📅 2023-yil 9-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 9-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 9 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 9 августа 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 9 August 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳамда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Бугунги кунда аҳолига давлат хизматларини кўрсатишда ортиқча талаблар ва тартиб-таомилларни қисқартириш, соддалаштириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада яхшилаш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида ортиқча талаблар ва тартиб-таомилларнинг мавжудлиги долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон Фармонига мувофиқ хамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига сифатли ва тезкор давлат хизматларини кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси карор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳамда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиниши бекор қилинган ҳужжатларнинг суралишига чек қўйиш;
тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тўхтатиш ва тугатиш жараёнида уларга берилган лицензия ва рухсатномалар рўйхатга олувчи орган томонидан талаб қилиб олиш бекор қилиниши натижасида «Лицензия» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали лицензия ва рухсатномаларни берган органларга хабарнома юбориш амалиётини йўлга қўйиш;
тижорат ташкилотининг ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш амалиётини соддалаштириш мақсадида солиқ хизмати органларининг тижорат ташкилотини ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш тўғрисидаги тақдимномасига асосан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимига автоматик тарзда тегишли ёзув киритиш.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқ амалга киритилаётган ўзгартиришлардан келиб чикиб, ахборот тизимларини мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Д. Ташкулов ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 августдаги 348-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳамда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-иловада :
а) 17-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси , 21-банднинг биринчи хатбошиси , 22-банднинг биринчи хатбошиси , 32-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари , 38-банднинг иккинчи хатбошиларидаги хамда 47-банддаги «давлат солиқ хизмати» сузлари «солиқ хизмати» сузлари билан алмаштирилсин;
б) 33-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«33. Солиқ хизмати органи томонидан тижорат ташкилотининг солиқлар ва йиғимлардан қарзи йўқлиги тўғрисида тақдим этилган хулосаси, шунингдек, ижроси таъминланмаган тегишли ҳужжат иш юритувида мавжуд эмаслиги ҳақида Бюронинг хабарномаси олингандан кейин тугатувчи тижорат ташкилотининг асосий ҳисобварағи очилган банкка уни ёпиш тўғрисида мурожаат қилади. Банк бир иш куни мобайнида тижорат ташкилотига тегишли булган ҳисобварақни ёпади ва тугатувчига асосий ҳисобварағи ёпилганлиги ҳақида маълумотнома беради, шунингдек, тижорат ташкилотларининг асосий хисобварағи ёпилганлиги тўғрисидаги маълумотнома Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга юборилади»;
в) 35-бандда :
иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
тўртинчи-бешинчи хатбошилар тегишлича иккинчи-учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
г) 36-банднинг учинчи хатбошисидаги «муҳр ва штамплар (агар мавжуд бўлса)» сўзлари чиқариб ташлансин;
д) 37-банд куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«37. Рўйхатдан ўтказувчи орган давлат реестрига тижорат ташкилоти тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувлар киритилгандан кейин уч иш куни ичида:
тижорат ташкилоти тугатилганлиги тўғрисида солиқ хизмати ва статистика органларини Тизим орқали хабардор қилади;
Ўзбекистон Республикаси Халқ банкининг тижорат ташкилоти жойлашган жойдаги филиалини тижорат ташкилоти тугатилганлиги тўғрисида хабардор қилади»;
е) 38-банднинг иккинчи хатбошисидаги «давлат солиқ хизмати» сўзлари «солиқ хизмати» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 41 , 42 ва 43-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«41. Тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахс фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш тўғрисида унинг рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этган аризаси асосида амалга оширилади.
Тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахснинг асосий ҳисобварағи ёпилганлиги тўғрисидаги маълумотнома Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга юборилади.
42. Рўйхатдан ўтказувчи орган фаолиятни ихтиёрий тўхтатиш тўғрисида ариза келиб тушгандан сўнг бир иш куни ичида тадбиркорлик субъекти-жисмоний шахс давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги солиқ хизмати органига Тизим орқали унинг солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи йўқлигини тасдиқлаш учун сўровнома юборади.
Бунда солиқ хизмати органи сўровнома олинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга хабарнома юборади».
