UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 7-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 7 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 7 августа 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 7 August 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

КАСБЛАР РЎЙХАТИ

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини самарали амалга ошириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти учун микрокредитлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 22 июндаги 388-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Сўнгги йилларда аҳолини, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва касб-ҳунарга йўналтириш самарадорлигини ошириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига сарфланган харажатларнинг 70 фоизи ўқув курси қийматининг фуқарога қайтарилиши устидан назорат олиб бориш механизми йўқлиги сабабли қонунчиликдаги мавжуд бўшлиқларни бартараф этиш талаб этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4862-сон, « Хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2022 йил 22 июлдаги ПҚ-329-сон қарорлари ҳамда « Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳолини, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка йўналтириш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва шу орқали ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш, касб-ҳунарга йўналтириш самарадорлигини ошириш, уларни давлат томонидан янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини самарали амалга ошириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти учун микрокредитлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 22 июндаги 388-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

аҳолини, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш, уларни тадбиркорликка йўналтириш;

аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида тадбиркорликка ўқитиш тизимини такомиллаштириш учун мазкур жараёнга профессионал таълим муассасалари, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг ҳудудий филиалларини кенг жалб қилиш;

камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 августдаги 340-сон қарорига ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини самарали амалга ошириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти учун микрокредитлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 22 июндаги 388-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 1-бандда :

биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4862-сон, «Хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 22 июлдаги ПҚ-329-сон қарорлари ҳамда «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон Фармонига мувофиқ аҳолини, хусусан, ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни, тадбиркорликка жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби ўрнатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

белгиланган дастурлар ва талаблар асосида ташкил этилган ўқув курсларини тамомлаган ҳар бир битирувчи (ёшлар, хотин-қизлар) учун касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларга (кейинги ўринларда — профессионал таълим ташкилотлари), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг ҳудудий филиалларига (кейинги ўринларда — Олий мактаб) сарфланган харажатларнинг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига 1 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорини давлат томонидан компенсация қилиш»;

қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчилари тавсиясига кўра касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўргатувчи ўқув курсларига йўналтирилган ёшлар ва хотин-қизлар учун белгиланган компенсация тўловлари Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим ташкилотлари ҳамда Олий мактаб ўртасида уч томонлама шартномага мувофиқ амалга оширилиши»;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбоши «нодавлат таълим ташкилотлари» сўзларидан кейин «, профессионал таълим ташкилотлари, Олий мактаб» сўзлари билан тўлдирилсин;

бешинчи хатбошидаги «Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. 2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«аҳолини, шу жумладан ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурини амалга ошириш ва ўқув курсларини ташкил этиш жараёнига нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим ташкилотлари ва Олий мактабни кенг жалб қилишни назарда тутувчи Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим ташкилотлари ва Олий мактабнинг электрон реестрини шакллантириш, уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ».

3. 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим ташкилотлари, Олий мактаб ҳудудий филиалларининг электрон реестри (кейинги ўринларда — реестр) ушбу қарорга 1-иловада белгиланган муддатларда «Онлайн маҳалла» платформасида юритилади».

4. 4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан нодавлат таълим ташкилотлари ва профессионал таълим ташкилотларининг рўйхати, Олий мактаб томонидан унинг ҳудудий филиалларининг рўйхати ҳудудлар кесимида шакллантирилиб, реестрга киритиш учун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига тақдим этилиши белгилансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига қуйидаги вазифалар юклатилсин:

реестрни шакллантирган ҳолда «Онлайн маҳалла» платформасига жойлаштириш;

сертификатга эга бўлган битирувчилар тўғрисида маълумотлар олиш;

тадбиркорлик бўйича ўқув курсларини тамомлаб ва кейинчалик микрокредит олиб, фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини мониторинг қилиб бориш».

5. 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим ташкилотлари, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг ҳудудий филиаллари электрон реестрини шакллантириш, уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини амалга ошириш, уларда иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим ташкилотлари, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг ҳудудий филиалларининг электрон реестрини шакллантириш ҳамда уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини қоплаб бериш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги;

ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаси — Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари;

профессионал таълим ташкилотлари (ПТТ) — ёшлар ва хотин-қизлар касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитадиган касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар;

нодавлат таълим ташкилотлари (НТТ) — ёшлар ва хотин-қизлар касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиладиган тадбиркорлик субъектлари;

электрон реестр — ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи НТТ, ПТТ, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби (кейинги ўринларда — Олий мактаб) ҳамда унинг ҳудудий филиаллари тўғрисидаги тўлиқ ва аниқ маълумотларни ўзида жамлайдиган электрон ахборот тизими;

ўқув юкламаси — Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий мактаб, Савдо-саноат палатаси ҳамда ваколатли давлат органи томонидан ишлаб чиқилиб, тасдиқланадиган касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича фанларнинг минимал йўналишлари, миқдори ва ўқув соатини ўзида мужассамлаштирган қўшма йўриқнома;

ўқув дастури — ўқув юкламаси асосида НТТ, ПТТ, Олий мактаб томонидан ишлаб чиқиладиган ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича фаннинг мазмуни ва ўтилиш тартиби, ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган билим ва кўникмаларнинг ҳажмини белгилаб берадиган дарслар мажмуаси;

ўқув курслари — ўқув дастури асосида ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича НТТ, ПТТ, Олий мактаб дарслари тўплами;

ўқув курс тингловчилари (битирувчилари) — ўқув дастури асосида касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан ташкил этилган ўқув курсларида таҳсил олаётган (битирган) ёшлар ва хотин-қизлар;

сертификат — НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан ташкил этилган ўқув курсларини муваффақиятли битириб, якуний имтиҳон натижаларига кўра 71 ва ундан юқори балл тўплаган битирувчиларга мазкур Низомга 1-илова қилинган намуна асосида тақдим этиладиган малакавий ҳужжат;

компенсация — электрон реестрга киритилган, сертификатга эга бўлган ўқув курслари битирувчиларини касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитган НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиалларига сарфланган харажатларнинг 70 фоизини, бироқ сертификатга эга бўлган ҳар бир битирувчига бир марта 1 миллион сўмдан ошмаган қисмини қоплаш мақсадида тўланадиган маблағ;

микрокредит — реестрга киритилган таълим ташкилотларида ўқув курсларини муваффақиятли битириб, сертификатга эга битирувчиларга «Микрокредитбанк» АТБ ва АТ Халқ банки томонидан ажратиладиган имтиёзли микрокредитлар.

3. Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиалларининг электрон реестрини шакллантириш, уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Электрон реестрни шакллантириш

4. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ҳудудларда фаолият юритаётган НТТ ва ПТТ, Олий мактаб томонидан унинг ҳудудий филиаллари рўйхати ҳар йили 1 декабрга қадар ваколатли давлат органига кўриб чиқиш ва электрон реестрга киритиш учун тақдим этилади.

5. Рўйхатда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

СТИР рақами;

нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича лицензия ёки хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқнома реквизитлари;

ўқув курсларининг йўналишлари;

ўқув курсларини олиб борадиган ўқитувчи, уста ва мураббийлар сони (соҳалар кесимида);

ўқув ва дарс жараёнларини ташкил этиш учун синфхоналар, машғулот хоналари ва бошқа зарур ишлаб чиқариш майдонларининг мавжудлиги;

ўқув курсларининг умумий жой ўринлари;

ўқув жиҳозлари ва бошқа зарур воситалар билан таъминланганлиги;

мавжуд филиаллари ва уларнинг манзиллари (мавжуд бўлса);

халқаро ташкилотлар томонидан берилган сертификатлари (мавжуд бўлса).

6. НТТ ва ПТТлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига, Олий мактаб ҳудудий филиаллари Олий мактабга электрон реестрга киритиш, ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этиш учун ҳар йили 1 ноябрга қадар ариза тақдим этади.

7. НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари электрон реестрга киришлари учун мазкур Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талабларга жавоб беришлари керак.

Мазкур талаблар таъминланмаган тақдирда, ушбу НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари электрон реестрга киритилмайди ҳамда ваколатли давлат органи томонидан икки иш куни ичида бу ҳақда тегишлиги бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига, Олий мактабга ёзма ёки электрон шаклда хабар юборилади ва тақдим этилган ҳужжатлар қайтарилади.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий мактаб бир иш куни ичида ҳужжатлар қайтарилганлиги тўғрисида тегишли НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳудудий филиалларини хабардор қилади.

НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳудудий филиаллари хабарнома олинган кундан бошлаб уч иш куни ичида камчиликлар бартараф этилиб, мазкур Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ тегишли маълумотлар ва ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг тегишли тартибда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий мактаб уларнинг маълумотлари ҳамда рўйхатини икки иш куни ичида такроран ваколатли давлат органига киритиши мумкин.

Такроран тақдим этилган ҳужжатлар ваколатли давлат органи томонидан ушбу Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талаблар асосида қайта кўриб чиқилади.

8. Ваколатли давлат органига тақдим этилган маълумот ва ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий мактаб ва унинг ҳудудий филиаллари, ПТТ ҳамда НТТлар раҳбарлари шахсан масъул ҳамда жавобгар ҳисобланади.

НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиалларининг мазкур Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги, шунингдек, тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги зарур ҳолларда, ваколатли давлат органи хамда унинг ҳудудлардаги бошқармалари масъул ходимлари томонидан бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганилиши мумкин.

9. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий мактаб томонидан тақдим этилган рўйхатни кўриб чиқиш ва умумлаштириш асосида ҳар йили 1 январга қадар ваколатли давлат органи томонидан НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиалларининг электрон реестри шакллантирилади.

Электрон реестр «Онлайн маҳалла» платформасига жойлаштирилади.

Электрон реестрга Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий мактабнинг таклифига кўра ваколатли давлат органи томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.

Ушбу электрон реестрга киритилмаган ва НТТларнинг нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича лицензия ёки хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқнома реквизитлари мавжуд бўлмаган ташкилотларга компенсация маблағлари ўтказиб берилмайди.

10. Зарур ҳолларда, электрон реестрга киритилган маълумотлар манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотларнинг бошқа электрон ахборот тизимлари билан интеграция қилиниши мумкин.

