UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 21-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Milliy gvardiyasi qoʻmondoni

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 21 июль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Миллий гвардияси қўмондони

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 21 июля 2023 г. · Документы министерств и ведомств · Командующего Национальной гвардии

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 21 July 2023 · Ministry and agency documents · Milliy gvardiyasi qoʻmondoni

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг

буйруғи

ЙЎРИҚНОМА

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қўриқлаш бош бошқармасига қўриқлаш учун топширилган объектларни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлаш талаблари, тартиби ҳамда шартлари тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг «Қўриқлаш фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддасига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қўриқлаш бош бошқармасига қўриқлаш учун топширилган объектларни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлаш талаблари, тартиби ҳамда шартлари тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2023 йил 21 июлдаги 179-сон буйруғига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қўриқлаш бош бошқармасига қўриқлаш учун топширилган объектларни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлаш талаблари, тартиби ҳамда шартлари тўғрисидаги

Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қўриқлаш бош бошқармасига (бундан буён матнда Қўриқлаш бош бошқармаси деб юритилади) қўриқлаш учун топширилган объектларни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлаш талаблари, тартиби ҳамда шартларини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

қўриқланадиган объект (бундан буён матнда объект деб юритилади) — белгиланган тартибда қўриқлашга олинган жисмоний ва юридик шахсларнинг бинолари, иморатлари, иншоотлари, уларнинг ҳудудлари, жойнинг участкалари, транспорт воситалари, транспортда ташиладиган юклари, пул маблағлари, моддий бойликлари ва бошқа мол-мулки, шунингдек жисмоний шахс;

қўриқлашнинг муҳандислик воситалари — объектларни тажовузлардан механик жиҳатдан ҳимоя қилиш учун қўлланиладиган қурилмалар ва иншоотлар;

тўсиқ — объектга киришга ёки киришга уринишга тўсқинлик қилувчи қўриқлашнинг муҳандислик воситаси (темир панжара ёки темир конструкция ёхуд девор);

қўриқлашнинг техник воситалари — объектларни тажовузлардан ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган, мустақил вазифаларни бажарадиган, конструктив жиҳатдан якунланган қурилмалар;

қўриқлаш сигнализацияси тизими — объектга қонунга хилоф равишда киришни ёки киришга уринишни магнит контактли, ойна синишини қайд этувчи ва ҳаракатни аниқлайдиган хабаргоҳлар (бундан буён матнда хабаргоҳлар деб юритилади) орқали аниқловчи қўриқлашнинг техник воситаси;

техник қўриқлаш маркази (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) — ташвиш хабари асосида объектга тезкор ҳаракатланувчи гуруҳнинг зудлик билан жўнатилишини таъминлайдиган Қўриқлаш бош бошқармасининг таркибий бўлинмаси;

сигнализация ҳимоя тўсиқлари (бундан буён матнда ҳимоя тўсиғи деб юритилади) — объектга қонунга хилоф равишда кирилганда ташвиш хабарининг қўриқлаш пости қабул қилиш ва бошқариш қурилмасига ёки Марказга узатилишини таъминловчи сигнализация шлейфи ёки шлейфларнинг мажмуаси;

ташвиш сигнализация тизими — объектга қонунга хилоф равишда қилинган тажовузлар бўйича ташвиш хабарининг тугма ёки педаллар орқали Марказга узатилишини таъминлайдиган қўриқлашнинг техник воситаси.

2. Мазкур Йўриқноманинг амал қилиши Қўриқлаш бош бошқармасига қўриқлаш учун топширилган объектларни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлашга нисбатан татбиқ этилади.

Ушбу Йўриқноманинг амал қилиши Банклар ва уларнинг филиалларини ички ишлар идоралари ҳузуридаги қўриқлаш бўлинмалари томонидан қўриқлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2128, 2010 йил 31 июль) асосан объектларни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлаш талаблари, тартиби ҳамда шартларига нисбатан татбиқ этилмайди.

3. Объектни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлашда Қўриқлаш бош бошқармаси томонидан ушбу объектнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, мазкур Йўриқноманинг 2 ва 3-бобларида назарда тутилган тегишли талаб ва шартлар қўлланилади.

2-боб. Объектни қўриқлашнинг муҳандислик воситалари билан жиҳозлаш талаб ва шартлари

4. Объектни қўриқлашнинг муҳандислик воситалари қуйидагилардан иборат ҳисобланади:

тўсиқ;

дарвоза;

назорат-ўтказиш жойи;

сув ва ҳаво қувурлари, ер ости коллекторлари;

эшик ва деразалар;

вентиляция шахталари, мўри ва бошқа технологик каналлар;

қулфлаш мосламалари.

