UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 14-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 14 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 14 августа 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 14 August 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМА

ТАЛАБЛАР

ХУЛОСАСИ

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 28 сентябрдаги 592-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида

Сўнгги йилларда мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига оид масалаларни кўриб чиқиш тартибининг соддалаштирилиши, ушбу йўналишда давлат хизматларини кўрсатишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш, турли ахборот тизимларида масофавий хизмат кўрсатиш имконияти яратилди.

Шу билан бирга, мамлакатимизда хорижий инвесторларга давлат хизматлари кўрсатиш тизимини босқичма-босқич ислоҳ қилган ҳолда, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда ушбу соҳада давлат хизматлари кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш борасида тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш зарурати юзага келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш жараёнида ортиқча ҳужжатларни талаб қилиш амалиётини тўлиқ бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 28 сентябрдаги 592-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилишда чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан давлат тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонидан ўтиш учун давлат хизматлари марказлари ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали электрон тарзда мурожаат қилиш тартиби;

давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича синов имтиҳонида қатнашиш учун тўловни Ягона биллинг тизими орқали тўлаш ва «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали зарур ҳужжатларни масъул давлат органлари ва ташкилотлардан сўраб олиш тартиби;

давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича ўтказилган синов натижалари юзасидан апелляция тақдим этиш тартиби.

2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилишда чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан давлат тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонидан ўтиш учун давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали электрон тарзда мурожаат қилиш имкониятини яратсин;

«Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали зарур ҳужжатларни масъул давлат органлари ва ташкилотлардан сўраб олиш ҳамда давлат тилини билиш тўғрисидаги малака сертификатини QR-код (матрик штрихли код) билан тасдиқлаган ҳолда электрон тарзда бериш тизимини жорий этсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан улар фаолияти бўйича, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 368-сон қарорига ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 28 сентябрдаги 592-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

««Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет давлат фуқароларига давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:».

2. 1-бандда :

а) қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«давлат тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонидан ўтиш учун давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон тарзда мурожаат қилиш тартиби»;

б) иккинчи — тўртинчи хатбошилар тегишлича учинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

3. Илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилишда чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш (кейинги ўринларда — давлат тилини билиш даражасини аниқлаш) тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

талабгор — Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш масалалари бўйича ваколатли давлат органига мурожаат қилган ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами берилган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс;

фуқаролиги бўлмаган шахс — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб турган, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаган ва ўзининг чет давлат фуқаролигига мансублигига доир далилга эга бўлмаган шахс;

чет давлат фуқароси — Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига эга бўлмаган, бошқа давлат фуқаролигига ва ўзининг бошқа давлат фуқаролигига мансублигига доир далилга эга бўлган шахс.

3. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда талабгорларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда — Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалари) томонидан тўлов асосида амалга оширилади.

Давлат тили бўйича синов имтиҳонини ташкил этиш ҳамда давлат тилини билиш бўйича малака сертификатини бериш тартиби ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Мурожаат қилиш ва уни кўриб чиқиш тартиби

4. Талабгор давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича синов имтиҳонида қатнашиш учун давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали электрон шаклда мурожаат қилади ва Ягона биллинг тизими орқали тўловни амалга оширади.

Узрли сабаблар мавжуд бўлганда (касаллик ва бошқалар), нотариал тартибда тасдиқланган илтимоснома асосида ишончли вакил орқали мурожаат қилинганда хизмат кўрсатилмайди.

Талабгор Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилганда, унинг мурожаати масъул ходим томонидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилганда шахсан ўзи ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон рақамли имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

5. Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмаларига талабгор давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича синов имтиҳонида қатнашиш учун сўровнома билан электрон тарзда мурожаат қилган ва йиғим тўлови тўланганлиги ҳақида идоралараро электрон ҳамкорлик орқали реал вақт режимида маълумот келиб тушган куннинг ўзида Марказ ёки унинг ҳудудий бўлинмалари талабгорнинг:

шахсини тасдиқловчи ҳужжати (чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси ҳамда Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ID-картасини);

рақамли фотосуратини масъул давлат органлари ва ташкилотларидан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали маълумотлар алмашинуви йўли билан онлайн сўраб олади.

6. Ҳужжатлар масъул давлат органлари ва ташкилотларидан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали қабул қилиб олинганидан сўнг дарҳол, талабгорга унинг мурожаати қабул қилинганлиги тўғрисидаги синов имтиҳонини ўтказиш вақти кўрсатилган маълумотнома Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали электрон тарзда юборилади.

3-боб. Давлат тили бўйича синов имтиҳонини ташкил этиш тартиби

7. Давлат тили бўйича имтиҳон талабгорнинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича Марказ ёки унинг ҳудудий бўлинмаларида ўтказилади.

8. Давлат тилини билиш даражасини аниқлаш учун мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ келтирилган давлат тилини билишга қўйиладиган минимал талаблар асосида синов имтиҳони топширилади.

9. Давлат тилини билиш даражасини аниқлашга тайёргарлик кўриш, синов имтиҳони материалларини тайёрлаш мақсадида Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ишчи гуруҳ шакллантирилади.

10. Синов имтиҳони ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар масъул давлат органлари ва ташкилотларидан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинганидан сўнг бир ой муддатда ўтказилади.

11. Синов имтиҳонлари Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан тасдиқланган таркибдаги давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича синовларни ўтказиш учун ҳудудий имтиҳон комиссиялари томонидан ўтказилади.

Синов имтиҳонларига оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда бошқа фуқаролик жамияти институтлари вакиллари кузатувчи сифатида иштирок этиш учун таклиф этилиши, шунингдек имтиҳонлар онлайн тарзда кузатиб борилиши мумкин.

Давлат тилини билиш бўйича синов имтиҳони жараёнлари узлуксиз видеотасвирга (овозли) туширилади ва камида бир йил сақланади.

12. Синов имтиҳони тест, ёзма ва оғзаки шаклларда ўтказилади.

Тест талабгорнинг кундалик турмушида фойдаланувчи содда хабарлар, тил эгаси билан таниш ва махсус мавзуда мулоқотга киришганда фойдаланиладиган маълумотлар асосида тузилган 10 та мантиқий саволлардан иборат.

Тест саволларига тўғри жавоблар учун бериладиган энг кўп балл 30 баллни ташкил этади. Тест саволларини ечиш учун 15 дақиқа вақт берилади.

