UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 11-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 11 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 11 августа 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 11 August 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ЖАДВАЛИ

Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 8 июлдаги 377-сон қарорига йўл ҳаракати қатнашчиларига қўшимча қулайликлар яратиш ва йўл ҳаракатини автоматлаштирилган тартибга солиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Мамлакатимизда сўнгги йилларда йўл ҳаракатини ташкил этиш соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, шунингдек, йўл ҳаракати қатнашчиларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун зарур шарт-шароитлар яратишга қаратилган манзилли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, транспорт оқимини бошқариш имконини берадиган йўл ҳаракатини автоматлаштирилган тартибга солиш тизимларини босқичма-босқич такомиллаштириб бориш талаб этилмоқда.

Йўл ҳаракати қатнашчиларининг йўл-патруль хизмати стационар постлари орқали ҳаракатланишида қўшимча қулайликлар яратиш, шунингдек, «Яшил» ва «Қизил» йўлак тизимининг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 8 июлдаги 377-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:

«Яшил» ва «Қизил» йўлак тизими жорий этилган йўл-патруль хизмати стационар постларидан ҳаракатланадиган, суғурта полисининг муддати ўтган ва белгиланган муддатда техник кўрикдан ўтмаган транспорт воситаларининг махсус тўхташ жойларига жойлаштирилмасдан «Яшил» йўлак бўйлаб тўсиқсиз ҳаракатланишига рухсат бериш;

йўл-патруль хизмати стационар постларини реконструкция қилиш ҳамда йўл инфратузилмасини мослаштиришнинг аниқ муддатларини белгилаган ҳолда «Яшил» ва «Қизил» йўлак тизимини босқичма-босқич жорий этиш.

2. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги «Яшил» ва «Қизил» йўлак тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати учун юқори тезликдаги маълумотлар узатиш каналларини (VPN) белгиланган тартибда ажратиш чораларини кўрсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ушбу қарорнинг мазмун ва аҳамиятини оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва расмий веб-сайти орқали кенг ёритилиши ҳамда аҳолига етказилишини таъминласин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 августдаги 354-сон қарорига ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 8 июлдаги 377-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар

1. 1-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «суғурта полисининг муддати ўтган, белгиланган муддатда техник кўрикдан ўтмаган,» сўзлари чиқариб ташлансин.

2. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Белгилансинки, 2023 йил 1 декабрдан бошлаб «Яшил» ва «Қизил» йўлак тамойили мазкур қарорга 2-иловадаги жадвалга мувофиқ босқичма-босқич республиканинг йўл-патруль хизмати стационар постларида жорий этилади».

3. 4-банднинг иккинчи хатбошисида :

«Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» сўзлари «Рақамли технологиялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

«2022» рақами «2023» рақами билан алмаштирилсин.

4. 1-иловада :

а) 2-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қизил» йўлак — қидирувда бўлган, вазн ва ҳажм параметрларини бузиб ҳаракатланган ёки йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун ўз вақтида тўланмаган жаримаси мавжуд транспорт воситалари ҳаракатланиши шарт бўлган ҳаракатланиш бўлаги»;

б) 6-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Вазн ва ҳажм параметрларини бузиб ҳаракатланадиган транспорт воситалари бўйича вазн ва ҳажм параметрлари тегишли нормага мослаштирилган тақдирда, уларнинг ҳаракатини давом эттиришга рухсат берилади».

5. 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Йўл патруль хизмати стационар постларининг йўл инфратузилмасини тайёрлаш ҳамда «Яшил» ва «Қизил» йўлаклар тизимини босқичма-босқич жорий этиш

