UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 21-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 21 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 21 августа 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 21 August 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Маъмурий ислоҳотлар доирасида маданий мерос соҳасидаги давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари белгиланганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 15 октябрдаги 649-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги алоҳида мақомга эга мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи этиб белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида маданий мерос соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 1 июндаги ПҚ-177-сон қарори билан маданий мерос соҳасида давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиб, Маданий мерос агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди ҳамда унинг ташкилий тузилмаси тасдиқланди.

Шунингдек, ушбу қарор билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига (кейинги ўринларда — Жамғарма) Агентликка маданий мерос соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишга кўмаклашиш, шунингдек, Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини ривожлантириш, ишини самарали ташкил этиш, уларга юклатилган вазифалар ва функциялар тўлиқ бажарилиши бўйича тавсиялар бериш вазифалари юклатилди.

Агентлик директори жамоатчилик асосида Жамғарма раисининг ўринбосари ҳисобланиши ва у Агентлик фаолиятига оид масалаларни Жамғарма раиси билан бамаслаҳат ҳолда олиб бориши белгиланди.

Шунга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги» 2021 йил 15 октябрдаги 649-сон қарорини юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларига мувофиқлаштириш зарурати юзага келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон Фармони ҳамда «Маъмурий ислоҳотлар доирасида маданий мерос соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 1 июндаги ПҚ-177-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 15 октябрдаги 649-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

Агентлик алоҳида мақомга эга мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи этиб белгиланганлиги муносабати билан ушбу қарорни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон Фармонига мувофиқлаштириш;

Агентлик фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланганлиги, унинг ташкилий тузилмаси тасдиқланганлиги, шунингдек, Жамғарма билан ўзаро ҳамкорлик масалалари назарда тутилганлиги муносабати билан ушбу қарорни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги ПҚ-177-сон қарорига мувофиқлаштириш.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги директори Б.Г. Абдукаримов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 августдаги 405-сон қарорига ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 15 октябрдаги 649-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Номидаги , 1-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин.

2. Иловада :

а) номидаги ва 1-банддаги «Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Агентлик ўз фаолиятини бевосита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан маслаҳатлашган ҳолда олиб боради ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Агентликка маданий мерос соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишга кўмаклашади, шунингдек, Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини ривожлантириш, ишини самарали ташкил этиш, уларга юклатилган вазифалар ва функциялар тўлиқ бажарилиши бўйича тавсиялар беради»;

в) 5-банддаги «, шунингдек, Туризм ва маданий мерос вазирининг қарорлари ҳамда буйруқларига» сўзлари чиқариб ташлансин;

г) 8-бандда :

«а» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;

«б» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «при Министерстве туризма и культурного наследия» сўзлари чиқариб ташлансин;

«в» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «under the Ministry of tourism and cultural heritage» сўзлари чиқариб ташлансин;

д) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Агентликнинг жойлашган ери (почта манзили): Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 1-уй, 100029»;

е) 10-бандда :

тўртинчи хатбошидаги «Ўзбекистон давлат табиат музейи» сўзлари чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши «Абдулла Қодирий мемориал музейи» сўзларидан кейин «, Тўра Сулаймон уй музейи» сўзлари билан тўлдирилсин;

еттинчи хатбошидаги «Самарқанд археология институти» сўзлари «Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

««Маданий мерос илмий-тадқиқот институти», «Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси ва унинг минтақавий марказлари»;

ж) 13-банднинг «в» кичик бандида :

учинчи хатбошидаги «белгиланган тартибда» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан келишган ҳолда» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамасининг Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция) билан келишган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин;

ўн иккинчи хатбошидаги «Бош вазир ўринбосари — туризм ва спорт вазири» сўзлари «Агентлик директори» сўзлари билан алмаштирилсин;

з) 14-банднинг «а» кичик банди бешинчи ва олтинчи хатбошиларидаги , 15-банднинг «б» кичик банди тўртинчи хатбошисидаги , 16-банднинг «б» кичик банди олтинчи хатбошисидаги «Инспекция билан келишган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин;

и) 18-бандда :

13-кичик банддаги «Туризм ва маданий мерос вазири» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

26-кичик банддаги «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

к) 20-банднинг 7-кичик бандидаги «, зарур бўлганда, Инспекция,» сўзлари чиқариб ташлансин;

л) 22-бандда :

2-кичик банддаги «, Туризм ва маданий мерос вазирининг қарорлари» сўзлари чиқариб ташлансин;

4-кичик банддаги «, Туризм ва маданий мерос вазирининг» сўзлари чиқариб ташлансин;

14-кичик банддаги «Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг» сўзлари чиқариб ташлансин;

19-кичик банддаги «Вазирлик» сўзи «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;

22-кичик банддаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналаридан» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан» сўзлари билан алмаштирилсин;

25-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«25) Агентлик марказий аппарати ходимларини (директор ўринбосарларидан ташқари) тайинлаш, ҳудудий бошқармалар бошлиқлари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш.

