UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 25-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 25 июль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 25 июля 2023 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 25 July 2023 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг

буйруғи

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни , Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон « Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида »ги ҳамда 2021 йил 12 августдаги 513-сон « Ўзбекистон Республикасида электр қуввати билан ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларидан фойдаланишни оммалаштиришга ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги тартиб-таомилларни соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида »ги қарорларига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 26 июндаги 147-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3250, 2020 йил 26 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2020 й., 10/20/3250/1012-сон) билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Нотариал палатаси билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 10-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 2 ва 18-бандлардаги «Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни тартибга солиш» деган сўзлар «Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ҳуқуқий хизматлар бўлимининг» деган сўзлар «нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бўлимининг (шўъбасининг)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 15-банд «Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси» деган сўзлардан кейин «томонидан» деган сўз билан тўлдирилсин.

4. 16-банднинг иккинчи хатбошисидаги «уч» деган сўз «ўн» деган сўз билан алмаштирилсин.

5. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«20. Малака комиссияси йиғилишида нотариуснинг қатнашмаслиги йиғилиш ўтказишни қолдириш ёки кун тартибидаги унга тегишли масалани кўриб чиқмаслик учун асос бўлиб ҳисобланмайди.».

6. 26-бандда :

олтинчи хатбошидаги «имзонинг» деган сўз «нотариус имзосининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«нотариал ҳаракатни нотариус ўрнига бошқа шахс имзолаши, шунингдек нотариал ҳаракатни амалга оширишда битим тарафи (тарафлари) ёки нотариал ҳаракатни расмийлаштиришда тегишли шахс ўрнига бошқа шахсларнинг иштирок этиши ва тегишли ҳужжатни имзолашига йўл қўйилганлиги, бундан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;»;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

«нотариал ҳаракатни амалга оширишда ваколати бўлмаган жисмоний шахснинг ёки ваколати бўлмаган юридик шахс вакилининг иштирок этишига йўл қўйилганлиги;

амалга оширилган нотариал ҳаракат «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатга олинмаганлиги.».

7. Қуйидаги мазмундаги 27 1 -банд билан тўлдирилсин:

«27 1 . Нотариус лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилган даврда ушбу нотариус томонидан содир этилган бошқа қоидабузарлик учун малака комиссияси томонидан янги қарор қабул қилинади. Бунда, қоидабузарлик учун лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш бўйича қўлланилган янги муддат дастлабки муддат ўтиши бошланган кундан бошлаб ҳисобланади.».

8. 34-банд «Олий малака комиссиясига» деган сўзлардан кейин «апелляция бериш» деган сўз билан тўлдирилсин.

9. Иловада :

жадвалнинг «Т/р» қаторидаги «Қоидабузарликлар ҳоллари» деган сўзлар «Қоидабузарликлар ҳоллари*» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7-позициянинг «Қоидабузарликлар ҳоллари» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Нотариал ҳаракатни амалга ошириш ноқонуний равишда рад этилганлиги ёки нотариал ҳаракатни амалга оширишдан, шунингдек тақиқни ечиш ёки нотариал ҳаракатлардан нусха беришдан бош тортилганлиги»;

8-позициянинг «Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш муддатлари» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1 ой (агар 1 ойда бартараф этилмаса, бартараф этилгунига қадар)»;

20-позициянинг «Қоидабузарликлар ҳоллари» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Нотариал ҳаракатлар бўйича тўловлар (давлат божи, герб йиғими, ҳуқуқий ва техник тусдаги ҳақ) нотўғри ундирилганлиги ёки тўловлардан ноқонуний равишда озод қилинганлиги ёхуд тўловнинг имтиёзли тўланишини асослантирувчи ҳужжатларнинг нусхаси олиб қолинмаганлиги ёки «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимидан маълумотнома олиб бириктирилмаганлиги»;

23 ва 24-позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 23. Нотариал ҳаракатни расмийлаштиришда «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали текширилиши лозим бўлган ҳолатлар текширилмаганлиги ёки нотўғри текширилганлиги 1 ой** 24. Нотариус ўз фаолият кўрсатиш ҳудудида манзили ўзгарганлиги бўйича адлия органига хабарнома бермаганлиги 15 кун »;

27-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 27. Нотариусда фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси мавжуд бўлмаганда 15 кун (агар 15 кунда бартараф этилмаса, бартараф этилгунига қадар) »;

30-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 30. Нотариуснинг илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан, шунингдек Нотариал палата ва унинг ҳудудий бошқармаларидаги фаолиятдан ташқари тадбиркорлик ва бошқа фаолият билан шуғулланганлиги 1 ой (агар 1 ойда бартараф этилмаса, бартараф этилгунига қадар) »;

қуйидаги мазмундаги 35 — 43-позициялар билан тўлдирилсин:

