📅 2023-yil 20-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 20-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 20 июль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 20 июля 2023 г. · Документы министерств и ведомств · Министр занятости и сокращения бедности
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 20 July 2023 · Ministry and agency documents · Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
буйруғи
НAМУНAВИЙ НИЗОМ
Доимий асосда фаолият кўрсатувчи меҳнат арбитражи тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 576-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июлдаги 553-сон «Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама комиссиялар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Доимий асосда фаолият кўрсатувчи меҳнат арбитражи тўғрисидаги намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 20 июлдаги 62-2023/Б-сон буйруғига ИЛОВA
Доимий асосда фаолият кўрсатувчи меҳнат арбитражи тўғрисидаги
Мазкур Намунавий низом ходимлар (уларнинг вакиллари) ва иш берувчилар (уларнинг вакиллари) (бундан буён матнда тарафлар деб юритилади) ўртасида юзага келадиган жамоавий меҳнат низосини ҳал этиш (тартибга солиш) учун доимий асосда фаолият кўрсатувчи меҳнат арбитражининг (бундан буён матнда меҳнат арбитражи деб юритилади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Намунавий низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
жамоавий меҳнат низоси — ходимлар (уларнинг вакиллари) ва иш берувчилар (уларнинг вакиллари) ўртасидаги янги меҳнат шартларини белгилаш ёки мавжуд меҳнат шартларини (шу жумладан, меҳнатга ҳақ тўлашни) ўзгартириш, жамоа келишувларини, жамоа шартномасини, шунингдек қонунчиликка мувофиқ ходимларнинг вакиллари билан келишилган ҳолда қабул қилинадиган меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни тузиш ва ўзгартириш ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини қўллаш масалалари бўйича тартибга солинмаган келишмовчиликлар;
меҳнат арбитражи — яраштириш комиссиясида келишувга эришилмаганда тарафлар ўртасидаги жамоавий меҳнат низоларини ҳал этиш (тартибга солиш) учун тузиладиган доимий асосда фаолият кўрсатувчи орган;
медиация — келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули;
медиатор — медиацияни амалга ошириш учун тарафлар томонидан жалб этиладиган шахс;
жамоавий меҳнат низосини ҳал этиш (тартибга солиш) бўйича давлат органлари — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги , Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари;
меҳнат арбитри (бундан буён матнда арбитр деб юритилади) — жамоавий меҳнат низосини ҳал этишни (тартибга солишни) амалга оширувчи шахс;
ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама комиссия (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) — Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июлдаги 553-сон «Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама комиссиялар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, Республика касаба уюшмалари бирлашмалари ва Иш берувчилар республика бирлашмаларидан иборат таркибда тузиладиган комиссия.
2. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари меҳнат арбитражининг меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.
2-боб. Меҳнат арбитражининг фаолиятини ташкил этиш
3. Меҳнат арбитражи комиссия қарорига кўра унинг ҳузурида тарафларнинг келишуви асосида ҳал этиш (тартибга солиш) учун ўзига топшириладиган жамоавий меҳнат низоларини ҳал этиш (тартибга солиш) мақсадида тузилиши мумкин.
4. Комиссия давлат органлари ва бошқа ташкилотларга меҳнат арбитражининг таркибини шакллантириш учун номзодлар тақдим этиш бўйича сўров хати билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
Бунда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ушбу сўров хати келиб тушган кундан эътиборан уч кун ичида комиссияга тегишли номзодларнинг рўйхатини уларнинг розилиги асосида тақдим этади.
5. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган номзодларнинг рўйхати асосида ушбу рўйхат тақдим этилган кундан эътиборан уч кун ичида меҳнат арбитражини тузиш ва арбитрларни тайинлаш бўйича комиссия қарори қабул қилинади.
6. Aрбитрлар уч йил муддатга тайинланади.
7. Меҳнат арбитражи республика даражасида етти нафар, тармоқ даражасида беш нафар ҳамда бошланғич ва ҳудудий даражада уч нафар арбитрни ўз ичига олади.
