UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 15-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 15 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 15 августа 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 15 August 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМА

Аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида

Мамлакатимизда аудиторлик хизматлари бозорини янада ривожлантириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилиб, аудиторлик фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик тизимини такомиллаштириш юзасидан тизимли ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритишда янгича тартибни жорий қилиш, шунингдек, ушбу давлат хизматини кўрсатиш тартиботларини янада соддалаштириш талаб этилмоқда.

Тадбиркорлик субъектларининг масофадан туриб электрон давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, бюрократик ва эскирган талабларни бекор қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 9 ноябрдаги ПФ-244-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш учун аризаларни давлат хизматлари маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали тақдим этиш;

юридик шахсларни аудиторлик ташкилоти сифатида қайта рўйхатдан ўтказишда, ариза берувчиларнинг хоҳишига кўра уларни Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш учун аризаларни композит тарзда ваколатли органга юбориш;

аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизматини бепул кўрсатиш.

2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

мазкур давлат хизмати давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминласин;

ЯИДХПда давлат хизматларини кўрсатишнинг ҳар бир босқичида ариза берувчиларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини кузатиб бориш имкониятини жорий этсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

ваколатли давлат органи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан уларнинг фаолияти бўйича, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

аудиторлик ташкилотлари фаолият тури ўзгариши муносабати билан қайта рўйхатдан ўтказилганда ёки тугатилганда, бу ҳақда Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига маълумот тақдим этиб борсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Кучкаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 387-сон қарорига 1-ИЛОВА

Аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

аудиторлик ташкилоти — аудиторлик текширувларини ўтказиш ва турдош хизматларни кўрсатиш бўйича аудиторлик фаолиятини амалга оширувчи тижорат ташкилоти;

Аудиторлик ташкилотларининг реестри — аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи расмий веб-сайтига жойлаштирилган рўйхати;

ариза берувчи — Аудиторлик ташкилотларининг реестрига кириш учун мурожаат этган аудиторлик ташкилоти (раҳбари ёки вакили);

ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.

3. Давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ва давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилади.

4. Давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.

5. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.

2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби

6. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

7. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этганда эса — ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун ўзининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжатни (шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва (ёки) ишончнома) тақдим этади.

Давлат хизматлари маркази томонидан ариза берувчидан ушбу банд ва ушбу Регламентга 2-иловада кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Юридик шахсни аудиторлик ташкилоти сифатида қайта рўйхатдан ўтказишда, ариза берувчи хоҳишига кўра мазкур давлат хизматидан композит тарзда фойдаланиши мумкин.

8. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон рақамли имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.

9. Аудиторлар меҳнат дафтарчаларининг кўчирма нусхалари ваколатли орган томонидан «Ягона миллий меҳнат тизими» орқали мустақил олинади.

10. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортган тақдирда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.

11. Ўзи келиб мурожаат этганда, давлат хизматлари маркази сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида уни ваколатли органга юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат этилганда эса, сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

12. Ваколатли орган сўровнома тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритади ҳамда аудиторлик ташкилоти Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритилганлиги тўғрисида мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари марказига, ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — ариза берувчининг шахсий кабинетига юборади.

13. Ариза берувчи томонидан ушбу Регламентда назарда тутилган маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаганда ёки уларда нотўғри ёхуд бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда, ваколатли орган ариза берувчига камчиликларни тўлиқ кўрсатган ҳолда, хатоларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш учун камида беш иш кунидан иборат муддат (имконият) беради.

Давлат хизматидан фойдаланиш бўйича сўровномани кўриб чиқиш муддати хатоларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш вақтида тўхтатиб турилади.

14. Ваколатли орган қуйидаги ҳолларда давлат хизматини кўрсатишни рад этади:

ариза берувчи томонидан мазкур Регламентнинг 13-бандида белгиланган муддатда сўровномадаги камчиликлар бартараф этилмаганда;

аудиторлик ташкилоти «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 27-моддаси талабларига мувофиқ бўлмаганда.

Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асосларга, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этишга йўл қўйилмайди.

Давлат хизматини кўрсатиш рад этилганда, ваколатли орган рад этишнинг аниқ сабабларини ва қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда, мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хабарномани ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари марказига, ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — ариза берувчининг шахсий кабинетига юборади.

15. Давлат хизматлари маркази давлат хизматининг натижасини у келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга маълумотномани электрон ёки қоғоз шаклда бериши шарт.

16. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими томонидан ваколатли органга аудиторлик ташкилоти ҳақида қуйидаги маълумотлар автоматик тарзда юборилади:

аудиторлик ташкилоти тугатилганлиги;

аудиторлик ташкилотининг фаолият тури ўзгарганлиги.

17. Аудиторлик ташкилоти «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 43-моддасига асосан Аудиторлик ташкилотларининг реестридан чиқарилганда, ваколатли орган бу ҳақда аудиторлик ташкилотининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига хабарнома юборади, аудиторлик ташкилоти тугатилган ҳолатлар бундан мустасно.

3-боб. Якунловчи қоидалар

18. Давлат хизматлари маркази ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

19. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий органлари мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.

20. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

21. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади. Хоҳишига кўра 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази. 1. Сўровномани тўлдириб, ваколатли органга юборади. 1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада. 2. ЯИДХП 2. Тўлдирилган сўровномани автоматик тарзда ваколатли органга юборади. 2. Автоматик равишда 3-босқич Ваколатли орган Аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритади ёки қонунчилик ҳужжатлари нормаларини ва аниқ сабабларни кўрсатган ҳолда реестрга киритишни рад этади. Сўровнома тушган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида 4-босқич Давлат хизматлари маркази QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани ариза берувчига тақдим этади. 10 дақиқа ичида

Аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

Аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш бўйича

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот: 1. Ф.И.О.: 2. ЖШШИР: 3. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат серия ва рақами: 4. Вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ишончнома: II. Аудиторлик ташкилоти тўғрисида маълумот: 1. Аудиторлик ташкилотининг номи ва жойлашган жойи (почта манзили): 2. Боғланиш учун телефон рақами: 3. Электрон манзили ва расмий веб-сайти (мавжуд бўлган тақдирда): 4. Солиқ тўловчининг идентификация рақами: 5. Аудиторлик ташкилоти раҳбарининг ва аудиторларининг фамилияси, исми, отасининг исми, сертификатларининг рақами ҳамда олинган санаси

Аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri Auditorlik tashkiloti Auditorlik tashkilotlarining reyestriga kiritilganligi toʻgʻrisida MAʼLUMOTNOMA Reyestrga kiritilgan sana Kun, oy, yil: Auditorlik tashkilotining nomi: Pochta manzili: Tashkiliy-huquqiy shakli: STIR: Maʼlumotnomani bergan vakolatli organning nomi: QR-kod

Аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА

Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири ___________________________________________________________________________________ қонунчилик ҳужжатларида (ваколатли органнинг номи) белгиланган тартибда ва муддатларда Сизнинг 20 ____ _ _ йил « ____ __ _ » ____________________________________________ даги (йил, кун, ой) _______________________________ -сон сўровномангизни кўриб чиқиб, ____________________________________________________________________________ рад этилганлигини маълум қилади. (реестрга киритиш) Рад этиш асослари: 1. 2. 3. _________________________________ _____________________________________ (масъул шахснинг лавозими) (Ф.И.О.) QR-код

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 387-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 21-бандда :

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда ариза берувчи хоҳишига кўра тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахсни аудиторлик ташкилоти сифатида қайта рўйхатдан ўтказишда, аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш бўйича аризани композит тарзда ваколатли органга юбориши мумкин»;

тўртинчи — ўн олтинчи хатбошилар тегишлича бешинчи — ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) 9-илова қуйидаги мазмундаги IX 1 бўлим билан тўлдирилсин:

« IX 1 . Аудиторлик ташкилотига доир ўзгаришлар Аудиторлик ташкилоти раҳбарининг ва аудиторларининг фамилияси, исми, отасининг исми, сертификатларининг рақами ҳамда олинган санаси » .

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 37-бандида :

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«тижорат ташкилоти (аудиторлик ташкилоти бўлганда) тугатилганлиги тўғрисида Иқтисодиёт ва молия вазирлигини Тизим орқали хабардор қилади»;

бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 15 август,

387-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/387/0621-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

SOʻROVNOMA

Auditorlik tashkilotini Auditorlik tashkilotlarining reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida

Mamlakatimizda auditorlik xizmatlari bozorini yanada rivojlantirish borasida izchil chora-tadbirlar amalga oshirilib, auditorlik faoliyati sohasidagi munosabatlarni tartibga soluvchi qonunchilik tizimini takomillashtirish yuzasidan tizimli oʻzgarishlar amalga oshirilmoqda.

