📅 2023-yil 24-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 24-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 24 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 24 июля 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 24 July 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
ШАКЛИ
(олд томони)
Спортчиларга спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ спортчиларга спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Спортчиларга спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:
спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг янги тартибини белгилаш;
спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш;
спорт паспортининг янги шаклини тасдиқлаш ва кўрсатилган давлат хизмати учун тўловлар миқдорини уч бараварга камайтириш;
спорт паспортининг амал қилиш муддатини чекланмаган ҳолда белгилаш;
2. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизмати фақат давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали кўрсатилади.
3. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда:
«ERP sport» ягона электрон бошқарув тизимини ЯИДХП ҳамда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига интеграция қилинишини таъминласин;
давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;
давлат хизматларини кўрсатиш учун тўловлар Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилишини йўлга қўйсин;
давлат хизматлари марказлари ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.
4. Адлия вазирлиги:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламент талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.
5. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 24 июлдаги 309-сон қарорига ИЛОВА
Спортчиларга спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент мунтазам спорт билан шуғулланувчи спортчига (кейинги ўринларда — ариза берувчи) спорт паспортини бериш, алмаштириш (янгисини бериш) ва ҳисобга олиш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги;
спортчи — танлаган спорт тури ёки турлари билан мунтазам шуғулланадиган, доимо ўзининг спорт маҳоратини ошириб борадиган ва спорт тадбирларида қатнашадиган жисмоний шахс;
спорт мусобақаси — спортчилар ёки спортчилар жамоалари ўртасида ҳар хил спорт турлари (спорт дисциплиналари) бўйича мусобақанинг энг яхши иштирокчисини аниқлаш мақсадида жисмоний тарбия ёки спорт тадбирининг ташкилотчиси томонидан тасдиқланган низом (регламент) бўйича ўтказиладиган беллашув;
спорт паспорти — ягона намунадаги ҳужжат бўлиб, спортчининг жисмоний тарбия ва спорт ташкилотига мансублигини ҳамда унинг спорт малакасини тасдиқлайди;
спорт тадбирлари — спорт мусобақаларини, ўқув-машқ жараёнини ва спортчилар иштирокида спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш бўйича бошқа тадбирларни ўз ичига оладиган тадбирлар;
спорт ташкилоти — фаолиятнинг асосий тури сифатида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс ёки бошқа юридик шахснинг таркибий бўлинмаси;
спорт тури — жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолият тури бўлиб, у инсоннинг спорт мусобақаларига ўзига хос тарзда тайёргарлик кўриши билан ажралиб туради, спорт мусобақаларини ўтказиш ва уларда иштирок этишга доир талаблар, тартиб ва шартлар белгиланадиган қоидаларга, низомга (регламентга) эга бўлади;
тренер — тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун малака сертификатига эга бўлган ҳамда ўқув-машқ, оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишни, шунингдек, спорт натижаларига эришиш учун беллашув фаолиятига раҳбарликни амалга оширувчи жисмоний шахс;
ягона электрон бошқарув тизими — спортчиларга оид электрон маълумотлар базасини шакллантириб бориш ҳамда улар тўғрисидаги маълумотларни доимий янгилаб бориш имкониятларини ўз ичига олган спорт соҳасидаги «ERP sport» ягона электрон бошқарув тизими.
3. Давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ваколатли орган томонидан кўрсатилади.
4. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.
5. Спорт паспорти иккинчи ўсмирлар спорт разрядидан паст бўлмаган разрядга эга бўлган, тегишли спорт тури (бир ёки бир неча) билан мунтазам равишда шуғулланиб келаётган ва спорт мусобақаларида доимий равишда иштирок этувчи спортчига берилади.
6. Спорт паспорти чекланмаган муддатга берилади.
7. Спорт паспортида қуйидагилар кўрсатилади:
спортчининг фамилияси, исми, отасининг исми;
жинси;
туғилган санаси;
спортчининг жисмоний тарбия ва спорт ташкилотига мансублиги;
танланган спорт тури ёки спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари;
спорт унвонлари ва спорт разрядлари берилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш учун зарур нормалар ҳамда талаблар бажарилганлигини тасдиқловчи маълумотлар;
спортчи тиббий текширувдан ўтганлиги тўғрисидаги белги;
спорт мусобақаларида эришилган натижалар;
спортчининг спорт дисквалификацияси тўғрисидаги маълумотлар;
давлат мукофотлари ва бошқа шаклдаги рағбатлантиришлар тўғрисидаги маълумотлар;
тренернинг фамилияси, исми, отасининг исми;
танланган спорт тури ёки спорт турларининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ бошқа маълумотлар.
8. Спортчининг жисмоний тарбия ва спорт ташкилотига мансублиги уларнинг ўртасида тузилган меҳнат шартномаси асосида ёки спортчининг жисмоний тарбия ва спорт ташкилотига аъзолиги асосида аниқланади.
9. Спорт паспортидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
бир жисмоний тарбия ва спорт ташкилотидан бошқасига ўтишда;
спорт мусобақаларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишда;
тиббий текширувдан ўтишда;
спорт унвонлари ва спорт разрядларини олиш учун зарур бўлган нормалар ҳамда талабларнинг бажарилишида;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда.
10. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
11. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки электрон тарзда ЯИДХП тизимидан рўйхатдан ўтади.
12. Aриза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда, мустақил равишда мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги маълумотнома-анкетани тўлдиради.
Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилганда эса, унинг маълумотнома-анкетаси давлат хизматлари марказлари ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг реал вақт режимида ваколатли органга электрон шаклда юборилади.
