UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 3-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 3 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 3 августа 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 3 August 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

ТАРКИБИ

Аграр ва озиқ-овқат соҳалари учун субсидия ажратиш тизимини такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлашни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 5 апрелдаги ПҚ-113-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, аграр ва озиқ-овқат соҳалари учун субсидия ажратиш тизимини такомиллаштириш ҳамда бу борадаги мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сон Фармонига мувофиқ:

барча турдаги субсидиялар «2+1» тамойили асосида жорий этилиши, бунда субсидия дастлабки икки йил давомида тақдим этилиши белгиланганлиги ва уни баҳолаш натижалари бўйича самарадорлик кўрсаткичлари ижобий деб топилганда, субсидиянинг амал қилиш муддати қўшимча бир йилга узайтирилиши;

амал қилиш муддати белгиланмаган субсидиялар 2026 йил 1 январга қадар жорий этилган деб ҳисобланиши;

тақдим этилган субсидиялардан мақсадсиз фойдаланилганда, субсидияларни қўллаш шартларига риоя этилмаганда, субсидия олиш учун сохта ҳужжатлар тақдим этилганда, субсидиялар улар ажратилган кундан бошлаб Марказий банкнинг асосий ставкасида ҳисобланган фоиз тўловлари (пеня) билан субсидия олувчилардан қайтариб олиниши ва бунда ҳисобланган фоиз тўловлари (пеня) миқдори берилган субсидия миқдорининг ярмидан кўп бўлмаслиги белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

агросубсидияларнинг янги турларини жорий этиш, мавжуд агросубсидияларнинг амал қилиш муддатини узайтириш ва айрим турларини бекор қилиш тартиби;

агросубсидия олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар, уларни кўриб чиқиш ва хулоса бериш тартиби;

агросубсидияни ажратиш ва унинг ажратилиши бўйича ҳисобот ҳамда мониторинг юритиш тартиби;

агросубсидияларнинг ажратилиши ҳамда улардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш тартиби.

3. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузурида ташкил этиладиган Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича техник ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Техник ишчи гуруҳ) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Қуйидагилар Техник ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялашнинг устувор йўналишларини белгилаш, агросубсидиянинг самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш, самарадорлиги паст бўлган субсидия турларини бекор қилиш ва янги турларини жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

тасдиқланган дастур ва «йўл хариталари»нинг ижроси бўйича масъул вазирлик ва идоралар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг ҳисоботларини жамлаш ва таҳлил қилиш.

5. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ агросубсидияларни тақдим қилишни давом эттириш ёки тақдим қилишни тугатиш, янги турдаги субсидияларни жорий қилиш Техник ишчи гуруҳнинг хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан амалга оширилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи қўшимчалар киритилсин:

агросубсидиялар бўйича «2+1» тамойилига асосан ажратилган субсидияларнинг самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш механизмини жорий этиш;

ажратилган субсидияларнинг самарадорлик кўрсаткичларини «ижобий» ёки «салбий» деб баҳолаш мезонларини белгилаш.

7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 331-сон қарорига 1-ИЛОВА

Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш — аграр ва озиқ-овқат соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида субсиядининг янги турларини жорий этиш, мавжуд агросубсидияларнинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки самарадорлиги паст бўлган агросубсидия турларини бекор қилиш, шунингдек, агросубсидияларни ажратиш ҳамда уларнинг ҳисобини ва мониторингини юритиш;

агросубсидия ажратадиган субъект — агросубсидия ажратиш бўйича ижобий хулосага асосан республика бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия ажратадиган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;

агросубсидия олувчи субъект — аграр ва озиқ-овқат соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъекти;

агросубсидия — аграр ва озиқ-овқат соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бериладиган молиявий ёрдам;

ваколатли давлат органи — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ агросубсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш учун ижобий ёки салбий хулосани бериш ваколатига эга бўлган давлат органлари.

2-боб. Агросубсидияни жорий этиш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш ва уни бекор қилиш тартиби

3. Агросубсидия аграр ва озиқ-овқат соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида тегишли қонунчилик ҳужжатлари асосида жорий этилади.

4. Агросубсидиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки самарадорлиги паст бўлган агросубсидия турини бекор қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 23 октябрдаги ПФ-5853-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг (кейинги ўринларда — Мувофиқлаштирувчи кенгаш) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган хулосасига кўра тегишли қонунчилик ҳужжатларига асосан амалга оширилади.

Бунда:

Мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича техник ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Техник ишчи гуруҳ) агросубсидиянинг самарадорлик кўрсаткичини ўрганади;

Техник ишчи гуруҳ агросубсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий» деб баҳоланганда, агросубсидиянинг амал қилиш муддати тугашидан камида уч ой олдин унинг муддатини узайтириш тўғрисида, агросубсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланганда, ушбу агросубсидия турини бекор қилиш тўғрисида Мувофиқлаштирувчи кенгашга таклиф киритади;

Мувофиқлаштирувчи кенгаш Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда, бир ҳафта муддатда агросубсидиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки самарадорлиги паст бўлган агросубсидия турини бекор қилиш тўғрисида хулоса қабул қилади;

манфаатдор вазирлик ва идоралар Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган хулосасига кўра икки ой муддатда агросубсидиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки агросубсидия турини бекор қилиш бўйича тегишли норматив- ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқади.

5. Агросубсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган мезонларга асосан «ижобий» ёки «салбий» деб баҳоланади.

3-боб. Агросубсидия олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар, уларни кўриб чиқиш ва хулоса бериш тартиби

6. Агросубсидия олувчи субъект агросубсидия олиш учун агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ишчи гуруҳга ариза билан мурожаат қилади.

7. Аризага агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳужжатлар илова қилинади.

Бунда қуйидаги ҳужжатларнинг талаб қилинишига йўл қўйилмайди:

уюшмаларга аъзолик тўғрисидаги гувоҳнома (маълумотнома);

агросубсидия олувчи субъектда ишловчи ходимлар сони тўғрисидаги маълумотнома;

агросубсидия олувчи субъектнинг молиявий ва бухгалтерия ҳисоботлари;

суғурта шартномаси ва суғурта полисининг нусхаси.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги учун агросубсидия олувчи субъект жавобгар ҳисобланади.

8. Агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ишчи гуруҳ агросубсидия олувчи субъектнинг аризасига мувофиқ агросубсидиянинг тегишли тури бўйича бажарилган иш ва хизматларни (маҳсулотларни) жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқади ҳамда агросубсидияни ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосани ваколатли давлат органига тақдим этади.

9. Агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатли давлат органи ишчи гуруҳ хулосасини ўрганиб чиқади ва хулоса келиб тушган санадан бошлаб уч иш кунида агросубсидия олувчи субъектга агросубсидия ажратилиши ёки ажратилмаслиги тўғрисида жавоб хати юборади.

10. Қуйидагилар агросубсидия олувчи субъектга агросубсидия ажратишни рад этиш учун асос бўлади:

агросубсидия олувчи субъект томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёхуд бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқланганда;

аризага тегишли ҳужжатлар илова қилинмаганда.

Агросубсидия олувчи субъектга агросубсидия ажратишни бошқа асослар билан рад этишга йўл қўйилмайди.

11. Агросубсидия олувчи субъектнинг аризасини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, агросубсидия олувчи субъектга юбориладиган жавоб хатида аризани рад этишнинг асосланган сабаблари кўрсатилиши шарт.

12. Агросубсидия ажратишни рад этишга асос бўлган камчиликлар агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда бартараф этилгандан сўнг агросубсидия олувчи субъект такроран ариза топшириш ҳуқуқига эга.

13. Агросубсидия олувчи субъект агросубсидия ажратишни рад этиш бўйича хулосадан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

14. Агросубсидияларнинг мақсадли ажратилганлиги бўйича агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ишчи гуруҳ жавобгар ҳисобланади.

