UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 14-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 14 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 14 августа 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 14 August 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

«Ohangaron Tech Industrial» технопарки иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мис ва ноёб металлар хом ашёсини қайта ишлашнинг технологик занжирларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 28 июндаги ПҚ-295-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида ташкил этилган мис ва ноёб металларни қайта ишлаш орқали юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган «Ohangaron Tech Industrial» технопарки иштирокчиларининг инновацион, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мис ва ноёб металлар хом ашёсини қайта ишлашнинг технологик занжирларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 28 июндаги ПҚ-295-сон қарорига мувофиқ «Ohangaron Tech Industrial» технопарки (кейинги ўринларда — Технопарк) иштирокчиларининг инновацион, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида:

мис ва ноёб металлар хом ашёсини қайта ишлаш борасида энергия ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, экология хавфсизлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш ва маҳсулот сифатини ахборот тизимлари орқали бошқариш ва назорат қилиш бўйича илмий тадқиқотлар ва тажриба-конструкторлик ишланмаларига сарфланган харажатларнинг 50 фоиз миқдори, бироқ 1 млрд сўмдан ошмайдиган қисми қопланиши;

ушбу илмий тадқиқотлар ва тажриба-конструкторлик ишланмаларни жорий қилиш бўйича лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларни кўрсатиш (ишларни бажариш) билан боғлиқ харажатларнинг 20 фоизгача миқдори Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қоплаб берилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи «Ohangaron Tech Industrial» технопарки иштирокчиларининг инновацион, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Технопарк иштирокчиларининг илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмалари харажатларини қоплаш тартиби;

Технопарк иштирокчиларининг лойиҳалаш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатиш (ишларини бажариш) билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартиби.

3. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Геология, кон-металлургия ва мисни қайта ишлаш саноатини ривожлантириш лойиҳа офиси» давлат муассасасига (кейинги ўринларда — Лойиҳа офиси) Технопарк иштирокчиларининг инновацион, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:

Лойиҳа офисининг Мис саноати кластери электрон ахборот-интерактив савдо порталида Технопарк иштирокчиларининг инновацион, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид мурожаатларини онлайн қабул қилиш ва натижаларини қайта юбориш алоқа механизмини назарда тутувчи электрон тизимни жорий этиш;

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги билан биргаликда Технопарк иштирокчиларининг инновацион, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга яқиндан кўмаклашиш.

4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Технопарк иштирокчиларининг инновацион, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларига сарфланган харажатларини ушбу қарор билан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қоплаб берилишини таъминласин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 369-сон қарорига ИЛОВА

«Ohangaron Tech Industrial» технопарки иштирокчиларининг инновацион, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида ташкил этилган мис ва ноёб металларни қайта ишлаш орқали юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган «Ohangaron Tech Industrial» технопарки иштирокчиларининг инновацион, илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмаларига сарфлаган харажатларини Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ишчи орган — Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Геология, кон-металлургия ва мисни қайта ишлаш саноатини ривожлантириш лойиҳа офиси;

ваколатли орган — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурида Инновацион ривожланиш агентлиги;

ахборот портали — Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Геология, кон-металлургия ва мисни қайта ишлаш саноатини ривожлантириш лойиҳа офисининг Мис саноати кластери бўйича ягона электрон ахборот-интерактив савдо портали;

Технопарк — Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида мис ва ноёб металларни қайта ишлаш орқали юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қаратилган «Ohangaron Tech Industrial» технопарки;

Технопарк иштирокчиси — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июндаги ПҚ-5159-сон қарори билан тасдиқланган Мис саноати кластерини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича махсус комиссия томонидан қабул қилинган қарорга асосан «Ohangaron Tech Industrial» технопарки ҳудудида ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизмат кўрсатиш) фаолиятини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъект;

илмий тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмалари — мис ва ноёб металлар хом ашёсини қайта ишлаш борасида энергия ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, экология хавфсизлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш ва маҳсулот сифатини ахборот тизимлари орқали бошқариш ва назорат қилиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмалари;

лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматлари (ишлари) — мис ва ноёб металлар хом ашёсини қайта ишлаш борасида энергия ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, экология хавфсизлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш ва маҳсулот сифатини ахборот тизимлари орқали бошқариш ва назорат қилиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмаларни жорий қилиш бўйича лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматлари (ишлари);

илмий тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмаларига сарфланган харажатларни қоплаш — мис ва ноёб металлар хом ашёсини қайта ишлаш борасида энергия ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, экология хавфсизлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш ва маҳсулот сифатини ахборот тизимлари орқали бошқариш ва назорат қилиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмаларига сарфланган харажатларнинг 50 фоиз миқдори, бироқ 1 млрд сўмдан ошмайдиган қисмини Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қоплаб бериш;

лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатиш (ишларни бажариш) билан боғлиқ харажатларни қоплаш — мис ва ноёб металлар хом ашёсини қайта ишлаш борасида энергия ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, экология хавфсизлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш ва маҳсулот сифатини ахборот тизимлари орқали бошқариш ва назорат қилиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини жорий қилиш бўйича лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатиш (ишларни бажариш) билан боғлиқ харажатларнинг 20 фоизигача миқдорини Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қоплаб бериш;

мурожаат — Технопарк иштирокчисининг илмий-тадқиқотлар ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмаларига сарфланган ҳамда лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатиш (ишларни бажариш) билан боғлиқ харажатларни Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тўғрисидаги мурожаати.