8. Aрбитрларга қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат ҳисобланади:
олий маълумотга эга бўлиши;
меҳнат ёки меҳнатни муҳофаза қилиш тизимида камида уч йиллик меҳнат стажига эга бўлиши.
9. Aрбитрларининг ваколатлари қуйидаги асосларга кўра муддатидан олдин тугатилади:
арбитр комиссияга ваколатини муддатдан олдин тугатиш бўйича ёзма ариза берган тақдирда;
суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган тақдирда;
унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда;
суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида бедарак йўқолган деб топилган ёхуд вафот этган деб эълон қилинганда;
арбитрликка тайинланган ходимнинг иш берувчиси у билан меҳнат шартномасини бекор қилган тақдирда;
иш юритувидаги жамоавий меҳнат низосининг пировард натижасидан бевосита ёки билвосита манфаатдорлиги аниқланган тақдирда.
10. Aрбитрлар жамоавий меҳнат низосини ҳал этишда (тартибга солишда) иштирок этиш вақтида низони ҳал этиш (тартибга солиш) вақти учун ўртача иш ҳақи сақлаб қолинган ҳолда асосий ишидан озод қилинади.
11. Aрбитрлар тўғрисидаги маълумотлар (унинг Ф.И.О., лавозими, маълумоти ва арбитрликка тайинланган сана) у арбитрликка тайинланган кундан эътиборан бир иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
3-боб. Меҳнат арбитражининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
12. Меҳнат арбитражининг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:
жамоавий меҳнат низосига тааллуқли бўлган зарур ҳужжатлар ва маълумотларни олиш;
жамоавий меҳнат низосига оид тегишли ахборотга эга бўлган шахсларни жалб қилиш ва уларнинг розилиги билан ёзма тушунтиришлар олиш;
жамоавий меҳнат низосини ҳал этиш (тартибга солиш) учун унинг сабаб ва шарт-шароитларини жойига чиқиб ўрганиш.
13. Меҳнат арбитражининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
жамоавий меҳнат низоси тарафларининг мурожаатларини кўриб чиқиш;
жамоавий меҳнат низоси тарафларига уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш;
зарур бўлган ҳолларда, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларни жамоавий меҳнат низосининг эҳтимол тутилган ижтимоий, иқтисодий ва бошқа оқибатлари тўғрисида хабардор қилиш;
жамоавий меҳнат низосининг моҳиятига кўра қарор қабул қилиш;
жамоавий меҳнат низосини кўриб чиқиш вақтида ўзига маълум бўлган маълумотларни ошкор қилмаслик.
4-боб. Жамоавий меҳнат низосини кўриб чиқиш
14. Жамоавий меҳнат низосининг тарафлари қуйидаги асосларга (сабабларга) кўра ушбу низони меҳнат арбитражида ҳал этиш (тартибга солиш) юзасидан музокаралар ўтказиши шарт:
жамоавий меҳнат низосини медиатор иштирокида ҳал этиш (тартибга солиш) якунланганидан кейин келишмовчиликлар баённомаси тузилган тақдирда;
медиатор номзоди хусусида жамоавий меҳнат низоси тарафларининг келишувига эришилиши керак бўлган муддат тугаган тақдирда;
тарафларнинг ёки тарафлардан бири жамоавий меҳнат низосини медиатор иштирокида ҳал этишни (тартибга солишни) рад этганлиги тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган тақдирда.
15. Жамоавий меҳнат низосининг тарафлари ўзаро музокара натижасида мазкур низони меҳнат арбитражида ҳал этишга (тартибга солишга) рози бўлган тақдирда, улар томонидан ушбу низо юзасидан ариза меҳнат арбитражига топширилгунга қадар меҳнат арбитражининг қарорларини бажариш мажбурийлиги тўғрисидаги шартни ўз ичига олган тегишли келишув тузилади.
Жамоавий меҳнат низоси тарафларининг вакиллари музокара ўтказилган кундан эътиборан қуйидаги муддатларда ушбу низо юзасидан аризани меҳнат арбитражида ҳал этиш (тартибга солиш) учун комиссия котибиятига ёзма ёки электрон шаклда топшириши шарт:
ижтимоий шерикликнинг бирламчи даражасида (бошланғич ва ҳудудий даражада) икки иш кунигача бўлган муддатда;
ижтимоий шерикликнинг бошқа даражаларида (республика ва тармоқ даражасида) эса тўрт иш кунигача бўлган муддатда.
