📅 2023-yil 22-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023-yil 22-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2023 йил 22 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 22 августа 2023 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 22 August 2023 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ кадастр соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, шунингдек, рўйхатдан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказиш тартибини жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
рўйхатдан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказиш тартибини белгилаш;
рўйхатдан ўтказувчининг малака оширганлиги тўғрисидаги сертификат ҳамда аттестациядан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳномалар шаклини тасдиқлаш.
2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 августдаги 409-сон қарорига ИЛОВА
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
аттестация гувоҳномаси — рўйхатдан ўтказувчиларнинг ушбу Низомда белгиланган тартибда аттестациядан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
аттестация комиссияси — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигида (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) ташкил этиладиган ва доимий асосда ишлайдиган рўйхатдан ўтказувчиларни аттестациядан ўтказувчи комиссия;
рўйхатдан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш — тегишли ўқув дастурлари ва режалари асосида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасига оид билим талаб этиладиган мутахассисларнинг малака ва кўникмаларини мунтазам равишда янгилаб бориш орқали уларнинг касбий маҳорати оширилишини таъминлашга қаратилган ўқитиш шакли;
малака талаблари — рўйхатдан ўтказувчиларнинг касбий билим ва амалий кўникмалари даражасига қўйиладиган талаблар мажмуи;
рўйхатдан ўтказувчи орган — Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси;
сертификат — рўйхатдан ўтказувчиларнинг ушбу Низомда белгиланган тартибда малакасини оширганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
ўқув дастури — рўйхатдан ўтказувчиларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида билим ва амалий кўникмаларга эга бўлишнинг умумий тартибини белгиловчи ҳужжат;
ўқув режаси — ўқув фанлари ва курсларининг таркиби, уларни ўрганишнинг изчиллиги ва соатлардаги ҳажмини белгиловчи ҳужжат.
3. Рўйхатдан ўтказувчиларнинг малакаси уларнинг лавозим мажбуриятларини бажариши учун зарур бўлган касбий билимлари ва амалий кўникмаларини сақлаб туриш мақсадида оширилади.
4. Рўйхатдан ўтказувчилар аттестациядан уларнинг касбига муносиблиги даражасини холисона баҳолаш, қонунчиликда белгиланган малака талабларига мувофиқлигини аниқлаш ҳамда зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш юзасидан масъулиятини ошириш мақсадида ўтказилади.
5. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказиш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Рўйхатдан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш тартиби
6. Рўйхатдан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш Кадастр агентлигининг Тошкент геодезия ва картография коллежи Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда — марказ) томонидан амалга оширилади.
7. Рўйхатдан ўтказувчиларнинг малакаси ҳар уч йилда камида бир марта оширилади.
Малака ошириш курслари кўп билан етмиш икки соатни ташкил этади.
8. Рўйхатдан ўтказувчи орган Ўзбекистон Республикасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ рўйхатдан ўтказувчиларнинг реестрини (кейинги ўринларда — реестр) юритади.
Реестрда рўйхатдан ўтказувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими, маълумоти, мутахассислиги, меҳнат стажи, малакасини оширган ва аттестациядан ўтган вақти ҳамда бошқа зарур маълумотлар акс эттирилади.
9. Рўйхатдан ўтказувчи орган реестрдаги маълумотларга асосан рўйхатдан ўтказувчининг малака ошириш муддати келишидан ўн беш кун олдин унинг малакасини ошириш бўйича марказга мурожаат қилади.
10. Марказ рўйхатдан ўтказувчи органнинг мурожаатини келиб тушган кундан бошлаб беш кун ичида кўриб чиқади ва рўйхатдан ўтказувчини малака ошириш курсига қабул қилади ёки қабул қилишни рад этади ҳамда бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилади.
11. Рўйхатдан ўтказувчи орган тақдим қилган маълумотлар тўлиқ бўлмаганда ёки нотўғри маълумотлар тақдим этган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи органнинг мурожаати рад этилади.
Рўйхатдан ўтказувчи органнинг мурожаатини бошқа асосларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
12. Рўйхатдан ўтказувчилар марказ томонидан белгиланган вақт давомида малака ошириш курсларида иштирок этиши ва улар ушбу давр мобайнида марказнинг ички тартиб-қоидаларига риоя қилиши шарт.
Марказ рўйхатдан ўтказувчи малака ошириш курсларида узрсиз сабабларга кўра қатнашмаса ёки ички тартиб-қоидаларни бузса, бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилган ҳолда уни малака ошириш курсидан четлатиши мумкин.
13. Рўйхатдан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш ўқув дастурлари ва режалари марказ томонидан рўйхатдан ўтказувчи орган билан биргаликда ишлаб чиқилади.
14. Малака ошириш ўқув дастурлари ва режалари рўйхатдан ўтказувчиларнинг асосий фаолият йўналишларига мувофиқ бўлиши керак.
15. Малака ошириш курслари тамомлангандан сўнг рўйхатдан ўтказувчилар марказ томонидан тест шаклида синовдан ўтказилади.
Малака ошириш курсларида ўтилган ўқув дастурлари ва режалари асосида элликтадан иборат тест тузилади ҳамда уларни тузишда бошқа манбалардан фойдаланиш тақиқланади.
Рўйхатдан ўтказувчиларга тест синовларини топшириш учун бир соат вақт берилади.
