📅 2023-yil 20-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 20-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 20 июль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 20 июля 2023 г. · Документы министерств и ведомств · Министр занятости и сокращения бедности
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 20 July 2023 · Ministry and agency documents · Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
буйруғи
НАМУНАВИЙ РЎЙХАТИ
Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ўзи билан ёзма шартномалар тузилиши мумкин бўлган ходимлар эгаллайдиган лавозимлар ва ишларнинг намунавий рўйхатини тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 343-моддасига мувофиқ буюраман:
1. Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ўзи билан ёзма шартномалар тузилиши мумкин бўлган ходимлар эгаллайдиган лавозимлар ва ишларнинг намунавий рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 20 июлдаги 61-2023/В-сон буйруғига ИЛОВА
Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ўзи билан ёзма шартномалар тузилиши мумкин бўлган ходимлар эгаллайдиган лавозимлар ва ишларнинг
Т/р Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг номланиши Омбор, ғазна ва бошқа бўлинмаларда раҳбарлик ишлари 1. Ветеринария дорихонаси мудири 2. Фильмлар базаси (фильмлар омбори) мудири 3. Хўжалик мудири 4. База (от-улов транспорти, ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш, резерв, топшириш, туристик ва бошқалар) бошлиғи 5. Моддий-техник таъминоти гуруҳи бошлиғи 6. Уруғчилик омбори мудири 7. Механизациялашган дон омбори бошлиғи 8. Қуйи омбор бошлиғи 9. Лавлаги қабул қилиш пункти мудири 10. Қуйи омбор техник раҳбари 11. Пункт (тайёрлов, қабул қилиш, ўқув-маслаҳат, ўқув ва бошқалар) мудири 12. Нон қабул қилиш базаси бошлиғи 13. Ишлаб чиқариш хизмати базаси бошлиғи 14. Ерости газ омбори станцияси бошлиғи 15. Моддий-техник таъминот бўйича бош мутахассис 16. База (дори-дармон, ич кийим-жилд, юк тушириш ва ортиш, молхона, спорт, ўқув-илмий) мудири 17. Сақлаш камераси мудири 18. Ғазна мудири (чипта ва бошқалар) 19. Идора (дафн этиш хизмати, товар ва бошқалар) мудири 20. Нефт омбори мудири 21. Юк бўлинмаси мудири 22. Юк тушириш ва юклаш базаси мудири 23. Темир йўл ёқасидаги база мудири 24. Омбор (марказий омбор) мудири 25. Йўл бланклари ва элтиш ҳужжатлари омбор мудири 26. Портловчи моддалар омбори мудири 27. Авиация-техника базаси бошлиғи 28. Аэродром-техника таъминоти базаси бошлиғи 29. Гидрографика базаси бошлиғи 30. Локомотивлар (вагонлар) захира базаси бошлиғи 31. Жамлаш ва ишлаб чиқариш техника таъминоти базаси бошлиғи 32. Ёқилғи базаси бошлиғи 33. Депо бошлиғи 34. Касса (вокзал билет кассаси, бош, шаҳар билет кассаси) бошлиғи 35. Колонна (автомобил, механизациялашган) бошлиғи 36. Шаҳар электр транспорти колоннаси бошлиғи 37. Шаҳар ҳудудини тозалаш, маиший чиқиндиларни чиқариш бўйича махсус