4-боб. Агросубсидияни ажратиш тартиби

15. Агросубсидия олувчи субъектга агросубсидия ажратилиши бўйича жавоб хати юборилгандан сўнг ваколатли давлат органлари уч иш кунида агросубсидия олувчи субъектга унинг аризасига мувофиқ агросубдия ажратиш бўйича тўлов ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизими орқали Ғазначилик хизмати қўмитасига жўнатади.

16. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси тўлов ҳужжатларини олгандан сўнг бир иш кунида бюджетдан тегишли субсидия суммасини агросубсидия олувчи субъектнинг банк ҳисобварағига ўтказади.

5-боб. Агросубсидиянинг ажратилиши бўйича ҳисобот ва мониторинг юритиш

17. Агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатли давлат органи ажратилаётган агросубсидияларнинг самарадорлиги тўғрисида ҳар йили 1 мартга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳисоботларни тақдим этиб боради.

18. Агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ишчи гуруҳ бир йилда камида икки марта агросубсидия турининг мақсадли ажратилганлиги бўйича мониторинг юритади.

19. Агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ишчи гуруҳ мониторинг жараёнида қуйидаги ҳолатлар аниқланганда, ваколатли давлат органига билдиришнома юборади:

агросубсидиядан самарасиз фойдаланилганда;

агросубсидияни қўллаш шартларига риоя этилмаганда;

агросубсидия олувчи субъект томонидан тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда ёки маълумотларни нотўғри ёхуд бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда.

20. Агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатли давлат органи ишчи гуруҳ билдиришномасига асосан ўн иш кунида ҳар бир ҳолат бўйича ўрганиш ўтказади.

Бунда ўрганишлар якуни бўйича мазкур Низомнинг 19-бандидаги қайд этилган ҳолатлар аниқланганда, агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатли давлат орган агросубсидия олувчи субъектга ажратилган агросубсидияни қайтариш бўйича қуйидаги чораларни кўради:

ажратилган агросубсидияни ихтиёрий равишда қайтариш тўғрисида талабнома юбориш;

ажратилган агросубсидияни қайтариш тўғрисида судга даъво аризасини киритиш.

6-боб. Якунловчи қоидалар

21. Агросубсидия бериш бўйича юзага келадиган келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади.

Келишмовчиликларни музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, суд тартибида ҳал қилинади.

22. Агросубсидия олувчи субъектга агросубсидиянинг мақсадли ажратилиши ва ундан самарали фойдаланиши Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.

23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари I . Агросубсидияни жорий этиш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш ва уни бекор қилиш 1-босқич Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича М увофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича техник ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Техник ишчи гуруҳ) 1. Жорий этилган агросубсидиянинг самарадорлик кўрсаткичини баҳолайди. 2. Агросубсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий» деб баҳоланганда, агросубсидиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида, агросубсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланганда, ушбу агросубсидия турини бекор қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича М увофиқлаштирувчи кенгаш га (кейинги ўринларда — М увофиқлаштирувчи кенгаш) таклиф киритади . А гросубсидияни ажратиш муддати тугашидан камида уч ой олдин 2-босқич Мувофиқлаштирувчи кенгаш Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда, агросубсидиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки самарадорлиги паст бўлган агро субсидия турини бекор қилиш тўғрисида хулоса қабул қилади. Таклиф киритилган санадан эътиборан бир ҳафта муддатда 3-босқич Манфаатдор вазирлик ва идоралар Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган хулосасига кўра агросубсидиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки агросубсидия турини бекор қилиш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқади. Хулоса қабул қилинган санадан эътиборан икки ой муддатда II . Аграр ва озиқ-овқат соҳаларида тадбиркорлик субъектларига агросубсидиялар ни ажратиш 1-босқич Агросубсидия олувчи субъект Агросубсидия олиш учун агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ишчи гуруҳга ариза билан мурожаат қилади. Заруратга к ў ра 2-босқич Агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳ) Агросубсидия олувчи субъектнинг аризасига мувофиқ агросубсидиянинг тегишли тури бўйича бажарилган иш ва хизматларни (маҳсулотларни) жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқади ҳамда агросубсидияни ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосани ваколатли давлат органига тақдим этади. Агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда 3-босқич Агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатли давлат органи (кейинги ўринларда — ваколатли давлат органи) Ишчи гуруҳ хулосасини ўрганиб чиқади ва агросубсидия олувчи субъектга агросубсидия ажратилиши ёки ажратилмаслиги тўғрисида жавоб хати юборади. Хулоса келиб тушган санадан бошлаб уч иш кунида 4-босқич Ваколатли давлат органи Агросубсидия олувчи субъектга унинг аризасига мувофиқ агросубсидия ажратиш бўйича тўлов ҳужжатларини Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизими орқали Ғазначилик хизмати қўмитасига жўнатади. Уч иш кунида 5-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Тўлов ҳужжатларини олгандан сўнг бюджетдан тегишли субсидия суммасини агросубсидия олувчи субъектнинг банк ҳисобварағига ўтказади. Бир иш кунида III . Агросубсидия ажратилиши бўйича ҳисобот ва мониторинг юритиш 1- босқич Ваколатли давлат органи Ажратилаётган агросубсидияларнинг самарадорлиги тўғрисида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳисоботлар тақдим этиб боради. Ҳар йили 1 мартга қадар 2-босқич И шчи гуруҳ 1. Агросубсидия турининг мақсадли ажратилганлиги бўйича мониторинг юритади. 2. Мониторинг жараёнида агросубсидия олувчи субъект томонидан агросубсидиядан самарасиз фойдаланилганда, агросубсидияни қўллаш шартларига риоя этилмаганда, тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда ёки маълумотларни нотўғри ёхуд бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда, ваколатли давлат органига билдиришнома юборади. 1. Бир йилда камида икки марта 2. Мониторинг якуни билан 3-босқич Ваколатли давлат органи 1. Ишчи гуруҳ билдиришномасига асосан ҳар бир ҳолат бўйича ўрганиш ўтказади. 2. Ўрганишлар якуни бўйича мазкур Низомнинг 19-бандидаги қайд этилган ҳолатлар аниқланганда, агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатли давлат орган агросубсидия олувчи субъектга ажратилган агросубсидияни қайтариш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади. Билдиришнома киритилган санадан эътиборан ўн иш кунида

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 331-сон қарорига 2-ИЛОВА

Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича техник ишчи гуруҳ

1. Б. Тоғаев — Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, Техник ишчи гуруҳ раҳбари 2. А. Хайдаров — Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, Техник ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари 3. А. Каримов — Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари 4. Р. Қаршиев — Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири ўринбосари 5. Б. Норқобилов — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси 6. Лавозими бўйича — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги директори 7. Т. Сатторов — Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари 8. А. Исроилов — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаменти директори 9. И. Жўраев — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи, Техник ишчи гуруҳ котиби

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 331-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 320-сон қарори билан тасдиқланган Фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 27 1 -банд билан тўлдирилсин:

«27 1 . Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг маҳсулот етиштириш ҳажми ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади».

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 587-сон қарори билан тасдиқланган Лалми ва яйлов ер участкаларида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг суғориш тик қудуқларини бурғулаш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 18 1 -банд билан тўлдирилсин:

«18 1 . Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг маҳсулот етиштириш ҳажми ошганда ҳамда сув ва ёқилғи-мойлаш ресурсларининг тежалишига эришилганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, сув ва ёқилғи-мойлаш ресурсларининг тежалишига эришилмаганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади».

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 февралдаги 109-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 22 1 -банд билан тўлдирилсин:

«22 1 . Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектлар томонидан қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерлар фойдаланишга киритилганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;

субсидия олувчи субъект томонидан тегишли ерлар фойдаланишга киритилмаганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади».

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 12 майдаги 280-сон қарорида :

а) 2020 — 2023 йилларда «Паррандасаноат» уюшмасига аъзо бўлган паррандачилик хўжаликлари томонидан импорт қилинган бир кунлик наслдор жўжалар учун субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 22 1 -банд билан тўлдирилсин:

«22 1 . Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг маҳсулот етиштириш ҳажми ва ишлаб чиқариш қуввати ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади»;

б) 2021 — 2023 йилларда чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга улар томонидан қўлда гилам тўқишга ихтисослашган ҳунармандлар ва ташкилотларга сотилган «меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчкиларнинг жуни учун субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 20 1 -банд билан тўлдирилсин:

«20 1 . Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг «меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчкилар сони ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади».

