UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 6-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 6 июль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Иқтисодиёт ва молия вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 6 июля 2023 г. · Документы министерств и ведомств · Министр экономики и финансов

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 6 July 2023 · Ministry and agency documents · Iqtisodiyot va moliya vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг

буйруғи

Давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 51-сон буйруғига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 17 декабрдаги 105-сон буйруғи (рўйхат рақами 2169, 2010 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 502-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномада :

а) 2-банддаги «давлат қўмиталари ва идоралари» ва «Молия вазирлиги» деган сўзлар тегишли равишда «қўмиталар ва идоралар» ва «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) 7-банднинг иккинчи хатбошисидаги «молия органлари» деган сўзлар «иқтисодиёт ва молия органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

в) 17-банднинг учинчи хатбошисидаги «молия органига» ва «молия органи» деган сўзлар тегишли равишда «иқтисодиёт ва молия органига» ва «иқтисодиёт ва молия органи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

г) 21-банднинг биринчи хатбошисидаги «давлат қўмиталари ва идораларида» ва «давлат қўмитаси ва идорасининг» деган сўзлар тегишли равишда «қўмиталар ва идораларда» ва «қўмита ва идоранинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

д) 48-банднинг иккинчи хатбошисидаги «молия органи» деган сўзлар «иқтисодиёт ва молия органи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

е) 55-банддаги «Молия вазирлигининг» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ё) 58-банд , 226-банднинг тўққизинчи хатбошиси ва 253-банддаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ж) 114-банднинг биринчи хатбошисидаги «давлат қўмиталари ва идоралари» деган сўзлар «қўмиталар ва идоралар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

з) 252-банднинг биринчи хатбошисидаги «молия органига» деган сўзлар «иқтисодиёт ва молия органига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

и) 366-банднинг биринчи хатбошисидаги «давлат қўмиталари» деган сўзлар «қўмиталар» деган сўз билан алмаштирилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 16 июлда 70-сон буйруғи (рўйхат рақами 2501, 2013 йил 14 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 33-сон, 448-модда) билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби»нинг 12-иловасининг изоҳ қисмидаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 15 августдаги 2017-41-сон қарори (рўйхат рақами 2926, 2017 йил 5 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил, 36-сон, 972-модда) билан тасдиқланган Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 1-банднинг иккинчи хатбошиси , 4-банднинг биринчи хатбошиси , 7-банднинг биринчи хатбошиси , 10-банднинг бешинчи хатбошиси ҳамда 16-банднинг олтинчи хатбошисидаги «Давлат солиқ қўмитасининг» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) 1 — 3-иловалар матнидаги «Давлат солиқ қўмитасига» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 10 июлдаги 24, 112-сон қарори (рўйхат рақами 3043, 2018 йил 25 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2018 й., 10/18/3043/1572-сон) билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги «Обод маҳалла» жамғармаларини ташкил этиш, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 3-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» деган сўзлар «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) 19-банддаги «Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармасининг» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцясининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 18 декабрдаги 157-сон буйруғи (рўйхат рақами 3124, 2019 йил 18 январ) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2019 й., 10/19/3124/2524-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) « Бюджет ҳисоботи »да:

а) 12 ва 84-бандлардаги «молия органларига» деган сўзлар «иқтисодиёт ва молия органларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) 15-банддаги «Молия вазирлигига (тегишли ҳудудий молия органларига)» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлигига (тегишли ҳудудий иқтисодиёт ва молия органларига)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

в) 30-банднинг тўққизинчи хатбошиси , 57 ва 71 бандлар ҳамда 114-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «давлат қўмиталари» деган сўзлар «қўмиталар» деган сўз билан алмаштирилсин;

г) 54 , 155-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари , 159-банд , 169-банднинг биринчи ва учинчи хатбошилари ҳамда 170-банднинг биринчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

д) 143-банддаги «Молия вазирлиги Ғазначилигига» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