Т/р ЙПХ стационар пости номи Ҳудуд номи ЙПХ стационар пости жойлашган манзил Тизимнинг ҳужжатларини тайёрлаш муддати Тизимни жорий қилиш муддати I босқич 1. «Чинор» ЙПХ стационар пости Тошкент вилояти А373 «М39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш» автомобиль йўлининг 199-километри, Оҳангарон тумани тайёр 2024 йил январь 2. «Наманган» ЙПХ стационар пости Наманган вилояти А373 «М39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш» автомобиль йўлининг 273-километри, Поп тумани 2024 йил февраль 2024 йил декабрь II босқич 3. «45-ЙПХ» ЙПХ стационар пости Андижон вилояти А373 «М-39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш» автомобиль йўлининг 469-километри, Хўжаобод тумани 2024 йил март 2025 йил март 4. «А. Турбонов» ЙПХ стационар пости Тошкент шаҳри М34 «Тошкент-Душанбе» автомобиль йўлининг 15-километри, Сергели тумани 2024 йил апрель 2025 йил апрель 5. «Эркин» ЙПХ стационар пости М39 «Алмати-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз» автомобиль йўлининг 817-километри, Чилонзор тумани 2024 йил май 2025 йил май 6. «Шарқ» ЙПХ стационар пости А373 автомобиль йўлининг «а» «Тошкент шаҳрига» шохобчасининг 45-километри, Бектемир тумани 2024 йил июнь 2025 йил июнь 7. «Уч қаҳрамон» ЙПХ стационар пости М39 «Алмати-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз» автомобиль йўлининг 817-километри, Юнусобод тумани 2024 йил июль 2025 йил июль 8. «Ойбек» ЙПХ стационар пости Тошкент вилояти 4Р20 «Қорасув-Бўка-Бекобод» автомобиль йўлининг 63-километри, Бекобод тумани 2024 йил август 2025 йил август III босқич 9. «Сирдарё» ЙПХ стационар пости Сирдарё вилояти М39 «Алмати-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз» автомобиль йўлининг 871-километри, Сирдарё тумани 2024 йил сентябрь 2025 йил сентябрь 10. «Норин» ЙПХ стационар пости Наманган вилояти 4Р112 «Фарғона ҳалқа йўли» автомобиль йўлининг 101-километри, Норин тумани 2024 йил октябрь 2025 йил октябрь 11. «Манас-14» ЙПХ стационар пости Жиззах вилояти М39 «Алмати-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз» автомобиль йўлининг 939-километри, Дўстлик тумани 2024 йил ноябрь 2025 йил ноябрь 12. «Яккабоғ-15» ЙПХ стационар пости А376 «Қўқон-Жиззах» автомобиль йўлининг 242-километри, Зомин тумани 2024 йил декабрь 2025 йил декабрь 13. «Юқори нуқта» ЙПХ стационар пости Самарқанд вилояти М39 «Алмати-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз» автомобиль йўлининг 1039-километри, Булунғур тумани 2025 йил январь 2026 йил январь 14. «Омонқўтон» ЙПХ стационар пости М39 «Алмати-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз» автомобиль йўлининг 1120-километри, Ургут тумани 2025 йил февраль 2026 йил февраль IV босқич 15. «Мингчинор» ЙПХ стационар пости Қашқадарё вилояти М39 «Алмати-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз» автомобиль йўлининг 1139-километри, Китоб тумани 2025 йил март 2026 йил март 16. «Умакай» ЙПХ стационар пости А378 «Самарқанд-Ғузор» автомобиль йўлининг 57-километри, Чироқчи тумани 2025 йил апрель 2026 йил апрель 17. «Ширинбулоқ» ЙПХ стационар пости А380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов» автомобиль йўлининг 147-километри, Муборак тумани 2025 йил май 2026 йил май 18. «Дарбанд» ЙПХ стационар пости Сурхондарё вилояти М39 «Алмати-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз» автомобиль йўлининг 1335-километри, Бойсун тумани 2025 йил июнь 2026 йил июнь 19. «Мангузар» ЙПХ стационар пости М41 «Бишкек-Душанбе-Термиз» автомобиль йўлининг 1618-километри, Термиз тумани 2025 йил июль 2026 йил июль V босқич 20. «Сармижон» ЙПХ стационар пости Бухоро вилояти М37 «Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши» автомобиль йўлининг 212-километри, Ғиждувон тумани 2025 йил август 2026 йил август 21. «Караката» ЙПХ стационар пости Навоий вилояти А379 «Навоий-Учқудуқ» автомобиль йўлининг 125-километри, Конимех тумани 2025 йил сентябрь 2026 йил сентябрь 22. «Зарафшон» ЙПХ стационар пости А379 «Навоий-Учқудуқ» автомобиль йўлининг 202-километри, Зарафшон шаҳри 2025 йил октябрь 2026 йил октябрь 23. «Самарқанд» ЙПХ стационар пости М37 «Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши» автомобиль йўлининг 147-километри, Кармана тумани 2025 йил октябрь 2026 йил октябрь VI босқич 24. «Момокўпир» ЙПХ стационар пости Хоразм вилояти 4Р160 «Урганч-Гурлан-Манғит-Туркманистон Республикаси чегараси» автомобиль йўлининг 65-километри, Гурлан тумани 2025 йил ноябрь 2026 йил ноябрь 25. «Бройлер» ЙПХ стационар пости Қорақалпоғистон Республикаси А380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов» автомобиль йўлининг 754-километри, Нукус шаҳри 2025 йил ноябрь 2026 йил ноябрь 26. «Мискин» ЙПХ стационар пости А380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов» автомобиль йўлининг 561-километри, Тўрткўл тумани 2025 йил ноябрь 2026 йил ноябрь 27. «Довут ота» ЙПХ стационар пости А380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов» автомобиль йўлининг 1184-километри, Қўнғирот тумани 2026 йил январь 2026 йил декабрь 28. «Бектемир» ЙПХ стационар пости Тошкент шаҳри 4Р2 «Тошкент-Тўйтепа-А373 автойўли (55 км)» автомобиль йўлининг 11-километри, Бектемир тумани 2026 йил январь 2026 йил декабрь 29. «Келес» ЙПХ стационар пости* Тошкент вилояти 4Р4 «Тошкент-Келес-Қозоқкентсой-М39 автойўли (820 км)» автомобиль йўлининг 16-километри, Тошкент тумани 2026 йил* 2026 йил*

