📅 2023-yil 28-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 28-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 28 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 28 июля 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 28 July 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
РЎЙХАТИ
Ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар муомаласи ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш ва қайта ишлаш соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, шунингдек, ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар муомаласи ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш ва қайта ишлаш соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар муомаласи ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш ва қайта ишлаш соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият учун лицензия бериш тартиби;
бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш фаолияти учун лицензия бериш тартиби;
лицензия олиш учун мурожаат қилиш тартиби ҳамда лицензия олиш талаблари ва шартлари;
лицензияловчи орган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги) томонидан йигирма иш куни ичида талабгорнинг аризасини кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш тартиби;
лицензия талабгори ёки лицензиат томонидан лицензияловчи орган ёки унинг мансабдор шахси қарорлари ёхуд ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш ҳамда уни кўриб чиқиш муддатлари, тартиби ва шартлари.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 июлдаги 319-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар муомаласи ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш ва қайта ишлаш соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) (кейинги ўринларда — бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш) ва қайта ишлаш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
лицензия — юридик шахснинг ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар муомаласи ёки бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш ва қайта ишлаш соҳасидаги фаолиятни амалга оширишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи, чекланмаган муддатга бериладиган ҳужжат;
лицензиялаш — лицензия олиш тўғрисидаги аризани топшириш, қабул қилиш ва кўриб чиқиш, лицензияни бериш, амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, шунингдек, лицензияни тугатиш, қайта расмийлаштириш ва ўзгартириш ҳамда унинг дубликатини бериш жараёни билан боғлиқ тартиб-таомиллар мажмуи;
лицензияловчи орган — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги;
лицензиат — тегишли фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахс;
махсус ускуна — ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш, тугатиш ва қайта ишлашда ўзига хос (ностандарт) технологик операцияларни бажариш учун ишлатиладиган машиналар, дастгоҳлар ва агрегатлар;
қурол — тузилишига кўра жонли нишон ёки бошқа нишонни уриш, сигналлар бериш учун мўлжалланган қурилмалар ва ашёлар;
қурол-яроғ — қурол-яроғ ва уни қўллашни таъминловчи техник воситалар ҳамда ўқ-дорилар жамланмаси;
қурол-яроғ, ўқ-дорилар, ҳимоя воситалари, ҳарбий техниканинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборлари — катта (таркибий) буюмнинг таркибий қисмлари ва деталлари, шунингдек, уни эксплуатация қилиш учун керак бўладиган қисмлари ва деталлари, уларни таъмирлаш (буюмнинг соз ва ишлашга лаёқатли ҳолатини сақлаш ёки қайта тиклаш) мақсадида фойдаланиладиган шундай қисмини алмаштириш учун мўлжалланган қисмлар, деталлар;
талабгор — лицензияни олиш учун мурожаат қилган юридик шахс;
ўқ-дорилар — қуролнинг жонли нишон ёки бошқа нишонни уриш учун мўлжалланган ҳамда таркибида портловчи, порохли, улоқтирувчи, пиротехник ёки уриб чиқарадиган моддалар ёхуд уларнинг бирикмаси мавжуд бўлган ашёлари, шу жумладан, улоқтириладиган ашёлари;
ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулот — қурол-яроғ, ўқ-дорилар, ҳимоя воситалари, ҳарбий ва махсус техникалар, уларнинг бошқа саноат тармоқларида фойдаланилмайдиган эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари, приборлари, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материаллар, махсус асбоб-ускуналар ҳамда интеллектуал мулк ҳуқуқи объектлари;
ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун махсус материаллар — ҳарбий мақсадга мўлжаллаб ишлаб чиқариладиган маҳсулотдан қатъи назар, қўйиладиган алоҳида талабларга мос келадиган материаллар;
ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотни қайта ишлаш — ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотни унинг эксплуатация муддати тугагандан сўнг саноат йўли билан қайта ишлаш ва (ёки) шундай маҳсулотдан олинган хомашё, моддалар ва материаллардан такрорий фойдаланиш орқали ишлатиш;
ҳарбий техника — жанговар ҳаракатларни амалга ошириш ва таъминлаш, қўшинларни ўқитиш ҳамда уларнинг белгиланган мақсадда фойдаланишга тайёрлик даражасини таъминлаш учун мўлжалланган техника;
ҳарбий-техника воситалари — қуролли кучларнинг жанговар ҳаракатларини ва доимий фаолиятини таъминлайдиган техник воситалар;
ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотни тугатиш (йўқ қилиш) — ҳарбий мақсадга мўлжалланган ва бугунги шароитда атроф-муҳит ва аҳоли учун бартараф этиб бўлмайдиган хавф туғдирадиган маҳсулотни у буткул йўқ қилингунича қайта ишлаш;
ҳимоя воситалари — инсонни ва ҳарбий техникани совуқ, ўқ отар қуролнинг физик таъсиридан, шунингдек, парчалардан ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган воситалар.
3. Мазкур Низомга мувофиқ қуйидаги фаолият турлари лицензияланади:
қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш;
бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш ва қайта ишлаш.
4. Ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотни яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш ва қайта ишлаш фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган юридик шахслар томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
5. Ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотни яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолиятни ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш ва қайта ишлаш фаолиятини лицензиялаш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган давлат муассасалари мазкур Низомнинг 3-бандида назарда тутилган фаолиятнинг лицензияланадиган турларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ёхуд Вазирлар Маҳкамаси қарорларида кўзда тутилган фаолият турларини амалга ошириш шарти билан тегишли лицензия олмасдан амалга ошириш ҳуқуқига эга ҳисобланади.
7. Ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотни яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолиятни ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш ва қайта ишлаш фаолияти учун лицензия давлат сирларини ёки қонунчиликка мувофиқ фойдаланилиши чекланган ахборотни ўз ичига олган лицензия ҳисобланади.
8. Лицензияни бериш, беришни рад қилиш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, қайта расмийлаштириш, ўн кунгача муддатга тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, шунингдек, лицензияни ўзгартириш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги томонидан ушбу Низомнинг 4 ва 5-бобларида белгиланган тартибда қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлигининг эксперт комиссияси (кейинги ўринларда — ишчи орган) лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни қўриб чиқади ва улар бўйича хулосалар тайёрлайди.
9. Лицензия ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда берилади. Бунда талабгорнинг аризасига биноан лицензия лицензияланадиган фаолият турининг кичик турига ёки ушбу Низомнинг 3-бандида қайд этилган барча фаолият турлари учун берилиши мумкин.
10. Лицензия лицензияловчи орган томонидан чекланмаган муддатга берилади.
11. Лицензия талаблари ҳамда шартлари мазкур Низомга 3 ва 4-иловалардаги паспортларнинг 9-позициясига мувофиқ белгиланади.
2-боб. Лицензия олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
12. Талабгор лицензия олиш учун мазкур Низомга 3 ва 4-иловалардаги паспортларнинг 5-позициясида белгиланган ҳужжатларни тақдим этади.
Талабгордан ушбу Низомга 3 ва 4-иловалардаги паспортларнинг 5-позициясида кўрсатилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
13. Лицензияловчи органга талабгор томонидан ҳужжатлар бевосита, Давлат фелдъегерлик хизмати ёки республика махсус алоқа тармоғи орқали тақдим этилади.
14. Лицензияловчи органга ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган тартибда келиб тушган вақтдан бошлаб рўйхатга олинган деб ҳисобланади.
3-боб. Аризани кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
15. Лицензияловчи орган томонидан талабгорнинг аризасини кўриб чиқиш учун ушбу Низомга 3 ва 4-иловалардаги паспортларнинг 6-позициясида белгиланган миқдорда йиғим ундирилади.
16. Талабгорнинг аризасини кўриб чиқиш учун йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисобварағига Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбаларидан бири сифатида ўтказилади.
Талабгор берилган аризадан воз кечганда ёки лицензияловчи орган талабгорга лицензия беришни рад этган тақдирда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
17. Талабгорнинг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга улар қабул қилиб олинган кундан эътиборан лицензияловчи органга кўриб чиқиш учун киритилади.
Ишчи орган тақдим этилган ҳужжатларни ўн беш иш кунидан ошмайдиган муддатда кўриб чиқади ва улар бўйича лицензияни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида хулоса тақдим этилади.
Лицензияловчи орган беш иш кунида ишчи орган хулосаси асосида лицензияни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Лицензияловчи орган талабгорнинг лицензия талаблари ва шартларига мос келишини аниқлаш учун ўз маблағлари ҳисобидан:
талабгорнинг лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун талаб этиладиган шароитларини жойига бориб аниқлайди;
ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг (кўрсатиладиган хизматлар ва бажариладиган ишлар) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлигини белгиланган тартибда баҳолашни ташкил этади;
тегишли хулосалар тайёрлаш учун шартнома асосида экспертларни жалб қилади.
18. Лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг бир иш куни ичида банк ҳисобварағи реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддатини кўрсатган ҳолда, талабгорни ёзма шаклда хабардор қилади.
19. Лицензия қатъий ҳисобда турадиган, ҳисобга олиш сериясига, рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга махсус бланкларда расмийлаштиради.
20. Лицензиялар талабгор томонидан давлат божи тўланганидан сўнг расмийлаштирилади ва берилади.
Расмийлаштирилган лицензиялар лицензияловчи орган раҳбари томонидан имзоланади. Ушбу Низомнинг 8-бобида белгиланган тартибда лицензиялар реестрига тегишли ёзувлар киритилади.
21. Лицензия беришни рад этишга қуйидагилар асос бўлиши мумкин:
талабгор томонидан лицензия бериш учун зарур ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этмаслиги;
талабгорнинг лицензия талаблари ва шартларига номувофиқлиги;
талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларда сохта, ёлғон ёки нотўғри, шунингдек, ноаниқ маълумотлар кўрсатилганлиги;
ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотни яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият турларини ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш ва қайта ишлаш фаолиятига тааллуқли қисмлар, шу жумладан, таклиф қилинган экспертлар томонидан ўтказилган ўрганишлар, тадқиқотлар, текширишлар ёки бошқа илмий ҳамда техник баҳолашларнинг якунлари бўйича салбий хулоса берилганлиги.
22. Лицензияни беришни мақсадга мувофиқ эмас деган сабаблар билан ёхуд бошқа асосларга кўра, шу жумладан, қуйидаги ҳолларда рад этишга йўл қўйилмайди:
ходимларнинг касбий малакаси лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун ишлаб чиқариш технологияси бўйича талабларга мувофиқ бўлмаганда;
тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар қонунчилик ҳужжатлари талабларига номувофиқ бўлганда;
лицензия талабларига ва шартларига мувофиқ фойдаланиладиган бино ва иншоотлар санитария-эпидемиологик ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлмаганда.
