📅 2023-yil 14-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 14-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 14 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 14 августа 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 14 August 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ПАРАМЕТРЛАРИ
НАМУНАВИЙ РЎЙХАТИ
«Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида махсус ўқув-ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда таълим бериш сифатини ошириш ҳамда улар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 18 апрелдаги ПҚ-209-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бўлган болаларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш ҳамда касб эгаллашига кўмаклашиш, ижтимоий ҳаётга тайёрлаб бориш мақсадида Андижон вилоятининг 16-сон «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернатида кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларнинг меҳнат қилиши учун тажриба-синов тариқасида махсус ўқув-ишлаб чиқариш корхонаси (кейинги ўринларда — ўқув-ишлаб чиқариш корхонаси) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб ўқув-ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти натижаларидан келиб чиқиб, мазкур тажрибани республиканинг бошқа ҳудудларидаги «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида ҳам жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
3. Белгилансинки, 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб республиканинг барча 16 та «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти йўлга қўйилади.
Бунда ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида ўқув-ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этишнинг мақсадли параметрлари (кейинги ўринларда — параметр) асосида 1-иловага мувофиқ босқичма-босқич ташкил этилади.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ҳудудидан ўқув-ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш учун зарур ер майдонларини ажратсин;
«Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида мавжуд инфратузилма ҳамда ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиқиб, параметрларда кўрсатилган муддатларда ўқув-ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этсин;
ташкил этилган ўқув-ишлаб чиқариш корхоналарини зарур ускуналар, махсус жиҳозлар, иш қуроллари ва анжомлар билан таъминласин ҳамда ишлаб чиқариладиган товар ва хизматлар реализация қилинишида амалий ёрдам кўрсатсин.
5. «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ўқув-ишлаб чиқариш корхонасини жиҳозлаш учун талаб этиладиган асбоб-ускуналар ва жиҳозларнинг намунавий рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Белгилансинки, ўқув-ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш, зарур асбоб-ускуналар ва жиҳозлар, хом ашё билан таъминлаш ҳамда сақлаш билан боғлиқ харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари прогнозининг орттириб бажарилган маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
7. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
Ўқув-ишлаб чиқариш корхонаси тўғрисидаги низомни тасдиқласин;
Ўқув-ишлаб чиқариш корхонасининг йўналишларидан келиб чиқиб, ўқувчиларни касбга ўқитиш учун махсус ўқув режаси ва дастурларини ишлаб чиқсин.
8. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова ҳамда ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 374-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида ўқув-ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этишнинг мақсадли
Т/р Ҳудуд номи «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернат номи Муддат Масъул ижрочилар Биринчи босқич 1. Бухоро вилояти Бухоро шаҳридаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун 24-сон «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернати 2023 йил сентябрь Бухоро вилояти ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2. Жиззах вилояти Жиззах шаҳридаги вилоят кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернати Жиззах вилояти ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 3. Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун 18-сон «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернати Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 4. Наманган вилояти Косонсой туманидаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун 45-сон «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернати Наманган вилояти ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 5. Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги сонли кўзи ожиз болалар учун 59-сон «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернати Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 6. Самарқанд шаҳридаги заиф кўрувчи болалар учун 60-сон «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернати 7. Сирдарё вилояти Гулистон туманидаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернати Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 8. Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернати Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 9. Фарғона вилояти Фарғона вилоятидаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун 2-сон «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернати Фарғона вилояти ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 10. Фарғона вилоятидаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун 3-сон «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернати Иккинчи босқич 11. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 10-сонли кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернати 2024 йил январь Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 12. Навоий вилояти Навоий вилоятидаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернати Навоий вилояти ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 13. Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун 125-сон «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернати Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 14. Фарғона вилояти Фарғона вилоятидаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун 1-сон «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернати Фарғона вилояти ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 15. Хоразм вилояти Хоразм вилоятидаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун 121-сон «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернати Хоразм вилояти ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 16. Тошкент шаҳри Тошкент шаҳридаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун 77-сон «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернати Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 374-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ўқув-ишлаб чиқариш корхонасини жиҳозлаш учун талаб этиладиган асбоб-ускуналар ва жиҳозларнинг
Т/р Асбоб-ускуналар ва жиҳозлар номи Ўлчов бирлиги Сони I. Пойабзал ишлаб чиқариш учун зарур жиҳозлар 1. Пойабзал бичиш (пойабзалнинг устки деталларини чопиш пресслари) ишларини бажариш ускунаси дона 1 2. Пойабзалнинг устки деталларига ишлов бериш ускунаси дона 1 3. Икки игнали тикув машинаси дона 1 4. Пойабзал қолипи дона 5 5. Болға дона 10 6. Тортма омбир дона 5 7. Бичувчи пичоқ дона 5 8. Қуритиш шкафи дона 1 9. Пойабзални таъмирлаш учун асбоб-ускуналар тўплами тўплам 2 10. Металл тиргакли дупая дона 5 11. Пойабзални йўрмаб тикиш ускунаси дона 1 12. Хом ашё (чарм маҳсулоти, таг қисми, елим, мих ва бошқа) тўплам 1 13. Бошқа жиҳозлар (хона учун мебель, техника хавфсизлиги жиҳозлари ва зарур тарғибот плакатлари) тўплам 1 II. Ёғоч ўймакорлиги учун зарур жиҳозлар 14. Ёғоч юзасини рандалаш ускунаси дона 2-3 15. Куракча искана дона 6-7 16. Гурзи дона 5 17. Арра дона 2-3 18. Майда тишли арра дона 2-3 19. Арра (чок) дона 2-3 20. Пилта қалам дона 6-7 21. Пух қалам дона 6-7 22. Қалам шкуфта дона 6-7 23. Эгов (ёғочга ишлов бериш учун) дона 2-3 24. Эгов (сопли) дона 2-3 25. Ранда дона 2-3 26. Чизмачилик учун циркуль дона 6-7 27. Электродрель дона 1-2 28. Пармаловчи дастгоҳ дона 2-3 29. Метр дона 2 30. Штангенциркуль дона 5 31. Ёғоч ўймакорлиги учун асбоблар жамланмаси (20 номдаги ҳар хил ўйиш ускуналари ва пардоз асбоблари) тўплам 6-7 32. Хом ашё (ёғоч, лок-бўёқ ва бошқа) тўплам 1 33. Бошқа жиҳозлар (хона учун мебель, техника хавфсизлиги жиҳозлари, кўргазмали қуроллар, усталар томонидан яратилган асарлар ва зарур тарғибот плакатлари) тўплам 1 III. Гилам тўқиш учун зарур жиҳозлар 33. Гилам тўқиш дастгоҳи дона 2 34. Игналар тўплами тўплам 2-3 35. Ип кесиш учун пичоқ дона 15 36. Гилам тўқиш тароғи дона 15 37. Қайчи тўплам 2-3 38. Тиндирмали ювиш мосламаси дона 1 39. Хом ашё (ипак ва жун иплар, бўёқлар ва бошқа) тўплам 1 40. Бошқа жиҳозлар (хона учун мебель, техника хавфсизлиги жиҳозлари ва зарур тарғибот плакатлари) тўплам 1
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 14 август,
374-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
PARAMETRLARI
NAMUNAVIY ROʻYXATI
“Nurli maskan” ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarida maxsus oʻquv-ishlab chiqarish korxonalarini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Koʻzi ojiz va zaif koʻruvchi bolalar uchun ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarda taʼlim berish sifatini oshirish hamda ular faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 18-apreldagi PQ-209-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Koʻzi ojiz va koʻrishda nuqsoni boʻlgan bolalarning jamiyatdagi oʻrnini mustahkamlash, ularni kasb-hunarga oʻrgatish hamda kasb egallashiga koʻmaklashish, ijtimoiy hayotga tayyorlab borish maqsadida Andijon viloyatining 16-son “Nurli maskan” ixtisoslashtirilgan maktab-internatida koʻzi ojiz va zaif koʻruvchi bolalarning mehnat qilishi uchun tajriba-sinov tariqasida maxsus oʻquv-ishlab chiqarish korxonasi (keyingi oʻrinlarda — oʻquv-ishlab chiqarish korxonasi) tashkil etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda Ichki ishlar vazirligining 2023/2024 oʻquv yilidan boshlab oʻquv-ishlab chiqarish korxonasi faoliyati natijalaridan kelib chiqib, mazkur tajribani respublikaning boshqa hududlaridagi “Nurli maskan” ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarida ham joriy etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.
3. Belgilansinki, 2023-yil 1-sentabrdan boshlab respublikaning barcha 16 ta “Nurli maskan” ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarida oʻquv-ishlab chiqarish korxonalari faoliyati yoʻlga qoʻyiladi.
Bunda oʻquv-ishlab chiqarish korxonalari “Nurli maskan” ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarida oʻquv-ishlab chiqarish korxonalarini tashkil etishning maqsadli parametrlari (keyingi oʻrinlarda — parametr) asosida 1-ilovaga muvofiq bosqichma-bosqich tashkil etiladi.