3-боб. Ўқув дастурини амалга ошириш ва ўқув курсларини ташкил этиш

11. Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш, уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш 3-иловада келтирилган касблар рўйхати доирасида амалга оширилади.

12. НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш ўқув дастурлари ва ўқув курслари асосида ташкил этилади.

13. Ўқув курсларининг умумий давомийлиги 40 соатдан кам бўлмаган ҳолда белгиланади, бунда дарс соатларининг тахминан:

70 фоиз қисмини касб-ҳунар ва тадбиркорлик асосларини;

10 фоиз қисмини тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик талаблари, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини;

10 фоиз қисмини бизнес-режалар тузиш ва тадбиркорлик фаолиятини режалаштиришни;

10 фоиз қисмини маркетинг, менежмент ва тадбиркорлик этикаси, ҳамкорлар ва мижозлар билан ўзаро муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, шунингдек, уларга хизмат кўрсатиш ва муомала маданиятини ўргатишга қаратиш тавсия этилади.

14. НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари ўқув дастурлари доирасида ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаси ҳамда тингловчилар билан тузилган уч томонлама шартнома ва тўлов асосида ўқишга қабул қилади.

Уч томонлама шартнома ёшлар, хотин-қизлар, ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаси ва НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари ўртасида маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси (кейинги ўринларда — ҳоким ёрдамчиси) тавсиясига кўра тузилади.

Бунда ёшлар ва хотин-қизлар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқиш истагини билдириб, НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиалларидан бирини танлаган ҳолда тавсия беришни сўраб ҳоким ёрдамчисига мурожаат қилади.

Ҳоким ёрдамчиси эса беш иш куни ичида таълим муассасаси билан уч томонлама шартнома тузилиши учун ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармасига фуқаронинг мурожаатини илова қилган ҳолда ўзининг тавсиясини юборади.

Ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаси ҳоким ёрдамчисининг тавсияси асосида тегишли НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари билан уч томонлама шартномани расмийлаштиради.

15. НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиалларининг касб-ҳунар йўналиши бўйича ўқув курсларини якунлаган ишсиз хотин-қизлар ҳоким ёрдамчилари томонидан ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармасига йўналтиради.

Ушбу фуқаролар ҳудудий ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаси томонидан мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштирилади ёки ўзини ўзи банд қилиши учун кўмаклашилади.

Тадбиркорлик йўналиши бўйича ўқув курсларини якунлаган хотин-қизларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтишидан бошлаб, ўз фаолиятини мустақил олиб боришига қадар бўлган жараёнда ҳоким ёрдамчилари томонидан тизимли равишда амалий ёрдам кўрсатиб борилади.

16. Ўқув курслари юқори малака ва тажрибага эга мутахассислар, ўқитувчилар, усталар ва мураббийлар томонидан замонавий технологиялардан кенг фойдаланилган ҳолда анъанавий усулда олиб борилади.

17. НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан тингловчиларнинг ўқув жараёнида иштирок этишлари ва давомати мунтазам мониторинг қилиб борилади.

Ўқув жараёнлари танланма асосида ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармалари томонидан бевосита жойига чиққан ҳолда кузатиб борилиши мумкин.

18. Ўқув курслари якунланишидан икки кун олдин НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаларига битирувчиларни тест синовидан ўтказишни ташкил этиш учун расмий хабарнома тақдим этади.

Ўқув курслари якунларига кўра ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармалари Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмалари, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари вакилларини жалб қилиб, тингловчилар реал вақт (онлайн) режимида замонавий ахборот технологиялари воситаларини қўллаган ҳолда тест ва имтиҳон синовидан ўтказилади. Шунингдек, зарур ҳолларда тингловчилардан амалий имтиҳонлар ҳам олиниши мумкин.

19. Тестлар, имтиҳон саволномалари ва амалий имтиҳон вазифалари ҳар бир ўқув курси йўналишидан келиб чиққан ҳолда, ўқув юкламалари ва ўқув дастурлари талаблари асосида ваколатли давлат органи томонидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хамда Олий мактаб билан ҳамкорликда шакллантиради.

20. Имтиҳонларнинг энг юқори бали 100 балл этиб белгиланади.

21. Якуний имтиҳон синовлари натижасида 71 ва ундан юқори балл тўплаган битирувчиларга НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан сертификат берилади.

4-боб. Ўқув курслари битирувчиларининг ўқитиш харажатларини қоплаб бериш

22. Ўқув курсларини тамомлаган ва сертификатга эга бўлган битирувчилар учун НТТ, ПТТ, Олий мактабга касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича ўқув курслари қийматининг 70 фоизи, бироқ сертификатга эга бўлган ҳар бир битирувчига бир марта 1 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдори ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармалари томонидан компенсация қилинади.

Бунда компенсация миқдори НТТ, ПТТ, Олий мактаб ўқув дастурлари доирасида ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаси ҳамда тингловчилар ўртасида тузилган уч томонлама шартномада кўрсатилади.

23. Ўқув курсларини тамомлаган ва сертификатга эга бўлган битирувчиларга касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича ўқув курсларининг тегишли қийматини қоплаб бериш учун НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаларига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда расмий мурожаат қилинади:

сертификат олган битирувчилар тўғрисидаги маълумотлар;

ўқитиш харажатлари учун битирувчи томонидан амалга оширилган тўловни тасдиқловчи ҳужжатлар (қоғоз ёки электрон шаклда) нусхалари (банк томонидан тасдиқланган квитанция, чек ва бошқалар).

Агарда мазкур ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаса, ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармалари томонидан тегишли компенсация маблағлари ўтказиб берилмайди ва беш иш куни ичида бу ҳақда НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилинади.

НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари камчиликлар бартараф этилгандан сўнг такроран мурожаат қилишга ҳақли.

Тегишли камчиликлар бартараф этилганидан сўнг уч иш куни ичида ваколатли давлат органи ҳудудий бошқармалари томонидан НТТ, ПТТ, Олий мактаб белгиланган компенсация маблағлари ўтказиб берилади.

Компенсация олиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғри ва ҳаққонийлиги учун НТТ, ПТТ, Олий мактаб ва унинг ҳудудий филиалларининг раҳбарлари шахсан масъул ва жавобгар ҳисобланади.

24. Шартномада белгиланган компенсация маблағлари ўтказиб берилганидан сўнг ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан сертификат олган битирувчилар ҳақида тақдим қилинган маълумотларнинг ҳақиқий эмаслиги аниқланган ҳолларда, ваколатли давлат органи ҳудудий бошқармаларидан олинган компенсация маблағлари НТТ, ПТТ, Олий мактаб томонидан қайтариб берилади.

5-боб. Ваколатли давлат органига компенсация учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлардан фойдаланиш

25. Ваколатли давлат органига компенсация учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларидан ваколатли давлат органига ўтказиб бериш орқали жамланади. Ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармалари сўровларига асосан ваколатли давлат органининг маҳаллий даражада очиладиган ғазна ҳисобварақларига ваколатли давлат органи томонидан молиялаштириб борилади.

26. Ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармалари ваколатли давлат органи томонидан молиялаштириб бориладиган шахсий ғазна ҳисобварақларида мавжуд маблағлар доирасида компенсация маблағларини ўтказиб бериш юзасидан НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда тингловчилар билан уч томонлама шартнома тузади.

27. Зарур ҳолларда, ваколатли давлат органининг маҳаллий даражада ташкил этилган шахсий ғазна ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиғи ваколатли давлат органи қарори билан кейинчалик тақсимлаш учун ваколатли давлат органига қайтарилади.

28. Ваколатли давлат органига компенсация учун давлат бюджетидан ажратиладиган, жорий йилда фойдаланилмаган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилда фойдаланилади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

29. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, «Микрокредитбанк» АТБ, АТ Халқ банки ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда ваколатли давлат органи ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш тизими бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширади.

30. Ушбу низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим ташкилотлари, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг ҳудудий филиаллари электрон реестрини шакллантириш, уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастури бўйича ўқув курсларини муваффақиятли якунлаганлик тўғрисидаги сертификат намунаси (титул варағи) ЛОГОТИП ЎРНИ ________________________________________________________________________________________ (nodavlat taʼlim tashkiloti/professional taʼlim tashkiloti /Biznes va tadbirkorlik oliy maktabi/hududiy filial nomi) KASB-HUNAR VA TADBIRKORLIKKA OʻQITISH DASTURI BOʻYICHA OʻQUV KURSLARINI MUVAFFAQIYATLI YAKUNLAGANLIK TOʻGʻRISIDA SERTIFIKAT № 000000 _________________________________________________________ _________________________________________________________ (familiyasi, ismi, otasining ismi) «____________________________________________________________________________________» yoʻnalishi boʻyicha oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tugatdi. _____________________________ ___________________ (direktor yoki vakolatli shaxs F.I.О) muhr oʻrni (imzo) 20___ yil «___» ______________ (berilgan sana) ______________ viloyati ___________ tumani/shahri

Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим ташкилотлари, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг ҳудудий филиаллари электрон реестрини шакллантириш, уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим ташкилотлари, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг ҳудудий филиалларининг электрон реестрини шакллантириш, уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Нодавлат таълим ташкилотлар (кейинги ўринларда — НТТ) Электрон реестрга киритиш, ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этиш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ариза тақдим этади. Ҳар йили 1 ноябрга қадар Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби (кейинги ўринларда — Олий мактаб) Электрон реестрга киритиш, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш дастурларида иштирок этиш учун Олий мактабга ариза тақдим этади. Профессионал таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда — ПТТ) Электрон реестрга киритиш, ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этиш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ариза тақдим этади. 2-босқич Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талабларга кўра НТТ ва ПТТлар рўйхатини шакллантиради, рўйхат ва НТТлар томонидан тақдим этилган маълумот ва ҳужжатларни ваколатли давлат органига кўриб чиқиш ҳамда электрон реестрга киритиш учун тақдим этади. Ҳар йили 1 декабрга қадар Олий мактаб Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талабларга кўра ҳудудий филиаллар рўйхатини шакллантиради, рўйхат ва ҳудудий филиаллар томонидан тақдим этилган маълумот ва ҳужжатларни ваколатли давлат органига кўриб чиқиш ҳамда электрон реестрга киритиш учун тақдим этади. 3-босқич Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — ваколатли давлат органи) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Олий мактаб томонидан тақдим қилинган маълумотлар ва ҳужжатларни Низомнинг 4 ва 5-бандида назарда тутилган талаблар асосида ўрганиб чиқади, белгиланган талаблар таъминланмаган тақдирда, НТТлар, ПТТлар ва Олий мактаб ҳудудий филиалларини электрон реестрга киритмайди, бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига, Олий мактабга ёзма ёки электрон шаклда хабар юборади, тақдим этилган ҳужжатларни қайтаради. 2 иш куни ичида 4-босқич Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий мактаб Ҳужжатлар қайтарилганлиги тўғрисида тегишли НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳудудий филиалларини хабардор қилади. 1 иш куни ичида 5-босқич НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳудудий филиаллари Камчиликлар бартараф этилиб, Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ тегишли маълумотлар ва ҳужжатлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий мактабга қайта тақдим қилади. Хабарнома олинган кундан бошлаб 3 иш куни ичида 6-босқич Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий мактаб НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳудудий филиаллари томонидан қайта тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, маълумот, ҳужжатлар ҳамда рўйхатни ваколатли давлат органига такроран юборади. 2 иш куни ичида 7-босқич Ваколатли давлат органи Такроран тақдим этилган рўйхат, маълумот ва ҳужжатларни Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талаблар асосида қайта кўриб чиқади. Қайта кўриб чиқилган рўйхатни умумлаштирган ҳолда НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиалларининг электрон реестрини шакллантиради. Белгиланган тартибда ҳар йили 1 январга қадар 8-босқич Ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаси НТТ, ПТТ, Олий мактаб ўқув дастурлари доирасида маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси тавсиясига кўра тингловчилар билан тузилган уч томонлама шартнома ва тўлов асосида ўқишга қабул қилинади. Мурожаат қилинган кундан бошлаб 9-босқич НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари Юқори малака ва тажрибага эга мутахассислар, ўқитувчилар, усталар ва мураббийлар томонидан замонавий технологиялардан кенг фойдаланилган ҳолда анъанавий усулда ўқув курсларини олиб боради. Белгиланган муддатларда 10-босқич НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари Ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаларига битирувчиларни тест синовидан ўтказишни ташкил этиш учун расмий хабарнома тақдим этади. Ўқув курслари якунланишидан икки кун олдин 11-босқич Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари Ўқув курслари якунларига кўра тингловчиларни Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмалари, ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармалари вакилларини жалб қилиб, реал вақт (онлайн) режимида замонавий ахборот технологиялари воситаларини қўллаган ҳолда тест ва имтиҳон синовидан ўтказади. Шунингдек, зарур ҳолларда, тингловчилардан амалий имтиҳонлар ҳам олиши мумкин. Белгиланган муддатларда 12-босқич НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари Якуний имтиҳон синовлари натижасида 71 ва ундан юқори балл тўплаган битирувчиларга сертификат беради. Белгиланган муддатларда 13-босқич НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари Сертификатга эга бўлган битирувчиларга касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича ўқув курслари тегишли қийматини қоплаб бериш учун Низомнинг 23-бандида қайд қилинган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ваколатли давлат органи ҳудудий бошқармаларига расмий мурожаат қилади. Шартномага мувофиқ 14-босқич Ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармалари НТТ, ПТТ, Олий мактаб ўқув дастурлари доирасида ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаси ҳамда тингловчилар ўртасида тузилган уч томонлама шартномада кўрсатилган ўқув курсларининг тегишли қиймати асосида компенсация қилади. Шартномада белгиланган муддатда 15-босқич Ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармалари Агар, ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаса, НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиалларини ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни қайтаради. (НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари камчиликларни бартараф этган ҳолда такроран мурожаат қилишга ҳақли). Беш иш куни ичида 16-босқич Ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармалари Тегишли камчиликлар бартараф этилганидан сўнг НТТ, ПТТ, Олий мактабга белгиланган компенсация маблағларини ўтказиб беради. Уч иш куни ичида 17-босқич НТТ, ПТТ, Олий мактаб Сертификат олган битирувчилар ҳақида ҳаққоний маълумот тақдим этмаган бўлса, ваколатли давлат органи ҳудудий бошқармаларидан олинган компенсация маблағларини қайтариб беради. Икки иш куни муддатида

Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим ташкилотлари, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг ҳудудий филиаллари электрон реестрини шакллантириш, уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим ташкилотлари, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг филиаллари томонидан ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар, тадбиркорликка ўқитиш бўйича

1. Пазандалик, ошпазлик ва новвойлик. 2. Овқатланиш хизматларини ташкил этиш ва бошқариш. 3. Қандолатчилик, пазандачилик ва карвинг. 4. Тикувчилик (тўқимачилик соҳасининг барча турдаги хизматлари). 5. Гилам тўқиш. 6. Чарм-тери маҳсулотлари ва пойабзал тикиш, таъмирлаш. 7. Зардўзлик, каштачилик ва газламаларга гул босиш. 8. Заргарлик ва бижутерия тайёрлаш. 9. Сартарошлик, маникюр, педикюр хизматлари. 10. Косметолог. 11. Уй ҳамширалиги, болалар ва қариялар парвариши. 12. Кир ювиш ва дазмоллаш хизматлари. 13. Кўп қаватли уйлар ва биноларга техник хизмат кўрсатиш, эксплуатация ва жорий таъмирлаш. 14. Умумий қурилиш ишлари (бетон қуйиш, ғишт ва кафель териш, сувоқчилик, бўёқчилик ва пардозлаш ишлари). 15. Дарвоза, эшик ва деразалар ясаш ва таъмирлаш (ёғоч, пластик, металл ва бошқа). 16. Слесарь, токарь ва металларга ишлов бериш, буюмлар ясаш. 17. Дурадгорлик, ёғоч буюмларини ясаш. 18. Ўймакорлик ва ганчкорлик. 19. Кулолчилик. 20. Тош, мармар, гранит ва бошқа инерт материалларга ишлов бериш. 21. Ҳайкалтарошлик ҳамда кичик меъморий шаклларни ясаш ва ўрнатиш. 22. Миллий мусиқа асбобларини ясаш ва таъмирлаш. 23. Мебелсозлик. 24. Сантехника ускуналарини ўрнатиш ва таъмирлаш. 25. Электропайванд, электромонтёрлик хизмати. 26. Маиший техникалар, компьютер ва офис жиҳозларини ўрнатиш, тузатиш ва уларга хизмат кўрсатиш. 27. Автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш. 28. Ободонлаштириш ва ландшафт дизайн ишларини ташкил этиш. 29. Гул етиштириш, гулчамбарлар, гулли безак ва декорациялар тайёрлаш. 30. Тантаналар, маросимлар, тўй ва тадбирларни ташкил этиш ҳамда бадиий безаш ишларини амалга ошириш. 31. Дастурий таъминот, ахборот тизимлари, мобиль иловалар ва веб-сайтларни ишлаб чиқиш, техник қўллаб-қувватлаш (дастурчи, веб-саҳифаларни саҳифаловчи, веб-таҳлилчи, веб-сайтларни оптимизациялаш бўйича мутахассис). 32. Мультимедиа, дизайн ва санъат материалларини яратиш ва ишлов бериш (веб-дизайнер, графика дизайнери, компьютер ўйинлари дизайнери, интерьер дизайнери, ландшафт дизайнери, либослар дизайнери, ретушер, фотоколлажчи, вектор графикаси муҳаррири, визуаллаштирувчи дизайнер, техник дизайнер, моушн-дизайнер, 3D-дизайнер, видео муҳаррир, видеооператор ва бошқалар). 33. Матнни яратиш ва ишлов бериш (копирайтер, рерайтер, SEO-копирайтер, SEO-рерайтер, контент-менежер, муҳаррирлик хизматларини ташкил этиш). 34. Ижтимоий тармоқлардаги фаолият (PR-менеджер, интернет-маркетолог, ижтимоий тармоқларда товарларни (ишларни, хизматларни) илгари суриш ва реклама қилиш (SMM), ижтимоий тармоқ саҳифалари администратори, аккаунт-менежер, маркетолог, таргетолог, контекст-реклама бўйича мутахассис, директолог, медиа режалаштирувчи, SMO мутахассиси). 35. Кадрлар танлаш соҳасидаги фаолият (интернет-лойиҳалар билан ишловчи менежер, фрилансерлар гуруҳи раҳбари, НR-менежер, рекрутер, шахсий ассистент). 36. Онлайн консультация бериш (онлайн-консультант, онлайн-тренер, молиявий маслаҳатчи, вебинар олиб борувчи). 37. Бухгалтерия ҳисоби. 38. Брокерлик, риэлторлик, баҳолаш ишлари. 39. Декларант (ташқи иқтисодий фаолият ва божхона иши расмиятчилиги). 40. Логистика (юк ва йўловчи ташиш хизмати оператори). 41. Маркетинг хизматлари ҳамда товар ва хизматлар рекламасини ташкил этиш. 42. Туризм, меҳмонхона ва гид хизматлари. 43. Босма нашрларни ишлаб чиқариш ва чакана савдо қилиш. 44. Чорвачилик хўжаликларини ташкил этиш, юритиш ва бошқариш. 45. Паррандачилик хўжаликларини ташкил этиш, юритиш ва бошқариш. 46. Асаларичилик хўжаликларини ташкил этиш, юритиш ва бошқариш. 47. Балиқчилик хўжаликларини ташкил этиш, юритиш ва бошқариш. 48. Ветеринария ва зоотехника. 49. Қассобчилик ва кушхона хизматлари. 50. Интенсив боғбонлик, мевали ва манзарали дарахтлар етиштириш ва уларни парваришлаш. 51. Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш, юритиш ва маҳсулотлар етиштириш. 52. Ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш хизматлари. 53. Мева-сабзавотларни саралаш, сақлаш, қадоқлаш ва бирламчи қайта ишлаш. 54. Тиш техниги». 55. Хорижий тилларни ўрганиш (мукаммал сўзлашиш даражасида).

