📅 2023-yil 4-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 4-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 4 июль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 4 июля 2023 г. · Документы министерств и ведомств · Министр занятости и сокращения бедности
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 4 July 2023 · Ministry and agency documents · Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
буйруғи
Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги томонидан 1998 йил 30 ноябрда 2-271/04-сон ва 1235/04-1-сон билан тасдиқланган Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 588, 1999 йил 7 январь) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 4 июлдаги 60-1-2023/Б-сон буйруғига ИЛОВА
Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисмининг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган сабабларга (асосларга) кўра меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.».
2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Муддатидан олдин ёшга доир пенсия ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) ўз муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарори билан тугатилганлиги ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолиятнинг тугатилганлиги, технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқариши билан боғлиқ бўлган ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси), якка тартибдаги тадбиркор ходимлари сонининг ёки штатининг ўзгарганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган, пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ пенсияга чиқиш учун талаб этиладиган умумий меҳнат стажига эга бўлган шахсларга муддатидан олдин (қонунчилик ҳужжатларида белгиланган умумий асосларга кўра пенсия тайинлаш муддатидан икки йил олдин) пенсия тайинланади.».
3. 6-банддаги «аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига иш қидираётган шахс сифатида мурожаат қилсалар, марказ» деган сўзлар «Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига иш қидираётган шахс сифатида мурожаат қилсалар, ушбу бўлим» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 7-банддаги «аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази» ва «аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида» деган сўзлар тегишли равишда «Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими» ҳамда «Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 8-банддаги «аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази» ва «Молия вазирлиги» деган сўзлар тегишли равишда «Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими» ҳамда «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 9-банддаги «аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази» деган сўзлар «Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 10-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида» деган сўзлар «Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 14-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Меҳнат кодекси 100-моддасининг иккинчи қисми 1-бандида» деган сўзлар «Меҳнат кодекси 161-моддаси иккинчи қисмининг 1 ва 2-бандларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 15-банддаги «Молия вазирлиги» ва «аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига» деган сўзлар тегишли равишда «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» ҳамда «Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 16 , 19 ва 20-бандлардаги «аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари» деган сўзлар «Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. 21-банддаги «аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари», «бандлик бош бошқармаларига» ва «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига» деган сўзлар тегишли равишда «Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари», «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаларига» ҳамда «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12. 1 — 3-иловалар мазкур ўзгартиришларнинг 1 — 3-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришларга 1-ИЛОВА
«Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 1-ИЛОВА
М.Ў. 4-шакл _______________туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими 202___йил «___»______________ __________-сон Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ________ туман (шаҳар) бўлимига ТАҚДИМНОМА ___________________________________________________________ (Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими номи) Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонуни 49-моддасига асосан ва Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани (рўйхат рақами 588, 1999 йил 7 январь) қўллаган ҳолда, ____ йил «____»_____________ да туғилган_____________________________________________ ______________________________________________________________________________________ни (ишсизнинг Ф.И.О.) _________________________________________________________________________________________ (паспорти ёки идентификация ID-картаси маълумотлари) муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш учун тақдим этади. __________________________________________ 20___ йил «___» _______да (ишсизнинг Ф.И.О.) ______________________________________________________________________________________ (ишдан бўшатилиш сабаби кўрсатилади) ишдан бўшатилган ва 20__ йил «___» ________________ дан ишсиз деб эътироф этилган. Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи _______________ ___________________ (имзо) (Ф.И.О.) ».
Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришларга 2-ИЛОВА
«Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими 20__йил «____»________ ________________________-сон ____________________туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига 20__йилнинг___________ойида тўланган пенсия харажатларини қоплаш учун муддатидан олдин пенсия олаётган фуқароларнинг РЎЙХАТИ Т/р Муддатидан олдин пенсия олаётган фуқароларнинг Ф.И.О Туғилган йили, ойи, куни ЖШШИР (ПИНФЛ) маълумотлари Пенсионер шахсий варағининг сони Пенсия тайинланган кун Пенсиянинг бир ойлик миқдори Пенсия тўланган давр Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилиши лозим бўлган маблағ миқдори Жами: Х Х Х Х Х Х Бўлим бошлиғи ____________ Бош ҳисобчи _____________ (имзо) (имзо). М.Ў. ».
Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришларга 3-ИЛОВА
«Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 3-ИЛОВА
Муддатидан олдин тайинланган пенсияларнинг 20___ йил ______ ой якуни бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни ТАҚҚОСЛАШ ДАЛОЛАТНОМАСИ Т/р Қайси ой учун Муддатидан олдин пенсия олаётган фуқаролар сони Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилиши лозим бўлган маблағ миқдори Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган маблағ миқдори Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига маблағ ўтказилганлиги ҳақида тўлов топшириқномаси № сана Жами: Х Х Х Далолатнома 20___ йил «___» ____________да тузилди. _________________________туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ________________туман (шаҳар) бўлими бошлиғи Бош ҳисобчи _____________ Бош ҳисобчи _____________ (имзо) (имзо) М.Ў. М.Ў. ».
Вазир Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 4 июль,
60-1-2023/Б-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirining
buyrugʻi
Alohida asoslarga koʻra mehnat shartnomasi bekor qilinganda ishdan boʻshatilgan xodimlarga muddatidan oldin pensiya tayinlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartirishlar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat kodeksi va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 21-dekabrdagi PF-269-son “Yangi Oʻzbekiston maʼmuriy islohotlarini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Ijtimoiy taʼminot vazirligi va Mehnat vazirligi tomonidan 1998-yil 30-noyabrda 2-271/04-son va 1235/04-1-son bilan tasdiqlangan Alohida asoslarga koʻra mehnat shartnomasi bekor qilinganda ishdan boʻshatilgan xodimlarga muddatidan oldin pensiya tayinlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga (roʻyxat raqami 588, 1999-yil 7-yanvar) ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirining 2023-yil 4-iyuldagi 60-1-2023/B-son buyrugʻiga ILOVA
Alohida asoslarga koʻra mehnat shartnomasi bekor qilinganda ishdan boʻshatilgan xodimlarga muddatidan oldin pensiya tayinlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Mazkur Yoʻriqnoma Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat kodeksining 161-moddasi ikkinchi qismining 1 va 2-bandlarida koʻrsatilgan sabablarga (asoslarga) koʻra mehnat shartnomasi bekor qilingan xodimlarga muddatidan oldin pensiya tayinlash va toʻlash tartibini belgilaydi.”.
2. 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2. Muddatidan oldin yoshga doir pensiya tashkilot (uning alohida boʻlinmasi) oʻz muassislarining (ishtirokchilarining) yoki taʼsis hujjatlari bilan bunga vakolat berilgan yuridik shaxs organining qarori bilan tugatilganligi yoxud yakka tartibdagi tadbirkor tomonidan faoliyatning tugatilganligi, texnologiyaning, ishlab chiqarish va mehnatni tashkil etishning oʻzgarishi, ishlar (mahsulot, xizmatlar) hajmining qisqarishi bilan bogʻliq boʻlgan tashkilot (uning alohida boʻlinmasi), yakka tartibdagi tadbirkor xodimlari sonining yoki shtatining oʻzgarganligi munosabati bilan ishdan ozod etilgan va tuman (shahar) Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimi tomonidan belgilangan tartibda ishsiz deb eʼtirof etilgan, pensiya taʼminoti toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq pensiyaga chiqish uchun talab etiladigan umumiy mehnat stajiga ega boʻlgan shaxslarga muddatidan oldin (qonunchilik hujjatlarida belgilangan umumiy asoslarga koʻra pensiya tayinlash muddatidan ikki yil oldin) pensiya tayinlanadi.”.
3. 6-banddagi “aholi bandligiga koʻmaklashish markaziga ish qidirayotgan shaxs sifatida murojaat qilsalar, markaz” degan soʻzlar “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimiga ish qidirayotgan shaxs sifatida murojaat qilsalar, ushbu boʻlim” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
4. 7-banddagi “aholi bandligiga koʻmaklashish markazi” va “aholi bandligiga koʻmaklashish markazida” degan soʻzlar tegishli ravishda “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimi” hamda “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
5. 8-banddagi “aholi bandligiga koʻmaklashish markazi” va “Moliya vazirligi” degan soʻzlar tegishli ravishda “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimi” hamda “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
6. 9-banddagi “aholi bandligiga koʻmaklashish markazi” degan soʻzlar “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
7. 10-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi “aholi bandligiga koʻmaklashish markazida” degan soʻzlar “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
8. 14-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Mehnat kodeksi 100-moddasining ikkinchi qismi 1-bandida” degan soʻzlar “Mehnat kodeksi 161-moddasi ikkinchi qismining 1 va 2-bandlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
9. 15-banddagi “Moliya vazirligi” va “aholi bandligiga koʻmaklashish markazlariga” degan soʻzlar tegishli ravishda “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” hamda “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
10. 16 , 19 va 20-bandlardagi “aholi bandligiga koʻmaklashish markazlari” degan soʻzlar “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
11. 21-banddagi “aholi bandligiga koʻmaklashish markazlari”, “bandlik bosh boshqarmalariga” va “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligiga” degan soʻzlar tegishli ravishda “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlari”, “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik bosh boshqarmalariga” hamda “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
12. 1 — 3-ilovalar mazkur oʻzgartirishlarning 1 — 3-ilovalariga muvofiq tahrirda bayon etilsin.