16 ёшга тўлмаган спортчилар учун уларнинг ота-онаси ёки қонуний вакили томонидан мурожаат қилинади.
Маълумотнома-анкетага 16 ёшга тўлмаган шахсларнинг электрон шаклда 3х4 ўлчамли оқ фондаги фотосурати ҳамда қонуний вакилнинг шахсий идентификация рақами (ЖШИР) ва боланинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, ариза берувчи томонидан тизимга юкланган фотосуратнинг сифати ва ҳаққонийлигига ариза берувчи жавобгар ҳисобланади.
Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Маълумотнома-анкетага ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар киритилиб, унга илова қилинадиган ҳужжат расмийлаштирилганидан сўнг ариза берувчи уни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (электрон имзо, дактилоскопия, ягона идентификация тизимидаги логин ва пароль, мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Aриза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, маълумотнома-анкетани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
13. Аризага илова қилинган ҳужжатлар ва улардаги маълумотларнинг тўғри расмийлаштирилганлиги давлат хизматлари маркази ходими томонидан текшириб олинади.
14. Ариза давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилганда, ариза берувчидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1/6 (олтидан бир) қисми миқдорида тўлов амалга оширилади.
Ариза ЯИДХП орқали тақдим этилганда, ариза берувчидан давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этганда тўланадиган сумманинг 90 фоизи миқдорида йиғим тўланади.
Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида белгиланган йиғим миқдорининг 50 фоизи миқдорида, Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига белгиланган йиғим миқдорининг 25 фоизи миқдорида ундирилади. Бунда имтиёз Ижтимоий реестрнинг:
«давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидан «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига ўтказилган оилаларга, уларнинг илгари белгиланган тоифасига мувофиқ миқдорда;
оғир ҳаётий вазиятга тушган оила сифатида «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифага киритилган оилаларга «камбағал оила» тоифадаги оила учун белгиланган миқдорда қўлланилади.
14 1 . Таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан мазкур Регламентнинг 14-бандида белгиланган тўлов суммасининг 50 фоизи ундирилади.
15. Тўловлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат қилганда:
18 фоизи Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ҳисобварағига;
0,5 фоизи «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар ваколатли орган ҳузуридаги «Рақамлаштириш ва сертификатлаш маркази» МЧЖ ҳисобварағига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:
10 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда) Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар ваколатли орган ҳузуридаги «Рақамлаштириш ва сертификатлаш маркази» МЧЖ ҳисобварағига ўтказилади.
Давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
16. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг маълумотнома-анкетаси кўрилмасдан қолдирилади.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишда хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, тўланган тўлов суммаси қайтарилмайди.
17. Давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
ариза берувчи томонидан маълумотнома-анкетада ҳақиқий бўлмаган ва нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши;
давлат хизматини кўрсатиш учун тўловни тўламаслик (мурожаат қилинган вақтда маълумотлар қайта тўғриланган ҳолатлар бундан мустасно);
спорт паспортини олиш учун белгиланган талаблар бажарилмасдан маълумотнома-анкетанинг тақдим этилиши.
Давлат хизмати кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
18. Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат қилганда, унинг маълумотнома-анкетаси автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
19. Ваколатли орган ариза келиб тушган кундан бошлаб бир иш куни ичида:
маълумотнома-анкетада кўрсатилган маълумотларни текширади;
спортчи ҳақидаги тегишли маълумотларни ягона электрон бошқарув тизимига киритади;
спорт паспортини мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда ва тавсифда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда расмийлаштиради ҳамда уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди;
спорт паспортини ягона электрон бошқарув тизимида қайд қилади;
спорт паспорти расмийлаштирилгандан сўнг давлат хизматлари марказига (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки ариза берувчи ёхуд унинг қонуний вакилига (электрон шаклда мурожаат қилинганда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.
20. Ариза берувчи спорт паспорти расмийлаштирилганлиги тўғрисидаги хабарномани олгандан сўнг давлат хизматлари марказига келиб, электрон шаклдаги спорт паспортини олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Маълумотнома-анкетасида ариза берувчи томонидан спорт паспортини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда, спорт паспорти ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди.
22. Спорт паспорти расмийлаштирилганда, ваколатли орган томонидан спортчи ҳақидаги бошланғич маълумотлар ягона электрон бошқарув тизимига киритилади.
23. Спортчи тўғрисидаги маълумотлар ўзгарганда, ушбу маълумотлар спортчи мансуб бўлган тегишли спорт ташкилоти томонидан доимий янгиланиб, ягона электрон бошқарув тизимига киритиб борилади.
24. Ягона электрон бошқарув тизимига киритилган спортчига оид янгиланган маълумотларнинг хаққонийлиги ва тўғрилигига мазкур маълумотларни киритган ташкилот жавобгар ҳисобланади.
25. Спорт паспорти спортчининг фамилияси, исми ва (ёки) отасининг исми ўзгарганда алмаштирилади.
26. Спорт паспортини қайта расмийлаштириш учун ариза ваколатли органга давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали тақдим этилади.
Спорт паспортини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза олдин берилган спорт паспорти илова қилинган ҳолда, ваколатли органга келиб тушган кундан бошлаб бир иш куни ичида спорт паспорти қайта расмийлаштириб берилади.
Спорт паспортини қайта расмийлаштиришда реестрга тегишли ўзгартиришлар киритилади.
Спорт паспортини қайта расмийлаштиришда спорт паспортини берганлик учун йиғим ундирилмайди.