16. Тест синовлари натижасига кўра эллик олти фоиздан юқори балл тўплаган рўйхатдан ўтказувчилар тест синовидан ўтган ҳисобланади ҳамда уларга кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчининг малака ошириш курсларида ўқиганлиги тўғрисида ушбу Низомга 2-иловадаги намунага мувофиқ сертификат берилади.
17. Тест синовларидан ўта олмаган ёки малака ошириш курсларидан четлатилган рўйхатдан ўтказувчилар олти ой давомида малака ошириш курсларида қайта ўқитилади.
Бунда малака ошириш билан боғлиқ харажатлар рўйхатдан ўтказувчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Тест синовларидан ўта олмаган ёки малака ошириш курсларидан четлатилган рўйхатдан ўтказувчилар малака ошириш курсларида қайта ўқиб, тест синовларидан муваффақиятли ўтгунига қадар уларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳаракатларини амалга ошириш ваколати рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан чекланади.
18. Рўйхатдан ўтказувчилар малака ошириш курслари якунлари бўйича ўтказиладиган тест синовларидан такроран ўта олмаган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган бир ой муддат уларни бошқа ишга ўтказиш масаласини кўриб чиқади.
19. Марказ рўйхатдан ўтказувчиларнинг малака оширганлиги тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади.
20. Марказ малака ошириш курсларини битириб, сертификат олган рўйхатдан ўтказувчилар тўғрисидаги маълумотларни малака ошириш тугаганидан кейин беш иш кунида рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этади.
21. Тақдим этилган маълумотлар рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан рўйхатдан ўтказувчиларнинг реестрига киритиб борилади.
22. Рўйхатдан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш билан боғлиқ харажатлар марказ раҳбари ва рўйхатдан ўтказувчи орган ўртасида шартнома тузиш орқали амалга оширилади.
Малака ошириш курсларида қатнашаётган рўйхатдан ўтказувчиларни ўқитиш қиймати марказнинг асослантирилган ҳисоб-китобларига мувофиқ Кадастр агентлиги томонидан белгиланади.
23. Малака ошириш даврида рўйхатдан ўтказувчиларнинг иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи ва лавозими сақланади.
3-боб. Рўйхатдан ўтказувчиларни аттестациядан ўтказиш тартиби
24. Рўйхатдан ўтказувчилар ҳар уч йилда бир марта аттестациядан ўтказилади.
25. Олий таълим муассасаларини тугатган ва эгаллаган мутахассислик бўйича биринчи марта ишга кирган шахслар, агар улар мазкур мутахассислик бўйича икки йилдан кам ишлаган бўлса, аттестациядан ўтказилмайди.
26. Рўйхатдан ўтказувчиларни аттестациядан ўтказиш учун Кадастр агентлигида камида беш нафардан иборат таркибда аттестация комиссияси тузилади.
27. Аттестация комиссияси таркиби Кадастр агентлиги директори томонидан тасдиқланади.
Кадастр агентлиги директорининг тегишли ўринбосари аттестация комиссиясининг раиси ҳисобланади.
Аттестация комиссияси таркибига келишувга кўра илмий ва олий таълим муассасалари вакиллари киритилиши мумкин.
28. Аттестация комиссияси раиси:
аттестация комиссияси мажлисларида раислик қилади;
аттестацияни ўтказиш жойи ва муддатларини белгилайди;
аттестациядан ўтказиладиганларнинг рўйхат бўйича таркибини белгилайди;
аттестацияни ўтказиш бўйича бошқа ташкилий масалаларни ҳал қилади.
Аттестация комиссияси раиси бўлмаган тақдирда, унинг вазифаларини раис ўринбосари амалга оширади.
29. Кадастр агентлигининг тегишли таркибий бўлинмаси аттестация комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади.
Ишчи орган:
аттестацияни ўтказиш жадвалини тузади ва тасдиқлаш учун аттестация комиссияси раисига тақдим этади;
рўйхатдан ўтказувчининг ҳужжатларини шакллантиради ва тайёрлайди;
аттестацияни ўтказиш санаси ва жойи тўғрисидаги маълумотларни аттестация комиссияси аъзоларига ҳамда тегишли рўйхатдан ўтказувчи органларга етказади;
аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этишга доир бошқа функцияларни амалга оширади.
30. Рўйхатдан ўтказувчиларнинг белгиланган муддатларда аттестациядан ўтишини таъминлашга тегишли рўйхатдан ўтказувчи органлар раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади.
31. Рўйхатдан ўтказувчи орган рўйхатдан ўтказувчининг аттестациядан ўтиш муддати келишидан икки ой олдин уни аттестациядан ўтказиш тўғрисида аттестация комиссиясига мурожаат қилади ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
рўйхатдан ўтказувчининг дипломидан нусха, агар чет элда таълим олган бўлса, чет мамлакатларда таълим олганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг ва ваколатли давлат органи томонидан берилган, таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг тан олинганлиги ёки эквивалентлиги қайд этилган гувоҳнома нусхаси;
рўйхатдан ўтказувчи орган раҳбари номидан тавсифнома;
малака ошириш курсларида ўқиганлик тўғрисидаги сертификат нусхаси.
Тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилмайди.
Қуйидаги ҳужжатлар аттестация комиссияси томонидан тегишли рўйхатдан ўтказувчи органдан мустақил равишда, шу жумладан, «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади:
шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
маълумоти тўғрисидаги диплом нусхаси.
32. Ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни муддатда кўриб чиқилади. Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда, аттестацияга қўйиш рад этилади ва тегишли рўйхатдан ўтказувчи органга билдиришнома юборилади ва унда аниқланган камчиликлар, камчиликларни бартараф этиш ҳамда такрорий кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиш муддати кўрсатилади.
Ҳужжатларда камчиликлар аниқланмаган тақдирда, Аттестация комиссияси томонидан бир ой муддатда рўйхатдан ўтказувчи аттестациядан ўтказилади.
33. Аттестациядан ўтишнинг рад этилишига асос бўлган камчиликлар бир ой муддатда бартараф этилган тақдирда, ҳужжатлар такроран кўриб чиқиш учун тақдим этилиши мумкин.
34. Рўйхатдан ўтказувчи орган тақдим қилган маълумотлар тўлиқ бўлмаганда ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилган тақдирда, аттестациядан ўтишнинг рад этилиши учун асос ҳисобланади.
Аттестациядан ўтишга бошқа асослар бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.
35. Аттестация комиссияси аттестациянинг ўтказилиш жойи ва вақти тўғрисида рўйхатдан ўтказувчи органга аттестация ўтказиладиган санадан камида ўн кун олдин билдиришнома юборади.
36. Аттестация комиссияси, агар унинг мажлисида комиссия аъзоларининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади.
37. Аттестация суҳбат шаклида ўтказилади.
Рўйхатдан ўтказувчи билан унинг касб фаолиятига боғлиқ бўлган асослар бўйича суҳбат ўтказилади.
Суҳбат жараёни узлуксиз видеотасвирга (овозли) туширилади ва видеотасвир камида бир йил сақланади.
Саволларнинг аниқ рўйхати ва аттестация комиссиясининг иш регламенти Кадастр агентлиги директори томонидан тасдиқланади.
38. Аттестация комиссияси рўйхатдан ўтказувчининг билим ва иш тажрибасини ҳисобга олиб:
рўйхатдан ўтказувчини аттестациядан ўтган деб эътироф этиш ва унга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани бериш ҳақида;
рўйхатдан ўтказувчини аттестациядан ўтмаган деб эътироф этиш ва унга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
39. Аттестация комиссиясининг қарорлари аттестация комиссиясининг мажлисида ҳозир бўлган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Овоз бериш рўйхатдан ўтказувчининг иштирокисиз ўтказилади.
40. Аттестация комиссиясининг қарори аттестация комиссиясининг раиси ва котиби томонидан имзоланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, раиснинг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
41. Аттестация натижалари овоз бериш жараёни тамом бўлгандан кейин дарҳол эълон қилинади.
42. Рўйхатдан ўтказувчига икки иш куни ичида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчининг аттестациядан ўтганлиги тўғрисида ушбу Низомга 3-иловадаги намунага мувофиқ гувоҳнома берилади.
Гувоҳноманинг амал қилиш муддати — уч йил.
43. Рўйхатдан ўтказувчи аттестациядан ўтмаган деб топилган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган уни такрорий аттестациядан ўтказиш учун аттестация ўтказилган кундан камида уч ой ўтгач, бироқ олти ойдан кечикмай аттестация комиссиясига мурожаат қилади.
Агар рўйхатдан ўтказувчи такрорий аттестациядан ўта олмаса, аттестация комиссияси унинг иш жойига бу ҳақда билдиришнома юборади.
Рўйхатдан ўтказувчи орган билдиришнома келиб тушган кундан бошлаб ўн кун ичида рўйхатдан ўтказувчини меҳнат қонунчилигига мувофиқ эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш ёхуд бошқа ишга ўтказиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиши ва кўрилган чоралар тўғрисида уч кун муддатда Кадастр агентлигини ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
44. Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг ҳақиқийлигини Кадастр агентлигининг расмий веб-сайти орқали унинг идентификация рақамини киритиш ёки ундаги QR-кодни сканер қилиш йўли билан текшириш мумкин.
4-боб. Якунловчи қоидалар
45. Рўйхатдан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар тегишли рўйхатдан ўтказувчи орган маблағлари ҳисобидан қопланади.
46. Ҳомиладор аёллар, шунингдек, уч ёшгача болалари бор аёллардан муддати келишидан қатъи назар, малакасини ошириш ҳамда аттестациядан ўтиш талаб этилмайди.
