UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 21-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 21 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 21 июля 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 21 July 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларнинг тўловга қобилиятсизлиги соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш ҳамда амалдаги қонунчилик ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасининг «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонунига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

қарорларда қўлланилган тўловга қобилиятсизлик билан боғлиқ тушунчаларни Қонунга мувофиқлаштириш;

жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги амалиёти жорий этилганлиги муносабати билан амалдаги қонунчилик ҳужжатларини мувофиқлаштириш;

суд бошқарувчиларига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юкланган мажбуриятларни амалга ошириш учун қўшимча ҳуқуқлар бериш орқали уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сон қарорига ИЛОВА

Тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорига 2-иловадаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги» позициянинг «Кичик бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича вазифалари» устунидаги «банкротлик» сўзи «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Амалга оширилаётган иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 18 апрелдаги 188-сон қарорида :

а) 1-банднинг биринчи хатбошисидаги «банкротлик тартиботи» сўзлари «тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-банддаги «банкротлик тартиботи» сўзлари «тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 3-бандда :

биринчи хатбошидаги «банкротлик тартиботи» сўзлари тегишли келишикдаги «тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «банкротлик тартиботи» сўзлари «тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 4-бандда :

биринчи ва иккинчи хатбошилардаги «банкротлик тартиботи» сўзлари тегишли келишикдаги «тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

д) Таркибий ўзгартириладиган корхоналарнинг, шунингдек, уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналарнинг мол-мулкини баҳолаш ва сотиш тартиби тўғрисидаги низомда :

номланишидаги «банкротлик тартиботи» сўзлари «тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили» сўзлари билан алмаштирилсин;

1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Ушбу Низом таркибий ўзгартиришни амалга оширувчи, паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан иқтисодий суд қарорига кўра тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланилган корхоналарнинг мол-мулкини баҳолаш, бошланғич (дастлабки) нархини аниқлаш тартибини тартибга солади.

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ташқарисида жойлашган Ўзбекистон Республикаси мулки бўлган объектлар бўйича битишувларни амалга оширишда қўлланилмайди.»;

2 ва 4-бандларнинг биринчи хатбошисидаги , 6 ва 8-бандларнинг биринчи хатбошисидаги , 9 ва 10-бандларнинг иккинчи хатбошисидаги «банкротлик тартиботи» сўзлари тегишли келишикдаги «тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили» сўзлари билан алмаштирилсин;

12-бандда :

иккинчи хатбошидаги «банкротлик тартиботи» сўзлари «тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили» сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги «банкрот» сўзи «тўловга қобилиятсиз» сўзлари билан алмаштирилсин;

13-бандда :

биринчи хатбошидаги «банкротлик тартиботи» сўзлари «тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили» сўзлари билан алмаштирилсин;

учини хатбошидаги «ошкора» сўзи «оммавий» сўзи билан алмаштирилсин;

15-банднинг биринчи хатбошисидаги «банкротлик тартиботи» сўзлари «тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили» сўзлари билан алмаштирилсин;

18-банддаги «ёки қонунчиликда белгиланган тартибда олди-сотди шартномаси асосида сотилиши мумкин» сўзлари чиқариб ташлансин;

19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«19. Уларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланилган корхоналарнинг олдинги савдоларда сотилмаган мол-мулки нархи такрорий савдоларда кредиторлар (кредиторлар қўмитаси) мажлиси қарорига кўра, таркибий ўзгартириладиган корхоналарнинг олдинги савдоларда сотилмаган мол-мулки нархи эса — ваколатли орган қарорига кўра қонунда белгиланган тартибда пасайтирилиши мумкин.»;

20-бандда :

«суд бошқарувчиси» сўзларидан кейин «қонунда белгиланган тартибда» сўзлари билан тўлдирилсин;

«ошкора оферта» сўзлари «оммавий оферта» сўзлари билан алмаштирилсин;

21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«21. Корхонанинг мол-мулки тугатиш ишлари давомида охирги савдолар ўтказилгандан кейин келгусида корхонанинг мол-мулки Ўзбекистон Республикаси «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонунининг 159-моддасида назарда тутилган тартибда суд бошқарувчиси томонидан тасарруф этилади»;

22-банддаги «Тугатиш ишлари тартиботида» сўзлари «Тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилида» сўзлари билан алмаштирилсин;

26-банддаги «Банкротлик» ва «134» сўзлари тегишинча «Тўловга қобилиятсизлик» ва «150» сўзлари билан алмаштирилсин;

27-банддаги «Банкротлик» ва «134» сўзлари тегишинча «Тўловга қобилиятсизлик» ва «150» сўзлари билан алмаштирилсин;

32-банддаги «банкротлик» сўзи «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон қарори билан тасдиқланган Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари тўғрисидаги низомда :

а) 24-банднинг биринчи хатбошисидаги «банкротлик» сўзи «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 58-банддаги «эълон қилинганда» сўзлари «топилганда» сўзи билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 сентябрдаги 401-сон қарори билан тасдиқланган Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 4-банднинг «а» кичик банди учинчи хатбошисидаги «банкротлик тартиб қоидаси» сўзлари тегишли келишикдаги «тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 5-банднинг «а» кичик банди тўртинчи хатбошисидаги «банкротлик тартиб қоидаси» сўзлари тегишли келишикдаги «тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 6-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошисидаги «банкротлик тартиб қоидаси» сўзлари «тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 24-банднинг «а» кичик банди тўртинчи хатбошидаги «банкротликни» ва «банкротлик тартиб-қоидаси» сўзлари тегишинча «тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари» ва «тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 25-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошисидаги «банкротлик тартиб қоидаси» сўзлари «тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили» сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 ноябрдаги 548-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни нашр этиш ва қайта нашр қилиш юзасидан тендер савдолари ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-банди тўртинчи хатбошисидаги «банкротлик босқичидаги» сўзлари «тўловга қобилиятсизлик жараёнидаги» сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларида :

а) 71-бандининг иккинчи хатбошисидаги «банкротлик» сўзи «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 75-банддаги «банкротлик» сўзи тегишинча «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган маълумотларни эълон қилишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 11 июндаги 160-сон қарорида :

а) 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), Солиқ қўмитаси ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Biznes-Daily «Биржа» иқтисодий газетаси (кейинги ўринларда — «Биржа» газетаси) ва/ёки Агентлик расмий веб-сайтида (кейинги ўринларда — оммавий ахборот воситалари) «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган маълумотлар (кейинги ўринларда — тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги маълумотлар) эълон қилинадиган оммавий ахборот воситалари этиб белгилаш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин»;

б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Белгилаб қўйилсинки:

«Биржа» газетаси Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида камида 1000 нусхада тарқатилади ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги маълумотларнинг ҳар ҳафтада эълон қилинишини таъминлайди. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги маълумотлар матнлари давлат тилида эълон қилинади ва бошқа тилларга таржима қилиниши мумкин;

«Биржа» газетаси тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги маълумотларни улар манфаатдор шахслардан олингандан ва эълон қилинганлик ҳақи тўлиқ ҳажмда тўлангандан кейин уч кун мобайнида эълон қилади;

тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги маълумотларнинг «Биржа» газетасининг Интернетдаги сайтида қўшимча ҳақ ундирилмасдан жойлаштирилишини, шунингдек сайтда жойлаштирилган маълумотлардан бепул фойдаланилишини таъминлайди;

Агентлик расмий веб сайтининг алоҳида саҳифасига суд бошқарувчиси томонидан ўзининг электрон рақамли имзоси билан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги эълон қилинадиган маълумотларни ўз кабинети орқали жойлаштиради. Ушбу саҳифага маълумотлар бепул жойлаштирилади»;

в) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Белгилансинки:

тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги маълумотларни «Биржа» газетасида эълон қилиш қиймати, шрифтнинг йириклиги камида 7 пункт ва интерлиньяжи камида 8 пункт бўлган тақдирда, қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда бир квадрат сантиметр учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 фоизидан ошиши мумкин эмас;

тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги маълумотларни «Биржа» газетасида эълон қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган тартибда амалга оширилади»;

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сон қарори билан тасдиқланган Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш Қоидаларининг 75-банди учинчи хатбошисидаги «банкротлик таомили» сўзлари «тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили» сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 июндаги 178-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот тақсимотига оид битимлар ва геология-қидирув ишларини олиб бориш тўғрисидаги битимлар доирасида товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишда танловлар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 33-бандидаги «банкротлик босқичида» сўзлари «тўловга қобилиятсизлик жараёнида» сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 4 июлдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергияси учун истеъмолчилардан тўловни йиғиш функцияларини бажарадиган хусусий операторларни ташкил этиш учун инвесторларни танлов бўйича танлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-банди «б» кичик бандидаги «банкротлик босқичидаги» сўзлари «тўловга қобилиятсизлик жараёнидаги» сўзлари билан алмаштирилсин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 28-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«28. Кредиторларнинг талабларини тўлиқ қондиришнинг имкони йўқлиги аниқланган тақдирда, тугатувчи фермер хўжалигини банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилиши шарт. Фермер хўжалиги банкрот деб топилган вақтдан бошлаб ихтиёрий тугатиш тўхтатилади ва бундан кейинги тартибот тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади».

12. Вазирлар Маҳкамасининг «Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 14 августдаги 224-сон қарорида :

а) номланишидаги «банкротлик» сўзи тегишли келишикдаги «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-банддаги «банкротлик» сўзи тегишли келишикдаги «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги қоидаларда :

номланишидаги «банкротлик» сўзи тегишли келишикдаги «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

1-банддаги «банкротлик» сўзи тегишли келишикдаги «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар ва атамалардан фойдаланилган:

қарздор — кредиторларнинг пул мажбуриятлари юзасидан талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар;

тўловга қобилиятсизлик — суд томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги;

сохта тўловга қобилиятсизлик — юридик ва жисмоний шахс, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг ўз мажбуриятларини иқтисодий жиҳатдан бажара олиши ҳақида била туриб, пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш ва (ёки) солиқ ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятини тўлиқ ҳажмда бажара олмаслиги тўғрисида эълон бериши натижасида кредиторларга зарар етказилиши;

тўловга қобилиятсизликни яшириш — юридик ва жисмоний шахс, шунингдек якка тартибдаги тадбиркор томонидан ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар ва ҳужжатлар тақдим этилганлиги, бухгалтерлик ҳисоботлари бузиб кўрсатилганлиги ёки ўзининг тўловга қобилиятсизлиги бошқача тарзда қасддан яширилганлиги натижасида кредиторларга зарар етказилиши;

қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш — юридик шахснинг бошқарув органи таркибига кирадиган шахс, кузатув кенгаши таркибига кирадиган шахс, муассис (иштирокчи) ёхуд юридик шахснинг мулкдори, шунингдек жисмоний шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор томонидан шахсий манфаатларини ёки бошқа шахсларнинг манфаатларини кўзлаб тўловга қобилиятсизликни қасддан юзага келтириш ёки кўпайтириш;