5. Объектнинг тўсиқларини жиҳозлашда қуйидаги талаб ва шартларга риоя қилиниши зарур:

шахсларнинг, транспорт воситаларининг эҳтиётсизлик ёки қасддан кириб келишига, шунингдек уларнинг назорат-ўтказиш жойини четлаб ўтиб, объектга қонунга хилоф равишда киришига тўсқинлик қилиш;

кузатувни чекламаслиги, шунингдек қўриқлашнинг техник воситаларининг ишлашига тўсқинлик қилмаслиги;

объектдан ташқарида бўлган бино ва иншоотлар билан туташмаслиги;

тирқишлар, тешиклар ва бошқа шикастланишлар, шунингдек қулфланмайдиган дарвоза ва эшиклар бўлмаслиги;

баландлиги 2 m дан кам бўлмаслиги.

6. Объектнинг дарвозаларини жиҳозлашда қуйидаги талаб ва шартларга риоя қилиниши зарур:

объектнинг дарвозалари транспорт воситалари ва темир йўл кириш жойларига ўрнатилиши;

автоматик бошқариладиган дарвозалар техник носоз бўлган тақдирда қўлда очиш ва тўхтатиш мосламалари билан жиҳозланган бўлиши;

баландлиги камида 2 m ва қалинлиги камида 2 mm бўлган темир қопламадан ёки диаметри камида 16 mm бўлган ва 150х150 mm дан катта бўлмаган ўлчамдаги катакчаларни ташкил этувчи, шунингдек катакчаларнинг кесишмаларида пайвандланган, гардиши 50х50х5 mm дан кам бўлмаган ўлчамдаги темир бурчак билан мустаҳкамланган темир панжарадан иборат бўлиши.

7. Объектнинг назорат-ўтказиш жойини жиҳозлашда қуйидаги талаб ва шартларга риоя қилиниши зарур:

объектга ташриф буюрувчилар ва унинг ходимларини кўздан кечириш, шунингдек қўриқлаш нарядлари хизмат ўташи учун хона бўлиши;

дарвозани автоматик бошқариш қурилмаси, шунингдек ташқи периметр ёритгичларини ва транспортни стационар кўздан кечириш воситаларини бошқариш қурилмалари назорат-ўтказиш жойига ёки объектнинг ички томонига ўрнатилиши;

транспорт воситаларини ва темир йўл транспортини кўздан кечириш майдончалари билан жиҳозланиши;

назорат-ўтказиш жойининг деразалари темир панжаралар билан жиҳозланиши;

назорат-ўтказиш жойининг эшиклари қалинлиги 2 mm дан кам бўлмаган темир қопламадан иборат бўлиши, шунингдек транспорт воситалари ва фуқароларни кузатиш учун туйнук Билан жиҳозланган бўлиши;

турникетлар билан жиҳозланиши.

8. Объектнинг сув ва ҳаво қувурлари, ер ости коллекторлари унинг объектдан чиқиш жойларида диаметри камида 16 mm бўлган ва 150х150 mm дан катта бўлмаган ўлчамдаги катакчаларни ташкил этувчи, шунингдек катакчаларнинг кесишмаларида пайвандланган темир панжаралар билан жиҳозланган бўлиши зарур.

9. Объектнинг эшикларини жиҳозлашда қуйидаги талаб ва шартларга риоя қилиниши керак:

асосий ва захира кириш эшикларнинг ички томонида диаметри камида 16 mm бўлган ва 150х150 mm дан катта бўлмаган ўлчамдаги катакчаларни ташкил этувчи, шунингдек катакчаларнинг кесишмаларида пайвандланган, гардиши 35х35х4 mm дан кам бўлмаган ўлчамдаги темир бурчак билан мустаҳкамланган темир панжарали қўшимча эшик ўрнатилиши;

асосий кириш эшиги домофон, шунингдек захира кириш эшиги эса кўриш туйнуги билан жиҳозланиши;

махсус қисм, сервер, архив ва касса хоналари, шунингдек ертўла ва чордоқ эшиклари қалинлиги 2 mm дан кам бўлмаган темир қопламадан иборат бўлиши.

10. Объектнинг деразаларини жиҳозлашда қуйидаги талаб ва шартларга риоя қилиниши керак:

объектнинг биринчи қаватида жойлашган махсус қисм, сервер, архив ва касса хоналари, шунингдек ертўла ва чордоқ деразалари темир панжаралар билан жиҳозланиши;

иккинчи ва ундан юқори қаватлардаги деразалар эвакуация зиналари ёнида жойлашган тақдирда, улар темир панжара билан жиҳозланиши.