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 11 август,

354-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 09/23/354/0615-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

JADVALI

Vazirlar Mahkamasining “Yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash sohasiga zamonaviy axborot texnologiyalarini keng joriy etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 8-iyuldagi 377-son qaroriga yoʻl harakati qatnashchilariga qoʻshimcha qulayliklar yaratish va yoʻl harakatini avtomatlashtirilgan tartibga solish tizimini takomillashtirishga qaratilgan oʻzgartirishlar kiritish haqida

Mamlakatimizda soʻnggi yillarda yoʻl harakatini tashkil etish sohasiga zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etish, shuningdek, yoʻl harakati qatnashchilarining xavfsiz harakatlanishi uchun zarur shart-sharoitlar yaratishga qaratilgan manzilli chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda.

Shu bilan birga, yoʻllarda harakat xavfsizligini taʼminlash, transport oqimini boshqarish imkonini beradigan yoʻl harakatini avtomatlashtirilgan tartibga solish tizimlarini bosqichma-bosqich takomillashtirib borish talab etilmoqda.

Yoʻl harakati qatnashchilarining yoʻl-patrul xizmati statsionar postlari orqali harakatlanishida qoʻshimcha qulayliklar yaratish, shuningdek, “Yashil” va “Qizil” yoʻlak tizimining samaradorligini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Vazirlar Mahkamasining “Yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash sohasiga zamonaviy axborot texnologiyalarini keng joriy etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 8-iyuldagi 377-son qaroriga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirishlar kiritilsin:

“Yashil” va “Qizil” yoʻlak tizimi joriy etilgan yoʻl-patrul xizmati statsionar postlaridan harakatlanadigan, sugʻurta polisining muddati oʻtgan va belgilangan muddatda texnik koʻrikdan oʻtmagan transport vositalarining maxsus toʻxtash joylariga joylashtirilmasdan “Yashil” yoʻlak boʻylab toʻsiqsiz harakatlanishiga ruxsat berish;

yoʻl-patrul xizmati statsionar postlarini rekonstruksiya qilish hamda yoʻl infratuzilmasini moslashtirishning aniq muddatlarini belgilagan holda “Yashil” va “Qizil” yoʻlak tizimini bosqichma-bosqich joriy etish.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi “Yashil” va “Qizil” yoʻlak tizimining uzluksiz ishlashini taʼminlash maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati uchun yuqori tezlikdagi maʼlumotlar uzatish kanallarini (VPN) belgilangan tartibda ajratish choralarini koʻrsin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi ushbu qarorning mazmun va ahamiyatini ommaviy axborot vositalari, ijtimoiy tarmoqlar va rasmiy veb-sayti orqali keng yoritilishi hamda aholiga yetkazilishini taʼminlasin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 11-avgustdagi 354-son qaroriga ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash sohasiga zamonaviy axborot texnologiyalarini keng joriy etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 8-iyuldagi 377-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. 1-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “sugʻurta polisining muddati oʻtgan, belgilangan muddatda texnik koʻrikdan oʻtmagan,” soʻzlari chiqarib tashlansin.

2. 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Belgilansinki, 2023-yil 1-dekabrdan boshlab “Yashil” va “Qizil” yoʻlak tamoyili mazkur qarorga 2-ilovadagi jadvalga muvofiq bosqichma-bosqich respublikaning yoʻl-patrul xizmati statsionar postlarida joriy etiladi”.