Тест синовлари натижаси шу вақтнинг ўзида маълум қилинади.

Ёзма синов шакли диктант шаклида ёки талабгорнинг содда анкеталарни шахсий маълумот билан тўлдира олиш, расмий хат, иш юритиш қоғозларини (ариза, розилик хатлари, резюме) ёза олиш даражасини аниқлаш мақсадида маълум бир топшириқни (анкета тўлдириш, ариза ёзиш каби) ёзиш тарзида ўтказилади.

Ёзма синов учун бериладиган энг кўп балл 30 баллни ташкил этади. Ёзма синовни бажариш учун 15 дақиқа вақт берилади.

Оғзаки синов шакли талабгорнинг ўзи ҳақида оғзаки маълумот бера олиш, ижтимоий-маиший мавзуда таклиф этилган суҳбатга кириша олиш, фикрини содда тарзда тушунтириб бера олиш, таниш мавзуларда ўз фикрини билдира олиш (китоблар, фильмлар, мусиқа хусусида), ҳикоя ёки муҳокама мазмунини содда иборалар билан қисқача гапириб бера олиш даражасини билиш мақсадида тузилган саволлар асосида ташкил қилинади.

Оғзаки синов учун бериладиган энг кўп балл 40 баллни ташкил этади. Оғзаки синовни бажариш учун 10 дақиқа вақт берилади.

13. Синов имтиҳони якунлари бўйича энг юқори баллнинг 50 фоизидан (50 баллдан) кам балл олган талабгор синов имтиҳонидан ўтмаган деб ҳисобланади ва қайта қатнашиш учун синов имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб камида бир ойдан кейин (қайта тўлов амалга оширилган ҳолда) электрон шаклда мурожаат қилади.

Синов имтиҳони натижалари тест шаклидаги синов имтиҳонида олинган натижа инобатга олинган ҳолда уч кун муддатда эълон қилинади.

4-боб. Синов имтиҳони топшириш учун тўлов тўлаш шартлари

14. Давлат тилини билиш даражасини аниқлаш мақсадида синов имтиҳонини топшириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида Ягона биллинг тизими орқали йиғим тўлови тўланади.

Тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

қолган маблағлар — Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази махсус ҳисобварағига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда тўлов суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Ундирилган сумманинг:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,25 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар — Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази махсус ҳисобварағига ўтказилади.

15. Шартнома талабгор ва ваколатли орган ўртасида оммавий оферта талаблари асосида белгиланган тўловлар амалга оширилгандан сўнг, тузилган деб ҳисобланади.

5-боб. Давлат тилини билиш бўйича малака сертификатини бериш тартиби

16. Мазкур Низомнинг 3-иловасида белгиланган давлат тилини билишга қўйилган минимал талаблар асосида синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган талабгорларга Марказ томонидан давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги давлат тилини билиш тўғрисидаги малака сертификати (кейинги ўринларда — малака сертификати) имтиҳон натижалари эълон қилинган кундан сўнг уч кун муддатда берилади, шунингдек «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали Ички ишлар вазирлигининг «E-fuqaro» идоралараро маълумотлар базасига юборилади. Малака сертификати муддатсиз амал қилади.

17. Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан малака сертификатлари реестри юритилади.

Малака сертификатлари реестрида қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

талабгорнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

туғилган санаси ва жойи;

шахсини тасдиқловчи ҳужжат (серияси ва тартиб рақами, ким томонидан ва қачон берилганлиги);

Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг малака сертификати бериш тўғрисидаги тегишли буйруғи санаси ва тартиб рақами;

малака сертификатининг серияси, тартиб рақами ва берилган сана.

18. Малака сертификати Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан почта (хизмат учун тўловни талабгор қоплаган ҳолда) алоқаси орқали, шунингдек ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда талабгорнинг электрон почта манзилига юборилиши мумкин.

6-боб. Аппеляция бериш тартиби

19. Давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича синовларни ўтказиш учун ҳудудий имтиҳон комиссиялари томонидан ўтказилган синов натижаларидан норози бўлган талабгорлар Марказга апелляция бериш ҳуқуқига эга.

Апелляция синов имтиҳони натижалари эълон қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида, ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда тақдим этилади. Бу ҳақида Марказга идоралараро электрон ҳамкорлик орқали маълумот келиб тушади.

20. Апелляцияни кўриб чиқиш учун Марказ директорининг буйруғи билан 5 — 7 нафар Марказ ходимлари ва таълим тизими педагогларидан иборат бўлган Апелляция комиссияси тузилади.

Имтиҳон натижаси чиққан кундан бошлаб ўн кун ичида апелляция синов имтиҳони олинади. Синов натижалари имтиҳон ўтгандан сўнг беш кун ичида эълон қилинади.

Талабгор Апелляция комиссияси қарори тўғрисида идоралараро электрон ҳамкорлик орқали давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали хабардор қилинади.

Талабгор Апелляция комиссияси қароридан норози бўлган тақдирда, судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

21. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

синов имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляциянинг қондирилишини рад этиш;

синов имтиҳони натижаларини ўзгартириш ва апелляцияни қондириш;

синов имтиҳони натижаларини бекор қилиш ва такрорий синов имтиҳони ўтказилишини тайинлаш.

Агар талабгор томонидан кўрсатилган далиллар тасдиқланмаса, апелляциянинг қондирилишини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Синов имтиҳони натижаларини бекор қилиш тўғрисидаги қарор ушбу Низом талаблари бузилган ҳолда ўтказилган тақдирда қабул қилинади. Апелляция комиссиясининг қарорлари ушбу Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.

Талабгорни такрорий синов имтиҳонидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Марказ синов имтиҳонини ўтказиш санасини белгилайди, бу ҳақда идоралараро электрон ҳамкорлик орқали давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали электрон шаклда хабар берилади ҳамда синов имтиҳонини такроран ўтказишда тўлов ундирилмайди.

22. Апеляция комиссияси томонидан такрорий синов имтиҳони ўтказиш ҳақидаги қарорда белгиланган, тест, оғзаки ёки ёзма синов имтиҳони шакли (шакллари) асосида қайта бир марта ўтказилади.

23. Такрорий апелляцияга йўл қўйилмайди.

7-боб. Якунловчи қоидалар

24. Мазкур Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

25. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар».