11. Объектнинг вентиляция шахталари, мўри ва бошқа технологик каналлари унинг объектга кириш жойларида диаметри камида 16 mm бўлган ва 150х150 mm дан катта бўлмаган ўлчамдаги катакчаларни ташкил этувчи, шунингдек катакчаларнинг кесишмаларида пайвандланган темир панжаралар билан жиҳозланган бўлиши керак.

12. Объект дарвоза ва эшикларининг қулфлаш мосламаларини жиҳозлашда қуйидаги талаб ва шартларга риоя қилиниши зарур:

осма қулф учун қулоқчалар кесими 6х40 мм дан кам бўлмаган пўлат тасмадан иборат бўлиши;

ёпиштирма қулфлар дарвоза ва эшикнинг ички томонидан болт, шайба ва гайкалар ёрдамида қотирилиши.

3-боб. Объектни қўриқлашнинг техник воситалари билан жиҳозлаш талаб ва шартлари

13. Объектни қўриқлашнинг техник воситалари қуйидагилардан иборат ҳисобланади:

қўриқлаш сигнализацияси тизими;

ташвиш сигнализация тизими.

14. Объектни қўриқлаш сигнализацияси тизими билан жиҳозлашда қуйидаги талаб ва шартларга риоя қилиниши керак:

рухсатсиз кириш мумкин бўлган барча заиф жойлар (дарвоза, эшик, дераза, йўлак ва хоналар) қўриқлаш сигнализацияси тизими билан жиҳозланиши;

қўриқлаш сигнализацияси тизимининг қабул қилиш ва бошқариш қурилмаси қўриқлаш постига ўрнатилиши;

хабаргоҳлар ертўла ва чордоқ хоналарига, шунингдек уларнинг дераза ва эшикларига ўрнатилган тақдирда, уларнинг шлейфи ташқи периметр қўриқлаш сигнализация тизимига уланиши;

объект ҳар бир қаватига ўрнатилган хабаргоҳларнинг шлейфи ички периметр қўриқлаш сигнализация тизимига уланиши;

объект асосий кириш эшигининг ишдан ташқари вақтда очилишини назорат қилиш учун унинг хабаргоҳи қабул қилиш ва бошқариш қурилмаси орқали Марказга уланиши;

объект ҳар бир хонасига магнит контактли, ойна синишини қайд этувчи ва ҳаракатни аниқлайдиган хабаргоҳлар биргаликда ўрнатилиши;

объект ҳар бир хонасининг эшик ва деразаларига ўрнатилган хабаргоҳлар битта шлейф билан қабул қилиш ва бошқариш қурилмасига мустақил уланиши;

ҳаракатни аниқлайдиган хабаргоҳлар объект хонасининг ҳар 30 m 2 майдонида биттадан ўрнатилиши.

15. Махсус қисм, сервер, архив ва касса хоналарини қўриқлаш сигнализация тизимининг иккита ҳимоя тўсиғи билан жиҳозлашда қуйидаги талаб ва шартларга риоя қилиниши керак:

биринчи ҳимоя тўсиғида хона деразасига ойна синишини ва унинг очилишини ҳамда хона эшигига унинг очилишини қайд этувчи магнит контактли хабаргоҳларни қўллаш;

иккинчи ҳимоя тўсиғида хонага ҳаракатни аниқлайдиган хабаргоҳларни қўллаш.

Бунда, ушбу ҳимоя тўсиқлари шлейфлар орқали қабул қилиш ва бошқариш қурилмасига ва Марказга уланиши зарур.

16. Объектни ташвиш сигнализация тизими билан жиҳозлашда қуйидаги талаб ва шартларга риоя қилиниши керак:

ташвиш хабарининг тугма ёки педаллари бегона шахслар кўрмайдиган жойларга ўрнатилиши;

ташвиш хабарининг тугма ёки педаллари объект раҳбари ва бухгалтер хоналарига, шунингдек товар-моддий бойликларни сақлаш, ташиш ва ортиш-тушириш жойларига ва қўриқлаш постларига ўрнатилиши;

ташвиш сигнализация тизимининг барча шлейфлари тўғридан-тўғри Марказга уланиши.

4-боб. Объектларни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлаш тартиби

17. Объектни қўриқлаш ҳамда уни муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозланишини ўрганиб бериш учун жисмоний ёки юридик шахс ушбу объект жойлашган жойдаги Қўриқлаш бош бошқармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қўриқлаш бошқармаларига (бундан буён матнда ҳудудий қўриқлаш бошқармалари деб юритилади) ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

18. Жисмоний ёки юридик шахснинг аризаси келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида ҳудудий қўриқлаш бошқармалари томонидан мазкур Йўриқноманинг 19-бандида кўрсатилган объектнинг ўзига хос хусусиятлари ўрганиб чиқилади.

