UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 17-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 17 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 17 августа 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 17 August 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ПАСПОРТИ

СХЕМАСИ

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялашга оид қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2023 йил 6 февралдаги ЎРҚ-816-сон Қонунига мувофиқ, шунингдек, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2023 йил 6 февралдаги ЎРҚ-816-сон Қонунига мувофиқ автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш, шунингдек, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколати орган сифатида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

а) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигини:

автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш;

автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасида ваколатли орган сифатида белгилаш;

б) автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш паспортини тасдиқлаш.

3. Белгилаб қуйилсинки, автомототранспорт воситалари ҳамда шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга лицензия беришда, уларнинг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Транспорт вазирлигининг мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўрганилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги уч ой муддатда автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар фаолияти мазкур қарор билан белгиланган лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлаштирилишини таъминласин.

5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 августдаги 396-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 23 февралдаги 139-сон қарорининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Қуйидагилар автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим ташкилотларининг фаолиятини лицензиялаш учун қўшимча лицензия талаблари ҳамда шартлари сифатида белгилансин:

ўқув жараёнига дарслар ўзлаштирилишини оширишга йўналтирилган ўқитиш мониторингини олиб бориш ва режалаштиришнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш;

бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган анимация эффектлари ва видеоконтентга эга электрон ўқув-услубий қўлланмаларнинг мавжуд бўлиши, ҳар бир таълим олувчини (тингловчини) ушбу ўқув қўлланмалари билан таъминлаш;

ҳар бир ўқитувчини ўқув дастурлари, турли педагогика технологияларидан фойдаланиш йўриқномаларини ўз ичига олган батафсил технологик карталар билан таъминлаш;

ҳар бири камида 40 квадрат метр майдонга эга бўлган ва битта ҳудудда жойлашган икки ёки ундан кўп аудиторияларнинг мавжуд бўлиши;

ҳар бир аудиторияда видеопроекторлар, компьютерлар, аудио ва видео кузатув тизимлари, Йўл ҳаракати қоидалари бўйича кўргазмали қўлланмалар, шунингдек, ўқув жараёни ва якуний тест синовининг ошкоралигини таъминлаш учун жараённи ёзиб олиш тизимининг мавжуд бўлиши;

таълим олувчилар билимларини якуний тест синовидан ўтказиш учун компьютерлар билан жиҳозланган алоҳида аудиториянинг мавжуд бўлиши.».

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорида :

а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»;

б) 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ»;

в) 1-иловада :

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом»;

1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Мазкур Низом автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.

2. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш учун юридик шахсларга лицензия бериш, лицензия амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда — Ички ишлар вазирлиги) томонидан амалга оширилади.»;

2-боб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Лицензия олиш учун лицензия даъвогари қуйидаги ҳужжатларни давлат хизматлари марказларига тақдим этади ёки электрон шаклда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд «Лицензия» ахборот тизими орқали юборади:

мазкур Низомга 1-иловада келтирилган Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш паспортининг 4-позициясида кўрсатилган ҳужжатлар;

ушбу Низомга 2-иловада келтирилган Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказишда фойдаланиладиган объектларнинг жиҳозланишига қўйиладиган талабларнинг бажарилганлигини тасдиқловчи маълумотлар;

лицензия даъвогари томонидан аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилгани унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақидаги электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади.

Лицензия олишга даъвогар юридик шахс мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш паспортида белгиланган лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиши лозим.»;

9 ва 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Лицензия олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

0,5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда лицензияловчи орган ҳисобварағига ўтказилади;

б) ЯИДХП ёки «Лицензия» ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,75 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда лицензияловчи орган ҳисобварағига ўтказилади.

Лицензия даъвогари берилган аризадан воз кечган тақдирда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

10. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти ушбу Низомга 3-иловадаги схемага мувофиқ лицензияланади.

Ариза давлат хизматлари марказлари орқали топширилганда, масъул ходим лицензия бериш учун ариза ва бошқа зарур ҳужжатларни рўйхат асосида қабул қилади. Давлат хизматлари марказларининг масъул ходими лицензия даъвогарининг аризасини зарур ҳужжатлар билан бирга Ички ишлар вазирлигига ариза қабул қилинган куни юборади.

Ариза Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Лицензия» ахборот тизими орқали юборилганда, лицензия даъвогарининг аризаси қабул қилинганлиги ҳақидаги электрон хабар Ички ишлар вазирлигининг масъул ходими томонидан лицензия даъвогарининг электрон манзилига юборилади.

Ички ишлар вазирлиги ариза қабул қилгандан сўнг 15 иш куни ичида ҳужжатларнинг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини ўрганади.

Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги ёки уларнинг ҳудудий бўлинмаларидан малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда, лицензия даъвогарининг давлат таълим талабларида назарда тутилган моддий-техник ва ўқув-методик базага эга эканлиги тўғрисидаги экспертиза хулосаларини тайёрлаш жараёнини ташкил этади.

Тайёрланган экспертиза хулосалари ўрганиш жараёнида иштирок этган давлат органларининг масъул мутахассислари томонидан имзоланади.

Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, электрон лицензия расмийлаштирилади, электрон рақамли имзо билан тасдиқланади ҳамда давлат божи тўлангандан кейин давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд «Лицензия» ахборот тизими орқали лицензия даъвогарига юборилади.

Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, 1 иш куни мобайнида лицензия даъвогарига рад этиш сабаблари ва лицензия даъвогари уларни бартараф этган ҳолда қайта кўриб чиқиш учун ариза бериши мумкин бўлган муддат кўрсатилган билдиришнома давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари ёхуд «Лицензия» ахборот тизими портали орқали юборилади.

Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия даъвогарининг аризаси олинган кундан бошлаб 15 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.»;

12-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Лицензия даъвогари лицензия беришнинг рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек, Ички ишлар вазирлиги ходимларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга»;

17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«17. Лицензия Ички ишлар вазирлиги томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза олинган кундан бошлаб 5 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қайта расмийлаштирилади»;

19-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси» сўзлари «, Ички ишлар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

21-бандда :

биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (кейинги ўринларда — ЙҲХХ)» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «ДЙҲХХ» сўзи «ЙҲХХ» сўзи билан алмаштирилсин;

23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«23. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича хизмат кўрсатиш фаолияти учун лицензия талаблари ва шартларига лицензиат томонидан риоя этилишини текшириш таълимни бошқариш тизими органлари ва бошқа ваколатли органларнинг тажрибали вакиллари иштирокида амалга оширилади.»;

24-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида» сўзлари «Ички ишлар вазирлигида» сўзлари билан алмаштирилсин;

25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«25. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Ички ишлар вазирлигининг қарорига мувофиқ амалга оширилади»;

29-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«29. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматини кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.»;

30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«30. Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

0,5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);

20 фоизи — ахборот-коммуникация хизматларидан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун лицензияловчи органнинг махсус ҳисобварағига;

давлат божи суммасининг қолган қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади;

б) Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Лицензия» ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,75 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан 0,5 фоизи — ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);

28,125 фоизи — ахборот-коммуникация хизматларидан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун лицензияловчи органнинг махсус ҳисобварағига;

давлат божи суммасининг қолган қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади»;