43. Рўйхатдан ўтказувчи орган Тизим орқали қуйидаги ҳужжатлар келиб тушгандан кейин бир иш куни мобайнида тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахс фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзувни давлат реестрига киритади:
ушбу Низомнинг 41-бандида назарда тутилган тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахснинг асосий ҳисобварағи ёпилганлиги тўғрисидаги тижорат банкининг маълумотномаси;
солиқ хизмати органининг ушбу Низом 42-бандида назарда тутилган хабарномаси»;
з) 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«45. Тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахс фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзув давлат реестрига киритилгандан кейин рўйхатдан ўтказувчи орган уч иш кунида:
солиқ хизмати органини тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахс фаолияти тўхтатилганлиги тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақида Тизим орқали хабардор қилади;
«Лицензия» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали лицензия ва рухсатномаларни берган органларга хабарнома юборилади»;
и) 47-банддаги «давлат солиқ хизмати» сўзлари «солиқ хизмати» сўзлари билан алмаштирилсин;
к) иловада :
6 ва 9-босқичларнинг «Субъектлар» устунидаги, 11, 15 ва 16-босқичларнинг «Тадбирлар» устунидаги «давлат солиқ хизмати» сўзлари «солиқ хизмати» сўзлари билан алмаштирилсин;
14-босқич «Тадбирлар» устунидаги «муҳр ва штамплар» сўзлари чиқариб ташлансин;
2. 2-иловада :
а) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Тижорат ташкилотларининг банк ҳисобварақларига тўққиз ой мобайнида молия-хўжалик фаолияти бўйича пул маблағлари тушмаганда, тижорат банклари уч иш куни ичида улар ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ хизмати органига «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ маълумот тақдим этади.
Бунда солиқ хизмати органига маълумот тақдим этилгандан сўнг тижорат ташкилотининг банк ҳисобварақларига пул маблағлари тушганда, тижорат банклари томонидан ушбу ўзгариш бўйича бир иш куни мобайнида қўшимча маълумот тақдим этилади»;
б) 7-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Солиқ хизмати органи тижорат банкларидан маълумот келиб тушгач ва (ёки) ҳисобот топшириш муддати тугагач, уч иш куни мобайнида ушбу Низомнинг 5-банди талаблари бўйича тижорат ташкилотлари фаоллик ҳолатини фаолият кўрсатмаётган ҳолатга ўзгартиради ва ушбу ташкилотлар тўғрисида Тизим орқали қуйидаги идора ва ташкилотларни:»;
иккинчи хатбошидаги «давлат солиқ хизмати» сўзлари «солиқ хизмати» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 8 банд ва 12-банднинг биринчи хатбошиларидаги , 13 1 -банддаги ҳамда 19-банддаги «давлат солиқ хизмати» сўзлари «солиқ хизмати» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 8-банднинг «г» кичик банди чиқариб ташлансин;
д) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Рўйхатдан ўтказувчи орган:
солиқ хизмати органларининг тақдимномаси келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда давлат реестрига ҳамда Тизимга тегишли ёзув киритади;
уч иш кунида:
тижорат ташкилотининг ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилганлиги тўғрисида ўз расмий веб-сайтида эълонни жойлаштиради;
тижорат ташкилотининг муассисларига (қатнашчиларига) Тизимда тижорат ташкилотининг ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилганлиги тўғрисида хабарнома юборади»;
е) 14-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тижорат ташкилоти фаолияти қайта тикланган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган бу ҳақда тижорат банкларини, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигини Тизим орқали хабардор қилади»;
ж) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Тижорат ташкилотлари ҳаракатсиз ҳолатда сақланишига уч йил тўлганда рўйхатдан ўтказувчи орган:
ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган тижорат ташкилотлари фаолияти тикланмаган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уч иш кунида давлат реестридан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақда давлат реестрига тегишли ёзув киритади;
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳамда товар белгисининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани (агар мавжуд бўлса) бекор қилади. Агар уларни топиш имкони мавжуд бўлмаса, уч иш кунида бекор қилиниши тўғрисидаги маълумотлар рўйхатга олиш органи веб-сайтида эълон қилинади;
тижорат банклари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигига тижорат ташкилоти давлат реестридан чиқарилганлиги тўғрисида Тизим орқали хабарнома юборади.