19. Жисмоний ёки юридик шахснинг аризаси келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида ҳудудий қўриқлаш бошқармалари томонидан объектни қўриқлаш ҳамда уни муҳандислик ва техник воситалар билан жиҳозлашда қуйидагилар ўрганиб чиқилади:

объектларни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлаш мазкур Йўриқноманинг 2 ва 3-бобларида назарда тутилган талаб ва шартларга мувофиқлиги;

объектнинг тузилиши (объект жойлашуви, қават ва хоналарининг сони, товар-моддий бойликларни сақлаш, ташиш ва ортиш-тушириш жойлари);

объектга рухсатсиз кириш мумкин бўлган барча заиф жойлар (тўсиқ, дарвоза, эшик, дераза, йўлак ва хоналар) мавжудлиги.

Бунда, ўрганиш натижаларига кўра жисмоний ёки юридик шахс ва ҳудудий қўриқлаш бошқармаси масъул ходими томонидан икки нусхада объектни қўриқлаш ҳамда уни муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлаш бўйича далолатнома (бундан буён матнда далолатнома деб юритилади) расмийлаштирилади. Далолатноманинг биринчи нусхаси жисмоний ёки юридик шахсда, иккинчи нусхаси эса ҳудудий қўриқлаш бошқармаси масъул ходимида сақланади.

20. Объектни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлаш жисмоний ёки юридик шахс томонидан далолатномага мувофиқ амалга оширилади.

21. Объектни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлаш ишлари якунлангандан сўнг шу куннинг ўзида жисмоний ёки юридик шахс бу ҳақда ҳудудий қўриқлаш бошқармасини хабардор этади.

22. Ҳудудий қўриқлаш бошқармаси у бу ҳақда хабардор қилинган кундан эътиборан беш кун ичида объектнинг мазкур Йўриқноманинг 2 ва 3-бобларида назарда тутилган талаб ва шартларга мувофиқ жиҳозланганлигини ўрганади.

Бунда, ўрганиш натижасига кўра ҳудудий қўриқлаш бошқармаси бошлиғи томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

объектни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлаш мазкур Йўриқноманинг 2 ва 3-бобларида назарда тутилган талаб ва шартларга мувофиқлиги аниқланган тақдирда объектни қўриққа олиш тўғрисида;

объектни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлаш мазкур Йўриқноманинг 2 ва 3-бобларида назарда тутилган талаб ва шартларга номувофиқлиги аниқланган тақдирда объектни қўриққа олишни рад этиш тўғрисида.

23. Ҳудудий қўриқлаш бошқармаси объектни қўриққа олиш ёки қўриққа олишни рад этиш тўғрисидаги қарор ҳақида жисмоний ёки юридик шахсни ушбу қарор қабул қилинган куннинг ўзида ёзма ёки электрон равишда хабардор қилади.

Бунда, объектни қўриққа олишни рад этиш тўғрисидаги қарор ҳақида хабарномада мазкур Йўриқноманинг 2 ва 3-бобларида назарда тутилган талаб ва шартларга номувофиқ бўлган аниқланган камчиликлар ҳамда ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар бўлиши зарур.

24. Объектни қўриққа олишни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда жисмоний ёки юридик шахс мазкур Йўриқноманинг 2 ва 3-бобларида назарда тутилган талаб ва шартларга мувофиқ бўлмаган аниқланган камчиликларни бартараф этиб, қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

5-боб. Якунловчи қоида

25. Мазкур Йўриқнома талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Қўмондон Р. ДЖУРАЕВ

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раиси Д. ВАХАБОВ

Фавқулодда вазиятлар вазири А. КУЛДАШЕВ

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б. ЗАКИРОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 21 июль,

2023 йил 3 июль

2023 йил 25 июнь

2023 йил 23 июнь

179-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2023 й., 10/23/3453/0644-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi qoʻmondonining

buyrugʻi

YOʻRIQNOMA

Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining Qoʻriqlash bosh boshqarmasiga qoʻriqlash uchun topshirilgan obyektlarni qoʻriqlashning muhandislik va texnik vositalari bilan jihozlash talablari, tartibi hamda shartlari toʻgʻrisidagi yoʻriqnomani tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “Qoʻriqlash faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonunining 8-moddasiga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining Qoʻriqlash bosh boshqarmasiga qoʻriqlash uchun topshirilgan obyektlarni qoʻriqlashning muhandislik va texnik vositalari bilan jihozlash talablari, tartibi hamda shartlari toʻgʻrisidagi yoʻriqnoma ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi va Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.