Талабгор лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори, шунингдек, лицензияловчи орган мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.
23. Ушбу Низом 21-бандининг иккинчи хатбошиси ва 22-бандининг иккинчи , учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолатлар аниқланганда, агар аризада бартараф этиш мумкин бўлган камчиликлар мавжуд бўлса, лицензияловчи орган уларни бартараф этиш учун талабгорга муддат беради. Камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисидаги хабарнома лицензияловчи орган томонидан талабгорга бир иш куни ичида юборилади.
24. Хабарнома тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш усуллари, шунингдек, талабгор кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади. Хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўладиган вақтга мутаносиб бўлиши, лекин ушбу муддат ўттиз иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.
25. Хабарнома юборилган кундан бошлаб, лицензияни бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати тўхтатиб турилади.
26. Ҳужжатлар хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этмасдан ёки хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин такроран тақдим этилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензияни беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли. Бунда лицензияни беришни камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
27. Лицензияни бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома талабгорга рад этиш сабаблари ва талабгор мазкур сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади.
Талабгор рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат лицензияни бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кам, лекин ўттиз иш кунидан кўп бўлмаслиги керак.
28. Талабгор лицензияни бериш рад этилиши учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, лицензия бериш ёхуд беришни рад этиш талабгорнинг рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан беш иш куни ичида лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади. Талабгорнинг аризасини такроран кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди.
Ишчи орган тақдим этилган ҳужжатларни уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда қайта кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосасини тайёрлайди.
Лицензияловчи орган ишчи орган хулосалари асосида икки иш куни мобайнида лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
29. Талабгорнинг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
30. Талабгорнинг лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин тақдим этилган аризаси янгидан берилган ариза ҳисобланади ва лицензияловчи орган томонидан умумий асосларда қўриб чиқилади.
31. Агар лицензияловчи орган талабгорнинг аризасини кўриб чиқиш, уни бериш ёки беришни рад этиш муддати мобайнида талабгорга лицензияни бермаса ва уни беришни рад этмаса, ушбу Низомнинг 17-бандида тутилган муддатлар ўтганидан кейин талабгор амалга оширилиши учун лицензия олиш ниятида бўлган фаолиятни (ҳаракатни) амалга ошириш ҳуқуқига, бу ҳақда лицензияловчи органни ёзма шаклда хабардор қилган ҳолда, эга бўлади.
32. Ушбу Низомнинг 31-бандида назарда тутилган ҳолда талабгор белгиланган давлат божини ёки йиғимни тўлаганидан кейин унга лицензия берилади. Бунда талабгор лицензиясиз фаолият билан шуғулланганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас ҳамда лицензияловчи органлар эҳтимол тутилган барча оқибатлар учун жавобгар бўлади.
4-боб. Лицензияни қайта расмийлаштириш, ўзгартириш ва унинг дубликатини бериш
33. Қуйидаги ҳолатларда лицензия қайта расмийлаштирилади:
лицензиат қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) фаолият турлари бўйича ўзгарганда;
янги ташкил этилган юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган санада бир хил турдаги лицензияланган фаолиятни амалга ошириш лицензиясига эга бўлган лицензиатлар қўшилганда;
фаолиятнинг лицензияланадиган кичик тури учун лицензиянинг амал қилиш муддати тугатилганда ёки бир неча фаолият турлари бирлаштирилганда.
Лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайд этилган ўзгаришлар мавжуд бўлганда, лицензияловчи органга лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризани ўзгаришлардан сўнг беш иш куни ичида тақдим этиши шарт.
Талабгор томонидан ҳужжатлар лицензияловчи органга бевосита, Давлат фелдъегерлик хизмати ёки республика махсус алоқа тармоғи орқали тақдим этилади.
34. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган ариза асосида амалга оширади.
Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензияловчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензия лицензияловчи орган томонидан лицензияларни қайта расмийлаштириш тўғрисида тегишли ҳужжатлар илова қилинган ариза олинган кундан бошлаб беш иш куни ичида қайта расмийлаштиради.
35. Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисобварағига Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбаларидан бири сифатида ўтказилади.
36. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.
Дубликатни беришда лицензияловчи орган томонидан «ДУБЛИКАТ» белгиси қўйилган янги лицензия берилади.
37. Лицензия дубликатини тўғридан-тўғри беришда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилиб, лицензияловчи орган ҳисобварағига ўтказилади.
38. Лицензияни ўзгартириш Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунининг 31-моддасида келтирилган ҳолатлар ва тартибда амалга оширилади.
5-боб. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш
39. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, уни тугатиш ва бекор қилиш Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунининг мос равишда 32 — 34-моддаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
40. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақидаги қарори устидан судга шикоят берилиши мумкин.
Суд томонидан лицензияловчи органнинг қарори асоссиз деб топилганда, лицензияловчи орган лицензиат олдида у кўрган зарар миқдорида жавобгар бўлади.
6-боб. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан давлат назорати
41. Лицензиатларнинг фаолияти лицензияловчи орган томонидан назорат қилинади.
Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган, қонунчиликда белгиланган тартибда жойига чиққан ҳолда, лицензия талаблари ва шартларига лицензиатнинг риоя этиши юзасидан текширув ўтказиш;
лицензия, талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан текширувлар ўтказилаётганда, юзага келадиган масалалар бўйича лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
текширувлар натижалари асосида лицензиатлар йўл қўйган лицензия талаблари ва шартларига доир қоидабузарликларни кўрсатган ҳолда, далолатномалар тузиш;
лицензиатлар зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш ва бартараф этиш муддатларини белгилаш;
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёхуд уни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ лицензиялаш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга жарима солиш тўғрисида судга ариза бериш;
лицензиялаш соҳасидаги ваколатларни амалга ошириш учун судга давлат божи тўламасдан аризалар бериш.
42. Лицензияловчи орган жисмоний ва юридик шахслар томонидан лицензиясиз фаолият билан шуғулланиш ҳолатларини аниқлаш учун белгиланган тартибда назорат тадбирларини ўтказишга ҳақли.
Бунда лицензияловчи орган томонидан фақат тегишли фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлиги текширилади. Бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади. Назоратни амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда тадбиркорлик субъектларини текшириш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан белгиланган тартибда келишилган ҳолда амалга оширилади.
43. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда лицензияловчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилиб, бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчиси нусхаси лицензияловчи органда қолади.
44. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан давлат назорати қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан масофавий назорат;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини асослар мавжуд бўлганда жойига чиққан ҳолда текшириш;
лицензиатларнинг фаолияти билан боғлиқ статистик ахборотни ҳамда улардан сўраб олинадиган маълумотларни таҳлил қилиш.
Ушбу банднинг биринчи қисми иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган назорат шакллари Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунининг 50 - 51-моддаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ушбу банднинг биринчи қисми тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда лицензияловчи орган томонидан лицензия талаблари ва шартлари билан боғлиқ бўлмаган маълумотларни таҳлил қилиш, текшириш ва талабгордан сўраш тақиқланади.
Лицензия эгаларининг фаолиятини назорат қилиш тадбирларини амалга оширишда лицензияловчи орган томонидан фаолият турларини лицензиялаш паспортида назарда тутилмаган талаб ва шартларнинг бажарилишини текшириш ёки талаб қилиш тақиқланади.
7-боб. Лицензиялаш соҳасида ҳуқуқбузарликлар бўйича жавобгарлик асослари
45. Лицензиялаш тартиб-таомиллари соҳасидаги қуйидаги ҳуқуқбузарликларни содир этилганлик учун юридик шахсларга жарималар солинади:
фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш;
лицензияни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олиш.
46. Жарималар лицензияловчи орган томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунининг 52 — 57-моддаларига асосан қўлланилади.
8-боб. Лицензиялар реестри
47. Лицензиялар реестри лицензияловчи орган томонидан фаолиятнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида босма шаклда берилган лицензияларни ҳисобга олиш китобида юритилади.
48. Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилади:
ташкилотнинг номи, жойлашиш ери (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификация рақами;
лицензиялаш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар) турларини амалга оширувчи филиаллар тўғрисидаги ахборот;
берилган лицензияларнинг, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномаларнинг санаси ва тартиб рақамлари;
амалга оширилиши учун лицензия талаб қилинадиган фаолият (ҳаракатлар) тури (кичик тури);
лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг дубликатини бериш ва амал қилишини узайтириш, тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, тугатиш, уларни бекор қилиш асослари ҳамда саналари;
лицензияларга ўзгартишлар киритиш асослари ҳамда саналари.
49. Лицензиялар реестри лицензиатларнинг давлат томонидан ҳисобга олинишини таъминлаш, шунингдек, лицензия талаблари ҳамда шартларига мазкур шахслар томонидан риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш мақсадида юритилади.
50. Лицензиялар реестрини доимий юритиш ҳамда уларга тегишли ўзгартишлар киритиш лицензияловчи органга юклатилади.
9-боб. Лицензия берганлик учун ундириладиган давлат божи
51. Ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотни яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолиятни ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш ва қайта ишлаш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилганлиги ва унга ўзгартиришлар киритилганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.
52. Тўланган давлат божи миқдорининг 10 фоизи лицензияловчи орган ҳисобварағига Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбаларидан бири сифатида ўтказилади. Давлат божининг қолган қисми Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига йўналтирилади.
53. Талабгор хабарнома юборилган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда давлат божи тўловини амалга оширади.
Лицензияни бериш учун давлат божи тўлови белгиланган муддатда амалга оширилмаслиги ваколатли орган томонидан лицензияни бериш тўғрисидаги қарорни бекор қилиниши учун асос бўлади.