3. Технопарк иштирокчисининг Технопарк ҳудудида ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизмат кўрсатиш) фаолияти доирасида илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмалари ҳамда лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатиш (ишларни бажариш) билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартиби ушбу Низомга 1 ва 2-иловалардаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмалари харажатларини қоплаш учун асос бўлувчи ҳужжатлар, мурожаат этиш ва харажатларни қоплаш тартиби

4. Технопарк иштирокчиси Технопарк ҳудудида ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизмат кўрсатиш) фаолияти доирасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини жорий этганлиги ваколатли орган томонидан тасдиқланганлиги ушбу илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини жорий этиш билан боғлиқ харажатларини Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қоплаб бериш учун асос бўлади.

Бунда Технопарк иштирокчиси:

юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳамда Технопарк иштирокчиси бўлиши;

мис ва ноёб металллар хом ашёсини қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни ўзлаштирганлиги;

илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини яратиш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши;

илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини мажбурий сертификатлаш талаб этилган ҳолларда мувофиқлик сертификати, шунингдек, зарур ҳолларда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ёки экологик экспертиза хулосасига эга бўлиши;

илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ лицензиялаш ёки бошқа рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжат талаб этилган ҳолларда лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларга эга бўлиши лозим.

5. Технопарк иштирокчиси илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмалари билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ахборот портали орқали ишчи органга қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат этади:

а) мурожаатчи тўғрисида маълумот (почта манзили, СТИР, телефон (факс) рақами, хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи ҳамда банкдаги ҳисобварақ рақами);

б) илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмалари тўғрисидаги маълумотлар;

в) илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмаларининг функционал вазифаси, техник хусусияти, сифат хусусиятлари, кимёвий, физик, механик ва бошқа хусусиятлари ҳамда заруратга кўра сифатини тасдиқловчи ҳужжатлар;

г) илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини яратиш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисобварақ-фактура, харажатлар сметаси ва бошқалар).

6. Ишчи орган мурожаат келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида мурожаат ушбу Низомнинг 4 ва 5-банди талаблари асосида тақдим этилганлигини текширади ва натижаси бўйича:

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатларни ахборот портали орқали мурожаатчига қайтаради ва бу ҳақда уни хабардор этади;

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда, ваколатли органга ахборот портали орқали сўровнома юборади.

7. Ваколатли орган сўровнома келиб тушган кундан бошлаб ўн беш иш кунида сўровномани ўрганиб чиқади ва натижаси бўйича ишчи органга ахборот портали орқали илмий экспертиза хулосасини тақдим этади.

Бунда мурожаатчи томонидан жорий этилган илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмаси ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган мезонларга жавоб бермаса, асослантирилган ахборот тақдим этади.

8. Ишчи орган ваколатли орган томонидан тақдим этилган илмий экспертиза хулоса келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида ахборот портали орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Технопарк иштирокчисига илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмасини яратиш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатларни Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тўғрисида сўровнома юборади.

9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги сўровнома келиб тушган кундан бошлаб бир ой муддатда илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмасини яратиш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатларни Технопарк иштирокчиси мурожаатида келтирилган банкдаги ҳисобвараққа Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қоплаб беради.

3-боб. Лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатиш (ишларни бажариш) билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун асос бўлувчи ҳужжатлар, мурожаат этиш ва харажатларни қоплаш тартиби

10. Технопарк иштирокчиси Технопарк ҳудудида ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизмат кўрсатиш) фаолияти доирасида лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатишни (ишларни бажаришни) жорий этганлиги ваколатли орган томонидан тасдиқлангандан сўнг ушбу лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини (ишларини) жорий этиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қоплаб бериш учун асос бўлади.

Бунда Технопарк иштирокчиси:

юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳамда Технопарк иштирокчиси бўлиши;

мис ва ноёб металллар хом ашёсини қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришда лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатаётганлиги (ишларни бажараётганлиги);

лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатишни (ишларни бажаришни) жорий этиш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши;

лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатиш (ишларни бажариш) бўйича мажбурий сертификатлаш талаб этилган ҳолларда мувофиқлик сертификати, шунингдек, зарур ҳолларда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ёки экологик экспертиза хулосасига эга бўлиши;

лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатиш (ишларни бажариш) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларга эга бўлиши лозим.

11. Технопарк иштирокчиси лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатиши (ишларни бажариши) билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ахборот портали орқали ишчи органга қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат этади:

а) мурожаатчи тўғрисида маълумот (почта манзили, СТИР, телефон (факс) рақами, хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи ҳамда банкдаги ҳисобварақ рақами);

б) лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатиш (ишларни бажариш) тўғрисидаги маълумотлар;

в) лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатиш (ишларни бажариш) функционал вазифаси ва бошқа хусусиятлари ҳамда заруратга кўра сифатини тасдиқловчи ҳужжатлар;

г) лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатишни (ишларни бажаришни) йўлга қўйиш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисобварақ-фактура, харажатлар сметаси ва бошқалар).