е) 151-банддаги «Молия вазирлиги ва тегишли ҳудудий молия органлари» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда тегишли ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ё) 152-банддаги «Молия вазирлиги ва ҳудудий молия органлари» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ж) 153-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«153. Туманлар ва шаҳарлар солиқ инспекциялари тегишли туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва молия бўлимларига ҳисобот даври учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши ҳамда тушуми тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.»;

з) 154-банддаги «давлат солиқ инспекциялари» ва «молия бўлимларига» деган сўзлар тегишли равишда «солиқ инспекциялари» ва «иқтисодиёт ва молия бўлимларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

и) 165-банднинг биринчи хатбошисидаги «молия бўлимлари» деган сўзлар «иқтисодиёт ва молия бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

й) 166-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«166. Туман ва шаҳар иқтисодиёт ва молия бўлимлари ҳисобот даври учун туманлар ва шаҳарларнинг бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни:

юқори турувчи иқтисодиёт ва молия органларига — улар белгилаган муддатларда;

тегишли ҳокимликларга — туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот юқори турувчи иқтисодиёт ва молия органларига тақдим этилганидан сўнг уч иш куни ичида тақдим этади.»;

к) 167-бандда :

биринчи хатбошидаги «Ғазначилик бошқармалари» деган сўзлар «Ғазначилик хизмати бошқармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «молия бўлимлари» деган сўзлар «иқтисодиёт ва молия бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

л) 168-бандда :

биринчи хатбошидаги «Ғазначилик бошқармалари» ва «Молия вазирлигига» деган сўзлар тегишли равишда «Ғазначилик хизмати бошқармалари» ва «Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «Молия вазирлигига» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

л) 169-бандда :

биринчи хатбошидаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «Молия вазирлиги» ва «молия бош бошқармалари» деган сўзлар тегишли равишда «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» ва «иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

м) 2-илованинг 017-қатори номидаги «давлат қўмиталари» деган сўзлар «қўмиталар» деган сўз билан алмаштирилсин;

н) 8-илованинг «Тушумларнинг номи» устунидаги «Молия вазирлиги» ва «давлат қўмиталари» деган сўзлар тегишли равишда «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» ва «қўмиталар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

о) 13-иловада :

345-қатордаги «Давлат божхона» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона» деган сўз билан алмаштирилсин;

346, 436, 454-қаторлар, VI бўлимнинг ўттиз иккинчи позицияси, 610, 611, 620-қаторлардаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

п) Давлат бюджети ижросининг балансига 1-илованинг 030, 144, 324-қаторларидаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 11 мартдаги 4-сон қарори (рўйхат рақами 3156, 2019 йил 22 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 10/19/3156/2978-сон) билан тасдиқланган Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 1-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Давлат солиқ қўмитаси» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Комиссия таркиби тегишлилигига кўра Давлат кадастрлари палатаси, унинг ҳудудий бошқармаси, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари масъул ходимлари орасидан шакллантирилади.»;

в) 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«34. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг буйруғи билан Апелляция комиссияси тузилади. Апелляция комиссияси таркибига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг комиссия фаолиятида иштирок этмаган масъул ходимлари орасидан Апелляция комиссияси раиси ва камида тўрт нафар аъзо киритилади.».

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 4 апрелдаги 2019-17-сон қарори (рўйхат рақами 3158, 2019 йил 6 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2019 й., 10/19/3158/3085-сон) билан тасдиқланган Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестрини шакллантириш ва юритиш тўғрисидаги низомда :

а) 1-банддаги «Давлат солиқ қўмитасининг» деган сўзлар ва «ДСҚ» қисқартмаси тегишли равишда «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг» деган сўзлар ва «СҚ» қисқартмаси билан алмаштирилсин;

б) 5 , 7 ва 15-бандлардаги «ДСҚнинг» қисқартмаси «СҚнинг» қисқартмаси билан алмаштирилсин;

в) 8-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар ва «ДСҚ» қисқартмаси тегишли равишда «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар ва «СҚ» қисқартмаси билан алмаштирилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 27 апрелдаги 2020-06-сон қарори (рўйхат рақами 3237, 2020 йил 30 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2020 й., 10/20/3237/0713-сон) билан тасдиқланган Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 15-банддан «давлат» деган сўз чиқариб ташлансин;