47. Рўйхатдан ўтказувчиларнинг малака ошириш ва аттестациядан ўтиш жараёнида ҳуқуқ ва манфаатлари бузилган тақдирда, белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
48. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари Рўйхатдан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш учун Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказига хат юборади. Малака ошириш муддати келишидан 15 кун олдин 2-босқич Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази 1. Рўйхатдан ўтказувчини малака ошириш курсига қабул қилади ёки қабул қилишни рад этади ҳамда бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилади. Хат келиб тушган кундан бошлаб 5 кун ичида 2. Малака ошириш ўқув курсларини ташкил қилади. Энг кўп ҳажми 72 соат 3. Тест синовларидан ўта олмаган ёки малака ошириш курсларидан четлатилган рўйхатдан ўтказувчиларни малака ошириш курсларида қайта ўқитади. Олти ой давомида 4. Малака ошириш курсларида ўқиганлик тўғрисида сертификат беради. Ўқув курслари якунлангандан сўнг 5. Марказ малака ошириш курсларини битириб, сертификат олган рўйхатдан ўтказувчилар тўғрисидаги маълумотларни рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этади. Малака ошириш тугаганидан кейин беш иш кунида 3-босқич Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари Аттестация комиссиясига рўйхатдан ўтказувчини аттестациядан ўтказиш тўғрисида хат юборади. Аттестациядан ўтиш муддати келишидан 2 ой олдин 4-босқич Аттестация комиссияси 1. Рўйхатдан ўтказувчининг ҳужжатларини кўриб чиқади. 2 иш куни ичида 2. Аттестациянинг ўтказилиш жойи ва вақти тўғрисида рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилади. Аттестация ўтказиладиган санадан камида 10 кун олдин 3. Рўйхатдан ўтказувчиларни аттестациядан ўтказади. Бир ой муддатда 4. Рўйхатдан ўтказувчига аттестациядан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома беради. 2 иш куни ичида 5-босқич Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари 1. Аттестациядан ўтмаган деб топилган рўйхатдан ўтказувчини такрорий аттестациядан ўтказиш учун аттестация комиссиясига хат юборади. Аттестация ўтказилган кундан камида 3 ой ўтгач, бироқ 6 ойдан кечикмай 2. Рўйхатдан ўтказувчи такрорий аттестациядан ўта олмаса, рўйхатдан ўтказувчини меҳнат қонунчилигига мувофиқ эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш ёхуд бошқа ишга ўтказиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади. Аттестация комиссиясининг хати келиб тушган кундан бошлаб 10 кун ичида 3. Кўрилган чоралар тўғрисида Кадастр агентлигини ёзма равишда хабардор қилади. 3 кун ичида
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazuvchining malaka oshirish kurslarida oʻqiganligi toʻgʻrisida SERTIFIKAT MO № 000000000 (roʻyxatdan oʻtkazuvchining F.I.O.) 20____-yil «____» -_____________dan 20____ -yil «____» -_____________gacha Toshkent geodeziya va kartografiya kolleji Kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish markazida ______ soatga moʻljallangan (kurs hajmi) malaka oshirish kursini tamomladi. (malaka oshirish kursining nomi) Sertifikat _________________________ gacha amal qiladi. (yil, kun va oy) Markaz direktori _________ ______________ ________ ________________ Markaz direktori ____________ (imzo va muhr) _______ ________ (F.I.O.)
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazuvchining attestatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisida GUVOHNOMA ______________ № ____________ (seriyasi) _____ _______________ Ushbu bilan __________________________________________________________________________ ning (roʻyxatdan oʻtkazuvchining F.I. O.) Kadastr agentligida attestatsiyadan oʻtganligi tasdiqlanadi va u roʻyxatdan oʻtkazuvchi lavozimida ishlashi mumkin. Guvohnoma ___________________________gacha amal qiladi. (yil, kun va oy) Attestatsiya komissiyasi raisi ____________ _______ _______________ Markaz direktori ____________ (imzo) _______ ________ (F.I.O.) QR-code
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 22 август,
409-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazuvchilarning malakasini oshirish va ularni attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq kadastr sohasida davlat xizmatlari koʻrsatish sifatini yanada yaxshilash, shuningdek, roʻyxatdan oʻtkazuvchilarning malakasini oshirish va ularni attestatsiyadan oʻtkazish tartibini joriy qilish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazuvchilarning malakasini oshirish va ularni attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
roʻyxatdan oʻtkazuvchilarning malakasini oshirish va ularni attestatsiyadan oʻtkazish tartibini belgilash;
roʻyxatdan oʻtkazuvchining malaka oshirganligi toʻgʻrisidagi sertifikat hamda attestatsiyadan oʻtganligi haqidagi guvohnomalar shaklini tasdiqlash.
2. Iqtisodiyot va moliya vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda oʻzlari qabul qilgan tegishli normativ-huquqiy hujjatlarini ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 22-avgustdagi 409-son qaroriga ILOVA
Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazuvchilarning malakasini oshirish va ularni attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazuvchilarning malakasini oshirish va ularni attestatsiyadan oʻtkazish tartibini belgilaydi.
2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
attestatsiya guvohnomasi — roʻyxatdan oʻtkazuvchilarning ushbu Nizomda belgilangan tartibda attestatsiyadan oʻtganligini tasdiqlovchi hujjat;
attestatsiya komissiyasi — Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligida (keyingi oʻrinlarda — Kadastr agentligi) tashkil etiladigan va doimiy asosda ishlaydigan roʻyxatdan oʻtkazuvchilarni attestatsiyadan oʻtkazuvchi komissiya;
roʻyxatdan oʻtkazuvchilarning malakasini oshirish — tegishli oʻquv dasturlari va rejalari asosida koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish sohasiga oid bilim talab etiladigan mutaxassislarning malaka va koʻnikmalarini muntazam ravishda yangilab borish orqali ularning kasbiy mahorati oshirilishini taʼminlashga qaratilgan oʻqitish shakli;
malaka talablari — roʻyxatdan oʻtkazuvchilarning kasbiy bilim va amaliy koʻnikmalari darajasiga qoʻyiladigan talablar majmui;
roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ — Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi;
sertifikat — roʻyxatdan oʻtkazuvchilarning ushbu Nizomda belgilangan tartibda malakasini oshirganligini tasdiqlovchi hujjat;
oʻquv dasturi — roʻyxatdan oʻtkazuvchilarning koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish sohasida bilim va amaliy koʻnikmalarga ega boʻlishning umumiy tartibini belgilovchi hujjat;
oʻquv rejasi — oʻquv fanlari va kurslarining tarkibi, ularni oʻrganishning izchilligi va soatlardagi hajmini belgilovchi hujjat.