Давлат реестрига тугатиш ҳақида ёзув киритилгандан сўнг тижорат ташкилотини тугатиш якунланган, тижорат ташкилоти эса мавжуд эмас деб ҳисобланади»;
з) 1-иловада :
1-босқич «Тадбирлар» устунидаги «Тизим орқали» сўзлари «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали» сўзлари билан алмаштирилсин;
2, 4 ва 5-босқичларнинг «Субъектлар» устунидаги «давлат солиқ хизмати» сўзлари «солиқ хизмати» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-босқич «Тадбирлар» устунидаги «Давлат солиқ хизмати органларининг тақдимномасига асосан тижорат ташкилотини ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш, бу ҳақда давлат реестрига ҳамда Тизимга тегишли ёзувларни киритиш» сўзлари чиқариб ташлансин;
10-босқич «Тадбирлар» устунидаги «муҳри, штампларини (агар мавжуд бўлса)» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 9 август,
348-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Vazirlar Mahkamasining “Tadbirkorlik subyektlarini ixtiyoriy tugatish va ularning faoliyatini toʻxtatish tartibi hamda moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan tadbirkorlik subyektlarini davlat reyestridan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2019-yil 21-avgustdagi 704-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Bugungi kunda aholiga davlat xizmatlarini koʻrsatishda ortiqcha talablar va tartib-taomillarni qisqartirish, soddalashtirish hamda davlat xizmatlari koʻrsatish sifatini yanada yaxshilash borasida tizimli chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda.
Shu bilan birga, davlat xizmatlarini koʻrsatish jarayonida ortiqcha talablar va tartib-taomillarning mavjudligi dolzarb muammolardan biri boʻlib qolmoqda.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat xizmatlari koʻrsatishni soddalashtirish, byurokratik toʻsiqlarni qisqartirish hamda davlat xizmatlari koʻrsatish milliy tizimini rivojlantirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 20-apreldagi PF-113-son Farmoniga muvofiq xamda aholi va tadbirkorlik subyektlariga sifatli va tezkor davlat xizmatlarini koʻrsatish maqsadida Vazirlar Mahkamasi karor qiladi:
1. Vazirlar Mahkamasining “Tadbirkorlik subyektlarini ixtiyoriy tugatish va ularning faoliyatini toʻxtatish tartibi hamda moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan tadbirkorlik subyektlarini davlat reyestridan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2019-yil 21-avgustdagi 704-son qaroriga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
davlat xizmatlarini koʻrsatish jarayonida aholi va tadbirkorlik subyektlaridan talab qilinishi bekor qilingan hujjatlarning suralishiga chek qoʻyish;
tadbirkorlik subyektlarining faoliyatini toʻxtatish va tugatish jarayonida ularga berilgan litsenziya va ruxsatnomalar roʻyxatga oluvchi organ tomonidan talab qilib olish bekor qilinishi natijasida “Litsenziya” avtomatlashtirilgan axborot tizimi orqali litsenziya va ruxsatnomalarni bergan organlarga xabarnoma yuborish amaliyotini yoʻlga qoʻyish;
tijorat tashkilotining harakatsiz holatga oʻtkazish amaliyotini soddalashtirish maqsadida soliq xizmati organlarining tijorat tashkilotini harakatsiz holatga oʻtkazish toʻgʻrisidagi taqdimnomasiga asosan Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimiga avtomatik tarzda tegishli yozuv kiritish.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi hamda Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiq amalga kiritilayotgan oʻzgartirishlardan kelib chikib, axborot tizimlarini muvofiqlashtirsin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri A.D. Tashkulov hamda Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi raisi Sh.D. Kudbiyev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 9-avgustdagi 348-son qaroriga ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Tadbirkorlik subyektlarini ixtiyoriy tugatish va ularning faoliyatini toʻxtatish tartibi hamda moliya-xoʻjalik faoliyatini amalga oshirmayotgan tadbirkorlik subyektlarini davlat reyestridan chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2019-yil 21-avgustdagi 704-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 1-ilovada :
a) 17-band “a” kichik bandining ikkinchi xatboshisi , 21-bandning birinchi xatboshisi , 22-bandning birinchi xatboshisi , 32-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari , 38-bandning ikkinchi xatboshilaridagi xamda 47-banddagi “davlat soliq xizmati” suzlari “soliq xizmati” suzlari bilan almashtirilsin;
