта кўриб чиқиш, шунингдек, 2024 йил учун белгиланган вазифаларни Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритиш чораларини кўрсин;

2024 йилдан бошлаб ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган корхоналар мисолида амалга оширилган илғор тажрибалардан келиб чиққан ҳолда, ижобий натижаларнинг тармоқдаги бошқа корхоналарда ҳам жорий этилишини таъминласин;

«йўл харитаси»да белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши бўйича акциядорларнинг умумий йиғилишларида ахборот бериб борсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иклим ўзгариши вазирлиги:

2023 йил 1 октябрдан бошлаб республикадаги атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб фаолият турларини амалга ошираётган субъектлар томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши юзасидан экологик аудит ўтказиш ишларини ташкил этсин;

«йўл харитаси»да белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши устидан доимий таъсирчан мониторингни таъминласин;

2023 йил 1 декабрга қадар «йўл харитаси»да белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши ҳолати ва эришилган натижаларни ҳар томонлама тахлил қилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига батафсил ахборот киритсин;

манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда 2023 йил 1 декабрга қадар атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи металлургия, кимё саноати, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ҳамда пахта тозалаш корхоналарида юқори самарадор чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш ва мавжудларини модернизация қилиш бўйича 2024-2025 йилларга мўлжалланган дастурни ишлаб чиқсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 июлдаги 300-сон қарорига ИЛОВА

Тармоқ корхоналарида экологик вазиятни яхшилаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва тармоқни чиқиндисиз соҳага айлантириш, шунингдек, айланма иқтисодиёт амалиётини жорий қилиш бўйича