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 501-сон қарори билан тасдиқланган Тугатилаётган ёки мақбуллаштирилаётган фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектларга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатлар қийматини ҳисоблаш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 24 1 -банд билан тўлдирилсин:

«24 1 . Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

тугатиш ёки мақбуллаштириш жараёнида фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектлар томонидан қонунчилик ҳужжатлари бузилмаганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади».

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш ва берилган субсидияни қайтариш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 47 1 -банд билан тўлдирилсин:

«47 1 . Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг маҳсулот етиштириш ҳажми ошганда ҳамда сув ва ёқилғи-мойлаш ресурсларининг тежалишига эришилганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, сув ва ёқилғи-мойлаш ресурсларининг тежалишига эришилмаганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади».

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 мартдаги 128-сон қарори билан тасдиқланган Пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 23 1 -банд билан тўлдирилсин:

«23 1 . Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг маҳсулот етиштириш ҳажми ошганда ҳамда сув ва ёқилғи-мойлаш ресурсларининг тежалишига эришилганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, сув ва ёқилғи-мойлаш ресурсларининг тежалишига эришилмаганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади».

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июлдаги 434-сон қарори билан тасдиқланган Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 24 1 -банд билан тўлдирилсин:

«24 1 . Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларида маҳсулот етиштириш ҳажми ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади».

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 июлдаги 458-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) хўраки, кишмишбоп ва саноатбоп ток кўчатлари ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 32 1 -банд билан тўлдирилсин:

«32 1 . Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг хўраки, кишмишбоп ва саноатбоп ток кўчатлари сони ҳамда маҳсулот етиштириш ҳажми ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади».

11. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 24-сон қарори билан тасдиқланган Лимон етиштириладиган иссиқхоналарни барпо этишда муқобил энергия (табиий газга нисбатан) қурилмалари қийматининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 22 1 -банд билан тўлдирилсин:

«22 1 . Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг маҳсулот етиштириш ҳажми ошганда, шунингдек, муқобил энергияни жорий этиш орқали энергия тежашга эришилганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади».

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 январдаги 37-сон қарори билан тасдиқланган Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳаларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 19 1 -банд билан тўлдирилсин:

«19 1 . Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ошганда ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади».

13. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 81-сон қарори билан тасдиқланган Томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 35 1 -банд билан тўлдирилсин:

«35 1 . Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг маҳсулот етиштириш ҳамда уларни реализация қилиш ҳажми ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади».

14. Вазирлар Маҳкамасининг «Узумчилик, боғдорчилик, иссиқхона хўжаликларини юритувчи ва виночилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи субъектларни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 10 июндаги 327-сон қарорида :

а) Янги интенсив боғ ва токзорларда лойиҳа асосида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш ва қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 31 1 -банд билан тўлдирилсин:

«31 1 . Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг маҳсулот етиштириш ҳажми ошганда ҳамда сув ва ёқилғи-мойлаш ресурсларининг тежалишига эришилганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, сув ва ёқилғи-мойлаш ресурсларининг тежалишига эришилмаганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади»;

б) Узум кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 26 1 -банд билан тўлдирилсин:

«26 1 . Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг маҳсулот етиштириш ҳажми ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади»;

в) Узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 24 1 -банд билан тўлдирилсин:

«24 1 . Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг маҳсулот етиштириш ҳажми ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади»;

г) Виночилик асбоб-ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 24 1 -банд билан тўлдирилсин:

«24 1 . Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ошганда ҳамда виночилик йўналишидаги лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади»;

д) Маҳаллий ишлаб чиқарувчи кластерлар томонидан узум ва мева-резаворлардан тайёрланган ҳамда табиий равишда ачитилган ҳар бир литр табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ва бренди маҳсулотларини экспорт қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 15 1 -банд билан тўлдирилсин:

«15 1 . Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилиш ҳажми ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади».

16. Вазирлар Маҳкамасининг «Чорвачилик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 6 июлдаги 368-сон қарорида :

а) Қоракўлчилик субъектларига улар томонидан экспорт қилинган қоракўл ва қоракўлча тери учун субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 28 1 -банд билан тўлдирилсин:

«28 1 . Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг қоракўл ва қоракўлча териларини етиштириш ҳамда экспорт қилиш ҳажми ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади»;

б) Қоракўлчилик кластерларига сув иншоотларини қуриш ва реконструкция қилишга сарфланган харажатлар учун субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 28 1 -банд билан тўлдирилсин:

«28 1 . Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг қоракўл ва қоракўлча териларини етиштириш ҳамда экспорт қилиш ҳажми ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади».

17. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 августдаги 460-сон қарори билан тасдиқланган Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 23 1 -банд билан тўлдирилсин:

«23 1 . Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳажми ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади».

18. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 305-сон қарори билан тасдиқланган Пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан пилла боқувчиларга етказиб берилган ипак қурти уруғи учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 14 1 -банд билан тўлдирилсин:

«14 1 . Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:

субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқариш ҳажмлари ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;

субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 3 август,

331-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2023 й., 09/23/331/0560-сон; 20.01.2025 й., 06/25/7/0051-сон; 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон; 30.08.2025 й., 09/25/549/0791-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

TARKIBI

Agrar va oziq-ovqat sohalari uchun subsidiya ajratish tizimini takomillashtirish va uning samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2023-yilda qishloq xoʻjaligi mahsulotlari ishlab chiqarish, qayta ishlashni kengaytirish va qoʻllab-quvvatlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 5-apreldagi PQ-113-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, agrar va oziq-ovqat sohalari uchun subsidiya ajratish tizimini takomillashtirish hamda bu boradagi mavjud byurokratik toʻsiqlarni bartaraf etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublika hududlarini toifalarga ajratish va tadbirkorlikni qoʻllab-quvvatlashning tabaqalashtirilgan tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 30-dekabrdagi PF-287-son Farmoniga muvofiq:

barcha turdagi subsidiyalar “2+1” tamoyili asosida joriy etilishi, bunda subsidiya dastlabki ikki yil davomida taqdim etilishi belgilanganligi va uni baholash natijalari boʻyicha samaradorlik koʻrsatkichlari ijobiy deb topilganda, subsidiyaning amal qilish muddati qoʻshimcha bir yilga uzaytirilishi;

amal qilish muddati belgilanmagan subsidiyalar 2026-yil 1-yanvarga qadar joriy etilgan deb hisoblanishi;

taqdim etilgan subsidiyalardan maqsadsiz foydalanilganda, subsidiyalarni qoʻllash shartlariga rioya etilmaganda, subsidiya olish uchun soxta hujjatlar taqdim etilganda, subsidiyalar ular ajratilgan kundan boshlab Markaziy bankning asosiy stavkasida hisoblangan foiz toʻlovlari (penya) bilan subsidiya oluvchilardan qaytarib olinishi va bunda hisoblangan foiz toʻlovlari (penya) miqdori berilgan subsidiya miqdorining yarmidan koʻp boʻlmasligi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalash toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

agrosubsidiyalarning yangi turlarini joriy etish, mavjud agrosubsidiyalarning amal qilish muddatini uzaytirish va ayrim turlarini bekor qilish tartibi;

agrosubsidiya olish uchun talab etiladigan hujjatlar, ularni koʻrib chiqish va xulosa berish tartibi;

agrosubsidiyani ajratish va uning ajratilishi boʻyicha hisobot hamda monitoring yuritish tartibi;

agrosubsidiyalarning ajratilishi hamda ulardan maqsadli va samarali foydalanilishini nazorat qilish tartibi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasini amalga oshirish boʻyicha Muvofiqlashtiruvchi kengash huzurida tashkil etiladigan Agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalash boʻyicha texnik ishchi guruh (keyingi oʻrinlarda — Texnik ishchi guruh) tarkibi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Quyidagilar Texnik ishchi guruhning asosiy vazifalari etib belgilansin:

agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalashning ustuvor yoʻnalishlarini belgilash, agrosubsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichlarini baholash, samaradorligi past boʻlgan subsidiya turlarini bekor qilish va yangi turlarini joriy qilish boʻyicha takliflar tayyorlash;

tasdiqlangan dastur va “yoʻl xaritalari”ning ijrosi boʻyicha masʼul vazirlik va idoralar hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklarining hisobotlarini jamlash va tahlil qilish.