Бунда, комиссия котибияти ушбу аризани шу куннинг ўзида арбитрга (арбитрларга) топшириши зарур.
16. Меҳнат арбитражи жамоавий меҳнат низоси топширилган кундан эътиборан бир иш куни ичида жамоавий меҳнат низоси тарафлари ва бошқа учинчи шахсларни, заруриятга кўра, эксперт ва мутахассисларни ҳам ишни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилади.
Хабардор қилинган бошқа учинчи шахсларнинг келмаганлиги жамоавий меҳнат низосининг кўриб чиқилишига тўсқинлик қилмайди.
17. Меҳнат арбитражи томонидан жамоавий меҳнат низоси ушбу арбитражга ҳал этиш (тартибга солиш) учун топширилган кундан эътиборан қуйидаги муддатларда ҳал этилиши (тартибга солиниши) шарт:
ижтимоий шерикликнинг бирламчи даражасида (бошланғич ва ҳудудий даражада) жамоавий меҳнат низосини ҳал этишда (тартибга солишда) беш иш кунигача бўлган муддатда ;
ижтимоий шерикликнинг бошқа даражаларида (республика ва тармоқ даражасида) ҳал этишда эса ўн иш кунигача бўлган муддатда.
18. Меҳнат арбитражи жамоавий меҳнат низосини ушбу низо тарафлари (уларнинг вакиллари) иштирокида кўриб чиқади.
Бунда:
республика даражасидаги жамоавий меҳнат низоси етти нафар арбитр томонидан;
тармоқ даражасидаги жамоавий меҳнат низоси беш нафар арбитр томонидан;
бошланғич ва ҳудудий даражадаги жамоавий меҳнат низоси уч нафар арбитр томонидан кўриб чиқилиши лозим.
19. Меҳнат арбитражи жамоавий меҳнат низосини кўриб чиқишда ҳамда ушбу низога тааллуқли бўлган ҳужжат ва маълумотларни таржима қилишда таржимон хизматидан фойдаланиши мумкин.
20. Меҳнат арбитражининг мажлисида баённома юритилади, бунда ушбу баённома арбитрлар томонидан имзоланади.
21. Меҳнат арбитражи жамоавий меҳнат низосининг ҳолатлари текширилганидан сўнг, унинг моҳиятига кўра қарор қабул қилади.
Бунда, республика ёки тармоқ ёхуд бошланғич ва ҳудудий даражадаги жамоавий меҳнат низоси бўйича ушбу низони кўриб чиқаётган арбитрларнинг кўпчилик овози билан қарор қабул қилинади.
22. Меҳнат арбитражи томонидан жамоавий меҳнат низоси бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
тарафлар томонидан жамоавий меҳнат низосини ҳал қилиш бўйича келишувга эришганлиги тўғрисида;
тарафлардан бири жамоавий меҳнат низоси юзасидан кўриб чиқилаётган талабдан воз кечганлиги тўғрисида;
жамоавий меҳнат низосини кўриб чиқиш натижаси бўйича тарафлардан бирининг фойдасига қарор қабул қилиш тўғрисида.
23. Меҳнат арбитражининг қарори у қабул қилинган кундан эътиборан кейинги иш кунидан кечиктирмай жамоавий меҳнат низоси тарафларига ёзма ёки электрон шаклда топширилади.
24. Меҳнат арбитражининг қарорида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
жамоавий меҳнат низоси юзага келган давлат органи ёки бошқа ташкилотнинг номи;
меҳнат арбитражининг таркиби тўғрисидаги маълумотлар;
қарор қабул қилинган жой ва сана;
тарафлар ёки уларнинг вакилларининг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими;
жамоавий меҳнат низосининг предмети ва унинг мазмун-моҳияти;
меҳнат арбитражининг қарорига олиб келган асослар (далиллар), шунингдек тегишли қонунчилик ҳужжатларига ҳаволалар;
арбитрларнинг имзолари.