Shu bilan birga, auditorlik tashkilotini Auditorlik tashkilotlarining reyestriga kiritishda yangicha tartibni joriy qilish, shuningdek, ushbu davlat xizmatini koʻrsatish tartibotlarini yanada soddalashtirish talab etilmoqda.

Tadbirkorlik subyektlarining masofadan turib elektron davlat xizmatlaridan mustaqil foydalanish imkoniyatlarini kengaytirish, byurokratik va eskirgan talablarni bekor qilish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik faoliyatini davlat tomonidan tartibga solishni soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 9-noyabrdagi PF-244-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Auditorlik tashkilotini Auditorlik tashkilotlarining reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

auditorlik tashkilotini Auditorlik tashkilotlarining reyestriga kiritish uchun arizalarni davlat xizmatlari markazi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali taqdim etish;

yuridik shaxslarni auditorlik tashkiloti sifatida qayta roʻyxatdan oʻtkazishda, ariza beruvchilarning xohishiga koʻra ularni Auditorlik tashkilotlarining reyestriga kiritish uchun arizalarni kompozit tarzda vakolatli organga yuborish;

auditorlik tashkilotini Auditorlik tashkilotlarining reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatini bepul koʻrsatish.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi Raqamli texnologiyalar vazirligi hamda Adliya vazirligi bilan birgalikda bir oy muddatda:

mazkur davlat xizmati davlat xizmatlari markazi va YIDXP orqali koʻrsatilishini taʼminlasin;

YIDXPda davlat xizmatlarini koʻrsatishning har bir bosqichida ariza beruvchilarning murojaatlari koʻrib chiqilishini kuzatib borish imkoniyatini joriy etsin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi:

vakolatli davlat organi tomonidan davlat xizmatlarini koʻrsatishning belgilangan tartibi bajarilishi yuzasidan ularning faoliyati boʻyicha, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat oʻrnatsin;

auditorlik tashkilotlari faoliyat turi oʻzgarishi munosabati bilan qayta roʻyxatdan oʻtkazilganda yoki tugatilganda, bu haqda Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimi orqali Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga maʼlumot taqdim etib borsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Kuchkarov hamda Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri A.J. Tashkulov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 15-avgustdagi 387-son qaroriga 1-ILOVA

Auditorlik tashkilotini Auditorlik tashkilotlarining reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur maʼmuriy reglament (keyingi oʻrinlarda — Reglament) auditorlik tashkilotini Auditorlik tashkilotlarining reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatlarini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

auditorlik tashkiloti — auditorlik tekshiruvlarini oʻtkazish va turdosh xizmatlarni koʻrsatish boʻyicha auditorlik faoliyatini amalga oshiruvchi tijorat tashkiloti;

Auditorlik tashkilotlarining reyestri — auditorlik tashkilotlarining auditorlik faoliyati sohasidagi vakolatli davlat organi rasmiy veb-saytiga joylashtirilgan roʻyxati;

ariza beruvchi — Auditorlik tashkilotlarining reyestriga kirish uchun murojaat etgan auditorlik tashkiloti (rahbari yoki vakili);

vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi.

3. Davlat xizmati Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) va davlat xizmatlari markazlari orqali koʻrsatiladi.

4. Davlat xizmatini koʻrsatganlik uchun toʻlov undirilmaydi.

5. Davlat xizmati ushbu Reglamentga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq koʻrsatiladi.

2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi

6. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanish uchun davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etadi yoki davlat xizmatlaridan elektron shaklda foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi.

7. Oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat etganda esa — ariza beruvchi mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq davlat xizmatidan foydalanish uchun soʻrovnomani elektron shaklda toʻldiradi.

Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanish uchun oʻzining vakolatliligini tasdiqlovchi hujjatni (shaxsni tasdiqlovchi hujjat va (yoki) ishonchnoma) taqdim etadi.

Davlat xizmatlari markazi tomonidan ariza beruvchidan ushbu band va ushbu Reglamentga 2-ilovada koʻrsatilmagan maʼlumotlarni hamda boshqa hujjatlarni talab qilish qatʼiyan taqiqlanadi.

Yuridik shaxsni auditorlik tashkiloti sifatida qayta roʻyxatdan oʻtkazishda, ariza beruvchi xohishiga koʻra mazkur davlat xizmatidan kompozit tarzda foydalanishi mumkin.

8. Zarur maʼlumotlar soʻrovnomaga kiritilgandan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (daktiloskopiya, elektron raqamli imzo, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.

