UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 15-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 15 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 15 августа 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 15 August 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

СХЕМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида қонунийликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Сўнгги йилларда мамлакатимиз хавфсизлиги ва халқимиз осойишталигини таъминлаш, замонавий қуролланган ва қудратли армияни шакллантириш ҳамда Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ходимларини қўллаб-қувватлаш юзасидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, ҳарбий йўналишдаги давлат дастурлари ижросини ўз вақтида ва самарали ташкил этиш, тизимдаги коррупциявий хавф-хатарлар, шу жумладан бюджет маблағларини мақсадсиз сарфлаш ҳолатларининг барвақт олдини олиш ишларини ва ушбу соҳадаги қонун ҳужжатлари ижроси устидан таъсирчан назоратни янада кучайтириш талаб этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида қонунийликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 23 декабрдаги ПФ-272-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

ҳарбий прокуратура органларига ҳарбий хизматга чақирилган ва ҳарбий хизматдан резервга ёки истеъфога бўшатилган ходимларни Бош прокуратурада ҳарбий рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш;

ҳарбий прокуратура органлари ходимларини ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тайёрлашда, олис ҳудудлардаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари билан ғоявий-тарбиявий ишлар олиб боришда ҳамда уларнинг ватанпарварлик руҳини шакллантиришда фаол иштирок этганлиги учун рағбатлантириш;

ҳарбий прокуратура органлари ходимларини уй-жой билан таъминлашда мавжуд имтиёзлардан фойдаланиш.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 388-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртаси тўғрисида» 1994 йил 26 январдаги 38-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 1-сон, 6-модда) 1-бандида :

иккинчи хатбошидаги «Давлат божхона қўмитасига, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига,» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ҳамда Ҳарбий прокуратурага» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «Давлат божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Ҳарбий прокуратура» сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги «Давлат божхона қўмитаси» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Ҳарбий прокуратура» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 мартдаги 119-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги низомда :

а) 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ва Ҳарбий прокуратурасининг ҳарбий хизматга мажбурларини рўйхатга олиш тегишлича Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Раиси, Миллий гвардия қўмондони ва Бош прокурор томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади»;

б) 5-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси, Ҳарбий прокуратураси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази органлари ва ҳарбий тузилмаларига рўйхатга олиш учун берилган, шунингдек, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси кадрлари таркибига ўтказилган ҳарбий хизматга мажбурлар тегишли вазирликлар ва идораларнинг рўйхатида туради»;

учинчи хатбошидаги «ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати органларида» сўзлари «, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати ва ҳарбий прокуратура органларида» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Ҳарбий прокуратураси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази органларига рўйхатга олиш учун берилаётган ҳарбий хизматга мажбурларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси кадрлари таркибига ўтказилган ҳарбий хизматга мажбурларни ҳарбий рўйхатдан чиқариш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ва фавқулодда вазиятлар вазирининг, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази бошлиғининг, Миллий гвардия қўмондонининг, Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Бош прокурор, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондони ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раисининг буйруғидан кўчирма асосида амалга оширилади»;

в) 7-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия ва Ҳарбий прокуратуранинг ҳарбий хизматга мажбурларини рўйхатга олишни ташкил этиш ва ҳисобини юритиш тартиби масалалари бўйича йўриқномалар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, рўйхатга олиш ва ҳисобот беришнинг тегишли бланклари тегишлилиги бўйича Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия ва Бош прокуратура томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади».

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 619-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди «Давлат хавфсизлик хизмати» сўзларидан кейин «ва Ҳарбий прокуратура» сўзлари билан тўлдирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг «Маънавий-маърифий ишлар аълочиси» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида» 2018 йил 15 декабрдаги 1020-сон қарорида :

а) 3 ва 4-бандлардаги «ва Миллий гвардиясининг» сўзлари тегишлича «, Миллий гвардияси ва Бош прокуратурасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-иловада :

4-банд «Миллий гвардияси» сўзларидан кейин «Бош прокуратураси» сўзлари билан тўлдирилсин;

5-банддаги «ва Миллий гвардиясига» сўзлари «, Миллий гвардияси ва Бош прокуратурасига» сўзлари билан алмаштирилсин;

6-банддаги «ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг» сўзлари «, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

7-банддаги «ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони» сўзлари «, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори» сўзлари билан алмаштирилсин;

8-банд ва 9-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ва Миллий гвардиясининг» сўзлари тегишлича «, Миллий гвардияси ва Бош прокуратурасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари «Маънавий-маърифий ишлар аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш

