📅 2023-yil 11-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 11-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 11 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 11 августа 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 11 August 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
МЕТОДИКАСИ
НОРМАТИВЛАР
МЕТОДИКАСИ
НОРМАТИВЛАР
НОРМАТИВЛАРИ
РЎЙХАТИ *
РЎЙХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Мамлакатимизда спорт курашини янада ривожлантириш, иқтидорли ёшларни эркин ва юнон-рум кураши билан мунтазам шуғулланишга фаол жалб этиш ва шу асосда миллий терма жамоалар учун спортчилар захирасини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига ўқувчи-спортчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби ўқувчи-спортчиларини зарур анжомлар, спорт экипировкаси ва формали кийим-бош билан таъминлаш нормативлари 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабини жиҳозлаш учун зарур спорт ўқув-машқ ва тиббиёт анжомлари, шунингдек, техника ва транспорт воситалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби (кейинги ўринларда — спорт мактаби) ходимларининг чекланган умумий сони 115 нафардан (шу жумладан 60 нафар спортчи штати) иборат бўлиб, унинг тузилмаси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан тасдиқланади;
спорт мактаби ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарори асосида ташкил этади ҳамда меҳнат шартномаси асосида ишловчи инструктор-методистлар, тренер-ўқитувчилар, рақамлаштиришни жорий қилиш бўйича мутахассислар, бухгалтерлар, кадрлар бўйича (ходимлар билан ишлаш бўлими) инспекторлар, тиббиёт ходимлари ва хўжалик мудирларининг базавий тариф ставкасига (лавозим маоши) ушбу қарор талаблари асосида қўшимча ҳақ ва устамалар тўланади;
спорт мактабининг меҳнат шартномаси асосида ишловчи директор ўринбосари, тренер-ўқитувчилари ва инструктор-методистларининг базавий тариф ставкалари Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига мувофиқ белгиланади. Бунда директор ўринбосарининг базавий тариф ставкаси Олий спорт маҳорати мактаби директорининг ўринбосарига тенглаштирилади;
спорт мактабида ўқувчи-спортчилар контингенти уларнинг вазн тоифаларини ҳисобга олган ҳолда, 60 нафардан иборат этиб белгиланади ҳамда таълим олиш муддати ўқувчи-спортчи Ўзбекистон Республикаси терма жамоасининг асосий (ёки захира) таркибида бўлган давр мобайнида давом этади;
спортчи лавозимига спорт мактаби ўқувчи-спортчилари контингенти орасидан қабул қилинади;
спорт мактабига ўқувчи-спортчилар умумий контингентдан келиб чиққан ҳолда йил давомида қабул қилинади;
спорт мактабида ўқув-машқ жараёнининг давомийлиги ва даврийлиги спорт мусобақалари тақвими ва ўқувчи-спортчиларнинг ҳар бир гуруҳи учун якка тартибда спорт тайёргарлиги даврлари ҳисобга олинган ҳолда спорт мактаби раҳбарияти томонидан белгиланади;
спорт мактабининг ўқувчи-спортчилари тўрт маҳал овқат билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Динамо» жисмоний тарбия-спорт жамияти кенгаши ҳузуридаги турғун овқатланиш шохобчасини белгиланган тартибда ижара олган ижарага олувчи томонидан таъминланади;
спорт мактаби ўқувчи-спортчиларини тўрт маҳал овқат билан таъминлаш харажатларининг ҳар кунлик нормаси амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан фоизларда, лекин Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Динамо» жисмоний тарбия-спорт жамияти кенгаши ҳузуридаги турғун овқатланиш шохобчасининг қўшимча харажатларини қоплашни ҳисобга олган ҳолда 30 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади.
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Спорт вазирлиги билан биргаликда:
спорт мактаби белгиланган контингентининг вазн тоифаларини ҳисобга олган ҳолда номзодларни танлаб олиш ва уларнинг ўқувчи-спортчилар сафига қабул қилинишини;
спорт мактабининг турли даражадаги мусобақалар ва ўқув-машқ йиғинлари спорт тадбирлари тақвим режаси белгиланган муддатларда тасдиқланишини;
спорт мактабининг ўқув-машқ жараёнида спорт курашлари бўйича юқори малакали кадрлардан ҳамда уларнинг илмий-методик салоҳиятидан унумли фойдаланилишини;
тренерлар таркиби ва ўқувчи-спортчиларнинг спорт курашлари бўйича етакчи хорижий марказлар ва мактабларда стажировкадан ўтиши тизимли асосда ташкил этилишини;
эркин ва юнон-рум кураши бўйича ёш курашчиларни тайёрлашда илғор халқаро тажрибаларнинг ҳисобга олинишини;
ўқув-машқ жараёнини юқори даражада ташкил этиш мақсадида спорт мактабини малакали мутахассислар билан тўлдириш, ўқув хоналарини зарур ўқув-методик адабиётлар билан жиҳозлаш чоралари кўрилишини;
спорт мактаби ўқувчи-спортчилари тайёргарлигининг сифати мунтазам равишда мониторинг қилиб борилишини ва зарур ҳолларда тайёргарлик жараёнига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.
4. Спорт мактабига белгиланган тартибда тасдиқланадиган спорт мактаби спорт тадбирларининг тақвим режаси ҳамда ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида ўқувчи-спортчилар ва тренерларни халқаро мусобақаларда ва хорижда ўтказиладиган ўқув-машқ йиғинларига юбориш ҳуқуқи берилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда спорт мактабининг янгиланган устави ва тузилмасини белгиланган тартибда тасдиқласин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган спорт мактаблари тўғрисидаги низомга 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 августдаги 356-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига ўқувчи-спортчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига (кейинги ўринларда — спорт мактаби) ўқувчи-спортчиларни қабул қилиш тартибини белгилайди.
2. Спорт мактабида ўқувчи-спортчиларнинг контингенти, уларнинг вазн тоифаларини ҳисобга олган ҳолда, 60 нафардан иборат бўлади ҳамда таълим олиш муддати ўқувчи-спортчи Ўзбекистон Республикаси терма жамоасининг асосий (ёки захира) таркибида бўлган давр мобайнида давом этади.
3. Спорт мактабига 18 ёш ва ундан катта бўлган спортчилар қабул қилинади.
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига номзодларни танлаб олиш ва ўқишга қабул қилиш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
5. Ўқувчи-спортчиларни сифатли танлаб олишни таъминлаш мақсадида спорт мактаби Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси билан биргаликда спорт мактабида қабул ўринлари бўшаган кундан бошлаб бир ой муддат давомида танлов ва уни ўтказиш шартлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали эълон беради.
2-боб. Номзодлардан ҳужжатларни қабул қилиш
6. Номзодларнинг ҳужжатлари спорт мактабида ҳар бир қабул ўрни бўшаган муддатдан бошлаб қабул қилинади.
7. Спорт мактабига ўқиш учун номзодлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
спорт мактабига қабул қилиш тўғрисида директор номига номзоднинг аризаси;
Ф-086-у шаклидаги тиббий маълумотнома;
номзоднинг спорт тоифасини (унвонини) тасдиқлайдиган спортчи классификация дафтарчаси (гувоҳномаси);
умуртқа поғонаси кўкрак ва бел қисмларининг икки проекциядаги рентген расми ва травматолог хулосаси;
кўкрак қафаси флюрографияси расми ва шифокор (врач) хулосаси.
Номзоднинг фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картаси «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали спорт мактабининг масъул ходимлари томонидан мустақил равишда олинади.
Мазкур бандда кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
8. Спорт мактабига ўқишга кирадиган номзодларга қуйидаги минимал талаблар қўйилади:
спорт усталигига номзоддан паст бўлмаган спорт тоифасининг мавжудлиги;
курашнинг тегишли ёш гуруҳлари ва услублари бўйича спортчилар ўртасида Ўзбекистон, Осиё ва жаҳон чемпионатларида эгалланган совринли ўринларнинг (1 — 3-ўринлар) мавжудлиги.
3-боб. Танловни ўтказиш ва ўқишга қабул қилиш
9. Спорт мактабига ўқувчи-спортчиларни танловдан ўтказиш ва қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан тасдиқланган, етти кишидан иборат (комиссия раиси, котиби ва аъзолари) таркибдаги доимий фаолият кўрсатувчи қабул комиссияси томонидан амалга оширилади.
