📅 2023-yil 26-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 26-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 26 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 26 июля 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 26 July 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
Давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этишда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида» 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6167-сон Фармонига мувофиқ, давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этишда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартибини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этишда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
давлат активларини хусусийлаштириш, ишончли бошқарувга бериш, хўжалик жамиятлари устав фондига киритиш, давлат активларини тасарруф этиш ва бутлигини сақлаш билан боғлиқ бошқа ҳолатларда уларни баҳолашда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартиби;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини сотиш мақсадида баҳолашда баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартиби;
баҳолаш ҳисоботининг ишончлилигини экспертизадан ўтказишда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартиби.
2. Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июлдаги 312-сон қарорига ИЛОВА
Давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этишда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этишда (хусусийлаштириш, ишончли бошқарувга бериш, хўжалик жамиятлари устав фондига киритиш, давлат активини тасарруф этиш ва бутлигини сақлаш билан боғлиқ бошқа ҳолатларда ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини сотишда) уларни баҳолаш ҳамда баҳолаш ҳисоботининг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш учун баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низом қоидалари давлат активини баҳолаш, шунингдек баҳолаш ҳисоботининг ишончлилигини экспертизадан ўтказишда бюджет буюртмачиси томонидан баҳоловчи ташкилотларни (хорижий баҳоловчи ташкилотлар ва уларнинг Ўзбекистонда фаолият юритаётган шуъба корхоналари бундан мустасно) жалб қилиш ва улар кўрсатган хизматларнинг қиймати белгиланган тартибда аниқланишини таъминлаш мақсадлари учун татбиқ этилади.
3. Давлат активларини самарали бошқаришда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартиби бюджет буюртмачилари томонидан давлат харидларини амалга оширишда қўлланилади.
2-боб. Давлат активини баҳолаш бўйича баҳоловчи ташкилот хизматининг бошланғич қийматини аниқлаш
4. Баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қиймати мазкур бобда назарда тутилган формулалар, коэффициентлар ҳамда калькуляцияларга мувофиқ аниқланади.
Бунда, баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш усули баҳолаш объектининг қуйидаги типларига боғлиқ бўлади:
давлат муассасалари ҳамда давлатга тегишли хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги акция (улуш)лар (кейинги ўринларда — давлатга тегишли акциялар (улушлар);
давлатга тегишли мулкий мажмуа, мулкий мажмуанинг бир қисми (кейинги ўринларда — мулкий мажмуа);
давлатга тегишли бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган);
давлатга тегишли қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси;
мазкур банднинг учинчи — олтинчи хатбошиларида назарда тутилмаган давлатга тегишли бошқа активлар (иншоотлар, узатувчи мосламалар, машиналар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, инструментлар, ашё-инвентарлар, ишчи ҳайвон, кўп йиллик ўсимликлар ва бошқа асосий воситалар).
Давлатга тегишли баҳолаш объекти таркибида ер участкаси бўлган тақдирда, баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қийматига мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган тартибда аниқланадиган давлатга тегишли қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида сотиш мақсадида баҳолаш хизматларининг бошланғич қиймати қўшилади.
5. Давлатга тегишли акциялар (улушлар) ёки мулкий мажмуа баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қиймати қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Қ уа = [(БҲМ х К 1 ) + (БҲМ х К 2 )] х К ё х К ҳ , бунда:
Қ уа — давлатга тегишли акциялар (улушлар) ёки мулкий мажмуа баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қиймати;
БҲМ — бошланғич қиймат аниқланаётган кунда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдори;
К 1 — мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициент;
К 2 — мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициент;
К ё — баҳолашда қўлланилган ёндашув сонини ҳисобга олувчи коэффициент бўлиб, қуйидагига тенг:
битта ёндашув қўлланилганда — 1,0;
иккита ёндашув қўлланилганда — 1,3;
учта ёндашув қўлланилганда — 1,5;
К ҳ — баҳолаш объекти жойлашган ҳудудни (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ҳисобга олувчи коэффициент бўлиб, бунда:
агар баҳолаш объекти республиканинг иккитагача ҳудудларида жойлашган бўлса, коэффициент — 1,05;
агар баҳолаш объекти республиканинг учтадан олтитагача ҳудудларида жойлашган бўлса, коэффициент — 1,1;
агар баҳолаш объекти республиканинг еттитадан ўнтагача ҳудудларида жойлашган бўлса, коэффициент — 1,15;
агар баҳолаш объекти республиканинг ўн бир ва ундан ортиқ ҳудудларида жойлашган бўлса, коэффициент — 1,2 ни ташкил этади.
6. Давлатга тегишли бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган) баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қиймати қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Қ би = (БҲМ х К 1 ) х К ё х К ҳ , бунда:
Қ би — давлатга тегишли бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган) баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қиймати.
БҲМ — бошланғич қиймат аниқланаётган кунда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдори;
К 1 — мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициент;
К ё — баҳолашда қўлланилган ёндашув сонини ҳисобга олувчи коэффициент бўлиб, қуйидагига тенг:
битта ёндашув қўлланилганда — 1,0;
иккита ёндашув қўлланилганда — 1,3;
учта ёндашув қўлланилганда — 1,5;
К ҳ — баҳолаш объекти жойлашган ҳудудни (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ҳисобга олувчи коэффициент бўлиб, бунда:
агар баҳолаш объекти республиканинг иккитагача ҳудудларида жойлашган бўлса, коэффициент — 1,05;
агар баҳолаш объекти республиканинг учтадан олтитагача ҳудудларида жойлашган бўлса, коэффициент — 1,1;
агар баҳолаш объекти республиканинг еттитадан ўнтагача ҳудудларида жойлашган бўлса, коэффициент — 1,15;
агар баҳолаш объекти республиканинг ўн бир ва ундан ортиқ ҳудудларида жойлашган бўлса, коэффициент — 1,2 ни ташкил этади.