машина колоннаси бошлиғи 38. Идора (юк, транспорт-омбор ва бошқалар) бошлиғи 39. Ёзги-синов бўлинмаси (базаси, мажмуаси, станцияси, маркази) бошлиғи 40. Нефтбаза бошлиғи 41. Бўлим бошлиғи (транспорт, алоқа ва омборхона хўжалигида) 42. Моддий-техник таъминоти бўлими бошлиғи 43. Таъминот бўлими бошлиғи 44. Пункт (тайёрлов, ортиш-тушириш, порт, балиқ қабул қилиш, кема, ўқув-машғулот ва бошқалар) бошлиғи 45. Юк порти пункти, ишлаб чиқариш қайта юклаш мажмуаси, туман юк порти бошлиғи 46. Омбор (ёғ-мой материаллари, юк, моддий-техник ва бошқалар) бошлиғи 47. Ёғ-мой материаллари омбори бошлиғи 48. Юк омбори бошлиғи 49. Хизмат бошлиғи (транспорт, алоқа, омбор хўжалигида) 50. Моддий-техник таъминот ва сотиш хизмати бошлиғи 51. Шаҳар товар станцияси бошлиғи 52. Углеводород ашёларини ташиш ва сақлаш бўйича хомашё участкаси бошлиғи 53. Таъминот ва жамлаш бошқармаси бошлиғи 54. Филиал (автоёқилғи қуйиш шохобчаси, машина санаш станцияси, нефт базаси, механизациялашган ҳисоб станцияси ва бошқалар) бошлиғи 55. Материалларни тайёрлаш ва сақлаш цехи бошлиғи 56. Таъминот бўйича катта муҳандис 57. Алоқа ва радиотехника қурилмалари эксплуатацияси базаси (хизмати) бошлиғи (радионавигация ва алоқа) 58. Радиоэлектротехника таъминоти бўлими бошлиғи 59. Алоқа ва радиотехника таъминоти хизмати бошлиғи 60. Омбор мудири (ломбард, моддий бойликлар) 61. Меҳмонхона мажмуаси (хўжалиги) мудири 62. Бош кассир 63. Умумий овқатланиш савдо объекти мудири 64. Бўлим бошлиғи (умумий овқатланиш ва меҳмонхоналарда) 65. Савдо ва умумий овқатланиш ташкилоти бош кассири 66. Автоёқилғи қуйиш шохобчаси мудири 67. Дорихона (дорихона муассасаси) мудири 68. Ветеринария дорихонаси мудири 69. Ломбард мудири 70. Дўкон мудири (тиббий техника, оптика, дорихона) 71. Аҳолидан қимматбаҳо металлар ва тошларни сотиб олиш пункти мудири 72. Автоёқилғи қуйиш шохобчаси мудири 73. Омбор мудири (давлат бошқарув органларида) 74. Чакана савдоларни ташкил этиш товарлар мажмуаси мудири 75. Савдо объектлари мудири 76. Савдо техникалари ва уларни ташкил этиш бўлими бошлиғи 77. Касса (театр-концерт ва спорт-кўнгилочар томошалар кассаси) директори 78. Касса (чипта, бирлашган) мудири 79. Чипта кассаси мудири 80. Либослар хонаси мудири 81. Юкларни сақлаш камераси мудири 82. Қабул пункти мудири 83. Ижарага бериш, қабул қилиш пункти мудири 84. Омбор мудири (муассаса ва ташкилотларда) 85. Тайёр маҳсулотлар омбори мудири 86. Инкассаторлик гуруҳи бошлиғи 87. Хўжалик (уй-жой-коммунал, реагент, омбор ва бошқалар) бошлиғи 88. Баҳолаш ишлари бўйича мутахассис Муҳандис-кимёгарлик ишлари 89. Лаборант Фармацевтика соҳасидаги ишлар 90. Инспектор-провизор 91. Клиник фармацевт 92. Таҳлилчи-провизор 93. Рецепт бўйича провизор 94. Провизор-технолог 95. Фармацевт 96. Фармацевт таҳлилчи 97. Фармацевт технолог 98. Фармацевт-инспектор 99. Космецевтика бўйича фармацевт-технолог 100. Лаборант 101. Аэропортда консуллик