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизмати кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддат 1-босқич Чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс (талабгор Давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича синов имтиҳонида қатнашиш учун давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали электрон шаклда мурожаат қилади ва давлат хизматини кўрсатиш учун тўловни амалга оширади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Талабгор, давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП 1. Талабгор Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилганда, унинг мурожаати масъул ходим томонидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилганда шахсан ўзи белгиланган шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради. 2. Талабгор сўровномани идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон рақамли имзо, Мобил-ID каби) билан тасдиқлайди (ЯИДХП орқали мурожаат қилганда сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди). Давлат хизмати олиш учун мурожаат қилинган ва тўлов амалга оширилганидан сўнг дарҳол 3-босқич Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази (Марказ) ёки унинг ҳудудий бўлинмалари 1. Талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини ва рақамли фотосуратини реал вақт режимида «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олади. Сўровнома келиб тушган куннинг ўзида 2. Синов имтиҳони (имтиҳон)ни ўтказиш вақти кўрсатилган маълумотномани талабгорга давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали электрон тарзда юборади. Ҳужжатлар қабул қилиб олинганидан сўнг дарҳол 3. Давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича имтиҳонларни ўтказади. Ҳужжатлар қабул қилиб олинганидан сўнг бир ой муддатда 4. Давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича имтиҳон натижаларини эълон қилади. Имтиҳон ўтказилганидан сўнг уч кун муддатда 4-босқич Марказ ёки унинг ҳудудий бўлинмалари, ЯИДХП Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган талабгорларга белгиланган шаклдаги давлат тилини билиш тўғрисидаги малака сертификати берилади. Имтиҳон натижалари эълон қилингандан сўнг уч кун муддатда 5-босқич Талабгор Имтиҳон якунлари бўйича энг юқори баллнинг 50 фоизидан (50 баллдан) кам балл олган (имтиҳондан ўтмаган) тақдирда, қайта қатнашиш учун (қайта тўлов амалга оширилгандан сўнг) электрон шаклда мурожаат қилади. Имтиҳон ўтказилган кундан бошлаб камида бир ойдан кейин

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилишда чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича

I. Чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс (талабгор) тўғрисида маълумот: 1. ЖШШИР 2. Ф.И.О. II. Талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси ҳамда Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ID-картаси ҳақида маълумот ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) 3. Серияси ва рақами: 4. Ким томонидан берилган: 5. Қачон берилган: III. Бошқа маълумотлар 6. Доимий ёки вақтинча яшаш манзили 7. Телефон рақами 8. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса):

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Давлат тилини билишга қўйиладиган минимал

I. Тинглаб тушуниш

1. Таниш мавзуларда маълумот берувчи матнларнинг асосий мазмунини ўқиб, тушуна олади.

2. Содда хабарлар, содда ёзма йўриқнома ёки кўрсатмаларни тушуна олади.

3. Ўз қизиқишлари доирасидаги теле- ёки радиодастурлар ва бошқа манбаларни тинглаб, асосий маълумотларни тушуна олади.

4. Шахсий қизиқиш, ўқиш ёки касбга оид соҳадаги оғзаки манбаларни тинглаб, унинг асосий мазмуни ҳамда махсус маълумотларни англай олади.

5. Тил эгаси билан таниш ва махсус мавзуда мулоқотга киришганда унинг аксарият жиҳатларини тушуна олади.

II. Гапириш

1. Ўзи ҳақида оғзаки маълумот бера олади.

2. Ижтимоий-маиший мавзуда таклиф этилган суҳбатга кириша олади.

3. Фикрини содда тарзда, изчиллик асосида, мантиқли тушунтириб бера олади.

4. Таниш мавзуларда ўз фикрини билдира олади (китоблар, фильмлар, мусиқа хусусида).

5. Ҳикоя ёки муҳокама мазмунини содда иборалар билан қисқача гапириб бера олади.

III. Ўқиш

1. Таниш мавзуларда маълумот берувчи матнларнинг асосий мазмунини тушуна олади.

2. Жой ёки инсонлар тасвирланган қисқача матнни тушуна олади.

3. Содда хабарларни, масалан оддий хатлар, электрон хатларни тушуна олади.

4. Содда ёзма йўриқнома ёки кўрсатмаларни тушуна олади ва уларга амал қила олади.

5. Мунозарали матннинг хулосасини аниқлай олади.

6. Матн мазмунининг асосий ғоясини ажрата олади.

IV. Ёзиш

1. Шахсий хатлар (қисқа хабарлар, табриклар, эслатмалар ва бошқалар)ни ёза олади.

2. Содда анкеталарни шахсий маълумот билан тўлдира олади.

3. Расмий ҳужжатлар қолиплари асосида содда шаклдаги ҳужжатларни ёза олади.

4. Ўз қизиқишларига тааллуқли мавзуда қисқа, содда эссе ёза олади.

5. Расмий хат, иш юритиш қоғозларини (ариза, розилик хатлари, резюме) ёза олади.

6. Ўз фикрини имло қоидаларига риоя қилган ҳолда ёзма шаклда баён қила олади.

7. Имло қоидаларига риоя қилган ҳолда диктант ёза олади.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Давлат тилини билиш тўғрисидаги малака сертификати намунаси

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi ALIS Н ER NAVOIY NOMIDAGI TOS Н KENT DAVLAT OʻZBEK TILI VA ADABIYOTI UNIVERSITETI Н UZURIDAGI DAVLAT TILIDA IS Н YURITIS Н ASOSLARINI OʻQITIS Н VA MALAKA OS Н IRIS Н MARKAZI T Н E CENTER FOR TEAC Н ING T Н E BASICS OF OFFICE MANAGEMENT IN T Н E STATE LANGUAGE AND FURT Н ER TRAINING AT TAS Н KENT STATE UNIVERSITY OF T Н E UZBEK LANGUAGE AND LITERATURE NAMED AFTER ALIS Н ER NAVOIY _____________________________________________________________________________ DAVLAT TILINI BILIS Н TOʻGʻRISIDA SERTIFIKAT CERTIFICATE OF KNOWLEDGE OF T Н E STATE LANGUAGE Sertifikat seriyasi № / Certificate Serieend Number _____________________________________________________________________________ Talabgor toʻgʻrisidagi maʼlumotlar / Candidate Details Talabgorning shaxsiy kodi /Candidate ID Familiyasi / Family Name Ismi / First Name Otasining ismi / Middle Name Sinov natijalari / Exam Results _____________________________________________________________________________ Berilgan sanasi: / Date of Issue: Direktor / Director _____________ _______________________ Imzo / Signature F.I.O. / Full Name M.Oʻ / Stamp Нere