3. Roʻyxatdan oʻtkazuvchilarning malakasi ularning lavozim majburiyatlarini bajarishi uchun zarur boʻlgan kasbiy bilimlari va amaliy koʻnikmalarini saqlab turish maqsadida oshiriladi.
4. Roʻyxatdan oʻtkazuvchilar attestatsiyadan ularning kasbiga munosibligi darajasini xolisona baholash, qonunchilikda belgilangan malaka talablariga muvofiqligini aniqlash hamda zimmasiga yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarish yuzasidan masʼuliyatini oshirish maqsadida oʻtkaziladi.
5. Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazuvchilarning malakasini oshirish va ularni attestatsiyadan oʻtkazish ushbu Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
2-bob. Roʻyxatdan oʻtkazuvchilarning malakasini oshirish tartibi
6. Roʻyxatdan oʻtkazuvchilarning malakasini oshirish Kadastr agentligining Toshkent geodeziya va kartografiya kolleji Kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish markazi (keyingi oʻrinlarda — markaz) tomonidan amalga oshiriladi.
7. Roʻyxatdan oʻtkazuvchilarning malakasi har uch yilda kamida bir marta oshiriladi.
Malaka oshirish kurslari koʻp bilan yetmish ikki soatni tashkil etadi.
8. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ Oʻzbekiston Respublikasining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq roʻyxatdan oʻtkazuvchilarning reyestrini (keyingi oʻrinlarda — reyestr) yuritadi.
Reyestrda roʻyxatdan oʻtkazuvchining familiyasi, ismi va otasining ismi, lavozimi, maʼlumoti, mutaxassisligi, mehnat staji, malakasini oshirgan va attestatsiyadan oʻtgan vaqti hamda boshqa zarur maʼlumotlar aks ettiriladi.
9. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ reyestrdagi maʼlumotlarga asosan roʻyxatdan oʻtkazuvchining malaka oshirish muddati kelishidan oʻn besh kun oldin uning malakasini oshirish boʻyicha markazga murojaat qiladi.
10. Markaz roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning murojaatini kelib tushgan kundan boshlab besh kun ichida koʻrib chiqadi va roʻyxatdan oʻtkazuvchini malaka oshirish kursiga qabul qiladi yoki qabul qilishni rad etadi hamda bu haqda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organni xabardor qiladi.
11. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ taqdim qilgan maʼlumotlar toʻliq boʻlmaganda yoki notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etgan taqdirda, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning murojaati rad etiladi.
Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning murojaatini boshqa asoslarga koʻra rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
12. Roʻyxatdan oʻtkazuvchilar markaz tomonidan belgilangan vaqt davomida malaka oshirish kurslarida ishtirok etishi va ular ushbu davr mobaynida markazning ichki tartib-qoidalariga rioya qilishi shart.
Markaz roʻyxatdan oʻtkazuvchi malaka oshirish kurslarida uzrsiz sabablarga koʻra qatnashmasa yoki ichki tartib-qoidalarni buzsa, bu haqda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organni xabardor qilgan holda uni malaka oshirish kursidan chetlatishi mumkin.
13. Roʻyxatdan oʻtkazuvchilarning malakasini oshirish oʻquv dasturlari va rejalari markaz tomonidan roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ bilan birgalikda ishlab chiqiladi.
14. Malaka oshirish oʻquv dasturlari va rejalari roʻyxatdan oʻtkazuvchilarning asosiy faoliyat yoʻnalishlariga muvofiq boʻlishi kerak.
15. Malaka oshirish kurslari tamomlangandan soʻng roʻyxatdan oʻtkazuvchilar markaz tomonidan test shaklida sinovdan oʻtkaziladi.
Malaka oshirish kurslarida oʻtilgan oʻquv dasturlari va rejalari asosida elliktadan iborat test tuziladi hamda ularni tuzishda boshqa manbalardan foydalanish taqiqlanadi.
Roʻyxatdan oʻtkazuvchilarga test sinovlarini topshirish uchun bir soat vaqt beriladi.
16. Test sinovlari natijasiga koʻra ellik olti foizdan yuqori ball toʻplagan roʻyxatdan oʻtkazuvchilar test sinovidan oʻtgan hisoblanadi hamda ularga koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazuvchining malaka oshirish kurslarida oʻqiganligi toʻgʻrisida ushbu Nizomga 2-ilovadagi namunaga muvofiq sertifikat beriladi.
17. Test sinovlaridan oʻta olmagan yoki malaka oshirish kurslaridan chetlatilgan roʻyxatdan oʻtkazuvchilar olti oy davomida malaka oshirish kurslarida qayta oʻqitiladi.
Bunda malaka oshirish bilan bogʻliq xarajatlar roʻyxatdan oʻtkazuvchilarning oʻz mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
Test sinovlaridan oʻta olmagan yoki malaka oshirish kurslaridan chetlatilgan roʻyxatdan oʻtkazuvchilar malaka oshirish kurslarida qayta oʻqib, test sinovlaridan muvaffaqiyatli oʻtguniga qadar ularning koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish harakatlarini amalga oshirish vakolati roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan cheklanadi.