Босқичлар Масъуллар Тадбирлар Муддат 1-босқич Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, шунингдек, тегишли вазирлик, идора ва бошқа республика ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодларни кўриб чиқиш. ҳар йили 1 декабрга қадар 2-босқич Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, шунингдек, тегишли вазирлик, идора ва бошқа республика ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Кўкрак нишони билан тақдирлашга таклиф этилаётган номзодларнинг рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги ПҚ-898-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини амалга ошириш бўйича республика идоралараро комиссиясига тақдим этиш. ҳар йили 10 декабрга қадар 3-босқич Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги ПҚ-3898-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини амалга ошириш бўйича республика идоралараро комиссияси Номзодлар бўйича тақдим этилган ҳужжатларни белгиланган тартибда ўрганиб чиқиш ва номзодлар юзасидан хулосаларни тегишлича Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ва Бош прокуратурасига юбориш. ҳар йили 3 январга қадар 4-босқич Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари «Маънавий- маърифий ишлар аълочиси» кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисидаги буйруғини қабул қилиш ва кўкрак нишонини тантанали вазиятда топшириш. ҳар йили 14 январга қадар ».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 15 август,

388-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2023 й., 09/23/388/0617-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

SXEMASI

Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari tizimida qonuniylikni taʼminlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar belgilanganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Soʻnggi yillarda mamlakatimiz xavfsizligi va xalqimiz osoyishtaligini taʼminlash, zamonaviy qurollangan va qudratli armiyani shakllantirish hamda Qurolli Kuchlar tarkibiga kiruvchi vazirlik va idoralar xodimlarini qoʻllab-quvvatlash yuzasidan keng koʻlamli islohotlar amalga oshirildi.

Shu bilan birga, harbiy yoʻnalishdagi davlat dasturlari ijrosini oʻz vaqtida va samarali tashkil etish, tizimdagi korrupsiyaviy xavf-xatarlar, shu jumladan budjet mablagʻlarini maqsadsiz sarflash holatlarining barvaqt oldini olish ishlarini va ushbu sohadagi qonun hujjatlari ijrosi ustidan taʼsirchan nazoratni yanada kuchaytirish talab etilmoqda.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari tizimida qonuniylikni taʼminlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 23-dekabrdagi PF-272-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

harbiy prokuratura organlariga harbiy xizmatga chaqirilgan va harbiy xizmatdan rezervga yoki isteʼfoga boʻshatilgan xodimlarni Bosh prokuraturada harbiy roʻyxatga olish va roʻyxatdan chiqarish;

harbiy prokuratura organlari xodimlarini yoshlarni harbiy vatanparvarlik ruhida tayyorlashda, olis hududlardagi umumtaʼlim maktablari oʻquvchilari bilan gʻoyaviy-tarbiyaviy ishlar olib borishda hamda ularning vatanparvarlik ruhini shakllantirishda faol ishtirok etganligi uchun ragʻbatlantirish;

harbiy prokuratura organlari xodimlarini uy-joy bilan taʼminlashda mavjud imtiyozlardan foydalanish.

2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 15-avgustdagi 388-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Harbiy xizmatchilar va harbiy majburiyatli shaxslarning, oddiy askarlar hamda boshliqlar tarkibiga kiruvchi shaxslarning davlat majburiy shaxsiy sugʻurtasi toʻgʻrisida” 1994-yil 26-yanvardagi 38-son qarorining (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 1994-y., 1-son, 6-modda) 1-bandida :

ikkinchi xatboshidagi “Davlat bojxona qoʻmitasiga, Favqulodda vaziyatlar vazirligiga,” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasiga, Favqulodda vaziyatlar vazirligiga hamda Harbiy prokuraturaga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “Davlat bojxona qoʻmitasi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi hamda Harbiy prokuratura” soʻzlari bilan almashtirilsin;

beshinchi xatboshidagi “Davlat bojxona qoʻmitasi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi, Harbiy prokuratura” soʻzlari bilan almashtirilsin.

2. Vazirlar Mahkamasining 2003-yil 4-martdagi 119-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2003-y., 3-son, 21-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini harbiy roʻyxatga olish toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 1-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati, Milliy gvardiyasi va Harbiy prokuraturasining harbiy xizmatga majburlarini roʻyxatga olish tegishlicha Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati Raisi, Milliy gvardiya qoʻmondoni va Bosh prokuror tomonidan belgilanadigan tartibda amalga oshiriladi”;

b) 5-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat xavfsizlik xizmati, Milliy gvardiyasi, Harbiy prokuraturasi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Elektron texnologiyalarini rivojlantirish markazi organlari va harbiy tuzilmalariga roʻyxatga olish uchun berilgan, shuningdek, Ichki ishlar vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi kadrlari tarkibiga oʻtkazilgan harbiy xizmatga majburlar tegishli vazirliklar va idoralarning roʻyxatida turadi”;