1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш

1. Лицензия номи: Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш 2. Ариза берувчилар тоифаси: Юридик шахс 3. Лицензияловчи орган: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 4. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, электрон почтаси (мавжуд бўлса), таълим фаолиятини амалга ошириш манзили, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), фаолиятнинг лицензияланаётган тури, таълим фаолияти йўналишлари рўйхати, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; лицензия олмоқчи бўлган даъвогарлар аризада лицензияланадиган фаолият билан бирга автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлса, бу ҳақида алоҳида кўрсатиб ўтади; б) ёнғин ва санитария-эпидемиология хизмати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнгин хавфсизлиги талабларига ва санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари; в) педагог кадрлар (ҳайдовчи-йўриқчилар) ҳақида маълумот; г) ўқув режаси ва дастурларининг электрон нусхалари. Лицензияловчи орган қуйидаги маълумотларни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали автоматик равишда мустақил тарзда текширади: олий педагогик маълумот тўғрисидаги диплом ёки хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома (ҳайдовчи-йўриқчилар учун талаб қилинадиган маълумотни тасдиқловчи ҳужжат) нусхаси; педагог кадрлар (ҳайдовчи-йўриқчилар) иш стажини тасдиқловчи «Электрон меҳнат дафтарчаси» тизимидан кўчирма; д) ўзлаштиришни кўтаришга йўналтирилган, ўқитишни мониторинг қилиш ва режалаштириш имконини берувчи автоматлаштирилган ахборот тизимини мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан юридик шахсга тегишлилиги ҳақидаги ҳужжат; е) бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган давлат таълим талабларига мувофиқ уч ўлчамли анимация эффектлари ва видеоконтентга эга автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун ишлаб чиқилган электрон ўқув-услубий қўлланмалар билан аккредитация муддатига мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан таъминланганлиги ҳақидаги ҳужжат; ж) ҳайдовчиликка номзодларни назарий имтиҳондан ўтказиш учун ўқув дастурини қамраб олган электрон (анимацион) тест саволлари тўпламининг мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан юридик шахсга тегишлилиги ҳақидаги ҳужжат (автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар учун); з) назарий имтиҳонларни ўтказиш учун техник ва технологик воситалар билан махсус жиҳозланган зал (хоналар), автомототранспорт воситаларининг барча тоифалари бўйича амалий имтиҳонларни ўтказиш учун автоматлаштирилган автодром ва махсус жиҳозланган автомототранспорт воситаларининг мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан юридик шахсга тегишлилиги ҳақидаги ҳужжат (автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар учун); и) автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказишда фойдаланиладиган автоматлаштирилган тизимларнинг қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг (кейинги ўринларда — ЙҲХХ) экспертиза хулосаси нусхаси (автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар учун). 5. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари 6. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари 7. Аризани кўриб чиқиш муддати: 15 иш кунида 8. Лицензия талаблари ва шартлари: I. Умумий лицензия талаблари ва шартлари: а) Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мажбурий риоя қилиш; б) таълим-тарбия фаолияти юритиладиган бинога (хоналарга) мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлиги (олди-сотди шартномаси ёки кўчмас мулк ижараси шартномаси (агар бино ижарага олинган бўлса), кўчмас мулк объекти кадастр паспорти, кўчмас мулк объектига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар)*; в) таълим-тарбия жараёнини давлат таълим стандартларига (давлат таълим талабларига), ўқув режаси ва дастурларига, автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга қўйиладиган давлат таълим талабларига, ўқув режаларига ва фанларнинг ўқув дастурларига, шунингдек, таълим ташкилотлари томонидан мустақил ишлаб чиқилиб, лицензия олиш пайтида тақдим этилган ўқув дастурларига мувофиқ ташкил этиш; г) таълимнинг мажбурий равишда дунёвий характерда бўлиши, таълим жараёнида урушни, зўравонликни тарғиб қилишдан фойдаланишга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинлиги камситилишига, мамлакатдаги хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорликка, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асосларига, фуқаролар осойишталигига, миллатлараро ва динлараро тотувликка рахна солинишига, Ўзбекистон Республикаси тўғрисида ишончсиз маълумотлар тарқатилишига ва халқнинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятлари бузиб кўрсатилишига йўл қўймаслик; д) илғор халқаро тажрибаларни инобатга олган ҳолда, ўқитишнинг инновацион шакллари, усуллари ва замонавий технологиялардан фойдаланиш асосида таълим соҳасида фаолият самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш; е) таълим ташкилоти, таълим олувчилар ва педагог кадрлар (ҳайдовчи-йўриқчилар) тўғрисидаги тўғри, тўлиқ ва ишончли маълумотларни «Узлуксиз таълим» ахборот тизимига киритиш ва ҳар чоракда янгилаб бориш*; ж) ҳар бир аудиторияда видеопроектор ёки диагонали 50 дюймдан кам бўлмаган интерактив монитор (телевизор), компьютер, аудио ва видеокузатув тизими, йўл ҳаракати қоидалари бўйича кўргазмали қўлланмалар, шунингдек, ўқув жараёни ва якуний тест синовларининг ошкоралигини таъминлаш учун ёзиб олиш тизимининг мавжуд бўлиши; з) ўқув гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда якуний имтиҳонларнинг шаффоф ўтказилиши ва натижаларининг холислигини назорат қилиш бўйича маълумотларни ЙҲХХнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига реал вақт режимида киритиб бориш имкониятининг яратилганлиги; и) лицензия даъвогарида лицензияланаётган фаолиятни амалга ошириш учун мўлжалланган, унга мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишли бўлган, белгиланган тартибда қайта жиҳозланган ва рўйхатга олинган ўқув автомототранспорт воситалари ёки шаҳар электр транспорти воситаларининг мавжудлиги; к) автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат таълим талабларига мувофиқ ўқитувчилар ва инструкторлар таркибининг мавжуд бўлиши; л) таълим жараёнини қонунчилик ҳужжатлари билан давлат таълим муассасалари учун белгиланган кийиниш талабларига ҳамда таълим ташкилотининг ички тартиб-қоидаларига ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилган ҳолда ташкил қилиш; м) битирувчиларга белгиланган тартибда таълим тўғрисида ҳужжат бериш. II. Автотранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим хизматларини кўрсатиш юзасидан алоҳида лицензия талаблари ва шартлари: Т/р Лицензия талаблари ва шартлари Бажарилиши лозим бўлган кўрсаткичлар 1. Таълим фаолиятини амалга ошириш учун қайта жиҳозланган ва рўйхатга олинган ўқув автомототранспорт воситалари ёки шаҳар электр транспорти воситаларининг мавжудлиги:* олди-сотди шартномаси; автомототранспорт ижараси шартномаси (агар автомототранспорт воситаси ижарага олинган бўлса); автомототранспорт воситаларини қайд этиш гувоҳномалари ва қайта жиҳозланганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар. Бунда «В» тоифа учун ишлаб чиқарилганлигига 10 йилдан ортиқ бўлмаган, бошқа тоифалар учун ишлаб чиқарилганлигига 20 йилдан ортиқ бўлмаган автомототранспорт воситалари бўлиши лозим; автомототранспорт воситасига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар. 2. Ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланганлиги: * камида 5 та компьютер техникаси, сканер ва нусха кўчириш аппарати билан жиҳозланган ахборот-ресурс маркази; таълим олувчилар учун электрон ўқув-методик қўлланма; ҳар бир ўқитувчига ўқув қўлланмаси ва қўшимча адабиётлар. 3. Таълим олувчиларнинг максимал сони:* гуруҳда — 24 нафар. 4. Таълим олувчилар сонига тўғри келадиган ўқитувчилар ва ҳайдовчи-йўриқчилар штат бирликлари:* ўқитувчи — 24 нафаргача таълим олувчига 1 штат бирлиги; ҳайдовчи-йўриқчи — 12 нафаргача таълим олувчига 1 штат бирлиги. 5. Ўқитувчиларнинг минимал сони:* автотранспорт мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга ўқитувчилар сони — 1 нафар; шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ёки тиббиёт ихтисослиги бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга эга йўриқчилар (парамедиклар) сони — 1 нафар; автотранспорт воситасини бошқариш бўйича уч йил («D» тоифаси учун беш йил) стажга эга ҳайдовчи-йўриқчилар сони — 1 нафар. 6. Ҳайдовчиларни тайёрлаш таълим ташкилоти ва унинг ҳудудига қўйиладиган талаблар:* тунги ёритгичлар ўрнатилганлиги; ичимлик сув ва канализация билан таъминланганлиги; ҳожатхона билан таъминланганлиги; ҳар бири камида 40 м 2 майдонга эга бўлган ва битта ҳудудда жойлашган камида иккита хонанинг (аудитория) мавжудлиги; йўл ҳаракати қоидалари, йўл ҳаракати хавфсизлиги асослари ва биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича ўқув аудиториясини автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга қўйиладиган давлат таълим талабларида белгиланган мезонларга мувофиқ жиҳозланганлиги; автомототраспорт воситаларининг тузилиши, ишлатилиш асослари, уларга техник (сервис) хизмат кўрсатиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқув аудиториясининг мавжудлиги; ўқув автодромининг ҳажми, ҳайдовчиликка номзодларнинг сони ҳамда ушбу ўқув автодромидан фойдаланувчи бошқа шахслар сонидан келиб чиқиб, унумдорлиги (сиғими) амалий машғулотларни ўтказиш учун етарли бўлган ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда жиҳозланган, ўзига мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан (ижара, фойдаланиш ёки бошқа ҳуқуқ асосида) тегишли бўлган ўқув автодромининг мавжудлиги; таълим олувчиларнинг билимларини якуний тест синовларидан ўтказиш учун камида 10 та компьютер техникаси билан жиҳозланган алоҳида хонанинг мавжудлиги. 7. Ахборот технологиялари билан таъминланганлик даражаси:* камида 75 фоиз компьютер техникалари 10 мбит/сек тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланганлиги; камида 30 фоиз ҳудудда Wi-Fi зоналар ташкил этилиши. турникет ҳамда аудио ва видеокузатув тизими; ўқув жараёнига ўзлаштиришни оширишга йўналтирилган ўқитиш мониторингини олиб бориш ва режалаштиришнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этилганлиги; ҳар бир таълим олувчи (тингловчи)ни бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган давлат таълим талабларига мувофиқ уч ўлчамли анимация эффектлари ва видеоконтентга эга электрон ўқув-услубий қўлланмалар билан таъминланганлиги; таълим олувчи (тингловчи)ларнинг билимларини якуний тест синовларидан ўтказиш учун уларни идентификация қилиш, улардан назарий имтиҳонни инсон омилисиз, автоматлаштирилган ҳолда қабул қилиш, натижаларини баҳолаш, электрон баённомаларни шакллантириш ва узатиш тизимларига эга бўлган дастурий таъминот ўрнатилган компьютерлар билан жиҳозланган алоҳида аудиториянинг мавжудлиги. 8. Ўқув аудиторияларида таълим фаолияти учун яратилган шароитларга қўйиладиган минимал талаблар:* ўлчами 1500х1000, 1500х2000 ёки 2500х2000 бўлган электрон ёки оддий доска — 1 та; видеопроектор ёки экран ўлчами камида 50 дюйм бўлган интерактив монитор (телевизор) — 1 та; видеокузатув тизими видеокамералари — 4 та; аудиториянинг ёритилиш даражаси — 400 люкс. III. Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари: Т/р Лицензия талаблари ва шартлари Бажарилиши лозим бўлган кўрсаткичлар 1. Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш учун ўқув автомототранспорт воситаларининг мавжудлиги:* 8 нафар таълим олувчига — тегишли «В» тоифадаги 1 та автомототранспорт воситаси. 12 нафар таълим олувчига — тегишли «С» тоифадаги 1 та автомототранспорт воситаси. 24 нафар таълим олувчига — тегишли «D» тоифадаги 1 та автомототранспорт воситаси. 2. Автомототранспорт воситаларини (троллейбус ва трамвайдан ташқари) бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича таълим ташкилотига қўйиладиган талаблар (ушбу талаблар автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари учун татбиқ этилади):* ҳайдовчиликка номзодларни имтиҳондан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш учун электрон буюртма (мурожаат)ларни қабул қилиш тизимининг мавжудлиги; ҳайдовчиликка номзодларнинг электрон рўйхатини шакллантириш, имтиҳонларни ўтказиш муддатларини белгилаш ва ҳайдовчиликка номзодларни ҳамда ЙҲХХ масъул ходимини олдиндан хабардор қилиш тизимининг шакллантирилганлиги; ҳайдовчиликка номзодларни назарий имтиҳондан ўтказиш учун ўқув дастурини қамраб олган электрон (анимацион) тест саволлари тўпламининг шакллантирилганлиги; имтиҳонларни ўтказиш тизимлари унумдорлигининг хизмат кўрсатиш ҳудуди (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри)да имтиҳон топширувчилар сонига мувофиқлиги; диспетчерлик (назорат) пункти ҳайдовчиликка номзодларнинг ҳаракатларини кўрсатиб турадиган компьютер ва мониторлар, автоматлаштирилган автодром тизимининг элементи сифатида ишлайдиган ахборотни доимий қабул қилиш, узатиш ва қайта ишлаш ускуналари, овозли алоқа воситалари билан тўлиқ жиҳозланган бўлиши; ҳайдовчиликка номзодларни идентификация қилиш, улардан назарий ва амалий имтиҳонларни инсон омилисиз, автоматлаштирилган ҳолда қабул қилиш, натижаларини баҳолаш, электрон баённомаларни шакллантириш ва узатиш бўйича ахборот тизимининг мавжудлиги; назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун асос бўладиган махсус ҳимояланган сертификатларни шакллантириш, сертификатлар реквизитларини давлат хизматлари маркази ҳамда ички ишлар органларига автоматлаштирилган ҳолда тақдим этиш имкониятининг мавжудлиги; ўтказилган имтиҳон натижалари бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириш, уларнинг таҳлилларини ЙҲХХга мунтазам тақдим этиб бориш; имтиҳонлар жараёнини ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан онлайн режимда назорат қилиш ҳамда жамоатчилик эътиборига видеотрансляция қилиш имкониятининг мавжудлиги. имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишга доир тартиб-таомиллар (мурожаатларни қабул қилиш, қайд этиш, кўриб чиқиш, имтиҳонларни ташкил этиш, ўтказиш, баҳолаш мезонлари, ахборот алмашинуви, иш юритиш ва бошқа маъмурий тартиб-таомиллар) ЙҲХХ билан 15 иш куни мобайнида келишилган ҳолда тасдиқланганлиги. 3. Ҳайдовчиларни тайёрлаш таълим ташкилотининг ҳудудига қўйиладиган талаблар:* тунги ёритгичлар ўрнатилганлиги; ичимлик сув ва канализация билан таъминланганлиги; ҳожатхона билан таъминланганлиги; автомототранспорт воситаларининг тоифа(лар) йўналиши бўйича амалий имтиҳонларни ўтказиш учун камида 10000 м 2 ер майдонига эга бўлган, автоматлаштирилган автодром ва махсус жиҳозланган автомототранспорт воситаларининг мавжудлиги, уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги; 4. Ахборот технологиялари билан таъминланганлик даражаси:* аудио ва видеокузатув тизими мавжудлиги; назарий имтиҳонларни ўтказишнинг ошкоралигини таъминлаш учун видео ёзиб олиш тизими мавжудлиги; имтиҳонлар жараёнини ЙҲХХ ва унинг бўлинмалари томонидан онлайн режимда назорат қилиш ҳамда жамоатчилик эътиборига видеотрансляция қилиш имкониятининг мавжудлиги; ҳайдовчиликка номзодларни идентификация қилиш, улардан назарий ва амалий имтиҳонларни инсон омилисиз, автоматлаштирилган ҳолда қабул қилиш, натижаларини баҳолаш, электрон баённомаларни шакллантириш ва узатиш тизимларининг мавжудлиги; назарий имтиҳонларни ўтказиш учун 20 мбит/сек тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланган камида 25 та компьютер техникаси билан жиҳозланган алоҳида кабиналарга ажратилган (оператор ва номзодлар махсус ойна билан ажратилган), шунингдек, техник воситалар (камералар) билан махсус жиҳозланган зал (хоналар)нинг мавжудлиги; 5. Имтиҳон топширувчиларнинг максимал сони:* Гуруҳда — 24 нафар 9. Лицензия беришда келишиладиган органлар: а) давлат ёнғин назорати органлари томонидан мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнгин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (5 иш куни ичида); б) санитария-эпидемиология хизмати органлари томонидан санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (5 иш куни ичида). 10. Лицензиянинг амал қилиш муддати: Чекланмаган 11. Изоҳ. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. »;

