📅 2023-yil 11-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 11-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 11 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 11 августа 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 11 August 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
ТАШКИЛИЙ-ФУНКЦИОНАЛ ТУЗИЛМАСИ
СХЕМАСИ
МЕЗОНЛАРИ
ДАСТУРИ
Фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар беришнинг автоматлаштирилган тизимини ривожлантириш ҳамда ундан самарали фойдаланишни ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг « Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида »ги ва « Фуқаро муҳофазаси тўғрисида »ги қонунлари ижросини таъминлаш, аҳолига фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар беришнинг автоматлаштирилган тизимини ривожлантириш ҳамда ундан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар беришнинг автоматлаштирилган тизимини ривожлантириш ҳамда ундан самарали фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар беришнинг автоматлаштирилган тизимининг (кейинги ўринларда — хабар бериш тизими) асосий мақсад ва вазифалари;
хабар бериш тизимининг таркиби;
хабар бериш тизимини яратиш, ишга тушириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш тартиби;
хабар бериш тизимининг тайёрлигини текшириш ва баҳолаш тартиби.
2. 2023 — 2028 йилларда республика даражасидаги ва маҳаллий даражадаги хабар бериш тизимини ривожлантириш учун терминал комплексларини харид қилиш дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қуйидагилар хабар бериш тизимини яратиш буюртмачиси этиб белгилансин:
республика ва маҳаллий даражаларда — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;
локал даражада — бўйсунувида фавқулодда вазият таъсири объект ҳудудидан ташқарига чиқадиган потенциал хавфли объект мавжуд бўлган ташкилотлар;
объект даражасида — таъсири объект ҳудудидан ташқарига чиқмайдиган фавқулодда вазият рўй бериши мумкин бўлган потенциал хавфли объектлар ҳамда бир вақтнинг ўзида ходимлар ва ташриф буюрувчиларнинг сони эллик ва ундан ортиқ нафарни ташкил этадиган ташкилотлар.
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бериш тизимини ривожлантириш ҳамда ундан самарали фойдаланишни ташкил этиш соҳасидаги тадбирларга умумий раҳбарлик қилувчи ва мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади;
локал ва объект даражаларида хабар бериш тизимини яратиш ҳамда ривожлантириш бўйича барча техник, лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилиши шарт.
5. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
2023 — 2028 йилларда республика ва маҳаллий даражадаги хабар бериш тизимини ривожлантириш учун терминал комплексларини харид қилиш дастурида тегишли йил учун белгиланган кўрсаткичлар ўз муддатида бажарилишини таъминласин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда барча даражалардаги хабар бериш тизимларини яратиш ва ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган тадбирларни ҳамда ушбу тизимларнинг тайёргарлик ҳолатини бир йилда бир марта ўрганишни ташкил этсин ва натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги муассислигидаги «UNICON.UZ» фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази» масъулияти чекланган жамияти фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар беришнинг ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, лойиҳа ҳужжатлари, шу жумладан, техник топшириқ ва техник иқтисодий ҳисобларни ҳамда аппарат-дастурий тизим ва техник воситаларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш бўйича ягона интегратор этиб белгилансин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
фавқулодда вазият рўй бериш хавфи тўғрисида ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида аҳолига ўз вақтида хабар беришни ва ахборот узатишни таъминласин;
аҳолини хабардор қилиш ва аҳолига ахборот узатишнинг махсус техник воситаларини ўрнатиш учун жойлар, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида эфир вақти ажратилишида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўмаклашсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси аҳолисига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш ва ривожлантириш тўғрисида» 2017 йил 8 августдаги 601-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири А.Х. Қўлдошев ва Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 августдаги 361-сон қарорига 1-ИЛОВА
Фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар беришнинг автоматлаштирилган тизимини ривожлантириш ҳамда ундан самарали фойдаланиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар беришнинг автоматлаштирилган тизимининг асосий мақсади ва вазифалари, таркиби, уни яратиш (ишга тушириш), сақлаш, ундан фойдаланиш ҳамда тайёрлигини баҳолаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар беришнинг автоматлаштирилган тизими — фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақидаги маълумотларни тўплаш, сақлаш, уларга ишлов бериш ва уларни тарқатиш, шунингдек, фавқулодда вазиятларда аҳолининг ҳаракат қилиш ва муҳофаза усуллари, юзага келган вазият тўғрисида аҳолига хабар бериш ва маълумотларни етказишда барча жараёнларни реал вақт кўламида мониторинг қилиш дастурий-техник воситалари мажмуи;
маълумотлар маркази — фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақидаги маълумотларни қабул қилиш, тўплаш, сақлаш, уларга ишлов бериш ва уларни тарқатиш хизмати;
терминал комплекси — маълумотларни қабул қилиш, уларга ишлов бериш ҳамда аудио ва визуал хабарларни акс эттириш, шунингдек, одамлар оммавий йиғиладиган жойлардаги ҳолат ҳақидаги маълумотларни ахборот марказига ахборотлаштириш воситалари орқали қабул қилиш ва тарқатиш воситалари;
охирги қурилмалар — рупорлар, электросиреналар, овоз чиқарувчи карнайлар ва бошқалар;
огоҳлантириш сигнали — Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими томонидан аҳолига табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда хабар бериш ҳамда фуқаро муҳофазаси тадбирларини ўтказиш даврида фуқаро муҳофазаси органлари ва кучларини хабардор этишда қўлланиладиган сигнал;
шошилинч хабар — фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида ҳамда ушбу вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш қоидалари ва муҳофаза қилиш усуллари тўғрисида хабар бериш тизимлари орқали аҳолига узатилиши мумкин бўлган маълумот (ахборот)лар;
фавқулодда вазиятларда хабар бериш ҳудуди — одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига бевосита таҳдид соладиган табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар рўй бериш хавфи мавжуд бўлган ҳудуд.
3. Фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар беришнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда — хабар бериш тизими) республика, маҳаллий, локал ва объект даражаларига эга.
2-боб. Хабар бериш тизимининг асосий мақсади ва вазифалари
4. Хабар бериш тизимининг асосий мақсади — аҳолини ҳамда Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимини (кейинги ўринларда — ФВДТ) фавқулодда вазият рўй бериши хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги тўғрисида ишончли ва тезкор маълумотлар билан таъминлашдан иборат.
5. Қуйидагилар хабар бериш тизимининг асосий вазифалари ҳисобланади:
фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида маълумотларни тўплаш, сақлаш, уларга ишлов бериш ва уларни етказиш технологик жараёнини автоматлаштириш;
дастурий таъминот ва техник қурилмалар орқали ФВДТ таркибига кирувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларга ҳамда аҳолига шошилинч хабар бериш, шунингдек, юзага келган вазият бўйича тезкор маълумотларни ва фуқаро муҳофазаси сигналларини автоматлаштирилган ҳолда етказиш;
одамлар кўп йиғиладиган жойларда хабар бериш тизимига уланган терминал комплексларининг дастурий таъминоти орқали видео ёки аудио тарзда рўй бериши мумкин бўлган ёки рўй берган фавқулодда вазиятда тўғри ҳаракат қилиш тартиби ва муҳофазаланиш усуллари бўйича маълумотларни етказиш.
3-боб. Хабар бериш тизимининг таркиби
6. Хабар бериш тизими даражасига кўра қуйидагиларга шошилинч хабар беришни, шунингдек, фуқаро муҳофазаси сигналлари ҳамда тезкор маълумотлар етказилишини таъминлайди:
а) республика даражасидаги хабар бериш тизими:
ФВДТ функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари раҳбарларига;
ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармаларига;
ФВДТ ва давлат бошқаруви органларининг ягона навбатчи-диспетчерлик хизматларига;
республиканинг барча аҳолисига;
б) маҳаллий даражадаги хабар бериш тизими:
ФВДТ ҳудудий қуйи тизимининг бошқарув органлари ва хизматлари раҳбарлари ҳамда кучларига;
туман ва шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимларига;
тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри аҳолисига;
в) локал даражадаги хабар бериш тизими:
тегишли маҳаллий даражадаги ахборот марказларига;
фавқулодда вазият зонасида жойлашган аҳолига;
авария ёки фавқулодда вазият рўй берган объектнинг ихтисослаштирилган қутқарув бўлинмаларига;
г) объект даражасидаги хабар бериш тизими — ушбу объект ишчиларига.
7. Шунингдек, хабар бериш тизимлари республика, маҳаллий ва объект ахборот марказлари, терминал комплекслари ва тарқалган автоматлаштирилган қуйи бўғимларидан иборат бўлади.
Республика ахборот маркази — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва бошқариш республика миллий марказида ташкил этилади. Ушбу марказ режалаштириш ва ахборот операцияларини амалга ошириш, қуйи ахборот марказлари фаолиятини назорат қилиш, маълумотларни таҳлил қилиш, республика даражасидаги хабар бериш тизимининг фаолиятини назорат қилиш учун мўлжалланган.
Маҳаллий ахборот маркази — ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармаларида ташкил этилади. Ушбу марказ режалаштириш ва ахборот операцияларини амалга ошириш, жавобгарлик ҳудудидаги терминал комплексларининг трансляцияларини бошқариш, маълумотларни таҳлил қилиш, маҳаллий даражадаги хабар бериш тизимининг фаолиятини назорат қилиш учун мўлжалланган.
Объект ахборот маркази — таъсири объект ҳудудидан ташқарига чиқмайдиган фавқулодда вазият рўй бериши мумкин бўлган потенциал хавфли объектлар ҳамда бир вақтнинг ўзида ходимлар ва ташриф буюрувчиларнинг сони эллик ва ундан ортиқ нафарни ташкил этадиган ташкилотларда ташкил этилади. Ушбу марказ ахборот операцияларини амалга ошириш, жавобгарлик ҳудудидаги терминал комплексларнинг трансляцияларини бошқариш, объект даражасидаги хабар бериш тизимининг фаолиятини назорат қилиш учун мўлжалланган.
Потенциал хавфли объектларнинг объект ахборот маркази техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ зарар етиши мумкин бўлган зоналардаги аҳолига хабар бериш ва маълумот етказишни таъминлаши керак.
8. Терминал комплексларининг таркибига улар ўрнатилган жойларга кўра қуйидагилар киради: ахборот таблоси, ўтувчи ёзувлар қурилмаси, товушни кучайтирувчи воситалар, видеокузатув камералари, радиацион ва кимёвий назорат воситалари ва бошқалар.
9. Тарқалган автоматлаштирилган қуйи тизимлар ахборот марказлари ва терминал комплекслари орасида уйғунликни таъминлаш учун мўлжалланган бўлиб, оммавий ахборот етказиш, кузатиш ва маълумот тўплаш, алоқа ва ахборот узатиш, ахборот хавфсизлиги, радиацион ва кимёвий назорат, товушли сигнал ва маълумотларни узатиш, хабар бериш тизимини бошқариш ва назорат қилиш ҳамда бошқа қуйи тизимларини ўз ичига олади.
4-боб. Хабар бериш тизимини яратиш, ишга тушириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш тартиби
10. Хабар бериш тизими ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ ташкилий-функционал тузилма асосида яратилади (ривожлантирилади).
11. Республика ва маҳаллий даражадаги хабар бериш тизимлари — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда халқаро молия институтларининг грант маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан ҳамкорликда яратилади ва сақланади.
12. Локал даражадаги ва объект даражасидаги хабар бериш тизимлари — ташкилотларга ажратилган давлат бюджети маблағлари, доирасида, бюджетдан ташқари маблағлар ҳамда халқаро молия институтларининг грант маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан яратилади ва сақланади.
13. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сўровлари бўйича республика даражасидаги, маҳаллий ва локал даражадаги хабар бериш тизими қурилмаларини монтаж қилиш учун хоналар, майдонлар, антенна-мачта қурилмалари ва бошқа объектларни тақдим этилишида, шунингдек, ўз ҳудудларида ўрнатилган хабар бериш тизими қурилмаларининг сақланишида амалий ёрдам кўрсатадилар.
14. Хабар бериш тизими фаолияти учун мўлжалланган боғловчи линиялар ва маълумотларни узатиш каналлари Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан устувор тартибда телекоммуникация хизмат тарифларини камайтириш бўйича ташкилотнинг имтиёзини ҳисобга олган ҳолда, шартнома асосида тақдим этилади.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг тасарруфида хабар бериш тизими мавжуд бўлган ташкилотлар билан шартнома тузган тегишли бўлинмаларига шартнома шартларига мувофиқ боғловчи линиялар ва маълумотларни узатиш каналларининг созлиги учун тўлиқ жавобгарлик юкланади.
15. Республика даражасидаги, маҳаллий ва локал даражадаги хабар бериш тизимларини фойдаланишга қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади.