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг Апелляция комиссияси раисига ________________________________дан (Талабгорнинг Ф.И.О.) АПЕЛЛЯЦИЯ ТЎҒРИСИДА АРИЗА Талабгор норози бўлган синов имтиҳони шакли (тест, оғзаки, ёзма) Қуйидагиларни кўриб чиқишингизни илтимос қиламан: ____________________________ ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ Талабгорнинг имзоси: _______________ Шакл тўлдирилган сана: ______________ Бланканинг рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами: 0000000 (чегара) Апелляция тўғрисидаги ариза қабул қилинганлиги тўғрисида ХАТ-ТАСДИҚНОМА Талабгорнинг Ф.И.О.: ___________________ Талабгорнинг шахсий коди:______________ Аризани қабул қилиб олувчи масъул шахснинг Ф.И.О.: _____________________________ Имзо: ________ (МЎ) Апелляция қабул қилинган сана: _______

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази апелляция комиссиясининг

Талабгорнинг Ф.И.О.: _______________ Талабгорнинг шахсий коди: _____________ Талабгор норози бўлган синов имтиҳони шакли______________________________ ( тест, оғзаки, ёзма ) Ариза қабул қилинган сана: ____________ Талабгорнинг даъвоси: _________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ Текшириш натижаси:___________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ Апелляция комиссиясининг қарори: ______________________________________________ _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ Апелляция комиссияси раиси: (Имзо) (Ф.И.О.) Апелляция комиссияси аъзолари: (имзолар) (Ф.И.О.) (Ф.И.О.) (Ф.И.О.) (Ф.И.О.) Сана: __ __ __ __ __ __ __ __ ».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 14 август,

368-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2023 й., 09/23/368/0595-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

SOʻROVNOMA

TALABLAR

XULOSASI

Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasining fuqaroligiga qabul qilishda davlat tilini bilish darajasini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2020-yil 28-sentabrdagi 592-son qaroriga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisida

Soʻnggi yillarda mamlakatimizda Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligiga oid masalalarni koʻrib chiqish tartibining soddalashtirilishi, ushbu yoʻnalishda davlat xizmatlarini koʻrsatishda zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan keng foydalanish, turli axborot tizimlarida masofaviy xizmat koʻrsatish imkoniyati yaratildi.

Shu bilan birga, mamlakatimizda xorijiy investorlarga davlat xizmatlari koʻrsatish tizimini bosqichma-bosqich isloh qilgan holda, qulay investitsiyaviy va ishbilarmonlik muhitini yaratish, ortiqcha byurokratik toʻsiqlarni bartaraf etish hamda ushbu sohada davlat xizmatlari koʻrsatish sifatini tubdan yaxshilash borasida tizimli chora-tadbirlarni amalga oshirish zarurati yuzaga kelmoqda.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat xizmatlari koʻrsatish infratuzilmasini takomillashtirish va aholining davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlarini kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 24-iyuldagi PF-6269-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasining fuqaroligiga qabul qilishda davlat tilini bilish darajasini aniqlash jarayonida ortiqcha hujjatlarni talab qilish amaliyotini toʻliq bartaraf etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasining fuqaroligiga qabul qilishda davlat tilini bilish darajasini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2020-yil 28-sentabrdagi 592-son qaroriga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritilsin:

Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligiga qabul qilishda chet davlat fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxs tomonidan davlat tilini bilish darajasini aniqlash imtihonidan oʻtish uchun davlat xizmatlari markazlari yoxud Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali elektron tarzda murojaat qilish tartibi;

davlat tilini bilish darajasini aniqlash boʻyicha sinov imtihonida qatnashish uchun toʻlovni Yagona billing tizimi orqali toʻlash va “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali zarur hujjatlarni masʼul davlat organlari va tashkilotlardan soʻrab olish tartibi;

davlat tilini bilish darajasini aniqlash boʻyicha oʻtkazilgan sinov natijalari yuzasidan apellatsiya taqdim etish tartibi.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi hamda Adliya vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda:

Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligiga qabul qilishda chet davlat fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxs tomonidan davlat tilini bilish darajasini aniqlash imtihonidan oʻtish uchun davlat xizmatlari markazlari va YIDXP orqali elektron tarzda murojaat qilish imkoniyatini yaratsin;

“Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali zarur hujjatlarni masʼul davlat organlari va tashkilotlardan soʻrab olish hamda davlat tilini bilish toʻgʻrisidagi malaka sertifikatini QR-kod (matrik shtrixli kod) bilan tasdiqlagan holda elektron tarzda berish tizimini joriy etsin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi:

davlat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan davlat xizmatlari koʻrsatilishining belgilangan tartibi bajarilishi yuzasidan ular faoliyati boʻyicha, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat oʻrnatsin;

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 28-sentabrdagi 592-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining fuqaroligiga qabul qilishda davlat tilini bilish darajasini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablarini buzganlik uchun davlat organlari va boshqa tashkilotlar mansabdor shaxslariga nisbatan belgilangan tartibda maʼmuriy jazolarni qoʻllasin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 14-avgustdagi 368-son qaroriga ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasining fuqaroligiga qabul qilishda davlat tilini bilish darajasini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2020-yil 28-sentabrdagi 592-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimcha

1. Muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:

““Oʻzbekiston Respublikasining fuqaroligi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat xizmatlari koʻrsatish infratuzilmasini takomillashtirish va aholining davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlarini kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 24-iyuldagi PF-6269-son Farmoniga muvofiq fuqaroligi boʻlmagan shaxslar va chet davlat fuqarolariga davlat tilini bilish darajasini aniqlash boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibini soddalashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:”.

2. 1-bandda :

a) quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“davlat tilini bilish darajasini aniqlash imtihonidan oʻtish uchun davlat xizmatlari markazlari yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali elektron tarzda murojaat qilish tartibi”;

b) ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi — beshinchi xatboshilar deb hisoblansin.

3. Ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining fuqaroligiga qabul qilishda davlat tilini bilish darajasini aniqlash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligiga qabul qilishda chet davlat fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxsning davlat tilini bilish darajasini aniqlash (keyingi oʻrinlarda — davlat tilini bilish darajasini aniqlash) tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

talabgor — Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligiga qabul qilish masalalari boʻyicha vakolatli davlat organiga murojaat qilgan va qonunchilik hujjatlariga muvofiq jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami berilgan chet davlat fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxs;

fuqaroligi boʻlmagan shaxs — Oʻzbekiston Respublikasi hududida doimiy yashab turgan, Oʻzbekiston Respublikasining fuqarosi boʻlmagan va oʻzining chet davlat fuqaroligiga mansubligiga doir dalilga ega boʻlmagan shaxs;

chet davlat fuqarosi — Oʻzbekiston Respublikasining fuqaroligiga ega boʻlmagan, boshqa davlat fuqaroligiga va oʻzining boshqa davlat fuqaroligiga mansubligiga doir dalilga ega boʻlgan shaxs.

3. Oʻzbekiston Respublikasining fuqaroligiga qabul qilishda talabgorlarning davlat tilini bilish darajasini aniqlash Alisher Navoiy nomidagi Toshkent davlat oʻzbek tili va adabiyoti universiteti huzuridagi Davlat tilida ish yuritish asoslarini oʻqitish va malaka oshirish markazi va uning hududiy boʻlinmalari (keyingi oʻrinlarda — Markaz va uning hududiy boʻlinmalari) tomonidan toʻlov asosida amalga oshiriladi.

Davlat tili boʻyicha sinov imtihonini tashkil etish hamda davlat tilini bilish boʻyicha malaka sertifikatini berish tartibi ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Murojaat qilish va uni koʻrib chiqish tartibi

4. Talabgor davlat tilini bilish darajasini aniqlash boʻyicha sinov imtihonida qatnashish uchun davlat xizmatlari markazlariga yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali elektron shaklda murojaat qiladi va Yagona billing tizimi orqali toʻlovni amalga oshiradi.

Uzrli sabablar mavjud boʻlganda (kasallik va boshqalar), notarial tartibda tasdiqlangan iltimosnoma asosida ishonchli vakil orqali murojaat qilinganda xizmat koʻrsatilmaydi.

Talabgor Davlat xizmatlari markazi orqali murojaat qilganda, uning murojaati masʼul xodim tomonidan, YIDXP orqali murojaat qilganda shaxsan oʻzi ushbu Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron tarzda toʻldiradi.

Zarur maʼlumotlar soʻrovnomaga kiritilgandan soʻng talabgor maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (daktiloskopiya, elektron raqamli imzo, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.

Talabgor YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, soʻrovnomani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash talab etilmaydi.

5. Markaz va uning hududiy boʻlinmalariga talabgor davlat tilini bilish darajasini aniqlash boʻyicha sinov imtihonida qatnashish uchun soʻrovnoma bilan elektron tarzda murojaat qilgan va yigʻim toʻlovi toʻlanganligi haqida idoralararo elektron hamkorlik orqali real vaqt rejimida maʼlumot kelib tushgan kunning oʻzida Markaz yoki uning hududiy boʻlinmalari talabgorning:

shaxsini tasdiqlovchi hujjati (chet davlat fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxsning tugʻilganlik haqida guvohnomasi hamda Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasi yoki ID-kartasini);

raqamli fotosuratini masʼul davlat organlari va tashkilotlaridan “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali maʼlumotlar almashinuvi yoʻli bilan onlayn soʻrab oladi.

6. Hujjatlar masʼul davlat organlari va tashkilotlaridan “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali qabul qilib olinganidan soʻng darhol, talabgorga uning murojaati qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi sinov imtihonini oʻtkazish vaqti koʻrsatilgan maʼlumotnoma Markaz va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan idoralararo elektron hamkorlik yoʻli bilan davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali elektron tarzda yuboriladi.

3-bob. Davlat tili boʻyicha sinov imtihonini tashkil etish tartibi

7. Davlat tili boʻyicha imtihon talabgorning doimiy yashash yoki vaqtincha turgan joyi boʻyicha Markaz yoki uning hududiy boʻlinmalarida oʻtkaziladi.

8. Davlat tilini bilish darajasini aniqlash uchun mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq keltirilgan davlat tilini bilishga qoʻyiladigan minimal talablar asosida sinov imtihoni topshiriladi.

9. Davlat tilini bilish darajasini aniqlashga tayyorgarlik koʻrish, sinov imtihoni materiallarini tayyorlash maqsadida Markaz va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan ishchi guruh shakllantiriladi.

10. Sinov imtihoni ushbu Nizomning 5-bandida koʻrsatilgan hujjatlar masʼul davlat organlari va tashkilotlaridan “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali olinganidan soʻng bir oy muddatda oʻtkaziladi.

11. Sinov imtihonlari Alisher Navoiy nomidagi Toshkent davlat oʻzbek tili va adabiyoti universiteti tomonidan tasdiqlangan tarkibdagi davlat tilini bilish darajasini aniqlash boʻyicha sinovlarni oʻtkazish uchun hududiy imtihon komissiyalari tomonidan oʻtkaziladi.

Sinov imtihonlariga ommaviy axborot vositalari, nodavlat notijorat tashkilotlar hamda boshqa fuqarolik jamiyati institutlari vakillari kuzatuvchi sifatida ishtirok etish uchun taklif etilishi, shuningdek imtihonlar onlayn tarzda kuzatib borilishi mumkin.

Davlat tilini bilish boʻyicha sinov imtihoni jarayonlari uzluksiz videotasvirga (ovozli) tushiriladi va kamida bir yil saqlanadi.

12. Sinov imtihoni test, yozma va ogʻzaki shakllarda oʻtkaziladi.

Test talabgorning kundalik turmushida foydalanuvchi sodda xabarlar, til egasi bilan tanish va maxsus mavzuda muloqotga kirishganda foydalaniladigan maʼlumotlar asosida tuzilgan 10 ta mantiqiy savollardan iborat.

Test savollariga toʻgʻri javoblar uchun beriladigan eng koʻp ball 30 ballni tashkil etadi. Test savollarini yechish uchun 15 daqiqa vaqt beriladi.

Test sinovlari natijasi shu vaqtning oʻzida maʼlum qilinadi.