Ariza beruvchi YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, soʻrovnomani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlaydi.

9. Auditorlar mehnat daftarchalarining koʻchirma nusxalari vakolatli organ tomonidan “Yagona milliy mehnat tizimi” orqali mustaqil olinadi.

10. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega.

Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortgan taqdirda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi.

11. Oʻzi kelib murojaat etganda, davlat xizmatlari markazi soʻrovnoma toʻldirilgan vaqtdan boshlab real vaqt rejimida uni vakolatli organga yuboradi.

YIDXP orqali murojaat etilganda esa, soʻrovnoma avtomatik tarzda vakolatli organga yuboriladi.

12. Vakolatli organ soʻrovnoma tushgan kundan boshlab besh ish kuni ichida auditorlik tashkilotini Auditorlik tashkilotlarining reyestriga kiritadi hamda auditorlik tashkiloti Auditorlik tashkilotlarining reyestriga kiritilganligi toʻgʻrisida mazkur Reglamentga 3-ilovaga muvofiq QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan maʼlumotnomani ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, davlat xizmatlari markaziga, YIDXP orqali murojaat etilganda — ariza beruvchining shaxsiy kabinetiga yuboradi.

13. Ariza beruvchi tomonidan ushbu Reglamentda nazarda tutilgan maʼlumotlar toʻliq taqdim etilmaganda yoki ularda notoʻgʻri yoxud buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar mavjud boʻlganda, vakolatli organ ariza beruvchiga kamchiliklarni toʻliq koʻrsatgan holda, xatolarni bartaraf etish va yetishmayotgan hujjatlarni taqdim etish uchun kamida besh ish kunidan iborat muddat (imkoniyat) beradi.

Davlat xizmatidan foydalanish boʻyicha soʻrovnomani koʻrib chiqish muddati xatolarni bartaraf etish va yetishmayotgan hujjatlarni taqdim etish vaqtida toʻxtatib turiladi.

14. Vakolatli organ quyidagi hollarda davlat xizmatini koʻrsatishni rad etadi:

ariza beruvchi tomonidan mazkur Reglamentning 13-bandida belgilangan muddatda soʻrovnomadagi kamchiliklar bartaraf etilmaganda;

auditorlik tashkiloti “Auditorlik faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonunning 27-moddasi talablariga muvofiq boʻlmaganda.

Davlat xizmatini koʻrsatishni boshqa asoslarga, shu jumladan, maqsadga muvofiq emasligi sabablariga koʻra rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Davlat xizmatini koʻrsatish rad etilganda, vakolatli organ rad etishning aniq sabablarini va qonunchilik hujjatlari normalarini koʻrsatgan holda, mazkur Reglamentga 4-ilovaga muvofiq QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan xabarnomani ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, davlat xizmatlari markaziga, YIDXP orqali murojaat etilganda — ariza beruvchining shaxsiy kabinetiga yuboradi.

15. Davlat xizmatlari markazi davlat xizmatining natijasini u kelib tushgandan soʻng 10 daqiqa mobaynida ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va ariza beruvchini bu haqda axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Davlat xizmatlari markazi ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, ariza beruvchining soʻroviga koʻra unga maʼlumotnomani elektron yoki qogʻoz shaklda berishi shart.

16. Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimi tomonidan vakolatli organga auditorlik tashkiloti haqida quyidagi maʼlumotlar avtomatik tarzda yuboriladi:

auditorlik tashkiloti tugatilganligi;

auditorlik tashkilotining faoliyat turi oʻzgarganligi.

17. Auditorlik tashkiloti “Auditorlik faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonunning 43-moddasiga asosan Auditorlik tashkilotlarining reyestridan chiqarilganda, vakolatli organ bu haqda auditorlik tashkilotining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga xabarnoma yuboradi, auditorlik tashkiloti tugatilgan holatlar bundan mustasno.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

18. Davlat xizmatlari markazi va vakolatli organ oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.

19. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, uning hududiy organlari mazkur Reglament talablari ijrosi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyatini, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat va monitoring qilib boradi.