12. Ишчи орган мурожаат келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида мурожаат ушбу Низомнинг 11 ва ушбу банд талаблари асосида тақдим этилганлигини текширади ва натижаси бўйича:

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатларни ахборот портали орқали мурожаатчига қайтаради ва бу ҳақда уни хабардор этади;

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда, ваколатли органга ахборот портали орқали сўровнома юборади.

13. Ваколатли орган сўровнома келиб тушган кундан бошлаб ўн беш иш кунида сўровномани ўрганиб чиқади ва натижаси бўйича ишчи органга ахборот портали орқали илмий экспертиза хулосасини тақдим этади.

Бунда мурожаатчи томонидан жорий этилган лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатиш (ишларни бажариш) ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган мезонларга жавоб бермаса, асослантирилган ахборот тақдим этади.

14. Ишчи орган ваколатли орган томонидан тақдим этилган илмий экспертиза хулосаси келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида ахборот портали орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Технопарк иштирокчисига лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатишни (ишларни бажаришни) жорий этиш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатларни Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тўғрисида сўровнома юборади.

15. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги сўровнома келиб тушган кундан бошлаб бир ой муддатда лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатишни (ишларни бажаришни) жорий этиш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатларни Технопарк иштирокчиси мурожаатида келтирилган банкдаги ҳисобварақ рақамига Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қоплаб беради.

4-боб. Якунловчи қоидалар

16. Ишчи органга тақдим этилган ахборот ва ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги ва тўғрилиги учун уларни тақдим этганлар масъул ва жавобгар бўладилар.

17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

«Ohangaron Tech Industrial» технопарки иштирокчиларининг инновацион, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Технопарк иштирокчисининг технопарк ҳудудида ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизмат кўрсатиш) фаолияти доирасида илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмалари билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартиби

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Технопарк иштирокчиси Илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмаси билан боғлик харажатларни қоплаш учун ахборот портали орқали ишчи органга мурожаат этади. ихтиёрий 2-босқич Ишчи орган Мурожаат белгиланган мезонларга асосан тақдим этилганлигини текширади ва натижаси бўйича: ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатларни ахборот портали орқали мурожаатчига қайтаради ва бу ҳақда уни хабардор этади; ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда, ваколатли органга ахборот портали орқали сўровнома юборади. беш иш кунида 3-босқич Ваколатли орган Сўровномани ўрганиб чиқади ва натижаси бўйича ишчи органга ахборот портали орқали илмий экспертиза хулосасини тақдим этади. Бунда мурожаатчи томонидан жорий этилган илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмаси белгиланган мезонларга жавоб бермаса, асослантирилган ахборотни тақдим этади. ўн беш иш кунида 4-босқич Ишчи орган Ваколатли орган томонидан тақдим этилган илмий экспертиза хулосасига асосан технопарк иштирокчисига илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмасини яратиш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатларни қоплаб бериш тўғрисида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ахборот портали орқали сўровнома юборади. беш иш кунида 5-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ишчи органнинг сўровномасига мувофиқ технопарк иштирокчиси мурожаатида келтирилган банкдаги ҳисобварағига илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмасини яратиш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатларни Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қоплаб беради. бир ой муддатда

«Ohangaron Tech Industrial» технопарки иштирокчиларининг инновацион, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Технопарк иштирокчисининг технопарк ҳудудида ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизмат кўрсатиш) фаолияти доирасида лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатиш (ишларни бажариш) билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартиби

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Технопарк иштирокчиси Лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатиш (ишларни бажариш) билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ахборот портали орқали ишчи органга мурожаат этади. ихтиёрий 2-босқич Ишчи орган Мурожаат белгиланган мезонларга асосан тақдим этилганлигини текширади ва натижаси бўйича: ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатларни ахборот портали орқали мурожаатчига қайтаради ва бу ҳақда уни хабардор этади; ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда, ваколатли органга ахборот портали орқали сўровнома юборади. беш иш кунида 3-босқич Ваколатли орган Сўровномани ўрганиб чиқади ва натижаси бўйича ишчи органга ахборот портали орқали илмий экспертиза хулосасини тақдим этади. Бунда мурожаатчи томонидан жорий этилган лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатиш (ишларни бажариш) белгиланган мезонларга жавоб бермаса, асослантирилган ахборотни тақдим этади. ўн беш иш кунида 4-босқич Ишчи орган Ваколатли орган томонидан тақдим этилган илмий экспертиза хулосасига асосан технопарк иштирокчисига лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатиш (ишларни бажариш) билан бевосита боғлиқ бўлган харажатларни қоплаб бериш тўғрисида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ахборот портали орқали сўровнома юборади. беш иш кунида 5-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ишчи органнинг сўровномасига мувофиқ технопарк иштирокчиси мурожаатида келтирилган банкдаги ҳисобварағига лойиҳалаштириш, инжиниринг ва технологиялар трансфери хизматларини кўрсатиш (ишларни бажариш) билан бевосита боғлиқ бўлган харажатларни Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қоплаб беради. бир ой муддатда