Бунда ушбу кичик банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган раҳбарлар ва ходимларни, шу жумладан, давлат музейлари директорлари лавозимларига номзодларни тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш масалалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан кўриб чиқилади;»;

27-кичик банд «ҳудудий бошқармаларининг» сўзларидан кейин «, шунингдек, Агентлик тизимидаги бошқа ташкилотларнинг тузилмаларини,» сўзлари билан тўлдирилсин;

28-кичик банддаги «бўйича таклифларни Инспекция билан келишилган ҳолда Туризм ва маданий мерос вазирига киритиш» сўзлари чиқариб ташлансин;

33-кичик банддаги «туризм ва маданий мерос вазирининг» сўзлари «Агентлик директорининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

м) қуйидаги мазмундаги 22 1 -банд билан тўлдирилсин:

«22 1 . Агентлик директори жамоатчилик асосида Жамғарма раисининг ўринбосари ҳисобланади ҳамда у Агентлик фаолиятига оид масалаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси билан бамаслаҳат ҳолда олиб боради»;

н) 23-бандда :

«б» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги « — бош меъмор» сўзлари чиқариб ташлансин;

«г» кичик банднинг тўққизинчи хатбошисидаги «Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳайъати, туризм ва маданий мерос вазири ва» сўзлари чиқариб ташлансин;

о) 24-бандда :

6-кичик банддаги «Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳайъати, туризм ва маданий мерос вазири ва» сўзлари чиқариб ташлансин;

18-кичик банддаги «ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари» сўзлари чиқариб ташлансин;

п) 30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«30. Агентлик директори Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади»;

р) 34-банднинг биринчи хатбошисидаги «туризм ва маданий мерос вазири билан келишган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин;

с) 35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«35. Агентлик директори Агентлик марказий аппаратининг бошқармалари ва бўлимлари, ҳудудий бошқармалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотларнинг низомларини белгиланган тартибда тасдиқлайди»;

т) 2-параграф (Агентликнинг Туризм ва маданий мерос вазирлиги марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

у) 40-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Инспекция билан келишилган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин;

ф) 48-бандда :

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

х) 51-банднинг биринчи хатбошисидаги «Инспекция,» сўзи чиқариб ташлансин;

ц) 53-банддаги «Туризм ва маданий мерос вазирига ва» сўзлари чиқариб ташлансин;

ч) 54-банддаги «Туризм ва маданий мерос вазири» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 21 август,

405-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2023 й., 09/23/405/0636-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Maʼmuriy islohotlar doirasida madaniy meros sohasidagi davlat boshqaruvini samarali tashkil qilish chora-tadbirlari belgilanganligi munosabati bilan Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va madaniy meros vazirligi huzuridagi Madaniy meros agentligi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 15-oktabrdagi 649-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari faoliyatini samarali yoʻlga qoʻyishga doir birinchi navbatdagi tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 25-yanvardagi PF-14-son Farmoni bilan Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va madaniy meros vazirligi huzuridagi Madaniy meros agentligi alohida maqomga ega mustaqil respublika ijro etuvchi hokimiyat organi etib belgilandi.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maʼmuriy islohotlar doirasida madaniy meros sohasida davlat boshqaruvini samarali tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 1-iyundagi PQ-177-son qarori bilan madaniy meros sohasida davlat boshqaruvi tizimi takomillashtirilib, Madaniy meros agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) faoliyatining asosiy yoʻnalishlari belgilandi hamda uning tashkiliy tuzilmasi tasdiqlandi.

Shuningdek, ushbu qaror bilan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasiga (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) Agentlikka madaniy meros sohasida davlat siyosatini amalga oshirishga koʻmaklashish, shuningdek, Agentlik va uning tizimidagi tashkilotlar faoliyatini rivojlantirish, ishini samarali tashkil etish, ularga yuklatilgan vazifalar va funksiyalar toʻliq bajarilishi boʻyicha tavsiyalar berish vazifalari yuklatildi.

Agentlik direktori jamoatchilik asosida Jamgʻarma raisining oʻrinbosari hisoblanishi va u Agentlik faoliyatiga oid masalalarni Jamgʻarma raisi bilan bamaslahat holda olib borishi belgilandi.