b) 33-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“33. Soliq xizmati organi tomonidan tijorat tashkilotining soliqlar va yigʻimlardan qarzi yoʻqligi toʻgʻrisida taqdim etilgan xulosasi, shuningdek, ijrosi taʼminlanmagan tegishli hujjat ish yurituvida mavjud emasligi haqida Byuroning xabarnomasi olingandan keyin tugatuvchi tijorat tashkilotining asosiy hisobvaragʻi ochilgan bankka uni yopish toʻgʻrisida murojaat qiladi. Bank bir ish kuni mobaynida tijorat tashkilotiga tegishli bulgan hisobvaraqni yopadi va tugatuvchiga asosiy hisobvaragʻi yopilganligi haqida maʼlumotnoma beradi, shuningdek, tijorat tashkilotlarining asosiy xisobvaragʻi yopilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma Tizim orqali roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga yuboriladi”;
v) 35-bandda :
ikkinchi va uchinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;
toʻrtinchi-beshinchi xatboshilar tegishlicha ikkinchi-uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;
g) 36-bandning uchinchi xatboshisidagi “muhr va shtamplar (agar mavjud boʻlsa)” soʻzlari chiqarib tashlansin;
d) 37-band kuyidagi tahrirda bayon etilsin:
“37. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ davlat reyestriga tijorat tashkiloti tugatilganligi toʻgʻrisidagi yozuvlar kiritilgandan keyin uch ish kuni ichida:
tijorat tashkiloti tugatilganligi toʻgʻrisida soliq xizmati va statistika organlarini Tizim orqali xabardor qiladi;
Oʻzbekiston Respublikasi Xalq bankining tijorat tashkiloti joylashgan joydagi filialini tijorat tashkiloti tugatilganligi toʻgʻrisida xabardor qiladi”;
e) 38-bandning ikkinchi xatboshisidagi “davlat soliq xizmati” soʻzlari “soliq xizmati” soʻzlari bilan almashtirilsin;
j) 41 , 42 va 43-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“41. Tadbirkorlik subyekti — jismoniy shaxs faoliyatini ixtiyoriy toʻxtatish toʻgʻrisida uning roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga taqdim etgan arizasi asosida amalga oshiriladi.
Tadbirkorlik subyekti — jismoniy shaxsning asosiy hisobvaragʻi yopilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma Tizim orqali roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga yuboriladi.
42. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ faoliyatni ixtiyoriy toʻxtatish toʻgʻrisida ariza kelib tushgandan soʻng bir ish kuni ichida tadbirkorlik subyekti-jismoniy shaxs davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan joydagi soliq xizmati organiga Tizim orqali uning soliqlar va yigʻimlar boʻyicha qarzi yoʻqligini tasdiqlash uchun soʻrovnoma yuboradi.
Bunda soliq xizmati organi soʻrovnoma olingan kundan boshlab ikki ish kuni mobaynida Tizim orqali roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga xabarnoma yuboradi”.
43. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ Tizim orqali quyidagi hujjatlar kelib tushgandan keyin bir ish kuni mobaynida tadbirkorlik subyekti — jismoniy shaxs faoliyatini toʻxtatish toʻgʻrisidagi yozuvni davlat reyestriga kiritadi:
ushbu Nizomning 41-bandida nazarda tutilgan tadbirkorlik subyekti — jismoniy shaxsning asosiy hisobvaragʻi yopilganligi toʻgʻrisidagi tijorat bankining maʼlumotnomasi;
soliq xizmati organining ushbu Nizom 42-bandida nazarda tutilgan xabarnomasi”;
z) 45-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“45. Tadbirkorlik subyekti — jismoniy shaxs faoliyatini toʻxtatish toʻgʻrisidagi yozuv davlat reyestriga kiritilgandan keyin roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ uch ish kunida:
soliq xizmati organini tadbirkorlik subyekti — jismoniy shaxs faoliyati toʻxtatilganligi toʻgʻrisida qaror qabul qilingani haqida Tizim orqali xabardor qiladi;
“Litsenziya” avtomatlashtirilgan axborot tizimi orqali litsenziya va ruxsatnomalarni bergan organlarga xabarnoma yuboriladi”;
i) 47-banddagi “davlat soliq xizmati” soʻzlari “soliq xizmati” soʻzlari bilan almashtirilsin;
k) ilovada :
6 va 9-bosqichlarning “Subyektlar” ustunidagi, 11, 15 va 16-bosqichlarning “Tadbirlar” ustunidagi “davlat soliq xizmati” soʻzlari “soliq xizmati” soʻzlari bilan almashtirilsin;
14-bosqich “Tadbirlar” ustunidagi “muhr va shtamplar” soʻzlari chiqarib tashlansin;
2. 2-ilovada :
a) 6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Tijorat tashkilotlarining bank hisobvaraqlariga toʻqqiz oy mobaynida moliya-xoʻjalik faoliyati boʻyicha pul mablagʻlari tushmaganda, tijorat banklari uch ish kuni ichida ular hisobga qoʻyilgan joydagi soliq xizmati organiga “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq maʼlumot taqdim etadi.