Қабул комиссиясининг раиси ва котиби номзодларни қабул қилиш, уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш ва сақлаш юзасидан масъул шахслар ҳисобланади.
10. Спорт мактаби директори комиссиянинг раиси ҳисобланади. Комиссия раиси этиб, спорт мактабининг тажрибали, малакали мутахассисларидан бири ҳам тайинланиши мумкин.
11. Комиссия таркибига психолог, тиббиёт ходими, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси, шунингдек, бошқа манфаатдор спорт ташкилотлари вакиллари киритилади.
12. Қабул комиссияси:
спорт мактабида ўқишга кирадиган номзодлар, уларнинг ота-оналари ва жамоатчилик ўртасида спорт мактабига қабул қилиш тартиби, шунингдек, спорт мактабининг фаолияти тўғрисида тушунтириш ишларини амалга оширади;
номзодлар ва уларнинг ота-оналари учун маслаҳатлар берилишини ташкил этади;
номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилади ва расмийлаштиради;
танловни ташкил этади;
қабул жараёни якунларини умумлаштиради.
13. Спорт мактабига ўқишга кириш учун умумий жисмоний тайёргарлик ҳамда махсус жисмоний тайёргарлик бўйича танловлар номзодларнинг ҳужжатлари расмийлаштирилгандан сўнг 10 кун мобайнида ўтказилади.
14. Спорт мактабига ўқишга киришга номзодларнинг кўникмалари, лаёқати, билимлари 100 балли тизим (энг юқори балл) бўйича баҳоланади, шундан 30 балл умумий жисмоний тайёргарликка ва 70 балл махсус жисмоний тайёргарликка ажратилади.
15. Умумий жисмоний тайёргарлик бўйича танлов синовлари мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ Умумий жисмоний тайёргарлик бўйича нормативларни бажариш методикаси асосида, махсус жисмоний тайёргарлик бўйича танлов синовлари эса мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ Махсус жисмоний тайёргарлик бўйича нормативларни бажариш методикаси асосида ўтказилади ҳамда баҳоланади.
16. Спорт мактабидаги бўш ўринларга танловлардан энг юқори балл тўплаган номзодлар кетма-кетлик асосида қабул комиссияси баённомаси асосида қабул қилинади.
Қабул комиссиясининг баённомасини котиб расмийлаштиради ва комиссия раиси ҳамда аъзолари томонидан имзоланади.
17. Танлов натижалари қабул комиссияси томонидан баённома расмийлаштирилганидан сўнг бир кун мобайнида эълон қилинади.
18. Спорт мактаби директорининг номзодларни ўқувчи-спортчилар сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруғи баённома расмийлаштирилганидан сўнг уч кун ичида чиқарилади.
19. Танлов натижаларига кўра номзодларнинг ўтиш баллари тенг бўлиб қолган тақдирда, спорт мусобақаларида эришган натижалари юқори бўлган номзодлар спорт мактабига ўқишга қабул қилинади.
4-боб. Танлов натижалари юзасидан берилган мурожаатларни кўриб чиқиш
20. Танлов натижалари бўйича берилган мурожаатларни кўриб чиқиш учун спорт мактаби директорининг буйруғи билан апелляция комиссияси ташкил этилади ва камида 3 кишидан иборат таркибда тасдиқланади.
Апелляция комиссияси қабул комиссияси таркибида бўлмаган спорт мактаби мутахассисларидан шакллантирилади.
21. Мурожаатлар келиб тушган пайтдан бошлаб уч иш куни ичида апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади. Мурожаатни кўриб чиқиш вақтида мурожаат қилган шахс апелляция комиссияси ишида ўзининг илтимосига асосан иштирок этиши мумкин.
22. Қабул қилинган қарор натижаси бўйича мурожаат қилган шахсга бир иш куни ичида апелляция комиссияси томонидан ёзма равишда маълум қилинади.
23. Апелляция комиссияси мурожаатни кўриб чиқиш натижаларига кўра қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
номзоднинг шикоятини қаноатлантириш тўғрисида;
танлов натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва номзоднинг шикоятини қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида
24. Апелляция комиссиясининг мурожаатни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилган қарори юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга мурожаат қилиниши мумкин.
5-боб. Якунловчи қоидалар
25. Спорт мактабининг барча ўқувчи-спортчилари ўқув йили мобайнида ҳар ойда ихтисоси бўйича, шунингдек, умумий ва жисмоний тайёргарлик бўйича назорат синовлари топширадилар.
26. Йил мобайнида ихтисоси бўйича ўқув дастурлари талабларини бажармаган ва назорат синовларидан ўтмаган, ички тартиб-қоидаларни бузган, тиббий текширув ёки кўрик натижаларига асосан соғлигининг ҳолатига кўра ўқишга нолойиқ бўлган ўқувчи-спортчилар спорт мактаби ўқувчи-спортчилари сафидан четлатилади.
27. Спорт мактабидан турли сабабларга кўра ўқувчи-спортчилар сафидан четлатилганлар ўрни мазкур Низомда белгиланган тартибда йил давомида тўлдирилиб борилади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига ўқувчи-спортчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига номзодларни танлаб олиш ва ўқишга қабул қилиш
Босқичлар Ижрочилар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Спорт мактаби Танлов ва уни ўтказиш шартлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали эълон беради Ўринлар бўшаган кундан бошлаб бир ой муддатда 2-босқич Спорт мактаби қабул комиссияси Номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилади ва расмийлаштиради Белгиланган муддатда 3-босқич Спорт мактаби қабул комиссияси Танлов синовларини ўтказади Ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг 10 кун муддатда 4-босқич Спорт мактаби қабул комиссияси Кириш имтиҳонларининг якуний натижаларини эълон қилади Қабул қилиш тўғрисида комиссия баённомаси чиққандан сўнг 1 кун ичида 5-босқич Спорт мактаби директори Номзодни спорт мактабининг ўқувчи-спортчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради Қабул қилиш тўғрисида комиссия баённомаси чиққанидан сўнг 3 кун ичида
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига ўқувчи-спортчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Умумий жисмоний тайёргарлик бўйича нормативларни бажариш
1. Умумий жисмоний тайёргарлик бўйича синовга қўйиладиган энг юқори балл — 30 баллни ташкил қилади.
2. Умумий жисмоний тайёргарлик бўйича синовларда номзод мазкур методикага иловада кўрсатилган нормативларни бажаради. Бунда:
100 метрга югуриш — машқ паст стартда белгиланган чизиқдан «Стартга!», «Диққат!», «Югур!» буйруқлари билан бажарилади. Машқ «старт»дан «марра» чизиғигача бўлган масофа бўйлаб югуриш орқали бажарилади. Ушбу машқ уч уринишда бажарилади ва энг яхши натижа ҳисобга олинади. Натижа 0,1 сониягача аниқланади;
1500 метрга югуриш — машқ юқори стартда белгиланган чизиқдан «Стартга!», «Диққат!», «Югур!» буйруқлари билан бажарилади. Машқ «старт»дан «марра» чизиғигача бўлган масофа бўйлаб югуриш орқали бажарилади. Ушбу машқ бир уринишда бажарилади ва натижа ҳисобга олинади. Натижа 0,1 сониягача аниқланади;
«мокисимон» югуриш (3х10 метр) — машқ юқори стартда белгиланган чизиқдан «Стартга!», «Диққат!», «Югур!» буйруқлари билан оралиги 120 см бўлган икки томонидан чизилган, 10 метр масофали йўлакча ичида югуриш орқали бажарилади. Югуриш жараёнида бурилишларда оёқ учлари чизиқдан ташқарига чиқмаган ҳолда бажарилган машқ ҳисобга олинмайди. Ушбу машқ уч уринишда бажарилади ва энг яхши натижа ҳисобга олинади. Натижа 0,1 сониягача аниқланади;
турникда тортилиш — машқ турникка икки қўлда тўғри осилиб турган ҳамда оёқлар ерга тегмаган ҳолатда, ияк турник поясидан ўтгунга қадар қўлларни букиш орқали бажарилади. Машқ бажариш жараёнида оёқларни кериш ёки букиш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш, оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш ҳамда ияк турник поясидан ўтмагунга қадар тортилиш орқали бажарилган ҳаракатлар ҳисобга олинмайди;
арқонга тирмашиб чиқиш-машқ арқонга тирмашиб, оёқлар ёрдамисиз қўлларда юқорига чиқиб бажарилади. Машқ жараёнида оёқ ёрдамида бажарилган чиқиш ҳисобга олинмайди. Ушбу машқ беш марта бажарилади ва тўғри бажарилган машқ ҳисобга олинади. Машқ бажариб бўлингандан сўнг ерга (дастлабки ҳолатга) тушилади ва яна бажарилади.