қуйидаги мазмундаги 3-илова билан тўлдирилсин:

«Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Лицензия даъвогари (юридик шахс) Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасида лицензия олиш учун ҳужжатларни давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд «Лицензия» ахборот тизими орқали юбориш. Лицензия даъвогарининг хоҳишига кўра 2-босқич Давлат хизматлари марказлари ходимлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд «Лицензия» ахборот тизимига киритиш учун масъул ходим 1. Лицензия бериш учун ариза ва рўйхатда кўрсатилган маълумотларни қабул қилиш. 2. Лицензия даъвогарига ариза қабул қилинган сана қайд этилган рўйхатга олиш нусхасини бериш ёки даъвогарнинг электрон почта манзилига юбориш. 3. Лицензия даъвогаридан қабул қилинган барча ҳужжатларни Ички ишлар вазирлигининг электрон почта манзилига юбориш. Ариза қабул қилинган кун 3-босқич Ички ишлар вазирлиги 1. Ички ишлар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги ёки уларнинг ҳудудий бўлинмалари малакали мутахассисларидан иборат экспертлар гуруҳининг хулосасини тайёрлаш. Ариза қабул қилинган вақтдан бошлаб 15 иш куни ичида 2. Лицензия даъвогари лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини ўрганиш. 3. Электрон лицензияни рақамли имзо билан тасдиқлаб, давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд «Лицензия» ахборот тизимига юбориш. 4. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганида, лицензия даъвогарига рад этиш сабаблари ва лицензия даъвогари уларни бартараф этган ҳолда қайта кўриб чиқиш учун ариза бериши мумкин бўлган муддат кўрсатилган билдиришномани юбориш. Ҳужжатлар ўрганилгандан сўнг 1 иш куни ичида 4-босқич Давлат хизматлари марказлари ходимлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд «Лицензия» ахборот тизимига киритиш учун масъул ходим 1. Лицензиатнинг банк ҳисобварағи реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддати ҳақида хабардор қилиш. Электрон лицензия келиб тушган кун 2. Давлат божи тўлангандан сўнг лицензияни тақдим этиш. Давлат божи тўлангандан сўнг бир иш куни ичида »;