« 35. Нотариал тасдиқланган ҳужжатга унинг моҳиятини ўзгартирмайдиган қўшимчаларни киритиш ёки унинг аниқ арифметик хатоларини тузатиш белгиланган тартибда амалга оширилмаганлиги 15 кун 36. Нотариал ҳаракатни амалга ошириш турига риоя этилмаганлиги 1 ой 37. Нотариал ҳаракатлар асосида вужудга келадиган кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар ҳақидаги маълумотларни Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига киритиш учун давлат рўйхатидан ўтказувчи органга юборилмаганлиги, қонунчилик ҳужжатларида юборилиши белгиланмаган ҳоллар бундан мустасно 15 кун 38. Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари (рўйхат рақами 2020, 2009 йил 19 октябрь) талабларига риоя этилмаганлиги 1 ой 39. Қонунчилик ҳужжатларида бажарилишига тўғридан-тўғри чеклов мавжуд бўлган нотариал ҳаракат амалга оширилганлиги 6 ой 40. Нотариус томонидан нотариал идора ходими ёки бошқа шахснинг нотариал ҳаракат учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланганидан ташқари моддий манфаат кўришига йўл қўйилганлиги 4 ой 41. Иш вақти давомида узрли сабабларсиз иш жойида бўлмаганлиги 15 кун 42. Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳолларда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ қўйилганлиги 3 ой 43. Нотариал фаолиятни ташкил этишга оид минимал талабларнинг биттаси ёки бир нечтаси бажарилмаганлиги 15 кун (агар 15 кунда бартараф этилмаса, бартараф этилгунига қадар »;

изоҳ қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Вазир А. ТАШКУЛОВ

Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси Д. АШУРОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 25 июль,

2023 йил 17 июль

10-мҳ-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3250-1/0521-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining

buyrugʻi

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari huzuridagi malaka komissiyalari toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “Notariat toʻgʻrisida”gi Qonuni , Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 18-noyabrdagi 726-son “ Notariuslar tomonidan ayrim notarial harakatlarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi maʼmuriy reglamentlarni tasdiqlash haqida ”gi hamda 2021-yil 12-avgustdagi 513-son “ Oʻzbekiston Respublikasida elektr quvvati bilan harakatlanadigan avtomototransport vositalaridan foydalanishni ommalashtirishga hamda yoʻl harakati xavfsizligi sohasidagi tartib-taomillarni soddalashtirishga doir chora-tadbirlar toʻgʻrisida ”gi qarorlariga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2020-yil 26-iyundagi 147-mh-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3250, 2020-yil 26-iyun) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 26.06.2020-y., 10/20/3250/1012-son) bilan tasdiqlangan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari huzuridagi malaka komissiyalari toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Notarial palatasi bilan kelishilgan.

3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2023-yil 25-iyuldagi 10-mh-son buyrugʻiga ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari huzuridagi malaka komissiyalari toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 2 va 18-bandlardagi “Huquqiy xizmat koʻrsatishni tartibga solish” degan soʻzlar “Notariat, advokatura va huquqiy xizmatlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

2. 6-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Huquqiy xizmatlar boʻlimining” degan soʻzlar “notariat, advokatura va huquqiy xizmatlar boʻlimining (shoʻbasining)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

3. 15-band “Notarial palataning hududiy boshqarmasi” degan soʻzlardan keyin “tomonidan” degan soʻz bilan toʻldirilsin.

4. 16-bandning ikkinchi xatboshisidagi “uch” degan soʻz “oʻn” degan soʻz bilan almashtirilsin.

5. 20-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“20. Malaka komissiyasi yigʻilishida notariusning qatnashmasligi yigʻilish oʻtkazishni qoldirish yoki kun tartibidagi unga tegishli masalani koʻrib chiqmaslik uchun asos boʻlib hisoblanmaydi.”.

6. 26-bandda :

oltinchi xatboshidagi “imzoning” degan soʻz “notarius imzosining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“notarial harakatni notarius oʻrniga boshqa shaxs imzolashi, shuningdek notarial harakatni amalga oshirishda bitim tarafi (taraflari) yoki notarial harakatni rasmiylashtirishda tegishli shaxs oʻrniga boshqa shaxslarning ishtirok etishi va tegishli hujjatni imzolashiga yoʻl qoʻyilganligi, bundan qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollar mustasno;”;

quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“notarial harakatni amalga oshirishda vakolati boʻlmagan jismoniy shaxsning yoki vakolati boʻlmagan yuridik shaxs vakilining ishtirok etishiga yoʻl qoʻyilganligi;

amalga oshirilgan notarial harakat “Notarius” avtomatlashtirilgan axborot tizimida roʻyxatga olinmaganligi.”.

7. Quyidagi mazmundagi 27 1 -band bilan toʻldirilsin:

“27 1 . Notarius litsenziyasining amal qilishi toʻxtatib turilgan davrda ushbu notarius tomonidan sodir etilgan boshqa qoidabuzarlik uchun malaka komissiyasi tomonidan yangi qaror qabul qilinadi. Bunda, qoidabuzarlik uchun litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish boʻyicha qoʻllanilgan yangi muddat dastlabki muddat oʻtishi boshlangan kundan boshlab hisoblanadi.”.