ўз вазнига тенг оғирликдаги штанга билан ўтириб туриш — машқ «Бошла!» буйруғи билан бажарилади. Дастлабки ҳолат: оёқлар елка кенглигида тик турган ҳолатда, «Бошла!» буйруғидан сўнг, белгиланган оғирликдаги штанга елкага олинади ва шу ҳолатда штанга билан ўтириб турилади. Машқ бажарилгандан сўнг дастлабки ҳолатга қайтилади.
Умумий жисмоний тайёргарлик бўйича нормативларни бажариш методикасига ИЛОВА
Умумий жисмоний тайёргарлик бўйича
Т/р Нормативлар Баҳолаш 5 балл 4 балл 3 балл 2 балл 0 балл 1. 100 метрга югуриш 12,5 сония 12,7 сония 12,9 сония 13,1 сония 13,3 сония ва ундан юқори 2. 1500 метрга югуриш 5,22 дақиқа 5,32 дақиқа 5,42 дақиқа 5,52 дақиқа 6,02 сония ва ундан юқори 3. «Мокисимон» югуриш (3х10 метр) 6,4 сония 6,5 сония 6,6 сония 6,7 сония 6,8 сония ва ундан юқори 4. Турникда тортилиш 18 марта 14 марта 12 марта 10 марта 10 мартадан кам 5. Арқонга тирмашиб чиқиш 5 марта 4 марта 3 марта 2 марта 2 мартадан кам 6. Уз вазнига тенг оғирликдаги штанга билан ўтириб туриш 5 марта 4 марта 3 марта 2 марта 2 мартадан кам
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига ўқувчи-спортчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Махсус жисмоний тайёргарлик бўйича нормативларни бажариш
1. Махсус жисмоний тайёргарлик бўйича синовга қўйиладиган энг юқори балл — 70 баллни ташкил қилади.
2. Махсус жисмоний тайёргарлик бўйича синовда номзод мазкур методикага иловада кўрсатилган нормативларни бажаради. Бунда:
а) бошни гиламга тираб айлана югуриш — машқ «кўприк» ҳолатида бошни кураш гиламига қўйиб, бир нуқта бўйлаб айланиш орқали бажарилади. Бош кураш гиламига қўйилиб, қўллар ёрдамисиз нуқта бўйлаб ўнг ёки чап томонга айланилади. Ўнг ёки чап томонга айланиш номзоднинг хоҳишига кўра танланади.
Натижа машқ ҳаракатларининг 30 сония давомидаги сони ва сифат кўрсаткичлари асосида баҳоланади;
б) «кўприк» ҳолатида қўлда айланиш — машқ «кўприк» ҳолатида қўллар билан кураш гиламига таяниб, ўнг ва чап томонга оёқ ҳаракатлари билан айланиш орқали бажарилади. Қўллар кураш гиламига қўйилиб, тананинг қўлдан бошқа аъзолари кураш гиламига тегмаган ҳолда доирасимон шаклда ўнг ва чап томонларга айланилади. Ўнг ёки чап томонга айланиш номзоднинг хоҳишига кўра танланади.
Натижа машқ ҳаракатларининг 30 сония давомидаги сони ва сифат кўрсаткичлари асосида баҳоланади;
в) «кўприк» ҳолатида тик туриш — машқ «кўприк» ҳолатида қўллар билан кураш гиламига таяниб, мувозанатни сақлаган ҳолда қайта тик туриш орқали бажарилади. Машқни бажариш учун қўллар тепага кўтарилган, оёқлар елка кенглигида тик турган ҳолатда оёқлар тиззадан букилиб, товонлар кураш гиламига таянади ҳамда бош орқага ташланади. Белдан орқа томонга эгилган ҳолда қўллар кураш гиламига таяниб, «кўприк» ҳолатига тушилади. 2-3 сония мувозанат ушлаб турилгандан сўнг қайта тик туриш ҳолатига қайтилади.
Натижа машқ ҳаракатларининг сони ва сифат кўрсаткичлари асосида баҳоланади;
г) «кўприк» ҳолатида оёқларни олд ва орқага ташлаш — машқ «кўприк» ҳолатида қўлларга таяниб, оёқларни олд ва орқа томонга ташлаш орқали бажарилади. Машқни бажариш учун қўллар тепага кўтарилган, оёқлар елка кенглигида тик турган ҳолатда оёқлар тиззадан букилиб, товонлар кураш гиламига таянади ҳамда бош орқага ташланади.
Белдан орқа томонга эгилган ҳолда қўллар кураш гиламига таяниб, «кўприк» ҳолатига тушилади. Қўллар кураш гиламига қўйилиб, олд ва орқа томонга тананинг қўлдан бошқа аъзолари гиламга тегмаган ҳолда умбалоқ ошилади.
Натижа машқ ҳаракатларининг 30 сония давомидаги сони ва сифат кўрсаткичлари асосида баҳоланади;
д) «белдан ошириб ташлаш» усулини бажариш — машқ тик турган ҳолда рақибни ўнг ёки чап ён томондан (ёки бошидан) ушлаган ҳолда рақибга орқаси билан бурилади ва кейин олдинга эгилиш ёки олдинга йиқилиш ҳисобига рақибини гиламга йиқитиш орқали бажарилади. Машқни ўнг ёки чап томондан бошлаб бажариш номзоднинг хоҳишига кўра танланади. Натижа машқ ҳаракатларининг 30 сония давомидаги сони ва сифат кўрсаткичлари асосида баҳоланади;
3. Махсус жисмоний тайёргарлик бўйича синовда номзод ўз вазн тоифасидаги «рақиб» билан ўзаро беллашади.
Беллашув — номзоднинг спорт тури (эркин, юнон-рум, аёллар кураши) бўйича мусобақа қоидаларига биноан икки рақиб ўртасида 3 дақиқа давомида ўтказилади. Белгиланган вақт мобайнида кўпроқ балл тўплаган ёки огоҳлантириш олмаган ёхуд нисбатан кам огоҳлантириш олган номзод ғолиб ҳисобланади.