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 14 август,

369-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 09/23/369/0606-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

SXEMASI

“Ohangaron Tech Industrial” texnoparki ishtirokchilarini qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mis va noyob metallar xom ashyosini qayta ishlashning texnologik zanjirlarini kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 28-iyundagi PQ-295-son qarori ijrosini taʼminlash hamda Toshkent viloyatining Ohangaron tumanida tashkil etilgan mis va noyob metallarni qayta ishlash orqali yuqori qoʻshilgan qiymatli mahsulotlar ishlab chiqarishga qaratilgan “Ohangaron Tech Industrial” texnoparki ishtirokchilarining innovatsion, ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik faoliyatini qoʻllab-quvvatlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mis va noyob metallar xom ashyosini qayta ishlashning texnologik zanjirlarini kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 28-iyundagi PQ-295-son qaroriga muvofiq “Ohangaron Tech Industrial” texnoparki (keyingi oʻrinlarda — Texnopark) ishtirokchilarining innovatsion, ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik faoliyatini qoʻllab-quvvatlash maqsadida:

mis va noyob metallar xom ashyosini qayta ishlash borasida energiya va suv resurslaridan samarali foydalanish, mehnat unumdorligini oshirish, ekologiya xavfsizligini taʼminlash, ishlab chiqarish va mahsulot sifatini axborot tizimlari orqali boshqarish va nazorat qilish boʻyicha ilmiy tadqiqotlar va tajriba-konstruktorlik ishlanmalariga sarflangan xarajatlarning 50 foiz miqdori, biroq 1 mlrd soʻmdan oshmaydigan qismi qoplanishi;

ushbu ilmiy tadqiqotlar va tajriba-konstruktorlik ishlanmalarni joriy qilish boʻyicha loyihalashtirish, injiniring va texnologiyalar transferi xizmatlarni koʻrsatish (ishlarni bajarish) bilan bogʻliq xarajatlarning 20 foizgacha miqdori Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjeti hisobidan qoplab berilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi “Ohangaron Tech Industrial” texnoparki ishtirokchilarining innovatsion, ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik faoliyatini qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

Texnopark ishtirokchilarining ilmiy-tadqiqot ishlari va tajriba-konstruktorlik ishlanmalari xarajatlarini qoplash tartibi;

Texnopark ishtirokchilarining loyihalash, injiniring va texnologiyalar transferi xizmatlarini koʻrsatish (ishlarini bajarish) bilan bogʻliq xarajatlarini qoplash tartibi.

3. Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Geologiya, kon-metallurgiya va misni qayta ishlash sanoatini rivojlantirish loyiha ofisi” davlat muassasasiga (keyingi oʻrinlarda — Loyiha ofisi) Texnopark ishtirokchilarining innovatsion, ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik faoliyatini qoʻllab-quvvatlashga oid quyidagi qoʻshimcha vazifalar yuklansin:

Loyiha ofisining Mis sanoati klasteri elektron axborot-interaktiv savdo portalida Texnopark ishtirokchilarining innovatsion, ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik faoliyatini qoʻllab-quvvatlashga oid murojaatlarini onlayn qabul qilish va natijalarini qayta yuborish aloqa mexanizmini nazarda tutuvchi elektron tizimni joriy etish;

Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligi, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi bilan birgalikda Texnopark ishtirokchilarining innovatsion, ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik faoliyatini qoʻllab-quvvatlashga yaqindan koʻmaklashish.

4. Iqtisodiyot va moliya vazirligi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi Texnopark ishtirokchilarining innovatsion, ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlanmalariga sarflangan xarajatlarini ushbu qaror bilan belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjeti hisobidan qoplab berilishini taʼminlasin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 14-avgustdagi 369-son qaroriga ILOVA

“Ohangaron Tech Industrial” texnoparki ishtirokchilarining innovatsion, ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik faoliyatini qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Toshkent viloyatining Ohangaron tumanida tashkil etilgan mis va noyob metallarni qayta ishlash orqali yuqori qoʻshilgan qiymatli mahsulotlar ishlab chiqarishga qaratilgan “Ohangaron Tech Industrial” texnoparki ishtirokchilarining innovatsion, ilmiy-tadqiqot ishlari va tajriba-konstruktorlik ishlanmalariga sarflagan xarajatlarini Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjeti hisobidan qoplab berish tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

ishchi organ — Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Geologiya, kon-metallurgiya va misni qayta ishlash sanoatini rivojlantirish loyiha ofisi;

vakolatli organ — Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzurida Innovatsion rivojlanish agentligi;

axborot portali — Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Geologiya, kon-metallurgiya va misni qayta ishlash sanoatini rivojlantirish loyiha ofisining Mis sanoati klasteri boʻyicha yagona elektron axborot-interaktiv savdo portali;

Texnopark — Toshkent viloyatining Ohangaron tumanida mis va noyob metallarni qayta ishlash orqali yuqori qoʻshilgan qiymatli mahsulotlarni ishlab chiqarishga qaratilgan “Ohangaron Tech Industrial” texnoparki;

