📅 2023-yil 14-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 14-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 14 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 14 августа 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 14 August 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 21 апрелдаги 232-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига хусусий секторни кенг жалб қилиш орқали тадбиркорлик субъектларининг ролини янада ошириш ҳамда уларга бу борада кенг имкониятлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 21 апрелдаги 232-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини (кейинги ўринларда — дастурий-техник воситалар) ўрнатиш ва ишга тушириш муддатини 60 кундан 180 кунга узайтириш;
дастурий-техник воситалар «Маъмурий амалиёт» комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилингандан сўнг уларни ўн кун давомида синов тариқасида ишлатиш;
дастурий-техник воситалар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликларидан ундирилган жарима суммаси тақсимланишида тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзли даврни 1 йилдан 2 йилга узайтириш;
тадбиркорлик субъекти аукцион савдосида ғолиб бўлганлиги тўғрисидаги билдиришномани олган кундан бошлаб 90 кун ичида объектда дастурий-техник воситаларни ўрнатиш билан боғлиқ бирор-бир ҳаракат (қурилиш-монтаж ишлари)ни амалга оширмаганда, унинг объектга нисбатан бўлган мулк ҳуқуқини суд тартибида бекор қилиш;
дастурий-техник воситалар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарлик ҳолатлари бўйича «Маъмурий амалиёт» комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимига юборилган маълумотлардаги хатоликларнинг умумий сони беш ва ундан ортиқ фоизни ташкил этган тақдирда, тадбиркорлик субъектининг объектга нисбатан бўлган мулк ҳуқуқини суд тартибида бекор қилиш.
2. Миллий ахборот агентлиги ҳамда Миллий телерадиокомпания Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва расмий веб-сайтларда кенг ёритилишини ташкил этсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 375-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 21 апрелдаги 232-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 4-банднинг «а» ва «б» кичик бандлари биринчи хатбошиларидаги «1» рақами «2» рақами билан алмаштирилсин.
2. Тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш тартиби тўғрисидаги низомда (қарорга 1-илова):
а) 2-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«тизим қурилмалари — тадбиркорлик субъектлари томонидан тизимни шакллантириш учун фойдаланиладиган ҳамда транспорт воситалари томонидан содир этиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларни фото ва видео қайд этиш ускунаси, «I», «Г», «Т» ёки «П» шаклдаги металл устун, қайд этилган қоидабузарлик ва транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни ўзида сақловчи қурилма, коммутатор, маршрутизатор ва бошқалардан иборат бўлган тармоқ қурилмалари ҳамда электр қуввати билан таъминловчи қурилмалар»;
б) 11-банднинг биринчи хатбошиси «Тадбиркорлик субъектлари томонидан» сўзларидан кейин «ўрнатиладиган» сўзи билан тўлдирилсин;
в) 17-банднинг биринчи хатбошисидаги «ўрнатилгандан» сўзи «Маъмурий амалиёт» КААТга интеграция қилингандан» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«41. Ваколатли орган томонидан билдирилган қуйидаги эътирозлар мазкур Низомнинг 42-бандида кўрсатилган муддатларда бартараф этилмаган тақдирда, тадбиркорлик субъектларининг объектга нисбатан бўлган мулк ҳуқуқи суд тартибида бекор қилинишига олиб келади:
тадбиркорлик субъекти аукцион савдосида ғолиб бўлганлиги тўғрисидаги билдиришномани олган кундан бошлаб 90 кун ичида объектда дастурий-техник воситаларни ўрнатиш билан боғлиқ бирор-бир ҳаракат (қурилиш-монтаж ишлари)ни амалга оширмаганда;
тизимдан бошқа мақсадларда фойдаланганда;
тизимдан фойдаланиш жараёнида ушбу Низом билан тасдиқланган техник талабларга жавоб бермайдиган ҳолатлар келиб чиққанда;
тизимга ваколатли органнинг рухсатисиз қўшимча ёки бошқа қурилма ўрнатилганда;
тизимда қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларининг бузилганлик ҳолатлари бўйича «Маъмурий амалиёт» КААТга юборилган маълумотлардаги хатоликларнинг умумий сони беш ва ундан ортиқ фоизни ташкил этганда;
ташқи таъсир натижасида тизим қурилмаларининг жойлашувида ўзгариш юз бериб, транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишига тўсқинлик қилганда.