суд бошқарувчиси (муваққат бошқарувчи, санация қилувчи бошқарувчи, ташқи бошқарувчи, тугатиш бошқарувчиси, молиявий бошқарувчи) — тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини ўтказиш учун суд томонидан тайинланадиган шахс»;

3-бандда :

биринчи хатбошидаги «банкротлик» сўзи тегишли келишикдаги «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахслар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда қўлланиладиган ҳар қандай тартиб-таомил жараёнида судга сохта тўловга қобилиятсизликка, тўловга қобилиятсизликни яширишга ёки қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келган аломатларни аниқлаш мақсадида экспертиза тайинлаш ҳақидаги илтимоснома билан мурожаат қилиши мумкин»;

4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Суд бошқарувчиси томонидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишдан олдинги 2 йилгача бўлган даврдаги фаолият таҳлил қилинади, агар ушбу кўрсатилган даврда қарздор фаолият юритмаган тақдирда қарздорнинг молия-хўжалик фаолиятини амалга оширган охирги икки йилдаги фаолияти таҳлил қилинади»;

5-банднинг «д» , «е» , «ж» ва «з» кичик бандларидаги «банкротлик» сўзи тегишли келишикдаги «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

8-банддаги «Банкротликнинг» сўзи «Тўловга қобилиятсизликнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;

II бобнинг номаланишидаги «банкротлик» сўзи «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

9-банддаги «банкротлик» сўзи тегишли келишикдаги «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Қарздорнинг уни тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилган санада пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш ва (ёки) солиқ ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятини тўлиқ ҳажмда бажариш имкониятининг мавжудлиги сохта тўловга қобилиятсизлик аломати ҳисобланади»;

11-банддаги «банкротлик» сўзи «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

18-бандда :

биринчи хатбошидаги «банкротлик» сўзи «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

«д» кичик банддаги «банкротлик» сўзи «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

19-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «банкротлик» сўзи тегишли келишикдаги «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

III бобнинг номланишидаги «Банкротликни» сўзи «Тўловга қобилиятсизликни» сўзлари билан алмаштирилсин;

21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«21. Тўловга қобилиятсизликни яшириш аломатлари тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишдан олдинги давр мобайнида, шунингдек, тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жараёнида суд бошқарувчиси томонидан аниқланади»;

22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«22. Тўловга қобилиятсизликни яшириш юридик ва жисмоний шахс, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркор томонидан ўзининг тўловга қобилиятсизлигини яширишда вужудга келади ҳамда шахс талабни қондириш ёки тўлашдан бош тортишга уринаётган қарзга ёки ҳар қандай турдаги қарздорликка нисбатан қўлланилади»;

23-банддаги «банкротликни» сўзи «тўловга қобилиятсизликни» сўзлари билан алмаштирилсин;

24-бандда :

биринчи хатбошидаги «банкротликни» сўзи «тўловга қобилиятсизликни» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«ҳақиқатга мос келмайдиган маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этиш»;

IV бобнинг номланишидаги «банкротликка» сўзи «тўловга қобилиятсизликка» сўзлари билан алмаштирилсин;

25-банддаги «банкротликка ва банкротликни» сўзлари тегишинча «тўловга қобилиятсизликка ва тўловга қобилиятсизликни» сўзлари билан алмаштирилсин;

26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«26. Юридик ёки жисмоний шахс ёхуд якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги юридик шахс учун мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган ушбу юридик шахснинг муассиси (қатнашчиси) ёки мулкдори ёхуд қонун ҳужжатларида бошқарув вазифалари юклатилган шахс ёки жисмоний шахс ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан фақат, агар у кўрсатиб ўтилган ҳуқуқдан юридик ёки жисмоний шахс ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан бунинг оқибатида юридик ёки жисмоний шахс ёхуд якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги бошланишини олдиндан билган ҳолда юзага келтирилган хатти-ҳаракатлар содир этиш мақсадида фойдаланган бўлса, қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш деб ҳисобланади»;

27-банднинг биринчи хатбошисидаги «банкротлик» сўзи тегишли келишикда «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

28-банддаги «банкротликка» сўзи «тўловга қобилиятсизликка» сўзлари билан алмаштирилсин;

35-бандда :

иккинчи , учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги «банкротлик» сўзи тегишли келишикда «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«36. Қарздор юридик шахс унга мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган ёхуд унинг хатти-ҳаракатларини бошқача тарзда аломатлаш имкониятига эга бўлган унинг муассислари (қатнашчилари) ёки мулкдорининг ёхуд қонун ҳужжатларида бошқарув вазифалари юклатилган шахснинг айбига кўра, шунингдек қарздор жисмоний шахс ёхуд қарздор якка тартибдаги тадбиркор ўзининг айбига кўра банкрот бўлганда, қарздорнинг юридик шахснинг муассисларига (қатнашчиларига) ёки мулкдорига ёхуд қонун ҳужжатларида бошқарув вазифалари юклатилган шахсига — юридик шахсга ёки қарздор жисмоний шахсга ёхуд қарздор якка тартибдаги тадбиркорга унинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда, қарздорнинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юкланиши мумкин»;

V бобнинг номланишидаги «банкрот» сўзи тегишли келишикдаги «тўловга қобилиятсиз» сўзлари билан алмаштирилсин;

37-бандда :

биринчи хатбошидаги «банкротлик» сўзи тегишли келишикдаги «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

«в» кичик банддаги «банкротлик» сўзи «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

«д» кичик банддаги «банкротлик» сўзи тегишли келишикда «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

«е» кичик банддаги «банкротлик» сўзи «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

«ж» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ж) ҳисоб-китоблар ва ҳисоб-китоб билан биргаликда қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги юзага келиши ёки кўпайишининг сабабига айланган ёки сабаби бўлиши мумкин бўлган қарздорнинг битимлари ва (ёки) қарздор юридик шахс учун мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган ушбу юридик шахснинг муассиси (қатнашчиси) ёки мулкдори ёхуд қонун ҳужжатларида бошқарув вазифалари юклатилган шахс ёки жисмоний шахс ёхуд якка тартибдаги тадбиркорнинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) кўрсатилган ҳолда қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги ёхуд мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани асослаш»;

38-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «банкротлик» сўзи тегишли келишикдаги «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

13. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибининг изоҳлар қисми қуйидаги таҳрирдаги 8-банд билан тўлдирилсин:

«8. Суд бошқарувчилари учун давлат хизматлари олдиндан тўловларни амалга оширилмасдан кўрсатилади, кўрсатилган хизмат тўловининг ўрни суд бошқарувчиси томонидан «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 150-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тартибда тўланади».

14. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорида :

а) Давлат корхоналари ва давлат муассасаларини хўжалик жамиятларига ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 31-банди иккинчи хатбошисидаги «банкротлик таомилларини» сўзлари «тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 60-банди учинчи хатбошисидаги «эътироф этилганлиги» сўзлари «топилганлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси қарорлари бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди учинчи хатбошисидаги «эътироф этилганлиги» сўзи «топилганлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини таъминлаш Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2014 йил 17 декабрдаги 346-сон қарорига илованинг рус тили матни 48-банди «д» кичик бандидаги «банкротство» сўзи «неплатежеспособности» сўзлари билан алмаштирилсин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 5-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «банкротлик белгиларига» сўзлари «тўловга қобилиятсизлик аломатларига» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«23. Кредиторларнинг талабларини тўлиқ ҳажмда қондиришнинг мумкин эмаслиги аниқланган тақдирда, тугатиш комиссияси ННТни тўловга қобилиятсизлик ҳақида иш қўзғатиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилиши шарт. ННТ тўловга қобилиятсиз деб эътироф этилган вақтдан бошлаб ихтиёрий тугатиш тўхтатилади ва бундан кейинги тартибот тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади».

17. Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2015 йил 30 апрелдаги 107-сон қарорида :

а) Корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш тартиби тўғрисидаги низомда :

1-банддаги «Банкротлик» ва «156» сўзлари тегишинча «Тўловга қобилиятсизлик» ва «172» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «таъминловчи» сўзи «таъминлайдиган, шунингдек стратегик аҳамиятга эга бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;

3-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«стратегик аҳамиятга эга бўлган корхона.»;

6-бандда :

тўртинчи хатбошидаги «хавфсизлигини сақлашни таъминлашини,» сўзларидан кейин «шунингдек стратегик аҳамиятга эгалигини»сўзлари билан тўлдирилсин;

бешинчи хатбошидаги «Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари» сўзлари «Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита)» сўзлари билан алмаштирилсин;

14-банддаги «банкротлик тартиботлари» сўзлари «тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари» сўзи билан алмаштирилсин;

б) Корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш тартиби тўғрисидаги низомга илованинг «1-босқич» позицияси «Тадбирлар» устуни тўртинчи хатбошидаги «Агентликнинг ҳудудий органлари томонидан» сўзлари «Қўмита томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин.

18. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сон қарори билан тасдиқланган Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларининг 65-банди учинчи хатбошисидаги «банкротлик» сўзи «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин.

19. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 5-бандда :

қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Суд бошқарувчисига Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан маълумотлар олдиндан тўловларни амалга оширмасдан берилади ва белгиланган ушбу тўловларнинг ўрни суд бошқарувчиси томонидан «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 150-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тартибда тўланади»;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

б) Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-илова қуйидаги таҳрирдаги изоҳ қисми билан тўлдирилсин:

«Изоҳ. Суд бошқарувчисининг аризасига мувофиқ Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан маълумотларни бериш учун олдиндан тўлов ундирилмайди. Белгиланган йиғимнинг ўрни суд бошқарувчиси томонидан «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 150-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тартибда тўланади».

20. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 апрелдаги 243-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун пудрат ташкилотларини ҳамда қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни етказиб берувчиларни аниқлаш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 32 ва 64-бандларидаги «банкротлик босқичидаги» сўзлари тегишинча «тўловга қобилиятсизлик жараёнидаги» сўзлари билан алмаштирилсин.

21. Вазирлар Маҳкамасининг «Рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тўплаш, топшириш хамда қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 октябрдаги 849-сон қарорининг 9-банди иккинчи хатбошисидаги «банкротлик» сўзи «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин.

22. Вазирлар Маҳкамасининг «Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 июндаги 425-сон қарори 4-бандидаги «банкротлик» сўзи тегишли келишикда «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

23. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 августдаги 671-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 33-сон, 682-модда) билан тасдиқланган Истироҳат боғлари ва яшил зоналарни ташкил этиш методологияси тўғрисидаги низомнинг 35-банди олтинчи хатбошисидаги «банкротлик босқичида турган» сўзлари «тўловга қобилиятсизлик жараёнида бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин.

25. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сон қарори билан тасдиқланган Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомга илованинг 6-банди «а» кичик бандидаги «ночор (банкрот) деб ҳисоблаш ёхуд ўзини банкрот» сўзлари «банкрот деб ҳисоблаш ёхуд ўзини тўловга қобилиятсиз» сўзлари билан алмаштирилсин.

26. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 декабрдаги 990-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва замонавий йўл инфратузилмасини ташкил этиш соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомда :

а) 24-банднинг бешинчи хатбошисидаги «банкротлик босқичида турган» сўзлари «тўловга қобилиятсизлик жараёнида бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 37-банднинг учинчи хатбошисидаги «бўлган» сўзи «деб топилган» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 47-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «банкротлик босқичида турган» сўзлари «тўловга қобилиятсизлик жараёнида бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 60-банднинг учинчи хатбошисидаги «бўлган» сўзи «деб топилган» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 70-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «банкротлик босқичида турган» сўзлари «тўловга қобилиятсизлик жараёнида бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 83-банднинг учинчи хатбошисидаги «банкрот бўлган» сўзлари «банкрот деб топилган» сўзлари билан алмаштирилсин.

27. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 декабрдаги 1013-сон қарорида :

а) муқаддиманинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«бешинчидан, молиявий соғломлаштириш бўйича амалдаги ҳуқуқий меъёрларнинг корпоратив бошқарув ва тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари доирасида кенг қўлланилиши таъминланмаяпти. Охирги йиллардаги тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини қўллаш таҳлили динамикаси тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жорий қилиш кўлами камайганлигини кўрсатмоқда. Ҳолбуки, ушбу чора кредиторларнинг қарзларини қайтариш ва корхоналарни молиявий соғломлаштириш нуқтаи назаридан анча самарали ҳисобланади»;

б) 3-банддаги «банкротлик» ва «банкротлик тартиботини» сўзлари тегишинча «тўловга қобилиятсизлик» ва «тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолати таҳлилини ўтказиш регламентида :

2-банддаги «банкротлик таомилини» сўзлари «тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилини» сўзлари билан алмаштирилсин;

18-бандининг «в» кичик бандидаги «банкротлик тамойили» сўзлари «тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили» сўзлари билан алмаштирилсин;

21-бандидаги «банкротлик таомили» сўзлари «тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» — дастурларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-банди ўнинчи хатбошисидаги «банкротлик тартиботини» сўзлари «тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилини» сўзлари билан алмаштирилсин.

28. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17 1 -бандида :

қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Суд бошқарувчиси хабарномада кўрсатилган йиғимни хизмат амалга оширилганидан сўнг «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 150-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тартибда тўлайди»;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

29. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 169-сон қарори билан тасдиқланган Аҳоли пунктлари қисмларининг батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқишни молиялаштиришда давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 27-банди еттинчи хатбошисидаги «банкротлик босқичида» сўзлари тегишли келишикдаги «тўловга қобилиятсизлик жараёнида» сўзлари билан алмаштирилсин.

30. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 348-сон қарори билан тасдиқланган Синов лабораторияларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги низомда :

а) 12-банднинг бешинчи хатбошисидаги «банкротлик» сўзи «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 24-банднинг учинчи хатбошисидаги «банкротлик» сўзи «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин.

31. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси тўғрисидаги низомда :

а) 16-банднинг ўн тўққизинчи хатбошисидаги «банкротлигига» сўзи «тўловга қобилиятсизлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 23-банднинг ўн бешинчи хатбошисидаги «банкротлигига» сўзи «тўловга қобилиятсизлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.

32. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 404-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тўғрисидаги низомда :

а) 2-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «банкротлик» сўзи «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 9-банднинг ўн биринчи хатбошидаги «банкротлик» сўзи «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 10-бандда :

олтмиш тўртинчи хатбошидаги «банкротлик таомилларини» сўзлари «тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини» сўзлари билан алмаштирилсин;

олтмиш бешинчи хатбошидаги «банкротлик» сўзи «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

олтмиш олтинчи хатбошидаги «банкротлиги» сўзи «тўловга қобилиятсизлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

олтмиш тўққизинчи хатбошидаги «банкротлиги таомиллари жараёнини» сўзи «тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари» сўзлари билан алмаштирилсин;

11-бандда :

«2)» ва «3)» кичик бандлардаги «банкротлик» сўзи тегишинча «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

«56)» кичик банддаги «банкротлик таомилларини» сўзлари «тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини» сўзлари билан алмаштирилсин;

«57)» кичик банддаги «банкротлиги» сўзи «тўловга қобилиятсизлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

«60)» кичик банддаги «тўловга қобилиятсизлиги» сўзлари «тўловга қобилиятсизлиги тартиб-таомиллари» сўзлари билан алмаштирилсин;

13-банднинг «6)» кичик бандидаги «банкротлик» сўзи «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

14-бандда :

«27)» кичик банддаги «банкротлик таомилларини» сўзлари «тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини» сўзлари билан алмаштирилсин;

«28)» кичик банддаги «банкротлиги» сўзи «тўловга қобилиятсизлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

33. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарори билан тасдиқланган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-банди тўртинчи хатбошисидаги «ночор (банкрот)» сўзлари «банкрот» сўзи билан алмаштирилсин.

34. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 695-сон қарори билан тасдиқланган Давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган кино маҳсулотлари учун танлов ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 34-банди бешинчи хатбошисидаги «банкротлик» сўзи «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин.

35. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳамда Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарорида :

а) Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низомда :

4-бандининг бешинчи хатбошисидаги «банкротлик» сўзи «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«30. Кредиторларнинг талабларини тўлиқ ҳажмда қондиришнинг мумкин эмаслиги аниқланган тақдирда, тугатувчи тижорат ташкилотини тўловга қобилиятсизлик ҳақида иш қўзғатиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилиши шарт. Хўжалик юритувчи субъект банкрот деб эътироф этилган вақтдан бошлаб ихтиёрий тугатиш тўхтатилади ва бундан кейинги тартибот тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади»;

б) Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомда :

3-банднинг бешинчи хатбошисидаги «банкротлик» сўзи «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

14-банднинг учинчи хатбошисидаги «банкротлик» сўзи «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин.

36. Вазирлар Маҳкамасининг «Суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 12 сентябрдаги 765-сон қарорида :

а) муқаддимасидаги «Банкротлик» ва «банкротлик таомилларини» сўзлари тегишинча «Тўловга қобилиятсизлик» ва «тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги таҳрирдаги 4 1 -банд билан тўлдирилсин:

«4 1 . Ушбу қарорнинг 1-иловасида назарда тутилган суд бошқарувчиси талабгорига малака аттестатини бериш бўйича давлат хизмати, мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан икки ой ўтгач амалга киритилади»;

е) Суд бошқарувчиси аттестатини олиш учун талабгорларни ўқитиш ва суд бошқарувчилари малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомда :

1-банддаги «Банкротлик» сўзи «Тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«суд бошқарувчиси (муваққат бошқарувчи, санация бошқарувчиси, ташқи бошқарувчи, тугатиш бошқарувчиси, молиявий бошқарувчи) — тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини ўтказиш учун суд томонидан тайинланадиган шахслар»;

13-бандда :

иккинчи хатбошидаги «Банкротлик» сўзи «Тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги «банкротлик тартиботларининг» сўзлари «тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«16. Талабгорларни ўқитиш ва суд бошқарувчилари малакасини оширишни ташкил этиш уларнинг тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини амалга ошириш ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни судда кўриб чиқиш соҳасида билим олишига йўналтирилган».

37. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1015-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги тўғрисидаги низомнинг 12-банди «14)» кичик бандидаги «банкротлигига» сўзи «тўловга қобилиятсизлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

38. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг бюджетдан ташқари Жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 10-бандидаги «банкротлик тартиботи» сўзлари «тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили» сўзлари билан алмаштирилсин.

39. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги 259-сон қарори билан тасдиқланган Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 32-бандидаги «банкрот босқичида» сўзлари тегишинча «тўловга қобилиятсизлик жараёнида» сўзлари билан алмаштирилсин.

40. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 июндаги 355-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ жойларда кўп квартирали уй-жойлар қурадиган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш бўйича танловлар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 25-бандидаги «банкротлик босқичидаги» сўзлари «тўловга қобилиятсизлик жараёнидаги» сўзлари билан алмаштирилсин.

41. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида янги турдаги хизмат ва маҳсулотлар билан иштирок этиши учун туризм соҳаси субъектларини танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди «б» кичик бандидаги «банкротлик» сўзи «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин.

42. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида :

а) 17 1 -бандда:

қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Суд бошқарувчиси хабарномада кўрсатилган йиғимни хизмат кўрсатилганидан сўнг «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 150-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тартибда тўлайди».

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) 19-бандда :

қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Суд бошқарувчисига кадастр паспорти олдиндан тўловларни амалга оширмасдан берилади ва хабарномада кўрсатилган тўловнинг ўрни суд бошқарувчиси томонидан «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 150-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тартибда тўланади».

учинчи — бешинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

43. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 октябрдаги 602-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Хавфсиз туризм жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 3-бандининг бешинчи хатбошисидаги «(иқтисодий ночор)» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 7-банд «б» кичик бандидаги «(иқтисодий ночор)» сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 23-банд «б» кичик бандидаги «(иқтисодий ночор)» сўзлари чиқариб ташлансин.

44. Вазирлар Маҳкамасининг «Осиё тараққиёт банки иштирокидаги «Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 25 ноябрдаги 748-сон қарорида :

а) 2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар ҳудудларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази орқали «Тоза ҳудуд» ДУКлари ва бошқа санитар тозалаш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар учун 339 та махсус техника, 8 та мобиль лаборатория, 6 мингта контейнер етказиб берилади ва 13 та сервис марказлари ташкил этилади»;

б) 3-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин;

«ОТБнинг қарзини узиш ва фоизларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар бенифициар сифатида Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика марказининг лойиҳа доирасида лизингга берилган махсус техника учун тушган маблағлар ҳисобидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги орқали амалга оширилади».

45. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 826-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди «г» кичик бандининг иккинчи хатбошисидаги «банкротлик» сўзи «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин.

46. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги 125-сон қарори тасдиқланган Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 9-бандда :

қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Суд бошқарувчисининг аризасига кўра автотранспорт воситаси олдиндан тўловларни амалга оширмасдан кўрикдан ўтказилади ва белгиланган тўловнинг ўрни суд бошқарувчиси томонидан «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 150-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тартибда тўланади»;

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

б) 36-банднинг учинчи хатбошисидаги «(тўлов топшириғи, квитанция)» сўзларидан кейин «ушбу Низомнинг 9-банди учинчи қисми бундан мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин.

47. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 31-банди иккинчи хатбошисидаги «банкротлик иши» сўзлари «тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш» сўзлари билан алмаштирилсин.

48. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 ноябрдаги 717-сон қарори билан тасдиқланган Сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш учун махсус режим ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 16-банднинг учинчи хатбошисидаги «банкротлик» сўзи «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 23-банднинг еттинчи хатбошисидаги «ночор (банкрот)» сўзлари «банкрот» сўзи билан алмаштирилсин.

49. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 январдаги 46-сон қарори билан тасдиқланган Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 2-банднинг ўн олтинчи хатбошисидаги «банкротлик» сўзи «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 23-банднинг «б» кичик банди ўн бешинчи хатбошисидаги «банкротлик босқичида» сўзлари «тўловга қобилиятсизлик жараёнида» сўзлари билан алмаштирилсин.

50. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 февралдаги 47-сон қарори билан тасдиқланган Кўп квартирали уйларни бошқариш учун бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчини танлаш бўйича очиқ танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 23-банддаги «банкротлик босқичида» сўзлари «тўловга қобилиятсизлик жараёнида» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 39-банднинг учинчи хатбошисидаги «банкротлик» сўзи «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 55-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «банкротлик босқичида» сўзлари «тўловга қобилиятсизлик жараёнида» сўзлари билан алмаштирилсин.

51. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари — юридик ва жисмоний шахсларнинг доимий жойлашуви (резидентлик) фактини расмий тасдиқлаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентининг 10-банди иккинчи хатбошисидаги «банкротлик» сўзи «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин.

52. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузурида Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш марказини ташкил этиш тўғрисида» 2022 йил 28 апрелдаги 219-сон қарорида :

а) муқаддимасидаги «банкротлик» сўзи «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-банднинг олтинчи хатбошисидаги «банкротлик таомилларини» сўзлари «тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази тузилмасидаги «банкротлик таомилларини» сўзлари «тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини» сўзлари билан алмаштирилсин.

53. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 306-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган инвестиция лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-банди учинчи хатбошисидаги «банкротлик» сўзи «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин.

54. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 373-сон қарори билан тасдиқланган Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 44-банди бешинчи хатбошисидаги «банкротлик» сўзи «тўловга қобилиятсизлик» сўзлари билан алмаштирилсин.

55. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 августдаги 419-сон қарори билан тасдиқланган Молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларини бир талаба учун тўғри келадиган ўртача харажат миқдоридан келиб чиқиб молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-илованинг 4-бандининг «4.6.» кичик банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ижрочига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни жорий этиш ёки Ижрочи тўловга қобилиятсиз деб топилганда (банкрот деб эълон қилинганда)».

56. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 августдаги 428-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомда :

а) 33-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «банкротлик тартиби» сўзлари «тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 56-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «банкротлик тартиби» сўзлари «тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш» сўзлари билан алмаштирилсин.

58. Вазирлар Маҳкамасининг «Идоралараро электрон ҳамкорлик тизими ва маълумотларнинг ахборот алмашинувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 20 сентябрдаги 516-сон қарорида :

а) 4-бандда :

«в» кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«25 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасига»;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда солиқ ва кадастр органларининг ахборот тизимлари ва ресурсларида мавжуд бўлган маълумотларнинг учинчи шахсларга тақдим этилиши бўйича тўловларнинг Вазирлар Маҳкамасининг «Учинчи шахсларга солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш чора-тадбирлари ҳақида» 2021 йил 19 августдаги 529-сон қарорига асосан хусусий шерик ва «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ давлат муассасаси ихтиёрида қоладиган қисми мазкур кичик бандда белгиланган тартибда тақсимланади»;

б) 2-илованинг 3-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда солиқ ва кадастр органларининг ахборот тизимларини Рақамли маълумотлар платформасига улаш Вазирлар Маҳкамасининг «Учинчи шахсларга солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш чора-тадбирлари ҳақида» 2021 йил 19 августдаги 529-сон қарорига мувофиқ давлат-хусусий шериклик шартномасининг амал қилиш муддатига қадар хусусий шерикнинг ахборот тизимлари орқали амалга оширилади».

60. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-Ф-сон фармойишининг рус тилидаги матнида :

а) Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида алоҳида муҳим йўловчиларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга иловада :

5-банд қуйидаги мазмундаги 5.12-кичик банд билан тўлдирилсин:

«5.12. Директор Агентства по противодействию коррупции Республики Узбекистан и его заместители»;

6-банднинг 6.7-кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

8-банднинг 8.6-кичик бандидаги «Исполнительный директор» сўзлари «Председатель» сўзи билан алмаштирилсин;

б) Ўзбекистон Республикаси аэропортларида расмий делегацияларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга илованинг 5-банди қуйидаги мазмундаги 5.22-кичик банд билан тўлдирилсин:

«5.22. Директор Агентства по противодействию коррупции Республики Узбекистан и его заместители».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 21 июль,

304-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон; 22.08.2023 й., 09/23/407/0638-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 17.10.2025 й., 09/25/648/0943-сон; 27.10.2025 й., 09/25/673/0980-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Toʻlovga qobiliyatsizlik sohasidagi qonunchilik hujjatlari takomillashtirilganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Yuridik va jismoniy shaxslarning, shuningdek, yakka tartibdagi tadbirkorlarning toʻlovga qobiliyatsizligi sohasidagi munosabatlarni huquqiy tartibga solish hamda amaldagi qonunchilik hujjatlarini Oʻzbekiston Respublikasining “Toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiqlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

qarorlarda qoʻllanilgan toʻlovga qobiliyatsizlik bilan bogʻliq tushunchalarni Qonunga muvofiqlashtirish;

jismoniy shaxslarning toʻlovga qobiliyatsizligi amaliyoti joriy etilganligi munosabati bilan amaldagi qonunchilik hujjatlarini muvofiqlashtirish;

sud boshqaruvchilariga qonunchilik hujjatlariga muvofiq yuklangan majburiyatlarni amalga oshirish uchun qoʻshimcha huquqlar berish orqali ularning faoliyati samaradorligini oshirish.

2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Qoʻchqorov va Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktori A.J. Ortiqov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 21-iyuldagi 304-son qaroriga ILOVA

Toʻlovga qobiliyatsizlik sohasidagi qonunchilik hujjatlari takomillashtirilganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Kichik tadbirkorlikni rivojlantirishni ragʻbatlantirish mexanizmini takomillashtirish toʻgʻrisida” 1998-yil 27-maydagi 232-son qaroriga 2-ilovadagi “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi” pozitsiyaning “Kichik biznesni rivojlantirishni qoʻllab-quvvatlash boʻyicha vazifalari” ustunidagi “bankrotlik” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin.

2. Vazirlar Mahkamasining “Amalga oshirilayotgan iqtisodiy nochor korxonalarni tarkibiy oʻzgartirish va moliyaviy sogʻlomlashtirish samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2003-yil 18-apreldagi 188-son qarorida :

a) 1-bandning birinchi xatboshisidagi “bankrotlik tartiboti” soʻzlari “toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomili” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-banddagi “bankrotlik tartiboti” soʻzlari “toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomili” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 3-bandda :

birinchi xatboshidagi “bankrotlik tartiboti” soʻzlari tegishli kelishikdagi “toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomili” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “bankrotlik tartiboti” soʻzlari “toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomili” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 4-bandda :

birinchi va ikkinchi xatboshilardagi “bankrotlik tartiboti” soʻzlari tegishli kelishikdagi “toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomili” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;

d) Tarkibiy oʻzgartiriladigan korxonalarning, shuningdek, ularga nisbatan bankrotlik tartiboti qoʻllanilgan korxonalarning mol-mulkini baholash va sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

nomlanishidagi “bankrotlik tartiboti” soʻzlari “toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomili” soʻzlari bilan almashtirilsin;

1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Ushbu Nizom tarkibiy oʻzgartirishni amalga oshiruvchi, past rentabelli, zarar koʻrib ishlayotgan va iqtisodiy nochor korxonalarning, shuningdek ularga nisbatan iqtisodiy sud qaroriga koʻra toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomili qoʻllanilgan korxonalarning mol-mulkini baholash, boshlangʻich (dastlabki) narxini aniqlash tartibini tartibga soladi.

Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi tashqarisida joylashgan Oʻzbekiston Respublikasi mulki boʻlgan obyektlar boʻyicha bitishuvlarni amalga oshirishda qoʻllanilmaydi.”;

2 va 4-bandlarning birinchi xatboshisidagi , 6 va 8-bandlarning birinchi xatboshisidagi , 9 va 10-bandlarning ikkinchi xatboshisidagi “bankrotlik tartiboti” soʻzlari tegishli kelishikdagi “toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomili” soʻzlari bilan almashtirilsin;

12-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “bankrotlik tartiboti” soʻzlari “toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomili” soʻzlari bilan almashtirilsin;

beshinchi xatboshidagi “bankrot” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsiz” soʻzlari bilan almashtirilsin;

13-bandda :

birinchi xatboshidagi “bankrotlik tartiboti” soʻzlari “toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomili” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchini xatboshidagi “oshkora” soʻzi “ommaviy” soʻzi bilan almashtirilsin;

15-bandning birinchi xatboshisidagi “bankrotlik tartiboti” soʻzlari “toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomili” soʻzlari bilan almashtirilsin;

18-banddagi “yoki qonunchilikda belgilangan tartibda oldi-sotdi shartnomasi asosida sotilishi mumkin” soʻzlari chiqarib tashlansin;

19-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“19. Ularga nisbatan toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomili qoʻllanilgan korxonalarning oldingi savdolarda sotilmagan mol-mulki narxi takroriy savdolarda kreditorlar (kreditorlar qoʻmitasi) majlisi qaroriga koʻra, tarkibiy oʻzgartiriladigan korxonalarning oldingi savdolarda sotilmagan mol-mulki narxi esa — vakolatli organ qaroriga koʻra qonunda belgilangan tartibda pasaytirilishi mumkin.”;

20-bandda :

“sud boshqaruvchisi” soʻzlaridan keyin “qonunda belgilangan tartibda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

“oshkora oferta” soʻzlari “ommaviy oferta” soʻzlari bilan almashtirilsin;

21-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“21. Korxonaning mol-mulki tugatish ishlari davomida oxirgi savdolar oʻtkazilgandan keyin kelgusida korxonaning mol-mulki Oʻzbekiston Respublikasi “Toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisida”gi Qonunining 159-moddasida nazarda tutilgan tartibda sud boshqaruvchisi tomonidan tasarruf etiladi”;

22-banddagi “Tugatish ishlari tartibotida” soʻzlari “Tugatishga doir ish yuritish tartib-taomilida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

26-banddagi “Bankrotlik” va “134” soʻzlari tegishincha “Toʻlovga qobiliyatsizlik” va “150” soʻzlari bilan almashtirilsin;

27-banddagi “Bankrotlik” va “134” soʻzlari tegishincha “Toʻlovga qobiliyatsizlik” va “150” soʻzlari bilan almashtirilsin;

32-banddagi “bankrotlik” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin.

3. Vazirlar Mahkamasining 2003-yil 19-apreldagi 189-son qarori bilan tasdiqlangan Investitsiya aktivlarining ishonchli boshqaruvchilari toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 24-bandning birinchi xatboshisidagi “bankrotlik” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 58-banddagi “eʼlon qilinganda” soʻzlari “topilganda” soʻzi bilan almashtirilsin.

4. Vazirlar Mahkamasining 2003-yil 16-sentabrdagi 401-son qarori bilan tasdiqlangan Foydalanilmayotgan asosiy vositalarni, qurilishi tugallanmagan obyektlarni konservatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 4-bandning “a” kichik bandi uchinchi xatboshisidagi “bankrotlik tartib qoidasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomili” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 5-bandning “a” kichik bandi toʻrtinchi xatboshisidagi “bankrotlik tartib qoidasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomili” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 6-bandning “a” kichik bandi ikkinchi xatboshisidagi “bankrotlik tartib qoidasi” soʻzlari “toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomili” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 24-bandning “a” kichik bandi toʻrtinchi xatboshidagi “bankrotlikni” va “bankrotlik tartib-qoidasi” soʻzlari tegishincha “toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomillari” va “toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomili” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) 25-bandning “a” kichik bandi ikkinchi xatboshisidagi “bankrotlik tartib qoidasi” soʻzlari “toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomili” soʻzlari bilan almashtirilsin.