Т/р Амалга ошириладиган чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Молиялаштириш манбаи Ижро муддати Бажариш учун масъул ташкилотлар I. ҚУРИЛИШ САНОАТИ («Оҳангаронцемент» АЖ мисолида) 1. Корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган цемент чангини қайта ишлаш, ифлослантирувчи манбалар ва атроф табиий муҳитнинг онлайн мониторингини йўлга қўйиш орқали ҳудуднинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш. 1. Тозалаш ускуналарида ушлаб қолинган цемент чангини қайта ишлаб чиқариш жараёнига йўналтириш. «Оҳангаронцемент» АЖ маблағлари ҳисобидан 2023 йил давомида «Оҳангаронцемент» АЖ, Энергетика вазирлиги, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 2. Хўл усулдаги клинкер ишлаб чиқарувчи уч дона айланма печларда каолин қўшимчаси қўшиш орқали ёқилғи сарфини 3,5 — 4 кг шартли ёқилғига камайтириш. 2023 йил III чорак 3. Оҳангарон шаҳри ҳудуди атмосфера ҳавосининг ифлосланганлик даражасини мониторинг қилувчи 1 дона стационар кузатув пунктини ўрнатиш. 2023 йил IV чорак 4. Корхонада 4 та ифлослантирувчи устувор манбаларга автоматик таҳлил станцияларини ўрнатиш. 2024 йил I чорак 5. Куйдириш ва майдалаш цехидаги маънан ва жисмонан эскирган 3 та чанг-газ тозалаш ускунасини модернизация қилиш орқали унинг самарадорлигини ошириш. 2023 йил мавсум давомида 6. Корхона ва унга туташ ҳудудларда «яшил белбоғ»лар барпо этиш. 2. Қайта тикланувчи энергияни жорий этиш орқали истеъмол қилинадиган электр энергиясини 30 фоизгача тежаш ҳамда арзон нархда цемент маҳсулотларини ишлаб чиқариш. 1, Саралаш шаклида дастлабки тайёргарликдан ўтган, шунингдек, майдалаш, ташиш жараёнларини ўз ичига олган муқобил ёқилғи сифатида қаттиқ маиший чиқиндилардан фойдаланган ҳолда портландцемент клинкерини ишлаб чиқариш. «Оҳангаронцемент» АЖ маблағлари ҳисобидан 2023 йил IV чорак «Оҳангаронцемент» АЖ, Энергетика вазирлиги, « Ў зсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 2. Хизмат уйи томига гелиоколлекторлар ўрнатиш. 2023 йил давомида 3. Электр таъмирлаш бўлинмаси биносига гелиоколлекторлар ўрнатиш. 4. Шеробод цемент заводи тажрибаси мисолида замонавий ва ил ғ ор техник, атроф-муҳитга зарар етказмайдиган иккиламчи чиқинди иссиқлик газидан электр энергияси олишни йўлга қўйиш лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2024 йил II чорак 5. Лойиҳани амалга ошириш. 2025 йил 3. Корхона фаолиятида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш даражасини ошириш. 1. Хўл усулдаги клинкер ишлаб чиқарувчи уч дона айланма печларда каолин қўшимчаси қўшиш орқали ёқилғи сарфини камайтириш. 2023 йил III чорак 2. Хизмат уйи ва электр таъмирлаш бўлинмаси биносига гелиоколлекторлар ўрнатиш (200 литр). 2023 йил давомида 3. Хизмат автотранспортларини босқичма-босқич электромобил. ва гибрид автомобилларга алмаштириш. 2023-2024 йиллар давомида 4. Атроф-муҳитга зарарларни минималлаштириш, айланма (циркуляр) иқтисодиёт амалиётини жорий қилиш ва замонавий технологиялар қўлланилишини таъминлаш. 1. Хорижий тажрибани ўрганган ҳолда айланма бизнес моделларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш чораларини кўриш. 2023 йил давомида 2. Муомалада бўлган кимёвий моддаларни хатловдан ўтказиш ва хавфсизроқ моддаларни қўллашга босқичма-босқич ўтишни таъминловчи режа ишлаб чиқиш. доимий 3. Фаолиятни ISO 14001 экологик менежмент тизимига мувофиқлаштириш. 2023 йил якунига кадар 5. Ер ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш, чиқиндисиз ишлаб чиқариш технологияларини жорий этиш орқали корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнида иккиламчи хом ашё ажратиб олиш ҳамда ер ресурсларини муҳофаза қилиш. 1. «Қушбулоқ Карахтай» конида бузилган ерларни рекультивация қилиш. 2023 йил III чорак 2. Корхона фаолиятида йилига ҳосил бўладиган 2,2 минг тонна чиқиндилардан қайта фойдаланиш ва уларни қайта ишлаш учун бошқа корхона ва ташкилотларга реализация қилиш. доимий 3. Алоҳида белгили 5 турдаги конгейнерларни ўрнатиш орқали чиқиндиларни саралаб йиғиш тизимини жорий қилиш. 2023 йил IV чорак 4. Сув таъминотининг айланма циклини кенг жорий этишни таъминлаш ва умумий сув истеъмолини қисқартириш. доимий 6. «Оҳангаронцемент» АЖ мисолида амалга оширилган тажрибалардан келиб чиқиб, уларни бошқа корхоналарда кенг жорий этиш. Тажрибалардан келиб чиқиб, ушбу амалиётларни бошқа йирик цемент ишлаб чиқарувчи корхоналарда кенг жорий этиш бўйича дастур қабул қилиш. Бунда: энергия ресурсларини иқтисод қилиш мақсадида цемент ишлаб чиқаришнинг қуруқ усулини кенг жорий этиш; тик печларда клинкер ишлаб чиқаришдан тўлиқ воз кечиш орқали энергия ресурсларини иқтисод қилиш ва атмосферага ташламаларни, шу жумладан, углерод диоксиди ташламаларини камайтириш; атмосфера ҳавосига ташламаларни камайтириш мақсадида маҳаллий кўмир ўрнига камчиқитли кўмирдан фойдаланиш; кул ағдармаларидаги мавжуд кулдан цементни тортишда (кукун қилиб майдалашда) қўшимча хом ашё сифатида фойдаланиш тадбирларини инобатга олиш. Маблағ талаб этилмайди 2024 йилдан бошлаб «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси («Knauf Gips Fargʻona» МЧЖ мисолида ) 7. Юқори сифатли гипс қурилиш плиталари ва қуруқ гипс аралашмалари ишлаб чиқариш. Ҳар йили 17 млн м 2 гипс қурилиш плиталари ва 40 минг тонна қуруқ қурилиш аралашмаларини ишлаб чиқариш. Бунда, Германия технологияси ва юқори экологик стандларга мувофиқ ишлаб чиқариш жараёнини йўлга қўйиш. «Knauf Gips Fargʻona» МЧЖ маблағлари ҳисобидан Ҳар йили «Knauf Gips Fargʻona» МЧЖ (келишувга асосан) , «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси 8. Гипс ишлаб чиқариш корхонасининг ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган гипс чангини қайта ишлаш, ифлослантирувчи манбалар ва атроф табиий муҳитнинг онлайн мониторингини йўлга қўйиш орқали атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш. 1. Ҳ удудда ортиқча чанг моддалари пайдо бўлишининг олдини олиш мақсадида сўнгги авлод чанг йиғиш қурилмаларидан фойдаланиш орқали атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича миллий меъёрларга ва глобал стандартларга риоя этилишини таъминлаш. «Knauf Gips Fargʻona» МЧЖ маблағлари ҳисобидан доимий «Knauf Gips Fargʻona» МЧЖ (келишувга асосан) , «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Фарғона вилоят ҳокимлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2. Ўзбекистон тумани ҳудуди атмосфера ҳавосининг ифлосланганлик даражасини мониторинг қилувчи 2 дона стационар кузатув пунктини ўрнатиш. Фар ғ она вилоят ҳокимлиги маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 2024 йил I чорак 2023 йил IV чорак 3. Корхонада 2 та ифлослантирувчи устувор манбаларга автоматик таҳлил станцияларини ўрнатиш. «Knauf Gips Fargʻona» МЧЖ мабла ғ лари ҳисобидан 2023 йил мавсум давомида 4. Корхона ва унга туташ ҳудудларда «яшил белбо ғ »лар барпо этиш. 9. Гипс ишлаб чиқаришда тайёр маҳсулотини экологик маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш. 1. Гипс ишлаб чиқаришда тайёр маҳсулотни экологик маркировкалаш стандартини ишлаб чиқиш. 2. Мутасадди вазирлик, идора ҳамда гипс ва оҳак ишлаб чиқариш корхоналари билан келишилган равишда буйруқ тасдиқлаш. Маблағ талаб этилмайди 2023 йил октябрь « Ў зсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, мутасадди вазирлик ва идоралар 10. Кон қазиш ишлари жараёнида ҳосил бўладиган саноат чиқиндиларини тартибга келтириш. Кон майдонлари ҳудудларига саноат чиқиндиларини ноқонуний ташлаб кетиш ҳолатларининг олдини олиш ва доимий назорат ишларини ташкил қилиш мақсадида ҳудуд периметри ва йўл бўйлаб махсус видеокузатув қурилмаларини ўрнатиш. «Knauf Gips Fargʻona» МЧЖ маблағлари ҳисобидан 2025 йил «Knauf Gips Fargʻona» МЧЖ (келишувга асосан) 11. Қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолияти учун олинган экологик экспертиза хулосаларида кўрсатиб ўтилган шартларнинг бажарилишини таъминлаш. Гипс қурилиш плиталари ва қуруқ гипс аралашмаларини ишлаб чиқариш фаолияти учун олинган экологик экспертиза хулосасида кўрсатиб ўтилган шартларни таҳлил қилиш. Маблағ талаб этилмайди 2023 йил сентябрь Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Тақдим этилган шартлар бажарилишини таъминлаш ва назоратга олиш. «Knauf Gips Fargʻona» МЧЖ маблағлари ҳисобидан доимий «Knauf Gips Fargʻona» МЧЖ (келишувга асосан) П. МЕТАЛЛУРГИЯ САНОАТИ БЎЙИЧА («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ мисолида) 12. Атроф-муҳитга зарарларни минималлаштириш, айланма (циркуляр) иқтисодиёт амалиётини жорий қилиш ва замонавий технологиялар қўлланилишини таъминлаш. Pyx заводида олтингугурт оксиди ташламаларини ушлаб қолиш ва қайта ишлаш орқали йиллик ишлаб чиқариш қуввати 180 минг тонна бўлган янги сульфат кислота цехи (СК-6) қурилиши бўйича лойиҳа ишларини амалга ошириш. Бунда: хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, айланма бизнес моделларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш; ҳосил бўладиган зарарли газларни қайта ишлаш орқали тайёр хом ашё олиш; фаолиятни ISO 14001 экологик менежмент тизимига мувофиқлаштириш. «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ маблағлари ҳисобидан 2023 йил IV чорак «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 13. Корхона томонидан атмосфера ҳавосига чиқариладиган ифлослантирувчи моддаларнинг онлайн мониторингини йўлга қўйиш орқали атроф-муҳитга бўладиган таъсирни камайтириш. 1. Атмосфера ҳавосига ташламаларни онлайн таҳлил қилиш мақсадида корхонанинг М ис эритиш заводининг устувор манбаига 1 дона автоматик таҳлил станциясини ўрнатиш. «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ маблағлари ҳисобидан 2023 йил IV чорак «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2. Маънан ва жисмонан эскирган 60 та чанг-газ тозалаш ускуналарини капитал таъмирлаш ҳамда 250 тасини модернизация қилиш ҳисобига самарадорликни 95,0 ва 99,5 фоизга етказиш. доимий 3. Атмосферага ташламаларни онлайн таҳлил қилиш мақсадида ишлаб чиқариш санитар ҳудуди бўйлаб автоматик таҳлил қилиш газанализаторларини ўрнатиш ва маълумотларни ягона базага интеграция қилиш. 