25. Меҳнат арбитражининг қарори жамоавий меҳнат низоси тарафлари учун мажбурий кучга эга ҳисобланади.
26. Меҳнат арбитражининг қарори бажарилиши устидан назорат жамоавий меҳнат низосининг тарафлари, шунингдек жамоавий меҳнат низосини ҳал этиш (тартибга солиш) бўйича давлат органлари томонидан амалга оширилади.
27. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан жамоавий меҳнат низолари юзасидан чиқарилган қарорларнинг ягона электрон реестри юритилади.
Бунда, ушбу реестрда жамоавий меҳнат низолари юзасидан чиқарилган қарорнинг рақами ва санаси ҳамда арбитрнинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.
5-боб. Якуний қоида
28. Ушбу Намунавий низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Вазир Б. МУСАЕВ
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раиси Д. ВАХАБОВ
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси К. РАФИКОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 20 июль,
2023 йил 17 июль
2023 йил 15 июль
62-2023/Б-сон
oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirining
buyrugʻi
NAMUNAVIY NIZOM
Doimiy asosda faoliyat koʻrsatuvchi mehnat arbitraji toʻgʻrisidagi namunaviy nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat kodeksining 576-moddasi va Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 3-iyuldagi 553-son “Ijtimoiy-mehnat masalalari boʻyicha uch tomonlama komissiyalar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Doimiy asosda faoliyat koʻrsatuvchi mehnat arbitraji toʻgʻrisidagi namunaviy nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Ushbu buyruq Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi va Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirining 2023-yil 20-iyuldagi 62-2023/B-son buyrugʻiga ILOVA
Doimiy asosda faoliyat koʻrsatuvchi mehnat arbitraji toʻgʻrisidagi
Mazkur Namunaviy nizom xodimlar (ularning vakillari) va ish beruvchilar (ularning vakillari) (bundan buyon matnda taraflar deb yuritiladi) oʻrtasida yuzaga keladigan jamoaviy mehnat nizosini hal etish (tartibga solish) uchun doimiy asosda faoliyat koʻrsatuvchi mehnat arbitrajining (bundan buyon matnda mehnat arbitraji deb yuritiladi) faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Namunaviy nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
jamoaviy mehnat nizosi — xodimlar (ularning vakillari) va ish beruvchilar (ularning vakillari) oʻrtasidagi yangi mehnat shartlarini belgilash yoki mavjud mehnat shartlarini (shu jumladan, mehnatga haq toʻlashni) oʻzgartirish, jamoa kelishuvlarini, jamoa shartnomasini, shuningdek qonunchilikka muvofiq xodimlarning vakillari bilan kelishilgan holda qabul qilinadigan mehnat haqidagi boshqa huquqiy hujjatlarni tuzish va oʻzgartirish hamda mehnat toʻgʻrisidagi qonunchilikni, mehnat haqidagi boshqa huquqiy hujjatlarni va mehnatni muhofaza qilish qoidalarini qoʻllash masalalari boʻyicha tartibga solinmagan kelishmovchiliklar;
mehnat arbitraji — yarashtirish komissiyasida kelishuvga erishilmaganda taraflar oʻrtasidagi jamoaviy mehnat nizolarini hal etish (tartibga solish) uchun tuziladigan doimiy asosda faoliyat koʻrsatuvchi organ;
mediatsiya — kelib chiqqan nizoni taraflar oʻzaro maqbul qarorga erishishi uchun ularning ixtiyoriy roziligi asosida mediator koʻmagida hal qilish usuli;
mediator — mediatsiyani amalga oshirish uchun taraflar tomonidan jalb etiladigan shaxs;
jamoaviy mehnat nizosini hal etish (tartibga solish) boʻyicha davlat organlari — Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik bosh boshqarmalari;
mehnat arbitri (bundan buyon matnda arbitr deb yuritiladi) — jamoaviy mehnat nizosini hal etishni (tartibga solishni) amalga oshiruvchi shaxs;
ijtimoiy-mehnat masalalari boʻyicha uch tomonlama komissiya (bundan buyon matnda komissiya deb yuritiladi) — Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 3-iyuldagi 553-son “Ijtimoiy-mehnat masalalari boʻyicha uch tomonlama komissiyalar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati, Respublika kasaba uyushmalari birlashmalari va Ish beruvchilar respublika birlashmalaridan iborat tarkibda tuziladigan komissiya.