6. 2-иловада :

а) 2-бандда :

тўртинчи — тўққизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« ўқув юкламаси — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновация вазирлиги, Олий мактаб, Савдо-саноат палатаси ҳамда ваколатли давлат органи томонидан ишлаб чиқилиб, тасдиқланадиган касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича фанларнинг минимал йўналишлари, миқдори ва ўқув соатини ўзида мужассамлаштирган қўшма йўриқнома;

ўқув дастури — ўқув юкламаси асосида НТТ, ПТТ, Олий мактаб томонидан ишлаб чиқиладиган ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича фаннинг мазмуни ва ўтилиш тартиби, ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган билим ва кўникмаларнинг ҳажмини белгилаб берадиган дарслар мажмуаси;

ўқув курслари — ўқув дастури асосида ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича НТТ, ПТТ, Олий мактаб дарслари тўплами;

ўқув курс тингловчилари (битирувчилари) — ўқув дастури асосида касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан ташкил этилган ўқув курсларида таҳсил олаётган (битирган) ёшлар ва хотин-қизлар;

сертификат — НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан ташкил этилган ўқув курсларини муваффақиятли битириб, якуний имтиҳон натижаларига кўра 71 ва ундан юқори балл тўплаган битирувчиларга мазкур Низомга 1-илова қилинган намуна асосида тақдим этиладиган малакавий ҳужжат;

электрон реестр — ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари тўғрисидаги тўлиқ ва аниқ маълумотларни ўзида жамлайдиган электрон ахборот тизими»;

б) 4-банддаги «НТТларнинг» сўзи «НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиалларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 5-банддаги «НТТлар» сўзи «НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари» сўзлари билан алмаштирилсин.

7. 3-иловада :

а) 10-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

б) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«16. ННТлар томонидан олинган асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизлар ваколатли давлат органи ҳисобварағига шартномада кўрсатилган муддатларда қайтарилади. Қайтарилган маблағлар айнан шу мақсадларда фойдаланилади. Бунда танлов ўтказилиб ғолиб аниқланган кунга қадар вақтинча бўш турган маблағлар тегишли тартибда тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилади».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 7 август,

340-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2023 й., 09/23/340/0568-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

KASBLAR ROʻYXATI

Aholini tadbirkorlikka jalb qilish, xotin-qizlarni kasb-hunar va tadbirkorlikka oʻqitish tizimini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar belgilanganligi munosabati bilan Vazirlar Mahkamasining “Yoshlar va xotin-qizlarni kasb-hunar va tadbirkorlikka oʻqitish dasturlarini samarali amalga oshirish hamda ularning tadbirkorlik faoliyati uchun mikrokreditlar ajratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 22-iyundagi 388-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Soʻnggi yillarda aholini, ayniqsa, yoshlar va xotin-qizlarni tadbirkorlikka keng jalb qilish, ularning bandligini taʼminlash va kasb-hunarga yoʻnaltirish samaradorligini oshirish borasida salmoqli ishlar amalga oshirildi.

Shu bilan birga, kasb-hunar va tadbirkorlikka oʻqitish boʻyicha nodavlat taʼlim tashkilotlariga sarflangan xarajatlarning 70 foizi oʻquv kursi qiymatining fuqaroga qaytarilishi ustidan nazorat olib borish mexanizmi yoʻqligi sababli qonunchilikdagi mavjud boʻshliqlarni bartaraf etish talab etilmoqda.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Aholini tadbirkorlikka jalb qilish tizimini takomillashtirish va tadbirkorlikni rivojlantirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2020-yil 13-oktabrdagi PQ-4862-son, “ Xotin-qizlarni kasb-hunar va tadbirkorlikka oʻqitish tizimini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2022-yil 22-iyuldagi PQ-329-son qarorlari hamda “ Yangi Oʻzbekiston maʼmuriy islohotlarni amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2022-yil 21-dekabrdagi PF-269-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, aholini, ayniqsa, yoshlar va xotin-qizlarni tadbirkorlikka yoʻnaltirish, ularning bandligini taʼminlash va shu orqali ijtimoiy-iqtisodiy ahvolini yaxshilash, kasb-hunarga yoʻnaltirish samaradorligini oshirish, ularni davlat tomonidan yanada qoʻllab-quvvatlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Vazirlar Mahkamasining “Yoshlar va xotin-qizlarni kasb-hunar va tadbirkorlikka oʻqitish dasturlarini samarali amalga oshirish hamda ularning tadbirkorlik faoliyati uchun mikrokreditlar ajratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 22-iyundagi 388-son qaroriga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

aholini, shu jumladan, yoshlar va xotin-qizlarni tadbirkorlikka jalb qilish tizimini takomillashtirish, ularni tadbirkorlikka yoʻnaltirish;

aholiga qulayliklar yaratish maqsadida tadbirkorlikka oʻqitish tizimini takomillashtirish uchun mazkur jarayonga professional taʼlim muassasalari, Biznes va tadbirkorlik oliy maktabi hamda uning hududiy filiallarini keng jalb qilish;

kambagʻallikni qisqartirish va tadbirkorlikni rivojlantirish boʻyicha amalga oshirilayotgan islohotlarni izchil davom ettirish.

2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B.A. Musayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 7-avgustdagi 340-son qaroriga ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Yoshlar va xotin-qizlarni kasb-hunar va tadbirkorlikka oʻqitish dasturlarini samarali amalga oshirish hamda ularning tadbirkorlik faoliyati uchun mikrokreditlar ajratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 22-iyundagi 388-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 1-bandda :

birinchi va ikkinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholini tadbirkorlikka jalb qilish tizimini takomillashtirish va tadbirkorlikni rivojlantirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 13-oktabrdagi PQ-4862-son, “Xotin-qizlarni kasb-hunar va tadbirkorlikka oʻqitish tizimini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 22-iyuldagi PQ-329-son qarorlari hamda “Yangi Oʻzbekiston maʼmuriy islohotlarni amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 21-dekabrdagi PF-269-son Farmoniga muvofiq aholini, xususan, yoshlar va xotin-qizlarni kasb-hunar va tadbirkorlik koʻnikmalariga oʻqitishni, tadbirkorlikka jalb qilishni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlashning quyidagilarni nazarda tutuvchi tartibi oʻrnatilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin:

belgilangan dasturlar va talablar asosida tashkil etilgan oʻquv kurslarini tamomlagan har bir bitiruvchi (yoshlar, xotin-qizlar) uchun kasb-hunar va tadbirkorlikka oʻqitish boʻyicha nodavlat taʼlim tashkilotlariga, kasb-hunar maktablari, kollejlar va texnikumlarga (keyingi oʻrinlarda — professional taʼlim tashkilotlari), Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Biznes va tadbirkorlik oliy maktabi hamda uning hududiy filiallariga (keyingi oʻrinlarda — Oliy maktab) sarflangan xarajatlarning 70 foizi, biroq har bir bitiruvchiga 1 million soʻmdan ortiq boʻlmagan miqdorini davlat tomonidan kompensatsiya qilish”;

quyidagi tahrirdagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“mahallada tadbirkorlikni rivojlantirish, aholi bandligini taʼminlash va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha tuman (shahar) hokimining yordamchilari tavsiyasiga koʻra kasb-hunarga va tadbirkorlikka oʻrgatuvchi oʻquv kurslariga yoʻnaltirilgan yoshlar va xotin-qizlar uchun belgilangan kompensatsiya toʻlovlari Mahallabay ishlash va tadbirkorlikni rivojlantirish agentligining hududiy boshqarmalari va nodavlat taʼlim tashkilotlari, professional taʼlim tashkilotlari hamda Oliy maktab oʻrtasida uch tomonlama shartnomaga muvofiq amalga oshirilishi”;

uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;

toʻrtinchi xatboshi “nodavlat taʼlim tashkilotlari” soʻzlaridan keyin “, professional taʼlim tashkilotlari, Oliy maktab” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

beshinchi xatboshidagi “Mahallabay ishlash va tadbirkorlikni rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish jamgʻarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

2. 2-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“aholini, shu jumladan yoshlar va xotin-qizlarni kasb-hunar hamda tadbirkorlikka oʻqitish dasturini amalga oshirish va oʻquv kurslarini tashkil etish jarayoniga nodavlat taʼlim tashkilotlari, professional taʼlim tashkilotlari va Oliy maktabni keng jalb qilishni nazarda tutuvchi Yoshlar va xotin-qizlarni kasb-hunar hamda tadbirkorlikka oʻqitish dasturlarida ishtirok etuvchi nodavlat taʼlim tashkilotlari, professional taʼlim tashkilotlari va Oliy maktabning elektron reyestrini shakllantirish, ularning oʻqitishga sarflangan xarajatlarini kompensatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq”.

3. 3-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“aholini kasb-hunar va tadbirkorlikka oʻqitish dasturlarida ishtirok etuvchi nodavlat taʼlim tashkilotlari, professional taʼlim tashkilotlari, Oliy maktab hududiy filiallarining elektron reyestri (keyingi oʻrinlarda — reyestr) ushbu qarorga 1-ilovada belgilangan muddatlarda “Onlayn mahalla” platformasida yuritiladi”.

4. 4 va 5-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan nodavlat taʼlim tashkilotlari va professional taʼlim tashkilotlarining roʻyxati, Oliy maktab tomonidan uning hududiy filiallarining roʻyxati hududlar kesimida shakllantirilib, reyestrga kiritish uchun Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi Mahallabay ishlash va tadbirkorlikni rivojlantirish agentligiga taqdim etilishi belgilansin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi Mahallabay ishlash va tadbirkorlikni rivojlantirish agentligiga quyidagi vazifalar yuklatilsin:

reyestrni shakllantirgan holda “Onlayn mahalla” platformasiga joylashtirish;

sertifikatga ega boʻlgan bitiruvchilar toʻgʻrisida maʼlumotlar olish;

tadbirkorlik boʻyicha oʻquv kurslarini tamomlab va keyinchalik mikrokredit olib, faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlari faoliyatini monitoring qilib borish”.