Yozma sinov shakli diktant shaklida yoki talabgorning sodda anketalarni shaxsiy maʼlumot bilan toʻldira olish, rasmiy xat, ish yuritish qogʻozlarini (ariza, rozilik xatlari, rezyume) yoza olish darajasini aniqlash maqsadida maʼlum bir topshiriqni (anketa toʻldirish, ariza yozish kabi) yozish tarzida oʻtkaziladi.

Yozma sinov uchun beriladigan eng koʻp ball 30 ballni tashkil etadi. Yozma sinovni bajarish uchun 15 daqiqa vaqt beriladi.

Ogʻzaki sinov shakli talabgorning oʻzi haqida ogʻzaki maʼlumot bera olish, ijtimoiy-maishiy mavzuda taklif etilgan suhbatga kirisha olish, fikrini sodda tarzda tushuntirib bera olish, tanish mavzularda oʻz fikrini bildira olish (kitoblar, filmlar, musiqa xususida), hikoya yoki muhokama mazmunini sodda iboralar bilan qisqacha gapirib bera olish darajasini bilish maqsadida tuzilgan savollar asosida tashkil qilinadi.

Ogʻzaki sinov uchun beriladigan eng koʻp ball 40 ballni tashkil etadi. Ogʻzaki sinovni bajarish uchun 10 daqiqa vaqt beriladi.

13. Sinov imtihoni yakunlari boʻyicha eng yuqori ballning 50 foizidan (50 balldan) kam ball olgan talabgor sinov imtihonidan oʻtmagan deb hisoblanadi va qayta qatnashish uchun sinov imtihoni oʻtkazilgan kundan boshlab kamida bir oydan keyin (qayta toʻlov amalga oshirilgan holda) elektron shaklda murojaat qiladi.

Sinov imtihoni natijalari test shaklidagi sinov imtihonida olingan natija inobatga olingan holda uch kun muddatda eʼlon qilinadi.

4-bob. Sinov imtihoni topshirish uchun toʻlov toʻlash shartlari

14. Davlat tilini bilish darajasini aniqlash maqsadida sinov imtihonini topshirish uchun bazaviy hisoblash miqdorining 20 foizi miqdorida Yagona billing tizimi orqali yigʻim toʻlovi toʻlanadi.

Toʻlov summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:

a) Davlat xizmatlari markazi orqali murojaat etilganda:

20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

qolgan mablagʻlar — Alisher Navoiy nomidagi Toshkent davlat oʻzbek tili va adabiyoti universiteti huzuridagi Davlat tilida ish yuritish asoslarini oʻqitish va malaka oshirish markazi maxsus hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;

b) YIDXP orqali murojaat etilganda toʻlov summasining 90 foizi undiriladi.

Undirilgan summaning:

10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;

11,25 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;

0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlar — Alisher Navoiy nomidagi Toshkent davlat oʻzbek tili va adabiyoti universiteti huzuridagi Davlat tilida ish yuritish asoslarini oʻqitish va malaka oshirish markazi maxsus hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.

15. Shartnoma talabgor va vakolatli organ oʻrtasida ommaviy oferta talablari asosida belgilangan toʻlovlar amalga oshirilgandan soʻng, tuzilgan deb hisoblanadi.

5-bob. Davlat tilini bilish boʻyicha malaka sertifikatini berish tartibi

16. Mazkur Nizomning 3-ilovasida belgilangan davlat tilini bilishga qoʻyilgan minimal talablar asosida sinov imtihonlaridan muvaffaqiyatli oʻtgan talabgorlarga Markaz tomonidan davlat xizmatlari markazlari va YIDXP orqali ushbu Nizomning 4-ilovasiga muvofiq shakldagi davlat tilini bilish toʻgʻrisidagi malaka sertifikati (keyingi oʻrinlarda — malaka sertifikati) imtihon natijalari eʼlon qilingan kundan soʻng uch kun muddatda beriladi, shuningdek “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali Ichki ishlar vazirligining “E-fuqaro” idoralararo maʼlumotlar bazasiga yuboriladi. Malaka sertifikati muddatsiz amal qiladi.

17. Markaz va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan malaka sertifikatlari reyestri yuritiladi.

Malaka sertifikatlari reyestrida quyidagilar koʻrsatilishi lozim:

talabgorning familiyasi, ismi, otasining ismi;

tugʻilgan sanasi va joyi;

shaxsini tasdiqlovchi hujjat (seriyasi va tartib raqami, kim tomonidan va qachon berilganligi);

Markaz va uning hududiy boʻlinmalari rahbarlarining malaka sertifikati berish toʻgʻrisidagi tegishli buyrugʻi sanasi va tartib raqami;

malaka sertifikatining seriyasi, tartib raqami va berilgan sana.

18. Malaka sertifikati Markaz va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan pochta (xizmat uchun toʻlovni talabgor qoplagan holda) aloqasi orqali, shuningdek YIDXP orqali murojaat qilinganda talabgorning elektron pochta manziliga yuborilishi mumkin.

6-bob. Appelatsiya berish tartibi

19. Davlat tilini bilish darajasini aniqlash boʻyicha sinovlarni oʻtkazish uchun hududiy imtihon komissiyalari tomonidan oʻtkazilgan sinov natijalaridan norozi boʻlgan talabgorlar Markazga apellatsiya berish huquqiga ega.

Apellatsiya sinov imtihoni natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab besh ish kuni ichida, ushbu Nizomning 5-ilovasiga muvofiq davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali elektron shaklda taqdim etiladi. Bu haqida Markazga idoralararo elektron hamkorlik orqali maʼlumot kelib tushadi.

20. Apellatsiyani koʻrib chiqish uchun Markaz direktorining buyrugʻi bilan 5 — 7 nafar Markaz xodimlari va taʼlim tizimi pedagoglaridan iborat boʻlgan Apellatsiya komissiyasi tuziladi.

Imtihon natijasi chiqqan kundan boshlab oʻn kun ichida apellatsiya sinov imtihoni olinadi. Sinov natijalari imtihon oʻtgandan soʻng besh kun ichida eʼlon qilinadi.

Talabgor Apellatsiya komissiyasi qarori toʻgʻrisida idoralararo elektron hamkorlik orqali davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali xabardor qilinadi.