7. Давлатга тегишли қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида реализация қилиш мақсадида баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қиймати баҳоланаётган ер участкасининг умумий майдонидан келиб чиққан ҳолда, бошланғич қиймат аниқланаётган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг:
1 000 кв.м.гача — 1,5 баравари;
1 000 кв.м.дан 10 000 кв.м.гача — 2 баравари;
10 000 кв.м. ва ундан юқори бўлганда — 3 баравари этиб белгиланади.
8. Давлатга тегишли бошқа активлар баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қиймати қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Қ ба = БҲМ х (К 3 х С) х К ё х К ҳ , бунда:
Қ ба — давлатга тегишли бошқа активлар баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қиймати;
БҲМ — бошланғич қиймат аниқланаётган кунда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдори;
К 3 — мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициент;
С — баҳолаш объектлари сони;
К ё — баҳолашда қўлланилган ёндашув сонини ҳисобга олувчи коэффициент бўлиб, қуйидагига тенг:
битта ёндашув қўлланилганда — 1,0;
иккита ёндашув қўлланилганда — 1,3;
учта ёндашув қўлланилганда — 1,5;
К ҳ — баҳолаш объекти жойлашган ҳудудни (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ҳисобга олувчи коэффициент бўлиб, бунда:
агар баҳолаш объекти республиканинг иккитагача ҳудудларида жойлашган бўлса, коэффициент — 1,05;
агар баҳолаш объекти республиканинг учтадан олтитагача ҳудудларида жойлашган бўлса, коэффициент — 1,1;
агар баҳолаш объекти республиканинг еттитадан ўнтагача ҳудудларида жойлашган бўлса, коэффициент — 1,15;
агар баҳолаш объекти республиканинг ўн бир ва ундан ортиқ ҳудудларида жойлашган бўлса, коэффициент — 1,2 ни ташкил этади.
9. Давлатга тегишли баҳолаш объектлари баҳоланганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қиймати мазкур Низомнинг 5 , 6 , 7 ва 8-банларида кўрсатилган формулаларга мувофиқ аниқланиб, қуйидаги калькуляцияларга асосан ҳисоблаб чиқарилади:
давлатга тегишли акциялар (улушлар) ёки мулкий мажмуа баҳоланганда мазкур Низомга 4-иловада келтирилган калькуляцияга мувофиқ;
давлатга тегишли бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган) баҳоланганда мазкур Низомга 5-иловада келтирилган калькуляцияга мувофиқ;
давлатга тегишли бошқа активлар баҳоланганда мазкур Низомга 6-иловада келтирилган калькуляцияга мувофиқ аниқланади.
10. Баҳолаш объекти талаб қилиш ҳуқуқи, мажбурият (қарз) бўлганда баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қиймати баҳолаш объектининг (хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги акциялар (улушлар), мулкий мажмуа, бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган) ва бошқа активлар) юзага келиш манбаидан келиб чиқиб белгиланади.
11. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш бўйича баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қиймати қуйидагича белгиланади:
а) давлатга тегишли акциялар (улушлар), мулкий мажмуа, давлатга тегишли бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган), давлатга тегишли бошқа асосий воситалар бўйича:
таҳлилий экспертиза ўтказилганда, мазкур Низомга мувофиқ баҳолаш хизматлари бошланғич қийматининг 20 фоизи, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан кўп бўлмаган миқдорда;
жойига чиққан ҳолда экспертиза ўтказилганда, мазкур Низомга мувофиқ ҳисобланган хизматлар бошланғич қийматининг 25 фоизи, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан кам бўлмаган миқдорда;
б) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси бўйича таҳлилий экспертиза ёки жойига чиққан ҳолда экспертиза ўтказиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида.
12. Танловда иштирок этиш учун таклифлар тақдим этилмаганлиги сабабли танлов ўтказилмаган деб ҳисобланган тақдирда, бюджет буюртмачиси мазкур Низомга асосан аниқланган баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қийматини энг кўпи билан бир ярим бараварга оширган ҳолда такроран эълон бериши мумкин.
