📅 2023-yil 19-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 19-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 19 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 19 августа 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 19 August 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 ноябрдаги 664-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Солиқ маслаҳати институтининг роли ва фаолиятини кенгайтириш орқали солиқ тўловчилар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулоса бериш жараёнига солиқ маслаҳатчилари ташкилотларини янада кенгроқ жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 ноябрдаги 664-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
солиқ тўловчининг ихтиёрий тугатилиши тўғрисида солиқ органларини хабардор қилиш муддатини 7 иш кунидан 10 иш кунига узайтириш;
ихтиёрий тугатиш натижалари юзасидан солиқ маслаҳатчилари томонидан тузиладиган хулоса шаклини расмийлаштириш;
ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчиларга солиқ маслаҳатчилари томонидан хизмат кўрсатиш жараёнида юзага келган тафовутларни бартараф этиш ҳуқуқини бериш;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси сифатида қайта ташкил этилганлиги муносабати билан мазкур низомга тегишли ўзгартиришлар киритиш.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 августдаги 400-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 ноябрдаги 664-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 2-банддаги «Давлат солиқ қўмитасининг (кейинги ўринларда — Давлат солиқ қўмитаси)» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг (кейинги ўринларда — Солиқ қўмитаси)» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 8 , 11 , 12 , 21 , 22-бандлардаги ва 1-иловадаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 9 ва 19-бандлардаги «Давлат солиқ қўмитасига» сўзлари «Солиқ қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. 13-бандда :
а) биринчи хатбошидаги «Давлат солиқ қўмитасидан», «Давлат солиқ қўмитасини» ва «етти иш куни» сўзлари тегишлича «Солиқ қўмитасидан», «Солиқ қўмитасини» ва «ўн иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) иккинчи хатбошидаги «Давлат солиқ қўмитасига» сўзлари «Солиқ қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. 17-бандда :
а) биринчи хатбошидаги «тенг кучга эга бўлган» сўзлардан кейин «мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ тасдиқланган шаклда» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) иккинчи ва учинчи хатбошилардаги «Давлат солиқ қўмитасига» сўзлари «Солиқ қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. 20-бандда :
а) қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчининг солиқ ҳисоботларидаги маълумотлар ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари маълумотлар ўртасида аниқланган тафовутларни солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг тавсиясига кўра хулоса бергунга қадар солиқ тўловчилар томонидан аниқлаштирилган солиқ ҳисоботлари тақдим этилиши мумкин»;
б) иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
7. Қуйидаги мазмундаги 3-илова билан тўлдирилсин:
«Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Солиқ тўловчи ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир ХУЛОСА Солиқ тўловчи __________________________________________ бўйича (тўлиқ номи) (солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг номи, давлат рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумот, унинг реквизитлари) (солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг рўйхатига киритилганлиги ҳақида маълумот (Солиқ маслаҳатчилари палатаси веб-сайтидаги рўйхат рақами) (солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг раҳбари ва солиқ маслаҳати бўйича хизмат кўрсатган солиқ маслаҳатчисининг Ф.И.О. ва малака сертификати берилган санаси ва рақами) (ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчининг (мижоз) тўлиқ номи, СТИР, манзили, реквизитлари) (ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган сана/рўйхатдан ўтказувчи органга ихтиёрий тўхтатиш тўғрисида ариза тақдим этилган сана) (ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчининг шахсий кабинетига солиқ маслаҳатчилари ташкилоти билан у томонидан солиқларга доир хулоса бериш бўйича шартнома тузиш ҳуқуқи мавжудлиги тўғрисида Солиқ қўмитаси томонидан хабарнома юборилган сана) (солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш учун тузилган шартнома ҳақида маълумот (рақам ва сана) Хизмат кўрсатилган даврлар (календарь йил(лар)) (солиқ тўловчи ҳақида қисқача маълумот (давлат рўйхатидан ўтган сана), амалга оширган фаолият турлари) (таъсисчилар ва устав фонди ҳақида маълумот) лицензияланадиган фаолият тури ҳақида маълумот (номи, рақами, санаси) (хулоса берилган даврда (йиллар бўйича) тўланган солиқ турлари, айланма (тушум) миқдори) (аниқланган тафовутларнинг солиқ маслаҳатчилари ташкилоти тавсиясига кўра хизмат кўрсатиш жараёнида бартараф этилиши тўғрисида маълумот (агар бартараф этилган бўлса) Ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчига кўрсатилган солиқ маслаҳати