16. Маҳаллий ва локал даражадаги ҳамда объект даражасидаги хабар бериш тизимларидан фойдаланиш тўғрисидаги низомлар ушбу Низом асосида ишлаб чиқилади ва тегишли фуқаро муҳофазаси бошлиқлари томонидан тасдиқланади.
17. Республика даражасидаги, маҳаллий ва локал даражадаги ҳамда объект даражасидаги хабар бериш тизимлари фавқулодда вазият рўй бериши хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганда:
республика даражасида — Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғи қарорига ва Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири буйруғига мувофиқ;
маҳаллий даражада — Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғига ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туманлар (шаҳарлар) фуқаро муҳофазаси бошлиқлари қарорларига мувофиқ;
локал даражада — тасарруфида локал даражадаги хабар бериш тизими мавжуд бўлган ташкилот раҳбарияти қарорига мувофиқ;
объект даражасида — тасарруфида объект даражасидаги хабар бериш тизими мавжуд бўлган объект раҳбарияти қарорига мувофиқ ишга туширилади.
Локал даражадаги ва объект даражасидаги хабар бериш тизимлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, Фавқулодда вазиятлар бошқармалари бошлиқлари буйруқларига асосан ишга туширилиши мумкин.
18. ФВДТ кундалик бошқарув органларининг навбатчилари (навбатчи-диспетчерлари) тизимида хабар бериш сигналларини ёки шошилинч хабарларни олиши билан уларнинг олганлигини тасдиқлайди ва зудлик билан фавқулодда вазият рўй бериши мумкин бўлган ёки рўй берган ҳудудларнинг юқори турувчи давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарларига, шунингдек, ФВДТнинг тегишли даражалардаги бошқарув органларига етказади.
19. Барча даражадаги хабар бериш тизимлари орқали фавқулодда вазиятлар тўғрисида хабар бериш, маълумотлар ва сигналлар узатиш автоматик, автоматлаштирилган ёки қўлда ишлатиш режимларида амалга оширилиши мумкин.
Автоматик иш режимида хабар бериш тизимига боғланган мониторинг кузатиш қурилмалари орқали тўғридан-тўғри хавфли табиат ҳодисалари ёки гидротехника иншоотларида содир бўлиши мумкин бўлган ҳодисалар тўғрисидаги сигналларга мувофиқ тизимга олдиндан киритилган сценарий дастурларига асосан фаоллашиб, тизимдан фойдаланиш (ишга тушириш) навбатчи-диспетчерлик хизматлари навбатчиларининг иштирокисиз амалга оширилади.
Автоматлаштирилган иш режимида хабар бериш тизимини ишга тушириш буйруқ ва кўрсатмалар асосида навбатчи-диспетчерлик хизматининг ушбу тизимни ишга тушириш ҳуқуқига эга бўлган навбатчилари томонидан амалга оширилади.
Қўлда ишга тушириш режимида потенциал хавфли объектларда ўрнатилган хабар бериш тизимининг охирги қурилмалари объект раҳбарининг буйруқ ва кўрсатмаларига асосан навбатчи-диспетчерлик хизмати навбатчилари томонидан бошқарилади.
Автоматик иш режими барча даражадаги хабар бериш тизимининг асосий режими ҳисобланади. Навбатчи-диспетчерлик хизмати мавжуд бўлган объектларда хабар бериш тизимларининг автоматлаштирилган режимда ишлашига рухсат берилади.
20. Хабар бериш сигналлари ва фавқулодда вазият тўғрисидаги ҳолат ҳақидаги ахборот аҳолига фуқаро муҳофазасининг «Диққат ҳаммага!» сигналини бериш орқали етказилади. Бунда электросиреналар ва рупорли овоз кучайтиргичлар орқали 3 дақиқагача огоҳлантирувчи сигналлар узатилади.
21. Огоҳлантириш сигналларидан сўнг телевидение ва радиоканаллар ҳамда интернет тармоқлари орқали юзага келган фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги маълумот (ахборот)лар 5 дақиқадан кўп бўлмаган видео ва аудио ёки матн кўринишида эфирга узатилади.
22. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларининг ахборот марказлари томонидан хабар бериш сигналлари ва фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги маълумотлар тўғридан-тўғри ФВДТ таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг раҳбарияти ва кундалик бошқарувдаги навбатчи-диспетчерлик хизматларига овозли ёки СМС кўринишида хабар бериш тизими орқали узатилади.
23. Хабар бериш ва фуқаро муҳофазаси сигналлари ҳамда фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги маълумотларни узатишда уларнинг уч марта такрорланишига рухсат берилади (мобил алоқа операторлари тизимлари учун хабарни узатишни такрорлаш олдинги хабарни узатиш тугаллангандан сўнг амалга оширилади).
24. Ҳудудларда юзага келиши мумкин бўлган ҳақиқий ва прогноз қилинаётган фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги маълумот (ахборот)ларни аҳолига етказиш учун видео ва аудио, шунингдек, матн ва график кўринишидаги хабарлар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг матбуот хизмати ҳамда Миллий телерадиокомпания билан ҳамкорликда олдиндан ёки юзага келган вазиятдан келиб чиқиб тайёрланади.
25. Аҳолига хабар бериш ва фуқаро муҳофазаси сигналлари ҳамда фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги маълумотлар ўз вақтида етказилишини таъминлашда қуйидаги хабар бериш воситаларидан ўрнатилган тартибда фойдаланишга ҳам рухсат берилади:
электросирена ва рупорли овоз кучайтиргичлар;
телевидение тармоқлари;
радиоэшиттириш тармоқлари;
мобил алоқа тармоқлари;
кенг форматли мониторлар;
Интернет жаҳон ахборот тизими ресурслари;
мобил ҳаракатланувчи техникаларда баланд овоз чиқарувчи акустик воситалар ва кўчма хабар бериш қурилмалари (хабар бериш тизими қамраб олмаган ҳудудларда қўлланилиши мумкин).
26. Телерадиокомпания ва телерадиоэшиттириш тармоқлари орқали трансляция қилиш учун навбатчи-диспетчерлик хизматларининг аҳолига хабар бериш ва фавқулодда ҳолат тўғрисидаги маълумотларни узатиш бўйича ҳаракатлари тартиби Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан белгиланади.
27. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатадиган мобил алоқа операторлари орқали аҳолига хабар бериш ва маълумотларни етказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан белгиланади.
28. ФВДТ таркибига кирувчи вазирлик ва идора раҳбарларига фавқулодда вазиятлар рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги тўғрисидаги хабарни етказиш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема асосида ташкил этилади.
29. Тасарруфида хабар бериш тизими мавжуд бўлган барча ташкилотлар хабар бериш тизимига фойдаланиш-техник хизмат кўрсатиш учун зарур бутловчи ва таркибий қисмлар захирасини яратадилар.
30. Хабар бериш тизимига алоқа ва ахборотлаштириш воситаларидан фойдаланиш, уларни созлаш ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи ташкилотлар ўртасида ҳар йили тузиладиган шартномалар асосида хабар бериш тизими мавжуд ташкилотларга ҳар йили ажратиладиган давлат бюджети маблағлари доирасида техник хизмат кўрсатилади.
31. Тасарруфида хабар бериш тизими қурилмалари мавжуд бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар томонидан мавжуд хабар бериш тизимини фойдаланишдан чиқаришда, уларни модернизация қилиш (реконструкция қилиш) ишлари якунланиб, янги хабар бериш тизими фойдаланишга топширилгандан кейингина демонтаж қилишга рухсат этилади.
32. Кундалик фаолият режимида терминал комплексларидан ижтимоий реклама, реклама-маркетинг ва бошқа ижтимоий муҳим маълумотлар трансляцияси учун фойдаланиш мумкин.
Бунда кундалик фаолият режимида реклама материаллари трансляцияси терминал комплекси экранларида эфир вақтининг етмиш беш фоизидан ортиқ бўлмаган ҳажмда қилиниши мумкин. Қолган вақтда уларда аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳаларида тайёрлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш бўйича ахборотлар трансляция қилинади.
33. Кучайтирилган фаолият режимида реклама материаллари трансляцияси терминал комплекси экранларида эфир вақтининг эллик фоизидан ортиқ бўлмаган ҳажмда трансляция қилиниши мумкин. Қолган вақтда улар орқали аҳолига юзага келаётган вазият тўғрисида ахборотлар, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ёки оқибатларини камайтириш бўйича тавсиялар, аҳолининг ҳамда куч ва воситаларнинг тўғри ҳаракат қилиши бўйича маълумотлар трансляция қилинади.
34. Фавқулодда вазият режимида эфирнинг тўлиқ вақтидан фавқулодда вазият рўй берганлиги тўғрисида аҳолига хабар бериш ва юзага келган вазиятда тўғри ҳаракат қилиш бўйича маълумотларни трансляция қилиш учун фойдаланилади.
35. Локал даражадаги ва объект даражасидаги хабар бериш тизимларини ишлатиш, улардан фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган ҳолда ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
5-боб. Хабар бериш тизимларининг тайёрлигини текшириш ва баҳолаш
36. Хабар бериш тизимлари тайёрлигини назорат қилиш мақсадида қуйидаги турдаги текширишлар ташкил этилади:
тегишли терминал космплексининг охирги қурилмаларини ишга туширган ҳолда комплекс текшириш;
тегишли терминал космплексининг охирги қурилмаларини ишга туширмаган ҳолда техник текшириш.
37. Хабар бериш тизимларининг тайёрлигини комплекс текшириш Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича буйруғига асосан амалга оширилади.
38. Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғи, фавқулодда вазиятлар вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари — фуқаро муҳофазаси бошлиқларининг қарори ёки буйруғи асосида республика даражасидаги, маҳаллий ва локал даражадаги ҳамда объект даражасидаги хабар бериш тизимларининг тайёрлиги йилига кўпи билан бир марта қўшимча комплекс текширилиши мумкин. Бунда телеканаллар (радиоканаллар) трансляцияси фақат Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан келишилган ҳолда тўхтатилади.
39. Хабар бериш тизимларининг тайёрлигини комплекс текширувдан ўтказишда, аҳоли камида бир ой олдин оммавий ахборот воситаларида тегишли эълон бериш орқали огоҳлантирилиши шарт.
40. Хабар бериш тизимининг барча даражалари тайёрлигини комплекс текшириш ҳар йили бир марта кундузги пайтда тегишли ахборот марказларидан синов сигналлари ёки овозли хабарларни юбориш орқали амалга оширилади.
41. Республика хабар бериш тизимининг тайёрлигини комплекс текширишда республика даражасидаги ва маҳаллий даражадаги, шу жумладан, барча шаҳар ва туманлардаги хабар бериш тизимлари текширилади.
42. Комплекс текшириш давомида ушбу Низомнинг барча талаблари, шунингдек, тегишли равишда республика даражасидаги, маҳаллий ва локал даражадаги ҳамда объект даражасидаги хабар бериш тизимлари тўғрисидаги низомлар, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларининг бажарилиши ўрганилади.
43. Республика даражасидаги ва маҳаллий даражадаги хабар бериш тизимларининг тайёрлигини техник текшириш Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири томонидан тасдиқланган йиллик режа-жадвалга мувофиқ амалга оширилади.
44. Республика даражасидаги ва маҳаллий даражадаги хабар бериш тизимларининг тайёрлигини техник текшириш тегишли равишда республика ва маҳаллий ахборот марказларидан ФВДТ, унинг функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари таркибига кирувчи ташкилотлар раҳбарларининг мобил телефонларига СМС ёки овозли хабарлар юбориш ҳамда ушбу ташкилотларнинг навбатчи-диспетчерлик хизматларининг шаҳар телефонларига «Техник текшириш» синов сигналини юбориш орқали ташкил этилади.
45. Республика даражасидаги ва маҳаллий даражадаги хабар бериш тизимларининг тайёрлигини техник текшириш доирасида телерадиокомпаниялар томонидан олдиндан тайёрланган сценарий дастурлари асосида «Техник текшириш» хабарлари эфирга узатилади (эълон қилинади).
Давлатнинг муҳим воқеалари тўғрисидаги хабарларни эфирга узатиш, шунингдек, олий мансабдор шахслар нутқи вақтида эфирни тўхтатиш орқали техник текшириш ўтказилишига йўл қўйилмайди.
46. Хабар бериш тизимларининг тайёрлиги ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ мезонлар асосида баҳоланади.