3-боб. Якунловчи қоида
13. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этишда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициентлар
Т/р Баҳолаш объектининг майдони — бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган) * К 1 1. 100 м 2 гача 5 2. 101 дан 300 м 2 гача 9 3. 301 дан 600 м 2 гача 13 4. 601 дан 1000 м 2 гача 17 5. 1001 дан 2000 м 2 гача 21 6. 2001 дан 3500 м 2 гача 25 7. 3501 дан 5000 м 2 гача 29 8. 5001 дан 7000 м 2 гача 33 9. 7001 дан 9500 м 2 гача 37 10. 9501 дан 12500 м 2 гача 41 11. 12501 дан 20000 м 2 гача 45 12. 20001 дан 30000 м 2 гача 49 13. 30001 дан 40000 м 2 гача 53 14 40001 дан 50000 м 2 гача 57 15 50001 дан 60000 м 2 гача 61 16 60001 м 2 ва ундан ортиқ 65
Давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этишда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициентлар
Т/р Бинолардан (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган) ташқари асосий фондлар сони * К 2 1. 50 донагача 8 2. 51 дан 200 донагача 10 3. 201 дан 400 донагача 15 4. 401 дан 700 донагача 30 5. 701 дан 1100 донагача 40 6. 1101 дан 1500 донагача 50 7. 1501 дан 2000 донагача 70 8. 2001 дан 3000 донагача 100 9. 3001 дан 4000 донагача 130 10. 4001 дан 5000 донагача 160 11. 5001 дан 6000 донагача 200 12. 6001 дан 7000 донагача 230 13. 7001 дан 8000 донагача 260 14. 8001 дан 9000 донагача 280 15. 9001 ва ундан ортиқ 300
Давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этишда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициентлар
Т/р Баҳолаш объекти С К 3 I. Моддий активлар * 1. Иншоотлар, узатувчи мосламалар, машина ва асбоб-ускунлар 1 бирлик 2,0 2. Енгил автомототранспорт ва электр транспорт воситалари 1 бирлик 1,5 3. Йирик юк ташиш транспорт ва электр транспорт воситалари, темир йўл теплавозлари, вагонлари 1 бирлик 2,5 4. Инструментлар, инвентарь, ишчи ҳайвон, кўп йиллик ўсимликлар ва бошқа асосий фондлар 1 бирлик 0,5 II. Номоддий активлар 5. Номоддий активлар 1 бирлик 7,0 6. Интеллектуал мулк 1 бирлик 20,0 III. Қарздорликлар 7. Дебитор қарзлар, инвестициялар, капитал қўйилмалар 1 бирлик ** 2,0 8. Узоқ муддатли дебитор қарздорлик 1 бирлик ** 2,0
Давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этишда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги акциялар (улушлар) ёки мулкий мажмуа баҳоланганда хизматлар бошланғич қийматини аниқлаш бўйича К А Л Ь К У Л Я Ц И Я (сўм) Т/р Баҳолаш объекти Ўлчов бирлиги Коэф-т (К 1 , К 2 ) Қиймат Баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш санасида Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдори (сўм): 1 . Бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган) 100 м 2 гача 5 К 1 х БҲМ 101 дан 300 м 2 гача 9 301 дан 600 м 2 гача 13 601 дан 1000 м 2 гача 17 1001 дан 2000 м 2 гача 21 2001 дан 3500 м 2 гача 25 3501 дан 5000 м 2 гача 29 5001 дан 7000 м 2 гача 33 7001 дан 9500 м 2 гача 37 9501 дан 12500 м 2 гача 41 12501 дан 20000 м 2 гача 45 20001 дан 30000 м 2 гача 49 30001 дан 40000 м 2 гача 53 40001 дан 50000 м 2 гача 57 50001 дан 60000 м 2 гача 61 60001 м 2 ва ундан ортиқ 65 2 . Бинолардан (шу жумладан, қурилиши тугалланмаганлари) ташқари асосий фондлар 50 донагача 8 К 2 х БҲМ 51 дан 200 донагача 10 201 дан 400 донагача 15 401 дан 700 донагача 30 701 дан 1100 донагача 40 1101 дан 1500 донагача 50 1501дан 2000 донагача 70 2001 дан 3000 донагача 100 3001 дан 4000 донагача 130 4001 дан 5000 донагача 160 5001 дан 6000 донагача 200 6001 дан 7000 донагача 230 7001 дан 8000 донагача 260 8001 дан 9000 донагача 280 9001 ва ундан ортиқ 300 3 . Қимматли қоғозлар 3 х БҲМ 4 . Номоддий активлар К 3 х БҲМ 5 . Интеллектуал мулк К 3 х БҲМ 6 . Дебиторлик қарзлари, инвестициялар, капитал қўйилмалар К 3 х БҲМ 7 . Узоқ муддатли дебитор қарздорлик К 3 х БҲМ 8 . Сумма =1 сатр+2 сатр+3 сатр+4 сатр+5 сатр+ 6 сатр+ 7 сатр Кўрсаткичлар 9 . Баҳолашда қўлланилган ёндашув сонини ҳисобга олувчи коэффициент, (К ё ) = 8 сатр х тегишли коэффициент 10 . Баҳолаш объекти жойлашган ҳудудни ҳисобга олувчи коэффициент, (К ҳ ) = 9 сатр х тегишли коэффициент 11 . Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида сотиш мақсадида баҳоланганда БҲМнинг тегишли баравари 12 . Хизматлар қиймати = 10сатр ёки (10сатр+11сатр)
Давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этишда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган) баҳоланганда хизматлар бошланғич қийматини аниқлаш бўйича К А Л Ь К У Л Я Ц И Я (сўм) Т/р Баҳолаш объекти Ўлчов бирлиги Коэф-т (К 1 ) Қиймат Баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш санасида Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдори (сўм): 1 . Бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган) 100 м 2 гача 5 К 1 х БҲМ 101 дан 300 м 2 гача 9 301 дан 600 м 2 гача 13 601 дан 1000 м 2 гача 17 1001 дан 2000 м 2 гача 21 2001 дан 3500 м 2 гача 25 3501 дан 5000 м 2 гача 29 5001 дан 7000 м 2 гача 33 7001 дан 9500 м 2 гача 37 9501 дан 12500 м 2 гача 41 12501 дан 20000 м 2 гача 45 20001 дан 30000 м 2 гача 49 30001 дан 40000 м 2 гача 53 40001 дан 50000 м 2 гача 57 50001 дан 60000 м 2 гача 61 60001 м 2 ва ундан ортиқ 65 2 . Сумма = 1 сатр Кўрсаткичлар 3 . Баҳолашда қўлланилган ёндашув сонини ҳисобга олувчи коэффициент, (К ё ) = 2 сатр х тегишли коэффициент 4 . Баҳолаш объекти жойлашган ҳудудни ҳисобга олувчи коэффициент, (К ҳ ) = 3 сатр х тегишли коэффициент 5 . Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида сотиш мақсадида баҳоланганда БҲМнинг тегишли баравари 6 . Хизматлар қиймати = (4 сатр + 5 сатр)
Давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этишда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Бошқа давлат активлари баҳоланганда хизматлар бошланғич қийматини аниқлаш бўйича К А Л Ь К У Л Я Ц И Я (сўм) Т/р Баҳолаш объекти Ўлчов бирлиги Коэф-т ( К 3 ) Сони (С) Қиймат Баҳоловчи ташкилот хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш санасида Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдори (сўм): 1 . Иншоотлар, узатувчи мосламалар, машина ва асбоб-ускунлар 1 бирлик 2 1 бирлик К 3 х БҲМ х С 2 . Енгил автомототранспорт ва электр транспорт воситалари 1 бирлик 1,5 1 бирлик К 3 х БҲМ х С 3 . Йирик юк ташиш транспорт ва электр транспорт воситалари, темир йўл тепловозлари, вагонлари 1 бирлик 2,5 1 бирлик К 3 х БҲМ х С 4 . Инструментлар, ашё-инвентарь, ишчи ҳайвон, кўп йиллик ўсимликлар ва бошқа асосий фондлар 1 бирлик 0,5 1 бирлик К 3 х БҲМ х С 5 . Номоддий активлар 1 бирлик 7,0 1 бирлик К 3 х БҲМ х С 6 . Интеллектуал мулк 1 бирлик 20,0 1 бирлик К 3 х БҲМ х С 7 . Дебиторлик қарзлари, инвестициялар, капитал қўйилмалар 1 бирлик 2,0 1 бирлик К 3 х БҲМ х С 8 . Узоқ муддатли дебитор қарздорлик 1 бирлик 2,0 1 бирлик К 3 х БҲМ х С 9 . Сумма =1 сатр+2 сатр+3 сатр +4 сатр+5 сатр+6 сатр +7 сатр+8 сатр Кўрсаткичлар 10 . Баҳолашда қўлланилган ёндашув сонини ҳисобга олувчи коэффициент, (К ё ) = 9 сатр х тегишли коэффициент 11 . Баҳолаш объекти жойлашган ҳудудни ҳисобга олувчи коэффициент, (К ҳ ) = 10 сатр х тегишли коэффициент 12 . Хизматлар қиймати = 11 сатр
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 26 июль,
312-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
Davlat aktivlarini samarali boshqarishni tashkil etishda baholovchi tashkilotlar xizmatlarining boshlangʻich qiymatini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi Qonuni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat aktivlarini xususiylashtirish jarayonlarini yanada jadallashtirish toʻgʻrisida” 2021-yil 11-fevraldagi PF-6167-son Farmoniga muvofiq, davlat aktivlarini samarali boshqarishni tashkil etishda baholovchi tashkilotlar xizmatlarining boshlangʻich qiymatini aniqlash tartibini joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Davlat aktivlarini samarali boshqarishni tashkil etishda baholovchi tashkilotlar xizmatlarining boshlangʻich qiymatini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
davlat aktivlarini xususiylashtirish, ishonchli boshqaruvga berish, xoʻjalik jamiyatlari ustav fondiga kiritish, davlat aktivlarini tasarruf etish va butligini saqlash bilan bogʻliq boshqa holatlarda ularni baholashda baholovchi tashkilotlar xizmatlarining boshlangʻich qiymatini aniqlash tartibi;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalarini sotish maqsadida baholashda baholovchi tashkilot xizmatlarining boshlangʻich qiymatini aniqlash tartibi;
baholash hisobotining ishonchliligini ekspertizadan oʻtkazishda baholovchi tashkilotlar xizmatlarining boshlangʻich qiymatini aniqlash tartibi.
2. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi hamda manfaatdor vazirlik va idoralar oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktori A.J. Ortiqov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 26-iyuldagi 312-son qaroriga ILOVA
Davlat aktivlarini samarali boshqarishni tashkil etishda baholovchi tashkilotlar xizmatlarining boshlangʻich qiymatini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom davlat aktivlarini samarali boshqarishni tashkil etishda (xususiylashtirish, ishonchli boshqaruvga berish, xoʻjalik jamiyatlari ustav fondiga kiritish, davlat aktivini tasarruf etish va butligini saqlash bilan bogʻliq boshqa holatlarda hamda qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkasini sotishda) ularni baholash hamda baholash hisobotining ishonchliligini ekspertizadan oʻtkazish uchun baholovchi tashkilotlar xizmatlarining boshlangʻich qiymatini aniqlash tartibini belgilaydi.
2. Mazkur Nizom qoidalari davlat aktivini baholash, shuningdek baholash hisobotining ishonchliligini ekspertizadan oʻtkazishda budjet buyurtmachisi tomonidan baholovchi tashkilotlarni (xorijiy baholovchi tashkilotlar va ularning Oʻzbekistonda faoliyat yuritayotgan shuʼba korxonalari bundan mustasno) jalb qilish va ular koʻrsatgan xizmatlarning qiymati belgilangan tartibda aniqlanishini taʼminlash maqsadlari uchun tatbiq etiladi.