бўйича хизмат кўрсатиш натижаси қуйидагича: _________ йилги фаолияти бўйича: сўмда Т/р Солиқ тури Солиқ тўловчи ҳисоботи бўйича Солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг маълумоти бўйича Фарқи _________ йилги фаолияти бўйича: сўмда Т/р Солиқ тури Солиқ тўловчи ҳисоботи бўйича Солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг маълумоти бўйича Фарқи _________ йилги фаолияти бўйича: сўмда Т/р Солиқ тури Солиқ тўловчи ҳисоботи бўйича Солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг маълумоти бўйича Фарқи Тавсиялар: (тафовут аниқланганда, уларни бартараф этиш бўйича Солиқ қўмитасига юбориладиган ҳужжатлар тўғрисида маълумот ва бошқа тавсиялар) Солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг раҳбари __________________ Ф.И.О. __________ имзо Солиқ маслаҳатчиси _____________________ Ф.И.О. __________ имзо».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 19 август,
400-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 2-noyabrdagi 664-son qarori bilan tasdiqlangan Soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlar boʻyicha xulosa berish huquqiga ega boʻlgan soliq maslahatchilari tashkilotlari roʻyxatini yuritish va soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlarga doir xulosalarni berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga Yangi Oʻzbekiston maʼmuriy islohotlari doirasida soliq maslahati boʻyicha xizmatlar koʻrsatish tartibini yanada takomillashtirishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Soliq maslahati institutining roli va faoliyatini kengaytirish orqali soliq toʻlovchilar uchun qoʻshimcha shart-sharoitlar yaratish, shuningdek, soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlarga doir xulosa berish jarayoniga soliq maslahatchilari tashkilotlarini yanada kengroq jalb etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 2-noyabrdagi 664-son qarori bilan tasdiqlangan Soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlar boʻyicha xulosa berish huquqiga ega boʻlgan soliq maslahatchilari tashkilotlari roʻyxatini yuritish va soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlarga doir xulosalarni berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
soliq toʻlovchining ixtiyoriy tugatilishi toʻgʻrisida soliq organlarini xabardor qilish muddatini 7 ish kunidan 10 ish kuniga uzaytirish;
ixtiyoriy tugatish natijalari yuzasidan soliq maslahatchilari tomonidan tuziladigan xulosa shaklini rasmiylashtirish;
ixtiyoriy tugatilayotgan soliq toʻlovchilarga soliq maslahatchilari tomonidan xizmat koʻrsatish jarayonida yuzaga kelgan tafovutlarni bartaraf etish huquqini berish;
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Soliq qoʻmitasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi sifatida qayta tashkil etilganligi munosabati bilan mazkur nizomga tegishli oʻzgartirishlar kiritish.
2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 19-avgustdagi 400-son qaroriga ILOVA
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 2-noyabrdagi 664-son qarori bilan tasdiqlangan Soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlar boʻyicha xulosa berish huquqiga ega boʻlgan soliq maslahatchilari tashkilotlari roʻyxatini yuritish va soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlarga doir xulosalarni berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 2-banddagi “Davlat soliq qoʻmitasining (keyingi oʻrinlarda — Davlat soliq qoʻmitasi)” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasining (keyingi oʻrinlarda — Soliq qoʻmitasi)” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. 8 , 11 , 12 , 21 , 22-bandlardagi va 1-ilovadagi “Davlat soliq qoʻmitasi” soʻzlari “Soliq qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
3. 9 va 19-bandlardagi “Davlat soliq qoʻmitasiga” soʻzlari “Soliq qoʻmitasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
4. 13-bandda :
a) birinchi xatboshidagi “Davlat soliq qoʻmitasidan”, “Davlat soliq qoʻmitasini” va “yetti ish kuni” soʻzlari tegishlicha “Soliq qoʻmitasidan”, “Soliq qoʻmitasini” va “oʻn ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) ikkinchi xatboshidagi “Davlat soliq qoʻmitasiga” soʻzlari “Soliq qoʻmitasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
5. 17-bandda :
a) birinchi xatboshidagi “teng kuchga ega boʻlgan” soʻzlardan keyin “mazkur Nizomga 3-ilovaga muvofiq tasdiqlangan shaklda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
b) ikkinchi va uchinchi xatboshilardagi “Davlat soliq qoʻmitasiga” soʻzlari “Soliq qoʻmitasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
6. 20-bandda :
a) quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Ixtiyoriy tugatilayotgan soliq toʻlovchining soliq hisobotlaridagi maʼlumotlar va soliq maslahatchilari tashkilotlari maʼlumotlar oʻrtasida aniqlangan tafovutlarni soliq maslahatchilari tashkilotlarining tavsiyasiga koʻra xulosa bergunga qadar soliq toʻlovchilar tomonidan aniqlashtirilgan soliq hisobotlari taqdim etilishi mumkin”;
b) ikkinchi va uchinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin.