Махсус жисмоний тайёргарлик бўйича нормативларни бажариш методикасига ИЛОВА
Махсус жисмоний тайёргарлик бўйича
Т/р Нормативлар Баҳолаш 1. Машқларни бажариш 25 балл 20 балл 15 балл 0 балл Бошни гиламга тираб айлана югуриш (30 сония давомида) 7 марта — 5 балл 6 марта — 4 балл 5 марта — 3 балл 4-0 марта — 0 балл «Кўприк» ҳолатида қўлда айланиш (30 сония давомида) 7 марта — 5 балл 6 марта — 4 балл 3 марта — 3 балл 2-0 марта — 0 балл «Кўприк» ҳолатида тик туриш 7 марта — 5 балл 6 марта — 4 балл 3 марта — 3 балл 2-0 марта — 0 балл «Кўприк» ҳолатида оёқларни олд ва орқага ташлаш (30 сония давомида) 6 марта — 5 балл 5 марта — 4 балл 2 марта — 3 балл 1-0 марта — 0 балл «Белдан ошириб ташлаш» усулини бажариш (30 сония давомида) 15-16 марта — 5 балл 13-14 марта — 4 балл 11-12 марта — 3 балл 10 — 0 марта — 0 балл 2. Беллашув соф ғалаба — 45 балл техник ғалаба — 30 балл очколар ҳисобида ғалаба — 15 балл 0
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 августдаги 356-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби ўқувчи-спортчилари учун зарур анжомлар, спорт экипировкаси ва формали кийим-бош билан таъминлаш
Т/р Анжомлар номи Ўлчов бирлиги 1 ўқувчи-спортчи учун норматив Фойдаланиш муддати * I. Яшаш учун анжомлар 1. Тўшак дона 1 5 йил 2. Пахта одеяло дона 1 3 йил 3. Жун одеяло дона 1 3 йил 4. Ёстиқ дона 1 3 йил 5. Ёпинғич дона 1 5 йил 6. Сочиқ дона 2 1 йил 7. Ёстиқ жилд дона 2 1 йил 8. Чойшаб дона 2 1 йил 9. Кўрпа жилд дона 2 1 йил 10. Кийим шкафи дона 1 5 йил 11. Жавонча дона 1 5 йил 12. Каравот дона 1 5 йил 13. Стол дона 1 5 йил 14. Стул дона 1 5 йил 15. Каравотолди гиламчаси дона 1 3 йил 16. Графин ва стакан тўплам 1 3 йил II. Спорт экипировкаси ва формали кийим-бош 17. Кураш трикоси дона 2 1 йил 18. Кураш пойабзали жуфт 1 1 йил 19. Спорт майкаси дона 2 1 йил 20. Спорт шортлари дона 2 1 йил 21. Машқ қилиш учун спорт костюми тўплам 1 2 йил 22. Вазнни камайтириш костюми тўплам 1 2 йил 23. Спорт пойабзали жуфт 1 1 йил 24. Шиппак жуфт 1 1 йил 25. Спорт сумкаси дона 1 3 йил 26. Тиззабанд жуфт 1 1 йил
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 августдаги 356-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабини жиҳозлаш учун зарур спорт ўқув-машқ ва тиббиёт анжомлари, шунингдек, техника ва транспорт воситалари
Т/р Буюмлар номи Ўлчов бирлиги Сони I. Спорт ўқув-машқ анжомлари 1. Кураш гилами тўплам 8 2. Электрон тарози дона 8 3. Йўғон арқон дона 10 4. Кураш манекени дона 18 5. Машқ штангаси дона 4 6. Гимнастика турниги тўплам 2 7. Гимнастика бруслари тўплам 2 8. Гимнастика скамейкаси дона 12 9. Гимнастика стенкаси дона 9 10. Футбол тўпи дона 10 11. Баскетбол тўпи дона 10 12. Тиббиёт тўпи (медбол) дона 10 13. Ҳакам ҳуштаги дона 10 14. Очколар ҳисоблагич (қўл ҳисоблагичи) дона 12 15. Оғирлаштирувчи жилет дона 20 16. Турли оғирликдаги тошлар дона 9 17. Электрон қўл секундомери дона 15 18. Сакраш арғамчиси дона 15 19. Резина эспандер дона 30 20. Кабинет тўплами тўплам 3 21. Юмшоқ мебель тўплами тўплам 4 22. Икки жавончали стол дона 10 23. Бир жавончали стол дона 29 24. Ярим юмшоқ ёғоч стуллар дона 44 25. Ярим юмшоқ металл каркасли стуллар дона 72 26. Сув ичиш анжомлари учун стол дона 21 27. Синф доскаси дона 2 28. Китоб жавони дона 16 29. Раҳбар креслоси дона 3 30. Икки секцияли металл жавон дона 35 31. Универсал стеллаж дона 7 32. Компьютер столи дона 15 33. Икки секцияли пўлат сандиқ дона 1 II. Тиббиёт анжомлари 34. Шифтга қўйиладиган бактерицид нурлатгич дона 1 35. Шифокор столи дона 2 36. Тиббиёт шкафи дона 2 37. Анжомлар столчаси дона 2 38. Темир сейф дона 6 39. Тиббий кушетка дона 2 40. Уқалаш кушеткаси дона 3 41. Айланма-кўтарма стул дона 2 42. Ёрдамчи стол дона 1 43. Узоқ муддат дори қуйиш штативи дона 1 44. Яра боғлаш столи дона 1 45. Электрокардиограф дона 1 46. Тиббиёт жавончаси дона 1 47. Бўй ўлчагич дона 1 48. Тиббиёт тарозилари дона 4 49. Таглик-зинача дона 1 III. Электр маиший техникалар 50. Маиший совитгич дона 6 51. Шарбат эзгич дона 1 52. Микротўлқинли печ дона 2 53. Электр чойнак дона 2 IV. Техника воситалари 54. 16 жуфт абонент учун мини-АТС тўплам 1 55. «Моторолла» радиостанцияси тўплам 2 56. Овозга жўр бўладиган аппаратлар тўплам 1 57. LCD 32 телевизори дона 8 58. LCD 40 телевизори дона 4 59. DVD плеер дона 5 60. Видеокамера дона 3 61. Фотоаппарат дона 2 62. Видеопроектор дона 2 63. Ноутбук дона 3 64. Компьютер дона 12 65. Принтер дона 12 66. Ксерокс дона 3 67. Сканер дона 2 68. Факс дона 3 69. Кондиционер дона 10 70. SWITCН НUB тармоқ ускунаси дона 10 71. Мусиқа эшиттириш маркази дона 4 72. Кабель метр 300 73. Ут ўчиргич (ОП-5) дона 64 74. 51 мм диаметрли ўт ўчириш енги (1,0 МПа) дона 64 V. Транспорт воситалари 75. Енгил автомобиль дона 2 76. Автобус дона 1
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 августдаги 356-сон қарорига 4-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган спорт мактаблари тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
8-банд :
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби»;
бешинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишлича олтинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 августдаги 356-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 16 январдаги 38-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 5 апрелдаги 183-сон қарорига 6-илованинг 22-банди .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарорига 3-илованинг 20-банди .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 556-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 11 август,
356-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
METODIKASI
NORMATIVLAR
METODIKASI
NORMATIVLAR
NORMATIVLARI
ROʻYXATI *
ROʻYXATI
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Sport kurashlari boʻyicha ixtisoslashtirilgan olimpiya zaxiralari maktabi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida
Mamlakatimizda sport kurashini yanada rivojlantirish, iqtidorli yoshlarni erkin va yunon-rum kurashi bilan muntazam shugʻullanishga faol jalb etish va shu asosda milliy terma jamoalar uchun sportchilar zaxirasini shakllantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Sport kurashlari boʻyicha ixtisoslashtirilgan olimpiya zaxiralari maktabiga oʻquvchi-sportchilarni qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Sport kurashlari boʻyicha ixtisoslashtirilgan olimpiya zaxiralari maktabi oʻquvchi-sportchilarini zarur anjomlar, sport ekipirovkasi va formali kiyim-bosh bilan taʼminlash normativlari 2-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Sport kurashlari boʻyicha ixtisoslashtirilgan olimpiya zaxiralari maktabini jihozlash uchun zarur sport oʻquv-mashq va tibbiyot anjomlari, shuningdek, texnika va transport vositalari roʻyxati 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Belgilab qoʻyilsinki:
Sport kurashlari boʻyicha ixtisoslashtirilgan olimpiya zaxiralari maktabi (keyingi oʻrinlarda — sport maktabi) xodimlarining cheklangan umumiy soni 115 nafardan (shu jumladan 60 nafar sportchi shtati) iborat boʻlib, uning tuzilmasi Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri tomonidan tasdiqlanadi;
sport maktabi oʻz faoliyatini Vazirlar Mahkamasining “Sport maktablari faoliyatini hamda sport maktablari trenerlari va mutaxassislari mehnatini moddiy ragʻbatlantirish tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2010-yil 23-sentabrdagi 211-son qarori asosida tashkil etadi hamda mehnat shartnomasi asosida ishlovchi instruktor-metodistlar, trener-oʻqituvchilar, raqamlashtirishni joriy qilish boʻyicha mutaxassislar, buxgalterlar, kadrlar boʻyicha (xodimlar bilan ishlash boʻlimi) inspektorlar, tibbiyot xodimlari va xoʻjalik mudirlarining bazaviy tarif stavkasiga (lavozim maoshi) ushbu qaror talablari asosida qoʻshimcha haq va ustamalar toʻlanadi;