2024 йил I чорак 14. Ер ресурсларини муҳофаза қилиш, чиқиндисиз ишлаб чиқариш технологияларини жорий этиш орқали корхонанинг мис эритиш жараёнида иккиламчи хом ашё ажратиб олиш. 1. Ҳосил бўладиган тоғ жинслари ҳажмини 50 фоизга қисқартириш. «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ маблағлари ҳисобидан 2024-2025 йиллар 2. Бузилган ерларни рекультивация қилиш. доимий 3. М ис эритиш жараёнида йиллик ҳосил бўладиган 650 минг тонна шлак чиқиндиларини қайта ишлаш тизимини йўлга қўйиш. 2024 йил I чорак 4. Қайта ишланган шлак чиқиндиларидан иккиламчи хом ашё сифатида фойдаланиш. 2024 йилдан бошлаб 5. Алоҳида белгили чиқинди конгейнерларини ўрнатиш асосида қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб йиғиш тизимини жорий қилиш. 2023 йил III чорак 15. Корхона фаолиятида қайта тикланувчи энергияни жорий этиш орқали энергия самарадорлигини ошириш. 1. Чилангарлик дастгоҳида шпинделни айлантирувчи юритмани бошқариш учун асинхрон электр двигателга алмаштириш. «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ мабла ғ лари ҳисобидан 2024 йил I чорак 2. Хизмат автотранспортларини босқичма-босқич электромобиль ва гибрид автомобилларга алмаштириш. 2023-2024 йиллар Ш. КИМЕ САНОАТИ БЎЙИЧА («Maxam-Chirchiq» АЖ мисолида) 16. Айланма (циркуляр) иқтисодиёт амалиётини жорий қилиш, табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш. 1. Хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, айланма бизнес моделларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш чораларини кўриш. «Maxam-Chirchiq» АЖ маблағлари ҳисобидан 2023 йил давомида «Ўзкимёсаноат» АЖ, «Maxam-Chirchiq» АЖ, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг узоқ муддатли яроқлилигини ва сифатини таъминлаш. доимий 17 Корхона фаолияти натижасида атмосфера ҳавосига ташланадиган иссиқхона газлари миқдорини камайтириш, углерод нейтраллигини таъминлаш. 1. Концентратланмаган нитрат кислота ишлаб чиқариш цехида (Ф-11) ўрнатилган чанг-газ тозалаш ускунасини модернизация қилиш. «Maxam-Chirchiq» АЖ маблағлари ҳисобидан 2023 йил III чорак 2. Корхонанинг санитар ҳимоя зонасида ўрнатилган атмосфера ҳавоси таркибини кузатиб борувчи уч дона стационар кузатув постларини Табиат ресурслари вазирлигининг Ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилиш. 2023 йил IV чорак 3. Корхона ва унга туташ ҳудудларда «яшил белбоғ»лар барпо этиш. 2023 йил мавсум давомида 18. Корхонанинг минерал ўғитларни ишлаб чиқариш цехларидаги замонавий технологик жараёнларини қўллаш орқали сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда уларнинг ифлосланишини камайтириш. 1. Сув айланма циклида томчи ушлагичлар технологиясини қўллаш орқали Аммиак-2 ишлаб чиқариш цехида ишлатиладиган сув ресурсларини тежаш. «Maxam-Chirchiq» АЖ маблағлари ҳисобидан 2023 йил III чорак 2. Карбамид ишлаб чиқариш цехида Д-501 десорберини модернизация қилиш орқали ҳосил бўлган саноат оқова сувларини тозалашни йўлга қўйиш. 2024 йил I чорак 19. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланишнинг инновацион ечимларини жорий этиш. 1. Қуввати 100 кВт бўлган 4 та ва 200 кВт бўлган 1 та қуёш фотоэлектр станциясини ишга тушириш. «Maxam-Chirchiq» АЖ мабла ғ лари ҳисобидан 2023 йил IV чорак 2. Хўжалик фаолиятини иссиқ сув билан таъминлаш учун 20 дона қуёш коллекторларини ўрнатиш. 2024 йил I чорак 3. Сув таъминоти цехида қуввати 10 кВт бўлган микро ГЭС ўрнатиш ва ишга тушириш. 2024 йил III чорак 4. Хизмат автотранспортларини босқичма-босқич электромобиль ва гибрид автомобилларга алмаштириш. 2023-2024 йиллар 20. Ер ресурсларини муҳофаза қилиш ҳамда ишлаб чиқариш фаолиятида «ноль» чиқинди тамойилини жорий этиш. 1. Алоҳида белгили 5 турдаги контейнерларни ўрнатиш орқали чиқиндиларни саралаб йиғиш тизимини жорий қилиш. 2. Корхонада йилига ўртача ҳосил бўладиган 350 тонна ишлатилган катализаторларни ҳамда бошқа турдаги чиқиндиларни қайта ишлаш учун тегишли корхонага реализация қилиш. «Maxam-Chirchiq» АЖ маблағлари ҳисобидан 2023 йил IV чорак 3. Корхона фаолияти натижасида ҳосил бўладиган чиқиндилардан қайта фойдаланиш ва уларни қайта ишлаш учун бошқа корхона ва ташкилотларга реализация қилиш. доимий 21 «Maxam-Chirchiq» АЖ мисолида амалга оширилган тажрибалардан келиб чиқиб, уларни бошқа ишлаб чиқарувчи корхоналарда кенг жорий этиш. Тажрибалардан келиб чиқиб, юқоридаги барча амалиётларни бошқа йирик ишлаб чиқарувчи корхоналарда кенг жорий этиш бўйича дастур қабул қилиш. Мабла ғ талаб этилмайди 2024 йилдан бошлаб «Ўзкимёсаноат» АЖ IV. ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИ («Zelal Tekstil» МЧЖ хусусий корхонаси мисолида) 22. Атроф-муҳитга зарарларни минималлаштириш, айланма (циркуляр) иқтисодиёт амалиётини жорий қилиш ва замонавий технологиялар қўлланилишини таъминлаш. 1 . Айланма (циркуляр) иқтисодиёт амалиётини жорий қилиш, табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш. 2. Хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, айланма бизнес моделларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш чораларини кўриш. 3. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг узоқ муддатли яроқлилигини ва сифатини таъминлаш. 4. Материаллар қолдиқларини қайта фойдаланишга йўналтириш учун технологик жараёнларни кўриб чиқиш. 5. Хом ашё, материаллар ва маҳсулот қолдиқларни қайта ишлатишга қайтариш. 6. Сув таъминотининг айланма циклини кенг жорий этишни таъминлаш ва умумий сув истеъмолини қисқартириш. 7. Муомалада бўлган кимёвий моддаларни хатловдан ўтказиш ва хавфсизроқ моддаларни қўллашга босқичма-босқич ўтишни таъминловчи режа ишлаб чиқиш. 8. Фаолиятни ISO 14001 экологик менежмент тизимига мувофиқлаштириш. «Zelal Tekstil» МЧЖ маблағлари 2023-2024 йиллар «ZELAL TEKSTIL» МЧЖ хусусий корхонаси (кели ш увга асосан) , « Ў зтўқимачиликсаноат» уюшмаси 23. Матони оқартириш, бўяш сиқиш ва қуритиш ишлаб чиқаришда жараёнида ҳосил бўладиган оқова сувларни ифлосланиш даражасини камайтириш. 1. Суткасига тозалаш қуввати 6 минг метр куб бўлган замонавий физик ва кимёвий юқори кўрсаткичга эта локал оқова сув тозалаш иншоотини қуриш. 2024 йил III чорак 2. Оқова сувлар ҳажмини камайтириш ва тозаланган сув ресурсларидан қайта фойдаланишни (сув айланма тизимини) йўлга қўйиш. 2024 йил IV чорак 24. Матони ювиш ва қуритиш технологик жараёнида 3 та буғ қозонларини модернизация қилиш оркали иссиқлик энергияси сарфини камайтириш. 1. Буғ қозонлари ўрнига TG-3020 русумли қуввати 2300 кВт бўлган Газ агенератори ўрнатиш. 2023 йил IV чорак 2. Газ горелкасининг доимий мониторингини йўлга қўйиш, табиий газ ёнишидан ҳосил бўладиган иссиқликни сув иситишга қайта йўналтириш орқали иссиқлик энергиясидан самарали фойдаланиш. 2024 йил II чорак 25. Корхонанинг ипдан мато тўқув цехида қуввати 160 кВт бўлган сиқилган ҳаво ишлаб чиқариш компрессорлари самарадорлигини ошириш орқали йилига 30 660 кВт электр энергиясини (15 млн сўм маблағ) иқтисод қилиш. 1. Қуввати 100 кВт бўлган қуёш панелларини ўрнатиш орқали доимий ишлаш жараёнидаги сиқилган ҳаво ишлаб чиқариш учун компрессорнинг кундузги иш фаолияти учун қуёш энергиясидан фойдаланиш. 2023 йил IV чорак 2. Ҳудудни кечки ёритиш тизимида қуёш энергиясидан фойдаланиш. доимий 26. Корхона фаолияти натижасида ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва саралаш билан боғлиқ ишларни тизимли ташкил этиш. 1. Алоҳида белгили 5 та чиқинди контейнерларини ўрнатиш асосида қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб йиғиш тизимини жорий қилиш. 2023 йил IV чорак 2. Корхона фаолияти натижасида ҳосил бўладиган чиқиндилардан қайта фойдаланиш ва уларни қайта ишлаш учун бошқа корхона ва ташкилотларга реализация қилиш. 3. Электротехник трансформатор ва конденсаторларни хатловдан ўтказиш ва таркибида полихлорбифениллар (ПХБ) бўлган жиҳозларни эксплуатациядан чиқариш дастурини ишлаб чиқиш. 4. Тажрибалардан келиб чиқиб, ушбу амалиётларни бошқа йирик ишлаб чиқарувчи корхоналарда кенг жорий этиш бўйича дастур қабул қилиш. доимий 27. Тажрибалардан келиб чиқиб, ушбу амалиётларни бошқа тўқимачилик корхоналарида кенг жорий этиш бўйича дастур қабул қилиш. Тажрибалардан келиб чиқиб, юқоридаги барча амалиётларни бошқа йирик ишлаб чиқарувчи корхоналарда кенг жорий этиш бўйича дастур қабул қилиш. Маблағ талаб этилмайди 2024 йилдан бошлаб « Ў зтўқимачиликсаноат» уюшмаси ЧАНГ-ГАЗ ТОЗАЛАШ УСКУНАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ 28. Чанг-газ тозалаш ускуналарини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, шунингдек, йирик саноат корхоналарида чанг-газ тозалаш ускуналарини модернизация қилиш чораларини кўриш. Бунда биринчи навбатда, атроф-муҳитга кўп зарар етказаётган металлургия ва кимё саноати, қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш, шунингдек, пахта тозалаш корхоналарига эътибор қаратиш. 1. Навоий вилоятидаги «Регион Бизнес Навоий» ҳамда «Инжинер технолог грууп» жамиятларида чанг-газ тозалаш ускуналарини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни йўлга қўйиш. Навоий вилояти ҳокимлиги маҳаллий бюджети маблағлари, тижорат банклари маблағлари 2023 йил сентябрь Навоий вилояти ҳокимлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2. Республикадаги барча йирик ва ўрта тоифага мансуб саноат корхоналаридаги чанг-газ тозалаш ускуналарини тўлиқ хатловдан ўтказиш. 2023 йил сентябрь — ноябрь 3. Хатлов натижалари асосида ушбу корхоналарда мавжуд чанг-газ тозалаш ускуналарини янгилаш в а модернизация қилиш бўйича 2024-2025 йиллар учун алоҳида дастур ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2023 йил декабрь