10-боб. Якунловчи қоидалар
54. Юридик шахс лицензия олиш учун, лицензиат лицензия талаб ва шартларининг бажарилганлиги юзасидан лицензияловчи органга сохта, ёлғон ёки нотўғри маълумотлар берганлиги учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
55. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар муомаласи ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш ва қайта ишлаш соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар муомаласи ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш ва қайта ишлаш соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Талабгор (юридик шахс) 1. Лицензия олиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди. 2. Ҳужжатларни кўриб чиқиш учун йиғим тўлайди. 3. Ҳужжатларни бевосита, Давлат фелдъегерлик хизмати ёки республика махсус алоқа тармоғи орқали Мудофаа саноати агентлигига тақдим этади. Хоҳишига кўра 2-босқич Мудофаа саноати агентлиги эксперт комиссияси (ишчи орган) 1. Ҳужжатларни кўриб чиқади, лицензия бериш ёки беришни рад этиш ҳақида эксперт хулосасини тайёрлайди. 15 иш кунида 2. Ҳужжатларда камчиликлар аниқланса, уларни бартараф этиш тўғрисида талабгорга хабарнома юборади. 1 иш кунида 3. Талабгор лицензия беришни рад этишга асос бўлган сабабларни бартараф этгандан сўнг тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва эксперт хулосасини тайёрлайди. Ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан сўнг 3 иш кунида 3-босқич Мудофаа саноати агентлиги (лицензияловчи орган) 1. Ишчи органнинг хулосасига кўра лицензия бериш ёки беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади. Хулоса берилгандан сўнг 5 иш кунида (ҳужжатлар қайта киритилганда 2 иш кунида) 2. Талабгорни қабул қилинган қарор ҳақида ёзма шаклда хабардор қилади. Қарор қабул қилингандан сўнг 1 иш кунида 4-босқич Талабгор Лицензия олиш учун давлат божини тўлайди ва лицензияловчи органни хабардор қилади. Ўттиз кун ичида 5-босқич Лицензияловчи орган 1. Талабгорга лицензияни топширади. 2. Лицензия берилганлиги тўғрисида реестрга ёзув киритади. Давлат божи тўлангандан сўнг
Ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар муомаласи ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш ва қайта ишлаш соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
O ʻ ZBEKISTON RESPUBLIKASI MUDOFAA VAZIRLIGI HUZURIDAGI MUDOFAA SANOATI AGENTLIGI ______________________________________________________________________________________________________ (NAMUNA) LITSENZIYA Roʻyxat boʻyicha № ____________ 20___ yil «___» ____________ Quyidagi faoliyat turlarini amalga oshirish huquqi beriladi: ______________________________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________________________ Berildi ________________________________________________________________________________________________________ (tashkilotning nomlanishi) Tashkilotning rekvizitlari _________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________________________ Litsenziyaning amal qilish muddati ___________________________________________________________________________________ Litsenziya qayta rasmiylashtirildi ____________________________________________________________________________________ (qayta rasmiylashtirishga asos) Litsenziya oʻzgartirildi _____________________________________________________________________________________________ (oʻzgartirishga asos) Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi huzuridagi Mudofaa sanoati agentligi direktori _____________ (Imzo) ___________________________________ (F.I.O) M.Oʻ.
Ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар муомаласи ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш ва қайта ишлаш соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш
1. Лицензия номи: Қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани, яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: а) қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш; б) қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани ишлаб чиқариш; в) қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани таъмирлаш; г) қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани реализация қилиш. 3. Ариза берувчилар тоифаси: Юридик шахслар 4. Ваколатли орган: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза. Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли; солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР); жойлашган ери (почта манзили); фаолият кўрсатадиган жойи (манзили): банк номи ва ҳисобварағи; мавжуд бўлса — телефон, факс рақами, электрон почта манзили; ариза бериш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш, ўзгартириш); талабгор амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланган фаолият тури; б) лицензия талабгорида технологик синов ускуналари ва ўлчов воситалари, шунингдек, ишлаб чиқариладиган маҳсулотни (кўрсатиладиган хизматлар ва бажариладиган ишлар) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумотлар; в) фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш тахмин қилинаётган объектнинг ёнғин, экология ва санитария хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида маълумотлар; г) объектнинг техник жиҳозлангани ва ички ишлар органлари қўриқлаш бўлинмаларининг техник қўриқлаш марказига улангани тўғрисида маълумотлар; д) ҳужжатлар, материаллар, ярим фабрикатлар ва маҳсулотнинг бутловчи буюмларини (намуналарини) сақлаш ташкил этилганлиги ҳақида маълумотлар. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: 20 кун 9. Лицензия талаблари ва шартлари: 1. Асосий талаблар ва шартларга қуйидагилар киради: а) юридик шахс штатида 70 фоиздан кам бўлмаган, лицензияланадиган фаолият турига мос касбий маълумотга эга ва ишлаб чиқариш технологиясига мувофиқ белгиланган малака талабларига жавоб берадиган мутахассисларнинг мавжудлиги; б) моддий-техника базаси, бинолар ва иншоотларнинг портлаш ҳамда ёнғин хавфсизлиги нормалари ва талабларига, шунингдек, санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги; в) табиатни муҳофаза қилиш бўйича зарур тадбирларни таъминлаш ва экологик хавфсизлик талабларига риоя этиш; г) фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун зарур ускуналар, қурилмалар ва асбобларнинг мавжудлиги, шунингдек, уларнинг техник хусусиятлари ва ўлчаш аниқлигининг белгиланган талабларга мос келиши; д) фаолиятнинг лицензияланадиган тури амалга оширилиши тахмин қилинаётган объектлар ишончли қўриқланиши, уларни қўриқлаш бўйича жисмоний ва техник тадбирлар ўтказилиши, уларнинг қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси ҳамда бошқа техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозланганлиги; е) сифат бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мос келувчи бутловчи деталлар ва сарфланадиган материаллардан фойдаланилиши; ж) ишлаб чиқариладиган маҳсулотни (кўрсатиладиган хизматлар ва бажариладиган ишлар) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатларнинг мавжудлиги; қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолиятни давлат сирини ташкил қиладиган маълумотлардан фойдаланган ҳолда амалга оширишда: з) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ махфий иш юритилиши ва объект ички тартибига риоя этилиши; и) ходимларда белгиланган тартибда расмийлаштирилган давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатноманинг мавжудлиги. 2. Қўшимча талаблар ва шартларга қуйидагилар киради: а) қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш соҳасида: конструкторлик бюроси ёки яратиш ишларини амалга оширувчи бўлинманинг мавжудлиги; ҳужжатларни сақлаш шароитларининг мавжудлиги; б) қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани ишлаб чиқариш ва таъмирлаш соҳасида: ҳужжатлар, материаллар, ярим фабрикатлар, маҳсулотнинг бутловчи буюмларини (намуналарини) сақлаш шароитларининг мавжудлиги; ISO 9001 стандарти талабларига мувофиқ ташкил этилган ва фаолият кўрсатувчи сифат менежменти тизимининг мавжудлиги; бажариладиган ишлар (кўрсатиладиган хизматлар) сифат назоратини таъминловчи таркибий бўлинмаларнинг мавжудлиги; ишлаб чиқариладиган ва таъмирланадиган маҳсулот назоратини таъминлаш учун тажриба лабораторияси (синов жиҳозлари) ёки тажриба ишларини амалга ошириш учун ихтисослаштирилган ташкилотлар билан тузилган шартноманинг мавжудлиги; саноат хавфсизлиги экспертизаси хулосасининг мавжудлиги (хавфли ишлаб чиқариш объектлари учун); таъмирлашга оид ҳужжатларнинг мавжудлиги; в) қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани реализация қилиш соҳасида: реализация қилинадиган ҳарбий мақсадда фойдаланишга мўлжалланган маҳсулотларни сақлаш учун шароитларнинг мавжудлиги; реализация қилинадиган ҳарбий мақсадда фойдаланишга мўлжалланган маҳсулотларга мувофиқлик (сифат) сертификатларининг мавжудлиги. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: Мавжуд эмас 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: Чекланмаган
Ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар муомаласи ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш ва қайта ишлаш соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Бўшаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш ва қайта ишлаш фаолиятини лицензиялаш
1. Лицензия номи: Бўшаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш фаолияти учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: а ) бўшаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш); б) бўшаётган ҳарбий-техника воситаларини қайта ишлаш. 3. Ариза берувчилар тоифаси: Юридик шахслар 4. Лицензияловчи орган: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) Ариза. Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли; солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР); жойлашган ери (почта манзили); фаолият кўрсатадиган жойи (манзили): банк номи ва ҳисобварағи; мавжуд бўлса — телефон, факс рақами, электрон почта манзили; ариза бериш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш, ўзгартириш); талабгор амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланган фаолият тури; б) лицензия талабгорида технологик синов ускуналари ва ўлчов воситалари, шунингдек, ишлаб чиқариладиган маҳсулотни (кўрсатиладиган хизматлар ва бажариладиган ишлар) техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумотлар; в) фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш тахмин қилинаётган объектнинг ёнғин, экология ва санитария хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида маълумотлар; г) объектнинг техник жиҳозлангани ва ички ишлар органлари қўриқлаш бўлинмаларининг техник қўриқлаш марказига улангани тўғрисида маълумотлар; д) қимматбаҳо металларни ва ҳужжатларни сақлаш учун шароитларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумотлар. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: 20 кун 9. Лицензия талаблари ва шартлари: а) юридик шахс штатида 70 фоиздан кам бўлмаган, лицензияланадиган фаолият турига мос касбий маълумотга эга ва ишлаб чиқариш технологиясига мувофиқ белгиланган малака талабларига жавоб берадиган мутахассисларнинг мавжудлиги; б) моддий-техника базаси, бинолар ва иншоотларнинг портлаш ҳамда ёнғин хавфсизлиги номалари ва талабларига, шунингдек, санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги; в) табиатни муҳофаза қилиш бўйича зарур тадбирларни таъминлаш ва экологик хавфсизлик талабларига риоя этилиши; г) фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун зарур ускуналар, қурилмалар ва асбобларнинг мавжудлиги, шунингдек, уларнинг техник хусусиятлари ва ўлчаш аниқлигининг белгиланган талабларга мос келиши; д) фаолиятнинг лицензияланадиган тури амалга оширилиши тахмин қилинаётган объектлар ишончли қўриқланишининг таъминланиши, уларни қўриқлаш бўйича жисмоний ва техник тадбирлар ўтказилиши, уларни қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси ҳамда бошқа техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозланганлиги; е) сифат бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мос бутловчи деталлар ва сарфланадиган материаллардан фойдаланилиши; ж) қимматбаҳо металларни ва ҳужжатларни сақлаш учун шароитларнинг мавжудлиги; з) ишлаб чиқариладиган маҳсулотни (кўрсатиладиган хизматлар ва бажариладиган ишлар) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатларнинг мавжудлиги; и) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси томонидан қимматбаҳо металлар билан ишлаш ҳақида хабарнома олинганлигини тасдиқлаш тўғрисида маълумот мавжудлиги; бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш фаолиятини давлат сирини ташкил қиладиган маълумотлардан фойдаланган ҳолда амалга оширишда: к) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ махфий иш юритилиши ва объект ички тартибига риоя этилиши; л) ходимларда белгиланган тартибда расмийлаштирилган давлат сирларидан фойдаланиш доир рухсатноманинг мавжудлиги. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: Мавжуд эмас 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: Чекланмаган
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 июлдаги 319-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимояланиш воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият турларини ҳамда бўшаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 26 мартдаги 237-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 205-банди .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 16 июндаги 384-сон қарорига 1-илованинг 28-банди .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурол муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 26 декабрдаги 810-сон қарорига 3-илованинг 23-банди .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хизматлари кўрсатишнинг инфратузилмаси такомиллаштирилганлиги ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2021 йил 28 октябрдаги 661-сон қарорига илованинг 14-банди .