3. Davlat aktivlarini samarali boshqarishda baholovchi tashkilotlar xizmatlarining boshlangʻich qiymatini aniqlash tartibi budjet buyurtmachilari tomonidan davlat xaridlarini amalga oshirishda qoʻllaniladi.
2-bob. Davlat aktivini baholash boʻyicha baholovchi tashkilot xizmatining boshlangʻich qiymatini aniqlash
4. Baholovchi tashkilot xizmatlarining boshlangʻich qiymati mazkur bobda nazarda tutilgan formulalar, koeffitsiyentlar hamda kalkulyatsiyalarga muvofiq aniqlanadi.
Bunda, baholovchi tashkilot xizmatlarining boshlangʻich qiymatini aniqlash usuli baholash obyektining quyidagi tiplariga bogʻliq boʻladi:
davlat muassasalari hamda davlatga tegishli xoʻjalik yurituvchi subyektlarning ustav fondidagi aksiya (ulush)lar (keyingi oʻrinlarda — davlatga tegishli aksiyalar (ulushlar);
davlatga tegishli mulkiy majmua, mulkiy majmuaning bir qismi (keyingi oʻrinlarda — mulkiy majmua);
davlatga tegishli bino (shu jumladan, qurilishi tugallanmagan);
davlatga tegishli qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkasi;
mazkur bandning uchinchi — oltinchi xatboshilarida nazarda tutilmagan davlatga tegishli boshqa aktivlar (inshootlar, uzatuvchi moslamalar, mashinalar, asbob-uskunalar, transport vositalari, instrumentlar, ashyo-inventarlar, ishchi hayvon, koʻp yillik oʻsimliklar va boshqa asosiy vositalar).
Davlatga tegishli baholash obyekti tarkibida yer uchastkasi boʻlgan taqdirda, baholovchi tashkilot xizmatlarining boshlangʻich qiymatiga mazkur Nizomning 7-bandida koʻrsatilgan tartibda aniqlanadigan davlatga tegishli qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkasini mulk yoki ijara huquqi asosida sotish maqsadida baholash xizmatlarining boshlangʻich qiymati qoʻshiladi.
5. Davlatga tegishli aksiyalar (ulushlar) yoki mulkiy majmua baholanganda baholovchi tashkilot xizmatlarining boshlangʻich qiymati quyidagi formula boʻyicha hisoblanadi:
Q ua = [(BHM x K 1 ) + (BHM x K 2 )] x K yo x K h , bunda:
Q ua — davlatga tegishli aksiyalar (ulushlar) yoki mulkiy majmua baholanganda baholovchi tashkilot xizmatlarining boshlangʻich qiymati;
BHM — boshlangʻich qiymat aniqlanayotgan kunda Oʻzbekiston Respublikasida belgilangan bazaviy hisoblash miqdori;
K 1 — mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq bazaviy hisoblash miqdoriga nisbatan koeffitsiyent;
K 2 — mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq bazaviy hisoblash miqdoriga nisbatan koeffitsiyent;
K yo — baholashda qoʻllanilgan yondashuv sonini hisobga oluvchi koeffitsiyent boʻlib, quyidagiga teng:
bitta yondashuv qoʻllanilganda — 1,0;
ikkita yondashuv qoʻllanilganda — 1,3;
uchta yondashuv qoʻllanilganda — 1,5;
K h — baholash obyekti joylashgan hududni (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri) hisobga oluvchi koeffitsiyent boʻlib, bunda:
agar baholash obyekti respublikaning ikkitagacha hududlarida joylashgan boʻlsa, koeffitsiyent — 1,05;
agar baholash obyekti respublikaning uchtadan oltitagacha hududlarida joylashgan boʻlsa, koeffitsiyent — 1,1;
agar baholash obyekti respublikaning yettitadan oʻntagacha hududlarida joylashgan boʻlsa, koeffitsiyent — 1,15;
agar baholash obyekti respublikaning oʻn bir va undan ortiq hududlarida joylashgan boʻlsa, koeffitsiyent — 1,2 ni tashkil etadi.
6. Davlatga tegishli bino (shu jumladan, qurilishi tugallanmagan) baholanganda baholovchi tashkilot xizmatlarining boshlangʻich qiymati quyidagi formula boʻyicha hisoblanadi:
Q bi = (BHM x K 1 ) x K yo x K h , bunda:
Q bi — davlatga tegishli bino (shu jumladan, qurilishi tugallanmagan) baholanganda baholovchi tashkilot xizmatlarining boshlangʻich qiymati.
BHM — boshlangʻich qiymat aniqlanayotgan kunda Oʻzbekiston Respublikasida belgilangan bazaviy hisoblash miqdori;
K 1 — mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq bazaviy hisoblash miqdoriga nisbatan koeffitsiyent;
K yo — baholashda qoʻllanilgan yondashuv sonini hisobga oluvchi koeffitsiyent boʻlib, quyidagiga teng:
bitta yondashuv qoʻllanilganda — 1,0;
ikkita yondashuv qoʻllanilganda — 1,3;
uchta yondashuv qoʻllanilganda — 1,5;
K h — baholash obyekti joylashgan hududni (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri) hisobga oluvchi koeffitsiyent boʻlib, bunda:
agar baholash obyekti respublikaning ikkitagacha hududlarida joylashgan boʻlsa, koeffitsiyent — 1,05;
agar baholash obyekti respublikaning uchtadan oltitagacha hududlarida joylashgan boʻlsa, koeffitsiyent — 1,1;
agar baholash obyekti respublikaning yettitadan oʻntagacha hududlarida joylashgan boʻlsa, koeffitsiyent — 1,15;
agar baholash obyekti respublikaning oʻn bir va undan ortiq hududlarida joylashgan boʻlsa, koeffitsiyent — 1,2 ni tashkil etadi.