3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi qoʻmondonining 2023-yil 21-iyuldagi 179-son buyrugʻiga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining Qoʻriqlash bosh boshqarmasiga qoʻriqlash uchun topshirilgan obyektlarni qoʻriqlashning muhandislik va texnik vositalari bilan jihozlash talablari, tartibi hamda shartlari toʻgʻrisidagi

Mazkur Yoʻriqnoma Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining Qoʻriqlash bosh boshqarmasiga (bundan buyon matnda Qoʻriqlash bosh boshqarmasi deb yuritiladi) qoʻriqlash uchun topshirilgan obyektlarni qoʻriqlashning muhandislik va texnik vositalari bilan jihozlash talablari, tartibi hamda shartlarini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Yoʻriqnomada quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

qoʻriqlanadigan obyekt (bundan buyon matnda obyekt deb yuritiladi) — belgilangan tartibda qoʻriqlashga olingan jismoniy va yuridik shaxslarning binolari, imoratlari, inshootlari, ularning hududlari, joyning uchastkalari, transport vositalari, transportda tashiladigan yuklari, pul mablagʻlari, moddiy boyliklari va boshqa mol-mulki, shuningdek jismoniy shaxs;

qoʻriqlashning muhandislik vositalari — obyektlarni tajovuzlardan mexanik jihatdan himoya qilish uchun qoʻllaniladigan qurilmalar va inshootlar;

toʻsiq — obyektga kirishga yoki kirishga urinishga toʻsqinlik qiluvchi qoʻriqlashning muhandislik vositasi (temir panjara yoki temir konstruksiya yoxud devor);

qoʻriqlashning texnik vositalari — obyektlarni tajovuzlardan himoya qilish uchun foydalaniladigan, mustaqil vazifalarni bajaradigan, konstruktiv jihatdan yakunlangan qurilmalar;

qoʻriqlash signalizatsiyasi tizimi — obyektga qonunga xilof ravishda kirishni yoki kirishga urinishni magnit kontaktli, oyna sinishini qayd etuvchi va harakatni aniqlaydigan xabargohlar (bundan buyon matnda xabargohlar deb yuritiladi) orqali aniqlovchi qoʻriqlashning texnik vositasi;

texnik qoʻriqlash markazi (bundan buyon matnda Markaz deb yuritiladi) — tashvish xabari asosida obyektga tezkor harakatlanuvchi guruhning zudlik bilan joʻnatilishini taʼminlaydigan Qoʻriqlash bosh boshqarmasining tarkibiy boʻlinmasi;

signalizatsiya himoya toʻsiqlari (bundan buyon matnda himoya toʻsigʻi deb yuritiladi) — obyektga qonunga xilof ravishda kirilganda tashvish xabarining qoʻriqlash posti qabul qilish va boshqarish qurilmasiga yoki Markazga uzatilishini taʼminlovchi signalizatsiya shleyfi yoki shleyflarning majmuasi;

tashvish signalizatsiya tizimi — obyektga qonunga xilof ravishda qilingan tajovuzlar boʻyicha tashvish xabarining tugma yoki pedallar orqali Markazga uzatilishini taʼminlaydigan qoʻriqlashning texnik vositasi.

2. Mazkur Yoʻriqnomaning amal qilishi Qoʻriqlash bosh boshqarmasiga qoʻriqlash uchun topshirilgan obyektlarni qoʻriqlashning muhandislik va texnik vositalari bilan jihozlashga nisbatan tatbiq etiladi.

Ushbu Yoʻriqnomaning amal qilishi Banklar va ularning filiallarini ichki ishlar idoralari huzuridagi qoʻriqlash boʻlinmalari tomonidan qoʻriqlashni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga (roʻyxat raqami 2128, 2010-yil 31-iyul) asosan obyektlarni qoʻriqlashning muhandislik va texnik vositalari bilan jihozlash talablari, tartibi hamda shartlariga nisbatan tatbiq etilmaydi.

3. Obyektni qoʻriqlashning muhandislik va texnik vositalari bilan jihozlashda Qoʻriqlash bosh boshqarmasi tomonidan ushbu obyektning oʻziga xos xususiyatidan kelib chiqib, mazkur Yoʻriqnomaning 2 va 3-boblarida nazarda tutilgan tegishli talab va shartlar qoʻllaniladi.

2-bob. Obyektni qoʻriqlashning muhandislik vositalari bilan jihozlash talab va shartlari

4. Obyektni qoʻriqlashning muhandislik vositalari quyidagilardan iborat hisoblanadi:

toʻsiq;

darvoza;

nazorat-oʻtkazish joyi;

suv va havo quvurlari, yer osti kollektorlari;

eshik va derazalar;

ventilyatsiya shaxtalari, moʻri va boshqa texnologik kanallar;

qulflash moslamalari.

