UzbekAI

← Qonunlar

📅 2023-yil 25-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2023 йил 25 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 25 августа 2023 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 25 August 2023 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

АРИЗА

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

РЎЙХАТИ

«Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш, шунингдек, «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг янги механизмлари, жумладан, кўчмас мулкларни бўлиш ва бирлаштиришнинг тартиб-таомиллари асослари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш ва ягона ҳужжатга бирлаштириш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлари юзага келганлиги, бошқа шахсга ўтганлиги, чекланганлиги ва бекор қилинганлиги фактини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиб-таомили;

кўчмас мулкни бўлиш, бирлаштириш ва уларнинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиб-таомили ҳамда ушбу хизматларни кўрсатганлик учун ундириладиган тўловлар миқдори;

давлат рўйхатидан ўтказилиб, бу ҳақда гувоҳнома берилган кўчмас мулкларни электрон тарзда давлат реестрига киритиш ва ундан кўчирма бериш, шу жумладан, мазкур хизматларни бепул амалга ошириш.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 августдаги 424-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорида :

а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Белгилансинки, иловада қайд этилган кўчмас мулк объектларига кадастр ишини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш давлат хизматлари қийматидан 10 фоизи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади»;

б) иловада :

IV бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«IV. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш»;

4.2 ва 4.3-позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 4.2 Жисмоний шахсларнинг умумий майдони 100 квадрат метрдан 300 квадрат метргача бўлган тураржой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,0 баравари 4.3 Жисмоний шахсларнинг умумий майдони 300 квадрат метрдан ортиқ бўлган тураржой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари » ;

4.12-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 4.12 Ипотекани, шунингдек, ижара ҳуқуқини (ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи бундан мустасно), ер участкаси бўйича сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда гаров хатини расмийлаштириш Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари » ;

Қуйидаги мазмундаги VI бўлим билан тўлдирилсин:

« VI. Кўчмас мулкни бўлиш, бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш 6.1 Кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари 6.2 Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари » ;

в) изоҳлар қисмида :

2-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатининг «Хоразм вилояти» блоки 196-позициясининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ» устунидаги «Хоразм вилояти маданий мерос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида» сўзлари «Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида» сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорида :

а) 1-бандда :

учинчи — бешинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага;

Кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага;

Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 4-иловага»;

еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

саккизинчи-тўққизинчи хатбошилар тегишинча еттинчи-саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

еттинчи хатбошидаги «5б-иловага» сўзлари «5а-иловага» сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги «5в-иловага» сўзлари «5б-иловага» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2 — 4-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига 2-ИЛОВА

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Регламент жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлари юзага келганлиги, бошқа шахсга ўтганлиги, чекланганлиги ва бекор қилинганлиги фактини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Регламент қоидалари фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлган ер қаърига нисбатан татбиқ этилмайди.

3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

воситачилар — давлат хизматлари марказлари, нотариал идоралар, нотариуслар, риэлторлик ташкилотлари, тижорат банклари ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги;

рўйхатдан ўтказувчи орган — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) Давлат кадастрлари палатаси;

ҳудудий бошқарма — Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари.

4. Жисмоний ва юридик шахслар ёки уларнинг ваколатли вакиллари (кейинги ўринларда — ариза берувчи) кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар юзага келганда, бошқа шахсга ўтганда, чекланганда ёки бекор бўлганда, ушбу ҳолат юзага келган кундан бошлаб бир ой муддатда «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида (кейинги ўринларда — Қонун) кўрсатилган тегишли ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлари юзага келганлиги, бошқа шахсга ўтганлиги, чекланганлиги ва бекор қилинганлигини давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки воситачилар орқали, гаров хати расмийлаштирилганда эса — ҳудудий бошқармага мурожаат қилади.

5. Юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлари рўйхатдан ўтказувчи орган ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан ариза берувчиларнинг мурожаатига асосан ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилади.

Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан ажратилган ер участкасида якка тартибдаги турар жой нотурар жой тоифасига ўтказилган тақдирда, ер участкаси доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида давлат рўйхатидан ўтказилади.

Доимий эгалик ёки доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ер участкасидаги нотурар жой якка тартибдаги турар жой тоифасига ўтказилганда, ер участкаси мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида давлат рўйхатидан ўтказилади.

6. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори билан белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.

7. Воситачилар орқали қуйидаги хизматлар бўйича аризалар тақдим этилади:

давлат хизматлари марказлари — кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

нотариал идоралар ва нотариуслар томонидан — нотариал ҳаракатлар асосида юзага келадиган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

тижорат банклари томонидан — ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш;

Давлат активларини бошқариш агентлиги — хусусийлаштириш ҳамда «E-auksion» электрон савдо платформасида аукцион орқали сотиш натижасида юзага келадиган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

риэлторлик ташкилотлари — риэлторлик хизматларини кўрсатиш натижасида юзага келадиган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш.

2-боб. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби

8. Ариза берувчи кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун воситачига мурожаат этади, давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда ёки рўйхатдан ўтказувчи органнинг веб-сайтида (кейинги ўринларда — веб-сайт) рўйхатдан ўтади.

9. Ариза берувчи ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун воситачига мурожаат этганда, воситачи ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат этган тақдирда эса, ушбу Регламентга 2-иловадаги шаклга мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун аризани электрон шаклда мустақил тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилган тақдирда, сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.

Аризага Қонунда назарда тутилган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар илова қилинади.

Бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаси ҳам давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади.

Аризада кўчмас мулк объектининг тури, давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган ҳуқуқ, кадастр йиғмажилди тайёрланган ёки қайта расмийлаштирилган кўчмас мулк объектининг номи ва йиғмажилд тайёрланган сана (мавжуд бўлса) кўрсатилади.

Воситачилар томонидан ариза берувчилардан Қонунда ва ушбу бандда назарда тутилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

10. Зарур маълумотлар аризага киритилгандан сўнг ариза берувчи уни ўз электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, аризани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

11. Давлат хизматлари кўрсатилгани учун ушбу Регламентнинг 6-бандига мувофиқ йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, кўрсатилган хизматлар учун белгиланган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тўлов миқдори кўрсатилган хабарнома (инвойс) воситачиларга (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) электрон тарзда юборилади.

Воситачилар тўлов суммаси кўрсатилган хабарнома (инвойс) келиб тушганидан сўнг реал вақт режимида бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.

Ариза берувчи хабарномада кўрсатилган миқдорда йиғим суммасини тўлайди.

Давлат хизматлари кўрсатилганда тўлов тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

12. Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:

18 фоизи — Адлия вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

10 фоизи — Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағнинг 80 фоизи рўйхатдан ўтказувчи орган ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича ҳудудий бошқармаларнинг ҳисобварағига ўтказилади;

б) нотариал идоралар ёки нотариуслар орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Адлия вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

10 фоизи — Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағнинг 80 фоизи рўйхатдан ўтказувчи орган ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича ҳудудий бошқармаларнинг ҳисобварағига ўтказилади;

в) Давлат активларини бошқариш агентлиги, риэлторлик ташкилотлари ва тижорат банклари орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағнинг 80 фоизи рўйхатдан ўтказувчи орган ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича ҳудудий бошқармаларнинг ҳисобварағига ўтказилади;

г) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Адлия вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — давлат хизмати ягона биллинг тизими орқали кўрсатилганда) — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

10 фоизи — Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағнинг 80 фоизи рўйхатдан ўтказувчи орган ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича ҳудудий бошқармаларнинг ҳисобварағига ўтказилади.

13. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилгунига (давлат реестрига ёзув киритилгунга) қадар бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

14. Ариза берувчи воситачига келиб мурожаат этганда унинг аризаси воситачи ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг барча ҳужжатлар реал вақт режимида ҳудудий бошқармага электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза автоматик тарзда ҳудудий бошқармага юборилади.

15. Ҳудудий бошқарманинг рўйхатдан ўтказувчиси (кейинги ўринларда — рўйхатдан ўтказувчи) ариза келиб тушгандан сўнг Қонунда белгиланган муддатларда ҳамда тартибда:

аризани ўрганиб чиқади;

ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинган тақдирда, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга доир ҳаракатларни амалга оширади;

аризани кўриб чиқиш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга доир ҳаракатларни амалга ошириш натижасини воситачига юборади;

ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат қилинганда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга доир ҳаракатларни амалга ошириш натижасини ариза берувчининг электрон манзилига юборади ёки талабгорни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Тақдим этилган ҳужжатларда бартараф этилиши зарур бўлган ёки қўшимча ҳужжатларни талаб этадиган камчиликлар мавжуд бўлганда, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш уч иш кунига тўхтатиб турилиши мумкин. Бундай ҳолда рўйхатдан ўтказувчи кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўхтатиб турилганлиги тўғрисида воситачи ва (ёки) ариза берувчини бир иш куни ичида хабардор қилади.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга доир ҳаракатларни амалга ошириш натижасига кўра рўйхатдан ўтказувчи ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади ва ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган намунага мувофиқ Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестридан (кейинги ўринларда — давлат реестри) кўчирма беради ёки ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни Қонунда белгиланган тартибда рад этади.

16. Воситачи аризани кўриб чиқиш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга доир ҳаракатларни амалга ошириш натижаси келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ёки уни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Воситачи ариза берувчининг сўровига кўра унга давлат реестридан кўчирмани электрон шаклда ёки қоғоз шаклида бериши мумкин.

17. Ариза берувчи рўйхатдан ўтказиш рад этилган кундан бошлаб ўн кун мобайнида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун йиғим тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

3-боб. Якунловчи қоидалар

18. Воситачилар ва ҳудудий бошқармалар ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

19. Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари рўйхатдан ўтказувчи органнинг мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.

20. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

21. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи (жисмоний ва юридик шахслар ёки уларнинг ваколатли вакиллари) Кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш учун воситачига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг веб-сайти (кейинги ўринларда — веб-сайт) орқали рўйхатдан ўтади ҳамда белгиланган миқдордаги тўловни амалга оширади. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар юзага келгандан кейин бир ой муддатда 2-босқич 1. Воситачи (давлат хизматлари марказлари, нотариал идоралар, нотариуслар, риэлторлик ташкилотлари, тижорат банклари, Давлат активларини бошқариш агентлиги) 2. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали 3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг веб-сайти Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига электрон шаклда юборади. Реал вақт режимида 3-босқич Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари 1. Аризани кўриб чиқишга қабул қилади ёки қабул қилишни рад этади. 2. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга доир ҳаракатларни амалга оширади. 3. Давлат реестридан кўчирмани ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида хабарномани воситачига (ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат этилганда ариза берувчига) юборади. Қонунда белгиланган муддатларда 4-босқич Воситачи (давлат хизматлари марказлари, нотариал идоралар, нотариуслар, риэлторлик ташкилотлари, тижорат банклари, Давлат активларини бошқариш агентлиги) Ариза берувчини давлат рўйхатидан ўтказишга доир ҳаракатларни амалга ошириш натижаси юзасидан хабардор қилади. Реал вақт режимида

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун

I. Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот: 1. Ф.И.О.: 2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами): 3. ЖШШИР: 4. Телефон рақами: 5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): II. Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот: 1. Тўлиқ номи: 2. СТИР: 3. Телефон рақами: 4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): Аризада кўрсатилиши лозим бўлган маълумотлар: Ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат тури, қабул қилинган санаси ва рақами: Кўчмас мулк объекти тури: Давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган ҳуқуқ: Кадастр йиғмажилди тайёрланган ёки қайта расмийлаштирилган кўчмас мулк объектининг номи ва йиғмажилд тайёрланган сана (мавжуд бўлса):

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги ‎Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Сана «____» ___________ Давлат реестрининг тартиб рақами ____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестридан ‎КЎЧИРМА ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ «____» ____________да келиб тушган «____» ___________ги буюртма асосида Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестрига қуйидаги ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида ёзув киритилди: 1. Кўчмас мулк объекти: Кўчмас мулк объекти тури: Кўчмас мулк объекти номи: Кадастр рақами: Жойлашган жойи: 2. Рўйхатдан ўтказилди: Ҳуқуқ эгаси, ҳуқуқдаги улуш: СТИР (ҳуқуқ эгаси юридик шахс бўлганда): 2.1. Ер участкаси: Ҳуқуқ тури: Ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш санаси: Ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат реквизитлари: 2.2. Бино ва иншоотлар: Ҳуқуқ тури: Ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш санаси: Ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат реквизитлари: 2.3. Кўп йиллик дов-дарахтлар: Дарахтлар сони, дона: Ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш санаси: Ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат реквизитлари: 3. Бошқа маълумотлар: 3.1. Ҳужжат бўйича майдон (га): 3.2. Амалдаги майдон (га): 3.3. Давлат рўйхатидан ўтказилган бино ва иншоотлар майдони (кв.м): 3.4. Тақиқ, хатлов ёки чекловлар мавжудлиги: Ипотека давлат рўйхатидан ўтказилганлиги: Сервитут давлат рўйхатидан ўтказилганлиги: Бинолар ва иншоотлар ёки уларнинг қисмларига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги: 4. Қўшимча маълумотлар: ... ... Агар сизда кўчирманинг ҳақиқийлигини текшириш зарурати юзага келса, пастки чап бурчакдаги QR-кодни сканерланг. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎QR-код ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига 3-ИЛОВА

Кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Регламент:

жисмоний ва юридик шахсларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган айрим бинолар ва иншоотларга ёки уларнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтиши муносабати билан ушбу бино ва иншоотлар жойлашган мулк ҳуқуқидаги ер участкаларини;

мулк ҳуқуқида тегишли бўш ер участкасининг бир қисми бошқа шахсга ўтиши муносабати билан;

ҳуқуқ эгасининг мулк ҳуқуқида тегишли бўш ер участкасини алоҳида қисмларга бўлиш бўйича мурожаатига асосан кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш далолатномасини (кейинги ўринларда — далолатнома) расмийлаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Регламент қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига, кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаларига, муддатли (вақтинчалик) фойдаланиш ҳуқуқида бўлган ер участкаларига, ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилмаган кўчмас мулкларга, шунингдек, кўп квартирали уйлардаги квартиралар ва қурилиши тугалланмаган объектларга нисбатан татбиқ этилмайди.

3. Далолатномани расмийлаштириш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

4. Далолатнома қуйидаги тартибда расмийлаштирилади:

а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари (кейинги ўринларда — филиаллар):

ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш далолатномасини тузади;

кўчмас мулкнинг бўлиниши натижасида ҳосил бўлган алоҳида кўчмас мулк объектларининг манзилларини Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1010-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгилайди;

б) далолатнома Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари (кейинги ўринларда — қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари) билан келишилади.

2-боб. Кўчмас мулкни бўлиш ҳамда унинг янги чегараларини белгилаш хусусиятлари

5. Умумий биргаликдаги мулкни бўлиш ушбу умумий мулк иштирокчилари ўртасидаги келишувга ёки суд қарорига асосан амалга оширилади.

Жисмоний ва юридик шахсларга ижара, доимий фойдаланиш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқларида тегишли бўлган ер участкаларининг бино ва иншоот бўлмаган бўш қисмини алоҳида қисмларга бўлишга йўл қўйилмайди.