5. 1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yoshlar va xotin-qizlarni kasb-hunar hamda tadbirkorlikka oʻqitish dasturlarida ishtirok etuvchi nodavlat taʼlim tashkilotlari, professional taʼlim tashkilotlari, Biznes va tadbirkorlik oliy maktabi hamda uning hududiy filiallari elektron reyestrini shakllantirish, ularning oʻqitishga sarflangan xarajatlarini kompensatsiya qilish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom yoshlar va xotin-qizlarni kasb-hunar va tadbirkorlikka oʻqitish dasturlarini amalga oshirish, ularda ishtirok etuvchi nodavlat taʼlim tashkilotlari, professional taʼlim tashkilotlari, Biznes va tadbirkorlik oliy maktabi hamda uning hududiy filiallarining elektron reyestrini shakllantirish hamda ularning oʻqitishga sarflangan xarajatlarini qoplab berish tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

vakolatli davlat organi — Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi Mahallabay ishlash va tadbirkorlikni rivojlantirish agentligi;

vakolatli davlat organining hududiy boshqarmasi — Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi Mahallabay ishlash va tadbirkorlikni rivojlantirish agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari;

professional taʼlim tashkilotlari (PTT) — yoshlar va xotin-qizlar kasb-hunar hamda tadbirkorlikka oʻqitadigan kasb-hunar maktablari, kollejlar va texnikumlar;

nodavlat taʼlim tashkilotlari (NTT) — yoshlar va xotin-qizlar kasb-hunar hamda tadbirkorlikka oʻqitiladigan tadbirkorlik subyektlari;

elektron reyestr — yoshlar va xotin-qizlarni kasb-hunar hamda tadbirkorlikka oʻqitish dasturlarida ishtirok etuvchi NTT, PTT, Biznes va tadbirkorlik oliy maktabi (keyingi oʻrinlarda — Oliy maktab) hamda uning hududiy filiallari toʻgʻrisidagi toʻliq va aniq maʼlumotlarni oʻzida jamlaydigan elektron axborot tizimi;

oʻquv yuklamasi — Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Oliy maktab, Savdo-sanoat palatasi hamda vakolatli davlat organi tomonidan ishlab chiqilib, tasdiqlanadigan kasb-hunar va tadbirkorlikka oʻqitish boʻyicha fanlarning minimal yoʻnalishlari, miqdori va oʻquv soatini oʻzida mujassamlashtirgan qoʻshma yoʻriqnoma;

oʻquv dasturi — oʻquv yuklamasi asosida NTT, PTT, Oliy maktab tomonidan ishlab chiqiladigan yoshlar va xotin-qizlarni kasb-hunar hamda tadbirkorlikka oʻqitish boʻyicha fanning mazmuni va oʻtilish tartibi, oʻquvchilar tomonidan oʻzlashtirilishi lozim boʻlgan bilim va koʻnikmalarning hajmini belgilab beradigan darslar majmuasi;

oʻquv kurslari — oʻquv dasturi asosida yoshlar va xotin-qizlarni kasb-hunar hamda tadbirkorlikka oʻqitish boʻyicha NTT, PTT, Oliy maktab darslari toʻplami;

oʻquv kurs tinglovchilari (bitiruvchilari) — oʻquv dasturi asosida kasb-hunar va tadbirkorlikka oʻqitish boʻyicha NTT, PTT, Oliy maktab hamda uning hududiy filiallari tomonidan tashkil etilgan oʻquv kurslarida tahsil olayotgan (bitirgan) yoshlar va xotin-qizlar;

sertifikat — NTT, PTT, Oliy maktab hamda uning hududiy filiallari tomonidan tashkil etilgan oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli bitirib, yakuniy imtihon natijalariga koʻra 71 va undan yuqori ball toʻplagan bitiruvchilarga mazkur Nizomga 1-ilova qilingan namuna asosida taqdim etiladigan malakaviy hujjat;

kompensatsiya — elektron reyestrga kiritilgan, sertifikatga ega boʻlgan oʻquv kurslari bitiruvchilarini kasb-hunar hamda tadbirkorlikka oʻqitgan NTT, PTT, Oliy maktab hamda uning hududiy filiallariga sarflangan xarajatlarning 70 foizini, biroq sertifikatga ega boʻlgan har bir bitiruvchiga bir marta 1 million soʻmdan oshmagan qismini qoplash maqsadida toʻlanadigan mablagʻ;

mikrokredit — reyestrga kiritilgan taʼlim tashkilotlarida oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli bitirib, sertifikatga ega bitiruvchilarga “Mikrokreditbank” ATB va AT Xalq banki tomonidan ajratiladigan imtiyozli mikrokreditlar.

3. Yoshlar va xotin-qizlarni kasb-hunar hamda tadbirkorlikka oʻqitish dasturlarida ishtirok etuvchi NTT, PTT, Oliy maktab hamda uning hududiy filiallarining elektron reyestrini shakllantirish, ularning oʻqitishga sarflangan xarajatlarini kompensatsiya qilish Nizomga 2-ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Elektron reyestrni shakllantirish

4. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan hududlarda faoliyat yuritayotgan NTT va PTT, Oliy maktab tomonidan uning hududiy filiallari roʻyxati har yili 1-dekabrga qadar vakolatli davlat organiga koʻrib chiqish va elektron reyestrga kiritish uchun taqdim etiladi.

5. Roʻyxatda quyidagi maʼlumotlar aks ettiriladi:

STIR raqami;

nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish faoliyati boʻyicha litsenziya yoki xabarnoma qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi tasdiqnoma rekvizitlari;

oʻquv kurslarining yoʻnalishlari;

oʻquv kurslarini olib boradigan oʻqituvchi, usta va murabbiylar soni (sohalar kesimida);

oʻquv va dars jarayonlarini tashkil etish uchun sinfxonalar, mashgʻulot xonalari va boshqa zarur ishlab chiqarish maydonlarining mavjudligi;

oʻquv kurslarining umumiy joy oʻrinlari;

oʻquv jihozlari va boshqa zarur vositalar bilan taʼminlanganligi;

mavjud filiallari va ularning manzillari (mavjud boʻlsa);

xalqaro tashkilotlar tomonidan berilgan sertifikatlari (mavjud boʻlsa).

6. NTT va PTTlar Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligiga, Oliy maktab hududiy filiallari Oliy maktabga elektron reyestrga kiritish, yoshlar va xotin-qizlarni kasb-hunar hamda tadbirkorlikka oʻqitish dasturlarida ishtirok etish uchun har yili 1-noyabrga qadar ariza taqdim etadi.

7. NTT, PTT, Oliy maktab hamda uning hududiy filiallari elektron reyestrga kirishlari uchun mazkur Nizomning 4 va 5-bandlarida nazarda tutilgan talablarga javob berishlari kerak.

Mazkur talablar taʼminlanmagan taqdirda, ushbu NTT, PTT, Oliy maktab hamda uning hududiy filiallari elektron reyestrga kiritilmaydi hamda vakolatli davlat organi tomonidan ikki ish kuni ichida bu haqda tegishligi boʻyicha Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligiga, Oliy maktabga yozma yoki elektron shaklda xabar yuboriladi va taqdim etilgan hujjatlar qaytariladi.

Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Oliy maktab bir ish kuni ichida hujjatlar qaytarilganligi toʻgʻrisida tegishli NTT, PTT, Oliy maktab hududiy filiallarini xabardor qiladi.

NTT, PTT, Oliy maktab hududiy filiallari xabarnoma olingan kundan boshlab uch ish kuni ichida kamchiliklar bartaraf etilib, mazkur Nizomning 4 va 5-bandlarida nazarda tutilgan talablarga muvofiq tegishli maʼlumotlar va hujjatlar taqdim etilgandan soʻng tegishli tartibda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Oliy maktab ularning maʼlumotlari hamda roʻyxatini ikki ish kuni ichida takroran vakolatli davlat organiga kiritishi mumkin.

Takroran taqdim etilgan hujjatlar vakolatli davlat organi tomonidan ushbu Nizomning 4 va 5-bandlarida nazarda tutilgan talablar asosida qayta koʻrib chiqiladi.

8. Vakolatli davlat organiga taqdim etilgan maʼlumot va hujjatlarning haqqoniyligi uchun Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Oliy maktab va uning hududiy filiallari, PTT hamda NTTlar rahbarlari shaxsan masʼul hamda javobgar hisoblanadi.

NTT, PTT, Oliy maktab hamda uning hududiy filiallarining mazkur Nizomning 4 va 5-bandlarida nazarda tutilgan talablarga muvofiqligi yoki muvofiq emasligi, shuningdek, taqdim etilgan maʼlumotlarning haqqoniyligi zarur hollarda, vakolatli davlat organi xamda uning hududlardagi boshqarmalari masʼul xodimlari tomonidan bevosita joyiga chiqqan holda oʻrganilishi mumkin.

9. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Oliy maktab tomonidan taqdim etilgan roʻyxatni koʻrib chiqish va umumlashtirish asosida har yili 1-yanvarga qadar vakolatli davlat organi tomonidan NTT, PTT, Oliy maktab hamda uning hududiy filiallarining elektron reyestri shakllantiriladi.

Elektron reyestr “Onlayn mahalla” platformasiga joylashtiriladi.

Elektron reyestrga Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Oliy maktabning taklifiga koʻra vakolatli davlat organi tomonidan oʻzgartirish kiritilishi mumkin.

Ushbu elektron reyestrga kiritilmagan va NTTlarning nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish faoliyati boʻyicha litsenziya yoki xabarnoma qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi tasdiqnoma rekvizitlari mavjud boʻlmagan tashkilotlarga kompensatsiya mablagʻlari oʻtkazib berilmaydi.

10. Zarur hollarda, elektron reyestrga kiritilgan maʼlumotlar manfaatdor vazirlik, idora va tashkilotlarning boshqa elektron axborot tizimlari bilan integratsiya qilinishi mumkin.

3-bob. Oʻquv dasturini amalga oshirish va oʻquv kurslarini tashkil etish

11. Yoshlar va xotin-qizlarni kasb-hunar hamda tadbirkorlikka oʻqitish, ularning oʻqitishga sarflangan xarajatlarini kompensatsiya qilish 3-ilovada keltirilgan kasblar roʻyxati doirasida amalga oshiriladi.