sport maktabining mehnat shartnomasi asosida ishlovchi direktor oʻrinbosari, trener-oʻqituvchilari va instruktor-metodistlarining bazaviy tarif stavkalari Vazirlar Mahkamasining “Xalq taʼlimi xodimlari mehnatiga haq toʻlashning takomillashtirilgan tizimini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2005-yil 21-dekabrdagi 275-son qaroriga muvofiq belgilanadi. Bunda direktor oʻrinbosarining bazaviy tarif stavkasi Oliy sport mahorati maktabi direktorining oʻrinbosariga tenglashtiriladi;
sport maktabida oʻquvchi-sportchilar kontingenti ularning vazn toifalarini hisobga olgan holda, 60 nafardan iborat etib belgilanadi hamda taʼlim olish muddati oʻquvchi-sportchi Oʻzbekiston Respublikasi terma jamoasining asosiy (yoki zaxira) tarkibida boʻlgan davr mobaynida davom etadi;
sportchi lavozimiga sport maktabi oʻquvchi-sportchilari kontingenti orasidan qabul qilinadi;
sport maktabiga oʻquvchi-sportchilar umumiy kontingentdan kelib chiqqan holda yil davomida qabul qilinadi;
sport maktabida oʻquv-mashq jarayonining davomiyligi va davriyligi sport musobaqalari taqvimi va oʻquvchi-sportchilarning har bir guruhi uchun yakka tartibda sport tayyorgarligi davrlari hisobga olingan holda sport maktabi rahbariyati tomonidan belgilanadi;
sport maktabining oʻquvchi-sportchilari toʻrt mahal ovqat bilan Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi “Dinamo” jismoniy tarbiya-sport jamiyati kengashi huzuridagi turgʻun ovqatlanish shoxobchasini belgilangan tartibda ijara olgan ijaraga oluvchi tomonidan taʼminlanadi;
sport maktabi oʻquvchi-sportchilarini toʻrt mahal ovqat bilan taʼminlash xarajatlarining har kunlik normasi amalda boʻlgan bazaviy hisoblash miqdoriga nisbatan foizlarda, lekin Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi “Dinamo” jismoniy tarbiya-sport jamiyati kengashi huzuridagi turgʻun ovqatlanish shoxobchasining qoʻshimcha xarajatlarini qoplashni hisobga olgan holda 30 foizdan ortiq boʻlmagan miqdorda belgilanadi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Sport vazirligi bilan birgalikda:
sport maktabi belgilangan kontingentining vazn toifalarini hisobga olgan holda nomzodlarni tanlab olish va ularning oʻquvchi-sportchilar safiga qabul qilinishini;
sport maktabining turli darajadagi musobaqalar va oʻquv-mashq yigʻinlari sport tadbirlari taqvim rejasi belgilangan muddatlarda tasdiqlanishini;
sport maktabining oʻquv-mashq jarayonida sport kurashlari boʻyicha yuqori malakali kadrlardan hamda ularning ilmiy-metodik salohiyatidan unumli foydalanilishini;
trenerlar tarkibi va oʻquvchi-sportchilarning sport kurashlari boʻyicha yetakchi xorijiy markazlar va maktablarda stajirovkadan oʻtishi tizimli asosda tashkil etilishini;
erkin va yunon-rum kurashi boʻyicha yosh kurashchilarni tayyorlashda ilgʻor xalqaro tajribalarning hisobga olinishini;
oʻquv-mashq jarayonini yuqori darajada tashkil etish maqsadida sport maktabini malakali mutaxassislar bilan toʻldirish, oʻquv xonalarini zarur oʻquv-metodik adabiyotlar bilan jihozlash choralari koʻrilishini;
sport maktabi oʻquvchi-sportchilari tayyorgarligining sifati muntazam ravishda monitoring qilib borilishini va zarur hollarda tayyorgarlik jarayoniga tegishli oʻzgartirishlar kiritilishini taʼminlasin.
4. Sport maktabiga belgilangan tartibda tasdiqlanadigan sport maktabi sport tadbirlarining taqvim rejasi hamda ushbu maqsadlar uchun nazarda tutilgan mablagʻlar doirasida oʻquvchi-sportchilar va trenerlarni xalqaro musobaqalarda va xorijda oʻtkaziladigan oʻquv-mashq yigʻinlariga yuborish huquqi berilsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi bir oy muddatda sport maktabining yangilangan ustavi va tuzilmasini belgilangan tartibda tasdiqlasin.
6. Vazirlar Mahkamasining 2010-yil 23-sentabrdagi 211-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasidagi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan moliyalashtiriladigan sport maktablari toʻgʻrisidagi nizomga 4-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimcha kiritilsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 5-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 11-avgustdagi 356-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Sport kurashlari boʻyicha ixtisoslashtirilgan olimpiya zaxiralari maktabiga oʻquvchi-sportchilarni qabul qilish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Sport kurashlari boʻyicha ixtisoslashtirilgan olimpiya zaxiralari maktabiga (keyingi oʻrinlarda — sport maktabi) oʻquvchi-sportchilarni qabul qilish tartibini belgilaydi.
2. Sport maktabida oʻquvchi-sportchilarning kontingenti, ularning vazn toifalarini hisobga olgan holda, 60 nafardan iborat boʻladi hamda taʼlim olish muddati oʻquvchi-sportchi Oʻzbekiston Respublikasi terma jamoasining asosiy (yoki zaxira) tarkibida boʻlgan davr mobaynida davom etadi.
3. Sport maktabiga 18 yosh va undan katta boʻlgan sportchilar qabul qilinadi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Sport kurashlari boʻyicha ixtisoslashtirilgan olimpiya zaxiralari maktabiga nomzodlarni tanlab olish va oʻqishga qabul qilish ushbu Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
5. Oʻquvchi-sportchilarni sifatli tanlab olishni taʼminlash maqsadida sport maktabi Oʻzbekiston sport kurashlari assotsiatsiyasi bilan birgalikda sport maktabida qabul oʻrinlari boʻshagan kundan boshlab bir oy muddat davomida tanlov va uni oʻtkazish shartlari toʻgʻrisida ommaviy axborot vositalari orqali eʼlon beradi.
2-bob. Nomzodlardan hujjatlarni qabul qilish
6. Nomzodlarning hujjatlari sport maktabida har bir qabul oʻrni boʻshagan muddatdan boshlab qabul qilinadi.
7. Sport maktabiga oʻqish uchun nomzodlar tomonidan quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:
sport maktabiga qabul qilish toʻgʻrisida direktor nomiga nomzodning arizasi;
F-086-u shaklidagi tibbiy maʼlumotnoma;
nomzodning sport toifasini (unvonini) tasdiqlaydigan sportchi klassifikatsiya daftarchasi (guvohnomasi);
umurtqa pogʻonasi koʻkrak va bel qismlarining ikki proyeksiyadagi rentgen rasmi va travmatolog xulosasi;
koʻkrak qafasi flyurografiyasi rasmi va shifokor (vrach) xulosasi.
Nomzodning fuqarolik pasporti yoki identifikatsiya ID-kartasi “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali sport maktabining masʼul xodimlari tomonidan mustaqil ravishda olinadi.
Mazkur bandda koʻrsatilmagan hujjatlarni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.
8. Sport maktabiga oʻqishga kiradigan nomzodlarga quyidagi minimal talablar qoʻyiladi:
sport ustaligiga nomzoddan past boʻlmagan sport toifasining mavjudligi;
kurashning tegishli yosh guruhlari va uslublari boʻyicha sportchilar oʻrtasida Oʻzbekiston, Osiyo va jahon chempionatlarida egallangan sovrinli oʻrinlarning (1 — 3-oʻrinlar) mavjudligi.
3-bob. Tanlovni oʻtkazish va oʻqishga qabul qilish
9. Sport maktabiga oʻquvchi-sportchilarni tanlovdan oʻtkazish va qabul qilish Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirining buyrugʻi bilan tasdiqlangan, yetti kishidan iborat (komissiya raisi, kotibi va aʼzolari) tarkibdagi doimiy faoliyat koʻrsatuvchi qabul komissiyasi tomonidan amalga oshiriladi.
Qabul komissiyasining raisi va kotibi nomzodlarni qabul qilish, ularning hujjatlarini rasmiylashtirish va saqlash yuzasidan masʼul shaxslar hisoblanadi.
10. Sport maktabi direktori komissiyaning raisi hisoblanadi. Komissiya raisi etib, sport maktabining tajribali, malakali mutaxassislaridan biri ham tayinlanishi mumkin.