Talabgor Apellatsiya komissiyasi qaroridan norozi boʻlgan taqdirda, sudga murojaat qilish huquqiga ega.

21. Apellatsiyani koʻrib chiqish natijalari boʻyicha quyidagi qarorlardan biri qabul qilinadi:

sinov imtihoni natijalarini oʻzgarishsiz qoldirish va apellatsiyaning qondirilishini rad etish;

sinov imtihoni natijalarini oʻzgartirish va apellatsiyani qondirish;

sinov imtihoni natijalarini bekor qilish va takroriy sinov imtihoni oʻtkazilishini tayinlash.

Agar talabgor tomonidan koʻrsatilgan dalillar tasdiqlanmasa, apellatsiyaning qondirilishini rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi. Sinov imtihoni natijalarini bekor qilish toʻgʻrisidagi qaror ushbu Nizom talablari buzilgan holda oʻtkazilgan taqdirda qabul qilinadi. Apellatsiya komissiyasining qarorlari ushbu Nizomning 6-ilovasiga muvofiq shaklda rasmiylashtiriladi.

Talabgorni takroriy sinov imtihonidan oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, Markaz sinov imtihonini oʻtkazish sanasini belgilaydi, bu haqda idoralararo elektron hamkorlik orqali davlat xizmatlari markazlari va YIDXP orqali elektron shaklda xabar beriladi hamda sinov imtihonini takroran oʻtkazishda toʻlov undirilmaydi.

22. Apelatsiya komissiyasi tomonidan takroriy sinov imtihoni oʻtkazish haqidagi qarorda belgilangan, test, ogʻzaki yoki yozma sinov imtihoni shakli (shakllari) asosida qayta bir marta oʻtkaziladi.

23. Takroriy apellatsiyaga yoʻl qoʻyilmaydi.

7-bob. Yakunlovchi qoidalar

24. Mazkur Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

25. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar”.

Oʻzbekiston Respublikasining fuqaroligiga qabul qilishda davlat tilini bilish darajasini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasining fuqaroligiga qabul qilishda davlat tilini bilish darajasini aniqlash boʻyicha davlat xizmati koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddat 1-bosqich Chet davlat fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxs (talabgor Davlat tilini bilish darajasini aniqlash boʻyicha sinov imtihonida qatnashish uchun davlat xizmatlari markazlari yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (YIDXP) orqali elektron shaklda murojaat qiladi va davlat xizmatini koʻrsatish uchun toʻlovni amalga oshiradi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Talabgor, davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP 1. Talabgor Davlat xizmatlari markazi orqali murojaat qilganda, uning murojaati masʼul xodim tomonidan, YIDXP orqali murojaat qilganda shaxsan oʻzi belgilangan shakldagi soʻrovnomani elektron tarzda toʻldiradi. 2. Talabgor soʻrovnomani identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (daktiloskopiya, elektron raqamli imzo, Mobil-ID kabi) bilan tasdiqlaydi (YIDXP orqali murojaat qilganda soʻrovnomani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash talab etilmaydi). Davlat xizmati olish uchun murojaat qilingan va toʻlov amalga oshirilganidan soʻng darhol 3-bosqich Alisher Navoiy nomidagi Toshkent davlat oʻzbek tili va adabiyoti universiteti huzuridagi Davlat tilida ish yuritish aso�larini oʻqitish va malaka oshirish markazi (Markaz) yoki uning hududiy boʻlinmalari 1. Talabgorning shaxsini tasdiqlovchi hujjatini va raqamli fotosuratini real vaqt rejimida “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali oladi. Soʻrovnoma kelib tushgan kunning oʻzida 2. Sinov imtihoni (imtihon)ni oʻtkazish vaqti koʻrsatilgan maʼlumotnomani talabgorga davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali elektron tarzda yuboradi. Hujjatlar qabul qilib olinganidan soʻng darhol 3. Davlat tilini bilish darajasini aniqlash boʻyicha imtihonlarni oʻtkazadi. Hujjatlar qabul qilib olinganidan soʻng bir oy muddatda 4. Davlat tilini bilish darajasini aniqlash boʻyicha imtihon natijalarini eʼlon qiladi. Imtihon oʻtkazilganidan soʻng uch kun muddatda 4-bosqich Markaz yoki uning hududiy boʻlinmalari, YIDXP Imtihonlardan muvaffaqiyatli oʻtgan talabgorlarga belgilangan shakldagi davlat tilini bilish toʻgʻrisidagi malaka sertifikati beriladi. Imtihon natijalari eʼlon qilingandan soʻng uch kun muddatda 5-bosqich Talabgor Imtihon yakunlari boʻyicha eng yuqori ballning 50 foizidan (50 balldan) kam ball olgan (imtihondan oʻtmagan) taqdirda, qayta qatnashish uchun (qayta toʻlov amalga oshirilgandan soʻng) elektron shaklda murojaat qiladi. Imtihon oʻtkazilgan kundan boshlab kamida bir oydan keyin

Oʻzbekiston Respublikasining fuqaroligiga qabul qilishda davlat tilini bilish darajasini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligiga qabul qilishda chet davlat fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxsning davlat tilini bilish darajasini aniqlash boʻyicha

I. Chet davlat fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxs (talabgor) toʻgʻrisida maʼlumot: 1. JShShIR 2. F.I.O. II. Talabgorning shaxsini tasdiqlovchi hujjati (chet davlat fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxsning tugʻilganlik haqida guvohnomasi hamda Oʻzbekiston Respublikasida yashash guvohnomasi yoki ID-kartasi haqida maʼlumot yoki shaxsini tasdiqlovchi boshqa hujjat) 3. Seriyasi va raqami: 4. Kim tomonidan berilgan: 5. Qachon berilgan: III. Boshqa maʼlumotlar 6. Doimiy yoki vaqtincha yashash manzili 7. Telefon raqami 8. Elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa):

Oʻzbekiston Respublikasining fuqaroligiga qabul qilishda davlat tilini bilish darajasini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Davlat tilini bilishga qoʻyiladigan minimal

I. Tinglab tushunish

1. Tanish mavzularda maʼlumot beruvchi matnlarning asosiy mazmunini oʻqib, tushuna oladi.

2. Sodda xabarlar, sodda yozma yoʻriqnoma yoki koʻrsatmalarni tushuna oladi.

3. Oʻz qiziqishlari doirasidagi tele- yoki radiodasturlar va boshqa manbalarni tinglab, asosiy maʼlumotlarni tushuna oladi.