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 20 июль,

300-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2023 й., 09/23/300/0507-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

“YOʻL XARITASI”

Ayrim sanoat sohalarida ekologik vaziyatni yaxshilash, chiqindilarning atrof-muhitga va aholi salomatligiga salbiy taʼsirini kamaytirish va muqobil energiya resurslaridan samarali foydalanishga qaratilgan chora-tadbirlar toʻgʻrisida

Mamlakatimizda atrof-muhitni muhofaza qilish, tabiiy resurslardan oqilona foydalanish, sanitariya va ekologik holatni yaxshilash sohasida izchil ishlar olib borilmoqda.

Shu bilan birga, bu borada oʻtkazilgan taxlil natijalari atrof-muxitni muhofaza qilish sohasida kompleks yondashuv va strategik rejalashtirishning samarali va zamonaviy usullarini joriy etish zaruratini koʻrsatmoqda.

Sohalar va tarmoqlarda ekologik vaziyatni yaxshilash, chiqindilarning atrof-muhitga va aholi salomatligiga salbiy taʼsirini kamaytirish, shuningdek, muqobil energiya resurslaridan samarali foydalanishni taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining quyidagi takliflari maʼqullansin:

a) “yashil” texnologiyalardan foydalanish, chiqindisiz ishlab chiqarish, chiqindilarni qayta ishlash imkonini beruvchi texnologiyalarni va xavfsiz kimyoviy moddalarni qoʻllashga oʻtish boʻyicha quyidagi tarmoq korxonalarida ustuvor yoʻnalishlarni belgilash:

qurilish materiallarini ishlab chiqarish (“Ohangaronsement” AJ hamda “Knauf Gips Fargʻona” MChJ misolida);

metallurgiya sanoati (“Olmaliq KMK” AJ misolida);

kimyo sanoati (“Maxam-Chirchiq” AJ misolida);

toʻqimachilik sanoati (“Zelal Tekstil” MChJ XK misolida);

b) ushbu korxonalarning oʻz faoliyatida kuyidagi tadbirlarni amalga oshirishga qaratilgan:

atrof-muhit obyektlarini (atmosfera havosi, suv, er, tuproq, yer qaʼri va bioxilma-xillik) antropogen taʼsir va boshqa salbiy taʼsir qiluvchi omillardan himoya qilish chora-tadbirlarini amalga oshirish;

ekologik jihatdan eng kam xavf tugʻdiruvchi materiallar, mahsulotlar, ishlab chiqarish obyektlari va boshqa obyektlardan ustuvor ravishda foydalanish;

chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirishning ekologik xavfsiz tizimini takomillashtirish;

“yashil” iqtisodiyot va “yashil” oʻsish tamoyillarini joriy etish;

aylanma (sirkulyar) iqtisodiyot amaliyotini joriy qilish orqali tabiiy resurslardan oqilona foydalanish hamda hosil boʻladigan chiqindilarni “nol” chiqindi tamoyili asosida toʻliq qayta ishlashga yoʻnaltirish;

korxona va unga tutash hududlarda tuproq unumdorligini hisobga olgan holda iqlimga mos “yashil belbogʻ”larni barpo etish;

suv tejovchi texnologiyalarni qoʻllagan holda, yogʻingarchilik davrida bino va inshootlarning tom qismlarida hosil boʻladigan suvdan keyinchalik sugʻorish va obodonlashtirish maqsadlari uchun foydalanish;

qayta tiklanuvchi energiyani joriy etish va oʻziga tegishli boʻlgan xizmat avtotransportlarini bosqichma-bosqich elektromobil va gibrid avtomobillarga almashtirish;

ish jarayonida hujjatlar almashinuvini qogʻoz shaklidan toʻliq elektron shaklga oʻtkazish.