г) 2-иловада :

6-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«6. Комиссия давлат таълим муассасасида ҳайдовчиларни тайёрлаш (қайта тайёрлаш, малакасини ошириш) фаолиятини амалга ошириш учун яратилган шарт-шароитларнинг Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади»;

9-банднинг биринчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

15-банднинг биринчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлимлари» сўзлари «Ички ишлар вазирлигининг тегишли ҳудудий ЙҲХБлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

16-банддаги «Давлат инспекцияси томонидан» сўзлари чиқариб ташлансин;

д) 2 1 -иловада :

2-банддаги «кўрсатиш учун» сўзлари «кўрсатиш ҳуқуқини берувчи тегишли» сўзлари билан алмаштирилсин;

5-банддаги «кўрсатиш учун» сўзлари «кўрсатиш ҳуқуқини берувчи тегишли» сўзлари билан алмаштирилсин;

37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«37. Амалий имтиҳон ўтказиладиган транспорт воситаларининг жиҳозланиши ҳамда автоматлаштирилган автодром Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказишда фойдаланиладиган объектларнинг жиҳозланишига қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлиши керак.»;

43-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

е) 3-иловада :

7-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Давлат инспекцияси деб аталади)» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

19-банддаги «Давлат инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 2-иловада :

а) 2-позициянинг «е» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) 5-позицияда:

«б» кичик банддаги «(ҳайдовчи-йўриқчилар)» сўзлари чиқариб ташлансин;

«в» кичик банда:

учинчи хатбошидаги «(ҳайдовчи-йўриқчилар учун талаб қилинадиган маълумотни тасдиқловчи ҳужжат)» сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошидаги «(ҳайдовчи-йўриқчилар)» сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 9-позициянинг II бўлимидаги “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим хизматларини кўрсатиш юзасидан лицензия талаблари ва шартлари” кичик бўлими чиқариб ташлансин;

г) 10-позициянинг «г» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарори билан тасдиқланган Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 8-илованинг 4-позициясидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 17 август,

396-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2023 й., 09/23/396/0625-сон; 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

PASPORTI

SXEMASI

Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash hamda qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish faoliyatini litsenziyalashga oid qonunchilik takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga qoʻshimcha va oʻzgartishlar kiritish toʻgʻrisida” 2023-yil 6-fevraldagi OʻRQ-816-son Qonuniga muvofiq, shuningdek, avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash hamda qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlari faoliyatini samarali tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga qoʻshimcha va oʻzgartishlar kiritish toʻgʻrisida” 2023-yil 6-fevraldagi OʻRQ-816-son Qonuniga muvofiq avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash hamda qayta tayyorlash sohasida nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish faoliyatini litsenziyalash, shuningdek, avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarining malakasini oshirish faoliyatini boshlaganlik yoki tugatganlik toʻgʻrisida xabardor qilish tartib-taomillari sohasidagi vakolati organ sifatida Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

a) Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligini:

avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash va qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish faoliyatini litsenziyalash;

avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarining malakasini oshirish faoliyatini boshlaganlik yoki tugatganlik toʻgʻrisida xabardor qilish tartib-taomillari sohasida vakolatli organ sifatida belgilash;

b) avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash va qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish faoliyatini litsenziyalash pasportini tasdiqlash.

3. Belgilab quyilsinki, avtomototransport vositalari hamda shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash va qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish faoliyati bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxslarga litsenziya berishda, ularning litsenziya talablari va shartlariga muvofiqligi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Transport vazirligining mutaxassislarini jalb qilgan holda oʻrganiladi.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi uch oy muddatda avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash va qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish uchun litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxslar faoliyati mazkur qaror bilan belgilangan litsenziya talablari va shartlariga muvofiqlashtirilishini taʼminlasin.

5. Ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.

6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 17-avgustdagi 396-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 23-fevraldagi 139-son qarorining 2-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Quyidagilar avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash hamda qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim tashkilotlarining faoliyatini litsenziyalash uchun qoʻshimcha litsenziya talablari hamda shartlari sifatida belgilansin:

oʻquv jarayoniga darslar oʻzlashtirilishini oshirishga yoʻnaltirilgan oʻqitish monitoringini olib borish va rejalashtirishning avtomatlashtirilgan axborot tizimini joriy etish;

butun oʻquv jarayonini qamrab oladigan animatsiya effektlari va videokontentga ega elektron oʻquv-uslubiy qoʻllanmalarning mavjud boʻlishi, har bir taʼlim oluvchini (tinglovchini) ushbu oʻquv qoʻllanmalari bilan taʼminlash;

har bir oʻqituvchini oʻquv dasturlari, turli pedagogika texnologiyalaridan foydalanish yoʻriqnomalarini oʻz ichiga olgan batafsil texnologik kartalar bilan taʼminlash;

har biri kamida 40 kvadrat metr maydonga ega boʻlgan va bitta hududda joylashgan ikki yoki undan koʻp auditoriyalarning mavjud boʻlishi;

har bir auditoriyada videoproyektorlar, kompyuterlar, audio va video kuzatuv tizimlari, Yoʻl harakati qoidalari boʻyicha koʻrgazmali qoʻllanmalar, shuningdek, oʻquv jarayoni va yakuniy test sinovining oshkoraligini taʼminlash uchun jarayonni yozib olish tizimining mavjud boʻlishi;

taʼlim oluvchilar bilimlarini yakuniy test sinovidan oʻtkazish uchun kompyuterlar bilan jihozlangan alohida auditoriyaning mavjud boʻlishi.”.

2. Vazirlar Mahkamasining “Avtomototransport vositalari va shahar elektr transport vositalari haydovchilarini tayyorlash va qayta tayyorlash hamda avtomototransport vositalarini boshqarish huquqini beruvchi haydovchilik guvohnomasini olish uchun nazariy va amaliy imtihonlarni oʻtkazish boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlari koʻrsatish faoliyatini litsenziyalash tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 31-maydagi 408-son qarorida :

a) nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash hamda qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish faoliyatini litsenziyalash tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”;

b) 1-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash hamda qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlari koʻrsatish faoliyatini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq”;

v) 1-ilovada :

nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash hamda qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlari koʻrsatish faoliyatini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizom”;

1 va 2-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Mazkur Nizom avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash hamda qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlari koʻrsatish faoliyatini litsenziyalash tartibini belgilaydi.

2. Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash hamda qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlari koʻrsatish faoliyatini tashkil etish uchun yuridik shaxslarga litsenziya berish, litsenziya amal qilishini toʻxtatib turish yoki toʻxtatish, shuningdek, uni bekor qilish va qayta rasmiylashtirish Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Ichki ishlar vazirligi) tomonidan amalga oshiriladi.”;

2-bob oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. Litsenziya olish uchun litsenziya daʼvogari quyidagi hujjatlarni davlat xizmatlari markazlariga taqdim etadi yoki elektron shaklda Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali yoxud “Litsenziya” axborot tizimi orqali yuboradi:

mazkur Nizomga 1-ilovada keltirilgan Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash hamda qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish faoliyatini litsenziyalash pasportining 4-pozitsiyasida koʻrsatilgan hujjatlar;

ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan Avtomototransport vositalarini boshqarish huquqini beruvchi milliy haydovchilik guvohnomasini olish uchun nazariy va amaliy imtihonlarni oʻtkazishda foydalaniladigan obyektlarning jihozlanishiga qoʻyiladigan talablarning bajarilganligini tasdiqlovchi maʼlumotlar;

litsenziya daʼvogari tomonidan arizani koʻrib chiqqanlik uchun yigʻim toʻlanganligini tasdiqlovchi hujjat.