5. Obyektning toʻsiqlarini jihozlashda quyidagi talab va shartlarga rioya qilinishi zarur:

shaxslarning, transport vositalarining ehtiyotsizlik yoki qasddan kirib kelishiga, shuningdek ularning nazorat-oʻtkazish joyini chetlab oʻtib, obyektga qonunga xilof ravishda kirishiga toʻsqinlik qilish;

kuzatuvni cheklamasligi, shuningdek qoʻriqlashning texnik vositalarining ishlashiga toʻsqinlik qilmasligi;

obyektdan tashqarida boʻlgan bino va inshootlar bilan tutashmasligi;

tirqishlar, teshiklar va boshqa shikastlanishlar, shuningdek qulflanmaydigan darvoza va eshiklar boʻlmasligi;

balandligi 2 m dan kam boʻlmasligi.

6. Obyektning darvozalarini jihozlashda quyidagi talab va shartlarga rioya qilinishi zarur:

obyektning darvozalari transport vositalari va temir yoʻl kirish joylariga oʻrnatilishi;

avtomatik boshqariladigan darvozalar texnik nosoz boʻlgan taqdirda qoʻlda ochish va toʻxtatish moslamalari bilan jihozlangan boʻlishi;

balandligi kamida 2 m va qalinligi kamida 2 mm boʻlgan temir qoplamadan yoki diametri kamida 16 mm boʻlgan va 150x150 mm dan katta boʻlmagan oʻlchamdagi katakchalarni tashkil etuvchi, shuningdek katakchalarning kesishmalarida payvandlangan, gardishi 50x50x5 mm dan kam boʻlmagan oʻlchamdagi temir burchak bilan mustahkamlangan temir panjaradan iborat boʻlishi.

7. Obyektning nazorat-oʻtkazish joyini jihozlashda quyidagi talab va shartlarga rioya qilinishi zarur:

obyektga tashrif buyuruvchilar va uning xodimlarini koʻzdan kechirish, shuningdek qoʻriqlash naryadlari xizmat oʻtashi uchun xona boʻlishi;

darvozani avtomatik boshqarish qurilmasi, shuningdek tashqi perimetr yoritgichlarini va transportni statsionar koʻzdan kechirish vositalarini boshqarish qurilmalari nazorat-oʻtkazish joyiga yoki obyektning ichki tomoniga oʻrnatilishi;

transport vositalarini va temir yoʻl transportini koʻzdan kechirish maydonchalari bilan jihozlanishi;

nazorat-oʻtkazish joyining derazalari temir panjaralar bilan jihozlanishi;

nazorat-oʻtkazish joyining eshiklari qalinligi 2 mm dan kam boʻlmagan temir qoplamadan iborat boʻlishi, shuningdek transport vositalari va fuqarolarni kuzatish uchun tuynuk Bilan jihozlangan boʻlishi;

turniketlar bilan jihozlanishi.

8. Obyektning suv va havo quvurlari, yer osti kollektorlari uning obyektdan chiqish joylarida diametri kamida 16 mm boʻlgan va 150x150 mm dan katta boʻlmagan oʻlchamdagi katakchalarni tashkil etuvchi, shuningdek katakchalarning kesishmalarida payvandlangan temir panjaralar bilan jihozlangan boʻlishi zarur.

9. Obyektning eshiklarini jihozlashda quyidagi talab va shartlarga rioya qilinishi kerak:

asosiy va zaxira kirish eshiklarning ichki tomonida diametri kamida 16 mm boʻlgan va 150x150 mm dan katta boʻlmagan oʻlchamdagi katakchalarni tashkil etuvchi, shuningdek katakchalarning kesishmalarida payvandlangan, gardishi 35x35x4 mm dan kam boʻlmagan oʻlchamdagi temir burchak bilan mustahkamlangan temir panjarali qoʻshimcha eshik oʻrnatilishi;

asosiy kirish eshigi domofon, shuningdek zaxira kirish eshigi esa koʻrish tuynugi bilan jihozlanishi;

maxsus qism, server, arxiv va kassa xonalari, shuningdek yertoʻla va chordoq eshiklari qalinligi 2 mm dan kam boʻlmagan temir qoplamadan iborat boʻlishi.

10. Obyektning derazalarini jihozlashda quyidagi talab va shartlarga rioya qilinishi kerak:

obyektning birinchi qavatida joylashgan maxsus qism, server, arxiv va kassa xonalari, shuningdek yertoʻla va chordoq derazalari temir panjaralar bilan jihozlanishi;

ikkinchi va undan yuqori qavatlardagi derazalar evakuatsiya zinalari yonida joylashgan taqdirda, ular temir panjara bilan jihozlanishi.

11. Obyektning ventilyatsiya shaxtalari, moʻri va boshqa texnologik kanallari uning obyektga kirish joylarida diametri kamida 16 mm boʻlgan va 150x150 mm dan katta boʻlmagan oʻlchamdagi katakchalarni tashkil etuvchi, shuningdek katakchalarning kesishmalarida payvandlangan temir panjaralar bilan jihozlangan boʻlishi kerak.