3-боб. Ягона электрон бошқарув тизими ва ундан фойдаланиш тартиби
27. Ягона электрон бошқарув тизими марказлаштирилган ҳолда ваколатли орган томонидан юритилади.
28. Ваколатли орган ягона электрон бошқарув тизимининг доимий ишлашини таъминлаш мақсадида:
спорт ташкилотлари ягона электрон бошқарув тизимида ўз шахсий кабинетлари орқали спортчиларга тегишли маълумотларни киритиб, доимий янгилаб боришни ҳамда маълумотларнинг ҳимояланишини;
ягона электрон бошқарув тизимин маълумотлар базасининг шаклланишини ҳамда маълумотларнинг ўзаро алмашинувини;
автоматлаштирилган ҳолда маълумотларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш, умумлаштириш ва фойдаланувчиларга тизимдан маълумотлар тақдим қилинишини;
замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, тизимнинг техник ва дастурий воситалари узлуксиз ишлашини;
тизимидан фойдаланувчиларни рўйхатга олишни ва уларнинг ягона электрон бошқарув тизимига уланишини таъминлайди.
29. Ягона электрон бошқарув тизими фойдаланучиларига ягона электрон бошқарув тизимига тегишли маълумотларни киритиш ва улардан фойдаланиш учун ваколатли орган томондан тизимга кириш имконияти яратилади.
30. Спортчининг спорт паспортидаги янгиланган маълумотлар ахборотни криптографик ҳимоялаш воситаларидан, шу жумладан, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда, маълумот узатиш воситалари (алоқа каналлари, интернет тармоғи) орқали ягона электрон бошқарув тизимига киритилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
31. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
32. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари мазкур Регламент талабларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилишини доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.
33. Ариза берувчи спорт паспортини бериш асоссиз рад этилганда, шунингдек, спорт паспортини берувчи ваколатли орган ходимларининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
34. Спортчилар тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи (халқаро спорт федерация ёки ассоциациялари талаблари бўйича жорий этиладиган ҳужжатлар бундан мустасно) бошқа ҳар қандай спорт паспортини жорий этиш қатъиян тақиқланади.
35. Мазкур Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Спортчиларга спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Амалга ошириладиган тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи 1. Спорт паспортини олиш учун давлат хизматлари марказига ёки электрон тарзда ЯИХДП орқали мурожаат қилади. 1. Ўз хоҳишига кўра. 2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўлайди. 2. Мурожаат қилинганда. 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази. 2. ЯИДХП. Маълумотнома-анкетани Спорт вазирлигига (кейинги ўринларда — ваколатли орган) юборади. Реал вақт режимида 3-босқич Ваколатли орган Спортчининг маълумотнома-анкетасида кўрсатилган маълумотларни текширади, спортчи ҳақидаги тегишли маълумотларни ягона электрон бошқарув тизимига киритади, спорт паспортини QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда расмийлаштиради ҳамда уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди, спорт паспортини ягона электрон бошқарув тизимида қайд қилади, спорт паспорти расмийлаштирилгандан сўнг давлат хизматлари марказига (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки ариза берувчи ёки унинг қонуний вакилига (электрон шаклда мурожаат қилинганда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади. Мурожаат келиб тушгандан сўнг 1 иш кунида 4-босқич 1. ЯИДХП. 1. Спорт паспортини электрон шаклда ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва уни бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. 1. Спорт паспорти электрон шаклда келиб тушгандан сўнг ўн дақиқа мобайнида. 2. Давлат хизматлари маркази. 2. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, унинг сўровига кўра унга спорт паспортини электрон ёки қоғоз шаклида беради. 2. Ариза берувчининг сўровига кўра.
Спортчиларга спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
МАЪЛУМОТНОМА-АНКЕТА Спортчи ҳақида маълумотлар Фамилияси _____________________________________________________________ Фотосурат ўрни (3х4 ўлчамли) Исми ___________________________________________________________________ Отасининг исми _______________________________________________________ Туғилган санаси_________________________________________________________ (кун, ой, йил) Жинси Эркак________ Аёл________ ЖШИР ________________________________________________________________________________________ (шахснинг фуқаролик паспорти ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси маълумоти) Серия рақами __________________________________________________________________ Берилган санаси __________________________________________________________________ (кун, ой, йил) Амал қилиш муддати __________________________________________________________________ (кун, ой, йил) Ким томонидан берилган __________________________________________________________________ Яшаш манзили __________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________ Телефон рақами Мобил ________________________ Уй ________________________________ Таълим муассасаси (агар таълим муассасасида таҳсил олаётган бўлса) _____________________________________ _____________________________________________________________________________________________ Давлат мукофотлари ва бошқа шаклдаги рағбатлантиришлар ҳақида маълумот _____________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________ Ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг қонуний вакили ҳақида маълумот _____________________________________________________________________________________________ Боланинг қонуний вакили Ф.И.О. _____________________________________________________________ ЖШИР _________________________________________________________________________ Телефон рақами _____________________________________________________________________ Электрон почта манзили _____________________________________________________________________ Яшаш жойи _____________________________________________________________________________ Спортчининг тренери ҳақида маълумот Тренерининг Ф.И.О. _________________________________________________________________________ Тренернинг иш жойи _________________________________________________________________________ Тренернинг телефон рақами Мобил ____________________ Уй ___________________________ Тренер спортчини қабул қилган санаси _____________________________________________________________ (кун, ой, йил) Танланган спорт тури (турлари) ва спорт турининг тармоқлари ҳақида маълумот Танланган спорт тури (турлари) ва тармоқлари ______________________________________________________ Спорт тури билан шуғулланишни бошлаган санаси ___________________________________________________ (кун, ой, йил) Спортчининг спорт разряди (спорт унвони) _________________________________________________________ Спорт разрядини (спорт унвони) олган санаси _______________________________________________________ Спортчи мансуб бўлган жисмоний тарбия ва спорт ташкилоти ҳақида маълумот _____________________________________________________________________________________________ (жисмоний тарбия ва спорт ташкилотининг номи ва жойлашган манзили) _____________________________________________________________________________________________ Спортчи жисмоний тарбия ва спорт ташкилотига аъзо бўлган сана _______________________________________ (кун, ой, йил) Ташкилот раҳбарининг Ф.И.О. ____________________________________________________________________ Спортчининг спорт мусобақаларидаги иштироки ва эришган ютуқлари ҳақида маълумот Т/р Спорт мусобақасининг номи (мақоми) Сана Кўрсатилган натижа (норматив) Эришилган ўрин 1. 2. …
Спортчиларга спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
НАМУНА
Спорт паспортининг
(орқа томони)
Спорт паспортининг
ТАВСИФИ
Спорт паспорти электрон шаклида, Лотин ёзувидаги давлат тилида тайёрланади. Паспортнинг ранги — оч яшил. Серия рақами учта ҳарфдан ва еттита рақамдан иборат бўлади.