20. Ariza beruvchi davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.

21. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Auditorlik tashkilotini Auditorlik tashkilotlarining reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Auditorlik tashkilotini Auditorlik tashkilotlarining reyestriga kiritish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Davlat xizmatidan foydalanish uchun davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etadi yoki YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi. Xohishiga koʻra 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi. 1. Soʻrovnomani toʻldirib, vakolatli organga yuboradi. 1. Soʻrovnoma toʻldirilgandan keyin 10 daqiqada. 2. YIDXP 2. Toʻldirilgan soʻrovnomani avtomatik tarzda vakolatli organga yuboradi. 2. Avtomatik ravishda 3-bosqich Vakolatli organ Auditorlik tashkilotini Auditorlik tashkilotlarining reyestriga kiritadi yoki qonunchilik hujjatlari normalarini va aniq sabablarni koʻrsatgan holda reyestrga kiritishni rad etadi. Soʻrovnoma tushgan kundan boshlab 5 ish kuni mobaynida 4-bosqich Davlat xizmatlari markazi QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan maʼlumotnomani ariza beruvchiga taqdim etadi. 10 daqiqa ichida

Auditorlik tashkilotini Auditorlik tashkilotlarining reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

Auditorlik tashkilotini Auditorlik tashkilotlarining reyestriga kiritish boʻyicha

I. Ariza beruvchi toʻgʻrisida maʼlumot: 1. F.I.O.: 2. JShShIR: 3. Shaxsni tasdiqlovchi hujjat seriya va raqami: 4. Vakilning vakolatini tasdiqlovchi ishonchnoma: II. Auditorlik tashkiloti toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Auditorlik tashkilotining nomi va joylashgan joyi (pochta manzili): 2. Bogʻlanish uchun telefon raqami: 3. Elektron manzili va rasmiy veb-sayti (mavjud boʻlgan taqdirda): 4. Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami: 5. Auditorlik tashkiloti rahbarining va auditorlarining familiyasi, ismi, otasining ismi, sertifikatlarining raqami hamda olingan sanasi

Auditorlik tashkilotini Auditorlik tashkilotlarining reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri Auditorlik tashkiloti Auditorlik tashkilotlarining reyestriga kiritilganligi toʻgʻrisida MAʼLUMOTNOMA Reyestrga kiritilgan sana Kun, oy, yil: Auditorlik tashkilotining nomi: Pochta manzili: Tashkiliy-huquqiy shakli: STIR: Maʼlumotnomani bergan vakolatli organning nomi: QR-kod

Auditorlik tashkilotini Auditorlik tashkilotlarining reyestriga kiritish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA

Elektron hujjatning identifikatsiya raqami Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri ___________________________________________________________________________________ qonunchilik hujjatlarida (vakolatli organning nomi) belgilangan tartibda va muddatlarda Sizning 20 ____ _ _ yil “ ____ __ _ ” ____________________________________________ dagi (yil, kun, oy) _______________________________ -son soʻrovnomangizni koʻrib chiqib, ____________________________________________________________________________ rad etilganligini maʼlum qiladi. (reyestrga kiritish) Rad etish asoslari: 1. 2. 3. _________________________________ _____________________________________ (masʼul shaxsning lavozimi) (F.I.O.) QR-kod

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 15-avgustdagi 387-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 9-fevraldagi 66-son qarori bilan tasdiqlangan Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 21-bandda :

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda ariza beruvchi xohishiga koʻra tadbirkorlik subyekti boʻlgan yuridik shaxsni auditorlik tashkiloti sifatida qayta roʻyxatdan oʻtkazishda, auditorlik tashkilotini Auditorlik tashkilotlarining reyestriga kiritish boʻyicha arizani kompozit tarzda vakolatli organga yuborishi mumkin”;

toʻrtinchi — oʻn oltinchi xatboshilar tegishlicha beshinchi — oʻn yettinchi xatboshilar deb hisoblansin;

b) 9-ilova quyidagi mazmundagi IX 1 boʻlim bilan toʻldirilsin:

“ IX 1 . Auditorlik tashkilotiga doir oʻzgarishlar Auditorlik tashkiloti rahbarining va auditorlarining familiyasi, ismi, otasining ismi, sertifikatlarining raqami hamda olingan sanasi ” .

2. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 21-avgustdagi 704-son qarori bilan tasdiqlangan Tadbirkorlik subyektlarini ixtiyoriy tugatish va ularning faoliyatini toʻxtatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 37-bandida :

quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“tijorat tashkiloti (auditorlik tashkiloti boʻlganda) tugatilganligi toʻgʻrisida Iqtisodiyot va moliya vazirligini Tizim orqali xabardor qiladi”;

beshinchi xatboshi oltinchi xatboshi deb hisoblansin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 15-avgust,

387-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 17.08.2023-y., 09/23/387/0621-son)

lex.uz