б) 16-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат солиқ қўмитаси» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

в) 20-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат солиқ қўмитасининг» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

г) 23-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Молия вазирлигидан» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 1 июндаги 2020-22-сон қарори (рўйхат рақами 3256, 2020 йил 30 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2020 йил 13 июль, 27-сон, 315-модда) билан тасдиқланган Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 6-банддан «давлат» деган сўз чиқариб ташлансин;

б) 15-банддаги «Молия вазирлигига» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

в) илованинг матнида :

«2020 йил» деган сўзлар «20__ йил» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

«давлат солиқ инспекцияси» деган сўзлар «солиқ инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

12. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 27 апрелдаги 26-сон буйруғи (рўйхат рақами 3299, 2021 йил 7 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.05.2021 й., 10/21/3299/0438-сон) билан тасдиқланган Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 3-банднинг ўн иккинчи хатбошиси ва 9-банднинг биринчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) 4-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

в) 5-банддаги «Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Давлат божхона қўмитаси» деган сўзлар «Иқтсодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ҳамда Божхона қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

13. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 29 мартдаги 9-сон буйруғи (рўйхат рақами 3361, 2022 йил 1 апрель) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 10/22/3361/0261-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (13-сонли БҲС) « Консолидациялашган молиявий ҳисоботлар »да:

а) 1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари , 3 ва 12-бандлардаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) 13-банддаги «Молия вазирлигининг» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

14. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 3 октябрдаги 52-сон буйруғи (рўйхат рақами 3394, 2022 йил 24 октябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2022 й., 10/22/3394/0957-сон) билан тасдиқланган Ички аудит миллий стандартларида :

а) 24 ва 57-бандлардаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) 56-банддаги «Молия вазирлигига» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

15. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 3 октябрдаги 53-сон буйруғи (рўйхат рақами 3396, 2022 йил 2 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.11.2022 й., 10/22/3396/0993-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (14-сонли БҲС) «Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот»нинг 2-бандидаги «молия» деган сўз «иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

16. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 22 ноябрдаги 63-сон буйруғи (рўйхат рақами 3406, 2022 йил 27 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2022 й., 10/22/3406/1130-сон) билан тасдиқланган Ички аудит тадбирларини ўтказиш қўлланмасининг 70-бандидаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Вазир Ш. КУДБИЕВ

Тошкент ш.,

2023 йил 6 июль,

51-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 10/23/3450/0546-сон; 25.04.2026 й., 10/26/3823/0413-сон; 21.10.2026 й., 10/26/3172-4/1062-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirining

buyrugʻi

Davlat boshqaruvi tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 21-dekabrdagi PF-269-son “Yangi Oʻzbekiston maʼmuriy islohotlarini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlariga ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2023-yil 6-iyuldagi 51-son buyrugʻiga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2010-yil 17-dekabrdagi 105-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2169, 2010-yil 22-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 51-son, 502-modda) bilan tasdiqlangan Budjet tashkilotlarida buxgalteriya hisobi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomada :

a) 2-banddagi “davlat qoʻmitalari va idoralari” va “Moliya vazirligi” degan soʻzlar tegishli ravishda “qoʻmitalar va idoralar” va “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

b) 7-bandning ikkinchi xatboshisidagi “moliya organlari” degan soʻzlar “iqtisodiyot va moliya organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

v) 17-bandning uchinchi xatboshisidagi “moliya organiga” va “moliya organi” degan soʻzlar tegishli ravishda “iqtisodiyot va moliya organiga” va “iqtisodiyot va moliya organi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

g) 21-bandning birinchi xatboshisidagi “davlat qoʻmitalari va idoralarida” va “davlat qoʻmitasi va idorasining” degan soʻzlar tegishli ravishda “qoʻmitalar va idoralarda” va “qoʻmita va idoraning” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

d) 48-bandning ikkinchi xatboshisidagi “moliya organi” degan soʻzlar “iqtisodiyot va moliya organi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

e) 55-banddagi “Moliya vazirligining” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

yo) 58-band , 226-bandning toʻqqizinchi xatboshisi va 253-banddagi “Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