Shunga koʻra, Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va madaniy meros vazirligi huzuridagi Madaniy meros agentligi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash toʻgʻrisidagi” 2021-yil 15-oktabrdagi 649-son qarorini yuqorida qayd etilgan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlariga muvofiqlashtirish zarurati yuzaga kelmoqda.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari faoliyatini samarali yoʻlga qoʻyishga doir birinchi navbatdagi tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 25-yanvardagi PF-14-son Farmoni hamda “Maʼmuriy islohotlar doirasida madaniy meros sohasida davlat boshqaruvini samarali tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 1-iyundagi PQ-177-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va madaniy meros vazirligi huzuridagi Madaniy meros agentligi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 15-oktabrdagi 649-son qaroriga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

Agentlik alohida maqomga ega mustaqil respublika ijro etuvchi hokimiyat organi etib belgilanganligi munosabati bilan ushbu qarorni Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 25-yanvardagi PF-14-son Farmoniga muvofiqlashtirish;

Agentlik faoliyatining asosiy yoʻnalishlari belgilanganligi, uning tashkiliy tuzilmasi tasdiqlanganligi, shuningdek, Jamgʻarma bilan oʻzaro hamkorlik masalalari nazarda tutilganligi munosabati bilan ushbu qarorni Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 1-iyundagi PQ-177-son qaroriga muvofiqlashtirish.

2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi direktori B.G. Abdukarimov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 21-avgustdagi 405-son qaroriga ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va madaniy meros vazirligi huzuridagi Madaniy meros agentligi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2021-yil 15-oktabrdagi 649-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Nomidagi , 1-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi “Turizm va madaniy meros vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin.

2. Ilovada :

a) nomidagi va 1-banddagi “Turizm va madaniy meros vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

b) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Agentlik oʻz faoliyatini bevosita Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi bilan maslahatlashgan holda olib boradi hamda Vazirlar Mahkamasiga hisobot beradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi Agentlikka madaniy meros sohasida davlat siyosatini amalga oshirishga koʻmaklashadi, shuningdek, Agentlik va uning tizimidagi tashkilotlar faoliyatini rivojlantirish, ishini samarali tashkil etish, ularga yuklatilgan vazifalar va funksiyalar toʻliq bajarilishi boʻyicha tavsiyalar beradi”;

v) 5-banddagi “, shuningdek, Turizm va madaniy meros vazirining qarorlari hamda buyruqlariga” soʻzlari chiqarib tashlansin;

g) 8-bandda :

“a” kichik bandning ikkinchi xatboshisidagi “Turizm va madaniy meros vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

“b” kichik bandning ikkinchi xatboshisidagi “pri Ministerstve turizma i kulturnogo naslediya” soʻzlari chiqarib tashlansin;

“v” kichik bandning ikkinchi xatboshisidagi “under the Ministry of tourism and cultural heritage” soʻzlari chiqarib tashlansin;

d) 9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“9. Agentlikning joylashgan eri (pochta manzili): Toshkent shahri, Taras Shevchenko koʻchasi, 1-uy, 100029”;

e) 10-bandda :

toʻrtinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston davlat tabiat muzeyi” soʻzlari chiqarib tashlansin;

oltinchi xatboshi “Abdulla Qodiriy memorial muzeyi” soʻzlaridan keyin “, Toʻra Sulaymon uy muzeyi” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

yettinchi xatboshidagi “Samarqand arxeologiya instituti” soʻzlari “Yahyo Gʻulomov nomidagi Samarqand arxeologiya instituti” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi oʻninchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

““Madaniy meros ilmiy-tadqiqot instituti”, “Madaniy meros obyektlari restavratsiyasi direksiyasi va uning mintaqaviy markazlari”;

j) 13-bandning “v” kichik bandida :

uchinchi xatboshidagi “belgilangan tartibda” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi bilan kelishgan holda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

toʻqqizinchi xatboshidagi “Vazirlar Mahkamasining Madaniy merosni himoya qilish inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda — Inspeksiya) bilan kelishgan holda” soʻzlari chiqarib tashlansin;

oʻn ikkinchi xatboshidagi “Bosh vazir oʻrinbosari — turizm va sport vaziri” soʻzlari “Agentlik direktori” soʻzlari bilan almashtirilsin;

z) 14-bandning “a” kichik bandi beshinchi va oltinchi xatboshilaridagi , 15-bandning “b” kichik bandi toʻrtinchi xatboshisidagi , 16-bandning “b” kichik bandi oltinchi xatboshisidagi “Inspeksiya bilan kelishgan holda” soʻzlari chiqarib tashlansin;

i) 18-bandda :