6. Кўчмас мулкни бўлиш далолатномасини расмийлаштиришда:

а) янги ташкил этилаётган кўчмас мулклар ўзининг асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган бўлиши зарур;

б) бўлиш ер участкасига нисбатан амалга оширилганда ер участкаси бўлинадиган бўлиши;

в) ер участкалари ёнғинга қарши, санитария, экологияга оид, шаҳарсозлик ҳамда бошқа мажбурий нормалар ва қоидаларни бузмаган ҳолда янгидан ташкил этилиши ҳамда бўлиш амалга оширилганидан кейин ҳосил бўлган қисмларнинг ҳар бири мустақил ер участкасини ташкил этиши;

г) мулк ҳуқуқида бўлган ер участкасини бўлиш натижасида ҳосил бўлган ер участкаси келгусида ундан асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бино ва иншоотларни лойиҳалаш ва қурилиш ишларини амалга ошириш имкони мавжуд бўлиши зарур;

д) якка тартибдаги турар жой биноларининг бир қисми бошқа шахсга ўтиши натижасида юзага келадиган алоҳида ер участкаларида жойлашган бино ёки бино қисмида камида битта яшаш хонаси, ошхона ҳамда ҳожатхона мавжуд бўлиши лозим, мулк ҳуқуқида тегишли бўлган ер участкаси бундан мустасно;

е) ер участкаларининг эгалари ёки ундан фойдаланувчилар мустақил равишда ер участкасига умумий фойдаланишдаги ер участкаси орқали ўтиш имконидан маҳрум бўлиб қоладиган бўлса, ер участкаси бўлинишига йўл қўйилмайди;

ж) ер участкасининг янги чегаралари унинг бўлинишидан аввалги чегаралари асосида белгиланиши лозим, бунда янги ер участкаларининг майдонлари йиғиндиси ҳамда чегаралари аввалги чегара ва майдондан фарқ қилишига йўл қўйилмайди;

з) бўлинаётган ер участкасига туташ ўзбошимча эгаллаб олинган ер участкалари томонлар ўртасида бўлинишига ва далолатномада кўрсатилишига йўл қўйилмайди.

7. Кўчмас мулкни бўлиш натижасида янги пайдо бўлган кўчмас мулкларга кадастр йиғмажилди (кадастр паспорти) далолатнома асосида тайёрланади.

8. Кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишда давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ҳамкорлик ёрдамида амалга оширилади.

9. Кўчмас мулкнинг бўлинганлиги ҳуқуқ эгасига кўчмас мулкнинг конструктив элементларини ўзгартириш ҳуқуқини бермайди.

3-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби

10. Кўчмас мулкларнинг ҳуқуқ эгалари ёки уларнинг вакиллари (кейинги ўринларда — ариза берувчи) далолатнома расмийлаштириш учун давлат хизматлари марказига ўзлари келиб мурожаат этадилар ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Кадастр агентлигининг расмий веб-сайти орқали (кейинги ўринларда — веб-сайт) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтадилар.

11. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда давлат хизматлари маркази ходими — ариза берувчи номидан, ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат этган тақдирда эса мустақил равишда, ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ электрон шаклдаги сўровномани тўлдирадилар ҳамда давлат хизматидан фойдаланиш учун тўловни амалга оширадилар.

Ариза берувчи сўровномани тўлдиришда далолатнома расмийлаштириш келишилган ҳолда, бўлинган кўчмас мулкка кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш хизматларидан фойдаланиш учун ариза автоматик тарзда шакллантирилишини танлашлари мумкин.

12. Далолатнома расмийлаштириш бўлинаётган кўчмас мулкдаги айрим бино ва иншоотларга ёки уларнинг бир қисмига бўлган мулк ҳуқуқларининг бошқа шахсга ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва ҳуқуқ эгаларининг (вакилининг) сўровномалари ёки кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ эгасининг ўзига мулк ҳуқуқида тегишли бўлган кўчмас мулкни алоҳида қисмларга бўлиш ҳақидаги сўровномаси асосида амалга оширилади.

Мулк ҳуқуқида тегишли якка тартибда уй-жой бўлган кўчмас мулкни ёки унинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш нотариал тартибда амалга оширилади.

Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилинаётганда сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.

Давлат хизматлари маркази томонидан ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

13. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Ариза берувчи ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат этган ҳолларда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

14. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда уларнинг сўровномаси марказ ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар реал вақт режимида филиалга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда филиалга юборилади.

15. Давлат хизмати кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда кўрсатилган хизматлар учун йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

16. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан далолатнома ҳуқуқ эгалари томонидан имзолангунга қадар воз кечиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан воз кечганда унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим қайтарилмайди.

17. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

18. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

18 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

20 фоизи — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаларининг ҳисобварағига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисоб варағига;

20 фоизи — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига;

11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — давлат хизмати ягона биллинг тизими орқали кўрсатилганда) — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаларининг ҳисобварағига ўтказилади;

в) веб-сайт орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаларининг ҳисобварағига ўтказилади.

Тўловлар давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.

19. Филиал сўровнома келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида кўчмас мулк жойлашган жойида кўчмас мулкни бўлиш имкониятини ўрганади. Бунда, филиал томонидан ушбу Регламент 5-бандининг талаблари ва 6-бандининг «д», «е», «ж», «з» кичик бандларида кўрсатилган талаблар асосида кўчмас мулкни қисмларга бўлиш ёки чегараларини ўзгартириш мумкинлиги кўриб чиқилади.

Ўрганиш натижасига кўра, филиал жойнинг ўзида мавжуд чегара элементлари ҳамда ҳуқуқ эгаси(лари) билан келишувга асосан кўчмас мулкларнинг янги чегараларини ва кўчмас мулкда жойлашган бино ва иншоотларнинг жойлашиши бўйича ўзгаришларни қайд этган ҳолда абрис тайёрлайди ва тайёр абрис ижрочи, шунингдек ҳуқуқ эгаларининг имзоси билан тасдиқланади.

Филиал жойида олиб борилган ўрганишлар ва тасдиқланган абрисга асосан кўчмас мулкларнинг кадастр режаси илова қилинган далолатномани тайёрлайди ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ҳамда тегишли қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда уни тайёрлашни рад этади.

Кўчмас мулкнинг бўлиниши натижасида далолатномага илова қилинган кўчмас мулкнинг кадастр режасида бўлинаётган кўчмас мулк ҳамда янги яратилаётган кўчмас мулкларнинг чегаралари кўрсатилади.

20. Филиал томонидан далолатнома тайёрланган куни филиал бошлиғи ва ижрочи далолатнома лойиҳасини ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ҳамда далолатнома марказга (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) аризачига электрон шаклда юборилади.

Далолатномани тайёрлаш рад этилган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги хабарнома филиал бошлиғининг ЭРИси билан тасдиқланган ҳолда марказга (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) аризачига юборилади.

21. Давлат хизматлари маркази далолатнома ва кўчмас мулкнинг кадастр режаси келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.

22. Далолатнома 3 иш куни мобайнида ҳуқуқ эгалари томонидан давлат хизматлари марказига келиб (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) идентификация қилиш воситалари (дактилоскопия ва бошқалар) орқали ёки ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) ҳуқуқ эгаларининг ЭРИси билан келишилади.

23. Ҳуқуқ эгалари томонидан келишилган далолатнома ва унга илова қилинган электрон шаклдаги кадастр режаси давлат хизматлари маркази томонидан реал вақт режимида, ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат қилинганда эса автоматик тарзда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимига келишиш учун юборилади.

24. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари далолатнома ва унга илова қилинган электрон шаклдаги кадастр режаси келиб тушгандан сўнг уч иш куни ичида кўчмас мулк жойлашган жойида кўчмас мулкни ушбу Регламент 6-бандининг «а», «б», «в», «г», «д» кичик бандларида кўрсатилган талаблар асосида қисмларга бўлиш ёки янги чегараларини белгилаш имкониятини ўрганган ҳолда далолатномани келишади ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ва тегишли қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда уни рад этади.

Далолатномани келишиш ёки рад этиш қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимининг ЭРИси билан тасдиқлаш орқали амалга оширилади.

25. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари далолатномани келишган ёки рад этган куни далолатнома ва кўчмас мулк чегаралари кадастр режаси ёки рад этиш ҳақидаги хабарномани электрон шаклда марказга (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) юборади.

26. Давлат хизматлари марказига далолатнома ёки далолатномани тайёрлашни рад этиш ҳақида хабарнома келиб тушган тақдирда, марказ хабарнома келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.

Аризани кўриб чиқиш натижалари асосида QR-код (матрицали штрих-код) қўйиб берилган электрон ҳужжатлар асл ҳужжатларга тенглаштирилади.

27. Қуйидагилар давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади:

ушбу Регламентнинг 1, 2, 5 ва 6-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ эмаслиги;

сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;

далолатнома ҳуқуқ эгалари томонидан белгиланган муддатда имзоланмаганлиги;

ер участкаси ва унда жойлашган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги;

кўчмас мулкнинг ҳақиқий ҳолати Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестридаги маълумотлардан фарқ қилиши;

филиал ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари вакилига кўчмас мулкни кўздан кечириш учун имконият яратилмаганлиги;

кўчмас мулкнинг ҳуқуқ эгаларидан бири томонидан далолатномани имзолашдан бош тортганлиги;

давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу кўчмас мулк объектининг мансублиги масаласида низолар борлигидан далолат берувчи суд ҳужжатлари ва сўровномаларининг мавжудлиги;

ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги;

ер участкасида мулк ҳуқуқи асосида давлат рўйхатидан ўтказилган бино ва иншоотлар мавжуд эмаслиги, ер участкаси мулк ҳуқуқида бўлган ер участкалари бундан мустасно.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асосларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.

28. Ариза берувчи давлат хизмати кўрсатилиши рад этилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўламасдан кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Давлат хизматини такроран кўрсатишда филиаллар ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабабларининг келтирилиши бундан мустасно.

Қайта мурожаат этилганда кейинги мурожаатлар ушбу Регламентга асосан умумий тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

29. Давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши шарт.

30. Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.

31. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

32. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Кўчмас мулкни бўлиш ҳамда унинг янги чегараларини белгилаш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи (Кўчмас мулкларнинг ҳуқуқ эгалари ёки уларнинг вакиллари) Маълумотнома олиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг расмий веб-сайти (кейинги ўринларда — веб-сайт) орқали рўйхатдан ўтади ҳамда белгиланган миқдордаги тўловни амалга оширади. Хоҳишга кўра 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали 3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг расмий веб-сайти Сўровномани Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тегишли туман (шаҳар) филиали (кейинги ўринларда — филиал)га юборади. Реал вақт режимида 3-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали Филиал кўчмас мулк жойлашган жойида кўчмас мулкни бўлиш имкониятини ўрганади ва абрис тайёрлайди ҳамда ўрганишлар ва абрисга асосан кўчмас мулкнинг кадастр режаси илова қилинган Кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш далолатнома (кейинги ўринларда — далолатнома)сини тайёрлаб, уни давлат хизматлари марказларига юборади ёки далолатнома расмийлаштиришни рад этади. 10 иш кунида 4-босқич Давлат хизматлари маркази Далолатнома ва кўчмас мулкнинг кадастр режаси келиб тушганлиги ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади. Реал вақт режимида 5-босқич Ариза берувчи (Кўчмас мулкларнинг ҳуқуқ эгалари ёки уларнинг вакиллари) Давлат хизматлари марказига келиб идентификация қилиш воситалари орқали ёки ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали ҳуқуқ эгаларининг ЭРИси билан далолатномани келишади. 3 иш куни 6-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали 3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг расмий веб-сайти Далолатнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни келишиш учун қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимига юборади. Реал вақт режимида 7-босқич Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари 1. Далолатнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни келишади ва уни давлат хизматлари марказига юборади. 2. Далолатнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни келишишни рад этади. 3 иш куни 8-босқич Давлат хизматлари маркази Далолатнома ёки далолатномани тайёрлашни рад этиш ҳақида хабарнома келиб тушганлиги ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади. Реал вақт режимида

Кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш ‎ДАЛОЛАТНОМАСИ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ № _________ ‎ ‎ ____________ йил ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Мазкур далолатнома, Давлат кадастрлари палатаси _______________________ бошқармасининг ____________ туман филиали, ___________ туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари вакиллари ва кўчмас мулк ҳуқуқ эгалари билан кўчмас мулкни бўлиш тўғрисида тузилди. 1. Бўлинаётган кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотлар: 1.1. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ эгаси: ______________________________________ Кўчмас мулк жойлашган манзил: ___________________________________________ Ер участкасининг кадастр рақами: __________________________________________ Бино ва иншоотнинг кадастр рақами: ________________________________________ Ер участкасининг майдони (м²): ____________________________________________ Ер участкаси чегарасини ўзгартиришга асос бўлган ҳужжатлар: ___________________ ‎_________________________________________________________________________ Ер участкасининг алоҳида хусусиятлари: _____________________________________ 2. Кўчмас мулкни жойида ўрганиш натижасида қуйидагилар аниқланди: Бино ва иншоотлардан эгалик қилиш (фойдаланиш) тартиби мулкдорлар ўртасида юқоридаги ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида белгиланган бўлиб, бўлинаётган ер участкаси Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 62-моддаси талабларига мувофиқлиги, яъни ер участкалари ёхуд ундаги иморатнинг у ёки бу қисми коммунал хизматдан (ёритиш, канализация, суғориш қурилмалари ва шу кабилар), кўчмас мулкларнинг эгалари ёки ундан фойдаланувчилар эса мустақил равишда ўзи ёки транспортда кириб-чиқиш имконидан маҳрум бўлиб қолмаслиги аниқланди ҳамда кўчмас мулк эгаларининг ўзаро келишуви, шунингдек, ер участкасидаги мавжуд ўзгармас элементлар (девор, бино ва х.к.)ни ўрганиш асосида кўчмас мулклар чегараларига ўзгартириш киритилди. 3. Ер участкаларига ўзгартириш киритилган кўчмас мулклар таркиби қуйидагилардан иборат: 3.1. Кўчмас мулк эгаси: ___________________________________________________ Кўчмас мулк жойлашган манзил: ___________________________________________ Ер участкасининг кадастр рақами: __________________________________________ Ер участкасининг майдони (м²): ____________________________________________ Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар:_________________________ Кўчмас мулкнинг алоҳида хусусиятлари: _____________________________________ 3.2. Кўчмас мулк эгаси: ___________________________________________________ Кўчмас мулк жойлашган манзил: ___________________________________________ Ер участкасининг кадастр рақами: __________________________________________ Ер участкасининг майдони (м²): ____________________________________________ Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар: _________________________ Кўчмас мулкнинг алоҳида хусусиятлари: _____________________________________ 4. Ушбу далолатнома, унинг ажралмас қисми сифатида илова қилинган кўчмас мулк чегаралари кадастр режаси билан бирга ҳақиқий ҳисобланади. 5. Кўчмас мулкларнинг эгалари томонидан мазкур далолатноманинг тасдиқланганлиги кейинчалик алоҳида ташкил топган ер участкалари ва ундаги бино ва иншоотларга кадастр йиғмажилдини қайта шакллантириш ва кўчмас мулкларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади. ХУЛОСА: Ер участкаларига ўзгартириш киритилган кўчмас мулклар мазкур далолатноманинг 3-бандида келтирилган таркибда алоҳида кўчмас мулк деб ҳисоблансин. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Филиал бошлиғи _________ ____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (Ф.И.О.) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи ‎ _________ ____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (Ф.И.О.) Филиал муҳандиси _________ ____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (Ф.И.О.) Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ эгалари _________ ____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ _________ ____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ (Ф.И.О.) 20__ йил «___» _______ _________ тумани (шаҳри) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш далолатномасига ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ЕР УЧАСТКАСИНИНГ КАДАСТР РЕЖАСИ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ________________________________________________________________________ (юридик шахснинг тўлиқ номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.) ‎ Кадастр рақами: ___________________________________________________________ ‎Ер участкасининг майдони, га: ________________________________________________ ‎Масштаб: ________________________________________________________________ ‎Ижрочи: _________________________________________________________________ ‎ ‎ (имзоси, Ф.И.О.) Ер участкасига бўлган ҳуқуқ эгаси: ____________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (имзоси, Ф.И.О.) Ер участкасига бўлган ҳуқуқ эгаси: ____________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (имзоси, Ф.И.О.) Ер участкасига бўлган ҳуқуқ эгаси: ____________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (имзоси, Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________ (санаси) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (рақами) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш тўғрисида ‎СЎРОВНОМА ‎‎I. Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот: 1. Ф.И.О.: 2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлса): 3. Телефон рақами: 4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): II. Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот: 1. Расмий номи (тўлиқ): 2. Жойлашган жойи: 3. Телефон рақами: 4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): III. Кўчмас мулк объекти тўғрисида маълумот: 1. Кўчмас мулк объекти тури:‏ якка тартибдаги турар жой; ер участкаси; нотурар жой; 2. Кўчмас мулк объекти номланиши (нотурар жой тоифасидаги объектлар учун): 3. Кўчмас мулк объекти манзили (индекс, манзил, мўлжал): 4. Кўчмас мулкнинг кадастр рақами: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига 4-ИЛОВА

Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент жисмоний ва юридик шахсларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини, бинолар ва иншоотларни уларнинг мурожаатига асосан бирлаштириш ва бирлаштирилиши натижасида ҳосил бўлган мулкнинг янги чегараларини белгилаш далолатномасини (кейинги ўринларда — далолатнома) расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Регламент қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига, кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаларига, ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилмаган кўчмас мулкларга, шунингдек кўп квартирали уйлардаги квартиралар ва қурилиши тугалланмаган объектларга нисбатан татбиқ этилмайди.

3. Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш кўчмас мулкдан фойдаланиш мақсади бир хил бўлган, бир маъмурий ҳудудда жойлашган, умумий чегарага эга бўлган, ҳуқуқ эгасига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ҳолларда амалга оширилади.

4. Далолатномани расмийлаштириш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

5. Далолатнома қуйидаги тартибда расмийлаштирилади:

а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари (кейинги ўринларда — филиаллар):

ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш далолатномасини тузади;

кўчмас мулкнинг бирлаштирилиши натижасида ҳосил бўлган кўчмас мулкнинг манзилини Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1010-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгилайди;

б) далолатнома Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари (кейинги ўринларда — қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари) келишилади.

2-боб. Кўчмас мулкни бирлаштириш ҳамда унинг янги чегараларини белгилаш хусусиятлари

6. Кўчмас мулкни бирлаштириш кўчмас мулк мулкдорининг қарорига, мулкдорлар ўртасида тузилган шартномага, давлат ижрочисининг ёки суднинг қарорига асосан амалга оширилади.

7. Кўчмас мулкни бирлаштириш далолатномасини расмийлаштиришда қуйидагилар талаб этилади:

а) янги ташкил этилаётган кўчмас мулклар ўзининг асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган бўлиши;

б) бирлаштириш ер участкасига нисбатан амалга оширилганда, ер участкаси бирлаштириладиган бўлиши;

в) кўчмас мулк ёнғинга қарши, санитария, экологияга оид, шаҳарсозлик ҳамда бошқа мажбурий нормалар ва қоидаларни бузмаган ҳолда янгидан ташкил этилиши;

г) мулк ҳуқуқида бўлган ер участкасини бирлаштириш натижасида ҳосил бўлган ер участкасида келгусида ўзининг асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бино ва иншоотларни лойиҳалаш ва қурилиш ишларини амалга ошириш имкони мавжуд бўлиши;

д) кўчмас мулкнинг янги чегаралари унинг бирлаштирилишидан аввалги чегаралари асосида белгиланиши, бунда янги кўчмас мулкнинг майдонлари йиғиндиси ҳамда чегаралари аввалги чегара ва майдондан фарқ қилишига йўл қўйилмаслиги;

е) бирлаштирилаётган кўчмас мулкка туташ ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари (бино ва иншоотлар) томонлар ўртасида бирлаштирилишига ва далолатномада кўрсатилишига йўл қўйилмаслиги.

8. Кўчмас мулкларни бирлаштириш натижасида янги пайдо бўлган кўчмас мулкка кадастр йиғмажилди (кадастр паспорти) далолатнома асосида тайёрланади.

9. Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишда давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

10. Кўчмас мулкнинг бирлаштирилганлиги ҳуқуқ эгасига кўчмас мулкнинг конструктив элементларини ўзгартириш ҳуқуқини бермайди.

3-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби

11. Кўчмас мулкларнинг ҳуқуқ эгалари ёки уларнинг вакиллари (кейинги ўринларда — ариза берувчи) далолатнома расмийлаштириш учун давлат хизматлари марказига ўзлари келиб мурожаат этадилар ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Кадастр агентлигининг расмий веб-сайти (кейинги ўринларда — веб-сайт) орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтадилар.

12. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда давлат хизматлари маркази ходими — ариза берувчи номидан, ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат этган тақдирда эса мустақил равишда, ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ электрон шаклдаги сўровномани тўлдиради ҳамда давлат хизматидан фойдаланиш учун тўловни амалга оширади.

Сўровномани тўлдиришда далолатнома келишилган ҳолда, бирлаштирилган кўчмас мулкка кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш хизматларидан фойдаланиш учун ариза автоматик тарзда шакллантирилиши танланиши мумкин.

13. Далолатнома расмийлаштириш бирлаштирилаётган кўчмас мулкларнинг ҳуқуқ эгалари сўровномаси асосида амалга оширилади.

Давлат хизматлари маркази томонидан ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

14. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Ариза берувчи ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

15. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси марказ ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар реал вақт режимида филиалга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда филиалга юборилади.

16. Давлат хизматини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда кўрсатилган хизматлар учун йиғимлар суммасининг 90 фоизи ундирилади.

17. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан далолатнома ҳуқуқ эгалари томонидан имзолангунга қадар воз кечиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан воз кечганда уларнинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим қайтарилмайди.

18. Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

19. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

18 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

20 фоизи — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаларининг ҳисобварағига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисоб варағига;

20 фоизи — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига;

11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — давлат хизмати ягона биллинг тизими орқали кўрсатилганда) — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаларининг ҳисобварағига ўтказилади;

в) веб-сайт орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаларининг ҳисобварағига ўтказилади.

Тўловлар давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.

20. Филиал сўровнома келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида кўчмас мулк жойлашган жойида кўчмас мулкларни бирлаштириш имкониятини ўрганади. Бунда, филиал томонидан ушбу Регламентнинг 6-банди ва 7-бандининг «д», «е» кичик бандларида кўрсатилган талаблар асосида бирлаштириш мумкинлиги кўриб чиқилади.

Ўрганиш натижасига кўра филиал ходими жойнинг ўзида мавжуд чегара элементлари ҳамда ҳуқуқ эгаларининг келишувига асосан кўчмас мулкларнинг янги чегараларини қайд этган ҳолда абрис тайёрлайди ва тайёр абрис ижрочи, шунингдек, ҳуқуқ эгаларининг имзоси билан тасдиқланади.

Филиал жойида олиб борилган ўрганишлар ва тасдиқланган абрисга асосан ер участкаларининг кадастр режаси илова қилинган далолатномани тайёрлайди ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ҳамда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда уни тайёрлашни рад этади.

Кўчмас мулкнинг бирлаштирилиши натижасида далолатномага илова қилинган кадастр режасида бирлаштирилаётган кўчмас мулклар ҳамда янги ҳосил бўлаётган кўчмас мулкнинг чегаралари кўрсатилади.

21. Филиал томонидан далолатнома тайёрланган куни филиал бошлиғи ва ижрочи далолатнома лойиҳасини ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ҳамда далолатнома давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) аризачига электрон шаклда юборилади.

Далолатномани тайёрлаш рад этилган тақдирда рад этиш тўғрисидаги хабарнома филиал бошлиғининг ЭРИси билан тасдиқланган ҳолда марказга (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) аризачига юборилади.

22. Давлат хизматлари маркази далолатнома ва кадастр режаси келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.

23. Далолатнома 3 иш куни мобайнида ҳуқуқ эгалари томонидан марказга келиб (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) идентификация қилиш воситалари (дактилоскопия ва бошқалар) орқали ёки ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) ҳуқуқ эгаларининг ЭРИ си билан келишилади.

Белгиланган муддатда далолатнома ҳуқуқ эгалари томонидан тасдиқланмаслиги далолатномани расмийлаштиришни рад этиш учун асос бўлади. Ушбу ҳолатларда ариза берувчи умумий тартибда давлат хизматидан фойдаланиш учун такроран мурожаат қилишга ҳақли.

24. Ҳуқуқ эгалари томонидан келишилган далолатнома ва унга илова қилинган электрон шаклдаги кадастр режаси давлат хизматлари маркази томонидан реал вақт режимида, ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат қилинганда эса автоматик тарзда туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимларига келишиш учун юборилади.

25. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари далолатнома ва унга илова қилинган электрон шаклдаги кадастр режаси келиб тушгандан сўнг уч иш куни ичида ер участкаси жойлашган жойида кўчмас мулкни ушбу Регламентнинг 6-банди ва 7-бандининг «а», «б», «в», «г» кичик бандларида кўрсатилган талаблар асосида бирлаштириш имкониятини ўрганган ҳолда далолатномани келишади ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ва тегишли қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда уни рад этади.

Далолатномани келишиш ёки рад этиш қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимининг ЭРИси билан тасдиқлаш орқали амалга оширилади.

26. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари далолатномани келишган ёки рад этган куни далолатнома ва ер чегаралари кадастр режаси ёки рад этиш ҳақидаги хабарномани электрон шаклда давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) юборади.

27. Давлат хизматлари марказига далолатнома ёки далолатнома тайёрлашни рад этиш ҳақида хабарнома келиб тушган тақдирда, марказ хабарнома келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.

Аризани кўриб чиқиш натижалари асосида QR-код (матрицали штрих-код) қўйиб берилган электрон ҳужжатлар асл ҳужжатларга тенглаштирилади.

28. Қуйидагилар давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади:

ушбу Регламентнинг 2, 3, 6 ва 7-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ эмаслиги;

сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;

далолатнома ҳуқуқ эгалари томонидан белгиланган муддатда имзоланмаганлиги;

ер участкаси ва унда жойлашган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги;

кўчмас мулкнинг ҳақиқий ҳолати кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестридаги маълумотлардан фарқ қилиши;

филиал ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари вакилига кўчмас мулкни кўздан кечириш учун имконият яратилмаганлиги;

кўчмас мулкнинг ҳуқуқ эгаларидан бири далолатномани имзолашдан бош тортганлиги;

давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу кўчмас мулк объектининг мансублиги масаласида низолар борлигидан далолат берувчи суд ҳужжатлари ва сўровномаларининг мавжудлиги;

ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги;

ер участкасида мулк ҳуқуқи асосида давлат рўйхатидан ўтказилган бино ва иншоотлар мавжуд эмаслиги, ер участкаси мулк ҳуқуқида бўлган ер участкалари бундан мустасно.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асосларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.

29. Ариза берувчи давлат хизмати кўрсатилиши рад этилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўламасдан, кўрсатилган камчиликни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Давлат хизматини такроран кўрсатишда филиаллар ва қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабабларининг келтирилиши бундан мустасно.

Қайта мурожаат этилганда кейинги мурожаатлар ушбу Регламентга асосан умумий тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

30. Давлат хизматлари марказлари, филиаллар ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши шарт.

31. Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.

32. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

33. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи (Кўчмас мулкларнинг ҳуқуқ эгалари ёки уларнинг вакиллари) Маълумотнома олиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг расмий веб-сайти (кейинги ўринларда — веб-сайт) орқали рўйхатдан ўтади ҳамда белгиланган миқдордаги тўловни амалга оширади. Хоҳишга кўра 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали 3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг расмий веб-сайти Сўровномани Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тегишли туман (шаҳар) филиали (кейинги ўринларда — филиал)га юборади. Реал вақт режимида 3-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали 1. Кўчмас мулклар жойлашган жойида кўчмас мулкларни бирлаштириш имкониятини ўрганади ва абрис тайёрлайди ҳамда ўрганишлар ва абрисга асосан кўчмас мулкнинг кадастр режаси илова қилинган Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш далолатномаси (кейинги ўринларда — далолатнома)ни тайёрлайди ва уни давлат хизматлари марказига юборади. 2. Далолатнома расмийлаштиришни рад этади. 10 иш кунида 4-босқич Давлат хизматлари маркази Далолатнома ва кўчмас мулкнинг кадастр режаси келиб тушганлиги ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади. Реал вақт режимида 5-босқич Ариза берувчи (Кўчмас мулкларнинг ҳуқуқ эгалари ёки уларнинг вакиллари) Давлат хизматлари марказига келиб идентификация қилиш воситалари орқали ёки ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали ҳуқуқ эгаларининг ЭРИси билан далолатномани келишади. 3 иш куни 6-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали 3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг расмий веб-сайти Далолатнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни келишиш учун қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимига юборади. Реал вақт режимида 7-босқич Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари 1. Далолатнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни келишади ва уни давлат хизматлари марказига юборади. 2. Далолатнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни келишишни рад этади. 3 иш куни 8-босқич Давлат хизматлари маркази Далолатнома ёки далолатномани тайёрлашни рад этиш ҳақида хабарнома келиб тушганлиги ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади. Реал вақт режимида

Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш ‎ДАЛОЛАТНОМАСИ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ № _________ ‎ ‎ ____________ йил ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Мазкур далолатнома, Давлат кадастрлари палатаси _______________________ бошқармасининг _____________ туман филиали, ____________ туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари вакиллари ва кўчмас мулк эгалари билан кўчмас мулкларни бирлаштириш тўғрисида тузилди. 1. Бирлаштирилаётган кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумотлар: 1.1. Кўчмас мулкларга бўлган ҳуқуқ эгалари: __________________________________ Кўчмас мулклар жойлашган манзил: ________________________________________ Ер участкаларининг кадастр рақамлари: _____________________________________ Ер участкаларининг майдонлари (м²): _______________________________________ Ер участкалари чегараларини ўзгартиришга асос бўлган ҳужжатлар: _______________ ‎________________________________________________________________________ Ер участкаларининг алоҳида хусусиятлари: ___________________________________ 1.2. Кўчмас мулкларнинг ҳуқуқ эгалари: _____________________________________ Кўчмас мулклар жойлашган манзил: ________________________________________ Ер участкаларининг кадастр рақамлари: _____________________________________ Ер участкаларининг майдонлари (м²): _______________________________________ Ер участкалари чегараларини ўзгартиришга асос бўлган ҳужжатлар: _______________ ‎________________________________________________________________________ Ер участкаларининг алоҳида хусусиятлари: ___________________________________ 2. Кўчмас мулкларни жойида ўрганиш натижасида қуйидагилар аниқланди: Бирлаштирилаётган кўчмас мулклар Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 62-моддаси талабларига мувофиқлиги, яъни ер участкалари ёхуд ундаги иморатнинг у ёки бу қисми коммунал хизматдан (ёритиш, канализация, суғориш қурилмалари ва шу каби), кўчмас мулкларнинг эгалари ёки ундан фойдаланувчилар эса мустақил равишда ўзича ёки транспортда кириб-чиқиш имконидан маҳрум бўлиб қолмаслиги аниқланди ҳамда кўчмас мулк эгаларининг ўзаро келишуви асосида кўчмас мулклар чегараларига ўзгартириш киритилди. 3. Бирлаштирилган кўчмас мулк таркиби қуйидагилардан иборат: 3.1. Кўчмас мулк эгалари: _________________________________________________ Кўчмас мулк жойлашган манзил: ___________________________________________ Ер участкасининг кадастр рақами: __________________________________________ Ер участкасининг майдони (м²): ____________________________________________ Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар:_________________________ Кўчмас мулкнинг алоҳида хусусиятлари: _____________________________________ 4. Ушбу далолатнома, унинг ажралмас қисми сифатида илова қилинган кўчмас мулк чегаралари кадастр режаси билан бирга ҳақиқий ҳисобланади. 5. Кўчмас мулкларнинг эгалари томонидан мазкур далолатноманинг тасдиқланганлиги, кейинчалик бирлаштирилган ер участкаси ва ундаги бино ва иншоотларга кадастр йиғмажилдини қайта шакллантириш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади. ХУЛОСА: Ер участкасига ўзгартириш киритилган кўчмас мулк мазкур далолатноманинг 3-бандида келтирилган таркибда алоҳида кўчмас мулк деб ҳисобланади. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Филиал бошлиғи _________ ____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (Ф.И.О.) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи ‎ _________ ____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (Ф.И.О.) Филиал муҳандиси _________ ____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (Ф.И.О.) Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ эгалари _________ ____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ (Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ _________ ____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (Ф.И.О.) 20__ йил «___» _______ _________ тумани (шаҳри) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш далолатномасига ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ЕР УЧАСТКАСИНИНГ КАДАСТР РЕЖАСИ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ________________________________________________________________________ (юридик шахснинг тўлиқ номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.) ‎ Кадастр рақами: ___________________________________________________________ ‎Ер участкасининг майдони: ____________________ га ‎Масштаб: ________________________________________________________________ ‎Ижрочи: _________________________________________________________________ ‎ ‎ (имзоси, Ф.И.О.) Ер участкасига бўлган ҳуқуқ эгаси: ____________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (имзоси, Ф.И.О.) Ер участкасига бўлган ҳуқуқ эгаси: ____________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (имзоси, Ф.И.О.) Ер участкасига бўлган ҳуқуқ эгаси: ____________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (имзоси, Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________ (санаси) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (рақами) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш тўғрисида ‎СЎРОВНОМА ‎‎I. Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот: 1. Ф.И.О.: 2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлса): 3. Телефон рақами: 4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): II. Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот: 1. Расмий номи (тўлиқ): 2. Жойлашган жойи: 3. Телефон рақами: 4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): III. Кўчмас мулк объекти тўғрисида маълумот: 1. Кўчмас мулк объекти тури:‏ якка тартибдаги турар жой; ер участкаси; нотурар жой; 2. Кўчмас мулк объекти номланиши (нотурар жой тоифасидаги объектлар учун): 3. Кўчмас мулк объекти манзили (индекс, манзил, мўлжал): 4. Кўчмас мулкнинг кадастр рақами: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ».‎

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 августдаги 424-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг «бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон ва «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 5 апрелдаги ПҚ-4270-сон қарорлари)» 2019 йил 11 июндаги 478-сон қарорига илованинг 3-банди .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида» 2019 йил 15 февралдаги ПҚ-4193-сон қарори)» 2019 йил 2 июлдаги 548-сон қарорига илованинг 26-банди .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5816-сон Фармони)» 2020 йил 1 апрелдаги 195-сон қарорига илованинг 9-банди .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорига 6-илованинг 2-банди .

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарорига 3-илованинг 10-банди .

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 25 мартдаги 133-сон қарорига 5-илованинг 7-банди .

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарорига 8-илованинг 3-банди .

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2022 йил 8 июлдаги 375-сон қарорига 1-илованинг 17-банди .

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг ҳисобини юритишда шаффофликни таъминлаш, шунингдек, кадастр соҳасидаги айрим маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 18 октябрдаги 610-сон қарорига 2-илованинг 7-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2023 йил 25 август,

424-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2023 й., 09/23/424/0655-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

ARIZA

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

ROʻYXATI

“Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisida” Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni qabul qilinganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida

Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish bilan bogʻliq davlat xizmatlarini koʻrsatish tartib-taomillarini yanada takomillashtirish, shuningdek, “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisida” Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisida” Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni bilan koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazishning yangi mexanizmlari, jumladan, koʻchmas mulklarni boʻlish va birlashtirishning tartib-taomillari asoslari belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 1-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish bilan bogʻliq normativ-huquqiy hujjatlarni tizimlashtirish va yagona hujjatga birlashtirish;

jismoniy va yuridik shaxslarning koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlari yuzaga kelganligi, boshqa shaxsga oʻtganligi, cheklanganligi va bekor qilinganligi faktini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish tartib-taomili;

koʻchmas mulkni boʻlish, birlashtirish va ularning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish tartib-taomili hamda ushbu xizmatlarni koʻrsatganlik uchun undiriladigan toʻlovlar miqdori;

davlat roʻyxatidan oʻtkazilib, bu haqda guvohnoma berilgan koʻchmas mulklarni elektron tarzda davlat reyestriga kiritish va undan koʻchirma berish, shu jumladan, mazkur xizmatlarni bepul amalga oshirish.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 25-avgustdagi 424-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Davlat kadastri sohasida davlat xizmatlari narxlarini belgilashda tabaqalashtirilgan yondashuv tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2014-yil 10-iyuldagi 186-son qarorida :

a) 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Belgilansinki, ilovada qayd etilgan koʻchmas mulk obyektlariga kadastr ishini tayyorlash va kadastr hujjatlarini rasmiylashtirish hamda koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish davlat xizmatlari qiymatidan 10 foizi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining budjetdan tashqari jamgʻarmasiga oʻtkaziladi”;

b) ilovada :

IV boʻlimning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“IV. Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish”;

4.2 va 4.3-pozitsiyalar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 4.2 Jismoniy shaxslarning umumiy maydoni 100 kvadrat metrdan 300 kvadrat metrgacha boʻlgan turarjoy koʻchmas mulk obyektlari va davlat reyestridan koʻchirmalar Bazaviy hisoblash miqdorining 2,0 baravari 4.3 Jismoniy shaxslarning umumiy maydoni 300 kvadrat metrdan ortiq boʻlgan turarjoy koʻchmas mulk obyektlari va davlat reyestridan koʻchirmalar Bazaviy hisoblash miqdorining 3,0 baravari ” ;

4.12-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 4.12 Ipotekani, shuningdek, ijara huquqini (yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqi bundan mustasno), yer uchastkasi boʻyicha servitutni davlat roʻyxatidan oʻtkazish hamda garov xatini rasmiylashtirish Bazaviy hisoblash miqdorining 1,25 baravari ” ;

Quyidagi mazmundagi VI boʻlim bilan toʻldirilsin:

“ VI. Koʻchmas mulkni boʻlish, birlashtirish va uning yangi chegaralarini belgilash 6.1 Koʻchmas mulkni boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash Bazaviy hisoblash miqdorining 1,0 baravari 6.2 Koʻchmas mulkni birlashtirish va uning yangi chegaralarini belgilash Bazaviy hisoblash miqdorining 1,0 baravari ” ;

v) izohlar qismida :

2-bandning “b” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

2. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 4-oktabrdagi 846-son qarori bilan tasdiqlangan Moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlari milliy roʻyxatining “Xorazm viloyati” bloki 196-pozitsiyasining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq” ustunidagi “Xorazm viloyati madaniy meros boshqarmasi operativ boshqaruv huquqi asosida” soʻzlari “Xorazm viloyati sogʻliqni saqlash boshqarmasi operativ boshqaruv huquqi asosida” soʻzlari bilan almashtirilsin.

3. Vazirlar Mahkamasining “Kadastr sohasida ayrim davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 2-sentabrdagi 535-son qarorida :

a) 1-bandda :

uchinchi — beshinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 2-ilovaga;

Koʻchmas mulkni boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 3-ilovaga;

Koʻchmas mulkni birlashtirish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 4-ilovaga”;

yettinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

sakkizinchi-toʻqqizinchi xatboshilar tegishincha yettinchi-sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

yettinchi xatboshidagi “5b-ilovaga” soʻzlari “5a-ilovaga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

sakkizinchi xatboshidagi “5v-ilovaga” soʻzlari “5b-ilovaga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2 — 4-ilovalar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 2-sentabrdagi 535-son qaroriga 2-ILOVA

Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Reglament jismoniy va yuridik shaxslarning koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlari yuzaga kelganligi, boshqa shaxsga oʻtganligi, cheklanganligi va bekor qilinganligi faktini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Reglament qoidalari foydali qazilmalar qazib olish bilan bogʻliq boʻlgan yer qaʼriga nisbatan tatbiq etilmaydi.

3. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

vositachilar — davlat xizmatlari markazlari, notarial idoralar, notariuslar, rieltorlik tashkilotlari, tijorat banklari hamda Davlat aktivlarini boshqarish agentligi;

roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ — Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining (keyingi oʻrinlarda — Kadastr agentligi) Davlat kadastrlari palatasi;

hududiy boshqarma — Kadastr agentligi Davlat kadastrlari palatasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari.

4. Jismoniy va yuridik shaxslar yoki ularning vakolatli vakillari (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) koʻchmas mulkka boʻlgan mulk huquqi yoki boshqa ashyoviy huquqlar yuzaga kelganda, boshqa shaxsga oʻtganda, cheklanganda yoki bekor boʻlganda, ushbu holat yuzaga kelgan kundan boshlab bir oy muddatda “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida (keyingi oʻrinlarda — Qonun) koʻrsatilgan tegishli huquqni belgilovchi hujjatlarni ilova qilgan holda, koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlari yuzaga kelganligi, boshqa shaxsga oʻtganligi, cheklanganligi va bekor qilinganligini davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portaliga (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki vositachilar orqali, garov xati rasmiylashtirilganda esa — hududiy boshqarmaga murojaat qiladi.

5. Yuridik va jismoniy shaxslarning koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlari roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ va uning hududiy boshqarmalari tomonidan ariza beruvchilarning murojaatiga asosan ushbu Reglamentga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq davlat roʻyxatidan oʻtkaziladi.

Meros qilib qoldiriladigan umrbod egalik qilish huquqi bilan ajratilgan yer uchastkasida yakka tartibdagi turar joy noturar joy toifasiga oʻtkazilgan taqdirda, yer uchastkasi doimiy foydalanish huquqi asosida davlat roʻyxatidan oʻtkaziladi.

Doimiy egalik yoki doimiy foydalanish huquqi bilan ajratilgan yer uchastkasidagi noturar joy yakka tartibdagi turar joy toifasiga oʻtkazilganda, yer uchastkasi meros qilib qoldiriladigan umrbod egalik qilish huquqi asosida davlat roʻyxatidan oʻtkaziladi.

6. Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun Vazirlar Mahkamasining “Davlat kadastri sohasida davlat xizmatlari narxlarini belgilashda tabaqalashtirilgan yondashuv tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2014-yil 10-iyuldagi 186-son qarori bilan belgilangan miqdorlarda yigʻim undiriladi.

7. Vositachilar orqali quyidagi xizmatlar boʻyicha arizalar taqdim etiladi:

davlat xizmatlari markazlari — koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish;

notarial idoralar va notariuslar tomonidan — notarial harakatlar asosida yuzaga keladigan koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish;

tijorat banklari tomonidan — ipotekani davlat roʻyxatidan oʻtkazish;

Davlat aktivlarini boshqarish agentligi — xususiylashtirish hamda “E-auksion” elektron savdo platformasida auksion orqali sotish natijasida yuzaga keladigan koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish;

rieltorlik tashkilotlari — rieltorlik xizmatlarini koʻrsatish natijasida yuzaga keladigan koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish.

2-bob. Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibi

8. Ariza beruvchi koʻchmas mulkka boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun vositachiga murojaat etadi, davlat xizmatidan elektron shaklda foydalanish uchun YIDXPda yoki roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning veb-saytida (keyingi oʻrinlarda — veb-sayt) roʻyxatdan oʻtadi.

9. Ariza beruvchi huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun vositachiga murojaat etganda, vositachi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP yoki veb-sayt orqali murojaat etgan taqdirda esa, ushbu Reglamentga 2-ilovadagi shaklga muvofiq davlat xizmatidan foydalanish uchun arizani elektron shaklda mustaqil toʻldiradi. Uchinchi shaxslar manfaati uchun harakat qilgan taqdirda, soʻrovnomaga belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan ishonchnoma ilova qilinadi.

Arizaga Qonunda nazarda tutilgan huquqni belgilovchi hujjatlar ilova qilinadi.

Bir yildan kam boʻlmagan muddatga tuzilgan koʻchmas mulk obyektlarini ijaraga berish shartnomasi ham davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun asos boʻladi.

Arizada koʻchmas mulk obyektining turi, davlat roʻyxatidan oʻtkazilishi lozim boʻlgan huquq, kadastr yigʻmajildi tayyorlangan yoki qayta rasmiylashtirilgan koʻchmas mulk obyektining nomi va yigʻmajild tayyorlangan sana (mavjud boʻlsa) koʻrsatiladi.

Vositachilar tomonidan ariza beruvchilardan Qonunda va ushbu bandda nazarda tutilmagan maʼlumot va hujjatlarni talab qilish qatʼiyan taqiqlanadi.

10. Zarur maʼlumotlar arizaga kiritilgandan soʻng ariza beruvchi uni oʻz elektron raqamli imzosi (keyingi oʻrinlarda — ERI) bilan tasdiqlaydi.

Oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, arizani ERI bilan tasdiqlash imkoniyati boʻlmagan hollarda, tegishli imzolar identifikatsiya qilishning boshqa vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo va boshqalar) bilan ham tasdiqlanishi mumkin.

11. Davlat xizmatlari koʻrsatilgani uchun ushbu Reglamentning 6-bandiga muvofiq yigʻim undiriladi.

Davlat xizmati koʻrsatilishi uchun YIDXP orqali murojaat etilganda, koʻrsatilgan xizmatlar uchun belgilangan yigʻim summasining 90 foizi undiriladi.

Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun belgilangan toʻlov miqdori koʻrsatilgan xabarnoma (invoys) vositachilarga (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchiga (elektron shaklda murojaat etgan taqdirda) elektron tarzda yuboriladi.

Vositachilar toʻlov summasi koʻrsatilgan xabarnoma (invoys) kelib tushganidan soʻng real vaqt rejimida bu haqda axborot-kommunikatsiya tizimi orqali ariza beruvchini xabardor qiladi.

Ariza beruvchi xabarnomada koʻrsatilgan miqdorda yigʻim summasini toʻlaydi.