Texnopark ishtirokchisi — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 24-iyundagi PQ-5159-son qarori bilan tasdiqlangan Mis sanoati klasterini tashkil etish va rivojlantirish boʻyicha maxsus komissiya tomonidan qabul qilingan qarorga asosan “Ohangaron Tech Industrial” texnoparki hududida ishlab chiqarish (ishlarni bajarish, xizmat koʻrsatish) faoliyatini amalga oshiruvchi xoʻjalik yurituvchi subyekt;

ilmiy tadqiqot ishlari va tajriba-konstruktorlik ishlanmalari — mis va noyob metallar xom ashyosini qayta ishlash borasida energiya va suv resurslaridan samarali foydalanish, mehnat unumdorligini oshirish, ekologiya xavfsizligini taʼminlash, ishlab chiqarish va mahsulot sifatini axborot tizimlari orqali boshqarish va nazorat qilish boʻyicha ilmiy-tadqiqot ishlari va tajriba-konstruktorlik ishlanmalari;

loyihalashtirish, injiniring va texnologiyalar transferi xizmatlari (ishlari) — mis va noyob metallar xom ashyosini qayta ishlash borasida energiya va suv resurslaridan samarali foydalanish, mehnat unumdorligini oshirish, ekologiya xavfsizligini taʼminlash, ishlab chiqarish va mahsulot sifatini axborot tizimlari orqali boshqarish va nazorat qilish boʻyicha ilmiy-tadqiqot ishlari va tajriba-konstruktorlik ishlanmalarni joriy qilish boʻyicha loyihalashtirish, injiniring va texnologiyalar transferi xizmatlari (ishlari);

ilmiy tadqiqot ishlari va tajriba-konstruktorlik ishlanmalariga sarflangan xarajatlarni qoplash — mis va noyob metallar xom ashyosini qayta ishlash borasida energiya va suv resurslaridan samarali foydalanish, mehnat unumdorligini oshirish, ekologiya xavfsizligini taʼminlash, ishlab chiqarish va mahsulot sifatini axborot tizimlari orqali boshqarish va nazorat qilish boʻyicha ilmiy-tadqiqot ishlari va tajriba-konstruktorlik ishlanmalariga sarflangan xarajatlarning 50 foiz miqdori, biroq 1 mlrd soʻmdan oshmaydigan qismini Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjeti hisobidan qoplab berish;

loyihalashtirish, injiniring va texnologiyalar transferi xizmatlarini koʻrsatish (ishlarni bajarish) bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash — mis va noyob metallar xom ashyosini qayta ishlash borasida energiya va suv resurslaridan samarali foydalanish, mehnat unumdorligini oshirish, ekologiya xavfsizligini taʼminlash, ishlab chiqarish va mahsulot sifatini axborot tizimlari orqali boshqarish va nazorat qilish boʻyicha ilmiy-tadqiqot ishlari va tajriba-konstruktorlik ishlanmalarini joriy qilish boʻyicha loyihalashtirish, injiniring va texnologiyalar transferi xizmatlarini koʻrsatish (ishlarni bajarish) bilan bogʻliq xarajatlarning 20 foizigacha miqdorini Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjeti hisobidan qoplab berish;

murojaat — Texnopark ishtirokchisining ilmiy-tadqiqotlar ishlari va tajriba-konstruktorlik ishlanmalariga sarflangan hamda loyihalashtirish, injiniring va texnologiyalar transferi xizmatlarini koʻrsatish (ishlarni bajarish) bilan bogʻliq xarajatlarni Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjeti hisobidan qoplab berish toʻgʻrisidagi murojaati.

3. Texnopark ishtirokchisining Texnopark hududida ishlab chiqarish (ishlarni bajarish, xizmat koʻrsatish) faoliyati doirasida ilmiy-tadqiqot ishlari va tajriba-konstruktorlik ishlanmalari hamda loyihalashtirish, injiniring va texnologiyalar transferi xizmatlarini koʻrsatish (ishlarni bajarish) bilan bogʻliq xarajatlarini qoplash tartibi ushbu Nizomga 1 va 2-ilovalardagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Ilmiy-tadqiqot ishlari va tajriba-konstruktorlik ishlanmalari xarajatlarini qoplash uchun asos boʻluvchi hujjatlar, murojaat etish va xarajatlarni qoplash tartibi

4. Texnopark ishtirokchisi Texnopark hududida ishlab chiqarish (ishlarni bajarish, xizmat koʻrsatish) faoliyati doirasida ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlanmalarini joriy etganligi vakolatli organ tomonidan tasdiqlanganligi ushbu ilmiy-tadqiqot ishlari va tajriba-konstruktorlik ishlanmalarini joriy etish bilan bogʻliq xarajatlarini Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjeti hisobidan qoplab berish uchun asos boʻladi.