6-боб. Якунловчи қоида
47. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар беришнинг автоматлаштирилган тизимини ривожлантириш ҳамда ундан самарали фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар беришнинг автоматлаштирилган тизимининг
Республика даражаси Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва бошқариш миллий маркази таркибига кирувчи қурилмалар — АХТ, АИЖ, БПЭҲМ, ТКБҚ Маҳаллий даража Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Фавқулодда вазиятлар бошқармаларининг ягона навбатчи-диспетчерлик хизмати таркибига кирувчи қурилмалар — АХТ, АИЖ, БПЭҲМ, ТКБҚ Локал даража ва объект даражаси ФВДТ таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг навбатчи-диспетчерлик хизмати таркибига кирувчи қурилмалар — АХТ, АИЖ, БПЭҲМ, ТКБҚ Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳудудий филиаллари Хабар бериш тизимининг охирги қурилмалари Мобил алоқа компаниялари
Фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар беришнинг автоматлаштирилган тизимини ривожлантириш ҳамда ундан самарали фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда навбатчи-диспетчерлик хизматларига фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги тўғрисида хабар етказишни ташкил этиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич ФВДТ таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ФВДТ бошқарув органлари ва тезкор-бошқарув органларининг раҳбарлари ва навбатчи-диспетчерлик хизматларининг телефон рақамлари (раҳбарлар таркибининг мобил телефон рақамлари) ўзгарганлиги тўғрисида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларига ёзма равишда маълумот тақдим этади. Ўзгарганда дарҳол Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва бошқариш миллий маркази, ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармалари Тезкор бошқарув марказлари ФВДТ бошқарув органлари ва тезкор-бошқарув органларининг раҳбарлари ва навбатчи-диспетчерлик хизматларининг телефон рақамлари (раҳбарларнинг мобил телефон рақамлари) ўзгарганлиги тўғрисида хабар бериш тизими аппарат-дастурий воситаларидаги мобил ва хизмат телефон рақамлари рўйхати ўз вақтида янгиланишини таъминлайди. Маълумотлар тақдим этилган кунида 2-босқич Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва бошқариш миллий маркази, ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармаларининг Тезкор бошқарув марказлари Республика даражасидаги ва маҳаллий даражадаги хабар бериш тизими воситалари орқали СМС ва овозли хабарларни (сигналларни) ФВДТ таркибига кирувчи давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва навбатчи-диспетчерлик хизматларига юборишни (дам олиш ва байрам кунидан қатъи назар) техник жиҳатдан текширади. Ҳар чоракнинг биринчи ойи 5-санасида ФВДТ таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ФВДТ бошқарув органлари ва тезкор-бошқарув органларининг раҳбарлари ва навбатчи-диспетчерлик хизматлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан хабар бериш тизими орқали келиб тушган СМС ва овозли хабарларни тасдиқлайди. Хабар келиб тушганда дарҳол 3-босқич Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва бошқариш миллий маркази, ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармаларининг Тезкор бошқарув марказлари Республика даражасидаги ва маҳаллий даражадаги хабар бериш тизимлари орқали фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги тўғрисида СМС ва овозли хабарларни (сигналларни) ФВДТ таркибига кирувчи давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар марказий (бошқарув) аппаратлари раҳбарлари ва навбатчи-диспетчерлик хизматларига юборади. Фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки рўй берганлиги тўғрисида хабар келиб тушганда дарҳол ФВДТ таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ФВДТ бошқарув органлари ва тезкор-бошқарув органларининг раҳбарлари ва навбатчи-диспетчерлик хизматлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан хабар бериш тизими орқали келиб тушган СМС ва овозли хабарларни тасдиқлайди. Хабар келиб тушганда дарҳол
Фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар беришнинг автоматлаштирилган тизимини ривожлантириш ҳамда ундан самарали фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар беришнинг автоматлаштирилган тизимларининг тайёрлигини баҳолаш
1-боб. Республика даражасидаги хабар бериш тизимини баҳолаш
1. Республика даражасидаги хабар бериш тизими қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлган тақдирда, «тайёр» деб баҳоланади:
а) республика даражасидаги хабар бериш тизими техник топшириқ ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ яратилган ва фойдаланишга топширилган бўлса;
б) республика ҳудудидаги мавжуд маҳаллий хабар бериш тизимлари лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ яратилган ва фойдаланишга топширилган ҳамда республика даражасидаги хабар бериш тизими билан боғланган бўлса;
в) хабар бериш тизимининг республика ҳудудида ўрнатилган терминал комплекслари лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ яратилган ва фойдаланишга топширилган ҳамда тегишли даражадаги хабар бериш тизимларига боғланган бўлса;
г) республика даражасидаги ва маҳаллий даражадаги хабар бериш тизимининг доимий тайёргарлиги ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги низомлар, тизим паспортлари ва бошқа белгиланган барча ҳужжатлар мавжуд бўлса;
д) республика даражасидаги хабар бериш тизими орқали ахборот марказлари навбатчи-диспетчерлик хизмати томонидан қуйидагиларга фавқулодда вазиятлар рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги тўғрисида сигналлар ва шошилинч маълумотларни етказиш имконияти мавжуд бўлса:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғи ва ФВДТ таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар раҳбарларига;
ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармалари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига;
ФВДТ ва фуқаро муҳофазаси кучларига;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги аҳолига;
е) республика даражасидаги ва маҳаллий даражадаги хабар бериш тизимлари ҳамда уларнинг терминал комплекслари тайёрлиги мунтазам равишда текшириб борилса;
ж) хабар бериш тизими техник воситаларига техник хизмат кўрсатилса, фойдаланиш даврида муддати ўтган воситалардаги носозликларни таъмирлаш ёки алмаштириш ўз вақтида амалга оширилса;
з) республика аҳолисининг камида 75 фоизи республика даражасидаги хабар бериш тизими техник воситалари (электрон сиреналар ва кучли акустик қурилмалар) фаолият чегараларида яшаса ёки ижтимоий фаолиятини амалга оширса;
и) хабар бериш тизимини ишга тушириш учун масъул ходимларнинг навбатчилиги ва уларнинг касбий тайёргарлиги ташкил этилган бўлса;
к) хабар бериш тизими тайёрлигини текшириш вақтида навбатчи ходимлар ишончли ҳаракат қилса ҳамда берилган вазифаларни ўз вақтида бажарса;
л) эҳтиёжлардан келиб чиқиб, стационар ва мобил (ташиладиган ва кўчма) хабар бериш тизими техник воситалари захиралари яратилган ва соз ҳолда сақланган ҳамда улардан бошқарув ҳужжатлари асосида фойдаланиш режалаштирилган бўлса;
м) республика даражасидаги ва маҳаллий даражадаги хабар бериш тизимларини яратиш ва такомиллаштириш бўйича ўз вақтида амалий чора-тадбирлар амалга оширилган бўлса.
2. Республика даражасидаги хабар бериш тизими қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлган тақдирда, «чекланган тайёр» деб баҳоланади:
а) мазкур Мезонларнинг 1-банди « а », « г », « д », « е », «м» кичик бандлари бажарилган бўлса;
б) республика ҳудудида барча маҳаллий даражадаги хабар бериш тизимлари лойиҳа-смета ҳужжатларига мос яратилган ва фойдаланишга топширилган ҳамда камида 75 фоизи республика даражасидаги хабар бериш тизимлари билан интеграция қилинган бўлса;
в) хабар бериш техник воситаларига ўз вақтида техник хизмат кўрсатилган, носоз қисмларини алмаштириш ёки таъмирлаш ишлари амалга оширилган, лекин хизмат муддатини ўтаган техник қурилмалар мавжуд бўлса;
г) республика аҳолисининг камида 65 фоизи республика даражасидаги хабар бериш тизими охирги қурилмалари (электрон сиреналар ва кучли акустик қурилмалар ва бошқалар) қамрови чегараларида яшаса ёки ижтимоий фаолиятини амалга оширса;
д) хабар бериш тизимини ишга тушириш учун масъул бўлган навбатчи ходимларнинг навбатчилиги ва касбий тайёргарлиги ташкил этилган, лекин ФВДТ таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар раҳбарияти, фуқаро муҳофазаси кучларини хабар бериш рўйхати янгиланмаган бўлса;
е) хабар бериш тизими тайёрлигини текшириш вақтида масъул ходим камчиликларга йўл қўйса, ноаниқ ҳаракат қилса ва берилган вазифаларни муддатидан кечикиб бажарса.
3. Республика даражасидаги хабар бериш тизими мазкур Мезонларнинг 2-бандида белгиланган мезонларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, «тайёр эмас» деб баҳоланади.
2-боб. Маҳаллий даражадаги хабар бериш тизимини баҳолаш
4. Маҳаллий даражадаги хабар бериш тизими қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлган тақдирда, «тайёр» деб баҳоланади:
а) маҳаллий даражадаги хабар бериш тизими техник топшириқ ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ яратилган ва фойдаланишга топширилган бўлса;
б) маҳаллий даражадаги хабар бериш тизими республика даражасидаги хабар бериш тизими билан боғланган бўлса;
в) Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳудудларида ўрнатилган терминал комплекслари лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ яратилган ва фойдаланишга топширилган ҳамда тегишли даражадаги хабар бериш тизимига боғланган бўлса;
г) Маҳаллий даражадаги хабар бериш тизими тўғрисидаги низом, доимий тайёрлиги ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги тизим паспортлари ва бошқа белгиланган барча ҳужжатлар мавжуд бўлса;
д) маҳаллий даражадаги хабар бериш тизими орқали ахборот марказлари навбатчи-диспетчерлик хизмати томонидан қуйидагиларга фавқулодда вазиятлар рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги тўғрисида сигналлар ва шошилинч маълумотларни етказиш имконияти мавжуд бўлса:
тегишли ҳудуднинг фуқаро муҳофазаси бошлиғи ва ФВДТ ҳудудий қуйи тизими таркибига кирувчи ташкилотлар раҳбарларига;
ФВДТ ҳудудий қуйи тизими ҳамда ушбу ҳудуднинг фуқаро муҳофазаси кучларига;
потенциал хавфли объектлар ҳудудидан ташқарида зарар етказувчи омиллар таъсири зоналарида яшовчи ёки иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар тўғрисида (кимёвий, гидротехника иншоотлари) хавфли ишлаб чиқариш объектлари раҳбарлари ва уларнинг навбатчи-диспетчерлик хизматларига;
вилоят ҳудудидаги аҳолига;
е) маҳаллий даражадаги хабар бериш тизими ва терминал комплекслари тайёрлиги мунтазам равишда текшириб борилса;
ж) хабар бериш тизимининг техник воситаларига доимий техник хизмат кўрсатилса, фойдаланиш даврида муддати ўтган воситалардаги носозликларни таъмирлаш ёки алмаштириш ўз вақтида амалга оширилса;
з) вилоят аҳолисининг камида 75 фоизи маҳаллий даражадаги хабар бериш тизими охирги қурилмалари (электрон сиреналар ва кучли акустик қурилмалар ва бошқалар) фаолият чегараларида яшаса ёки ижтимоий фаолиятини амалга оширса;
и) хабар бериш тизимини ишга тушириш учун масъул ходимларнинг навбатчилиги ва касбий тайёргарлиги ташкил этилган бўлса;
к) хабар бериш тизими тайёрлигини текшириш вақтида навбатчи ходимлар ишончли ҳаракат қилса ҳамда берилган вазифаларни ўз вақтида бажарса;
л) эҳтиёжлардан келиб чиқиб, стационар ва мобил (ташиладиган ва кўчма) хабар бериш тизими техник воситаларининг захиралари яратилган ва соз ҳолда сақланган ҳамда улардан бошқарув ҳужжатлар асосида фойдаланиш режалаштирилган бўлса;
м) маҳаллий даражадаги хабар бериш тизимини яратиш ва такомиллаштириш бўйича ўз вақтида амалий чора-тадбирлар амалга оширилган бўлса.
5. Маҳаллий даражадаги хабар бериш тизими қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлган тақдирда, «чекланган тайёр» деб баҳоланади:
а) мазкур Мезонларнинг 1-банди « а », « г », « д », « е », «м» кичик бандлари бажарилган бўлса;
б) маҳаллий даражадаги хабар бериш тизими лойиҳа-смета ҳужжатларига мос яратилган ва фойдаланишга топширилган, лекин республика даражасидаги хабар бериш тизими билан интеграция қилинмаган бўлса;
в) хабар бериш техник воситаларига ўз вақтида техник хизмат кўрсатилган, носоз қисмларни алмаштириш ёки таъмирлаш ишлари амалга оширилган, лекин хизмат муддатини ўтаган техник қурилмалар мавжуд бўлса;
г) вилоят аҳолисининг камида 65 фоизи маҳаллий даражадаги хабар бериш тизими охирги қурилмалари (электрон сиреналар ва кучли акустик қурилмалар ва бошқалар) қамрови чегараларида яшаса ёки ижтимоий фаолиятини амалга оширса;
д) хабар бериш тизимини ишга тушириш учун масъул бўлган навбатчи ходимларнинг навбатчилиги ва касбий тайёргарлиги ташкил этилган, лекин ФВДТ таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар раҳбарияти, фуқаро муҳофазаси кучларини хабар бериш рўйхати янгиланмаган бўлса;
е) хабар бериш тизими тайёрлигини текшириш вақтида масъул ходим камчиликларга йўл қўйса, ноаниқ ҳаракат қилса ва берилган вазифаларни муддатидан кечикиб бажарса.