12. NTT, PTT, Oliy maktab hamda uning hududiy filiallari tomonidan yoshlar va xotin-qizlarni kasb-hunar hamda tadbirkorlikka oʻqitish oʻquv dasturlari va oʻquv kurslari asosida tashkil etiladi.

13. Oʻquv kurslarining umumiy davomiyligi 40 soatdan kam boʻlmagan holda belgilanadi, bunda dars soatlarining taxminan:

70 foiz qismini kasb-hunar va tadbirkorlik asoslarini;

10 foiz qismini tadbirkorlik sohasidagi qonunchilik talablari, tadbirkorlarning huquq va majburiyatlarini;

10 foiz qismini biznes-rejalar tuzish va tadbirkorlik faoliyatini rejalashtirishni;

10 foiz qismini marketing, menejment va tadbirkorlik etikasi, hamkorlar va mijozlar bilan oʻzaro munosabatlarni toʻgʻri yoʻlga qoʻyish, shuningdek, ularga xizmat koʻrsatish va muomala madaniyatini oʻrgatishga qaratish tavsiya etiladi.

14. NTT, PTT, Oliy maktab hamda uning hududiy filiallari oʻquv dasturlari doirasida vakolatli davlat organining hududiy boshqarmasi hamda tinglovchilar bilan tuzilgan uch tomonlama shartnoma va toʻlov asosida oʻqishga qabul qiladi.

Uch tomonlama shartnoma yoshlar, xotin-qizlar, vakolatli davlat organining hududiy boshqarmasi va NTT, PTT, Oliy maktab hamda uning hududiy filiallari oʻrtasida mahallada tadbirkorlikni rivojlantirish, aholi bandligini taʼminlash va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha tuman (shahar) hokimining yordamchisi (keyingi oʻrinlarda — hokim yordamchisi) tavsiyasiga koʻra tuziladi.

Bunda yoshlar va xotin-qizlar kasb-hunar va tadbirkorlikka oʻqish istagini bildirib, NTT, PTT, Oliy maktab hamda uning hududiy filiallaridan birini tanlagan holda tavsiya berishni soʻrab hokim yordamchisiga murojaat qiladi.

Hokim yordamchisi esa besh ish kuni ichida taʼlim muassasasi bilan uch tomonlama shartnoma tuzilishi uchun vakolatli davlat organining hududiy boshqarmasiga fuqaroning murojaatini ilova qilgan holda oʻzining tavsiyasini yuboradi.

Vakolatli davlat organining hududiy boshqarmasi hokim yordamchisining tavsiyasi asosida tegishli NTT, PTT, Oliy maktab hamda uning hududiy filiallari bilan uch tomonlama shartnomani rasmiylashtiradi.

15. NTT, PTT, Oliy maktab hamda uning hududiy filiallarining kasb-hunar yoʻnalishi boʻyicha oʻquv kurslarini yakunlagan ishsiz xotin-qizlar hokim yordamchilari tomonidan vakolatli davlat organining hududiy boshqarmasiga yoʻnaltiradi.

Ushbu fuqarolar hududiy vakolatli davlat organining hududiy boshqarmasi tomonidan mavjud boʻsh ish oʻrinlariga joylashtiriladi yoki oʻzini oʻzi band qilishi uchun koʻmaklashiladi.

Tadbirkorlik yoʻnalishi boʻyicha oʻquv kurslarini yakunlagan xotin-qizlarga tadbirkorlik subyekti sifatida davlat roʻyxatidan oʻtishidan boshlab, oʻz faoliyatini mustaqil olib borishiga qadar boʻlgan jarayonda hokim yordamchilari tomonidan tizimli ravishda amaliy yordam koʻrsatib boriladi.

16. Oʻquv kurslari yuqori malaka va tajribaga ega mutaxassislar, oʻqituvchilar, ustalar va murabbiylar tomonidan zamonaviy texnologiyalardan keng foydalanilgan holda anʼanaviy usulda olib boriladi.

17. NTT, PTT, Oliy maktab hamda uning hududiy filiallari tomonidan tinglovchilarning oʻquv jarayonida ishtirok etishlari va davomati muntazam monitoring qilib boriladi.

Oʻquv jarayonlari tanlanma asosida vakolatli davlat organining hududiy boshqarmalari tomonidan bevosita joyiga chiqqan holda kuzatib borilishi mumkin.

18. Oʻquv kurslari yakunlanishidan ikki kun oldin NTT, PTT, Oliy maktab hamda uning hududiy filiallari vakolatli davlat organining hududiy boshqarmalariga bitiruvchilarni test sinovidan oʻtkazishni tashkil etish uchun rasmiy xabarnoma taqdim etadi.

Oʻquv kurslari yakunlariga koʻra vakolatli davlat organining hududiy boshqarmalari Savdo-sanoat palatasining hududiy boʻlinmalari, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlari vakillarini jalb qilib, tinglovchilar real vaqt (onlayn) rejimida zamonaviy axborot texnologiyalari vositalarini qoʻllagan holda test va imtihon sinovidan oʻtkaziladi. Shuningdek, zarur hollarda tinglovchilardan amaliy imtihonlar ham olinishi mumkin.

19. Testlar, imtihon savolnomalari va amaliy imtihon vazifalari har bir oʻquv kursi yoʻnalishidan kelib chiqqan holda, oʻquv yuklamalari va oʻquv dasturlari talablari asosida vakolatli davlat organi tomonidan Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi xamda Oliy maktab bilan hamkorlikda shakllantiradi.

20. Imtihonlarning eng yuqori bali 100 ball etib belgilanadi.

21. Yakuniy imtihon sinovlari natijasida 71 va undan yuqori ball toʻplagan bitiruvchilarga NTT, PTT, Oliy maktab hamda uning hududiy filiallari tomonidan sertifikat beriladi.

4-bob. Oʻquv kurslari bitiruvchilarining oʻqitish xarajatlarini qoplab berish

22. Oʻquv kurslarini tamomlagan va sertifikatga ega boʻlgan bitiruvchilar uchun NTT, PTT, Oliy maktabga kasb-hunar hamda tadbirkorlikka oʻqitish boʻyicha oʻquv kurslari qiymatining 70 foizi, biroq sertifikatga ega boʻlgan har bir bitiruvchiga bir marta 1 million soʻmdan ortiq boʻlmagan miqdori vakolatli davlat organining hududiy boshqarmalari tomonidan kompensatsiya qilinadi.

Bunda kompensatsiya miqdori NTT, PTT, Oliy maktab oʻquv dasturlari doirasida vakolatli davlat organining hududiy boshqarmasi hamda tinglovchilar oʻrtasida tuzilgan uch tomonlama shartnomada koʻrsatiladi.

23. Oʻquv kurslarini tamomlagan va sertifikatga ega boʻlgan bitiruvchilarga kasb-hunar hamda tadbirkorlikka oʻqitish boʻyicha oʻquv kurslarining tegishli qiymatini qoplab berish uchun NTT, PTT, Oliy maktab hamda uning hududiy filiallari tomonidan vakolatli davlat organining hududiy boshqarmalariga quyidagi hujjatlarni ilova qilgan holda rasmiy murojaat qilinadi:

sertifikat olgan bitiruvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

oʻqitish xarajatlari uchun bitiruvchi tomonidan amalga oshirilgan toʻlovni tasdiqlovchi hujjatlar (qogʻoz yoki elektron shaklda) nusxalari (bank tomonidan tasdiqlangan kvitansiya, chek va boshqalar).

Agarda mazkur hujjatlar toʻliq taqdim etilmasa, vakolatli davlat organining hududiy boshqarmalari tomonidan tegishli kompensatsiya mablagʻlari oʻtkazib berilmaydi va besh ish kuni ichida bu haqda NTT, PTT, Oliy maktab hamda uning hududiy filiallari yozma yoki elektron shaklda xabardor qilinadi.

NTT, PTT, Oliy maktab hamda uning hududiy filiallari kamchiliklar bartaraf etilgandan soʻng takroran murojaat qilishga haqli.

Tegishli kamchiliklar bartaraf etilganidan soʻng uch ish kuni ichida vakolatli davlat organi hududiy boshqarmalari tomonidan NTT, PTT, Oliy maktab belgilangan kompensatsiya mablagʻlari oʻtkazib beriladi.

Kompensatsiya olish uchun taqdim etilgan hujjatlarning toʻgʻri va haqqoniyligi uchun NTT, PTT, Oliy maktab va uning hududiy filiallarining rahbarlari shaxsan masʼul va javobgar hisoblanadi.

24. Shartnomada belgilangan kompensatsiya mablagʻlari oʻtkazib berilganidan soʻng vakolatli davlat organi va uning hududiy boshqarmalari tomonidan NTT, PTT, Oliy maktab hamda uning hududiy filiallari tomonidan sertifikat olgan bitiruvchilar haqida taqdim qilingan maʼlumotlarning haqiqiy emasligi aniqlangan hollarda, vakolatli davlat organi hududiy boshqarmalaridan olingan kompensatsiya mablagʻlari NTT, PTT, Oliy maktab tomonidan qaytarib beriladi.

5-bob. Vakolatli davlat organiga kompensatsiya uchun Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlardan foydalanish

25. Vakolatli davlat organiga kompensatsiya uchun Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochiladigan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlaridan vakolatli davlat organiga oʻtkazib berish orqali jamlanadi. Vakolatli davlat organining hududiy boshqarmalari soʻrovlariga asosan vakolatli davlat organining mahalliy darajada ochiladigan gʻazna hisobvaraqlariga vakolatli davlat organi tomonidan moliyalashtirib boriladi.

26. Vakolatli davlat organining hududiy boshqarmalari vakolatli davlat organi tomonidan moliyalashtirib boriladigan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida mavjud mablagʻlar doirasida kompensatsiya mablagʻlarini oʻtkazib berish yuzasidan NTT, PTT, Oliy maktab hamda tinglovchilar bilan uch tomonlama shartnoma tuzadi.

27. Zarur hollarda, vakolatli davlat organining mahalliy darajada tashkil etilgan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlaridagi mablagʻlar qoldigʻi vakolatli davlat organi qarori bilan keyinchalik taqsimlash uchun vakolatli davlat organiga qaytariladi.

