📅 2023-yil 26-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 26-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 26 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 26 июля 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 26 July 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НАМУНАЛАРИ ВА ТАВСИФЛАРИ
НАМУНАЛАРИ ВА ТАВСИФЛАРИ
Алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 4 апрелдаги ПҚ-110-сон қарорига мувофиқ ҳамда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ноқонуний ишлаб чиқарилиши ва сотилишига йўл қўймаслик юзасидан назоратни янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2023 йил 1 августдан бошлаб алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилсин.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига олиб кириладиган алкоголь маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларининг намуналари ва тавсифлари 1-иловага ;
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига олиб кириладиган тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларининг намуналари ва тавсифлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан 2023 йил 1 июлдан бошлаб алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари айрим тадбиркорлик субъектларида синов тариқасида жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Белгилансинки, янги намунадаги акциз маркалари жорий этилган кундан бошлаб:
а) ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи ташкилотларга янги намунадаги акциз маркаларини ёпиштириш билан бир вақтда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда (импорт қилишда) эски намунадаги акциз маркаларидан фойдаланишга ҳамда улар билан маркаланган маҳсулот қолдиқларини беш ой мобайнида сотишга рухсат берилади, шунингдек, янги намунадаги акциз маркаларини харид қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Давлат белгиси» ДУКга фақат импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчилар мустақил равишда мурожаат қилишлари мумкин.
Бунда рухсат этилган муддат тугагунга қадар тайёр маҳсулот қолдиқлари янги намунадаги акциз маркалари билан янгидан маркаланиб, товарлардан эски намунадаги акциз маркалари олиб ташланади ва товарлардан олиб ташланган акциз маркалари хатловдан ўтказиш комиссияси (солиқ ва божхона органларининг вакиллари, ишлаб чиқарувчи ва (ёки) импорт қилувчи ташкилотларнинг ходимларидан иборат) томонидан куйдириш йўли билан йўқ қилинади ҳамда бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади;
б) улгуржи ва чакана савдо тармоғида эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи ташкилотлар учун белгиланган муддатдан кейин ўн икки ой ўтгач маркаланмаган деб ҳисобланади ва белгиланган тартибда олиб қўйилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ва Божхона қўмитаси 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини аниқлаш, уларнинг олиб кирилиши, ишлаб чиқарилиши ҳамда улгуржи ва чакана савдо тармоғида сотилишининг олдини олиш, шунингдек, ушбу маҳсулотларни белгиланган тартибда олиб қўйиш чораларини кўрсин.
7. Қорақалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ва Божхона қўмитаси 2023 йил 1 августга қадар янги намунадаги акциз маркалари жорий этилиши тўғрисидаги ахборотни алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ишлаб чиқарувчилари, импорт қилувчилар ва савдо ташкилотлари эътиборига етказилишини ҳамда оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилишини таъминласин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тамаки маҳсулотларига ва спиртли ичимликларга акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисида» 1996 йил 14 августдаги 285-сон қарорига 1-илованинг 4-бандидаги «тўққиз ой» сўзлар «ўн етти ой» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июлдаги 313-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва унинг худудига олиб кириладиган алкоголь маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларининг
Алкоголь маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларидаги ҳимоя элементларининг жойлашиш схемаси
1. Микроматн «UZBEKISTAN».
2. Кўриш бурчаги ўзгарганда ўз рангини ўзгартирадиган, «АНТИСТОКС» хусусиятига эга иридисцент буёғида бажарилган тасвир.
3. QR-CODE «TOSHKENTVINO, AROQ, O'Z23026, 0,75 L».
4. Маҳсулот номи «AROQ».
5. Сув белгиси.
6. Ишлаб чиқарувчининг код рақами O'Z23026.
7. Нусха кўчиришга қарши фон (асос).
8. Қизил ва яшил рангдаги кўринувчан толалар.
9. Рақамли номер акциз маркасининг юз тарафида «ҚОРА» ва орқа тарафда «ҚИЗИЛ» рангда кўринадиган кўчувчи буёқ билан чоп этилган.
10. Маҳсулот ҳажми.
11. Тасвир бўртмалилигига эга буёқсиз металлограф усулида кумуш рангли асос устида бажарилган.
12. Металл жисм билан ишқаланса «UZB» намоён бўлади.
13. Металлограф усулида бажарилган мультитон эффектли, бўртмалилигига эга нақшинкор безак, инфрақизил нурлари остида кўринмайдиган бўёқ билан чоп этилган ва марказида «UZB» микроматни мавжуд.
14. Ультрабинафша нурлари остида кўринадиган сариқ рангли нуқталар ва кўк рангли толалар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июлдаги 313-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига олиб кириладиган тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларининг
Тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларидаги ҳимоя элементларининг жойлашиш схемаси
1. Микроматн «TAMAKI MAHSULOTLARI».