йиғимлари бўйича бухгалтер-кассир Маҳсулотларни сотиш ишлари 102. Товаршунос 103. Озиқ-овқат товарлари бўйича товаршунос Музей сақловчилик ишлари 104. Жамғармаларни сақловчи 105. Экспонатларни сақловчи Ҳамширалик бўйича ёрдамчи ишлар 106. Радиоактивлаштириш усуллари лаборанти 107. Кириш назорати лаборанти 108. Ишлаб чиқариш лаборанти 109. Лаборант-геокимёгар 110. Лаборант-радиокимёгар 111. Дори воситаларини сақлаш, тарқатиш ва таъминлаш бўйича фармацевт ассистенти Бухгалтерия ҳисоби бўйича ёрдамчи ишлар 112. Бухгалтер-кассир Харидлар бўйича агентлар ишлари 113. Таъминот ва маркетинг бўйича агент 114. Таъминот агенти 115. Дори маҳсулотларини сақлаш, тақсимлаш ва сотиш бўйича агент Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар ва экспедиторлар ишлари 116. Экспедитор 117. Юкларни элтиш бўйича экспедитор Савдо йўналиши (брокерлик) ишлари 118. Сотувчи Банк кассирлари ва шунга ўхшаш ишлар 119. Валюта билан ишловчи кассир 120. Навбатчи инкассатор 121. Инкассатор 122. Алмаштирув пункти инспектори 123. Ғазначи 124. Кассир 125. Авиакасса кассири 126. Кассир-инкассатор 127. Кассир-инспектор 128. Кассир-эксперт 129. Халқаро пул ўтказуви бўйича оператор-кассир 130. Банк операционисти (Кассир-операционист) 131. Ҳисоб-китоб ва касса операциялари бўйича мутахассис Омборларда моддий бойликларни ҳисобга олиш, қабул қилиш ва бериш билан банд бўлган ишлар 132. Омборчи 133. Қатъий ҳисобот бланклари омборчиси 134. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматида тахловчи (омборчи) 135. Баллонларни қабул қилувчи 136. Биологик материалларни қабул қилувчи 137. Стомотологик муассаса олтин қабул қилувчиси 138. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қабул қилувчи 139. Товарларни қабул қилувчи 140. Моддий қийматларни қабул қилиш, сақлаш, тарқатиш ва ҳисобини юритиш бўйича техник 141. Хўжалик бекаси Ишлаб чиқариш, саноат, энергетика соҳаси (ишлаб чиқаришни режалаштириш) маҳсулотларни ҳисобга олиш билан шуғулланувчи ишлар 142. Хомашё, ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр маҳсулотни қабул қилувчи 143. Таркибида тилла бўлган препаратларни қабул қилувчи-тарқатувчи Транспортни ҳисобга олиш билан шуғулланувчи ишлар 144. Буюртмаларни қабул қилиш ва чипталарни етказиб бериш бўйича агент Почта хизмати ишлари 145. Почтачи Жамоат транспортида кондукторлик ва назоратчилик ишлари 146. Кондуктор (чиптачи) Буфетчилик ишлари 147. Бармен 148. Буфетчи Хўжалик ишлари юритишдаги ёрдамчи ишлар 149. Хўжалик бекаси Жамоат жойларида маълум турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини сотадиган сотувчилик ишлари (кўча савдоси) 150. Чипта тарқатувчиси Кассирлик ишлари 151. Юк кассири 152. Чипта кассири 153. Чипта кассири (катта) 154. Хорижий пуллар билан ишловчи чипта кассири 155. Юк ташиш кассири 156. Меҳмонхонада ҳисоб-китоб бўйича кассир 157. Товар (юк) кассири 158. Товар (юк) кассири, йўл ҳужжатларини