4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hamda Toshkent shahar hokimliklari:
Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi bilan birgalikda bir oy muddatda “Nurli maskan” ixtisoslashtirilgan maktab-internatlari hududidan oʻquv-ishlab chiqarish korxonasini tashkil etish uchun zarur yer maydonlarini ajratsin;
“Nurli maskan” ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarida mavjud infratuzilma hamda oʻquvchilarining qiziqish va qobiliyatlaridan kelib chiqib, parametrlarda koʻrsatilgan muddatlarda oʻquv-ishlab chiqarish korxonalarini tashkil etsin;
tashkil etilgan oʻquv-ishlab chiqarish korxonalarini zarur uskunalar, maxsus jihozlar, ish qurollari va anjomlar bilan taʼminlasin hamda ishlab chiqariladigan tovar va xizmatlar realizatsiya qilinishida amaliy yordam koʻrsatsin.
5. “Nurli maskan” ixtisoslashtirilgan maktab-internatlari oʻquv-ishlab chiqarish korxonasini jihozlash uchun talab etiladigan asbob-uskunalar va jihozlarning namunaviy roʻyxati 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
6. Belgilansinki, oʻquv-ishlab chiqarish korxonasini tashkil etish, zarur asbob-uskunalar va jihozlar, xom ashyo bilan taʼminlash hamda saqlash bilan bogʻliq xarajatlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlari prognozining orttirib bajarilgan mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi.
7. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda:
Oʻquv-ishlab chiqarish korxonasi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlasin;
Oʻquv-ishlab chiqarish korxonasining yoʻnalishlaridan kelib chiqib, oʻquvchilarni kasbga oʻqitish uchun maxsus oʻquv rejasi va dasturlarini ishlab chiqsin.
8. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri X.U. Umarova hamda ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 14-avgustdagi 374-son qaroriga 1-ILOVA
“Nurli maskan” ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarida oʻquv-ishlab chiqarish korxonalarini tashkil etishning maqsadli
T/r Hudud nomi “Nurli maskan” ixtisoslashtirilgan maktab-internat nomi Muddat Masʼul ijrochilar Birinchi bosqich 1. Buxoro viloyati Buxoro shahridagi koʻzi ojiz va zaif koʻruvchi bolalar uchun 24-son “Nurli maskan” ixtisoslashtirilgan maktab-internati 2023-yil sentabr Buxoro viloyati hokimligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 2. Jizzax viloyati Jizzax shahridagi viloyat koʻzi ojiz va zaif koʻruvchi bolalar uchun “Nurli maskan” ixtisoslashtirilgan maktab-internati Jizzax viloyati hokimligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 3. Qashqadaryo viloyati Qarshi shahridagi koʻzi ojiz va zaif koʻruvchi bolalar uchun 18-son “Nurli maskan” ixtisoslashtirilgan maktab-internati Qashqadaryo viloyati hokimligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 4. Namangan viloyati Kosonsoy tumanidagi koʻzi ojiz va zaif koʻruvchi bolalar uchun 45-son “Nurli maskan” ixtisoslashtirilgan maktab-internati Namangan viloyati hokimligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 5. Samarqand viloyati Samarqand shahridagi sonli koʻzi ojiz bolalar uchun 59-son “Nurli maskan” ixtisoslashtirilgan maktab-internati Samarqand viloyati hokimligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 6. Samarqand shahridagi zaif koʻruvchi bolalar uchun 60-son “Nurli maskan” ixtisoslashtirilgan maktab-internati 7. Sirdaryo viloyati Guliston tumanidagi koʻzi ojiz va zaif koʻruvchi bolalar uchun “Nurli maskan” ixtisoslashtirilgan maktab-internati Sirdaryo viloyati hokimligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 8. Surxondaryo viloyati Angor tumanidagi koʻzi ojiz va zaif koʻruvchi bolalar uchun “Nurli maskan” ixtisoslashtirilgan maktab-internati Surxondaryo viloyati hokimligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 9. Fargʻona viloyati Fargʻona viloyatidagi koʻzi ojiz va zaif koʻruvchi bolalar uchun 2-son “Nurli maskan” ixtisoslashtirilgan maktab-internati Fargʻona viloyati hokimligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 10. Fargʻona viloyatidagi koʻzi ojiz va zaif koʻruvchi bolalar uchun 3-son “Nurli maskan” ixtisoslashtirilgan maktab-internati Ikkinchi bosqich 11. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Nukus shahridagi 10-sonli koʻzi ojiz va zaif koʻruvchi bolalar uchun “Nurli maskan” ixtisoslashtirilgan maktab-internati 2024-yil yanvar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 12. Navoiy viloyati Navoiy viloyatidagi koʻzi ojiz va zaif koʻruvchi bolalar uchun “Nurli maskan” ixtisoslashtirilgan maktab-internati Navoiy viloyati hokimligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 13. Surxondaryo viloyati Shoʻrchi tumanidagi koʻzi ojiz va zaif koʻruvchi bolalar uchun 125-son “Nurli maskan” ixtisoslashtirilgan maktab-internati Surxondaryo viloyati hokimligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 14. Fargʻona viloyati Fargʻona viloyatidagi koʻzi ojiz va zaif koʻruvchi bolalar uchun 1-son “Nurli maskan” ixtisoslashtirilgan maktab-internati Fargʻona viloyati hokimligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 15. Xorazm viloyati Xorazm viloyatidagi koʻzi ojiz va zaif koʻruvchi bolalar uchun 121-son “Nurli maskan” ixtisoslashtirilgan maktab-internati Xorazm viloyati hokimligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 16. Toshkent shahri Toshkent shahridagi koʻzi ojiz va zaif koʻruvchi bolalar uchun 77-son “Nurli maskan” ixtisoslashtirilgan maktab-internati Toshkent shahar hokimligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 14-avgustdagi 374-son qaroriga 2-ILOVA
“Nurli maskan” ixtisoslashtirilgan maktab-internatlari oʻquv-ishlab chiqarish korxonasini jihozlash uchun talab etiladigan asbob-uskunalar va jihozlarning
T/r Asbob-uskunalar va jihozlar nomi Oʻlchov birligi Soni I. Poyabzal ishlab chiqarish uchun zarur jihozlar 1. Poyabzal bichish (poyabzalning ustki detallarini chopish presslari) ishlarini bajarish uskunasi dona 1 2. Poyabzalning ustki detallariga ishlov berish uskunasi dona 1 3. Ikki ignali tikuv mashinasi dona 1 4. Poyabzal qolipi dona 5 5. Bolgʻa dona 10 6. Tortma ombir dona 5 7. Bichuvchi pichoq dona 5 8. Quritish shkafi dona 1 9. Poyabzalni taʼmirlash uchun asbob-uskunalar toʻplami toʻplam 2 10. Metall tirgakli dupaya dona 5 11. Poyabzalni yoʻrmab tikish uskunasi dona 1 12. Xom ashyo (charm mahsuloti, tag qismi, yelim, mix va boshqa) toʻplam 1 13. Boshqa jihozlar (xona uchun mebel, texnika xavfsizligi jihozlari va zarur targʻibot plakatlari) toʻplam 1 II. Yogʻoch oʻymakorligi uchun zarur jihozlar 14. Yogʻoch yuzasini randalash uskunasi dona 2-3 15. Kurakcha iskana dona 6-7 16. Gurzi dona 5 17. Arra dona 2-3 18. Mayda tishli arra dona 2-3 19. Arra (chok) dona 2-3 20. Pilta qalam dona 6-7 21. Pux qalam dona 6-7 22. Qalam shkufta dona 6-7 23. Egov (yogʻochga ishlov berish uchun) dona 2-3 24. Egov (sopli) dona 2-3 25. Randa dona 2-3 26. Chizmachilik uchun sirkul dona 6-7 27. Elektrodrel dona 1-2 28. Parmalovchi dastgoh dona 2-3 29. Metr dona 2 30. Shtangensirkul dona 5 31. Yogʻoch oʻymakorligi uchun asboblar jamlanmasi (20 nomdagi har xil oʻyish uskunalari va pardoz asboblari) toʻplam 6-7 32. Xom ashyo (yogʻoch, lok-boʻyoq va boshqa) toʻplam 1 33. Boshqa jihozlar (xona uchun mebel, texnika xavfsizligi jihozlari, koʻrgazmali qurollar, ustalar tomonidan yaratilgan asarlar va zarur targʻibot plakatlari) toʻplam 1 III. Gilam toʻqish uchun zarur jihozlar 33. Gilam toʻqish dastgohi dona 2 34. Ignalar toʻplami toʻplam 2-3 35. Ip kesish uchun pichoq dona 15 36. Gilam toʻqish tarogʻi dona 15 37. Qaychi toʻplam 2-3 38. Tindirmali yuvish moslamasi dona 1 39. Xom ashyo (ipak va jun iplar, boʻyoqlar va boshqa) toʻplam 1 40. Boshqa jihozlar (xona uchun mebel, texnika xavfsizligi jihozlari va zarur targʻibot plakatlari) toʻplam 1
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 14-avgust,
374-son