Bunda soliq xizmati organiga maʼlumot taqdim etilgandan soʻng tijorat tashkilotining bank hisobvaraqlariga pul mablagʻlari tushganda, tijorat banklari tomonidan ushbu oʻzgarish boʻyicha bir ish kuni mobaynida qoʻshimcha maʼlumot taqdim etiladi”;
b) 7-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“7. Soliq xizmati organi tijorat banklaridan maʼlumot kelib tushgach va (yoki) hisobot topshirish muddati tugagach, uch ish kuni mobaynida ushbu Nizomning 5-bandi talablari boʻyicha tijorat tashkilotlari faollik holatini faoliyat koʻrsatmayotgan holatga oʻzgartiradi va ushbu tashkilotlar toʻgʻrisida Tizim orqali quyidagi idora va tashkilotlarni:”;
ikkinchi xatboshidagi “davlat soliq xizmati” soʻzlari “soliq xizmati” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 8 band va 12-bandning birinchi xatboshilaridagi , 13 1 -banddagi hamda 19-banddagi “davlat soliq xizmati” soʻzlari “soliq xizmati” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 8-bandning “g” kichik bandi chiqarib tashlansin;
d) 10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ:
soliq xizmati organlarining taqdimnomasi kelib tushgandan soʻng avtomatik tarzda davlat reyestriga hamda Tizimga tegishli yozuv kiritadi;
uch ish kunida:
tijorat tashkilotining harakatsiz holatga oʻtkazilganligi toʻgʻrisida oʻz rasmiy veb-saytida eʼlonni joylashtiradi;
tijorat tashkilotining muassislariga (qatnashchilariga) Tizimda tijorat tashkilotining harakatsiz holatga oʻtkazilganligi toʻgʻrisida xabarnoma yuboradi”;
e) 14-band quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Tijorat tashkiloti faoliyati qayta tiklangan taqdirda, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ bu haqda tijorat banklarini, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasini hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Statistika agentligini Tizim orqali xabardor qiladi”;
j) 16-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“16. Tijorat tashkilotlari harakatsiz holatda saqlanishiga uch yil toʻlganda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ:
harakatsiz holatga oʻtkazilgan tijorat tashkilotlari faoliyati tiklanmagan taqdirda, qonun hujjatlarida belgilangan tartibda uch ish kunida davlat reyestridan chiqarish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va bu haqda davlat reyestriga tegishli yozuv kiritadi;
davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi hamda tovar belgisining roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomani (agar mavjud boʻlsa) bekor qiladi. Agar ularni topish imkoni mavjud boʻlmasa, uch ish kunida bekor qilinishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar roʻyxatga olish organi veb-saytida eʼlon qilinadi;
tijorat banklari, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Statistika agentligiga tijorat tashkiloti davlat reyestridan chiqarilganligi toʻgʻrisida Tizim orqali xabarnoma yuboradi.
Davlat reyestriga tugatish haqida yozuv kiritilgandan soʻng tijorat tashkilotini tugatish yakunlangan, tijorat tashkiloti esa mavjud emas deb hisoblanadi”;
z) 1-ilovada :
1-bosqich “Tadbirlar” ustunidagi “Tizim orqali” soʻzlari “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2, 4 va 5-bosqichlarning “Subyektlar” ustunidagi “davlat soliq xizmati” soʻzlari “soliq xizmati” soʻzlari bilan almashtirilsin;
6-bosqich “Tadbirlar” ustunidagi “Davlat soliq xizmati organlarining taqdimnomasiga asosan tijorat tashkilotini harakatsiz holatga oʻtkazish, bu haqda davlat reyestriga hamda Tizimga tegishli yozuvlarni kiritish” soʻzlari chiqarib tashlansin;
10-bosqich “Tadbirlar” ustunidagi “muhri, shtamplarini (agar mavjud boʻlsa)” soʻzlari chiqarib tashlansin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 9-avgust,
348-son