2. Tarmoq korxonalarida ekologik vaziyatni yaxshilash, tabiiy resurslardan oqilona foydalanish va tarmoqni chiqindisiz sohaga aylantirish, shuningdek, aylanma iqtisodiyot amaliyotini joriy qilish boʻyicha “yoʻl xaritasi” (keyingi oʻrinlarda — “yoʻl xaritasi”) ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. “Oʻzsanoatqurilishmateriallari” uyushmasi, “Olmaliq KMK” AJ, “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasi va “Oʻzkimyosanoat” AJ:

“yoʻl xaritasi”da belgilangan vazifalardan kelib chiqib, 2023-yil uchun Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiya dasturini qayta koʻrib chiqish, shuningdek, 2024-yil uchun belgilangan vazifalarni Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiya dasturiga kiritish choralarini koʻrsin;

2024-yildan boshlab ushbu qarorning 1-bandida koʻrsatilgan korxonalar misolida amalga oshirilgan ilgʻor tajribalardan kelib chiqqan holda, ijobiy natijalarning tarmoqdagi boshqa korxonalarda ham joriy etilishini taʼminlasin;

“yoʻl xaritasi”da belgilangan vazifalarning oʻz vaqtida va samarali amalga oshirilishi boʻyicha aksiyadorlarning umumiy yigʻilishlarida axborot berib borsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iklim oʻzgarishi vazirligi:

2023-yil 1-oktabrdan boshlab respublikadagi atrof-muhitga taʼsir koʻrsatishning I va II toifalariga mansub faoliyat turlarini amalga oshirayotgan subyektlar tomonidan texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar hamda atrof-muhitni muhofaza qilish va tabiiy resurslardan oqilona foydalanish sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya etilishi yuzasidan ekologik audit oʻtkazish ishlarini tashkil etsin;

“yoʻl xaritasi”da belgilangan vazifalarning oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirilishi ustidan doimiy taʼsirchan monitoringni taʼminlasin;

2023-yil 1-dekabrga qadar “yoʻl xaritasi”da belgilangan vazifalarning amalga oshirilishi holati va erishilgan natijalarni har tomonlama taxlil qilgan holda Vazirlar Mahkamasiga batafsil axborot kiritsin;

manfaatdor vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlar, shuningdek, mahalliy hokimiyat organlari bilan birgalikda 2023-yil 1-dekabrga qadar atrof-muhitga salbiy taʼsir koʻrsatuvchi metallurgiya, kimyo sanoati, qurilish materiallarini ishlab chiqarish hamda paxta tozalash korxonalarida yuqori samarador chang-gaz tozalash uskunalarini oʻrnatish va mavjudlarini modernizatsiya qilish boʻyicha 2024-2025-yillarga moʻljallangan dasturni ishlab chiqsin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vaziri A.A. Abduxakimov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 20-iyuldagi 300-son qaroriga ILOVA

Tarmoq korxonalarida ekologik vaziyatni yaxshilash, tabiiy resurslardan oqilona foydalanish va tarmoqni chiqindisiz sohaga aylantirish, shuningdek, aylanma iqtisodiyot amaliyotini joriy qilish boʻyicha