6. Маҳаллий даражадаги хабар бериш тизими мазкур Мезонларнинг 5-бандида белгиланган мезонларга мувофиқ бўлмаган тақдирда «тайёр эмас» деб баҳоланади.
3-боб. Локал даражадаги хабар бериш тизимини баҳолаш
7. Локал даражадаги хабар бериш тизими қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлган тақдирда, «тайёр» деб баҳоланади:
а) локал даражадаги хабар бериш тизими техник топшириқ ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ яратилган ва фойдаланишга топширилган бўлса;
б) локал даражадаги хабар бериш тизими маҳаллий даражадаги хабар бериш тизими билан боғланган бўлса;
в) Локал даражадаги хабар бериш тизими тўғрисидаги низом, доимий тайёрлиги ва ундан фойдаланиш бўйича тизим паспортлари ва бошқа белгиланган барча ҳужжатлар мавжуд бўлса;
г) локал даражадаги хабар бериш тизими орқали ахборот марказлари навбатчи-диспетчерлик хизмати томонидан қуйидагиларга фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги сигналлар ва шошилинч маълумотларни етказиш имконияти мавжуд бўлса:
объект фуқаро муҳофазаси бошлиғи, ишчи-хизматчилари ҳамда объектнинг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш кучларига;
фавқулодда вазиятларда хабар бериш ҳудудидаги ташкилотлар навбатчи-диспетчерлик хизматларига;
фавқулодда вазиятларда хабар бериш ҳудудида яшовчи аҳолига;
д) локал даражадаги хабар бериш тизими ва терминал комплекслар тайёрлиги мунтазам равишда текшириб борилса;
е) хабар бериш техник воситаларига техник хизмат кўрсатилса, фойдаланиш даврида муддати ўтган воситалардаги носозликларни таъмирлаш ёки алмаштириш ўз вақтида амалга оширилса.
ж) хабар бериш тизимини ишга тушириш учун масъул ходимларнинг навбатчилиги ва касбий тайёргарлиги ташкил этилган бўлса;
з) хабар бериш тизими тайёрлигини текшириш вақтида навбатчи ходимлар ишончли ҳаракат қилса ҳамда берилган вазифаларни ўз вақтида бажарса.
8. Локал даражадаги хабар бериш тизими қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлган тақдирда, «чекланган тайёр» деб баҳоланади:
а) мазкур Мезонларнинг 7-банди « а », « в », « г », « д », «е» кичик бандлари бажарилган бўлса;
б) локал даражадаги хабар бериш тизими лойиҳа-смета ҳужжатларига мос яратилган ва фойдаланишга топширилган, лекин маҳаллий даражадаги хабар бериш тизимига билан интеграция қилинмаган бўлса;
в) хабар бериш техник воситаларига ўз вақтида техник хизмат кўрсатилган, носоз қисмларни алмаштириш ёки таъмирлаш ишлари амалга оширилган, лекин хизмат муддатини ўтаган техник қурилмалар мавжуд бўлса;
г) хабар бериш тизимини ишга тушириш учун масъул бўлган навбатчи ходимларнинг навбатчилиги ва касбий тайёргарлиги ташкил этилган, лекин ФВДТ ҳудудий қуйи тизими хизматлари (звенолари)га, шунингдек, объект раҳбарияти, ишчи-хизматчилари ва фавқулодда вазиятларни бартараф этиш кучларига хабар бериш рўйхатлари янгиланмаган бўлса;
д) локал даражадаги хабар бериш тизими тайёрлигини текшириш вақтида масъул ходим камчиликларга йўл қўйса, ноаниқ ҳаракат қилса ва берилган вазифаларни муддатидан кечикиб бажарса.
9. Локал даражадаги хабар бериш тизими мазкур Мезонларнинг 8-бандида белгиланган мезонларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, «тайёр эмас» деб баҳоланади.
4-боб. Объект даражасидаги хабар бериш тизимини баҳолаш
10. Объект даражасидаги хабар бериш тизими қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлган тақдирда, «тайёр» деб баҳоланади:
а) объект даражасидаги хабар бериш тизими техник топшириқ ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ яратилган ва фойдаланишга топширилган бўлса;
б) объект даражасидаги хабар бериш тизими маҳаллий даражадаги хабар бериш тизими билан боғланган бўлса;
в) Объект даражасидаги хабар бериш тизими тўғрисидаги низом, доимий тайёргарлик ва ундан фойдаланиш бўйича тизим паспортлари ҳамда бошқа белгиланган барча ҳужжатлар мавжуд бўлса;
г) объект даражасидаги хабар бериш тизими орқали қуйидагиларга фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги сигналлар ва шошилинч маълумотларни етказиш имконияти мавжуд бўлса:
объект фуқаро муҳофазаси бошлиғи, ишчи-хизматчилари ҳамда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш кучларига;
объект авария-қутқарув ва махсус ишларни бажарувчи хизматларга;
объектда бўлиб турган ташриф буюрувчиларга;
д) объект даражасидаги хабар бериш тизими ва терминал комплекслари тайёрлиги мунтазам равишда текшириб борилса;
е) хабар бериш техник воситаларига техник хизмат кўрсатилса, фойдаланиш даврида муддати ўтган воситалардаги носозликларни таъмирлаш ёки алмаштириш ўз вақтида амалга оширилса;
ж) объект ишчи-хизматчиларига хабар бериш тизимининг техник ҳолати «қониқарли» деб баҳоланган бўлса;
з) хабар бериш тизимини ишга тушириш учун масъул ходимларнинг навбатчилиги ва уларнинг касбий тайёргарлиги ташкил этилган бўлса;
и) хабар бериш тизими тайёрлигини текшириш вақтида навбатчи ходимлар ишончли ҳаракат қилса ҳамда берилган вазифаларни ўз вақтида бажарса.
11. Объект даражасидаги хабар бериш тизими қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлган тақдирда, «чекланган тайёр» деб баҳоланади:
а) мазкур Мезонларнинг 10-банди « а », « в », « г », « д », «е» кичик бандлари бажарилган бўлса;
б) объект даражасидаги хабар бериш тизими лойиҳа-смета ҳужжатларига мос яратилган ва фойдаланишга топширилган, лекин маҳаллий даражасидаги хабар бериш тизимига билан интеграция қилинмаган бўлса;
в) хабар бериш техник воситаларига ўз вақтида техник хизмат кўрсатилган, носоз қисмларни алмаштириш ёки таъмирлаш ишлари амалга оширилган, лекин хизмат муддатини ўтаган техник қурилмалар мавжуд бўлса;
г) хабар бериш тизимини ишга тушириш учун масъул бўлган навбатчи ходимларнинг навбатчилиги ва касбий тайёргарлиги ташкил этилган, лекин ФВДТ ҳудудий қуйи тизими хизматлари (звенолари)га, шунингдек, объект раҳбарияти, ишчи-хизматчилари ва фавқулодда вазиятларни бартараф этиш кучларига хабар бериш рўйхатлари янгиланмаган бўлса;
д) объект даражасидаги хабар бериш тизими тайёрлигини текширишда вақтида масъул ходим камчиликларга йўл қўйса, ноаниқ ҳаракат қилса ва берилган вазифаларни муддатидан кечикиб бажарса.
12. Объект даражасидаги хабар бериш тизими мазкур Мезонларнинг 11-бандида белгиланган мезонларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, «тайёр эмас» деб баҳоланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 августдаги 361-сон қарорига 2-ИЛОВА
2023 — 2028 йилларда республика даражасидаги ва маҳаллий даражадаги хабар бериш тизимини ривожлантириш учун терминал комплексларини харид қилиш
Харид қилинадиган терминал комплекслари тўпламлари * шундан: 2023 йилда 2024 йилда 2025 йилда 2026 йилда 2027 йилда 2028 йилда Умумий сони (ҳудудлар кесимида) 208 18 25 30 40 45 50 Умумий қиймати ** (млн сўм) 177 840,0 15 390,0 21 375,0 25 650,0 34 200,0 38 475,0 42 750,0
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 11 август,
361-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
TASHKILIY-FUNKSIONAL TUZILMASI
SXEMASI
MEZONLARI
DASTURI
Favqulodda vaziyat roʻy berish xavfi yoki favqulodda vaziyat roʻy berganligi haqida xabar berishning avtomatlashtirilgan tizimini rivojlantirish hamda undan samarali foydalanishni tashkil etish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining “ Aholini va hududlarni tabiiy hamda texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish toʻgʻrisida ”gi va “ Fuqaro muhofazasi toʻgʻrisida ”gi qonunlari ijrosini taʼminlash, aholiga favqulodda vaziyat roʻy berish xavfi yoki favqulodda vaziyat roʻy berganligi haqida xabar berishning avtomatlashtirilgan tizimini rivojlantirish hamda undan samarali foydalanishni tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Favqulodda vaziyat roʻy berish xavfi yoki favqulodda vaziyat roʻy berganligi haqida xabar berishning avtomatlashtirilgan tizimini rivojlantirish hamda undan samarali foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
Favqulodda vaziyat roʻy berish xavfi yoki favqulodda vaziyat roʻy berganligi haqida xabar berishning avtomatlashtirilgan tizimining (keyingi oʻrinlarda — xabar berish tizimi) asosiy maqsad va vazifalari;
xabar berish tizimining tarkibi;
xabar berish tizimini yaratish, ishga tushirish, saqlash va undan foydalanish tartibi;
xabar berish tizimining tayyorligini tekshirish va baholash tartibi.
2. 2023 — 2028-yillarda respublika darajasidagi va mahalliy darajadagi xabar berish tizimini rivojlantirish uchun terminal komplekslarini xarid qilish dasturi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Quyidagilar xabar berish tizimini yaratish buyurtmachisi etib belgilansin:
respublika va mahalliy darajalarda — Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi;
lokal darajada — boʻysunuvida favqulodda vaziyat taʼsiri obyekt hududidan tashqariga chiqadigan potensial xavfli obyekt mavjud boʻlgan tashkilotlar;
obyekt darajasida — taʼsiri obyekt hududidan tashqariga chiqmaydigan favqulodda vaziyat roʻy berishi mumkin boʻlgan potensial xavfli obyektlar hamda bir vaqtning oʻzida xodimlar va tashrif buyuruvchilarning soni ellik va undan ortiq nafarni tashkil etadigan tashkilotlar.
4. Belgilab qoʻyilsinki:
Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi xabar berish tizimini rivojlantirish hamda undan samarali foydalanishni tashkil etish sohasidagi tadbirlarga umumiy rahbarlik qiluvchi va muvofiqlashtiruvchi organ hisoblanadi;
lokal va obyekt darajalarida xabar berish tizimini yaratish hamda rivojlantirish boʻyicha barcha texnik, loyihaoldi va loyiha hujjatlari Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi bilan kelishilishi shart.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi:
2023 — 2028-yillarda respublika va mahalliy darajadagi xabar berish tizimini rivojlantirish uchun terminal komplekslarini xarid qilish dasturida tegishli yil uchun belgilangan koʻrsatkichlar oʻz muddatida bajarilishini taʼminlasin;
manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda barcha darajalardagi xabar berish tizimlarini yaratish va rivojlantirish boʻyicha amalga oshirilayotgan tadbirlarni hamda ushbu tizimlarning tayyorgarlik holatini bir yilda bir marta oʻrganishni tashkil etsin va natijalari boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga axborot kiritib borsin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi muassisligidagi “UNICON.UZ” fan-texnika va marketing tadqiqotlari markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyati favqulodda vaziyat roʻy berish xavfi yoki favqulodda vaziyat roʻy berganligi haqida xabar berishning axborot tizimlari, maʼlumotlar bazalari, loyiha hujjatlari, shu jumladan, texnik topshiriq va texnik iqtisodiy hisoblarni hamda apparat-dasturiy tizim va texnik vositalarni ishlab chiqish hamda joriy etish boʻyicha yagona integrator etib belgilansin.
7. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari:
favqulodda vaziyat roʻy berish xavfi toʻgʻrisida yoki favqulodda vaziyat roʻy berganligi haqida aholiga oʻz vaqtida xabar berishni va axborot uzatishni taʼminlasin;
aholini xabardor qilish va aholiga axborot uzatishning maxsus texnik vositalarini oʻrnatish uchun joylar, shuningdek, ommaviy axborot vositalarida efir vaqti ajratilishida Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligiga koʻmaklashsin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Favqulodda vaziyatlar xavfi yoki sodir boʻlganligi haqida Oʻzbekiston Respublikasi aholisiga xabar berish va maʼlumot (axborot) yetkazishning avtomatlashtirilgan tizimini yaratish va rivojlantirish toʻgʻrisida” 2017-yil 8-avgustdagi 601-son qarori oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi favqulodda vaziyatlar vaziri A.X. Qoʻldoshev va Oʻzbekiston Respublikasi raqamli texnologiyalar vaziri Sh.X. Shermatov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 11-avgustdagi 361-son qaroriga 1-ILOVA
Favqulodda vaziyat roʻy berish xavfi yoki favqulodda vaziyat roʻy berganligi haqida xabar berishning avtomatlashtirilgan tizimini rivojlantirish hamda undan samarali foydalanish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom favqulodda vaziyat roʻy berish xavfi yoki favqulodda vaziyat roʻy berganligi haqida xabar berishning avtomatlashtirilgan tizimining asosiy maqsadi va vazifalari, tarkibi, uni yaratish (ishga tushirish), saqlash, undan foydalanish hamda tayyorligini baholash tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
favqulodda vaziyat roʻy berish xavfi yoki favqulodda vaziyat roʻy berganligi haqida xabar berishning avtomatlashtirilgan tizimi — favqulodda vaziyat roʻy berish xavfi yoki favqulodda vaziyat roʻy berganligi haqidagi maʼlumotlarni toʻplash, saqlash, ularga ishlov berish va ularni tarqatish, shuningdek, favqulodda vaziyatlarda aholining harakat qilish va muhofaza usullari, yuzaga kelgan vaziyat toʻgʻrisida aholiga xabar berish va maʼlumotlarni yetkazishda barcha jarayonlarni real vaqt koʻlamida monitoring qilish dasturiy-texnik vositalari majmui;
maʼlumotlar markazi — favqulodda vaziyat roʻy berish xavfi yoki favqulodda vaziyat roʻy berganligi haqidagi maʼlumotlarni qabul qilish, toʻplash, saqlash, ularga ishlov berish va ularni tarqatish xizmati;
terminal kompleksi — maʼlumotlarni qabul qilish, ularga ishlov berish hamda audio va vizual xabarlarni aks ettirish, shuningdek, odamlar ommaviy yigʻiladigan joylardagi holat haqidagi maʼlumotlarni axborot markaziga axborotlashtirish vositalari orqali qabul qilish va tarqatish vositalari;
oxirgi qurilmalar — ruporlar, elektrosirenalar, ovoz chiqaruvchi karnaylar va boshqalar;
ogohlantirish signali — Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bunday vaziyatlarda harakat qilish davlat tizimi tomonidan aholiga tabiiy va texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlarda xabar berish hamda fuqaro muhofazasi tadbirlarini oʻtkazish davrida fuqaro muhofazasi organlari va kuchlarini xabardor etishda qoʻllaniladigan signal;
shoshilinch xabar — favqulodda vaziyat roʻy berish xavfi yoki favqulodda vaziyat roʻy berganligi haqida hamda ushbu vaziyatlarda toʻgʻri harakat qilish qoidalari va muhofaza qilish usullari toʻgʻrisida xabar berish tizimlari orqali aholiga uzatilishi mumkin boʻlgan maʼlumot (axborot)lar;
favqulodda vaziyatlarda xabar berish hududi — odamlarning hayoti va sogʻligʻiga bevosita tahdid soladigan tabiiy va texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlar roʻy berish xavfi mavjud boʻlgan hudud.
3. Favqulodda vaziyat roʻy berish xavfi yoki favqulodda vaziyat roʻy berganligi haqida xabar berishning avtomatlashtirilgan tizimi (keyingi oʻrinlarda — xabar berish tizimi) respublika, mahalliy, lokal va obyekt darajalariga ega.
2-bob. Xabar berish tizimining asosiy maqsadi va vazifalari
4. Xabar berish tizimining asosiy maqsadi — aholini hamda Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bunday vaziyatlarda harakat qilish davlat tizimini (keyingi oʻrinlarda — FVDT) favqulodda vaziyat roʻy berishi xavfi yoki favqulodda vaziyat roʻy berganligi toʻgʻrisida ishonchli va tezkor maʼlumotlar bilan taʼminlashdan iborat.
5. Quyidagilar xabar berish tizimining asosiy vazifalari hisoblanadi:
favqulodda vaziyat roʻy berish xavfi yoki favqulodda vaziyat roʻy berganligi haqida maʼlumotlarni toʻplash, saqlash, ularga ishlov berish va ularni yetkazish texnologik jarayonini avtomatlashtirish;
dasturiy taʼminot va texnik qurilmalar orqali FVDT tarkibiga kiruvchi davlat organlari va boshqa tashkilotlarga hamda aholiga shoshilinch xabar berish, shuningdek, yuzaga kelgan vaziyat boʻyicha tezkor maʼlumotlarni va fuqaro muhofazasi signallarini avtomatlashtirilgan holda yetkazish;
odamlar koʻp yigʻiladigan joylarda xabar berish tizimiga ulangan terminal komplekslarining dasturiy taʼminoti orqali video yoki audio tarzda roʻy berishi mumkin boʻlgan yoki roʻy bergan favqulodda vaziyatda toʻgʻri harakat qilish tartibi va muhofazalanish usullari boʻyicha maʼlumotlarni yetkazish.
3-bob. Xabar berish tizimining tarkibi
6. Xabar berish tizimi darajasiga koʻra quyidagilarga shoshilinch xabar berishni, shuningdek, fuqaro muhofazasi signallari hamda tezkor maʼlumotlar yetkazilishini taʼminlaydi:
a) respublika darajasidagi xabar berish tizimi:
FVDT funksional va hududiy quyi tizimlari rahbarlariga;
hududiy Favqulodda vaziyatlar boshqarmalariga;
FVDT va davlat boshqaruvi organlarining yagona navbatchi-dispetcherlik xizmatlariga;
respublikaning barcha aholisiga;
b) mahalliy darajadagi xabar berish tizimi:
FVDT hududiy quyi tizimining boshqaruv organlari va xizmatlari rahbarlari hamda kuchlariga;
tuman va shahar favqulodda vaziyatlar boʻlimlariga;
tegishli ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri aholisiga;
v) lokal darajadagi xabar berish tizimi:
tegishli mahalliy darajadagi axborot markazlariga;
favqulodda vaziyat zonasida joylashgan aholiga;
avariya yoki favqulodda vaziyat roʻy bergan obyektning ixtisoslashtirilgan qutqaruv boʻlinmalariga;
g) obyekt darajasidagi xabar berish tizimi — ushbu obyekt ishchilariga.
7. Shuningdek, xabar berish tizimlari respublika, mahalliy va obyekt axborot markazlari, terminal komplekslari va tarqalgan avtomatlashtirilgan quyi boʻgʻimlaridan iborat boʻladi.
Respublika axborot markazi — Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligining Favqulodda vaziyatlarda harakat qilish va boshqarish respublika milliy markazida tashkil etiladi. Ushbu markaz rejalashtirish va axborot operatsiyalarini amalga oshirish, quyi axborot markazlari faoliyatini nazorat qilish, maʼlumotlarni tahlil qilish, respublika darajasidagi xabar berish tizimining faoliyatini nazorat qilish uchun moʻljallangan.
Mahalliy axborot markazi — hududiy favqulodda vaziyatlar boshqarmalarida tashkil etiladi. Ushbu markaz rejalashtirish va axborot operatsiyalarini amalga oshirish, javobgarlik hududidagi terminal komplekslarining translyatsiyalarini boshqarish, maʼlumotlarni tahlil qilish, mahalliy darajadagi xabar berish tizimining faoliyatini nazorat qilish uchun moʻljallangan.
Obyekt axborot markazi — taʼsiri obyekt hududidan tashqariga chiqmaydigan favqulodda vaziyat roʻy berishi mumkin boʻlgan potensial xavfli obyektlar hamda bir vaqtning oʻzida xodimlar va tashrif buyuruvchilarning soni ellik va undan ortiq nafarni tashkil etadigan tashkilotlarda tashkil etiladi. Ushbu markaz axborot operatsiyalarini amalga oshirish, javobgarlik hududidagi terminal komplekslarning translyatsiyalarini boshqarish, obyekt darajasidagi xabar berish tizimining faoliyatini nazorat qilish uchun moʻljallangan.
Potensial xavfli obyektlarning obyekt axborot markazi texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga muvofiq zarar yetishi mumkin boʻlgan zonalardagi aholiga xabar berish va maʼlumot yetkazishni taʼminlashi kerak.
8. Terminal komplekslarining tarkibiga ular oʻrnatilgan joylarga koʻra quyidagilar kiradi: axborot tablosi, oʻtuvchi yozuvlar qurilmasi, tovushni kuchaytiruvchi vositalar, videokuzatuv kameralari, radiatsion va kimyoviy nazorat vositalari va boshqalar.
9. Tarqalgan avtomatlashtirilgan quyi tizimlar axborot markazlari va terminal komplekslari orasida uygʻunlikni taʼminlash uchun moʻljallangan boʻlib, ommaviy axborot yetkazish, kuzatish va maʼlumot toʻplash, aloqa va axborot uzatish, axborot xavfsizligi, radiatsion va kimyoviy nazorat, tovushli signal va maʼlumotlarni uzatish, xabar berish tizimini boshqarish va nazorat qilish hamda boshqa quyi tizimlarini oʻz ichiga oladi.
4-bob. Xabar berish tizimini yaratish, ishga tushirish, saqlash va undan foydalanish tartibi
10. Xabar berish tizimi ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq tashkiliy-funksional tuzilma asosida yaratiladi (rivojlantiriladi).
11. Respublika va mahalliy darajadagi xabar berish tizimlari — Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligining budjet mablagʻlari doirasida, budjetdan tashqari mablagʻlari hamda xalqaro moliya institutlarining grant mablagʻlari va qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari bilan hamkorlikda yaratiladi va saqlanadi.
12. Lokal darajadagi va obyekt darajasidagi xabar berish tizimlari — tashkilotlarga ajratilgan davlat budjeti mablagʻlari, doirasida, budjetdan tashqari mablagʻlar hamda xalqaro moliya institutlarining grant mablagʻlari va qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan yaratiladi va saqlanadi.
13. Oʻzbekiston Respublikasi hududida faoliyatni amalga oshiruvchi tashkilotlar Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligining soʻrovlari boʻyicha respublika darajasidagi, mahalliy va lokal darajadagi xabar berish tizimi qurilmalarini montaj qilish uchun xonalar, maydonlar, antenna-machta qurilmalari va boshqa obyektlarni taqdim etilishida, shuningdek, oʻz hududlarida oʻrnatilgan xabar berish tizimi qurilmalarining saqlanishida amaliy yordam koʻrsatadilar.
14. Xabar berish tizimi faoliyati uchun moʻljallangan bogʻlovchi liniyalar va maʼlumotlarni uzatish kanallari Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi tomonidan ustuvor tartibda telekommunikatsiya xizmat tariflarini kamaytirish boʻyicha tashkilotning imtiyozini hisobga olgan holda, shartnoma asosida taqdim etiladi.
Bunda Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligining tasarrufida xabar berish tizimi mavjud boʻlgan tashkilotlar bilan shartnoma tuzgan tegishli boʻlinmalariga shartnoma shartlariga muvofiq bogʻlovchi liniyalar va maʼlumotlarni uzatish kanallarining sozligi uchun toʻliq javobgarlik yuklanadi.
15. Respublika darajasidagi, mahalliy va lokal darajadagi xabar berish tizimlarini foydalanishga qabul qilish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi tomonidan ishlab chiqiladi.
16. Mahalliy va lokal darajadagi hamda obyekt darajasidagi xabar berish tizimlaridan foydalanish toʻgʻrisidagi nizomlar ushbu Nizom asosida ishlab chiqiladi va tegishli fuqaro muhofazasi boshliqlari tomonidan tasdiqlanadi.
17. Respublika darajasidagi, mahalliy va lokal darajadagi hamda obyekt darajasidagi xabar berish tizimlari favqulodda vaziyat roʻy berishi xavfi yoki favqulodda vaziyat roʻy berganda:
respublika darajasida — Oʻzbekiston Respublikasi Fuqaro muhofazasi boshligʻi qaroriga va Oʻzbekiston Respublikasi favqulodda vaziyatlar vaziri buyrugʻiga muvofiq;
mahalliy darajada — Oʻzbekiston Respublikasi favqulodda vaziyatlar vazirining buyrugʻiga yoki Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahri hamda tumanlar (shaharlar) fuqaro muhofazasi boshliqlari qarorlariga muvofiq;
lokal darajada — tasarrufida lokal darajadagi xabar berish tizimi mavjud boʻlgan tashkilot rahbariyati qaroriga muvofiq;
obyekt darajasida — tasarrufida obyekt darajasidagi xabar berish tizimi mavjud boʻlgan obyekt rahbariyati qaroriga muvofiq ishga tushiriladi.