5. Vazirlar Mahkamasining 2004-yil 22-noyabrdagi 548-son qarori bilan tasdiqlangan Umumiy oʻrta va oʻrta maxsus kasb-hunar taʼlimi taʼlim muassasalari uchun darsliklar va oʻquv-metodik komplekslarni nashr etish va qayta nashr qilish yuzasidan tender savdolari oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 18-bandi toʻrtinchi xatboshisidagi “bankrotlik bosqichidagi” soʻzlari “toʻlovga qobiliyatsizlik jarayonidagi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

6. Vazirlar Mahkamasining 2008-yil 24-iyundagi 141-son qarori bilan tasdiqlangan Transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish qoidalarida :

a) 71-bandining ikkinchi xatboshisidagi “bankrotlik” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 75-banddagi “bankrotlik” soʻzi tegishincha “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin.

7. Vazirlar Mahkamasining “Bankrotlik toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida nazarda tutilgan maʼlumotlarni eʼlon qilishni tartibga solish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2009-yil 11-iyundagi 160-son qarorida :

a) 1-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik), Soliq qoʻmitasi hamda Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligining Biznes-Daily “Birja” iqtisodiy gazetasi (keyingi oʻrinlarda — “Birja” gazetasi) va/yoki Agentlik rasmiy veb-saytida (keyingi oʻrinlarda — ommaviy axborot vositalari) “Toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida nazarda tutilgan maʼlumotlar (keyingi oʻrinlarda — toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisidagi maʼlumotlar) eʼlon qilinadigan ommaviy axborot vositalari etib belgilash haqidagi taklifi qabul qilinsin”;

b) 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Belgilab qoʻyilsinki:

“Birja” gazetasi Oʻzbekiston Respublikasining butun hududida kamida 1000 nusxada tarqatiladi va toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning har haftada eʼlon qilinishini taʼminlaydi. Toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisidagi maʼlumotlar matnlari davlat tilida eʼlon qilinadi va boshqa tillarga tarjima qilinishi mumkin;

“Birja” gazetasi toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni ular manfaatdor shaxslardan olingandan va eʼlon qilinganlik haqi toʻliq hajmda toʻlangandan keyin uch kun mobaynida eʼlon qiladi;

toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning “Birja” gazetasining Internetdagi saytida qoʻshimcha haq undirilmasdan joylashtirilishini, shuningdek saytda joylashtirilgan maʼlumotlardan bepul foydalanilishini taʼminlaydi;

Agentlik rasmiy veb saytining alohida sahifasiga sud boshqaruvchisi tomonidan oʻzining elektron raqamli imzosi bilan toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisidagi eʼlon qilinadigan maʼlumotlarni oʻz kabineti orqali joylashtiradi. Ushbu sahifaga maʼlumotlar bepul joylashtiriladi”;

v) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Belgilansinki:

toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Birja” gazetasida eʼlon qilish qiymati, shriftning yirikligi kamida 7 punkt va interlinyaji kamida 8 punkt boʻlgan taqdirda, qoʻshilgan qiymat soligʻini hisobga olgan holda bir kvadrat santimetr uchun bazaviy hisoblash miqdorining 1,0 foizidan oshishi mumkin emas;

toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Birja” gazetasida eʼlon qilish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash “Toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida nazarda tutilgan tartibda amalga oshiriladi”;

8. Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 24-iyundagi 177-son qarori bilan tasdiqlangan Ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish Qoidalarining 75-bandi uchinchi xatboshisidagi “bankrotlik taomili” soʻzlari “toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomili” soʻzlari bilan almashtirilsin.

9. Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 25-iyundagi 178-son qarori bilan tasdiqlangan Mahsulot taqsimotiga oid bitimlar va geologiya-qidiruv ishlarini olib borish toʻgʻrisidagi bitimlar doirasida tovarlar, ishlar va xizmatlarni xarid qilishda tanlovlar oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 33-bandidagi “bankrotlik bosqichida” soʻzlari “toʻlovga qobiliyatsizlik jarayonida” soʻzlari bilan almashtirilsin.

10. Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 4-iyuldagi 186-son qarori bilan tasdiqlangan Elektr energiyasi uchun isteʼmolchilardan toʻlovni yigʻish funksiyalarini bajaradigan xususiy operatorlarni tashkil etish uchun investorlarni tanlov boʻyicha tanlashni oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 16-bandi “b” kichik bandidagi “bankrotlik bosqichidagi” soʻzlari “toʻlovga qobiliyatsizlik jarayonidagi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

11. Vazirlar Mahkamasining 2013-yil 31-yanvardagi 22-son qarori bilan tasdiqlangan Fermer xoʻjaligining yer maydonini maqbullashtirish va uni tugatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 28-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“28. Kreditorlarning talablarini toʻliq qondirishning imkoni yoʻqligi aniqlangan taqdirda, tugatuvchi fermer xoʻjaligini bankrot deb topish toʻgʻrisidagi ariza bilan iqtisodiy sudga murojaat qilishi shart. Fermer xoʻjaligi bankrot deb topilgan vaqtdan boshlab ixtiyoriy tugatish toʻxtatiladi va bundan keyingi tartibot toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisidagi qonunchilikka muvofiq amalga oshiriladi”.

12. Vazirlar Mahkamasining “Soxta bankrotlik, bankrotlikni yashirish va qasddan bankrotlikka olib kelish alomatlarini aniqlash qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2013-yil 14-avgustdagi 224-son qarorida :

a) nomlanishidagi “bankrotlik” soʻzi tegishli kelishikdagi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-banddagi “bankrotlik” soʻzi tegishli kelishikdagi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) Soxta bankrotlik, bankrotlikni yashirish va qasddan bankrotlikka olib kelish alomatlarini aniqlash qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisidagi qoidalarda :

nomlanishidagi “bankrotlik” soʻzi tegishli kelishikdagi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

1-banddagi “bankrotlik” soʻzi tegishli kelishikdagi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Ushbu Qoidalarda quyidagi asosiy tushunchalar va atamalardan foydalanilgan:

qarzdor — kreditorlarning pul majburiyatlari yuzasidan talablarini qanoatlantirishga va (yoki) soliqlar hamda yigʻimlar boʻyicha oʻz majburiyatlarini bajarishga qodir boʻlmagan yuridik va jismoniy shaxslar, shuningdek yakka tartibdagi tadbirkorlar;

toʻlovga qobiliyatsizlik — sud tomonidan eʼtirof etilgan, qarzdorning pul majburiyatlari boʻyicha kreditorlar talablarini toʻla hajmda qanoatlantirishga va (yoki) soliqlar hamda yigʻimlar boʻyicha oʻz majburiyatlarini toʻla hajmda bajarishga qodir emasligi;

soxta toʻlovga qobiliyatsizlik — yuridik va jismoniy shaxs, shuningdek yakka tartibdagi tadbirkorning oʻz majburiyatlarini iqtisodiy jihatdan bajara olishi haqida bila turib, pul majburiyatlari boʻyicha kreditorlarning talablarini qanoatlantirish va (yoki) soliq hamda yigʻimlar boʻyicha oʻz majburiyatini toʻliq hajmda bajara olmasligi toʻgʻrisida eʼlon berishi natijasida kreditorlarga zarar yetkazilishi;

toʻlovga qobiliyatsizlikni yashirish — yuridik va jismoniy shaxs, shuningdek yakka tartibdagi tadbirkor tomonidan haqiqatga toʻgʻri kelmaydigan maʼlumotlar va hujjatlar taqdim etilganligi, buxgalterlik hisobotlari buzib koʻrsatilganligi yoki oʻzining toʻlovga qobiliyatsizligi boshqacha tarzda qasddan yashirilganligi natijasida kreditorlarga zarar yetkazilishi;

qasddan toʻlovga qobiliyatsizlikka olib kelish — yuridik shaxsning boshqaruv organi tarkibiga kiradigan shaxs, kuzatuv kengashi tarkibiga kiradigan shaxs, muassis (ishtirokchi) yoxud yuridik shaxsning mulkdori, shuningdek jismoniy shaxs yoki yakka tartibdagi tadbirkor tomonidan shaxsiy manfaatlarini yoki boshqa shaxslarning manfaatlarini koʻzlab toʻlovga qobiliyatsizlikni qasddan yuzaga keltirish yoki koʻpaytirish;

sud boshqaruvchisi (muvaqqat boshqaruvchi, sanatsiya qiluvchi boshqaruvchi, tashqi boshqaruvchi, tugatish boshqaruvchisi, moliyaviy boshqaruvchi) — toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomillarini oʻtkazish uchun sud tomonidan tayinlanadigan shaxs”;

3-bandda :

birinchi xatboshidagi “bankrotlik” soʻzi tegishli kelishikdagi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi tahrirdagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisidagi ishda ishtirok etuvchi shaxslar toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisidagi ishda qoʻllaniladigan har qanday tartib-taomil jarayonida sudga soxta toʻlovga qobiliyatsizlikka, toʻlovga qobiliyatsizlikni yashirishga yoki qasddan toʻlovga qobiliyatsizlikka olib kelgan alomatlarni aniqlash maqsadida ekspertiza tayinlash haqidagi iltimosnoma bilan murojaat qilishi mumkin”;

4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Sud boshqaruvchisi tomonidan toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisida ish qoʻzgʻatishdan oldingi 2 yilgacha boʻlgan davrdagi faoliyat tahlil qilinadi, agar ushbu koʻrsatilgan davrda qarzdor faoliyat yuritmagan taqdirda qarzdorning moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirgan oxirgi ikki yildagi faoliyati tahlil qilinadi”;

5-bandning “d” , “e” , “j” va “z” kichik bandlaridagi “bankrotlik” soʻzi tegishli kelishikdagi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

8-banddagi “Bankrotlikning” soʻzi “Toʻlovga qobiliyatsizlikning” soʻzlari bilan almashtirilsin;

II bobning nomalanishidagi “bankrotlik” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

9-banddagi “bankrotlik” soʻzi tegishli kelishikdagi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. Qarzdorning uni toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisida ish qoʻzgʻatish toʻgʻrisidagi ariza bilan iqtisodiy sudga murojaat qilgan sanada pul majburiyatlari boʻyicha kreditorlarning talablarini qanoatlantirish va (yoki) soliq hamda yigʻimlar boʻyicha oʻz majburiyatini toʻliq hajmda bajarish imkoniyatining mavjudligi soxta toʻlovga qobiliyatsizlik alomati hisoblanadi”;

11-banddagi “bankrotlik” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

18-bandda :

birinchi xatboshidagi “bankrotlik” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“d” kichik banddagi “bankrotlik” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

19-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi “bankrotlik” soʻzi tegishli kelishikdagi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