T/r Amalga oshiriladigan chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Moliyalashtirish manbai Ijro muddati Bajarish uchun masʼul tashkilotlar I. QURILISh SANOATI (“Ohangaronsement” AJ misolida) 1. Korxonaning ishlab chiqarish jarayonida hosil boʻladigan sement changini qayta ishlash, ifloslantiruvchi manbalar va atrof tabiiy muhitning onlayn monitoringini yoʻlga qoʻyish orqali hududning atmosfera havosini muhofaza qilish. 1. Tozalash uskunalarida ushlab qolingan sement changini qayta ishlab chiqarish jarayoniga yoʻnaltirish. “Ohangaronsement” AJ mablagʻlari hisobidan 2023-yil davomida “Ohangaronsement” AJ, Energetika vazirligi, “Oʻzsanoatqurilishmateriallari” uyushmasi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 2. Xoʻl usuldagi klinker ishlab chiqaruvchi uch dona aylanma pechlarda kaolin qoʻshimchasi qoʻshish orqali yoqilgʻi sarfini 3,5 — 4 kg shartli yoqilgʻiga kamaytirish. 2023-yil III chorak 3. Ohangaron shahri hududi atmosfera havosining ifloslanganlik darajasini monitoring qiluvchi 1 dona statsionar kuzatuv punktini oʻrnatish. 2023-yil IV chorak 4. Korxonada 4 ta ifloslantiruvchi ustuvor manbalarga avtomatik tahlil stan�iyalarini oʻrnatish. 2024-yil I chorak 5. Kuydirish va maydalash sexidagi maʼnan va jismonan eskirgan 3 ta chang-gaz tozalash uskunasini modernizatsiya qilish orqali uning samaradorligini oshirish. 2023-yil mavsum davomida 6. Korxona va unga tutash hududlarda “yashil belbogʻ”lar barpo etish. 2. Qayta tiklanuvchi energiyani joriy etish orqali isteʼmol qilinadigan elektr energiyasini 30 foizgacha tejash hamda arzon narxda sement mahsulotlarini ishlab chiqarish. 1, Saralash shaklida dastlabki tayyorgarlikdan oʻtgan, shuningdek, maydalash, tashish jarayonlarini oʻz ichiga olgan muqobil yoqilgʻi sifatida qattiq maishiy chiqindilardan foydalangan holda portlandsement klinkerini ishlab chiqarish. “Ohangaronsement” AJ mablagʻlari hisobidan 2023-yil IV chorak “Ohangaronsement” AJ, Energetika vazirligi, “ Oʻ zsanoatqurilishmateriallari” uyushmasi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 2. Xizmat uyi tomiga geliokollektorlar oʻrnatish. 2023 yil davomida 3. Elektr taʼmirlash boʻlinmasi binosiga geliokollektorlar oʻrnatish. 4. Sherobod sement zavodi tajribasi misolida zamonaviy va il gʻ or texnik, atrof-muhitga zarar yetkazmaydigan ikkilamchi chiqindi issiqlik gazidan elektr energiyasi olishni yoʻlga qoʻyish loyihasini ishlab chiqish. 2024 yil II chorak 5. Loyihani amalga oshirish. 2025 yil 3. Korxona faoliyatida qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan foydalanish darajasini oshirish. 1. Xoʻl usuldagi klinker ishlab chiqaruvchi uch dona aylanma pechlarda kaolin qoʻshimchasi qoʻshish orqali yoqilgʻi sarfini kamaytirish. 2023-yil III chorak 2. Xizmat uyi va elektr taʼmirlash boʻlinmasi binosiga geliokollektorlar oʻrnatish (200 litr). 2023-yil davomida 3. Xizmat avtotransportlarini bosqichma-bosqich elektromobil. va gibrid avtomobillarga almashtirish. 2023-2024 yillar davomida 4. Atrof-muhitga zararlarni minimallashtirish, aylanma (sirkulyar) iqtisodiyot amaliyotini joriy qilish va zamonaviy texnologiyalar qoʻllanilishini taʼminlash. 1. Xorijiy tajribani oʻrgangan holda aylanma biznes modellarini ishlab chiqish va tatbiq etish choralarini koʻrish. 2023-yil davomida 2. Muomalada boʻlgan kimyoviy moddalarni xatlovdan oʻtkazish va xavfsizroq moddalarni qoʻllashga bosqichma-bosqich oʻtishni taʼminlovchi reja ishlab chiqish. doimiy 3. Faoliyatni ISO 14001 ekologik menejment tizimiga muvofiqlashtirish. 2023-yil yakuniga kadar 5. Yer va suv resurslarini muhofaza qilish, chiqindisiz ishlab chiqarish texnologiyalarini joriy etish orqali korxonaning ishlab chiqarish jarayonida ikkilamchi xomashyo ajratib olish hamda yer resurslarini muhofaza qilish. 1. “Qushbuloq Karaxtay” konida buzilgan yerlarni rekultivatsiya qilish. 2023-yil III chorak 2. Korxona faoliyatida yiliga hosil boʻladigan 2,2 ming tonna chiqindilardan qayta foydalanish va ularni qayta ishlash uchun boshqa korxona va tashkilotlarga realizatsiya qilish. doimiy 3. Alohida belgili 5 turdagi kongeynerlarni oʻrnatish orqali chiqindilarni saralab yigʻish tizimini joriy qilish. 2023-yil IV chorak 4. Suv taʼminotining aylanma siklini keng joriy etishni taʼminlash va umumiy suv isteʼmolini qisqartirish. doimiy 6. “Ohangaronsement” AJ misolida amalga oshirilgan tajribalardan kelib chiqib, ularni boshqa korxonalarda keng joriy etish. Tajribalardan kelib chiqib, ushbu amaliyotlarni boshqa yirik sement ishlab chiqaruvchi korxonalarda keng joriy etish boʻyicha dastur qabul qilish. Bunda: energiya resurslarini iqtisod qilish maqsadida sement ishlab chiqarishning quruq usulini keng joriy etish; tik pechlarda klinker ishlab chiqarishdan toʻliq voz kechish orqali energiya resurslarini iqtisod qilish va atmosferaga tashlamalarni, shu jumladan, uglerod dioksidi tashlamalarini kamaytirish; atmosfera havosiga tashlamalarni kamaytirish maqsadida mahalliy koʻmir oʻrniga kamchiqitli koʻmirdan foydalanish; kul agʻdarmalaridagi mavjud kuldan sementni tortishda (kukun qilib maydalashda) qoʻshimcha xomashyo sifatida foydalanish tadbirlarini inobatga olish. Mablagʻ talab etilmaydi 2024 yildan boshlab “Oʻzsanoatqurilishmateriallari” uyushmasi (“Knauf Gips Fargʻona” MChJ misolida ) 7. Yuqori sifatli gips qurilish plitalari va quruq gips aralashmalari ishlab chiqarish. Har yili 17 mln m 2 gips qurilish plitalari va 40 ming tonna quruq qurilish aralashmalarini ishlab chiqarish. Bunda, Germaniya texnologiyasi va yuqori ekologik standlarga muvofiq ishlab chiqarish jarayonini yoʻlga qoʻyish. “Knauf Gips Fargʻona” MChJ mablagʻlari hisobidan Har yili “Knauf Gips Fargʻona” MChJ (kelishuvga asosan) , “Oʻzsanoatqurilishmateriallari” uyushmasi 8. Gips ishlab chiqarish korxonasining ishlab chiqarish jarayonida hosil boʻladigan gips changini qayta ishlash, ifloslantiruvchi manbalar va atrof tabiiy muhitning onlayn monitoringini yoʻlga qoʻyish orqali atmosfera havosini muhofaza qilish. 1. H ududda ortiqcha chang moddalari paydo boʻlishining oldini olish maqsadida soʻnggi avlod chang yigʻish qurilmalaridan foydalanish orqali atrof-muhitni muhofaza qilish boʻyicha milliy meʼyorlarga va global standartlarga rioya etilishini taʼminlash. “Knauf Gips Fargʻona” MChJ mablagʻlari hisobidan doimiy “Knauf Gips Fargʻona” MChJ (kelishuvga asosan) , “Oʻzsanoatqurilishmateriallari” uyushmasi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Fargʻona viloyat hokimligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi 2. Oʻzbekiston tumani hududi atmosfera havosining ifloslanganlik darajasini monitoring qiluvchi 2 dona statsionar kuzatuv punktini oʻrnatish. Far gʻ ona viloyat hokimligi mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan 2024-yil I chorak 2023-yil IV chorak 3. Korxonada 2 ta ifloslantiruvchi ustuvor manbalarga avtomatik tahlil stansiyalarini oʻrnatish. “Knauf Gips Fargʻona” MChJ mabla gʻ lari hisobidan 2023-yil mavsum davomida 4. Korxona va unga tutash hududlarda “yashil belbo gʻ ”lar barpo etish. 