18. Roʻyxatdan oʻtkazuvchilar malaka oshirish kurslari yakunlari boʻyicha oʻtkaziladigan test sinovlaridan takroran oʻta olmagan taqdirda, roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ bir oy muddat ularni boshqa ishga oʻtkazish masalasini koʻrib chiqadi.
19. Markaz roʻyxatdan oʻtkazuvchilarning malaka oshirganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bazasini shakllantiradi va yuritadi.
20. Markaz malaka oshirish kurslarini bitirib, sertifikat olgan roʻyxatdan oʻtkazuvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni malaka oshirish tugaganidan keyin besh ish kunida roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga taqdim etadi.
21. Taqdim etilgan maʼlumotlar roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan roʻyxatdan oʻtkazuvchilarning reyestriga kiritib boriladi.
22. Roʻyxatdan oʻtkazuvchilarning malakasini oshirish bilan bogʻliq xarajatlar markaz rahbari va roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ oʻrtasida shartnoma tuzish orqali amalga oshiriladi.
Malaka oshirish kurslarida qatnashayotgan roʻyxatdan oʻtkazuvchilarni oʻqitish qiymati markazning asoslantirilgan hisob-kitoblariga muvofiq Kadastr agentligi tomonidan belgilanadi.
23. Malaka oshirish davrida roʻyxatdan oʻtkazuvchilarning ish joyi boʻyicha oʻrtacha ish haqi va lavozimi saqlanadi.
3-bob. Roʻyxatdan oʻtkazuvchilarni attestatsiyadan oʻtkazish tartibi
24. Roʻyxatdan oʻtkazuvchilar har uch yilda bir marta attestatsiyadan oʻtkaziladi.
25. Oliy taʼlim muassasalarini tugatgan va egallagan mutaxassislik boʻyicha birinchi marta ishga kirgan shaxslar, agar ular mazkur mutaxassislik boʻyicha ikki yildan kam ishlagan boʻlsa, attestatsiyadan oʻtkazilmaydi.
26. Roʻyxatdan oʻtkazuvchilarni attestatsiyadan oʻtkazish uchun Kadastr agentligida kamida besh nafardan iborat tarkibda attestatsiya komissiyasi tuziladi.
27. Attestatsiya komissiyasi tarkibi Kadastr agentligi direktori tomonidan tasdiqlanadi.
Kadastr agentligi direktorining tegishli oʻrinbosari attestatsiya komissiyasining raisi hisoblanadi.
Attestatsiya komissiyasi tarkibiga kelishuvga koʻra ilmiy va oliy taʼlim muassasalari vakillari kiritilishi mumkin.
28. Attestatsiya komissiyasi raisi:
attestatsiya komissiyasi majlislarida raislik qiladi;
attestatsiyani oʻtkazish joyi va muddatlarini belgilaydi;
attestatsiyadan oʻtkaziladiganlarning roʻyxat boʻyicha tarkibini belgilaydi;
attestatsiyani oʻtkazish boʻyicha boshqa tashkiliy masalalarni hal qiladi.
Attestatsiya komissiyasi raisi boʻlmagan taqdirda, uning vazifalarini rais oʻrinbosari amalga oshiradi.
29. Kadastr agentligining tegishli tarkibiy boʻlinmasi attestatsiya komissiyasining ishchi organi hisoblanadi.
Ishchi organ:
attestatsiyani oʻtkazish jadvalini tuzadi va tasdiqlash uchun attestatsiya komissiyasi raisiga taqdim etadi;
roʻyxatdan oʻtkazuvchining hujjatlarini shakllantiradi va tayyorlaydi;
attestatsiyani oʻtkazish sanasi va joyi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni attestatsiya komissiyasi aʼzolariga hamda tegishli roʻyxatdan oʻtkazuvchi organlarga yetkazadi;
attestatsiya komissiyasi faoliyatini tashkil etishga doir boshqa funksiyalarni amalga oshiradi.
30. Roʻyxatdan oʻtkazuvchilarning belgilangan muddatlarda attestatsiyadan oʻtishini taʼminlashga tegishli roʻyxatdan oʻtkazuvchi organlar rahbarlari shaxsan javobgar hisoblanadi.
31. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ roʻyxatdan oʻtkazuvchining attestatsiyadan oʻtish muddati kelishidan ikki oy oldin uni attestatsiyadan oʻtkazish toʻgʻrisida attestatsiya komissiyasiga murojaat qiladi va quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:
roʻyxatdan oʻtkazuvchining diplomidan nusxa, agar chet elda taʼlim olgan boʻlsa, chet mamlakatlarda taʼlim olganligini tasdiqlovchi hujjatning va vakolatli davlat organi tomonidan berilgan, taʼlim olganligi toʻgʻrisidagi hujjatning tan olinganligi yoki ekvivalentligi qayd etilgan guvohnoma nusxasi;
roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ rahbari nomidan tavsifnoma;
malaka oshirish kurslarida oʻqiganlik toʻgʻrisidagi sertifikat nusxasi.
Taqdim etilgan hujjatlar qaytarib berilmaydi.
Quyidagi hujjatlar attestatsiya komissiyasi tomonidan tegishli roʻyxatdan oʻtkazuvchi organdan mustaqil ravishda, shu jumladan, “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali olinadi:
shaxsini tasdiqlovchi hujjat nusxasi;
maʼlumoti toʻgʻrisidagi diplom nusxasi.