III bobning nomlanishidagi “Bankrotlikni” soʻzi “Toʻlovga qobiliyatsizlikni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

21-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“21. Toʻlovga qobiliyatsizlikni yashirish alomatlari toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisida ish qoʻzgʻatishdan oldingi davr mobaynida, shuningdek, toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomillari jarayonida sud boshqaruvchisi tomonidan aniqlanadi”;

22-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“22. Toʻlovga qobiliyatsizlikni yashirish yuridik va jismoniy shaxs, shuningdek, yakka tartibdagi tadbirkor tomonidan oʻzining toʻlovga qobiliyatsizligini yashirishda vujudga keladi hamda shaxs talabni qondirish yoki toʻlashdan bosh tortishga urinayotgan qarzga yoki har qanday turdagi qarzdorlikka nisbatan qoʻllaniladi”;

23-banddagi “bankrotlikni” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizlikni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

24-bandda :

birinchi xatboshidagi “bankrotlikni” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizlikni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi tahrirdagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“haqiqatga mos kelmaydigan maʼlumotlar va hujjatlarni taqdim etish”;

IV bobning nomlanishidagi “bankrotlikka” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizlikka” soʻzlari bilan almashtirilsin;

25-banddagi “bankrotlikka va bankrotlikni” soʻzlari tegishincha “toʻlovga qobiliyatsizlikka va toʻlovga qobiliyatsizlikni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

26-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“26. Yuridik yoki jismoniy shaxs yoxud yakka tartibdagi tadbirkorning toʻlovga qobiliyatsizligi yuridik shaxs uchun majburiy koʻrsatmalar berish huquqiga ega boʻlgan ushbu yuridik shaxsning muassisi (qatnashchisi) yoki mulkdori yoxud qonun hujjatlarida boshqaruv vazifalari yuklatilgan shaxs yoki jismoniy shaxs yoxud yakka tartibdagi tadbirkor tomonidan faqat, agar u koʻrsatib oʻtilgan huquqdan yuridik yoki jismoniy shaxs yoxud yakka tartibdagi tadbirkor tomonidan buning oqibatida yuridik yoki jismoniy shaxs yoxud yakka tartibdagi tadbirkorning toʻlovga qobiliyatsizligi boshlanishini oldindan bilgan holda yuzaga keltirilgan xatti-harakatlar sodir etish maqsadida foydalangan boʻlsa, qasddan toʻlovga qobiliyatsizlikka olib kelish deb hisoblanadi”;

27-bandning birinchi xatboshisidagi “bankrotlik” soʻzi tegishli kelishikda “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

28-banddagi “bankrotlikka” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizlikka” soʻzlari bilan almashtirilsin;

35-bandda :

ikkinchi , uchinchi va toʻrtinchi xatboshilardagi “bankrotlik” soʻzi tegishli kelishikda “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

36-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“36. Qarzdor yuridik shaxs unga majburiy koʻrsatmalar berish huquqiga ega boʻlgan yoxud uning xatti-harakatlarini boshqacha tarzda alomatlash imkoniyatiga ega boʻlgan uning muassislari (qatnashchilari) yoki mulkdorining yoxud qonun hujjatlarida boshqaruv vazifalari yuklatilgan shaxsning aybiga koʻra, shuningdek qarzdor jismoniy shaxs yoxud qarzdor yakka tartibdagi tadbirkor oʻzining aybiga koʻra bankrot boʻlganda, qarzdorning yuridik shaxsning muassislariga (qatnashchilariga) yoki mulkdoriga yoxud qonun hujjatlarida boshqaruv vazifalari yuklatilgan shaxsiga — yuridik shaxsga yoki qarzdor jismoniy shaxsga yoxud qarzdor yakka tartibdagi tadbirkorga uning mol-mulki yetarli boʻlmagan taqdirda, qarzdorning majburiyatlari boʻyicha subsidiar javobgarlik yuklanishi mumkin”;

V bobning nomlanishidagi “bankrot” soʻzi tegishli kelishikdagi “toʻlovga qobiliyatsiz” soʻzlari bilan almashtirilsin;

37-bandda :

birinchi xatboshidagi “bankrotlik” soʻzi tegishli kelishikdagi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“v” kichik banddagi “bankrotlik” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“d” kichik banddagi “bankrotlik” soʻzi tegishli kelishikda “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“e” kichik banddagi “bankrotlik” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“j” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“j) hisob-kitoblar va hisob-kitob bilan birgalikda qarzdorning toʻlovga qobiliyatsizligi yuzaga kelishi yoki koʻpayishining sababiga aylangan yoki sababi boʻlishi mumkin boʻlgan qarzdorning bitimlari va (yoki) qarzdor yuridik shaxs uchun majburiy koʻrsatmalar berish huquqiga ega boʻlgan ushbu yuridik shaxsning muassisi (qatnashchisi) yoki mulkdori yoxud qonun hujjatlarida boshqaruv vazifalari yuklatilgan shaxs yoki jismoniy shaxs yoxud yakka tartibdagi tadbirkorning xatti-harakatlari (harakatsizligi) koʻrsatilgan holda qasddan toʻlovga qobiliyatsizlikka olib kelish alomatlari mavjudligi yoxud mavjud emasligi toʻgʻrisidagi xulosani asoslash”;

38-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi “bankrotlik” soʻzi tegishli kelishikdagi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

13. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 10-iyuldagi 186-son qarori bilan tasdiqlangan Koʻchmas mulk obyektlarining davlat kadastri sohasida davlat xizmatlari narxlarini belgilash tartibining izohlar qismi quyidagi tahrirdagi 8-band bilan toʻldirilsin:

“8. Sud boshqaruvchilari uchun davlat xizmatlari oldindan toʻlovlarni amalga oshirilmasdan koʻrsatiladi, koʻrsatilgan xizmat toʻlovining oʻrni sud boshqaruvchisi tomonidan “Toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 150-moddasi birinchi qismida nazarda tutilgan tartibda toʻlanadi”.

14. Vazirlar Mahkamasining “Davlat mulki obyektlarini xususiylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2014-yil 6-oktabrdagi 279-son qarorida :

a) Davlat korxonalari va davlat muassasalarini xoʻjalik jamiyatlariga oʻzgartirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 31-bandi ikkinchi xatboshisidagi “bankrotlik taomillarini” soʻzlari “toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomillarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) Davlat koʻchmas mulk obyektlarini sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 60-bandi uchinchi xatboshisidagi “eʼtirof etilganligi” soʻzlari “topilganligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) Davlat mulkini sotishda tender savdolarini oʻtkazish boʻyicha Davlat komissiyasi qarorlari boʻyicha sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 12-bandi uchinchi xatboshisidagi “eʼtirof etilganligi” soʻzi “topilganligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

15. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi fuqaro aviatsiyasi havo kemalari parvozlarining xavfsizligini taʼminlash Davlat dasturini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2014-yil 17-dekabrdagi 346-son qaroriga ilovaning rus tili matni 48-bandi “d” kichik bandidagi “bankrotstvo” soʻzi “neplatejesposobnosti” soʻzlari bilan almashtirilsin.

16. Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 15-yanvardagi 5-son qarori bilan tasdiqlangan Nodavlat notijorat tashkilotlarini tugatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 1-bandning ikkinchi xatboshisidagi “bankrotlik belgilariga” soʻzlari “toʻlovga qobiliyatsizlik alomatlariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 23-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“23. Kreditorlarning talablarini toʻliq hajmda qondirishning mumkin emasligi aniqlangan taqdirda, tugatish komissiyasi NNTni toʻlovga qobiliyatsizlik haqida ish qoʻzgʻatish toʻgʻrisidagi ariza bilan iqtisodiy sudga murojaat qilishi shart. NNT toʻlovga qobiliyatsiz deb eʼtirof etilgan vaqtdan boshlab ixtiyoriy tugatish toʻxtatiladi va bundan keyingi tartibot toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisidagi qonunchilikka muvofiq amalga oshiriladi”.

17. Vazirlar Mahkamasining “Korxonalarni shaharni tashkil etuvchi korxonalar va ularga tenglashtirilgan korxonalar jumlasiga kiritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2015-yil 30-apreldagi 107-son qarorida :

a) Korxonalarni shaharni tashkil etuvchi korxonalar va ularga tenglashtirilgan korxonalar jumlasiga kiritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

1-banddagi “Bankrotlik” va “156” soʻzlari tegishincha “Toʻlovga qobiliyatsizlik” va “172” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-bandning ikkinchi xatboshisidagi “taʼminlovchi” soʻzi “taʼminlaydigan, shuningdek strategik ahamiyatga ega boʻlgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

3-band quyidagi tahrirdagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“strategik ahamiyatga ega boʻlgan korxona.”;

6-bandda :

toʻrtinchi xatboshidagi “xavfsizligini saqlashni taʼminlashini,” soʻzlaridan keyin “shuningdek strategik ahamiyatga egaligini”soʻzlari bilan toʻldirilsin;

beshinchi xatboshidagi “Davlat raqobat qoʻmitasining hududiy organlari” soʻzlari “Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

14-banddagi “bankrotlik tartibotlari” soʻzlari “toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomillari” soʻzi bilan almashtirilsin;

b) Korxonalarni shaharni tashkil etuvchi korxonalar va ularga tenglashtirilgan korxonalar jumlasiga kiritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaning “1-bosqich” pozitsiyasi “Tadbirlar” ustuni toʻrtinchi xatboshidagi “Agentlikning hududiy organlari tomonidan” soʻzlari “Qoʻmita tomonidan” soʻzlari bilan almashtirilsin.

18. Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 15-sentabrdagi 266-son qarori bilan tasdiqlangan Tashuvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish qoidalarining 65-bandi uchinchi xatboshisidagi “bankrotlik” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin.

19. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 9-fevraldagi 66-son qarori bilan tasdiqlangan Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 5-bandda :

quyidagi tahrirdagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Sud boshqaruvchisiga Tadbirkorlik subyektlari yagona davlat reyestridan maʼlumotlar oldindan toʻlovlarni amalga oshirmasdan beriladi va belgilangan ushbu toʻlovlarning oʻrni sud boshqaruvchisi tomonidan “Toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 150-moddasi birinchi qismida nazarda tutilgan tartibda toʻlanadi”;

uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar tegishincha toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar deb hisoblansin.

b) Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ilova quyidagi tahrirdagi izoh qismi bilan toʻldirilsin:

“Izoh. Sud boshqaruvchisining arizasiga muvofiq Tadbirkorlik subyektlari yagona davlat reyestridan maʼlumotlarni berish uchun oldindan toʻlov undirilmaydi. Belgilangan yigʻimning oʻrni sud boshqaruvchisi tomonidan “Toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 150-moddasi birinchi qismida nazarda tutilgan tartibda toʻlanadi”.

20. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 24-apreldagi 243-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq joylarda yangilangan namunaviy loyihalar boʻyicha arzon uy-joylar qurish uchun pudrat tashkilotlarini hamda qurilish materiallari va asbob-uskunalarni yetkazib beruvchilarni aniqlash yuzasidan tanlov savdolari oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 32 va 64-bandlaridagi “bankrotlik bosqichidagi” soʻzlari tegishincha “toʻlovga qobiliyatsizlik jarayonidagi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

21. Vazirlar Mahkamasining “Rangli metall parchalari va chiqindilarini toʻplash, topshirish xamda qayta ishlash tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 18-oktabrdagi 849-son qarorining 9-bandi ikkinchi xatboshisidagi “bankrotlik” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin.