Спорт паспортида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) бўлади.
Спорт паспорти қуйидаги маълумотларга эга:
Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири шакли;
Микроматн — «SPORT PASPORTI»;
паспортнинг олд ва орқа томонларида 5 қаторли горизонтал, тўлқинсимон чизиқ шаклдаги «Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi» тўлқинли чизиқларнинг қалин тармоғи шаклидаги нақш;
паспортнинг олд томони юқори қисмида «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SPORT VAZIRLIGI» логотипи билан тасвирланади, горизонтал кўринишда «SPORT PASPORTI» ва паспорт рақами ёзилади, паспортда 3х4 ўлчамли оқ фондаги спортчининг фотосурати ва унинг устидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилади, фотосуратнинг ўнг томонида спортчининг фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИР ва паспорт берилган санаси ҳамда қуйи қисмида спорт паспортининг серия рақами ёзилади (сериянинг биринчи ҳарфи лотин алифбосидаги «S» ҳарфи билан бошланади), паспортнинг ўнг томони қуйи қисмида спортчининг махсус ҳимоя QR коди жойлашади.
Паспортнинг орқа томони юқори қисмида «USНBU SPORT PASPORTI OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SPORT VAZIRLIGI TOMONIDAN BERILGAN» деган сўзлар ҳамда спорт муассасаси, спорт тури ҳамда спорт разряди ёки унвони ёзилади.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 24 июль,
309-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
SHAKLI
(old tomoni)
Sportchilarga sport pasportini berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat xizmatlari koʻrsatish infratuzilmasini takomillashtirish va aholining davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlarini kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 24-iyuldagi PF-6269-son Farmoniga muvofiq sportchilarga sport pasportini berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tizimini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Sportchilarga sport pasportini berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
sport pasportini berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning yangi tartibini belgilash;
sport pasportini berish boʻyicha davlat xizmatini Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki davlat xizmatlari markazlari orqali koʻrsatish tizimini yoʻlga qoʻyish;
sport pasportining yangi shaklini tasdiqlash va koʻrsatilgan davlat xizmati uchun toʻlovlar miqdorini uch baravarga kamaytirish;
sport pasportining amal qilish muddatini cheklanmagan holda belgilash;
2. Belgilansinki, ushbu qaror bilan tasdiqlangan maʼmuriy reglamentga muvofiq davlat xizmati faqat davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali koʻrsatiladi.
3. Yoshlar siyosati va sport vazirligi Raqamli texnologiyalar vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Adliya vazirligi bilan birgalikda ikki hafta muddatda:
“ERP sport” yagona elektron boshqaruv tizimini YIDXP hamda “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimiga integratsiya qilinishini taʼminlasin;
davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali davlat xizmatlari koʻrsatilishining har bir bosqichida murojaatlarning koʻrib chiqilishini kuzatib borish tartibini joriy etsin;
davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun toʻlovlar Yagona billing tizimi orqali amalga oshirilishini yoʻlga qoʻysin;
davlat xizmatlari markazlari xodimlari ishtirokida ushbu qaror bilan tasdiqlangan maʼmuriy reglamentni amalda qoʻllashning samaradorligi va natijadorligi darajasini oshirishga yoʻnaltirilgan oʻquv seminarlari tashkil etilishi va oʻtkazilishini taʼminlasin.
4. Adliya vazirligi:
davlat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan davlat xizmatlari koʻrsatilishining belgilangan tartibi bajarilishi yuzasidan YIDXP orqali doimiy nazorat oʻrnatsin;
ushbu qaror bilan tasdiqlangan maʼmuriy reglament talablarini buzganlik uchun davlat organlari va boshqa tashkilotlar mansabdor shaxslariga nisbatan belgilangan tartibda maʼmuriy jazolarni qoʻllasin.