uchinchi xatboshidagi “va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat xavfsizlik xizmati organlarida” soʻzlari “, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat xavfsizlik xizmati va harbiy prokuratura organlarida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat xavfsizlik xizmati, Harbiy prokuraturasi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Elektron texnologiyalarini rivojlantirish markazi organlariga roʻyxatga olish uchun berilayotgan harbiy xizmatga majburlarni, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Milliy gvardiyasi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi kadrlari tarkibiga oʻtkazilgan harbiy xizmatga majburlarni harbiy roʻyxatdan chiqarish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri va favqulodda vaziyatlar vazirining, Elektron texnologiyalarini rivojlantirish markazi boshligʻining, Milliy gvardiya qoʻmondonining, Davlat xavfsizlik xizmati raisi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat xavfsizlik xizmati raisi, Bosh prokuror, Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qoʻshinlari qoʻmondoni hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi raisining buyrugʻidan koʻchirma asosida amalga oshiriladi”;

v) 7-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati, Milliy gvardiya va Harbiy prokuraturaning harbiy xizmatga majburlarini roʻyxatga olishni tashkil etish va hisobini yuritish tartibi masalalari boʻyicha yoʻriqnomalar hamda boshqa normativ-huquqiy hujjatlar, shuningdek, roʻyxatga olish va hisobot berishning tegishli blanklari tegishliligi boʻyicha Davlat xavfsizlik xizmati, Milliy gvardiya va Bosh prokuratura tomonidan ishlab chiqiladi va tasdiqlanadi”.

3. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 11-avgustdagi 619-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarining harbiy xizmatchilariga turar joy sotib olish (qurish) uchun uzoq muddatli imtiyozli ipoteka kreditlari berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 2-bandi “Davlat xavfsizlik xizmati” soʻzlaridan keyin “va Harbiy prokuratura” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarining “Maʼnaviy-maʼrifiy ishlar aʼlochisi” koʻkrak nishonini taʼsis etish toʻgʻrisida” 2018-yil 15-dekabrdagi 1020-son qarorida :

a) 3 va 4-bandlardagi “va Milliy gvardiyasining” soʻzlari tegishlicha “, Milliy gvardiyasi va Bosh prokuraturasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-ilovada :

4-band “Milliy gvardiyasi” soʻzlaridan keyin “Bosh prokuraturasi” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

5-banddagi “va Milliy gvardiyasiga” soʻzlari “, Milliy gvardiyasi va Bosh prokuraturasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

6-banddagi “va Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi qoʻmondonining” soʻzlari “, Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi qoʻmondoni va Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokurorining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

7-banddagi “va Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi qoʻmondoni” soʻzlari “, Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi qoʻmondoni va Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokurori” soʻzlari bilan almashtirilsin;

8-band va 9-bandning ikkinchi xatboshisidagi “va Milliy gvardiyasining” soʻzlari tegishlicha “, Milliy gvardiyasi va Bosh prokuraturasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari “Maʼnaviy-maʼrifiy ishlar aʼlochisi” koʻkrak nishoni bilan taqdirlash

Bosqichlar Masʼullar Tadbirlar Muddat 1-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, Milliy gvardiyasi, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, shuningdek, tegishli vazirlik, idora va boshqa respublika tashkilotlari hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash boʻyicha nomzodlarni koʻrib chiqish. har yili 1-dekabrga qadar 2-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, Milliy gvardiyasi, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi, Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, shuningdek, tegishli vazirlik, idora va boshqa respublika tashkilotlari hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga taklif etilayotgan nomzodlarning roʻyxatini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 4-avgustdagi PQ-898-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari tizimida maʼnaviy-maʼrifiy ishlar samaradorligini oshirish konsepsiyasini amalga oshirish boʻyicha respublika idoralararo komissiyasiga taqdim etish. har yili 10-dekabrga qadar 3-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 4-avgustdagi PQ-3898-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari tizimida maʼnaviy-maʼrifiy ishlar samaradorligini oshirish konsepsiyasini amalga oshirish boʻyicha respublika idoralararo komissiyasi Nomzodlar boʻyicha taqdim etilgan hujjatlarni belgilangan tartibda oʻrganib chiqish va nomzodlar yuzasidan xulosalarni tegishlicha Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, Milliy gvardiyasi va Bosh prokuraturasiga yuborish. har yili 3-yanvarga qadar 4-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi mudofaa vaziri, Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri, Oʻzbekiston Respublikasi favqulodda vaziyatlar vaziri, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati raisi, Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi qoʻmondoni va Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokurori Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari “Maʼnaviy- maʼrifiy ishlar aʼlochisi” koʻkrak nishoni bilan mukofotlash toʻgʻrisidagi buyrugʻini qabul qilish va koʻkrak nishonini tantanali vaziyatda topshirish. har yili 14-yanvarga qadar ”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 15-avgust,

388-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 16.08.2023-y., 09/23/388/0617-son)

lex.uz