2. Davlat organlari va boshqa tashkilotlar, shuningdek ularning mansabdor shaxslari mehnat arbitrajining mehnat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladigan faoliyatiga aralashishga haqli emas.
2-bob. Mehnat arbitrajining faoliyatini tashkil etish
3. Mehnat arbitraji komissiya qaroriga koʻra uning huzurida taraflarning kelishuvi asosida hal etish (tartibga solish) uchun oʻziga topshiriladigan jamoaviy mehnat nizolarini hal etish (tartibga solish) maqsadida tuzilishi mumkin.
4. Komissiya davlat organlari va boshqa tashkilotlarga mehnat arbitrajining tarkibini shakllantirish uchun nomzodlar taqdim etish boʻyicha soʻrov xati bilan yozma yoki elektron shaklda murojaat qiladi.
Bunda, davlat organlari va boshqa tashkilotlar ushbu soʻrov xati kelib tushgan kundan eʼtiboran uch kun ichida komissiyaga tegishli nomzodlarning roʻyxatini ularning roziligi asosida taqdim etadi.
5. Davlat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan taqdim etilgan nomzodlarning roʻyxati asosida ushbu roʻyxat taqdim etilgan kundan eʼtiboran uch kun ichida mehnat arbitrajini tuzish va arbitrlarni tayinlash boʻyicha komissiya qarori qabul qilinadi.
6. Arbitrlar uch yil muddatga tayinlanadi.
7. Mehnat arbitraji respublika darajasida yetti nafar, tarmoq darajasida besh nafar hamda boshlangʻich va hududiy darajada uch nafar arbitrni oʻz ichiga oladi.
8. Arbitrlarga qoʻyiladigan talablar quyidagilardan iborat hisoblanadi:
oliy maʼlumotga ega boʻlishi;
mehnat yoki mehnatni muhofaza qilish tizimida kamida uch yillik mehnat stajiga ega boʻlishi.
9. Arbitrlarining vakolatlari quyidagi asoslarga koʻra muddatidan oldin tugatiladi:
arbitr komissiyaga vakolatini muddatdan oldin tugatish boʻyicha yozma ariza bergan taqdirda;
sud tomonidan muomalaga layoqatsiz yoki muomala layoqati cheklangan deb topilgan taqdirda;
unga nisbatan sudning ayblov hukmi qonuniy kuchga kirgan taqdirda;
sudning qonuniy kuchga kirgan hal qiluv qarori asosida bedarak yoʻqolgan deb topilgan yoxud vafot etgan deb eʼlon qilinganda;
arbitrlikka tayinlangan xodimning ish beruvchisi u bilan mehnat shartnomasini bekor qilgan taqdirda;
ish yurituvidagi jamoaviy mehnat nizosining pirovard natijasidan bevosita yoki bilvosita manfaatdorligi aniqlangan taqdirda.
10. Arbitrlar jamoaviy mehnat nizosini hal etishda (tartibga solishda) ishtirok etish vaqtida nizoni hal etish (tartibga solish) vaqti uchun oʻrtacha ish haqi saqlab qolingan holda asosiy ishidan ozod qilinadi.
11. Arbitrlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (uning F.I.O., lavozimi, maʼlumoti va arbitrlikka tayinlangan sana) u arbitrlikka tayinlangan kundan eʼtiboran bir ish kuni ichida Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining rasmiy veb-saytida joylashtiriladi.
3-bob. Mehnat arbitrajining huquq va majburiyatlari
12. Mehnat arbitrajining huquqlari quyidagilardan iborat:
jamoaviy mehnat nizosiga taalluqli boʻlgan zarur hujjatlar va maʼlumotlarni olish;
jamoaviy mehnat nizosiga oid tegishli axborotga ega boʻlgan shaxslarni jalb qilish va ularning roziligi bilan yozma tushuntirishlar olish;
jamoaviy mehnat nizosini hal etish (tartibga solish) uchun uning sabab va shart-sharoitlarini joyiga chiqib oʻrganish.