5. Shunday tartib joriy etilsinki, unga muvofiq agrosubsidiyalarni taqdim qilishni davom ettirish yoki taqdim qilishni tugatish, yangi turdagi subsidiyalarni joriy qilish Texnik ishchi guruhning xulosasiga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan holda, Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasini amalga oshirish boʻyicha Muvofiqlashtiruvchi kengash tomonidan amalga oshiriladi.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi qoʻshimchalar kiritilsin:

agrosubsidiyalar boʻyicha “2+1” tamoyiliga asosan ajratilgan subsidiyalarning samaradorlik koʻrsatkichlarini baholash mexanizmini joriy etish;

ajratilgan subsidiyalarning samaradorlik koʻrsatkichlarini “ijobiy” yoki “salbiy” deb baholash mezonlarini belgilash.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri A.B. Voitov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 3-avgustdagi 331-son qaroriga 1-ILOVA

Agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalash toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalash tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalash — agrar va oziq-ovqat sohalarida faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlarini qoʻllab-quvvatlash maqsadida subsiyadining yangi turlarini joriy etish, mavjud agrosubsidiyalarning amal qilish muddatini uzaytirish yoki samaradorligi past boʻlgan agrosubsidiya turlarini bekor qilish, shuningdek, agrosubsidiyalarni ajratish hamda ularning hisobini va monitoringini yuritish;

agrosubsidiya ajratadigan subyekt — agrosubsidiya ajratish boʻyicha ijobiy xulosaga asosan respublika budjeti mablagʻlari hisobidan subsidiya ajratadigan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi;

agrosubsidiya oluvchi subyekt — agrar va oziq-ovqat sohalarida faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyekti;

agrosubsidiya — agrar va oziq-ovqat sohalarida faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlarini qoʻllab-quvvatlash maqsadida beriladigan moliyaviy yordam;

vakolatli davlat organi — qonunchilik hujjatlariga muvofiq agrosubsidiya ajratish yoki ajratishni rad etish uchun ijobiy yoki salbiy xulosani berish vakolatiga ega boʻlgan davlat organlari.

2-bob. Agrosubsidiyani joriy etish, uning amal qilish muddatini uzaytirish va uni bekor qilish tartibi

3. Agrosubsidiya agrar va oziq-ovqat sohalarida faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlarini qoʻllab-quvvatlash maqsadida tegishli qonunchilik hujjatlari asosida joriy etiladi.

4. Agrosubsidiyaning amal qilish muddatini uzaytirish yoki samaradorligi past boʻlgan agrosubsidiya turini bekor qilish Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 23-oktabrdagi PF-5853-son Farmoni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasini amalga oshirish boʻyicha Muvofiqlashtiruvchi kengashning (keyingi oʻrinlarda — Muvofiqlashtiruvchi kengash) Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan xulosasiga koʻra tegishli qonunchilik hujjatlariga asosan amalga oshiriladi.

Bunda:

Muvofiqlashtiruvchi kengash huzuridagi Agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalash boʻyicha texnik ishchi guruh (keyingi oʻrinlarda — Texnik ishchi guruh) agrosubsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichini oʻrganadi;

Texnik ishchi guruh agrosubsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “ijobiy” deb baholanganda, agrosubsidiyaning amal qilish muddati tugashidan kamida uch oy oldin uning muddatini uzaytirish toʻgʻrisida, agrosubsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “salbiy” deb baholanganda, ushbu agrosubsidiya turini bekor qilish toʻgʻrisida Muvofiqlashtiruvchi kengashga taklif kiritadi;

Muvofiqlashtiruvchi kengash Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishgan holda, bir hafta muddatda agrosubsidiyaning amal qilish muddatini uzaytirish yoki samaradorligi past boʻlgan agrosubsidiya turini bekor qilish toʻgʻrisida xulosa qabul qiladi;

manfaatdor vazirlik va idoralar Muvofiqlashtiruvchi kengashning Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan xulosasiga koʻra ikki oy muddatda agrosubsidiyaning amal qilish muddatini uzaytirish yoki agrosubsidiya turini bekor qilish boʻyicha tegishli normativ- huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqadi.

5. Agrosubsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi agrosubsidiya ajratishni tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlarida belgilangan mezonlarga asosan “ijobiy” yoki “salbiy” deb baholanadi.

3-bob. Agrosubsidiya olish uchun talab etiladigan hujjatlar, ularni koʻrib chiqish va xulosa berish tartibi

6. Agrosubsidiya oluvchi subyekt agrosubsidiya olish uchun agrosubsidiya ajratishni tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlarida belgilangan ishchi guruhga ariza bilan murojaat qiladi.

7. Arizaga agrosubsidiya ajratishni tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlarida belgilangan hujjatlar ilova qilinadi.

Bunda quyidagi hujjatlarning talab qilinishiga yoʻl qoʻyilmaydi:

uyushmalarga aʼzolik toʻgʻrisidagi guvohnoma (maʼlumotnoma);

agrosubsidiya oluvchi subyektda ishlovchi xodimlar soni toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma;

agrosubsidiya oluvchi subyektning moliyaviy va buxgalteriya hisobotlari;

sugʻurta shartnomasi va sugʻurta polisining nusxasi.

Taqdim etilgan hujjatlarning haqqoniyligi uchun agrosubsidiya oluvchi subyekt javobgar hisoblanadi.

8. Agrosubsidiya ajratishni tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlarida belgilangan ishchi guruh agrosubsidiya oluvchi subyektning arizasiga muvofiq agrosubsidiyaning tegishli turi boʻyicha bajarilgan ish va xizmatlarni (mahsulotlarni) joyiga chiqqan holda oʻrganib chiqadi hamda agrosubsidiyani ajratish yoki ajratishni rad etish toʻgʻrisidagi xulosani vakolatli davlat organiga taqdim etadi.

9. Agrosubsidiya ajratishni tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlarida belgilangan vakolatli davlat organi ishchi guruh xulosasini oʻrganib chiqadi va xulosa kelib tushgan sanadan boshlab uch ish kunida agrosubsidiya oluvchi subyektga agrosubsidiya ajratilishi yoki ajratilmasligi toʻgʻrisida javob xati yuboradi.

10. Quyidagilar agrosubsidiya oluvchi subyektga agrosubsidiya ajratishni rad etish uchun asos boʻladi:

agrosubsidiya oluvchi subyekt tomonidan taqdim etilgan hujjatlarda notoʻgʻri yoxud buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar aniqlanganda;

arizaga tegishli hujjatlar ilova qilinmaganda.

Agrosubsidiya oluvchi subyektga agrosubsidiya ajratishni boshqa asoslar bilan rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

11. Agrosubsidiya oluvchi subyektning arizasini rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda, agrosubsidiya oluvchi subyektga yuboriladigan javob xatida arizani rad etishning asoslangan sabablari koʻrsatilishi shart.

12. Agrosubsidiya ajratishni rad etishga asos boʻlgan kamchiliklar agrosubsidiya ajratishni tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda bartaraf etilgandan soʻng agrosubsidiya oluvchi subyekt takroran ariza topshirish huquqiga ega.

13. Agrosubsidiya oluvchi subyekt agrosubsidiya ajratishni rad etish boʻyicha xulosadan norozi boʻlgan taqdirda, belgilangan tartibda yuqori turuvchi tashkilotga yoki sudga shikoyat qilish huquqiga ega.