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2021 йил 27 декабрдаги 774-сон қарорига 1-илованинг 28-банди .
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарорига 4-илованинг 69-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 28 июль,
319-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
PASPORTI
PASPORTI
ROʻYXATI
Harbiy maqsadga moʻljallangan mahsulotlar muomalasi hamda boʻshatilayotgan harbiy-texnika vositalarini tugatish va qayta ishlash sohasidagi faoliyat turlarini litsenziyalash toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq, shuningdek, harbiy maqsadga moʻljallangan mahsulotlar muomalasi hamda boʻshatilayotgan harbiy-texnika vositalarini tugatish va qayta ishlash sohasidagi faoliyat turlarini litsenziyalash tartib-taomillarini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Harbiy maqsadga moʻljallangan mahsulotlar muomalasi hamda boʻshatilayotgan harbiy-texnika vositalarini tugatish va qayta ishlash sohasidagi faoliyat turlarini litsenziyalash toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
qurol-yarogʻ va uning oʻq-dorilarini, himoya vositalarini, harbiy texnikani, ularning ehtiyot qismlari, butlovchi qismlari va priborlarini, agar ulardan boshqa tarmoqlarda foydalanilmasa, shuningdek, ularni ishlab chiqarish uchun maxsus materiallarni va maxsus asbob-uskunani yaratish, ishlab chiqarish, taʼmirlash va realizatsiya qilish sohasidagi faoliyat uchun litsenziya berish tartibi;
boʻshatilayotgan harbiy-texnika vositalarini tugatish (yoʻq qilib tashlash, utilizatsiya qilish, koʻmib tashlash) va qayta ishlash faoliyati uchun litsenziya berish tartibi;
litsenziya olish uchun murojaat qilish tartibi hamda litsenziya olish talablari va shartlari;
litsenziyalovchi organ (Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi huzuridagi Mudofaa sanoati agentligi) tomonidan yigirma ish kuni ichida talabgorning arizasini koʻrib chiqish va tegishli qaror qabul qilish tartibi;
litsenziya talabgori yoki litsenziat tomonidan litsenziyalovchi organ yoki uning mansabdor shaxsi qarorlari yoxud harakati (harakatsizligi) ustidan shikoyat qilish hamda uni koʻrib chiqish muddatlari, tartibi va shartlari.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi mudofaa vaziri B.N. Kurbanov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 28-iyuldagi 319-son qaroriga 1-ILOVA
Harbiy maqsadga moʻljallangan mahsulotlar muomalasi hamda boʻshatilayotgan harbiy-texnika vositalarini tugatish va qayta ishlash sohasidagi faoliyat turlarini litsenziyalash toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom qurol-yarogʻ va uning oʻq-dorilarini, himoya vositalarini, harbiy texnikani, ularning ehtiyot qismlari, butlovchi qismlari va priborlarini, agar ulardan boshqa tarmoqlarda foydalanilmasa, shuningdek, ularni ishlab chiqarish uchun maxsus materiallarni va maxsus asbob-uskunani yaratish, ishlab chiqarish, taʼmirlash va realizatsiya qilish sohasidagi faoliyat hamda boʻshatilayotgan harbiy-texnika vositalarini tugatish (yoʻq qilib tashlash, utilizatsiya qilish, koʻmib tashlash) (keyingi oʻrinlarda — boʻshatilayotgan harbiy-texnika vositalarini tugatish) va qayta ishlash faoliyatini litsenziyalash tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
litsenziya — yuridik shaxsning harbiy maqsadga moʻljallangan mahsulotlar muomalasi yoki boʻshatilayotgan harbiy-texnika vositalarini tugatish va qayta ishlash sohasidagi faoliyatni amalga oshirishga boʻlgan huquqini tasdiqlovchi, cheklanmagan muddatga beriladigan hujjat;
litsenziyalash — litsenziya olish toʻgʻrisidagi arizani topshirish, qabul qilish va koʻrib chiqish, litsenziyani berish, amal qilishini toʻxtatib turish, qayta tiklash, shuningdek, litsenziyani tugatish, qayta rasmiylashtirish va oʻzgartirish hamda uning dublikatini berish jarayoni bilan bogʻliq tartib-taomillar majmui;
litsenziyalovchi organ — Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi huzuridagi Mudofaa sanoati agentligi;
litsenziat — tegishli faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxs;
maxsus uskuna — harbiy maqsadga moʻljallangan mahsulotni ishlab chiqish, ishlab chiqarish, taʼmirlash, tugatish va qayta ishlashda oʻziga xos (nostandart) texnologik operatsiyalarni bajarish uchun ishlatiladigan mashinalar, dastgohlar va agregatlar;
qurol — tuzilishiga koʻra jonli nishon yoki boshqa nishonni urish, signallar berish uchun moʻljallangan qurilmalar va ashyolar;
qurol-yarogʻ — qurol-yarogʻ va uni qoʻllashni taʼminlovchi texnik vositalar hamda oʻq-dorilar jamlanmasi;
qurol-yarogʻ, oʻq-dorilar, himoya vositalari, harbiy texnikaning ehtiyot qismlari, butlovchi qismlari va priborlari — katta (tarkibiy) buyumning tarkibiy qismlari va detallari, shuningdek, uni ekspluatatsiya qilish uchun kerak boʻladigan qismlari va detallari, ularni taʼmirlash (buyumning soz va ishlashga layoqatli holatini saqlash yoki qayta tiklash) maqsadida foydalaniladigan shunday qismini almashtirish uchun moʻljallangan qismlar, detallar;
talabgor — litsenziyani olish uchun murojaat qilgan yuridik shaxs;
oʻq-dorilar — qurolning jonli nishon yoki boshqa nishonni urish uchun moʻljallangan hamda tarkibida portlovchi, poroxli, uloqtiruvchi, pirotexnik yoki urib chiqaradigan moddalar yoxud ularning birikmasi mavjud boʻlgan ashyolari, shu jumladan, uloqtiriladigan ashyolari;
harbiy maqsadga moʻljallangan mahsulot — qurol-yarogʻ, oʻq-dorilar, himoya vositalari, harbiy va maxsus texnikalar, ularning boshqa sanoat tarmoqlarida foydalanilmaydigan ehtiyot qismlari, butlovchi qismlari, priborlari, shuningdek, ularni ishlab chiqarish uchun maxsus materiallar, maxsus asbob-uskunalar hamda intellektual mulk huquqi obyektlari;
harbiy maqsadga moʻljallangan mahsulotni ishlab chiqarish uchun maxsus materiallar — harbiy maqsadga moʻljallab ishlab chiqariladigan mahsulotdan qatʼi nazar, qoʻyiladigan alohida talablarga mos keladigan materiallar;
harbiy maqsadga moʻljallangan mahsulotni qayta ishlash — harbiy maqsadga moʻljallangan mahsulotni uning ekspluatatsiya muddati tugagandan soʻng sanoat yoʻli bilan qayta ishlash va (yoki) shunday mahsulotdan olingan xomashyo, moddalar va materiallardan takroriy foydalanish orqali ishlatish;
harbiy texnika — jangovar harakatlarni amalga oshirish va taʼminlash, qoʻshinlarni oʻqitish hamda ularning belgilangan maqsadda foydalanishga tayyorlik darajasini taʼminlash uchun moʻljallangan texnika;
harbiy-texnika vositalari — qurolli kuchlarning jangovar harakatlarini va doimiy faoliyatini taʼminlaydigan texnik vositalar;
harbiy maqsadga moʻljallangan mahsulotni tugatish (yoʻq qilish) — harbiy maqsadga moʻljallangan va bugungi sharoitda atrof-muhit va aholi uchun bartaraf etib boʻlmaydigan xavf tugʻdiradigan mahsulotni u butkul yoʻq qilingunicha qayta ishlash;
himoya vositalari — insonni va harbiy texnikani sovuq, oʻq otar qurolning fizik taʼsiridan, shuningdek, parchalardan himoya qilish uchun foydalaniladigan vositalar.
3. Mazkur Nizomga muvofiq quyidagi faoliyat turlari litsenziyalanadi:
qurol-yarogʻ va uning oʻq-dorilarini, himoya vositalarini, harbiy texnikani, ularning ehtiyot qismlari, butlovchi qismlari va priborlarini, agar ulardan boshqa tarmoqlarda foydalanilmasa, shuningdek, ularni ishlab chiqarish uchun maxsus materiallarni va maxsus asbob-uskunani yaratish, ishlab chiqarish, taʼmirlash va realizatsiya qilish;
boʻshatilayotgan harbiy-texnika vositalarini tugatish va qayta ishlash.
4. Harbiy maqsadga moʻljallangan mahsulotni yaratish, ishlab chiqarish, taʼmirlash va realizatsiya qilish sohasidagi faoliyat hamda boʻshatilayotgan harbiy-texnika vositalarini tugatish va qayta ishlash faoliyati Oʻzbekiston Respublikasi hududida roʻyxatdan oʻtgan yuridik shaxslar tomonidan belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
5. Harbiy maqsadga moʻljallangan mahsulotni yaratish, ishlab chiqarish, taʼmirlash va realizatsiya qilish sohasidagi faoliyatni hamda boʻshatilayotgan harbiy-texnika vositalarini tugatish va qayta ishlash faoliyatini litsenziyalash ushbu Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti yoki Vazirlar Mahkamasining qarorlari bilan tashkil etilgan davlat muassasalari mazkur Nizomning 3-bandida nazarda tutilgan faoliyatning litsenziyalanadigan turlarini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti yoxud Vazirlar Mahkamasi qarorlarida koʻzda tutilgan faoliyat turlarini amalga oshirish sharti bilan tegishli litsenziya olmasdan amalga oshirish huquqiga ega hisoblanadi.
7. Harbiy maqsadga moʻljallangan mahsulotni yaratish, ishlab chiqarish, taʼmirlash va realizatsiya qilish sohasidagi faoliyatni hamda boʻshatilayotgan harbiy-texnika vositalarini tugatish va qayta ishlash faoliyati uchun litsenziya davlat sirlarini yoki qonunchilikka muvofiq foydalanilishi cheklangan axborotni oʻz ichiga olgan litsenziya hisoblanadi.