13. Mehnat arbitrajining majburiyatlari quyidagilardan iborat:
jamoaviy mehnat nizosi taraflarining murojaatlarini koʻrib chiqish;
jamoaviy mehnat nizosi taraflariga ularning huquq va majburiyatlarini tushuntirish;
zarur boʻlgan hollarda, respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlarni jamoaviy mehnat nizosining ehtimol tutilgan ijtimoiy, iqtisodiy va boshqa oqibatlari toʻgʻrisida xabardor qilish;
jamoaviy mehnat nizosining mohiyatiga koʻra qaror qabul qilish;
jamoaviy mehnat nizosini koʻrib chiqish vaqtida oʻziga maʼlum boʻlgan maʼlumotlarni oshkor qilmaslik.
4-bob. Jamoaviy mehnat nizosini koʻrib chiqish
14. Jamoaviy mehnat nizosining taraflari quyidagi asoslarga (sabablarga) koʻra ushbu nizoni mehnat arbitrajida hal etish (tartibga solish) yuzasidan muzokaralar oʻtkazishi shart:
jamoaviy mehnat nizosini mediator ishtirokida hal etish (tartibga solish) yakunlanganidan keyin kelishmovchiliklar bayonnomasi tuzilgan taqdirda;
mediator nomzodi xususida jamoaviy mehnat nizosi taraflarining kelishuviga erishilishi kerak boʻlgan muddat tugagan taqdirda;
taraflarning yoki taraflardan biri jamoaviy mehnat nizosini mediator ishtirokida hal etishni (tartibga solishni) rad etganligi toʻgʻrisidagi bayonnoma rasmiylashtirilgan taqdirda.
15. Jamoaviy mehnat nizosining taraflari oʻzaro muzokara natijasida mazkur nizoni mehnat arbitrajida hal etishga (tartibga solishga) rozi boʻlgan taqdirda, ular tomonidan ushbu nizo yuzasidan ariza mehnat arbitrajiga topshirilgunga qadar mehnat arbitrajining qarorlarini bajarish majburiyligi toʻgʻrisidagi shartni oʻz ichiga olgan tegishli kelishuv tuziladi.
Jamoaviy mehnat nizosi taraflarining vakillari muzokara oʻtkazilgan kundan eʼtiboran quyidagi muddatlarda ushbu nizo yuzasidan arizani mehnat arbitrajida hal etish (tartibga solish) uchun komissiya kotibiyatiga yozma yoki elektron shaklda topshirishi shart:
ijtimoiy sheriklikning birlamchi darajasida (boshlangʻich va hududiy darajada) ikki ish kunigacha boʻlgan muddatda;
ijtimoiy sheriklikning boshqa darajalarida (respublika va tarmoq darajasida) esa toʻrt ish kunigacha boʻlgan muddatda.
Bunda, komissiya kotibiyati ushbu arizani shu kunning oʻzida arbitrga (arbitrlarga) topshirishi zarur.
16. Mehnat arbitraji jamoaviy mehnat nizosi topshirilgan kundan eʼtiboran bir ish kuni ichida jamoaviy mehnat nizosi taraflari va boshqa uchinchi shaxslarni, zaruriyatga koʻra, ekspert va mutaxassislarni ham ishni koʻrib chiqish vaqti va joyi haqida xabardor qiladi.
Xabardor qilingan boshqa uchinchi shaxslarning kelmaganligi jamoaviy mehnat nizosining koʻrib chiqilishiga toʻsqinlik qilmaydi.
17. Mehnat arbitraji tomonidan jamoaviy mehnat nizosi ushbu arbitrajga hal etish (tartibga solish) uchun topshirilgan kundan eʼtiboran quyidagi muddatlarda hal etilishi (tartibga solinishi) shart:
ijtimoiy sheriklikning birlamchi darajasida (boshlangʻich va hududiy darajada) jamoaviy mehnat nizosini hal etishda (tartibga solishda) besh ish kunigacha boʻlgan muddatda ;
ijtimoiy sheriklikning boshqa darajalarida (respublika va tarmoq darajasida) hal etishda esa oʻn ish kunigacha boʻlgan muddatda.