Litsenziya berish toʻgʻrisidagi arizada litsenziya daʼvogarining elektron manzili koʻrsatilgani uning arizasi boʻyicha qabul qilingan qaror haqidagi elektron shaklda xabarnoma olishga boʻlgan roziligi hisoblanadi.

Litsenziya olishga daʼvogar yuridik shaxs mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash hamda qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish faoliyatini litsenziyalash pasportida belgilangan litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishi lozim.”;

9 va 10-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“9. Litsenziya daʼvogarining arizasini koʻrib chiqish uchun bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari miqdorida yigʻim undiriladi.

Litsenziya olish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali murojaat etilganda, ushbu bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilgan yigʻim summasining 90 foizi undiriladi.

Yigʻim summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:

a) davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat etganda:

18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;

0,5 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (yagona billing tizimi orqali tasdiqlanganligi uchun);

qolgan mablagʻlar toʻliq miqdorda litsenziyalovchi organ hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;

b) YIDXP yoki “Litsenziya” axborot tizimi orqali murojaat etilganda:

10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;

11,75 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi — yagona billing tizimi orqali tasdiqlanganligi uchun);

qolgan mablagʻlar toʻliq miqdorda litsenziyalovchi organ hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.

Litsenziya daʼvogari berilgan arizadan voz kechgan taqdirda, toʻlangan yigʻim summasi qaytarilmaydi.

10. Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash va qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlari koʻrsatish faoliyati ushbu Nizomga 3-ilovadagi sxemaga muvofiq litsenziyalanadi.

Ariza davlat xizmatlari markazlari orqali topshirilganda, masʼul xodim litsenziya berish uchun ariza va boshqa zarur hujjatlarni roʻyxat asosida qabul qiladi. Davlat xizmatlari markazlarining masʼul xodimi litsenziya daʼvogarining arizasini zarur hujjatlar bilan birga Ichki ishlar vazirligiga ariza qabul qilingan kuni yuboradi.

Ariza Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali yoki “Litsenziya” axborot tizimi orqali yuborilganda, litsenziya daʼvogarining arizasi qabul qilinganligi haqidagi elektron xabar Ichki ishlar vazirligining masʼul xodimi tomonidan litsenziya daʼvogarining elektron manziliga yuboriladi.

Ichki ishlar vazirligi ariza qabul qilgandan soʻng 15 ish kuni ichida hujjatlarning litsenziya talablari va shartlariga muvofiqligini oʻrganadi.

Ichki ishlar vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Transport vazirligi hamda Raqamli texnologiyalar vazirligi yoki ularning hududiy boʻlinmalaridan malakali mutaxassislarni jalb etgan holda, litsenziya daʼvogarining davlat taʼlim talablarida nazarda tutilgan moddiy-texnik va oʻquv-metodik bazaga ega ekanligi toʻgʻrisidagi ekspertiza xulosalarini tayyorlash jarayonini tashkil etadi.

Tayyorlangan ekspertiza xulosalari oʻrganish jarayonida ishtirok etgan davlat organlarining masʼul mutaxassislari tomonidan imzolanadi.

Ijobiy qaror qabul qilingan taqdirda, elektron litsenziya rasmiylashtiriladi, elektron raqamli imzo bilan tasdiqlanadi hamda davlat boji toʻlangandan keyin davlat xizmatlari markazlari yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali yoxud “Litsenziya” axborot tizimi orqali litsenziya daʼvogariga yuboriladi.

Litsenziya berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, 1 ish kuni mobaynida litsenziya daʼvogariga rad etish sabablari va litsenziya daʼvogari ularni bartaraf etgan holda qayta koʻrib chiqish uchun ariza berishi mumkin boʻlgan muddat koʻrsatilgan bildirishnoma davlat xizmatlari markazlari yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari yoxud “Litsenziya” axborot tizimi portali orqali yuboriladi.

Litsenziya berish yoki litsenziya berishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror litsenziya daʼvogarining arizasi olingan kundan boshlab 15 ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda qabul qilinadi.”;

12-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Litsenziya daʼvogari litsenziya berishning rad etilishi toʻgʻrisidagi qaror, shuningdek, Ichki ishlar vazirligi xodimlarining xatti-harakatlari (harakatsizligi) yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilish huquqiga ega”;

17-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“17. Litsenziya Ichki ishlar vazirligi tomonidan tegishli hujjatlar ilova qilingan holda, litsenziyani qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisidagi ariza olingan kundan boshlab 5 ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda qayta rasmiylashtiriladi”;

19-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi” soʻzlari “, Ichki ishlar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

21-bandda :

birinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmasi (keyingi oʻrinlarda — YHXX)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “DYHXX” soʻzi “YHXX” soʻzi bilan almashtirilsin;

23-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“23. Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash hamda qayta tayyorlash boʻyicha xizmat koʻrsatish faoliyati uchun litsenziya talablari va shartlariga litsenziat tomonidan rioya etilishini tekshirish taʼlimni boshqarish tizimi organlari va boshqa vakolatli organlarning tajribali vakillari ishtirokida amalga oshiriladi.”;

24-banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasida” soʻzlari “Ichki ishlar vazirligida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

25-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“25. Litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish, toʻxtatish, litsenziyani bekor qilish Oʻzbekiston Respublikasining “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonunida nazarda tutilgan hollarda va tartibda Ichki ishlar vazirligining qaroriga muvofiq amalga oshiriladi”;

29-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“29. Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash hamda qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatini koʻrsatish faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyani olish uchun bazaviy hisoblash miqdorining oʻn baravari miqdorida davlat boji undiriladi.”;

30-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“30. Davlat boji summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:

a) davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat etganda:

18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;

0,5 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (yagona billing tizimi orqali tasdiqlanganligi uchun);

20 foizi — axborot-kommunikatsiya xizmatlaridan foydalangan holda xizmatlar koʻrsatish hamda moddiy-texnik bazasini mustahkamlash uchun litsenziyalovchi organning maxsus hisobvaragʻiga;

davlat boji summasining qolgan qismi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga oʻtkaziladi;

b) Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali yoki “Litsenziya” axborot tizimi orqali murojaat etilganda:

10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;

11,75 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan 0,5 foizi — yagona billing tizimi orqali tasdiqlanganligi uchun);

28,125 foizi — axborot-kommunikatsiya xizmatlaridan foydalangan holda xizmatlar koʻrsatish hamda moddiy-texnika bazasini mustahkamlash uchun litsenziyalovchi organning maxsus hisobvaragʻiga;

davlat boji summasining qolgan qismi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga oʻtkaziladi”;

1-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash hamda qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlari koʻrsatish faoliyatini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash hamda qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish faoliyatini litsenziyalash