Lokal darajadagi va obyekt darajasidagi xabar berish tizimlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri, Favqulodda vaziyatlar boshqarmalari boshliqlari buyruqlariga asosan ishga tushirilishi mumkin.
18. FVDT kundalik boshqaruv organlarining navbatchilari (navbatchi-dispetcherlari) tizimida xabar berish signallarini yoki shoshilinch xabarlarni olishi bilan ularning olganligini tasdiqlaydi va zudlik bilan favqulodda vaziyat roʻy berishi mumkin boʻlgan yoki roʻy bergan hududlarning yuqori turuvchi davlat boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlarning rahbarlariga, shuningdek, FVDTning tegishli darajalardagi boshqaruv organlariga yetkazadi.
19. Barcha darajadagi xabar berish tizimlari orqali favqulodda vaziyatlar toʻgʻrisida xabar berish, maʼlumotlar va signallar uzatish avtomatik, avtomatlashtirilgan yoki qoʻlda ishlatish rejimlarida amalga oshirilishi mumkin.
Avtomatik ish rejimida xabar berish tizimiga bogʻlangan monitoring kuzatish qurilmalari orqali toʻgʻridan-toʻgʻri xavfli tabiat hodisalari yoki gidrotexnika inshootlarida sodir boʻlishi mumkin boʻlgan hodisalar toʻgʻrisidagi signallarga muvofiq tizimga oldindan kiritilgan ssenariy dasturlariga asosan faollashib, tizimdan foydalanish (ishga tushirish) navbatchi-dispetcherlik xizmatlari navbatchilarining ishtirokisiz amalga oshiriladi.
Avtomatlashtirilgan ish rejimida xabar berish tizimini ishga tushirish buyruq va koʻrsatmalar asosida navbatchi-dispetcherlik xizmatining ushbu tizimni ishga tushirish huquqiga ega boʻlgan navbatchilari tomonidan amalga oshiriladi.
Qoʻlda ishga tushirish rejimida potensial xavfli obyektlarda oʻrnatilgan xabar berish tizimining oxirgi qurilmalari obyekt rahbarining buyruq va koʻrsatmalariga asosan navbatchi-dispetcherlik xizmati navbatchilari tomonidan boshqariladi.
Avtomatik ish rejimi barcha darajadagi xabar berish tizimining asosiy rejimi hisoblanadi. Navbatchi-dispetcherlik xizmati mavjud boʻlgan obyektlarda xabar berish tizimlarining avtomatlashtirilgan rejimda ishlashiga ruxsat beriladi.
20. Xabar berish signallari va favqulodda vaziyat toʻgʻrisidagi holat haqidagi axborot aholiga fuqaro muhofazasining “Diqqat hammaga!” signalini berish orqali yetkaziladi. Bunda elektrosirenalar va ruporli ovoz kuchaytirgichlar orqali 3 daqiqagacha ogohlantiruvchi signallar uzatiladi.
21. Ogohlantirish signallaridan soʻng televideniye va radiokanallar hamda internet tarmoqlari orqali yuzaga kelgan favqulodda vaziyatlar toʻgʻrisidagi maʼlumot (axborot)lar 5 daqiqadan koʻp boʻlmagan video va audio yoki matn koʻrinishida efirga uzatiladi.
22. Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi va uning hududiy boshqarmalarining axborot markazlari tomonidan xabar berish signallari va favqulodda vaziyatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar toʻgʻridan-toʻgʻri FVDT tarkibiga kiruvchi vazirlik va idoralarning rahbariyati va kundalik boshqaruvdagi navbatchi-dispetcherlik xizmatlariga ovozli yoki SMS koʻrinishida xabar berish tizimi orqali uzatiladi.
23. Xabar berish va fuqaro muhofazasi signallari hamda favqulodda vaziyatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni uzatishda ularning uch marta takrorlanishiga ruxsat beriladi (mobil aloqa operatorlari tizimlari uchun xabarni uzatishni takrorlash oldingi xabarni uzatish tugallangandan soʻng amalga oshiriladi).
24. Hududlarda yuzaga kelishi mumkin boʻlgan haqiqiy va prognoz qilinayotgan favqulodda vaziyatlar toʻgʻrisidagi maʼlumot (axborot)larni aholiga yetkazish uchun video va audio, shuningdek, matn va grafik koʻrinishidagi xabarlar Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligining matbuot xizmati hamda Milliy teleradiokompaniya bilan hamkorlikda oldindan yoki yuzaga kelgan vaziyatdan kelib chiqib tayyorlanadi.
25. Aholiga xabar berish va fuqaro muhofazasi signallari hamda favqulodda vaziyatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar oʻz vaqtida yetkazilishini taʼminlashda quyidagi xabar berish vositalaridan oʻrnatilgan tartibda foydalanishga ham ruxsat beriladi:
elektrosirena va ruporli ovoz kuchaytirgichlar;
televideniye tarmoqlari;
radioeshittirish tarmoqlari;
mobil aloqa tarmoqlari;
keng formatli monitorlar;
Internet jahon axborot tizimi resurslari;
mobil harakatlanuvchi texnikalarda baland ovoz chiqaruvchi akustik vositalar va koʻchma xabar berish qurilmalari (xabar berish tizimi qamrab olmagan hududlarda qoʻllanilishi mumkin).
26. Teleradiokompaniya va teleradioeshittirish tarmoqlari orqali translyatsiya qilish uchun navbatchi-dispetcherlik xizmatlarining aholiga xabar berish va favqulodda holat toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni uzatish boʻyicha harakatlari tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi va Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi tomonidan belgilanadi.
27. Oʻzbekiston Respublikasi hududida faoliyat koʻrsatadigan mobil aloqa operatorlari orqali aholiga xabar berish va maʼlumotlarni yetkazish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi va Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi tomonidan belgilanadi.
28. FVDT tarkibiga kiruvchi vazirlik va idora rahbarlariga favqulodda vaziyatlar roʻy berish xavfi yoki favqulodda vaziyat roʻy berganligi toʻgʻrisidagi xabarni yetkazish ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq sxema asosida tashkil etiladi.
29. Tasarrufida xabar berish tizimi mavjud boʻlgan barcha tashkilotlar xabar berish tizimiga foydalanish-texnik xizmat koʻrsatish uchun zarur butlovchi va tarkibiy qismlar zaxirasini yaratadilar.
30. Xabar berish tizimiga aloqa va axborotlashtirish vositalaridan foydalanish, ularni sozlash va xizmat koʻrsatish sohasida faoliyat yurituvchi tashkilotlar oʻrtasida har yili tuziladigan shartnomalar asosida xabar berish tizimi mavjud tashkilotlarga har yili ajratiladigan davlat budjeti mablagʻlari doirasida texnik xizmat koʻrsatiladi.
31. Tasarrufida xabar berish tizimi qurilmalari mavjud boʻlgan vazirliklar, idoralar va tashkilotlar tomonidan mavjud xabar berish tizimini foydalanishdan chiqarishda, ularni modernizatsiya qilish (rekonstruksiya qilish) ishlari yakunlanib, yangi xabar berish tizimi foydalanishga topshirilgandan keyingina demontaj qilishga ruxsat etiladi.
32. Kundalik faoliyat rejimida terminal komplekslaridan ijtimoiy reklama, reklama-marketing va boshqa ijtimoiy muhim maʼlumotlar translyatsiyasi uchun foydalanish mumkin.
Bunda kundalik faoliyat rejimida reklama materiallari translyatsiyasi terminal kompleksi ekranlarida efir vaqtining yetmish besh foizidan ortiq boʻlmagan hajmda qilinishi mumkin. Qolgan vaqtda ularda aholini favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish, fuqaro muhofazasi va yongʻin xavfsizligini taʼminlash sohalarida tayyorlash hamda jamoat tartibini saqlash boʻyicha axborotlar translyatsiya qilinadi.
33. Kuchaytirilgan faoliyat rejimida reklama materiallari translyatsiyasi terminal kompleksi ekranlarida efir vaqtining ellik foizidan ortiq boʻlmagan hajmda translyatsiya qilinishi mumkin. Qolgan vaqtda ular orqali aholiga yuzaga kelayotgan vaziyat toʻgʻrisida axborotlar, favqulodda vaziyatlarning oldini olish yoki oqibatlarini kamaytirish boʻyicha tavsiyalar, aholining hamda kuch va vositalarning toʻgʻri harakat qilishi boʻyicha maʼlumotlar translyatsiya qilinadi.
34. Favqulodda vaziyat rejimida efirning toʻliq vaqtidan favqulodda vaziyat roʻy berganligi toʻgʻrisida aholiga xabar berish va yuzaga kelgan vaziyatda toʻgʻri harakat qilish boʻyicha maʼlumotlarni translyatsiya qilish uchun foydalaniladi.
35. Lokal darajadagi va obyekt darajasidagi xabar berish tizimlarini ishlatish, ulardan foydalanish va texnik xizmat koʻrsatish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi bilan kelishilgan holda tashkilotlar tomonidan ishlab chiqiladi va tasdiqlanadi.
5-bob. Xabar berish tizimlarining tayyorligini tekshirish va baholash
36. Xabar berish tizimlari tayyorligini nazorat qilish maqsadida quyidagi turdagi tekshirishlar tashkil etiladi:
tegishli terminal kosmpleksining oxirgi qurilmalarini ishga tushirgan holda kompleks tekshirish;
tegishli terminal kosmpleksining oxirgi qurilmalarini ishga tushirmagan holda texnik tekshirish.
37. Xabar berish tizimlarining tayyorligini kompleks tekshirish Oʻzbekiston Respublikasi Fuqaro muhofazasi boshligʻining aholini va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish, fuqaro muhofazasi va yongʻin xavfsizligini taʼminlash boʻyicha buyrugʻiga asosan amalga oshiriladi.
38. Oʻzbekiston Respublikasi Fuqaro muhofazasi boshligʻi, favqulodda vaziyatlar vaziri, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar, Toshkent shahri hamda tumanlar (shaharlar) hokimlari — fuqaro muhofazasi boshliqlarining qarori yoki buyrugʻi asosida respublika darajasidagi, mahalliy va lokal darajadagi hamda obyekt darajasidagi xabar berish tizimlarining tayyorligi yiliga koʻpi bilan bir marta qoʻshimcha kompleks tekshirilishi mumkin. Bunda telekanallar (radiokanallar) translyatsiyasi faqat Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi bilan kelishilgan holda toʻxtatiladi.
39. Xabar berish tizimlarining tayyorligini kompleks tekshiruvdan oʻtkazishda, aholi kamida bir oy oldin ommaviy axborot vositalarida tegishli eʼlon berish orqali ogohlantirilishi shart.
40. Xabar berish tizimining barcha darajalari tayyorligini kompleks tekshirish har yili bir marta kunduzgi paytda tegishli axborot markazlaridan sinov signallari yoki ovozli xabarlarni yuborish orqali amalga oshiriladi.
41. Respublika xabar berish tizimining tayyorligini kompleks tekshirishda respublika darajasidagi va mahalliy darajadagi, shu jumladan, barcha shahar va tumanlardagi xabar berish tizimlari tekshiriladi.
42. Kompleks tekshirish davomida ushbu Nizomning barcha talablari, shuningdek, tegishli ravishda respublika darajasidagi, mahalliy va lokal darajadagi hamda obyekt darajasidagi xabar berish tizimlari toʻgʻrisidagi nizomlar, shuningdek, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablarining bajarilishi oʻrganiladi.
43. Respublika darajasidagi va mahalliy darajadagi xabar berish tizimlarining tayyorligini texnik tekshirish Oʻzbekiston Respublikasi favqulodda vaziyatlar vaziri tomonidan tasdiqlangan yillik reja-jadvalga muvofiq amalga oshiriladi.
44. Respublika darajasidagi va mahalliy darajadagi xabar berish tizimlarining tayyorligini texnik tekshirish tegishli ravishda respublika va mahalliy axborot markazlaridan FVDT, uning funksional va hududiy quyi tizimlari tarkibiga kiruvchi tashkilotlar rahbarlarining mobil telefonlariga SMS yoki ovozli xabarlar yuborish hamda ushbu tashkilotlarning navbatchi-dispetcherlik xizmatlarining shahar telefonlariga “Texnik tekshirish” sinov signalini yuborish orqali tashkil etiladi.
45. Respublika darajasidagi va mahalliy darajadagi xabar berish tizimlarining tayyorligini texnik tekshirish doirasida teleradiokompaniyalar tomonidan oldindan tayyorlangan ssenariy dasturlari asosida “Texnik tekshirish” xabarlari efirga uzatiladi (eʼlon qilinadi).
Davlatning muhim voqealari toʻgʻrisidagi xabarlarni efirga uzatish, shuningdek, oliy mansabdor shaxslar nutqi vaqtida efirni toʻxtatish orqali texnik tekshirish oʻtkazilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
46. Xabar berish tizimlarining tayyorligi ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq mezonlar asosida baholanadi.