j) 114-bandning birinchi xatboshisidagi “davlat qoʻmitalari va idoralari” degan soʻzlar “qoʻmitalar va idoralar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

z) 252-bandning birinchi xatboshisidagi “moliya organiga” degan soʻzlar “iqtisodiyot va moliya organiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

i) 366-bandning birinchi xatboshisidagi “davlat qoʻmitalari” degan soʻzlar “qoʻmitalar” degan soʻz bilan almashtirilsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2013-yil 16-iyulda 70-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2501, 2013-yil 14-avgust) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2013-y., 33-son, 448-modda) bilan tasdiqlangan Buxgalteriya hisobining milliy standarti (20-sonli BHMS) “Kichik tadbirkorlik subyektlari tomonidan buxgalteriya hisobini yuritishning soddalashtirilgan tartibi”ning 12-ilovasining izoh qismidagi “Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining 2017-yil 15-avgustdagi 2017-41-son qarori (roʻyxat raqami 2926, 2017-yil 5-sentabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2017-yil, 36-son, 972-modda) bilan tasdiqlangan Soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetidan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 1-bandning ikkinchi xatboshisi , 4-bandning birinchi xatboshisi , 7-bandning birinchi xatboshisi , 10-bandning beshinchi xatboshisi hamda 16-bandning oltinchi xatboshisidagi “Davlat soliq qoʻmitasining” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Soliq qoʻmitasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

b) 1 — 3-ilovalar matnidagi “Davlat soliq qoʻmitasiga” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Soliq qoʻmitasiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot vazirligi va Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining 2018-yil 10-iyuldagi 24, 112-son qarori (roʻyxat raqami 3043, 2018-yil 25-iyul) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 25.07.2018-y., 10/18/3043/1572-son) bilan tasdiqlangan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari huzuridagi “Obod mahalla” jamgʻarmalarini tashkil etish, uning mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 3-bandning beshinchi xatboshisidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari” degan soʻzlar “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

b) 19-banddagi “Moliya vazirligining Davlat moliyaviy nazorati bosh boshqarmasining” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Davlat moliyaviy nazorati inspeksyasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2018-yil 18-dekabrdagi 157-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3124, 2019-yil 18-yanvar) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 19.01.2019-y., 10/19/3124/2524-son) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi budjet hisobining standarti (3-sonli BHS) “ Budjet hisoboti ”da:

a) 12 va 84-bandlardagi “moliya organlariga” degan soʻzlar “iqtisodiyot va moliya organlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

b) 15-banddagi “Moliya vazirligiga (tegishli hududiy moliya organlariga)” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligiga (tegishli hududiy iqtisodiyot va moliya organlariga)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

v) 30-bandning toʻqqizinchi xatboshisi , 57 va 71 bandlar hamda 114-bandning sakkizinchi xatboshisidagi “davlat qoʻmitalari” degan soʻzlar “qoʻmitalar” degan soʻz bilan almashtirilsin;

g) 54 , 155-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari , 159-band , 169-bandning birinchi va uchinchi xatboshilari hamda 170-bandning birinchi xatboshisidagi “Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

d) 143-banddagi “Moliya vazirligi Gʻaznachiligiga” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

e) 151-banddagi “Moliya vazirligi va tegishli hududiy moliya organlari” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda tegishli hududiy iqtisodiyot va moliya organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

yo) 152-banddagi “Moliya vazirligi va hududiy moliya organlari” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda hududiy iqtisodiyot va moliya organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

j) 153-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“153. Tumanlar va shaharlar soliq inspeksiyalari tegishli tumanlar va shaharlar iqtisodiyot va moliya boʻlimlariga hisobot davri uchun soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlarning hisoblanishi hamda tushumi toʻgʻrisidagi hisobotni taqdim etadi.”;

z) 154-banddagi “davlat soliq inspeksiyalari” va “moliya boʻlimlariga” degan soʻzlar tegishli ravishda “soliq inspeksiyalari” va “iqtisodiyot va moliya boʻlimlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