1. Litsenziya nomi: Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash hamda qayta tayyorlash 2. Ariza beruvchilar toifasi: Yuridik shaxs 3. Litsenziyalovchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi 4. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza. Arizada quyidagilar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, pochta manzili, elektron pochtasi (mavjud boʻlsa), taʼlim faoliyatini amalga oshirish manzili, bank muassasasining nomi va bank hisobvaragʻi, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), faoliyatning litsenziyalanayotgan turi, taʼlim faoliyati yoʻnalishlari roʻyxati, ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), litsenziya daʼvogarining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; litsenziya olmoqchi boʻlgan daʼvogarlar arizada litsenziyalanadigan faoliyat bilan birga avtomototransport vositalarini boshqarish huquqini beruvchi haydovchilik guvohnomasini olish uchun nazariy va amaliy imtihonlarni oʻtkazish faoliyati bilan shugʻullanmoqchi boʻlsa, bu haqida alohida koʻrsatib oʻtadi; b) yongʻin va sanitariya-epidemiologiya xizmati organlarining mavjud binolar va xonalarning yongin xavfsizligi talablariga va sanitariya-gigiyena normalariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosalari; v) pedagog kadrlar (haydovchi-yoʻriqchilar) haqida maʼlumot; g) oʻquv rejasi va dasturlarining elektron nusxalari. Litsenziyalovchi organ quyidagi maʼlumotlarni “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi orqali avtomatik ravishda mustaqil tarzda tekshiradi: oliy pedagogik maʼlumot toʻgʻrisidagi diplom yoki xorijiy davlatda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni tan olish haqidagi guvohnoma (haydovchi-yoʻriqchilar uchun talab qilinadigan maʼlumotni tasdiqlovchi hujjat) nusxasi; pedagog kadrlar (haydovchi-yoʻriqchilar) ish stajini tasdiqlovchi “Elektron mehnat daftarchasi” tizimidan koʻchirma; d) oʻzlashtirishni koʻtarishga yoʻnaltirilgan, oʻqitishni monitoring qilish va rejalashtirish imkonini beruvchi avtomatlashtirilgan axborot tizimini mulkiy yoki boshqa ashyoviy huquq bilan yuridik shaxsga tegishliligi haqidagi hujjat; e) butun oʻquv jarayonini qamrab oladigan davlat taʼlim talablariga muvofiq uch oʻlchamli animatsiya effektlari va videokontentga ega avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash va qayta tayyorlash uchun ishlab chiqilgan elektron oʻquv-uslubiy qoʻllanmalar bilan akkreditatsiya muddatiga mulkiy yoki boshqa ashyoviy huquq bilan taʼminlanganligi haqidagi hujjat; j) haydovchilikka nomzodlarni nazariy imtihondan oʻtkazish uchun oʻquv dasturini qamrab olgan elektron (animatsion) test savollari toʻplamining mulkiy yoki boshqa ashyoviy huquq bilan yuridik shaxsga tegishliligi haqidagi hujjat (avtomototransport vositalarini boshqarish huquqini beruvchi haydovchilik guvohnomasini olish uchun nazariy va amaliy imtihonlarni oʻtkazish faoliyati bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlari — yuridik shaxslar uchun); z) nazariy imtihonlarni oʻtkazish uchun texnik va texnologik vositalar bilan maxsus jihozlangan zal (xonalar), avtomototransport vositalarining barcha toifalari boʻyicha amaliy imtihonlarni oʻtkazish uchun avtomatlashtirilgan avtodrom va maxsus jihozlangan avtomototransport vositalarining mulkiy yoki boshqa ashyoviy huquq bilan yuridik shaxsga tegishliligi haqidagi hujjat (avtomototransport vositalarini boshqarish huquqini beruvchi haydovchilik guvohnomasini olish uchun nazariy va amaliy imtihonlarni oʻtkazish faoliyati bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlari — yuridik shaxslar uchun); i) avtomototransport vositalarini boshqarish huquqini beruvchi haydovchilik guvohnomasini olish uchun nazariy va amaliy imtihonlarni oʻtkazishda foydalaniladigan avtomatlashtirilgan tizimlarning qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiqligi toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining (keyingi oʻrinlarda — YHXX) ekspertiza xulosasi nusxasi (avtomototransport vositalarini boshqarish huquqini beruvchi haydovchilik guvohnomasini olish uchun nazariy va amaliy imtihonlarni oʻtkazish faoliyati bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlari — yuridik shaxslar uchun). 5. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari 6. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 10 baravari 7. Arizani koʻrib chiqish muddati: 15 ish kunida 8. Litsenziya talablari va shartlari: I. Umumiy litsenziya talablari va shartlari: a) Oʻzbekiston Respublikasining taʼlim sohasidagi qonunchilik hujjatlariga majburiy rioya qilish; b) taʼlim-tarbiya faoliyati yuritiladigan binoga (xonalarga) mulkiy yoki boshqa ashyoviy huquqning mavjudligi (oldi-sotdi shartnomasi yoki koʻchmas mulk ijarasi shartnomasi (agar bino ijaraga olingan boʻlsa), koʻchmas mulk obyekti kadastr pasporti, koʻchmas mulk obyektiga egalik qilish, undan foydalanish hamda uni tasarruf etish huquqini tasdiqlovchi boshqa hujjatlar)*; v) taʼlim-tarbiya jarayonini davlat taʼlim standartlariga (davlat taʼlim talablariga), oʻquv rejasi va dasturlariga, avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash va qayta tayyorlashga qoʻyiladigan davlat taʼlim talablariga, oʻquv rejalariga va fanlarning oʻquv dasturlariga, shuningdek, taʼlim tashkilotlari tomonidan mustaqil ishlab chiqilib, litsenziya olish paytida taqdim etilgan oʻquv dasturlariga muvofiq tashkil etish; g) taʼlimning majburiy ravishda dunyoviy xarakterda boʻlishi, taʼlim jarayonida urushni, zoʻravonlikni targʻib qilishdan foydalanishga, fuqarolarning konstitutsiyaviy huquqlari va erkinligi kamsitilishiga, mamlakatdagi xavfsizlik va ijtimoiy-siyosiy barqarorlikka, jamiyatning huquqiy va maʼnaviy asoslariga, fuqarolar osoyishtaligiga, millatlararo va dinlararo totuvlikka raxna solinishiga, Oʻzbekiston Respublikasi toʻgʻrisida ishonchsiz maʼlumotlar tarqatilishiga va xalqning tarixiy, madaniy va maʼnaviy qadriyatlari buzib koʻrsatilishiga yoʻl qoʻymaslik; d) ilgʻor xalqaro tajribalarni inobatga olgan holda, oʻqitishning innovatsion shakllari, usullari va zamonaviy texnologiyalardan foydalanish asosida taʼlim sohasida faoliyat samaradorligi va natijadorligini oshirish; e) taʼlim tashkiloti, taʼlim oluvchilar va pedagog kadrlar (haydovchi-yoʻriqchilar) toʻgʻrisidagi toʻgʻri, toʻliq va ishonchli maʼlumotlarni “Uzluksiz taʼlim” axborot tizimiga kiritish va har chorakda yangilab borish*; j) har bir auditoriyada videoproyektor yoki diagonali 50 duymdan kam boʻlmagan interaktiv monitor (televizor), kompyuter, audio va videokuzatuv tizimi, yoʻl harakati qoidalari boʻyicha koʻrgazmali qoʻllanmalar, shuningdek, oʻquv jarayoni va yakuniy test sinovlarining oshkoraligini taʼminlash uchun yozib olish tizimining mavjud boʻlishi; z) oʻquv guruhlari faoliyatini samarali tashkil etish hamda yakuniy imtihonlarning shaffof oʻtkazilishi va natijalarining xolisligini nazorat qilish boʻyicha maʼlumotlarni YHXXning Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimiga real vaqt rejimida kiritib borish imkoniyatining yaratilganligi; i) litsenziya daʼvogarida litsenziyalanayotgan faoliyatni amalga oshirish uchun moʻljallangan, unga mulkiy yoki boshqa ashyoviy huquq bilan tegishli boʻlgan, belgilangan tartibda qayta jihozlangan va roʻyxatga olingan oʻquv avtomototransport vositalari yoki shahar elektr transporti vositalarining mavjudligi; k) avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash va qayta tayyorlash hamda haydovchilik guvohnomasini olish uchun nazariy va amaliy imtihonlarni oʻtkazish boʻyicha davlat taʼlim talablariga muvofiq oʻqituvchilar va instruktorlar tarkibining mavjud boʻlishi; l) taʼlim jarayonini qonunchilik hujjatlari bilan davlat taʼlim muassasalari uchun belgilangan kiyinish talablariga hamda taʼlim tashkilotining ichki tartib-qoidalariga va odob-axloq qoidalariga rioya qilgan holda tashkil qilish; m) bitiruvchilarga belgilangan tartibda taʼlim toʻgʻrisida hujjat berish. II. Avtotransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash va qayta tayyorlash boʻyicha taʼlim xizmatlarini koʻrsatish yuzasidan alohida litsenziya talablari va shartlari: T/r Litsenziya talablari va shartlari Bajarilishi lozim boʻlgan koʻrsatkichlar 1. Taʼlim faoliyatini amalga oshirish uchun qayta jihozlangan va roʻyxatga olingan oʻquv avtomototransport vositalari yoki shahar elektr transporti vositalarining mavjudligi:* oldi-sotdi shartnomasi; avtomototransport ijarasi shartnomasi (agar avtomototransport vositasi ijaraga olingan boʻlsa); avtomototransport vositalarini qayd etish guvohnomalari va qayta jihozlanganligi toʻgʻrisidagi guvohnomalar. Bunda “V” toifa uchun ishlab chiqarilganligiga 10 yildan ortiq boʻlmagan, boshqa toifalar uchun ishlab chiqarilganligiga 20 yildan ortiq boʻlmagan avtomototransport vositalari boʻlishi lozim; avtomototransport vositasiga egalik qilish, undan foydalanish hamda uni tasarruf etish huquqini tasdiqlovchi boshqa hujjatlar. 2. Oʻquv va oʻquv-metodik adabiyotlar hamda axborot-resurs bazasi bilan taʼminlanganligi: * kamida 5 ta kompyuter texnikasi, skaner va nusxa koʻchirish apparati bilan jihozlangan axborot-resurs markazi; taʼlim oluvchilar uchun elektron oʻquv-metodik qoʻllanma; har bir oʻqituvchiga oʻquv qoʻllanmasi va qoʻshimcha adabiyotlar. 