12. Obyekt darvoza va eshiklarining qulflash moslamalarini jihozlashda quyidagi talab va shartlarga rioya qilinishi zarur:

osma qulf uchun quloqchalar kesimi 6x40 mm dan kam boʻlmagan poʻlat tasmadan iborat boʻlishi;

yopishtirma qulflar darvoza va eshikning ichki tomonidan bolt, shayba va gaykalar yordamida qotirilishi.

3-bob. Obyektni qoʻriqlashning texnik vositalari bilan jihozlash talab va shartlari

13. Obyektni qoʻriqlashning texnik vositalari quyidagilardan iborat hisoblanadi:

qoʻriqlash signalizatsiyasi tizimi;

tashvish signalizatsiya tizimi.

14. Obyektni qoʻriqlash signalizatsiyasi tizimi bilan jihozlashda quyidagi talab va shartlarga rioya qilinishi kerak:

ruxsatsiz kirish mumkin boʻlgan barcha zaif joylar (darvoza, eshik, deraza, yoʻlak va xonalar) qoʻriqlash signalizatsiyasi tizimi bilan jihozlanishi;

qoʻriqlash signalizatsiyasi tizimining qabul qilish va boshqarish qurilmasi qoʻriqlash postiga oʻrnatilishi;

xabargohlar yertoʻla va chordoq xonalariga, shuningdek ularning deraza va eshiklariga oʻrnatilgan taqdirda, ularning shleyfi tashqi perimetr qoʻriqlash signalizatsiya tizimiga ulanishi;

obyekt har bir qavatiga oʻrnatilgan xabargohlarning shleyfi ichki perimetr qoʻriqlash signalizatsiya tizimiga ulanishi;

obyekt asosiy kirish eshigining ishdan tashqari vaqtda ochilishini nazorat qilish uchun uning xabargohi qabul qilish va boshqarish qurilmasi orqali Markazga ulanishi;

obyekt har bir xonasiga magnit kontaktli, oyna sinishini qayd etuvchi va harakatni aniqlaydigan xabargohlar birgalikda oʻrnatilishi;

obyekt har bir xonasining eshik va derazalariga oʻrnatilgan xabargohlar bitta shleyf bilan qabul qilish va boshqarish qurilmasiga mustaqil ulanishi;

harakatni aniqlaydigan xabargohlar obyekt xonasining har 30 m 2 maydonida bittadan oʻrnatilishi.

15. Maxsus qism, server, arxiv va kassa xonalarini qoʻriqlash signalizatsiya tizimining ikkita himoya toʻsigʻi bilan jihozlashda quyidagi talab va shartlarga rioya qilinishi kerak:

birinchi himoya toʻsigʻida xona derazasiga oyna sinishini va uning ochilishini hamda xona eshigiga uning ochilishini qayd etuvchi magnit kontaktli xabargohlarni qoʻllash;

ikkinchi himoya toʻsigʻida xonaga harakatni aniqlaydigan xabargohlarni qoʻllash.

Bunda, ushbu himoya toʻsiqlari shleyflar orqali qabul qilish va boshqarish qurilmasiga va Markazga ulanishi zarur.

16. Obyektni tashvish signalizatsiya tizimi bilan jihozlashda quyidagi talab va shartlarga rioya qilinishi kerak:

tashvish xabarining tugma yoki pedallari begona shaxslar koʻrmaydigan joylarga oʻrnatilishi;

tashvish xabarining tugma yoki pedallari obyekt rahbari va buxgalter xonalariga, shuningdek tovar-moddiy boyliklarni saqlash, tashish va ortish-tushirish joylariga va qoʻriqlash postlariga oʻrnatilishi;

tashvish signalizatsiya tizimining barcha shleyflari toʻgʻridan-toʻgʻri Markazga ulanishi.

4-bob. Obyektlarni qoʻriqlashning muhandislik va texnik vositalari bilan jihozlash tartibi

17. Obyektni qoʻriqlash hamda uni muhandislik va texnik vositalari bilan jihozlanishini oʻrganib berish uchun jismoniy yoki yuridik shaxs ushbu obyekt joylashgan joydagi Qoʻriqlash bosh boshqarmasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar qoʻriqlash boshqarmalariga (bundan buyon matnda hududiy qoʻriqlash boshqarmalari deb yuritiladi) ariza bilan yozma yoki elektron shaklda murojaat qiladi.

18. Jismoniy yoki yuridik shaxsning arizasi kelib tushgan kundan eʼtiboran oʻn besh kun ichida hududiy qoʻriqlash boshqarmalari tomonidan mazkur Yoʻriqnomaning 19-bandida koʻrsatilgan obyektning oʻziga xos xususiyatlari oʻrganib chiqiladi.