14. Agrosubsidiyalarning maqsadli ajratilganligi boʻyicha agrosubsidiya ajratishni tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlarida belgilangan ishchi guruh javobgar hisoblanadi.

4-bob. Agrosubsidiyani ajratish tartibi

15. Agrosubsidiya oluvchi subyektga agrosubsidiya ajratilishi boʻyicha javob xati yuborilgandan soʻng vakolatli davlat organlari uch ish kunida agrosubsidiya oluvchi subyektga uning arizasiga muvofiq agrosubdiya ajratish boʻyicha toʻlov hujjatlarini Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining axborot tizimi orqali Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasiga joʻnatadi.

16. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi toʻlov hujjatlarini olgandan soʻng bir ish kunida budjetdan tegishli subsidiya summasini agrosubsidiya oluvchi subyektning bank hisobvaragʻiga oʻtkazadi.

5-bob. Agrosubsidiyaning ajratilishi boʻyicha hisobot va monitoring yuritish

17. Agrosubsidiya ajratishni tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlarida belgilangan vakolatli davlat organi ajratilayotgan agrosubsidiyalarning samaradorligi toʻgʻrisida har yili 1-martga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga hisobotlarni taqdim etib boradi.

18. Agrosubsidiya ajratishni tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlarida belgilangan ishchi guruh bir yilda kamida ikki marta agrosubsidiya turining maqsadli ajratilganligi boʻyicha monitoring yuritadi.

19. Agrosubsidiya ajratishni tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlarida belgilangan ishchi guruh monitoring jarayonida quyidagi holatlar aniqlanganda, vakolatli davlat organiga bildirishnoma yuboradi:

agrosubsidiyadan samarasiz foydalanilganda;

agrosubsidiyani qoʻllash shartlariga rioya etilmaganda;

agrosubsidiya oluvchi subyekt tomonidan tegishli hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganda yoki maʼlumotlarni notoʻgʻri yoxud buzib koʻrsatish holatlari aniqlanganda.

20. Agrosubsidiya ajratishni tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlarida belgilangan vakolatli davlat organi ishchi guruh bildirishnomasiga asosan oʻn ish kunida har bir holat boʻyicha oʻrganish oʻtkazadi.

Bunda oʻrganishlar yakuni boʻyicha mazkur Nizomning 19-bandidagi qayd etilgan holatlar aniqlanganda, agrosubsidiya ajratishni tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlarida belgilangan vakolatli davlat organ agrosubsidiya oluvchi subyektga ajratilgan agrosubsidiyani qaytarish boʻyicha quyidagi choralarni koʻradi:

ajratilgan agrosubsidiyani ixtiyoriy ravishda qaytarish toʻgʻrisida talabnoma yuborish;

ajratilgan agrosubsidiyani qaytarish toʻgʻrisida sudga daʼvo arizasini kiritish.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

21. Agrosubsidiya berish boʻyicha yuzaga keladigan kelishmovchiliklar tomonlar oʻrtasida muzokaralar oʻtkazish orqali hal qilinadi.

Kelishmovchiliklarni muzokaralar oʻtkazish orqali hal qilishning iloji boʻlmaganda, sud tartibida hal qilinadi.

22. Agrosubsidiya oluvchi subyektga agrosubsidiyaning maqsadli ajratilishi va undan samarali foydalanishi Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi tomonidan nazorat qilinadi.

23. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalash toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalash

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari I . Agrosubsidiyani joriy etish, uning amal qilish muddatini uzaytirish va uni bekor qilish 1-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasini amalga oshirish boʻyicha M uvofiqlashtiruvchi kengash huzuridagi Agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalash boʻyicha texnik ishchi guruh (keyingi oʻrinlarda — Texnik ishchi guruh) 1. Joriy etilgan agrosubsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichini baholaydi. 2. Agrosubsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “ijobiy” deb baholanganda, agrosubsidiyaning amal qilish muddatini uzaytirish toʻgʻrisida, agrosubsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “salbiy” deb baholanganda, ushbu agrosubsidiya turini bekor qilish toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasini amalga oshirish boʻyicha M uvofiqlashtiruvchi kengash ga (keyingi oʻrinlarda — M uvofiqlashtiruvchi kengash) taklif kiritadi . A grosubsidiyani ajratish muddati tugashidan kamida uch oy oldin 2-bosqich Muvofiqlashtiruvchi kengash Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishgan holda, agrosubsidiyaning amal qilish muddatini uzaytirish yoki samaradorligi past boʻlgan agro subsidiya turini bekor qilish toʻgʻrisida xulosa qabul qiladi. Taklif kiritilgan sanadan eʼtiboran bir hafta muddatda 3-bosqich Manfaatdor vazirlik va idoralar Muvofiqlashtiruvchi kengashning Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan xulosasiga koʻra agrosubsidiyaning amal qilish muddatini uzaytirish yoki agrosubsidiya turini bekor qilish boʻyicha tegishli normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqadi. Xulosa qabul qilingan sanadan eʼtiboran ikki oy muddatda II . Agrar va oziq-ovqat sohalarida tadbirkorlik subyektlariga agrosubsidiyalar ni ajratish 1-bosqich Agrosubsidiya oluvchi subyekt Agrosubsidiya olish uchun agrosubsidiya ajratishni tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlarida belgilangan ishchi guruhga ariza bilan murojaat qiladi. Zaruratga k oʻ ra 2-bosqich Agrosubsidiya ajratishni tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlarida belgilangan ishchi guruh (keyingi oʻrinlarda — ishchi guruh) Agrosubsidiya oluvchi subyektning arizasiga muvofiq agrosubsidiyaning tegishli turi boʻyicha bajarilgan ish va xizmatlarni (mahsulotlarni) joyiga chiqqan holda oʻrganib chiqadi hamda agrosubsidiyani ajratish yoki ajratishni rad etish toʻgʻrisidagi xulosani vakolatli davlat organiga taqdim etadi. Agrosubsidiya ajratishni tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda 3-bosqich Agrosubsidiya ajratishni tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlarida belgilangan vakolatli davlat organi (keyingi oʻrinlarda — vakolatli davlat organi) Ishchi guruh xulosasini oʻrganib chiqadi va agrosubsidiya oluvchi subyektga agrosubsidiya ajratilishi yoki ajratilmasligi toʻgʻrisida javob xati yuboradi. Xulosa kelib tushgan sanadan boshlab uch ish kunida 4-bosqich Vakolatli davlat organi Agrosubsidiya oluvchi subyektga uning arizasiga muvofiq agrosubsidiya ajratish boʻyicha toʻlov hujjatlarini Iqtisodiyot va moliya vazirligining axborot tizimi orqali Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasiga joʻnatadi. Uch ish kunida 5-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi Toʻlov hujjatlarini olgandan soʻng budjetdan tegishli subsidiya summasini agrosubsidiya oluvchi subyektning bank hisobvaragʻiga oʻtkazadi. Bir ish kunida III . Agrosubsidiya ajratilishi boʻyicha hisobot va monitoring yuritish 1- bosqich Vakolatli davlat organi Ajratilayotgan agrosubsidiyalarning samaradorligi toʻgʻrisida Iqtisodiyot va moliya vazirligiga hisobotlar taqdim etib boradi. Har yili 1-martga qadar 2-bosqich I shchi guruh 1. Agrosubsidiya turining maqsadli ajratilganligi boʻyicha monitoring yuritadi. 2. Monitoring jarayonida agrosubsidiya oluvchi subyekt tomonidan agrosubsidiyadan samarasiz foydalanilganda, agrosubsidiyani qoʻllash shartlariga rioya etilmaganda, tegishli hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganda yoki maʼlumotlarni notoʻgʻri yoxud buzib koʻrsatish holatlari aniqlanganda, vakolatli davlat organiga bildirishnoma yuboradi. 1. Bir yilda kamida ikki marta 2. Monitoring yakuni bilan 3-bosqich Vakolatli davlat organi 1. Ishchi guruh bildirishnomasiga asosan har bir holat boʻyicha oʻrganish oʻtkazadi. 2. Oʻrganishlar yakuni boʻyicha mazkur Nizomning 19-bandidagi qayd etilgan holatlar aniqlanganda, agrosubsidiya ajratishni tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlarida belgilangan vakolatli davlat organ agrosubsidiya oluvchi subyektga ajratilgan agrosubsidiyani qaytarish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshiradi. Bildirishnoma kiritilgan sanadan eʼtiboran oʻn ish kunida