8. Litsenziyani berish, berishni rad qilish, uning amal qilish muddatini uzaytirish, qayta rasmiylashtirish, oʻn kungacha muddatga toʻxtatib turish, qayta tiklash, shuningdek, litsenziyani oʻzgartirish toʻgʻrisidagi qarorlar Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi huzuridagi Mudofaa sanoati agentligi tomonidan ushbu Nizomning 4 va 5-boblarida belgilangan tartibda qabul qilinadi.
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi huzuridagi Mudofaa sanoati agentligining ekspert komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — ishchi organ) litsenziyalar berish toʻgʻrisidagi hujjatlarni qoʻrib chiqadi va ular boʻyicha xulosalar tayyorlaydi.
9. Litsenziya ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shaklda beriladi. Bunda talabgorning arizasiga binoan litsenziya litsenziyalanadigan faoliyat turining kichik turiga yoki ushbu Nizomning 3-bandida qayd etilgan barcha faoliyat turlari uchun berilishi mumkin.
10. Litsenziya litsenziyalovchi organ tomonidan cheklanmagan muddatga beriladi.
11. Litsenziya talablari hamda shartlari mazkur Nizomga 3 va 4-ilovalardagi pasportlarning 9-pozitsiyasiga muvofiq belgilanadi.
2-bob. Litsenziya olish uchun taqdim etiladigan hujjatlar
12. Talabgor litsenziya olish uchun mazkur Nizomga 3 va 4-ilovalardagi pasportlarning 5-pozitsiyasida belgilangan hujjatlarni taqdim etadi.
Talabgordan ushbu Nizomga 3 va 4-ilovalardagi pasportlarning 5-pozitsiyasida koʻrsatilgan hujjatlardan boshqa hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi.
13. Litsenziyalovchi organga talabgor tomonidan hujjatlar bevosita, Davlat feldyegerlik xizmati yoki respublika maxsus aloqa tarmogʻi orqali taqdim etiladi.
14. Litsenziyalovchi organga ariza va unga ilova qilingan hujjatlar ushbu Nizomning 13-bandida nazarda tutilgan tartibda kelib tushgan vaqtdan boshlab roʻyxatga olingan deb hisoblanadi.
3-bob. Arizani koʻrib chiqish va litsenziya berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilish
15. Litsenziyalovchi organ tomonidan talabgorning arizasini koʻrib chiqish uchun ushbu Nizomga 3 va 4-ilovalardagi pasportlarning 6-pozitsiyasida belgilangan miqdorda yigʻim undiriladi.
16. Talabgorning arizasini koʻrib chiqish uchun yigʻim summasi litsenziyalovchi organ hisobvaragʻiga Mudofaa sanoati kompleksini rivojlantirish jamgʻarmasini shakllantirish manbalaridan biri sifatida oʻtkaziladi.
Talabgor berilgan arizadan voz kechganda yoki litsenziyalovchi organ talabgorga litsenziya berishni rad etgan taqdirda, toʻlangan yigʻim summasi qaytarilmaydi.
17. Talabgorning arizasi barcha zarur hujjatlar bilan birga ular qabul qilib olingan kundan eʼtiboran litsenziyalovchi organga koʻrib chiqish uchun kiritiladi.
Ishchi organ taqdim etilgan hujjatlarni oʻn besh ish kunidan oshmaydigan muddatda koʻrib chiqadi va ular boʻyicha litsenziyani berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisida xulosa taqdim etiladi.
Litsenziyalovchi organ besh ish kunida ishchi organ xulosasi asosida litsenziyani berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
Litsenziyalovchi organ talabgorning litsenziya talablari va shartlariga mos kelishini aniqlash uchun oʻz mablagʻlari hisobidan:
talabgorning litsenziyalanadigan faoliyat turini amalga oshirish uchun talab etiladigan sharoitlarini joyiga borib aniqlaydi;
ishlab chiqariladigan mahsulotning (koʻrsatiladigan xizmatlar va bajariladigan ishlar) texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga muvofiqligini belgilangan tartibda baholashni tashkil etadi;
tegishli xulosalar tayyorlash uchun shartnoma asosida ekspertlarni jalb qiladi.
18. Litsenziyalovchi organ litsenziya berish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilingandan soʻng bir ish kuni ichida bank hisobvaragʻi rekvizitlari va davlat bojini toʻlash muddatini koʻrsatgan holda, talabgorni yozma shaklda xabardor qiladi.
19. Litsenziya qatʼiy hisobda turadigan, hisobga olish seriyasiga, raqamiga va himoyalanganlik darajasiga ega maxsus blanklarda rasmiylashtiradi.
20. Litsenziyalar talabgor tomonidan davlat boji toʻlanganidan soʻng rasmiylashtiriladi va beriladi.
Rasmiylashtirilgan litsenziyalar litsenziyalovchi organ rahbari tomonidan imzolanadi. Ushbu Nizomning 8-bobida belgilangan tartibda litsenziyalar reyestriga tegishli yozuvlar kiritiladi.
21. Litsenziya berishni rad etishga quyidagilar asos boʻlishi mumkin:
talabgor tomonidan litsenziya berish uchun zarur hujjatlarning toʻliq taqdim etmasligi;
talabgorning litsenziya talablari va shartlariga nomuvofiqligi;
talabgor tomonidan taqdim etilgan hujjatlarda soxta, yolgʻon yoki notoʻgʻri, shuningdek, noaniq maʼlumotlar koʻrsatilganligi;
harbiy maqsadga moʻljallangan mahsulotni yaratish, ishlab chiqarish, taʼmirlash va realizatsiya qilish sohasidagi faoliyat turlarini hamda boʻshatilayotgan harbiy-texnika vositalarini tugatish va qayta ishlash faoliyatiga taalluqli qismlar, shu jumladan, taklif qilingan ekspertlar tomonidan oʻtkazilgan oʻrganishlar, tadqiqotlar, tekshirishlar yoki boshqa ilmiy hamda texnik baholashlarning yakunlari boʻyicha salbiy xulosa berilganligi.
22. Litsenziyani berishni maqsadga muvofiq emas degan sabablar bilan yoxud boshqa asoslarga koʻra, shu jumladan, quyidagi hollarda rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi:
xodimlarning kasbiy malakasi litsenziyalanadigan faoliyat turini amalga oshirish uchun ishlab chiqarish texnologiyasi boʻyicha talablarga muvofiq boʻlmaganda;
taqdim etilgan hujjatlar va maʼlumotlar qonunchilik hujjatlari talablariga nomuvofiq boʻlganda;
litsenziya talablariga va shartlariga muvofiq foydalaniladigan bino va inshootlar sanitariya-epidemiologik hamda yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiq boʻlmaganda.
Talabgor litsenziyalovchi organning litsenziya berishni rad etish toʻgʻrisidagi qarori, shuningdek, litsenziyalovchi organ mansabdor shaxsining harakatlari (harakatsizligi) yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishga haqli.
23. Ushbu Nizom 21-bandining ikkinchi xatboshisi va 22-bandining ikkinchi , uchinchi va toʻrtinchi xatboshilarida koʻrsatilgan holatlar aniqlanganda, agar arizada bartaraf etish mumkin boʻlgan kamchiliklar mavjud boʻlsa, litsenziyalovchi organ ularni bartaraf etish uchun talabgorga muddat beradi. Kamchiliklarni bartaraf etish zarurligi toʻgʻrisidagi xabarnoma litsenziyalovchi organ tomonidan talabgorga bir ish kuni ichida yuboriladi.
24. Xabarnoma taqdim etilgan hujjatlarda aniqlangan kamchiliklar hamda ularni bartaraf etish usullari, shuningdek, talabgor koʻrsatilgan sabablarni bartaraf qilib, tegishli hujjatlarni koʻrib chiqish uchun takroran taqdim etishi mumkin boʻlgan muddat koʻrsatilgan holda yuboriladi. Xabarnomada koʻrsatilgan muddat kamchiliklarni bartaraf etish uchun zarur boʻladigan vaqtga mutanosib boʻlishi, lekin ushbu muddat oʻttiz ish kunidan ortiq boʻlmasligi kerak.
25. Xabarnoma yuborilgan kundan boshlab, litsenziyani berish toʻgʻrisidagi arizani koʻrib chiqish muddati toʻxtatib turiladi.
26. Hujjatlar xabarnomada koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etmasdan yoki xabarnomada koʻrsatilgan muddat oʻtgandan keyin takroran taqdim etilgan taqdirda, litsenziyalovchi organ litsenziyani berishni rad etish haqida qaror qabul qilishga haqli. Bunda litsenziyani berishni kamchiliklarni bartaraf etish toʻgʻrisidagi xabarnomada koʻrsatilmagan yangi asoslar boʻyicha rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
27. Litsenziyani berish rad etilganligi haqidagi xabarnoma talabgorga rad etish sabablari va talabgor mazkur sabablarni bartaraf etib, hujjatlarni takroran koʻrib chiqish uchun taqdim etishi mumkin boʻlgan muddat koʻrsatilgan holda yozma shaklda yuboriladi.
Talabgor rad etish sabablarini bartaraf etishga va hujjatlarni takroran koʻrib chiqish uchun taqdim etishga haqli boʻlgan muddat litsenziyani berish rad etilganligi haqidagi xabarnoma olingan kundan eʼtiboran oʻn ish kunidan kam, lekin oʻttiz ish kunidan koʻp boʻlmasligi kerak.
28. Talabgor litsenziyani berish rad etilishi uchun asos boʻlgan sabablarni belgilangan muddatda bartaraf etgan taqdirda, hujjatlarni takroran koʻrib chiqish, litsenziya berish yoxud berishni rad etish talabgorning rad etish sabablari bartaraf etilganligi toʻgʻrisidagi arizasi va rad etish sabablari bartaraf etilganligini tasdiqlovchi tegishli hujjatlar olingan kundan eʼtiboran besh ish kuni ichida litsenziyalovchi organ tomonidan amalga oshiriladi. Talabgorning arizasini takroran koʻrib chiqqanlik uchun yigʻim undirilmaydi.
Ishchi organ taqdim etilgan hujjatlarni uch ish kunidan koʻp boʻlmagan muddatda qayta koʻrib chiqadi va ular boʻyicha litsenziya berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisida ekspert xulosasini tayyorlaydi.