28. Vakolatli davlat organiga kompensatsiya uchun davlat budjetidan ajratiladigan, joriy yilda foydalanilmagan mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga olib qoʻyilmaydi va ulardan keyingi yilda foydalaniladi.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

29. Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Savdo-sanoat palatasi, “Mikrokreditbank” ATB, AT Xalq banki va ularning hududiy boʻlinmalari hamda vakolatli davlat organi yoshlar va xotin-qizlarni kasb-hunar hamda tadbirkorlikka oʻqitish tizimi boʻyicha targʻibot-tashviqot ishlarini amalga oshiradi.

30. Ushbu nizom talablarini buzgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.

Yoshlar va xotin-qizlarni kasb-hunar hamda tadbirkorlikka oʻqitish dasturlarida ishtirok etuvchi nodavlat taʼlim tashkilotlari, professional taʼlim tashkilotlari, Biznes va tadbirkorlik oliy maktabi hamda uning hududiy filiallari elektron reyestrini shakllantirish, ularning oʻqitishga sarflangan xarajatlarini kompensatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Kasb-hunar va tadbirkorlikka oʻqitish dasturi boʻyicha oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli yakunlaganlik toʻgʻrisidagi sertifikat namunasi (titul varagʻi) LOGOTIP OʻRNI ________________________________________________________________________________________ (nodavlat taʼlim tashkiloti/professional taʼlim tashkiloti /Biznes va tadbirkorlik oliy maktabi/hududiy filial nomi) KASB-HUNAR VA TADBIRKORLIKKA OʻQITISH DASTURI BOʻYICHA OʻQUV KURSLARINI MUVAFFAQIYATLI YAKUNLAGANLIK TOʻGʻRISIDA SERTIFIKAT № 000000 _________________________________________________________ _________________________________________________________ (familiyasi, ismi, otasining ismi) “____________________________________________________________________________________” yoʻnalishi boʻyicha oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli tugatdi. _____________________________ ___________________ (direktor yoki vakolatli shaxs F.I.O) muhr oʻrni (imzo) 20___ yil “___” ______________ (berilgan sana) ______________ viloyati ___________ tumani/shahri

Yoshlar va xotin-qizlarni kasb-hunar hamda tadbirkorlikka oʻqitish dasturlarida ishtirok etuvchi nodavlat taʼlim tashkilotlari, professional taʼlim tashkilotlari, Biznes va tadbirkorlik oliy maktabi hamda uning hududiy filiallari elektron reyestrini shakllantirish, ularning oʻqitishga sarflangan xarajatlarini kompensatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Yoshlar va xotin-qizlarni kasb-hunar hamda tadbirkorlikka oʻqitish dasturlarida ishtirok etuvchi nodavlat taʼlim tashkilotlari, professional taʼlim tashkilotlari, Biznes va tadbirkorlik oliy maktabi hamda uning hududiy filiallarining elektron reyestrini shakllantirish, ularning oʻqitishga sarflangan xarajatlarini kompensatsiya qilish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Nodavlat taʼlim tashkilotlar (keyingi oʻrinlarda — NTT) Elektron reyestrga kiritish, yoshlar va xotin-qizlarni kasb-hunar hamda tadbirkorlikka oʻqitish dasturlarida ishtirok etish uchun Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligiga ariza taqdim etadi. Har yili 1-noyabrga qadar Biznes va tadbirkorlik oliy maktabi (keyingi oʻrinlarda — Oliy maktab) Elektron reyestrga kiritish, yoshlar va xotin-qizlarni tadbirkorlik koʻnikmalariga oʻqitish dasturlarida ishtirok etish uchun Oliy maktabga ariza taqdim etadi. Professional taʼlim tashkilotlari (keyingi oʻrinlarda — PTT) Elektron reyestrga kiritish, yoshlar va xotin-qizlarni kasb-hunar hamda tadbirkorlikka oʻqitish dasturlarida ishtirok etish uchun Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligiga ariza taqdim etadi. 2-bosqich Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Nizomning 4 va 5-bandlarida nazarda tutilgan talablarga koʻra NTT va PTTlar roʻyxatini shakllantiradi, roʻyxat va NTTlar tomonidan taqdim etilgan maʼlumot va hujjatlarni vakolatli davlat organiga koʻrib chiqish hamda elektron reyestrga kiritish uchun taqdim etadi. Har yili 1-dekabrga qadar Oliy maktab Nizomning 4 va 5-bandlarida nazarda tutilgan talablarga koʻra hududiy filiallar roʻyxatini shakllantiradi, roʻyxat va hududiy filiallar tomonidan taqdim etilgan maʼlumot va hujjatlarni vakolatli davlat organiga koʻrib chiqish hamda elektron reyestrga kiritish uchun taqdim etadi. 3-bosqich Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi Mahallabay ishlash va tadbirkorlikni rivojlantirish agentligi (keyingi oʻrinlarda — vakolatli davlat organi) Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi va Oliy maktab tomonidan taqdim qilingan maʼlumotlar va hujjatlarni Nizomning 4 va 5-bandida nazarda tutilgan talablar asosida oʻrganib chiqadi, belgilangan talablar taʼminlanmagan taqdirda, NTTlar, PTTlar va Oliy maktab hududiy filiallarini elektron reyestrga kiritmaydi, bu haqda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligiga, Oliy maktabga yozma yoki elektron shaklda xabar yuboradi, taqdim etilgan hujjatlarni qaytaradi. 2 ish kuni ichida 4-bosqich Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Oliy maktab Hujjatlar qaytarilganligi toʻgʻrisida tegishli NTT, PTT, Oliy maktab hududiy filiallarini xabardor qiladi. 1 ish kuni ichida 5-bosqich NTT, PTT, Oliy maktab hududiy filiallari Kamchiliklar bartaraf etilib, Nizomning 4 va 5-bandlarida nazarda tutilgan talablarga muvofiq tegishli maʼlumotlar va hujjatlar Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Oliy maktabga qayta taqdim qiladi. Xabarnoma olingan kundan boshlab 3 ish kuni ichida 6-bosqich Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Oliy maktab NTT, PTT, Oliy maktab hududiy filiallari tomonidan qayta taqdim qilingan hujjatlarni oʻrganib chiqib, maʼlumot, hujjatlar hamda roʻyxatni vakolatli davlat organiga takroran yuboradi. 2 ish kuni ichida 7-bosqich Vakolatli davlat organi Takroran taqdim etilgan roʻyxat, maʼlumot va hujjatlarni Nizomning 4 va 5-bandlarida nazarda tutilgan talablar asosida qayta koʻrib chiqadi. Qayta koʻrib chiqilgan roʻyxatni umumlashtirgan holda NTT, PTT, Oliy maktab hamda uning hududiy filiallarining elektron reyestrini shakllantiradi. Belgilangan tartibda har yili 1-yanvarga qadar 8-bosqich Vakolatli davlat organining hududiy boshqarmasi NTT, PTT, Oliy maktab oʻquv dasturlari doirasida mahallada tadbirkorlikni rivojlantirish, aholi bandligini taʼminlash va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha tuman (shahar) hokimining yordamchisi tavsiyasiga koʻra tinglovchilar bilan tuzilgan uch tomonlama shartnoma va toʻlov asosida oʻqishga qabul qilinadi. Murojaat qilingan kundan boshlab 9-bosqich NTT, PTT, Oliy maktab hamda uning hududiy filiallari Yuqori malaka va tajribaga ega mutaxassislar, oʻqituvchilar, ustalar va murabbiylar tomonidan zamonaviy texnologiyalardan �eng foydalanilgan holda anʼanaviy usulda oʻquv kurslarini olib boradi. Belgilangan muddatlarda 10-bosqich NTT, PTT, Oliy maktab hamda uning hududiy filiallari Vakolatli davlat organining hududiy boshqarmalariga bitiruvchilarni test sinovidan oʻtkazishni tashkil etish uchun rasmiy xabarnoma taqdim etadi. Oʻquv kurslari yakunlanishidan ikki kun oldin 11-bosqich Tuman (shahar) kambagʻallikni qisqartirish va bandlikka koʻmaklashish boʻlimlari Oʻquv kurslari yakunlariga koʻra tinglovchilarni Savdo-sanoat palatasining hududiy boʻlinmalari, vakolatli davlat organining hududiy boshqarmalari vakillarini jalb qilib, real vaqt (onlayn) rejimida zamonaviy axborot texnologiyalari vositalarini qoʻllagan holda test va imtihon sinovidan oʻtkazadi. Shuningdek, zarur hollarda, tinglovchilardan amaliy imtihonlar ham olishi mumkin. Belgilangan muddatlarda 12-bosqich NTT, PTT, Oliy maktab hamda uning hududiy filiallari Yakuniy imtihon sinovlari natijasida 71 va undan yuqori ball toʻplagan bitiruvchilarga sertifikat beradi. Belgilangan muddatlarda 13-bosqich NTT, PTT, Oliy maktab hamda uning hududiy filiallari Sertifikatga ega boʻlgan bitiruvchilarga kasb-hunar hamda tadbirkorlikka oʻqitish boʻyicha oʻquv kurslari tegishli qiymatini qoplab berish uchun Nizomning 23-bandida qayd qilingan hujjatlarni ilova qilgan holda vakolatli davlat organi hududiy boshqarmalariga rasmiy murojaat qiladi. Shartnomaga muvofiq 14-bosqich Vakolatli davlat organining hududiy boshqarmalari NTT, PTT, Oliy maktab oʻquv dasturlari doirasida vakolatli davlat organining hududiy boshqarmasi hamda tinglovchilar oʻrtasi�a tuzilgan uch tomonlama shartnomada koʻrsatilgan oʻquv kurslarining tegishli qiymati asosida kompensatsiya qiladi. Shartnomada belgilangan muddatda 15-bosqich Vakolatli davlat organining hududiy boshqarmalari Agar, hujjatlar toʻliq taqdim etilmasa, NTT, PTT, Oliy maktab hamda uning hududiy filiallarini yozma yoki elektron shaklda xabardor qiladi hamda taqdim etilgan hujjatlarni qaytaradi. (NTT, PTT, Oliy maktab hamda uning hududiy filiallari kamchiliklarni bartaraf etgan holda takroran murojaat qilishga haqli). Besh ish kuni ichida 16-bosqich Vakolatli davlat organining hududiy boshqarmalari Tegishli kamchiliklar bartaraf etilganidan soʻng NTT, PTT, Oliy maktabga belgilangan kompensatsiya mablagʻlarini oʻtkazib beradi. Uch ish kuni ichida 17-bosqich NTT, PTT, Oliy maktab Sertifikat olgan bitiruvchilar haqida haqqoniy maʼlumot taqdim etmagan boʻlsa, vakolatli davlat organi hududiy boshqarmalaridan olingan kompensatsiya mablagʻlarini qaytarib beradi. Ikki ish kuni muddatida