3. 4-bandning ikkinchi xatboshisida :

“Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi” soʻzlari “Raqamli texnologiyalar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“2022” raqami “2023” raqami bilan almashtirilsin.

4. 1-ilovada :

a) 2-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qizil” yoʻlak — qidiruvda boʻlgan, vazn va hajm parametrlarini buzib harakatlangan yoki yoʻl harakati qoidalarini buzganlik uchun oʻz vaqtida toʻlanmagan jarimasi mavjud transport vositalari harakatlanishi shart boʻlgan harakatlanish boʻlagi”;

b) 6-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Vazn va hajm parametrlarini buzib harakatlanadigan transport vositalari boʻyicha vazn va hajm parametrlari tegishli normaga moslashtirilgan taqdirda, ularning harakatini davom ettirishga ruxsat beriladi”.

5. 2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Yoʻl patrul xizmati statsionar postlarining yoʻl infratuzilmasini tayyorlash hamda “Yashil” va “Qizil” yoʻlaklar tizimini bosqichma-bosqich joriy etish

T/r YPX statsionar posti nomi Hudud nomi YPX statsionar posti joylashgan manzil Tizimning hujjatlarini tayyorlash muddati Tizimni joriy qilish muddati I bosqich 1. “Chinor” YPX statsionar posti Toshkent viloyati A373 “M39 avtoyoʻli-Guliston-Boʻka-Angren-Qoʻqon va Andijon orqali-Oʻsh” avtomobil yoʻlining 199-kilometri, Ohangaron tumani tayyor 2024-yil yanvar 2. “Namangan” YPX statsionar posti Namangan viloyati A373 “M39 avtoyoʻli-Guliston-Boʻka-Angren-Qoʻqon va Andijon orqali-Oʻsh” avtomobil yoʻlining 273-kilometri, Pop tumani 2024-yil fevral 2024-yil dekabr II bosqich 3. “45-YPX” YPX statsionar posti Andijon viloyati A373 “M-39 avtoyoʻli-Guliston-Boʻka-Angren-Qoʻqon va Andijon orqali-Oʻsh” avtomobil yoʻlining 469-kilometri, Xoʻjaobod tumani 2024-yil mart 2025-yil mart 4. “A. Turbonov” YPX statsionar posti Toshkent shahri M34 “Toshkent-Dushanbe” avtomobil yoʻlining 15-kilometri, Sergeli tumani 2024-yil aprel 2025-yil aprel 5. “Erkin” YPX statsionar posti M39 “Almati-Bishkek-Toshkent-Shahrisabz-Termiz” avtomobil yoʻlining 817-kilometri, Chilonzor tumani 2024-yil may 2025-yil may 6. “Sharq” YPX statsionar posti A373 avtomobil yoʻlining “a” “Toshkent shahriga” shoxobchasining 45-kilometri, Bektemir tumani 2024-yil iyun 2025-yil iyun 7. “Uch qahramon” YPX statsionar posti M39 “Almati-Bishkek-Toshkent-Shahrisabz-Termiz” avtomobil yoʻlining 817-kilometri, Yunusobod tumani 2024-yil iyul 2025-yil iyul 8. “Oybek” YPX statsionar posti Toshkent viloyati 4R20 “Qorasuv-Boʻka-Bekobod” avtomobil yoʻlining 63-kilometri, Bekobod tumani 2024-yil avgust 2025-yil avgust III bosqich 9. “Sirdaryo” YPX statsionar posti Sirdaryo viloyati M39 “Almati-Bishkek-Toshkent-Shahrisabz-Termiz” avtomobil yoʻlining 871-kilometri, Sirdaryo tumani 2024-yil sentyabr 2025-yil sentyabr 10. “Norin” YPX statsionar posti Namangan viloyati 4R112 “Fargʻona halqa yoʻli” avtomobil yoʻlining 101-kilometri, Norin tumani 2024-yil oktyabr 2025-yil oktyabr 11. “Manas-14” YPX statsionar posti Jizzax viloyati M39 “Almati-Bishkek-Toshkent-Shahrisabz-Termiz” avtomobil yoʻlining 939-kilometri, Doʻstlik tumani 2024-yil noyabr 2025-yil noyabr 12. “Yakkabogʻ-15” YPX