4. Shaxsiy qiziqish, oʻqish yoki kasbga oid sohadagi ogʻzaki manbalarni tinglab, uning asosiy mazmuni hamda maxsus maʼlumotlarni anglay oladi.

5. Til egasi bilan tanish va maxsus mavzuda muloqotga kirishganda uning aksariyat jihatlarini tushuna oladi.

II. Gapirish

1. Oʻzi haqida ogʻzaki maʼlumot bera oladi.

2. Ijtimoiy-maishiy mavzuda taklif etilgan suhbatga kirisha oladi.

3. Fikrini sodda tarzda, izchillik asosida, mantiqli tushuntirib bera oladi.

4. Tanish mavzularda oʻz fikrini bildira oladi (kitoblar, filmlar, musiqa xususida).

5. Hikoya yoki muhokama mazmunini sodda iboralar bilan qisqacha gapirib bera oladi.

III. Oʻqish

1. Tanish mavzularda maʼlumot beruvchi matnlarning asosiy mazmunini tushuna oladi.

2. Joy yoki insonlar tasvirlangan qisqacha matnni tushuna oladi.

3. Sodda xabarlarni, masalan oddiy xatlar, elektron xatlarni tushuna oladi.

4. Sodda yozma yoʻriqnoma yoki koʻrsatmalarni tushuna oladi va ularga amal qila oladi.

5. Munozarali matnning xulosasini aniqlay oladi.

6. Matn mazmunining asosiy gʻoyasini ajrata oladi.

IV. Yozish

1. Shaxsiy xatlar (qisqa xabarlar, tabriklar, eslatmalar va boshqalar)ni yoza oladi.

2. Sodda anketalarni shaxsiy maʼlumot bilan toʻldira oladi.

3. Rasmiy hujjatlar qoliplari asosida sodda shakldagi hujjatlarni yoza oladi.

4. Oʻz qiziqishlariga taalluqli mavzuda qisqa, sodda esse yoza oladi.

5. Rasmiy xat, ish yuritish qogʻozlarini (ariza, rozilik xatlari, rezyume) yoza oladi.

6. Oʻz fikrini imlo qoidalariga rioya qilgan holda yozma shaklda bayon qila oladi.

7. Imlo qoidalariga rioya qilgan holda diktant yoza oladi.

Oʻzbekiston Respublikasining fuqaroligiga qabul qilishda davlat tilini bilish darajasini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Davlat tilini bilish toʻgʻrisidagi malaka sertifikati namunasi

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi ALIS N ER NAVOIY NOMIDAGI TOS N KENT DAVLAT OʻZBEK TILI VA ADABIYOTI UNIVERSITETI N UZURIDAGI DAVLAT TILIDA IS N YURITIS N ASOSLARINI OʻQITIS N VA MALAKA OS N IRIS N MARKAZI T N E CENTER FOR TEAC N ING T N E BASICS OF OFFICE MANAGEMENT IN T N E STATE LANGUAGE AND FURT N ER TRAINING AT TAS N KENT STATE UNIVERSITY OF T N E UZBEK LANGUAGE AND LITERATURE NAMED AFTER ALIS N ER NAVOIY _____________________________________________________________________________ DAVLAT TILINI BILIS N TOʻGʻRISIDA SERTIFIKAT CERTIFICATE OF KNOWLEDGE OF T N E STATE LANGUAGE Sertifikat seriyasi № / Certificate Serieend Number _____________________________________________________________________________ Talabgor toʻgʻrisidagi maʼlumotlar / Candidate Details Talabgorning shaxsiy kodi /Candidate ID Familiyasi / Family Name Ismi / First Name Otasining ismi / Middle Name Sinov natijalari / Exam Results _____________________________________________________________________________ Berilgan sanasi: / Date of Issue: Direktor / Director _____________ _______________________ Imzo / Signature F.I.O. / Full Name M.Oʻ / Stamp Nere

Oʻzbekiston Respublikasining fuqaroligiga qabul qilishda davlat tilini bilish darajasini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

Alisher Navoiy nomidagi Toshkent davlat oʻzbek tili va adabiyoti universiteti huzuridagi Davlat tilida ish yuritish asoslarini oʻqitish va malaka oshirish markazining Apellatsiya komissiyasi raisiga ________________________________dan (Talabgorning F.I.O.) APELLATSIYA TOʻGʻRISIDA ARIZA Talabgor norozi boʻlgan sinov imtihoni shakli (test, ogʻzaki, yozma) Quyidagilarni koʻrib chiqishingizni iltimos qilaman: ____________________________ ____________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ Talabgorning imzosi: _______________ Shakl toʻldirilgan sana: ______________ Blankaning roʻyxatdan oʻtkazish tartib raqami: 0000000 (chegara) Apellatsiya toʻgʻrisidagi ariza qabul qilinganligi toʻgʻrisida XAT-TASDIQNOMA Talabgorning F.I.O.: ___________________ Talabgorning shaxsiy kodi:______________ Arizani qabul qilib oluvchi masʼul shaxsning F.I.O.: _____________________________ Imzo: ________ (MOʻ) Apellatsiya qabul qilingan sana: _______

Oʻzbekiston Respublikasining fuqaroligiga qabul qilishda davlat tilini bilish darajasini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA

Alisher Navoiy nomidagi Toshkent davlat oʻzbek tili va adabiyoti universiteti huzuridagi Davlat tilida ish yuritish asoslarini oʻqitish va malaka oshirish markazi apellatsiya komissiyasining

Talabgorning F.I.O.: _______________ Talabgorning shaxsiy kodi: _____________ Talabgor norozi boʻlgan sinov imtihoni shakli______________________________ ( test, ogʻzaki, yozma ) Ariza qabul qilingan sana: ____________ Talabgorning daʼvosi: _________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ Tekshirish natijasi:___________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ Apellatsiya komissiyasining qarori: ______________________________________________ _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________ Apellatsiya komissiyasi raisi: (Imzo) (F.I.O.) Apellatsiya komissiyasi aʼzolari: (imzolar) (F.I.O.) (F.I.O.) (F.I.O.) (F.I.O.) Sana: __ __ __ __ __ __ __ __ ”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 14-avgust,

368-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 14.08.2023-y., 09/23/368/0595-son)

lex.uz