7. Davlatga tegishli qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkasini mulk yoki ijara huquqi asosida realizatsiya qilish maqsadida baholanganda baholovchi tashkilot xizmatlarining boshlangʻich qiymati baholanayotgan yer uchastkasining umumiy maydonidan kelib chiqqan holda, boshlangʻich qiymat aniqlanayotgan kundagi bazaviy hisoblash miqdorining:
1 000 kv.m.gacha — 1,5 baravari;
1 000 kv.m.dan 10 000 kv.m.gacha — 2 baravari;
10 000 kv.m. va undan yuqori boʻlganda — 3 baravari etib belgilanadi.
8. Davlatga tegishli boshqa aktivlar baholanganda baholovchi tashkilot xizmatlarining boshlangʻich qiymati quyidagi formula boʻyicha hisoblanadi:
Q ba = BHM x (K 3 x S) x K yo x K h , bunda:
Q ba — davlatga tegishli boshqa aktivlar baholanganda baholovchi tashkilot xizmatlarining boshlangʻich qiymati;
BHM — boshlangʻich qiymat aniqlanayotgan kunda Oʻzbekiston Respublikasida belgilangan bazaviy hisoblash miqdori;
K 3 — mazkur Nizomga 3-ilovaga muvofiq bazaviy hisoblash miqdoriga nisbatan koeffitsiyent;
S — baholash obyektlari soni;
K yo — baholashda qoʻllanilgan yondashuv sonini hisobga oluvchi koeffitsiyent boʻlib, quyidagiga teng:
bitta yondashuv qoʻllanilganda — 1,0;
ikkita yondashuv qoʻllanilganda — 1,3;
uchta yondashuv qoʻllanilganda — 1,5;
K h — baholash obyekti joylashgan hududni (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri) hisobga oluvchi koeffitsiyent boʻlib, bunda:
agar baholash obyekti respublikaning ikkitagacha hududlarida joylashgan boʻlsa, koeffitsiyent — 1,05;
agar baholash obyekti respublikaning uchtadan oltitagacha hududlarida joylashgan boʻlsa, koeffitsiyent — 1,1;
agar baholash obyekti respublikaning yettitadan oʻntagacha hududlarida joylashgan boʻlsa, koeffitsiyent — 1,15;
agar baholash obyekti respublikaning oʻn bir va undan ortiq hududlarida joylashgan boʻlsa, koeffitsiyent — 1,2 ni tashkil etadi.
9. Davlatga tegishli baholash obyektlari baholanganda baholovchi tashkilot xizmatlarining boshlangʻich qiymati mazkur Nizomning 5 , 6 , 7 va 8-banlarida koʻrsatilgan formulalarga muvofiq aniqlanib, quyidagi kalkulyatsiyalarga asosan hisoblab chiqariladi:
davlatga tegishli aksiyalar (ulushlar) yoki mulkiy majmua baholanganda mazkur Nizomga 4-ilovada keltirilgan kalkulyatsiyaga muvofiq;
davlatga tegishli bino (shu jumladan, qurilishi tugallanmagan) baholanganda mazkur Nizomga 5-ilovada keltirilgan kalkulyatsiyaga muvofiq;
davlatga tegishli boshqa aktivlar baholanganda mazkur Nizomga 6-ilovada keltirilgan kalkulyatsiyaga muvofiq aniqlanadi.
10. Baholash obyekti talab qilish huquqi, majburiyat (qarz) boʻlganda baholovchi tashkilot xizmatlarining boshlangʻich qiymati baholash obyektining (xoʻjalik yurituvchi subyekt ustav fondidagi aksiyalar (ulushlar), mulkiy majmua, bino (shu jumladan, qurilishi tugallanmagan) va boshqa aktivlar) yuzaga kelish manbaidan kelib chiqib belgilanadi.
11. Baholash toʻgʻrisidagi hisobotlarning ishonchliligini ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha baholovchi tashkilot xizmatlarining boshlangʻich qiymati quyidagicha belgilanadi:
a) davlatga tegishli aksiyalar (ulushlar), mulkiy majmua, davlatga tegishli bino (shu jumladan, qurilishi tugallanmagan), davlatga tegishli boshqa asosiy vositalar boʻyicha:
tahliliy ekspertiza oʻtkazilganda, mazkur Nizomga muvofiq baholash xizmatlari boshlangʻich qiymatining 20 foizi, lekin bazaviy hisoblash miqdorining yigirma baravaridan koʻp boʻlmagan miqdorda;
joyiga chiqqan holda ekspertiza oʻtkazilganda, mazkur Nizomga muvofiq hisoblangan xizmatlar boshlangʻich qiymatining 25 foizi, lekin bazaviy hisoblash miqdorining oʻn baravaridan kam boʻlmagan miqdorda;
b) qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkasi boʻyicha tahliliy ekspertiza yoki joyiga chiqqan holda ekspertiza oʻtkazish uchun bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida.
12. Tanlovda ishtirok etish uchun takliflar taqdim etilmaganligi sababli tanlov oʻtkazilmagan deb hisoblangan taqdirda, budjet buyurtmachisi mazkur Nizomga asosan aniqlangan baholovchi tashkilot xizmatlarining boshlangʻich qiymatini eng koʻpi bilan bir yarim baravarga oshirgan holda takroran eʼlon berishi mumkin.