Қонунчилик ҳужжатларида объектга нисбатан мавжуд бўлган мулк ҳуқуқини бекор қилишнинг бошқа асослари ҳам назарда тутилиши мумкин»;
д) 47-банднинг олтинчи хатбошисидаги «60» рақами «180» рақами билан алмаштирилсин;
е) 48-бандда :
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«тадбиркорлик субъекти аукцион савдосида ғолиб бўлганлиги тўғрисидаги билдиришномани олган кундан бошлаб 90 кун ичида объектда дастурий-техник воситаларни ўрнатиш билан боғлиқ бирор-бир ҳаракат (қурилиш-монтаж ишлари)ни амалга оширмаган тақдирда, уни объектга нисбатан бўлган мулк ҳуқуқини суд тартибида бекор қилиш чораларини кўриш тўғрисида расмий огоҳлантириш»;
саккизинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
ж) 1-илованинг изоҳ қисмидаги «60» рақами «180» рақами билан алмаштирилсин;
з) 2-иловада :
3-бандда :
биринчи хатбоши «тизим доирасида қуйидаги» сўзлардан кейин «(бир ёки бир нечта)» сўзлари билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбошидаги «(радар)» сўзи чиқариб ташлансин;
8-банднинг учинчи хатбошисидаги «360 градус радиусда, 100» сўзлари «50» рақами билан алмаштирилсин;
10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Тизимни жойлаштириш учун автомобиль йўлининг қатнов қисмига халақит бермайдиган ҳолда, ўнг ёки чап йўналишга «I», «Г», «Т» ёки «П» шаклдаги металл устун ўрнатилади»;
13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Металл устун ва транспорт воситасининг тўхташ чизиғи оралиғидаги масофа тизим қурилмаларининг техник хусусиятлари, рельефнинг мураккаблиги ва муҳандислик коммуникациялари мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши лозим»;
14-банд «таъминлаш мақсадида» сўзларидан кейин «360 градус радиусдаги» сўзлари билан тўлдирилсин;
25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«25. Тизимни электр қуввати билан таъминлашга мўлжалланган электр таъминоти қурилмасининг (кейинги ўринларда — электр таъминоти) ерга уланиш контур қаршилиги тизим қурилмаларининг техник талаблари асосида ҳисобланиши лозим».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 14 август,
375-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Vazirlar Mahkamasining “Yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash sohasiga xususiy sektorni jalb etishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 21-apreldagi 232-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash sohasiga xususiy sektorni keng jalb qilish orqali tadbirkorlik subyektlarining rolini yanada oshirish hamda ularga bu borada keng imkoniyatlar yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Vazirlar Mahkamasining “Yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash sohasiga xususiy sektorni jalb etishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 21-apreldagi 232-son qaroriga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
tadbirkorlik subyektlari tomonidan avtomobil yoʻllarida yoʻl harakati qoidalari buzilganligini maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalarini (keyingi oʻrinlarda — dasturiy-texnik vositalar) oʻrnatish va ishga tushirish muddatini 60 kundan 180 kunga uzaytirish;
dasturiy-texnik vositalar “Maʼmuriy amaliyot” kompleks avtomatlashtirilgan axborot tizimiga integratsiya qilingandan soʻng ularni oʻn kun davomida sinov tariqasida ishlatish;
dasturiy-texnik vositalar orqali qayd etilgan yoʻl harakati qoidabuzarliklaridan undirilgan jarima summasi taqsimlanishida tadbirkorlik subyektlariga berilgan imtiyozli davrni 1 yildan 2 yilga uzaytirish;
tadbirkorlik subyekti auksion savdosida gʻolib boʻlganligi toʻgʻrisidagi bildirishnomani olgan kundan boshlab 90 kun ichida obyektda dasturiy-texnik vositalarni oʻrnatish bilan bogʻliq biror-bir harakat (qurilish-montaj ishlari)ni amalga oshirmaganda, uning obyektga nisbatan boʻlgan mulk huquqini sud tartibida bekor qilish;
dasturiy-texnik vositalar orqali qayd etilgan yoʻl harakati qoidabuzarlik holatlari boʻyicha “Maʼmuriy amaliyot” kompleks avtomatlashtirilgan axborot tizimiga yuborilgan maʼlumotlardagi xatoliklarning umumiy soni besh va undan ortiq foizni tashkil etgan taqdirda, tadbirkorlik subyektining obyektga nisbatan boʻlgan mulk huquqini sud tartibida bekor qilish.
2. Milliy axborot agentligi hamda Milliy teleradiokompaniya Ichki ishlar vazirligi bilan birgalikda ushbu qarorning mazmun-mohiyati ommaviy axborot vositalari, ijtimoiy tarmoqlar va rasmiy veb-saytlarda keng yoritilishini tashkil etsin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 14-avgustdagi 375-son qaroriga ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash sohasiga xususiy sektorni jalb etishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 21-apreldagi 232-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 4-bandning “a” va “b” kichik bandlari birinchi xatboshilaridagi “1” raqami “2” raqami bilan almashtirilsin.