Davlat xizmatlari koʻrsatilganda toʻlov toʻlanganligini tasdiqlash axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali amalga oshiriladi.

12. Yigʻim summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:

a) davlat xizmatlari markazlari orqali murojaat etilganda:

18 foizi — Adliya vazirligi budjetdan tashqari jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;

10 foizi — Kadastr agentligining budjetdan tashqari jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻning 80 foizi roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ hisobvaragʻiga, 20 foizi tegishliligi boʻyicha hududiy boshqarmalarning hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;

b) notarial idoralar yoki notariuslar orqali murojaat etilganda:

10 foizi — Adliya vazirligi budjetdan tashqari jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;

10 foizi — Kadastr agentligining budjetdan tashqari jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻning 80 foizi roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ hisobvaragʻiga, 20 foizi tegishliligi boʻyicha hududiy boshqarmalarning hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;

v) Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, rieltorlik tashkilotlari va tijorat banklari orqali murojaat etilganda:

10 foizi — Kadastr agentligining budjetdan tashqari jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻning 80 foizi roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ hisobvaragʻiga, 20 foizi tegishliligi boʻyicha hududiy boshqarmalarning hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;

g) YIDXP orqali murojaat etilganda:

10 foizi — Adliya vazirligi budjetdan tashqari jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;

11,75 foizi (shundan 0,5 foizi — davlat xizmati yagona billing tizimi orqali koʻrsatilganda) — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga;

10 foizi — Kadastr agentligining budjetdan tashqari jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻning 80 foizi roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ hisobvaragʻiga, 20 foizi tegishliligi boʻyicha hududiy boshqarmalarning hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.

13. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan koʻchmas mulkka boʻlgan huquq davlat roʻyxatidan oʻtkazilguniga (davlat reyestriga yozuv kiritilgunga) qadar bosh tortish huquqiga ega.

Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning arizasi koʻrilmasdan qoldiriladi. Bunda toʻlangan yigʻim summasi qaytarilmaydi.

14. Ariza beruvchi vositachiga kelib murojaat etganda uning arizasi vositachi xodimi tomonidan toʻldirilib, ariza beruvchi tomonidan tasdiqlanganidan soʻng barcha hujjatlar real vaqt rejimida hududiy boshqarmaga elektron shaklda yuboriladi. YIDXP orqali murojaat qilinganda esa ariza avtomatik tarzda hududiy boshqarmaga yuboriladi.

15. Hududiy boshqarmaning roʻyxatdan oʻtkazuvchisi (keyingi oʻrinlarda — roʻyxatdan oʻtkazuvchi) ariza kelib tushgandan soʻng Qonunda belgilangan muddatlarda hamda tartibda:

arizani oʻrganib chiqadi;

ariza koʻrib chiqish uchun qabul qilingan taqdirda, koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazishga doir harakatlarni amalga oshiradi;

arizani koʻrib chiqish, koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazishga doir harakatlarni amalga oshirish natijasini vositachiga yuboradi;

YIDXP yoki veb-sayt orqali murojaat qilinganda koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazishga doir harakatlarni amalga oshirish natijasini ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi yoki talabgorni bu haqda axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi.

Taqdim etilgan hujjatlarda bartaraf etilishi zarur boʻlgan yoki qoʻshimcha hujjatlarni talab etadigan kamchiliklar mavjud boʻlganda, koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uch ish kuniga toʻxtatib turilishi mumkin. Bunday holda roʻyxatdan oʻtkazuvchi koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish toʻxtatib turilganligi toʻgʻrisida vositachi va (yoki) ariza beruvchini bir ish kuni ichida xabardor qiladi.

Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazishga doir harakatlarni amalga oshirish natijasiga koʻra roʻyxatdan oʻtkazuvchi huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazadi va ushbu Reglamentga 3-ilovada keltirilgan namunaga muvofiq Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlar davlat reyestridan (keyingi oʻrinlarda — davlat reyestri) koʻchirma beradi yoki huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazishni Qonunda belgilangan tartibda rad etadi.

16. Vositachi arizani koʻrib chiqish, koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazishga doir harakatlarni amalga oshirish natijasi kelib tushgandan soʻng real vaqt rejimida uni ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi yoki uni bu haqda axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Vositachi ariza beruvchining soʻroviga koʻra unga davlat reyestridan koʻchirmani elektron shaklda yoki qogʻoz shaklida berishi mumkin.

17. Ariza beruvchi roʻyxatdan oʻtkazish rad etilgan kundan boshlab oʻn kun mobaynida koʻchmas mulkka boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun yigʻim toʻlamasdan qayta murojaat qilish huquqiga ega.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

18. Vositachilar va hududiy boshqarmalar oʻz faoliyatini amalga oshirish natijasida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.

19. Adliya vazirligi, uning hududiy boshqarmalari va davlat xizmatlari markazlari roʻyxatdan oʻtkazuvchi organning mazkur Reglament talablari ijrosi boʻyicha faoliyatini, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat va monitoring qilib boradi.

20. Ariza beruvchi davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.

21. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi (jismoniy va yuridik shaxslar yoki ularning vakolatli vakillari) Koʻchmas mulkni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun vositachiga oʻzi kelib murojaat etadi yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasining veb-sayti (keyingi oʻrinlarda — veb-sayt) orqali roʻyxatdan oʻtadi hamda belgilangan miqdordagi toʻlovni amalga oshiradi. Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlar yuzaga kelgandan keyin bir oy muddatda 2-bosqich 1. Vositachi (davlat xizmatlari markazlari, notarial idoralar, notariuslar, rieltorlik tashkilotlari, tijorat banklari, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi) 2. Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 3. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasining veb-sayti Ariza va unga ilova qilingan hujjatlarni Kadastr agentligi Davlat kadastrlari palatasining tegishli hududiy boshqarmasiga elektron shaklda yuboradi. Real vaqt rejimida 3-bosqich Kadastr agentligi Davlat kadastrlari palatasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari 1. Arizani koʻrib chiqishga qabul qiladi yoki qabul qilishni rad etadi. 2. Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazishga doir harakatlarni amalga oshiradi. 3. Davlat reyestridan koʻchirmani yoki roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish toʻgʻrisida xabarnomani vositachiga (YIDXP yoki veb-sayt orqali murojaat etilganda ariza beruvchiga) yuboradi. Qonunda belgilangan muddatlarda 4-bosqich Vositachi (davlat xizmatlari markazlari, notarial idoralar, notariuslar, rieltorlik tashkilotlari, tijorat banklari, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi) Ariza beruvchini davlat roʻyxatidan oʻtkazishga doir harakatlarni amalga oshirish natijasi yuzasidan xabardor qiladi. Real vaqt rejimida

Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun

I. Ariza beruvchi — jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. F.I.O.: 2. Pasport maʼlumotlari (seriyasi va raqami): 3. JSHSHIR: 4. Telefon raqami: 5. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): II. Ariza beruvchi — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Toʻliq nomi: 2. STIR: 3. Telefon raqami: 4. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): Arizada koʻrsatilishi lozim boʻlgan maʼlumotlar: Huquqni belgilovchi hujjat turi, qabul qilingan sanasi va raqami: Koʻchmas mulk obyekti turi: Davlat roʻyxatidan oʻtkazilishi lozim boʻlgan huquq: Kadastr yigʻmajildi tayyorlangan yoki qayta rasmiylashtirilgan koʻchmas mulk obyektining nomi va yigʻmajild tayyorlangan sana (mavjud boʻlsa):

Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi ‎Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Sana “____” ___________ Davlat reyestrining tartib raqami ____________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlar davlat reyestridan ‎KOʻCHIRMA ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ “____” ____________da kelib tushgan “____” ___________gi buyurtma asosida Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlar davlat reyestriga quyidagi huquqlar davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi haqida yozuv kiritildi: 1. Koʻchmas mulk obyekti: Koʻchmas mulk obyekti turi: Koʻchmas mulk obyekti nomi: Kadastr raqami: Joylashgan joyi: 2. Roʻyxatdan oʻtkazildi: Huquq egasi, huquqdagi ulush: STIR (huquq egasi yuridik shaxs boʻlganda): 2.1. Yer uchastkasi: Huquq turi: Huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazish sanasi: Huquqni belgilovchi hujjat rekvizitlari: 2.2. Bino va inshootlar: Huquq turi: Huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazish sanasi: Huquqni belgilovchi hujjat rekvizitlari: 2.3. Koʻp yillik dov-daraxtlar: Daraxtlar soni, dona: Huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazish sanasi: Huquqni belgilovchi hujjat rekvizitlari: 3. Boshqa maʼlumotlar: 3.1. Hujjat boʻyicha maydon (ga): 3.2. Amaldagi maydon (ga): 3.3. Davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan bino va inshootlar maydoni (kv.m): 3.4. Taqiq, xatlov yoki cheklovlar mavjudligi: Ipoteka davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi: Servitut davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi: Binolar va inshootlar yoki ularning qismlariga boʻlgan ijara huquqi davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi: 4. Qoʻshimcha maʼlumotlar: ... ... Agar sizda koʻchirmaning haqiqiyligini tekshirish zarurati yuzaga kelsa, pastki chap burchakdagi QR-kodni skanerlang. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎QR-kod ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 2-sentabrdagi 535-son qaroriga 3-ILOVA

Koʻchmas mulkni boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Reglament:

jismoniy va yuridik shaxslarga mulk huquqi asosida tegishli boʻlgan ayrim binolar va inshootlarga yoki ularning bir qismiga boʻlgan huquqning boshqa shaxsga oʻtishi munosabati bilan ushbu bino va inshootlar joylashgan mulk huquqidagi yer uchastkalarini;

mulk huquqida tegishli boʻsh yer uchastkasining bir qismi boshqa shaxsga oʻtishi munosabati bilan;

huquq egasining mulk huquqida tegishli boʻsh yer uchastkasini alohida qismlarga boʻlish boʻyicha murojaatiga asosan koʻchmas mulkni boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash dalolatnomasini (keyingi oʻrinlarda — dalolatnoma) rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Reglament qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalariga, koʻp kvartirali uy joylashgan va unga tutash yer uchastkalariga, muddatli (vaqtinchalik) foydalanish huquqida boʻlgan yer uchastkalariga, huquqi davlat roʻyxatidan oʻtkazilmagan koʻchmas mulklarga, shuningdek, koʻp kvartirali uylardagi kvartiralar va qurilishi tugallanmagan obyektlarga nisbatan tatbiq etilmaydi.

3. Dalolatnomani rasmiylashtirish ushbu Reglamentga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

4. Dalolatnoma quyidagi tartibda rasmiylashtiriladi:

a) Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filiallari (keyingi oʻrinlarda — filiallar):

ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shaklda koʻchmas mulkni boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash dalolatnomasini tuzadi;

koʻchmas mulkning boʻlinishi natijasida hosil boʻlgan alohida koʻchmas mulk obyektlarining manzillarini Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 14-dekabrdagi 1010-son qarori bilan tasdiqlangan Koʻchmas mulk obyektlari manzillari yagona reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq belgilaydi;

b) dalolatnoma Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari (keyingi oʻrinlarda — qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari) bilan kelishiladi.

2-bob. Koʻchmas mulkni boʻlish hamda uning yangi chegaralarini belgilash xususiyatlari

5. Umumiy birgalikdagi mulkni boʻlish ushbu umumiy mulk ishtirokchilari oʻrtasidagi kelishuvga yoki sud qaroriga asosan amalga oshiriladi.

Jismoniy va yuridik shaxslarga ijara, doimiy foydalanish, meros qilib qoldiriladigan umrbod egalik qilish huquqlarida tegishli boʻlgan yer uchastkalarining bino va inshoot boʻlmagan boʻsh qismini alohida qismlarga boʻlishga yoʻl qoʻyilmaydi.

6. Koʻchmas mulkni boʻlish dalolatnomasini rasmiylashtirishda:

a) yangi tashkil etilayotgan koʻchmas mulklar oʻzining asosiy foydalanish maqsadini oʻzgartirmagan boʻlishi zarur;

b) boʻlish yer uchastkasiga nisbatan amalga oshirilganda yer uchastkasi boʻlinadigan boʻlishi;

v) yer uchastkalari yongʻinga qarshi, sanitariya, ekologiyaga oid, shaharsozlik hamda boshqa majburiy normalar va qoidalarni buzmagan holda yangidan tashkil etilishi hamda boʻlish amalga oshirilganidan keyin hosil boʻlgan qismlarning har biri mustaqil yer uchastkasini tashkil etishi;

g) mulk huquqida boʻlgan yer uchastkasini boʻlish natijasida hosil boʻlgan yer uchastkasi kelgusida undan asosiy foydalanish maqsadini oʻzgartirmagan holda bino va inshootlarni loyihalash va qurilish ishlarini amalga oshirish imkoni mavjud boʻlishi zarur;

d) yakka tartibdagi turar joy binolarining bir qismi boshqa shaxsga oʻtishi natijasida yuzaga keladigan alohida yer uchastkalarida joylashgan bino yoki bino qismida kamida bitta yashash xonasi, oshxona hamda hojatxona mavjud boʻlishi lozim, mulk huquqida tegishli boʻlgan yer uchastkasi bundan mustasno;

e) yer uchastkalarining egalari yoki undan foydalanuvchilar mustaqil ravishda yer uchastkasiga umumiy foydalanishdagi yer uchastkasi orqali oʻtish imkonidan mahrum boʻlib qoladigan boʻlsa, yer uchastkasi boʻlinishiga yoʻl qoʻyilmaydi;

j) yer uchastkasining yangi chegaralari uning boʻlinishidan avvalgi chegaralari asosida belgilanishi lozim, bunda yangi yer uchastkalarining maydonlari yigʻindisi hamda chegaralari avvalgi chegara va maydondan farq qilishiga yoʻl qoʻyilmaydi;

z) boʻlinayotgan yer uchastkasiga tutash oʻzboshimcha egallab olingan yer uchastkalari tomonlar oʻrtasida boʻlinishiga va dalolatnomada koʻrsatilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

7. Koʻchmas mulkni boʻlish natijasida yangi paydo boʻlgan koʻchmas mulklarga kadastr yigʻmajildi (kadastr pasporti) dalolatnoma asosida tayyorlanadi.

8. Koʻchmas mulkni boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishda davlat xizmatlari markazlari, filiallar va qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari oʻrtasidagi axborot almashinuvi elektron raqamli imzoni (keyingi oʻrinlarda — ERI) majburiy tartibda qoʻllash orqali faqat idoralararo elektron hamkorlik yordamida amalga oshiriladi.

9. Koʻchmas mulkning boʻlinganligi huquq egasiga koʻchmas mulkning konstruktiv elementlarini oʻzgartirish huquqini bermaydi.

3-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi

10. Koʻchmas mulklarning huquq egalari yoki ularning vakillari (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) dalolatnoma rasmiylashtirish uchun davlat xizmatlari markaziga oʻzlari kelib murojaat etadilar yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki Kadastr agentligining rasmiy veb-sayti orqali (keyingi oʻrinlarda — veb-sayt) davlat xizmatidan elektron tarzda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtadilar.

11. Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda davlat xizmatlari markazi xodimi — ariza beruvchi nomidan, YIDXP yoki veb-sayt orqali murojaat etgan taqdirda esa mustaqil ravishda, ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq elektron shakldagi soʻrovnomani toʻldiradilar hamda davlat xizmatidan foydalanish uchun toʻlovni amalga oshiradilar.