9. Gips ishlab chiqarishda tayyor mahsulotini ekologik markirovkalash tizimini bosqichma-bosqich joriy etish. 1. Gips ishlab chiqarishda tayyor mahsulotni ekologik markirovkalash standartini ishlab chiqish. 2. Mutasaddi vazirlik, idora hamda gips va ohak ishlab chiqarish korxonalari bilan kelishilgan ravishda buyruq tasdiqlash. Mablagʻ talab etilmaydi 2023-yil oktyabr “ Oʻ zsanoatqurilishmateriallari” uyushmasi, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, mutasaddi vazirlik va idoralar 10. Kon qazish ishlari jarayonida hosil boʻladigan sanoat chiqindilarini tartibga keltirish. Kon maydonlari hududlariga sanoat chiqindilarini noqonuniy tashlab ketish holatlarining oldini olish va doimiy nazorat ishlarini tashkil qilish maqsadida hudud perimetri va yoʻl boʻylab maxsus videokuzatuv qurilmalarini oʻrnatish. “Knauf Gips Fargʻona” MChJ mablagʻlari hisobidan 2025-yil “Knauf Gips Fargʻona” MChJ (kelishuvga asosan) 11. Qurilish mahsulotlarini ishlab chiqarish faoliyati uchun olingan ekologik ekspertiza xulosalarida koʻrsatib oʻtilgan shartlarning bajarilishini taʼminlash. Gips qurilish plitalari va quruq gips aralashmalarini ishlab chiqarish faoliyati uchun olingan ekologik ekspertiza xulosasida koʻrsatib oʻtilgan shartlarni tahlil qilish. Mablagʻ talab etilmaydi 2023-yil sentyabr Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi Taqdim etilgan shartlar bajarilishini taʼminlash va nazoratga olish. “Knauf Gips Fargʻona” MChJ mablagʻlari hisobidan doimiy “Knauf Gips Fargʻona” MChJ (kelishuvga asosan) P. METALLURGIYA SANOATI BOʻYIChA (“Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” AJ misolida) 12. Atrof-muhitga zararlarni minimallashtirish, aylanma (sirkulyar) iqtisodiyot amaliyotini joriy qilish va zamonaviy texnologiyalar qoʻllanilishini taʼminlash. Pyx zavodida oltingugurt oksidi tashlamalarini ushlab qolish va qayta ishlash orqali yillik ishlab chiqarish quvvati 180 ming tonna boʻlgan yangi sulfat kislota sexi (SK-6) qurilishi boʻyicha loyiha ishlarini amalga oshirish. Bunda: xorijiy tajribani oʻrgangan holda, aylanma biznes modellarni ishlab chiqish va tatbiq etish; hosil boʻladigan zararli gazlarni qayta ishlash orqali tayyor xomashyo olish; faoliyatni ISO 14001 ekologik menejment tizimiga muvofiqlashtirish. “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” AJ mablagʻlari hisobidan 2023-yil IV chorak “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” AJ, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi 13. Korxona tomonidan atmosfera havosiga chiqariladigan ifloslantiruvchi moddalarning onlayn monitoringini yoʻlga qoʻyish orqali atrof-muhitga boʻladig�n taʼsirni kamaytirish. 1. Atmosfera havosiga tashlamalarni onlayn tahlil qilish maqsadida korxonaning M is eritish zavodining ustuvor manbaiga 1 dona avtomatik tahlil stansiyasini oʻrnatish. “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” AJ mablagʻlari hisobidan 2023 yil IV chorak “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” AJ, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi 2. Maʼnan va jismonan eskirgan 60 ta chang-gaz tozalash uskunalarini kapital taʼmirlash hamda 250 tasini modernizatsiya qilish hisobiga samaradorlikni 95,0 va 99,5 foizga yetkazish. doimiy 3. Atmosferaga tashlamalarni onlayn tahlil qilish maqsadida ishlab chiqarish sanitar hududi boʻylab avtomatik tahlil qilish gazanalizatorlarini oʻrnatish va maʼlumotlarni yagona bazaga integratsiya qilish. 2024 yil I chorak 14. Yer resurslarini muhofaza qilish, chiqindisiz ishlab chiqarish texnologiyalarini joriy etish orqali korxonaning mis eritish jarayonida ikkilamchi xomashyo ajratib olish. 1. Hosil boʻladigan togʻ jinslari hajmini 50 foizga qisqartirish. “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” AJ mablagʻlari hisobidan 2024-2025-yillar 2. Buzilgan yerlarni rekultivatsiya qilish. doimiy 3. M is eritish jarayonida yillik hosil boʻladigan 650 ming tonna shlak chiqindilarini qayta ishlash tizimini yoʻlga qoʻyish. 2024-yil I chorak 4. Qayta ishlangan shlak chiqindilaridan ikkilamchi xomashyo sifatida foydalanish. 2024-yildan boshlab 5. Alohida belgili chiqindi kongeynerlarini oʻrnatish asosida qattiq maishiy chiqindilarni saralab yigʻish tizimini joriy qilish. 2023-yil III chorak 15. Korxona faoliyatida qayta tiklanuvchi energiyani joriy etish orqali energiya samaradorligini oshirish. 1. Chilangarlik dastgohida shpindelni aylantiruvchi yuritmani boshqarish uchun asinxron elektr dvigatelga almashtirish. “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” AJ mabla gʻ lari hisobidan 2024-yil I chorak 2. Xizmat avtotranspo�tlarini bosqichma-bosqich elektromobil va gibrid avtomobillarga almashtirish. 2023-2024 yillar Sh. KIME SANOATI BOʻYIChA (“Maxam-Chirchiq” AJ misolida) 16. Aylanma (sirkulyar) iqtisodiyot amaliyotini joriy qilish, tabiat resurslaridan oqilona foydalanish. 1. Xorijiy tajribani oʻrgangan holda, aylanma biznes modellarini ishlab chiqish va tatbiq etish choralarini koʻrish. “Maxam-Chirchiq” AJ mablagʻlari hisobidan 2023-yil davomida “Oʻzkimyosanoat” AJ, “Maxam-Chirchiq” AJ, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi 2. Ishlab chiqariladigan mahsulotlarning uzoq muddatli yaroqliligini va sifatini taʼminlash. doimiy 17 Korxona faoliyati natijasida atmosfera havosiga tashlanadigan issiqxona gazlari miqdorini kamaytirish, uglerod neytralligini taʼminlash. 1. Konsentratlanmagan nitrat kislota ishlab chiqarish sexida (F-11) oʻrnatilgan chang-gaz tozalash uskunasini modernizatsiya qilish. “Maxam-Chirchiq” AJ mablagʻlari hisobidan 2023-yil III chorak 2. Korxonaning sanitar himoya zonasida oʻrnatilgan atmosfera havosi tarkibini kuzatib boruvchi uch dona statsionar kuzatuv postlarini Tabiat resurslari vazirligining Yagona geoaxborot maʼlumotlar bazasiga integratsiya qilish. 2023-yil IV chorak 3. Korxona va unga tutash hududlarda “yashil belbogʻ”lar barpo etish. 2023-yil mavsum davomida 18. Korxonaning mineral oʻgʻitlarni ishlab chiqarish sexlaridagi zamonaviy texnologik jarayonlarini qoʻllash orqali suv resurslaridan samarali foydalanish hamda ularning ifloslanishini kamaytirish. 1. Suv aylanma siklida tomchi ushlagichlar texnologiyasini qoʻllash orqali Ammiak-2 ishlab chiqarish sexida ishlatiladigan suv resurslarini tejash. “Maxam-Chirchiq” AJ mablagʻlari hisobidan 2023-yil III chorak 2. Karbamid ishlab chiqarish sexida D-501 desorberini modernizatsiya qilish orqali hosil boʻlgan sanoat oqova suvlarini tozalashni yoʻlga qoʻyish. 2024-yil I chorak 19. Qayta tiklanuvchi energiya manbalaridan samarali foydalanishning innovatsion yechimlarini joriy etish. 