3. Taʼlim oluvchilarning maksimal soni:* guruhda — 24 nafar. 4. Taʼlim oluvchilar soniga toʻgʻri keladigan oʻqituvchilar va haydovchi-yoʻriqchilar shtat birliklari:* oʻqituvchi — 24 nafargacha taʼlim oluvchiga 1 shtat birligi; haydovchi-yoʻriqchi — 12 nafargacha taʼlim oluvchiga 1 shtat birligi. 5. Oʻqituvchilarning minimal soni:* avtotransport mutaxassisligi boʻyicha oliy maʼlumotga ega oʻqituvchilar soni — 1 nafar; shoshilinch tibbiy yordam koʻrsatish yoki tibbiyot ixtisosligi boʻyicha oliy yoki oʻrta maxsus maʼlumotga ega yoʻriqchilar (paramediklar) soni — 1 nafar; avtotransport vositasini boshqarish boʻyicha uch yil (“D” toifasi uchun besh yil) stajga ega haydovchi-yoʻriqchilar soni — 1 nafar. 6. Haydovchilarni tayyorlash taʼlim tashkiloti va uning hududiga qoʻyiladigan talablar:* tungi yoritgichlar oʻrnatilganligi; ichimlik suv va kanalizatsiya bilan taʼminlanganligi; hojatxona bilan taʼminlanganligi; har biri kamida 40 m 2 maydonga ega boʻlgan va bitta hududda joylashgan kamida ikkita xonaning (auditoriya) mavjudligi; yoʻl harakati qoidalari, yoʻl harakati xavfsizligi asoslari va birinchi yordam koʻrsatish boʻyicha oʻquv auditoriyasini avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash va qayta tayyorlashga qoʻyiladigan davlat taʼlim talablarida belgilangan mezonlarga muvofiq jihozlanganligi; avtomototrasport vositalarining tuzilishi, ishlatilish asoslari, ularga texnik (servis) xizmat koʻrsatish va mehnatni muhofaza qilish boʻyicha oʻquv auditoriyasining mavjudligi; oʻquv avtodromining hajmi, haydovchilikka nomzodlarning soni hamda ushbu oʻquv avtodromidan foydalanuvchi boshqa shaxslar sonidan kelib chiqib, unumdorligi (sigʻimi) amaliy mashgʻulotlarni oʻtkazish uchun yetarli boʻlgan hamda Ichki ishlar vazirligi tomonidan belgilangan tartibda jihozlangan, oʻziga mulkiy yoki boshqa ashyoviy huquq bilan (ijara, foydalanish yoki boshqa huquq asosida) tegishli boʻlgan oʻquv avtodromining mavjudligi; taʼlim oluvchilarning bilimlarini yakuniy test sinovlaridan oʻtkazish uchun kamida 10 ta kompyuter texnikasi bilan jihozlangan alohida xonaning mavjudligi. 7. Axborot texnologiyalari bilan taʼminlanganlik darajasi:* kamida 75 foiz kompyuter texnikalari 10 mbit/sek tezlikdagi Internet jahon axborot tarmogʻiga ulanganligi; kamida 30 foiz hududda Wi-Fi zonalar tashkil etilishi. turniket hamda audio va videokuzatuv tizimi; oʻquv jarayoniga oʻzlashtirishni oshirishga yoʻnaltirilgan oʻqitish monitoringini olib borish va rejalashtirishning avtomatlashtirilgan axborot tizimini joriy etilganligi; har bir taʼlim oluvchi (tinglovchi)ni butun oʻquv jarayonini qamrab oladigan davlat taʼlim talablariga muvofiq uch oʻlchamli animatsiya effektlari va videokontentga ega elektron oʻquv-uslubiy qoʻllanmalar bilan taʼminlanganligi; taʼlim oluvchi (tinglovchi)larning bilimlarini yakuniy test sinovlaridan oʻtkazish uchun ularni identifikatsiya qilish, ulardan nazariy imtihonni inson omilisiz, avtomatlashtirilgan holda qabul qilish, natijalarini baholash, elektron bayonnomalarni shakllantirish va uzatish tizimlariga ega boʻlgan dasturiy taʼminot oʻrnatilgan kompyuterlar bilan jihozlangan alohida auditoriyaning mavjudligi. 8. Oʻquv auditoriyalarida taʼlim faoliyati uchun yaratilgan sharoitlarga qoʻyiladigan minimal talablar:* oʻlchami 1500x1000, 1500x2000 yoki 2500x2000 boʻlgan elektron yoki oddiy doska — 1 ta; videoproyektor yoki ekran oʻlchami kamida 50 duym boʻlgan interaktiv monitor (televizor) — 1 ta; videokuzatuv tizimi videokameralari — 4 ta; auditoriyaning yoritilish darajasi — 400 lyuks. III. Avtomototransport vositalarini boshqarish huquqini beruvchi haydovchilik guvohnomasini olish uchun nazariy va amaliy imtihonlarni oʻtkazish faoliyati bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlari — yuridik shaxslarga qoʻyiladigan litsenziya talablari va shartlari: T/r Litsenziya talablari va shartlari Bajarilishi lozim boʻlgan koʻrsatkichlar 1. Avtomototransport vositalarini boshqarish huquqini beruvchi haydovchilik guvohnomasini olish uchun nazariy va amaliy imtihonlarni oʻtkazish uchun oʻquv avtomototransport vositalarining mavjudligi:* 8 nafar taʼlim oluvchiga — tegishli “V” toifadagi 1 ta avtomototransport vositasi. 12 nafar taʼlim oluvchiga — tegishli “S” toifadagi 1 ta avtomototransport vositasi. 24 nafar taʼlim oluvchiga — tegishli “D” toifadagi 1 ta avtomototransport vositasi. 2. Avtomototransport vositalarini (trolleybus va tramvaydan tashqari) boshqarish huquqini beruvchi haydovchilik guvohnomasini olish uchun nazariy va amaliy imtihonlarni oʻtkazish boʻyicha taʼlim tashkilotiga qoʻyiladigan talablar (ushbu talablar avtomototransport vositalarini boshqarish huquqini beruvchi haydovchilik guvohnomasini olish uchun nazariy va amaliy imtihonlarni oʻtkazish faoliyati bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlari uchun tatbiq etiladi):* haydovchilikka nomzodlarni imtihondan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish uchun elektron buyurtma (murojaat)larni qabul qilish tizimining mavjudligi; haydovchilikka nomzodlarning elektron roʻyxatini shakllantirish, imtihonlarni oʻtkazish muddatlarini belgilash va haydovchilikka nomzodlarni hamda YHXX masʼul xodimini oldindan xabardor qilish tizimining shakllantirilganligi; haydovchilikka nomzodlarni nazariy imtihondan oʻtkazish uchun oʻquv dasturini qamrab olgan elektron (animatsion) test savollari toʻplamining shakllantirilganligi; imtihonlarni oʻtkazish tizimlari unumdorligining xizmat koʻrsatish hududi (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahri)da imtihon topshiruvchilar soniga muvofiqligi; dispetcherlik (nazorat) punkti haydovchilikka nomzodlarning harakatlarini koʻrsatib turadigan kompyuter va monitorlar, avtomatlashtirilgan avtodrom tizimining elementi sifatida ishlaydigan axborotni doimiy qabul qilish, uzatish va qayta ishlash uskunalari, ovozli aloqa vositalari bilan toʻliq jihozlangan boʻlishi; haydovchilikka nomzodlarni identifikatsiya qilish, ulardan nazariy va amaliy imtihonlarni inson omilisiz, avtomatlashtirilgan holda qabul qilish, natijalarini baholash, elektron bayonnomalarni shakllantirish va uzatish boʻyicha axborot tizimining mavjudligi; nazariy va amaliy imtihonlarni muvaffaqiyatli topshirgan shaxslarga haydovchilik guvohnomasini olish uchun asos boʻladigan maxsus himoyalangan sertifikatlarni shakllantirish, sertifikatlar rekvizitlarini davlat xizmatlari markazi hamda ichki ishlar organlariga avtomatlashtirilgan holda taqdim etish imkoniyatining mavjudligi; oʻtkazilgan imtihon natijalari boʻyicha elektron maʼlumotlar bazasini shakllantirish, ularning tahlillarini YHXXga muntazam taqdim etib borish; imtihonlar jarayonini YHXX va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan onlayn rejimda nazorat qilish hamda jamoatchilik eʼtiboriga videotranslyatsiya qilish imkoniyatining mavjudligi. imtihonlarni oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishga doir tartib-taomillar (murojaatlarni qabul qilish, qayd etish, koʻrib chiqish, imtihonlarni tashkil etish, oʻtkazish, baholash mezonlari, axborot almashinuvi, ish yuritish va boshqa maʼmuriy tartib-taomillar) YHXX bilan 15 ish kuni mobaynida kelishilgan holda tasdiqlanganligi. 3. Haydovchilarni tayyorlash taʼlim tashkilotining hududiga qoʻyiladigan talablar:* tungi yoritgichlar oʻrnatilganligi; ichimlik suv va kanalizatsiya bilan taʼminlanganligi; hojatxona bilan taʼminlanganligi; avtomototransport vositalarining toifa(lar) yoʻnalishi boʻyicha amaliy imtihonlarni oʻtkazish uchun kamida 10000 m 2 yer maydoniga ega boʻlgan, avtomatlashtirilgan avtodrom va maxsus jihozlangan avtomototransport vositalarining mavjudligi, ularning belgilangan talablarga muvofiqligi; 4. Axborot texnologiyalari bilan taʼminlanganlik darajasi:* audio va videokuzatuv tizimi mavjudligi; nazariy imtihonlarni oʻtkazishning oshkoraligini taʼminlash uchun video yozib olish tizimi mavjudligi; imtihonlar jarayonini YHXX va uning boʻlinmalari tomonidan onlayn rejimda nazorat qilish hamda jamoatchilik eʼtiboriga videotranslyatsiya qilish imkoniyatining mavjudligi; haydovchilikka nomzodlarni identifikatsiya qilish, ulardan nazariy va amaliy imtihonlarni inson omilisiz, avtomatlashtirilgan holda qabul qilish, natijalarini baholash, elektron bayonnomalarni shakllantirish va uzatish tizimlarining mavjudligi; nazariy imtihonlarni oʻtkazish uchun 20 mbit/sek tezlikdagi Internet jahon axborot tarmogʻiga ulangan kamida 25 ta kompyuter texnikasi bilan jihozlangan alohida kabinalarga ajratilgan (operator va nomzodlar maxsus oyna bilan ajratilgan), shuningdek, texnik vositalar (kameralar) bilan maxsus jihozlangan zal (xonalar)ning mavjudligi; 5. Imtihon topshiruvchilarning maksimal soni:* Guruhda — 24 nafar 9. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: a) davlat yongʻin nazorati organlari tomonidan mavjud binolar va xonalarning yongin xavfsizligi talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosa (5 ish kuni ichida); b) sanitariya-epidemiologiya xizmati organlari tomonidan sanitariya-gigiyena normalariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosa (5 ish kuni ichida). 10. Litsenziyaning amal qilish muddati: Cheklanmagan 11. Izoh. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar. ”;