Yoshlar va xotin-qizlarni kasb-hunar hamda tadbirkorlikka oʻqitish dasturlarida ishtirok etuvchi nodavlat taʼlim tashkilotlari, professional taʼlim tashkilotlari, Biznes va tadbirkorlik oliy maktabi hamda uning hududiy filiallari elektron reyestrini shakllantirish, ularning oʻqitishga sarflangan xarajatlarini kompensatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Nodavlat taʼlim tashkilotlari, professional taʼlim tashkilotlari, Biznes va tadbirkorlik oliy maktabi hamda uning filiallari tomonidan yoshlar va xotin-qizlarni kasb-hunar, tadbirkorlikka oʻqitish boʻyicha

1. Pazandalik, oshpazlik va novvoylik. 2. Ovqatlanish xizmatlarini tashkil etish va boshqarish. 3. Qandolatchilik, pazandachilik va karving. 4. Tikuvchilik (toʻqimachilik sohasining barcha turdagi xizmatlari). 5. Gilam toʻqish. 6. Charm-teri mahsulotlari va poyabzal tikish, taʼmirlash. 7. Zardoʻzlik, kashtachilik va gazlamalarga gul bosish. 8. Zargarlik va bijuteriya tayyorlash. 9. Sartaroshlik, manikyur, pedikyur xizmatlari. 10. Kosmetolog. 11. Uy hamshiraligi, bolalar va qariyalar parvarishi. 12. Kir yuvish va dazmollash xizmatlari. 13. Koʻp qavatli uylar va binolarga texnik xizmat koʻrsatish, ekspluatatsiya va joriy taʼmirlash. 14. Umumiy qurilish ishlari (beton quyish, gʻisht va kafel terish, suvoqchilik, boʻyoqchilik va pardozlash ishlari). 15. Darvoza, eshik va derazalar yasash va taʼmirlash (yogʻoch, plastik, metall va boshqa). 16. Slesar, tokar va metallarga ishlov berish, buyumlar yasash. 17. Duradgorlik, yogʻoch buyumlarini yasash. 18. Oʻymakorlik va ganchkorlik. 19. Kulolchilik. 20. Tosh, marmar, granit va boshqa inert materiallarga ishlov berish. 21. Haykaltaroshlik hamda kichik meʼmoriy shakllarni yasash va oʻrnatish. 22. Milliy musiqa asboblarini yasash va taʼmirlash. 23. Mebelsozlik. 24. Santexnika uskunalarini oʻrnatish va taʼmirlash. 25. Elektropayvand, elektromontyorlik xizmati. 26. Maishiy texnikalar, kompyuter va ofis jihozlarini oʻrnatish, tuzatish va ularga xizmat koʻrsatish. 27. Avtotransport vositalarini taʼmirlash va jihozlash. 28. Obodonlashtirish va landshaft dizayn ishlarini tashkil etish. 29. Gul yetishtirish, gulchambarlar, gulli bezak va dekoratsiyalar tayyorlash. 30. Tantanalar, marosimlar, toʻy va tadbirlarni tashkil etish hamda badiiy bezash ishlarini amalga oshirish. 31. Dasturiy taʼminot, axborot tizimlari, mobil ilovalar va veb-saytlarni ishlab chiqish, texnik qoʻllab-quvvatlash (dasturchi, veb-sahifalarni sahifalovchi, veb-tahlilchi, veb-saytlarni optimizatsiyalash boʻyicha mutaxassis). 32. Multimedia, dizayn va sanʼat materiallarini yaratish va ishlov berish (veb-dizayner, grafika dizayneri, kompyuter oʻyinlari dizayneri, interyer dizayneri, landshaft dizayneri, liboslar dizayneri, retusher, fotokollajchi, vektor grafikasi muharriri, vizuallashtiruvchi dizayner, texnik dizayner, moushn-dizayner, 3D-dizayner, video muharrir, videooperator va boshqalar). 33. Matnni yaratish va ishlov berish (kopirayter, rerayter, SEO-kopirayter, SEO-rerayter, kontent-menejer, muharrirlik xizmatlarini tashkil etish). 34. Ijtimoiy tarmoqlardagi faoliyat (PR-menedjer, internet-marketolog, ijtimoiy tarmoqlarda tovarlarni (ishlarni, xizmatlarni) ilgari surish va reklama qilish (SMM), ijtimoiy tarmoq sahifalari administratori, akkaunt-menejer, marketolog, targetolog, kontekst-reklama boʻyicha mutaxassis, direktolog, media rejalashtiruvchi, SMO mutaxassisi). 35. Kadrlar tanlash sohasidagi faoliyat (internet-loyihalar bilan ishlovchi menejer, frilanserlar guruhi rahbari, NR-menejer, rekruter, shaxsiy assistent). 36. Onlayn konsultatsiya berish (onlayn-konsultant, onlayn-trener, moliyaviy maslahatchi, vebinar olib boruvchi). 37. Buxgalteriya hisobi. 38. Brokerlik, rieltorlik, baholash ishlari. 39. Deklarant (tashqi iqtisodiy faoliyat va bojxona ishi rasmiyatchiligi). 40. Logistika (yuk va yoʻlovchi tashish xizmati operatori). 41. Marketing xizmatlari hamda tovar va xizmatlar reklamasini tashkil etish. 42. Turizm, mehmonxona va gid xizmatlari. 43. Bosma nashrlarni ishlab chiqarish va chakana savdo qilish. 44. Chorvachilik xoʻjaliklarini tashkil etish, yuritish va boshqarish. 45. Parrandachilik xoʻjaliklarini tashkil etish, yuritish va boshqarish. 46. Asalarichilik xoʻjaliklarini tashkil etish, yuritish va boshqarish. 47. Baliqchilik xoʻjaliklarini tashkil etish, yuritish va boshqarish. 48. Veterinariya va zootexnika. 49. Qassobchilik va kushxona xizmatlari. 50. Intensiv bogʻbonlik, mevali va manzarali daraxtlar yetishtirish va ularni parvarishlash. 51. Issiqxona xoʻjaligini tashkil etish, yuritish va mahsulotlar yetishtirish. 52. Oʻsimliklarni kimyoviy himoyalash xizmatlari. 53. Meva-sabzavotlarni saralash, saqlash, qadoqlash va birlamchi qayta ishlash. 54. Tish texnigi”. 55. Xorijiy tillarni oʻrganish (mukammal soʻzlashish darajasida).

6. 2-ilovada :

a) 2-bandda :

toʻrtinchi — toʻqqizinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ oʻquv yuklamasi — Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiya vazirligi, Oliy maktab, Savdo-sanoat palatasi hamda vakolatli davlat organi tomonidan ishlab chiqilib, tasdiqlanadigan kasb-hunar va tadbirkorlikka oʻqitish boʻyicha fanlarning minimal yoʻnalishlari, miqdori va oʻquv soatini oʻzida mujassamlashtirgan qoʻshma yoʻriqnoma;

oʻquv dasturi — oʻquv yuklamasi asosida NTT, PTT, Oliy maktab tomonidan ishlab chiqiladigan yoshlar va xotin-qizlarni kasb-hunar hamda tadbirkorlikka oʻqitish boʻyicha fanning mazmuni va oʻtilish tartibi, oʻquvchilar tomonidan oʻzlashtirilishi lozim boʻlgan bilim va koʻnikmalarning hajmini belgilab beradigan darslar majmuasi;

oʻquv kurslari — oʻquv dasturi asosida yoshlar va xotin-qizlarni kasb-hunar hamda tadbirkorlikka oʻqitish boʻyicha NTT, PTT, Oliy maktab darslari toʻplami;

oʻquv kurs tinglovchilari (bitiruvchilari) — oʻquv dasturi asosida kasb-hunar va tadbirkorlikka oʻqitish boʻyicha NTT, PTT, Oliy maktab hamda uning hududiy filiallari tomonidan tashkil etilgan oʻquv kurslarida tahsil olayotgan (bitirgan) yoshlar va xotin-qizlar;

sertifikat — NTT, PTT, Oliy maktab hamda uning hududiy filiallari tomonidan tashkil etilgan oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli bitirib, yakuniy imtihon natijalariga koʻra 71 va undan yuqori ball toʻplagan bitiruvchilarga mazkur Nizomga 1-ilova qilingan namuna asosida taqdim etiladigan malakaviy hujjat;

elektron reyestr — yoshlar va xotin-qizlarni kasb-hunar hamda tadbirkorlikka oʻqitish dasturlarida ishtirok etuvchi NTT, PTT, Oliy maktab hamda uning hududiy filiallari toʻgʻrisidagi toʻliq va aniq maʼlumotlarni oʻzida jamlaydigan elektron axborot tizimi”;

b) 4-banddagi “NTTlarning” soʻzi “NTT, PTT, Oliy maktab hamda uning hududiy filiallarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 5-banddagi “NTTlar” soʻzi “NTT, PTT, Oliy maktab hamda uning hududiy filiallari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

7. 3-ilovada :

a) 10-bandning ikkinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;

b) 16-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“16. NNTlar tomonidan olingan asosiy qarz va unga hisoblangan foizlar vakolatli davlat organi hisobvaragʻiga shartnomada koʻrsatilgan muddatlarda qaytariladi. Qaytarilgan mablagʻlar aynan shu maqsadlarda foydalaniladi. Bunda tanlov oʻtkazilib gʻolib aniqlangan kunga qadar vaqtincha boʻsh turgan mablagʻlar tegishli tartibda tijorat banklarining depozitlariga joylashtiriladi”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 7-avgust,

340-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 08.08.2023-y., 09/23/340/0568-son)

lex.uz