18. Mehnat arbitraji jamoaviy mehnat nizosini ushbu nizo taraflari (ularning vakillari) ishtirokida koʻrib chiqadi.
Bunda:
respublika darajasidagi jamoaviy mehnat nizosi yetti nafar arbitr tomonidan;
tarmoq darajasidagi jamoaviy mehnat nizosi besh nafar arbitr tomonidan;
boshlangʻich va hududiy darajadagi jamoaviy mehnat nizosi uch nafar arbitr tomonidan koʻrib chiqilishi lozim.
19. Mehnat arbitraji jamoaviy mehnat nizosini koʻrib chiqishda hamda ushbu nizoga taalluqli boʻlgan hujjat va maʼlumotlarni tarjima qilishda tarjimon xizmatidan foydalanishi mumkin.
20. Mehnat arbitrajining majlisida bayonnoma yuritiladi, bunda ushbu bayonnoma arbitrlar tomonidan imzolanadi.
21. Mehnat arbitraji jamoaviy mehnat nizosining holatlari tekshirilganidan soʻng, uning mohiyatiga koʻra qaror qabul qiladi.
Bunda, respublika yoki tarmoq yoxud boshlangʻich va hududiy darajadagi jamoaviy mehnat nizosi boʻyicha ushbu nizoni koʻrib chiqayotgan arbitrlarning koʻpchilik ovozi bilan qaror qabul qilinadi.
22. Mehnat arbitraji tomonidan jamoaviy mehnat nizosi boʻyicha quyidagi qarorlardan biri qabul qilinadi:
taraflar tomonidan jamoaviy mehnat nizosini hal qilish boʻyicha kelishuvga erishganligi toʻgʻrisida;
taraflardan biri jamoaviy mehnat nizosi yuzasidan koʻrib chiqilayotgan talabdan voz kechganligi toʻgʻrisida;
jamoaviy mehnat nizosini koʻrib chiqish natijasi boʻyicha taraflardan birining foydasiga qaror qabul qilish toʻgʻrisida.
23. Mehnat arbitrajining qarori u qabul qilingan kundan eʼtiboran keyingi ish kunidan kechiktirmay jamoaviy mehnat nizosi taraflariga yozma yoki elektron shaklda topshiriladi.
24. Mehnat arbitrajining qarorida quyidagilar koʻrsatilishi kerak:
jamoaviy mehnat nizosi yuzaga kelgan davlat organi yoki boshqa tashkilotning nomi;
mehnat arbitrajining tarkibi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
qaror qabul qilingan joy va sana;
taraflar yoki ularning vakillarining familiyasi, ismi, otasining ismi va lavozimi;
jamoaviy mehnat nizosining predmeti va uning mazmun-mohiyati;
mehnat arbitrajining qaroriga olib kelgan asoslar (dalillar), shuningdek tegishli qonunchilik hujjatlariga havolalar;
arbitrlarning imzolari.
25. Mehnat arbitrajining qarori jamoaviy mehnat nizosi taraflari uchun majburiy kuchga ega hisoblanadi.
26. Mehnat arbitrajining qarori bajarilishi ustidan nazorat jamoaviy mehnat nizosining taraflari, shuningdek jamoaviy mehnat nizosini hal etish (tartibga solish) boʻyicha davlat organlari tomonidan amalga oshiriladi.
27. Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan jamoaviy mehnat nizolari yuzasidan chiqarilgan qarorlarning yagona elektron reyestri yuritiladi.
Bunda, ushbu reyestrda jamoaviy mehnat nizolari yuzasidan chiqarilgan qarorning raqami va sanasi hamda arbitrning familiyasi, ismi, otasining ismi koʻrsatiladi.
5-bob. Yakuniy qoida
28. Ushbu Namunaviy nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.
Vazir B. MUSAYEV
Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi Raisi D. VAXABOV
Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi raisi K. RAFIKOV
Toshkent sh.,
2023-yil 20-iyul,
2023-yil 17-iyul
2023-yil 15-iyul
62-2023/B-son