2. Махсус ҳимоя бўёғи «АНТИСТОКС» билан босилган, инфрақизил нурлари остида товланадиган ва ультрабинафша нурлари остида кўринадиган элемент.
3. Кўриш бурчаги ўзгарганда ўз рангини ўзгартирадиган, иридисцент бўёғида бажарилган тасвир.
4. Ишлаб чиқарувчининг код раками «OʼZ2301».
5. Ультрабинафша нурлари остида кўринадиган сариқ ва кўк рангли толалар;
6. Қизил ва яшил рангдаги кўринувчан толалар.
7. Нусха кўчиришга қарши фон (асос).
8. Сув белгиси.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июлдаги 313-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Алкоголли маҳсулотларга ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этиш тўғрисида» 2009 йил 20 февралдаги 49-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этиш тўгрисида» 2013 йил 5 февралдаги 27-сон қарори .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Алкоголли маҳсулотларга ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тўгрисида» 2015 йил 11 февралдаги 20-сон қарори .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Алкоголли маҳсулотларга ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тўгрисида» 2017 йил 27 февралдаги 100-сон қарори .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тўгрисида» 2020 йил 15 апрелдаги 227-сон қарори .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 26 июль,
313-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NAMUNALARI VA TAVSIFLARI
NAMUNALARI VA TAVSIFLARI
Alkogol va tamaki mahsulotlariga yangi namunadagi aksiz markalarini joriy etish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholini sifatli isteʼmol tovarlari bilan taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 4-apreldagi PQ-110-son qaroriga muvofiq hamda alkogol va tamaki mahsulotlari noqonuniy ishlab chiqarilishi va sotilishiga yoʻl qoʻymaslik yuzasidan nazoratni yanada kuchaytirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. 2023-yil 1-avgustdan boshlab alkogol va tamaki mahsulotlariga yangi namunadagi aksiz markalari joriy etilsin.
2. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasida ishlab chiqariladigan va uning hududiga olib kiriladigan alkogol mahsulotlariga yangi namunadagi aksiz markalarining namunalari va tavsiflari 1-ilovaga ;
Oʻzbekiston Respublikasida ishlab chiqariladigan va uning hududiga olib kiriladigan tamaki mahsulotlariga yangi namunadagi aksiz markalarining namunalari va tavsiflari 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Bunda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan 2023-yil 1-iyuldan boshlab alkogol va tamaki mahsulotlariga yangi namunadagi aksiz markalari ayrim tadbirkorlik subyektlarida sinov tariqasida joriy etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
3. Belgilansinki, yangi namunadagi aksiz markalari joriy etilgan kundan boshlab:
a) ishlab chiqaruvchi va import qiluvchi tashkilotlarga yangi namunadagi aksiz markalarini yopishtirish bilan bir vaqtda alkogol va tamaki mahsulotlarini ishlab chiqarishda (import qilishda) eski namunadagi aksiz markalaridan foydalanishga hamda ular bilan markalangan mahsulot qoldiqlarini besh oy mobaynida sotishga ruxsat beriladi, shuningdek, yangi namunadagi aksiz markalarini xarid qilish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining “Davlat belgisi” DUKga faqat import qiluvchilar va ishlab chiqaruvchilar mustaqil ravishda murojaat qilishlari mumkin.
Bunda ruxsat etilgan muddat tugagunga qadar tayyor mahsulot qoldiqlari yangi namunadagi aksiz markalari bilan yangidan markalanib, tovarlardan eski namunadagi aksiz markalari olib tashlanadi va tovarlardan olib tashlangan aksiz markalari xatlovdan oʻtkazish komissiyasi (soliq va bojxona organlarining vakillari, ishlab chiqaruvchi va (yoki) import qiluvchi tashkilotlarning xodimlaridan iborat) tomonidan kuydirish yoʻli bilan yoʻq qilinadi hamda bu haqda tegishli dalolatnoma tuziladi;
b) ulgurji va chakana savdo tarmogʻida eski namunadagi aksiz markalari bilan markalangan mahsulotlar ishlab chiqaruvchi va import qiluvchi tashkilotlar uchun belgilangan muddatdan keyin oʻn ikki oy oʻtgach markalanmagan deb hisoblanadi va belgilangan tartibda olib qoʻyiladi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Soliq qoʻmitasi va Bojxona qoʻmitasi 2024-yil 1-noyabrdan boshlab eski namunadagi aksiz markalari bilan markalangan alkogol va tamaki mahsulotlarini aniqlash, ularning olib kirilishi, ishlab chiqarilishi hamda ulgurji va chakana savdo tarmogʻida sotilishining oldini olish, shuningdek, ushbu mahsulotlarni belgilangan tartibda olib qoʻyish choralarini koʻrsin.
7. Qoraqalpogiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Soliq qoʻmitasi va Bojxona qoʻmitasi 2023-yil 1-avgustga qadar yangi namunadagi aksiz markalari joriy etilishi toʻgʻrisidagi axborotni alkogol va tamaki mahsulotlarining ishlab chiqaruvchilari, import qiluvchilar va savdo tashkilotlari eʼtiboriga yetkazilishini hamda ommaviy axborot vositalarida yoritib borilishini taʼminlasin.
8. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi hududida tamaki mahsulotlariga va spirtli ichimliklarga aksiz markalarini joriy etish tartibi toʻgʻrisida” 1996-yil 14-avgustdagi 285-son qaroriga 1-ilovaning 4-bandidagi “toʻqqiz oy” soʻzlar “oʻn yetti oy” soʻzlari bilan almashtirilsin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vaziri Sh.D. Kudbiyev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 26-iyuldagi 313-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasida ishlab chiqariladigan va uning xududiga olib kiriladigan alkogol mahsulotlariga yangi namunadagi aksiz markalarining
Alkogol mahsulotlariga yangi namunadagi aksiz markalaridagi himoya elementlarining joylashish sxemasi
1. Mikromatn “UZBEKISTAN”.
2. Koʻrish burchagi oʻzgarganda oʻz rangini oʻzgartiradigan, “ANTISTOKS” xususiyatiga ega iridissent buyogʻida bajarilgan tasvir.
3. QR-CODE “TOSHKENTVINO, AROQ, O'Z23026, 0,75 L”.
4. Mahsulot nomi “AROQ”.
5. Suv belgisi.
6. Ishlab chiqaruvchining kod raqami O'Z23026.
7. Nusxa koʻchirishga qarshi fon (asos).
8. Qizil va yashil rangdagi koʻrinuvchan tolalar.
9. Raqamli nomer aksiz markasining yuz tarafida “QORA” va orqa tarafda “QIZIL” rangda koʻrinadigan koʻchuvchi buyoq bilan chop etilgan.
10. Mahsulot hajmi.
11. Tasvir boʻrtmaliligiga ega buyoqsiz metallograf usulida kumush rangli asos ustida bajarilgan.
12. Metall jism bilan ishqalansa “UZB” namoyon boʻladi.
13. Metallograf usulida bajarilgan multiton effektli, boʻrtmaliligiga ega naqshinkor bezak, infraqizil nurlari ostida koʻrinmaydigan boʻyoq bilan chop etilgan va markazida “UZB” mikromatni mavjud.
14. Ultrabinafsha nurlari ostida koʻrinadigan sariq rangli nuqtalar va koʻk rangli tolalar.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 26-iyuldagi 313-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasida ishlab chiqariladigan va uning hududiga olib kiriladigan tamaki mahsulotlariga yangi namunadagi aksiz markalarining
Tamaki mahsulotlariga yangi namunadagi aksiz markalaridagi himoya elementlarining joylashish sxemasi
1. Mikromatn “TAMAKI MAHSULOTLARI”.
2. Maxsus himoya boʻyogʻi “ANTISTOKS” bilan bosilgan, infraqizil nurlari ostida tovlanadigan va ultrabinafsha nurlari ostida koʻrinadigan element.
3. Koʻrish burchagi oʻzgarganda oʻz rangini oʻzgartiradigan, iridissent boʻyogʻida bajarilgan tasvir.
4. Ishlab chiqaruvchining kod rakami “OʼZ2301”.
5. Ultrabinafsha nurlari ostida koʻrinadigan sariq va koʻk rangli tolalar;
6. Qizil va yashil rangdagi koʻrinuvchan tolalar.
7. Nusxa koʻchirishga qarshi fon (asos).
8. Suv belgisi.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 26-iyuldagi 313-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan qarorlari roʻyxati
1. Vazirlar Mahkamasining “Alkogolli mahsulotlarga va tamaki mahsulotlariga yangi namunadagi aksiz markalari joriy etish toʻgʻrisida” 2009-yil 20-fevraldagi 49-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Alkogolli mahsulotlar va tamaki mahsulotlariga yangi namunadagi aksiz markalari joriy etish toʻgrisida” 2013-yil 5-fevraldagi 27-son qarori .
3. Vazirlar Mahkamasining “Alkogolli mahsulotlarga va tamaki mahsulotlariga yangi namunadagi aksiz markalarini joriy etish toʻgrisida” 2015-yil 11-fevraldagi 20-son qarori .
4. Vazirlar Mahkamasining “Alkogolli mahsulotlarga va tamaki mahsulotlariga yangi namunadagi aksiz markalarini joriy etish toʻgrisida” 2017-yil 27-fevraldagi 100-son qarori .
5. Vazirlar Mahkamasining “Alkogol va tamaki mahsulotlariga yangi namunadagi aksiz markalarini joriy etish toʻgrisida” 2020-yil 15-apreldagi 227-son qarori .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 26-iyul,
313-son