11. Komissiya tarkibiga psixolog, tibbiyot xodimi, Oʻzbekiston sport kurashlari assotsiatsiyasi, shuningdek, boshqa manfaatdor sport tashkilotlari vakillari kiritiladi.
12. Qabul komissiyasi:
sport maktabida oʻqishga kiradigan nomzodlar, ularning ota-onalari va jamoatchilik oʻrtasida sport maktabiga qabul qilish tartibi, shuningdek, sport maktabining faoliyati toʻgʻrisida tushuntirish ishlarini amalga oshiradi;
nomzodlar va ularning ota-onalari uchun maslahatlar berilishini tashkil etadi;
nomzodlarning hujjatlarini qabul qiladi va rasmiylashtiradi;
tanlovni tashkil etadi;
qabul jarayoni yakunlarini umumlashtiradi.
13. Sport maktabiga oʻqishga kirish uchun umumiy jismoniy tayyorgarlik hamda maxsus jismoniy tayyorgarlik boʻyicha tanlovlar nomzodlarning hujjatlari rasmiylashtirilgandan soʻng 10 kun mobaynida oʻtkaziladi.
14. Sport maktabiga oʻqishga kirishga nomzodlarning koʻnikmalari, layoqati, bilimlari 100 balli tizim (eng yuqori ball) boʻyicha baholanadi, shundan 30 ball umumiy jismoniy tayyorgarlikka va 70 ball maxsus jismoniy tayyorgarlikka ajratiladi.
15. Umumiy jismoniy tayyorgarlik boʻyicha tanlov sinovlari mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq Umumiy jismoniy tayyorgarlik boʻyicha normativlarni bajarish metodikasi asosida, maxsus jismoniy tayyorgarlik boʻyicha tanlov sinovlari esa mazkur Nizomga 3-ilovaga muvofiq Maxsus jismoniy tayyorgarlik boʻyicha normativlarni bajarish metodikasi asosida oʻtkaziladi hamda baholanadi.
16. Sport maktabidagi boʻsh oʻrinlarga tanlovlardan eng yuqori ball toʻplagan nomzodlar ketma-ketlik asosida qabul komissiyasi bayonnomasi asosida qabul qilinadi.
Qabul komissiyasining bayonnomasini kotib rasmiylashtiradi va komissiya raisi hamda aʼzolari tomonidan imzolanadi.
17. Tanlov natijalari qabul komissiyasi tomonidan bayonnoma rasmiylashtirilganidan soʻng bir kun mobaynida eʼlon qilinadi.
18. Sport maktabi direktorining nomzodlarni oʻquvchi-sportchilar safiga qabul qilish toʻgʻrisidagi buyrugʻi bayonnoma rasmiylashtirilganidan soʻng uch kun ichida chiqariladi.
19. Tanlov natijalariga koʻra nomzodlarning oʻtish ballari teng boʻlib qolgan taqdirda, sport musobaqalarida erishgan natijalari yuqori boʻlgan nomzodlar sport maktabiga oʻqishga qabul qilinadi.
4-bob. Tanlov natijalari yuzasidan berilgan murojaatlarni koʻrib chiqish
20. Tanlov natijalari boʻyicha berilgan murojaatlarni koʻrib chiqish uchun sport maktabi direktorining buyrugʻi bilan apellyatsiya komissiyasi tashkil etiladi va kamida 3 kishidan iborat tarkibda tasdiqlanadi.
Apellyatsiya komissiyasi qabul komissiyasi tarkibida boʻlmagan sport maktabi mutaxassislaridan shakllantiriladi.
21. Murojaatlar kelib tushgan paytdan boshlab uch ish kuni ichida apellyatsiya komissiyasi tomonidan koʻrib chiqiladi va tegishli qaror qabul qilinadi. Murojaatni koʻrib chiqish vaqtida murojaat qilgan shaxs apellyatsiya komissiyasi ishida oʻzining iltimosiga asosan ishtirok etishi mumkin.
22. Qabul qilingan qaror natijasi boʻyicha murojaat qilgan shaxsga bir ish kuni ichida apellyatsiya komissiyasi tomonidan yozma ravishda maʼlum qilinadi.
23. Apellyatsiya komissiyasi murojaatni koʻrib chiqish natijalariga koʻra quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:
nomzodning shikoyatini qanoatlantirish toʻgʻrisida;
tanlov natijalarini oʻzgarishsiz qoldirish va nomzodning shikoyatini qanoatlantirishni rad qilish toʻgʻrisida
24. Apellyatsiya komissiyasining murojaatni koʻrib chiqish natijalari boʻyicha qabul qilgan qarori yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga murojaat qilinishi mumkin.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
25. Sport maktabining barcha oʻquvchi-sportchilari oʻquv yili mobaynida har oyda ixtisosi boʻyicha, shuningdek, umumiy va jismoniy tayyorgarlik boʻyicha nazorat sinovlari topshiradilar.
26. Yil mobaynida ixtisosi boʻyicha oʻquv dasturlari talablarini bajarmagan va nazorat sinovlaridan oʻtmagan, ichki tartib-qoidalarni buzgan, tibbiy tekshiruv yoki koʻrik natijalariga asosan sogʻligining holatiga koʻra oʻqishga noloyiq boʻlgan oʻquvchi-sportchilar sport maktabi oʻquvchi-sportchilari safidan chetlatiladi.
27. Sport maktabidan turli sabablarga koʻra oʻquvchi-sportchilar safidan chetlatilganlar oʻrni mazkur Nizomda belgilangan tartibda yil davomida toʻldirilib boriladi.
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Sport kurashlari boʻyicha ixtisoslashtirilgan olimpiya zaxiralari maktabiga oʻquvchi-sportchilarni qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Sport kurashlari boʻyicha ixtisoslashtirilgan olimpiya zaxiralari maktabiga nomzodlarni tanlab olish va oʻqishga qabul qilish
Bosqichlar Ijrochilar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Sport maktabi Tanlov va uni oʻtkazish shartlari toʻgʻrisida ommaviy axborot vositalari orqali eʼlon beradi Oʻrinlar boʻshagan kundan boshlab bir oy muddatda 2-bosqich Sport maktabi qabul komissiyasi Nomzodlarning hujjatlarini qabul qiladi va rasmiylashtiradi Belgilangan muddatda 3-bosqich Sport maktabi qabul komissiyasi Tanlov sinovlarini oʻtkazadi Hujjatlar rasmiylashtirilgandan soʻng 10 kun muddatda 4-bosqich Sport maktabi qabul komissiyasi Kirish imtihonlarining yakuniy natijalarini eʼlon qiladi Qabul qilish toʻgʻrisida komissiya bayonnomasi chiqqandan soʻng 1 kun ichida 5-bosqich Sport maktabi direktori Nomzodni sport maktabining oʻquvchi-sportchilari safiga qabul qilish toʻgʻrisida buyruq chiqaradi Qabul qilish toʻgʻrisida komissiya bayonnomasi chiqqanidan soʻng 3 kun ichida
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Sport kurashlari boʻyicha ixtisoslashtirilgan olimpiya zaxiralari maktabiga oʻquvchi-sportchilarni qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Umumiy jismoniy tayyorgarlik boʻyicha normativlarni bajarish