Ariza beruvchi soʻrovnomani toʻldirishda dalolatnoma rasmiylashtirish kelishilgan holda, boʻlingan koʻchmas mulkka kadastr yigʻmajildini tayyorlash hamda koʻchmas mulkka boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazish xizmatlaridan foydalanish uchun ariza avtomatik tarzda shakllantirilishini tanlashlari mumkin.

12. Dalolatnoma rasmiylashtirish boʻlinayotgan koʻchmas mulkdagi ayrim bino va inshootlarga yoki ularning bir qismiga boʻlgan mulk huquqlarining boshqa shaxsga oʻtganligini tasdiqlovchi hujjatlar va huquq egalarining (vakilining) soʻrovnomalari yoki koʻchmas mulkka boʻlgan huquq egasining oʻziga mulk huquqida tegishli boʻlgan koʻchmas mulkni alohida qismlarga boʻlish haqidagi soʻrovnomasi asosida amalga oshiriladi.

Mulk huquqida tegishli yakka tartibda uy-joy boʻlgan koʻchmas mulkni yoki uning bir qismini boshqa shaxsga oʻtkazish notarial tartibda amalga oshiriladi.

Uchinchi shaxslar manfaati uchun harakat qilinayotganda soʻrovnomaga belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan ishonchnoma ilova qilinadi.

Davlat xizmatlari markazi tomonidan ariza beruvchidan ushbu bandda koʻrsatilmagan boshqa hujjatlarni talab qilish qatʼiyan taqiqlanadi.

13. Zarur maʼlumotlar soʻrovnomaga kiritilgandan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo, mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.

Ariza beruvchi YIDXP yoki veb-sayt orqali murojaat etgan hollarda soʻrovnomani ERI bilan tasdiqlash talab etilmaydi.

14. Ariza beruvchi davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat etganda ularning soʻrovnomasi markaz xodimi tomonidan toʻldirilib, ariza beruvchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng barcha hujjatlar real vaqt rejimida filialga elektron shaklda yuboriladi. YIDXP yoki veb-sayt orqali murojaat qilinganda esa soʻrovnoma avtomatik tarzda filialga yuboriladi.

15. Davlat xizmati koʻrsatilgani uchun bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari miqdorida yigʻim undiriladi.

Davlat xizmati koʻrsatilishi uchun YIDXP orqali murojaat etilganda koʻrsatilgan xizmatlar uchun yigʻim summasining 90 foizi undiriladi.

16. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan dalolatnoma huquq egalari tomonidan imzolangunga qadar voz kechish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan voz kechganda uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi. Bunda toʻlangan yigʻim qaytarilmaydi.

17. Davlat xizmati koʻrsatilganligi uchun yigʻim toʻlanganligini tasdiqlash axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali amalga oshiriladi.

18. Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:

a) Davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat etganda:

18 foizi — Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;

20 foizi — Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qurilish sohasida axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish markazining shaxsiy hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlar toʻliq miqdorda Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmalarining hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;

b) YIDXP orqali murojaat etilganda:

10 foizi — Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisob varagʻiga;

20 foizi — Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qurilish sohasida axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish markazining shaxsiy hisobvaragʻiga;

11,75 foizi (shundan 0,5 foizi — davlat xizmati yagona billing tizimi orqali koʻrsatilganda) — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlar toʻliq miqdorda Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmalarining hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;

v) veb-sayt orqali murojaat etilganda:

20 foizi — Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qurilish sohasida axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish markazining shaxsiy hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlar toʻliq miqdorda Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmalarining hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.

Toʻlovlar davlat xizmatlari koʻrsatilganligi uchun toʻlangan davlat bojlari va yigʻimlar summasi hisobini yurituvchi Yagona billing tizimi orqali amalga oshiriladi.

19. Filial soʻrovnoma kelib tushgan kundan boshlab oʻn ish kuni mobaynida koʻchmas mulk joylashgan joyida koʻchmas mulkni boʻlish imkoniyatini oʻrganadi. Bunda, filial tomonidan ushbu Reglament 5-bandining talablari va 6-bandining “d”, “e”, “j”, “z” kichik bandlarida koʻrsatilgan talablar asosida koʻchmas mulkni qismlarga boʻlish yoki chegaralarini oʻzgartirish mumkinligi koʻrib chiqiladi.

Oʻrganish natijasiga koʻra, filial joyning oʻzida mavjud chegara elementlari hamda huquq egasi(lari) bilan kelishuvga asosan koʻchmas mulklarning yangi chegaralarini va koʻchmas mulkda joylashgan bino va inshootlarning joylashishi boʻyicha oʻzgarishlarni qayd etgan holda abris tayyorlaydi va tayyor abris ijrochi, shuningdek huquq egalarining imzosi bilan tasdiqlanadi.

Filial joyida olib borilgan oʻrganishlar va tasdiqlangan abrisga asosan koʻchmas mulklarning kadastr rejasi ilova qilingan dalolatnomani tayyorlaydi yoki rad etishning aniq sabablarini hamda tegishli qonunchilik hujjatlari normalarini koʻrsatgan holda uni tayyorlashni rad etadi.

Koʻchmas mulkning boʻlinishi natijasida dalolatnomaga ilova qilingan koʻchmas mulkning kadastr rejasida boʻlinayotgan koʻchmas mulk hamda yangi yaratilayotgan koʻchmas mulklarning chegaralari koʻrsatiladi.

20. Filial tomonidan dalolatnoma tayyorlangan kuni filial boshligʻi va ijrochi dalolatnoma loyihasini oʻz ERIsi bilan tasdiqlaydi hamda dalolatnoma markazga (oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda) yoki YIDXP yoxud veb-sayt orqali (elektron shaklda murojaat qilgan taqdirda) arizachiga elektron shaklda yuboriladi.

Dalolatnomani tayyorlash rad etilgan taqdirda, rad etish toʻgʻrisidagi xabarnoma filial boshligʻining ERIsi bilan tasdiqlangan holda markazga (oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda) yoki YIDXP yoxud veb-sayt orqali (elektron shaklda murojaat qilgan taqdirda) arizachiga yuboriladi.

21. Davlat xizmatlari markazi dalolatnoma va koʻchmas mulkning kadastr rejasi kelib tushgandan soʻng real vaqt rejimida bu haqda axborot-kommunikatsiya tizimi orqali ariza beruvchini xabardor qiladi.

22. Dalolatnoma 3 ish kuni mobaynida huquq egalari tomonidan davlat xizmatlari markaziga kelib (oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda) identifikatsiya qilish vositalari (daktiloskopiya va boshqalar) orqali yoki YIDXP yoxud veb-sayt orqali (elektron shaklda murojaat qilgan taqdirda) huquq egalarining ERIsi bilan kelishiladi.

23. Huquq egalari tomonidan kelishilgan dalolatnoma va unga ilova qilingan elektron shakldagi kadastr rejasi davlat xizmatlari markazi tomonidan real vaqt rejimida, YIDXP yoki veb-sayt orqali murojaat qilinganda esa avtomatik tarzda qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimiga kelishish uchun yuboriladi.

24. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari dalolatnoma va unga ilova qilingan elektron shakldagi kadastr rejasi kelib tushgandan soʻng uch ish kuni ichida koʻchmas mulk joylashgan joyida koʻchmas mulkni ushbu Reglament 6-bandining “a”, “b”, “v”, “g”, “d” kichik bandlarida koʻrsatilgan talablar asosida qismlarga boʻlish yoki yangi chegaralarini belgilash imkoniyatini oʻrgangan holda dalolatnomani kelishadi yoki rad etishning aniq sabablarini va tegishli qonunchilik hujjatlari normalarini koʻrsatgan holda uni rad etadi.

Dalolatnomani kelishish yoki rad etish qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimining ERIsi bilan tasdiqlash orqali amalga oshiriladi.

25. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari dalolatnomani kelishgan yoki rad etgan kuni dalolatnoma va koʻchmas mulk chegaralari kadastr rejasi yoki rad etish haqidagi xabarnomani elektron shaklda markazga (oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda) yoki YIDXP yoxud veb-sayt orqali (elektron shaklda murojaat qilgan taqdirda) yuboradi.

26. Davlat xizmatlari markaziga dalolatnoma yoki dalolatnomani tayyorlashni rad etish haqida xabarnoma kelib tushgan taqdirda, markaz xabarnoma kelib tushgandan soʻng real vaqt rejimida bu haqda axborot-kommunikatsiya tizimi orqali ariza beruvchini xabardor qiladi.

Arizani koʻrib chiqish natijalari asosida QR-kod (matritsali shtrix-kod) qoʻyib berilgan elektron hujjatlar asl hujjatlarga tenglashtiriladi.

27. Quyidagilar davlat xizmati koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi:

ushbu Reglamentning 1, 2, 5 va 6-bandlarida nazarda tutilgan talablarga muvofiq emasligi;

soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilishi;

dalolatnoma huquq egalari tomonidan belgilangan muddatda imzolanmaganligi;

yer uchastkasi va unda joylashgan bino va inshootlarga boʻlgan huquqlarning davlat roʻyxatidan oʻtkazilmaganligi;

koʻchmas mulkning haqiqiy holati Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlar davlat reyestridagi maʼlumotlardan farq qilishi;

filial hamda qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari vakiliga koʻchmas mulkni koʻzdan kechirish uchun imkoniyat yaratilmaganligi;

koʻchmas mulkning huquq egalaridan biri tomonidan dalolatnomani imzolashdan bosh tortganligi;

davlat roʻyxatidan oʻtkazuvchi organda ushbu koʻchmas mulk obyektining mansubligi masalasida nizolar borligidan dalolat beruvchi sud hujjatlari va soʻrovnomalarining mavjudligi;

vakolatli organ tomonidan koʻchmas mulk obyektiga taqiq yoki xatlov qoʻyilganligi;

yer uchastkasida mulk huquqi asosida davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan bino va inshootlar mavjud emasligi, yer uchastkasi mulk huquqida boʻlgan yer uchastkalari bundan mustasno.

Davlat xizmatlarini koʻrsatishni boshqa asoslarga koʻra rad etish qatʼiyan taqiqlanadi.

28. Ariza beruvchi davlat xizmati koʻrsatilishi rad etilgan kundan boshlab oʻn ish kuni mobaynida davlat xizmati koʻrsatish uchun yigʻimni toʻlamasdan koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etib qayta murojaat qilish huquqiga ega.

Davlat xizmatini takroran koʻrsatishda filiallar hamda qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari tomonidan avvalgi rad etish asoslarida bayon etilmagan sabablarning keltirilishiga yoʻl qoʻyilmaydi, avval koʻrsatilgan sabablar bartaraf etilganligini tasdiqlovchi maʼlumotlar bilan bogʻliq rad etish sabablarining keltirilishi bundan mustasno.

Qayta murojaat etilganda keyingi murojaatlar ushbu Reglamentga asosan umumiy tartibda va muddatlarda koʻrib chiqiladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

29. Davlat xizmatlari markazlari, filiallar va qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan ariza beruvchi haqidagi maʼlumotlarning maxfiyligini taʼminlashi shart.

30. Adliya vazirligi, uning hududiy boshqarmalari va Davlat xizmatlari markazlari davlat organlari va boshqa tashkilotlarning mazkur Reglament talablari ijrosi boʻyicha faoliyatini, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat va monitoring qilib boradi.

31. Ariza beruvchi davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.

32. Ushbu Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

Koʻchmas mulkni boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Koʻchmas mulkni boʻlish hamda uning yangi chegaralarini belgilash

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi (Koʻchmas mulklarning huquq egalari yoki ularning vakillari) Maʼlumotnoma olish uchun davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etadi yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining rasmiy veb-sayti (keyingi oʻrinlarda — veb-sayt) orqali roʻyxatdan oʻtadi hamda belgilangan miqdordagi toʻlovni amalga oshiradi. Xohishga koʻra 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2. Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 3. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining rasmiy veb-sayti Soʻrovnomani Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi tegishli tuman (shahar) filiali (keyingi oʻrinlarda — filial)ga yuboradi. Real vaqt rejimida 3-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filiali Filial koʻchmas mulk joylashgan joyida koʻchmas mulkni boʻlish imkoniyatini oʻrganadi va abris tayyorlaydi hamda oʻrganishlar va abrisga asosan koʻchmas mulkning kadastr rejasi ilova qilingan Koʻchmas mulkni boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash dalolatnoma (keyingi oʻrinlarda — dalolatnoma)sini tayyorlab, uni davlat xizmatlari markazlariga yuboradi yoki dalolatnoma rasmiylashtirishni rad etadi. 10 ish kunida 4-bosqich Davlat xizmatlari markazi Dalolatnoma va koʻchmas mulkning kadastr rejasi kelib tushganligi haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali ariza beruvchini xabardor qiladi. Real vaqt rejimida 5-bosqich Ariza beruvchi (Koʻchmas mulklarning huquq egalari yoki ularning vakillari) Davlat xizmatlari markaziga kelib identifikatsiya qilish vositalari orqali yoki YIDXP yoxud veb-sayt orqali huquq egalarining ERIsi bilan dalolatnomani kelishadi. 3 ish kuni 6-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2. Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 3. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining rasmiy veb-sayti Dalolatnoma va unga ilova qilingan hujjatlarni kelishish uchun qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimiga yuboradi. Real vaqt rejimida 7-bosqich Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari 1. Dalolatnoma va unga ilova qilingan hujjatlarni kelishadi va uni davlat xizmatlari markaziga yuboradi. 2. Dalolatnoma va unga ilova qilingan hujjatlarni kelishishni rad etadi. 3 ish kuni 8-bosqich Davlat xizmatlari markazi Dalolatnoma yoki dalolatnomani tayyorlashni rad etish haqida xabarnoma kelib tushganligi haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali ariza beruvchini xabardor qiladi. Real vaqt rejimida