32. Hujjatlar kelib tushgan kundan boshlab ikki ish kuni muddatda koʻrib chiqiladi. Taqdim etilgan hujjatlarda kamchiliklar aniqlangan taqdirda, attestatsiyaga qoʻyish rad etiladi va tegishli roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga bildirishnoma yuboriladi va unda aniqlangan kamchiliklar, kamchiliklarni bartaraf etish hamda takroriy koʻrib chiqish uchun hujjatlarni taqdim etish muddati koʻrsatiladi.
Hujjatlarda kamchiliklar aniqlanmagan taqdirda, Attestatsiya komissiyasi tomonidan bir oy muddatda roʻyxatdan oʻtkazuvchi attestatsiyadan oʻtkaziladi.
33. Attestatsiyadan oʻtishning rad etilishiga asos boʻlgan kamchiliklar bir oy muddatda bartaraf etilgan taqdirda, hujjatlar takroran koʻrib chiqish uchun taqdim etilishi mumkin.
34. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ taqdim qilgan maʼlumotlar toʻliq boʻlmaganda yoki notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etilgan taqdirda, attestatsiyadan oʻtishning rad etilishi uchun asos hisoblanadi.
Attestatsiyadan oʻtishga boshqa asoslar boʻyicha rad etilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
35. Attestatsiya komissiyasi attestatsiyaning oʻtkazilish joyi va vaqti toʻgʻrisida roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga attestatsiya oʻtkaziladigan sanadan kamida oʻn kun oldin bildirishnoma yuboradi.
36. Attestatsiya komissiyasi, agar uning majlisida komissiya aʼzolarining yarmidan koʻpi qatnashsa, vakolatli hisoblanadi.
37. Attestatsiya suhbat shaklida oʻtkaziladi.
Roʻyxatdan oʻtkazuvchi bilan uning kasb faoliyatiga bogʻliq boʻlgan asoslar boʻyicha suhbat oʻtkaziladi.
Suhbat jarayoni uzluksiz videotasvirga (ovozli) tushiriladi va videotasvir kamida bir yil saqlanadi.
Savollarning aniq roʻyxati va attestatsiya komissiyasining ish reglamenti Kadastr agentligi direktori tomonidan tasdiqlanadi.
38. Attestatsiya komissiyasi roʻyxatdan oʻtkazuvchining bilim va ish tajribasini hisobga olib:
roʻyxatdan oʻtkazuvchini attestatsiyadan oʻtgan deb eʼtirof etish va unga attestatsiyadan oʻtganlik toʻgʻrisidagi guvohnomani berish haqida;
roʻyxatdan oʻtkazuvchini attestatsiyadan oʻtmagan deb eʼtirof etish va unga attestatsiyadan oʻtganlik toʻgʻrisidagi guvohnomani berishni rad etish haqida qaror qabul qiladi.
39. Attestatsiya komissiyasining qarorlari attestatsiya komissiyasining majlisida hozir boʻlgan aʼzolarining oddiy koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi.
Ovoz berish roʻyxatdan oʻtkazuvchining ishtirokisiz oʻtkaziladi.
40. Attestatsiya komissiyasining qarori attestatsiya komissiyasining raisi va kotibi tomonidan imzolanadigan bayonnoma bilan rasmiylashtiriladi.
Ovozlar teng boʻlib qolgan taqdirda, raisning ovozi hal qiluvchi ovoz hisoblanadi.
41. Attestatsiya natijalari ovoz berish jarayoni tamom boʻlgandan keyin darhol eʼlon qilinadi.
42. Roʻyxatdan oʻtkazuvchiga ikki ish kuni ichida koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazuvchining attestatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisida ushbu Nizomga 3-ilovadagi namunaga muvofiq guvohnoma beriladi.
Guvohnomaning amal qilish muddati — uch yil.
43. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi attestatsiyadan oʻtmagan deb topilgan taqdirda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ uni takroriy attestatsiyadan oʻtkazish uchun attestatsiya oʻtkazilgan kundan kamida uch oy oʻtgach, biroq olti oydan kechikmay attestatsiya komissiyasiga murojaat qiladi.
Agar roʻyxatdan oʻtkazuvchi takroriy attestatsiyadan oʻta olmasa, attestatsiya komissiyasi uning ish joyiga bu haqda bildirishnoma yuboradi.
Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ bildirishnoma kelib tushgan kundan boshlab oʻn kun ichida roʻyxatdan oʻtkazuvchini mehnat qonunchiligiga muvofiq egallab turgan lavozimidan ozod qilish yoxud boshqa ishga oʻtkazish toʻgʻrisidagi masalani koʻrib chiqishi va koʻrilgan choralar toʻgʻrisida uch kun muddatda Kadastr agentligini yozma ravishda xabardor qilishi shart.
44. Attestatsiyadan oʻtganlik toʻgʻrisidagi guvohnomaning haqiqiyligini Kadastr agentligining rasmiy veb-sayti orqali uning identifikatsiya raqamini kiritish yoki undagi QR-kodni skaner qilish yoʻli bilan tekshirish mumkin.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
45. Roʻyxatdan oʻtkazuvchilarning malakasini oshirish va ularni attestatsiyadan oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlar tegishli roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ mablagʻlari hisobidan qoplanadi.