1. Umumiy jismoniy tayyorgarlik boʻyicha sinovga qoʻyiladigan eng yuqori ball — 30 ballni tashkil qiladi.
2. Umumiy jismoniy tayyorgarlik boʻyicha sinovlarda nomzod mazkur metodikaga ilovada koʻrsatilgan normativlarni bajaradi. Bunda:
100 metrga yugurish — mashq past startda belgilangan chiziqdan “Startga!”, “Diqqat!”, “Yugur!” buyruqlari bilan bajariladi. Mashq “start”dan “marra” chizigʻigacha boʻlgan masofa boʻylab yugurish orqali bajariladi. Ushbu mashq uch urinishda bajariladi va eng yaxshi natija hisobga olinadi. Natija 0,1 soniyagacha aniqlanadi;
1500 metrga yugurish — mashq yuqori startda belgilangan chiziqdan “Startga!”, “Diqqat!”, “Yugur!” buyruqlari bilan bajariladi. Mashq “start”dan “marra” chizigʻigacha boʻlgan masofa boʻylab yugurish orqali bajariladi. Ushbu mashq bir urinishda bajariladi va natija hisobga olinadi. Natija 0,1 soniyagacha aniqlanadi;
“mokisimon” yugurish (3x10 metr) — mashq yuqori startda belgilangan chiziqdan “Startga!”, “Diqqat!”, “Yugur!” buyruqlari bilan oraligi 120 sm boʻlgan ikki tomonidan chizilgan, 10 metr masofali yoʻlakcha ichida yugurish orqali bajariladi. Yugurish jarayonida burilishlarda oyoq uchlari chiziqdan tashqariga chiqmagan holda bajarilgan mashq hisobga olinmaydi. Ushbu mashq uch urinishda bajariladi va eng yaxshi natija hisobga olinadi. Natija 0,1 soniyagacha aniqlanadi;
turnikda tortilish — mashq turnikka ikki qoʻlda toʻgʻri osilib turgan hamda oyoqlar yerga tegmagan holatda, iyak turnik poyasidan oʻtgunga qadar qoʻllarni bukish orqali bajariladi. Mashq bajarish jarayonida oyoqlarni kerish yoki bukish, tanani harakatsiz holatda egish, oyoqlar bilan siltanma harakatlar qilish hamda iyak turnik poyasidan oʻtmagunga qadar tortilish orqali bajarilgan harakatlar hisobga olinmaydi;
arqonga tirmashib chiqish-mashq arqonga tirmashib, oyoqlar yordamisiz qoʻllarda yuqoriga chiqib bajariladi. Mashq jarayonida oyoq yordamida bajarilgan chiqish hisobga olinmaydi. Ushbu mashq besh marta bajariladi va toʻgʻri bajarilgan mashq hisobga olinadi. Mashq bajarib boʻlingandan soʻng yerga (dastlabki holatga) tushiladi va yana bajariladi.
oʻz vazniga teng ogʻirlikdagi shtanga bilan oʻtirib turish — mashq “Boshla!” buyrugʻi bilan bajariladi. Dastlabki holat: oyoqlar yelka kengligida tik turgan holatda, “Boshla!” buyrugʻidan soʻng, belgilangan ogʻirlikdagi shtanga yelkaga olinadi va shu holatda shtanga bilan oʻtirib turiladi. Mashq bajarilgandan soʻng dastlabki holatga qaytiladi.
Umumiy jismoniy tayyorgarlik boʻyicha normativlarni bajarish metodikasiga ILOVA
Umumiy jismoniy tayyorgarlik boʻyicha
T/r Normativlar Baholash 5 ball 4 ball 3 ball 2 ball 0 ball 1. 100 metrga yugurish 12,5 soniya 12,7 soniya 12,9 soniya 13,1 soniya 13,3 soniya va undan yuqori 2. 1500 metrga yugurish 5,22 daqiqa 5,32 daqiqa 5,42 daqiqa 5,52 daqiqa 6,02 soniya va undan yuqori 3. “Mokisimon” yugurish (3x10 metr) 6,4 soniya 6,5 soniya 6,6 soniya 6,7 soniya 6,8 soniya va undan yuqori 4. Turnikda tortilish 18-marta 14-marta 12-marta 10-marta 10-martadan kam 5. Arqonga tirmashib chiqish 5-marta 4-marta 3-marta 2-marta 2-martadan kam 6. Uz vazniga teng ogʻirlikdagi shtanga bilan oʻtirib turish 5-marta 4-marta 3-marta 2-marta 2-martadan kam
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Sport kurashlari boʻyicha ixtisoslashtirilgan olimpiya zaxiralari maktabiga oʻquvchi-sportchilarni qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Maxsus jismoniy tayyorgarlik boʻyicha normativlarni bajarish
1. Maxsus jismoniy tayyorgarlik boʻyicha sinovga qoʻyiladigan eng yuqori ball — 70 ballni tashkil qiladi.
2. Maxsus jismoniy tayyorgarlik boʻyicha sinovda nomzod mazkur metodikaga ilovada koʻrsatilgan normativlarni bajaradi. Bunda:
a) boshni gilamga tirab aylana yugurish — mashq “koʻprik” holatida boshni kurash gilamiga qoʻyib, bir nuqta boʻylab aylanish orqali bajariladi. Bosh kurash gilamiga qoʻyilib, qoʻllar yordamisiz nuqta boʻylab oʻng yoki chap tomonga aylaniladi. Oʻng yoki chap tomonga aylanish nomzodning xohishiga koʻra tanlanadi.
Natija mashq harakatlarining 30 soniya davomidagi soni va sifat koʻrsatkichlari asosida baholanadi;
b) “koʻprik” holatida qoʻlda aylanish — mashq “koʻprik” holatida qoʻllar bilan kurash gilamiga tayanib, oʻng va chap tomonga oyoq harakatlari bilan aylanish orqali bajariladi. Qoʻllar kurash gilamiga qoʻyilib, tananing qoʻldan boshqa aʼzolari kurash gilamiga tegmagan holda doirasimon shaklda oʻng va chap tomonlarga aylaniladi. Oʻng yoki chap tomonga aylanish nomzodning xohishiga koʻra tanlanadi.
Natija mashq harakatlarining 30 soniya davomidagi soni va sifat koʻrsatkichlari asosida baholanadi;
v) “koʻprik” holatida tik turish — mashq “koʻprik” holatida qoʻllar bilan kurash gilamiga tayanib, muvozanatni saqlagan holda qayta tik turish orqali bajariladi. Mashqni bajarish uchun qoʻllar tepaga koʻtarilgan, oyoqlar yelka kengligida tik turgan holatda oyoqlar tizzadan bukilib, tovonlar kurash gilamiga tayanadi hamda bosh orqaga tashlanadi. Beldan orqa tomonga egilgan holda qoʻllar kurash gilamiga tayanib, “koʻprik” holatiga tushiladi. 2-3 soniya muvozanat ushlab turilgandan soʻng qayta tik turish holatiga qaytiladi.
Natija mashq harakatlarining soni va sifat koʻrsatkichlari asosida baholanadi;
g) “koʻprik” holatida oyoqlarni old va orqaga tashlash — mashq “koʻprik” holatida qoʻllarga tayanib, oyoqlarni old va orqa tomonga tashlash orqali bajariladi. Mashqni bajarish uchun qoʻllar tepaga koʻtarilgan, oyoqlar yelka kengligida tik turgan holatda oyoqlar tizzadan bukilib, tovonlar kurash gilamiga tayanadi hamda bosh orqaga tashlanadi.
Beldan orqa tomonga egilgan holda qoʻllar kurash gilamiga tayanib, “koʻprik” holatiga tushiladi. Qoʻllar kurash gilamiga qoʻyilib, old va orqa tomonga tananing qoʻldan boshqa aʼzolari gilamga tegmagan holda umbaloq oshiladi.
Natija mashq harakatlarining 30 soniya davomidagi soni va sifat koʻrsatkichlari asosida baholanadi;
d) “beldan oshirib tashlash” usulini bajarish — mashq tik turgan holda raqibni oʻng yoki chap yon tomondan (yoki boshidan) ushlagan holda raqibga orqasi bilan buriladi va keyin oldinga egilish yoki oldinga yiqilish hisobiga raqibini gilamga yiqitish orqali bajariladi. Mashqni oʻng yoki chap tomondan boshlab bajarish nomzodning xohishiga koʻra tanlanadi. Natija mashq harakatlarining 30 soniya davomidagi soni va sifat koʻrsatkichlari asosida baholanadi;
3. Maxsus jismoniy tayyorgarlik boʻyicha sinovda nomzod oʻz vazn toifasidagi “raqib” bilan oʻzaro bellashadi.
Bellashuv — nomzodning sport turi (erkin, yunon-rum, ayollar kurashi) boʻyicha musobaqa qoidalariga binoan ikki raqib oʻrtasida 3 daqiqa davomida oʻtkaziladi. Belgilangan vaqt mobaynida koʻproq ball toʻplagan yoki ogohlantirish olmagan yoxud nisbatan kam ogohlantirish olgan nomzod gʻolib hisoblanadi.