5. Yoshlar siyosati va sport vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi sport vaziri A.I. Ikramov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 24-iyuldagi 309-son qaroriga ILOVA
Sportchilarga sport pasportini berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Reglament muntazam sport bilan shugʻullanuvchi sportchiga (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) sport pasportini berish, almashtirish (yangisini berish) va hisobga olish boʻyicha davlat xizmatini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi;
sportchi — tanlagan sport turi yoki turlari bilan muntazam shugʻullanadigan, doimo oʻzining sport mahoratini oshirib boradigan va sport tadbirlarida qatnashadigan jismoniy shaxs;
sport musobaqasi — sportchilar yoki sportchilar jamoalari oʻrtasida har xil sport turlari (sport dissiplinalari) boʻyicha musobaqaning eng yaxshi ishtirokchisini aniqlash maqsadida jismoniy tarbiya yoki sport tadbirining tashkilotchisi tomonidan tasdiqlangan nizom (reglament) boʻyicha oʻtkaziladigan bellashuv;
sport pasporti — yagona namunadagi hujjat boʻlib, sportchining jismoniy tarbiya va sport tashkilotiga mansubligini hamda uning sport malakasini tasdiqlaydi;
sport tadbirlari — sport musobaqalarini, oʻquv-mashq jarayonini va sportchilar ishtirokida sport musobaqalariga tayyorgarlik koʻrish boʻyicha boshqa tadbirlarni oʻz ichiga oladigan tadbirlar;
sport tashkiloti — faoliyatning asosiy turi sifatida jismoniy tarbiya va sport sohasida faoliyatni amalga oshiruvchi yuridik shaxs yoki boshqa yuridik shaxsning tarkibiy boʻlinmasi;
sport turi — jismoniy tarbiya va sport sohasidagi faoliyat turi boʻlib, u insonning sport musobaqalariga oʻziga xos tarzda tayyorgarlik koʻrishi bilan ajralib turadi, sport musobaqalarini oʻtkazish va ularda ishtirok etishga doir talablar, tartib va shartlar belgilanadigan qoidalarga, nizomga (reglamentga) ega boʻladi;
trener — trenerlik faoliyati bilan shugʻullanish uchun malaka sertifikatiga ega boʻlgan hamda oʻquv-mashq, ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarini oʻtkazishni, shuningdek, sport natijalariga erishish uchun bellashuv faoliyatiga rahbarlikni amalga oshiruvchi jismoniy shaxs;
yagona elektron boshqaruv tizimi — sportchilarga oid elektron maʼlumotlar bazasini shakllantirib borish hamda ular toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni doimiy yangilab borish imkoniyatlarini oʻz ichiga olgan sport sohasidagi “ERP sport” yagona elektron boshqaruv tizimi.
3. Davlat xizmati davlat xizmatlari markazlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali vakolatli organ tomonidan koʻrsatiladi.
4. Davlat xizmati mazkur Reglamentga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq koʻrsatiladi.
5. Sport pasporti ikkinchi oʻsmirlar sport razryadidan past boʻlmagan razryadga ega boʻlgan, tegishli sport turi (bir yoki bir necha) bilan muntazam ravishda shugʻullanib kelayotgan va sport musobaqalarida doimiy ravishda ishtirok etuvchi sportchiga beriladi.
6. Sport pasporti cheklanmagan muddatga beriladi.
7. Sport pasportida quyidagilar koʻrsatiladi:
sportchining familiyasi, ismi, otasining ismi;
jinsi;
tugʻilgan sanasi;
sportchining jismoniy tarbiya va sport tashkilotiga mansubligi;
tanlangan sport turi yoki sport turlari va sport turining tarmoqlari;
sport unvonlari va sport razryadlari berilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
sport unvonlari va sport razryadlarini berish uchun zarur normalar hamda talablar bajarilganligini tasdiqlovchi maʼlumotlar;
sportchi tibbiy tekshiruvdan oʻtganligi toʻgʻrisidagi belgi;
sport musobaqalarida erishilgan natijalar;
sportchining sport diskvalifikatsiyasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
davlat mukofotlari va boshqa shakldagi ragʻbatlantirishlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
trenerning familiyasi, ismi, otasining ismi;
tanlangan sport turi yoki sport turlarining oʻziga xos xususiyatlari bilan bogʻliq boshqa maʼlumotlar.
8. Sportchining jismoniy tarbiya va sport tashkilotiga mansubligi ularning oʻrtasida tuzilgan mehnat shartnomasi asosida yoki sportchining jismoniy tarbiya va sport tashkilotiga aʼzoligi asosida aniqlanadi.
9. Sport pasportidan quyidagi maqsadlarda foydalaniladi:
bir jismoniy tarbiya va sport tashkilotidan boshqasiga oʻtishda;
sport musobaqalarida ishtirok etish uchun roʻyxatdan oʻtishda;
tibbiy tekshiruvdan oʻtishda;
sport unvonlari va sport razryadlarini olish uchun zarur boʻlgan normalar hamda talablarning bajarilishida;
qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa hollarda.
10. Davlat xizmatlari markazlari va vakolatli organ oʻrtasidagi axborot almashinuvi elektron raqamli imzoni (keyingi oʻrinlarda — ERI) majburiy tartibda qoʻllash orqali faqat idoralararo oʻzaro elektron bogʻlanish yordamida amalga oshiriladi.
2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi
11. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanish uchun davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat qiladi yoki elektron tarzda YIDXP tizimidan roʻyxatdan oʻtadi.
12. Ariza beruvchi YIDXP orqali murojaat qilgan taqdirda, mustaqil ravishda mazkur Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi maʼlumotnoma-anketani toʻldiradi.
Ariza beruvchi davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat qilganda esa, uning maʼlumotnoma-anketasi davlat xizmatlari markazlari xodimi tomonidan toʻldirilib, ariza beruvchi tomonidan tasdiqlanganidan soʻng real vaqt rejimida vakolatli organga elektron shaklda yuboriladi.