statsionar posti A376 “Qoʻqon-Jizzax” avtomobil yoʻlining 242-kilometri, Zomin tumani 2024-yil dekabr 2025-yil dekabr 13. “Yuqori nuqta” YPX statsionar posti Samarqand viloyati M39 “Almati-Bishkek-Toshkent-Shahrisabz-Termiz” avtomobil yoʻlining 1039-kilometri, Bulungʻur tumani 2025-yil yanvar 2026-yil yanvar 14. “Omonqoʻton” YPX statsionar posti M39 “Almati-Bishkek-Toshkent-Shahrisabz-Termiz” avtomobil yoʻlining 1120-kilometri, Urgut tumani 2025-yil fevral 2026-yil fevral IV bosqich 15. “Mingchinor” YPX statsionar posti Qashqadaryo viloyati M39 “Almati-Bishkek-Toshkent-Shahrisabz-Termiz” avtomobil yoʻlining 1139-kilometri, Kitob tumani 2025-yil mart 2026-yil mart 16. “Umakay” YPX statsionar posti A378 “Samarqand-Gʻuzor” avtomobil yoʻlining 57-kilometri, Chiroqchi tumani 2025-yil aprel 2026-yil aprel 17. “Shirinbuloq” YPX statsionar posti A380 “Gʻuzor-Buxoro-Nukus-Beynov” avtomobil yoʻlining 147-kilometri, Muborak tumani 2025-yil may 2026-yil may 18. “Darband” YPX statsionar posti Surxondaryo viloyati M39 “Almati-Bishkek-Toshkent-Shahrisabz-Termiz” avtomobil yoʻlining 1335-kilometri, Boysun tumani 2025-yil iyun 2026-yil iyun 19. “Manguzar” YPX statsionar posti M41 “Bishkek-Dushanbe-Termiz” avtomobil yoʻlining 1618-kilometri, Termiz tumani 2025-yil iyul 2026-yil iyul V bosqich 20. “Sarmijon” YPX statsionar posti Buxoro viloyati M37 “Samarqand-Buxoro-Turkmanboshi” avtomobil yoʻlining 212-kilometri, Gʻijduvon tumani 2025-yil avgust 2026-yil avgust 21. “Karakata” YPX statsionar posti Navoiy viloyati A379 “Navoiy-Uchquduq” avtomobil yoʻlining 125-kilometri, Konimex tumani 2025-yil sentyabr 2026-yil sentyabr 22. “Zarafshon” YPX statsionar posti A379 “Navoiy-Uchquduq” avtomobil yoʻlining 202-kilometri, Zarafshon shahri 2025-yil oktyabr 2026-yil oktyabr 23. “Samarqand” YPX statsionar posti M37 “Samarqand-Buxoro-Turkmanboshi” avtomobil yoʻlining 147-kilometri, Karmana tumani 2025-yil oktyabr 2026-yil oktyabr VI bosqich 24. “Momokoʻpir” YPX statsionar posti Xorazm viloyati 4R160 “Urganch-Gurlan-Mangʻit-Turkmaniston Respublikasi chegarasi” avtomobil yoʻlining 65-kilometri, Gurlan tumani 2025-yil noyabr 2026-yil noyabr 25. “Broyler” YPX statsionar posti Qoraqalpogʻiston Respublikasi A380 “Gʻuzor-Buxoro-Nukus-Beynov” avtomobil yoʻlining 754-kilometri, Nukus shahri 2025-yil noyabr 2026-yil noyabr 26. “Miskin” YPX statsionar posti A380 “Gʻuzor-Buxoro-Nukus-Beynov” avtomobil yoʻlining 561-kilometri, Toʻrtkoʻl tumani 2025-yil noyabr 2026-yil noyabr 27. “Dovut ota” YPX statsionar posti A380 “Gʻuzor-Buxoro-Nukus-Beynov” avtomobil yoʻlining 1184-kilometri, Qoʻngʻirot tumani 2026-yil yanvar 2026-yil dekabr 28. “Bektemir” YPX statsionar posti Toshkent shahri 4R2 “Toshkent-Toʻytepa-A373 avtoyoʻli (55 km)” avtomobil yoʻlinin� 11-kilometri, Bektemir tumani 2026-yil yanvar 2026-yil dekabr 29. “Keles” YPX statsionar posti* Toshkent viloyati 4R4 “Toshkent-Keles-Qozoqkentsoy-M39 avtoyoʻli (820 km)” avtomobil yoʻlining 16-kilometri, Toshkent tumani 2026-yil* 2026-yil*

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 11-avgust,

354-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 15.08.2023-y., 09/23/354/0615-son)

lex.uz