6-bob. Yakunlovchi qoida
47. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Favqulodda vaziyat roʻy berish xavfi yoki favqulodda vaziyat roʻy berganligi haqida xabar berishning avtomatlashtirilgan tizimini rivojlantirish hamda undan samarali foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Favqulodda vaziyat roʻy berish xavfi yoki favqulodda vaziyat roʻy berganligi haqida xabar berishning avtomatlashtirilgan tizimining
Respublika darajasi Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligining Favqulodda vaziyatlarda harakat qilish va boshqarish milliy markazi tarkibiga kiruvchi qurilmalar — AXT, AIJ, BPEHM, TKBQ Mahalliy daraja Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri Favqulodda vaziyatlar boshqarmalarining yagona navbatchi-dispetcherlik xizmati tarkibiga kiruvchi qurilmalar — AXT, AIJ, BPEHM, TKBQ Lokal daraja va obyekt darajasi FVDT tarkibiga kiruvchi vazirlik va idoralarning navbatchi-dispetcherlik xizmati tarkibiga kiruvchi qurilmalar — AXT, AIJ, BPEHM, TKBQ Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi hududiy filiallari Xabar berish tizimining oxirgi qurilmalari Mobil aloqa kompaniyalari
Favqulodda vaziyat roʻy berish xavfi yoki favqulodda vaziyat roʻy berganligi haqida xabar berishning avtomatlashtirilgan tizimini rivojlantirish hamda undan samarali foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bunday vaziyatlarda harakat qilish davlat tizimi tarkibiga kiruvchi vazirlik va idoralar rahbarlari hamda navbatchi-dispetcherlik xizmatlariga favqulodda vaziyat roʻy berish xavfi yoki favqulodda vaziyat roʻy berganligi toʻgʻrisida xabar yetkazishni tashkil etish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich FVDT tarkibiga kiruvchi vazirlik va idoralar hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari FVDT boshqaruv organlari va tezkor-boshqaruv organlarining rahbarlari va navbatchi-dispetcherlik xizmatlarining telefon raqamlari (rahbarlar tarkibining mobil telefon raqamlari) oʻzgarganligi toʻgʻrisida Favqulodda vaziyatlar vazirligi va uning hududiy boshqarmalariga yozma ravishda maʼlumot taqdim etadi. Oʻzgarganda darhol Favqulodda vaziyatlar vazirligining Favqulodda vaziyatlarda harakat qilish va boshqarish milliy markazi, hududiy Favqulodda vaziyatlar boshqarmalari Tezkor boshqaruv markazlari FVDT boshqaruv organlari va tezkor-boshqaruv organlarining rahbarlari va navbatchi-dispetcherlik xizmatlarining telefon raqamlari (rahbarlarning mobil telefon raqamlari) oʻzgarganligi toʻgʻrisida xabar berish tizimi apparat-dasturiy vositalaridagi mobil va xizmat telefon raqamlari roʻyxati oʻz vaqtida yangilanishini taʼminlaydi. Maʼlumotlar taqdim etilgan kunida 2-bosqich Favqulodda vaziyatlar vazirligining Favqulodda vaziyatlarda harakat qilish va boshqarish milliy markazi, hududiy Favqulodda vaziyatlar boshqarmalarining Tezkor boshqaruv markazlari Respublika darajasidagi va mahalliy darajadagi xabar berish tizimi vositalari orqali SMS va ovozli xabarlarni (signallarni) FVDT tarkibiga kiruvchi davlat organlari hamda boshqa tashkilotlar rahbarlari va navbatchi-dispetcherlik xizmatlariga yuborishni (dam olish va bayram kunidan qatʼi nazar) texnik jihatdan tekshiradi. Har chorakning birinchi oyi 5-sanasida FVDT tarkibiga kiruvchi vazirlik va idoralar hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari FVDT boshqaruv organlari va tezkor-boshqaruv organlarining rahbarlari va navbatchi-dispetcherlik xizmatlari Favqulodda vaziyatlar vazirligi va uning hududiy boshqarmalari tomonidan xabar berish tizimi orqali kelib tushgan SMS va ovozli xabarlarni tasdiqlaydi. Xabar kelib tushganda darhol 3-bosqich Favqulodda vaziyatlar vazirligining Favqulodda vaziyatlarda harakat qilish va boshqarish milliy markazi, hududiy Favqulodda vaziyatlar boshqarmalarining Tezkor boshqaruv markazlari Respublika darajasidagi va mahalliy darajadagi xabar berish tizimlari orqali favqulodda vaziyat roʻy berish xavfi yoki favqulodda vaziyat roʻy berganligi toʻgʻrisida SMS va ovozli xabarlarni (signallarni) FVDT tarkibiga kiruvchi davlat organlari hamda boshqa tashkilotlar markaziy (boshqaruv) apparatlari rahbarlari va navbatchi-dispetcherlik xizmatlariga yuboradi. Favqulodda vaziyat roʻy berish xavfi yoki roʻy berganligi toʻgʻrisida xabar kelib tushganda darhol FVDT tarkibiga kiruvchi vazirlik va idoralar hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari FVDT boshqaruv organlari va tezkor-boshqaruv organlarining rahbarlari va navbatchi-dispetcherlik xizmatlari Favqulodda vaziyatlar vazirligi va uning hududiy boshqarmalari tomonidan xabar berish tizimi orqali kelib tushgan SMS va ovozli xabarlarni tasdiqlaydi. Xabar kelib tushganda darhol
Favqulodda vaziyat roʻy berish xavfi yoki favqulodda vaziyat roʻy berganligi haqida xabar berishning avtomatlashtirilgan tizimini rivojlantirish hamda undan samarali foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Favqulodda vaziyat roʻy berish xavfi yoki favqulodda vaziyat roʻy berganligi haqida xabar berishning avtomatlashtirilgan tizimlarining tayyorligini baholash
1-bob. Respublika darajasidagi xabar berish tizimini baholash
1. Respublika darajasidagi xabar berish tizimi quyidagi mezonlarga muvofiq boʻlgan taqdirda, “tayyor” deb baholanadi:
a) respublika darajasidagi xabar berish tizimi texnik topshiriq hamda loyiha-smeta hujjatlariga muvofiq yaratilgan va foydalanishga topshirilgan boʻlsa;
b) respublika hududidagi mavjud mahalliy xabar berish tizimlari loyiha-smeta hujjatlariga muvofiq yaratilgan va foydalanishga topshirilgan hamda respublika darajasidagi xabar berish tizimi bilan bogʻlangan boʻlsa;
v) xabar berish tizimining respublika hududida oʻrnatilgan terminal komplekslari loyiha-smeta hujjatlariga muvofiq yaratilgan va foydalanishga topshirilgan hamda tegishli darajadagi xabar berish tizimlariga bogʻlangan boʻlsa;
g) respublika darajasidagi va mahalliy darajadagi xabar berish tizimining doimiy tayyorgarligi va ulardan foydalanish toʻgʻrisidagi nizomlar, tizim pasportlari va boshqa belgilangan barcha hujjatlar mavjud boʻlsa;
d) respublika darajasidagi xabar berish tizimi orqali axborot markazlari navbatchi-dispetcherlik xizmati tomonidan quyidagilarga favqulodda vaziyatlar roʻy berish xavfi yoki favqulodda vaziyat roʻy berganligi toʻgʻrisida signallar va shoshilinch maʼlumotlarni yetkazish imkoniyati mavjud boʻlsa:
Oʻzbekiston Respublikasi Fuqaro muhofazasi boshligʻi va FVDT tarkibiga kiruvchi vazirlik va idoralar rahbarlariga;
hududiy favqulodda vaziyatlar boshqarmalari hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga;
FVDT va fuqaro muhofazasi kuchlariga;
Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi aholiga;
e) respublika darajasidagi va mahalliy darajadagi xabar berish tizimlari hamda ularning terminal komplekslari tayyorligi muntazam ravishda tekshirib borilsa;
j) xabar berish tizimi texnik vositalariga texnik xizmat koʻrsatilsa, foydalanish davrida muddati oʻtgan vositalardagi nosozliklarni taʼmirlash yoki almashtirish oʻz vaqtida amalga oshirilsa;
z) respublika aholisining kamida 75 foizi respublika darajasidagi xabar berish tizimi texnik vositalari (elektron sirenalar va kuchli akustik qurilmalar) faoliyat chegaralarida yashasa yoki ijtimoiy faoliyatini amalga oshirsa;
i) xabar berish tizimini ishga tushirish uchun masʼul xodimlarning navbatchiligi va ularning kasbiy tayyorgarligi tashkil etilgan boʻlsa;
k) xabar berish tizimi tayyorligini tekshirish vaqtida navbatchi xodimlar ishonchli harakat qilsa hamda berilgan vazifalarni oʻz vaqtida bajarsa;
l) ehtiyojlardan kelib chiqib, statsionar va mobil (tashiladigan va koʻchma) xabar berish tizimi texnik vositalari zaxiralari yaratilgan va soz holda saqlangan hamda ulardan boshqaruv hujjatlari asosida foydalanish rejalashtirilgan boʻlsa;
m) respublika darajasidagi va mahalliy darajadagi xabar berish tizimlarini yaratish va takomillashtirish boʻyicha oʻz vaqtida amaliy chora-tadbirlar amalga oshirilgan boʻlsa.
2. Respublika darajasidagi xabar berish tizimi quyidagi mezonlarga muvofiq boʻlgan taqdirda, “cheklangan tayyor” deb baholanadi:
a) mazkur Mezonlarning 1-bandi “ a ”, “ g ”, “ d ”, “ e ”, “m” kichik bandlari bajarilgan boʻlsa;
b) respublika hududida barcha mahalliy darajadagi xabar berish tizimlari loyiha-smeta hujjatlariga mos yaratilgan va foydalanishga topshirilgan hamda kamida 75 foizi respublika darajasidagi xabar berish tizimlari bilan integratsiya qilingan boʻlsa;
v) xabar berish texnik vositalariga oʻz vaqtida texnik xizmat koʻrsatilgan, nosoz qismlarini almashtirish yoki taʼmirlash ishlari amalga oshirilgan, lekin xizmat muddatini oʻtagan texnik qurilmalar mavjud boʻlsa;
g) respublika aholisining kamida 65 foizi respublika darajasidagi xabar berish tizimi oxirgi qurilmalari (elektron sirenalar va kuchli akustik qurilmalar va boshqalar) qamrovi chegaralarida yashasa yoki ijtimoiy faoliyatini amalga oshirsa;
d) xabar berish tizimini ishga tushirish uchun masʼul boʻlgan navbatchi xodimlarning navbatchiligi va kasbiy tayyorgarligi tashkil etilgan, lekin FVDT tarkibiga kiruvchi vazirlik va idoralar rahbariyati, fuqaro muhofazasi kuchlarini xabar berish roʻyxati yangilanmagan boʻlsa;
e) xabar berish tizimi tayyorligini tekshirish vaqtida masʼul xodim kamchiliklarga yoʻl qoʻysa, noaniq harakat qilsa va berilgan vazifalarni muddatidan kechikib bajarsa.
3. Respublika darajasidagi xabar berish tizimi mazkur Mezonlarning 2-bandida belgilangan mezonlarga muvofiq boʻlmagan taqdirda, “tayyor emas” deb baholanadi.