13-kichik banddagi “Turizm va madaniy meros vaziri” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

26-kichik banddagi “Turizm va madaniy meros vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

k) 20-bandning 7-kichik bandidagi “, zarur boʻlganda, Inspeksiya,” soʻzlari chiqarib tashlansin;

l) 22-bandda :

2-kichik banddagi “, Turizm va madaniy meros vazirining qarorlari” soʻzlari chiqarib tashlansin;

4-kichik banddagi “, Turizm va madaniy meros vazirining” soʻzlari chiqarib tashlansin;

14-kichik banddagi “Vazirlik rahbarlari va xodimlarining” soʻzlari chiqarib tashlansin;

19-kichik banddagi “Vazirlik” soʻzi “Agentlik” soʻzi bilan almashtirilsin;

22-kichik banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Virtual qabulxonasi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining Tadbirkorlar murojaatlarini koʻrib chiqish qabulxonalaridan” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Virtual qabulxonasidan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

25-kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“25) Agentlik markaziy apparati xodimlarini (direktor oʻrinbosarlaridan tashqari) tayinlash, hududiy boshqarmalar boshliqlari hamda idoraviy mansub tashkilotlari rahbarlarini lavozimga tayinlash va lavozimdan ozod etish, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda mehnat shartnomalarini tuzish, oʻzgartirish va bekor qilish.

Bunda ushbu kichik bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilgan rahbarlar va xodimlarni, shu jumladan, davlat muzeylari direktorlari lavozimlariga nomzodlarni tayinlash va lavozimdan ozod qilish masalalari Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi tomonidan koʻrib chiqiladi;”;

27-kichik band “hududiy boshqarmalarining” soʻzlaridan keyin “, shuningdek, Agentlik tizimidagi boshqa tashkilotlarning tuzilmalarini,” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

28-kichik banddagi “boʻyicha takliflarni Inspeksiya bilan kelishilgan holda Turizm va madaniy meros vaziriga kiritish” soʻzlari chiqarib tashlansin;

33-kichik banddagi “turizm va madaniy meros vazirining” soʻzlari “Agentlik direktorining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

m) quyidagi mazmundagi 22 1 -band bilan toʻldirilsin:

“22 1 . Agentlik direktori jamoatchilik asosida Jamgʻarma raisining oʻrinbosari hisoblanadi hamda u Agentlik faoliyatiga oid masalalarni Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi raisi bilan bamaslahat holda olib boradi”;

n) 23-bandda :

“b” kichik bandning birinchi xatboshisidagi “ — bosh meʼmor” soʻzlari chiqarib tashlansin;

“g” kichik bandning toʻqqizinchi xatboshisidagi “Turizm va madaniy meros vazirligi hayʼati, turizm va madaniy meros vaziri va” soʻzlari chiqarib tashlansin;

o) 24-bandda :

6-kichik banddagi “Turizm va madaniy meros vazirligi hayʼati, turizm va madaniy meros vaziri va” soʻzlari chiqarib tashlansin;

18-kichik banddagi “hamda Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining Tadbirkorlar murojaatlarini koʻrib chiqish qabulxonalari” soʻzlari chiqarib tashlansin;

p) 30-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“30. Agentlik direktori Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining taqdimiga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi”;

r) 34-bandning birinchi xatboshisidagi “turizm va madaniy meros vaziri bilan kelishgan holda” soʻzlari chiqarib tashlansin;

s) 35-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“35. Agentlik direktori Agentlik markaziy apparatining boshqarmalari va boʻlimlari, hududiy boshqarmalar hamda idoraviy mansub tashkilotlarning nizomlarini belgilangan tartibda tasdiqlaydi”;

t) 2-paragraf (Agentlikning Turizm va madaniy meros vazirligi markaziy apparati tarkibiy boʻlinmalari, hududiy boshqarmalar va idoraviy mansub tashkilotlar bilan oʻzaro hamkorligi) oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

u) 40-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Inspeksiya bilan kelishilgan holda” soʻzlari chiqarib tashlansin;

f) 48-bandda :

uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;

x) 51-bandning birinchi xatboshisidagi “Inspeksiya,” soʻzi chiqarib tashlansin;

ts) 53-banddagi “Turizm va madaniy meros vaziriga va” soʻzlari chiqarib tashlansin;

ch) 54-banddagi “Turizm va madaniy meros vaziri” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 21-avgust,

405-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 22.08.2023-y., 09/23/405/0636-son)

lex.uz