7. Quyidagi mazmundagi 3-ilova bilan toʻldirilsin:
“Soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlar boʻyicha xulosa berish huquqiga ega boʻlgan soliq maslahatchilari tashkilotlari roʻyxatini yuritish va soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlarga doir xulosalarni berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Soliq toʻlovchi ixtiyoriy tugatilganda soliqlarga doir XULOSA Soliq toʻlovchi __________________________________________ boʻyicha (toʻliq nomi) (soliq maslahatchilari tashkilotining nomi, davlat roʻyxatdan oʻtganligi toʻgʻrisida maʼlumot, uning rekvizitlari) (soliq toʻlovchilar ixtiyoriy tugatilganda soliqlar boʻyicha xulosa berish huquqiga ega boʻlgan soliq maslahatchilari tashkilotlarining roʻyxatiga kiritilganligi haqida maʼlumot (Soliq maslahatchilari palatasi veb-saytidagi roʻyxat raqami) (soliq maslahatchilari tashkilotining rahbari va soliq maslahati boʻyicha xizmat koʻrsatgan soliq maslahatchisining F.I.O. va malaka sertifikati berilgan sanasi va raqami) (ixtiyoriy tugatilayotgan soliq toʻlovchining (mijoz) toʻliq nomi, STIR, manzili, rekvizitlari) (ixtiyoriy tugatish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan sana/roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga ixtiyoriy toʻxtatish toʻgʻrisida ariza taqdim etilgan sana) (ixtiyoriy tugatilayotgan soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga soliq maslahatchilari tashkiloti bilan u tomonidan soliqlarga doir xulosa berish boʻyicha shartnoma tuzish huquqi mavjudligi toʻgʻrisida Soliq qoʻmitasi tomonidan xabarnoma yuborilgan sana) (soliq maslahati boʻyicha xizmatlar koʻrsatish uchun tuzilgan shartnoma haqida maʼlumot (raqam va sana) Xizmat koʻrsatilgan davrlar (kalendar yil(lar)) (soliq toʻlovchi haqida qisqacha maʼlumot (davlat roʻyxatidan oʻtgan sana), amalga oshirgan faoliyat turlari) (taʼsischilar va ustav fondi haqida maʼlumot) litsenziyalanadigan faoliyat turi haqida maʼlumot (nomi, raqami, sanasi) (xulosa berilgan davrda (yillar boʻyicha) toʻlangan soliq turlari, aylanma (tushum) miqdori) (aniqlangan tafovutlarning soliq maslahatchilari tashkiloti tavsiyasiga koʻra xizmat koʻrsatish jarayonida bartaraf etilishi toʻgʻrisida maʼlumot (agar bartaraf etilgan boʻlsa) Ixtiyoriy tugatilayotgan soliq toʻlovchiga koʻrsatilgan soliq maslahati boʻyicha xizmat koʻrsatish natijasi quyidagicha: _________ yilgi faoliyati boʻyicha: soʻmda T/r Soliq turi Soliq toʻlovchi hisoboti boʻyicha Soliq maslahatchilari tashkilotining maʼlumoti boʻyicha Farqi _________ yilgi faoliyati boʻyicha: soʻmda T/r Soliq turi Soliq toʻlovchi hisoboti boʻyicha Soliq maslahatchilari tashkilotining maʼlumoti boʻyicha Farqi _________ yilgi faoliyati boʻyicha: soʻmda T/r Soliq turi Soliq toʻlovchi hisoboti boʻyicha Soliq maslahatchilari tashkilotining maʼlumoti boʻyicha Farqi Tavsiyalar: (tafovut aniqlanganda, ularni bartaraf etish boʻyicha Soliq qoʻmitasiga yuboriladigan hujjatlar toʻgʻrisida maʼlumot va boshqa tavsiyalar) Soliq maslahatchilari tashkilotining rahbari __________________ F.I.O. __________ imzo Soliq maslahatchisi _____________________ F.I.O. __________ imzo”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 19-avgust,
400-son