3-bob. Yakunlovchi qoida
13. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Davlat aktivlarini samarali boshqarishni tashkil etishda baholovchi tashkilotlar xizmatlarining boshlangʻich qiymatini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Bazaviy hisoblash miqdoriga nisbatan koeffitsiyentlar
T/r Baholash obyektining maydoni — bino (shu jumladan, qurilishi tugallanmagan) * K 1 1. 100 m 2 gacha 5 2. 101 dan 300 m 2 gacha 9 3. 301 dan 600 m 2 gacha 13 4. 601 dan 1000 m 2 gacha 17 5. 1001 dan 2000 m 2 gacha 21 6. 2001 dan 3500 m 2 gacha 25 7. 3501 dan 5000 m 2 gacha 29 8. 5001 dan 7000 m 2 gacha 33 9. 7001 dan 9500 m 2 gacha 37 10. 9501 dan 12500 m 2 gacha 41 11. 12501 dan 20000 m 2 gacha 45 12. 20001 dan 30000 m 2 gacha 49 13. 30001 dan 40000 m 2 gacha 53 14 40001 dan 50000 m 2 gacha 57 15 50001 dan 60000 m 2 gacha 61 16 60001 m 2 va undan ortiq 65
Davlat aktivlarini samarali boshqarishni tashkil etishda baholovchi tashkilotlar xizmatlarining boshlangʻich qiymatini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Bazaviy hisoblash miqdoriga nisbatan koeffitsiyentlar
T/r Binolardan (shu jumladan, qurilishi tugallanmagan) tashqari asosiy fondlar soni * K 2 1. 50 donagacha 8 2. 51 dan 200 donagacha 10 3. 201 dan 400 donagacha 15 4. 401 dan 700 donagacha 30 5. 701 dan 1100 donagacha 40 6. 1101 dan 1500 donagacha 50 7. 1501 dan 2000 donagacha 70 8. 2001 dan 3000 donagacha 100 9. 3001 dan 4000 donagacha 130 10. 4001 dan 5000 donagacha 160 11. 5001 dan 6000 donagacha 200 12. 6001 dan 7000 donagacha 230 13. 7001 dan 8000 donagacha 260 14. 8001 dan 9000 donagacha 280 15. 9001 va undan ortiq 300
Davlat aktivlarini samarali boshqarishni tashkil etishda baholovchi tashkilotlar xizmatlarining boshlangʻich qiymatini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Bazaviy hisoblash miqdoriga nisbatan koeffitsiyentlar
T/r Baholash obyekti S K 3 I. Moddiy aktivlar * 1. Inshootlar, uzatuvchi moslamalar, mashina va asbob-uskunlar 1 birlik 2,0 2. Yengil avtomototransport va elektr transport vositalari 1 birlik 1,5 3. Yirik yuk tashish transport va elektr transport vositalari, temir yoʻl teplavozlari, vagonlari 1 birlik 2,5 4. Instrumentlar, inventar, ishchi hayvon, koʻp yillik oʻsimliklar va boshqa asosiy fondlar 1 birlik 0,5 II. Nomoddiy aktivlar 5. Nomoddiy aktivlar 1 birlik 7,0 6. Intellektual mulk 1 birlik 20,0 III. Qarzdorliklar 7. Debitor qarzlar, investitsiyalar, kapital qoʻyilmalar 1 birlik ** 2,0 8. Uzoq muddatli debitor qarzdorlik 1 birlik ** 2,0
Davlat aktivlarini samarali boshqarishni tashkil etishda baholovchi tashkilotlar xizmatlarining boshlangʻich qiymatini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Xoʻjalik yurituvchi subyekt ustav fondidagi aksiyalar (ulushlar) yoki mulkiy majmua baholanganda xizmatlar boshlangʻich qiymatini aniqlash boʻyicha K A L K U L Ya S I Ya (soʻm) T/r Baholash obyekti Oʻlchov birligi Koef-t (K 1 , K 2 ) Qiymat Baholovchi tashkilot xizmatlarining boshlangʻich qiymatini aniqlash sanasida Oʻzbekiston Respublikasida belgilangan bazaviy hisoblash miqdori (soʻm): 1 . Bino (shu jumladan, qurilishi tugallanmagan) 100 m 2 gacha 5 K 1 x BHM 101 dan 300 m 2 gacha 9 301 dan 600 m 2 gacha 13 601 dan 1000 m 2 gacha 17 1001 dan 2000 m 2 gacha 21 2001 dan 3500 m 2 gacha 25 3501 dan 5000 m 2 gacha 29 5001 dan 7000 m 2 gacha 33 7001 dan 9500 m 2 gacha 37 9501 dan 12500 m 2 gacha 41 12501 dan 20000 m 2 gacha 45 20001 dan 30000 m 2 gacha 49 30001 dan 40000 m 2 gacha 53 40001 dan 50000 m 2 gacha 57 50001 dan 60000 m 2 gacha 61 60001 m 2 va undan ortiq 65 2 . Binolardan (shu jumladan, qurilishi tugallanmaganlari) tashqari asosiy fondlar 50 donagacha 8 K 2 x BHM 51 dan 200 donagacha 10 201 dan 400 donagacha 15 401 dan 700 donagacha 30 701 dan 1100 donagacha 40 1101 dan 1500 donagacha 50 1501dan 2000 donagacha 70 2001 dan 3000 donagacha 100 3001 dan 4000 donagacha 130 4001 dan 5000 donagacha 160 5001 dan 6000 donagacha 200 6001 dan 7000 donagacha 230 7001 