1. Quvvati 100 kVt boʻlgan 4 ta va 200 kVt boʻlgan 1 ta quyosh fotoelektr stansiyasini ishga tushirish. “Maxam-Chirchiq” AJ mabla gʻ lari hisobidan 2023-yil IV chorak 2. Xoʻjalik faoliyatini issiq suv bilan taʼminlash uchun 20 dona quyosh kollektorlarini oʻrnatish. 2024-yil I chorak 3. Suv taʼminoti sexida quvvati 10 kVt boʻlgan mikro GES oʻrnatish va ishga tushirish. 2024-yil III chorak 4. Xizmat avtotransportlarini bosqichma-bosqich elektromobil va gibrid avtomobillarga almashtirish. 2023-2024 yillar 20. Yer resurslarini muhofaza qilish hamda ishlab chiqarish faoliyatida “nol” chiqindi tamoyilini joriy etish. 1. Alohida belgili 5 turdagi konteynerlarni oʻrnatish orqali chiqindilarni saralab yigʻish tizimini joriy qilish. 2. Korxonada yiliga oʻrtacha hosil boʻladigan 350 tonna ishlatilgan katalizatorlarni hamda boshqa turdagi chiqindilarni qayta ishlash uchun tegishli korxonaga realizatsiya qilish. “Maxam-Chirchiq” AJ mablagʻlari hisobidan 2023-yil IV chorak 3. Korxona faoliyati natijasida hosil boʻladigan chiqindilardan qayta foydalanish va ularni qayta ishlash uchun boshqa korxona va tashkilotlarga realizatsiya qilish. doimiy 21 “Maxam-Chirchiq” AJ misolida amalga oshirilgan tajribalardan kelib chiqib, ularni boshqa ishlab chiqaruvchi korxonalarda keng joriy etish. Tajribalardan kelib chiqib, yuqoridagi barcha amaliyotlarni boshqa yirik ishlab chiqaruvchi korxonalarda keng joriy etish boʻyicha dastur qabul qilish. Mabla gʻ talab etilmaydi 2024 yildan boshlab “Oʻzkimyosanoat” AJ IV. TOʻQIMAChILIK SANOATI (“Zelal Tekstil” MChJ xususiy korxonasi misolida) 22. Atrof-muhitga zararlarni minimallashtirish, aylanma (sirkulyar) iqtisodiyot amaliyotini joriy qilish va zamonaviy texnologiyalar qoʻllanilishini taʼminlash. 1 . Aylanma (sirkulyar) iqtisodiyot amaliyotini joriy qilish, tabiat resurslaridan oqilona foydalanish. 2. Xorijiy tajribani oʻrgangan holda, aylanma biznes modellarni ishlab chiqish va tatbiq etish choralarini koʻrish. 3. Ishlab chiqariladigan mahsulotlarning uzoq muddatli yaroqliligini va sifatini taʼminlash. 4. Materiallar qoldiqlarini qayta foydalanishga yoʻnaltirish uchun texnologik jarayonlarni koʻrib chiqish. 5. Xom ashyo, materiallar va mahsulot qoldiqlarni qayta ishlatishga qaytarish. 6. Suv taʼminotining aylanma siklini keng joriy etishni taʼminlash va umumiy suv isteʼmolini qisqartirish. 7. Muomalada boʻlgan kimyoviy moddalarni xatlovdan oʻtkazish va xavfsizroq moddalarni qoʻllashga bosqichma-bosqich oʻtishni taʼminlovchi reja ishlab chiqish. 8. Faoliyatni ISO 14001 ekologik menejment tizimiga muvofiqlashtirish. “Zelal Tekstil” MChJ mablagʻlari 2023-2024 yillar “ZELAL TEKSTIL” MChJ xususiy korxonasi (keli sh uvga asosan) , “ Oʻ ztoʻqimachiliksanoat” uyushmasi 23. Matoni oqartirish, boʻyash siqish va quritish ishlab chiqarishda jarayonida hosil boʻladigan oqova suvlarni ifloslanish darajasini kamaytirish. 1. Sutkasiga tozalash quvvati 6 ming metr kub boʻlgan zamonaviy fizik va kimyoviy yuqori koʻrsatkichga eta lokal oqova suv tozalash inshootini qurish. 2024-yil III chorak 2. Oqova suvlar hajmini kamaytirish va tozalangan suv resurslaridan qayta foydalanishni (suv aylanma tizimini) yoʻlga qoʻyish. 2024-yil IV chorak 24. Matoni yuvish va quritish texnologik jarayonida 3 ta bugʻ qozonlarini modernizatsiya qilish orkali issiqlik energiyasi sarfini kamaytirish. 1. Bugʻ qozonlari oʻrniga TG-3020 rusumli quvvati 2300 kVt boʻlgan Gaz ageneratori oʻrnatish. 2023 yil IV chorak 2. Gaz goryelkasining doimiy monitoringini yoʻlga qoʻyish, tabiiy gaz yonishidan hosil boʻladigan issiqlikni suv isitishga qayta yoʻnaltirish orqali issiqlik energiyasidan samarali foydalanish. 2024 yil II chorak 25. Korxonaning ipdan mato toʻquv sexida quvvati 160 kVt boʻlgan siqilgan havo ishlab chiqarish kompressorlari samaradorligini oshirish orqali yiliga 30 660 kVt elektr energiyasini (15 mln soʻm mablagʻ) iqtisod qilish. 1. Quvvati 100 kVt boʻlgan quyosh panellarini oʻrnatish orqali doimiy ishlash jarayonidagi siqilgan havo ishlab chiqarish uchun kompressorning kunduzgi ish faoliyati uchun quyosh energiyasidan foydalanish. 2023-yil IV chorak 2. Hududni kechki yoritish tizimida quyosh energiyasidan foydalanish. doimiy 26. Korxona faoliyati natijasida hosil boʻladigan qattiq maishiy chiqindilarni yigʻish va saralash bilan bogʻliq ishlarni tizimli tashkil etish. 1. Alohida belgili 5 ta chiqindi konteynerlarini oʻrnatish asosida qattiq maishiy chiqindilarni saralab yigʻish tizimini joriy qilish. 2023-yil IV chorak 2. Korxona faoliyati natijasida hosil boʻladigan chiqindilardan qayta foydalanish va ularni qayta ishlash uchun boshqa korxona va tashkilotlarga realizatsiya qilish. 3. Elektrotexnik transformator va kondensatorlarni xatlovdan oʻtkazish va tarkibida polixlorbifenillar (PXB) boʻlgan jihozlarni ekspluatatsiyadan chiqarish dasturini ishlab chiqish. 4. Tajribalardan kelib chiqib, ushbu amaliyotlarni boshqa yirik ishlab chiqaruvchi korxonalarda keng joriy etish boʻyicha dastur qabul qilish. doimiy 27. Tajribalardan kelib chiqib, ushbu amaliyotlarni boshqa toʻqimachilik korxonalarida keng joriy etish boʻyicha dastur qab�l qilish. Tajribalardan kelib chiqib, yuqoridagi barcha amaliyotlarni boshqa yirik ishlab chiqaruvchi korxonalarda keng joriy etish boʻyicha dastur qabul qilish. Mablagʻ talab etilmaydi 2024 yildan boshlab “ Oʻ ztoʻqimachiliksanoat” uyushmasi ChANG-GAZ TOZALASh USKUNALARINI IShLAB ChIQARIShNI MAHALLIYLAShTIRISh 28. Chang-gaz tozalash uskunalarini ishlab chiqarishni mahalliylashtirish, shuningdek, yirik sanoat korxonalarida chang-gaz tozalash uskunalarini modernizatsiya qilish choralarini koʻrish. Bunda birinchi navbatda, atrof-muhitga koʻp zarar yetkazayotgan metallurgiya va kimyo sanoati, qurilish mahsulotlarini ishlab chiqarish, shuningdek, paxta tozalash korxonalariga eʼtibor qaratish. 1. Navoiy viloyatidagi “Region Biznes Navoiy” hamda “Injiner texnol�g gruup” jamiyatlarida chang-gaz tozalash uskunalarini ishlab chiqarishni mahalliylashtirishni yoʻlga qoʻyish. Navoiy viloyati hokimligi mahalliy budjeti mablagʻlari, tijorat banklari mablagʻlari 2023-yil sentyabr Navoiy viloyati hokimligi, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi 2. Respublikadagi barcha yirik va oʻrta toifaga mansub sanoat korxonalaridagi chang-gaz tozalash uskunalarini toʻliq xatlovdan oʻtkazish. 2023-yil sentyabr — noyabr 3. Xatlov natijalari asosida ushbu korxonalarda mavjud chang-gaz tozalash uskunalarini yangilash v a modernizatsiya qilish boʻyicha 2024-2025-yillar uchun alohida dastur ishlab chiqish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2023-yil dekabr

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 20-iyul,

300-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 21.07.2023-y., 09/23/300/0507-son)

lex.uz