8. 34-band “Oliy malaka komissiyasiga” degan soʻzlardan keyin “apellatsiya berish” degan soʻz bilan toʻldirilsin.

9. Ilovada :

jadvalning “T/r” qatoridagi “Qoidabuzarliklar hollari” degan soʻzlar “Qoidabuzarliklar hollari*” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

7-pozitsiyaning “Qoidabuzarliklar hollari” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Notarial harakatni amalga oshirish noqonuniy ravishda rad etilganligi yoki notarial harakatni amalga oshirishdan, shuningdek taqiqni yechish yoki notarial harakatlardan nusxa berishdan bosh tortilganligi”;

8-pozitsiyaning “Litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish muddatlari” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1 oy (agar 1 oyda bartaraf etilmasa, bartaraf etilguniga qadar)”;

20-pozitsiyaning “Qoidabuzarliklar hollari” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Notarial harakatlar boʻyicha toʻlovlar (davlat boji, gerb yigʻimi, huquqiy va texnik tusdagi haq) notoʻgʻri undirilganligi yoki toʻlovlardan noqonuniy ravishda ozod qilinganligi yoxud toʻlovning imtiyozli toʻlanishini asoslantiruvchi hujjatlarning nusxasi olib qolinmaganligi yoki “Notarius” avtomatlashtirilgan axborot tizimidan maʼlumotnoma olib biriktirilmaganligi”;

23 va 24-pozitsiyalar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 23. Notarial harakatni rasmiylashtirishda “Notarius” avtomatlashtirilgan axborot tizimi orqali tekshirilishi lozim boʻlgan holatlar tekshirilmaganligi yoki notoʻgʻri tekshirilganligi 1 oy** 24. Notarius oʻz faoliyat koʻrsatish hududida manzili oʻzgarganligi boʻyicha adliya organiga xabarnoma bermaganligi 15 kun ”;

27-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 27. Notariusda fuqarolik javobgarligini sugʻurta qilish shartnomasi mavjud boʻlmaganda 15 kun (agar 15 kunda bartaraf etilmasa, bartaraf etilguniga qadar) ”;

30-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 30. Notariusning ilmiy, ijodiy va pedagogik faoliyatdan, shuningdek Notarial palata va uning hududiy boshqarmalaridagi faoliyatdan tashqari tadbirkorlik va boshqa faoliyat bilan shugʻullanganligi 1 oy (agar 1 oyda bartaraf etilmasa, bartaraf etilguniga qadar) ”;

quyidagi mazmundagi 35 — 43-pozitsiyalar bilan toʻldirilsin:

“ 35. Notarial tasdiqlangan hujjatga uning mohiyatini oʻzgartirmaydigan qoʻshimchalarni kiritish yoki uning aniq arifmetik xatolarini tuzatish belgilangan tartibda amalga oshirilmaganligi 15 kun 36. Notarial harakatni amalga oshirish turiga rioya etilmaganligi 1 oy 37. Notarial harakatlar asosida vujudga keladigan koʻchmas mulkka nisbatan mulk huquqi va boshqa ashyoviy huquqlar haqidagi maʼlumotlarni Koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarning davlat reyestriga kiritish uchun davlat roʻyxatidan oʻtkazuvchi organga yuborilmaganligi, qonunchilik hujjatlarida yuborilishi belgilanmagan hollar bundan mustasno 15 kun 38. Notarial idoralar va advokatlik tuzilmalarida jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha ichki nazorat qoidalari (roʻyxat raqami 2020, 2009-yil 19-oktabr) talablariga rioya etilmaganligi 1 oy 39. Qonunchilik hujjatlarida bajarilishiga toʻgʻridan toʻgʻri cheklov mavjud boʻlgan notarial harakat amalga oshirilganligi 6 oy 40. Notarius tomonidan notarial idora xodimi yoki boshqa shaxsning notarial harakat uchun qonunchilik hujjatlarida belgilanganidan tashqari moddiy manfaat koʻrishiga yoʻl qoʻyilganligi 4 oy 41. Ish vaqti davomida uzrli sabablarsiz ish joyida boʻlmaganligi 15 kun 42. Qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilmagan hollarda mol-mulkni boshqa shaxsga oʻtkazishga taqiq qoʻyilganligi 3 oy 43. Notarial faoliyatni tashkil etishga oid minimal talablarning bittasi yoki bir nechtasi bajarilmaganligi 15 kun (agar 15 kunda bartaraf etilmasa, bartaraf etilguniga qadar ”;

izoh quyidagi tahrirda bayon etilsin:

Vazir A. TAShKULOV

Oʻzbekiston Notarial palatasi raisi D. AShUROV

Toshkent sh.,

2023-yil 25-iyul,

2023-yil 17-iyul

10-mh-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 26.07.2023-y., 10/23/3250-1/0521-son)

lex.uz