амалга ошириш бўйича агент 159. Сотув зали кассири 160. Назоратчи-кассир 161. Ноозиқ-овқат товарлари назоратчи-кассири 162. Озиқ-овқат товарлари назоратчи-кассири Савдо ишлари 163. Ноозиқ-овқат товарлари сотувчиси 164. Озиқ-овқат товарлари сотувчиси 165. Сотувчи-кассир Озиқ-овқат маҳсулотларини ва ичимликларни дегустаторлари ва навини аниқловчилар ишлари 166. Озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилувчи-топширувчи Кимёвий хом ашёни, нефт ва нефт маҳсулотларини, бошқа металл бўлмаган минерал маҳсулотларни қайта ишлаш заводларига хизмат кўрсатувчи операторлар, аппаратчилар ва турдош ишлар 167. Қурол-яроғлар, порохлар ва портловчи моддаларни синаш бўйича лаборант 168. Бактерияли препаратлар ишлаб чиқариш лаборанти Шиша ва керамика ишлаб чиқариш ускуналарига хизмат кўрсатувчи операторлар ишлари 169. Қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш лаборанти Юкчилар ишлари 170. Юкчи-экспедитор 171. Қабул қилувчи-топширувчи 172. Сақлаш камераси қабул қилувчиси Курерлар, юк ташувчилар ва бошқа шу каби ишлар 173. Гардеробчи 174. Курер 175. Юк ташувчи 176. Багаж ташувчиси 177. Шиша идишларни қабул қилувчи
Вазир Б. МУСАЕВ
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси К. РАФИКОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 20 июль,
2023 йил 13 июль
2023 йил 11 июль
61-2023/В-сон
Oʻzbekiston Respublikasi kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirining
buyrugʻi
NAMUNAVIY ROʻYXATI
Toʻliq moddiy javobgarlik toʻgʻrisida oʻzi bilan yozma shartnomalar tuzilishi mumkin boʻlgan xodimlar egallaydigan lavozimlar va ishlarning namunaviy roʻyxatini tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat kodeksining 343-moddasiga muvofiq buyuraman:
1. Toʻliq moddiy javobgarlik toʻgʻrisida oʻzi bilan yozma shartnomalar tuzilishi mumkin boʻlgan xodimlar egallaydigan lavozimlar va ishlarning namunaviy roʻyxati ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashi va Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirining 2023-yil 20-iyuldagi 61-2023/V-son buyrugʻiga ILOVA
Toʻliq moddiy javobgarlik toʻgʻrisida oʻzi bilan yozma shartnomalar tuzilishi mumkin boʻlgan xodimlar egallaydigan lavozimlar va ishlarning
T/r Xizmatchilarning asosiy lavozimlari va ishchilar kasblarining nomlanishi Ombor, gʻazna va boshqa boʻlinmalarda rahbarlik ishlari 1. Veterinariya dorixonasi mudiri 2. Filmlar bazasi (filmlar ombori) mudiri 3. Xoʻjalik mudiri 4. Baza (ot-ulov transporti, ishlab chiqarishga xizmat koʻrsatish, rezerv, topshirish, turistik va boshqalar) boshligʻi 5. Moddiy-texnik taʼminoti guruhi boshligʻi 6. Urugʻchilik ombori mudiri 7. Mexanizatsiyalashgan don ombori boshligʻi 8. Quyi ombor boshligʻi 9. Lavlagi qabul qilish punkti mudiri 10. Quyi ombor texnik rahbari 11. Punkt (tayyorlov, qabul qilish, oʻquv-maslahat, oʻquv va boshqalar) mudiri 12. Non qabul qilish bazasi boshligʻi 13. Ishlab