Bunda Texnopark ishtirokchisi:

yuridik shaxs sifatida davlat roʻyxatidan oʻtganligi hamda Texnopark ishtirokchisi boʻlishi;

mis va noyob metalllar xom ashyosini qayta ishlash va tayyor mahsulot ishlab chiqarishni oʻzlashtirganligi;

ilmiy-tadqiqot ishlari va tajriba-konstruktorlik ishlanmalarini yaratish bilan bevosita bogʻliq boʻlgan xarajatlarni tasdiqlovchi hujjatlarga ega boʻlishi;

ilmiy-tadqiqot ishlari va tajriba-konstruktorlik ishlanmalarini majburiy sertifikatlash talab etilgan hollarda muvofiqlik sertifikati, shuningdek, zarur hollarda texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar yoki ekologik ekspertiza xulosasiga ega boʻlishi;

ilmiy-tadqiqot ishlari va tajriba-konstruktorlik ishlanmalarini qonunchilik hujjatlariga muvofiq litsenziyalash yoki boshqa ruxsat etish xususiyatiga ega boʻlgan hujjat talab etilgan hollarda litsenziya yoki ruxsat etish xususiyatiga ega boshqa hujjatlarga ega boʻlishi lozim.

5. Texnopark ishtirokchisi ilmiy-tadqiqot ishlari va tajriba-konstruktorlik ishlanmalari bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun axborot portali orqali ishchi organga quyidagi hujjatlarni ilova qilgan holda murojaat etadi:

a) murojaatchi toʻgʻrisida maʼlumot (pochta manzili, STIR, telefon (faks) raqami, xizmat koʻrsatuvchi tijorat banki nomi hamda bankdagi hisobvaraq raqami);

b) ilmiy-tadqiqot ishlari va tajriba-konstruktorlik ishlanmalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

v) ilmiy-tadqiqot ishlari va tajriba-konstruktorlik ishlanmalarining funksional vazifasi, texnik xususiyati, sifat xususiyatlari, kimyoviy, fizik, mexanik va boshqa xususiyatlari hamda zaruratga koʻra sifatini tasdiqlovchi hujjatlar;

g) ilmiy-tadqiqot ishlari va tajriba-konstruktorlik ishlanmalarini yaratish bilan bevosita bogʻliq boʻlgan xarajatlarni tasdiqlovchi hujjatlar (hisobvaraq-faktura, xarajatlar smetasi va boshqalar).

6. Ishchi organ murojaat kelib tushgan kundan boshlab besh ish kunida murojaat ushbu Nizomning 4 va 5-bandi talablari asosida taqdim etilganligini tekshiradi va natijasi boʻyicha:

hujjatlar toʻliq taqdim etilmagan taqdirda, kamchiliklarni bartaraf etish uchun hujjatlarni axborot portali orqali murojaatchiga qaytaradi va bu haqda uni xabardor etadi;

hujjatlar toʻliq taqdim etilgan taqdirda, vakolatli organga axborot portali orqali soʻrovnoma yuboradi.

7. Vakolatli organ soʻrovnoma kelib tushgan kundan boshlab oʻn besh ish kunida soʻrovnomani oʻrganib chiqadi va natijasi boʻyicha ishchi organga axborot portali orqali ilmiy ekspertiza xulosasini taqdim etadi.

Bunda murojaatchi tomonidan joriy etilgan ilmiy-tadqiqot ishlari va tajriba-konstruktorlik ishlanmasi ushbu Nizomning 4-bandida nazarda tutilgan mezonlarga javob bermasa, asoslantirilgan axborot taqdim etadi.

8. Ishchi organ vakolatli organ tomonidan taqdim etilgan ilmiy ekspertiza xulosa kelib tushgan kundan boshlab besh ish kunida axborot portali orqali Iqtisodiyot va moliya vazirligiga Texnopark ishtirokchisiga ilmiy-tadqiqot ishlari va tajriba-konstruktorlik ishlanmasini yaratish bilan bevosita bogʻliq boʻlgan xarajatlarni Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjeti hisobidan qoplab berish toʻgʻrisida soʻrovnoma yuboradi.

9. Iqtisodiyot va moliya vazirligi soʻrovnoma kelib tushgan kundan boshlab bir oy muddatda ilmiy-tadqiqot ishlari va tajriba-konstruktorlik ishlanmasini yaratish bilan bevosita bogʻliq boʻlgan xarajatlarni Texnopark ishtirokchisi murojaatida keltirilgan bankdagi hisobvaraqqa Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjeti hisobidan qoplab beradi.

3-bob. Loyihalashtirish, injiniring va texnologiyalar transferi xizmatlarini koʻrsatish (ishlarni bajarish) bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun asos boʻluvchi hujjatlar, murojaat etish va xarajatlarni qoplash tartibi

10. Texnopark ishtirokchisi Texnopark hududida ishlab chiqarish (ishlarni bajarish, xizmat koʻrsatish) faoliyati doirasida loyihalashtirish, injiniring va texnologiyalar transferi xizmatlarini koʻrsatishni (ishlarni bajarishni) joriy etganligi vakolatli organ tomonidan tasdiqlangandan soʻng ushbu loyihalashtirish, injiniring va texnologiyalar transferi xizmatlarini (ishlarini) joriy etish bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjeti hisobidan qoplab berish uchun asos boʻladi.