16 yoshga toʻlmagan sportchilar uchun ularning ota-onasi yoki qonuniy vakili tomonidan murojaat qilinadi.
Maʼlumotnoma-anketaga 16 yoshga toʻlmagan shaxslarning elektron shaklda 3x4 oʻlchamli oq fondagi fotosurati hamda qonuniy vakilning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHIR) va bolaning qonuniy vakili ekanligini tasdiqlovchi hujjat ilova qilinadi.
YIDXP orqali murojaat qilinganda, ariza beruvchi tomonidan tizimga yuklangan fotosuratning sifati va haqqoniyligiga ariza beruvchi javobgar hisoblanadi.
Ariza beruvchidan ushbu bandda koʻrsatilmagan maʼlumotlarni hamda boshqa hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi.
Maʼlumotnoma-anketaga ariza beruvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar kiritilib, unga ilova qilinadigan hujjat rasmiylashtirilganidan soʻng ariza beruvchi uni identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (elektron imzo, daktiloskopiya, yagona identifikatsiya tizimidagi login va parol, mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
Ariza beruvchi YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, maʼlumotnoma-anketani ERI bilan tasdiqlash talab etilmaydi.
13. Arizaga ilova qilingan hujjatlar va ulardagi maʼlumotlarning toʻgʻri rasmiylashtirilganligi davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan tekshirib olinadi.
14. Ariza davlat xizmatlari markazlari orqali taqdim etilganda, ariza beruvchidan bazaviy hisoblash miqdorining 1/6 (oltidan bir) qismi miqdorida toʻlov amalga oshiriladi.
Ariza YIDXP orqali taqdim etilganda, ariza beruvchidan davlat xizmatlari markazlari orqali murojaat etganda toʻlanadigan summaning 90 foizi miqdorida yigʻim toʻlanadi.
Ijtimoiy reyestrning “kambagʻal oila” toifasiga kiritilgan oilalarning aʼzolariga, shuningdek, I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga mazkur bandning birinchi va ikkinchi xatboshilarida belgilangan yigʻim miqdorining 50 foizi miqdorida, Ijtimoiy reyestrning “davlat taʼminotidagi oila” toifasiga kiritilgan oilalarning aʼzolariga belgilangan yigʻim miqdorining 25 foizi miqdorida undiriladi. Bunda imtiyoz Ijtimoiy reyestrning:
“davlat taʼminotidagi oila” yoki “kambagʻal oila” toifasidan “kambagʻallik chegarasidagi oila” toifasiga oʻtkazilgan oilalarga, ularning ilgari belgilangan toifasiga muvofiq miqdorda;
ogʻir hayotiy vaziyatga tushgan oila sifatida “kambagʻallik chegarasidagi oila” toifaga kiritilgan oilalarga “kambagʻal oila” toifadagi oila uchun belgilangan miqdorda qoʻllaniladi.
15. Toʻlovlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
a) davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat qilganda:
18 foizi Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasi shaxsiy hisobvaragʻiga;
0,5 foizi “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga;
qolgan mablagʻlar vakolatli organ huzuridagi “Raqamlashtirish va sertifikatlash markazi” MCHJ hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;
b) YIDXP orqali murojaat qilinganda:
10 foizi Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasi shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga;
11,75 foizi (shundan 0,5 foizi yagona billing tizimi orqali davlat xizmati koʻrsatilganda) Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;
qolgan mablagʻlar vakolatli organ huzuridagi “Raqamlashtirish va sertifikatlash markazi” MCHJ hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
Davlat xizmati koʻrsatilgani uchun toʻlov toʻlanganligi axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlanadi.
16. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning maʼlumotnoma-anketasi koʻrilmasdan qoldiriladi.
Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishda xizmat koʻrsatishning har qanday bosqichida davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatlaridan foydalanishdan bosh tortganda, toʻlangan toʻlov summasi qaytarilmaydi.
17. Davlat xizmatini koʻrsatishni rad etish uchun quyidagilar asos boʻladi:
ariza beruvchi tomonidan maʼlumotnoma-anketada haqiqiy boʻlmagan va notoʻgʻri maʼlumotlarning koʻrsatilishi;
davlat xizmatini koʻrsatish uchun toʻlovni toʻlamaslik (murojaat qilingan vaqtda maʼlumotlar qayta toʻgʻrilangan holatlar bundan mustasno);
sport pasportini olish uchun belgilangan talablar bajarilmasdan maʼlumotnoma-anketaning taqdim etilishi.
Davlat xizmati koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.
18. Ariza beruvchi YIDXP orqali murojaat qilganda, uning maʼlumotnoma-anketasi avtomatik tarzda vakolatli organga yuboriladi.
19. Vakolatli organ ariza kelib tushgan kundan boshlab bir ish kuni ichida:
maʼlumotnoma-anketada koʻrsatilgan maʼlumotlarni tekshiradi;
sportchi haqidagi tegishli maʼlumotlarni yagona elektron boshqaruv tizimiga kiritadi;
sport pasportini mazkur Reglamentga 3-ilovaga muvofiq shaklda va tavsifda QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan holda rasmiylashtiradi hamda uni oʻz ERIsi bilan tasdiqlaydi;
sport pasportini yagona elektron boshqaruv tizimida qayd qiladi;
sport pasporti rasmiylashtirilgandan soʻng davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelgan holda murojaat qilinganda) yoki ariza beruvchi yoxud uning qonuniy vakiliga (elektron shaklda murojaat qilinganda) YIDXP orqali elektron shaklda yuboradi.