Koʻchmas mulkni boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Koʻchmas mulkni boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash ‎DALOLATNOMASI ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ № _________ ‎ ‎ ____________ yil ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Mazkur dalolatnoma, Davlat kadastrlari palatasi _______________________ boshqarmasining ____________ tuman filiali, ___________ tuman qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari vakillari va koʻchmas mulk huquq egalari bilan koʻchmas mulkni boʻlish toʻgʻrisida tuzildi. 1. Boʻlinayotgan koʻchmas mulk toʻgʻrisidagi maʼlumotlar: 1.1. Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq egasi: ______________________________________ Koʻchmas mulk joylashgan manzil: ___________________________________________ Yer uchastkasining kadastr raqami: __________________________________________ Bino va inshootning kadastr raqami: ________________________________________ Yer uchastkasining maydoni (m²): ____________________________________________ Yer uchastkasi chegarasini oʻzgartirishga asos boʻlgan hujjatlar: ___________________ ‎_________________________________________________________________________ Yer uchastkasining alohida xususiyatlari: _____________________________________ 2. Koʻchmas mulkni joyida oʻrganish natijasida quyidagilar aniqlandi: Bino va inshootlardan egalik qilish (foydalanish) tartibi mulkdorlar oʻrtasida yuqoridagi huquqni tasdiqlovchi hujjatlar asosida belgilangan boʻlib, boʻlinayotgan yer uchastkasi Oʻzbekiston Respublikasi Yer kodeksining 62-moddasi talablariga muvofiqligi, yaʼni yer uchastkalari yoxud undagi imoratning u yoki bu qismi kommunal xizmatdan (yoritish, kanalizatsiya, sugʻorish qurilmalari va shu kabilar), koʻchmas mulklarning egalari yoki undan foydalanuvchilar esa mustaqil ravishda oʻzi yoki transportda kirib-chiqish imkonidan mahrum boʻlib qolmasligi aniqlandi hamda koʻchmas mulk egalarining oʻzaro kelishuvi, shuningdek, yer uchastkasidagi mavjud oʻzgarmas elementlar (devor, bino va x.k.)ni oʻrganish asosida koʻchmas mulklar chegaralariga oʻzgartirish kiritildi. 3. Yer uchastkalariga oʻzgartirish kiritilgan koʻchmas mulklar tarkibi quyidagilardan iborat: 3.1. Koʻchmas mulk egasi: ___________________________________________________ Koʻchmas mulk joylashgan manzil: ___________________________________________ Yer uchastkasining kadastr raqami: __________________________________________ Yer uchastkasining maydoni (m²): ____________________________________________ Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqni tasdiqlovchi hujjatlar:_________________________ Koʻchmas mulkning alohida xususiyatlari: _____________________________________ 3.2. Koʻchmas mulk egasi: ___________________________________________________ Koʻchmas mulk joylashgan manzil: ___________________________________________ Yer uchastkasining kadastr raqami: __________________________________________ Yer uchastkasining maydoni (m²): ____________________________________________ Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqni tasdiqlovchi hujjatlar: _________________________ Koʻchmas mulkning alohida xususiyatlari: _____________________________________ 4. Ushbu dalolatnoma, uning ajralmas qismi sifatida ilova qilingan koʻchmas mulk chegaralari kadastr rejasi bilan birga haqiqiy hisoblanadi. 5. Koʻchmas mulklarning egalari tomonidan mazkur dalolatnomaning tasdiqlanganligi keyinchalik alohida tashkil topgan yer uchastkalari va undagi bino va inshootlarga kadastr yigʻmajildini qayta shakllantirish va koʻchmas mulklarga boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun asos hisoblanadi. XULOSA: Yer uchastkalariga oʻzgartirish kiritilgan koʻchmas mulklar mazkur dalolatnomaning 3-bandida keltirilgan tarkibda alohida koʻchmas mulk deb hisoblansin. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Filial boshligʻi _________ ____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (F.I.O.) Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimi boshligʻi ‎ _________ ____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (F.I.O.) Filial muhandisi _________ ____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (F.I.O.) Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq egalari _________ ____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ _________ ____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ (F.I.O.) 20__ yil “___” _______ _________ tumani (shahri) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Koʻchmas mulkni boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash dalolatnomasiga ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ YER UCHASTKASINING KADASTR REJASI ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ________________________________________________________________________ (yuridik shaxsning toʻliq nomi yoki jismoniy shaxsning F.I.O.) ‎ Kadastr raqami: ___________________________________________________________ ‎Yer uchastkasining maydoni, ga: ________________________________________________ ‎Masshtab: ________________________________________________________________ ‎Ijrochi: _________________________________________________________________ ‎ ‎ (imzosi, F.I.O.) Yer uchastkasiga boʻlgan huquq egasi: ____________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (imzosi, F.I.O.) Yer uchastkasiga boʻlgan huquq egasi: ____________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (imzosi, F.I.O.) Yer uchastkasiga boʻlgan huquq egasi: ____________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (imzosi, F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Koʻchmas mulkni boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________ (sanasi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (raqami) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Koʻchmas mulkni boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash toʻgʻrisida ‎SOʻROVNOMA ‎‎I. Ariza beruvchi — jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. F.I.O.: 2. Pasport maʼlumotlari (seriyasi va raqami, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (mavjud boʻlsa): 3. Telefon raqami: 4. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): II. Ariza beruvchi — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Rasmiy nomi (toʻliq): 2. Joylashgan joyi: 3. Telefon raqami: 4. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): III. Koʻchmas mulk obyekti toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Koʻchmas mulk obyekti turi:‏ yakka tartibdagi turar joy; yer uchastkasi; noturar joy; 2. Koʻchmas mulk obyekti nomlanishi (noturar joy toifasidagi obyektlar uchun): 3. Koʻchmas mulk obyekti manzili (indeks, manzil, moʻljal): 4. Koʻchmas mulkning kadastr raqami: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 2-sentabrdagi 535-son qaroriga 4-ILOVA

Koʻchmas mulkni birlashtirish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Reglament jismoniy va yuridik shaxslarga mulk huquqi asosida tegishli boʻlgan yer uchastkalarini, binolar va inshootlarni ularning murojaatiga asosan birlashtirish va birlashtirilishi natijasida hosil boʻlgan mulkning yangi chegaralarini belgilash dalolatnomasini (keyingi oʻrinlarda — dalolatnoma) rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Reglament qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalariga, koʻp kvartirali uy joylashgan va unga tutash yer uchastkalariga, huquqi davlat roʻyxatidan oʻtkazilmagan koʻchmas mulklarga, shuningdek koʻp kvartirali uylardagi kvartiralar va qurilishi tugallanmagan obyektlarga nisbatan tatbiq etilmaydi.

3. Koʻchmas mulkni birlashtirish va uning yangi chegaralarini belgilash koʻchmas mulkdan foydalanish maqsadi bir xil boʻlgan, bir maʼmuriy hududda joylashgan, umumiy chegaraga ega boʻlgan, huquq egasiga mulk huquqi asosida tegishli boʻlgan hollarda amalga oshiriladi.

4. Dalolatnomani rasmiylashtirish ushbu Reglamentga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

5. Dalolatnoma quyidagi tartibda rasmiylashtiriladi:

a) Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filiallari (keyingi oʻrinlarda — filiallar):

ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shaklda Koʻchmas mulkni birlashtirish va uning yangi chegaralarini belgilash dalolatnomasini tuzadi;

koʻchmas mulkning birlashtirilishi natijasida hosil boʻlgan koʻchmas mulkning manzilini Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 14-dekabrdagi 1010-son qarori bilan tasdiqlangan Koʻchmas mulk obyektlari manzillari yagona reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq belgilaydi;

b) dalolatnoma Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari (keyingi oʻrinlarda — qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari) kelishiladi.

2-bob. Koʻchmas mulkni birlashtirish hamda uning yangi chegaralarini belgilash xususiyatlari

6. Koʻchmas mulkni birlashtirish koʻchmas mulk mulkdorining qaroriga, mulkdorlar oʻrtasida tuzilgan shartnomaga, davlat ijrochisining yoki sudning qaroriga asosan amalga oshiriladi.

7. Koʻchmas mulkni birlashtirish dalolatnomasini rasmiylashtirishda quyidagilar talab etiladi:

a) yangi tashkil etilayotgan koʻchmas mulklar oʻzining asosiy foydalanish maqsadini oʻzgartirmagan boʻlishi;

b) birlashtirish yer uchastkasiga nisbatan amalga oshirilganda, yer uchastkasi birlashtiriladigan boʻlishi;

v) koʻchmas mulk yongʻinga qarshi, sanitariya, ekologiyaga oid, shaharsozlik hamda boshqa majburiy normalar va qoidalarni buzmagan holda yangidan tashkil etilishi;

g) mulk huquqida boʻlgan yer uchastkasini birlashtirish natijasida hosil boʻlgan yer uchastkasida kelgusida oʻzining asosiy foydalanish maqsadini oʻzgartirmagan holda bino va inshootlarni loyihalash va qurilish ishlarini amalga oshirish imkoni mavjud boʻlishi;

d) koʻchmas mulkning yangi chegaralari uning birlashtirilishidan avvalgi chegaralari asosida belgilanishi, bunda yangi koʻchmas mulkning maydonlari yigʻindisi hamda chegaralari avvalgi chegara va maydondan farq qilishiga yoʻl qoʻyilmasligi;

e) birlashtirilayotgan koʻchmas mulkka tutash oʻzboshimchalik bilan egallab olingan yer uchastkalari (bino va inshootlar) tomonlar oʻrtasida birlashtirilishiga va dalolatnomada koʻrsatilishiga yoʻl qoʻyilmasligi.

8. Koʻchmas mulklarni birlashtirish natijasida yangi paydo boʻlgan koʻchmas mulkka kadastr yigʻmajildi (kadastr pasporti) dalolatnoma asosida tayyorlanadi.

9. Koʻchmas mulkni birlashtirish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishda davlat xizmatlari markazlari, filiallar va qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari oʻrtasidagi axborot almashinuvi elektron raqamli imzoni (keyingi oʻrinlarda — ERI) majburiy tartibda qoʻllash orqali faqat idoralararo elektron oʻzaro bogʻlanish yordamida amalga oshiriladi.

10. Koʻchmas mulkning birlashtirilganligi huquq egasiga koʻchmas mulkning konstruktiv elementlarini oʻzgartirish huquqini bermaydi.

3-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi

11. Koʻchmas mulklarning huquq egalari yoki ularning vakillari (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) dalolatnoma rasmiylashtirish uchun davlat xizmatlari markaziga oʻzlari kelib murojaat etadilar yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki Kadastr agentligining rasmiy veb-sayti (keyingi oʻrinlarda — veb-sayt) orqali davlat xizmatidan elektron tarzda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtadilar.

12. Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda davlat xizmatlari markazi xodimi — ariza beruvchi nomidan, YIDXP yoki veb-sayt orqali murojaat etgan taqdirda esa mustaqil ravishda, ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq elektron shakldagi soʻrovnomani toʻldiradi hamda davlat xizmatidan foydalanish uchun toʻlovni amalga oshiradi.

Soʻrovnomani toʻldirishda dalolatnoma kelishilgan holda, birlashtirilgan koʻchmas mulkka kadastr yigʻmajildini tayyorlash hamda koʻchmas mulkka boʻlgan huquqni davlat roʻyxatidan oʻtkazish xizmatlaridan foydalanish uchun ariza avtomatik tarzda shakllantirilishi tanlanishi mumkin.

13. Dalolatnoma rasmiylashtirish birlashtirilayotgan koʻchmas mulklarning huquq egalari soʻrovnomasi asosida amalga oshiriladi.

Davlat xizmatlari markazi tomonidan ariza beruvchidan ushbu bandda koʻrsatilmagan boshqa hujjatlarni talab qilish qatʼiyan taqiqlanadi.

14. Zarur maʼlumotlar soʻrovnomaga kiritilgandan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.

Ariza beruvchi YIDXP yoki veb-sayt orqali murojaat etgan taqdirda soʻrovnomani ERI bilan tasdiqlash talab etilmaydi.

15. Ariza beruvchi davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat etganda, uning soʻrovnomasi markaz xodimi tomonidan toʻldirilib, ariza beruvchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng barcha hujjatlar real vaqt rejimida filialga elektron shaklda yuboriladi. YIDXP yoki veb-sayt orqali murojaat qilinganda esa soʻrovnoma avtomatik tarzda filialga yuboriladi.

16. Davlat xizmatini koʻrsatish uchun bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari miqdorida yigʻim undiriladi.

Davlat xizmati koʻrsatilishi uchun YIDXP orqali murojaat etilganda koʻrsatilgan xizmatlar uchun yigʻimlar summasining 90 foizi undiriladi.

17. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan dalolatnoma huquq egalari tomonidan imzolangunga qadar voz kechish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan voz kechganda ularning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi. Bunda toʻlangan yigʻim qaytarilmaydi.

18. Davlat xizmati koʻrsatilgani uchun yigʻim toʻlanganligini tasdiqlash axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali amalga oshiriladi.

19. Yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:

a) davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat etganda:

18 foizi — Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisobvaragʻiga;

20 foizi — Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qurilish sohasida axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish markazining shaxsiy hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlar toʻliq miqdorda Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmalarining hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;

b) YIDXP orqali murojaat etilganda:

10 foizi — Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasining shaxsiy hisob varagʻiga;

20 foizi — Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qurilish sohasida axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish markazining shaxsiy hisobvaragʻiga;

11,75 foizi (shundan 0,5 foizi — davlat xizmati yagona billing tizimi orqali koʻrsatilganda) — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlar toʻliq miqdorda Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmalarining hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;

v) veb-sayt orqali murojaat etilganda:

20 foizi — Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qurilish sohasida axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish markazining shaxsiy hisobvaragʻiga;

qolgan mablagʻlar toʻliq miqdorda Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmalarining hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.

Toʻlovlar davlat xizmatlari koʻrsatilganligi uchun toʻlangan davlat bojlari va yigʻimlar summasi hisobini yurituvchi Yagona billing tizimi orqali amalga oshiriladi.

20. Filial soʻrovnoma kelib tushgan kundan boshlab oʻn ish kuni mobaynida koʻchmas mulk joylashgan joyida koʻchmas mulklarni birlashtirish imkoniyatini oʻrganadi. Bunda, filial tomonidan ushbu Reglamentning 6-bandi va 7-bandining “d”, “e” kichik bandlarida koʻrsatilgan talablar asosida birlashtirish mumkinligi koʻrib chiqiladi.

Oʻrganish natijasiga koʻra filial xodimi joyning oʻzida mavjud chegara elementlari hamda huquq egalarining kelishuviga asosan koʻchmas mulklarning yangi chegaralarini qayd etgan holda abris tayyorlaydi va tayyor abris ijrochi, shuningdek, huquq egalarining imzosi bilan tasdiqlanadi.

Filial joyida olib borilgan oʻrganishlar va tasdiqlangan abrisga asosan yer uchastkalarining kadastr rejasi ilova qilingan dalolatnomani tayyorlaydi yoki rad etishning aniq sabablarini hamda qonunchilik hujjatlari normalarini koʻrsatgan holda uni tayyorlashni rad etadi.

Koʻchmas mulkning birlashtirilishi natijasida dalolatnomaga ilova qilingan kadastr rejasida birlashtirilayotgan koʻchmas mulklar hamda yangi hosil boʻlayotgan koʻchmas mulkning chegaralari koʻrsatiladi.

21. Filial tomonidan dalolatnoma tayyorlangan kuni filial boshligʻi va ijrochi dalolatnoma loyihasini oʻz ERIsi bilan tasdiqlaydi hamda dalolatnoma davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda) yoki YIDXP yoxud veb-sayt orqali (elektron shaklda murojaat qilgan taqdirda) arizachiga elektron shaklda yuboriladi.

Dalolatnomani tayyorlash rad etilgan taqdirda rad etish toʻgʻrisidagi xabarnoma filial boshligʻining ERIsi bilan tasdiqlangan holda markazga (oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda) yoki YIDXP yoxud veb-sayt orqali (elektron shaklda murojaat qilgan taqdirda) arizachiga yuboriladi.

22. Davlat xizmatlari markazi dalolatnoma va kadastr rejasi kelib tushgandan soʻng real vaqt rejimida bu haqda axborot-kommunikatsiya tizimi orqali ariza beruvchini xabardor qiladi.

23. Dalolatnoma 3 ish kuni mobaynida huquq egalari tomonidan markazga kelib (oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda) identifikatsiya qilish vositalari (daktiloskopiya va boshqalar) orqali yoki YIDXP yoxud veb-sayt orqali (elektron shaklda murojaat qilgan taqdirda) huquq egalarining ERI si bilan kelishiladi.