Bunda Texnopark ishtirokchisi:

yuridik shaxs sifatida davlat roʻyxatidan oʻtganligi hamda Texnopark ishtirokchisi boʻlishi;

mis va noyob metalllar xom ashyosini qayta ishlash va tayyor mahsulot ishlab chiqarishda loyihalashtirish, injiniring va texnologiyalar transferi xizmatlarini koʻrsatayotganligi (ishlarni bajarayotganligi);

loyihalashtirish, injiniring va texnologiyalar transferi xizmatlarini koʻrsatishni (ishlarni bajarishni) joriy etish bilan bevosita bogʻliq boʻlgan xarajatlarni tasdiqlovchi hujjatlarga ega boʻlishi;

loyihalashtirish, injiniring va texnologiyalar transferi xizmatlarini koʻrsatish (ishlarni bajarish) boʻyicha majburiy sertifikatlash talab etilgan hollarda muvofiqlik sertifikati, shuningdek, zarur hollarda texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar yoki ekologik ekspertiza xulosasiga ega boʻlishi;

loyihalashtirish, injiniring va texnologiyalar transferi xizmatlarini koʻrsatish (ishlarni bajarish) qonunchilik hujjatlariga muvofiq ruxsat etish xususiyatiga ega boshqa hujjatlarga ega boʻlishi lozim.

11. Texnopark ishtirokchisi loyihalashtirish, injiniring va texnologiyalar transferi xizmatlarini koʻrsatishi (ishlarni bajarishi) bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun axborot portali orqali ishchi organga quyidagi hujjatlarni ilova qilgan holda murojaat etadi:

a) murojaatchi toʻgʻrisida maʼlumot (pochta manzili, STIR, telefon (faks) raqami, xizmat koʻrsatuvchi tijorat banki nomi hamda bankdagi hisobvaraq raqami);

b) loyihalashtirish, injiniring va texnologiyalar transferi xizmatlarini koʻrsatish (ishlarni bajarish) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

v) loyihalashtirish, injiniring va texnologiyalar transferi xizmatlarini koʻrsatish (ishlarni bajarish) funksional vazifasi va boshqa xususiyatlari hamda zaruratga koʻra sifatini tasdiqlovchi hujjatlar;

g) loyihalashtirish, injiniring va texnologiyalar transferi xizmatlarini koʻrsatishni (ishlarni bajarishni) yoʻlga qoʻyish bilan bevosita bogʻliq boʻlgan xarajatlarni tasdiqlovchi hujjatlar (hisobvaraq-faktura, xarajatlar smetasi va boshqalar).

12. Ishchi organ murojaat kelib tushgan kundan boshlab besh ish kunida murojaat ushbu Nizomning 11 va ushbu band talablari asosida taqdim etilganligini tekshiradi va natijasi boʻyicha:

hujjatlar toʻliq taqdim etilmagan taqdirda, kamchiliklarni bartaraf etish uchun hujjatlarni axborot portali orqali murojaatchiga qaytaradi va bu haqda uni xabardor etadi;

hujjatlar toʻliq taqdim etilgan taqdirda, vakolatli organga axborot portali orqali soʻrovnoma yuboradi.

13. Vakolatli organ soʻrovnoma kelib tushgan kundan boshlab oʻn besh ish kunida soʻrovnomani oʻrganib chiqadi va natijasi boʻyicha ishchi organga axborot portali orqali ilmiy ekspertiza xulosasini taqdim etadi.

Bunda murojaatchi tomonidan joriy etilgan loyihalashtirish, injiniring va texnologiyalar transferi xizmatlarini koʻrsatish (ishlarni bajarish) ushbu Nizomning 10-bandida nazarda tutilgan mezonlarga javob bermasa, asoslantirilgan axborot taqdim etadi.

14. Ishchi organ vakolatli organ tomonidan taqdim etilgan ilmiy ekspertiza xulosasi kelib tushgan kundan boshlab besh ish kunida axborot portali orqali Iqtisodiyot va moliya vazirligiga Texnopark ishtirokchisiga loyihalashtirish, injiniring va texnologiyalar transferi xizmatlarini koʻrsatishni (ishlarni bajarishni) joriy etish bilan bevosita bogʻliq boʻlgan xarajatlarni Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjeti hisobidan qoplab berish toʻgʻrisida soʻrovnoma yuboradi.

15. Iqtisodiyot va moliya vazirligi soʻrovnoma kelib tushgan kundan boshlab bir oy muddatda loyihalashtirish, injiniring va texnologiyalar transferi xizmatlarini koʻrsatishni (ishlarni bajarishni) joriy etish bilan bevosita bogʻliq boʻlgan xarajatlarni Texnopark ishtirokchisi murojaatida keltirilgan bankdagi hisobvaraq raqamiga Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjeti hisobidan qoplab beradi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

16. Ishchi organga taqdim etilgan axborot va hujjatlarning haqqoniyligi va toʻgʻriligi uchun ularni taqdim etganlar masʼul va javobgar boʻladilar.

17. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

“Ohangaron Tech Industrial” texnoparki ishtirokchilarining innovatsion, ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik faoliyatini qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Texnopark ishtirokchisining texnopark hududida ishlab chiqarish (ishlarni bajarish, xizmat koʻrsatish) faoliyati doirasida ilmiy-tadqiqot ishlari va tajriba-konstruktorlik ishlanmalari bilan bogʻliq xarajatlarini qoplash tartibi

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Texnopark ishtirokchisi Ilmiy-tadqiqot ishlari va tajriba-konstruktorlik ishlanmasi bilan bogʻlik xarajatlarni qoplash uchun axborot portali orqali ishchi organga murojaat etadi. ixtiyoriy 2-bosqich Ishchi organ Murojaat belgilangan mezonlarga asosan taqdim etilganligini tekshiradi va natijasi boʻyicha: hujjatlar toʻliq taqdim etilmagan taqdirda, kamchiliklarni bartaraf etish uchun hujjatlarni axborot portali orqali murojaatchiga qaytaradi va bu haqda uni xabardor etadi; hujjatlar toʻliq taqdim etilgan taqdirda, vakolatli organga axborot portali orqali soʻrovnoma yuboradi. besh ish kunida 3-bosqich Vakolatli organ Soʻrovnomani oʻrganib chiqadi va natijasi boʻyicha ishchi organga axborot portali orqali ilmiy ekspertiza xulosasini taqdim etadi. Bunda murojaatchi tomonidan joriy etilgan ilmiy-tadqiqot ishlari va tajriba-konstruktorlik ishlanmasi belgilangan mezonlarga javob bermasa, asoslantirilgan axborotni taqdim etadi. oʻn besh ish kunida 4-bosqich Ishchi organ Vakolatli organ tomonidan taqdim etilgan ilmiy ekspertiza xulosasiga asosan texnopark ishtirokchisiga ilmiy-tadqiqot ishlari va tajriba-konstruktorlik ishlanmasini yaratish bilan bevosita bogʻliq boʻlgan xarajatlarni qoplab berish toʻgʻrisida Iqtisodiyot va moliya vazirligiga axborot portali orqali soʻrovnoma yuboradi. besh ish kunida 5-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Ishchi organning soʻrovnomasiga muvofiq texnopark ishtirokchisi murojaatida keltirilgan bankdagi hisobvaragʻiga ilmiy-tadqiqot ishlari va tajriba-konstruktorlik ishlanmasini yaratish bilan bevosita bogʻliq boʻlgan xarajatlarni Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjeti hisobidan qoplab beradi. bir oy muddatda

“Ohangaron Tech Industrial” texnoparki ishtirokchilarining innovatsion, ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik faoliyatini qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Texnopark ishtirokchisining texnopark hududida ishlab chiqarish (ishlarni bajarish, xizmat koʻrsatish) faoliyati doirasida loyihalashtirish, injiniring va texnologiyalar transferi xizmatlarini koʻrsatish (ishlarni bajarish) bilan bogʻliq xarajatlarini qoplash tartibi

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Texnopark ishtirokchisi Loyihalashtirish, injiniring va texnologiyalar transferi xizmatlarini koʻrsatish (ishlarni bajarish) bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun axborot portali orqali ishchi organga murojaat etadi. ixtiyoriy 2-bosqich Ishchi organ Murojaat belgilangan mezonlarga asosan taqdim etilganligini tekshiradi va natijasi boʻyicha: hujjatlar toʻliq taqdim etilmagan taqdirda, kamchiliklarni bartaraf etish uchun hujjatlarni axborot portali orqali murojaatchiga qaytaradi va bu haqda uni xabardor etadi; hujjatlar toʻliq taqdim etilgan taqdirda, vakolatli organga axborot portali orqali soʻrovnoma yuboradi. besh ish kunida 3-bosqich Vakolatli organ Soʻrovnomani oʻrganib chiqadi va natijasi boʻyicha ishchi organga axborot portali orqali ilmiy ekspertiza xulosasini taqdim etadi. Bunda murojaatchi tomonidan joriy etilgan loyihalashtirish, injiniring va texnologiyalar transferi xizmatlarini koʻrsatish (ishlarni bajarish) belgilangan mezonlarga javob bermasa, asoslantirilgan axborotni taqdim etadi. oʻn besh ish kunida 4-bosqich Ishchi organ Vakolatli organ tomonidan taqdim etilgan ilmiy ekspertiza xulosasiga asosan texnopark ishtirokchisiga loyihalashtirish, injiniring va texnologiyalar transferi xizmatlarini koʻrsatish (ishlarni bajarish) bilan bevosita bogʻliq boʻlgan xarajatlarni qoplab berish toʻgʻrisida Iqtisodiyot va moliya vazirligiga axborot portali orqali soʻrovnoma yuboradi. besh ish kunida 5-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Ishchi organning soʻrovnomasiga muvofiq texnopark ishtirokchisi murojaatida keltirilgan bankdagi hisobvaragʻiga loyihalashtirish, injiniring va texnologiyalar transferi xizmatlarini koʻrsatish (ishlarni bajarish) bilan bevosita bogʻliq boʻlgan xarajatlarni Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjeti hisobidan qoplab beradi. bir oy muddatda

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 14-avgust,

369-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 15.08.2023-y., 09/23/369/0606-son)

lex.uz