20. Ariza beruvchi sport pasporti rasmiylashtirilganligi toʻgʻrisidagi xabarnomani olgandan soʻng davlat xizmatlari markaziga kelib, elektron shakldagi sport pasportini olish huquqiga ega boʻladi.
Maʼlumotnoma-anketasida ariza beruvchi tomonidan sport pasportini olib ketishga masʼul shaxs koʻrsatilgan holatlarda, sport pasporti ushbu shaxsga taqdim etishda tegishli ishonchnoma talab etilmaydi.
22. Sport pasporti rasmiylashtirilganda, vakolatli organ tomonidan sportchi haqidagi boshlangʻich maʼlumotlar yagona elektron boshqaruv tizimiga kiritiladi.
23. Sportchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar oʻzgarganda, ushbu maʼlumotlar sportchi mansub boʻlgan tegishli sport tashkiloti tomonidan doimiy yangilanib, yagona elektron boshqaruv tizimiga kiritib boriladi.
24. Yagona elektron boshqaruv tizimiga kiritilgan sportchiga oid yangilangan maʼlumotlarning xaqqoniyligi va toʻgʻriligiga mazkur maʼlumotlarni kiritgan tashkilot javobgar hisoblanadi.
25. Sport pasporti sportchining familiyasi, ismi va (yoki) otasining ismi oʻzgarganda almashtiriladi.
26. Sport pasportini qayta rasmiylashtirish uchun ariza vakolatli organga davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali taqdim etiladi.
Sport pasportini qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisidagi ariza oldin berilgan sport pasporti ilova qilingan holda, vakolatli organga kelib tushgan kundan boshlab bir ish kuni ichida sport pasporti qayta rasmiylashtirib beriladi.
Sport pasportini qayta rasmiylashtirishda reyestrga tegishli oʻzgartirishlar kiritiladi.
Sport pasportini qayta rasmiylashtirishda sport pasportini berganlik uchun yigʻim undirilmaydi.
3-bob. Yagona elektron boshqaruv tizimi va undan foydalanish tartibi
27. Yagona elektron boshqaruv tizimi markazlashtirilgan holda vakolatli organ tomonidan yuritiladi.
28. Vakolatli organ yagona elektron boshqaruv tizimining doimiy ishlashini taʼminlash maqsadida:
sport tashkilotlari yagona elektron boshqaruv tizimida oʻz shaxsiy kabinetlari orqali sportchilarga tegishli maʼlumotlarni kiritib, doimiy yangilab borishni hamda maʼlumotlarning himoyalanishini;
yagona elektron boshqaruv tizimin maʼlumotlar bazasining shakllanishini hamda maʼlumotlarning oʻzaro almashinuvini;
avtomatlashtirilgan holda maʼlumotlarni yigʻish, saqlash, qayta ishlash, umumlashtirish va foydalanuvchilarga tizimdan maʼlumotlar taqdim qilinishini;
zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda, tizimning texnik va dasturiy vositalari uzluksiz ishlashini;
tizimidan foydalanuvchilarni roʻyxatga olishni va ularning yagona elektron boshqaruv tizimiga ulanishini taʼminlaydi.
29. Yagona elektron boshqaruv tizimi foydalanuchilariga yagona elektron boshqaruv tizimiga tegishli maʼlumotlarni kiritish va ulardan foydalanish uchun vakolatli organ tomondan tizimga kirish imkoniyati yaratiladi.
30. Sportchining sport pasportidagi yangilangan maʼlumotlar axborotni kriptografik himoyalash vositalaridan, shu jumladan, elektron raqamli imzodan foydalangan holda, maʼlumot uzatish vositalari (aloqa kanallari, internet tarmogʻi) orqali yagona elektron boshqaruv tizimiga kiritiladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
31. Davlat xizmatlari markazlari va vakolatli organ oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.
32. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari va davlat xizmatlari markazlari mazkur Reglament talablarining davlat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan bajarilishini doimiy nazorat va monitoring qilib boradi.
33. Ariza beruvchi sport pasportini berish asossiz rad etilganda, shuningdek, sport pasportini beruvchi vakolatli organ xodimlarining xatti-harakati (harakatsizligi) ustidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilish huquqiga ega.
34. Sportchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tasdiqlovchi (xalqaro sport federatsiya yoki assotsiatsiyalari talablari boʻyicha joriy etiladigan hujjatlar bundan mustasno) boshqa har qanday sport pasportini joriy etish qatʼiyan taqiqlanadi.
35. Mazkur Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Sportchilarga sport pasportini berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Sport pasportini berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Amalga oshiriladigan tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi 1. Sport pasportini olish uchun davlat xizmatlari markaziga yoki elektron tarzda YAIXDP orqali murojaat qiladi. 1. Oʻz xohishiga koʻra. 2. Davlat xizmatini koʻrsatish uchun yigʻimni toʻlaydi. 2. Murojaat qilinganda. 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi. 2. YIDXP. Maʼlumotnoma-anketani Sport vazirligiga (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) yuboradi. Real vaqt rejimida 3-bosqich Vakolatli organ Sportchining maʼlumotnoma-anketasida koʻrsatilgan maʼlumotlarni tekshiradi, sportchi haqidagi tegishli maʼlumotlarni yagona elektron boshqaruv tizimiga kiritadi, sport pasportini QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan holda rasmiylashtiradi hamda uni oʻz ERIsi bilan tasdiqlaydi, sport pasportini yagona elektron boshqaruv tizimida qayd qiladi, sport pasporti rasmiylashtirilgandan soʻng davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelgan holda murojaat qilinganda) yoki ariza beruvchi yoki uning qonuniy vakiliga (elektron shaklda murojaat qilinganda) YIDXP orqali elektron shaklda yuboradi. Murojaat kelib tushgandan soʻng 1 ish kunida 4-bosqich 1. YIDXP. 1. Sport pasportini elektron shaklda ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va uni bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. 1. Sport pasporti elektron shaklda kelib tushgandan soʻng oʻn daqiqa mobaynida. 2. Davlat xizmatlari markazi. 2. Ariza beruvchi davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda, uning soʻroviga koʻra unga sport pasportini elektron yoki qogʻoz shaklida beradi. 2. Ariza beruvchining soʻroviga koʻra.