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 3-avgustdagi 331-son qaroriga 2-ILOVA

Agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalash boʻyicha texnik ishchi guruh

1. B. Togʻayev — Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vazirining birinchi oʻrinbosari, Texnik ishchi guruh rahbari 2. A. Xaydarov — Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri oʻrinbosari, Texnik ishchi guruh rahbari oʻrinbosari 3. A. Karimov — Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vaziri oʻrinbosari 4. R. Qarshiyev — Oʻzbekiston Respublikasi suv xoʻjaligi vaziri oʻrinbosari 5. B. Norqobilov — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi raisi 6. Lavozimi boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish agentligi direktori 7. T. Sattorov — Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi raisi oʻrinbosari 8. A. Isroilov — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasini boshqarish departamenti direktori 9. I. Joʻrayev — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi boshqarma boshligʻi, Texnik ishchi guruh kotibi

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 3-avgustdagi 331-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 3-maydagi 320-son qarori bilan tasdiqlangan Fermer xoʻjaliklarining nasos agregatlari va sugʻorish quduqlari isteʼmol qiladigan elektr energiyasi qiymatini qoplash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan subsidiyalar ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi mazmundagi 27 1 -band bilan toʻldirilsin:

“27 1 . Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengash huzuridagi Agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalash boʻyicha Texnik ishchi guruh tomonidan 2025-yil 1-yanvarga qadar ushbu subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi baholanadi. Bunda:

subsidiyani ajratish natijasida subsidiya ajratilgan subyektlarning mahsulot yetishtirish hajmi oshganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “ijobiy”;

subsidiya oluvchi subyekt tomonidan olingan subsidiyadan foydalanilmayotganligi yoki undan samarasiz foydalanayotganligi, shuningdek, subsidiyalardan boshqa maqsadlarda foydalanilganligi aniqlanganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “salbiy” deb baholanadi”.

2. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 15-iyuldagi 587-son qarori bilan tasdiqlangan Lalmi va yaylov yer uchastkalarida tomchilatib va yomgʻirlatib sugʻorish texnologiyasini joriy qilish uchun ozuqabop ekinlar yetishtiruvchilarning sugʻorish tik quduqlarini burgʻulash bilan bogʻliq xarajatlarini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi mazmundagi 18 1 -band bilan toʻldirilsin:

“18 1 . Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengash huzuridagi Agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalash boʻyicha Texnik ishchi guruh tomonidan 2025-yil 1-yanvarga qadar ushbu subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi baholanadi. Bunda:

subsidiyani ajratish natijasida subsidiya ajratilgan subyektlarning mahsulot yetishtirish hajmi oshganda hamda suv va yoqilgʻi-moylash resurslarining tejalishiga erishilganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “ijobiy”;

subsidiya oluvchi subyekt tomonidan olingan subsidiyadan foydalanilmayotganligi yoki undan samarasiz foydalanayotganligi, shuningdek, subsidiyalardan boshqa maqsadlarda foydalanilganligi aniqlanganda, suv va yoqilgʻi-moylash resurslarining tejalishiga erishilmaganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “salbiy” deb baholanadi”.

4. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 24-fevraldagi 109-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yerlarni foydalanishga kiritishda irrigatsiya va melioratsiya obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi mazmundagi 22 1 -band bilan toʻldirilsin:

“22 1 . Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengash huzuridagi Agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalash boʻyicha Texnik ishchi guruh tomonidan 2025-yil 1-yanvarga qadar ushbu subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi baholanadi. Bunda:

subsidiyani ajratish natijasida subsidiya ajratilgan subyektlar tomonidan qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yerlar foydalanishga kiritilganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “ijobiy”;

subsidiya oluvchi subyekt tomonidan tegishli yerlar foydalanishga kiritilmaganligi aniqlanganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “salbiy” deb baholanadi”.

5. Vazirlar Mahkamasining “Chorvachilik tarmogʻiga davlat tomonidan subsidiya ajratishni tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 12-maydagi 280-son qarorida :

a) 2020 — 2023-yillarda “Parrandasanoat” uyushmasiga aʼzo boʻlgan parrandachilik xoʻjaliklari tomonidan import qilingan bir kunlik nasldor joʻjalar uchun subsidiya berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi mazmundagi 22 1 -band bilan toʻldirilsin:

“22 1 . Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengash huzuridagi Agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalash boʻyicha Texnik ishchi guruh tomonidan 2025-yil 1-yanvarga qadar ushbu subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi baholanadi. Bunda:

subsidiyani ajratish natijasida subsidiya ajratilgan subyektlarning mahsulot yetishtirish hajmi va ishlab chiqarish quvvati oshganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “ijobiy”;

subsidiya oluvchi subyekt tomonidan olingan subsidiyadan foydalanilmayotganligi yoki undan samarasiz foydalanayotganligi, shuningdek, subsidiyalardan boshqa maqsadlarda foydalanilganligi aniqlanganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “salbiy” deb baholanadi”;

b) 2021 — 2023-yillarda chorvachilik mahsulotlari yetishtiruvchi xoʻjaliklarga ular tomonidan qoʻlda gilam toʻqishga ixtisoslashgan hunarmandlar va tashkilotlarga sotilgan “merinos” zotli qoʻy va “angor” zotli echkilarning juni uchun subsidiya berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi mazmundagi 20 1 -band bilan toʻldirilsin:

“20 1 . Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengash huzuridagi Agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalash boʻyicha Texnik ishchi guruh tomonidan 2025-yil 1-yanvarga qadar ushbu subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi baholanadi. Bunda:

subsidiyani ajratish natijasida subsidiya ajratilgan subyektlarning “merinos” zotli qoʻy va “angor” zotli echkilar soni oshganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “ijobiy”;

subsidiya oluvchi subyekt tomonidan olingan subsidiyadan foydalanilmayotganligi yoki undan samarasiz foydalanayotganligi, shuningdek, subsidiyalardan boshqa maqsadlarda foydalanilganligi aniqlanganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “salbiy” deb baholanadi”.

6. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 24-avgustdagi 501-son qarori bilan tasdiqlangan Tugatilayotgan yoki maqbullashtirilayotgan fermer xoʻjaligi yoki qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchi boshqa subyektlarga ajratilgan yer maydonida sarflangan xarajatlar qiymatini hisoblash va qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi mazmundagi 24 1 -band bilan toʻldirilsin:

“24 1 . Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengash huzuridagi Agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalash boʻyicha Texnik ishchi guruh tomonidan 2025-yil 1-yanvarga qadar ushbu subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi baholanadi. Bunda:

tugatish yoki maqbullashtirish jarayonida fermer xoʻjaligi yoki qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchi boshqa subyektlar tomonidan qonunchilik hujjatlari buzilmaganligi aniqlanganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “ijobiy”;

subsidiya oluvchi subyekt tomonidan olingan subsidiyadan foydalanilmayotganligi yoki undan samarasiz foydalanayotganligi, shuningdek, subsidiyalardan boshqa maqsadlarda foydalanilganligi aniqlanganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “salbiy” deb baholanadi”.

7. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 23-fevraldagi 95-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligi ishlab chiqaruvchilarining suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etish boʻyicha xarajatlarining bir qismini qoplash va berilgan subsidiyani qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi mazmundagi 47 1 -band bilan toʻldirilsin:

“47 1 . Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengash huzuridagi Agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalash boʻyicha Texnik ishchi guruh tomonidan 2025-yil 1-yanvarga qadar ushbu subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi baholanadi. Bunda:

subsidiyani ajratish natijasida subsidiya ajratilgan subyektlarning mahsulot yetishtirish hajmi oshganda hamda suv va yoqilgʻi-moylash resurslarining tejalishiga erishilganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “ijobiy”;

subsidiya oluvchi subyekt tomonidan olingan subsidiyadan foydalanilmayotganligi yoki undan samarasiz foydalanayotganligi, shuningdek, subsidiyalardan boshqa maqsadlarda foydalanilganligi aniqlanganda, suv va yoqilgʻi-moylash resurslarining tejalishiga erishilmaganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “salbiy” deb baholanadi”.

8. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 10-martdagi 128-son qarori bilan tasdiqlangan Pillachilik va tutchilik tashkilotlariga tutzorlarda suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy qilish uchun sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi mazmundagi 23 1 -band bilan toʻldirilsin:

“23 1 . Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengash huzuridagi Agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalash boʻyicha Texnik ishchi guruh tomonidan 2025-yil 1-yanvarga qadar ushbu subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi baholanadi. Bunda:

subsidiyani ajratish natijasida subsidiya ajratilgan subyektlarning mahsulot yetishtirish hajmi oshganda hamda suv va yoqilgʻi-moylash resurslarining tejalishiga erishilganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “ijobiy”;

subsidiya oluvchi subyekt tomonidan olingan subsidiyadan foydalanilmayotganligi yoki undan samarasiz foydalanayotganligi, shuningdek, subsidiyalardan boshqa maqsadlarda foydalanilganligi aniqlanganda, suv va yoqilgʻi-moylash resurslarining tejalishiga erishilmaganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “salbiy” deb baholanadi”.

9. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 12-iyuldagi 434-son qarori bilan tasdiqlangan Chorvachilik, parrandachilik va baliqchilik xoʻjaliklariga ular tomonidan yetishtirilgan va sotilgan mahsulotlar uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi mazmundagi 24 1 -band bilan toʻldirilsin:

“24 1 . Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengash huzuridagi Agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalash boʻyicha Texnik ishchi guruh tomonidan 2025-yil 1-yanvarga qadar ushbu subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi baholanadi. Bunda:

subsidiyani ajratish natijasida subsidiya ajratilgan chorvachilik, parrandachilik va baliqchilik xoʻjaliklarida mahsulot yetishtirish hajmi oshganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “ijobiy”;

subsidiya oluvchi subyekt tomonidan olingan subsidiyadan foydalanilmayotganligi yoki undan samarasiz foydalanayotganligi, shuningdek, subsidiyalardan boshqa maqsadlarda foydalanilganligi aniqlanganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “salbiy” deb baholanadi”.

10. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 24-iyuldagi 458-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligi birlashmalarining aʼzolari, meva-sabzavot klasterlari ishtirokchilari va tadbirkorlik subyektlariga mahalliy sharoitda yetishtirilgan intensiv koʻchatlar (pakana va yarim pakana) xoʻraki, kishmishbop va sanoatbop tok koʻchatlari hamda payvandtaglarni sotib olish xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi nizom quyidagi mazmundagi 32 1 -band bilan toʻldirilsin:

“32 1 . Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengash huzuridagi Agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalash boʻyicha Texnik ishchi guruh tomonidan 2025-yil 1-yanvarga qadar ushbu subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi baholanadi. Bunda:

subsidiyani ajratish natijasida subsidiya ajratilgan subyektlarning xoʻraki, kishmishbop va sanoatbop tok koʻchatlari soni hamda mahsulot yetishtirish hajmi oshganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “ijobiy”;

subsidiya oluvchi subyekt tomonidan olingan subsidiyadan foydalanilmayotganligi yoki undan samarasiz foydalanayotganligi, shuningdek, subsidiyalardan boshqa maqsadlarda foydalanilganligi aniqlanganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “salbiy” deb baholanadi”.

11. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 17-yanvardagi 24-son qarori bilan tasdiqlangan Limon yetishtiriladigan issiqxonalarni barpo etishda muqobil energiya (tabiiy gazga nisbatan) qurilmalari qiymatining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi mazmundagi 22 1 -band bilan toʻldirilsin:

“22 1 . Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengash huzuridagi Agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalash boʻyicha Texnik ishchi guruh tomonidan 2025-yil 1-yanvarga qadar ushbu subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi baholanadi. Bunda:

subsidiyani ajratish natijasida subsidiya ajratilgan subyektlarning mahsulot yetishtirish hajmi oshganda, shuningdek, muqobil energiyani joriy etish orqali energiya tejashga erishilganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “ijobiy”;

subsidiya oluvchi subyekt tomonidan olingan subsidiyadan foydalanilmayotganligi yoki undan samarasiz foydalanayotganligi, shuningdek, subsidiyalardan boshqa maqsadlarda foydalanilganligi aniqlanganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “salbiy” deb baholanadi”.

12. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 20-yanvardagi 37-son qarori bilan tasdiqlangan Oziq-ovqat mahsulotlari ishlab chiqarish yoʻnalishidagi loyihalarni tashkil etish bilan bogʻliq xarajatlarning bir qismini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi mazmundagi 19 1 -band bilan toʻldirilsin:

“19 1 . Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengash huzuridagi Agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalash boʻyicha Texnik ishchi guruh tomonidan 2025-yil 1-yanvarga qadar ushbu subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi baholanadi. Bunda:

subsidiyani ajratish natijasida subsidiya ajratilgan subyektlarning oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarish hajmi oshganda hamda oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarish yoʻnalishidagi loyihalar muvaffaqiyatli amalga oshirilganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “ijobiy”;

subsidiya oluvchi subyekt tomonidan olingan subsidiyadan foydalanilmayotganligi yoki undan samarasiz foydalanayotganligi, shuningdek, subsidiyalardan boshqa maqsadlarda foydalanilganligi aniqlanganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “salbiy” deb baholanadi”.

13. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 81-son qarori bilan tasdiqlangan Tomorqa yer egalari bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etgan tadbirkorlik subyektlariga omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismiga subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi mazmundagi 35 1 -band bilan toʻldirilsin:

“35 1 . Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengash huzuridagi Agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalash boʻyicha Texnik ishchi guruh tomonidan 2025-yil 1-yanvarga qadar ushbu subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi baholanadi. Bunda:

subsidiyani ajratish natijasida subsidiya ajratilgan subyektlarning mahsulot yetishtirish hamda ularni realizatsiya qilish hajmi oshganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “ijobiy”;

subsidiya oluvchi subyekt tomonidan olingan subsidiyadan foydalanilmayotganligi yoki undan samarasiz foydalanayotganligi, shuningdek, subsidiyalardan boshqa maqsadlarda foydalanilganligi aniqlanganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “salbiy” deb baholanadi”.

14. Vazirlar Mahkamasining “Uzumchilik, bogʻdorchilik, issiqxona xoʻjaliklarini yurituvchi va vinochilik mahsulotlarini ishlab chiqaruvchi subyektlarni davlat tomonidan moliyaviy qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 10-iyundagi 327-son qarorida :

a) Yangi intensiv bogʻ va tokzorlarda loyiha asosida tomchilatib sugʻorish texnologiyalarini joriy qilish, burgʻilangan quduq, shuningdek daryolar, kanallar hamda boshqa suv havzalaridan suv tortish uchun nasos stansiyasini qurish va qayta tiklanuvchi, muqobil elektr energiyasi qurilmasini sotib olish xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi mazmundagi 31 1 -band bilan toʻldirilsin:

“31 1 . Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengash huzuridagi Agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalash boʻyicha Texnik ishchi guruh tomonidan 2025-yil 1-yanvarga qadar ushbu subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi baholanadi. Bunda:

subsidiyani ajratish natijasida subsidiya ajratilgan subyektlarning mahsulot yetishtirish hajmi oshganda hamda suv va yoqilgʻi-moylash resurslarining tejalishiga erishilganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “ijobiy”;

subsidiya oluvchi subyekt tomonidan olingan subsidiyadan foydalanilmayotganligi yoki undan samarasiz foydalanayotganligi, shuningdek, subsidiyalardan boshqa maqsadlarda foydalanilganligi aniqlanganda, suv va yoqilgʻi-moylash resurslarining tejalishiga erishilmaganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “salbiy” deb baholanadi”;

b) Uzum koʻchatlarini shpalerga (yogʻoch va boshqa sinuvchan ustunlardan tashqari) koʻtarish xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi mazmundagi 26 1 -band bilan toʻldirilsin:

“26 1 . Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengash huzuridagi Agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalash boʻyicha Texnik ishchi guruh tomonidan 2025-yil 1-yanvarga qadar ushbu subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi baholanadi. Bunda:

subsidiyani ajratish natijasida subsidiya ajratilgan subyektlarning mahsulot yetishtirish hajmi oshganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “ijobiy”;

subsidiya oluvchi subyekt tomonidan olingan subsidiyadan foydalanilmayotganligi yoki undan samarasiz foydalanayotganligi, shuningdek, subsidiyalardan boshqa maqsadlarda foydalanilganligi aniqlanganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “salbiy” deb baholanadi”;

v) Uzum (mayiz) quritish va qadoqlash liniyalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi mazmundagi 24 1 -band bilan toʻldirilsin:

“24 1 . Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengash huzuridagi Agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalash boʻyicha Texnik ishchi guruh tomonidan 2025-yil 1-yanvarga qadar ushbu subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi baholanadi. Bunda:

subsidiyani ajratish natijasida subsidiya ajratilgan subyektlarning mahsulot yetishtirish hajmi oshganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “ijobiy”;

subsidiya oluvchi subyekt tomonidan olingan subsidiyadan foydalanilmayotganligi yoki undan samarasiz foydalanayotganligi, shuningdek, subsidiyalardan boshqa maqsadlarda foydalanilganligi aniqlanganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “salbiy” deb baholanadi”;

g) Vinochilik asbob-uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi mazmundagi 24 1 -band bilan toʻldirilsin:

“24 1 . Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengash huzuridagi Agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalash boʻyicha Texnik ishchi guruh tomonidan 2025-yil 1-yanvarga qadar ushbu subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi baholanadi. Bunda:

subsidiyani ajratish natijasida subsidiya ajratilgan subyektlarning mahsulot ishlab chiqarish hajmi oshganda hamda vinochilik yoʻnalishidagi loyihalar muvaffaqiyatli amalga oshirilganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “ijobiy”;

subsidiya oluvchi subyekt tomonidan olingan subsidiyadan foydalanilmayotganligi yoki undan samarasiz foydalanayotganligi, shuningdek, subsidiyalardan boshqa maqsadlarda foydalanilganligi aniqlanganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “salbiy” deb baholanadi”;

d) Mahalliy ishlab chiqaruvchi klasterlar tomonidan uzum va meva-rezavorlardan tayyorlangan hamda tabiiy ravishda achitilgan har bir litr tabiiy vino (etil spirti qoʻshilmagan holda) va brendi mahsulotlarini eksport qilish xarajatlarining bir qismini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi mazmundagi 15 1 -band bilan toʻldirilsin:

“15 1 . Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengash huzuridagi Agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalash boʻyicha Texnik ishchi guruh tomonidan 2025-yil 1-yanvarga qadar ushbu subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi baholanadi. Bunda:

subsidiyani ajratish natijasida subsidiya ajratilgan subyektlarning mahsulot ishlab chiqarish hamda eksport qilish hajmi oshganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “ijobiy”;

subsidiya oluvchi subyekt tomonidan olingan subsidiyadan foydalanilmayotganligi yoki undan samarasiz foydalanayotganligi, shuningdek, subsidiyalardan boshqa maqsadlarda foydalanilganligi aniqlanganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “salbiy” deb baholanadi”.

16. Vazirlar Mahkamasining “Chorvachilik subyektlarini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash sohasidagi ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 6-iyuldagi 368-son qarorida :

a) Qorakoʻlchilik subyektlariga ular tomonidan eksport qilingan qorakoʻl va qorakoʻlcha teri uchun subsidiya berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi mazmundagi 28 1 -band bilan toʻldirilsin:

“28 1 . Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengash huzuridagi Agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalash boʻyicha Texnik ishchi guruh tomonidan 2025-yil 1-yanvarga qadar ushbu subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi baholanadi. Bunda:

subsidiyani ajratish natijasida subsidiya ajratilgan subyektlarning qorakoʻl va qorakoʻlcha terilarini yetishtirish hamda eksport qilish hajmi oshganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “ijobiy”;

subsidiya oluvchi subyekt tomonidan olingan subsidiyadan foydalanilmayotganligi yoki undan samarasiz foydalanayotganligi, shuningdek, subsidiyalardan boshqa maqsadlarda foydalanilganligi aniqlanganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “salbiy” deb baholanadi”;

b) Qorakoʻlchilik klasterlariga suv inshootlarini qurish va rekonstruksiya qilishga sarflangan xarajatlar uchun subsidiya berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi mazmundagi 28 1 -band bilan toʻldirilsin:

“28 1 . Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengash huzuridagi Agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalash boʻyicha Texnik ishchi guruh tomonidan 2025-yil 1-yanvarga qadar ushbu subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi baholanadi. Bunda:

subsidiyani ajratish natijasida subsidiya ajratilgan subyektlarning qorakoʻl va qorakoʻlcha terilarini yetishtirish hamda eksport qilish hajmi oshganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “ijobiy”;

subsidiya oluvchi subyekt tomonidan olingan subsidiyadan foydalanilmayotganligi yoki undan samarasiz foydalanayotganligi, shuningdek, subsidiyalardan boshqa maqsadlarda foydalanilganligi aniqlanganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “salbiy” deb baholanadi”.

17. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-avgustdagi 460-son qarori bilan tasdiqlangan Eksportbop qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirishda biologik himoya usulini qoʻllashni ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi mazmundagi 23 1 -band bilan toʻldirilsin:

“23 1 . Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengash huzuridagi Agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalash boʻyicha Texnik ishchi guruh tomonidan 2025-yil 1-yanvarga qadar ushbu subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi baholanadi. Bunda:

subsidiyani ajratish natijasida subsidiya ajratilgan subyektlarning eksportbop qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish hajmi oshganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “ijobiy”;

subsidiya oluvchi subyekt tomonidan olingan subsidiyadan foydalanilmayotganligi yoki undan samarasiz foydalanayotganligi, shuningdek, subsidiyalardan boshqa maqsadlarda foydalanilganligi aniqlanganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “salbiy” deb baholanadi”.

18. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 21-iyuldagi 305-son qarori bilan tasdiqlangan Pillani qayta ishlash va pilla qurti urugʻini ishlab chiqaruvchi korxonalar tomonidan pilla boquvchilarga yetkazib berilgan ipak qurti urugʻi uchun subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi mazmundagi 14 1 -band bilan toʻldirilsin:

“14 1 . Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligini rivojlantirishning 2020 — 2030-yillarga moʻljallangan strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtiruvchi kengash huzuridagi Agrar va oziq-ovqat sohalarini subsidiyalash boʻyicha Texnik ishchi guruh tomonidan 2025-yil 1-yanvarga qadar ushbu subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi baholanadi. Bunda:

subsidiyani ajratish natijasida subsidiya ajratilgan subyektlarning pillani qayta ishlash va pilla qurti urugʻini ishlab chiqarish hajmlari oshganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “ijobiy”;

subsidiya oluvchi subyekt tomonidan olingan subsidiyadan foydalanilmayotganligi yoki undan samarasiz foydalanayotganligi, shuningdek, subsidiyalardan boshqa maqsadlarda foydalanilganligi aniqlanganda, subsidiyaning samaradorlik koʻrsatkichi “salbiy” deb baholanadi”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 3-avgust,

331-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 04.08.2023-y., 09/23/331/0560-son; 20.01.2025-y., 06/25/7/0051-son; 15.02.2025-y., 09/25/67/0145-son; 03.03.2025-y., 09/25/135/0208-son; 23.04.2025-y., 09/25/255/0376-son; 30.08.2025-y., 09/25/549/0791-son)

lex.uz