quyidagi mazmundagi 3-ilova bilan toʻldirilsin:

“Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash hamda qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlari koʻrsatish faoliyatini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash hamda qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlari koʻrsatish faoliyatini litsenziyalash

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Litsenziya daʼvogari (yuridik shaxs) Nodavlat taʼlim xizmatlari koʻrsatish sohasida litsenziya olish uchun hujjatlarni davlat xizmatlari markazlari yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali yoxud “Litsenziya” axborot tizimi orqali yuborish. Litsenziya daʼvogarining xohishiga koʻra 2-bosqich Davlat xizmatlari markazlari xodimlari yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali yoxud “Litsenziya” axborot tizimiga kiritish uchun masʼul xodim 1. Litsenziya berish uchun ariza va roʻyxatda koʻrsatilgan maʼlumotlarni qabul qilish. 2. Litsenziya daʼvogariga ariza qabul qilingan sana qayd etilgan roʻyxatga olish nusxasini berish yoki daʼvogarning elektron pochta manziliga yuborish. 3. Litsenziya daʼvogaridan qabul qilingan barcha hujjatlarni Ichki ishlar vazirligining elektron pochta manziliga yuborish. Ariza qabul qilingan kun 3-bosqich Ichki ishlar vazirligi 1. Ichki ishlar vazirligi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Transport vazirligi hamda Raqamli texnologiyalar vazirligi yoki ularning hududiy boʻlinmalari malakali mutaxassislaridan iborat ekspertlar guruhining xulosasini tayyorlash. Ariza qabul qilingan vaqtdan boshlab 15 ish kuni ichida 2. Litsenziya daʼvogari litsenziya talablari va shartlariga muvofiqligini oʻrganish. 3. Elektron litsenziyani raqamli imzo bilan tasdiqlab, davlat xizmatlari markazlari yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali yoxud “Litsenziya” axborot tizimiga yuborish. 4. Litsenziya berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganida, litsenziya daʼvogariga rad etish sabablari va litsenziya daʼvogari ularni bartaraf etgan holda qayta koʻrib chiqish uchun ariza berishi mumkin boʻlgan muddat koʻrsatilgan bildirishnomani yuborish. Hujjatlar oʻrganilgandan soʻng 1 ish kuni ichida 4-bosqich Davlat xizmatlari markazlari xodimlari yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali yoxud “Litsenziya” axborot tizimiga kiritish uchun masʼul xodim 1. Litsenziatning bank hisobvaragʻi rekvizitlari va davlat bojini toʻlash muddati haqida xabardor qilish. Elektron litsenziya kelib tushgan kun 2. Davlat boji toʻlangandan soʻng litsenziyani taqdim etish. Davlat boji toʻlangandan soʻng bir ish kuni ichida ”;

g) 2-ilovada :

6-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“6. Komissiya davlat taʼlim muassasasida haydovchilarni tayyorlash (qayta tayyorlash, malakasini oshirish) faoliyatini amalga oshirish uchun yaratilgan shart-sharoitlarning Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash hamda qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlari koʻrsatish faoliyatini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablariga muvofiqligini oʻrganib chiqadi”;

9-bandning birinchi xatboshisidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Ichki ishlar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

15-bandning birinchi xatboshisidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlardagi hududiy boʻlimlari” soʻzlari “Ichki ishlar vazirligining tegishli hududiy YHXBlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

16-banddagi “Davlat inspeksiyasi tomonidan” soʻzlari chiqarib tashlansin;

d) 2 1 -ilovada :

2-banddagi “koʻrsatish uchun” soʻzlari “koʻrsatish huquqini beruvchi tegishli” soʻzlari bilan almashtirilsin;

5-banddagi “koʻrsatish uchun” soʻzlari “koʻrsatish huquqini beruvchi tegishli” soʻzlari bilan almashtirilsin;

37-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“37. Amaliy imtihon oʻtkaziladigan transport vositalarining jihozlanishi hamda avtomatlashtirilgan avtodrom Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash hamda qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlari koʻrsatish faoliyatini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ilovaga muvofiq tasdiqlangan Avtomototransport vositalarini boshqarish huquqini beruvchi milliy haydovchilik guvohnomasini olish uchun nazariy va amaliy imtihonlarni oʻtkazishda foydalaniladigan obyektlarning jihozlanishiga qoʻyiladigan talablarga muvofiq boʻlishi kerak.”;

43-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

e) 3-ilovada :

7-banddagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda Davlat inspeksiyasi deb ataladi)” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

19-banddagi “Davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

4. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 2-ilovada :

a) 2-pozitsiyaning “e” kichik bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

b) 5-pozitsiyada:

“b” kichik banddagi “(haydovchi-yoʻriqchilar)” soʻzlari chiqarib tashlansin;

“v” kichik banda:

uchinchi xatboshidagi “(haydovchi-yoʻriqchilar uchun talab qilinadigan maʼlumotni tasdiqlovchi hujjat)” soʻzlari chiqarib tashlansin;

toʻrtinchi xatboshidagi “(haydovchi-yoʻriqchilar)” soʻzlari chiqarib tashlansin;

v) 9-pozitsiyaning II boʻlimidagi “Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash va qayta tayyorlash boʻyicha taʼlim xizmatlarini koʻrsatish yuzasidan litsenziya talablari va shartlari” kichik boʻlimi chiqarib tashlansin;

g) 10-pozitsiyaning “g” kichik bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

5. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 25-fevraldagi 88-son qarori bilan tasdiqlangan Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 8-ilovaning 4-pozitsiyasidagi “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 17-avgust,

396-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 18.08.2023-y., 09/23/396/0625-son; 22.10.2025-y., 09/25/662/0964-son)

lex.uz