22. Vazirlar Mahkamasining “Rangli va qora metallar parchalari, chiqindilari bilan ishlash tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 6-iyundagi 425-son qarori 4-bandidagi “bankrotlik” soʻzi tegishli kelishikda “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

23. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 17-avgustdagi 671-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2018-y., 33-son, 682-modda) bilan tasdiqlangan Istirohat bogʻlari va yashil zonalarni tashkil etish metodologiyasi toʻgʻrisidagi nizomning 35-bandi oltinchi xatboshisidagi “bankrotlik bosqichida turgan” soʻzlari “toʻlovga qobiliyatsizlik jarayonida boʻlgan” soʻzlari bilan almashtirilsin.

25. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 6-oktabrdagi 808-son qarori bilan tasdiqlangan Alimentlarni oldindan toʻlash, shuningdek aliment toʻlash majburiyatini taʼminlash boʻyicha garov shartnomasini tuzish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaning 6-bandi “a” kichik bandidagi “nochor (bankrot) deb hisoblash yoxud oʻzini bankrot” soʻzlari “bankrot deb hisoblash yoxud oʻzini toʻlovga qobiliyatsiz” soʻzlari bilan almashtirilsin.

26. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 5-dekabrdagi 990-son qarori bilan tasdiqlangan Yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash va zamonaviy yoʻl infratuzilmasini tashkil etish sohasida davlat-xususiy sheriklikni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomda :

a) 24-bandning beshinchi xatboshisidagi “bankrotlik bosqichida turgan” soʻzlari “toʻlovga qobiliyatsizlik jarayonida boʻlgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 37-bandning uchinchi xatboshisidagi “boʻlgan” soʻzi “deb topilgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 47-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “bankrotlik bosqichida turgan” soʻzlari “toʻlovga qobiliyatsizlik jarayonida boʻlgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 60-bandning uchinchi xatboshisidagi “boʻlgan” soʻzi “deb topilgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) 70-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “bankrotlik bosqichida turgan” soʻzlari “toʻlovga qobiliyatsizlik jarayonida boʻlgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

e) 83-bandning uchinchi xatboshisidagi “bankrot boʻlgan” soʻzlari “bankrot deb topilgan” soʻzlari bilan almashtirilsin.

27. Vazirlar Mahkamasining “Davlat ishtirokidagi korxonalarni moliyaviy sogʻlomlashtirish tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 14-dekabrdagi 1013-son qarorida :

a) muqaddimaning oltinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“beshinchidan, moliyaviy sogʻlomlashtirish boʻyicha amaldagi huquqiy meʼyorlarning korporativ boshqaruv va toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomillari doirasida keng qoʻllanilishi taʼminlanmayapti. Oxirgi yillardagi toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomillarini qoʻllash tahlili dinamikasi toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomillari joriy qilish koʻlami kamayganligini koʻrsatmoqda. Holbuki, ushbu chora kreditorlarning qarzlarini qaytarish va korxonalarni moliyaviy sogʻlomlashtirish nuqtai nazaridan ancha samarali hisoblanadi”;

b) 3-banddagi “bankrotlik” va “bankrotlik tartibotini” soʻzlari tegishincha “toʻlovga qobiliyatsizlik” va “toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomillarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) Davlat ishtirokidagi korxonalarning moliyaviy-iqtisodiy holati tahlilini oʻtkazish reglamentida :

2-banddagi “bankrotlik taomilini” soʻzlari “toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomilini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

18-bandining “v” kichik bandidagi “bankrotlik tamoyili” soʻzlari “toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomili” soʻzlari bilan almashtirilsin;

21-bandidagi “bankrotlik taomili” soʻzlari “toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomili” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) Davlat ishtirokidagi korxonalarni moliyaviy sogʻlomlashtirish boʻyicha “yoʻl xaritalari” — dasturlarni ishlab chiqish, tasdiqlash va amalga oshirilishini monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 10-bandi oʻninchi xatboshisidagi “bankrotlik tartibotini” soʻzlari “toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomilini” soʻzlari bilan almashtirilsin.

28. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 29-dekabrdagi 1060-son qarori tasdiqlangan Koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 17 1 -bandida :

quyidagi tahrirdagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Sud boshqaruvchisi xabarnomada koʻrsatilgan yigʻimni xizmat amalga oshirilganidan soʻng “Toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 150-moddasi birinchi qismida nazarda tutilgan tartibda toʻlaydi”;

toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar tegishincha beshinchi va oltinchi xatboshilar deb hisoblansin.

29. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 26-fevraldagi 169-son qarori bilan tasdiqlangan Aholi punktlari qismlarining batafsil rejalashtirish loyihalarini ishlab chiqishni moliyalashtirishda davlat-xususiy sheriklikni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 27-bandi yettinchi xatboshisidagi “bankrotlik bosqichida” soʻzlari tegishli kelishikdagi “toʻlovga qobiliyatsizlik jarayonida” soʻzlari bilan almashtirilsin.

30. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 24-apreldagi 348-son qarori bilan tasdiqlangan Sinov laboratoriyalarini tashkil etish va ularning faoliyat koʻrsatish sohasida davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 12-bandning beshinchi xatboshisidagi “bankrotlik” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 24-bandning uchinchi xatboshisidagi “bankrotlik” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin.

31. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 15-maydagi 402-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 16-bandning oʻn toʻqqizinchi xatboshisidagi “bankrotligiga” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 23-bandning oʻn beshinchi xatboshisidagi “bankrotligiga” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

32. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 15-maydagi 404-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 2-bandning ikkinchi va toʻrtinchi xatboshilaridagi “bankrotlik” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 9-bandning oʻn birinchi xatboshidagi “bankrotlik” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 10-bandda :

oltmish toʻrtinchi xatboshidagi “bankrotlik taomillarini” soʻzlari “toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomillarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

oltmish beshinchi xatboshidagi “bankrotlik” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

oltmish oltinchi xatboshidagi “bankrotligi” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

oltmish toʻqqizinchi xatboshidagi “bankrotligi taomillari jarayonini” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomillari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

11-bandda :

“2)” va “3)” kichik bandlardagi “bankrotlik” soʻzi tegishincha “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“56)” kichik banddagi “bankrotlik taomillarini” soʻzlari “toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomillarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“57)” kichik banddagi “bankrotligi” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“60)” kichik banddagi “toʻlovga qobiliyatsizligi” soʻzlari “toʻlovga qobiliyatsizligi tartib-taomillari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

13-bandning “6)” kichik bandidagi “bankrotlik” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

14-bandda :

“27)” kichik banddagi “bankrotlik taomillarini” soʻzlari “toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomillarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“28)” kichik banddagi “bankrotligi” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

33. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 15-iyuldagi 589-son qarori bilan tasdiqlangan Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 21-bandi toʻrtinchi xatboshisidagi “nochor (bankrot)” soʻzlari “bankrot” soʻzi bilan almashtirilsin.

34. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 19-avgustdagi 695-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat buyurtmasi asosida ishlab chiqariladigan kino mahsulotlari uchun tanlov tashkil etish va uni oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 34-bandi beshinchi xatboshisidagi “bankrotlik” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin.

35. Vazirlar Mahkamasining “Tadbirkorlik subyektlarini ixtiyoriy tugatish va ularning faoliyatini toʻxtatish tartibi hamda Moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan tadbirkorlik subyektlarini davlat reyestridan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2019-yil 21-avgustdagi 704-son qarorida :

a) Tadbirkorlik subyektlarini ixtiyoriy tugatish va ularning faoliyatini toʻxtatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

4-bandining beshinchi xatboshisidagi “bankrotlik” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

30-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“30. Kreditorlarning talablarini toʻliq hajmda qondirishning mumkin emasligi aniqlangan taqdirda, tugatuvchi tijorat tashkilotini toʻlovga qobiliyatsizlik haqida ish qoʻzgʻatish toʻgʻrisidagi ariza bilan iqtisodiy sudga murojaat qilishi shart. Xoʻjalik yurituvchi subyekt bankrot deb eʼtirof etilgan vaqtdan boshlab ixtiyoriy tugatish toʻxtatiladi va bundan keyingi tartibot toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisidagi qonun hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi”;

b) Moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan tadbirkorlik subyektlarini davlat reyestridan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

3-bandning beshinchi xatboshisidagi “bankrotlik” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

14-bandning uchinchi xatboshisidagi “bankrotlik” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin.

36. Vazirlar Mahkamasining “Sud boshqaruvchilari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 12-sentabrdagi 765-son qarorida :

a) muqaddimasidagi “Bankrotlik” va “bankrotlik taomillarini” soʻzlari tegishincha “Toʻlovga qobiliyatsizlik” va “toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomillarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi tahrirdagi 4 1 -band bilan toʻldirilsin:

“4 1 . Ushbu qarorning 1-ilovasida nazarda tutilgan sud boshqaruvchisi talabgoriga malaka attestatini berish boʻyicha davlat xizmati, mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran ikki oy oʻtgach amalga kiritiladi”;

e) Sud boshqaruvchisi attestatini olish uchun talabgorlarni oʻqitish va sud boshqaruvchilari malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

1-banddagi “Bankrotlik” soʻzi “Toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“sud boshqaruvchisi (muvaqqat boshqaruvchi, sanatsiya boshqaruvchisi, tashqi boshqaruvchi, tugatish boshqaruvchisi, moliyaviy boshqaruvchi) — toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomillarini oʻtkazish uchun sud tomonidan tayinlanadigan shaxslar”;

13-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “Bankrotlik” soʻzi “Toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshidagi “bankrotlik tartibotlarining” soʻzlari “toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomillarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

16-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“16. Talabgorlarni oʻqitish va sud boshqaruvchilari malakasini oshirishni tashkil etish ularning toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomillarini amalga oshirish va toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisidagi ishni sudda koʻrib chiqish sohasida bilim olishiga yoʻnaltirilgan”.

37. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 19-dekabrdagi 1015-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qoʻmitasi huzuridagi Isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish agentligi toʻgʻrisidagi nizomning 12-bandi “14)” kichik bandidagi “bankrotligiga” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

38. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 31-dekabrdagi 1060-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi Sugʻurta bozorini rivojlantirish agentligining budjetdan tashqari Jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomning 10-bandidagi “bankrotlik tartiboti” soʻzlari “toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomili” soʻzlari bilan almashtirilsin.

39. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 26-apreldagi 259-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat-xususiy sheriklik loyihalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 32-bandidagi “bankrot bosqichida” soʻzlari tegishincha “toʻlovga qobiliyatsizlik jarayonida” soʻzlari bilan almashtirilsin.

40. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 4-iyundagi 355-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq joylarda koʻp kvartirali uy-joylar quradigan tadbirkorlik subyektlarini aniqlash boʻyicha tanlovlar oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 25-bandidagi “bankrotlik bosqichidagi” soʻzlari “toʻlovga qobiliyatsizlik jarayonidagi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

41. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 10-iyuldagi 433-son qarori bilan tasdiqlangan Xalqaro turizm yarmarkalari va koʻrgazmalarida yangi turdagi xizmat va mahsulotlar bilan ishtirok etishi uchun turizm sohasi subyektlarini tanlab olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 7-bandi “b” kichik bandidagi “bankrotlik” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin.

42. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 2-sentabrdagi 535-son qarori bilan tasdiqlangan Koʻchmas mulk obyektiga kadastr pasportini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :

a) 17 1 -bandda:

quyidagi tahrirdagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Sud boshqaruvchisi xabarnomada koʻrsatilgan yigʻimni xizmat koʻrsatilganidan soʻng “Toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 150-moddasi birinchi qismida nazarda tutilgan tartibda toʻlaydi”.

uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar tegishincha toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;

b) 19-bandda :

quyidagi tahrirdagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Sud boshqaruvchisiga kadastr pasporti oldindan toʻlovlarni amalga oshirmasdan beriladi va xabarnomada koʻrsatilgan toʻlovning oʻrni sud boshqaruvchisi tomonidan “Toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 150-moddasi birinchi qismida nazarda tutilgan tartibda toʻlanadi”.

uchinchi — beshinchi xatboshilar tegishincha toʻrtinchi — oltinchi xatboshilar deb hisoblansin.

43. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 6-oktabrdagi 602-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va madaniy meros vazirligi huzuridagi Xavfsiz turizm jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 3-bandining beshinchi xatboshisidagi “(iqtisodiy nochor)” soʻzlari chiqarib tashlansin;

b) 7-band “b” kichik bandidagi “(iqtisodiy nochor)” soʻzlari chiqarib tashlansin;

v) 23-band “b” kichik bandidagi “(iqtisodiy nochor)” soʻzlari chiqarib tashlansin.

44. Vazirlar Mahkamasining “Osiyo taraqqiyot banki ishtirokidagi “Qattiq maishiy chiqindilarni barqaror boshqarish” loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 25-noyabrdagi 748-son qarorida :

a) 2-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qoraqalpogʻiston Respublikasi va barcha viloyatlar hududlarida qattiq maishiy chiqindilarni toʻplash va olib chiqib ketish bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish Sanitar tozalash ishlarini tashkil etish respublika markazi orqali “Toza hudud” DUKlari va boshqa sanitar tozalash faoliyati bilan shugʻullanuvchi korxonalar uchun 339 ta maxsus texnika, 8 ta mobil laboratoriya, 6 mingta konteyner yetkazib beriladi va 13 ta servis markazlari tashkil etiladi”;

b) 3-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin;

“OTBning qarzini uzish va foizlarni toʻlash bilan bogʻliq xarajatlar benifitsiar sifatida Sanitar tozalash ishlarini tashkil etish respublika markazining loyiha doirasida lizingga berilgan maxsus texnika uchun tushgan mablagʻlar hisobidan Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi orqali amalga oshiriladi”.

45. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 31-dekabrdagi 826-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi tomonidan eksport qiluvchi tashkilotlarga moliyaviy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 5-bandi “g” kichik bandining ikkinchi xatboshisidagi “bankrotlik” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin.

46. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 9-martdagi 125-son qarori tasdiqlangan Transport vositalarini majburiy texnik koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 9-bandda :

quyidagi tahrirdagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Sud boshqaruvchisining arizasiga koʻra avtotransport vositasi oldindan toʻlovlarni amalga oshirmasdan koʻrikdan oʻtkaziladi va belgilangan toʻlovning oʻrni sud boshqaruvchisi tomonidan “Toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 150-moddasi birinchi qismida nazarda tutilgan tartibda toʻlanadi”;

uchinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin;

b) 36-bandning uchinchi xatboshisidagi “(toʻlov topshirigʻi, kvitansiya)” soʻzlaridan keyin “ushbu Nizomning 9-bandi uchinchi qismi bundan mustasno” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

47. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 22-sentabrdagi 595-son qarori bilan tasdiqlangan Qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchilarini soliq organlarida qoʻshilgan qiymat soligʻi boʻyicha maxsus roʻyxatdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 31-bandi ikkinchi xatboshisidagi “bankrotlik ishi” soʻzlari “toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisidagi ish” soʻzlari bilan almashtirilsin.

48. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 29-noyabrdagi 717-son qarori bilan tasdiqlangan Sunʼiy intellekt texnologiyalarini qoʻllab-quvvatlash uchun maxsus rejim tashkil etish va uning faoliyatini yoʻlga qoʻyish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 16-bandning uchinchi xatboshisidagi “bankrotlik” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 23-bandning yettinchi xatboshisidagi “nochor (bankrot)” soʻzlari “bankrot” soʻzi bilan almashtirilsin.

49. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 31-yanvardagi 46-son qarori bilan tasdiqlangan Qurilish sohasida elektron davlat xaridlarini tashkil etish va amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 2-bandning oʻn oltinchi xatboshisidagi “bankrotlik” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 23-bandning “b” kichik bandi oʻn beshinchi xatboshisidagi “bankrotlik bosqichida” soʻzlari “toʻlovga qobiliyatsizlik jarayonida” soʻzlari bilan almashtirilsin.

50. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 1-fevraldagi 47-son qarori bilan tasdiqlangan Koʻp kvartirali uylarni boshqarish uchun boshqaruvchi tashkilot yoki boshqaruvchini tanlash boʻyicha ochiq tanlov oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 23-banddagi “bankrotlik bosqichida” soʻzlari “toʻlovga qobiliyatsizlik jarayonida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 39-bandning uchinchi xatboshisidagi “bankrotlik” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 55-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “bankrotlik bosqichida” soʻzlari “toʻlovga qobiliyatsizlik jarayonida” soʻzlari bilan almashtirilsin.

51. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-apreldagi 150-son qarori bilan tasdiqlangan Tashqi iqtisodiy faoliyatni amalga oshiruvchi Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari — yuridik va jismoniy shaxslarning doimiy joylashuvi (rezidentlik) faktini rasmiy tasdiqlab berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish maʼmuriy reglamentining 10-bandi ikkinchi xatboshisidagi “bankrotlik” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin.

52. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi huzurida Xususiylashtirish va davlat aktivlarini boshqarish muammolarini tadqiq etish markazini tashkil etish toʻgʻrisida” 2022-yil 28-apreldagi 219-son qarorida :

a) muqaddimasidagi “bankrotlik” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-bandning oltinchi xatboshisidagi “bankrotlik taomillarini” soʻzlari “toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomillarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi huzuridagi Xususiylashtirish va davlat aktivlarini boshqarish muammolarini tadqiq etish markazi tuzilmasidagi “bankrotlik taomillarini” soʻzlari “toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomillarini” soʻzlari bilan almashtirilsin.

53. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 7-iyundagi 306-son qarori bilan tasdiqlangan Xorijiy va mahalliy investorlarning qiymati 200 milliard soʻmdan oshadigan investitsiya loyihalarini zarur tashqi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 14-bandi uchinchi xatboshisidagi “bankrotlik” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin.

54. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-iyuldagi 373-son qarori bilan tasdiqlangan Oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish dasturlarining yagona elektron platformasi orqali kreditlar ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 44-bandi beshinchi xatboshisidagi “bankrotlik” soʻzi “toʻlovga qobiliyatsizlik” soʻzlari bilan almashtirilsin.

55. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 1-avgustdagi 419-son qarori bilan tasdiqlangan Moliyaviy mustaqillik berilgan davlat oliy taʼlim muassasalarini bir talaba uchun toʻgʻri keladigan oʻrtacha xarajat miqdoridan kelib chiqib moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ilovaning 4-bandining “4.6.” kichik bandi uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ijrochiga nisbatan toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisidagi ish yuritishni joriy etish yoki Ijrochi toʻlovga qobiliyatsiz deb topilganda (bankrot deb eʼlon qilinganda)”.

56. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 4-avgustdagi 428-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi huzuridagi Tadbirkorlik faoliyatini qoʻllab-quvvatlash davlat jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 33-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “bankrotlik tartibi” soʻzlari “toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisida ish” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 56-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “bankrotlik tartibi” soʻzlari “toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisida ish” soʻzlari bilan almashtirilsin.

58. Vazirlar Mahkamasining “Idoralararo elektron hamkorlik tizimi va maʼlumotlarning axborot almashinuvini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 20-sentabrdagi 516-son qarorida :

a) 4-bandda :

“v” kichik bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“25 foizi — “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasiga”;

quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda soliq va kadastr organlarining axborot tizimlari va resurslarida mavjud boʻlgan maʼlumotlarning uchinchi shaxslarga taqdim etilishi boʻyicha toʻlovlarning Vazirlar Mahkamasining “Uchinchi shaxslarga soliq toʻlovchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etish chora-tadbirlari haqida” 2021-yil 19-avgustdagi 529-son qaroriga asosan xususiy sherik va “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasi oʻrtasida tuziladigan shartnomaga muvofiq davlat muassasasi ixtiyorida qoladigan qismi mazkur kichik bandda belgilangan tartibda taqsimlanadi”;

b) 2-ilovaning 3-bandi quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda soliq va kadastr organlarining axborot tizimlarini Raqamli maʼlumotlar platformasiga ulash Vazirlar Mahkamasining “Uchinchi shaxslarga soliq toʻlovchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etish chora-tadbirlari haqida” 2021-yil 19-avgustdagi 529-son qaroriga muvofiq davlat-xususiy sheriklik shartnomasining amal qilish muddatiga qadar xususiy sherikning axborot tizimlari orqali amalga oshiriladi”.

60. Vazirlar Mahkamasining 2006-yil 26-apreldagi 180-F-son farmoyishining rus tilidagi matnida :

a) Islom Karimov nomidagi “Toshkent” xalqaro aeroportida alohida muhim yoʻlovchilarga xizmat koʻrsatish zali toʻgʻrisidagi nizomga ilovada :

5-band quyidagi mazmundagi 5.12-kichik band bilan toʻldirilsin:

“5.12. Direktor Agentstva po protivodeystviyu korrupsii Respubliki Uzbekistan i yego zamestiteli”;

6-bandning 6.7-kichik bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

8-bandning 8.6-kichik bandidagi “Ispolnitelniy direktor” soʻzlari “Predsedatel” soʻzi bilan almashtirilsin;

b) Oʻzbekiston Respublikasi aeroportlarida rasmiy delegatsiyalarga xizmat koʻrsatish zali toʻgʻrisidagi nizomga ilovaning 5-bandi quyidagi mazmundagi 5.22-kichik band bilan toʻldirilsin:

“5.22. Direktor Agentstva po protivodeystviyu korrupsii Respubliki Uzbekistan i yego zamestiteli”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 21-iyul,

304-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 22.07.2023-y., 09/23/304/0510-son; 22.08.2023-y., 09/23/407/0638-son; 03.03.2025-y., 09/25/135/0208-son; 17.10.2025-y., 09/25/648/0943-son; 27.10.2025-y., 09/25/673/0980-son)

lex.uz