i) 165-bandning birinchi xatboshisidagi “moliya boʻlimlari” degan soʻzlar “iqtisodiyot va moliya boʻlimlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

y) 166-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“166. Tuman va shahar iqtisodiyot va moliya boʻlimlari hisobot davri uchun tumanlar va shaharlarning budjet ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotlarni:

yuqori turuvchi iqtisodiyot va moliya organlariga — ular belgilagan muddatlarda;

tegishli hokimliklarga — tumanlar va shaharlar budjetlarining ijrosi toʻgʻrisidagi hisobot yuqori turuvchi iqtisodiyot va moliya organlariga taqdim etilganidan soʻng uch ish kuni ichida taqdim etadi.”;

k) 167-bandda :

birinchi xatboshidagi “Gʻaznachilik boshqarmalari” degan soʻzlar “Gʻaznachilik xizmati boshqarmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “moliya boʻlimlari” degan soʻzlar “iqtisodiyot va moliya boʻlimlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

l) 168-bandda :

birinchi xatboshidagi “Gʻaznachilik boshqarmalari” va “Moliya vazirligiga” degan soʻzlar tegishli ravishda “Gʻaznachilik xizmati boshqarmalari” va “Iqtisodiyot va moliya vazirligiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “Moliya vazirligiga” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

l) 169-bandda :

birinchi xatboshidagi “Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “Moliya vazirligi” va “moliya bosh boshqarmalari” degan soʻzlar tegishli ravishda “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” va “iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

m) 2-ilovaning 017-qatori nomidagi “davlat qoʻmitalari” degan soʻzlar “qoʻmitalar” degan soʻz bilan almashtirilsin;

n) 8-ilovaning “Tushumlarning nomi” ustunidagi “Moliya vazirligi” va “davlat qoʻmitalari” degan soʻzlar tegishli ravishda “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” va “qoʻmitalar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

o) 13-ilovada :

345-qatordagi “Davlat bojxona” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona” degan soʻz bilan almashtirilsin;

346, 436, 454-qatorlar, VI boʻlimning oʻttiz ikkinchi pozitsiyasi, 610, 611, 620-qatorlardagi “Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

p) Davlat budjeti ijrosining balansiga 1-ilovaning 030, 144, 324-qatorlaridagi “Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasining 2019-yil 11-martdagi 4-son qarori (roʻyxat raqami 3156, 2019-yil 22-aprel) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 22.04.2019-y., 10/19/3156/2978-son) bilan tasdiqlangan Fuqarolar va tadbirkorlik subyektlarining koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish sohasidagi arizalari va shikoyatlarini koʻrib chiqish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 1-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “Davlat soliq qoʻmitasi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

b) 6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Komissiya tarkibi tegishliligiga koʻra Davlat kadastrlari palatasi, uning hududiy boshqarmasi, shuningdek Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalari hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar soliq boshqarmalari masʼul xodimlari orasidan shakllantiriladi.”;

v) 34-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“34. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi direktorining buyrugʻi bilan Apellyatsiya komissiyasi tuziladi. Apellyatsiya komissiyasi tarkibiga Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining, Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligining hamda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Soliq qoʻmitasining komissiya faoliyatida ishtirok etmagan masʼul xodimlari orasidan Apellyatsiya komissiyasi raisi va kamida toʻrt nafar aʼzo kiritiladi.”.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining 2019-yil 4-apreldagi 2019-17-son qarori (roʻyxat raqami 3158, 2019-yil 6-may) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 06.05.2019-y., 10/19/3158/3085-son) bilan tasdiqlangan Fuqarolarning pensiyalarini hisoblash uchun zarur boʻlgan hisoblangan ish haqining yakka tartibdagi hisobini yuritishning markazlashtirilgan elektron reyestrini shakllantirish va yuritish toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 1-banddagi “Davlat soliq qoʻmitasining” degan soʻzlar va “DSQ” qisqartmasi tegishli ravishda “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Soliq qoʻmitasining” degan soʻzlar va “SQ” qisqartmasi bilan almashtirilsin;

b) 5 , 7 va 15-bandlardagi “DSQning” qisqartmasi “SQning” qisqartmasi bilan almashtirilsin;