chiqarish xizmati bazasi boshligʻi 14. Yerosti gaz ombori stansiyasi boshligʻi 15. Moddiy-texnik taʼminot boʻyicha bosh mutaxassis 16. Baza (dori-darmon, ich kiyim-jild, yuk tushirish va ortish, molxona, sport, oʻquv-ilmiy) mudiri 17. Saqlash kamerasi mudiri 18. Gʻazna mudiri (chipta va boshqalar) 19. Idora (dafn etish xizmati, tovar va boshqalar) mudiri 20. Neft ombori mudiri 21. Yuk boʻlinmasi mudiri 22. Yuk tushirish va yuklash bazasi mudiri 23. Temir yoʻl yoqasidagi baza mudiri 24. Ombor (markaziy ombor) mudiri 25. Yoʻl blanklari va eltish hujjatlari ombor mudiri 26. Portlovchi moddalar ombori mudiri 27. Aviatsiya-texnika bazasi boshligʻi 28. Aerodrom-texnika taʼminoti bazasi boshligʻi 29. Gidrografika bazasi boshligʻi 30. Lokomotivlar (vagonlar) zaxira bazasi boshligʻi 31. Jamlash va ishlab chiqarish texnika taʼminoti bazasi boshligʻi 32. Yoqilgʻi bazasi boshligʻi 33. Depo boshligʻi 34. Kassa (vokzal bilet kassasi, bosh, shahar bilet kassasi) boshligʻi 35. Kolonna (avtomobil, mexanizatsiyalashgan) boshligʻi 36. Shahar elektr transporti kolonnasi boshligʻi 37. Shahar hududini tozalash, maishiy chiqindilarni chiqarish boʻyicha maxsus mashina kolonnasi boshligʻi 38. Idora (yuk, transport-ombor va boshqalar) boshligʻi 39. Yozgi-sinov boʻlinmasi (bazasi, majmuasi, stansiyasi, markazi) boshligʻi 40. Neftbaza boshligʻi 41. Boʻlim boshligʻi (transport, aloqa va omborxona xoʻjaligida) 42. Moddiy-texnik taʼminoti boʻlimi boshligʻi 43. Taʼminot boʻlimi boshligʻi 44. Punkt (tayyorlov, ortish-tushirish, port, baliq qabul qilish, kema, oʻquv-mashgʻulot va boshqalar) boshligʻi 45. Yuk porti punkti, ishlab chiqarish qayta yuklash majmuasi, tuman yuk porti boshligʻi 46. Ombor (yogʻ-moy materiallari, yuk, moddiy-texnik va boshqalar) boshligʻi 47. Yogʻ-moy materiallari ombori boshligʻi 48. Yuk ombori boshligʻi 49. Xizmat boshligʻi (transport, aloqa, ombor xoʻjaligida) 50. Moddiy-texnik taʼminot va sotish xizmati boshligʻi 51. Shahar tovar stansiyasi boshligʻi 52. Uglevodorod ashyolarini tashish va saqlash boʻyicha xomashyo uchastkasi boshligʻi 53. Taʼminot va jamlash boshqarmasi boshligʻi 54. Filial (avtoyoqilgʻi quyish shoxobchasi, mashina sanash stansiyasi, neft bazasi, mexanizatsiyalashgan hisob stansiyasi va boshqalar) boshligʻi 55. Materiallarni tayyorlash va saqlash sexi boshligʻi 56. Taʼminot boʻyicha katta muhandis 57. Aloqa va radiotexnika qurilmalari ekspluatatsiyasi bazasi (xizmati) boshligʻi (radionavigatsiya va aloqa) 58. Radioelektrotexnika taʼminoti boʻlimi boshligʻi 59. Aloqa va radiotexnika taʼminoti xizmati boshligʻi 60. Ombor mudiri (lombard, moddiy boyliklar) 61. Mehmonxona majmuasi (xoʻjaligi) mudiri 62. Bosh kassir 63. Umumiy ovqatlanish savdo obyekti mudiri 64. Boʻlim boshligʻi (umumiy ovqatlanish va mehmonxonalarda) 65. Savdo va umumiy ovqatlanish tashkiloti bosh kassiri 66. Avtoyoqilgʻi quyish shoxobchasi