2. Tadbirkorlik subyektlari tomonidan avtomobil yoʻllarida yoʻl harakati qoidalari buzilganligini maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish dasturiy-texnik vositalarini oʻrnatish va ekspluatatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda (qarorga 1-ilova):
a) 2-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“tizim qurilmalari — tadbirkorlik subyektlari tomonidan tizimni shakllantirish uchun foydalaniladigan hamda transport vositalari tomonidan sodir etiladigan maʼmuriy huquqbuzarliklarni foto va video qayd etish uskunasi, “I”, “G”, “T” yoki “P” shakldagi metall ustun, qayd etilgan qoidabuzarlik va transport vositalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻzida saqlovchi qurilma, kommutator, marshrutizator va boshqalardan iborat boʻlgan tarmoq qurilmalari hamda elektr quvvati bilan taʼminlovchi qurilmalar”;
b) 11-bandning birinchi xatboshisi “Tadbirkorlik subyektlari tomonidan” soʻzlaridan keyin “oʻrnatiladigan” soʻzi bilan toʻldirilsin;
v) 17-bandning birinchi xatboshisidagi “oʻrnatilgandan” soʻzi “Maʼmuriy amaliyot” KAATga integratsiya qilingandan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 41-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“41. Vakolatli organ tomonidan bildirilgan quyidagi eʼtirozlar mazkur Nizomning 42-bandida koʻrsatilgan muddatlarda bartaraf etilmagan taqdirda, tadbirkorlik subyektlarining obyektga nisbatan boʻlgan mulk huquqi sud tartibida bekor qilinishiga olib keladi:
tadbirkorlik subyekti auksion savdosida gʻolib boʻlganligi toʻgʻrisidagi bildirishnomani olgan kundan boshlab 90 kun ichida obyektda dasturiy-texnik vositalarni oʻrnatish bilan bogʻliq biror-bir harakat (qurilish-montaj ishlari)ni amalga oshirmaganda;
tizimdan boshqa maqsadlarda foydalanganda;
tizimdan foydalanish jarayonida ushbu Nizom bilan tasdiqlangan texnik talablarga javob bermaydigan holatlar kelib chiqqanda;
tizimga vakolatli organning ruxsatisiz qoʻshimcha yoki boshqa qurilma oʻrnatilganda;
tizimda qayd etilgan yoʻl harakati qoidalarining buzilganlik holatlari boʻyicha “Maʼmuriy amaliyot” KAATga yuborilgan maʼlumotlardagi xatoliklarning umumiy soni besh va undan ortiq foizni tashkil etganda;
tashqi taʼsir natijasida tizim qurilmalarining joylashuvida oʻzgarish yuz berib, transport vositalarining xavfsiz harakatlanishiga toʻsqinlik qilganda.
Qonunchilik hujjatlarida obyektga nisbatan mavjud boʻlgan mulk huquqini bekor qilishning boshqa asoslari ham nazarda tutilishi mumkin”;
d) 47-bandning oltinchi xatboshisidagi “60” raqami “180” raqami bilan almashtirilsin;
e) 48-bandda :
quyidagi mazmundagi sakkizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“tadbirkorlik subyekti auksion savdosida gʻolib boʻlganligi toʻgʻrisidagi bildirishnomani olgan kundan boshlab 90 kun ichida obyektda dasturiy-texnik vositalarni oʻrnatish bilan bogʻliq biror-bir harakat (qurilish-montaj ishlari)ni amalga oshirmagan taqdirda, uni obyektga nisbatan boʻlgan mulk huquqini sud tartibida bekor qilish choralarini koʻrish toʻgʻrisida rasmiy ogohlantirish”;
sakkizinchi xatboshi toʻqqizinchi xatboshi deb hisoblansin;
j) 1-ilovaning izoh qismidagi “60” raqami “180” raqami bilan almashtirilsin;
z) 2-ilovada :
3-bandda :
birinchi xatboshi “tizim doirasida quyidagi” soʻzlardan keyin “(bir yoki bir nechta)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “(radar)” soʻzi chiqarib tashlansin;
8-bandning uchinchi xatboshisidagi “360 gradus radiusda, 100” soʻzlari “50” raqami bilan almashtirilsin;
10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10. Tizimni joylashtirish uchun avtomobil yoʻlining qatnov qismiga xalaqit bermaydigan holda, oʻng yoki chap yoʻnalishga “I”, “G”, “T” yoki “P” shakldagi metall ustun oʻrnatiladi”;
13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“13. Metall ustun va transport vositasining toʻxtash chizigʻi oraligʻidagi masofa tizim qurilmalarining texnik xususiyatlari, relyefning murakkabligi va muhandislik kommunikatsiyalari mavjudligidan kelib chiqqan holda belgilanishi lozim”;
14-band “taʼminlash maqsadida” soʻzlaridan keyin “360 gradus radiusdagi” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
25-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“25. Tizimni elektr quvvati bilan taʼminlashga moʻljallangan elektr taʼminoti qurilmasining (keyingi oʻrinlarda — elektr taʼminoti) erga ulanish kontur qarshiligi tizim qurilmalarining texnik talablari asosida hisoblanishi lozim”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 14-avgust,
375-son