dan 8000 donagacha 260 8001 dan 9000 donagacha 280 9001 va undan ortiq 300 3 . Qimmatli qogʻozlar 3 x BHM 4 . Nomoddiy aktivlar K 3 x BHM 5 . Intellektual mulk K 3 x BHM 6 . Debitorlik qarzlari, investitsiyalar, kapital qoʻyilmalar K 3 x BHM 7 . Uzoq muddatli debitor qarzdorlik K 3 x BHM 8 . Summa =1 satr+2 satr+3 satr+4 satr+5 satr+ 6 satr+ 7 satr Koʻrsatkichlar 9 . Baholashda qoʻllanilgan yondashuv sonini hisobga oluvchi koeffitsiyent, (K yo ) = 8 satr x tegishli koeffitsiyent 10 . Baholash obyekti joylashgan hududni hisobga oluvchi koeffitsiyent, (K h ) = 9 satr x tegishli koeffitsiyent 11 . Qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkasi mulk huquqi yoki ijara huquqi asosida sotish maqsadida baholanganda BHMning tegishli baravari 12 . Xizmatlar qiymati = 10satr yoki (10satr+11satr)
Davlat aktivlarini samarali boshqarishni tashkil etishda baholovchi tashkilotlar xizmatlarining boshlangʻich qiymatini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Bino (shu jumladan, qurilishi tugallanmagan) baholanganda xizmatlar boshlangʻich qiymatini aniqlash boʻyicha K A L K U L Ya S I Ya (soʻm) T/r Baholash obyekti Oʻlchov birligi Koef-t (K 1 ) Qiymat Baholovchi tashkilot xizmatlarining boshlangʻich qiymatini aniqlash sanasida Oʻzbekiston Respublikasida belgilangan bazaviy hisoblash miqdori (soʻm): 1 . Bino (shu jumladan, qurilishi tugallanmagan) 100 m 2 gacha 5 K 1 x BHM 101 dan 300 m 2 gacha 9 301 dan 600 m 2 gacha 13 601 dan 1000 m 2 gacha 17 1001 dan 2000 m 2 gacha 21 2001 dan 3500 m 2 gacha 25 3501 dan 5000 m 2 gacha 29 5001 dan 7000 m 2 gacha 33 7001 dan 9500 m 2 gacha 37 9501 dan 12500 m 2 gacha 41 12501 dan 20000 m 2 gacha 45 20001 dan 30000 m 2 gacha 49 30001 dan 40000 m 2 gacha 53 40001 dan 50000 m 2 gacha 57 50001 dan 60000 m 2 gacha 61 60001 m 2 va undan ortiq 65 2 . Summa = 1 satr Koʻrsatkichlar 3 . Baholashda qoʻllanilgan yondashuv sonini hisobga oluvchi koeffitsiyent, (K yo ) = 2 satr x tegishli koeffitsiyent 4 . Baholash obyekti joylashgan hududni hisobga oluvchi koeffitsiyent, (K h ) = 3 satr x tegishli koeffitsiyent 5 . Qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkasi mulk huquqi yoki ijara huquqi asosida sotish maqsadida baholanganda BHMning tegishli baravari 6 . Xizmatlar qiymati = (4 satr + 5 satr)
Davlat aktivlarini samarali boshqarishni tashkil etishda baholovchi tashkilotlar xizmatlarining boshlangʻich qiymatini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
Boshqa davlat aktivlari baholanganda xizmatlar boshlangʻich qiymatini aniqlash boʻyicha K A L K U L Ya S I Ya (soʻm) T/r Baholash obyekti Oʻlchov birligi Koef-t ( K 3 ) Soni (S) Qiymat Baholovchi tashkilot xizmatlarining boshlangʻich qiymatini aniqlash sanasida Oʻzbekiston Respublikasida belgilangan bazaviy hisoblash miqdori (soʻm): 1 . Inshootlar, uzatuvchi moslamalar, mashina va asbob-uskunlar 1 birlik 2 1 birlik K 3 x BHM x S 2 . Yengil avtomototransport va elektr transport vositalari 1 birlik 1,5 1 birlik K 3 x BHM x S 3 . Yirik yuk tashish transport va elektr transport vositalari, temir yoʻl teplovozlari, vagonlari 1 birlik 2,5 1 birlik K 3 x BHM x S 4 . Instrumentlar, ashyo-inventar, ishchi hayvon, koʻp yillik oʻsimliklar va boshqa asosiy fondlar 1 birlik 0,5 1 birlik K 3 x BHM x S 5 . Nomoddiy aktivlar 1 birlik 7,0 1 birlik K 3 x BHM x S 6 . Intellektual mulk 1 birlik 20,0 1 birlik K 3 x BHM x S 7 . Debitorlik qarzlari, investitsiyalar, kapital qoʻyilmalar 1 birlik 2,0 1 birlik K 3 x BHM x S 8 . Uzoq muddatli debitor qarzdorlik 1 birlik 2,0 1 birlik K 3 x BHM x S 9 . Summa =1 satr+2 satr+3 satr +4 satr+5 satr+6 satr +7 satr+8 satr Koʻrsatkichlar 10 . Baholashda qoʻllanilgan yondashuv sonini hisobga oluvchi koeffitsiyent, (K yo ) = 9 satr x tegishli koeffitsiyent 11 . Baholash obyekti joylashgan hududni hisobga oluvchi koeffitsiyent, (K h ) = 10 satr x tegishli koeffitsiyent 12 . Xizmatlar qiymati = 11 satr
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 26-iyul,
312-son