2-bob. Mahalliy darajadagi xabar berish tizimini baholash
4. Mahalliy darajadagi xabar berish tizimi quyidagi mezonlarga muvofiq boʻlgan taqdirda, “tayyor” deb baholanadi:
a) mahalliy darajadagi xabar berish tizimi texnik topshiriq hamda loyiha-smeta hujjatlariga muvofiq yaratilgan va foydalanishga topshirilgan boʻlsa;
b) mahalliy darajadagi xabar berish tizimi respublika darajasidagi xabar berish tizimi bilan bogʻlangan boʻlsa;
v) Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahri va viloyatlar hududlarida oʻrnatilgan terminal komplekslari loyiha-smeta hujjatlariga muvofiq yaratilgan va foydalanishga topshirilgan hamda tegishli darajadagi xabar berish tizimiga bogʻlangan boʻlsa;
g) Mahalliy darajadagi xabar berish tizimi toʻgʻrisidagi nizom, doimiy tayyorligi va undan foydalanish toʻgʻrisidagi tizim pasportlari va boshqa belgilangan barcha hujjatlar mavjud boʻlsa;
d) mahalliy darajadagi xabar berish tizimi orqali axborot markazlari navbatchi-dispetcherlik xizmati tomonidan quyidagilarga favqulodda vaziyatlar roʻy berish xavfi yoki favqulodda vaziyat roʻy berganligi toʻgʻrisida signallar va shoshilinch maʼlumotlarni yetkazish imkoniyati mavjud boʻlsa:
tegishli hududning fuqaro muhofazasi boshligʻi va FVDT hududiy quyi tizimi tarkibiga kiruvchi tashkilotlar rahbarlariga;
FVDT hududiy quyi tizimi hamda ushbu hududning fuqaro muhofazasi kuchlariga;
potensial xavfli obyektlar hududidan tashqarida zarar yetkazuvchi omillar taʼsiri zonalarida yashovchi yoki iqtisodiy faoliyatni amalga oshiruvchi aholining hayoti va sogʻligʻiga zarar yetkazishi mumkin boʻlgan baxtsiz hodisalar toʻgʻrisida (kimyoviy, gidrotexnika inshootlari) xavfli ishlab chiqarish obyektlari rahbarlari va ularning navbatchi-dispetcherlik xizmatlariga;
viloyat hududidagi aholiga;
e) mahalliy darajadagi xabar berish tizimi va terminal komplekslari tayyorligi muntazam ravishda tekshirib borilsa;
j) xabar berish tizimining texnik vositalariga doimiy texnik xizmat koʻrsatilsa, foydalanish davrida muddati oʻtgan vositalardagi nosozliklarni taʼmirlash yoki almashtirish oʻz vaqtida amalga oshirilsa;
z) viloyat aholisining kamida 75 foizi mahalliy darajadagi xabar berish tizimi oxirgi qurilmalari (elektron sirenalar va kuchli akustik qurilmalar va boshqalar) faoliyat chegaralarida yashasa yoki ijtimoiy faoliyatini amalga oshirsa;
i) xabar berish tizimini ishga tushirish uchun masʼul xodimlarning navbatchiligi va kasbiy tayyorgarligi tashkil etilgan boʻlsa;
k) xabar berish tizimi tayyorligini tekshirish vaqtida navbatchi xodimlar ishonchli harakat qilsa hamda berilgan vazifalarni oʻz vaqtida bajarsa;
l) ehtiyojlardan kelib chiqib, statsionar va mobil (tashiladigan va koʻchma) xabar berish tizimi texnik vositalarining zaxiralari yaratilgan va soz holda saqlangan hamda ulardan boshqaruv hujjatlar asosida foydalanish rejalashtirilgan boʻlsa;
m) mahalliy darajadagi xabar berish tizimini yaratish va takomillashtirish boʻyicha oʻz vaqtida amaliy chora-tadbirlar amalga oshirilgan boʻlsa.
5. Mahalliy darajadagi xabar berish tizimi quyidagi mezonlarga muvofiq boʻlgan taqdirda, “cheklangan tayyor” deb baholanadi:
a) mazkur Mezonlarning 1-bandi “ a ”, “ g ”, “ d ”, “ e ”, “m” kichik bandlari bajarilgan boʻlsa;
b) mahalliy darajadagi xabar berish tizimi loyiha-smeta hujjatlariga mos yaratilgan va foydalanishga topshirilgan, lekin respublika darajasidagi xabar berish tizimi bilan integratsiya qilinmagan boʻlsa;
v) xabar berish texnik vositalariga oʻz vaqtida texnik xizmat koʻrsatilgan, nosoz qismlarni almashtirish yoki taʼmirlash ishlari amalga oshirilgan, lekin xizmat muddatini oʻtagan texnik qurilmalar mavjud boʻlsa;
g) viloyat aholisining kamida 65 foizi mahalliy darajadagi xabar berish tizimi oxirgi qurilmalari (elektron sirenalar va kuchli akustik qurilmalar va boshqalar) qamrovi chegaralarida yashasa yoki ijtimoiy faoliyatini amalga oshirsa;
d) xabar berish tizimini ishga tushirish uchun masʼul boʻlgan navbatchi xodimlarning navbatchiligi va kasbiy tayyorgarligi tashkil etilgan, lekin FVDT tarkibiga kiruvchi vazirlik va idoralar rahbariyati, fuqaro muhofazasi kuchlarini xabar berish roʻyxati yangilanmagan boʻlsa;
e) xabar berish tizimi tayyorligini tekshirish vaqtida masʼul xodim kamchiliklarga yoʻl qoʻysa, noaniq harakat qilsa va berilgan vazifalarni muddatidan kechikib bajarsa.
6. Mahalliy darajadagi xabar berish tizimi mazkur Mezonlarning 5-bandida belgilangan mezonlarga muvofiq boʻlmagan taqdirda “tayyor emas” deb baholanadi.
3-bob. Lokal darajadagi xabar berish tizimini baholash
7. Lokal darajadagi xabar berish tizimi quyidagi mezonlarga muvofiq boʻlgan taqdirda, “tayyor” deb baholanadi:
a) lokal darajadagi xabar berish tizimi texnik topshiriq hamda loyiha-smeta hujjatlariga muvofiq yaratilgan va foydalanishga topshirilgan boʻlsa;
b) lokal darajadagi xabar berish tizimi mahalliy darajadagi xabar berish tizimi bilan bogʻlangan boʻlsa;
v) Lokal darajadagi xabar berish tizimi toʻgʻrisidagi nizom, doimiy tayyorligi va undan foydalanish boʻyicha tizim pasportlari va boshqa belgilangan barcha hujjatlar mavjud boʻlsa;
g) lokal darajadagi xabar berish tizimi orqali axborot markazlari navbatchi-dispetcherlik xizmati tomonidan quyidagilarga favqulodda vaziyatlar toʻgʻrisidagi signallar va shoshilinch maʼlumotlarni yetkazish imkoniyati mavjud boʻlsa:
obyekt fuqaro muhofazasi boshligʻi, ishchi-xizmatchilari hamda obyektning favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish kuchlariga;
favqulodda vaziyatlarda xabar berish hududidagi tashkilotlar navbatchi-dispetcherlik xizmatlariga;
favqulodda vaziyatlarda xabar berish hududida yashovchi aholiga;
d) lokal darajadagi xabar berish tizimi va terminal komplekslar tayyorligi muntazam ravishda tekshirib borilsa;
e) xabar berish texnik vositalariga texnik xizmat koʻrsatilsa, foydalanish davrida muddati oʻtgan vositalardagi nosozliklarni taʼmirlash yoki almashtirish oʻz vaqtida amalga oshirilsa.
j) xabar berish tizimini ishga tushirish uchun masʼul xodimlarning navbatchiligi va kasbiy tayyorgarligi tashkil etilgan boʻlsa;
z) xabar berish tizimi tayyorligini tekshirish vaqtida navbatchi xodimlar ishonchli harakat qilsa hamda berilgan vazifalarni oʻz vaqtida bajarsa.
8. Lokal darajadagi xabar berish tizimi quyidagi mezonlarga muvofiq boʻlgan taqdirda, “cheklangan tayyor” deb baholanadi:
a) mazkur Mezonlarning 7-bandi “ a ”, “ v ”, “ g ”, “ d ”, “e” kichik bandlari bajarilgan boʻlsa;
b) lokal darajadagi xabar berish tizimi loyiha-smeta hujjatlariga mos yaratilgan va foydalanishga topshirilgan, lekin mahalliy darajadagi xabar berish tizimiga bilan integratsiya qilinmagan boʻlsa;
v) xabar berish texnik vositalariga oʻz vaqtida texnik xizmat koʻrsatilgan, nosoz qismlarni almashtirish yoki taʼmirlash ishlari amalga oshirilgan, lekin xizmat muddatini oʻtagan texnik qurilmalar mavjud boʻlsa;
g) xabar berish tizimini ishga tushirish uchun masʼul boʻlgan navbatchi xodimlarning navbatchiligi va kasbiy tayyorgarligi tashkil etilgan, lekin FVDT hududiy quyi tizimi xizmatlari (zvenolari)ga, shuningdek, obyekt rahbariyati, ishchi-xizmatchilari va favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish kuchlariga xabar berish roʻyxatlari yangilanmagan boʻlsa;
d) lokal darajadagi xabar berish tizimi tayyorligini tekshirish vaqtida masʼul xodim kamchiliklarga yoʻl qoʻysa, noaniq harakat qilsa va berilgan vazifalarni muddatidan kechikib bajarsa.
9. Lokal darajadagi xabar berish tizimi mazkur Mezonlarning 8-bandida belgilangan mezonlarga muvofiq boʻlmagan taqdirda, “tayyor emas” deb baholanadi.
4-bob. Obyekt darajasidagi xabar berish tizimini baholash
10. Obyekt darajasidagi xabar berish tizimi quyidagi mezonlarga muvofiq boʻlgan taqdirda, “tayyor” deb baholanadi:
a) obyekt darajasidagi xabar berish tizimi texnik topshiriq hamda loyiha-smeta hujjatlariga muvofiq yaratilgan va foydalanishga topshirilgan boʻlsa;
b) obyekt darajasidagi xabar berish tizimi mahalliy darajadagi xabar berish tizimi bilan bogʻlangan boʻlsa;
v) Obyekt darajasidagi xabar berish tizimi toʻgʻrisidagi nizom, doimiy tayyorgarlik va undan foydalanish boʻyicha tizim pasportlari hamda boshqa belgilangan barcha hujjatlar mavjud boʻlsa;
g) obyekt darajasidagi xabar berish tizimi orqali quyidagilarga favqulodda vaziyatlar toʻgʻrisidagi signallar va shoshilinch maʼlumotlarni yetkazish imkoniyati mavjud boʻlsa:
obyekt fuqaro muhofazasi boshligʻi, ishchi-xizmatchilari hamda favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish kuchlariga;
obyekt avariya-qutqaruv va maxsus ishlarni bajaruvchi xizmatlarga;
obyektda boʻlib turgan tashrif buyuruvchilarga;
d) obyekt darajasidagi xabar berish tizimi va terminal komplekslari tayyorligi muntazam ravishda tekshirib borilsa;
e) xabar berish texnik vositalariga texnik xizmat koʻrsatilsa, foydalanish davrida muddati oʻtgan vositalardagi nosozliklarni taʼmirlash yoki almashtirish oʻz vaqtida amalga oshirilsa;
j) obyekt ishchi-xizmatchilariga xabar berish tizimining texnik holati “qoniqarli” deb baholangan boʻlsa;
z) xabar berish tizimini ishga tushirish uchun masʼul xodimlarning navbatchiligi va ularning kasbiy tayyorgarligi tashkil etilgan boʻlsa;
i) xabar berish tizimi tayyorligini tekshirish vaqtida navbatchi xodimlar ishonchli harakat qilsa hamda berilgan vazifalarni oʻz vaqtida bajarsa.
11. Obyekt darajasidagi xabar berish tizimi quyidagi mezonlarga muvofiq boʻlgan taqdirda, “cheklangan tayyor” deb baholanadi:
a) mazkur Mezonlarning 10-bandi “ a ”, “ v ”, “ g ”, “ d ”, “e” kichik bandlari bajarilgan boʻlsa;
b) obyekt darajasidagi xabar berish tizimi loyiha-smeta hujjatlariga mos yaratilgan va foydalanishga topshirilgan, lekin mahalliy darajasidagi xabar berish tizimiga bilan integratsiya qilinmagan boʻlsa;
v) xabar berish texnik vositalariga oʻz vaqtida texnik xizmat koʻrsatilgan, nosoz qismlarni almashtirish yoki taʼmirlash ishlari amalga oshirilgan, lekin xizmat muddatini oʻtagan texnik qurilmalar mavjud boʻlsa;
g) xabar berish tizimini ishga tushirish uchun masʼul boʻlgan navbatchi xodimlarning navbatchiligi va kasbiy tayyorgarligi tashkil etilgan, lekin FVDT hududiy quyi tizimi xizmatlari (zvenolari)ga, shuningdek, obyekt rahbariyati, ishchi-xizmatchilari va favqulodda vaziyatlarni bartaraf etish kuchlariga xabar berish roʻyxatlari yangilanmagan boʻlsa;
d) obyekt darajasidagi xabar berish tizimi tayyorligini tekshirishda vaqtida masʼul xodim kamchiliklarga yoʻl qoʻysa, noaniq harakat qilsa va berilgan vazifalarni muddatidan kechikib bajarsa.
12. Obyekt darajasidagi xabar berish tizimi mazkur Mezonlarning 11-bandida belgilangan mezonlarga muvofiq boʻlmagan taqdirda, “tayyor emas” deb baholanadi.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 11-avgustdagi 361-son qaroriga 2-ILOVA
2023 — 2028-yillarda respublika darajasidagi va mahalliy darajadagi xabar berish tizimini rivojlantirish uchun terminal komplekslarini xarid qilish
Xarid qilinadigan terminal komplekslari toʻplamlari * shundan: 2023-yilda 2024-yilda 2025-yilda 2026-yilda 2027-yilda 2028-yilda Umumiy soni (hududlar kesimida) 208 18 25 30 40 45 50 Umumiy qiymati ** (mln soʻm) 177 840,0 15 390,0 21 375,0 25 650,0 34 200,0 38 475,0 42 750,0
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 11-avgust,
361-son