Litsenziyalovchi organ ishchi organ xulosalari asosida ikki ish kuni mobaynida litsenziya berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
29. Talabgorning arizasini qayta koʻrib chiqishda ilgari litsenziya berishni rad etish toʻgʻrisidagi xabarnomada koʻrsatilmagan yangi asoslar boʻyicha litsenziya berishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
30. Talabgorning litsenziya berish rad etilganligi toʻgʻrisidagi xabarnomada koʻrsatilgan muddat oʻtgandan keyin taqdim etilgan arizasi yangidan berilgan ariza hisoblanadi va litsenziyalovchi organ tomonidan umumiy asoslarda qoʻrib chiqiladi.
31. Agar litsenziyalovchi organ talabgorning arizasini koʻrib chiqish, uni berish yoki berishni rad etish muddati mobaynida talabgorga litsenziyani bermasa va uni berishni rad etmasa, ushbu Nizomning 17-bandida tutilgan muddatlar oʻtganidan keyin talabgor amalga oshirilishi uchun litsenziya olish niyatida boʻlgan faoliyatni (harakatni) amalga oshirish huquqiga, bu haqda litsenziyalovchi organni yozma shaklda xabardor qilgan holda, ega boʻladi.
32. Ushbu Nizomning 31-bandida nazarda tutilgan holda talabgor belgilangan davlat bojini yoki yigʻimni toʻlaganidan keyin unga litsenziya beriladi. Bunda talabgor litsenziyasiz faoliyat bilan shugʻullanganlik uchun javobgarlikka tortilishi mumkin emas hamda litsenziyalovchi organlar ehtimol tutilgan barcha oqibatlar uchun javobgar boʻladi.
4-bob. Litsenziyani qayta rasmiylashtirish, oʻzgartirish va uning dublikatini berish
33. Quyidagi holatlarda litsenziya qayta rasmiylashtiriladi:
litsenziat qayta tashkil etilganda, uning nomi yoki joylashgan yeri (pochta manzili) faoliyat turlari boʻyicha oʻzgarganda;
yangi tashkil etilgan yuridik shaxs davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan sanada bir xil turdagi litsenziyalangan faoliyatni amalga oshirish litsenziyasiga ega boʻlgan litsenziatlar qoʻshilganda;
faoliyatning litsenziyalanadigan kichik turi uchun litsenziyaning amal qilish muddati tugatilganda yoki bir necha faoliyat turlari birlashtirilganda.
Litsenziat yoki uning huquqiy vorisi qayd etilgan oʻzgarishlar mavjud boʻlganda, litsenziyalovchi organga litsenziyani qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisida koʻrsatilgan maʼlumotlarni tasdiqlovchi tegishli hujjatlar ilova qilingan arizani oʻzgarishlardan soʻng besh ish kuni ichida taqdim etishi shart.
Talabgor tomonidan hujjatlar litsenziyalovchi organga bevosita, Davlat feldyegerlik xizmati yoki respublika maxsus aloqa tarmogʻi orqali taqdim etiladi.
34. Litsenziat litsenziya qayta rasmiylashtirilgunga qadar unda koʻrsatilgan faoliyatni litsenziyani qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisida berilgan ariza asosida amalga oshiradi.
Litsenziyani qayta rasmiylashtirishda litsenziyalovchi organ litsenziyalar reyestriga tegishli oʻzgartirishlar kiritadi. Litsenziya litsenziyalovchi organ tomonidan litsenziyalarni qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisida tegishli hujjatlar ilova qilingan ariza olingan kundan boshlab besh ish kuni ichida qayta rasmiylashtiradi.
35. Litsenziyani qayta rasmiylashtirishda litsenziya berish toʻgʻrisidagi ariza koʻrib chiqilganligi uchun toʻlanadigan summaning ellik foizi miqdorida yigʻim undiriladi. Yigʻim summasi litsenziyalovchi organ hisobvaragʻiga Mudofaa sanoati kompleksini rivojlantirish jamgʻarmasini shakllantirish manbalaridan biri sifatida oʻtkaziladi.
36. Yoʻqolgan yoki yaroqsiz holga kelgan litsenziya oʻrniga litsenziatning arizasiga koʻra uning dublikati berilishi mumkin.
Dublikatni berishda litsenziyalovchi organ tomonidan “DUBLIKAT” belgisi qoʻyilgan yangi litsenziya beriladi.
37. Litsenziya dublikatini toʻgʻridan-toʻgʻri berishda bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi miqdorida yigʻim undirilib, litsenziyalovchi organ hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
38. Litsenziyani oʻzgartirish Oʻzbekiston Respublikasining “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonunining 31-moddasida keltirilgan holatlar va tartibda amalga oshiriladi.
5-bob. Litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish, tugatish va bekor qilish
39. Litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish, uni tugatish va bekor qilish Oʻzbekiston Respublikasining “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonunining mos ravishda 32 — 34-moddalarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
40. Litsenziyalovchi organning litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish haqidagi qarori ustidan sudga shikoyat berilishi mumkin.
Sud tomonidan litsenziyalovchi organning qarori asossiz deb topilganda, litsenziyalovchi organ litsenziat oldida u koʻrgan zarar miqdorida javobgar boʻladi.
6-bob. Litsenziya talablari va shartlariga rioya etilishi ustidan davlat nazorati
41. Litsenziatlarning faoliyati litsenziyalovchi organ tomonidan nazorat qilinadi.
Litsenziya talablari va shartlariga rioya etilishi ustidan davlat nazoratini amalga oshirishda litsenziyalovchi organ oʻz vakolatlari doirasida quyidagi huquqlarga ega:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil bilan kelishilgan, qonunchilikda belgilangan tartibda joyiga chiqqan holda, litsenziya talablari va shartlariga litsenziatning rioya etishi yuzasidan tekshiruv oʻtkazish;
litsenziya, talablari va shartlariga rioya etilishi yuzasidan tekshiruvlar oʻtkazilayotganda, yuzaga keladigan masalalar boʻyicha litsenziatdan zarur axborotni soʻrash va olish;
tekshiruvlar natijalari asosida litsenziatlar yoʻl qoʻygan litsenziya talablari va shartlariga doir qoidabuzarliklarni koʻrsatgan holda, dalolatnomalar tuzish;
litsenziatlar zimmasiga aniqlangan qoidabuzarliklarni bartaraf etish majburiyatini yuklovchi qarorlar chiqarish va bartaraf etish muddatlarini belgilash;
litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish yoxud uni bekor qilish toʻgʻrisidagi ariza bilan sudga murojaat qilish;
Oʻzbekiston Respublikasining “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq litsenziyalash sohasidagi huquqbuzarliklar uchun yuridik shaxslarga jarima solish toʻgʻrisida sudga ariza berish;
litsenziyalash sohasidagi vakolatlarni amalga oshirish uchun sudga davlat boji toʻlamasdan arizalar berish.
42. Litsenziyalovchi organ jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan litsenziyasiz faoliyat bilan shugʻullanish holatlarini aniqlash uchun belgilangan tartibda nazorat tadbirlarini oʻtkazishga haqli.
Bunda litsenziyalovchi organ tomonidan faqat tegishli faoliyat turlarini amalga oshirish huquqini tasdiqlovchi hujjatlar mavjudligi tekshiriladi. Boshqa hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi. Nazoratni amalga oshirish bilan bogʻliq holda tadbirkorlik subyektlarini tekshirish Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil bilan belgilangan tartibda kelishilgan holda amalga oshiriladi.
43. Litsenziya talablari va shartlariga rioya etilishini tekshirishda litsenziyalovchi organning tekshiruvchi xodimlari tomonidan ikki nusxada dalolatnoma tuzilib, bir nusxasi litsenziatga beriladi, ikkinchisi nusxasi litsenziyalovchi organda qoladi.
44. Litsenziya talablari va shartlariga rioya etilishi ustidan davlat nazorati quyidagi shakllarda amalga oshiriladi:
litsenziya talablari va shartlariga rioya etilishi ustidan masofaviy nazorat;
litsenziya talablari va shartlariga rioya etilishini asoslar mavjud boʻlganda joyiga chiqqan holda tekshirish;
litsenziatlarning faoliyati bilan bogʻliq statistik axborotni hamda ulardan soʻrab olinadigan maʼlumotlarni tahlil qilish.
Ushbu bandning birinchi qismi ikkinchi va uchinchi xatboshilarida nazarda tutilgan nazorat shakllari Oʻzbekiston Respublikasining “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonunining 50 - 51-moddalariga muvofiq amalga oshiriladi.
Ushbu bandning birinchi qismi toʻrtinchi xatboshisida nazarda tutilgan hollarda litsenziyalovchi organ tomonidan litsenziya talablari va shartlari bilan bogʻliq boʻlmagan maʼlumotlarni tahlil qilish, tekshirish va talabgordan soʻrash taqiqlanadi.
Litsenziya egalarining faoliyatini nazorat qilish tadbirlarini amalga oshirishda litsenziyalovchi organ tomonidan faoliyat turlarini litsenziyalash pasportida nazarda tutilmagan talab va shartlarning bajarilishini tekshirish yoki talab qilish taqiqlanadi.
7-bob. Litsenziyalash sohasida huquqbuzarliklar boʻyicha javobgarlik asoslari
45. Litsenziyalash tartib-taomillari sohasidagi quyidagi huquqbuzarliklarni sodir etilganlik uchun yuridik shaxslarga jarimalar solinadi:
faoliyat bilan litsenziyasiz shugʻullanish;
litsenziyani qalbaki hujjatlardan foydalangan holda olish.
46. Jarimalar litsenziyalovchi organ tomonidan Oʻzbekiston Respublikasining “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonunining 52 — 57-moddalariga asosan qoʻllaniladi.
8-bob. Litsenziyalar reyestri
47. Litsenziyalar reyestri litsenziyalovchi organ tomonidan faoliyatning har bir turi boʻyicha alohida bosma shaklda berilgan litsenziyalarni hisobga olish kitobida yuritiladi.
48. Litsenziyalar reyestrida quyidagilar koʻrsatiladi:
tashkilotning nomi, joylashish yeri (pochta manzili), soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami;
litsenziyalash talab etiladigan faoliyat (harakatlar) turlarini amalga oshiruvchi filiallar toʻgʻrisidagi axborot;
berilgan litsenziyalarning, ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlar va xabarnomalarning sanasi va tartib raqamlari;
amalga oshirilishi uchun litsenziya talab qilinadigan faoliyat (harakatlar) turi (kichik turi);
litsenziyalarni qayta rasmiylashtirish, ularning dublikatini berish va amal qilishini uzaytirish, toʻxtatib turish, qayta tiklash, tugatish, ularni bekor qilish asoslari hamda sanalari;
litsenziyalarga oʻzgartishlar kiritish asoslari hamda sanalari.