mudiri 67. Dorixona (dorixona muassasasi) mudiri 68. Veterinariya dorixonasi mudiri 69. Lombard mudiri 70. Doʻkon mudiri (tibbiy texnika, optika, dorixona) 71. Aholidan qimmatbaho metallar va toshlarni sotib olish punkti mudiri 72. Avtoyoqilgʻi quyish shoxobchasi mudiri 73. Ombor mudiri (davlat boshqaruv organlarida) 74. Chakana savdolarni tashkil etish tovarlar majmuasi mudiri 75. Savdo obyektlari mudiri 76. Savdo texnikalari va ularni tashkil etish boʻlimi boshligʻi 77. Kassa (teatr-konsert va sport-koʻngilochar tomoshalar kassasi) direktori 78. Kassa (chipta, birlashgan) mudiri 79. Chipta kassasi mudiri 80. Liboslar xonasi mudiri 81. Yuklarni saqlash kamerasi mudiri 82. Qabul punkti mudiri 83. Ijaraga berish, qabul qilish punkti mudiri 84. Ombor mudiri (muassasa va tashkilotlarda) 85. Tayyor mahsulotlar ombori mudiri 86. Inkassatorlik guruhi boshligʻi 87. Xoʻjalik (uy-joy-kommunal, reagent, ombor va boshqalar) boshligʻi 88. Baholash ishlari boʻyicha mutaxassis Muhandis-kimyogarlik ishlari 89. Laborant Farmatsevtika sohasidagi ishlar 90. Inspektor-provizor 91. Klinik farmatsevt 92. Tahlilchi-provizor 93. Retsept boʻyicha provizor 94. Provizor-texnolog 95. Farmatsevt 96. Farmatsevt tahlilchi 97. Farmatsevt texnolog 98. Farmatsevt-inspektor 99. Kosmetsevtika boʻyicha farmatsevt-texnolog 100. Laborant 101. Aeroportda konsullik yigʻimlari boʻyicha buxgalter-kassir Mahsulotlarni sotish ishlari 102. Tovarshunos 103. Oziq-ovqat tovarlari boʻyicha tovarshunos Muzey saqlovchilik ishlari 104. Jamgʻarmalarni saqlovchi 105. Eksponatlarni saqlovchi Hamshiralik boʻyicha yordamchi ishlar 106. Radioaktivlashtirish usullari laboranti 107. Kirish nazorati laboranti 108. Ishlab chiqarish laboranti 109. Laborant-geokimyogar 110. Laborant-radiokimyogar 111. Dori vositalarini saqlash, tarqatish va taʼminlash boʻyicha farmatsevt assistenti Buxgalteriya hisobi boʻyicha yordamchi ishlar 112. Buxgalter-kassir Xaridlar boʻyicha agentlar ishlari 113. Taʼminot va marketing boʻyicha agent 114. Taʼminot agenti 115. Dori mahsulotlarini saqlash, taqsimlash va sotish boʻyicha agent Bojxona rasmiylashtiruvi boʻyicha mutaxassislar va ekspeditorlar ishlari 116. Ekspeditor 117. Yuklarni eltish boʻyicha ekspeditor Savdo yoʻnalishi (brokerlik) ishlari 118. Sotuvchi Bank kassirlari va shunga oʻxshash ishlar 119. Valyuta bilan ishlovchi kassir 120. Navbatchi inkassator 121. Inkassator 122. Almashtiruv punkti inspektori 123. Gʻaznachi 124. Kassir 125. Aviakassa kassiri 126. Kassir-inkassator 127. Kassir-inspektor 128. Kassir-ekspert 129. Xalqaro pul oʻtkazuvi boʻyicha operator-kassir 130. Bank operatsionisti (Kassir-operatsionist) 131. Hisob-kitob va kassa operatsiyalari boʻyicha mutaxassis Omborlarda moddiy boyliklarni hisobga olish, qabul qilish va berish bilan band boʻlgan ishlar 132. Omborchi 133. Qatʼiy hisobot blanklari omborchisi 134. Davlat yongʻin xavfsizligi xizmatida taxlovchi (omborchi) 135. Ballonlarni qabul qiluvchi 136. Biologik materiallarni qabul qiluvchi 137. Stomotologik muassasa oltin qabul qiluvchisi 138. Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini qabul qiluvchi 139. Tovarlarni qabul qiluvchi 140. Moddiy qiymatlarni qabul qilish, saqlash, tarqatish va hisobini yuritish boʻyicha texnik 141. Xoʻjalik bekasi Ishlab chiqarish, sanoat, energetika sohasi (ishlab chiqarishni rejalashtirish) mahsulotlarni hisobga olish bilan shugʻullanuvchi ishlar 142. Xomashyo, yarim tayyor mahsulotlar va tayyor mahsulotni qabul qiluvchi 143. Tarkibida tilla boʻlgan preparatlarni qabul qiluvchi-tarqatuvchi Transportni hisobga olish bilan shugʻullanuvchi ishlar 144. Buyurtmalarni qabul qilish va chiptalarni yetkazib berish boʻyicha agent Pochta xizmati ishlari 145. Pochtachi Jamoat transportida konduktorlik va nazoratchilik ishlari 146. Konduktor (chiptachi) Bufetchilik ishlari 147. Barmen 148. Bufetchi Xoʻjalik ishlari yuritishdagi yordamchi ishlar 149. Xoʻjalik bekasi Jamoat joylarida maʼlum turdagi oziq-ovqat mahsulotlarini sotadigan sotuvchilik ishlari (koʻcha savdosi) 150. Chipta tarqatuvchisi Kassirlik ishlari 151. Yuk kassiri 152. Chipta kassiri 153. Chipta kassiri (katta) 154. Xorijiy pullar bilan ishlovchi chipta kassiri 155. Yuk tashish kassiri 156. Mehmonxonada hisob-kitob boʻyicha kassir 157. Tovar (yuk) kassiri 158. Tovar (yuk) kassiri, yoʻl hujjatlarini amalga oshirish boʻyicha agent 159. Sotuv zali kassiri 160. Nazoratchi-kassir 161. Nooziq-ovqat tovarlari nazoratchi-kassiri 162. Oziq-ovqat tovarlari nazoratchi-kassiri Savdo ishlari 163. Nooziq-ovqat tovarlari sotuvchisi 164. Oziq-ovqat tovarlari sotuvchisi 165. Sotuvchi-kassir Oziq-ovqat mahsulotlarini va ichimliklarni degustatorlari va navini aniqlovchilar ishlari 166. Oziq-ovqat mahsulotlarini qabul qiluvchi-topshiruvchi Kimyoviy xom ashyoni, neft va neft mahsulotlarini, boshqa metall boʻlmagan mineral mahsulotlarni qayta ishlash zavodlariga xizmat koʻrsatuvchi operatorlar, apparatchilar va turdosh ishlar 167. Qurol-yarogʻlar, poroxlar va portlovchi moddalarni sinash boʻyicha laborant 168. Bakteriyali preparatlar ishlab chiqarish laboranti Shisha va keramika ishlab chiqarish uskunalariga xizmat koʻrsatuvchi operatorlar ishlari 169. Qurilish materiallari va buyumlarini ishlab chiqarish laboranti Yukchilar ishlari 170. Yukchi-ekspeditor 171. Qabul qiluvchi-topshiruvchi 172. Saqlash kamerasi qabul qiluvchisi Kurerlar, yuk tashuvchilar va boshqa shu kabi ishlar 173. Garderobchi 174. Kurer 175. Yuk tashuvchi 176. Bagaj tashuvchisi 177. Shisha idishlarni qabul qiluvchi
Vazir B. MUSAYEV
Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV
Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasi raisi K. RAFIKOV
Toshkent sh.,
2023-yil 20-iyul,
2023-yil 13-iyul
2023-yil 11-iyul
61-2023/V-son