Belgilangan muddatda dalolatnoma huquq egalari tomonidan tasdiqlanmasligi dalolatnomani rasmiylashtirishni rad etish uchun asos boʻladi. Ushbu holatlarda ariza beruvchi umumiy tartibda davlat xizmatidan foydalanish uchun takroran murojaat qilishga haqli.

24. Huquq egalari tomonidan kelishilgan dalolatnoma va unga ilova qilingan elektron shakldagi kadastr rejasi davlat xizmatlari markazi tomonidan real vaqt rejimida, YIDXP yoki veb-sayt orqali murojaat qilinganda esa avtomatik tarzda tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlariga kelishish uchun yuboriladi.

25. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari dalolatnoma va unga ilova qilingan elektron shakldagi kadastr rejasi kelib tushgandan soʻng uch ish kuni ichida yer uchastkasi joylashgan joyida koʻchmas mulkni ushbu Reglamentning 6-bandi va 7-bandining “a”, “b”, “v”, “g” kichik bandlarida koʻrsatilgan talablar asosida birlashtirish imkoniyatini oʻrgangan holda dalolatnomani kelishadi yoki rad etishning aniq sabablarini va tegishli qonunchilik hujjatlari normalarini koʻrsatgan holda uni rad etadi.

Dalolatnomani kelishish yoki rad etish qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimining ERIsi bilan tasdiqlash orqali amalga oshiriladi.

26. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari dalolatnomani kelishgan yoki rad etgan kuni dalolatnoma va yer chegaralari kadastr rejasi yoki rad etish haqidagi xabarnomani elektron shaklda davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda) yoki YIDXP yoxud veb-sayt orqali (elektron shaklda murojaat qilgan taqdirda) yuboradi.

27. Davlat xizmatlari markaziga dalolatnoma yoki dalolatnoma tayyorlashni rad etish haqida xabarnoma kelib tushgan taqdirda, markaz xabarnoma kelib tushgandan soʻng real vaqt rejimida bu haqda axborot-kommunikatsiya tizimi orqali ariza beruvchini xabardor qiladi.

Arizani koʻrib chiqish natijalari asosida QR-kod (matritsali shtrix-kod) qoʻyib berilgan elektron hujjatlar asl hujjatlarga tenglashtiriladi.

28. Quyidagilar davlat xizmati koʻrsatishni rad etish uchun asos hisoblanadi:

ushbu Reglamentning 2, 3, 6 va 7-bandlarida nazarda tutilgan talablarga muvofiq emasligi;

soʻrovnomada notoʻgʻri maʼlumotlar koʻrsatilishi;

dalolatnoma huquq egalari tomonidan belgilangan muddatda imzolanmaganligi;

yer uchastkasi va unda joylashgan bino va inshootlarga boʻlgan huquqlarning davlat roʻyxatidan oʻtkazilmaganligi;

koʻchmas mulkning haqiqiy holati koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlar davlat reyestridagi maʼlumotlardan farq qilishi;

filial hamda qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari vakiliga koʻchmas mulkni koʻzdan kechirish uchun imkoniyat yaratilmaganligi;

koʻchmas mulkning huquq egalaridan biri dalolatnomani imzolashdan bosh tortganligi;

davlat roʻyxatidan oʻtkazuvchi organda ushbu koʻchmas mulk obyektining mansubligi masalasida nizolar borligidan dalolat beruvchi sud hujjatlari va soʻrovnomalarining mavjudligi;

vakolatli organ tomonidan koʻchmas mulk obyektiga taqiq yoki xatlov qoʻyilganligi;

yer uchastkasida mulk huquqi asosida davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan bino va inshootlar mavjud emasligi, yer uchastkasi mulk huquqida boʻlgan yer uchastkalari bundan mustasno.

Davlat xizmatlarini koʻrsatishni boshqa asoslarga koʻra rad etish qatʼiyan taqiqlanadi.

29. Ariza beruvchi davlat xizmati koʻrsatilishi rad etilgan kundan boshlab oʻn ish kuni mobaynida davlat xizmati koʻrsatish uchun yigʻimni toʻlamasdan, koʻrsatilgan kamchilikni bartaraf etgan holda qayta murojaat qilish huquqiga ega.

Davlat xizmatini takroran koʻrsatishda filiallar va qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari tomonidan avvalgi rad etish asoslarida bayon etilmagan sabablarning keltirilishiga yoʻl qoʻyilmaydi, avval koʻrsatilgan sabablar bartaraf etilganligini tasdiqlovchi maʼlumotlar bilan bogʻliq rad etish sabablarining keltirilishi bundan mustasno.

Qayta murojaat etilganda keyingi murojaatlar ushbu Reglamentga asosan umumiy tartibda va muddatlarda koʻrib chiqiladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

30. Davlat xizmatlari markazlari, filiallar hamda qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan ariza beruvchi haqidagi maʼlumotlarning maxfiyligini taʼminlashi shart.

31. Adliya vazirligi, uning hududiy boshqarmalari va davlat xizmatlari markazlari davlat organlari va boshqa tashkilotlarning mazkur Reglament talablari ijrosi boʻyicha faoliyatini, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat va monitoring qilib boradi.

32. Ariza beruvchi davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.

33. Ushbu Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

Koʻchmas mulkni birlashtirish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Koʻchmas mulkni birlashtirish va uning yangi chegaralarini belgilash

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi (Koʻchmas mulklarning huquq egalari yoki ularning vakillari) Maʼlumotnoma olish uchun davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etadi yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining rasmiy veb-sayti (keyingi oʻrinlarda — veb-sayt) orqali roʻyxatdan oʻtadi hamda belgilangan miqdordagi toʻlovni amalga oshiradi. Xohishga koʻra 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2. Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 3. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining rasmiy veb-sayti Soʻrovnomani Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi tegishli tuman (shahar) filiali (keyingi oʻrinlarda — filial)ga yuboradi. Real vaqt rejimida 3-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filiali 1. Koʻchmas mulklar joylashgan joyida koʻchmas mulklarni birlashtirish imkoniyatini oʻrganadi va abris tayyorlaydi hamda oʻrganishlar va abrisga asosan koʻchmas mulkning kadastr rejasi ilova qilingan Koʻchmas mulkni birlashtirish va uning yangi chegaralarini belgilash dalolatnomasi (keyingi oʻrinlarda — dalolatnoma)ni tayyorlaydi va uni davlat xizmatlari markaziga yuboradi. 2. Dalolatnoma rasmiylashtirishni rad etadi. 10 ish kunida 4-bosqich Davlat xizmatlari markazi Dalolatnoma va koʻchmas mulkning kadastr rejasi kelib tushganligi haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali ariza beruvchini xabardor qiladi. Real vaqt rejimida 5-bosqich Ariza beruvchi (Koʻchmas mulklarning huquq egalari yoki ularning vakillari) Davlat xizmatlari markaziga kelib identifikatsiya qilish vositalari orqali yoki YIDXP yoxud veb-sayt orqali huquq egalarining ERIsi bilan dalolatnomani kelishadi. 3 ish kuni 6-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2. Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 3. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining rasmiy veb-sayti Dalolatnoma va unga ilova qilingan hujjatlarni kelishish uchun qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimiga yuboradi. Real vaqt rejimida 7-bosqich Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari 1. Dalolatnoma va unga ilova qilingan hujjatlarni kelishadi va uni davlat xizmatlari markaziga yuboradi. 2. Dalolatnoma va unga ilova qilingan hujjatlarni kelishishni rad etadi. 3 ish kuni 8-bosqich Davlat xizmatlari markazi Dalolatnoma yoki dalolatnomani tayyorlashni rad etish haqida xabarnoma kelib tushganligi haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali ariza beruvchini xabardor qiladi. Real vaqt rejimida

Koʻchmas mulkni birlashtirish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Koʻchmas mulkni birlashtirish va uning yangi chegaralarini belgilash ‎DALOLATNOMASI ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ № _________ ‎ ‎ ____________ yil ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Mazkur dalolatnoma, Davlat kadastrlari palatasi _______________________ boshqarmasining _____________ tuman filiali, ____________ tuman qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari vakillari va koʻchmas mulk egalari bilan koʻchmas mulklarni birlashtirish toʻgʻrisida tuzildi. 1. Birlashtirilayotgan koʻchmas mulklar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar: 1.1. Koʻchmas mulklarga boʻlgan huquq egalari: __________________________________ Koʻchmas mulklar joylashgan manzil: ________________________________________ Yer uchastkalarining kadastr raqamlari: _____________________________________ Yer uchastkalarining maydonlari (m²): _______________________________________ Yer uchastkalari chegaralarini oʻzgartirishga asos boʻlgan hujjatlar: _______________ ‎________________________________________________________________________ Yer uchastkalarining alohida xususiyatlari: ___________________________________ 1.2. Koʻchmas mulklarning huquq egalari: _____________________________________ Koʻchmas mulklar joylashgan manzil: ________________________________________ Yer uchastkalarining kadastr raqamlari: _____________________________________ Yer uchastkalarining maydonlari (m²): _______________________________________ Yer uchastkalari chegaralarini oʻzgartirishga asos boʻlgan hujjatlar: _______________ ‎________________________________________________________________________ Yer uchastkalarining alohida xususiyatlari: ___________________________________ 2. Koʻchmas mulklarni joyida oʻrganish natijasida quyidagilar aniqlandi: Birlashtirilayotgan koʻchmas mulklar Oʻzbekiston Respublikasi Yer kodeksining 62-moddasi talablariga muvofiqligi, yaʼni yer uchastkalari yoxud undagi imoratning u yoki bu qismi kommunal xizmatdan (yoritish, kanalizatsiya, sugʻorish qurilmalari va shu kabi), koʻchmas mulklarning egalari yoki undan foydalanuvchilar esa mustaqil ravishda oʻzicha yoki transportda kirib-chiqish imkonidan mahrum boʻlib qolmasligi aniqlandi hamda koʻchmas mulk egalarining oʻzaro kelishuvi asosida koʻchmas mulklar chegaralariga oʻzgartirish kiritildi. 3. Birlashtirilgan koʻchmas mulk tarkibi quyidagilardan iborat: 3.1. Koʻchmas mulk egalari: _________________________________________________ Koʻchmas mulk joylashgan manzil: ___________________________________________ Yer uchastkasining kadastr raqami: __________________________________________ Yer uchastkasining maydoni (m²): ____________________________________________ Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqni tasdiqlovchi hujjatlar:_________________________ Koʻchmas mulkning alohida xususiyatlari: _____________________________________ 4. Ushbu dalolatnoma, uning ajralmas qismi sifatida ilova qilingan koʻchmas mulk chegaralari kadastr rejasi bilan birga haqiqiy hisoblanadi. 5. Koʻchmas mulklarning egalari tomonidan mazkur dalolatnomaning tasdiqlanganligi, keyinchalik birlashtirilgan yer uchastkasi va undagi bino va inshootlarga kadastr yigʻmajildini qayta shakllantirish va koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun asos hisoblanadi. XULOSA: Yer uchastkasiga oʻzgartirish kiritilgan koʻchmas mulk mazkur dalolatnomaning 3-bandida keltirilgan tarkibda alohida koʻchmas mulk deb hisoblanadi. ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Filial boshligʻi _________ ____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (F.I.O.) Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimi boshligʻi ‎ _________ ____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (F.I.O.) Filial muhandisi _________ ____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (F.I.O.) Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq egalari _________ ____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ (F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ _________ ____________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (F.I.O.) 20__ yil “___” _______ _________ tumani (shahri) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Koʻchmas mulkni birlashtirish va uning yangi chegaralarini belgilash dalolatnomasiga ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ YER UCHASTKASINING KADASTR REJASI ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ________________________________________________________________________ (yuridik shaxsning toʻliq nomi yoki jismoniy shaxsning F.I.O.) ‎ Kadastr raqami: ___________________________________________________________ ‎Yer uchastkasining maydoni: ____________________ ga ‎Masshtab: ________________________________________________________________ ‎Ijrochi: _________________________________________________________________ ‎ ‎ (imzosi, F.I.O.) Yer uchastkasiga boʻlgan huquq egasi: ____________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (imzosi, F.I.O.) Yer uchastkasiga boʻlgan huquq egasi: ____________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (imzosi, F.I.O.) Yer uchastkasiga boʻlgan huquq egasi: ____________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (imzosi, F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Koʻchmas mulkni birlashtirish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________ (sanasi) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ (raqami) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Koʻchmas mulkni boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash toʻgʻrisida ‎SOʻROVNOMA ‎‎I. Ariza beruvchi — jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. F.I.O.: 2. Pasport maʼlumotlari (seriyasi va raqami, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (mavjud boʻlsa): 3. Telefon raqami: 4. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): II. Ariza beruvchi — yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Rasmiy nomi (toʻliq): 2. Joylashgan joyi: 3. Telefon raqami: 4. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): III. Koʻchmas mulk obyekti toʻgʻrisida maʼlumot: 1. Koʻchmas mulk obyekti turi:‏ yakka tartibdagi turar joy; yer uchastkasi; noturar joy; 2. Koʻchmas mulk obyekti nomlanishi (noturar joy toifasidagi obyektlar uchun): 3. Koʻchmas mulk obyekti manzili (indeks, manzil, moʻljal): 4. Koʻchmas mulkning kadastr raqami: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ”.‎

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 25-avgustdagi 424-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 29-dekabrdagi 1060-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jahon banki va xalqaro moliya korporatsiyasining “biznes yuritish” yillik hisobotida Oʻzbekiston Respublikasining reytingini yaxshilashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 5-fevraldagi PQ-4160-son va “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 5-apreldagi PQ-4270-son qarorlari)” 2019-yil 11-iyundagi 478-son qaroriga ilovaning 3-bandi .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat xizmatlari koʻrsatish milliy tizimini yanada kompleks rivojlantirish choralari haqida” 2019-yil 15-fevraldagi PQ-4193-son qarori)” 2019-yil 2-iyuldagi 548-son qaroriga ilovaning 26-bandi .

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasida notariat tizimini tubdan isloh qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 9-sentabrdagi PF-5816-son Farmoni)” 2020-yil 1-apreldagi 195-son qaroriga ilovaning 9-bandi .

5. Vazirlar Mahkamasining “Kadastr sohasida ayrim davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 2-sentabrdagi 535-son qaroriga 6-ilovaning 2-bandi .

6. Vazirlar Mahkamasining “Elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 12-yanvardagi 18-son qaroriga 3-ilovaning 10-bandi .

7. Vazirlar Mahkamasining “Yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqi uchun ruxsatnomalar berish tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 25-martdagi 133-son qaroriga 5-ilovaning 7-bandi .

8. Vazirlar Mahkamasining “Qurilish sohasiga oid yagona maʼmuriy qurilish reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 20-apreldagi 200-son qaroriga 8-ilovaning 3-bandi .

9. Vazirlar Mahkamasining “Yer munosabatlarida tenglik va shaffoflikni taʼminlash, yerga boʻlgan huquqlarni ishonchli himoya qilish va ularni bozor aktiviga aylantirish tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2022-yil 8-iyuldagi 375-son qaroriga 1-ilovaning 17-bandi .

10. Vazirlar Mahkamasining “Koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlarning hisobini yuritishda shaffoflikni taʼminlash, shuningdek, kadastr sohasidagi ayrim maʼmuriy tartib-taomillarni takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 18-oktabrdagi 610-son qaroriga 2-ilovaning 7-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2023-yil 25-avgust,

424-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 26.08.2023-y., 09/23/424/0655-son)

lex.uz