19. Jismoniy yoki yuridik shaxsning arizasi kelib tushgan kundan eʼtiboran oʻn besh kun ichida hududiy qoʻriqlash boshqarmalari tomonidan obyektni qoʻriqlash hamda uni muhandislik va texnik vositalar bilan jihozlashda quyidagilar oʻrganib chiqiladi:

obyektlarni qoʻriqlashning muhandislik va texnik vositalari bilan jihozlash mazkur Yoʻriqnomaning 2 va 3-boblarida nazarda tutilgan talab va shartlarga muvofiqligi;

obyektning tuzilishi (obyekt joylashuvi, qavat va xonalarining soni, tovar-moddiy boyliklarni saqlash, tashish va ortish-tushirish joylari);

obyektga ruxsatsiz kirish mumkin boʻlgan barcha zaif joylar (toʻsiq, darvoza, eshik, deraza, yoʻlak va xonalar) mavjudligi.

Bunda, oʻrganish natijalariga koʻra jismoniy yoki yuridik shaxs va hududiy qoʻriqlash boshqarmasi masʼul xodimi tomonidan ikki nusxada obyektni qoʻriqlash hamda uni muhandislik va texnik vositalari bilan jihozlash boʻyicha dalolatnoma (bundan buyon matnda dalolatnoma deb yuritiladi) rasmiylashtiriladi. Dalolatnomaning birinchi nusxasi jismoniy yoki yuridik shaxsda, ikkinchi nusxasi esa hududiy qoʻriqlash boshqarmasi masʼul xodimida saqlanadi.

20. Obyektni qoʻriqlashning muhandislik va texnik vositalari bilan jihozlash jismoniy yoki yuridik shaxs tomonidan dalolatnomaga muvofiq amalga oshiriladi.

21. Obyektni qoʻriqlashning muhandislik va texnik vositalari bilan jihozlash ishlari yakunlangandan soʻng shu kunning oʻzida jismoniy yoki yuridik shaxs bu haqda hududiy qoʻriqlash boshqarmasini xabardor etadi.

22. Hududiy qoʻriqlash boshqarmasi u bu haqda xabardor qilingan kundan eʼtiboran besh kun ichida obyektning mazkur Yoʻriqnomaning 2 va 3-boblarida nazarda tutilgan talab va shartlarga muvofiq jihozlanganligini oʻrganadi.

Bunda, oʻrganish natijasiga koʻra hududiy qoʻriqlash boshqarmasi boshligʻi tomonidan quyidagi qarorlardan biri qabul qilinadi:

obyektni qoʻriqlashning muhandislik va texnik vositalari bilan jihozlash mazkur Yoʻriqnomaning 2 va 3-boblarida nazarda tutilgan talab va shartlarga muvofiqligi aniqlangan taqdirda obyektni qoʻriqqa olish toʻgʻrisida;

obyektni qoʻriqlashning muhandislik va texnik vositalari bilan jihozlash mazkur Yoʻriqnomaning 2 va 3-boblarida nazarda tutilgan talab va shartlarga nomuvofiqligi aniqlangan taqdirda obyektni qoʻriqqa olishni rad etish toʻgʻrisida.

23. Hududiy qoʻriqlash boshqarmasi obyektni qoʻriqqa olish yoki qoʻriqqa olishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror haqida jismoniy yoki yuridik shaxsni ushbu qaror qabul qilingan kunning oʻzida yozma yoki elektron ravishda xabardor qiladi.

Bunda, obyektni qoʻriqqa olishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror haqida xabarnomada mazkur Yoʻriqnomaning 2 va 3-boblarida nazarda tutilgan talab va shartlarga nomuvofiq boʻlgan aniqlangan kamchiliklar hamda ushbu kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha tegishli tavsiyalar boʻlishi zarur.

24. Obyektni qoʻriqqa olishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilinganda jismoniy yoki yuridik shaxs mazkur Yoʻriqnomaning 2 va 3-boblarida nazarda tutilgan talab va shartlarga muvofiq boʻlmagan aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etib, qayta murojaat qilish huquqiga ega.

5-bob. Yakunlovchi qoida

25. Mazkur Yoʻriqnoma talablarini buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.

Qoʻmondon R. DJURAYEV

Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi Raisi D. VAXABOV

Favqulodda vaziyatlar vaziri A. KULDASHEV

Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri B. ZAKIROV

Toshkent sh.,

2023-yil 21-iyul,

2023-yil 3-iyul

2023-yil 25-iyun

2023-yil 23-iyun

179-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 23.08.2023-y., 10/23/3453/0644-son)

lex.uz