v) 8-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi “Moliya vazirligi” degan soʻzlar va “DSQ” qisqartmasi tegishli ravishda “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar va “SQ” qisqartmasi bilan almashtirilsin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining 2020-yil 27-apreldagi 2020-06-son qarori (roʻyxat raqami 3237, 2020-yil 30-may) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 30.05.2020-y., 10/20/3237/0713-son) bilan tasdiqlangan Soliq toʻlovchilar toʻgʻrisida hisob maʼlumotlarini yuritish, bu maʼlumotlarni uchinchi shaxslarga taqdim etish, shuningdek soliq toʻlovchilarning ayrim toifalari uchun maʼlumotlar tarkibini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 15-banddan “davlat” degan soʻz chiqarib tashlansin;

b) 16-bandning birinchi xatboshisidagi “Davlat soliq qoʻmitasi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Soliq qoʻmitasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

v) 20-bandning birinchi xatboshisidagi “Davlat soliq qoʻmitasining” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Soliq qoʻmitasining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

g) 23-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Moliya vazirligidan” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligidan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining 2020-yil 1-iyundagi 2020-22-son qarori (roʻyxat raqami 3256, 2020-yil 30-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2020-yil 13-iyul, 27-son, 315-modda) bilan tasdiqlangan Undirilishi umidsiz deb eʼtirof etilgan soliq qarzini hisobdan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 6-banddan “davlat” degan soʻz chiqarib tashlansin;

b) 15-banddagi “Moliya vazirligiga” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

v) ilovaning matnida :

“2020-yil” degan soʻzlar “20__ yil” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

“davlat soliq inspeksiyasi” degan soʻzlar “soliq inspeksiyasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

12. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2021-yil 27-apreldagi 26-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3299, 2021-yil 7-may) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 07.05.2021-y., 10/21/3299/0438-son) bilan tasdiqlangan Budjet jarayonining ochiqligini taʼminlash maqsadida rasmiy veb-saytlarda maʼlumotlarni joylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 3-bandning oʻn ikkinchi xatboshisi va 9-bandning birinchi xatboshisidagi “Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

b) 4-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

v) 5-banddagi “Davlat soliq qoʻmitasi hamda Davlat bojxona qoʻmitasi” degan soʻzlar “Iqtsodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Soliq qoʻmitasi hamda Bojxona qoʻmitasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

13. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2022-yil 29-martdagi 9-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3361, 2022-yil 1-aprel) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 01.04.2022-y., 10/22/3361/0261-son) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi budjet hisobining standarti (13-sonli BHS) “ Konsolidatsiyalashgan moliyaviy hisobotlar ”da:

a) 1-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari , 3 va 12-bandlardagi “Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

b) 13-banddagi “Moliya vazirligining” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

14. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2022-yil 3-oktabrdagi 52-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3394, 2022-yil 24-oktabr) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 24.10.2022-y., 10/22/3394/0957-son) bilan tasdiqlangan Ichki audit milliy standartlarida :

a) 24 va 57-bandlardagi “Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

b) 56-banddagi “Moliya vazirligiga” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

15. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2022-yil 3-oktabrdagi 53-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3396, 2022-yil 2-noyabr) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 02.11.2022-y., 10/22/3396/0993-son) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi budjet hisobining standarti (14-sonli BHS) “Pul oqimlari toʻgʻrisida hisobot”ning 2-bandidagi “moliya” degan soʻz “iqtisodiyot va moliya” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

16. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2022-yil 22-noyabrdagi 63-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3406, 2022-yil 27-dekabr) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.12.2022-y., 10/22/3406/1130-son) bilan tasdiqlangan Ichki audit tadbirlarini oʻtkazish qoʻllanmasining 70-bandidagi “Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

Vazir Sh. KUDBIYEV

Toshkent sh.,

2023-yil 6-iyul,

51-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 01.08.2023-y., 10/23/3450/0546-son; 25.04.2026-y., 10/26/3823/0413-son; 21.10.2026-y., 10/26/3172-4/1062-son)

lex.uz