Alohida asoslarga koʻra mehnat shartnomasi bekor qilinganda ishdan boʻshatilgan xodimlarga muddatidan oldin pensiya tayinlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirishlarga 1-ILOVA
“Alohida asoslarga koʻra mehnat shartnomasi bekor qilinganda ishdan boʻshatilgan xodimlarga muddatidan oldin pensiya tayinlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 1-ILOVA
M.Oʻ. 4-shakl _______________tuman (shahar) Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimi 202___yil “___”______________ __________-son Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasining ________ tuman (shahar) boʻlimiga TAQDIMNOMA ___________________________________________________________ (Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimi nomi) Oʻzbekiston Respublikasining “Aholi bandligi toʻgʻrisida”gi Qonuni 49-moddasiga asosan va Alohida asoslarga koʻra mehnat shartnomasi bekor qilinganda ishdan boʻshatilgan xodimlarga muddatidan oldin pensiya tayinlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomani (roʻyxat raqami 588, 1999-yil 7 yanvar) qoʻllagan holda, ____ yil “____”_____________ da tugʻilgan_____________________________________________ ______________________________________________________________________________________ni (ishsizning F.I.O.) _________________________________________________________________________________________ (pasporti yoki identifikatsiya ID-kartasi maʼlumotlari) muddatidan oldin yoshga doir pensiya tayinlash uchun taqdim etadi. __________________________________________ 20___ yil “___” _______da (ishsizning F.I.O.) ______________________________________________________________________________________ (ishdan boʻshatilish sababi koʻrsatiladi) ishdan boʻshatilgan va 20__ yil “___” ________________ dan ishsiz deb eʼtirof etilgan. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimi boshligʻi _______________ ___________________ (imzo) (F.I.O.) ”.
Alohida asoslarga koʻra mehnat shartnomasi bekor qilinganda ishdan boʻshatilgan xodimlarga muddatidan oldin pensiya tayinlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirishlarga 2-ILOVA
“Alohida asoslarga koʻra mehnat shartnomasi bekor qilinganda ishdan boʻshatilgan xodimlarga muddatidan oldin pensiya tayinlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va Moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasining tuman (shahar) boʻlimi 20__yil “____”________ ________________________-son ____________________tuman (shahar) Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimiga 20__yilning___________oyida toʻlangan pensiya xarajatlarini qoplash uchun muddatidan oldin pensiya olayotgan fuqarolarning ROʻYXATI T/r Muddatidan oldin pensiya olayotgan fuqarolarning F.I.O Tugʻilgan yili, oyi, kuni JShShIR (PINFL) maʼlumotlari Pensioner shaxsiy varagʻining soni Pensiya tayinlangan kun Pensiyaning bir oylik miqdori Pensiya toʻlangan davr Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va Moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasiga oʻtkazilishi lozim boʻlgan mablagʻ miqdori Jami: X X X X X X Boʻlim boshligʻi ____________ Bosh hisobchi _____________ (imzo) (imzo). M.Oʻ. ”.
Alohida asoslarga koʻra mehnat shartnomasi bekor qilinganda ishdan boʻshatilgan xodimlarga muddatidan oldin pensiya tayinlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirishlarga 3-ILOVA
“Alohida asoslarga koʻra mehnat shartnomasi bekor qilinganda ishdan boʻshatilgan xodimlarga muddatidan oldin pensiya tayinlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 3-ILOVA
Muddatidan oldin tayinlangan pensiyalarning 20___ yil ______ oy yakuni boʻyicha oʻzaro hisob-kitoblarni TAQQOSLASh DALOLATNOMASI T/r Qaysi oy uchun Muddatidan oldin pensiya olayotgan fuqarolar soni Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasiga oʻtkazilishi lozim boʻlgan mablagʻ miqdori Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasiga oʻtkazilgan mablagʻ miqdori Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasiga mablagʻ oʻtkazilganligi haqida toʻlov topshiriqnomasi № sana Jami: X X X Dalolatnoma 20___ yil “___” ____________da tuzildi. _________________________tuman (shahar) Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimi boshligʻi Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasining ________________tuman (shahar) boʻlimi boshligʻi Bosh hisobchi _____________ Bosh hisobchi _____________ (imzo) (imzo) M.Oʻ. M.Oʻ. ”.
Vazir B. MUSAYEV
Toshkent sh.,
2023-yil 4-iyul,
60-1-2023/B-son