Sportchilarga sport pasportini berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
MAʼLUMOTNOMA-ANKETA Sportchi haqida maʼlumotlar Familiyasi _____________________________________________________________ Fotosurat oʻrni (3x4 oʻlchamli) Ismi ___________________________________________________________________ Otasining ismi _______________________________________________________ Tugʻilgan sanasi_________________________________________________________ (kun, oy, yil) Jinsi Erkak________ Ayol________ JSHIR ________________________________________________________________________________________ (shaxsning fuqarolik pasporti yoki tugʻilganlik haqidagi guvohnomasi maʼlumoti) Seriya raqami __________________________________________________________________ Berilgan sanasi __________________________________________________________________ (kun, oy, yil) Amal qilish muddati __________________________________________________________________ (kun, oy, yil) Kim tomonidan berilgan __________________________________________________________________ Yashash manzili __________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________ Telefon raqami Mobil ________________________ Uy ________________________________ Taʼlim muassasasi (agar taʼlim muassasasida tahsil olayotgan boʻlsa) _____________________________________ _____________________________________________________________________________________________ Davlat mukofotlari va boshqa shakldagi ragʻbatlantirishlar haqida maʼlumot _____________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________ Oʻn olti yoshga toʻlmagan shaxsning qonuniy vakili haqida maʼlumot _____________________________________________________________________________________________ Bolaning qonuniy vakili F.I.O. _____________________________________________________________ JSHIR _________________________________________________________________________ Telefon raqami _____________________________________________________________________ Elektron pochta manzili _____________________________________________________________________ Yashash joyi _____________________________________________________________________________ Sportchining treneri haqida maʼlumot Trenerining F.I.O. _________________________________________________________________________ Trenerning ish joyi _________________________________________________________________________ Trenerning telefon raqami Mobil ____________________ Uy ___________________________ Trener sportchini qabul qilgan sanasi _____________________________________________________________ (kun, oy, yil) Tanlangan sport turi (turlari) va sport turining tarmoqlari haqida maʼlumot Tanlangan sport turi (turlari) va tarmoqlari ______________________________________________________ Sport turi bilan shugʻullanishni boshlagan sanasi ___________________________________________________ (kun, oy, yil) Sportchining sport razryadi (sport unvoni) _________________________________________________________ Sport razryadini (sport unvoni) olgan sanasi _______________________________________________________ Sportchi mansub boʻlgan jismoniy tarbiya va sport tashkiloti haqida maʼlumot _____________________________________________________________________________________________ (jismoniy tarbiya va sport tashkilotining nomi va joylashgan manzili) _____________________________________________________________________________________________ Sportchi jismoniy tarbiya va sport tashkilotiga aʼzo boʻlgan sana _______________________________________ (kun, oy, yil) Tashkilot rahbarining F.I.O. ____________________________________________________________________ Sportchining sport musobaqalaridagi ishtiroki va erishgan yutuqlari haqida maʼlumot T/r Sport musobaqasining nomi (maqomi) Sana Koʻrsatilgan natija (normativ) Erishilgan oʻrin 1. 2. …
Sportchilarga sport pasportini berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
NAMUNA
Sport pasportining
(orqa tomoni)
Sport pasportining
TAVSIFI
Sport pasporti elektron shaklida, Lotin yozuvidagi davlat tilida tayyorlanadi. Pasportning rangi — och yashil. Seriya raqami uchta harfdan va yettita raqamdan iborat boʻladi.
Sport pasportida jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) boʻladi.
Sport pasporti quyidagi maʼlumotlarga ega:
Oʻzbekiston Respublikasining Davlat gerbi tasviri shakli;
Mikromatn — “SPORT PASPORTI”;
pasportning old va orqa tomonlarida 5 qatorli gorizontal, toʻlqinsimon chiziq shakldagi “Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi” toʻlqinli chiziqlarning qalin tarmogʻi shaklidagi naqsh;
pasportning old tomoni yuqori qismida “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SPORT VAZIRLIGI” logotipi bilan tasvirlanadi, gorizontal koʻrinishda “SPORT PASPORTI” va pasport raqami yoziladi, pasportda 3x4 oʻlchamli oq fondagi sportchining fotosurati va uning ustidan Oʻzbekiston Respublikasining Davlat gerbi tasviri tushiriladi, fotosuratning oʻng tomonida sportchining familiyasi, ismi, otasining ismi, JSHSHIR va pasport berilgan sanasi hamda quyi qismida sport pasportining seriya raqami yoziladi (seriyaning birinchi harfi lotin alifbosidagi “S” harfi bilan boshlanadi), pasportning oʻng tomoni quyi qismida sportchining maxsus himoya QR kodi joylashadi.
Pasportning orqa tomoni yuqori qismida “USNBU SPORT PASPORTI OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SPORT VAZIRLIGI TOMONIDAN BERILGAN” degan soʻzlar hamda sport muassasasi, sport turi hamda sport razryadi yoki unvoni yoziladi.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 24-iyul,
309-son