49. Litsenziyalar reyestri litsenziatlarning davlat tomonidan hisobga olinishini taʼminlash, shuningdek, litsenziya talablari hamda shartlariga mazkur shaxslar tomonidan rioya etilishi ustidan davlat nazoratini amalga oshirish maqsadida yuritiladi.
50. Litsenziyalar reyestrini doimiy yuritish hamda ularga tegishli oʻzgartishlar kiritish litsenziyalovchi organga yuklatiladi.
9-bob. Litsenziya berganlik uchun undiriladigan davlat boji
51. Harbiy maqsadga moʻljallangan mahsulotni yaratish, ishlab chiqarish, taʼmirlash va realizatsiya qilish sohasidagi faoliyatni hamda boʻshatilayotgan harbiy-texnika vositalarini tugatish va qayta ishlash faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziya berilganligi va unga oʻzgartirishlar kiritilganligi uchun Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan miqdorda davlat boji undiriladi.
52. Toʻlangan davlat boji miqdorining 10 foizi litsenziyalovchi organ hisobvaragʻiga Mudofaa sanoati kompleksini rivojlantirish jamgʻarmasini shakllantirish manbalaridan biri sifatida oʻtkaziladi. Davlat bojining qolgan qismi Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetiga yoʻnaltiriladi.
53. Talabgor xabarnoma yuborilgan kundan boshlab oʻttiz kundan ortiq boʻlmagan muddatda davlat boji toʻlovini amalga oshiradi.
Litsenziyani berish uchun davlat boji toʻlovi belgilangan muddatda amalga oshirilmasligi vakolatli organ tomonidan litsenziyani berish toʻgʻrisidagi qarorni bekor qilinishi uchun asos boʻladi.
10-bob. Yakunlovchi qoidalar
54. Yuridik shaxs litsenziya olish uchun, litsenziat litsenziya talab va shartlarining bajarilganligi yuzasidan litsenziyalovchi organga soxta, yolgʻon yoki notoʻgʻri maʼlumotlar berganligi uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.
55. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Harbiy maqsadga moʻljallangan mahsulotlar muomalasi hamda boʻshatilayotgan harbiy-texnika vositalarini tugatish va qayta ishlash sohasidagi faoliyat turlarini litsenziyalash toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Harbiy maqsadga moʻljallangan mahsulotlar muomalasi hamda boʻshatilayotgan harbiy-texnika vositalarini tugatish va qayta ishlash sohasidagi faoliyat turlarini litsenziyalash
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Talabgor (yuridik shaxs) 1. Litsenziya olish uchun zarur hujjatlarni tayyorlaydi. 2. Hujjatlarni koʻrib chiqish uchun yigʻim toʻlaydi. 3. Hujjatlarni bevosita, Davlat feldyegerlik xizmati yoki respublika maxsus aloqa tarmogʻi orqali Mudofaa sanoati agentligiga taqdim etadi. Xohishiga koʻra 2-bosqich Mudofaa sanoati agentligi ekspert komissiyasi (ishchi organ) 1. Hujjatlarni koʻrib chiqadi, litsenziya berish yoki berishni rad etish haqida ekspert xulosasini tayyorlaydi. 15 ish kunida 2. Hujjatlarda kamchiliklar aniqlansa, ularni bartaraf etish toʻgʻrisida talabgorga xabarnoma yuboradi. 1 ish kunida 3. Talabgor litsenziya berishni rad etishga asos boʻlgan sabablarni bartaraf etgandan soʻng taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqadi va ekspert xulosasini tayyorlaydi. Hujjatlar qayta taqdim etilgandan soʻng 3 ish kunida 3-bosqich Mudofaa sanoati agentligi (litsenziyalovchi organ) 1. Ishchi organning xulosasiga koʻra litsenziya berish yoki berishni rad etish haqida qaror qabul qiladi. Xulosa berilgandan soʻng 5 ish kunida (hujjatlar qayta kiritilganda 2 ish kunida) 2. Talabgorni qabul qilingan qaror haqida yozma shaklda xabardor qiladi. Qaror qabul qilingandan soʻng 1 ish kunida 4-bosqich Talabgor Litsenziya olish uchun davlat bojini toʻlaydi va litsenziyalovchi organni xabardor qiladi. Oʻttiz kun ichida 5-bosqich Litsenziyalovchi organ 1. Talabgorga litsenziyani topshiradi. 2. Litsenziya berilganligi toʻgʻrisida reyestrga yozuv kiritadi. Davlat boji toʻlangandan soʻng
Harbiy maqsadga moʻljallangan mahsulotlar muomalasi hamda boʻshatilayotgan harbiy-texnika vositalarini tugatish va qayta ishlash sohasidagi faoliyat turlarini litsenziyalash toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
O ʻ ZBEKISTON RESPUBLIKASI MUDOFAA VAZIRLIGI HUZURIDAGI MUDOFAA SANOATI AGENTLIGI ______________________________________________________________________________________________________ (NAMUNA) LITSENZIYA Roʻyxat boʻyicha № ____________ 20___ yil “___” ____________ Quyidagi faoliyat turlarini amalga oshirish huquqi beriladi: ______________________________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________________________ Berildi ________________________________________________________________________________________________________ (tashkilotning nomlanishi) Tashkilotning rekvizitlari _________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________________________ Litsenziyaning amal qilish muddati ___________________________________________________________________________________ Litsenziya qayta rasmiylashtirildi ____________________________________________________________________________________ (qayta rasmiylashtirishga asos) Litsenziya oʻzgartirildi _____________________________________________________________________________________________ (oʻzgartirishga asos) Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi huzuridagi Mudofaa sanoati agentligi direktori _____________ (Imzo) ___________________________________ (F.I.O) M.Oʻ.
Harbiy maqsadga moʻljallangan mahsulotlar muomalasi hamda boʻshatilayotgan harbiy-texnika vositalarini tugatish va qayta ishlash sohasidagi faoliyat turlarini litsenziyalash toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Harbiy maqsadga moʻljallangan mahsulotlarni yaratish, ishlab chiqarish, taʼmirlash va realizatsiya qilish sohasidagi faoliyatni litsenziyalash
1. Litsenziya nomi: Qurol-yarogʻ va uning oʻq-dorilarini, himoya vositalarini, harbiy texnikani, ularning ehtiyot qismlari, butlovchi qismlari va priborlarini, agar ulardan boshqa tarmoqlarda foydalanilmasa, shuningdek, ularni ishlab chiqarish uchun maxsus materiallarni va maxsus asbob-uskunani, yaratish, ishlab chiqarish, taʼmirlash va realizatsiya qilish faoliyati uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: a) qurol-yarogʻ va uning oʻq-dorilarini, himoya vositalarini, harbiy texnikani, ularning ehtiyot qismlari, butlovchi qismlari va priborlarini, agar ulardan boshqa tarmoqlarda foydalanilmasa, shuningdek, ularni ishlab chiqarish uchun maxsus materiallarni va maxsus asbob-uskunani yaratish; b) qurol-yarogʻ va uning oʻq-dorilarini, himoya vositalarini, harbiy texnikani, ularning ehtiyot qismlari, butlovchi qismlari va priborlarini, agar ulardan boshqa tarmoqlarda foydalanilmasa, shuningdek, ularni ishlab chiqarish uchun maxsus materiallarni va maxsus asbob-uskunani ishlab chiqarish; v) qurol-yarogʻ va uning oʻq-dorilarini, himoya vositalarini, harbiy texnikani, ularning ehtiyot qismlari, butlovchi qismlari va priborlarini, agar ulardan boshqa tarmoqlarda foydalanilmasa, shuningdek, ularni ishlab chiqarish uchun maxsus materiallarni va maxsus asbob-uskunani taʼmirlash; g) qurol-yarogʻ va uning oʻq-dorilarini, himoya vositalarini, harbiy texnikani, ularning ehtiyot qismlari, butlovchi qismlari va priborlarini, agar ulardan boshqa tarmoqlarda foydalanilmasa, shuningdek, ularni ishlab chiqarish uchun maxsus materiallarni va maxsus asbob-uskunani realizatsiya qilish. 3. Ariza beruvchilar toifasi: Yuridik shaxslar 4. Vakolatli organ: Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi huzuridagi Mudofaa sanoati agentligi 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza. Arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli; soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR); joylashgan yeri (pochta manzili); faoliyat koʻrsatadigan joyi (manzili): bank nomi va hisobvaragʻi; mavjud boʻlsa — telefon, faks raqami, elektron pochta manzili; ariza berish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish, oʻzgartirish); talabgor amalga oshirishni moʻljallayotgan litsenziyalangan faoliyat turi; b) litsenziya talabgorida texnologik sinov uskunalari va oʻlchov vositalari, shuningdek, ishlab chiqariladigan mahsulotni (koʻrsatiladigan xizmatlar va bajariladigan ishlar) texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumotlar; v) faoliyatning litsenziyalanadigan turini amalga oshirish taxmin qilinayotgan obyektning yongʻin, ekologiya va sanitariya xavfsizligi talablariga muvofiqligi toʻgʻrisida maʼlumotlar; g) obyektning texnik jihozlangani va ichki ishlar organlari qoʻriqlash boʻlinmalarining texnik qoʻriqlash markaziga ulangani toʻgʻrisida maʼlumotlar; d) hujjatlar, materiallar, yarim fabrikatlar va mahsulotning butlovchi buyumlarini (namunalarini) saqlash tashkil etilganligi haqida maʼlumotlar. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravari 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: 20 kun 9. Litsenziya talablari va shartlari: 1. Asosiy talablar va shartlarga quyidagilar kiradi: a) yuridik shaxs shtatida 70 foizdan kam boʻlmagan, litsenziyalanadigan faoliyat turiga mos kasbiy maʼlumotga ega va ishlab chiqarish texnologiyasiga muvofiq belgilangan malaka talablariga javob beradigan mutaxassislarning mavjudligi; b) moddiy-texnika bazasi, binolar va inshootlarning portlash hamda yongʻin xavfsizligi normalari va talablariga, shuningdek, sanitariya-gigiyena normalariga muvofiqligi; v) tabiatni muhofaza qilish boʻyicha zarur tadbirlarni taʼminlash va ekologik xavfsizlik talablariga rioya etish; g) faoliyatning litsenziyalanadigan turini amalga oshirish uchun zarur uskunalar, qurilmalar va asboblarning mavjudligi, shuningdek, ularning texnik xususiyatlari va oʻlchash aniqligining belgilangan talablarga mos kelishi; d) faoliyatning litsenziyalanadigan turi amalga oshirilishi taxmin qilinayotgan obyektlar ishonchli qoʻriqlanishi, ularni qoʻriqlash boʻyicha jismoniy va texnik tadbirlar oʻtkazilishi, ularning qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi hamda boshqa texnik qoʻriqlash vositalari bilan jihozlanganligi; e) sifat boʻyicha normativ hujjatlar talablariga mos keluvchi butlovchi detallar va sarflanadigan materiallardan foydalanilishi; j) ishlab chiqariladigan mahsulotni (koʻrsatiladigan xizmatlar va bajariladigan ishlar) texnik jihatdan tartibga solish sohasida normativ hujjatlarning mavjudligi; qurol-yarogʻ va uning oʻq-dorilarini, himoya vositalarini, harbiy texnikani, ularning ehtiyot qismlari, butlovchi qismlari va priborlarini, agar ulardan boshqa tarmoqlarda foydalanilmasa, shuningdek, ularni ishlab chiqarish uchun maxsus materiallarni va maxsus asbob-uskunani yaratish, ishlab chiqarish, taʼmirlash va realizatsiya qilish sohasidagi faoliyatni davlat sirini tashkil qiladigan maʼlumotlardan foydalangan holda amalga oshirishda: z) qonunchilik hujjatlariga muvofiq maxfiy ish yuritilishi va obyekt ichki tartibiga rioya etilishi; i) xodimlarda belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan davlat sirlaridan foydalanishga doir ruxsatnomaning mavjudligi. 