Maxsus jismoniy tayyorgarlik boʻyicha normativlarni bajarish metodikasiga ILOVA
Maxsus jismoniy tayyorgarlik boʻyicha
T/r Normativlar Baholash 1. Mashqlarni bajarish 25 ball 20 ball 15 ball 0 ball Boshni gilamga tirab aylana yugurish (30 soniya davomida) 7-marta — 5 ball 6-marta — 4 ball 5-marta — 3 ball 4-0-marta — 0 ball “Koʻprik” holatida qoʻlda aylanish (30 soniya davomida) 7-marta — 5 ball 6-marta — 4 ball 3-marta — 3 ball 2-0-marta — 0 ball “Koʻprik” holatida tik turish 7-marta — 5 ball 6-marta — 4 ball 3-marta — 3 ball 2-0-marta — 0 ball “Koʻprik” holatida oyoqlarni old va orqaga tashlash (30 soniya davomida) 6-marta — 5 ball 5-marta — 4 ball 2-marta — 3 ball 1-0-marta — 0 ball “Beldan oshirib tashlash” usulini bajarish (30 soniya davomida) 15-16-marta — 5 ball 13-14-marta — 4 ball 11-12-marta — 3 ball 10 — 0-marta — 0 ball 2. Bellashuv sof gʻalaba — 45 ball texnik gʻalaba — 30 ball ochkolar hisobida gʻalaba — 15 ball 0
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 11-avgustdagi 356-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Sport kurashlari boʻyicha ixtisoslashtirilgan olimpiya zaxiralari maktabi oʻquvchi-sportchilari uchun zarur anjomlar, sport ekipirovkasi va formali kiyim-bosh bilan taʼminlash
T/r Anjomlar nomi Oʻlchov birligi 1 oʻquvchi-sportchi uchun normativ Foydalanish muddati * I. Yashash uchun anjomlar 1. Toʻshak dona 1 5 yil 2. Paxta odeyalo dona 1 3 yil 3. Jun odeyalo dona 1 3 yil 4. Yostiq dona 1 3 yil 5. Yopingʻich dona 1 5 yil 6. Sochiq dona 2 1 yil 7. Yostiq jild dona 2 1 yil 8. Choyshab dona 2 1 yil 9. Koʻrpa jild dona 2 1 yil 10. Kiyim shkafi dona 1 5 yil 11. Javoncha dona 1 5 yil 12. Karavot dona 1 5 yil 13. Stol dona 1 5 yil 14. Stul dona 1 5 yil 15. Karavotoldi gilamchasi dona 1 3 yil 16. Grafin va stakan toʻplam 1 3 yil II. Sport ekipirovkasi va formali kiyim-bosh 17. Kurash trikosi dona 2 1 yil 18. Kurash poyabzali juft 1 1 yil 19. Sport maykasi dona 2 1 yil 20. Sport shortlari dona 2 1 yil 21. Mashq qilish uchun sport kostumi toʻplam 1 2 yil 22. Vaznni kamaytirish kostumi toʻplam 1 2 yil 23. Sport poyabzali juft 1 1 yil 24. Shippak juft 1 1 yil 25. Sport sumkasi dona 1 3 yil 26. Tizzaband juft 1 1 yil
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 11-avgustdagi 356-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Sport kurashlari boʻyicha ixtisoslashtirilgan olimpiya zaxiralari maktabini jihozlash uchun zarur sport oʻquv-mashq va tibbiyot anjomlari, shuningdek, texnika va transport vositalari
T/r Buyumlar nomi Oʻlchov birligi Soni I. Sport oʻquv-mashq anjomlari 1. Kurash gilami toʻplam 8 2. Elektron tarozi dona 8 3. Yoʻgʻon arqon dona 10 4. Kurash manekeni dona 18 5. Mashq shtangasi dona 4 6. Gimnastika turnigi toʻplam 2 7. Gimnastika bruslari toʻplam 2 8. Gimnastika skameykasi dona 12 9. Gimnastika stenkasi dona 9 10. Futbol toʻpi dona 10 11. Basketbol toʻpi dona 10 12. Tibbiyot toʻpi (medbol) dona 10 13. Hakam hushtagi dona 10 14. Ochkolar hisoblagich (qoʻl hisoblagichi) dona 12 15. Ogʻirlashtiruvchi jilet dona 20 16. Turli ogʻirlikdagi toshlar dona 9 17. Elektron qoʻl sekundomeri dona 15 18. Sakrash argʻamchisi dona 15 19. Rezina espander dona 30 20. Kabinet toʻplami toʻplam 3 21. Yumshoq mebel toʻplami toʻplam 4 22. Ikki javonchali stol dona 10 23. Bir javonchali stol dona 29 24. Yarim yumshoq yogʻoch stullar dona 44 25. Yarim yumshoq metall karkasli stullar dona 72 26. Suv ichish anjomlari uchun stol dona 21 27. Sinf doskasi dona 2 28. Kitob javoni dona 16 29. Rahbar kreslosi dona 3 30. Ikki seksiyali metall javon dona 35 31. Universal stellaj dona 7 32. Kompyuter stoli dona 15 33. Ikki seksiyali poʻlat sandiq dona 1 II. Tibbiyot anjomlari 34. Shiftga qoʻyiladigan bakteritsid nurlatgich dona 1 35. Shifokor stoli dona 2 36. Tibbiyot shkafi dona 2 37. Anjomlar stolchasi dona 2 38. Temir seyf dona 6 39. Tibbiy kushetka dona 2 40. Uqalash kushetkasi dona 3 41. Aylanma-koʻtarma stul dona 2 42. Yordamchi stol dona 1 43. Uzoq muddat dori quyish shtativi dona 1 44. Yara bogʻlash stoli dona 1 45. Elektrokardiograf dona 1 46. Tibbiyot javonchasi dona 1 47. Boʻy oʻlchagich dona 1 48. Tibbiyot tarozilari dona 4 49. Taglik-zinacha dona 1 III. Elektr maishiy texnikalar 50. Maishiy sovitgich dona 6 51. Sharbat ezgich dona 1 52. Mikrotoʻlqinli pech dona 2 53. Elektr choynak dona 2 IV. Texnika vositalari 54. 16 juft abonent uchun mini-ATS toʻplam 1 55. “Motorolla” radiostansiyasi toʻplam 2 56. Ovozga joʻr boʻladigan apparatlar toʻplam 1 57. LCD 32 televizori dona 8 58. LCD 40 televizori dona 4 59. DVD pleyer dona 5 60. Videokamera dona 3 61. Fotoapparat dona 2 62. Videoproyektor dona 2 63. Noutbuk dona 3 64. Kompyuter dona 12 65. Printer dona 12 66. Kseroks dona 3 67. Skaner dona 2 68. Faks dona 3 69. Konditsioner dona 10 70. SWITCN NUB tarmoq uskunasi dona 10 71. Musiqa eshittirish markazi dona 4 72. Kabel metr 300 73. Ut oʻchirgich (OP-5) dona 64 74. 51 mm diametrli oʻt oʻchirish yengi (1,0 MPa) dona 64 V. Transport vositalari 75. Yengil avtomobil dona 2 76. Avtobus dona 1
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 11-avgustdagi 356-son qaroriga 4-ILOVA
Vazirlar Mahkamasining 2010-yil 23-sentabrdagi 211-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasidagi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan moliyalashtiriladigan sport maktablari toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimcha
8-band :
quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Sport kurashlari boʻyicha ixtisoslashtirilgan olimpiya zaxiralari maktabi”;
beshinchi — toʻqqizinchi xatboshilar tegishlicha oltinchi — oʻninchi xatboshilar deb hisoblansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 11-avgustdagi 356-son qaroriga 5-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining sport kurashlari boʻyicha ixtisoslashtirilgan olimpiya zaxiralari maktabi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2019-yil 16-yanvardagi 38-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Kambagʻal va ishsiz fuqarolarni kasb-hunarga oʻqitish tizimini takomillashtirish hamda mehnat organlari faoliyati samaradorligini oshirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 5-apreldagi 183-son qaroriga 6-ilovaning 22-bandi .
3. Vazirlar Mahkamasining “Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 25-fevraldagi 88-son qaroriga 3-ilovaning 20-bandi .
4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-son qonuni)” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 556-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 11-avgust,
356-son