46. Homilador ayollar, shuningdek, uch yoshgacha bolalari bor ayollardan muddati kelishidan qatʼi nazar, malakasini oshirish hamda attestatsiyadan oʻtish talab etilmaydi.
47. Roʻyxatdan oʻtkazuvchilarning malaka oshirish va attestatsiyadan oʻtish jarayonida huquq va manfaatlari buzilgan taqdirda, belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.
48. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgarlikka tortiladi.
Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazuvchilarning malakasini oshirish va ularni attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazuvchilarning malakasini oshirish va ularni attestatsiyadan oʻtkazish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Davlat kadastrlari palatasi va uning hududiy boshqarmalari Roʻyxatdan oʻtkazuvchilarning malakasini oshirish uchun Kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish markaziga xat yuboradi. Malaka oshirish muddati kelishidan 15 kun oldin 2-bosqich Kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish markazi 1. Roʻyxatdan oʻtkazuvchini malaka oshirish kursiga qabul qiladi yoki qabul qilishni rad etadi hamda bu haqda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organni xabardor qiladi. Xat kelib tushgan kundan boshlab 5 kun ichida 2. Malaka oshirish oʻquv kurslarini tashkil qiladi. Eng koʻp hajmi 72 soat 3. Test sinovlaridan oʻta olmagan yoki malaka oshirish kurslaridan chetlatilgan roʻyxatdan oʻtkazuvchilarni malaka oshirish kurslarida qayta oʻqitadi. Olti oy davomida 4. Malaka oshirish kurslarida oʻqiganlik toʻgʻrisida sertifikat beradi. Oʻquv kurslari yakunlangandan soʻng 5. Markaz malaka oshirish kurslarini bitirib, sertifikat olgan roʻyxatdan oʻtkazuvchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni roʻyxatdan oʻtkazuvchi organga taqdim etadi. Malaka oshirish tugaganidan keyin besh ish kunida 3-bosqich Davlat kadastrlari palatasi va uning hududiy boshqarmalari Attestatsiya komissiyasiga roʻyxatdan oʻtkazuvchini attestatsiyadan oʻtkazish toʻgʻrisida xat yuboradi. Attestatsiyadan oʻtish muddati kelishidan 2 oy oldin 4-bosqich Attestatsiya komissiyasi 1. Roʻyxatdan oʻtkazuvchining hujjatlarini koʻrib chiqadi. 2 ish kuni ichida 2. Attestatsiyaning oʻtkazilish joyi va vaqti toʻgʻrisida roʻyxatdan oʻtkazuvchi organni xabardor qiladi. Attestatsiya oʻtkaziladigan sanadan kamida 10 kun oldin 3. Roʻyxatdan oʻtkazuvchilarni attestatsiyadan oʻtkazadi. Bir oy muddatda 4. Roʻyxatdan oʻtkazuvchiga attestatsiyadan oʻtganlik toʻgʻrisida guvohnoma beradi. 2 ish kuni ichida 5-bosqich Davlat kadastrlari palatasi va uning hududiy boshqarmalari 1. Attestatsiyadan oʻtmagan deb topilgan roʻyxatdan oʻtkazuvchini takroriy attestatsiyadan oʻtkazish uchun attestatsiya komissiyasiga xat yuboradi. Attestatsiya oʻtkazilgan kundan kamida 3 oy oʻtgach, biroq 6 oydan kechikmay 2. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi takroriy attestatsiyadan oʻta olmasa, roʻyxatdan oʻtkazuvchini mehnat qonunchiligiga muvofiq egallab turgan lavozimidan ozod qilish yoxud boshqa ishga oʻtkazish toʻgʻrisidagi masalani koʻrib chiqadi. Attestatsiya komissiyasining xati kelib tushgan kundan boshlab 10 kun ichida 3. Koʻrilgan choralar toʻgʻrisida Kadastr agentligini yozma ravishda xabardor qiladi. 3 kun ichida
Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazuvchilarning malakasini oshirish va ularni attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazuvchining malaka oshirish kurslarida oʻqiganligi toʻgʻrisida SERTIFIKAT MO № 000000000 (roʻyxatdan oʻtkazuvchining F.I.O.) 20____-yil “____” -_____________dan 20____ -yil “____” -_____________gacha Toshkent geodeziya va kartografiya kolleji Kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish markazida ______ soatga moʻljallangan (kurs hajmi) malaka oshirish kursini tamomladi. (malaka oshirish kursining nomi) Sertifikat _________________________ gacha amal qiladi. (yil, kun va oy) Markaz direktori _________ ______________ ________ ________________ Markaz direktori ____________ (imzo va muhr) _______ ________ (F.I.O.)
Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazuvchilarning malakasini oshirish va ularni attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazuvchining attestatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisida GUVOHNOMA ______________ № ____________ (seriyasi) _____ _______________ Ushbu bilan __________________________________________________________________________ ning (roʻyxatdan oʻtkazuvchining F.I. O.) Kadastr agentligida attestatsiyadan oʻtganligi tasdiqlanadi va u roʻyxatdan oʻtkazuvchi lavozimida ishlashi mumkin. Guvohnoma ___________________________gacha amal qiladi. (yil, kun va oy) Attestatsiya komissiyasi raisi ____________ _______ _______________ Markaz direktori ____________ (imzo) _______ ________ (F.I.O.) QR-code
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2023-yil 22-avgust,
409-son