2. Qoʻshimcha talablar va shartlarga quyidagilar kiradi: a) qurol-yarogʻ va uning oʻq-dorilarini, himoya vositalarini, harbiy texnikani, ularning ehtiyot qismlari, butlovchi qismlari va priborlarini, agar ulardan boshqa tarmoqlarda foydalanilmasa, shuningdek, ularni ishlab chiqarish uchun maxsus materiallarni va maxsus asbob-uskunani yaratish sohasida: konstruktorlik byurosi yoki yaratish ishlarini amalga oshiruvchi boʻlinmaning mavjudligi; hujjatlarni saqlash sharoitlarining mavjudligi; b) qurol-yarogʻ va uning oʻq-dorilarini, himoya vositalarini, harbiy texnikani, ularning ehtiyot qismlari, butlovchi qismlari va priborlarini, agar ulardan boshqa tarmoqlarda foydalanilmasa, shuningdek, ularni ishlab chiqarish uchun maxsus materiallarni va maxsus asbob-uskunani ishlab chiqarish va taʼmirlash sohasida: hujjatlar, materiallar, yarim fabrikatlar, mahsulotning butlovchi buyumlarini (namunalarini) saqlash sharoitlarining mavjudligi; ISO 9001 standarti talablariga muvofiq tashkil etilgan va faoliyat koʻrsatuvchi sifat menejmenti tizimining mavjudligi; bajariladigan ishlar (koʻrsatiladigan xizmatlar) sifat nazoratini taʼminlovchi tarkibiy boʻlinmalarning mavjudligi; ishlab chiqariladigan va taʼmirlanadigan mahsulot nazoratini taʼminlash uchun tajriba laboratoriyasi (sinov jihozlari) yoki tajriba ishlarini amalga oshirish uchun ixtisoslashtirilgan tashkilotlar bilan tuzilgan shartnomaning mavjudligi; sanoat xavfsizligi ekspertizasi xulosasining mavjudligi (xavfli ishlab chiqarish obyektlari uchun); taʼmirlashga oid hujjatlarning mavjudligi; v) qurol-yarogʻ va uning oʻq-dorilarini, himoya vositalarini, harbiy texnikani, ularning ehtiyot qismlari, butlovchi qismlari va priborlarini, agar ulardan boshqa tarmoqlarda foydalanilmasa, shuningdek, ularni ishlab chiqarish uchun maxsus materiallarni va maxsus asbob-uskunani realizatsiya qilish sohasida: realizatsiya qilinadigan harbiy maqsadda foydalanishga moʻljallangan mahsulotlarni saqlash uchun sharoitlarning mavjudligi; realizatsiya qilinadigan harbiy maqsadda foydalanishga moʻljallangan mahsulotlarga muvofiqlik (sifat) sertifikatlarining mavjudligi. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: Mavjud emas 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: Cheklanmagan
Harbiy maqsadga moʻljallangan mahsulotlar muomalasi hamda boʻshatilayotgan harbiy-texnika vositalarini tugatish va qayta ishlash sohasidagi faoliyat turlarini litsenziyalash toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Boʻshayotgan harbiy-texnika vositalarini tugatish va qayta ishlash faoliyatini litsenziyalash
1. Litsenziya nomi: Boʻshayotgan harbiy-texnika vositalarini tugatish (yoʻq qilib tashlash, utilizatsiya qilish, koʻmib tashlash) va qayta ishlash faoliyati uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: a ) boʻshayotgan harbiy-texnika vositalarini tugatish (yoʻq qilib tashlash, utilizatsiya qilish, koʻmib tashlash); b) boʻshayotgan harbiy-texnika vositalarini qayta ishlash. 3. Ariza beruvchilar toifasi: Yuridik shaxslar 4. Litsenziyalovchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi huzuridagi Mudofaa sanoati agentligi 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) Ariza. Arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli; soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR); joylashgan yeri (pochta manzili); faoliyat koʻrsatadigan joyi (manzili): bank nomi va hisobvaragʻi; mavjud boʻlsa — telefon, faks raqami, elektron pochta manzili; ariza berish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish, oʻzgartirish); talabgor amalga oshirishni moʻljallayotgan litsenziyalangan faoliyat turi; b) litsenziya talabgorida texnologik sinov uskunalari va oʻlchov vositalari, shuningdek, ishlab chiqariladigan mahsulotni (koʻrsatiladigan xizmatlar va bajariladigan ishlar) texnik tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumotlar; v) faoliyatning litsenziyalanadigan turini amalga oshirish taxmin qilinayotgan obyektning yongʻin, ekologiya va sanitariya xavfsizligi talablariga muvofiqligi toʻgʻrisida maʼlumotlar; g) obyektning texnik jihozlangani va ichki ishlar organlari qoʻriqlash boʻlinmalarining texnik qoʻriqlash markaziga ulangani toʻgʻrisida maʼlumotlar; d) qimmatbaho metallarni va hujjatlarni saqlash uchun sharoitlarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumotlar. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravari 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: 20 kun 9. Litsenziya talablari va shartlari: a) yuridik shaxs shtatida 70 foizdan kam boʻlmagan, litsenziyalanadigan faoliyat turiga mos kasbiy maʼlumotga ega va ishlab chiqarish texnologiyasiga muvofiq belgilangan malaka talablariga javob beradigan mutaxassislarning mavjudligi; b) moddiy-texnika bazasi, binolar va inshootlarning portlash hamda yongʻin xavfsizligi nomalari va talablariga, shuningdek, sanitariya-gigiyena normalariga muvofiqligi; v) tabiatni muhofaza qilish boʻyicha zarur tadbirlarni taʼminlash va ekologik xavfsizlik talablariga rioya etilishi; g) faoliyatning litsenziyalanadigan turini amalga oshirish uchun zarur uskunalar, qurilmalar va asboblarning mavjudligi, shuningdek, ularning texnik xususiyatlari va oʻlchash aniqligining belgilangan talablarga mos kelishi; d) faoliyatning litsenziyalanadigan turi amalga oshirilishi taxmin qilinayotgan obyektlar ishonchli qoʻriqlanishining taʼminlanishi, ularni qoʻriqlash boʻyicha jismoniy va texnik tadbirlar oʻtkazilishi, ularni qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi hamda boshqa texnik qoʻriqlash vositalari bilan jihozlanganligi; e) sifat boʻyicha normativ hujjatlar talablariga mos butlovchi detallar va sarflanadigan materiallardan foydalanilishi; j) qimmatbaho metallarni va hujjatlarni saqlash uchun sharoitlarning mavjudligi; z) ishlab chiqariladigan mahsulotni (koʻrsatiladigan xizmatlar va bajariladigan ishlar) texnik jihatdan tartibga solish sohasida normativ hujjatlarning mavjudligi; i) Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Davlat asillik darajasi nazorati inspeksiyasi tomonidan qimmatbaho metallar bilan ishlash haqida xabarnoma olinganligini tasdiqlash toʻgʻrisida maʼlumot mavjudligi; boʻshatilayotgan harbiy-texnika vositalarini tugatish (yoʻq qilib tashlash, utilizatsiya qilish, koʻmib tashlash) va qayta ishlash faoliyatini davlat sirini tashkil qiladigan maʼlumotlardan foydalangan holda amalga oshirishda: k) qonunchilik hujjatlariga muvofiq maxfiy ish yuritilishi va obyekt ichki tartibiga rioya etilishi; l) xodimlarda belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan davlat sirlaridan foydalanish doir ruxsatnomaning mavjudligi. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: Mavjud emas 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: Cheklanmagan
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 28-iyuldagi 319-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Qurol-yarogʻ va uning oʻq-dorilarini, himoyalanish vositalarini, harbiy texnikani, ularning ehtiyot qismlari, butlovchi qismlari va priborlarini agar ulardan boshqa tarmoqlarda foydalanilmasa, shuningdek ularni ishlab chiqarish uchun maxsus materiallarni va maxsus asbob-uskunani yaratish, ishlab chiqarish, taʼmirlash va realizatsiya qilish sohasidagi faoliyat turlarini hamda boʻshayotgan harbiy-texnika vositalarini tugatish (yoʻq qilib tashlash, utilizatsiya qilish, koʻmib tashlash) va qayta ishlash faoliyatini litsenziyalash toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2018-yil 26-martdagi 237-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2019-yil 28-dekabrdagi 1046-son qaroriga ilovaning 205-bandi .
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2020-yil 16-iyundagi 384-son qaroriga 1-ilovaning 28-bandi .
4. Vazirlar Mahkamasining “Qurol muomalasi sohasida ruxsat berish tartib-taomillarini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 26-dekabrdagi 810-son qaroriga 3-ilovaning 23-bandi .
5. Vazirlar Mahkamasining “Davlat xizmatlari koʻrsatishning infratuzilmasi takomillashtirilganligi va aholining davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlari kengaytirilganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2021-yil 28-oktabrdagi 661-son qaroriga ilovaning 14-bandi .
6. Vazirlar Mahkamasining “Aholi va tadbirkorlik subyektlarining davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlari kengaytirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2021-yil 27-dekabrdagi 774-son qaroriga 1-ilovaning 28-bandi .
7. Vazirlar Mahkamasining “Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 25-fevraldagi 88-son qaroriga 4-ilovaning 69-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 28-iyul,
319-son